Мактуб :  000 000 337

Мавзу   :  Оғиз бўшлиғига жинсий муошаратда бўлиш

Тарих    :  28 шаввол 1431 ҳ. й. / 7 октябрь 2010 м. й.

 

Барча Оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар, Аллоҳнинг изни билан икки дунё саодати сари чорлаган пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавоту саломлар бўлсин ...

Сўнг ...

Ҳурматли меҳмонимиз, « ... » электрон унвон эгаси!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бизга ҳижрий 22 шаввол 1431 ҳ.й. / 1 октябрь 2010 м.й. да « ... » электрон унвони орқали: «Assalom alykum! HIKMATNURI a'zolari! Ayolimning jinsiy a'zosi kasal bo'lganligi uchun menga doktor jinsiy yaqinlikni ta'qiqladi. 3-4 oyda tuzalarkan. Men doktordan jinsiy ehtiyojimni qanday qondirishim mumkin desam, doktor islomda ayolning orqasiga yaqinlik qilish xarom, lekin minet(og'izga yaqinlik qilish) usulida ayolingiz bilan qo'shilishingiz mumkin dedi. Minet islomda xarom demoqchi edim, oyat va hadisdan hujjatim yo'qligi uchun indamidim. Minet islomda halolmi yoki xarommi?»– дея юборган мактубингизни ўқидик (рисолангизнинг матни электрон унвонингиздан бир оз ўзгартиш билан кўчирилди).

Ҳурматли меҳмонимиз, аввало, рафиқангизга Аллоҳ таолодан сиҳҳат ва саломатчилик тилаб, унинг тез кунда соғайиб кетишини сўраймиз.

Ҳурматли меҳмонимиз, жинсий муошаратнинг ўз одоби бор. Унинг инсонларга, хусусан, мусулмонларга хос суратда амалга ошиши вақорлик ва эҳтиром тимсолидир. Ҳозирги кундаги оммавий ахборот воситалари, хусусан, интернет орқали нашр қилинаётган шаҳвоний мақола, китоб, расм ва фильмлар туфайли кофир эркак ва хотинлар аралаш яшаган жамиятларда содир бўлган жинсий совуқлик оқибатида, улар ўзлари учун жинсий муошаратнинг янгича усулини ўйлаб топдилар. У – сиз қаламга олган ва эркакнинг закарини хотиннинг оғиз бўшлиғига солиб, ўзининг жинсий эҳтиёжини қондиришидир.

Бу ҳақда бизга турли ўқувчилар томонидан мактублар келди. Биз уларга мақсадли саволлар деган тушунча билан, жавоб бермай келдик. Чунки юборилган мактубларнинг аксари ҳаёсиз сўзлар билан тўлиб тошган эди. Бироқ, кейинги даврларда бизга турли муҳим исломий мавзуларда саволлар йўллаган кимсалар сони кўпайди ва улар ҳам бу масъала ҳақида жавоблар сўрай бошладилар. Биз уларнинг саволлари ва жамиятда содир бўлган ҳолатларни таҳлил қилиб, жинсий муошарат ҳақида исломий манбаълардан фойдаланиб бир китобча тайёрламоқдамиз. Иншааллоҳ, у китобчани саҳифамизда яқин кунлар ичида ёйинлаш нийятимиз бор.

Шу китобчамизда сиз айтган минет – оғиз бўшлиғига жинсий муносабатда бўлиш ҳақида ҳам тўхталиб ўтганмиз. Саволингизга жавоб ўлароқ ўша китобчадан қуйидаги сатрларни иқтибос қилиб келтирмоқдамиз:

«Ғарб давлатларида очиқ–сочиқ юриш, жинсий муошарат моҳияти ва лаҳзалари ҳақида оммавий ахборот воситаларида ҳам ошкор нашрлар йўлга қўйилгани, эр ва хотин ўртасида жинсий совуқлик пайдо бўлишига сабаб бўлди. Шунинг учун ҳам ғарбликлар жинсий муошаратдан кўнгилхушликка эришиш учун инсон табиати жирканадиган даражадаги йўлларни ўйлаб топдилар. Шулардан бири эркакнинг хотин кишининг оғиз бўшлиғига жинсий муошаратда бўлишидир. Бу – ғарбликларнинг кўнгилхушлик воситаси бўлсада, инсонларга, хусусан, урф ва одатлари, ҳаё ва иболари, сиғиниш ва ибодатлари гўзал аҳлоққа чорлайдиган мусулмонларга ярашмаган қилиқдир. Чунки, бу қилиқ – инсон фитратига зиддир. Аллоҳ таоло жинсий ғаризани қондириш учун хотин кишида муайян аъзо – қинни яратиб қўйган ва табиий қониқиш ўша аъзодагинадир.

Ҳозирги кунда айрим уламолар тарафидан жинсий алоқа учун оғиз бўшлиғидан фойдаланиш ҳақида фатволар берилаётган бўлсада, уларнинг бераётган фатволарига фарқли раддиялар бераётган уламоларнинг фикрлари қувватлироқдек кўринмоқда.

Бу ишга рухсат бераётган олимлар ўзларининг фатволарига эркак ва хотин бир-бирининг кўнгилхушлиги учун оғиздан фойдаланишлари мубоҳ эканини ҳужжат қилмоқдалар. Аммо, масъаланинг иккинчи томони ҳам бор. Оғиз инсоннинг ҳурматли аъзоларидан бири бўлиб, у билан Қуръон оятлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадислари талаффуз қилинади. Бундай мўътабар сўзларни талаффуз қилинадиган аъзо бўшлиғида нажасларнинг чиқиш йўли бўлган закар билан кўнгилхушлик қилиш, соғлом фитрат ва гўзал аҳлоқ эгаси бўлган мўъмин ва мўъминалар жирканадиган ишдир.

Бундан ташқари, жинсий алоқа олдидан эркакда кўнгилхушлик бошланар экан закари таранглашиб, ундан қинга кириши пайтида оғриқ бўлмаслиги учун Аллоҳ таоло яратиб қўйган ва шариатимизда нажас ҳисобланган шилимшиқ модда – мазий оқиб чиқади. Мазийнинг бу оқиши эркакнинг ихтиёрисиз содир бўлади. Мазий оғиз бўшлиғига тушиши билан хотин кишининг сўлагига аралашади ва хотин кишининг уни ютиб юбориши эҳтимолдан холи эмас. Агар ютиб юборса бошқа ҳаром нарсаларни истеъмол қилганидек, Аллоҳ таолонинг ҳузурида жавобгар бўлади. Ҳолбуки, ҳаромга олиб борадиган восита ҳам ҳаромдир.

Ишнинг илгарилаб хотиннинг оғзига маний – шаҳват сувини бўшатиш эса ҳаром бўлиб, эркак гуноҳкор бўлади. Чунки, оғиз бўшлиғига шаҳват сувини бўшатиш хотин кишини таҳқирлаш ҳисобланиб, унга зарар беради.

Шариатимиз эса одамнинг ўзи ва бошқалар учун зарарли бўлган нарсаларни ҳаром қилган. Соғлом фитратни сақлаб қолиш эса, Аллоҳнинг суннатидир. Жинсий ғаризани табиий йўллардан қондирмаслик фитрат, табиат, насл ва соғлиққа зарар беради. Ҳозирги кундаги мўъмин ва мўъминаларга ёт Ғарб маданиятининг ҳосиласи бўлган ва Ислом оламидаги мусулмонлар ўртасида ҳам «ҳаваскорлари» кўпайган ушбу одат, жинсий ғариза эҳтиёжини қондириш учун энг пасткашликдан бошқа нарса эмасдир».

Азиз меҳмонимиз, юбораётган мактубимиз билан сизни қониқтира олсак, бу, Аллоҳнинг фазли бўлиб, хато ва камчиликлар нафсу амморамиз ва шайтондандир. Бу хато ва камчиликларимиз учун Аллоҳга сиғинамиз.

Аллоҳ барчамиздан, жумладан, Аллоҳга Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хоҳлаганидек ибодат қилишга ҳаракат қилаётган барча мўъминлардан рози бўлсин.

Азиз меҳмонимиз, мактубимиз сўнггида Сиз ва дўстларингизнинг www.hikmatnuri.com веб саҳифангизни такрор ва такрор зиёрат қилиб туришингиз ва Аллоҳнинг раҳмат ва мағфиратига муҳтож бўлган бизларни эса солиҳ дуоларингизда ёд қилишни унутмаслигингизни умид қилиб қоламиз.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига ҳамда уларга яхши йўлларида Қиёмат кунигача издош бўлган мўъмину мусулмонларга салавоту саломлар йўлласин.

Вассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

 

www.hikmatnuri.com веб саҳифаси таҳририяти