PDF Bos ePochta
Yakshanba, 19 Iyul 2009 10:27

Хазир алайҳиссалом тирикми?

Савол: Хазир алайҳиссалом, одамлар айтганидек, ҳозир ҳам тирикми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 5513-1):

Уламоларнинг қувватли қавллари – жумҳури уламоларнинг қарори шуки, Хазир алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг ушбу оятининг умумий маъноларига кўра вафот этгнадир:

﴿وَمَا جَعَلْنَا لِبَشَرٍ مِنْ قَبْلِكَ الْخُلْدَ أَفَإِنْ مِتَّ فَهُمُ الْخَالِدُونَ﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Биз сиздан аввал ҳам бирон одамзодга абадий ҳаёт берган эмасмиз» (Анбиё: 34).

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умрларининг охирларида биз билан бирга кечаларнинг бирида ҳуфтон намозини ўқидилар. Салом бергач ўринларидан турдилар ва: «Бу кеча туш кўрдингизларми?»– дедилар. (Саҳобалар: Ҳа,– дедилар). – Юз йилнинг бошида бугун Ер юзида (тирик) бўлган бирон кимса қолмайди,– дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

Одамлар, бу юз йил ҳақида сўз борган ҳадисларни тилга олар эканлар хато фикрларни айтмоқдалар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бугунги кундаги Ер юзида яшаётган одамлардан биронтаси қолмайди» дейишлари билан ўша асрдаги авлоднинг бутунлай йўқ бўлишидан хабар бердилар» (Имом Аҳмад 2/88; Имом Бухорий 576; Имом Муслим 2537; Абу Довуд 4348; Термизий 2251).

Бундан ташқари, бу – одамзод ҳаётига қўрилган Аллоҳнинг суннатидир. Одамзод нақл қилинган далиллар исботланиши учун шунга амал қилиши мажбурийдир. Бизнинг маълумотларимизга кўра, бундан Хазир алайҳиссалом истисно қилингани ҳақида бирон ҳужжат йўқ.  

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён