PDF Bos ePochta
Shanba, 06 Mart 2010 16:06

Сувли ерга таяммум қилиш

Савол: Таяммум қилиниши керак бўлган тупроқнинг чангги бўлиши шартми? Аллоҳ таолонинг:

﴿فَامْسَحُوا بِوُجُوهِكُمْ وَأَيْدِيكُمْ مِنْهُ﴾

«Юзингиз ва қўлларингизга ундан (тупроқдан) суринглар!» (Моида: 6) оятидаги «ундан» сўзи чанг бўлишининг шарт эканига далилми?  

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 196):

Бу борадаги қувватли қавл шуки, таяммум учун чангги бўлган тупроқ шарт қилинмаган. Балки, чангги бўлсин ёки бўлмасин тупроққа таяммум қилинса бўлаверади. Шунга кўра ёмғир ёққан бўлса ҳам одам қўлларини шу ерга уриб, юзи ва кафтларига суриши мумкин. Чунки Аллоҳ таоло бундай деган:

﴿فَتَيَمَّمُوا صَعِيداً طَيِّباً فَامْسَحُوا بِوُجُوهِكُمْ وَأَيْدِيكُمْ مِنْهُ﴾

«... покиза тупроқ билан таяммум қилингиз (яъни) юзингиз ва қўлларингизга ундан силангиз» (Моида: 6).

Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалари қумдан бошқа нарса бўлмаган тарафларга сафар қилишар, устлари ёмғирлардан шалаббо бўлар ва ўша ёмғир тушган жойлардан, Аллоҳ амр қилганидек, таяммум қилаверар эдилар. Қувватли қавл шуки, одам чангги бўлсин ёки бўлмасин, ердан таяммум қилса таяммуми раводир.

Аммо Аллоҳ таолонинг:

﴿فَامْسَحُوا بِوُجُوهِكُمْ وَأَيْدِيكُمْ مِنْهُ﴾

«юзингиз ва қўлларингизга ундан силангиз» (Моида: 6) оятидаги «-дан» қўшимчаси мақсаднинг бошланишини ифодаламоқда, бир қисмни эмас. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қўлларини ерга ургач, уларни пуфлагани нақл қилинган.      

 

         Манбаъ: «Фатво ва рисолалар девони», 11 жилд.

 

Бошқа мақолалар: