PDF Bos ePochta
Dushanba, 08 Mart 2010 07:47

Қирқ ёшли жувон ўзи турмуш қурди ...

Савол: Ҳурматли шайх, қирқ ёшли жувон бир киши билан валийлари ва гувоҳлар иштирокисиз никоҳ қилдирди. Бу никоҳ равоми ёки йўқми? Аллоҳ устингиздан савоблар ёғдирсин, бизга насиҳат қилинг!

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Тўғриси, бу никоҳ валийсиз ўқитилгани учун раво эмасдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Никоҳ – валий (ота, ака, ука, амаки ёки қизни ўз қарамоғига олган бошқа кишининг розилиги) билангина бўлади»– деб айтганлар (Термизий 1020, 1021; Абу Довуд 1785; Ибн Можа 1870; Имом Аҳмад 2148, 18697; Доримий 2182, 2183).

Бироқ, ҳур ва ҳаёт тажрибасига эга бўлган соғлом фикрли ва балоғат ёшига етган хотинлар ўзларини турмушга узатишлари мумкин деган фикрни айтган уламолар ҳам бор. Агар савол берган хотин шундай одамлар ичида яшаётгна бўлса унинг қилдирган никоҳи жоиз ҳисобланади. Чунки, омининг мазҳаби – ўзи яшаётган шаҳар аҳолисининг мазҳабидир. Агар у яшаётган шаҳар аҳолиси валийсиз никоҳ қилишга рухсат бермайдиган бўлса, бу хотин эридан ажралиб, никоҳини қайта қилдириши керак. У эри билан ўтказган кунлари, шубҳа сабабли бўлган ўтгани учун мағфират қилинади.шу давр мобайнида орттирган фарзандлари мазкур хотин ва унинг эрининг фарзандлари ҳисобланади.       

 

          Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

 

Бошқа мақолалар: