** Қуръон ва суннат шайдоларининг веб саҳифасига хуш келибсиз!** Исломий, илмий-маърифий веб саҳифа. Исломий мақолалар, китоблар, тадқиқотлар, таҳлилллар ва фатволар мажмуъаси. Қуръон ва суннат шайдоларининг сайти. Шиоримиз: Қуръон ва суннат соясидаги ҳаёт сари! http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=featured Sat, 19 May 2012 12:48:35 +0000 Joomla! 1.7 - Open Source Content Management tr-tr Оталар ва болалар (Доктор Абдурраҳмон ибн Солиҳ Маҳмуд) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4498:lr-v-bllr-dr-bdurrn-ibn-sli-ud&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4498:lr-v-bllr-dr-bdurrn-ibn-sli-ud&catid=211&Itemid=104 Оталар ва болалар

Муаллиф: Доктор Абдурраҳмон ибн Солиҳ Маҳмуд

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа:    آبَاءٌ وَأَبْنَاءُ

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

(Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир... Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

﴿يَآ أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلاْ تَمُوتُنَّ إِلاّ وَأنتُمْ مُسلِمُونَ

«Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).

﴿يَآ أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُم مِن نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيراً وَنِسَآءً وَاتَّقُوا اللهَ الَّذِي تَسَآءَلُونَ بِهِ وَالأَرْحَامَ إِنَّ اللهَ كَانَ عَلَيْكُم رَقِيباً

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

﴿يَآ أَيَّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ وَ قُولُواْ قَوْلاً سَدِيداً ، يُصلِحْ لَكُم أَعْمَالَكُم وَ يَغْفِرْ لِكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَ مَن يُطِعِ اللهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزاً عَظِيماً﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71).

Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир.

Сўнг ...).

(Биродарлар), сизлар бир уйда ёмон фарзанд ва солиҳ отани ёки иккинчи уйда ёмон ота ва солиҳ фарзандни ёхуд учинчи уйда солиҳ ота ва солиҳ фарзандни кўрганмисизлар?! (Ҳаётнинг бундай бўлиши) Аллоҳ таоло Қуръон Каримда баён қилган намуналардир. Шу боис, бугунги маърузам отанинг фарзандга ва фарзанднинг отага муносабати Қуръон Каримда қандай ёритилгани ҳақида бўлади.

Биринчи намунани бошлайлик. Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳис– солату вассаломнинг қиссаси: Унинг қавмини «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Нуҳ Аллоҳнинг расули» эканига шаҳодат келтиришга чорлаганини ҳикоя қилгач шундай дейди:

﴿وَأُوحِيَ إِلَى نُوحٍ أَنَّهُ لَنْ يُؤْمِنَ مِنْ قَوْمِكَ إِلَّا مَنْ قَدْ آمَنَ فَلَا تَبْتَئِسْ بِمَا كَانُوا يَفْعَلُونَ وَاصْنَعِ الْفُلْكَ بِأَعْيُنِنَا وَوَحْيِنَا وَلَا تُخَاطِبْنِي فِي الَّذِينَ ظَلَمُوا إِنَّهُمْ مُغْرَقُونَ وَيَصْنَعُ الْفُلْكَ وَكُلَّمَا مَرَّ عَلَيْهِ مَلَأٌ مِنْ قَوْمِهِ سَخِرُوا مِنْهُ قَالَ إِنْ تَسْخَرُوا مِنَّا فَإِنَّا نَسْخَرُ مِنْكُمْ كَمَا تَسْخَرُونَ فَسَوْفَ تَعْلَمُونَ مَنْ يَأْتِيهِ عَذَابٌ يُخْزِيهِ وَيَحِلُّ عَلَيْهِ عَذَابٌ مُقِيمٌ حَتَّى إِذَا جَاءَ أَمْرُنَا وَفَارَ التَّنُّورُ قُلْنَا احْمِلْ فِيهَا مِنْ كُلٍّ زَوْجَيْنِ اثْنَيْنِ وَأَهْلَكَ إِلَّا مَنْ سَبَقَ عَلَيْهِ الْقَوْلُ وَمَنْ آمَنَ وَمَا آمَنَ مَعَهُ إِلَّا قَلِيلٌ وَقَالَ ارْكَبُوا فِيهَا بِسْمِ اللَّهِ مَجْرَاهَا وَمُرْسَاهَا إِنَّ رَبِّي لَغَفُورٌ رَحِيمٌ وَهِيَ تَجْرِي بِهِمْ فِي مَوْجٍ كَالْجِبَالِ وَنَادَى نُوحٌ ابْنَهُ وَكَانَ فِي مَعْزِلٍ يَا بُنَيَّ ارْكَبْ مَعَنَا وَلَا تَكُنْ مَعَ الْكَافِرِينَ قَالَ سَآوِي إِلَى جَبَلٍ يَعْصِمُنِي مِنَ الْمَاءِ قَالَ لَا عَاصِمَ الْيَوْمَ مِنْ أَمْرِ اللَّهِ إِلَّا مَنْ رَحِمَ وَحَالَ بَيْنَهُمَا الْمَوْجُ فَكَانَ مِنَ الْمُغْرَقِينَ ﴾

«Нуҳга ваҳий қилиндики: «Қавмингдан фақат аввалда иймон келтирган кишилардан бошқа ҳеч ким иймон келтирмайди. Бас, уларнинг (яъни, ҳануз иймон келтирмаган кимсаларнинг) қилмишларидан қайғурмагин ва Бизнинг ҳифзи-ҳимоямизда ва Бизнинг ваҳий таълимимиз билан бир кема ясагин ҳамда золим кимсалар ҳақида (яъни, уларга нажот беришимни сўраб) Менга хитоб-илтижо қилмагин. Улар шак-шубҳасиз, ғарқ қилингувчидирлар». У кемани ясар экан, қачон олдидан ўз қавмидан бўлган (кофир) кимсалар ўтсалар, уни масхара қилиб кулдилар. У деди: «Агар (бугун) сизлар биздан кулсангизлар, бас, яқинда худди сизлар кулганингиз каби биз ҳам сизлар(нинг устингиз)дан кулурмиз». «Бас, яқинда кимга шарманда қилгувчи азоб келишини ва кимнинг устига мангу азоб тушишини билиб олажаксиз». То Бизнинг фармонимиз келиб, Ердан фавворалар отилган вақтда, (Нуҳга) дедик: «У кемага ҳар (жонивордан) бир жуфтдан ва аҳли оилангни чиқаргин. Лекин қайси кимсалар хусусида Бизнинг сўзимиз (яъни, ғарқ бўлиш ҳақидаги ҳукмимиз) ўтган бўлса, (уларни терс қилгин. Булар барча кофирлар ва Нуҳ пайғамбарнинг хотини Воила билан ўғли Канъон эди). Яна иймон келтирган кишиларнинг барчасини (кемага чиқаргин)!» Унга иймон келтирган кишилар эса жуда оз эдилар. У деди: «Кемага мининглар! Унинг юриши ҳам, туриши ҳам Аллоҳ номи билан бўлур. Албатта, Парвардигорим мағфиратли, меҳрибондир». Кема уларни тоғлардек тўлқинлар орасида олиб кетар экан, Нуҳ бир четда қолган ўғлига нидо қилди: «Эй ўғилчам, биз билан бирга (кемага) мингин, у кофирлар билан бирга қолмагин!» У (ўғли) деди: «Мен ўзимни сувдан сақлайдиган бирон тоғнинг устига чиқиб кетажакман», (Нуҳ) айтди: «Бугун Аллоҳнинг амридан сақлагувчи йўқдир, магар Ўзи раҳм қилган кишиларнигини (сақлар)». (Шу пайт) ўрталарини тўлқин тўсиб қўйди-да, (ўғил) ғарқ қилинувчилардан бўлиб қолди» (Ҳуд: 36 – 43).

Аллоҳнинг матонатли пайғамбари Нуҳ алайҳис–солату вассалом халқини Исломга чорлаш, ҳидоят ва саодатни кўрсатиш учун жонбозлик кўрсатди. Барча пайғамбарлар каби, «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ» эканига шаҳодат келтириш, шериксиз Аллоҳнинг Ўзигагина ибодат қилишга чақирди.

Нуҳ алайҳис–солату вассалом, Аллоҳ таоло хабар берганидек, қавми орасида бошқа пайғамбарлардан кўра кўпроқ – тўққиз юз эллик йил қолди ва қавмини хилма–хил услублар билан кечаю кундуз, хуфёна ва ошкора даъват қилди. Халқи эса даъватдан қочар, Аллоҳ ва Расулидан юз ўгирар эди.

(Биласизларми), Нуҳ алайҳис–солату вассалом қавмида бутларга топиниш қандай бошланган эди? Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадис нақл қилинган.

Нуҳ алайҳис–солату вассаломнинг қавмида бутларга сиғиниш расмлар туфайли пайдо бўлди. Одам алайҳис–солату вассаломнинг фарзандлари иймонли эдилар. Одам ва Нуҳ алайҳимассаломлар ўртасида ўн аср бор эди. Бу даврда яшаганларнинг барчаси мўъмин эди. Бутларга сиғиниш даври нимадан бошланди? Суратларга сиғинишдан! Иблис алайҳил–лаънаҳ келди ва Нуҳ алайҳиссалонинг қавмига: Кошки, ибодат қиладиган маконларингизга ичингиздан яшаб ўтган солиҳ одамларнинг расмларини чизиб қўйсангиз эди. Чунки уларни кўриш ибодатга бўлган шавқингизни оширар эди,– деди. Одамлар бунинг зарари йўқ эканини тушуниб, солиҳларининг расмларини чизиб олишди. Расмларни чизишганида бир неча авлод яшаб ўтгач, шайтон яна келди ва: Сизларнинг аждодларингиз бу расмларни ибодат қилишга куч олиш учун эмас, балки уларга ибодат қилиш учун чизишган эди,– деди ва шу билан бутларга ибодат қилиш даври бошланди. Улар энди ибодат асносида олдиларига ҳайкалларни қўйиб олишар ва Аллоҳни қўйиб уларга сиғинишар эди:

﴿وَقَالُوا لَا تَذَرُنَّ آلِهَتَكُمْ وَلَا تَذَرُنَّ وَدّاً وَلَا سُوَاعاً وَلَا يَغُوثَ وَيَعُوقَ وَنَسْراً ﴾

«Ва (ўзларига эргашган тубан-пасткаш кимсаларга): «Сизлар ҳаргиз ўз худоларингизни тарк қилманглар!» «Вад»ни ҳам, «Сувоъ»ни ҳам, «Яғус»ни ҳам, «Яуқ»ни ва «Наср»ни ҳам ҳаргиз тарк қилманглар!» дедилар» (Нуҳ: 23).

Оятдаги исмлар Нуҳ алайҳиссолату–вассалом қавмидан чиққан солиҳ одамларнинг исми бўлиб, қавми уларга расм орқали сиғинишган эди.

Нуҳ алайҳис–солату вассалом қавмини шунчалар жонбозлик билан Ислом динига чорлаган экан, ўз хонадонида яшаганларни қандай чорлаган бўлиши мумкин?

Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳис–солату вассаломнинг хотини кофира бўлганидан дарак берди:

﴿ضَرَبَ اللَّهُ مَثَلاً لِّلَّذِينَ كَفَرُوا اِمْرَأَةَ نُوحٍ وَاِمْرَأَةَ لُوطٍ كَانَتَا تَحْتَ عَبْدَيْنِ مِنْ عِبَادِنَا صَالِحَيْنِ فَخَانَتَاهُمَا فَلَمْ يُغْنِيَا عَنْهُمَا مِنَ اللَّهِ شَيْئاً وَقِيلَ ادْخُلَا النَّارَ مَعَ الدَّاخِلِينَ ﴾

«Аллоҳ кофир бўлган кимсалар (ва уларни мўминлар билан бирга ҳаёт кечиришлари ҳам Аллоҳнинг азобидан қутқара олмаслиги) ҳақида Нуҳнинг аёли ва Лутнинг аёлини мисол келтирди. У иккиси Бизнинг бандаларимиздан икки солиҳ банда қўл остида эдилар. Бас, у (аёл)лар (Нуҳ ва Лутга) хиёнат қилган эдилар, (Нуҳ ва Лут) Аллоҳ(нинг азоби)дан бирон нарсани у иккисидан дафъ қила олмадилар, ва (уларга) «Киргувчилар билан бирга дўзахга киринглар!» дейилди» (Таҳрим: 10).

Нуҳ алайҳис–солату вассаломнинг хотини кофира бўлгач, онанинг фарзандларига, ҳеч бўлмаса улардан бирига таъсир ўтказиши табиий ҳолдир. Шу боис фарзандлардан бири кофирлигича қолди. Нуҳ алайҳис–солату вассалом қавми ва оиласини Исломга чорлашда матонат кўрсатди. Бироқ Аллоҳ таоло шундай деди:

﴿إِنَّكَ لَا تَهْدِي مَنْ أَحْبَبْتَ وَلَكِنَّ اللَّهَ يَهْدِي مَن يَشَاءُ وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ ﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), аниқки, сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмассиз, лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. У ҳидоят топгувчи зотларни яхшироқ билгувчидир» (Қасас: 56).

Кофир бўлган қавм Нуҳ алайҳис–солату вассаломга шундай деди:

﴿فَقَالَ الْمَلأُ الَّذِينَ كَفَرُواْ مِن قِوْمِهِ مَا نَرَاكَ إِلاَّ بَشَراً مِّثْلَنَا وَمَا نَرَاكَ اتَّبَعَكَ إِلاَّ الَّذِينَ هُمْ أَرَاذِلُنَا بَادِيَ الرَّأْيِ وَمَا نَرَى لَكُمْ عَلَيْنَا مِن فَضْلٍ بَلْ نَظُنُّكُمْ كَاذِبِينَ ﴾

«Шунда унинг қавми орасидаги кофир бўлган кимсалар: «Бизлар сени худди ўзимизга ўхшаган одам, деб биламиз ва сенга фақат ичимиздаги пасткаш (ялангоёқ) кимсалар ўйламасдан эргашганини кўрмоқдамиз. Бизнингча, сизларнинг биздан бирон ортиқчалик жойингиз йўқ, балки биз сизларни ёлғончи деб ўйламоқдамиз», дедилар» (Ҳуд: 27).

«Ўйламасдан» дейишларининг маъноси: қавм «пасткашлар» деб атаган одамлар Нуҳ алайҳис–солату вассаломнинг даъватига ўйланмай, даъват моҳиятини тушунмай шошқалоқлик билан ижобат қилдилар, демакдир

Бу – Аллоҳ ва расулларининг чақириқларига лаббай деган одамларга қўйилган айбдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакр разияллоҳу анҳу ҳақида: «Абу Бакрдан бошқа кимни Исломга чорлаган бўлсам ўйланиб қолган. Абу Бакр эса (ижобат қилишда) иккиланмаган» деб бежиз айтмаганлар. Демак, ҳидоят ва Тўғри йўл аён бўлгач, Ислом бандани ислоҳ қилади ва у иккиланмайди.

Биродарлар, авлодлар ўтиб борар ва Нуҳ алайҳис–солату вассалом даъватида давом этарди. Осорларда ривоят қилинишича, Нуҳ қавмидан бирига ўлими яқинлашгач ўғлига Нуҳ алайҳис–солату вассаломга ижобат қилмаслиги, балки унга ва унга иймон келтирганларга душман муносабатида бўлишни васият қилган. Лекин Аллоҳ Ўз пайғамбарларига зафарни беради:

﴿إِنَّا لَنَنصُرُ رُسُلَنَا وَالَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيَوْمَ يَقُومُ الْأَشْهَادُ ﴾

«Албатта Биз пайғамбарларимизга ва иймон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган Кунда (Қиёматда) ҳам ёрдам берурмиз» (Ғофир: 51).

Нуҳ алайҳис–солату вассалом қавмини узоқ йиллар давомида Исломга ва шериксиз Аллоҳ таолога ибодат қилишга чорлади ва улардаги лоқайдсизликни кўриб ноумид бўлди–да, Аллоҳ таолога дуо қилди. Аллоҳ таоло ҳам унинг дуосини ижобат айлади:

﴿وَنُوحاً إِذْ نَادَى مِن قَبْلُ فَاسْتَجَبْنَا لَهُ فَنَجَّيْنَاهُ وَأَهْلَهُ مِنَ الْكَرْبِ الْعَظِيمِ ﴾

«Нуҳни (эсланг): Ўшанда - (мазкур пайғамбарларнинг давридан) илгари нидо қилганида Биз унинг (нидосини) мустажоб қилиб, ўзини ва ахли-тобеъларини улуғ ғамдан қутқардик» (Анбиё: 76).

Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳис–солату вассаломнинг:

﴿فَدَعَا رَبَّهُ أَنِّي مَغْلُوبٌ فَانتَصِرْ ﴾

«Шунда у Парвардигорига: «Мен (у кофир қавмимдан) мағлубдирман. Ўзинг ёрдам қилгин», деб дуо-илтижо қилган эди» (Қамар: 10) дуосини ҳам эслатди.

Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳис–солату вассаломга зафарни юборди. Бу зафар кемада – Нуҳ алайҳис–солату вассалом ва бир ҳовуч мўъминлар учун келди. Айтишларича, бир ривоятда уларнинг сони ўн иккита, бошқа ривоятда эса етмишта эди. Тўққиз юз эллик йил давом этган даъват жараёнига нисбатан, бу сон жуда ҳам оздир. Лекин Аллоҳ таоло бу оз сонли мўъминларни тўфондан сақлаб қолди. Нуҳ қавми ва Ер юзидаги барча мавжудот эса тўфонда ғарқ бўлди. (Ҳа), Аллоҳ таоло Ер юзидаги барча жонзотларни ҳалок қилди.

Мўъминлар ва ибрат олмоқчи бўлганлар, золимлар ва пайғамбарларни рад этганларнинг ҳалокатларидан ибрат олсин. Нуҳнинг қавми, Ҳуднинг қавми, Солиҳнинг қавми қаерга кетди?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва асҳобларига душман бўлган қурайшликлар: Абу Жаҳл ва Абу Лаҳаб, Рабиъанинг ўғиллари Шайба ва Утба ҳамда Уқба ибн Абу Муъайтлар қани?! Қаерга кетдилар?! Мўъминларнинг ширин хотираси, номдор обрўси қолиб, одамлар уларни тилга олиб, орқаларидан эргашмоқдалар. Ҳақларига дуо қилмоқдалар. Булар билан Ислом душманлари ўртасида катта фарқ бор. Биродарлар, қадимги ва ҳозирги тоғут – золимларнинг ҳалокатидан ибрат олингиз!

Биродарлар, Нуҳ алайҳис–солату вассалом Роббисининг пайғомини етказди ва ўғлинининг ҳидоятланишига ҳарис бўлди. У ўғлини тинимсиз Ислом динига чорлар экан ёмғир ёғиб, осмондан сувлар қуйила бошлади. Аллоҳ таборака ва таъоло Нуҳ алайҳис–солату вассаломни ҳар бир махлуқдан бир жуфтини кемага олишни буюрди. Тўлқинлар мавжлана бошлади ва Нуҳ алайҳис–солату вассаломнинг ўғли кемадан узоқлашди. Шафқатли ота уни чақирди ва: Ўғлим, қутилишинг учун биз билан бирга кемага мин!,– деди. Лекин адашган фарзанд унинг гапига қулоқ солмади ва: Тоққа чиқиб оламан. У мени сувлардан сақлайди!,– деди. Аллоҳ таоло бу манзарани шундай баён қилди:

﴿قَالَ لاَ عَاصِمَ الْيَوْمَ مِنْ أَمْرِ اللّهِ إِلاَّ مَن رَّحِمَ  

«(Нуҳ) айтди: «Бугун Аллоҳнинг амридан сақлагувчи йўқдир, магар Ўзи раҳм қилган кишиларнигини (сақлар)»» (Ҳуд: 43).

Оқибатда, тўлқинлар уларнинг орасини тўсди ва ўғил чўкиб кетди. Ўғлининг чўкканини кўрган Нуҳ алайҳис–солату вассаломда оталик шафқати жўшди ва Аллоҳга қарата шундай деди:

﴿نَادَى نُوحٌ رَّبَّهُ فَقَالَ رَبِّ إِنَّ ابُنِي مِنْ أَهْلِي وَإِنَّ وَعْدَكَ الْحَقُّ وَأَنتَ أَحْكَمُ الْحَاكِمِينَ  

«Нуҳ Парвардигорига нидо қилиб, деди: «Парвардигорим, албатта, ўғлим менинг аҳли оиламдандир ва шубҳасиз, Сенинг (аҳли оиламга нажот бериш хусусидаги) ваъданг ҳақ ваъдадир. Сен энг адолатли ҳукм қилгувчисан»» (Ҳуд: 45).

﴿قَالَ يَا نُوحُ إِنَّهُ لَيْسَ مِنْ أَهْلِكَ إِنَّهُ عَمَلٌ غَيْرُ صَالِحٍ فَلاَ تَسْأَلْنِ مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ إِنِّي أَعِظُكَ أَن تَكُونَ مِنَ الْجَاهِلِينَ ﴾

«(Аллоҳ) айтди: «Эй Нуҳ, у сенинг аҳлингдан эмас! Албатта у(нинг қилган амали — куфр йўлини тутгани) ёмон амалдир. Бас, ўзинг яхши билмаган нарса ҳақида асло Мендан сўрамагин! Албатта, Мен сенга жоҳил-нодонлардан бўлмасликни буюраман»» (Ҳуд: 46).

«У – сизнинг аҳлингиздан эмас». Баъзи одамлар ушбу оятдан мазкур ўғилнинг Нуҳ алайҳис–солату вассаломнинг ўгай ўғли эканини, Нуҳ алайҳис–солату вассаломнинг хотинидан зино туфайли дунёга келганини тушунадилар. Бу, нотўғридир. Чунки, Нуҳ алайҳис–солату вассаломнинг хотини номус хоинаси эмасдир. Зеро биронта пайғамбарнинг хотини ўз эрига хиёнат қилмаган. Фақат, Нуҳ алайҳис–солату вассаломнинг хотини қавми билан бирга эри ва иймон кетирганларга қаршилик қилиш билан хиёнат қилган. Айтишларича, у Нуҳ алайҳис–солату вассаломнинг сирларини очиб ташлар ва қавмига: Фалончи ҳам мусулмон бўлди,– деб хабар етказар, қавми эса у одамнин қайтаришга ҳаракат қилар ва қайтаришдан ноумид бўлишса қаттиқ қийноққа солишар эди. Унинг хиёнати шундан иборат эди. Нуҳ алайҳис–солату вассаломнинг номусига хиёнат қилмаган эди.

Аллоҳ таоло: Ўғлингиз Мен қутиладилар дея хабар бериб ваъда қилган аҳлингиздан эмас,– деди. Чунки Аллоҳ таоло:

﴿وَأَهْلَكَ إِلاَّ مَن سَبَقَ عَلَيْهِ الْقَوْلُ ﴾

«Лекин қайси кимсалар хусусида Бизнинг сўзимиз (яъни, ғарқ бўлиш ҳақидаги ҳукмимиз) ўтган бўлса, (уларни терс қилгин. Булар барча кофирлар ва Нуҳ пайғамбарнинг хотини Воила билан ўғли Канъон эди)» деган эди (Ҳуд: 40).

Нуҳ алайҳис–солату вассалом Аллоҳ таолога ўғлини қутилганлар қаторида қилишини сўраб дуо қилди. Бироқ ўғлининг пешонасига залолат битилган эди. Агар бирон банда ҳидоят қилишга қодир бўлса эди, Нуҳ алайҳис–солату вассалом ўғлини, Иброҳим алайҳис–солату вассалом отасини ҳидоят қилган бўлар эди. Лекин ҳидоят Аллоҳ таолонинггина қўлидадир.

Нуҳ алайҳис–солату вассалом ўғлининг куфр, ширк ва залолатда ўлганини ва бу дунёдан мушрик бўлиб чиққанини кўриб, ибрат олди ва бу ҳодиса ундан кейингилар учун ҳам ибрат бўлди.

Ушбу қисса бизга олдида тўхташимиз керак бўлган муҳим мавзу ва ишораларни кўрсатмоқда: Қариндошлик алоқалари, миллатчилик, ватандошлик, тил ва бошқа алоқалар фойда берадими?! Агар фойда берса уларга фойда бериши керак эди. Лекин эътиқод фарқли бўлгач алоқалар ҳам узоқлашади. Одамлар ўртасини бирлаштирадиган асос: Ла илаҳа иллаллоҳ (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ) бўлади. Тил, қон, насаб, ватан ва бошқа алоқалар муваққатдир. Улар Аллоҳнинг ҳузурида бирон нарсага ярамайди. Чунки Аллоҳ таоло муқаддас Қуръонида шундай дейди:

﴿لَا تَجِدُ قَوْماً يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ يُوَادُّونَ مَنْ حَادَّ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَلَوْ كَانُوا آبَاءهُمْ أَوْ أَبْنَاءهُمْ أَوْ إِخْوَانَهُمْ أَوْ عَشِيرَتَهُمْ

«Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг пайғамбари чизган чизиқдан чиққан кимсалар билан — гарчи улар ўзларининг оталари, ёки ўғиллари, ёки оға-инилари, ёки қариндош-уруғлари бўлсалар-да — дўстлашаётганларини топмассиз» (Мужодала: 22);

﴿لَن تَنفَعَكُمْ أَرْحَامُكُمْ وَلَا أَوْلَادُكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ يَفْصِلُ بَيْنَكُمْ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ

«(Қиёмат Кунида) сизларга қариндош-уруғларингиз ҳам, бола-чақаларингиз ҳам ҳаргиз фойда бермас! Қиёмат Кунида (Аллоҳ) ўрталарингизни ажратиб қўюр, (Бас, нечун ўша уруғ-авлодингизни ҳимоя қилиш учун Аллоҳга гуноҳкор бўлмоқдасизлар?!) Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб тургувчидир» (Мумтаҳана: 3);

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تَتَّخِذُواْ آبَاءكُمْ وَإِخْوَانَكُمْ أَوْلِيَاء إَنِ اسْتَحَبُّواْ الْكُفْرَ عَلَى الإِيمَانِ وَمَن يَتَوَلَّهُم مِّنكُمْ فَأُوْلَـئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ

«Эй мўминлар, агар иймондан куфрни афзал билсалар, ота-оналарингиз ва ака-укаларингизни (ҳам) дўст тутмангиз! Сизларнинг ичингизда кимда-ким уларни дўст тутса, (яъни, уларни деб иймондан куфрга қайтса) бас, улар золимлардир» (Тавба: 23).

Нуҳ алайҳис–солату вассалом ва ўғлининг қиссасида отанинг ўғлининг ҳидоятланишига қанчалар ҳаракат қилганига, ўғлининг залолатда экани маълум бўлгач ундан безор бўлгани ҳамда ўз аҳлидан ҳисобламаганига шоҳид бўламиз. Чунки у, Аллоҳ таоло Қуръонида айтганидек, ёмон ишни қилган эди.  

Энди, Иброҳим алайҳис–солату вассаломнинг отаси билан бўлиб ўтган ҳикоясига қулоқ солайлик. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деди:

﴿وَإِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ لأَبِيهِ آزَرَ أَتَتَّخِذُ أَصْنَاماً آلِهَةً إِنِّي أَرَاكَ وَقَوْمَكَ فِي ضَلاَلٍ مُّبِينٍ

«Эсланг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Иброҳим отаси Озарга: «Бутларни худо қилиб оляпсанми? Мен сени ва қавмингни очиқ залолатда деб биламан», деган эди» (Анъом: 74).

Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳис–солату вассаломнинг отасини Ислом динига қандай чорлаганини қуйидагича баён қилди:

﴿وَاذْكُرْ فِي الْكِتَابِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّهُ كَانَ صِدِّيقاً نَّبِيّاً إِذْ قَالَ لِأَبِيهِ يَا أَبَتِ لِمَ تَعْبُدُ مَا لَا يَسْمَعُ وَلَا يُبْصِرُ وَلَا يُغْنِي عَنكَ شَيْئاً يَا أَبَتِ إِنِّي قَدْ جَاءنِي مِنَ الْعِلْمِ مَا لَمْ يَأْتِكَ فَاتَّبِعْنِي أَهْدِكَ صِرَاطاً سَوِيّاً يَا أَبَتِ لَا تَعْبُدِ الشَّيْطَانَ إِنَّ الشَّيْطَانَ كَانَ لِلرَّحْمَنِ عَصِيّاً يَا أَبَتِ إِنِّي أَخَافُ أَن يَمَسَّكَ عَذَابٌ مِّنَ الرَّحْمَن فَتَكُونَ لِلشَّيْطَانِ وَلِيّاً

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ушбу Китобда Иброҳим (қиссасини) зикр қилинг! Дарҳақиқат, у жуда ростгўй пайғамбар эди. Эсланг, у отасига: «Эй ота, нега сен эшитмайдиган, кўрмайдиган ва сенга бирон фойда етказа олмайдиган бутга ибодат қилурсан? Эй ота, дарҳақиқат сенга келмаган илм-маърифат менга келди. Бас, сен менга эргашгин, сени ҳақ йўлга ҳидоят қилурман. Эй ота, сен шайтонга ибодат-қуллик қилмагин. Чунки шайтон Раҳмонга осий бўлгандир. Эй ота, ҳақиқатан мен сенга Раҳмон томонидан азоб етиб, (дўзахда) шайтонга дўст-яқин бўлиб қолишингдан қўрқурман», деганида ...» (Марям: 41 – 45).

Иброҳим алайҳис–солату вассаломнинг ҳикояси узун ва ҳаммага маълумдир. У, кунларнинг бирида санамларни синдирди. Бундан хабар топган қавми тўпланди. Ўша онда Иброҳим алайҳис–солату вассаломнинг санамларни синдириш билан қавмига бошлаган курашдаги дастури маълум бўлди. Бу иш кучайиб, Иброҳим алайҳис–солату вассаломдан халойиқ олдида ҳисоб сўрамоқчи бўлдилар, лекин расволари чиқди:

﴿قَالُوا أَأَنتَ فَعَلْتَ هَذَا بِآلِهَتِنَا يَا إِبْرَاهِيمُ قَالَ بَلْ فَعَلَهُ كَبِيرُهُمْ هَذَا فَاسْأَلُوهُمْ إِن كَانُوا يَنطِقُونَ

«(Уни келтиришгач): «Худоларимизни сен шу (ҳолга) солдингми, эй Иброҳим?» деб (сўрашди). (Иброҳим) айтди: «Йўқ, бу ишни уларнинг каттаси мана бу «ҳайкал» қилди. Бас, (бутларингиздан) сўранглар, агар гапира оладиган бўлсалар (айтиб берсинлар)»» (Анбиё: 62, 63).

Мусо алайҳис–солату вассалом ҳам Фиръавн тарафдорларини даъват этар экан, одамлар кўришлари учун:

﴿قَالَ مَوْعِدُكُمْ يَوْمُ الزِّينَةِ وَأَن يُحْشَرَ النَّاسُ ضُحًى

«(Мусо) айтди: «Ваъда байрам куни (тўпланадиган жой)дир. Одамлар чошгоҳда тўпланурлар»» деган эди (Тоҳа: 59).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳикоясини айтиб берган йигит ҳам, қатл қилишга ожиз қолгач қиролга: Мени ўлдирмоқчимисан?,– деди. Қирол: Ҳа, дегач: Ундай бўлса халойиқни тўплашинг керак!,– деди. Қирол халойиқни тўплатиб қўлига камонни олди ва: Шу йигит Раббисининг номи билан!,– деб ўқ узди. Йигит ўша онда ўлган бўлсада, халойиқ гуррасига: Биз йигитнинг Раббисига иймон келтирдик!,– дейишди. Бу – Аллоҳ йўлига чақираётган даъватчиларнинг йўли ва услубидир. Иброҳим алайҳис–солату вассалом ҳам ўз қавмини Исломга чорлашга ўта ҳарис эди. Шунинг учун даъватини падар бузрукворини чақириш билан бошлади. Отасининг исми Озар бўлиб, буттарошлик ва бутфурушлик билан кун кечирар эди.

Иброҳим алайҳис–солату вассалом отаси Озарни латиф жумлалар билан Ислом динига чақира бошлади:

﴿يَا أَبَتِ لِمَ تَعْبُدُ مَا لَا يَسْمَعُ وَلَا يُبْصِرُ وَلَا يُغْنِي عَنكَ شَيْئاً

«Эсланг, у отасига: «Эй ота, нега сен эшитмайдиган, кўрмайдиган ва сенга бирон фойда етказа олмайдиган бутга ибодат қилурсан?» (Марям: 42).

Иброҳим алайҳис–солату вассаломнинг отасига нисбатан тутган услуби латиф ва ҳалимдир. У отасига шундай демоқда: Мен – сизнинг ўғлингизман. Ёшим сиздан анчагина кичик. Бироқ, менга сизга келмаган билим юборилди. Мен – Аллоҳ таборака ва таолонинг пайғамбариман. Менга эргашинг, сизга Тўғри йўлни кўрсатаман:

﴿يَا أَبَتِ لَا تَعْبُدِ الشَّيْطَانَ إِنَّ الشَّيْطَانَ كَانَ لِلرَّحْمَنِ عَصِيّاً

«Эй ота, сен шайтонга ибодат-қуллик қилмагин. Чунки шайтон Раҳмонга осий бўлгандир» (Марям: 44).

Бу бутларга ибодат қилиш – Шайтонга сиғиниш, демакдир. Шайтон эса Аллоҳга осийлик қилди. Отажон, мен Қиёмат куни бошингизга аламли азоб келишидан қўрқаяпман:

﴿يَا أَبَتِ إِنِّي أَخَافُ أَن يَمَسَّكَ عَذَابٌ مِّنَ الرَّحْمَن فَتَكُونَ لِلشَّيْطَانِ وَلِيّاً

«Эй ота, ҳақиқатан мен сенга Раҳмон томонидан азоб етиб, (дўзахда) шайтонга дўст-яқин бўлиб қолишингдан қўрқурман», деганида» (Марям: 45).

Иброҳим алайҳис–солату вассалом ушбу ҳалим, илмий ва қониқтирувчи услублар билан отасини даъват қилди. Хўш, бунга қандай жавоб берилди? Озарнинг Иброҳим алайҳис–солату вассаломнинг чақириқларига берган жавоби қаттиқ бўлди:

﴿قَالَ أَرَاغِبٌ أَنتَ عَنْ آلِهَتِي يَا إِبْراهِيمُ لَئِن لَّمْ تَنتَهِ لَأَرْجُمَنَّكَ وَاهْجُرْنِي مَلِيّاً

«(Отаси) айтди: «Сен менинг худоларимдан юз ўгирувчимисан, эй Иброҳим?! Қасамки, агар сен (менинг худоларимни сўкишдан) тўхтамасанг, албатта, сени тошбўрон қилурман ва (ёки) мени бутунлай тарк эт!»» (Марям: 46).

Яъни, сен бу бутларга ибодат қилмайсанми? Агар мен ва халойиқ Аллоҳни қўйиб сиғинаётган ушбу санам ва бутларимни ҳақорат қилишни тўхтатмасанг, сени тошбўрон қиламан ёки сўкаман! Мени ўз ҳолимга қўй!

Озар ўғлига: Мени ўз ҳолимга қўй ва ишларимга аралашма!,– деди. Муфассирларнинг имомларидан бири Ибн Жарир Табарий раҳимаҳуллоҳ буни: Сенга жабр қилиб қўймаслигим учун мени ўз ҳолимга қўй!,– деб изоҳлайди.

Иброҳим алайҳис–солату вассаломнинг жавоби эса ҳалим ва отага бўлан тўғрилик ва ҳурмат доирасидан чиқмади. У шундай деди:

﴿قَالَ سَلَامٌ عَلَيْكَ سَأَسْتَغْفِرُ لَكَ رَبِّي إِنَّهُ كَانَ بِي حَفِيّاً

«(Иброҳим) деди: «Омон бўл. Энди Парвардигоримдан сени мағрифат қилишини сўрарман. Шак-шубҳасиз У менга меҳрибон бўлган зотдир» (Марям: 47).

Бу – мўъминларнинг хитоб  услубларидан биридир:

﴿وَإِذَا خَاطَبَهُمُ الْجَاهِلُونَ قَالُوا سَلَاماً

«Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда тавозуъ билан юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) хитоблар қилган вақтида ҳам «Омон бўлинглар», деб жавоб қиладиган кишилардир» (Фурқон: 63);

﴿وَإِذَا سَمِعُوا اللَّغْوَ أَعْرَضُوا عَنْهُ وَقَالُوا لَنَا أَعْمَالُنَا وَلَكُمْ أَعْمَالُكُمْ سَلَامٌ عَلَيْكُمْ لَا نَبْتَغِي الْجَاهِلِينَ

«Қачон беҳуда (сўз ё ишни) эшитсалар ундан юз ўгирурлар ва: «Бизларнинг амалларимиз ўзимиз учун, сизларнинг амалларингиз ҳам ўзларингиз учундир. Омон бўлинглар. Бизлар нодон кимсалар билан (ҳамсуҳбат) бўлишни истамаймиз», дерлар» (Қасас: 55).

Иброҳим алайҳис–солату вассалом отасига мулойимлик билан: Саломат бўлинг! Сиздан менга бирон озор етмайди. Фақатгина, мен Аллоҳ таолога гуноҳларингизни мағфират қилишини сўраб ёлбораман. Чунки, У менга меҳрибондир! (Бошқа ривоятда): Мени дуоларимни ижобат қилиб ўргатиб қўйган,– деди ва отасини мағфират қилиши учун Аллоҳга дуо қилди.

Иброҳим алайҳис–солату вассалом бундан кейин узоқ давр мобайнида, ҳатто қавми ва Шомдан айрилиб Маккага келиб, Каъбани тиклаганидан кейин ҳам, даъватини жадал суръатлар билан давом эттирди. Унинг Каъбани тиклагач дуо қилганини Аллоҳ таоло бизга шундай хабар берди:

﴿وَإِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ رَبِّ اجْعَلْ هَـذَا الْبَلَدَ آمِناً وَاجْنُبْنِي وَبَنِيَّ أَن نَّعْبُدَ الأَصْنَامَ رَبِّ إِنَّهُنَّ أَضْلَلْنَ كَثِيراً مِّنَ النَّاسِ فَمَن تَبِعَنِي فَإِنَّهُ مِنِّي وَمَنْ عَصَانِي فَإِنَّكَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ

«Парвардигорим, у бутлар кўпдан-кўп одамларни йўлдан оздирдилар. Бас, ким менга эргашса, ана ўша мендандир (яъни менинг динимдадир). Ким менга исён қилса, яна Ўзинг мағфиратли, меҳрибонсан (яъни, ундай кимсаларни ҳам ҳақ йўлга ҳидоят қилишга қодирсан)» (Иброҳим: 36).

Бундан кейин эса шундай дуо қилганини зикр қилди:

﴿رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ

«Парвардигоро, ҳисоб-китоб қилинадиган (Қиёмат) Куни мени, ота-онамни ва барча мўминларни мағфират қилгил» (Иброҳим: 41).

Иброҳим алайҳис–солату вассалом шу пайтгача отасини мағфират қилиши, ҳидоятни кўрсатиши ва солиҳ бандалар қаторида қилиши учун Аллоҳ таолога дуолар қилди. Бу – Иброҳим алайҳис–солату вассаломнинг отасига нақадар меҳрибон бўлгани ва унинг ҳидоятланишига катта эътибор берганини кўрсатмоқда.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва асҳобларининг даъват услублари ҳам шундай эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ўзига яқин бўлган қариндошларини Ислом билан мушарраф бўлишларини истар, шу боис амакилари ва қариндошларини ҳидоят сари чорлар эди. Хусусан, амакиси Абу Толибни ўлими олдидан ҳидоятланиб қолишига қаттиқ ҳаракат қилди. Лекин натижа Аллоҳ таоло айтганидек бўлди:

﴿رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ

«Парвардигоро, ҳисоб-китоб қилинадиган (Қиёмат) Куни мени, ота-онамни ва барча мўминларни мағфират қилгил» (Иброҳим: 41).

Саҳобалардан бири мусулмон бўлгач оиласига чопар ва отаси, фарзанди, рафиқаси ва бошқа оила аъзоларини ҳидоятга ва Қиёмат кунидаги нажотга чақирар эди.

Ҳадисларни энг кўп ривоят қилган буюк саҳобалардан бири, Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу эди. У, ҳижратнинг еттинчи йилида Исом динини қабул қилди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ва саҳобалардан ҳеч айрилмади. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг хотирасини кучли қилишини Аллоҳ таолодан тилади ва у энг зукко одамлардан бирига айланиб, ёдлаган нарсасини ҳеч унутмади.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу волидасини Исломга кириши учун чорлар, у эса рад этарди. Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан юзта ҳадис ривоят қилган Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг даъвати қандай бўлгани ҳақида бир ўйлаб кўринг. Ҳа, кеча–ю кундуз қилинган даъватни онаси рад этарди. Ушбу буюк саҳобий ҳидоят Аллоҳ тарафидан келишини, агар у бирон кишининг қўлида бўлса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам амакиси Абу Толибни ҳидоятлай олишини жуда яхши билар эди. Шу боис онасига қилаётган даъватидан ноумид бўлмас эди.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу кунларнинг бирида онасини яна бир бор даъват этди. Онаизор Исломга кирмасликни қатъий равишда такрорлади. Бу ҳолатдан Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу қайғуга чўмди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига бориб: Ё Расулуллоҳ, волидамни Исломга чорласам ижобат қилмади. Уни ҳидоят қилиши учун Аллоҳга дуо қилсангиз?,– деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳим, Абу Ҳурайранинг онасини ҳидоят қил!»– дедилар.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилган дуони Аллоҳнинг ижобат қилишига хотиржам бўлиб уйига келди ва онасини бир ёки икки кун ёхуд бир ёки икки ой ёда бир ёки икки йил даъват қилди. Кунларнинг бирида уйига келиб дарвозанинг берк эканини кўрди ва уни очиб ичкари кирди–да, тўкилаётган сувнинг товушини эшитди. Онаси: Тўхта! Бир оз кут!,– деди. Орадан кўп ўтмай онаси кўринди. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу онасининг ғусл қилганини кўрди ва: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси, деб калимаи шаҳодат келтирганига гувоҳ бўлди. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуосини ижобат қилган эди. Аллоҳ таоло барча саҳоблардан рози бўлсин ва бизларни ҳам уларнинг қаторига қўшсин, омийн, ё Роббал оламийн!

Иброҳим алайҳис–солату вассалом отаси учун дуо қилди, бироқ Аллоҳ таоло қабул қилмади. Отаси учун мағфират тилаб дуо қилди. Аллоҳ бу дуони ҳам қабул қилмади ва Озар мушрик бўлиб оламдан ўтди. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳис–солату вассалом ҳақида шундай деди:

﴿مَا كَانَ لِلنَّبِيِّ وَالَّذِينَ آمَنُواْ أَن يَسْتَغْفِرُواْ لِلْمُشْرِكِينَ وَلَوْ كَانُواْ أُوْلِي قُرْبَى مِن بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُمْ أَنَّهُمْ أَصْحَابُ الْجَحِيمِ وَمَا كَانَ اسْتِغْفَارُ إِبْرَاهِيمَ لِأَبِيهِ إِلاَّ عَن مَّوْعِدَةٍ وَعَدَهَا إِيَّاهُ فَلَمَّا تَبَيَّنَ لَهُ أَنَّهُ عَدُوٌّ لِلّهِ تَبَرَّأَ مِنْهُ إِنَّ إِبْرَاهِيمَ لأوَّاهٌ حَلِيمٌ

«На пайғамбар ва на бу мўминлар — агар мушриклар қариндошлари бўлса ҳам — уларнинг дўзах эгалари эканликлари аниқ маълум бўлганидан кейин, у мушриклар учун мағфират сўрашлари жоиз эмасдир. Иброҳимнинг ўз отаси учун мағфират сўраши фақат унга берган ваъдаси сабабли эди. Энди қачонки унга отаси Аллоҳнинг душмани эканлиги аниқ маълум бўлгач, ундан бутунлай тонди. Албатта, Иброҳим кўнгилчан ва ҳалиймдир» (Тавба: 113, 114).

Иброҳим алайҳис–солату вассалом мушрик ва Аллоҳнинг душмани эканини билган отасидан безор бўлди.

Иброҳим алайҳис–солату вассаломнинг ўзи бир Уммат – халқ эди. У, бу умматнинг пешвосидир. Иброҳим алайҳис–солату вассалом бошқа пайғамбарлар ичидан бу уммат учун пешволикка танлангандир:

﴿إِنَّ إِبْرَاهِيمَ كَانَ أُمَّةً قَانِتاً لِلّهِ حَنِيفاً وَلَمْ يَكُ مِنَ الْمُشْرِكِينَ

«Албатта, Иброҳим Аллоҳга итоат қилгувчи, ҳақ йўлдан тойилмаган бир пешво-имом эди. У мушриклардан эмас эди» (Наҳл: 120);

﴿ثُمَّ أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ أَنِ اتَّبِعْ مِلَّةَ إِبْرَاهِيمَ حَنِيفاً وَمَا كَانَ مِنَ الْمُشْرِكِينَ

«Сўнгра (Биз, эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сизга ҳақ йўлдан тойилмаган Иброҳимнинг динига эргашинг, у мушриклар­дан эмас эди, деб ваҳий юбордик» (Наҳл: 123).

Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳис–солату вассаломга эргашиш ва уни пешво қилиб олишга амр қилар экан, бу мавзуни шундай баён қилди:

﴿قَدْ كَانَتْ لَكُمْ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ فِي إِبْرَاهِيمَ وَالَّذِينَ مَعَهُ إِذْ قَالُوا لِقَوْمِهِمْ إِنَّا بُرَاء مِنكُمْ وَمِمَّا تَعْبُدُونَ مِن دُونِ اللَّهِ كَفَرْنَا بِكُمْ وَبَدَا بَيْنَنَا وَبَيْنَكُمُ الْعَدَاوَةُ وَالْبَغْضَاء أَبَداً حَتَّى تُؤْمِنُوا بِاللَّهِ وَحْدَهُ إِلَّا قَوْلَ إِبْرَاهِيمَ لِأَبِيهِ لَأَسْتَغْفِرَنَّ لَكَ

«Сизлар учун Иброҳим ва у билан бирга бўлган кишиларда (уларнинг кофирларга қилган муносабатларида) гўзал намуна бордир. Эслангиз, улар ўз қавмларига: «Дарҳақиқат, бизлар сизлардан ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган бутларингиздан безормиз. Бизлар сизлар (ишониб, ибодат қилаётган бут-санамлар)ни инкор этдик. Токи сизлар ёлғиз Аллоҳга иймон келтиргунларингизча сизлар билан бизнинг ўртамизда адоват ва ёмон кўриш зоҳирдир», дедилар. Фақат Иброҳим ўз(ининг кофир бўлган) отасига: «Албатта мен (Аллоҳдан) сен учун мағфират сўрайман, (деган сўзларигина сизларга намуна бўлмасин) (Мумтаҳана: 4).

Яъни, Иброҳимга: Отажон, гуноҳларингизни кечириши учун Аллоҳдан мағфират сўрайман!, деган гапидан бошқа барча ишларида эргашингиз! Мушриклар учун мағфират сўрамангиз! Чунки улар ўзларининг мушрик ва якто ва ягона Аллоҳга қилинадиган ибодатлардан йироқ бўлишларига рози бўлишди.

Иброҳим алайҳис–солату вассаломнинг Аллоҳ ҳидоят қилиши учун отасини даъват қилиш услуби мана шундай ҳалим, тилаклари юракдан эди. Отаси иймондан юз ўгиргач, Иброҳим алайҳис–солату вассалом ҳам ундан воз кечди.

Иброҳим алайҳис–солату вассаломнинг Қиёмат кунида бўладиган қиссаси ҳам бор. Бу ҳақда пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳ» ҳадислар девонида «Пайғамбарлар ҳақидаги ҳадислар» ва «Тафсир» мавзуларида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисини нақл қилди: «Иброҳим Қиёмат кунида отаси Озарни аччиқланган ҳолатида кўради ва: Мен сизга: Менга осийлик қилманг!, демаганмидим?!,– дейди. Озар: Бугун сенга осийлик қилмайман!,– дейди. Иброҳим: Роббим, (бандаларга) қайта жон ато этиладиган кунда мени қайғуга ботирмаслигингни ваъда қилган эдинг. Йироқда қолган отадан кўра катта расволик борми?,– дейди. Аллоҳ таоло эса: Мен кофирларга жаннатни ҳаром қилганман!,– дейди. Иброҳим оёқлари турган жойга боқади ва (тезаги ва қонларига) беланган чиябўрини кўради. Унинг отаси эркак чиябўрига айлантирилган бўлади. Уни қовурғаларидан ушлаб жаҳаннам оловига улоқтирилади» (Имом Бухорий 3350).   

Иброҳим алайҳис–солату вассалом Қиёмат кунида ҳам отасини ҳидоят қилишга ҳаракат қилади. Биз бу қиссани яхши тушуниб, ундан ибрат олишимиз керак: Иброҳим алайҳис–солату вассалом отасини Тўғри йўлга бошлаш учун қанчалар ҳаракат қилди? Ичимиздаги баъзи дўстларимизнинг отаси адашган ёки Тўғри йўлдан чиққан бўлиши мумкин. Бундай пайтда ўғилнинг роли қандай бўлиши керак? Отасидан илк лаҳзадаёқ безор бўлиши керакми ёки уни ҳурмат қилиши, қадрлаши керакми?

Дўстлар, фарзандлар оталарига нисбатан одоб қоидаларига биноан муомала қилишлари, уларни ҳидоятланишлари учун барча имкониятларини ишга солишлари, бунинг турли восита ва услублардан фойдаланишлари, агар ўзлари бунга қодир бўлишмаса бошқаларга даъват қилишлари учун тавсияда бўлишлари, тунлари оталарини ҳидоят қилиши учун Аллоҳ таоло ялиниб ёлборишлари керак. Оталарида Аллоҳни ғазаблантирадиган нарсаларни кўрганларида эса: «Холиққа осий бўлишда махлуққа итоат йўқ!» қоидасига амал қилишлари шарт. Дарҳақиқат, биз учун Иброҳим алайҳис–солату вассаломнинг қиссасида ўғилнинг отасига қилган муомаласидаги шафқати, ҳурмати ва ҳалимлиги, унинг ҳидоятланиши учун қаттиқ рағбати, Қиёмат кунида жаннатда рўпара қўйилган сўриларда ўзи билан бирга ўтириш иштиёқида ибрат бор. Бу – даъватдаги соғлом дастурдир.

Энди, ота ва фарзанд иймонли бўлган пайтда оила ҳам иймонли бўлиши ва бир–бирларига нималарни тавсия этишлари зарурлигини ифодалаган учинчи мисолга ўтайлик.

﴿وَلَقَدْ آتَيْنَا لُقْمَانَ الْحِكْمَةَ أَنِ اشْكُرْ لِلَّهِ وَمَن يَشْكُرْ فَإِنَّمَا يَشْكُرُ لِنَفْسِهِ

«Аниқки, Биз Луқмонга ҳикмат ато этдик (ва унга дедик): «Аллоҳга шукр қилгин! Ким шукр қилса, фақат ўз фойдаси учун шукр қилур (яъни қилган шукрининг фойдаси ўзига бўлур)» (Луқмон: 12).

Уламолар Луқмон раҳимаҳуллоҳнинг пайғамбарлиги ҳақида фарқли фикрларни айтдилар. Уларнинг баъзилари унинг пайғамбар бўлганини айтишса, айримлари солиҳ банда бўлганидан хабар бердилар. Луқмон раҳимаҳуллоҳ болалик чоғларида одамлардан бирининг ғуломи бўлиб, қўй боқар эди. Гўзал хулқлар билан безанган Луқмонни, Аллоҳ таоло олий мартабаларга кўтарди ва у одамларга ҳикматни етказа бошлади.

Ибн Жарир Табарий раҳимаҳуллоҳ Амр ибн Қайсдан ривоят қилади: Луқмон алайҳиссалом дўрдоқ лабли занжи қул эди. У бир мажлисда маъруза қилар экан биров келди–да: Сен фалон ва фалон жойларда қўй боқиб юрган Луқмон эмасмисан?!,– деди. Луқмон алайҳиссалом: Ўшаман,– деди. У одам: Сени у мақомдан бу мақомга олиб келган хислатлар нима?,– деди. Луқмон алайҳиссалом шундай жавоб берди: Ростгўйлик, фойдасиз нарсаларга оғиз очмаслик, – бошқа ривоятда: – мени бу мақомга олиб келган хислатларим – кўзимни (ҳаром нарсалардан) юмишим, тилни тийишим, озиқ–овқатларимни ҳалол қилишим, авратимни покдомон сақлашим, ростгуўйлигим, аҳдга вафойим, меҳмоннавозлигим, қўшнилар ҳаққига риоя қилишим ва ўзимга фойда бермайдиган нарсалардан воз кечишим сабабли эришдим.

Луқмон алайҳиссалом ўғлига қандай васият қилди?

Луқмон алайҳиссалом ўғлига бир неча нарсани васият қилди. Биз, бу васиятлар олдида бир оз тўхталиб ўтамиз.

Луқмон алайҳиссаломнинг ўғлига қилган биринчи васияти: Аллоҳга шерик қилмаслик:

﴿وَإِذْ قَالَ لُقْمَانُ لِابْنِهِ وَهُوَ يَعِظُهُ يَا بُنَيَّ لَا تُشْرِكْ بِاللَّهِ إِنَّ الشِّرْكَ لَظُلْمٌ عَظِيمٌ

«Эсланг, Луқмон ўғлига панд-насиҳат қилар экан, деган эди: «Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки ширк келтириш катта зулмдир»» (Луқмон: 13).

Луқмон алайҳиссалом ўғлини тавҳидга чорлаб, ширк келтиришдан огоҳлантирди. Ширкнинг эса катта зулм экани ҳақида ҳеч шубҳа йўқдир. Аллоҳ таолонинг:

﴿الَّذِينَ آمَنُواْ وَلَمْ يَلْبِسُواْ إِيمَانَهُم بِظُلْمٍ أُوْلَـئِكَ لَهُمُ الأَمْنُ وَهُم مُّهْتَدُونَ

«Иймон келтирган, ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар — ана ўшалар хотиржам бўлгувчидирлар ва ўшалар ҳидоят топгувчидирлар» (Анъом: 82) ояти нозил бўлгач саҳобалар: Ё Расулуллоҳ, қайси биримиз ўз жонига жабр қилмаган?!,– деб сўрадилар... Ё Расулуллоҳ, қайси биримиз ўз жонига жабр қилмаган?!... Улар қўрқдилар ... Ўша пайтда Аллоҳ таоло ушбу оят – Луқмон алайҳиссаломнинг ўғлига айтган гапини нозил қилди:

﴿يَا بُنَيَّ لَا تُشْرِكْ بِاللَّهِ إِنَّ الشِّرْكَ لَظُلْمٌ عَظِيمٌ

«Эсланг, Луқмон ўғлига панд-насиҳат қилар экан, деган эди: «Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки ширк келтириш катта зулмдир»» (Луқмон: 13).

Луқмон алайҳиссаломнинг иккинчи васияти: ота–онага яхшилик қилиш.

Аллоҳ таоло айтди:

﴿وَوَصَّيْنَا الْإِنسَانَ بِوَالِدَيْهِ إِحْسَاناً

«Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик» (Аҳқоф: 15).

﴿وَإِنْ جَاهَدَاكَ لِتُشْرِكَ بِي مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ فَلَا تُطِعْهُمَا ﴾

«... агар улар сен ўзинг билмаган нарсаларни (яъни сохта «худо»ларни) Менга шерик қилишинг учун зўрласалар, у ҳолда уларга итоат этмагин!» (Анкабут: 8).

Луқмон алайҳиссалом ўғлига ота–оналарига мушрик бўлсалар ҳам ғамхўр бўлишга амр қилди. Демак, ота–она мушрик бўлса ҳам фарзанд уларга ғамхўрлик кўрсатиш ва улар билан борди–келди қилишга буюрилгандир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

﴿وَإِنْ جَاهَدَاكَ عَلَى أَنْ تُشْرِكَ بِي مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ فَلَا تُطِعْهُمَا وَصَاحِبْهُمَا فِي الدُّنْيَا مَعْرُوفًا ﴾

«Агар улар (яъни ота-онанг) сени ўзинг билмаган нарсаларни Менга шерик қилишга зўрласалар у ҳолда уларга итоат этма! Уларга (гарчи кофир бўлсалар-да), дунёда яхши муомалада бўлгин» (Луқмон: 15).

Аллоҳ таоло: Агар ота–онанг сени ширк келтиришга буюришса уларни ҳақорат қил ёки сўк ёхуд улар билан жанжал қил!,– демади. Фақат: Уларга итоат қилма! Уларга бу дунёда яхшилик қил!,– деди. Инсон фарзанди ота–онасига гарчи мушрик бўлсалар ҳам ғамхўрлик қилишга буюрилган. Лекин улар Аллоҳга ширк келтиришга буюрсалар, Холиққа осий бўлишда махлуққа итоат этилмайди. Аллоҳнинг амрларига назар ташлар эканмиз, Унинг доимо фарзандларга ота–оналарга ғамхўр бўлишни буюрганини, бироқ, ота ёки онага фарзандларига шафқатли бўлишга фармойиш бермаганини сезамиз. Чунки ота ва онанинг фарзандига бўлган ғамхўрлиги, фитрийдир. Шу боис ота–она фарзандларига доимо ғамхўрлик қилиш учун ошиқади. Фарзанд эса гоҳида ота–онасига оқ бўлади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло ота–онага ғамхўр бўлишга буюрди ва уни Ўзига ибодат қилишга боғлаб келтирди:

﴿وَقَضَى رَبُّكَ أَلاَّ تَعْبُدُواْ إِلاَّ إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَاناً

«Парвардигорингиз, ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди» (Исро: 23).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам катта гуноҳлар қаторида оқпадарликни ҳам зикр қилдилар.

Хуллас, фарзанд ота–онага яхшилик қилиш, уларга оқ бўлмаслик ва мушрик бўлсаларда бу дунёда яхшилик қилишга буюрилгандир.

Луқмон алайҳиссаломнинг учинчи васияти.

Луқмон алайҳиссалом:

﴿يَا بُنَيَّ إِنَّهَا إِن تَكُ مِثْقَالَ حَبَّةٍ مِّنْ خَرْدَلٍ فَتَكُن فِي صَخْرَةٍ أَوْ فِي السَّمَاوَاتِ أَوْ فِي الْأَرْضِ يَأْتِ بِهَا اللَّهُ إِنَّ اللَّهَ لَطِيفٌ خَبِيرٌ

«(Луқмон деди): «Эй ўғилчам, шак-шубҳа йўқки, агар хардал (ўсимлигининг) уруғидек (бир зарра яхши ёки ёмон амал қилинадиган) бўлса, бас у (амал) бирон харсанг тош ичида ё осмонларда ёки ер остида бўлса, ўшани-да Аллоҳ келтирур. Зеро Аллоҳ сергак ва огоҳдир» деди (Луқмон: 16).

Луқмон алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг нигоҳбонлигини унутмасликка буюрди: Аллоҳ сени, сен қилган оз ва кўп амалларни кўриб, билиб, уларнинг ҳисобини олиб туради ва катта ёки кичик нарсани кўздан қочирмайдиган китобига ёзиб қўяди. Ҳамма нарса ҳисоблаб қўйилган.

Луқмон алайҳиссалом ўғлига каттаю кичик ишларида диққатли бўлишни, чунки Аллоҳ таоло уни кузатиб туришини унутмасликни васият қилди. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ «Муснад» ҳадислар девонида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисини ривоят қилди: «Бировингиз на дарвозаси ва на даричаси бўлмаган ёпиқ қоя ичида амал қилса, у амали қандай бўлишидан қатъий назар (у ердан) чиқади» (Муснад 11246).

Ҳой банда, Аллоҳни унутма ва Унга ширк келтирма! Аллоҳ сени ҳар қадамингда, ҳар бир сафарингда ва ҳар бир ҳаракатингда кузатиб туришини ёдингдан чиқарма! Солиҳ амалларнигина қил! Ёмонликлардан узоқ тур! Чунки Аллоҳ таоло:

﴿فَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْراً يَرَهُ وَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرّاً يَرَهُ

«Бас, ким (ҳаёти-дунёдалик пайтида) зарра мисқоличалик яхшилик қилса (Қиёмат Кунида) ўшани кўрур. Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса уни ҳам кўрур!» деган (Залзала: 7, 8).

Демак, Луқмон алайҳиссалом ўғлига Аллоҳнинг кузатиб туришини васият қилди. Кейинги васиятида эса ўғлини намоз ўқиш, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришга буюрди:

﴿يَا بُنَيَّ أَقِمِ الصَّلَاةَ وَأْمُرْ بِالْمَعْرُوفِ وَانْهَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَاصْبِرْ عَلَى مَا أَصَابَكَ إِنَّ ذَلِكَ مِنْ عَزْمِ الْأُمُورِ ﴾

«Эй ўғилчам, намозни тўкис адо эт, яхшиликка буюр ва ёмонлиқдан қайтар ҳамда ўзингга етган (балоларга) сабр-қил! Албатта мана шу ишларнинг мақсадга мувофиғидир» (Луқмон: 17).

Луқмон алайҳиссалом ўғлини намоз ўқиш, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришга буюрар экан бардошли бўлишга буюрди. Чунки яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарилар экан одамлар томонидан озорлар етиши муқаррардир. Шу боис у бардошли бўлишга буюрилгандир. Бу – Луқмон алайҳиссаломнинг яна битта васияти эди.

Унинг келгуси васиятида эса мақтовга сазовор ҳусни хулқлар бор. Аллоҳ таоло Луқмон алайҳиссаломнинг оғзидан айтиб, қуйидаги оятларни нозил қилди:

﴿وَلَا تُصَعِّرْ خَدَّكَ لِلنَّاسِ وَلَا تَمْشِ فِي الْأَرْضِ مَرَحاً إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ كُلَّ مُخْتَالٍ فَخُورٍ

«Одамлардан (мутакаббирлик билан) юзингни ўгирмагин ва ерда кибру-ҳаво билан юрмагин. Чунки Аллоҳ барча—кибр-ҳаволи —мақтанчоқ кимсаларни суймас» (Луқмон: 18).

Яъни, одамлар юзига такаббур билан хўмрайма!

Луқмон алайҳиссалом ўғлига Ер юзида гердайиб юрмасликни васият қилди. Чунки Аллоҳ таоло гердайиб юрган мутакаббирларни суймайди. Яъни, Ер юзида қўлингдаги молу давлатинг ва обрўйинг билан гердайиб юрма! Чунки бундай қилиш мазамматли иш. Шунинг учун юрганингда синиқлик, хотиржамлик билан юр!

Сўнгра ўғлига товушини пайсайтириб гапиришни васият қилди:

﴿وَاقْصِدْ فِي مَشْيِكَ وَاغْضُضْ مِن صَوْتِكَ إِنَّ أَنكَرَ الْأَصْوَاتِ لَصَوْتُ الْحَمِيرِ

«Юрганингда ўртача юргин ва овозингни паст қилгин. Чунки овозларнинг энг ёмони эшаклар овозидир» (Луқмон: 19).

Товушингни кўтарма! Чунки энг хунук товуш эшакнинг товушидир.

Одамлар билан гаплашар экан одамлар, мўъминлар ва Роббингга одоб билан, овозингни кўтармай гаплаш. Товушингни кўтарма, паст товушда гаплаш! Чунки энг хунук ва расво товуш – эшакникидир. Чунки унинг хилма–хил товушлари бор.

Луқмон алайҳиссаломнинг ўғлига қилган васиятида муҳим мавзулар баён қилинган. Унда Аллоҳга ширк келтириш, ота–онага ғамхўрлик қилиш, намозга буюриш, амру маъруф ва наҳий мункар ва уларга сабр қилиш ва улардан кейин инсон ясаниши керак бўлган мақтовга сазовор ахлоқларнинг баёни бордир. Буларнинг барчаси Аллоҳнинг Китобидаги намуналардир:

Нуҳ алайҳис–солату вассаломнинг ўғлини Аллоҳ ҳидоят қилиши учун ошиққани, тушунтириш учун турли услубларни ишлатгани;

Иброҳим алайҳис–солату вассаломнинг отасига бўлган муносабати ва унга ҳидоят йўлини кўрсатиш учун ишлатган услублари;

Луқмон алайҳиссаломнинг ўғлига қандай васият қилгани ва унга гўзал ахлоқни кўрсатгани.

Мусулмон оила атрофдагилар, масалан, нотўғри йўлда юрган ота билан қиладиган муомалаларида ўзини мазкур ўрнаклар билан шакллаши лозим. Фарзандлар оталарини эзгулик ва ҳидоят йўлини кўрсатиш учун ҳаракат қилсинлар.

Агар фарзандлар солиҳ бўлмаса оталар ва ака–укалар уни ҳидоят ва Тўғри йўлни кўрсатиш учун тиришсинлар.

Агар оилани Аллоҳ таоло ҳидоятга муваффақ қилган ва мусулмон оилага айланган бўлса, бошқа оилалар билан биродарлашсинлар ва бир–бирларига гўзал ахлоқни кўрсатиб, намоз ўқишга буюрсинлар:

﴿وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا لَا نَسْأَلُكَ رِزْقاً نَّحْنُ نَرْزُقُكَ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَى

«Аҳли-умматингизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намоз ўқишда) чидамли бўлинг! Биз сиздан ризқ сўрамаймиз, (билъакс) Ўзимиз сизга ризқ берурмиз. Оқибат-жаннат аҳли тақвоникидир» (Тоҳа: 132).

Бундан ташқари бир–бирларига амру маъруф ва наҳий мункар қилиш, гўзал ахлоқли бўлишга васият этсинлар. Ушбу намуналар мусулмон оилалар учун Аллоҳнинг китобида мавжуддир.

Аллоҳ таолодан бизларни Ўзига иймон келтирган, пайғамбарларига эргашган, Аллоҳ тарафидан ҳидоят кўрсатилган ва ҳидоятланганлар қаторида қилишини сўраб қоламиз.

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Thu, 10 May 2012 17:17:39 +0000
Жигарпорам! («Ибн Хузайма» нашриёти) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4497:zigrpr-ibn-huzi-nshrii&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4497:zigrpr-ibn-huzi-nshrii&catid=211&Itemid=104 Жигарпорам!

Нашрга тайёрловчи:    «Ибн Хузайма» нашриёти

Мутаржим:    Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа:    إِلَيْكَ، يَا فِلْذَةَ كَبِدِي؟

 

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамду санолар, сўнгги пайғамбарга салавоту саломлар бўлсин!

Сўнг ...

Ўғилгинам, ушбу сатрларни муҳаббат ва насиҳат, садоқат ва ихлос ила урган юрак билан сен учун ёзмоқдаман. Шояд бу билан эзгулик ва ҳидоят сари етаклайдиган Тўғри йўлни топиб олсанг.  

Сенга насиҳат қилишга, бошингга бирон мусибат келишидан қўрқиш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги ҳадисига кўра сенга нисбатан масъулиятимни ҳис этиш ундади: «Ҳар бирингиз раҳбарсиз ва ҳар бирингиз қўл остидаги кишилардан жавобгардир!» (Имом Бухорий 893; Термизий 1705; Имом Аҳмад 5167).

Ўғлим, фарзандларни танлаб олиш банданинг қўлида бўлмай, ота–она уларни фақатгина эзгуликка йўллаши ва Тўғри йўлни кўрсатишигина мумкин экан. Шу нарсагина сени қутилиш ва савобларни қўлга киритиш омилларига қизиқтириш, Аллоҳ таоло фарз қилган ва адо этишга буюрган бандалик, ибодат ва тавҳид омонатига риоя қилишингни эслатишга мени ундаган. Мактубимнинг матни қуйидагича:

Ўғлим, Аллоҳни унутма! Чунки сен беҳудага яратилмагансан... Сенинг бу дунёдаги вужудинг абас эмас... Балки омонат юкланган халифасан... Бу омонатни сендан кўра улкан бўлган махлуқотларга таклиф қилинган ва улар буни кўратишдан қўрқиб, шафқат сўрашган!!

﴿إِنَّا عَرَضْنَا الْأَمَانَةَ عَلَى السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِوَالْجِبَالِ فَأَبَيْنَ أَن يَحْمِلْنَهَا وَأَشْفَقْنَ مِنْهَا وَحَمَلَهَاالْإِنسَانُ إِنَّهُ كَانَ ظَلُوماً جَهُولاً ﴾

«Албатта Биз бу омонатни (яъни шариати Исломийядаги тоат-ибодатларни) осмонларга, ерга ва тоғу тошларга кўндаланг қилган эдик, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. Инсон эса уни ўз зиммасига олди. Дарҳақиқат у (ўзига) зулм қилгувчи ва нодон эди (яъни бу омонатнинг нақадар вазмин юк эканлигини бутун коинот билди ва уни кўтаришга қурби етмаслигини сезди, аммо инсон ўзи билмаган ҳолда ўта мушкул вазифани ўз зиммасига олди)» (Аҳзоб: 72).  

Бу омонат нима эканини билдингми?!

У – Аллоҳ таолога ибодат қилишдир!

﴿وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ ﴾

«Мен инсу жинларни Ўзимгагина ибодат қилишлари учун яратдим» (Зориёт: 56).  

Сен Аллоҳга амр этганидек ибодат қилдингми?!

Ўғлим, ибодат – Аллоҳ таоло бандалари учун рози бўлган барча зоҳирий ва ботиний сўз ва амаллардир. Сен ибодат қилаяпсанми?!

Ўғлим, бу дунё ҳақида туғилишидан илгари ўйлаб кўрган одам, унинг бениҳоя узоқ давом этади деб ўйласада, дунёга келгач унинг нақадар қисқа эканини билади. Қабрда туриш узоқдек туюлсада, Қиёмат куни ҳақида ўйлаб кўрса унинг эллик минг йил эканини билади. Жаннат ва жаҳаннамда эса мангу қолинади. Буларни билгач бу дунёда қолишини қиёслаб кўрса, масалан, олтмиш йил яшашини ўйласа, шундан ўттиз йили уйқуга, ўн беш йилчаси ёшликка, қолган яна шунга яқини ейиш, ичиш ва бошқа истаклари учун чиқиб кетса, охирати учун хўжакўрсинликдан бошқа нарсаси қолмагани кўради...

Шундай экан, ўғлим, охират ҳаётини ниманинг эвазига сотиб олмоқчисан! Ахир ҳозирги лаҳзаларининг унинг қиймати–ку!

Ўғдим, умрингнинг лаҳзаларини ҳаром шаҳватлар ортидан юриб ўтказма! Улар ўткинчи ва фоний лаззатлар бўлиб, таъми кетсада, машаққати зиммангда қолади. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Банданинг оёқлари умрини нима билан ўтказгани, билими билан нима қилгани, молини қаердан топиб, қаерга сарф этгани ва жасадини нималар билан синовга қўйгани ҳақида сарҳисоб қилинмай туриб ердан узилмайди»– деганлар (Термизий 2417).

Ўғлим, тўғриликка етаклаган нарсани

Маҳкам ушла, адашмайсан ҳеч қачон.

Қўлингдаги лаззат дейилган нарса

Муваққатдир, тортиб олинар ҳар он!

Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ: «Маҳрум – кунларини бекор ўтказган, узвларини ҳалокатга ўргатган ва жиноятлардан қайтишдан илгари оламдан ўтган одамдир»– деган.

Ўғлим, жўшиб турган қувватингни, йўл бошида турган ёшлигингни ўлдирма! Бозорда бўлсанг ҳам, холи қолсанг ҳам, Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларга қарама!... Аллоҳ сени кўриб тургани ва Унга бирон сир хуфёна қолмаслигини унутма!

Баногоҳ қиз–ла қолсанг хилватгоҳда,

Итоатсиз нафсинг қилса хўп исён,

Аллоҳнинг боқишидан уялгин тинмай,

Де: Зулматни яратган кўрмоқда, нодон!

Ўғлим, сенинг гуноҳларни қилишга журъатингни, гуноҳкорлар билан бирга юришингни ва гуноҳларни ошкора қилишингни кўрсам, шўрим қурийди...

Салоҳиятли йўлдан йироқ, залолат ва қабоҳат йўлларида нима қилишингни билмай тентираб юрганингни кўриш билан бошимда қайғулар пўртанаси бошланади.

Сени Аллоҳнинг йўлида эзгу ишлар ортидан югуришинг, намозларни ўз вақтида ўқишинг, Аллоҳни эслашинг, Қуръон тиловат қилишинг, солиҳ дўстлар билан бирга юришинг ва сендан укаларингнинг ўрнак олишларини кўриш юрагимдаги бахтдир. Шундай ҳолатинг менинг қувончим ва охиратдаги савобимдир. Ахир Аллоҳ таолонинг:

﴿رَبَّنَاهَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَالِلْمُتَّقِينَ إِمَاماً ﴾

«Улар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан шод-хуррамлик ҳадя этгин ва бизларни тақводорларга пешво қилгин», дейдиган кишилардир» деганини (Фурқон: 74) эшитмаганмисан!

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ эса шундай деган: «Эркакнинг рафиқаси ва фарзандларини Аллоҳ таолога итоат этаётганларини кўришдан кўра каттароқ бахти борми!».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: «Одам ўлса учтадан бошқа барча амаллари тўхтайди: жорий садақа ёки фойдали билим ёхуд дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанд» деганлар (Имом Муслим 4310; Имом Аҳмад 8831).

Ўғлим, унутмаки, сенинг солиҳ инсонлардан бири бўлишинг – ота–онангга тириклигида ва оламдан ўтганларидан кейин ҳам яхшилик қилишинг, демакдир. Улар тириклик даврларида сенинг устиворлигинг билан фойдаланадилар ва буни ҳамма билади. Ўлимларидан кейин эса, сенинг дуо ва истиғфорларингнинг савоблари уларга етиб боради.

Ўғлим, нега намоз ўқимаяпсан?!

Ўғлим, нега намоз ўқимаяпсан?! Наҳотки, намоз ўқимаслик Аллоҳга кофирлик, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадиси билан кофир бўладиган нарса эканини билмасанг: «Биз билан у (мушрик ва кофир)лар ўртасидаги аҳд намоздир. Уни ким тарк қилса, кофир бўлибди»?!

Наҳотки, намознинг банда билан куфр ўртасини айирувчи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадиси билан мусулмон йиртса куфрга кириб кетадиган парда эканини билмасанг: «Банда билан куфр ўртасида намозни тарк этиш бордир»?!

Ўғлим! Сенинг Аллоҳнинг уйлари – масжидларга бормаганинг, Роббингдан узоқда қолганинг ва Исломнинг иккинчи рукнини тарк этганингни кўриб, юрагим доғланади.

Сен ва сен каби одамлар ҳақида келган Аллоҳнинг дашному жазоларини ўқир эканман, безовта бўламан. Чунки бошингга бирон мусибат келишидан қўрқаман... Сен намоз ўқимас экансан, мен қандай хотиржам бўлай?!... Бенамозлар ҳақида шундай оятлар нозил бўлганки, тоғлар эшитса уларнинг бошига келадиган балолардан қўрқиб толқонга айланарди! Аллоҳ таоло бенамозлар ҳақида қуйидаги оятини нозил қилган бўлса, безовталанишимнинг адоғи бўлмайди:

﴿فَخَلَفَ مِنبَعْدِهِمْ خَلْفٌ أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ فَسَوْفَيَلْقَوْنَ غَيّاً ﴾

«Сўнг уларнинг ортидан намозни зое қиладиган ва шаҳватларга бериладиган кимсалар ўринбосар бўлдилар. Энди у (ўринбосарлар) албатта ёмонликка (яъни ёмон жазога) йўлиқурлар» (Марям: 59).

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу: «Намозни зое қилишнинг маъноси уни бутунлай ўқимаслик эмас, балки, вақтидан кечиктириб ўқишдир»– деди.

Тобиинлар имоми Саид ибн Мусайяб раҳимаҳуллоҳ эса бу оят ҳақида шундай дейди: «Намозни зое қилиш – пешин намозини аср намозининг вақти киргунича кечиктириш, аср намозини шом намози вақтигача, шом намозини хуфтон намозининг вақтигача, хуфтон намозини субҳигача, бамдод намозини эса қуёш чиққунигача кечиктириб ўқишдир. Бундай одатга мудом берилиб, тавба қилмай вафот этган одамга Аллоҳ таоло жаҳаннамдаги қаъри чуқур ва ҳиди бадбўй бўлган Ғайй водийсини ваъда қилди».

Ўғлим, бу – намозни вақтидан кечиктириб ўқиган одамнинг жазосидир. Энди, намозни бутунлай ўқимаган ёки баъзида ўқиб, баъзида ўқимаган одамнинг жазоси қандай бўлиши мумкин?! Унинг азоби бундан кўра қаттиқроқ, каттароқ ва шафқатсизроқ бўлиши, шубҳасиздир.

Намоз катта мукофотларнинг катта очқичи эканини унутма!

Аллоҳ таоло намозни бандаларига раҳмат қилиб фарз қилди. Уни ўқимаслик туфайли кўўп яхшиликлардан маҳрум қолишлари ва бошларига мусибат келиши мумкинлиги учун, уни тарк қилишга қаттиқ жазоларни ваъда қилди.

Роббингга ибодат қилишдан бўйин товлама! Чунки намоз Аллоҳ учун ва у билан боғланишдир. Аллоҳга боғланган одамнинг бошига мусибат етадими?! Бирон яхшилик дариғ тутиладими?!

Намоз кўксингнинг чироғи, кўнглингнинг нури, нафсингнинг хотиржамлиги, ризқнинг калити, устингдан ёғиладиган мукофот, офату ҳалокатлардан ҳимояловчи қўрғон ва гуноҳ, осийлик ва ҳаёсизликлардан қайтаргувчидир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло:

﴿إِنَّ الصَّلَاةَ تَنْهَى عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنْكَرِ وَلَذِكْرُ اللَّهِ أَكْبَرُ ﴾

«Албатта намоз бузуқлик ва ёмонликдан тўсур. Аниқки Аллоҳни зикр қилмоқ (барча нарсадан) улуғроқдир» деган (Анкабут: 45).

Ўғлим, диний ва дунёвий ишларингнинг муваффақияти учун намозингдан кўмак ол! Чунки у, қайғу–ғамларнинг кушойиши ва қарзлардан қутилишнинг энг яхши ёрдамчисидир.

Мўъминлар билангина дўстлаш!

Ўғлим, мўъминлар билангина дўстлаш! Тақводорлар билан ҳамтовоқ бўл! Одамлар турли синфларга бўлинадилар ва уларнинг табиатлари фарқли бўлади. Баъзилари хайру маъруф ишларни қилишга мойил бўлса, баъзиларининг табиати расво бўлади. Бундай одамларга йўлдош бўлганлар ё яхшилик, ёки ёмонликни қиладилар!

Бу, одамлардан нафратланиш ёки уларга бўлган дўстлик ва ҳусни хулқ билан муомала қилишни канда қилиш керак, дегани эмас. Асло! Бу, бошқаларга жафо ва тошбағирлик устун келмасин, дегани, холос. Биров билан дўстлашмаган ва одамлар нафратланган ҳамда одамларга яхшиликни кўрсатмаган одамда эзгулик қолмайди. Фақатгина, мен одамларнинг ахлоқи фарқли бўлишини назарда тутаяпман. Шунинг учун оқил одам охиратдаги яхшиликларга очқич бўла оладиган кимсалар билан дўстлашишга рағбатли бўлсин. Уларнинг камбағал ёки давлатманд, зоти улуғ ёки паст бўлишига қарамасин. Шундагина Қуръон Каримдаги илоҳий ҳикмат амалга ошади:

﴿إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِندَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْْ ﴾

«Албатта сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир» (Ҳужурот: 13).

Дўстлашишга лойиқ бўлган муҳтарам инсон ибодату муомаласида тақволи, кўнгли гинаю адоватдан покдомон бўлиши керак. Аллоҳ таоло шундай одамнигина тақво билан мукаррам айлаб, ўзининг суҳбатдошлари ва дўстларига эзгулик ва мукофот очқичлари қилади.

Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам очқичларни икки қисмга: яхшилик ва фитнаю ёмонлик очқичларига бўлдилар ва дедилар: «Одамлар ичида яхшиликка очқич ва ёмонликка қулф (тўсиқ) бўлган одамлар бордир».

Ўғлим, яхши одамларнинг суҳбати ва муҳаббатларининг манфаатлари, ёмон одамларнинг фасод ва дўстликларининг зарарларини баён қилиш учун Пайғамбаринг соллаллоҳу алайҳи ва саллам келтирган доноларча мисол ҳақида ўйлаб кўр: «Солиҳ ва ёмон суҳбатдошнинг мисоли мушку анбарни кўтарган ва босқон урган одамларнинг мисолига ўхшайди. Мушку анбарни кўтариб олган одам (мушкдан) сизга беради ёки сотиб оласиз–да, унда хушбўй ҳидни кўрасиз. Босқончи эса ё кийимингизни ёқади ёки унда сассиқ ҳидни кўрасиз» (Имом Бухорий 5534; Имом Муслим 6860).

Ўғлим, бу – ёдлаб олишинг ва унутмаслигинг керак бўлган пайғамбарона насиҳатдир. Чунки, у сенинг дининг ва дунёйингни қўриқлайди ёки насиҳатгўйинг бўлади ёхуд зарар берадиган нарсалардан ҳимоя қилиб, Аллоҳ таолога ибодат қилиш, ота–онага ғамхўр бўлиш, қариндошлар билан борди–келди қилиш, ўз хатоларингни кўришга рағбатлантириб, муомалаларда ҳусни хулқ бўлишга чорлайди. Чунки одамзот ўз дўсти ва суҳбатдоши билан таъсирланадиган қилиб яратилган. Зеро табиат ва руҳлар, сафарбар қилинган аскарлардир. Дўстлик садоқати, яхшиликларга рағбат ва ёмонликларни қилишдан нафрат этиш туфайли солиҳ йўлдошдан камида ёмонлик ва маъсиятлардан сақланасан. У сени олдингда ҳам, йўқлигингда ҳам ҳимоя қилади.

Булар – солиҳ йўлдош ва насиҳатгўй дўстлардан сенга келадиган фойдаларнинг баъзилари, холос!

Ўғлим, дўстингнинг ҳолига бир боқ. Агар яхши одам бўлса, ундан айрилма! Чунки, фойдаси кўп бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам: «Киши дўстининг динида бўлади. Бировингиз ким билан дўстлашаётганига қарасин!»– деганлар (Абу Довуд 4835; Имом Аҳмад 8397). 

Туясига қараб бўлсанг ошно,

Туяси йўқ бўлса дўстлик йўқолар.

Омонат ва тақво соҳиби бўлса,

Бу дўстнинг қувончи абадий қолар.

Ўғлим, бадхулқ одамлар билан дўстлашганларнинг бошларига келган мусибатлар ва уларнинг оқибатлари нима билан тугагани ҳақида ўйлаб кўр!

Улар бировни кашандаликка ўргатишди. Бошқа бировни эса гиёҳвандлик ботқоғига ташладилар. Яна бошқа бировни шилқимликка ўргатишди. Уларнинг ҳар бири шундай ҳолатдаки, агар гапиришса:

﴿يَا وَيْلَتَى لَيْتَنِي لَمْأَتَّخِذْ فُلَاناً خَلِيلاً ﴾

«Ўлим бўлсин менга, қанийди мен фалончини дўст тутмаганимда эди» дейишган бўлар эди (Фурқон: 28).

Пасткашлар даврасида ўтирма зинҳор,

Пасткашлик юқади, деган гаплар бор!

Ўғлим, сенга фойдали деб қиладиган васиятим – Луқмон алайҳиссаломнинг ўғлига қилган васиятидир. Аллоҳ таоло бу васиятни ҳар бир ота жигарпораси – фарзандларига айтиб берсин деган ҳикмат билан Қуръон Каримида нозил қилган: 

﴿وَإِذْ قَالَ لُقْمَانُ لِابْنِهِ وَهُوَ يَعِظُهُ يَا بُنَيَّ لَاتُشْرِكْ بِاللَّهِ إِنَّ الشِّرْكَ لَظُلْمٌ عَظِيمٌ وَوَصَّيْنَا الْإِنسَانَبِوَالِدَيْهِ حَمَلَتْهُ أُمُّهُ وَهْناً عَلَى وَهْنٍ ﴾

«Эсланг, Луқмон ўғлига панд-насиҳат қилар экан, деган эди: «Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки ширк келтириш катта зулмдир». Биз инсонга ота-онасини (яъни уларга яхшилик қилишни) амр этдик. Онаси унга ожизлик устига ожизлик билан ҳомиладор бўлди (яъни қорнидаги ҳомила каттарган сари онанинг ҳоли қуриб, заифлаша борур)» (Луқмон: 13, 14).

Ушбу васият Аллоҳнинг изни билан дунё ва охиратда ҳимоя қиладиган катта асосларни жамлайди. Бу сизга Холиқингизни яктолайдиган ва Унга бирон нарсани шерик қилмайдиган йўлни ҳамда ота–онангга муомала қиладиганинг мустаҳкам дастурни кўрсатади ва сен уларга – гарчи кофир бўлишса ҳам – қилишган ғамхўрликлари учун эҳсон ва яхшилик қилиш билан миннатдорчилик изҳор этасан. Натижада, сен учун оқпадар бўлишга бирон омил қолмайди. Бундан ташқари ушбу асослар, риоя қилса мўъминга икки дунёдаги саодат ато этиладиган ибодатларни кўрсатади ва уларни қилишга муваффақ қилади.

Бу ибодатлар – намоз, амру маъруф, наҳий мункар ва сабрдир... Бу маъноларга, иймонга қўшимча ўлароқ Аср сураси далолат қилган:

﴿وَالْعَصْرِ إِنَّ الْإِنسَانَ لَفِي خُسْرٍ إِلَّاالَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَتَوَاصَوْا بِالْحَقِّ وَتَوَاصَوْابِالصَّبْرِ ﴾

«Аср (вақти)га қасамки, (барча) инсон зиён-бахтсизликдадир. Фақат иймон келтирган ва яхши амаллар қилган, бир-бирларига Ҳақ (йўли)ни тавсия этган ва бир-бирларига (мана шу Ҳақ йўлида) сабр-тоқат қилишни тавсия этган зотларгина (нажот топгувчидирлар)» (Аср сураси).

Бу васият тавозу, ҳусни хулқ, ҳалимлик, юмшоқ кўнгиллик билан одамларга муомала қилиш асосларига ҳам далолат қилади.

Сен бу васиятга риоя қилки, ҳикмат ва катта мукофотларга эришасан.

Ўғлим, «Аллоҳни ёд қил, У сени асрайди! Аллоҳни ёд қил ва Уни олдингда топасан! (Тилакларни) сўрасанг Аллоҳдан сўра! Мадад тиласанг Аллоҳдан тила! Унутмаки, бутун Уммат сенга бирон нарса билан зарар бермоқчи бўлса, Аллоҳ пешонангга ёзганича зарар бера олади. Агар бутун Уммат сенга бирон фойда келтирмоқчи бўлса, Аллоҳ пешонангга ёзганича фойда бера олади. Қаламлар кўтарилган ва саҳифалар қуриган!».

Ўғлим, ёдингдан чиқармаки, Юнус алайҳис–солату вассаломнинг сафар озиғи яхшилик бўлиб, Аллоҳни ёд қилгач Аллоҳ таоло уни қийналиб турган ҳолатидан қутқарди. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деди:

﴿فَلَوْلَا أَنَّهُ كَانَ مِنْالْمُسَبِّحِينَ لَلَبِثَ فِي بَطْنِهِ إِلَى يَوْمِ يُبْعَثُونَ ﴾

«Энди агар у (Аллоҳга доимо) тасбеҳ айтгувчилардан бўлмаса эди, албатта у (балиқ) қорнида то қайта тириладиган кунларигача (яъни қиёматгача) қолиб кетган (яъни ҳалок бўлган) бўлур эди» (Соффат: 143, 144).

Фиръавннинг сафар озиғи яхшилик бўлмагани боис, ғарқ бўлишдан қутила олмади. Аллоҳ таоло унга:

﴿آلآنَ وَقَدْ عَصَيْتَ قَبْلُ ﴾

«Энди-я! Ахир сен илгари (яъни шу пайтгача) итоатсизлик қилган ва бузғунчи кимсалардан бўлган эдинг-ку!» деди (Юнус: 91).

Сен ўзинг учун яхши сафар озиқлари тайёрлаки, унинг осорини кўрасан. Ўзингни хурсанд қиладиган ишларни қилки, унинг яхши меваларини эртага териб оласан. Чунки Аллоҳ таоло яхшилик қилганларнинг эзгу ишларини зое қилмайди.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва асҳобларига салавоту саломлар йўлласин!

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Tue, 08 May 2012 03:38:31 +0000
Ҳидоят йўлидаги ғовлар (Шайх Абдурраҳмон ибн Яҳё) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4496:idja-ilidgi-vlr-shih-bdurrn-ibn-ja&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4496:idja-ilidgi-vlr-shih-bdurrn-ibn-ja&catid=211&Itemid=104 Ҳидоят йўлидаги ғовлар

Муаллиф:   Шайх Абдурраҳмон ибн Яҳё

Мутаржим:   Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл саралвҳа:  مَوَانِعُ الْهِدَايَةِ

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча оламлар Раббига ҳамду санолар, Расулуллоҳга салавоту саломлар бўлсин ...

Сўнг ...

Бандага берилган неъматларнинг тўкислиги ҳидоят ва раҳмат билан бўлса,  уларнинг акси залолат ва ғазабдир.

Аллоҳ таоло бизни ҳар кечаю кундузда бир неча марта ҳидоят ва раҳмат эгалари бўлган ҳамда Аллоҳ неъматлар ато этган бандаларнинг Йўлига ҳидоят қилишини сўрашимизга амр қилган бўлса, раҳмат ато этилганларнинг зидди бўлган ҳамда Аллоҳ тарафидан ғазаб қилинганларнинг Йўлига яқин бўлишни таъқиқлади. Шунинг учун ҳам (Фотиҳа сурасидаги) бу дуо, энг пурмаъно, афзал ва зарурий дуолардан бири бўлиб қолди.

Шу боис, ҳар кечаю кундузда ўн етти марта Аллоҳ таолодан Тўғри Йўлни кўрсатишини сўраб дуо қилиш, банданинг эҳтиёжи балки унга фарздир. Шундай бўлсада, инсондаги тилак орзусининг заифлигига қараб, ижобат ҳам фарқли бўлади. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Аллоҳ, лоқайд ва ғофил қалбдан дуоларни қабул қилмайди» деганлари нақл қилинган (Термизий 3479). Тилак асносида қалбнинг ғафлати, дуонинг кучини йўқотади. Гоҳида баъзи одамлар: Таважжуҳ ва дуоларимиз кўп бўлсада нега энди ҳидоятнинг заифлигидан шикоятдамиз? Мен ҳидоятда устивор турмоқчиман, лекин уддасидан чиқа олмаяпман. Бунинг сабаби нима?,– деб қолишади.

Бу – муаммонинг кўринишидир. Хўш, унинг омиллари, натижалари ва даволари нималар?

Шубҳасиз, ҳидоят йўлидаги ғовлар кўп бўлиб, уларнинг барчаси кўпинча битта одамда жамланса, гоҳида фарқли бўлади ва банда билан ҳидоят ўртасида биттагина ғов туриши мумкин. Шунинг учун биз уларнинг ўнтасигагина тўхталиб ўтамиз:

Биринчи ғов: билимнинг саёзлиги.

Банданинг камолоти икки нарса: ҳақиқатни ботилдан айириш ва ҳақиқатни ботил устига афзал кўришда мужассамдир. Дарҳақиқат, айрим одамлар ҳақиқатни билишсада, уни ботил устига афзал кўришга кучлари етмайди. Ҳолбуки, саводсиз одам билгач билимига амал қилиш ва эргашишга яқинроқ бўлиб, ҳақиқат сари ярим йўлни босган бўлади ва унда ҳақиқатда устивор туриш иродаси қолади: «Аллоҳим! Сендан Тўғри йўлда устивор туришни сўрайман!» (Имом Аҳмад ривояти). Аллоҳ таоло эса бундай деди:

﴿وَكَيْفَ تَصْبِرُ عَلَى مَا لَمْتُحِطْ بِهِ خُبْراً﴾

«(Зотан) ўзинг эгаллаб олмаган — хабардор бўлмаган нарсага қандай сабр қилурсан?!»» (Каҳф: 68).

Бу, кофирлар билан Ислом ўртасида ғов бўлган омилдир. Улар Ислом ҳақида ҳеч нарсани билмасаларда, худди мақолда: Одамлар билмаган нарсаларининг душманидир!, деб айтилганидек, ундан нафратланадилар.  

Бугунги кундаги мусулмонларнинг Исломнинг ҳақиқатини билмасликлари, ачинарли ҳолдир. Уларнинг айримлари: Тавба қилиб, Аллоҳнинг йўлига қайтиб, солиҳ амалларни қилсам ризқим камайиб қолади, тирикчилигим оғирлашади. Гуноҳ ишларни қилиб, нафсимнинг эркини берсам, ризқим ва чор атрофдан ёрдамчим кўпаяди,– демоқдалар. Бундай одамлар Аллоҳ таолога қоринлари ва истаклари учунгина ибодат қилишмоқда. Уларнинг муддаолари ҳосил бўлгач, Аллоҳ таоло бандасининг садоқати ва бардошини синаб кўради. Субҳоналоҳ! Бундай алдов билан қанча жоҳил обидлар, онгсиз диндорлар, халқ ичида «олим» дея донғи чиққан бўлсада дастор салла ўраган чаламуллалар бузилдилар!

Сиз Аллоҳ таолонинг:

﴿وَمِنَ النَّاسِ مَن يَعْبُدُ اللَّهَ عَلَى حَرْفٍ ﴾

«Одамлар орасида Аллоҳга бир четда (яъни сидқидилдан эмас, балки тил учида) ибодат қиладиган кимсалар ҳам бордир» (Ҳаж: 11) оятини ўқиганмисиз? Субҳоналлоҳ! Бу фитна қанча–қанча одамларнинг дин ҳақиқатини амалга оширишларига тўсқинлик қилди? Бунинг сабаби – динни, талаб қилаётган неъматларини ва Аллоҳга етиб бориши учун амал қилиш ҳақиқатини билмасликдир. Охират неъматларига нисбатан дунё неъматларининг нисбати қанча? Аллоҳнинг амру таъқиқлари, раҳмат ва ҳамиятдир. Аллоҳ таоло мўъминларга бу дунёни унга хотиржам бўлиб суяниб қолмасликлари ва охират неъматларига рағбат қилишларини хоҳлади.

Иккинчи ғов: нолойиқлик.

Билим тўкис бўлиши мумкин. Бироқ билим олган одам, билимга нолойиқ ва билимнинг ўрни бўлмайди. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

﴿وَلَوْ عَلِمَ اللّهُ فِيهِمْخَيْراً لَّأسْمَعَهُمْ وَلَوْ أَسْمَعَهُمْ لَتَوَلَّواْ وَّهُم مُّعْرِضُونَ ﴾

«Агар Аллоҳ уларда бирон яхшиликни билганида эди, албатта уларнинг қулоқларини очиб қўйган бўлур эди ва агар (Аллоҳ уларнинг) қулоқларини очиб қўйганида ҳам улар юз ўгирган ҳолларида кетган бўлур эдилар» (Анфол: 23).

Бунинг мисоли сув тўпланган қаттиқ ерга ўхшайди. У ерда қабул қилмагани учун ўсимликлар ўсмайди. Агар қалб қора бўлса, насиҳатларни қабул қилмайди. Аллоҳдан энг йироқ бўлган қалб – қора қалбдир. Агар қалб касал бўлса унинг берилган билимга нисбатан на қуввати ва на иродаси бўлади. Бундай одамларнинг мисолини Аллоҳ таоло шундай тавсифлайди:

﴿وَإِذَا ذُكِرَ اللَّهُ وَحْدَهُ اشْمَأَزَّتْ قُلُوبُ الَّذِينَلَا يُؤْمِنُونَ بِالْآخِرَةِ وَإِذَا ذُكِرَ الَّذِينَ مِن دُونِهِ إِذَا هُمْيَسْتَبْشِرُونَ ﴾

«Қачон ёлғиз Аллоҳ зикр қилинса, охиратга иймон келтирмайдиган кимсаларнинг диллари сиқилиб кетар. Қачон У зотдан ўзга бутлар зикр қилинганида эса баногоҳ улар шодланиб кетурлар» (Зумар: 45).

Учинчи ғов: ҳасад ва кибр.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кибрни: «Кибр – ҳақиқатни бекор қилиш ва одамларни камситиш» дея изоҳладилар (Имом Муслим 275). Кибрнинг зидди – камтарликдир. Яъни, ҳақиқатни, кимда бўлишидан қатъий назар, қабул қилиш ва ҳалимликдир. Мутакаббир одам ўз гапи ва ишида туриб оладиган овсар–мутаассибдир.

Кибр – Иблис алайҳиллаънани сажда қилишдан бош торттирган иллатдир. Бу, Аллоҳ раҳм қилганлардан бошқа аввалги–ю охирги одамларга юққан касалликдир.. Яҳудийлар кўриб танишларига ва пайғамбарлигининг ҳақ эканини билишларига қарамай, кибрлари туфайли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирмадилар: 

﴿الَّذِينَ آتَيْنَاهُمُ الْكِتَابَيَعْرِفُونَهُ كَمَا يَعْرِفُونَ أَبْنَاءهُمْ وَإِنَّ فَرِيقاً مِّنْهُمْلَيَكْتُمُونَ الْحَقَّ وَهُمْ يَعْلَمُونَ ﴾

«Биз китоб ато этган кимсалар (яҳудий ва насронийлар) уни (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарни) ўз фарзандларини таниган каби танийдилар. (Яъни ўзларининг илоҳий китобларида у ҳақда ўқиганлар). Ва албатта улардан бир гуруҳи билганлари ҳолда ҳақиқатни беркитадилар» (Бақара: 146).

Аллоҳ таоло уларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тавсифларини худди ўз ўғилларини танигандек яхши билишларини, бироқ, ёлғончи эканликларини эслатмоқда. Бу иллат туфайли Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул ва Абу Жаҳллар иймон келтиришмади!

Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салулдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ростгўй пайғамбар эканини билгач Унга нега иймон келтирмагани ҳақида сўралганида: Биз ва Ҳошим аймоғи бу шараф учун мусобақалашар эдик ва ғолиб йўқ эди–ки, улар: Пайғамбар биздан чиқди!,– деб қолишди. Пайғамбарлик қўлимиздан кетди! Шунинг учун Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, биз Унга иймон келтирмаймиз!,– деб жавоб берди.

Бошқа мушриклар ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чин пайғамбар ва ҳақиқат унинг билан бирга эканида шубҳа қилишмас, бироқ кибру ҳасадлари куфру ўжарликка ундар эди.  

Тўртинчи ғов: раҳбарлик.

Раҳбарда ҳасад ва ҳақиқатга бўйинсуниш олдида кибр бўлмаса, яхши. Акси тақдирда унда ҳақиқатга бўйинсуниш билан раҳбарлик жамланиши мумкин эмас.

Бунга Ҳирақл ва унга ўхшашлар мисол бўла олади. Чунки у, Абу Суфён билан қилган суҳбатининг охирида: «Агар айтаётган гапларинг тўғри бўлса, У, менинг ушбу оёқларим турган жойгача эгаллайди. Унга холислик қилишни билсам эди, истиқболига интиқиб ошиқардим. Унинг ҳузурида бўлсам, оёқларини ювар эдим»– деди. Шундай бўлсада, ўз мулки ва ҳаётига хатар бўлмасин дея, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг висолига етиша олмайди.

Кибр – Нажоший каби Аллоҳгина сақлаган давлат арбобларидан бошқаларнинг,  жумладан, Фиръавн ва аъёнларининг иллати эди:

﴿فَقَالُوا أَنُؤْمِنُ لِبَشَرَيْنِمِثْلِنَا وَقَوْمُهُمَا لَنَا عَابِدُونَ ﴾

«Улар айтдилар: «Худди ўзимизга ўхшаган икки кишига иймон қелтирурмизми?! Ҳолбуки уларнинг қавми (яъни Бани Исроил) бизларга қуллик қилгувчидирлар»» (Мўъминун: 47).

Шундай дейилди ҳам. Фиръавн Мусо алайҳиссаломга эргашмоқчи ва пайғамбарлигини тасдиқламоқчи бўлганида вазири Ҳомон билан маслаҳат қилди. Ҳомон унга: Сиз сиғиниладиган тангри мақомидан бошқага ибодат қиладиган банда мақомига тушиб қоласиз–ку!– дегач, Фиръавн қиролликни ҳидоятдан афзал кўрди.

Бешинчи ғов: шаҳват ва мулк.

Шаҳват ва мулк китоб аҳлларининг кўпини иймон келтиришларига ғов бўлди. Чунки улар ўз қавмлари тарафидан берилаётган озиқ–овқатларнинг бекор бўлишидан қўрқишган эди. Қурайш қабиласи эса одамларни шаҳватларига қараб иймондан тўсишар ва ўша даричадан кириб келишар эди. Улар зинони ёқтирган одамга: Муҳаммад зинони таъқиқлаяпти!, ароқ ичмоқчи бўлган одамга: Муҳаммад ароқни таъқиқламоқда!,– дейишар ва замонасининг етук шоирларидан бири бўлган Аъшони шу йўл билан иймон келтиришдан тўсишган ва: Муҳаммад ароқ ичишни ҳаром қилди!,– дейишган эди. Буни эшитган Аъшо ортига қайтган ва йўлда қоқилган туясидан ерга тушиб, ўлган эди.

Илм аҳлларининг баъзилари шундай дейдилар: Мен китоб аҳлларининг кўпи билан Ислом дини ҳақида баҳс қилдим ва улардан бири менга: Мен ароқдан ва ароқ ичишдан воз кеча олмайман. Агар мусулмон бўлсам сизлар мен билан ароқ ўртасинин тўсиб қўясизлар. Ичсам, дарра урасизлар!,– деган.

Исломни қабул қилишга чорлаганимда баъзилари: Сиз айтаётган гаплар, ҳақиқат. Лекин менинг бадавлат қариндошларим бор. Агар мусулмон бўлсам улар менга беришаётган пулларини тўхтатиб қўйишади. Ҳатто улар ўлса меросхўрлари бўлишим мумкин,– деб раддия берган эди.

Буларга ўхшаган одамларнинг сони кофирлар орасида саноқсиздир. Агар уларда шаҳват ва мол омилларининг кучи иймон омилларининг заифлиги билан жам бўлса, албатта, банда шаҳват ва мол омилларига лаббай дейди:

﴿وَمَن لَّا يُجِبْ دَاعِيَ اللَّهِ فَلَيْسَ بِمُعْجِزٍ فِي الْأَرْضِ ﴾

«Ким Аллоҳга даъват қилгувчи (даъвати)ни қабул қилмаса, бас, у Ер юзида (бирон жойга) қочиб қутулгувчи эмасдир» (Аҳқоф: 32).

Олтинчи ғов: оила, қариндош–уруғ муҳаббати.

Банда ҳақиқатни қабул қилиб ўзига яқин бўлганларга мухолиф бўлса, уларнинг узоқлашишлари ва ораларидан қувишларидан қўрқади. Бу – кўплаб кофирларнинг ўз қавмлари, қариндош–уруғлари ва ҳамюртлари ўртасида қолишларининг омилидир. Аксар яҳудий ва насронийлар ҳам худди шундай. Ўзлари орасидан мусулмончиликка яқинлашган одамларни нари сурадилар ва душманлари қаторида кўрадилар. Натижада, улар ичидан ҳақиқатни таниганлари залолат сари юз тутадилар.

Касал оғизнинг ичи бўлса аччиқ,

Тиниқ сув ҳам унга келади аччиқ.

Еттинчи ғов: турар жой ва ватан муҳаббати.

Банда туғилиб ўсган жойида ақрабо ва яқинлари қолмаган бўлсада, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ёки ҳақли бўлган одамларга издош бўлиш сабабли ўз хонадони ва ватанидан ғурбат ўлкаларга чиқиши борлигини ўйлайди ва ҳақиқатга эргашиш ёки ишонч ҳосил қилганидан кейин мусулмон бўлишдан кўра ватанини афзал кўради.

Салмон Форисий разияллоҳу анҳунинг таржимаи ҳоли ва ҳақиқатни топиш йўлида чеккан машаққатларини ўқиган одам, унинг нафси билан қандай курашгани, оиласи ва ватанини ташлаб Мадинага қандай ҳижрат қилганини билиб олади. Зеро Салмон Форисий разияллоҳу анҳуга «Ҳақиқат изловчиси» номи берилган.

Бошқа саҳобалар ҳам ўз оилалари, фарзандлари ва молу мулкларидан воз кечиб, Аллоҳнинг фазли ва ризоси учун Мадинага ҳижрат қилдилар ҳамда Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга ёрдам этиб садоқатларини исбот этдилар.

Саккизинчи ғов: Исломга кириш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга издош бўлишни ота–она ва аждодларни таҳқиқрлаш деб тушуниш.

Бу тушунча, Абу Толиб ва унга ўхшаганларнинг Исломга киришларига монеъ бўлди. Улар Исломни қабул қилишса оталари ва аждодларининг ақлларини ерга урган бўлишларини тасаввур этдилар. Шунинг учун Аллоҳнинг душманларидан бири ўлими асносида Абу Толибга қарата: Абдулмутталибнинг миллатидан қайтасанми?,– деди. Абу Толибнинг охирги сўзлари ҳам ўзининг Абдулмутталибнинг миллатида эканига иқрорлиги бўлди. Абу Толибнинг иймонга киришини шу йўлдан тўсдилар. Чунки Абу Толиб отаси Абдулмутталибни жуда ҳам ҳурмат қилар эди. Биз юқорида кофирлар бандага шаҳватлари ёки шу йўл билан таъсир этишларини эслатган эдик. Шу боис Абу Толиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: Агар Абдулмутталиб аймоғини камситиш бўлмаса эди, сизни хурсанд қилган бўлардим,– деди. У буни ўзининг шеърида шундай ифодалайди:

Муҳаммаднинг дини энг яхши диндир,

Менгзагани топилмас башарлар оламида.

Маломату ҳақоратдан эҳтиётлик бўлмаса,

Кўрардингиз мени ҳам мусулмонлар оламида.

Айрим одамлар: Ундайлар узоқ ўтмишда яшаб ўтиб кетдилар,– деб ўйлашади. Бу, шубҳадан бошқа нарса эмасдир. Мен ҳозирги кунимизда ҳам айрим бадавийларнинг: Ота–онам ва аждодларимнинг одатларидан воз кеча олмайман!,– деганларини эшитганман:

﴿وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ تَعَالَوْاْ إِلَى مَا أَنزَلَ اللّهُ وَإِلَى الرَّسُولِقَالُواْ حَسْبُنَا مَا وَجَدْنَا عَلَيْهِ آبَاءنَا ﴾

«Қачон уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага ва пайғамбарга келинглар», дейилса, улар: «Биз учун ота-боболаримизни ниманинг (яъни қайси диннинг) устида топган бўлсак, ўша етарли», дейишади» (Моида: 104).

Бу омил уларни ҳақиқатни танигандан сўнгра Ислом динига кириш ва ҳақиқатни қабул қилишларига тўсиқ бўлди.

Тўққизинчи ғов: душманларга эргашиш.

Ўзига ёки мусулмон бўлишига ёхуд эртароқ мусулмон бўлгани туфайли душманига айланган одамлардан интиқом олиш ҳам, кўпчиликнинг таниганларидан сўнгра ҳидоятга эришишларига монеъ бўлди. Яъни, банда бировнинг душмани бўлиб, ундан ва мансабидан нафрат этади. Шу боис душмани юрган йўлдан юрмайди ва унга хилоф ишларни қилади. Душманининг ҳақиқатга эргашганини кўради ва душманига бўлган нафрат ундаги ҳақиқатга ва шу ҳақиқатга эргашганларга ҳам душман бўлишга ундайди. Ҳолбуки, у билан ҳақиқат ва ҳақиқатга эргашганлар ўртасида бирон адоват бўлмайди. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва маккалик мусулмонларга жой берган мадиналиклар – ансорларга душман бўлган яҳудийлар ҳаётида содир бўлди. Яҳудийлар ансорларга яқинда ичларидан пайғамбар чиқиши ва унинг воситасида мадиналикларга қарши уруш очишларини ошкора айтар эдилар. Ансорлар улардан илгари ҳақиқатни таниб мусулмон бўлишгач, уларга бўлган адоват ва нафрат яҳудийларнинг ўз куфру залолатларида қолишларига сабаб бўлди.

Ўнинчи ғов: одатлар.

Одатлар маъно нуқтаи назаридан сабабларнинг энг заифи бўлсада, халқларга, тил ва дин арбобларининг кўпига босим беради. Уларнинг кўплари ҳатто барчаларининг ҳужжати: Кошки одатларни енга олсам эди!,– бўлган. Одатлар дини одамларнинг кўпига босим беради. Улардан ажралиш гўё бир табиатдан иккинчисига чиқишдек мушкул. Аллоҳ таоло барча анбиёю расулларига , жумладан, энг охиргилари ва афзаллари бўлган Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавоту саломлар йўлласинки, улар инсониятни тилларида шаклланган қуйидаги бузуқ одат ва табиатларидан қутқардилар:

﴿إِنَّا وَجَدْنَا آبَاءنَا عَلَىأُمَّةٍ وَإِنَّا عَلَى آثَارِهِم مُّقْتَدُونَ ﴾

«Албатта бизлар ота-боболаримизни бир миллат дин устида топганмиз ва албатта бизлар уларнинг изларидан бориб ҳидоят топгувчидирмиз» (Зухруф: 23).

Бундай одамларнинг нақадар қийналган эканликларини, бир кишини ўз дини ва ҳақиқатга нисбатан айтган гапларидан олиб чиқишга ҳаракат қилган одамгина яхши тушунади. Аллоҳ таоло пайғамбарларни ҳеч кимга бермаган мукофотлари билан тақдирласин.

Ҳидоят омиллари эса, жуда ҳам кўпдир. Дуо, Қуръон, пайғамбарлар ва оқил инсонлар шулар жумласидандир. Касалликнинг даволари кўп бўлганидек, ҳидоятнинг омиллари ҳам ҳисобсиздир. Банда бетоб бўлса докторга боради ва тузалиб кетиш учун барча имкониятларини сарф этади. Ҳидоят ҳам худди шундай. Унинг учун имкониятларни ишга солиш лозим. Акси тақдирда кўзларни кўр қилмасада, кўнгилларни пардалайдиган омиллар ҳидоятга тўсқинлик қилади.

Сўнгги дуомиз: Ҳамду санолар барча оламлар Робби бўлган Аллоҳ учундир.

Аллоҳ таоло омонатдор пайғамбари Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар йўлласин.  

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Sun, 06 May 2012 06:41:33 +0000
Намозда қалб ҳушёрлиги (Аллома Ибн Қоййим Жавзийя) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4495:nzd-lb-ushrligi-ll-ibn-iii-zvziija&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4495:nzd-lb-ushrligi-ll-ibn-iii-zvziija&catid=211&Itemid=104 Намозда қалб ҳушёрлиги

Муаллиф:   Аллома Ибн Қоййим Жавзийя

Нашрга тайёрлаган:   «Ватан» нашриёти

Мутаржим:  Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа:  حُضُورُ الْقَلْبِ فِي الصَّلاَةِ

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ Аллоҳнинг пайғамбари Яҳё ибн Закарийё алайҳимассаломнинг қуйидаги васиятини шундай шарҳлайди: «Сизларни намоз ўқишга буюраман. Агар намозни ўқиб бўлсангиз зудлик билан ўгирилмангиз. Чунки Аллоҳ таоло, модомики ўгирмаган экан, банданинг юзига юзини тикиб туради» (Шу мазмунда: Имом Аҳмад 17302; Термизий 3102).

Намозда таъқиқланган ўгирилиш икки турлидир:

Биринчиси: кўнгилнинг Аллоҳ таолодан бошқасига ўгирилиши.

Иккинчиси: кўзнинг ўгирилиб боқиши.

Бу ўгирилишларнинг ҳар иккиси ҳам таъқиқланган. Банда намозига берилар экан, Аллоҳ унга юзи билан қараб туради. Агар кўнгли ва кўзи билан намозидан ўгирилса, Аллоҳ ҳам ундан ўгирилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан намоздаги ўгирилиш ҳақида сўралганида: «У – Шайтон банданинг намозидан сездирмай олган насибадир»– деб жавоб берганлар (Имом Бухорий 751; Абу Довуд 911; Имом Аҳмад 24457).

Осорларда эса Аллоҳ таолонинг: «Мендан кўра яхшироққа ўгирилдими? Мендан кўра яхшироққа ўгирилдими?»– дейиши нақл қилинган.

Намозида кўзи ва кўнгли билан бошқасига ўгирилган одамнинг мисоли, султон йўқлатган одамнинг мисолига ўхшайдики, уни султон ҳузурига ўтқазади ва унга қараб гапира бошлайди. Аснода чақирилган одам султоннинг ўнг ва чап томонларига қараб, кўнглида хаёли бўлиниб, султоннинг гапларини тушунмайди. Чунки, унинг қалби ҳушёр эмас. Айтингчи, бу одамга султон нима қилиши мумкин? Уни даргоҳидан қувиб солиши ва назаридан тушириши, султоннинг энг кичик жазоси бўлмайдими? Шунга ўхшаб, бу намозхон ҳам тўғри ишни қилмаган бўлади.

Қалби ҳушёр, намозида Аллоҳга юзи билан қарайдиган намозхон эса қалби қаршисида турган Зотнинг азаматини ҳис қилган, қалби Унинг ҳайбати билан тўлган, вужуди Унга таслим бўлган, Роббисидан Роббисидан бошқасига таважжуҳ этиш ёки ўгирилишдан уялган мўъминдир.

(Ибн Ҳиббон раҳимаҳуллоҳ («Дунёдаги машҳур уламолар асари» 143) Шомдаги тобиинларга эргашган энг машҳур уламолар қаторида зикр қилган ва ўз замонасининг улкан билим соҳиби, фозил, жўмард ва ишончли инсонларидан бири бўлиб, билим олиш илинжида чор атрофга саёҳатлар қилган) Ҳассон ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ шундай дейди (Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ «аз–Зуҳду вар–Рақоиқ»): Бу икки одам битта намозда турсаларда, ўрталаридаги фазилатда Еру Осмонча масофа бор. Чунки уларнинг бири қалби билан Аллоҳга йўналган, бошқаси эса лоқайд ва ғофил. Агар банда ўзига ўхшаган одамга мурожаат этсайди бундай қилмас, агар шундай қилса ўрталарида самимий бўлмаганлари учун парда қоларди. Шундай экан, Холиққа бўлган муносабат ҳақида нима дейиш мумкин?! Агар банда Аллоҳга мурожаат этар экан, у билан Холиқ ўртасида шаҳвату васвасалар пардаси турса, нафс улар билан овора ва тўлган бўлса, буни Аллоҳга қандай юзланиш дейиш мумкин?! Ахир васваса ва ўйлар бандани чалғитган ва ҳар тарафга олиб кетган бўлса?!

Банда намозда турса шайтон ҳасад қилади. Чунки банда энг буюк, Аллоҳга энг яқин, шайтонга энг ғазабли мақомда туради. Шайтон банданинг имкони борича намозни тўкис ўқимаслигига ҳаракат қилади. Кези келса орзулар оғушида намозни унуттиради. Намозга лоқайд бўлиши учун ўзига қарам бўлган барча лашкарларини ишга солади. Натижада, банда (аввал) намозга лоқайд бўлса, (кейинроқ) уни ўқимай қўяди.

Агар бундай қилишга шайтоннинг кучи етмаса ва банда унинг тузоғига тушмаса, намозда банда билан қалби ўртасини тўсишга ҳаракат қилади: намозга киришишидан илгари эсига келмай умидини узган буюми ёки эҳтиёжини хотирлатади. Унинг қалбини безовта қилиш учун эслатади ва намозида қалбсиз одамдек туради! Натижада намозидан намозида Роббисига бутун вужуди билан турган банда эришган ажру савоблардан маҳрум, намозидан аввалги ҳолатидаги гуноҳу мункарлари тўкилмаганидек айрилади. Зеро намоз, намозни ҳаққи билан ўқиган, хушуларини камолига етказган ҳамда Аллоҳнинг ҳузурида бутун вужуди ва қалби билан турган одамларнинг гуноҳу хатолари учун каффоратдир.

Намозларини тўкис ўқиган банда ўзида енгилликни, устидаги оғир юклар тушганини ҳис этиб, фаоллик ва роҳатни сезади ва ҳатто намоздан ҳеч чиқмасликни орзу қилади. Чунки намоз унинг қувончи, руҳан тетиклиги, кўнглининг жаннати ва дунёдаги истироҳат маконидир. У, намозни бошлагунича ўзини гўё зиндон ёки тор маконда ҳис этади. Намозга киргач эса, мўъминларнинг имоми ва пешвоси: «Ҳой Билол, бизни намоз билан роҳатлат!»– деб айтганидек, роҳат нафас олади (Имом Аҳмад 23475. Аллома Албоний бу ҳадисни саҳиҳ деди). Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Бизни намоздан қутқар!, демаганлар!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менинг қувончим намозда қилинди!»– дедилар (Имом Аҳмад 14069. Аллома Албоний бу ҳадисни саҳиҳ деди).

Кимнинг қувончи намозга қўйилган бўлса, у ундан бошқа нарса билан қандай қувонсин?! Унга қандай сабр қилсин?! Қувончи намозга қўйилган ҳушёр қалбли одамнинг намози, нури ва ҳужжати билан осмонга кўтарилади ва уни Аллоҳ азза ва жалла кутиб олади. Шунда намоз намозхонга: Мени унутмаганинг учун Аллоҳ сени ҳифзу ҳимоясига олсин!,– дейди. Намозига лоқайд ва унинг ҳақлари, ҳадлари ва хушуларини бермаган одамнинг намози эса худди эски кийимларни ўралганидек ўралиб, намхоннинг юзига отилади ва намоз: Мени зое қилганидек Аллоҳ сени зое қилсин!,– дейди.

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо айтди: «Қайси мўъмин таҳоратини жойигача тўкис қилар, сўнгра намозга туриб уни вақти, рукуси, саждаси ва арконлари билан Аллоҳ учун адо этар экан, бу намози ўз нури билан машриқу мағрибни ёритади ва Аллоҳнинг ҳузурига етиб боради. Намозга турган ва унинг таҳоратини тўкис қилмаган, вақтидан кечиктирган, рукуси, саждаси ва арконларидан ўғирлаган бўлса, унинг бу намози тим қора бўлиб юқорига кўтарилади ва бошининг сочларидан нарига ўтмайди ва: Аллоҳ сени мени зое қилганингдек зое қилсин! Аллоҳ сени мени зое қилганингдек зое қилсин!,– дейди» (Заиф ҳадис).

Аллоҳнинг даргоҳида қабул қилинган намоз ва амал – банданинг Роббисига лойиқ суратда адо этган намозидир. Агар намоз Аллоҳга лойиқ ва салоҳиятли бўлса, у – мақбулдир.

Аллоҳ даргоҳида қабул қилинадиган амаллар икки турли бўлади:

Биринчиси: банда қалби билан Аллоҳга боғланган ҳолатида намоз ўқир ва бошқа амалларни қилар ҳамда мудом Аллоҳ азза ва жалланинг зикрида бўлар экан, бу банданинг амаллари Аллоҳ таолога кўндаланг қилинади ва унинг рўпарасида туради. Аллоҳ таоло бу амалларга қарайди ва унинг Ўз юзи учун холис, самимий, Аллоҳни суйган қалбдан содир бўлганини кўргач, уларни суяди, улардан рози бўлади ва қабул қилади.

Иккинчиси: банда амалларни урф–одатга биноан ғафлатда қилади. Қилаётган амали билан Аллоҳ таолога итоат қилиш ва яқин бўлиш нийятида узвлари билан ибодатни адо этсада, қалби лоқайд ва ғофил бўлади. Унинг бошқа амаллари ҳам шундай бўлади ва Аллоҳ таолога кўтарилгани маҳал, Аллоҳнинг қаршисида тура олмайди ва Аллоҳ унга назар ташламайди. Амаллари, амаллар девони турган жойга қўйилади. Сўнгра уларни Қиёмат кунида бандага қайта кўрсатилади ва Аллоҳ учун қилинганига савоб берилиб, Аллоҳ учун қилинмагани банданинг ўзига қайтарилади. Амалнинг қабул бўлиши – бандани қасрлар, ноз–неъматлар ва ҳурлар билан тақдирланиши, демакдир.

Биринчи намозхонни амални қилишга рози бўлиш, намозхондан Аллоҳ учун қилгани боис ризолик, Аллоҳга яқинлаштириш, мақоми ва даражасини кўтариш билан мукофотланади. Буларни Аллоҳ таоло беҳисоб беради. Бу ҳам, юқоридаги ҳам, айри мукофотлардир.

Одамлар намоз ўқир эканлар беш ҳолатда бўладилар:

Биринчиси: ўз жонига жабр қилган одамнинг ҳолати. Бу одам намозига лоқайд бўлиб, унинг таҳорати, вақтлари, ҳадлари ва арконларини етарли қилмайди.

Иккинчиси: намозининг ўз вақтида арконлари ва таҳоратлари билан ўқилишига зоҳиран диққат қилган бироқ нафсининг васвасалар билан курашига беэътибор, васваса ва ўйларига мағлуб бўлан одамнинг ҳолати.

Учинчиси: намозининг тўкислиги ва арконларига риоя қилган ва нафси билан васваса ва ўйларни даф қилиш учун курашган одамнинг ҳолати. У, намозидан ўғирламаслиги учун душманига қарши кураш билан банд. Бундай намозхон намоз ва жиҳод ичида бўлади.

Тўртинчиси: намоз ўқимоқчи бўлса намозининг ҳуқуқлари ва арконларини тўкис қилган, қалби унинг ҳаққи ва арконларини тўкис қилиш билан банд бўлган одамнинг ҳолати. У, намозидан бирон нарсанинг зое бўлмаслигини хоҳлайди. Шу боис унинг мақсади намозини лойиқ бўлганидек тўкис адо этиш ва мукаммал қилишга қаратилган бўлади. Ҳолбуки, унинг қалби намоз ўқиш ва Рабб таолога ибодат қилиш билан банд бўлади.

Бешинчиси: намозга тўртинчи ҳолатдаги одам каби турган бироқ қалбини олиб, Аллоҳнинг олдига қўйган одамнинг ҳолати. У, қалби билан Аллоҳга қараб туради, Аллоҳнинг нигоҳбонлигини унутмайди, Аллоҳни кўриб тургандек муҳаббати ва азамати билан тўлади. Унинг кўнглидаги васваса ва ўйлар бутунлай йўқолади. Аллоҳ билан ўртасидаги парда кўтарилади. Намозда бу намозхон билан бошқалар ўртасидаги масофа, Ер билан Осмон ўртасидаги масофа каби узоқ бўлади. Бу мўъмин намозида Роббиси билан доимо банд ва қувонч ичрадир.

Биринчи ҳолатдаги одам жазоланади. Иккинчи ҳолатдаги одам сарҳисоб қилинади. Учинчи ҳолатдаги одамнинг намози каффоратдир. Тўртинчи ҳолатдаги одам намози учун муносиб тақдирланади. Бешинчи ҳолатдаги одам Роббисига яқиндир. Чунки унинг, қувончи намозга қўйилган одамдан насибаси бордир. Бу дунёда намози туфайли қувонган одам, охиратда Аллоҳга яқин бўлиши билан қувонади. Аллоҳ билан қувонган одамни кўриб ҳамма қувонади. Аллоҳ билан қувонмаган одамнинг жони, бу дунёга ҳасрат билан узилади.

Ривоят қилинишича банда намозини бошлагач Аллоҳ таоло: Мен билан бандам ўртасидаги пардани кўтаринглар!, агар намозида (у ёқ ёки бу йққа) ўгирилса: Пардани туширинглар!,– дейди. Бу ўгирилишни: Кўнгилнинг Аллоҳдан бошқасига бурилиши, деб изоҳланди. Агар кўнгил Аллоҳдан бошқасига ўгириладиган бўлса, Аллоҳ банда билан Ўзи ўртасини парда билан тўсади ва Шайтон намозга аралашиб, намозхонга дунё ишларини рўпара қилиб, ойнадек қилиб кўрсатади. Агар намозхон кўнгли билан Аллоҳга йўналиб, Аллоҳдан бошқаси учун бурилмаса, шайтон Аллоҳ билан бу кўнгил ўртасига кира олмайди. Ўртага парда тушсагина кира олади. Банда Аллоҳ сари қочса ва кўнглини ҳушёр қилса, шайтон у бандадан қочади. Банда ва шайтон ўртасидаги можаро, намозда шундай давом этаверади.

Банда шаҳвати ва нафсу ҳавосига ғолиб келар экан, намозда туриши ва намоздаги бандлиги билан кучли бўлади. Акси тақдирда унинг қалбини шаҳватлар мағлуб қилиб, нафсу ҳаво асир этади ва шайтон унга ҳукмрон бўлиб олади. Бундай пайтда бечора банда васваса ва ўйлардан қандай халос бўлиши мумкин?! ...

Қалб уч турли бўлади:

Биринчиси: иймон ва эзгу ишлардан бўш қалб

Бу – шайтон васвасалари билан чулғаб олган қоронғу қалбдир. Чунки шайтон бу қалбни ўзи учун ин ва ватан қилиб, унга хоҳлаганидек ҳукм қила оладиган даражада ўрнашиб олган.

Иккинчиси: иймон нури билан мунаввар бўлган ва иймон чироқлари ёнган бироқ шаҳват зулматлари ва нафсу ҳаво шаббодалари эсиб турган қалб.

Бу – баъзида шайтон ҳужумга ўтса, баъзида чекинган, шайтон умидвор бўлган ва банда билан ўртасидаги кураш ғолиблик ва мағлублик ўртасида давом этган қалбдир.

Бу турдаги қалбларнинг душманига ғолиблик ва мағлублик онлари ҳам фарқли бўлиб, кўпинча шайтонга ғолиб бўлса, бошқа пайтларда шайтон унга ғолиб бўлади.

Учинчиси: иймон билан тўлган, иймон нури билан мунаввар бўлган ва шаҳват пардалари ва юқоридаги зулматлари бўлмаган қалб.

Иймон нури бу қалбда порлайди. Бу порлашнинг ўзига хос ҳарорати бўлиб, унга яқинлашган васвасаларни куйдиради. У – юлдузлар билан ҳимояланган осмонга ўхшайди. Унга шайтон яқинлашса тошбўрон қилинади.

Аллоҳ таоло саййидимиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва барча асҳобларига салавоту саломлар йўлласин.             

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Fri, 04 May 2012 05:58:44 +0000
Талоқ қўйишдан илгари шошилманг! (Шайх Абдулмалик Қосим) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4493:l-iishdn-ilgri-shshilng-shih-bdulli-si&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4493:l-iishdn-ilgri-shshilng-shih-bdulli-si&catid=211&Itemid=104  

Талоқ қўйишдан илгари шошилманг!

Муаллиф:  Шайх Абдулмалик Қосим

Мутаржим:  Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа:تَمَهَّلْ وَتَأَمَّلْ قَبْلَ أَنْ تُطَلِّقَ!  

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча Оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар, анбиё ва расулларнинг шарафлиси бўлган Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг ...

Муҳтарам дўстим, сиз бугун анчагина қайғулар ва кети узилмаган ғамлар ичида қолганингизни, гоҳида эса тўғри йўналишда юришдан қийналаётганингизни жуда яхши биламан.

Келинг, бошингизга тушган мусибатни ва сизга оғриқ бўлган машаққатларни биргалашиб енгиллатайлик. Чунки, талоқнинг оқибати яхши эмас ҳамда фарзандлардан айрилиқ ва бошқа мусибатлар, рафиқа учун ҳам анчагина оғирдир.

Мавзуга киришишдан илгари, келинг, оилавий муаммолар содир бўлганида нима қилганларини билиш учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хонадонига назар ташлайлик ва у Зотнинг муҳтарама рафиқалари билан содир бўлган икки ҳолат ҳақида тўхталиб ўтайлик. Бу ҳолатларни «ат–Табақотул Кубро» китобида (8/138) Ибн Саъд раҳимаҳуллоҳ ривоят қилган.

Биринчи ҳолат: Умму Зарра разияллоҳу анҳо мўъминлар онаси Маймувна разияллоҳу анҳонинг шундай деганларини нақл қилади: «Кечаларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдимдан чиқдилар ва мен эшикни қулфладим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайтиб, эшикни очишни талаб қилдилар. Мен очишни рад этдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қасам ичайми ёки очасизми?»– дедилар. Мен: Менинг кечамда бошқа рафиқаларингизнинг олдига кетасизми?,– деб савол бердим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен пешобимдан пишиқиб кетганим учун чиққан эдим!»– дедилар».

Бу умматнинг пайғамбари, пешвоси ва муаллими тунда ўз эҳтиёжи учун чиқади ва эшик қулфланади. Эшикни очишни талаб қилсада, рафиқаси очмайди... Эшикни очиши учун қасам ичишга тайёр туради ва хонадан чиқишининг асил сабабини хотиржамлик билан тушунтиради. Вазиятни англан рафиқаси эшикни очади ва муаммо осонлик билан ҳал бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳалимлиги ва олийжаноблиги бўлмаса эди, муаммо бунчалар осон ҳал бўлмас эди!

Иккинчи ҳолат: Бу ҳолат, кўпинча, кундошлар ўртасида рўй беради. Безовталикка сабаб бўладиган бундай вазият кучайса ва ораларнинг бузилишиига бир баҳя қолса, эр нима қилиши керак?

Насоий раҳимаҳуллоҳ Умму Салама разияллоҳу анҳодан ривоят қилади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва асҳобларига товоғимда овқат олиб келдим. Оиша ҳам бир кийимга ўраниб, қўлида тош билан келди–да, менинг товоғимни синдирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам иккига айрилган товоқларнинг парчаларини бирлаштириб, асҳобларига: Еяверинглар! Онангиз рашк қилдилар!,– деб икки марта такрорладилар ва Оишанинг товоғини менга, меникини эса Оишага жўнатдилар».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу муаммони доноларча ҳал қилдилар.

Менинг мазкур икки ҳикояни келтиришимдан мақсад, муҳтарам биродаримизнинг кечиришнинг таъсири борлиги, яхшилик қилиш эса авло эканини билишидир. Чунки Аллоҳ таоло мўъминларни мақтар экан шундай деган:

﴿الَّذِينَ يُنفِقُونَ فِي السَّرَّاء وَالضَّرَّاء وَالْكَاظِمِينَ الْغَيْظَ وَالْعَافِينَ عَنِ النَّاسِ وَاللّهُ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ ﴾

«(У тақводор зотлар) яхши-ёмон кунларда инфоқ-эҳсон қиладиган, ғазабларини ичларига ютадиган, одамларнинг (хато-камчиликларини) афв этадиган кишилардир. Аллоҳ бундай яхшилик килувчиларни севади» (Оли Имрон: 134).  

Бу, ўртадаги муҳаббат ва иноқлик давом этиши учун мўъминни ўз ҳуқуқларидан воз кечтирадиган ва ёмонлик қилган одамни кечиртирадиган ҳатто унга яхшилик қилдирадиган мақомдир. Бу – Аллоҳ таоло хушмуомалалик ва олийжаноблик ато этган кимсалардагина намоён бўлиши мумкин.

Муҳтарам дўстим, Аллоҳнинг изни билан, сизга сизни қайғуга солган нарсанинг давосини тақдим этаман. Шулардан:

Биринчиси: Шошқалоқлик қилманг!

Чунки, шошқалоқлик савобли ишлардагина ҳайрли бўлсада, ундан бошқа барча ишларда мазаммат қилинган. Мен сизнинг бирон машинани сотиб олар экансиз шошилмай уни текшириб, синаб, бугун бўлмаса эртага олишни ўйлаётган зийрак ва оқил деб ўйлайман. Чунки сиз уни бугун олмасангиз, эртага олишингиз мумкин. Бундан ташқари уни сотиб олишни кечиктиришнинг, сизга бирон зарари йўқ. Гарчи кечиктириш сизга даромад келтирмаса ҳам, Аллоҳнинг изни билан, афсус қилмайсиз. Зеро қанча–қанча одамлар борки, шошилгани ва енгилтаклиги учун пушаймон бўлган бўлса, кечиктиргани учун пушаймон бўлмаган. Қарор бериш бугун ҳам, эртага ҳам қўлингизда экан, нега шошиласиз?! 

Иккинчиси: оқил одам ишни ўз арбобига топширади.

Оқил одамлар ишни ўз арбобига топшириб, уларнинг маслаҳатига суянишади. Ахир ўзингиз ҳам бир сўтих ерни сотиб олиш учун, шу соҳадаги мутахассилар билан маслаҳат қилмайсизми?! Агар оилангизда бирон муаммо пайдо бўлса илм толиблари ва уламолар билан маслаҳатлашиб, вазиятингизни тушунтириб, уларнинг фикрларини олишингиз ўта зарурдир. Чунки, ҳақиқат – мўъминнинг топилдиғи ва сиз дўстларингизнинг маслаҳатлари билан зийрак ва ҳушёр бўласиз.

Учинчиси: оилавий можаролар синовдир.

Оилавий можаро сабабли бошингизга келган қайғу, алам ва муаммолар сабр қилиш ва ортидан савоб умид қилиш керак бўлган синовлардир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда: «Мўъминнинг бошига келган касаллик, машаққат олдидаги ожизлик, озор, қайғу ва ғамлар ҳатто кирган тиканларни (ҳам), Аллоҳ унинг хатоларига каффорат қилади»– деганлар (Имом Бухорий 5641, 5642; (шу маънодаги ҳадис) Имом Муслим 6730).

Истрижоъни кўп айтинг! (Истрижоъ «Биз Аллоҳнинг қулимиз ва Аллоҳгагина қайтамиз» маъносидаги إِنَّا للهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ  жумласидир). Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўъминнинг бошига мусибат етса ва:

إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ اللَّهُمَّ أْجُرْنِى فِى مُصِيبَتِى وَأَخْلِفْ لِى خَيْرًا مِنْهَا

«Биз Аллоҳнинг (бандаси)миз ва Аллоҳга қайтажакмиз. Аллоҳим, бу мусибатимда менга савоб бер ва ортидан ундан кўра яхшироқ нарсани бадал қил!» деса, Аллоҳ йўқотганидан кўра яхшироқ нарсани беради»– деганлар (Имом Муслим 2166).

Тўртинчиси: кўнглингизни гина ва нафратдан тозаланг!

Оилавий можаролар кўзингизга парда қўйиб фикрингизни шол қилса, Шайтон сиздан олган бу насиба билан хурсанд бўлади. Оилангизнинг оқибати гина ёки нафрат ёхуд нафснинг зафари билан тугашидан ҳушёр бўлинг. Чунки пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен икки кучсизлар: етим ва хотин–қизнинг ҳаққини поймол қилдирмайман!»– деганлар (Насоий 9149).

Бешинчиси: адолатли бўлинг.

Чунки Аллоҳ таоло:

﴿وَإِذَا قُلْتُمْ فَاعْدِلُواْ ﴾

«Агар гапирсангизлар адолатли бўлинглар!» деган бўлса (Оли Имрон: 134), душман ва хасмлар ҳақида:

﴿وَلاَ يَجْرِمَنَّكُمْ شَنَآنُ قَوْمٍ عَلَى أَلاَّ تَعْدِلُواْ اعْدِلُواْ هُوَ أَقْرَبُ لِلتَّقْوَى ﴾

«Бир қавмнинг нафрати сизларни уларга адолатсизлик қилишингизга ундамасин! Адолатли бўлингиз! Шугина тақвога яқинроқдир» деган (Моида: 8).

Бирга ойлар ва йиллар давомида умргузаронлик қилган рафиқанинг яхшиликларини тилга олиш адолатдандир. Муҳтарам дўстим, унутмангки, айбу нуқсонларни тилга олавериш олийжаноб одамларнинг иши эмас. Ахир ҳамкасбингиз ва дўстларингизнинг катта–катта хатоларини кечираяпсиз–ку! Наҳотки, Аллоҳ таоло:

﴿وَالصَّاحِبِ بِالجَنبِ ﴾

«ёнингиздаги ҳамроҳингизга (яхшилик қилингиз)» (Нисо: 36) ва:

﴿وَلاَ تَنسَوُاْ الْفَضْلَ بَيْنَكُمْ ﴾

«Ўзаро бир-бирларингизга фазлу карам қилишни унутмангиз!» (Бақара: 237) деб амр қилган иш учун рафиқангизни кечира олмасангиз?!

Олтинчиси: рафиқа билан бирга қолишда ислоҳ имкони бор.

Унутманг, рафиқанинг хонадонингизда бирга қолиши уни ислоҳ қилиши имконияти, кўнглингиз, қулоғингиз ва таносил узвингизнинг шайтон васвасаларидан покдомонлигининг гаровидир. Инсон анчагина кучсиздир ва фитналарга Аллоҳ азза ва жалла ҳалол ва машруъ қилган нарсалар билангина қарши тура олади.

Еттинчиси: фарзандларингизни ўйланг!

Шошилинч олинган қарорингиз билан, оилада мавжуд бўлган фарзандларингиз ё она меҳри ёки ота шафқатидан йўқсилликни ҳис этадилар. Шуни доимо ёдингиздан чиқармангки, фарзандларингизнинг ёнингизда бўлишлари саодатингизнинг бир бўлагидир. Сиз ҳозир чорраҳада турибсиз, шошилманг! Агар рафиқангиз билан бирга яшаш сиз учун қийинчиликлар туғдирса, фарзандларингизнинг саодатли келажаги ҳақида ўйлашингиз, қийинчиликларни кўтаришингизда катта ёрдамчи бўлади. Ахир бугунгача улар учун қанча–қанча машаққатларни кўтариб келмадингизми?!

Саккизинчиси: кибр қилманг!

Мутакаббирлик, зўравонлик ва нафсга эркинликни беришдан йироқ туринг! Чунки бандаларнинг энг шарафлиси бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам камтар одамларнинг пешвоси бўлган эдилар. Бирон шаръий сабаб йўқ экан, талоқ қўйманг! Талоқ қўяётган ёки талоқ қўйиб бўлгандан кейинги мақсадингиз, бир муслима ёки муслиманинг оиласига (моддий ёки маънавий) зарар етказиш бўлмасин! Чунки бундай қилиш, зулмдир!

Тўққизинчиси: олийжаноб инсонларнинг тарихини ўқинг!

Ислом умматининг тикланишида муаззам ҳиссалари бўлган саҳобалар ва тобиинларнинг таржимаи ҳоллари, уларнинг рафиқаларига бўлган муносабатларини мутолаа қилинг. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рафиқалари билан бўлган илиқ муносабатларини ҳам ўрганишингиз мумкин.

Ўнинчиси: дуо қилиб, истиғфор айтинг.

Аллоҳга дуо, истиғфор ва садақа билан таважжуҳ қилинг. Шояд Аллоҳ таоло бузилган ишларни тузатар:

﴿وَمَن يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَل لَّهُ مَخْرَجاً ﴾

«Ким Аллоҳдан тақво қилса, Аллоҳ унга чиқиш йўли қилиб қўяди» (Талоқ: 2).

Ўн биринчиси: эр ва хотиннинг ўз табиати бор.

Эр ва хотиннинг ўзаро фарқли бўлган табиати, одати, шахсий истаклари ва фикрий савияси бўлади. Чунки уларнинг ҳар иккиси ҳам узоқ йиллар давомида айри хонадон ва айри муҳитларда тарбия кўришган ва ҳар бир оила уларга ўз одатларини сингдирган. Сиз эса у одатларни бир лаҳзада ўзгартириш пайидасиз. Шунинг учун ҳам айрим ҳуқуқ ва истаклардан воз кечиш керак. Кўпинча, иноқлик ва муҳаббатнинг юзага келиши учун кутишга ҳам тўғри келади. Эр ва хотин бир–бирларининг табиатларини яхши билишгач ва фарзандлар дунёга келгач, ўзаро муҳаббат кучаяди. Иноқ оиланинг вужудга келиши учун барча истакларнинг рўёбга чиқиши ёки фикрларнинг бир хил бўлиши шарт эмас.

Ўн иккинчиси: хотинингиз чарчаган бўлса керак.

Рафиқангизнинг оғир ишлари ва сиз учун тақдим этаётган хизматлари бор. Сизни руҳий ва ҳиссий эҳтиёжларингизни қондириб покдомон сақлаш, овқатларингиз ва чойларингизни тайёрлаш, кийимларингизни оқ тараш, фарзандларингизни тарбиялаш – шулардан баъзилари, холос. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўъмин мўъминадан нафратланмасин. Агар унда ёқтирмаган ахлоқни кўрса, бошқа (пайтда) ёқтирадиганини кўрган!» деганлар (Имом Муслим 3721).

Уйланган хотинининг табиати оғир бўлсада, эр унинг диёнати ва покдомонлигини севган бўлиши мумкин. Бошқаси эса хотинида айрим тавсифларни кўрган бўлсада, ўзи севган сифатларни кўрмаслиги ҳам мумкин. Шунга ўхшаб, сизда ҳам баъзи тавсифлар мавжуд бўлсада, бошқалари бўлмаслиги табиий. Шу боис, ўзингизга қарамай бошқалардаги тўкисликни талаб қилманг. Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Хотин киши қовурғага ўхшайди: уни тўғриласанг синади, фойдаланмоқчи бўлсанг, унинг эгрилиги билан истеъмол қиласан»– деганлар (Имом Бухорий 5184).

Биров Умр ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг олдига хотинининг ахлоқидан шикоят қилиб келди. Халифанинг чиқишини кутиб, дарозаси олдида туриб қолди. Ўша пайтда Умар разияллоҳу анҳу рафиқасининг овозини кўтариб гапираётгани, халифадан эса товуш чиқмаётганига гувоҳ бўлди ва орқасига қайтиб кета бошлади. Шунда амирулмўъминийн Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу: Ҳой тўхта, нима эҳтиёжинг бор эди?,– деб чақириб қолдилар. Келган одам бошидан ўтганларни айтиб берди. Унга Умар разияллоҳу анҳу насиҳатомуз шундай дедилар: Эй одам, мен хотинимнинг инжиқликларини устимдаги ҳуқуқлари туфайли кўтараман. Чунки, у менинг овқатимни пиширади, нонимни ёпади, болаларимни эмизади ва кўнглимни ҳаромдан сақлайди. Одам халифанинг гапини эшитгач: Эй амирулмўъминийн, менинг хотиним ҳам шундай қилади, деди. Умар разияллоҳу анҳу: Ундай бўлса, сен ҳам унинг инжиқликларини кўтар!,– дедилар.

Шу боис, баъзида қаршилик кўрсатмаслик ҳам зийраклик аломати бўлиб, инсонни камситмайди.

Ўн учинчиси: жанлжалдан душманларингиз севинади.

Эр ва хотин ўртасидаги жанжалдан биринчи бўлиб душманлар, гина қилганлар ва нафратланганлар, жумладан, уларнинг бошида Шайтон севинади...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Иблис тахтини сув устига қўйиб, лашкарларини (одамлар ўртасида васваса қилиш учун) юборади. Уларнинг Иблисга энг яқин бўлганлари, энг катта фитнани қилганларидир. Лашкарлардан бири келади ва: Мен фалон ва пистон ишни қилдим,– дейди. Иблис унга: Ҳеч нарса қилмабсан!,– дейди. Сўнгра бири келиб: Мен (бир) одамга ёпишиб (васваса қилавердим) ва охири хотини билан ўртасини ажратиб ташладим,– дейди. Иблис уни ўзига яқинлаштириб: Сен қандай яхшисан–а!,– дейди». Аъмаш раҳимаҳуллоҳ: менимча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уни олдига чақиради», деган бўлсалар керак,– деди (Имом Муслим 7284).

Шунинг учун ҳам, тушунтириш, насиҳат ва бошқа имкониятлардан фойдаланилгандан кейин, хотиндан ажралиш учун кучли сабаб ҳам бўлиши керак.

Ўн тўртинчиси: ҳар оилада жанжал бўлиб туради.

Сиз: Бошқаларнинг оиласида жанжаллар бўлмайди, деб ўйламанг. Агар бирон уй оилавий можародан холи бўлса эди, у Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хонадони бўлар эди. «Уйлар обод, ишлар хуфёна» деган мақол бор. Лекин уларнинг барчаси сабр қилмоқдалар, кечирмоқдалар, маслаҳатлашмоқдалар. Шу боис бўлса керак, уларнинг ишлари йўлида, тотув ҳаёт кечирмоқдалар. Сиз эса ҳадеб танқид қилавердингиз ва оилавий ҳаётингиз тўхташ арафасида. Бу ҳолат сизни талоқ қўйиш даражасига олиб келди. Кошки, яна бир бор яхшиликлар билан ёмонликлар ўртасини таққослаб, ўйлаб кўрсангиз.

Ўн бешинчиси: талоқ икки турлидир.

Талоқ икки: сунний (суннатга асосланган) ва бидъий (бидъатга асосланган) қисмга бўлинади. Талоқ қўяр экан мусулмон банда риоя қилиши керак бўлган шартлар бор. (Ҳайз кўриб бўлган) хотинга жинсий алоқа қилмай туриб талоқ қўйилади. Агар эр хотинини ҳайз қони кўраётган ёки ҳайз қони кўриб бўлгач жинсий алоқа қилганидан сўнгра талоқ қўйса, унинг талоғи ҳаром бўлиб, Ислом асосларига зид бўлган бўлади. Бундан ташқари эр бир мартада бир талоқдан ортиқ талоқ қўймаслиги шарт. Агар хотинини бир мартада бир талоқдан кўп, масалан, бирданига уч талоқ ёки ундан кўра кўпроқ талоқ қўядиган бўлса, бу талоғи шариатда кўрсатилган талоқ қўйишга зиддир.

Муҳтарам дўстим, барча ишларингизда Аллоҳ таолодан мадад сўранг ва Унга таваккул қилиб, Унга гуноҳ ва мункар ишлардан воз кечиш билан яқин бўлинг. Чунки, гуноҳлар мусибатларнинг омилидир. Зеро, мусибат гуноҳ туфайли келган бўлса, тавба билан кўтарилгандир. Кўп дуо қилинг ва фикри очиқ, билимли ва доно одамлар билан маслаҳатлашинг.

Аллоҳ таоло сизни Ўзи суйган ва рози бўлган ишларга муваффақ қилиб, мададкорингиз бўлсин. Ҳаётингизни осуда ва фарвон қилиб, дунё ва охиратда кўзларингизни қувонтирадиган фарзандлар ато этсин!

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва барча асҳобларига салавоту саломлар йўлласин.

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Wed, 02 May 2012 14:30:48 +0000
Келажак фақат Исломникидир (Аллома Сафар Ҳаваалий) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4492:lz-f-islniidir-ll-sfr-vlii&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4492:lz-f-islniidir-ll-sfr-vlii&catid=211&Itemid=104 Келажак фақат Исломникидир

Муаллиф:  Аллома Сафар Ҳаваалий

Мутаржим:  Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа:      الْمُسْتَقْبَلُ لِلإسْلاَمِِ

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Пайғамбарини ҳидоят ва Ҳақ дин билан бутун динлар устидан ғолиб қилиш учун юборган Аллоҳ таолога ҳамду санолар, барча Оламга раҳмат, Қиёмат олдидан (жаҳаннамдан) огоҳлантирувчи, (жаннатдан) муждаловчи, Аллоҳнинг йўлига Аллоҳнинг изни билан чорловчи ва порлаган маёқ қилиб юборилган пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва асҳобларига Аллоҳнинг салавоту саломи бўлсин.

Сўнг ...

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ

 

1 – Ғарб маданияти

Бизни барча мўъмин ва мусулмон, ўз дини учун ҳамиятли ва даъватчи бўлган барча учун муҳим мавзу – башарият маданияти ва Ер юзидаги одамзоднинг келажаги ҳақида гапиришга муваффақ қилаётган Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтамиз.

Хўш, ҳодиса ва муаммолар билан тўлиб–тошган ушбу Оламдаги келажак кимники бўлади?

Зеро ушбу сайёра турфа дунёқараш, фикр, уруш ва идеологияларнинг кураш майдони ва (таъбир жоиз бўлса) театрига айланиб қолди. Бу кураш тугаётган пайтда ким зафар қозонади?

Аллоҳ яратган Ер куррасига қайси дин ёки ирқ ёхуд ғоя ҳукмрон бўлади?

Келажак ҳақида сўз кетар экан, ҳозирги кунимиз ҳақида ҳам бир–икки оғиз гап айтиб ўтишимиз лозим. Чунки, ҳозирги кунимиз келажак учун катта йўл, ҳатто, келажакнинг бир парчасидир. Чунки у, келажакнинг ибтидосидир. Шундай экан, ҳозирги кунимизга бир назар ташлаб ўтишимиз лозим.

Башариятни ким бошқараяпти?

Башариятга ким ҳукм қилаяпти?

Зоҳиран бўлсада, Ер юзига ким ҳукмронлик қилмоқда?

Биз келажакни ва келажак кимники бўлишини ўрганиш учун ушбу нуқтадан ҳаракатимизни бошлайлик. Ғайбни Аллоҳгина билсада, унинг бу мавзуга тааллуқли бир қисмини одамзодга билдирди ва коинавий қонуниятларни омонат қилиб қўйди. Улар ва ишларнинг натижаси ҳақида тафаккур қилган одам, ҳодисаларнинг қандай натижага етиб боришини тасаввур қилиши мумкин.

Дунё ва унга ҳукм қилаётган маданиятлар ҳақида билим эгаси бўлган одам, ҳозирги кунимиздаги ҳукмрон маданият – Ғарб маданияти эканини жуда яхши билади. Биз Европа ва Ғарб маданияти ҳақида гапирар эканмиз, бу билан Европа қитъасининг табиий ва фикрий нуқтаи назардан ривожанишини, яъни, Шарқдаги социализм ва Ғарбдаги капитализмни ҳамда бу икки идеологияга бўйинсунган барча давлатларни назарда тутамиз.

● Оқ танли одамнинг маданияти

Ҳозирги кунда башариятга, зоҳирий бўлсада, фикрий ва моддий жиҳатдан ҳукм қилаётган Ғарб маданияти, ғарблик машҳур файласуф Бертран Рассел «Оқ танли одамнинг пешволиги» деб атаган маданиятдир. Яъни, Аллоҳ таоло Қуръон Каримда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса ҳадисларида «Рум» ва «румликлар» дея таъбир қилган исм. Келгуси сатрларда Қуръон ва суннатда Европа қитъаси учун «Рум» (Византия) исми истеъмол қилинганига гувоҳ бўламиз.  

Чунки Византия империяси ва унинг қироли Ҳирақл (Геракл) жаҳоннинг шу минтақаси – Европага ва мусулмонлар фатҳ қилишларидан илгари Шом ва Миср диёрларига ҳукм қилар эди. Ғарб ёки Ғарб маданияти ёхуд «Европа» сўзлари тилга олинганида Рум (Византия) назарда тутилади.

Бугунги кунда Ғарб маданияти фикрий ва моддий нуқтаи назаридан бутун жаҳонга ҳукм қилмоқда. Хўш, бу маданиятнинг давомийлиги учун бирон кафолат борми? Ёки унинг инқирозга учраши ва емирилишига далолат қиладиган, жумладан, башариятнинг келажагига катта таъсир қиладиган омил ва аломатлар мавжудми?

Биз ушбу гапларни ҳиссиётларга берилиб айтаётганимиз йўқ. Чунки бизда, гарчи Рум аччиқланса, кўпайса ва кучайса ҳам, келажак фақатгина Исломники эканига аниқ ва кучли далиллар бор.

● Ғарб маданиятининг емирилиш аломатлари

Биз ҳиссиёт ёки яхши умидлар соясида эмас, балки, етарли даражада қониқтирадиган шаръий асослар асосида гапирмоқдамиз. Бу мавзуда баҳс юритар эканмиз, биз, бу қониқарлилик тўкис ва фикрлар очиқ бўлиши учун, мантиқан бетараф йўлдан бориб, кузатамиз.

Бертран Рассел: «Оқ танли одамнинг даври тугади»– дейди. Ундан илгари ҳам шум нийятли бўлмаган Ғарб файласуфлари ва даҳолари Ғарб маданиятининг оқибати ҳақида қарорлар олиб, китоблар ёзганлар. Бунинг мисоли анчагина кўпдир.

Бунга, йигирманчи асрнинг йигирманчи йилларида олмон файласуф ва мутафаккир олим Освальд Шпенглер (Oswald Spengler) тарафидан ёзилган «Ғарб маданиятининг инқирози» китоби очиқ далолат қилмоқда. Бу анчагина катта ҳажмдаги китоб бўлиб, уни Аҳмад Шайбоний араб тилига ўгирган. Бу китоб катта бўлишига қарамай унда бирон маданиятда пайдо бўлса емирилиши муқаррар бўлган муайян омил ва сабаблар санаб ўтилган.

Ушбу мутафаккир мажусийлар, юнонлар ва византияликлар маданиятини – унинг таъбирича араб маданияти – исломий маданиятига қадар бўлган даврини, сўнгра, Ғарб маданиятини айтиб ўтади. Унинг айтишича, инқирозга учраган қадимги маданиятларда емирилиш омиллари Ғарб маданиятида ҳам мавжуддир ва амалга ошгандир.

Буни талайгина адиблар ўрганиб чиқишган. Масалан, Джордж Оруэлл (Georges Orwell). Ғарблик адиблар орасида бир синф пайдо бўлди ва уларни Колин Уилсон (Colin Wilson) «Бегоналар» деб атади. Улар Швеция, Норвегия, Буюк Британия, Франция ва бошқа мамлакатларда яшаётган адиблардан иборат эди. Уларга «Бегоналар» деб аталарди. Уларнинг барчаси маданиятнинг емирилишидан огоҳлантиришар ва Ғарб маданиятининг емирлиши ҳақида ҳайқириб бонг уришар эди.

Шояд биз биттагина мавзуни кўздан кечириб чиқиш имкониятига эга бўлсак. Чунки Ғарб маданиятининг инқирозига далолат қилаётган талайгина ишоратлар бор. Шундай бўлсада битта мавзу борки, у ҳақиқатан сизларни ҳам ҳайратга солади.  

Освальд Шпенглер барча маданиятларни ўрганиб чиққач, маданиятларни емирадиган муштарак омил борлигини фарқ этди. Бу омил нима эди?

У шундай дейди: «Агар хотин киши ўзининг оналик каби вазифасидан воз кечиб, уйидан ишлаш ёки эркаклар билан аралашиш ёхуд эркаклар хилқатида бўлган нарсалар билан рақобатлашиш учун ташқарига чиқар экан, бу – ўша маданиятнинг емирилиш омилидир. Бу – юнонлар, византияликлар ва мажусий маданиятларда бўлган ва ҳозирги кундаги маданиятда ҳам мавжуддир».

У, ушбу жумлаларни йигирма асрнинг биринчи чорагида, ҳануз хотин–қизларнинг ташқарига чиқишлари етиб келган бугунги машъум манзара ҳосил бўлишидан ва одамнинг хаёлига келишидан анча илгари ёзган.

У, бу қоидани тадқиқ этади. Ўзининг энг қудртали ва ҳашаматли даврида эркагу аёл аралаш қатнашадиган театрлари тер тўкиб ишлаган пайтларда византияликларнинг маданияти инқирозга юз тутди. Бу, у маданият емирилишининг асосий омилларидан бири эди. Ғарб маданиятидаги аҳвол ҳам бундан фарқли эмас. Муаллиф Ғарб маданиятининг оқибати ҳам емирилиш ва йўқолиш экани ҳамда бунинг асосий омилларидан бири хотин–қизларнинг ўз уйидан ташқарига чиқиши ва ишлаб чиқаришда эркак билан бирга ишлаши эканига ўзига замондош бўлган европалик адиб ва муаррихларнинг гапларини ҳужжат қилиб олиб келади.

Мавзунинг асоси шуки, аёл она бўлган Уммат, ўз табиати билан ёш авлоди янгиланиб турадиган авлоддир. Шу боис Ҳиндистон ва Хитой каби Шарқ мамалакатларида ёш авлод ҳар бир аср ва ҳар бир босқичда янгиланиб туриши мумкин. Технология нуқтаи назаридан қолоқликни янги авлод келиб ислоҳ этиши ва юксалиб, технологияни яхши ўрганиб, маданий тараққиётни амалга ошириши мумкин. Бироқ аёл уйдан чиқиб, иш соҳасида эркакка шерик бўладиган Уммат, кексайган умматдир. У, бир ёки бир неча наслдан сўнгра бутунлай кексаяди. Бундан бошқа чораси ҳам йўқдир.

Дунёга машҳур инглиз муаррихи Арнольд Тойнби (Arnold Toynbee) бу мавзуни қаламга олар экан, унга тарихий ҳисобот ҳақиқатини далил қилади. Яъни, Ғарб олами ўн тўққизинчи ва ундан кейинги асрда аҳолисининг сони нуқтаи назаридан жаҳон халқлари орасида устунликни эгаллаб келаётган бўлсада, Европа аҳолиси бир неча насллардан кейин жаҳонга нисбатан анчагина камаяди. Муаллиф буни ушбу сатрларида ифода этади: «Мусулмонлар орасидаги туғилиш европаликларга қараганда бир неча баробар кўпдир. Бунинг маъноси шуки, бир неча аср ўтгач Ғарб олами хусусан Ислом оламига нисбатан озайиб кетади».

Арнольд Тойнби бошқа бир нуқтага: «Ғарб оламини гиёҳванд моддалар ва маст қилувчи ичимликлар хонавайрон қилади. Ҳолбуки, Ислом олами маст қилувчи ичимликларни таъқиқлайди» дея ишора қилади. У, буларни ҳам емирилиш омилларидан бири қилиб кўрсатади.

Биз аҳолиси кундан–кунга кўпаяётган ва ёшлари кўп халққа ва вақт ўтиши билан қариб бораётган ва янги авлодининг сони камайиб бораётган, боз устига бу авлоди маст қилувчи ичимликлар ва гиёҳванд моддалар каби ҳалокатли нарсаларга мубтало бўлган халққа назар ташлар эканмиз – агар ҳақиқат бўлса ғарблик муаррихнинг юзаки фикрига кўра – оқибат иккинчи эмас, биринчи халқники бўлади. Ҳолбуки, Ғарб олами очиқ сабаблар билан кундан–кунга юксалиб бормоқда. Юксалишининг энг ҳайратомуз ва ёрқин жиҳати эса илмий технология ва саноат тараққиётидир.

Тадқиқотчи ва муаррихлар буни назарий жиҳатдан исбот этдилар. Ҳозирги кунда технология нуқтаи назаридан амалга оширилган тараққиёт, айрим ғарбликлар талқин қилаётганидек, Аллоҳнинг бошқа бандалари амалга ошира олмайдиган даражада мўъжиза эмаслиги исботланди. Шарқда яшаётган халқлар Ғарб маданияти ва технологиясини ўрганди ва оёққа турди. Ҳатто саноат ишлаб чиқаришида Ғарб билан рақобатлаша бошлашди. Масалан, Япония Ғарб давлатларига очиқ–ойдин рақиб бўлиб, улар билан ўз анъаналари, бутпарастлиги ва мужусийлиги билан Европада рақобатлашмоқда.

Ҳиндистон ва Покистон атом бомбасини қўлга киритди. Ҳолбуки, атом бомбаси Ғарб қудратининг сири эди. Хитой ҳам ён қўшниси бўлган Россиядан қолишмайдиган даражада тараққиёт сари одим отмоқда. Корея ҳам ривожланмоқда ва ҳатто: Корейслар келишмоқда!,– деган гаплар ҳам кўпаймоқда. Кичик Хитой ҳисобланган Тайван ва бошқа кўплаб давлатлар ҳамда Ислом олами ҳам ривожланиб бормоқда. Бу ҳақда кейинроқ тўхталиб ўтамиз.

Бу, технология нуқтаи назаридан устун бўлиш ғарблик инсонга абадул–абад чекланган эмаслигини, билъакс, бошқа халқлар ҳам бу тараққиётга ўз ҳиссаларини қўшишлари мумкин эканини кўрсатмоқда. Бунинг учун аввало ўрганасиз, сўнгра шерик бўласиз, кейин рақобатлашасиз ва охири устун бўласиз. Бу мавзу Ғарб оламининг тинкасини қуритди. Бироқ илоҳий қонуниятлар Ғарбни суриб ташлашга имкон бермаяпти. Бу – масаланинг бир жиҳати.

Ғарб устунлигининг бошқа жиҳати эса, унинг фикрий маданий тараққиётидир. Бугунги кундаги дунё маълум миқдорда ғарб фикрларига бўйинсунган. Масалан, инглиз ва француз тиллари каби ғарблик халқлар тиллари, жаҳон миқёсида муомала тилига айланиб бормоқда. Фикрларни ўргатиш дастурлари, демократия, коммунизм ва буларга ўхшаш дунёқарашларнинг барчаси ғарбликларга оид шиор, фикр, маданият ва дунёқараш бўлиб, улар туфайли жаҳондаги бутун халқлар эзилмоқда. Шундай бўлсада, бу мангу қолмайди.

● Диннинг Ғарбдаги келажаги

Ҳар йили олиб борилаётган ҳисоботларга кўра ҳиндуизм ва буддизм динини қабул қилган америкалик ва европаликларнинг сони йилдан–йилга ортиб бормоқда. Ортиш эса минглаб кишилар ҳисобига бўлмоқда. Бунинг маъноси шуки, Америка ва Европа маданияти яқин кунлар ичида янги табиат ва янги омиллар билан табиатланади. Чунки америкалик ва европалик одам ўз маданияти ва тараққиётига назарий жиҳатдангина қониқаётган бўлсада, саёҳатларга чиққанида бошқа динлар ортидан чопмоқда!

Масалан, Непаль ёки Тайланддаги Сиам қироллиги ёхуд Бирма каби давлатларга дин излаб ва бирон динни қабул қилиш учун саёҳатга чиқмоқда. Бу, ғарбий маданиятнинг эътиқодий ва фикрий нуқтаи назардан таназзулини ифодаламоқда. Чунки Ғарб маданиятида айрим ёрқин аломатлар борки, у билан эгалари мангулигини, бирон кишининиг ўзгартишга ёки беқарорлаштиришга кучи етмаслигини иддао этсаларда, тез кунда катта талофатлар беришини кўрсатмоқда.

Ғарб оламининг фикрий устунлиги уни мажусийлик, будавийлик ёки ҳиндуизмга қиёсланган пайтида тугамайди. Чунки улар ҳам ғарбликнинг воқеъсига зид қолоқ, қадимий, будавий, башарий маданиятдирлар. Ғарбий фикрлар Ҳиндистон ва Хитойни ўз исканжасига олган бўлсада, манфаатлар будавий одамнинг зарари ёки ғарбликнинг манфаати томон оғмайди. Бу оғиш мазкур фикрларнинг, масалан, Ҳиндистонда секуляр ёки Хитойда коммунистик ғояга асосланган ҳукуматлар тарафидан амалга оширилсагина, миллионлаб инсонларнинг ҳаётига таъсир этиши ва уларга ғарбий тузумларни сингдириши мумкин.

Бироқ, асосий ва ўзгармас асос шуки, ҳинд ва хитой зиёлилари ғарбий маданиятга бўлган муносабатларини ўрганишаётган бир пайтда, ғарбликлар будавий динини қабул қила бошладилар. Ҳолбуки, мазкур зиёлилар Ғарбнинг ҳеч қандай имтиёзи йўқ экани, ўзларининг эса маданиятлари ва шуҳратлари бор эканини иддао этмоқдалар. Чунки коммунизм ғояси куч ва зўравонлик билан ҳукмрон бўлиб турган Хитойда, бир неча марта халқ исёнлари бўлиб ўтди. Хитойлик фуқаро ўз ҳаётига назар солиб: Биз – аждодларимиз ва ўз динимиз ҳисобланган будавийликка қайтишимиз зарур. Нега биз Маркс, Ленин ва бошқа коммунизм тарафдорларининг фикрларига эргашишимиз керак? Қўлимизда барқарор ва хавфсиз ҳаётни кафолатлаган ва бошқа назариялардан беҳожат қиладиган Будда фикрлари бор–ку?!,– дейишмоқда.

Шунга қарамай, ҳар икки маданият ва назариялар ҳам ботил ва жоҳилатга асослангандир. Фақатгина, иккисидан бирини танлаш чақириқлари бор, холос.

 

2 – Ислом Умматининг воқеълиги ва тавба омиллари

Агар айтиб ўтганларимиз мазкур халқларга тегишли бўлса, Ислом олами ва Ислом умматининг ҳоли қай даражада?

Ислом уммати уйғониш даврини бошидан кечирмоқда. Агар бунга исломий атамаларни истеъмол қилмоқчи бўлсак – тўғриси ҳам будир –  тавба қилмоқда. Яъни, Ислом олами Аллоҳга қайтиш ва тавба қилиш кунларини яшамоқда. Бу бир неча сабаблар туфайлидир:

Аввало, Ислом оламининг ичида виждон ҳайқириқлари ва жонланиши борки, у, Ислом оламини Ислом динига соф ва пок суратида қайтишга чорламоқда. Уммат ичидаги бу виждонни, умматнинг бошқа тоифалари нақадар диндан узоқ, Тўғри йўлдан оғган ва оқимларга қараб кетган бўлсада, иймони барқарор ва устивор турган бир тоифанинг мавжудлиги кўрсатиб турибди. Бу, ўзи ростгўй ва Аллоҳ ростгўйлигини тасдиқлаган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам дарак берган тоифадир: «Умматимнинг бир тоифаси ҳақиқат узра зафар билан туради ва уларга Аллоҳнинг амри келгунича мухолифлар зарар бера олмайди» (Абу Довуд 4254; Ибн Можа 10; Имом Аҳмад 22448).

Аллоҳнинг амри эса Қиёмат қоим бўлишидан илгари эсадиган ширин шамолдир. У келиши билан мўъминларнинг руҳи олинади ва Қиёмат қолган бадбахтлар устида қоим бўлади. Аллоҳ таоло сизларни ва бизларни бундан асрасин!

Демак, Аллоҳ тарафидан зафар ато этилган тоифа ҳиссий ва илмий равишда ҳақиқатан мавжуддир. Қуръон Карим, Аллоҳга ҳамд бўлсинки, бугун нозил бўлганидек мавжуд. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатига эса, бошқа асрларда берилмаган даражада катта эътибор берилмоқда. Салаф солиҳ, Уммат даъватчилари ва мужаддидларнинг китоблари ва тажрибалари олдимизда турибди.

Демак, Ислом умматининг қалбида ёки виждонида Аллоҳ субҳонаҳу ва таолога қайтиш бор ва у, Аллоҳнинг изни билан, ҳеч қачон йўқолмайди ва сўнмайди.

Иккинчи иш эса, Ғарб маданияти таназзулга учраб емирилиши, ғарбликлар яшаётган ҳайвоний пасткашликлар ҳамда мусулмонларда худди бошқа халқларда бўлгани каби қудрат, ўзлик, мансублик ва шахсият билан ғурурланиш ва эгалари инқирозга учраганини, ҳайратлана бошлаганини ва бахтиқаролигини эълон қилган тузумларга қарамлик ва тақлиддан воз кечиш кўринар экан, ҳар икки омил ҳам исломий уйғониш ёки тавба ва Исломга қайтиш Ислом оламининг ҳар бурчагида кўринадиган воқеъий ҳақиқатга айланиб бораётганини қувватламоқда.

Кўплаб муждаларни ўзида мужассам қилган нарса шуки, бу қайтиш – асосий манбалар – Қуръон ва суннатга, салаф солиҳ йўлига қайтишдир. Бирон бир тарих салаф солиҳ, уларнинг имомлари, даъватчилари, шайхулислом Ибн Таймийя, шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳумуллоҳлар каби уламолар китобларининг жаҳоннинг турли бурчаклари ва турли тилларида кўпсонли нашр қилинган бундай даврни кўрмади. Бу ҳам Ислом уммати ўзининг қаерда эканини ҳамда соғлом ва тўғри ҳаракатнинг ҳақиқий манбаъи нима эканини била бошлаганига ёрқин далилдир.  

 

3 – Ғарб таназзулининг шаръий далиллари

Юқорида айтиб ўтилганлар Ғарб ва Ислом оламларига оддий назар ташлашнинг ўзидаёқ кўринади. Бироқ, шаръий насс ва далилларга боқсак, уларнинг барчаси Ғарб таназзулини кучли равишда қувватлайди.

● Шарқий черков ва Эрон қироллигининг таназзули

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳудан тобиинлардан бири: Ҳой Абдуллоҳ, икки: Ҳирақл ва Рим маданиятидан қайси бири биринчи бўлиб фатҳ этилади?,– деб сўраганида олдидаги сандиқдан бир мактубни чиқарди ва уни очиб ўқиди ҳамда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам биз котиблик қилган пайтимизда: Ҳирақлнинг шаҳри илк фатҳ этилади,– деб хабар берган эдилар,– деди (Имом Аҳмад 6645; Ҳоким 8662).

Бунинг маъноси нима?

Агар жуғрофий муаммодан қатъий назар фикрий назариялар ҳақида гапирадиган бўлсак, Насроний олам икки катта черков: Шарқий ва Ғарбий черковларга бўлинади. Насроний оламнинг ўзи эса Исломнинг энг ашаддий ва ёвуз душмани ҳисобланади ва Қиёматгача шундайлигича қолади. Биз бу ҳақда келгусида айтиб ўтамиз.

Бу ёвуз душман икки черков: Шарқий ва Ғарбий черковларга бўлинади. Шарқий православ черковининг пойтахти Константинополь бўлса, Ғарбий католик черковининг пойтахти Римдир. Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳуга: Шу икки шаҳардан қайси бири олдин фатҳ этилади?,– дея савол берилган эди.

Саволдан, мазкур тобиинда Константинополь ва Римнинг фатҳ этилишида ҳеч қандай шубҳа бўлмаганини ҳам эътибордан қочирмаслик керак. У: Рим фатҳ этиладими?,– деб сўрамади, балки: Икки шаҳардан қайси бири илк фатҳ этилади?,– деб сўради. Унинг икки шаҳарнинг фатҳ этилишида заррача шубҳаси йўқ эди. Лекин, уларнинг қайси бири олдин фатҳ этилади? Унга Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Аввало Ҳирақлнинг шаҳри фатҳ этилади» деган хабарини айтиб берди.

Яъни, Исломнинг зафарли юришида илк ўлароқ Шарқий черков мағлуб бўлади. Шундай бўлди ҳам. Мусулмонлар ҳужумга ўтиб, Шом ўлкасини бу черковдан озод қила бошлашди. Шом – Ҳирақл бошқараётган Византия империясининг бошқарув маркази эди. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар Ҳирақл ҳалок бўлса ундан сўнгра Ҳирақл келмас! Кисро ҳалок бўлса, ундан кейин Кисро келмас! Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, уларнинг хазинаси Аллоҳ азза ва жалланинг йўлида сарф этилади!»– деган эдилар (Имом Бухорий 6629; Имом Аҳмад 20977). Ҳақиқатан, уларнинг хазинаси Аллоҳ азза ва жалланинг йўлида сарф этилди.

Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳ» ҳадислар девонининг илк саҳифаларида ривоят қилган машҳур қиссада мусулмон бўлишига бир баҳя қолган бўлсада ўз динида қолишни афзал кўрган Ҳирақл, исломий ҳужумлар Дамашқ фатҳи учун олиб борилганида Ҳимсга қочди. Ҳимс учун олиб борилганида эса ўзининг машҳур гапини айтди: «Сурия, сенга саломлар бўлсин! Сен билан кўриша олмайдиган даражада алвидо!».

Ҳирақл бу мағлубиятни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қиролларга юборган пайтидаги мактуби етиб келганида яхши англаган ва: «Аллоҳга қасамки, У (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг мулки шу оёқларим босиб турган жойгача узанади»– деган эди (Имом Бухорий 7). У буни жуда ҳам яхши билар эди. Улар ўзлари ёқтиришмай қаршилик кўрсатсалар ҳам, Аллоҳ таоло Исломни бошқа барча динлар устидан ғолиб қилишини жуда яхши билишар эди. Шунинг учун ҳам Ҳирақлнинг лашкарлари пароканда бўлган эди.

● Ғарбий черковнинг таназзули

Алҳамдулиллаҳ, Мисрдаги Қибт черкови йўқолиб кетди. Унинг баъзи осорлари қибтликлар ҳаётидагина қолди, холос. Муҳаммад Фотиҳ раҳимаҳуллоҳнинг Константинополга кириши билан Православ черковининг пойтахти, яъни, салибий Насроний оламининг шарқий ярми ҳам мағлуб бўлди ва мусулмонлар қўлига ўтди. Энди, пойтахти Рим бўлган Насроний ( католик) олами қолди.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда шундай деганлар: «Сизлар Араб ярим оролига ғазаваот бошлайсизлар ва Аллоҳ уни фатҳ этади. Сўнгра Эронга қарши уруш қиласизлар ва Аллоҳ уни фатҳ этади. Кейин Византияга ғазавот қиласизлар ва Аллоҳ уни фатҳ этади. Сўнгра Дажжолга қарши уруш қиласизлар ва Аллоҳ уни фатҳ этади» (Имом Муслим 7466).

Ҳадисдаги тартибнинг ҳаётда ҳақиқатан рўёбга чиққанига гувоҳ бўлмоқдамиз. Араб ярим ороли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонида фатҳ этилди ва унинг иши Абу Бакр разияллоҳу анҳунинг халифалик йилларида муртадларга қарши олиб борилган кураш натижасида тугади ва Аллоҳнинг изни билан Ислом динининг марказига айланди. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай хабар бердилар: «Араб ярим оролида иккита дин жамланмайди» (Имом Молик «Муваттоъ» 1584; Шу маънодаги ҳадислар: Имом Бухорий 3053, 3167; Имом Муслим 4319, 4693).

Бу бир хабар бўлсада, аслида ҳукм бўлиб, Араб ярим оролида бошқа диннинг бўлиши мумкин эмас. У ерда бирон черков ёки бошқа динга алоқали ибодатхона бўлмаслиги шарт. Ғайри муслимлар, яҳудий ва насронийларнинг раб ярим оролида зарурат бўлса мудом эмас, муваққат қолишлари мумкиндир. Акси тақдирда, Араб ярим ороли ширк кирларидан ҳимояланиши керак бўлган Ислом қалъасидир.

«Сўнгра (Аллоҳ) Эронни фатҳ этади». Эрон ҳам бутунлай фатҳ этилди. Мусулмонлар Кисронинг қироллигини парчаладилар ва Хитой сарҳадларига қадар бордилар. Кисро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тарафидан юборилган мактубни парчалаб ташлаган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам Аллоҳга унинг қироллигини парчалаши учун дуойи бад қилган эдилар. Аллоҳ Кисронинг қироллигини парчалади ва ундан бирон нарса қолмади. Ҳирақл эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мактубига ҳурмат кўрсатган ва юқорида айтиб ўтганимиздек мусулмон бўлишига бир баҳя қолган эди. Бу ҳам, пайғамбарлик аломатларидан биридир. Мусулмонлар Шом минтақасини фатҳ этиб, Ғарбий империянинг озгина қисми қолди, холос. Муовия ибн Абу Суфён раҳимаҳуллоҳнинг халифалик даврида ва ундан кейин, Константинополь ҳам қамал қилинди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сўнгра Аллоҳ таоло Римни фатҳ этади», сўнгра эса: «Дажжолни мағлуб этади»– дедилар. Демак, иккинчи шаҳар – Рим фатҳ этилгач, католик дини, бошқача қилиб айтсак, насроний динининг катта пойтахти илгари Шарқий черков – православларнинг пойтахти – Ҳирақлнинг шаҳри мағлуб бўлганидек, мусулмонлар қўлига ўтади. Бундан кейин, Аллоҳнинг изини билан, Ер юзида насронийларнинг биронта маркази қолмайди.

● Замона охиридаги жанглар

Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ ривоят қилган ҳадисда келганидек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Амр ибн Ос разияллоҳу анҳунинг олдида: «Қиёмат, римликлар бошқалардан кўра кўпроқ бўлишганида қоим бўлади»– дедилар.

Бир неча йўл ва ривоятлар билан келган бошқа ҳадисда эса: «Римликлар мусулмонларга қараш уруш қиладилар ва мусулмонлар Шомга қўнадилар»– дейилган (Имом Муслим 2898). Бу – Европанинг қайта кучга кириб фаоллашиши ва Ислом оламига ҳужум қилиб, Шом тупроқларининг марказига қадар етиб боришига очиқ далилдир. Ўша ерда Шомда бўлиб ўтадиган катта қонли тўқнашув бўлади.

Бу, римликлар сўнгги нафасларини оладиган ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавсифлаган ва даҳшатларини очиқ айтган қонли уруш бўлади. Уруш римликларнинг мағлубияти билан тугагач, мусулмонлар имкониятлари, қудратлари ва қуроллари римликларникидек бўлмасада, Ғарб олами устидан ҳал қилувчи ғалабани қўлга киритадилар.

Бу урушнинг бўлиши ва Ислом умматининиг ғолиб бўлиши, муқаррардир. Бу урушдан сўнгра римликлар (насронийлар ўлароқ) қайта оёққа тура олмайдилар. Айни пайтда мусулмонларнинг яҳудийларга қарши уруш олиб боришлари ва уларни ҳам мағлуб этишларини ифодалаган саҳиҳ ҳадислар ҳам бор. Ҳадисда айтилишича: «Дарахт ва тошлар ҳам: Ҳой мусулмон, мана бу яҳудий орқамда турибди. Кел, уни ўлдир!»– дейди (Имом Муслим 2922).

Тасаввур қилиб кўринглар, мусулмонлар яҳудий ва насронийларни мағлубиятга учратгач, улардан нима қолиши мумкин?!

Ғарб олами йиртқичлар янглиғ бутун жаҳонга, жумладан, Ислом оламига ҳукмронлик қилишмоқда. Буларнинг бошида қўшалоқ бошли яҳудий илони туриб, жаҳонда мавжуд барча ресурсларни сўриб, хоҳлаганига уруш очиб, хоҳлаганига очмай, жамиятларни бошқармоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мужда берганларидек, мусулмонлар яҳудий ва насронийларни мағлуб этгач, Ғарб оламининг бирон пойдевори қолмайди ва Ислом дини ашаддий ва ёвуз душманидан қутилади. Шундагина Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Бу дин кеча ва кундуз етиб борган жойгача етиб боради»– деган ҳадислари (Имом Аҳмад 17082) амалга ошади ва бутун инсоният Ислом динини қабул қилади.

Шаръий нассларга тезлик билан назар ташлар эканмиз, уларнинг келажак, Аллоҳнинг изни билан, Исломники, Ғарб маданиятининг эса таназзулга учраб, емирилиши муқаррар эканига далолат қилишига амин бўламиз.  

 

4 – Ғарб ва Ислом адолатлари орасида

Бугунги кундаги Жаҳон яшаётган яқин келажакка назар ташлар ва бир жиҳатдан Аллоҳга қайтиш, тавба қилиш, иккинчи жиҳатдан Ғарб оламининг воқеълигига боқар эканмиз, ўртадаги икки масаланинг парадоксини кўрамиз.

Биринчи масала: Ғарб олами қўлга киритган илмий, технология ва моддий жиҳатдан устунлик. Ғарбнинг қўлида бўлган қурол–аслаҳалар, флотлар, ракеталар ва ҳарбий ускуналар унга қаршилик кўрсатиш ёки урушиш ҳақида фикрлашни ҳам қўрқинчли равишда қийинлаштирди ва ҳатто маҳол қилиб қўйди. Чунки бунинг оқибатлари юзаки қаралган маҳалда жуда ҳам ваҳимали кўринади. Буни Ғарб олами ҳам худди шундай тушунмоқда.

Лекин шу пайтнинг ўзида Ғарб оламида даҳшатли суратда руҳий бўшлиқ ҳамда ичкаридан раҳна солаётган қўрқув, ҳукмрон бўлаётган жиноятлар, муккасидан кетилган пиёнисталик, ижтимоий емирилиш ва оиланинг парчаланиши борлигини кўрамиз.

Бу ҳақда инглиз мутафаккири Сирил Эдвин Митчинсон Джоуд (12.08.1891 – 09.04.1953): «Биз, девларнинг кучини чумчуқлар ақли билан бошқараётганларга ўхшаймиз. Бу олам – девларнинг кучидир. Аммо чумчуқлар ақли билан (бошқарилмоқда)»,– деган эди.

Агар флотлар, ракеталар ва индустрияда шаклланган темир танли бу Олам ўз руҳини йўқотар экан, қанчалар ҳайбатли бўлмасин, бирон вазифани ўзига лойиқ шаклда бажара олмайди. Ҳозирги кунда сиёсий ва мудофаа даражасида машҳур бўлган ва: «Кучлар мутаносиблиги (баланси)» деб аталган назария бор. Яъни, қўлида атом ёки водород бомбалари бўлган давлат бошқа халқлардан кўра устундир. Агар рақиби ҳам ўшандай бомбалардан бирига эга бўлса, ҳар икки тараф ҳам атом қуролларини ишлата олмайди. Аксинча, қўлларидаги атом бомбалари даражасида шартномалар тузишга мажбур бўлишади. Чунки, улардан бирининг бирон жангда мазкур қуролларни ишлатиши мумкин эмас. Акси тақдирда, бундай урушнинг ғолиби бўлмайди. Балки ҳар икки тараф ҳам жиддий равишда зиён кўради. Шунинг учун ҳам урушларда анъанавий қуролларни ишлатиш мажбурияти туғилади.

Ғарбдаги масала руҳий–маънавий жиҳатларга асосланар экан, ғарбликнинг виждони, руҳияти ва ахлоқидаги бўшлиқ даҳшатли суратда инсоннинг кўзига ташланади. Бу, ҳозирги кунда кўриниб турган очиқ ҳақиқатдир. Вьетнамда олиб борилган уруш ва у тугаганидан буён ҳозирги кунимизгача давом этаётган унинг аянчли осорлари ҳаммага маълум. Буюк Британияда жойлашган Америка Ҳарбий Базасидаги ҳарбийларнинг ҳарбий ишларга лаёқатсиз даражада сурункали гиёҳванд бўлиб қолгани, уларнинг зобитлар сафидан туширилиши ёки бошқа ишларга жалб этилишига сабаб бўлмоқда.

Агар бу омиллар давом этаверса, парчаланиш қандай бўлиши, бутун жаҳоннинг ташвишига айланган касаллик ва ваболарнинг тарқалишини кузатинглар! Бу касалликлар, ҳақиқатан, Ғарб оламининг турли бурчакларига тарқалди. Жумладан, аскарлар сафида. Биз шундай деймиз: Ғарб оламининг зотий емирилиши кундан–кунга ҳар қандай душман одида уни бўйинсуниш ва тиз чўкишга яқинлаштирмоқда.

Агар бу душман нур, ҳидоят, ҳужжат ва очиқ далилларга эга бўлса нима бўлади? Ҳолбуки, Ғарб олами ҳозирги кунда адолатга эҳтиёжни ҳис этмоқда ва бу адолатга ким эгадир?!

Ғарб олами бошқа кунларидан кўра бугунги кунда адолатга ўта муҳтождир. Бизни «демократия» деб аталган гаплар ҳеч қачон алдамасин! Чунки Ғарби олами ҳақиқатан адолатга муҳтождир!

Дунёга машҳур инглиз муаррихи Арнольд Тойнби (Arnold Toynbee) бу мавзу ҳақида шундай дейди: «Демократиянинг учта баланпарвоз шиори: ҳуррият, дўстлик ва тенглик – алдамчи шиордир. Чунки Ғарб ҳаёти аслида икки асос: ҳуррият ва тенглик ўртасидаги курашдан иборатдир».

Бу қандай бўлиши мумкин?!

Тойнбининг гапини баъзи одамлар ҳайрат билан эшитишлари мумкин. Шунинг учун биз шундай деймиз: Демокартиянинг асли ҳуррият, дўстлик ва тенглик эмасдир! Бунинг асли шуки, Ғарб олами икки асос ўртасидаги кураш билан яшамоқда. Бу икки асосни демократия олиб келган. Кураш эса иккиси ўртасида давом этмоқда. Чунки ҳуррият билан тенглик, тенглик билан эса ҳуррият ҳеч қачон амалга ошмайди. Ахир бу асос мазкур икки бир–бирига зид шиорларни бир вақтнинг ўзида кўтариши ва унга кураш ичида турган Ғарб иймон келтириши мумкинми?!

Алексис Каррель (28.06.1973 – 05.11.1944) ўзининг «Номаълум инсон» асарида шундай дейди: «Мен башариятнинг ушбу иллатли ёки фойда келтирмайдиган шиорга қандай чидаётганига ҳайронман. Ҳолбуки демократия деган шиорга башарият узоқ чидай олмайди».

У давом этади: «Чунки, демократия истеъдодли шахсларни йўқ қилади. Демократия ва мутлақ эркинлик қачон ва қаерда бўлишидан қатъий назар, лаёқатли инсонларни йўқ қилади ва одамларни муайян тарздаги катта қолип ичига жамлайди. Агар эркинлик учун бирон майдон очилса, ўшанда тенглик рўёбга чиқмайдиган катта тафовут кўзга ташланади».

Ғарб олами адолат изламоқда. Талайгина давлат президентлари ва Бош Вазирлари қурол тужжорларининг тадбирлари билан суиқасдга учраб, орадан бир неча ўнлаб йиллар ўтсада қотил топилмаяпти! Демак,, адолат қаерда?!

Суиқасдга учраган одам оддий фуқаро эмас, давлат президенти! Унинг қотили ҳануз қўлга олинмади ва адолат жиноятчидан қасосини олгани йўқ! Демак, бу Олам адолатдан қўрқинчли равишда йўқсилдир. Шундай экан бу Оламда адолат қандай мавжуд бўлиши мумкин?!

Хўш, адолат қаерда? Ер юзидаги қайси тузум адолат қилишга эга?!

Адолат Европанинг бошқа қисмидаги коммунизмдами?!

Машҳур ғарбликлардан бири бўлган ёзувчи ва олим Артур Кестлер (Arthur Koestler) (05.09.1905 – 01.03.1983), коммунизм ва капитализмни тажриба қилиб кўрди. Сўнгра бу ҳақда китоб ёзиб, жумладан, шундай деди: «Кўп одамлар коммунизмнинг иллатларини тилга олишса, капитализмнинг иллатларини унутадилар. Кўплари капитализмнинг иллатларини тилга олишса, коммунизмнинг иллатларини эсдан чиқаришади. Мен эса: Тангри ҳар иккисини ҳам лаънат қилсин!,– дейман».

Халқаро майдонларда донғи кетган ва менимча, Нобель мукофотини ҳам олган қаламкаш Артур Кестлер, капитализм ва коммунизмни таназзулга юз тутганини уқтирмоқда ва: Уларнинг ҳар иккиси ҳам лаънатланган ва уларда адолат йўқ!,– демоқда.

Ундай бўлса, адолатга қайси уммат эгадир?!

Одамлар бетараф бўлган Аллоҳнинг шариатига эга бўлган раббоний Умматдагина адолатни кўрдилар.

Ушбу адолатга саноқсиз мисоллар бўлсада, биз биттасини айтиб ўтамиз.

Миср – давом этган европача маданиятлар силсиласидан жой олган Ғарб маданиятидан илгари, Византия давлатининг мустамлакаси эди. Византияликлар икки катта синфга: ҳожалар ва қуллар синфига бўлинган эди. Давлатнинг қуллар синфи Миср ва Сурия каби забт этилган халқларга ҳукм қилар ва бу синфга Византия жамиятида қулларнинг қулидек муомала қилинар эди. Хўш, бу халқлар Ислом динига киргач қандай ўзгаришлар бўлди?

Мусулмонлар Мисрни фатҳ этиб мисрликлар Ислом динига киришгач, Мисрни бошқараётган машҳур фотиҳ қўмондон Амр ибн Ос разияллоҳу анҳуниг ўғли қибтликлардан бирининг ўғлига шапалоқ тортди.

Кейин нима бўлди?

Бу қибтлик олис сафарга отлана бошлади ва бир неча ҳафта ўтгач Мадинаи Мунавварага етиб келиб, халифа Умар разияллоҳу анҳуга: Фалончининг ўғли менга шапалоқ тортди!,– дея шикоят қилди.

Биз бу ерда Умар разияллоҳу анҳунинг машҳур адолати, Ислом мавзуси ва унинг ҳаддидан ошган ким ва кимнинг ўғли бўлишидан қатъий назар жазолашини, чунки ҳаддан ошиш Ислом қабул қилмайдиган гуноҳ ва жиноят эканини айтиб ўтмоқчи эмасмиз. Чунки, буни ҳамма билади. Бироқ сизлар бу қибтликни ўз ҳурмати учун интиқом олишга, шапалоқ тортган одамдан қасосини олиш учун олис йўлларни босиб ўтишга мажбурлаган омилга қаранглар! Ахир у яшаган мамлакат аҳолисининг энг катта раҳбарлари ҳам йиллар давомида Византия империясидаги қулларнинг қули эди! Уларнинг ички дунёларидаги бу инқилобни Ислом ва Ислом адолати юзага келтирган эди.

Табарий ва Ибн Касийр раҳимаҳумаллоҳларнинг ривоятларига кўра, Қутайба ибн Муслим Боҳилий раҳимаҳуллоҳ мусулмонларнинг энг катта қўмондонларидан бири бўлган. Улар ёзган тарихни ўқиган одам, мусулмон мужоҳидларнинг Самарқанд ва унинг атрофида яшаган аҳолидан қаттиқ қаршилик кўрганларини, кўп марта сулҳ тузиб бузишгани ва мусулмонлар бу ишдан чарчаб, кўплаб қаҳрамонларидан айрилганларини билади.

Қутайба ибн Муслим раҳимаҳуллоҳ самарқандликлар билан сулҳ тузди. Сулҳ тузар экан уларнинг яна хиёнат қилишларини тушунди–да, сулҳ кучга кирган пайтда Самарқандга ҳужум қилиб, фатҳ этди. Самарқанддаги ҳукуматни йиқитди. Аснода бутпараст самарқандликлар кутмаган ва эшитмаган адолат келди. Самарқандликлар: Халифанинг ҳузурига бориб, шикоят қиламиз! Чунки мусулмонлар зулмга рози бўлмайдиган халқдир!,– дейишди ва халифанинг ҳузурига отланишди.

Қутайба раҳимаҳуллоҳ уларни одил халифа Умар ибн Абдулазизнинг ҳузурига олиб боришни Сулаймон ибн Абдулмаликка топширди. Улар халифа Умар ибн Абдулазиз разияллоҳу анҳунинг ҳузурига киргач: Ҳой Умар, биз сизнинг қўшинингиз билан сулҳ тузган эдик. Улар бизга хиёнат қилдилар. Биз ҳузурингизга улардан шикоят қилиб келдик!,– дейишди. Халифа: Шундай бўлдими?,– деб сўради. Мусулмонлар: Тўғри. –Чунки биз одил Умматмиз ва ёлғон гапирмаймиз!– Улар, тузган кўп сулҳларимизда бизга хиёнат қилишди. Шунинг учун улар билан сулҳ тузиб, сулҳ кучга киргач хиёнат қилиб уларни мағлуб этдик!,– дейишди. Буни эшитган халифа: Йўқ!,– деди–да, қўшинни шаҳардан чиқариш ва сулҳга риоя қилишга амр этди!

Ҳа, душманларимиз хоҳлаганича хиёнат қилсин ва хоҳлаганича ёлғон гапирсин, биз – адолат умматимиз. Агар душманимиз хиёнат қилса, биз ҳам улар каби сулҳ моддаларига амал қилмаймиз ва: Орамиздаги сулҳ бузилди. Энди, урушга тайёргарлик кўринглар!,– деймиз.

Самарқандликлар халифанинг гапларидан ҳайратга тушдилар ва: У хаспўшлаяпти!,– деб ўйладилар. Қарасалар, айтилган гаплар тўғри эмиш. Баногоҳ, қўшин Самарқанддан чекина бошлади! Буни кўрган самарқандликлар чин кўнгилдан Ислом динига кирдилар ва Самарқанд узоқ йиллар давомида Ислом қалъаси бўлиб қолди. Аллоҳ таолодан Самарқандни яна бир бор шундай қалъа қилиб беришини сўраймиз!

Бу – Ғарб оламининг адолат, қадрият, хавфсизлик ва мустаҳкам оила мавзусида таназзалга юз тутганиниг бир тарафи, холос.

Бу ерда бошқа муҳим масала ҳам бор. Бу – жаҳондаги бирон халқнинг Ғарбнинг флот ва ракеталарига қаршилик қила олмаслиги ҳақидаги хаёлдир. Бу, ҳозирги исломий тирик намуналар билан ўз–ўзидан йўқ бўладиган хаёлдир. Афғон халқи дунёдан айрилган ва ўн тўққизинчи асрда Дания ва Франция Қуролли Кучларида ишлатилган қуроллар – эски милтиқлар билан қуролланган бўлишига қарамай, дунёнинг шарқида жойлашган Совет Иттифоқига қарши қақшатқич зарбалар берди. Қўлида ўқи қолмаса, душманини ўлдириб ўқларини олди!

Алҳамдулиллаҳ, бу урушнинг оқибати нима бўлганидан хабардорсизлар. Афғон халқи Ислом давлатларидан бирон ёрдам ёки ҳарбий аралашувсиз дунёнинг энг кучли давлатларидан бирига аёвсиз қаршилик қилди. Шубҳасиз, афғон халқининг исломий тарбияси такомиллашмаган, Ислом уммати турли гуруҳларга бўлинган ва бошқа, биз ҳозир санаб ўтмайдиган талайгина омиллар бор эди. Агар Ислом уммати бутунлай исломий тарбия олган бўлса эди, Аллоҳнинг изни билан зафар тез ва оз кунларда келиши мумкин эди.  

Агар Ислом уммати бирлашиб –биз ўқёнусдан кўрфазгача демаяпмиз, балаки бутун мусулмонлар– бир ёқадан бош чиқариб ягона дастур: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар дастури асосида ҳаракат қилса, унинг устидан флотлари қанчалар кўп ва моддий қудрати қанчалар баланд бўлсада, қайси куч ғолиб бўлиши мумкин?! Ҳеч қандай куч ғолиб бўла олмайди!

Бу масала мусулмонлар ичидаги Ғарб оламининг ҳеч қачон мағлуб бўлмаслиги, ҳатто, Осмону Ерда бирон махлуқ бўлса унинг ҳам Ғарбга кучи етмаслигини тушунган ёки тасаввур қилган айрим кўршапалак тақлидчиларни маст, кўзларини эса кўр қилди. Агар бундай тасаввур зеҳнига ўрнашса, банда бирон нарса қила олмайди. Чунки одамзод қанчалар кучли ва мулкдор бўлсада, умидсизлик бирон ишга қўл уришига монеъ бўлиб, мағлуб ва қарамлигича қолаверади. Лекин кучсиз ва имконсиз бўлсада ичида интиқом ва қасос оташи ёниб туради. Бундай одам, албатта, узоқ келажакда бўлсада, ўз мақсадига қисман бўлсада эришади.

Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилинган шаръий хабарлар ва ҳозирги кунда Олам яшаётган воқеъликдан, Ғарб оламининг фикрий ва маънавий жиҳатдан таназзулга учрагани ҳамда келажак, Аллоҳнинг изни билан, Исломники экани аниқ намоён бўлмоқда.  

 

5 – Хотима

Маърузамизни тугатар эканмиз, хотима ўлароқ қуйидаги гапларни айтиб ўтмоқчиман.

Бизнинг келажак Исломники эканига бўлган барқарор ишонч ва иймонимиз, шу иймонга ишониб ҳаракат қилмай танбаллик қилишни ёки ашаддий душманимиз, жумладан, Ғарб олами бизга тез кунлар ичида ўз–ўзидан таслим бўлиб, бўйинсунишини ифодалайдими?

Бунинг жавоби: Йўқ! Ҳеч қачон бундай бўлмайди. Тез кунда энг шиддатли кураш бўлиб ўтади. Бу, ҳар биримиздан Ислом андозаси билан яшашни тақозо этади. Ҳар бир шахс мусулмонларнинг мағлубиятига сабаб бўлиб қолмаслик учун Аллоҳдан тақво қилиши шарт!

Ўзингиз ва хонадонингизни Ғарбнинг фосид ва касод маданиятидан, фарзандларингизни унинг оғусидан ҳимоя қилинг! Кучингиз етса Йўлга бошидан тушиш учун у маданиятга қарши курашинг! Агар Маҳатма Ганди инглизлардан бирон нарсани харид қилмаслик ва уларнинг машиналарига чиқмаслик каби пассив қаршилик шиорини кўтариб, ўз мамлакати учун зафар қучган бўлса, мусулмонлар қандай курашмасинлар!

Ўлкамизда хонадонларимизни Ғарб маданиятидан тозалаб, пулларимизни шаҳватларимизга сарфлаб исроф қилишдан сақлансак, қандай яхши бўлар эди! Ҳатто кундалик эҳтиёжларимиз бўлган истеъмол молларини ҳаром у ёқда турсин, ўта тўкис қилишдан ҳам сақлансак, яна ҳам яхши бўлар эди!

Биз ўзимизнинг бир мақсад учун яшаётган, душманлар тарафидан нишонда бўлган ва курашаётган Уммат эканимизни унутмаслигимиз ва шу ондан одимларимизни отишимиз, ўзимиз ва ёшларимизни Аллоҳга бўлган кучли иймон билан тайёрлашимиз керак. Чунки аёвсиз кофир оламга қарши, Аллоҳ таолога ҳақиқий иймон келтирган авлодларгина қарши тура оладилар.

Бинобарин, мусулмонлар Ярмук ва Эрон урушларида шундай матонат кўрсатган, юзлаб византиялик ва эронлик лашкарлар чекинмаслик ва мусулмонлар олдида сабот билан туриш учун бир–бирларини занжирга боғлаб саф тортган ва жанговар филларни ишга солган даҳшатли кунларда устивор туришган эди. Ўша пайтда мусулмонлар ҳужумга ўтган ва Абдуллоҳ ибн Зубайр разияллоҳу анҳу каби айрим мусулмонлар қалқонларини отиб, олдига филларни қалқон қилиб олган занжирбанд душман сафига ўзини урган, душман ҳамлаларига Аллоҳнинг зафари келгунича сабру бардош билан кўкрак кериб туришган эди.  

Ёшларимизнинг иймонлари ва таналари бақувват бўлиши шарт. Чунки Ғарб маданиятининг заҳарлари ва шаҳватлари мусулмон ёшларнинг таналари, ақллари, иймонлари ва ҳаётларининг ҳар бир жиҳатларини ҳатто бойликларини ҳам барбод қилмоқда. Шунинг учун ҳам, ёшларимиз бу маданиятдан қутилишлари керак ва бу – ғалаба ва курашнинг бошланғич нуқтасидир.

Кураш ҳозирча бир тараф – Ғарб олами тарафидан эълон қилиниб бошланган бўлсада, биз ҳануз ғафлатдамиз.

Диққат қилинглар, мен сизларга кўплаб масалалар ичидан биттасинигина эслатмоқчиман. У ҳам бўлса Ислом оламидаги оммавий ахборот воситаларининг барчаси ғарбдаги ихтиролар, кашфиётлар ва қаҳрамонликлар ҳақида шундай мақолаларни ёзишадики, у ерда содир этилган жиноятларни ҳам гўё маданий ва янги жиноятлардек ўқувчи ва тингловчиларга тақдим этишада. Аммо Ғарбдаги матбуот мусулмонлар ҳақида таҳқир, мазах ва истеҳзолар билан суғорилган экани аниқ ва буни сизлар уларни ўз тилларида кундалик ўқиб, мулоҳаза қилмоқдасиз. Уларнинг матбуот ва медиасининг биз ҳақимизда илиқ нарсаларни ёзиши кутилмайди ҳам.

Ҳой мусулмон ёшлар, кураш қачонгача бир тарафдан эълон қилиниб, иккинчи тараф бўйинсуниб тураверади?!

Биз бу гапларимизни Ислом умматининг бутунлиги, ҳушёр ва ҳушёр бўлмаган мусулмон ёшлар даражасида назарда тутиб айтмоқдамиз. Биз барчамиз бир тану бир жон бўлиб ушбу ёвуз душманга қарши курашишимиз керак. Ҳеч бўлмаса бу курашни бошлаб, уни туйғуларимизда ҳис этишимиз шарт. Биз Аллоҳ таолодан сизларни ва бизларни Ўзи суйган ва рози бўлган нарсаларга муваффақ қилишини тилаймиз.

 

6 – Америкада ўқиётган талабалардан бирининг мулоҳазаси

Бу ерда иштирок этаётган дўстларимздан бири Америкада яшаган ва ўқиган пайтларида бошидан кечирган ва: «Ғарб оламининг таназзулидан қатра» деб атаган мулоҳазасини ўртоқлашмоқчи. Марҳамат!

(Талабанинг маърузаси):

– Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир... Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳ таоло Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар йўлласин.

Мен маърузачининг гапини олганим учун афсусдаман. Бироқ мендан талаб қилингани сабабли хотирамга келган айрим ишларни эътиборингизга ҳавола қилмоқчиман. Чунки, унинг бугунги мавзуга алоқаси бор.

Америка Қўшма Штатларида магистратурамни ёқлаш учун илмий тадқиқотлар олиб бориш асносида, бизга «Журналистика» деган фанни ҳам ўргатишди. Маърузачи профессор дарсимизга видео тасма олиб келди ва уни қўйиб, икки соат давомида намойиш қилди. Намойиш чоғида Америка ойнаи жаҳонида намойиш этилаётган реклама турларини тушунтирди. Маърузачи биздан, талаба ўлароқ, ҳар бир реклама ҳақидаги фикрларимизни билмоқчи бўлди ва менинг навбатим келгач: Кўрган рекламаларингиз ҳақидаги мулоҳазаларингизни айтиб берсангиз?,– деб сўради. Мен шундай жавоб бердим: Менинг иккита мулоҳазам бор.

Биринчиси: Аёл кишининг рекламада суиистеъмол қилиниши. Бу гапимни айтишим биланоқ аудиторияда ўтирган қизлар: У тўғри айтаяпти. Чунки биз бу жамиятда мазлума ҳолатидамиз. У айтган гапларни биз бошимиздан кечирмоқдамиз,– дейишса бўладими. Аудиторияда биз билан бирга ўтирган яҳудий талабалар гўё бу ишларнинг орқасида улар тургандек, қизларнинг гапига эътироз билдириб бақира бошлашди ва норозилик билдириб аудиториядан чиқиб кетишди. Бундан кейин аудиторияда тўполон бошланди. Уларнинг айримлари гапларимни тасдиқлар, айримлари эса рад этарди. Лекин қизларнинг барчаси мен айтган гаплар ҳақиқат ва матбуот аёлларни суиистеъмол қилаётган эканида якдил эди.

Муҳит сокинлашгач профессорга: Ўзим кўрган реклама ҳақидаги иккинчи мулоҳазам ҳам бор,– дедим. – Бу реклама Ғарб оламининг таназзулини ифодаламоқда. Чунки рекламада шундай саҳна бор: Машиналардан бири ўнгга ва чапга силкиниб кетаяпти. Унинг орқасидан ДАН ходимлари бир неча машинада қувиб келиб, ўртага олиб тўхтатишди. Ўша пайтда экранда шу ёзувлар пайдо бўлди: «If you drink its your business but if you drink and drive its our business» (Сиз эркингиз билан ароқ ичдингиз. Бироқ ароқ ичиб рулга ўтирсангиз, биз сизни ушлаймиз!).

Хуллас, мазкур реклама талаб қилинган мевани бермайди. Чунки ароқ ичган одам катта жиноятларга қўл уради. Масалан, зино қилиши, онаси ёки отасини ўлдириши мумкин. Шундай экан, маст одамнинг машина ҳайдаши ҳақида нима дея оласиз? Сиз ароқ ичиш муаммосини эмас, унинг симптомларинигина ҳал этаяпсиз. Яъни, ароқ ичдими машина ҳайдамасин! Бу – нотўғридир.

Гапларимни тугатмай туриб, аудиторияга сукунат чўкди.

Аслида, у ерда кўрган тажрибаларимиз боягина. Буларга таяниб шуни аниқ айта оламизки: Келажак фақатгина Исломникидир! Сизларга шу муждани ҳам бермоқчиманки, Америка Қўшма Штатларининг ҳар бир шаҳрида Аллоҳга ибодат қилинаётган масжидлар бор. Нью Йорк дорулфунунида профессор бўлган олимнинг ҳисоботига кўра, Қўшма Штатларнинг ҳар эллик миллик масофасида битта масжид фаолият кўрсатмоқда. Бу – Ислом динининг қайтишига далолат қиладиган хушхабардир.

Бу гапларимни айтиб, Аллоҳга гуноҳларимни мағфират қилиши учун тилакда бўламан.

Аллома Сафар Ҳаваалий ҳафизаҳуллоҳ:

Аллоҳ таоло бу биродаримизни раҳматига буркасин!

Мен ҳам Ғарбга бориб яшаётган –орангизда иш юзасидан кетганлар ҳам талайгина– барча мусулмонларнинг ўша ерда кўрган турли ажойиб ва ғаройиб нарсалари ҳақида устоз Абдурраҳмон сингари гапириб берса, унинг ҳикояларнинг ниҳояси келмаслигига аминман. Алҳамдулиллаҳ, буларнинг барчаси келажак Исломники эканига башорат бераётган муждалардир. Шу боис башариятни ислоҳ қилиш ва уларга пешволик қилиш бобида биз мусулмонларнинг зиммасида катта ва оғир масъулиятлар бор. Чунки башариятни бошқаришнинг мусулмонларнинг қўлига ўтиш пайти келди!

Сизни буюк ишга тайёрлашди, унутманг!

Умрингизни ҳеч беҳуда ўтказманг!

Аллоҳ таолодан бизни ва сизларни Ўзи суйган ва рози бўлган ишларни қилишга муваффақ айлаши, амалларимизни солиҳлари билан ниҳоялаши, ҳидоятланганлар ҳамда Ўзи суйган ва рози бўлган нарсаларга чорловчилар қаторида қилишини тилаб қоламан. Дарҳақиқат, У эшитгувчи ва дуоларни ижобат қилгувчи Зотдир.  

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Tue, 01 May 2012 15:02:46 +0000
Ҳақиқий қуллик (Аллома Сафар Ҳаваалий) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4491:iii-ulli-ll-sfr-vlii&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4491:iii-ulli-ll-sfr-vlii&catid=211&Itemid=104 Ҳақиқий қуллик

Муаллиф:   Аллома Сафар Ҳаваалий

Мутаржим:  Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа:  الْعُبُودِيَّةُ الصَّحِيحَةُ

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир... Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

Сўнг ...

Сизларга: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ,– деймиз.

«Ҳақиқий қуллик» сарлавҳаси одамларнинг диққатини ўзига тортиши ва: Биз қуллик асрида яшаяпмизми ёки ҳуррият асридами?,– деган савол туғилиши мумкин.

Биз бу саволга шундай жавоб берамиз: Биз ҳозирги кунда шарқу ғарбдагилар «Ҳуррият асри» деб атаган ва ҳуррият чақириғи ўтган бирон вақт ва асрда мисли кўрилмаган даражада баралла янграган даврда яшамоқдамиз.

Гумон ва иддао қилинган ҳамда Шарқу Ғарб тушлари ва хаёллари билан яшаётган ушбу ҳуррият, уларни шундай «юксак» мақомларга олиб чиқдики, улардан бирини учратиб: «Сиз – қулсиз!» ёки «Қуллик асоратида яшаяпсиз!» десангиз аччиқланади ва сиздан нафрат этади. Чунки Аллоҳга қарши чиқиш ва Аллоҳга қуллик қилишдан бўйиндарозлик қилиш, ушбу «Маданият, тараққиёт ва ривожланиш» деб аталган ҳозирги асрда етган «юксаклик»ка илгари ҳеч етмаган эди.

Хўш, башарият ҳақиқатан ҳозирги кунда ҳуррият асрида яшаяптими ёки қуллик асридами? Агар қуллик асрида яшаётган бўлса, бу қуллик кимлар учун тақдим этилмоқда?

Башарият сиғиниши керак бўлган ва унинг ўрнида тура оладиган ҳақиқий қуллик нима?

Қуллик йўналтирилиши керак бўлган Ягона Маъбуд ким?

Бу муаммо биз мусулмонларнинггина эмас, балки ўзини «Ҳуррият асри»да яшаётган эканини гумон қилиб алданаётган, афсуски, Аллоҳ учун эмас, Аллоҳдан бошқа тангрилар учун қилинган турли қуллик ва уларнинг кишанлари билан занжирбанд қилинган бутун жаҳоннинг муаммосидир.

Биз қуллик ҳақиқатини, «Катта қуллик» даврида яшаётган эканимизни, ушбу олам ҳақиқий ҳурриятдан нақадар узоқда ҳамда ҳақиқий қуллик нима эканини қандай биламиз?

«Қуллик»нинг маъноси, Аллоҳ таоло зикр этган «ибодат» маъноси билан ҳамоҳангдир:

﴿وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنْسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ ﴾

«Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Зориёт: 56).

Бу – инсон ва жинларни яратишдан мақсаддир. Инсон ва жинларни яратишдан мақсад, уларнинг Аллоҳ таолога ибодат қилишларидир. Мана шугина Аллоҳ таолога ҳақиқий қулликдир. Аллоҳ таборака ва таоло Ўзи учун энг суюкли ва буюк бўлган бандаси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни қуйидаги оятида зикр қилинган эҳтиром мақоми билан мушарраф қилди: 

﴿سُبْحَانَ الَّذِي أَسْرَى بِعَبْدِهِ لَيْلًا مِنَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ إِلَى الْمَسْجِدِ الْأَقْصَى ﴾

«(Аллоҳ) бир кеча, Ўз бандаси (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни — унга оят-мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжид-ал-ҳаромдан (Қуддусдаги) Биз атрофини баракотли қилиб қўйган Масжид-ал-Ақсога сайр қилдирган (барча айбу нуқсондан) пок Зотдир» (Исро: 1).                                                                            

Аллоҳ таоло мазкур оятда бирон киши эриша олмаган ҳурмат лаҳзасида «Ўз бандасини» деди. Чунки одамзодлардан биронтаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдек Аллоҳ таолонинг Ўзига кўтариши воситасида эришган шарафга ета олмади. Шундай бўлсада, Аллоҳ таоло:

﴿سُبْحَانَ الَّذِي أَسْرَى بِعَبْدِهِ ﴾

«(Аллоҳ) бир кеча, Ўз бандаси (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни — унга оят-мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжид-ал-ҳаромдан (Қуддусдаги) Биз атрофини баракотли қилиб қўйган Масжид-ал-Ақсога сайр қилдирган (барча айбу нуқсондан) пок Зотдир», деди (Исро: 1).

Бу – кўп одамлар бўрттиришга ҳарис бўлган лақаб ва васфларнинг энг каттасидир. Бу – Аллоҳ азза ва жалла Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун танлаган энг шарафли васф ва лақабдир: У – банда (қул)дир. Биз ҳам шаҳодат калималарини келтирар эканмиз: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва элчисидир» дея гувоҳлик берамиз.

Демак, энг юксак мақом ва мартаба – қулликдир. Сизда Аллоҳга бўлган қуллик қанчалар кўп намоён бўлар экан, мартабангиз ва мақомингиз шунчалар баланд бўлади. Бу, энг тўғри меъёр ва мезондир.

 

Ғарбнинг хуфёна қуллиги

Юқорида айтиб ўтганимиздек, қуллик фарқли бўлади. Шунинг учун ҳам Аллоҳга қарши чиққан ушбу Олам, одамзодга бўлган қулликнинг турли кўринишларини намойиш этмоқда. Бу қуллик Аллоҳ таоло Фиръавн қавмининг Фиръавнга бажо келтирган қуллигини баён қилиш асносида эслатган қуллик туридир:

﴿أَنَا رَبُّكُمُ الْأَعْلَى ﴾

«Мен сизларнинг энг устун Парвардигорингиздирман» (Нозиот: 24). Менга ишонаверинглар!

Бу дунёдаги инсоннинг инсонга бўлган қуллиги, яҳудий коммунист Карл Маркс тузган ва «коммунизм» деб атаганидек, одамзод тарафидан тузилган дастурларда очиқ намоён бўлмоқда. Бу тузумлар туфайли миллионлаб одамлар қул қилинди ва уни тиклаш учун минглаб одамларнинг қони тўкилди!

Совет Иттифоқида яшаган мусулмонларнинг йигирма миллиондан ортиғи Исломий минтақаларда қириб ташланди. Бу амалиётларнинг барчаси ўша манфур тузумни ўрнатиш учун амалга оширилди. Дунёда мазкур битта яҳудий тузган ушбу дунёқарашдан кўра қаттиқроқ қуллик борми?! Шундай яҳудий файласуфгина бундай харобага элтувчи дунёқарашни яратиши мумкин. Зеро бунинг учун миллионлаб одамларнинг қонлари тўкилиб, номи билан у ер ва бу ерда инқилоблар бўлиб ўтди.

Ғарб олами ҳам ҳуррият билан мақтанади ва ўзини «Эркин дунё» деб атайди. Бироқ Аллоҳ ва Охират кунига иймон келтирмаган оламда қандай эркинлик бўлиши мумкин?!

Аслида, Аллоҳ таолонинг Ҳақ динига ишонмаган оламда эркинлик бўлиши мумкинми?!

Ғарбда инсон ҳурмати оёқ ости қилинган. Чунки бир ҳовуч яҳудий Ғарбдаги барча имкониятларни қўлга олган ва унинг фойдали қазилмалари, табиий ресурслари ва халқларини хоҳлаганидек бошқариб, турли қуллик асоратларини ҳаётга татбиқ этиб келмоқда.

Келинглар, Ғарб учун тақдим этилаётган қулликнинг оддий мисолларидан бирини айтиб ўтайлик:

Ғарбда Мода саройлари бўлиб, уларнинг кўпига яҳудийлар раҳбарлик қилишади. Улар муайян замон ва маконлар учун мода тарзларини тақдим этишади. Айрим кийимлар баҳор, айримлари қиш ёки куз фасллари, тун, тонг ва оқшом пайтлари учун белгиланган. Айрим кийимлар ўта кулгили бўлсада, бошқалари қўрқинчлидир. Модельерлар турли тарзларни ўйлаб топиб, ўз ишларининг устасига айланишган. Шу боис кийимларининг нархи осмонда бўлиб, ушбу Эркин Дунёда уларнинг молларини миллионлаб инсонлар кия олмайдилар! Кўпинча уларни намойиш қилиш учунгина кийилади. Хотин киши тунгги киймларини кечадан бошқа пайтда кия олмайди. Агар кийса одамлар ичида масхара бўлиб, ҳамма унга дашном беради!! Чунки у, барча яхшиликларни сўраётган, халқларнинг қобилиятларини ўйинчоқ қилиб олган мода арбобларига қуллигини тақдим этмаган!!

 

Қуллик намуналари

Бу ерда қулликнинг саноқсиз турлари мавжуд бўлиб, уларни одамлар тушунмайдилар, ҳатто, тасаввур ҳам қила олмайдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса қуйидаги ҳадислари билан бизга бир масала ва муаммони кўрсатиб, огоҳлантирганлар: «Кумуш танга – дирҳамнинг қули қуриб кетсин! Тилла танга – динорнинг қули қуриб кетсин! Либоснинг қули қуриб кетсин! Бахмалнинг қули қуриб кетсин! Юзи ва боши билан тушиб шарманда бўлсин! Тикон кирса чиқара олмасин!» (Шу маънодаги ҳадис: Ибн Можа 4136).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамзоднинг динор ва дирҳамларга қул бўлиши мумкинлигини баён қилдилар. Бу – ажойиб ишдир. Наҳотки, кечаю кундуз ҳаракат қилиб дунё тўплаган инсон, тўплаган ўз пулларига қул бўлиб қолса?!

Лекин, бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг гапи. Бу, ҳаёт воқеълиги тасдиқлайдиган гап. Нафси, оиласи, амали ва булардан кўра буюкроқ бўлган нарса – нима учун яралганидан ғофил бўлса, буларни ташлаб дирҳаму динорларни ёки мансабларни ёхуд вазифаларни ёда дунё ишларидан биронтасини қўлга киритиш билан банд бўлса, бу одам дирҳам ва динорларнинг қулидир. Ўзи ростгўй ва Аллоҳ тарафидан ростгўй экани тасдиқланган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўғри айтган. Чунки У, Аллоҳ таоло айтганидек ҳақиқатнигина гапиради:  

﴿وَمَا يَنْطِقُ عَنِ الْهَوَى ﴾

«Ва у (сизларга келтираётган Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас» (Нажм: 3).

Демак, у банда динору дирҳамига, мансабига қул! Баъзида хотинига ёки бирон бошқа махлуққа ҳам қул бўлиши мумкин! Бунинг ниҳоий шарти ёки меъёри, унинг қалбини асир қилиб олишидир. Шунинг учун ҳам юқоридаги ҳадиснинг охирида: «Агар (бирон нарсани) берилса рози бўлади ва берилмаса аччиқланади»– дейилган. Одамзоднинг қалбини асир қилган одам, уни қул қилган бўлади. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

﴿أَرَأَيْتَ مَنِ اتَّخَذَ إِلَهَهُ هَوَاهُ أَفَأَنْتَ تَكُونُ عَلَيْهِ وَكِيلًا ﴾

«Хабар беринг-чи, ким ҳавои нафсларини илоҳ килиб олган бўлса, сиз унинг устида вакил-қўриқчи бўлурмисиз?! (Йўқ, сизнинг вазифангиз ҳавои нафсига қуллик қиладиган кимсаларни бу қилмишларидан сақлаш — қўриқлаш эмас, балки фақат Биз сизга юборган ваҳийни бандаларимизга етказмоқдир)» (Фурқон: 43).

