|
|
|
| Shanba, 18 Iyul 2009 16:56 | |||
|
Хазир (Хизир) пайғамбарми ёки солиҳ кишилардан бирими? Савол: Хазир пайғамбарми ёки солиҳ кишилардан бирими? Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 5513-2): Тўғриси, Хазир алайҳиссалом пайғамбардир. Чунки Аллоҳ таоло Каҳф сурасида унинг Мусо алайҳиссалом билан бўлган саргузаштини ҳикоя қилиб, денгизчилик билан тирикчилик қиладиган бечораларнинг кемасини тешгани, норасида болани ўлдиргани, таом бермаган қишлоқда хизмат ҳақи олмай икки етимга тегишли деворни тиклаб қўйгани ва бунга Мусо алайҳиссаломнинг норози бўлгани ва Хазир алайҳиссаломнинг буларнинг сабабларини айтиб берганини айтиб ўтган. Ҳикоя буларнинг барчаси Аллоҳнинг ваҳийси билан бўлганини баён қилиш билан ниҳоясига етган. Буни Аллоҳ таоло қуйидагича баён қилган: ﴿وَمَا فَعَلْتُهُ عَنْ أَمْرِي ذَلِكَ تَأْوِيلُ مَا لَمْ تَسْطِعْ عَلَيْهِ صَبْرًا﴾ «Мен бу (ишларнинг биронтасини) ўз-ўзимча қилганим йўқ. Мана шу сен сабр қилишга тоқатинг етмаган нарсаларнинг таъвилидир» (Каҳф: 82). Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси: Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
|