Ўз нафсини илоҳ қилиб олган ушбу одам, нафсининг қулидир. Инсоннинг ўз дини, намози, ўзи билан Аллоҳ ўртасидаги ибодатларни, тило ва кумушларни тўплаш учун қарамоғидаги одамларни зое қилиши, унинг тилло ва кумушларга қул бўлишидир. Одамзод билиб ёки билмай тақдим этаётган кўплаб қуллик шакллари бор. Бунинг учун одамзоднинг қуллик тақдим этаётганини билиши шарт эмас. Унинг қалбини бирон нарса эгаллаб олса, бу, хоҳласин, хоҳламасин унинг қуллигидир. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сиз суйган ёки унинг йўлида душман ҳисоблаган барча нарсага ибодат қилганингизни ва унга нисбатан қуллик бажо келтирганингизнинг дарагини бердилар.

Ўзимиз яшатган воқеъдан оддий мисол келтирайлик. Масалан, футбол. Биз унинг жасадни тарбиялаши ёки чиниқтириши ҳақида гапирмаймиз. Балки шундай футбол ҳақида гапирамизки, уни деб дўстлашилмоқда ва душманлашилмоқда. Эр ўзи тарафдор бўлган жамоани олқишламагани ва бошқа жамоанинг ишқибози бўлган рафиқасини талоқ қўймоқда!! Бошқа–бошқа жамоалар ишқибози ёки мансуби бўлгани учун ака укасидан воз кечмоқда!! Бундан бошқа қандай қулликни тасаввур қилишингиз мумкин?!

Биз кофирлардан воз кечдикми?! Уларни Аллоҳнинг душманлари бўлгани боис душман ҳисобладикми?! Ахир иш кучайиб етди–ку?!

Йўқ! Бу – Аллоҳ таоло қалбларга қўйган қулликдир. Бу – Аллоҳ амр этган ва ирода қилган тарафга йўлланиши керак бўлган: нафс Аллоҳ суйган нарсани суюши, Аллоҳни суйганларни севиши ва Аллоҳни душман ҳисоблаганларни эса душман ҳисоблаши керак. Агар бу қулликни бошқа бирон нарса, масалан, футболга йўналтирсак, бу, хоҳласак ҳам, хоҳламасак ҳам, футболга нисбатан қуллик бўлиб қолади.

 

Саҳобалардаги қуллик тушунчаси

Бу асрда қуллик тури жуда ҳам кўп бўлсада, биз Ислом Умматининг зеҳнида қуллик ҳақидаги оғиш қандай пайдо бўлганини билиш ва текширишни хоҳлаймиз.

Ихлос ва қуллик ҳақиқатини билган ва Аллоҳга бўлган қулликнинг олий даражасига етган саҳобалар авлодининг меъёр ва намуна бўлмай қолиши, оғишнинг бошланиши эди. Оқибатда, қуллик тушунчаси нотўғри ва ҳақиқий қулликни ҳатто Аллоҳ таоло учун қулликни қандай бажо келтиришни билмаган авлодлар етишиб чиқди.

Бу авлодлар келгач, муайян ибодатлардан бирини бажо келтириш билан қуллик рўёбга чиқишини гумон қилди. Масалан, намозни ўқигач: Энди, мен ҳар қандай ишни қилсам, масъулият ва вазифамга лоқайдлик ёки дўстларимга ёмонлик ёхуд хоҳлаган ҳар қандай ишимни қилаверсам бўлаверади ва мен зиммамдаги барча қулликни адо этдим, деб ўйлади. Бу ишларни қилган мусулмонлар, тушунчаларида оғишга мубтало бўлдилар. Улар ибодат дейилганида фақатгина муайян турдаги ибодатларни тушуниб, бошқаларини ташлаб қўйдилар.

Саҳобалар, разияллоҳу анҳум, кўрпага ўранар экан уйқусини ҳам ибодат қилиш ёки қилмаслик ҳақида ўйланар ва улардан бири: «Мен уйқумдан уйғоқлигимдан савоб умид қилгандек савоб умид қиламан!»– деган эди.

Чунки у, истироҳати билан ибодат қилиш – бамдод намозига туриш учун фойдаланар, шундай қилиб, ҳаёти балки умри бутунлай ибодатга айланар эди. Аллоҳ таоло айтди:

﴿قُلْ إِنَّ صَلاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ ﴾

«Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир» (Анъом: 162).

Ҳаёт бутунлай ибодат, банданинг барча амали Аллоҳга қаратилган, ҳатто, хотини учун топиб келган озиқ–овқатлар учун ҳам савоб ва у ҳам ибодатдир. Буни ҳам қўйинг, эрнинг рафиқаси билан ўтказган жинсий муошарати ҳам ибодатдир. Саҳобалардан бири: Бировимиз шаҳватини қондирса ҳам савоб бўладими?,– деб берган саволга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уни ҳаром жойга қўйса гуноҳ бўладими?»,– дея савол билан жавоб бердилар. Саҳобалар: Ҳа, дейишгач: «Унга ўхшаб ҳалол жойга қўйса савоб бўлади»– дедилар (Имом Муслим 2372).

Агар эр ўзини ҳаромга боқиш ва ҳаром иш – зинодан сақланиши ҳамда никоҳидаги рафиқасини покдомон бўлиши учун ҳаракат қилар экан, бу ҳам ибодатдир.

Саҳоба разияллоҳу анҳумлар қулликни ўзининг кенг, чуқур ва умумий маъноси билан тушунишар эди. Шунинг учун ҳам, Аллоҳга бўлган қулликни тўлақонли рўёбга чиқардилар. Аллоҳ таоло эса уларга замонаси – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар давридаги буюк қиролликлар – шарқу ғарбдаги жаҳон ресурсларига йигирманчи асрдаги икки катта давлат каби ҳукм қилган Эрон ва Византия империяларини бўйинсундирди. Эронликлар шарққа, византияликлар эса ғарбга ҳукм қилишар эди. Ўша пайтдаги энг қолоқ халқлар, Араб ярим оролидаги араб қабилалари эди. Нур келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлиб, Аллоҳга бўлган қулликни таниган ва уни рўёбга чиқарган саҳобалар авлоди келгач, Аллоҳ таоло мазкур икки давлатни кечагина бадавий бўлган ва ялангоёқ ва яланғоч бўлган саҳройи арабларга қул қилди. Нега?!

Сиз Аллоҳ таолога лойиқ бўлганидек ибодат қилингки, Аллоҳ сизга барча нарсани кундалик ишларингизда ҳам сизга бўйинсундиради.

Агар эрта саҳарда туриб охиратни асосий мақсад қилсангиз, Аллоҳ барча умидларингизни рўёбга чиқаради. Барча яхшиликларни беради, баракаларини ато этади. Аллоҳ сақласин, банда бутун мақсадини дунё қилиб олса, Аллоҳ унинг орзуларини пароканда қилади ва дунёдан Аллоҳ тақдир қилганича нарсага эришади.

Ўзини Аллоҳ учун атаган ва Унга бўлган қулликни рўёбга чиқарган авлодга, Аллоҳ таоло барча Оламларни бўйинсундириб қўяди. Шунинг учун ҳам Эрон ва Византия давлат арбобларига кишан уриб ушбу чўл ва саҳродан ибоарт ўлкага қул қилиб олиб келинганида, Аллоҳга лойиқ бўлганидек ибодат қилган одамларга қул бўлиб кириб келишган эди. Мусулмонлар Аллоҳга бўлган қулликларини зое қилгач, воқеъий ҳаётимиз кўрсатиб турганидек, кофирларга қул бўлдилар ва ғайри динлар мусулмон ўлкалардан қанча нарсаларни олиб кетдилар. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ!

Аллоҳ азза ва жалла:

﴿قُلْ هُوَ مِنْ عِنْدِ أَنْفُسِكُمْ ﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), уларга: «Бу мусибат — мағлубият ўз қилмишларингиздан», деб айтинг!» деди (Оли Имрон: 165). Бу, Аллоҳ таолонинг Уҳуд жангида мағлубиятга учраган ва бунинг қандай содир бўлганини сўроқлаган саҳобаларга жавоби эди. Агар биз Аллоҳга бўлган қулликни тўлақонли амалга оширар эканмиз, Аллоҳ таоло ҳам бизга барча Оламлар устидан ғалаба қозонишни муяссар қилади.

 

«Қуллик» тушунчасидаги оғишнинг ибтидоси

Қулликда, бошқача сўз билан айтсак ибодатда оғиш тури бўлиб, у – залолатдир. Биз Фотиҳа сурасини ўқиган пайтимизда:

﴿اهْدِنَا الصِّرَاطَ الْمُسْتَقِيمَ صِرَاطَ الَّذِينَ أَنْعَمْتَ عَلَيْهِمْ غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلا الضَّالِّينَ ﴾

«Бизларни, ғазабга дучор бўлмаган ва ҳақ йўлдан тоймаган зотларга инъом қилган йўлинг бўлмиш — Тўғри йўлга йўллагайсан» (Фотиҳа: 6, 7) оятларини ўқиймиз. Бу доимо такрорланадиган умумий қоида бўлиб, ундан сўнгра: Омийн!,– деймиз. Бу дуо бўлиб, уни намозларнинг ҳар бир ракаатида доимо ўқиб, тафаккур қилиб юришимиз керак: Бу жумлалар нимани ифодалайди?!

Биз, Аллоҳ таолонинг бизни Ўзи лутф этган қулларининг йўли – Тўғри йўлга ҳидоят қилишини сўраб: Омийн! (Тилакларимизни қабул эт!),– деймиз. Бу ҳақда Аллоҳ таоло:

﴿فَأُولَئِكَ مَعَ الَّذِينَ أَنْعَمَ اللَّهُ عَلَيْهِمْ مِنَ النَّبِيِّينَ وَالصِّدِّيقِينَ وَالشُّهَدَاءِ وَالصَّالِحِينَ وَحَسُنَ أُولَئِكَ رَفِيقًا ﴾

«Кимда-ким Аллоҳ ва пайғамбарга итоат этса, ана ўшалар Аллоҳ инъомларига сазовор бўлган зотлар — пайғамбарлар ҳақ-рост иймон эгалари, шаҳидлар ва фақат яхши амаллар билан ўтган кишилар билан бирга бўлурлар» деди (Нисо: 69).

Хўш, Аллоҳ тарафидан ғазаб қилинган кимсалар кимлар эди?!

Улар – Аллоҳга ибодат қилишдан воз кечиб, мутакаббирлик қилган яҳудийлар эди. Аллоҳга бўлган қулликни тўлақонли рўёбга чиқармай, сохта ибодатлар билан машғул бўлган насроний – христианлар эса, «адашганлар» эди.

Биз яҳудий ва насронийларнинг йўлларидан, Ғарб маданияти: унинг Аллоҳга исён қилиб, Унга қарши чиққан ва ибодатларини инкор этган дини ва турмуш тарзидан Аллоҳга сиғинамиз.

Шунингдек, Аллоҳ таолодан талайгина мусулмонлар тушиб қолган хато ва нотўғри ибодат – тасаввуфдан паноҳ сўраймиз. Тасаввуф оқимига мансуб бўлган инсонлар ўз ташаббуслари билан Аллоҳ бизга амр қилмаган ибодат турларини ўйлаб топдилар ва ҳар куни янги бидъатларни тўқиб: Мана шу – диндир. Ким ибодат қилмоқчи бўлса шу йўл билан ибодат қилсин!,– демоқдалар. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло бизга бундай қилишни машру этмаган.

Тасаввуф оқимидаги кишиларнинг бундай залолатлари ибодат ва ибодатни рўёбга чиқариш тушунчасида хатарли оғишларни ўзи билан бирга олиб келди. Улар молу дунёдан бутунлай воз кечиб, дунёдан нафрат этдилар ва: Дунё – ибодатдан воз кечтиради,– дедилар. Улар Аллоҳ таолога ўзлари хоҳлагандек ибодат қилишмоқчи бўлишди ва ибодатларини куй, қўшиқ ва Аллоҳ машруъ қилмаган вирдлар билан ўтказа бошлашди. Иш шу жаражага етиб бордики, уларнинг айримлари сезмаган ҳолатларида «иймон» маъносидан умуман четга чиқишди ва ширк амалини қила бошлашди.   

Масалан, биз Аллоҳ таолога Қуръон Каримни тиловат қилиш билан ибодат қиламиз. Ҳадисда ҳам шундай дейилган: «Қуръон ўқиган мўъминнинг мисоли ширин лимонга ўхшайди:  у хушбўй ва таъми шириндир. Қуръон ўқимаган мўъминнинг мисоли хурмога ўхшайди: унинг ҳиди йўқ бўлсада, таъми лаззатлидир. Қуръон ўқийдиган мунофиқнинг мисоли райҳонга ўхшайди: унинг ҳиди ширин, таъми эса аччиқдир. Қуръон ўқимаган мунофиқнинг мисоли эса ҳанзалага (кўриниши тарвузга ўхшаган ва олмадан кўра кичиклар мевалар берадиган ёввойи йиллик ўсимликка) ўхшайди: унинг ҳиди (ҳам) йўқ ва таъми аччиқдир» (Термизий 2865; Ибн Можа 214; Имом Аҳмад 19630).

Қуръон ўқиш билан қулликни бажо келтириш Аллоҳга энг яқин қиладиган ибодатлардан бири бўлсада, мутасаввиф одамларни унинг муқобилида бошқа ибодатларни ўйлаб топишга нима нарсалар ундади?! Улар Қуръон тиловати муқобилига нашид ва қўшиқлар ўйлаб топишди. Қўшиқни, аслида, муҳаббат ва ишқни тараннум этган қадимги шоирлардан бири айтган ёки асос солган ва уни айшу ишратга берилган фосиқлар ва зонийлар ўзларининг маконлари ва ишратхоналарида хиргойи қилиб юришган. Ўша қўшиқларни ибодат дея мавлидлар, ўтиришлар ва тасаввуф аҳли «хилват» деб атаган зикрларида куйланмоқда. Наҳотки, улар Аллоҳ таолога қўшиқлар билан ибодат қилишса?!

Мутасаввифлар: Ундай эмас. Хонанда ўзи назарда тутган маҳбуби нийятида куйламоқда. Биз эса буюк маҳбуб – Аллоҳ таолони назарда тутмоқдамиз!,– дейдилар.

Биз уларга шундай деймиз: Биз Аллоҳга шу тарзда ибодат қилишимиз керакми? Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсалар Абу Фирос ёки Умму Кулсум куйлаётган ёки мавлид маросимларида хиргойи қилинаётган ёхуд хотинлар ҳақида куйланаётган ғазалларми?!,– деб савол берамиз.

Бошқа давлатларда ўтказилаётган мавлид маросимларига эркагу аёллар бирга қатнашишади ва ҳатто аёллар у ердаги қўшиқларни куйлашади. Бу – ажойиб иш! Улар Аллоҳ таолога шу нарсалар, қўшиқлар, тарзлар ва ўрнаклар билан қандай ибодат қилишади?! Сизлар ўз ташаббусингиз билан шариат ўйлаб топаяпсизлар!

Ҳа, улар ўзларини Аллоҳнинг авлиёлари – дўстлари деган ҳужжат асосида ўз ташаббуслари билан шариат ўйлаб топмоқдалар. Аллоҳ таоло эса:

﴿أَلا إِنَّ أَوْلِيَاءَ اللَّهِ لا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلا هُمْ يَحْزَنُونَ ﴾

«Огоҳ бўлингизким, албатта Аллоҳнинг дўстларига (охиратда) бирон хавф-хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмайдилар» деган (Юнус: 62).

Ҳа, Аллоҳнинг авлиёлари – дўстларига на хатар бор ва на улар ғамгин бўладилар. Бироқ, Аллоҳ таоло у жумлалардан кейиноқ:

﴿الَّذِينَ آمَنُوا وَكَانُوا يَتَّقُونَ ﴾

«Иймон келтирган ва (Аллоҳдан) қўрқувчи бўлган зотлар учун ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам хушхабар бордир» деган (Юнус: 63).

Тасаввуф аҳли қилаётган мазкур ишлар на иймон ва на тақво амалидир. Улар Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни улуғлаш қолиб, Аллоҳ азза ва жалладан бошқа шахсларни улуғлашга ўтиб кетдилар. Зеро биз ҳозирги жоҳилият тушган Аллоҳдан бошқа Раббларни улуғлаш қуллиги ҳақида бунинг Рубубийят тавҳидига зид эканини айтиб ўтган эдик.

 

Ҳозирги оғишнинг намуналари

Кўп биродарларимиз айрим мусулмон ўлкаларда намойишлар бўлгани ва уларда: «Мао – пролетариат раҳнамоси!» ёки: «Мао Цзе Дун – ишчиларнинг йўл кўрсатувчи доҳийси!» деб ҳайқиришгани ва унга парвардигорлик мақомини беришганини айтишган эди. Бу, ўша сохта тузумни қурган шахсга берилган замонавий рубубиятдир.

Бу ерда тасаввуф аҳли шайх ёки қутб ёда мадад сўраш учун истеъмол қилаётган бошқа рубубият ҳам бўлиб, мазкур шахслар хоҳлаган нарсасини қонун қилиши, ҳатто гуноҳга ҳам қўл ура олиши мумкин. Сўфий, Аллоҳ сақласин, истиғфор айтиши учун шайхи олдига бориши ва: Пирим, мен тавба қилдим. Шунинг учун мени мағфират қилинг!,– деб айтиши шарт. Аллоҳим бундай балодан ўзинг асра!

Булар қулликнинг мазкур икки намунаси: Аллоҳни қўйиб ўзларини илоҳ қилиб олган ва қонунлар чиқараётган, ҳалол ва ҳаромларни тайинлаётган, башарият учун субутсиз тузумларни жорий қилаётган «даҳолар» қуллиги ҳамда Аллоҳга ибодат қилишни хоҳлашсада, Унга залолат билан сиғинишган, ўзларини Аллоҳнинг авлиёлари дея иддао этган ҳамда: Биз Аллоҳга энг яқин бандалармиз, бошқалар эса бидъатчи ва адашган гуруҳлардир!,– дея гумон қилган тасаввуф аҳлидир.

Тўғри йўлдан оғган қуллик мусулмон ёшларни турли томондан ўраб, ўз қучоғига олган. Ёшлар учун ягона ечим йўли эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва асҳоблари Аллоҳга ибодат қилган тўғри қулликни рўёбга чиқаришларидир.  

 

Бу балолардан қутилиш йўли – курашдир

Шуни унутмаслик керакки, қулликнинг энг олий мартабаси ва анави одамлар иддао этган муҳаббат даражаси, Ислом чўққисининг энг юқориси ҳисобланган Аллоҳ йўлидаги курашдир. Аллоҳ таоло бу ҳақда:  

﴿قُلْ إِنْ كَانَ آبَاؤُكُمْ وَأَبْنَاؤُكُمْ وَإِخْوَانُكُمْ وَأَزْوَاجُكُمْ وَعَشِيرَتُكُمْ وَأَمْوَالٌ اقْتَرَفْتُمُوهَا وَتِجَارَةٌ تَخْشَوْنَ كَسَادَهَا وَمَسَاكِنُ تَرْضَوْنَهَا أَحَبَّ إِلَيْكُمْ مِنَ اللَّهِ وَرَسُولِهِ وَجِهَادٍ فِي سَبِيلِهِ فَتَرَبَّصُوا حَتَّى يَأْتِيَ اللَّهُ بِأَمْرِهِ وَاللَّهُ لا يَهْدِي الْقَوْمَ الْفَاسِقِينَ ﴾

«(Эй Мухаммад), айтинг: «Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз ва касб қилиб топган мол-дунёларингиз, касод бўлиб қолишидан қўрқадиган тижоратларингиз ҳамда яхши кўрадиган уй-жойларингиз сизларга Аллоҳдан, Унинг пайғамбаридан ва Унинг йўлида жиҳод қилишдан суюклироқ бўлса, у ҳолда то Аллоҳ ўз амрини (яъни, азобини) келтирганича кутиб тураверинглар. Аллоҳ итоатсиз қавмни ҳидоят қилмас» деган ва қаттиқ жазодан огоҳлантирган (Тавба: 24).

Аллоҳга бўлган қулликни тарк этгач мусулмон ўлкаларнинг бошига келган офату фалокатларга қаранг! Бу ибодатлардан бири – Аллоҳ таоло йўлидаги курашдир. Агар барчамиз яшаётган воқеъликка бир назар ташлаб фикр юритсак, рўзномаларни ўқисак ва Халқаро Ахборот Марказлари тарқатган хабарларни тинглаб кўрсак, қайси куни бирон зилзила ёки сув тошқини ёхуд очарчилик ёда инқилоб ё портлашлар бўлмаган?!

Менимча ҳар куни бундай бало ва фалокатлар содир бўлмоқда. Аллоҳ таоло буни бизга шундай тушунтирмоқда:

﴿وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ الْقُرَى آمَنُوا وَاتَّقَوْا لَفَتَحْنَا عَلَيْهِمْ بَرَكَاتٍ مِنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ ﴾

«Агар у қишлоқларнинг (жойнинг) аҳли иймон келтириб, тақводор бўлганларида эди, албатта Биз уларга осмону Ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик» (Аъроф: 96). 

Демак, буларнинг сабаби – Аллоҳ таолога бўлган иймоннинг йўқлигидир.

Аллоҳ таоло қулликни Аллоҳ учун рўёбга чиқармагани боис башариятни, оммавий ахборот воситалари тинимсиз такрорлаётган, бирон шаҳар ёки рўзнома ва мақола холи бўлмаган фалокатлар билан жазоламоқда. Буларнинг барчаси инсонлар қилаётган гуноҳлар туфайлидир. Ҳатто Аллоҳ таоло:

﴿وَيَعْفُو عَنْ كَثِيرٍ ﴾

«Яна У кўп (гуноҳларнинг жазосини бермасдан) афв қилиб юборур» (Шўро: 30).

Наҳотки, бу фалокатларда бирон ибрат бўлмаса?! Наҳотки, буларда ибрат оладиганлар учун дарс бўлмаса?!

Наҳотки, буларни кўриб тафаккур қиладиган кимса бўлмаса?!

Ахир булар Аллоҳ таоло бутун Коинотни вайрон қиладиган улкан азоб – Қиёмат кунининг аломатлари эмасми?! Агар Тўғри йўлдан адашсак, шаҳватлар, кўнгил очиш ва ўйинларга ғарқ бўлсак, Аллоҳдан, Охиратдан ғафлатда қолсак ва нима учун дунёга келаганимизни унутсак, Қиёмат қоим бўлишидан илгари бундан баттарроқ фалокатлар келиши муқаррардир!

 

Бу ҳолатдан нафс ҳақидаги тафаккур билан чиқиш мумкин

Ҳар биримиз ишбилармон ва муайян вазифани бажариб келаётган одамлармиз. Агар биронтамизни ишимизга тааллуқли вазифа учун Риёз шаҳрига чақиртирилса бу унинг емаслиги, ичмаслиги, ухламаслиги, Риёздаги ҳамкасбига учрамаслигини ифодаламайди. Албатта, ифодаламайди. Бироқ муҳим бўлгани, унинг бориш мақсадини амалга оширишидир.

Биз бу дунёга қуллик – ибодат учун, Аллоҳ таолога қулликни бажо келтириш учун келдик. Бу иш учун танланган, бироқ уни ташлаб, еб, ичиб, ошна оғайниларини зиёрат қилиб, тараллала бедод қилиб юрган одам қайтгач, ўзи учун айрилган ишдан қуруқ қолади. У, бу синовдан ўтолмади ва мақсадини амалга ошира олмади. Айтингларчи, бу одам тақдирга муносибми ёки таҳқиргами?!

Биз нега ўзимиз ҳаққимизда ўйлаб кўрмаймиз? Ахир, биз бу дунёга бир ғоя учун келганмиз. Ушбу саноқли кунлар дақиқалар мисоли ўтиб кетади. Нега қайси қулликни бажо келтирганимиз ҳақида ўйлаб кўрмаймиз?! У – Аллоҳ учун қулликмиди ёки шаҳват ёхуд мансаб ё рафиқа ёда динору дирҳам учунми?!  

Агар ҳар биримиз ўзимиз ҳақимизда ўйлаб кўрсак ҳақиқатни билиб олган бўлар эдик. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга:

﴿قُلْ إِنَّمَا أَعِظُكُمْ بِوَاحِدَةٍ أَنْ تَقُومُوا لِلَّهِ مَثْنَى وَفُرَادَى ثُمَّ تَتَفَكَّرُوا ﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, мушрикларга) айтинг: «Мен сизларга фақат биргина нарсани – Аллоҳ учун жуфт-жуфт, ёлғиз-ёлғиз ҳолингизда туриб, сўнгра (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва У келтирган Китоб ҳақида) тафаккур қилишингизни тавсия қилурман» деган эди (Сабаъ: 46).

Аллоҳ таоло ушбу оятда Аллоҳнинг фармойишлари ва бу дунёга келиш ғоямиз ҳақида тафаккур қилишни назарда тутмоқда. Агар тафаккур қилиб кўрсак ўзимизнинг Аллоҳга бўлган қулликдан нақадар узоқ эканимизни, қулликни Аллоҳдан бошқаларга тақдим этаётганимизни билиб оламиз.

 

Тавба ва Аллоҳга қайтиш

Ҳақиқий қуллик – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган ва машруъ қилган ҳамда саҳоба разияллоҳу анҳумлар рўёбга чиқарган қуллик, гарчи кўринишда зарар бўлсада манфаатлар олиб келадиган кўнгилли бўлиб Аллоҳ йўлида курашиш, ишларни пухта қилиш, мункар ишларни тўхтатиш, Аллоҳдан тақво қилишларига кўмакчи бўлиши учун оила аҳлига эҳсон ва насиҳат қилиш, мусулмон биродарлар билан яхши муомалада бўлиш, барча ишда омонатдор бўлиш, ўқитувчи ёки ҳайдовчи ва бошқа касб эгаси ва қаерда бўлишингиздан қатъий назар «Ҳар бирингиз раҳбарсиз ва ҳар бирингиз қўл остидагилардан жавобгардир» ҳадисидаги масъулиятни сезиш қуллигига қайтайлик.

Чунки саҳобалар авлодига давлатлар фатҳи берилди. У – Аллоҳга бўлган қулликни тўлақонли рўёбга чиқарган нодир авлод эди. Лашкар қўмондони жанг майдонининг олдида қилич кўтарган ва лашкарларнинг барчаси итоат этган мусулмон эди. Чунки бу ишларнинг барчаси Аллоҳ учун ва Аллоҳ йўлида қилинар эди. Кошки ҳар биримиз ушбу авлодни ўзимиз учун ўрнак қилиб уларга боқсак ва: Мен Аллоҳ учун нима қилдим? Бу ишимни Аллоҳ учун қилаяпманми? Аллоҳ менга раҳбар қилган одамга Аллоҳ, Аллоҳнинг зоти ва йўлида итоат этаяпманми?,– десак.

Биз бу ҳақда ўйлаб кўришимиз керак. Акси тақдирда, ўлим келиб, сарҳисоб қилинамиз. У пайтда банданинг бирон нарсага кучи етмайди. Ажал етиб жон чиқса, бу дунё уйқуга ўхшаб қолади ва уйғонгач:

﴿رَبِّ ارْجِعُونِ لَعَلِّي أَعْمَلُ صَالِحاً فِيمَا تَرَكْتُ ﴾

«Токи қачон улардан (яъни мушриклардан) бирига ўлим келганида: «Парвардигор, мени (яна ҳаётга) қайтаринглар. Шояд, мен қолган умримда яхши амал қилсам», деб қолур» дейди. Унга:

﴿كَلَّا إِنَّهَا كَلِمَةٌ هُوَ قَائِلُهَا وَمِنْ وَرَائِهِمْ بَرْزَخٌ إِلَى يَوْمِ يُبْعَثُونَ ﴾

«Йўқ! (У асло ҳаётга қайтарилмас). Дарҳақиқат бу (ҳар бир жон бераётган кофир) айтадиган сўздир. Уларнинг ортида то қайта тириладиган кунларигача (дунёга қайтишларидан тўсиб турадиган) бир тўсиқ бўлур» дейилади (Мўъминун: 99, 100). Иш шу ерда тугайди. Қайтиш умиди фойда бермайди. Чунки Аллоҳ азза ва жалла:

﴿أَوَلَمْ نُعَمِّرْكُمْ مَا يَتَذَكَّرُ فِيهِ مَنْ تَذَكَّرَ وَجَاءَكُمُ النَّذِيرُ ﴾

«Ахир Биз сизларга эслатма оладиган киши эслатма олгудек узун умр бермаганмидик?! Сизларга огоҳлантиргурчи (пайғамбар) ҳам келган эди-ку!» дейди (Фотир: 37).

Аллоҳ таоло бизга умр ато этиб, тафаккур қилиш қобилиятини берди. Биз, алҳамдулиллаҳ, билим олиш, ваъзу зикрларни эшитиш ва Қуръонни ўқиш имконига эгамиз. Аммо Африка ёки Ҳиндистонда яшаётган мусулмон қардошларимиз очарчилик, қувғинлик ва машаққатлар гирдобида қийналишмоқда.

Биз, алҳамдулиллаҳ, икки Ҳарам ёнидамиз. Аллоҳнинг билимлари бизда, Қуръон ўз тилимизда нозил бўлган ва олдимизда турибди. Биз ундан қандай юз ўгиришимиз мумкин?!

Агар Қуръонни биз татбиқ этмасак, унинг ичидаги аҳкомларни ва Аллоҳга бўлан қулликни рўёбга чиқармасак, уларни ким рўёбга чиқаради?!

Агар ҳаётимизда фуқаро, ҳарбий, мулозим ва талаба ўлароқ рўёбга чиқармас эканмиз, бу динни ҳаётга татбиқ қилишни кимдан кутишимиз керак?! Аллоҳ таоло эса бизга қаттиқ дашном бериб шундай деган:

﴿وَإِنْ تَتَوَلَّوْا يَسْتَبْدِلْ قَوْماً غَيْرَكُمْ ثُمَّ لا يَكُونُوا أَمْثَالَكُمْ ﴾

«Агар сизлар (Аллоҳга итоат этишдан) юз ўгириб кетсангизлар, У зот (ўрнингизга) сизлардан бошқа бир қавмни алмаштириб қўюр, сўнгра улар сизларга ўхшаган бўлмаслар, (бал­ки Аллоҳга тоат-ибодат қилурлар) дейди (Муҳаммад: 38).

Ушбу оятнинг маънолари араблар бу динни тарк этиб, мансаб ва дунёга қул бўлишганида содир бўлган ҳамда Аллоҳдан ёрдам тўхтаган ва турклар келиб жаҳонни фатҳ этишган, сўнгра ҳиндлар ва бошқа халқлар келиб мусулмонлар етакчилигини қўлга олишган ва Аллоҳ таоло уларнинг қўлида катта фатҳларни берган эди.

Биз бу ҳақиқатни англашимиз, у ҳақда тафаккур қилишимиз, Аллоҳ буюрган ва нозил қилган фармойишлардан аввало ўзимиз ибрат олиб, сўнгра уни мусулмон биродарларимиз ва таниган одамларга ўргатишимиз ҳамда ўргатиш ва етказишни ўзимизнинг зиммамиздаги шахсий масъулият деб тушунишимиз керак.

Аллоҳ таолодан бизларни ва сизларни гапларни эшитиб уларнинг яхшироғига эргашганлар ҳамда Аллоҳ таоло учунгина самимий қулликни бажо келтирган бандалар қаторида қилишини тилаб қоламиз.

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Mon, 23 Apr 2012 14:20:52 +0000
Сизга қарши тўртта гувоҳ бор ... (Шайх Султон Умарий) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4490:sizg-rshi-r-guv-br-shih-suln-urii&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4490:sizg-rshi-r-guv-br-shih-suln-urii&catid=211&Itemid=104 Сизга қарши тўртта гувоҳ бор ...

Муаллиф:  Шайх Султон Умарий

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа:    عَلَيْكَ أَرْبَعَةُ شُهُودٍ

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Коинотдаги сиру ошкор барча нарсани эшитиб, кўриб турадиган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. У – Билгувчи, Кўргувчи, Бохабар ва Гувоҳдир. Уни мушриклар тавсифлаётган нолойиқ исму сифатлардан поклайман ва У қандай улуғ Зотдир! У барча нарсани Билгувчи ҳамда Эшитгувчидир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир! У барча нарсанинг илмини қамраган Зотдир. Шундай экан, Унинг илми ва қамровидан қандай четга чиқа оламиз?!

Мен бизга ҳаёт йўлини ёритиб кўрсатиб берган, жаҳаннамдан огоҳлантириб, жаннатдан муждалар берган Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавоту саломлар йўллайман.

Ҳурматли дўстим, қаёққа кетаяпсиз? Эҳтиёт бўлинг! Чунки сизни ҳар замон ва ҳар маконда кузатаётган гувоҳлар бор! Қаёққа кетаяпсиз?!

Муҳтарама синглим, ҳушёр бўлинг ва билингки қилган ишларингизга гувоҳ бўлаётган ва барча ҳаракатларингизни кузатаётган шоҳидлар бор! Эҳтиёт бўлинг!!

Биринчи гувоҳ – биз устида юраётган, еяётган, ухлаётган, айримларимиз устида осийлик қилаётган ЕРдир.

ЕР бир кун келиб гапиради ва сизнинг қилмишларингизни очиб ташлайди. Ҳой Аллоҳнинг бандаси, у куни Ер сизни расво қилади, сирларингизни очади. Шояд сиз: ЕРнинг гувоҳлик беришига қандай далиллар бор?,– деб савол берарсиз. Мен сизга Аллоҳ таолонинг ушбу оятини ҳужжат қиламан:

﴿إِذَا زُلْزِلَتِ الْأَرْضُ زِلْزَالَهَا وَأَخْرَجَتِ الْأَرْضُ أَثْقَالَهَا وَقَالَ الْإِنْسَانُ مَا لَهَا يَوْمَئِذٍ تُحَدِّثُ أَخْبَارَهَا ﴾

«Қачон Ер ўзининг (энг даҳшатли) зилзиласи билан ларзага тушганида. Ва Ер (ўз бағридаги хазинаю дафиналардан ва инсон жасадларидан иборат) «юк»ларини (юзага) чиқариб ташлаганида. Ва (ҳаётлик пайтида қайта тирилишни инкор қилгувчи бўлган) инсон (қайта тирилганидан даҳшатга тушиб: «Ерга» нима бўлди ўзи?) деб қолганида, ана ўша Кунда Ер, Парвардигорингиз унга ваҳий қил(иб, сўзлашга буюр)гани сабабли ўз хабарларини сўзлар!» (Залзала: 1 – 4).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг «ўз хабарларини сўзлар!» оятини тафсир қилдилар. Саҳобаларга: «Унинг хабарлари нима эканини биласизларми?»– деб сўрадилар. Саҳобалар: Аллоҳ ва Расули биздан кўра яхши билгувчироқдир!,– деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Унинг хабарлари: устида юрган ҳар бир эркагу аёлнинг қилган ишларига гувоҳ бўлишидир. У: Сен фалон ва пистон кунлари бу ва у ишларни қилгансан,– дейди. Бу – унинг хабарларидир»– дедилар (Термизий раҳимаҳуллоҳ бу ҳадисни «ҳасан», деди: 3353).

Ҳа, ҳурматли дўстим ва муҳтарама синглим, Ер гувоҳлик беради!

Нима дейсиз, машинасини ғизиллатиб у ёқдан бу ёққа қизу жувонларга қараш ёки шилқимлик қилиш учун ҳайдаб кетаётган йигитча қилмишларига Ернинг шоҳид бўлаётганидан хабардорми?! Ернинг тез кунлар ичида уни шарманда қилиши, гуноҳлари ва шумликларини фош этишини эсладими?!

Сиз гуноҳни қилишга шайланган ва қилган пайтингизни эсладингизми?! Ўша онда, жиноятингизни ҳеч ким пайқамаган ва унга шоҳид бўлмаган деб ўйлайсизми?! Устида гуноҳга қўл урганингиз Ер тез кунда сизга қарши гувоҳлик беради! Сиз бундан ғофил бўлсангиз, Ер ғофил эмас эди! Субҳоналлоҳ!

Бозорларда ўз жамоли ва либосини кўз–кўз қилиб юрган ва одамларни ўзига қаратмоқчи бўлган қиз, Ер, яқинда, узунлиги 50 000 йиллик кунда ундан хабар бериши, жиноят ва қилмишларини фош этишидан хабардорми?!

Машинага ҳайдовчи билан маҳрамсиз ўтирган жувон, Ер уни амаллар Аллоҳга кўрсатиладиган кунда шарманда қилишини биладими?!

Иккинчи гувоҳ – яхши ва ёмон амалларимизни ёзиб турадиган фаришталардир. Аллоҳ таоло айтди:

﴿وَإِنَّ عَلَيْكُمْ لَحَافِظِينَ كِرَامًا كَاتِبِينَ يَعْلَمُونَ مَا تَفْعَلُونَ ﴾

«Ҳолбуки, шак-шубҳасиз сизларнинг устингизда (қилган ҳар бир амалингизни) ёд олиб, ёзиб тургувчи улуғ (фаришта)лар бордир» (Инфитор: 10 – 12).

Севимли дўстим, тунов куни тунда ойнаижаҳон қаршисида ҳаёсиз фильмларни томоша қилганингизни эсладингизми? Эслаган бўлсангиз керак?! Сиз ўша жойда ёлғизмидингиз?!

Кошки сиз фаришталар ўша қилмишингизни ёзиб қўйишганини билсангиз эди!

Бошқа бир йигит телефон гўшагини қизу жувонлар билан гаплашиш учун кўтарди. У, фаришталар бу қилмишини битиб қўйганларидан хабардорми?!  

Азонни эшитсада намозни вақти чиққунига қадар кечиктирган қиз, ўша намозни ўқий олмаган. Чунки у, ё телефонда валақлаган ёки телеканаллар ва фильмларни кўриш билан «овора» бўлган... Мен аниқ айта оламанки, бу қиз фаришталарнинг шоҳид ва унинг амалларини ёзишаётганидан бехабардир.

Бузғунчи секуляристлар ва мунофиқ ёзувчиларга шуни айтаманки: Сизлар айтаётган ёки таълиф этаётган барча нарсаларингизни Қиёмат кунида амал номаларингизда ўз кўзингиз билан кўрасизлар. Чунки битикчи фаришталар сўзларингиз ва амалларингизни ёзиб девон қилганлар:

﴿أَمْ يَحْسَبُونَ أَنَّا لَا نَسْمَعُ سِرَّهُمْ وَنَجْوَاهُمْ بَلَى وَرُسُلُنَا لَدَيْهِمْ يَكْتُبُونَ ﴾

«Балки уларнинг гумонларича, Биз уларнинг сирларини (билмасмиз) ва шивир-шивирларини эшитмасмиз?! Ундоқ эмас! Бизнинг элчиларимиз (фаришталар) уларнинг олдиларида (ҳар бир қилган ишларини) ёзиб турурлар!» (Зухруф: 80).

Бу битиклардан сўнгра Аллоҳ қандай жазо беради?!

Сиз ўлгач амал номангиз ёпилади. Лекин унга қабрингиздан чиққач дуч келасиз. Фаришталар дунё ҳаётида ёзган бу битикларни қўлингизга берилади. Аллоҳ таоло, ҳузурида турган пайтингизда уни ўқишга буюради:

﴿وَنُخْرِجُ لَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ كِتَابًا يَلْقَاهُ مَنْشُورًا اقْرَأْ كِتَابَكَ كَفَى بِنَفْسِكَ الْيَوْمَ عَلَيْكَ حَسِيبًا ﴾

«Биз Қиёмат куни унга очиқ ҳолда рўбарў бўладиган бир китобни (яъни, номаи аъмолини) чиқариб кўрсатурмиз. (Ва унга дейилур); «Номаи аъмолини ўқи! Бугун ўз нафсинг ўзингга қарши етарли ҳисобчидир»» (Исро: 13, 14).

Бу – ҳайратомуз лаҳзадир. Бу – банда ялангоёқ ва яланғоч ҳолатида қўлида амал номалари билан Қудратли Аллоҳ ҳузурида турадиган ондир. Амал номалари – яхшилик ва ёмонлик девонидир. Шундай экан, сизнинг тунларини телеканаллар билан бедор, кундузларини эса намоз пайтлари ухлаб ўтказган одам ҳақидаги фикрингиз қандай?! Эй Аллоҳнинг қули, ёмон қилмишларингизни амаллар девонида кўрганингизда қандай ҳолатга тушасиз?!

Кошки иш амалларингизни кўриш билан тўхтаса. Энди, уни ўқиш амри берилади... Нимани ўқийсиз ва нимани кўрасиз?

Эй кашанда, нимани ўқийсиз?

Эй ота–онасига оқ бўлган, нимани ўқийсиз?

Эй фарзандаларининг тарбиясига беэътибор инсон, нимани ўқийсиз?

Эй судхўр, нимани ўқийсиз? Аллоҳ таоло шундай дейди:

﴿يَوْمَ يَنْظُرُ الْمَرْءُ مَا قَدَّمَتْ يَدَاهُ ﴾

«У Кунда (ҳар бир) киши ўзи қилиб ўтган нарсани (яъни барча яхши-ёмон амалларини) кўрур» (Набаъ: 40).

Роббисидан ғофила қолиб, Мавлосига итоат этишдан воз кечган қизга шундай дейман: Сиз «каттаю кичик барча нарсани қолдирмай ўз ичига олган» (Қаҳф: 49) ушбу девонда нимани кўрасиз?

Синглим, ўша ерда амалларингизни ўқийсиз! Сиз нимани ўқийсиз?! Кийган кийимларингиз ҳаром, гуноҳ билан ўтказган вақтларингиз зиён!!

Синглим, иш хатарли! Сиз қачон уйғонасиз?!

Мен сизга ушбу оятни ёдлаб олишни тавсия этаман:

﴿وَوَجَدُوا مَا عَمِلُوا حَاضِرًا وَلَا يَظْلِمُ رَبُّكَ أَحَدًا ﴾

«Улар қилиб ўтган барча амалларини ҳозиру нозир ҳолда топурлар. Парвардигорингиз ҳеч кимга зулм қилмас» (Каҳф: 49).

Учинчи гувоҳ – Аллоҳ таолонинг бизга ато этган неъматлари – аъзоларимиз: қўлларимиз, оёқларимиз, тилимиз, кўзларимиз, икки қулоғимиз ва бутун аъзоларимиздир.

Эй Аллоҳнинг қули ва чўриси, Қиёмат қоим бўлгач, бу аъзолар сизга қарши гувоҳлик бериш учун келишади!

Бу мисли бўлмаган манзарадир: Банда Роббисининг ҳузурида туради ва сарҳисоб бошланади. Сўнгра, ўтказган кунларингиздаги сирларни фош этиш ва қилган жиноятларингиз хабарини бериш учун аъзолар гувоҳлик бера бошлайди:

﴿الْيَوْمَ نَخْتِمُ عَلَى أَفْوَاهِهِمْ ﴾

«Бу кун Биз уларнинг оғизларини муҳрлаб қўюрмиз» (Ёсин: 65). Ундан кейин нима бўлади?

﴿وَتُكَلِّمُنَا أَيْدِيهِمْ ﴾

«уларнинг қўллари сўзлар» (Ёсин: 65). Иш шу ерда тўхтайдими? Йўқ! Балки:

﴿وَتَشْهَدُ أَرْجُلُهُمْ بِمَا كَانُوا يَكْسِبُونَ ﴾

«... ва оёқлари гувоҳлик берур» (Ёсин: 65).

Ҳасрат устига ҳасрат!

Эй одамзод, икки қўллар тилга кириб ҳаққингизда хабар бера бошлагач, шундай дейди:

Роббим, у, қўллари билан порнографик ойномаларни харид қилган, йўлдош телеканалларининг дастурини унисидан бунисига олган!

Роббим, у, қўллари билан бегона аёлларни ушлаган, қизлар билан гаплашиш учун телефон гўшагини кўтарган!

Роббим, у, қўллари билан сигарет, чилим ва гиёҳванд моддаларни ушлаб чеккан! Ароқ ва маст қилувчи ичимликларни ичган!

Балки манави қизу жувоннинг қўллари Аллоҳ ҳузурида: Роббим, у, қўллари билан тор аболарни ушлаган, ажнабий эркаклар олдидан ўтиш учун пардоз қилиб, атирлар қўйган!,– дер!

У кун – даҳшатли ва шарманда қиладиган кундир! У кунда оёқлар ҳам тилга киради: Мен ҳам ҳаром ишлар учун юриб борганман. Намозларга бормаганман. Аммо ҳаром ишлар қилинадиган ўлкаларга сафар қилганман! ...

﴿يَوْمَئِذٍ تُعْرَضُونَ لَا تَخْفَى مِنْكُمْ خَافِيَةٌ ﴾

«Ўша Кунда сизлар (ҳисоб-китоб учун Аллоҳга) кўндаланг қилинурсизлар — сизларнинг бирон сирингиз махфий қолмас» (ал–Ҳааққа: 18).

Жасаднинг бошқа аъзолари тилга кирганида шармандалик ва даҳшат яна ҳам қаттиқ тус олади:

﴿حَتَّى إِذَا مَا جَاءُوهَا شَهِدَ عَلَيْهِمْ سَمْعُهُمْ وَأَبْصَارُهُمْ وَجُلُودُهُمْ بِمَا كَانُوا يَعْمَلُونَ ﴾

«Энди қачонки улар (дўзахга) келишгач, (ҳаёти, дунёда қилиб ўтган куфру исёнлари ҳақида сўралади, лекин улар ўз қилмишларидан тонишга уринадилар. Шунда) уларнинг қулоқлари, кўзлари ва терилари улар қилиб ўтган нарсалари ҳақида ўзларига қарши гувоҳлик беради» (Фуссилат: 20).

Менимча, ҳар бир йигит ўз кўзининг барча гуноҳ нигоҳ учун, қулоғининг эса тинглаган ҳаёсиз қўшиқлар ва гаплар учун бераётган гувоҳлигига ҳайрон бўлиб: Кўзим, қулоғим ва оёқларим! Нега менга қарши гувоҳлик бераяпсизлар?!,– деб қолса ажаб эмас! Бунинг жавоби кескин бўлади:

﴿قَالُوا أَنْطَقَنَا اللَّهُ الَّذِي أَنْطَقَ كُلَّ شَيْءٍ ﴾

«Улар териларига «Нима учун бизга қарши гувоҳлик бердинглар?»— дейишганида, (терилари): «Бизларни барча нарсани сўзлатган зот Аллоҳ сўзлатди» дерлар» (Фуссилат: 21).

Шу билан ушбу ҳайратомуз манзара ниҳоясига етади...

Дўстим, ўша пайтда қандай ҳолатга тушасиз?!

Сиз ўша лаҳзаларда бутун аъзоларингиз тоату ибодатлар қилишингизга гувоҳ бўлишини хоҳлайсизми ёки барча Оламлар Роббиси ҳузурида аъзолари шарманда қиладиган бандалар қаторида бўлишними?!

Охири, бизга қарши гувоҳлик берадиган бирон зот қолдими?!

Ҳа, қолди. У – барча гувоҳларнинг Роббиси бўлган Якто маъбуд ва парвардигор – Аллоҳдир!

﴿أَوَلَمْ يَكْفِ بِرَبِّكَ أَنَّهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ شَهِيدٌ ﴾

«Ахир (улар­га) Парвардигорингизнинг барча нарсага гувоҳ экани (яъни Аллоҳ таоло ушбу Қуръонда коинотдаги барча нарсани қамраб олиб. Ўз ҳукмини баён қилаётгани сизнинг ҳақ пайғамбар эканлигингизни исботлаш учун) етарли эмасми?!» (Фуссилат: 53).

У, сизни қаерда бўлсангиз ҳам кўради ва билиб туради:

﴿إِنَّ اللَّهَ لَا يَخْفَى عَلَيْهِ شَيْءٌ فِي الْأَرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ ﴾

«Албатта Аллоҳга на Ердаги ва на кўкдаги бирон нарса махфий эмасдир» (Оли Имрон: 5).

Бандаларидан бохабар ва барча нарса Унга аён бўлган Аллоҳни, мушриклар тавсифлаётган нолойиқ исму сифатлардан поклайман:

﴿وَهُوَ مَعَكُمْ أَيْنَ مَا كُنْتُمْ ﴾

«Сизлар қаерда бўлсангизлар У сизлар билан биргадир» (Ҳадид: 51);

﴿وَاللَّهُ يَعْلَمُ مَا فِي قُلُوبِكُمْ ﴾

«Аллоҳ сизларнинг дилларингиздаги сирларингизни (ҳам) билур» (Аҳзоб: 51).    

Кўнгилдаги нарсаларни билган Аллоҳни поклайман! Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, биз кучсизлигимиз ва камчилигимизнинг боши, Аллоҳ таолонинг бизларни кузатиб турганидан бехабар эканимиздир! Акси тақдирда, банда гуноҳдан холи бўлмайди ва одамлар кўзидан, кўриб қолмасликлари учун, йироқлашади. Агар у Аллоҳ таолонинг кўриб, кузатиб турганини билса эди, гуноҳга қўл урмаган бўлар эди! Лекин у, Аллоҳдан ғафлатда қолди ва шаҳватларга муккасидан кетди:

﴿أَلَمْ يَعْلَمْ بِأَنَّ اللَّهَ يَرَى ﴾

«Аллоҳ(нинг унинг барча қилмишларини) кўриб туришини билмасми?!» (Алақ: 14).

Қизларга шилқимлик қилаётган мана бу йигит номаҳрам билан қилаётган суҳбатини ва Аллоҳ таолонинг:

﴿وَاللَّهُ يَسْمَعُ تَحَاوُرَكُمَا ﴾

«Аллоҳ сизларнинг басти-жавобларингизни эшитур» (Мужодала: 1) оятини эсласа эди, шилқимлиги ва шаҳватларидан воз кечар эди. Бировимиз бирон киши гуноҳини билиб қолганини билса эди, ҳижолат бўлиб, уяларди. Бироқ, Аллоҳ таолодан уялиш қаерда?!  

Мўъмина синглимизга ҳам, йигитларни ўзига жалб қилиш учун очиқ–сочиқ кийинишидан илгари, шундай демоқчиман: Аршига кўтарилган Қудратли зот сиз қилаётган ишларни кўриб, билиб турибди. У, кўнгиллардаги нийятларни ҳам билади!  

Барча мўъмин ва мўъминаларга шундай демоқчиман: Сизлар Аллоҳ таолонинг Алийм (Билгувчи, Бохабар), Басийр (Кўриб тургувчи), Шаҳийд (Гувоҳ), Хабийр (Бохабар, Хабардор), Муҳийт (Илми барча нарсани қамраган), Самийъ (Эшитгувчи) каби исмлари борлигини биласизларми?! Бу исмларнинг барчаси Аллоҳнинг ҳар бир ҳолатда кузатиб туришига далолат қилади. Эй гуноҳлар қилиш умидида хорижларга саёҳат қилаётган инсон, Лутф этувчи Якто зотнинг кузатувини унутманг! Ҳаром нарсаларга қараш билан лаззатланаётган одам, барча нарсадан Бохабар Подшоҳнинг қараб турганини ёддан чиқарманг! Эй тунларини гуноҳлар билан бедор ўтказаётган одам, Аллоҳ сизни кўрмоқда ва ҳолингиздан хабардордир! Шундай экан Сиз нималарга қўл ураяпсиз?!

 

Хотима

Шоҳидларнинг гувоҳлигидан қачон огоҳ бўламиз?!

Иш жиддий, амал девонлари кўрсатиладиган кун эса даҳшатлидир. У кунда сирлар фош бўлиб, шармандаликлар очилади.

Аллоҳ таолодан ўзим ва сизлар учун барча яхшиликларнинг муваффақиятини тилайман.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавоту саломлар йўлласин.

 

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Wed, 18 Apr 2012 12:34:57 +0000
Улар билан иноқ бўлинглар! (Шайх Абдулмалик Қосим) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4488:ulr-biln-in-blinglr-shih-bdulli-si&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4488:ulr-biln-in-blinglr-shih-bdulli-si&catid=211&Itemid=104 Улар билан иноқ бўлинглар!

Муаллиф:   Шайх Абдулмалик Қосим

Мутаржим:  Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа:  وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Эркагу аёлни томган сувдан яратган Аллоҳга ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва асҳобларига салавоту саломлар бўлсин!

Сўнг ...

Аллоҳ азза ва жалла бу дунёда хотиржам бўлишимиз учун жуфтларимизни яратди ҳамда аҳиллик ва меҳрни биз учун соябон қилди. Биз унвонимизга келаётган дараклар ва ғафлатда қолган мусулмон ва муслималарга эслатиш учун ушбу сатрларни ёзмоқдамиз.

Унутмаслигимиз керакки, эру хотинлик ҳуқуқлари буюк бўлиб, уларнинг ортидан муҳим ишлар кетма–кет келади. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

﴿وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ فَإِنْ كَرِهْتُمُوهُنَّ فَعَسَى أَنْ تَكْرَهُوا شَيْئًا وَيَجْعَلَ اللَّهُ فِيهِ خَيْرًا كَثِيرًا ﴾

«Улар билан тинч-тотув яшанглар. Агар уларни ёмон кўрсангизлар ҳам (сабр қилиб иноқ ҳолда яшайверинглар). Зеро, сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ кўп яхшиликларни қилиб қўйган бўлиши мумкин» (Нисо: 19).

Ҳурматли биродар, никоҳингиздаги жувон омонатдир ва сиз ундан Қиёмат куни жавобгарсиз. Айтингчи, сиз унинг ҳақларини адо этдингизми ёки лоқайдлик қилиб, зое қилдингизми?!

Рафиқанинг асосий ҳуқуқларидан баъзилари қуйидагилардир:

Биринчиси: Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларига биноан хотин–қизларга яхшиликни васият қилиш:

﴿وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ ﴾

«Улар билан тинч-тотув яшанглар!» (Нисо: 19);

«Хотин–қизларга яхшиликни васият қилинглар! Чунки хотин киши қовурғадан яратилган. Қовурғанинг энг эгриси эса юқоридагисидир. Агар уни тўғриламоқчи бўлсангиз синдирасиз, ўз ҳолича қўйсангиз эгрилигича қолади. Бас, уларга яхшиликни васият этингиз!» (Имом Бухорий 3331; Имом Муслим 3720);

«Мен икки заиф: етим ва аёлнинг ҳаққига зулм қилишни ҳаром қилдим» (Имом Аҳмад 9664; Ибн Можа 3678).

Иккинчиси: хотин–қизларга ҳуқуқларини бериб, тортиб олмаслик. Муовия ибн Ҳайда разияллоҳу анҳу ривоят қилади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: Ё Расулуллоҳ, бировимизнинг устидаги рафиқасининг ҳаққи нима?,– деб савол бердим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга: «Ейишни хоҳласа едириш, кийишни хоҳласа кийдириш, юзига урмаслик ва хунук қилмаслик, уйдагина тарк қилиш»– дея жавоб қайтардилар (Ибн Можа 1850).

Баъзи эркаклар ўзларининг дўстларига саховат қўлларини катта очишсада, рафиқалари учун қурумсоқлик қилишади. Ҳолбуки, эркак бошқаларнинг уйига сарфлаганидан кўра ўз уйига сарфлаши билан кўпроқ савоб олади. Бу ҳақда Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ушбу ривоятни келтиради: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Тарафингдан Аллоҳ йўлида харажат қилган, қулни озод қилиш учун сарф этилган, бечорага садақа қилинган ва оилангга сарф этилган динорлар ичидан оиланг учун сарф этганинг динорнинг савоби кўпроқдир» (Имом Муслим 2358).

Айрим эркаклар эса рафиқаларини уришга одатланиб, бирон кунлари жанжалсиз ўтмайди. Оиша разияллоҳу анҳо эса: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг биронта хотинни урганларини кўрмадим»– дедилар (Ибн Ҳиббон 488).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса ҳам пешво ва ҳам ўрнакдирлар.

Баъзи эркаклар эса арзимас нарсалар туфайли араз қилишади. Бечора хотинига ойлаб гапирмайди, унинг кўнглини кўтармайди. Ҳолбуки, у хотин ўз оиласидан йироқда ёки ёлғизлиги боис қўрқадиган ёшда бўлиши мумкин.

Учинчиси: рафиқага диний таълим бериш, ибодатларни ўргатиш, ибодатларни қилишга рағбатлантириш. Аллоҳ таоло шундай дейди:

﴿وَاذْكُرْنَ مَا يُتْلَى فِي بُيُوتِكُنَّ مِنْ آيَاتِ اللَّهِ وَالْحِكْمَةِ ﴾

«Уйларингизда Аллоҳнинг оятлари ва ҳикмат (яъни пайғамбар ҳадислари)дан иборат тиловат қилинадиган нарсаларни зикр-тиловат қилинглар!» (Аҳзоб: 34).

Мўъминлар онаси Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Ансорларнинг рафиқалари қандай яхши аёллар–а! Чунки улар динда фақиҳ бўлиш учун уялмайдилар!» (Имом Муслим 776).

Эр рафиқасининг Қуръон Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ўрганишини кузатиб бориши, ўрганишга қизиқтириши ҳамда Аллоҳга итоат ва ибодат қилишга рағбатлантириши керак. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

﴿وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا ﴾

«Аҳли-умматингизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намоз ўқишда) чидамли бўлинг!» (Тоҳа: 132).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса шундай деганлар: «Тунда туриб намоз ўқиган ва рафиқасини уйғотгач у ҳам намоз ўқиган, агар уйғонмаса юзига сув сочган кишига Аллоҳ раҳматларини ёғдирсин! Тунда туриб намоз ўқиган ва умр йўлдошини уйғотган ва у ҳам намоз ўқиган, агар уйғонмаса юзига сув сочган хотинга Аллоҳ раҳматларини ёғдирсин!» (Абу Довуд 1310, 1452; Имом Аҳмад 7404).

Тўртинчиси: рафиқага чиройли муносабатда бўлиш, унинг туйғу ва ҳиссиётларини қадрлаш.

Аллоҳ таоло бу ҳақда:

﴿وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ ﴾

«Улар билан тинч-тотув яшанглар!» деди (Нисо: 19).

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо: «Мен менга ясанишини хоҳлаганимдек хотиним учун ясанишни суяман. Чунки Аллоҳ таоло буни ўзининг:

﴿وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ ﴾

«Улар билан тинч-тотув яшанглар!» ояти билан зикр қилди»– деди.

Айрим мусулмон оилалар ичида тарқалган ва бизга амр этилган чиройли муносабатларга мухолифлик шу даражага етиб бордики, сўкиниш, хотин кишини хилқати ва хулқи, оиласи ва қариндошларини камситиш, таҳқирлаш, ёмон исм ёки лақаблар билан чақириш ҳамда ичидаги нафрат ва адоватни ошкора айтиш ҳоллари одат тусига кириб қолди. 

Бундан ташқари, хотинига бошқа хотинларнинг чиройини мақтаб, хотинидан гўзалроқ ва фазилатлироқ эканини айтиш ҳам ёйилмоқда. Бу ҳам хотин кишини ўз имконида бўлмаган нарсалар билан ҳиссиётларини таҳқирлашдир.

Аёлнинг туйғу ва ҳурматини ҳимоя қилиш учун уни энг чиройли исмлар билан чақириш, уйга кирар экан унга салом бериш, совға ва ширин сўзлар билан дўстона муносабатда бўлиш лозим. Хотин кишининг хато ва камчиликларини ҳадеб таъқиб этавериш, тотувлик аломати эмас. Тиришаётган лекин уддасидан чиқа олмаётган ишларида уни афв этиш, кечириш, хато ва камчиликларидан кўз юмиш, мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадислари ҳақида тафаккур қилинг: «Мўъминларнинг иймони тўкис бўлгани, ахлоқи гўзал бўлганидир. Сизларнинг яхшироғингиз – рафиқаларингизга (ахлоқи) яхшироқ бўлганингиздир!» (Термизий 1162; Имом Аҳмад 10110).

Бешинчиси: хотин кишини бошига келиши мумкин бўлган бузғунчилик ва шубҳалардан ҳимоя қилиш, унга бўлган рашкни изҳор этиш, уни уйида ўтиришга рағбатлантириш, бадхулқ дугоналардан йироқ тутиш, ҳадеб бозорларга бораверишига монеъ бўлиш, агар бормоқчи бўлса бирга бориш, маҳрамсиз сафар қилишига ижозат бермаслик керак. Сиз хотинингиз қўлингиздаги омонат бўлиб, ундан Қиёмат кунида сарҳисоб қилинишингиз муқаррар эканини унутманг. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳар бирингиз масъул ва ҳар бирингиз қўл остидагилардан жавобгарсиз!»– деганлар (Муттафақун алайҳ).

Олтинчиси: хотин кишининг жинсий ва бошқа эҳтиёжларини қондириш.

Чунки бу, уни бошқаларга интилишдан тўсади ва покдомон сақлайди. Сиз рафиқангизнинг ҳиссий эҳтиёжларини ширинсуханлик, мақтовлар билан қондиришга ҳаракат қилинг. Унинг учун вақтингизни айиринг. Хонадонингиз учун табассумингиз ва гўзал ахлоқингизни аяманг.

Шу ҳақда Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушуб ҳадисини ривоят қилган: «Абдуллоҳ, менга келган хабарларга қараганда, сен кундузлари рўза тутиб, кечаларни ибодат билан бедор ўтказаётган эмишсан?»– деб қолдилар. Мен: Тўғри, ё Расулуллоҳ!,– деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ундай қилма! Рўза ҳам тут, оғзинг очиқ ҳам бўлсин. Кечалари тур ва ухла ҳам. Чунки зиммангда тананг учун, кўзинг учун, рафиқанг учун ҳақ бордир»– дедилар (Имом Бухорий 1975, 4800).

Бошқа бир ҳадисда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларнинг бир парча гўштингизда ҳам садақа бордир»– дедилар. Саҳобалар: Ё Расулуллоҳ, бировимиз шаҳватини қондирса ҳам унга савоб бўладими?,– деб савол беришганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар уни ҳаромга қўйса гуноҳ бўладими?. Бинобарин уни ҳалолга қўйса савоб бўлади»– деб жавоб бердилар (Имом Муслим 2376).   

Еттинчиси: рафиқаларга қилинаётган муносабатларда энг яхши эркаклардан ўрнак олиш ва хотинни севинтириш.

Уқба ибн Омир разияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эркак кишининг кўнгил очадиган барча нарсаси ботил бўлсада, отини ўргатиши, камонини отиши ва хотинини эркалатиши бундан мустаснодир»– дедилар (Ибн Можа 2811).

Сизга хизмат қилган, овқатларингизни пиширган, сизни оқ кийинтирган, хонадонга киришингиз билан севинган, фарзандларингизни тарбия қилган, ҳаётингиз давомида рўзғорингизни саранжом қилган хотинингиздан кўра сизнинг гўзал ахлоқингиз ва яхши муносабатингизга лойиқроқ бирон кимса борми?!

Биз учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламда чиройли намуна бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам севинтириш учун Оиша онамиз билан югуриш мусобақаси уюштирар ва уни эркалаб: Ойиш!,– деб чақирар, гаплашиб ўтирар ва ҳатто ҳикоялар айтиб берар, рафиқалари билан маслаҳатлашар, жумладан, Умму Салама разияллоҳу анҳо билан Ҳудайбийя сулҳи ҳақида маслаҳат қилган эдилар.   

Саккизинчиси: рафиқанинг нозларини кўтариш ва унга сабрли бўлиш.

Чунки ҳаётнинг узунлиги ва дунё ишларининг кўплиги бир одамда жуфтига нисбатан ёқтирмайдиган нарсаларни ҳам кўрсатиб қўйиши мумкин. Зеро одамзод заиф ва камчиликлар билан яратилган. Охират ишларидан бошқа барча ишлардаги қийинчилик ва машаққатларни кўтариш лозим. Чунки намозни вақтидан кечиктириш ёки рўза тутмаслик каби охират ишларини кечиктириш мумкин эмас. Биз, аёл кишининг қийналган ёки ой кўрган кунлари эркак кишининг риоягарчилик муносабатида бўлишини назарда тутаяпмиз. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳтарама завжалари тарафидан ҳам камчиликлар содир бўлар ва уларга нисбатан ҳалимлик ва мулойимлик билан муносабат билдирилар эди.   

Тўққизинчиси: рафиқанинг мулкини ҳимоя қилиш ва унинг молини изнисиз ишлатмаслик.

Хотиннинг ҳам мерос ёки совға ёхуд маош каби мулки бўлиши мумкин. Сиз рафиқангизнинг бундай мулкига очиқдан–очиқ ёки ишора ёхуд ваъда ёда таҳдит билан тажовуз қилишдан сақланинг! Уни рафиқангизнинг розилиги билангина ишлатинг! Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:

﴿وَآتُوا النِّسَاءَ صَدُقَاتِهِنَّ نِحْلَةً فَإِنْ طِبْنَ لَكُمْ عَنْ شَيْءٍ مِنْهُ نَفْسًا فَكُلُوهُ هَنِيئًا مَرِيئًا ﴾

«Хотинларингизга маҳрларини ҳадя каби (яъни чин кўнгилдан, мамнунлик билан) берингиз! Агар ўзлари сизлар учун у маҳрдан бирон нарсани ихтиёрий равишда кечсалар, сизлар уни пок ва муборак билиб еяверинглар» деди (Нисо: 4).       

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муҳтарама рафиқаси Хадича разияллоҳу анҳонинг молига омонатдор бўлиб, ўз ҳаққинигина олар эдилар. Тижорати билан рози қилиш учун Хадича разияллоҳу анҳо билан савдолашмас ва унга аччиқланмас эдилар.

Аллоҳ таоло тамаъгирлик омили бўлиши эҳтимол бўлган ва аслида эрнинг моли бўлган маҳрни олиб қолишдан огоҳлантириб шундай дейди:

﴿وَإِنْ أَرَدْتُمُ اسْتِبْدَالَ زَوْجٍ مَكَانَ زَوْجٍ وَآتَيْتُمْ إِحْدَاهُنَّ قِنْطَارًا فَلَا تَأْخُذُوا مِنْهُ شَيْئًا أَتَأْخُذُونَهُ بُهْتَانًا وَإِثْمًا مُبِينًا وَكَيْفَ تَأْخُذُونَهُ وَقَدْ أَفْضَى بَعْضُكُمْ إِلَى بَعْضٍ وَأَخَذْنَ مِنْكُمْ مِيثَاقًا غَلِيظًا ﴾

«Агар бир хотинни қўйиб, бошқа хотинга уйланмоқчи бўлсангизлар, аввалгисига саноқсиз молу дунёни (маҳр қилиб) берган бўлсангиз-да, ундан бирон нарсани қайтариб олмангизлар! Уни бўҳтон ва очиқ гуноҳ билан оласизми? Ахир бир-бирингиз билан қўшилиб, улар (яъни хотинларингиз) сизлардан қатъий аҳд-паймон олганларидан сўнг қандай қилиб уни (яъни маҳрни) қайта­риб оласиз?!» деди (Нисо: 21, 22).

Агар ажрашаётган хотиннинг маҳри шунчалар таъминот остига олинган экан, никоҳингиздаги рафиқангизнинг пешона тери билан тўплаган бойлиги ҳақида нима дейсиз?!

Унинг молини рухсатсиз олишингиз оиладаги раҳбарлигингиз ва рафиқангизга, гарчи сиздан давлатманд бўлсада, инфоқ қилишингизга хилофдир. Рафиқаларининг бойликларини тортиб олиб уйлар қураётган ёки сармоя қилиб ишлатиб, аста–секин ўз номига ўтказиб олаётган эркаклар ҳушёр бўлсинлар! Чунки бундай қилиш, рафиқанинг молини ноҳақ олиш ва ҳаромдир. Уни рафиқанинг изни билангина ишлатиш лозим!

Ўнинчиси: бир неча аёлга уйланган эркак рафиқалари ўртасида кечалаш ва моддий таъминот борасида адолатли бўлиши шарт. Чунки Аллоҳ таоло шундай деган:

﴿إِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُ بِالْعَدْلِ وَالْإِحْسَانِ ﴾

«Албатта, Аллоҳ адолатга, чиройли амаллар қилишга ... буюрур» (Наҳл: 90).

Афсуски, бундай эркакларнинг кўпи битта хотинга мойилликларини орттириб юборадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса бундан огоҳлантириб: «Кимнинг иккита хотини бўлиб биттасига (кўпроқ) мойил бўлса, Қиёмат кунида бир томони осилиб келади»– деганлар (Абу Довуд 2135).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарга чиқмоқчи бўлсалар рафиқалари ўртасида қуръа ташлар ва қуръа кимга чиқса ўша билан сафарга отланар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бетоблик пайтларида ҳам адолатдан воз кечмаган ва рафиқаларидан Оиша разияллоҳу анҳонинг уйида даволаниш учун ижозат сўраган эдилар!

Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳунинг иккита рафиқаси бўлиб, бирининг навбат куни бўлса ўша куни иккинчисининг уйидан сув ичмас эди!

﴿رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَامًا ﴾

«Парвардигоро, Ўзинг бизларга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан шод-хуррамлик ҳадя этгин ва бизларни тақводорларга пешво қилгин» (Фурқон: 74).

Аллоҳим, рафиқаларимиз ва зурриётимизни ислоҳ эт! Бойлигимиз ва болаларимизга баракаларингни ёғдир!

Биздан дуо ва ибодатларимизни қабул қил, бизларни мағфират қил ва бизга раҳматларингни ёғдир! Дарҳақиқат, Сен – Билгувчи, Эшитгувчисан!

Аллоҳим, бизнинг, ота–онамизнинг ва барча мусулмонларнинг гуноҳларини афв айла!

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, унинг оиласи ва барча асҳобларига салавоту саломлар йўлласин! 

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Thu, 12 Apr 2012 07:18:43 +0000
Порахўрлик (Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4487:prhrli-ll-bdulziz-ibn-bdull-ibn-bz&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4487:prhrli-ll-bdulziz-ibn-bdull-ibn-bz&catid=211&Itemid=104 Порахўрлик

Муаллиф:Аллома Абдулазиз ибн Боз

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа:    الرِّشْوَةُ

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боздан шу мактубни кўрган ёки эшитган барча мусулмон биродарларимга. Аллоҳ таоло мени ҳам, уларни ҳам Тўғри йўлига ҳидоят қилсин ва жаҳаннам азобидан асрасин!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ

Сўнг ...

Ислом дини қаттиқ ҳаром қилган нарсалардан бири – порахўрликдир. Пора – масъул одам бажариши мажбур бўлган манфаатни амалга ошириши бадалига берилган нарсадир. Агар бундан мақсад бировнинг ҳаққига зарар бериш ёки ботил нарсани ҳақиқатга айлантириш ёхуд бировга зулм қилиш бўлса, бундай порахўрликнинг ҳаромлиги яна ҳам қаттиқроқ бўлади.

Ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ «Ҳошия»сида: «Пора – бировнинг ҳоким ёки бошқасига ўз манфаатига ҳукм қилиши ёки хоҳлаган нарсасига йўллаши учун берган нарсадир»– деб ёзган. Бу таърифдан «пора» – талаб қилган киши ютиб чиқадиган ёки унга имконият яратадиган бойлик ёки манфаатдан кўра ом экани маълум бўлмоқда. Бу ердаги «ҳоким» сўзидан маҳкама ҳокими (судья) ёки бошқа бирон киши ёхуд пора бераётган одамнинг муаммоси ечилиши мумкин бўлган давлат раҳбарлари, мулозимлари ёхуд хусусий ширкатлар бошида турган ваколатли шахслар ва ер эгалари ҳам тушунилиши мумкин. «Пора берган одам ва порахўрни ўзи хоҳлаган нарсасини амалга ошириши учун ундаши», пора берган одамнинг ҳақ ёки ноҳақ мақсадини амалга ошириш, демакдир.

Аллоҳ йўлидаги дўстларим, порахўрлик – Аллоҳ таоло бандаларига ҳаром қилган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам лаънатлаган катта гуноҳлардан биридир. Унинг ортида катта бузғунчилик, даҳшатли оқибатлар, муҳими эса катта гуноҳлар ётгани боис, ундан сақланиш ва одамларни огоҳлантириш керак. Порахўрлик Аллоҳ таоло қуйидаги оятида таъқиқлаган тажовуз ичига дохил бўлган гуноҳ ва тажовуздир:

﴿وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ ﴾

«Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз!» (Моида: 2).   

Бундан ташқари Аллоҳ таоло одамларнинг мулкларини ноҳақ ейишни ҳам таъқиқлаган:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ إِلَّا أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً عَنْ تَرَاضٍ مِنْكُمْ ﴾

«Эй мўминлар, молларингизни ўрталарингизда ноҳақ (яъни ўғрилик, қароқчилик, судхўрлик, порахўрлик, қимор каби) йўллар билан емангиз! Балки ўзаро ризолик билан бўлган савдо-сотиқ орқали мол-дунё касб қилингиз» (Нисо: 29);

﴿وَلَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ وَتُدْلُوا بِهَا إِلَى الْحُكَّامِ لِتَأْكُلُوا فَرِيقًا مِنْ أَمْوَالِ النَّاسِ بِالْإِثْمِ وَأَنْتُمْ تَعْلَمُونَ ﴾

«Мол-дунёларингизни ораларингизда ноҳақ — ҳаром йўллар билан емангиз! (Яъни, бир-бирингизнинг ҳаққингизни еманг!) Ва (гуноҳ қилаётганингизни) билиб туриб, одамларнинг молларидан бир қисмини ҳаром йўл билан ейиш учун (молларингизни пора қилиб) ҳокимларга узатманг!» (Бақара: 188).

Порахўрлик – одамларнинг молларини ноҳақ ейишнинг энг қаттиқ турларидан биридир. Чунки у, молни бошқаларни ҳақиқатдан оғдириш учун бериш, демакдир. Порахўрлик ҳақидаги таъқиқ унинг учта асоси: пора берган, пора олган ва порага воситачи бўлган шахсларни ўз ичига олади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда: «Аллоҳ пора берган, пора олган ва порага воситачилик қилган одамни лаънатлади»– деганлар (Табароний «Дуо» 2101, Ҳоким «Мустадрак» 7068).  

Аллоҳнинг лаънати – Аллоҳнинг раҳматидан қувиш ва узоқлатиш, демакдир. Аллоҳнинг лаънатидан Аллоҳга сиғинамиз! Аллоҳнинг лаънати катта гуноҳлардагина ёғилади. Зеро порахўрлик ҳам Аллоҳнинг Қуръони ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари билан таъқиқланган ҳаром турларидан биридир. Аллоҳ таоло ҳаром нарсаларни истеъмол қилганликлари учун яҳудийларни мазаммат ва шарманда қилган эди:

﴿سَمَّاعُونَ لِلْكَذِبِ أَكَّالُونَ لِلسُّحْتِ ﴾

«Улар ёлғонга қулоқ берувчи ҳаромхўр кимсалардир» (Моида: 42);

﴿وَتَرَى كَثِيرًا مِنْهُمْ يُسَارِعُونَ فِي الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَأَكْلِهِمُ السُّحْتَ لَبِئْسَ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ لَوْلَا يَنْهَاهُمُ الرَّبَّانِيُّونَ وَالْأَحْبَارُ عَنْ قَوْلِهِمُ الْإِثْمَ وَأَكْلِهِمُ السُّحْتَ لَبِئْسَ مَا كَانُوا يَصْنَعُونَ ﴾

«Уларнинг кўпларини гуноҳ, зулм томонга ва ҳаромхўрликка чопаётганларини кўрасиз. Қилаётган ишлари нақадар ёмон иш! Олим ва донишмандлари уларни гуноҳ сўзлардан, ҳаромхўрликдан қайтармайдиларми?! Қилаётган ҳунарлари нақадар ёмон ҳунар» (Моида: 62, 63);

﴿فَبِظُلْمٍ مِنَ الَّذِينَ هَادُوا حَرَّمْنَا عَلَيْهِمْ طَيِّبَاتٍ أُحِلَّتْ لَهُمْ وَبِصَدِّهِمْ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ كَثِيرًا وَأَخْذِهِمُ الرِّبَا وَقَدْ نُهُوا عَنْهُ وَأَكْلِهِمْ أَمْوَالَ النَّاسِ بِالْبَاطِلِ وَأَعْتَدْنَا لِلْكَافِرِينَ مِنْهُمْ عَذَابًا أَلِيمًا ﴾

«Яҳудий бўлган кимсаларнинг золимликлари ва кўп кишиларни Аллоҳ?» йўлидан-тўсганлари сабабли, яна манъ этилган бўлсалар-да, судхўрлик қилганлари ва одамларнинг молларини ноҳақ еганлари сабабли уларга олдин ҳалол қилинган нарсаларни ҳаром қилиб қўйдик. Ва улардан кофир бўлган кимсалар учун аламли азобни тайёрлаб қўйдик» (Нисо: 160, 161).

Бу ҳаромдан огоҳлантириб ва унга қўл урган банданинг аянчли аҳволини баён қилиб талайгина ҳадислар ворид бўлган. Ибн Жарир раҳимаҳуллоҳ Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан, у эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Ҳаром билан ўсган барча мускулга жаҳаннам лойиқдир»– дедилар. Саҳобалар тарафидан: Ҳаром нимадир?,– деб саовл берилганида: «Ҳукм асносидаги пора!»– деб жавоб берганлар.

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ Амр ибн Ос разияллоҳу анҳунинг: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман,– деганини нақл қилади: «Қайси халқнинг ичида судхўрлик ёйилса бошларига қаҳатчилик келади. Қайси халқнинг ичида порахўрлик ривожланса бошларига қўрқув келади» (Имом Аҳмад 17856).

Табароний раҳимаҳуллоҳ Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан нақл қилади: «Ҳаром – диндаги порахўрликдир» («Муъжамул Кабийр» 9001).

Муваффақуддин ибн Қудома раҳимаҳуллоҳ «Муғний» китобида ёзади: Ҳасан ва Саид ибн Жубайрлар Аллоҳ таолонинг:

﴿ أَكَّالُونَ لِلسُّحْتِ ﴾

«ҳаромни истеъмол қилганлар» (Моида: 42) оятини «пора» деб тафсир қилдилар. Агар ундан мақсад «қози» (судья) деб айтилса, олган пораси уни куфрга олиб борди, деган маъно тушунилади. Чунки у, порани олгач Аллоҳ нозил қилмаган нарсалар билан ҳукм қилишга ҳозиру нозир бўлади:

﴿وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنْزَلَ اللَّهُ فَأُولَئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ ﴾

«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир» (Моида: 44).

Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ таоло Покдир ва пок нарсаларнигина қабул қилади. Аллоҳ таоло мўъминларни пайғамбарларни буюрган нарсаларга буюрди ва айтди:

﴿يَا أَيُّهَا الرُّسُلُ كُلُوا مِنَ الطَّيِّبَاتِ وَاعْمَلُوا صَالِحًا ﴾

«Эй пайғамбарлар, ҳалол-пок таомлардан енглар ва яхши амаллар қилинглар!» (Мўъминун: 51);

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُلُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُمْ ﴾

«Эй мўминлар, сизларга ризқ қилиб берганимиз — покиза нарсалардан енглар» (Бақара: 172). Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам узоқ сафарга чиққан, сочлари ҳурпайган ва чангга беланган кишининг қўлларини осмонга очиб: Ё, Раббим! Ё, Раббим!,– деган ва унинг еган, ичган ва кийган нарсалари ҳаром, ҳаром билан озиқлангани боис дуолари ижобат бўлмаслигини айтиб ўтдилар (Имом Муслим 2393).

Ҳой мусулмонлар, Аллоҳдан тақво қилингиз ва ғазабидан қўрқингиз! Аллоҳнинг ғазабига олиб борадиган нарсалардан эҳтиёт бўлингиз! Чунки Аллоҳ таоло, ҳаром қилган нарсаларини қилинаётган пайтда ғаюр (рашкли) бўлади. Саҳиҳ ҳадисда: «Аллоҳдан кўра ғаюрроқ бўлган бирон зот йўқдир»– дейилган (Имом Бухорий 4634; Имом Муслим 7168). Ўзингиз ва оилангизни ҳаром мол ва ҳаром озиқ–овқатлардан йироқ тутингиз ва бу билан ҳаром билан озиқланган мускул учун Аллоҳ тайёрлаб қўйган жаҳаннамдан уларни қўрингиз! Бундан ташқари ҳаром луқма, Имом Муслим ривоят қилган ҳадисдаги каби, дуоларнинг ижобат бўлишига ғовдир. Табароний раҳимаҳуллоҳ Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурида:

﴿يَا أَيُّهَا النَّاسُ كُلُوا مِمَّا فِي الْأَرْضِ حَلَالًا طَيِّبًا ﴾

«Эй одамлар, Ердаги ҳалол-пок нарсалардан енглар» (Бақара: 168) ояти тиловат қилинди. Шунда Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳу ўрнидан турди ва: Ё, Расулуллоҳ! Аллоҳга дуо қилинг, мени дуолари ижобат бўладиганлар қаторида қилсин!,– деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Саъд, озиғингни тоза қил–ки, дуолари мустажоб одамлардан бўл! Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, банда қорнига бир луқма ҳаромни ўтказдими, Аллоҳ унинг амалини қирқ кун қабул қилмайди. Қайси банданинг мускуллари ҳаром билан ўсган бўлса, унга жаҳаннам лойиқдир!»– дедилар («Мўъжамул Авсат» 6495). Ушбу ҳадисни Ҳофиз Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ «Жомиъул улуми вал–ҳиками» китобида ҳам Табароний раҳимаҳуллоҳдан нақл қилган.

Ушбу ҳадис озиқ–овқатнинг пок ва ҳалол бўлмаслиги дуонинг ижобат бўлишига тўсиқ экани, унинг Аллоҳ даргоҳига кўтарилишига монеъ эканини билдирмоқда. Бунинг ўзи зарару зиён бўлишга кифоядир. Аллоҳ таоло бундан асрасин! Шунинг учун, Аллоҳ таоло сизларни ўзингиз ва оилангизни жаҳаннамдан, Аллоҳнинг аламли азобидан сақлаб қолишга чорлади:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قُوا أَنْفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَارًا وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ عَلَيْهَا مَلَائِكَةٌ غِلَاظٌ شِدَادٌ لَا يَعْصُونَ اللَّهَ مَا أَمَرَهُمْ وَيَفْعَلُونَ مَا يُؤْمَرُونَ ﴾

«Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли-оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангизки, у (дўзах) устида қаттиқдил ва қаттиққўл, Аллоҳ ўзларига буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат ўзларига буюрилган нарсани қиладиган фаришталар турур» (Таҳрим: 6).

Ҳой мусулмонлар, Роббингизнинг чақириғига ижобат қилинглар! Фармойишларига итоат этиб, таъқиқларидан йироқ туриб, ғазабига олиб борадиган нарсалардан сақланинглар! Шундагина дунё ва охиратда бахтиёр бўласизлар! Аллоҳ таоло айтди:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ وَاتَّقُوا فِتْنَةً لَا تُصِيبَنَّ الَّذِينَ ظَلَمُوا مِنْكُمْ خَاصَّةً وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар. Ҳамда сизлардан фақат золим кимсаларнинг ўзигагина етмай (балки барчага етадиган) балодан сақланингиз! Ва билингизки, албатта Аллоҳнинг азоби қаттиқдир» (Анфол: 24, 25).

Аллоҳ таолодан сизу бизни гапларга қулоқ солиб, уларнинг яхшисига эргашган, эзгулик ва тақвога ҳамкор бўлган, Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатига қатъий риоя қилган бандалар қаторида қилишини, нафсимизнинг шумлиги ва амалларимизнинг ёмонликларидан паноҳ беришини, раҳбарларимизни бандалар ва ўлкалар манфаати бўлган ишларга муваффақ қилишини сўраймиз. Дарҳақиқат, Аллоҳ бунга лойиқ ва қодир Зотдир.

Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

 

Саволлар

Порахўрликнинг эътиқодга салбий таъсири

Савол: Порахўрликнинг мусулмоннинг эътиқодига қандай салбий таъсирлари бор?

Аллома Абдулазиз бин Абдуллоҳ ибн Боз жавоб беради:

Порахўрлик ва бошқа гуноҳлар иймонни сусайтиради, Аллоҳнинг ғазабини келтириб, банданинг бошқа гуноҳларни қилишида Шайтоннинг ҳукмронлигига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳар бир мусулмон ва муслималар пора ва бошқа гуноҳлардан эҳтиёт бўлиши керак. Ага олган бўлса порани ўз эгасига қайтаришлари лозим. Агар бунинг имкони бўлмаса тавба қилгач олинган порани эгаси номидан фуқароларга садақа қилиб бериши керак. Шояд Аллоҳ унинг гуноҳларини афв этса.

 

Манбаъ: «Даъват китоби» 158.

 

Порахўрликнинг мусулмонлар манфаатига салбий таъсири

Савол: Поранинг мусулмонларнинг манфаатлари, сулуклари ва ўзаро муомалаларини бузишдаги салбий таъсири қандай?

Аллома Абдулазиз бин Абдуллоҳ ибн Боз жавоб беради:

Поранинг мусулмонлар мафаатига салбий таъсирларидан бири ичларидаги заиф инсонларга зулм, уларнинг ҳуқуқларини поймол қилиш ёки зое қилиш ёхуд порани қўлга киритиш учун ноҳақ кечиктиришдир. Бундан ташқари порахўр қози (судья), мулозим ва бошқа шахслар ахлоқининг бузилиши, нафсу–ҳавосига асир бўлиши, иймонининг заифлашиши, дунё ва охиратда Аллоҳнинг ғазаби ва қаттиқ азобларига дучор бўлиши, пора бермаган одамлар ҳуқуқининг поймол ёки бутунлай йўқ қилинишидир. Зеро Аллоҳ таоло азобларини кечиктирсада, ишлардан ғофил эмасдир. Шунинг учун ҳам золимга жазосини охиратдан илгари бу дунёда ҳам бериши мумкин. Саҳиҳ ҳадисда шундай ривоят қилинади: «Бу дунёда Аллоҳ жазосини нақд қилган ва охиратда ҳам азобланишга лойиқ бўлган гуноҳ: тажовузкорлик (зулм) ва қариндошлик алоқаларини узишдир» (Абу Довуд 4904, Термизий 2511, Ибн Можа 4211).

Порахўрлик ва бошқа гуноҳлар Аллоҳ таоло ҳаром қилган зулмдир. Икки «Саҳиҳ» ҳадислар девонида шундай ривоят бор: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ золимга муҳлат беради. Агар уни ушласа қўйиб юбормайди»– дедилар ва:   

﴿وَكَذَلِكَ أَخْذُ رَبِّكَ إِذَا أَخَذَ الْقُرَى وَهِيَ ظَالِمَةٌ إِنَّ أَخْذَهُ أَلِيمٌ شَدِيدٌ ﴾

«Парвардигорингиз (аҳли-эгалари) золим бўлган шаҳарларни ушлаганида, мана шундай ушлар. Унинг ушлаши — азоби аламли ва қаттиқдир» (Ҳуд: 102) оятини ўқидилар.

 

Манбаъ: «Даъват китоби» 156.

 

Порахўрлик ёйилган жамият

Савол: Порахўрлик иллати ёйилгани маҳал, жамиятнинг ҳоли не кечади?

Аллома Абдулазиз бин Абдуллоҳ ибн Боз жавоб беради:

Гуноҳлар ёйилгач жамиятнинг пароканда бўлиши, шахслар ўртасидаги дўстона муносабатларнинг узилиши, нафрат, адоват ва эзгуликка ҳамкор бўлмасликнинг урчиши, шубҳасиздир.  Жамиятдаги порахўрлик ва гуноҳкорликнинг хунук кўринишларидан бири разолатнинг пайдо бўлиб тарқалиши, фазилатнинг йўқолиши, шахсларнинг бир–бирларининг ҳақларига порахўрлик, ўғирлик, хиёнат, муносабатлардаги қаллоблик, ёлғондан гувоҳлик бериш ва бошқа йўллар билан зулму тажовуз қилишларидир. Ҳолбуки, буларнинг барчаси оғир жиноятлардир. Бундан ташқари Аллоҳнинг ғазабини келтириш, мусулмонлар ўртасидаги нафрат ва мусулмонлар бошига ёппа келган бало–ю кулфатлар бўлиши мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда: «Одамлар гуноҳни кўриб ўзгартирмасалар, Аллоҳ уларга балосини ёппа қилади» деганлар (Имом Аҳмад «Муснаду Аби Бакринис–сиддиқи» 1. Саҳиҳ ҳадис).

 

Манбаъ: «Даъват китоби» 155.

 

Аллоҳ таоло саййидимиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва асҳобларига салавоту саломлар йўлласин.

  

                                            

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Wed, 11 Apr 2012 10:34:22 +0000
Муслиманинг масъулияти (Аллома Сафар Ҳаваалий) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4486:uslining-siulijai-ll-sfr-vlii&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4486:uslining-siulijai-ll-sfr-vlii&catid=211&Itemid=104 Муслиманинг масъулияти

Муаллиф: Аллома Сафар Ҳаваалий

Мутаржим: Абу Жаъфр ал–Бухорий

Асл сарлавҳа:     مَسْئُولِيَّةُ الْمِرْأَةِ الْمُسْلِمَةِ

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир... Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

Сўнг ...

1 – Муслиманинг зиммасидаги энг катта ҳуқуқ

Муслиманинг зиммасида катта ҳуқуқлар борлиги шубҳасиздир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу Уммат ичида яшаётган барча инсоннинг жавобгар эканини таъкидлаганлар ва ўзларидан нақл қилинган саҳиҳ ҳадисда шундай деганлар: «Ҳар бирингиз қўл остидаги кимсалардан жавобгарсиз: раҳбар –Умматдан– масъулдир ва қўл остидагилардан жавобгардир. Эркак хонадонидан масъулдир ...» (Имом Бухорий 853, 2416, 2419, 2600, 4892, 4904, 6719; Имом Муслим 1829; Абу Довуд 2928; Термизий 1705; Имом Аҳмад 2/5, 54).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтиб ўтганларидек, барча ибодатларни қилиш учун муслима аёл ҳам масъуладир. Чунки, у ҳам ибодат қилиш учун яратилгандир. Ислом динидаги ибодатлар аёлларга хос масъалалардан бошқа барча ҳукмларда, эркакка бўлгани каби унга ҳам машруъ қилингандир.

Муслима Аллоҳ таоло буюрган Аллоҳдан тақво қилиш, Ислом динида устивор туриш, Қуръон ва суннатни маҳкам ушлаш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг турмуш тарзига эргашиш, Аллоҳ шариатлаб қўйган эркакларнинг ўзларигагина хос бўлган ҳукмлардан бошқа барча ибодатларга ҳамда аёлнинг яралиши ва табиатига муносиб ўлароқ юклатилган аҳком ва фармойишларга амал қилишга буюрилган масъуладир.

Демак, ҳар бир инсон – жавобгардир. Ҳар бир мусулмон ва ҳар бир банда ўз масъулияти ва вазифасини билиши керак. Агар шариатда баён қилинган масъулият ва вазифаларни тушунтирмоқчи бўлсак анчагина вақт керак бўлади. Шу боис вақт етганича уни лўнда қилиб айтиб ўтишимиз мумкин.

Энг катта ҳақ – Аллоҳ таолонинг ҳаққи бўлиб, муслима аёлнинг зиммасидаги энг катта масъулият Аллоҳ таолога ибодат қилиб, Унга бирон нарсани шерик қилмасликдир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:

﴿وَاعْبُدُوا اللَّهَ وَلَا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا وَبِذِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَالْجَارِ ذِي الْقُرْبَى وَالْجَارِ الْجُنُبِ وَالصَّاحِبِ بِالْجَنْبِ وَابْنِ السَّبِيلِ وَمَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ مَنْ كَانَ مُخْتَالًا فَخُورًا ﴾

«Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар! Ота-онангизга ҳамда қариндош-уруғ, етим ва мискинларга, қариндош қўшни ва бегона қўшнига, ёнингиздаги ҳамроҳингизга, йўловчи мусофирга ва қўлларингиздаги қулларингизга яхшилик қилингиз! Албатта Аллоҳ ўзлари бахиллик қиладиган ва ўзга одамларни ҳам бахилликка чақирадиган ҳамда Аллоҳ фазлу карамидан берган неъматларни яширадиган мутакаббир ва мақтанчоқ бўлган кимсаларни севмайди» (Нисо: 36).

Аллоҳ таоло барча пайғамбарларини – соллаллоҳу алайҳим ва саллам – шу масъулият билан юборди ва айтди:

﴿وَمَا أَرْسَلْنَا مِنْ قَبْلِكَ مِنْ رَسُولٍ إِلَّا نُوحِي إِلَيْهِ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنَا فَاعْبُدُونِ ﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Биз сиздан илгари юборган ҳар бир пайғамбарга ҳам: «Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Менгина бордирман, бас Менгагина ибодат қилинглар», деб ваҳий юборгандирмиз» (Анбиё: 25).

Муслима аёлга фарз бўлган илк нарса, Аллоҳ таоло айтганидек, Аллоҳга шерик келтиришдан бутунлай йироқ бўлишдир:

﴿إِنَّ اللَّهَ لَا يَغْفِرُ أَنْ يُشْرَكَ بِهِ وَيَغْفِرُ مَا دُونَ ذَلِكَ لِمَنْ يَشَاءُ ﴾

«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48, 116);

﴿إِنَّهُ مَنْ يُشْرِكْ بِاللَّهِ فَقَدْ حَرَّمَ اللَّهُ عَلَيْهِ الْجَنَّةَ وَمَأْوَاهُ النَّارُ وَمَا لِلظَّالِمِينَ مِنْ أَنْصَارٍ ﴾

«Албатта кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва борар жойи дўзах бўлур. Зулм қилгувчилар учун бирон ёрдамчи бўлмас» (Моида: 72).

Бу, мўъминнинг ўз шахсияти ва даъватида катта ўрни бўлган вазифадир. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз разияллоҳу анҳуни Яманга кузатар экан: «Сиз аҳли китобга мансуб бўлган одамлар олдига кетаяпсиз. Уларни илк ўлароқ «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ) эканига (Имом Бухорий 1425, 4090; Имом Муслим 19. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо ривояти) –бошқа ривоятда: Аллоҳ таолони яктолашларига (Имом Бухорий 6937; Дору Қутний 2/136. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо ривояти), яна бошқа ривоятда: Аллоҳга ибодат қилишларига– чақиринг!» (Имом Бухорий 1458; Имом Муслим 19. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо ривояти)– дедилар. Бу уччала ривоят ҳам саҳиҳ ва айни маънога далолат қилмоқда. Банда ўзини ва чорлаётган кимсаларни даъват этадиган илк нарса – Аллоҳ таолога рубубийяти, улуҳийяти ва исму сифатларида бирон нарсани шерик қилмаслиги учун, Аллоҳнинг тавҳиди бўлиши керак.

● Рубубийятдаги ширк

Рубубийятдаги ширк – Аллоҳдан бошқа Холиқ бор ёки унинг Аллоҳ таолонинг Еру Осмонларни ёки уларнинг бирон заррасини яратишда шериклиги бор, деб эътиқод қилишдир. Чунки барча нарсанинг Холиқи Аллоҳ таолонинг Ўзидир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

﴿اللَّهُ خَالِقُ كُلِّ شَيْءٍ ﴾

«Аллоҳ барча нарсанинг Яратгувчисидир» (Зумар: 62).

Қадимги ва ҳозирги «тангри» ва сиғинилаётган «маъбуда»ларнинг ҳеч бири заррача нарсани яратишга қодир эмасдир. Чунки Аллоҳ таоло бунга ўзи якто эгадир. Барча мулк Аллоҳникидир ва барча ишлар Аллоҳга қайтади. Айрим замондошларимиз эътиқод қилган ҳамда ойнома ёки фильмлар жумладан мультфилм ва бошқа воситаларда нашр қилинаётган жодугар ёки фолбин ёхуд мунажжим (астролог) ёда қандайдир бир одамнинг ўликларни тирилтириши ёки қабрлардан чиқариши ҳақидаги эътиқодлар, Аллоҳ таолонинг рубубийятига таъсир қилади ва Аллоҳ таолога ширк келтириш ҳисобланади.

Бирон банданинг ғайбни билиши ёки ишларни бошқариши ёхуд Аллоҳнинг тадбири ва амридан четда ўликларни тирилтира олишга қодирлигига ишониш, рубубийятдаги ширкдир. Бу – Аллоҳ таоло қуйидаги оятларида дарак берган жоҳиллар билмаган хунук ширк ҳисобланади:

﴿وَلَئِنْ سَأَلْتَهُمْ مَنْ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ لَيَقُولُنَّ خَلَقَهُنَّ الْعَزِيزُ الْعَلِيمُ ﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), қасамки, агар сиз улардан: «Осмонлар ва Ерни ким яратган?» деб сўрасангиз, албатта: «Уларни қудратли ва доно (Аллоҳ) яратган», дерлар. (Аммо ўзлари ҳеч нарса ярата олмайдиган бут ва санамларни У зотга шерик қилиб, уларга сиғинурлар)» (Зухруф: 9). Бу жоҳиллар Еру Осмонларни яратиш ва уларни бошқаришда Аллоҳнинг биронта шериги борлигини хаёлларига ҳам келтира олмас эдилар:

﴿وَمَنْ يُدَبِّرُ الْأَمْرَ فَسَيَقُولُونَ اللَّهُ ﴾

«Ким ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур ҳамда ким барча ишларни тадбир қилиб турур?!» Улар албатта: «Аллоҳ», дейдилар» (Юнус: 31). Ҳатто улар барча ишларни Аллоҳ таоло тадбирлаб туришига ишонишар эди. Бу – жуда ҳам катта жиҳат бўлиб, уни жуда яхши тушунишимиз, Аллоҳ азза ва жалла бу Коинотда ёмғирларни ёғдирадиган, ишларни бошқарадиган ва Ўзигина сиғиниладиган ягона маъбуд – Яратгувчи, Раззоқ, Ўлдирувчи ва Тирилтирувчи зот эканини билишимиз шартдир.

Афсуски бунга зид бўлган эътиқодлар – авлиёлар Коинотни бошқаради, деган мутасаввифлар эътиқоди ёки Коинотни имомлар бошқаради, Аллоҳ таоло уларга мулкини ато этган ва уни бошқариш ҳаққини берган!, деган шиа–рофизалар эътиқоди каби тасаввурлар, шу кунларда одамлар орасида кенг ёйилмоқда.

Бу – энг ботил ва маҳол нарсалардан биридир. Чунки Аллоҳ таоло ўзи ҳақида хабар берган оятида шундай дейди:  

﴿كُلَّ يَوْمٍ هُوَ فِي شَأْنٍ ﴾

«У зот ҳар куни иш-амалдадир» (Раҳмон: 29).

Аллоҳ ҳар куни ризқ беради, тирилтиради, хоҳлаган бандасини азиз, хоҳланини хор қилади ва хоҳлаган бандасига неъматларини ато этса, хоҳлаганини неъматларидан маҳрум қилади:

﴿وَيَهَبُ لِمَنْ يَشَاءُ الذُّكُورَ ﴾

«... ва Ўзи хоҳлаган кишига ўғилларни ҳадя этур» (Шўро: 49).

Ҳаётдаги ҳар бир нарса Аллоҳнинг ҳикмати ва тадбиридан четда эмасдир. У нарса Аллоҳнинг яратиши ҳамда Коинотни бошқариши натижасидир. Бундан бошқача эътиқод қилган одам Аллоҳ таолога рубубийят бобида ширк келтирган бўлади.  

● Улуҳийятдаги ширк

Сўнгра эҳтиёт бўлиш керак бўлган гуноҳлардан бири улуҳийятдаги ширк бўлиб, бу – Ислом Оламининг турли бурчакларида, жумладан, ўлкамиздаги одамларнинг адашган тасаввуф ва шунга ўхшаш гуруҳлар таъсирида Аллоҳ азза ва жалладан бошқалар учун дуо ва қурбонлик қилишлари, улардан Аллоҳ қодир бўлган нарсаларни умид қилиб, қўрқишлари, уларни Аллоҳни суйгандек севишларидир.

Одам Аллоҳдан бошқаси учун дуо ва қурбонлик қилар, ундан мадад сўрар ёки қабрини тавоф этар ва шунга ўхшаш ишларни қилар экан, Аллоҳнинг илоҳлигига бўлган ишончининг бузилмаганини ва бу ҳам тавассул ва воситанинг бир тури эканини тушунади. Аслида, бу – шайтоннинг ғаламислигидан бошқа нарса эмасдир. Чунки Нуҳ алайҳссалом даврида сиғинилган Вадд, Сувоъ, Яғус ва Наср каби солиҳ одамларнинг расм ва ҳайкаллари бўлсин бутларга сиғинган мушриклар, шу мақсадда – восита ўлароқ уларга ибодат қилишар эди. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

﴿وَالَّذِينَ اتَّخَذُوا مِنْ دُونِهِ أَوْلِيَاءَ مَا نَعْبُدُهُمْ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَا إِلَى اللَّهِ زُلْفَى ﴾

«У зотдан ўзга «дўстлар»ни («худо») қилиб олган кимсалар: «Биз (ўша «худо»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар)» (Зумар: 3).

Улар бу бутлар ўзларини Аллоҳга яқин қилишини гумон қилишар эди. Бошқа оятда ҳам айнан шу мазмун мавжуддир:

﴿وَيَقُولُونَ هَؤُلَاءِ شُفَعَاؤُنَا عِنْدَ اللَّهِ ﴾

««Ана шу нарсалар Аллоҳ ҳузурида бизларнинг оқловчиларимиз», дейдилар» (Юнус: 18). Ҳозирги мушриклар «восита» деб аташаётган ушбу васила, биринчи жоҳилият давридаги мушриклар эътиқод қилган василанинг ўзгинасидир. Биринчи жоҳилият давридаги мушриклар талбия айтишар экан:

((لَبَّيْكَ لا شَرِيكَ لَكَ إِلا شَرِيكا هُوَ لَكَ تَمْلِكُهُ وَمَا مَلَكَ))

«Амрингга мунтазирман! Сенинг Ўз(инг истаган) шеригинг бор. Сен унга ва унинг мулкига эгасан» дейишар эди (Табароний «Мўъжамул Кабийр» 12179). Улар мазкур тангрилар ва улар эга бўлган нарсаларнинг барчаси Аллоҳники эканини эътиқод қилишар эди.

Шундай бўлсада, бу – Аллоҳ таоло тавҳид дини бўлган Ислом ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарлиги билан бекор қилган ширкдир. Энди Аллоҳга иймон келтирган мўъмин банда:

((لَبَّيْكَ اللَّهُمَّ لَبَّيْكَ لَبَّيْكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ لَبَّيْكَ إِنَّ الْحَمْدَ وَالنِّعْمَةَ لَكَ وَالْمُلْكَ لاَ شَرِيكَ لَك))

«Аллоҳим, амрингга мунтазирман! Амрингга мунтазирман ва Сенинг шергинг йўқдир! Амрингга мунтазирман, барча ҳамду неъматлар ва мулк Сенингдир! Сенинг шеригинг йўқдир!» дея бошлади. Бу талбия аввалги талбия ва муширклар эътиқодидаги ширкни бекор қилди. Бироқ бугунги кундаги айрим одамлар гўё ботил талбиянинг ҳақиқатини қабул қилгандек ва ҳатто ижро этгандек кўринадилар. Гарчи уни ҳаж ёки бошқа ибодатларда оғизларида талаффуз қилишмаса ва очиқ сиғинишмасада, лекин авлиёлар ёки тангрилари ёхуд солиҳ одамлар ҳақидаги эътиқодларида намоён этишмоқда. Албатта, улар эътиқод қилаётган одамлар ҳақиқатан ҳам солиҳ ёки авлиё ёхуд фосиқ инсонлар бўлиши мумкин. Шундай бўлсада, Шайтон уларга бу ибодатларини чиройли қилиб кўрсатган. Бу, масаланинг катта жиҳатидир.

Аллоҳ таоло айтди:

﴿قُلْ إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ لَا شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا أَوَّلُ الْمُسْلِمِينَ ﴾

«Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир. У зотнинг биронта шериги йўқдир. Мана шунга (яъни ягона Аллоҳга ихлос-ибодат қилишга) буюрилганман. Ва мен бўйинсунгувчиларнинг аввали — пешқадамиман»» (Анъом: 162, 163).

Аллоҳ таоло бандаси ва элчиси бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ширк ботқоғига тушишдан огоҳлантирди. Биз тилга олган нарса ўша ширкдан биридир. Ҳолбуки Аллоҳ таоло:

﴿وَلَقَدْ أُوحِيَ إِلَيْكَ وَإِلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكَ لَئِنْ أَشْرَكْتَ لَيَحْبَطَنَّ عَمَلُكَ وَلَتَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ ﴾

«Дарҳақиқат сизга ҳам, сиздан аввалги (пайғамбарларга ҳам шундай) ваҳий қилингандир: «Қасамки: агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўргувчилардан бўлиб колурсан!», деган (Зумар: 65).

Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни тавҳиддаги миллатига, ширкни тарк этишига ва муҳаббатни Аллоҳ учунгина қилишида эргашишга буюрган халили ва муваҳҳидлар пешвоси Иброҳим алайҳиссаломга шундай фармойиш берди:

﴿وَإِذْ بَوَّأْنَا لِإِبْرَاهِيمَ مَكَانَ الْبَيْتِ أَنْ لَا تُشْرِكْ بِي شَيْئًا ﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), эсланг, Биз Иброҳимга Байтуллоҳнинг ўрнини (ўша уйга қараб ибодат қилиши ва уни обод қилиши учун) белгилаб бериб, (унга шундай деган эдик): «Сен Менга бирон нарсани шерик қилмагин» (Ҳаж: 26).

Ҳозирги кунда ва бошқа замонларда ҳам кўп содир бўлгани учун ширкдан хусусан шу жиҳат – улуҳийят жиҳатидан ҳушёр бўлиш ва огоҳлантириш, зиммамиздаги вазифадир.

● Исм ва сифатлардаги ширк

Биз ҳушёр бўлишимиз керак бўлган ширк турларидан бири Аллоҳ таолонинг исм ва сифатларидаги ширк бўлиб, Аллоҳнинг исмларини инкор этган ёки сифатларини фаолсизлаштирган жаҳмийлар, файласуфлар ва уларнинг айримларинигина инкор этган ашъарийлардек бўлмаслигимиз керак.

Алҳамдулиллаҳ, сизлар ўз динига риоя қилган толибалар бўлсангизда, афсуски, ҳозирги кунда айрим таълим дастурларида, кутубхоналарда ва овоз тасмаларида Аллоҳнинг сифатларини таъвил қилиб тушунтириш ҳамда исм ва сифатлардаги тавҳид: Аллоҳ ва расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ учун фаол, ўхшатмай, шакллантирмай ва ўзгартмай Аллоҳ ва расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ учун исбот этган исм ва сифатларни задалайдиган маълумотлар мавжуддир.

Шунинг учун баъзи одамларнинг: «Ғазаб» сифатининг маъноси «интиқом олиш», «Раҳмат» сифатининг маъноси эса «неъматларни инъом этиш» деяётганини кўрамиз. Бу – таъвилдир. Ёки Аллоҳнинг юксакларда экани ва Аршига кўтарилганини: «Аллоҳ ҳар жойдадир!» деб айтаётганига шоҳид бўламиз. Афсуски бундай таъвиллар ушбу кунда анчагина кўпайди. Бундан ташқари «қўл» ва «ўнг қўл»ни «қудрат» деб таъвил қилинмоқда. Бундай ишларга қарши курашиш ва қарши туриш керак. Чунки улар, исм ва сифатлардаги тавҳидни задалайди.

Мазкур таъвилчиларнинг ҳоли, агар Аллоҳнинг исм ва сифатларини фаолсизлантиришса, иймондан чиқиш даражасига қадар етиб боради. Бинобарин, бундан аввалги ғулув кетганлар иймонларидан шундай ажрашган эди. Аллоҳ таолодан офият ва соғлик тилаймиз!

2 – Итоат ва тақво

Шулар билан бирга Аллоҳ таолонинг бизнинг устимиздаги ҳақларидан бири Унга итоат этиб, Ундан тақво қилишимиздир. Чунки Аллоҳ таоло шундай дейди:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلَا تَمُوتُنَّ إِلَّا وَأَنْتُمْ مُسْلِمُونَ ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).  

● «Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш» нинг тафсири

«Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш»ни Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу шундай тафсир қилдики, ичингиздан ҳар бир муслима синглимиз ёдлаб олиши ва Аллоҳнинг изни билан амал қилиши мумкин. Абудллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу бунинг тафсирида: «Аллоҳга итоат этилиши ва осийлик қилинмаслиги ва шукрона келтирилиб, нонкўрлик қилинмаслигидир»– деди (Ҳоким 2/323; Ибн Абу Шайба 7/106; Абу Нуайм «Ҳиля» 7/238). Яъни, Аллоҳга берган барча неъматлари учун шукрлар айтиш. Зеро олдимиздаги барча яхши нарсалар Аллоҳнинг бизга берган неъматларидандир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:

﴿وَمَا بِكُمْ مِنْ نِعْمَةٍ فَمِنَ اللَّهِ ﴾

«Сизларга берилган барча ноз-неъматлар ёлғиз Аллоҳдандир» (Наҳл: 53);

﴿وَإِنْ تَعُدُّوا نِعْمَتَ اللَّهِ لَا تُحْصُوهَا إِنَّ الْإِنْسَانَ لَظَلُومٌ كَفَّارٌ ﴾

«Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига етолмайсизлар. Ҳақиқатан, инсон зоти ўта золим ва жуда ношукрдир» (Иброҳим: 34).

Муслима аёл Аллоҳ таолога иймон, Ислом, покдомонлик ва покликка ҳидоят қилгани ва гуноҳу маъсиятлар ботқоғида булғанган, Аллоҳ юборган бу дини билан юксакларга кўтаришни, эзгу ишларни қилган, динига қатъий риоя қилган бўлишларини истамаган кўплаб хотин–қизлардан афзал қилгани учун шукроналар келтириши керак. Бу ҳам Аллоҳ таолонинг уни танлаб олишидандир:

﴿وَرَبُّكَ يَخْلُقُ مَا يَشَاءُ وَيَخْتَارُ مَا كَانَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ ﴾

«Парвардигорингиз Ўзи хоҳлаган нарсани яратур ва (Ўзи хохлаган ишни) ихтиёр қилур. Улар учун ихтиёр йўқдир» (Қасас: 68).

Аллоҳнинг танлаб олиши сизнинг даъватчи, мураббия, ораста, ҳаёли ва ҳижобли бўлишингиз, кўзингизни (ҳаром нарсалардан) юмишингиз, жилвали гапирмаслигингиз, Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат этишингиз, Аллоҳни кўп зикр қилишингиз, демакдир. Бу дунёда бойлигингиз ёки вазифангиз ёхуд обрўйингиз ёда ҳозирги кунда айтилаётганидек фуқаролигингиз ва ижтимоий ўрнингиз қанчалар оз ва паст бўлмасин, булар ҳам неъматдир.

Агар Аллоҳ таоло бандасига тақво неъматини берса, ундан бошқа неъматларнинг қиймати қолмайди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:

﴿الْمَالُ وَالْبَنُونَ زِينَةُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَالْبَاقِيَاتُ الصَّالِحَاتُ خَيْرٌ عِنْدَ رَبِّكَ ثَوَابًا وَخَيْرٌ أَمَلًا ﴾

«Мол-мулк, бола-чақа шу ҳаёти дунё зийнатидир. Парвардигорингиз наздида эса (абадий) қолгувчи яхши амаллар савоблироқ ва орзулироқ (орзу қилишга арзирлироқдир)» (Каҳф: 46).

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу яна: «Унутилмаслиги учун ёдга олиш» ҳам деди (Ҳоким 2/323; Ибн Абу Шайба 7/106; Абу Нуайм «Ҳиля» 7/238). Аллоҳ таолони зикр қиладиган эркагу аёлларнинг барчаси, энг олий ва муаззам мақом эгаларидир. Чунки одам ўйлаб кўрса намоз, Аллоҳ таоло айтганидек, Аллоҳни зикр қилиш – ёдга олиш учун жорий қилинган:

﴿وَأَقِمِ الصَّلَاةَ لِذِكْرِي ﴾

«Мени зикр қилиш учун намозни тўкис адо қил!» (Тоҳа: 14).

Банда қилиши мумкин бўлган энг оғир ибодатлардан бири бўлган жиҳод ҳам худди шундай. Чунки, уни Аллоҳнинг сўзлари ва зикрини олий қилиш учун олиб борилади. Азон ҳам, Қуръон ўқиш ҳам зикрлардан ҳисобланади. Ва ҳоказо ...

Аллоҳнинг зикри барча ибодатларни ўз ичига олади ва барча итоатлар унинг остида жамланади. Шунинг учун ҳам Аллоҳни зикр қилишнинг мартабаси баланддир. Бинобарин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳидояти, таълими ва ҳикмати билан онги мунаввар бўлган Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу Аллоҳдан ҳақиқий қўрқишни Аллоҳга бўлган тақвони рўёбга чиқарадиган учинчи омил қилди. Аллоҳ таолодан бизни ва сизларни Аллоҳнинг тақвосига муяссар бўлган бандалар қаторида қилишини тилаймиз.

Жибрил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Менга эҳсондан хабар беринг?»– деб савол берганида ушбу ҳақиқатни назарда тутган эди: «Эҳсон – Аллоҳ таолога кўриб турганингиздек ибодат қилишингиздир. Чунки сиз уни кўрмасангиз, У сизни кўриб туради» (Имом Муслим 8. Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавсия этганларидек, мўъминнинг Аллоҳ таолога бўлган муносабати доимо шундай бўлиши керак: «Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳдан тақво қил!» (Имом Аҳмад 5/253 – 258; Термизий 41/312; Абу Зарр разияллоҳу анҳу ривояти. Аллома Албоний 96).

Аллоҳни, Аллоҳнинг йўлини билган ва Аллоҳдан тақво қилган одам, Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек, Аллоҳнинг йўлида сабот билан устивор туришга ҳаракат қилиши керак:

﴿وَانْتَظِرُوا إِنَّا مُنْتَظِرُونَ ﴾

«... (қилаётган ишларингизнинг оқибатини) кутаверингиз, биз ҳам кутувчилармиз» (Ҳуд: 121);

﴿إِنَّ الَّذِينَ قَالُوا رَبُّنَا اللَّهُ ثُمَّ اسْتَقَامُوا ﴾

«Албатта «Парвардигоримиз Аллоҳдир», деган, сўнгра (Тўғри йўлда) устивор бўлган зотлар учун хавфу хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмаслар» (Аҳқоф: 13);

««Иймон келтирдим!» денг ва устивор туринг!» (Имом Муслим 38. Суфён ибн Абдуллоҳ Сақафий разияллоҳу анҳу ривояти).

Демак, устивор туриш ва сабот шартдир. Фармойиш, дин ва ҳақиқат – жиддийдир. Тез кунда Аллоҳ таоло ҳар биримизни ушбу ҳаётимиз, вақтларимиз ва умримиз учун сарҳисоб қилади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Қиёмат кунида тўрт нарса: умри ва ёшлигини нима билан ўтказгани, билимини нимага сарф этгани, бойлигини қаердан топиб, қаерга ҳаражат қилганидан сарҳисоб қилинмай туриб банданинг оёқлари ердан узилмайди» (Термизий 2417; Доримий 537; Абу Яъло 7434. Абу Барза Асламий разияллоҳу анҳу ривояти).

Банданинг (Қиёмат кунида) амал номаларини кўриши ва унинг катта–ю кичик барча нарсани қайд этганини кўриб ҳайратга тушиши муқаррардир:

﴿وَكُلَّ إِنْسَانٍ أَلْزَمْنَاهُ طَائِرَهُ فِي عُنُقِهِ وَنُخْرِجُ لَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ كِتَابًا يَلْقَاهُ مَنْشُورًا اقْرَأْ كِتَابَكَ كَفَى بِنَفْسِكَ الْيَوْمَ عَلَيْكَ حَسِيبًا ﴾

«Биз ҳар бир инсоннинг амалини бўйнига илиб қўйгандирмиз (яъни, унинг қилган ҳар бир амали икки дунёда унга ажралмас ҳамроҳ бўлур). Биз Қиёмат куни унга очиқ ҳолда рўбарў бўладиган бир китобни (яъни, номаи аъмолини) чиқариб кўрсатурмиз. (Ва унга дейилур); «Номаи аъмолини ўқи! Бугун ўз нафсинг ўзингга қарши етарли ҳисобчидир»» (Исро: 13, 14).

● Вақтнинг қиймати

Муҳтарама опа–сингиллар!

Ишимиз жиддий бўлиб, ичида ҳазили йўқдир. Биз вақтларимизни ўйин–кулгу ва беҳуда нарсалар билан, Аллоҳнинг зикридан ғафлатда ўтказмаслигимиз керак.

(Афсуски), Аллоҳни таниган, динига қатъий риоя қиладиган ва ҳидоятдаги мусулмон эркак ва аёлларнинг вақтларини ўйин–кулгу ва ҳазиллар билан ўтказиш жамиятда кенг ёйилди. Бу эса иймонни кучсизлантириб, қалбни қора қолади, одамга Аллоҳнинг зикри ва охиратни унуттиради. Иш – жиддийдир. Бу Марказ ҳам жиддий жойдир. Опа–сингилларимиз бу жойга фойдаланиш, фойда бериш ёки бирон эзгу ишни қилиш учун келишлари, хонадонига қайтгач эса олган маълумотларини эслашлари, такрорлашлари, агар таълим олаётганлардан бўлса илмий манбаъларга боқишлари, телефон ёки мактуб ёхуд бошқа воситалар ёрдамида уламолардан фойдаланиб, билимларини кўпайтиришлари керак.

Улар олган билимлари кучайиши, иймонлари, дин ҳақидаги фикр ва билимлари кўпайиши учун ўқишлари, амаллари, тоат–ибодатлари ва Аллоҳ таолонинг йўлига даъватни кучайтиришлари керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, эркагу аёл саҳобалар шундай эдилар. Уларнинг ишнинг жиддий эканини, олдиларида катта ғовлар борлигини, умр ва ҳаёт кириб чиқадиган нафаслардан иборат экани ва унинг қачон тўхташини одамзот билмасада умри, бойлиги ва ҳаётидаги барча нарсалардан сарҳисоб қилинишини яхши билар эдилар.

Салаф солиҳ ҳам одамлар ичида Аллоҳнинг динига энг ғайратли одамлардан бири бўлганлар. Чунки улар Аллоҳнинг динини ўзларида жорий қилгач, одамлар ўртасида ҳам жорий қилишлари зарур эканини билганлар. Улар Аллоҳнинг дини ва ҳурматли нарсаларига ўта диққатли бўлганлар. Бу ҳақда улардан бири (Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ): «Мен бирон киши Аллоҳга осий бўлмаслиги учун танам қайчилар билан қирқиб ташланишига розиман»– деган эди.

Биз–чи?! Ғофиллигимиз, ўйин–кулгуларимиз ва вақтларимизни зое қилиш билан бирга Аллоҳ йўлига даъват қилиш фурсатини ҳам зое қилмоқдамиз!

Бу – кўнгилларнинг даъват ва ҳидоятни кўрсатиш ишига тор ва ғайратлари заиф эканини кўрсатмоқда. Хотин–қизлар муҳитида содир бўлаётган нарсаларни мендан кўра сизлар яхши биласизлар. Менга эса улар орасидаги ҳодисаларнинг озгинасигина мактублар ёки телефон қўнғироқлари орқали етиб келади. Орадан бир–икки кун ёки бирон ҳафта ўтгач уларни ўқиб ёки тинглаб баданларим титраб кетади ва беихтиёр: «Дарҳақиқат, биз Аллоҳникимиз ва Аллоҳга қайтажакмиз!»– дейман. Бу нарсалар мусулмонлар ўлкаси ва тавҳид тупроғида содир бўлаётган бўлса, бошқа ўлкаларда иш қай даражага етиб борди экан?!

Аслида, даъватчи муслималар Аллоҳнинг олдидаги бу масъулият ва омонатнинг қадрини билишлари, жиддий, Аллоҳнинг дини ва ҳаромларига ғайратли бўлишлари керак. Чунки Аллоҳ таоло саҳиҳ ҳадисда келганидек рашкли–ғайратлидир: «Аллоҳ – ғайратли–рашклидир. Ғайрати унинг ҳаромлари қилингани маҳал келади» (Имом Бухорий 4925; Имом Муслим 2761). Мўъмин ҳам Аллоҳнинг дини учун ва ҳаром нарсаларни қилинар экан ғайратли бўлади ҳамда бу ахлоқ билан безанади.  

3 – Хотиннинг зиммасидаги эр ва фарзандлар ҳаққи

Хотиннинг зиммасидаги ҳақлардан бири эр ва фарзандларнинг ҳақларидир. Биз бу ерда муҳим мавзулардан бири: хотин кишининг иши оналик ва рафиқалик эканини таъкидлаб ўтишимиз керак. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

﴿وَقَرْنَ فِي بُيُوتِكُنَّ وَلَا تَبَرَّجْنَ تَبَرُّجَ الْجَاهِلِيَّةِ الْأُولَى ﴾

«Ўз уйларингизда барқарор бўлинглар (яъни бесабаб уйларингиздан ташқарига чиқманглар, магар бирон ҳожат учун чиққанларингизда эса) илгариги динсизлик (даври)даги ясан-тусан каби ясан-тусан қилманглар!» (Аҳзоб: 33).

Демак, хотин кишининг иши ва вазифаси рафиқалик, оналик ва уйда ўтиришдир. Бу – Қуръон Карим тилга олган, саҳобалар ва салафларнинг илк насллари ҳаётга татбиқ қилган ҳақиқатдир. Натижада, Ислом ва бу ҳақиқат билан бирга фазилат ҳам чор атрофга ёйилди.

● Хотин кишининг уйдан ташқаридаги ишлари

Ғарбнинг турмуш тарзи ва кофир халқларнинг сулуки (юртимизга) олиб келиниб, хотин–қизлар эркакларнинг иш майдонига тушиб улардек ишлаб, уларнинг дастурларини ўрганиб, мансаб поғоналарида гарчи четланган бир суратда бўлсада юксала бошлагач, худди ғарблик кофираларга ўхшай бошлашди. Чунки айрим жамиятлар ғарбликларга очиқ–сочиқликда бутунлай ўхшаб қолишган. Бу, бизнинг ўлкамиздан бошқа жойларда мавжуддир. Биз ва бизга қўшни бўлган айрим мамлакатлар уларга жузъий равишда эргашдик. Бироқ, бунинг хатари каттадир. Қизлар мактабларда таълим дастурларининиг бошланғич, ўрта ва лицей босқичларида, дорулфунун, вазифа, мансаб ва бошқа идорий ва илмий ишларда ғарбликлар низомига амал қилишмоқда. Бу ҳам менгзашнинг бир кўринишидир.

Мен Уммул Қуро дорулфунунида шайх Абдуллоҳ ибн Ҳумайд раҳимаҳуллоҳ қилган маърузани эслайман. У жумладан: Қизларнинг таълим олиш низомини ўғил болаларникидек қилиб тузган одам жиноятчидир, жиноятчидир!,– дея бир неча марта такрорлаган эди. Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, у тўғри гапни айтган! Агар бу низомни қасддан тузган бўлса, унинг хотин–қиз ҳаққига тажовуз қилган жиноятчи эканида ҳеч қандай шубҳа йўқдир!

● Хотин–қизлар меҳнати туфайли Ғарб маданиятида келиб чиққан муаммолар

Аслида бу муаммолар Қуръон Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатида баён қилинган ҳамда хотин–қизларнинг уйидан ташқарига чиқиб ишлашни асосий мақсад қилгач келган ҳалокат, фалокат ва надоматларни бошидан кечирган Ғарб ҳаётидаги аччиқ ҳақиқатдир. Олмон файласуфи ва маданиятшуноси Освальд Арноьд Готфрид Шпенглер (29 май 1880 й. – 8 май 1936 й.) бу ҳақда Европада балки бутун Оламда нодир ҳисобланган башарий асарлардан бирини ёзди. Бу асар Der Untergang des Abendlandes («Ғарб маданиятининг инқирози» ёки «Ғарбнинг таназзули») деб аталади ва унда муаллиф маданиятларнинг инқирози ва емирилиш омилларини батафсил айтиб ўтади. (Бу асар 1918 йилда нашр қилинган. Мутаржим изоҳи).

Муаллиф асарида: «Барча маданиятлар аёл ўзининг оналик вазифасини йўқотган ва хонадонидан ташқарига чиққан, очиқ–сочиқ юрган ва ҳаё пардаларини йиртган пайтда инқирозга учраган»– дегач Юнон, Византия, Эрон, Япония, Хитой ҳануз маълумотларимиз бўлмаган Корея, яқинда кашф этилган Жанубий Америка маданиятлари ва тарихда мавжуд бўлган машҳур маданиятлар –муаллифнинг таъбирича– «ушбу нозик иш» – хотин кишининг ўз уйидан ташқарига чиқиб эркакка иш соҳасида шерик бўлиши ва Аллоҳ таоло яратган ва қобилиятли қилган вазифаси – оналикни тарк этгани маҳал инқирозга учраганини таъкидлаган.

Ҳозирги кундаги соф кўнгилли таҳлилчи жамиятшунослар ҳам миллатлари, тиллари ва дунёқарашлари фарқли бўлишига қарамай хотин кишининг уйидан чиқиши жиноятлар, ҳаёсизликларнинг ёйилиши ва хавфсизликнинг емирилиши ҳамда бошларига келган бахтсизликларнинг асосий омили эканини айтмоқдалар. Мен бу ерда тўпланган опа–сингилларимизнинг кўп вақтларини олишни хоҳламайман. Чунки даъватчиларнинг бу мавзуга тааллуқли кўплаб овозли тасмалари , маърузалари ва китобчалари бор. 

● Хотин–қизларнинг ҳозирги воқеълик билан муомала қилиш услублари

Мен шуни ҳам айтиб ўтмоқчиманки, оналик ва рафиқалик муслима аёлнинг ҳаётидаги энг осон вазифадир. Бироқ жамиятдаги низом, мактаблар ва бошқа таълим муассасаларидаги дастурлар ва улар оқибатида шаклланган ҳаётимиз хотин–қизларнинг ишлаш учун чиқишга мажбурлаётган бўлса ва уларнинг чиқишлари зарурат бўлса, буни биз мусулмон ўлароқ бутунлай йўқ қилиш ёки бутунлай кўз юмишга кучимиз етмаса нима қилишимиз керак?

Биз имкони борича ҳаётнинг бу тарафини тўлдиришга ёки ишни тузатишга ҳаракат қилишимиз, нуқсону камчиликларимиз ва хотин–қизларни уйидан чиқишга мажбурлаган босимли оғир муҳит олдида содир этган тажовузимиз учун Аллоҳга истиғфор айтишимиз керак. Хотин–қизлар эса бу чиқишлари уларнинг асосий ишларига нисбатан иккиламчи иш эканини билишлари лозим:

Агар улар турмуш қуришмаган бўлишса унутмасинларки, турмушга чиқиш уларнинг биринчи ишларидир. Таълим ҳаётини тугатиши ёки давом эттириши ёки айрим опа–сингилларимиз каби иш ҳаётидаги мавқеъи – карьерасини яхшилашни кутмаслиги керак.

Агар улар турмуш қуришган бўлса, умр йўлдош ва фарзандларнинг ҳаққи асосдир. Шундан кейингина қизларни ва толибаларни тарбиялаши, дугоналари ўртасида бу асосни ёйиши ва эслатиши керак. Бирон зарурат ёки эҳтиёж туфайли уйларидан чиқишлари, уларнинг бу асосий вазифани унутганлари ёки ундан ғофил эканликларини, уларнинг бу чиқишлари ҳаётимизнинг воқеъий ҳақиқатига айланиши зарурлигини англатмайди. Балки биз бу ишга эътиборимизни қаратишимиз зарур. Бунга муқобил эса, мусулмон биродарларимиз – валийлар ва умр йўлдошлардан икки вазифани бирлаштирган қизлари ва опа–сингилларига ёрдамчи бўлишлари керак. Чунки, уларнинг эрлари ёки фарзандлари ҳаққида хато ва камчиликлари бўлиши муқаррардир. Хотин кишининг эса икки ишни бирданига олиб кетиши қийиндир. Бу қизларга таълим бериш, даъватни ёйиш ва баъзида ўзимиз мажбурлаган ишларни қилишда риоягарчилик муносабатида бўлишимиз лозим. Бу ишлар бизнинг истагимиз билан бўлмагани учун сабр қилишимиз керак. Ишимизда Аллоҳнинг Ўзи мададкор бўлсин!  

4 – Муслиманинг муслима дугонаси устидаги ҳаққи

Хотин кишининг зиммасидаги ҳуқуқлардан бири, ҳар бир жойдаги муслима дугонасининг ҳаққидир. Бу – ҳозирги замонда, жумладан, ҳозирги кунларда муслималарнинг масъулиятидир. Чунки ривожланган оммавий ахборот воситалари дунёнинг чор атрофига боғланиш имконини бермоқда. Шу боис муслиманинг муслима дугонасига айтадиган гапи ёки тавсияси ёхуд чақириғи ёда қандайдир муомаласи бўлиши эҳтимолдан холи эмасдир.  

Бундай ҳолатларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, барча пайғамбарлар, солиҳлар ва даъватчиларнинг иши бўлган Аллоҳ таборака ва таолонинг йўлига даъват қилиш фарздир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деган:

﴿قُلْ هَذِهِ سَبِيلِي أَدْعُو إِلَى اللَّهِ عَلَى بَصِيرَةٍ أَنَا وَمَنِ اتَّبَعَنِي وَسُبْحَانَ اللَّهِ وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ ﴾

«Айтинг: «Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга — ишончга эгамиз. (Ҳар қандай шерикдан) Аллоҳни поклайман. (Зеро) мен мушриклардан эмасман»» (Юсуф: 108).

Бу оятдаги «Мен ва Менга эргашган кишилар» жумласи эркакларни ўз ичига олганидек, хотин–қизларни ҳам ўз ичига олади. Сизлар Аллоҳнинг йўлига даъват этишингиз керак. Зеро мўъминларнинг оналари (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳтарама рафиқалари) бу мавзуда чиройли ўрнак бўлганлар.

● Аёл ва Аллоҳ йўлига даъват

Оиша разияллоҳу анҳо қанча ҳадис ёд олган эди? Қанча одамга таълим ва қанча одамга тарбия берган эди?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаларнинг бошқа рафиқаларининг қилган ишлари ҳаммангизга маълум. Ҳой синглим, Аллоҳ йўлига даъват қилиш сизнинг ишингиз бўлиши керак! Бу – синфдош дугоналарингиз, ишлаётган бўлсангиз ҳамкасбларингиз, қариндошларингиз, қўшниларингиз ва эзгулик қилиш имкони бўлган барчага нисбатан қилинадиган ишингиздир!

Ўлкамизнинг хорижида яшаётган муслима сингилларимиз сизларда ўзлари учун ўрнак ва намунани кўрмоқдалар. Айрим даъватчи муслима сингилларимиз Босния–Герцеговиниядаги қочоқ муслималар ҳузурига боришганида улар ҳижобни кўришади ва: Ҳарамайн – Ислом ўлкасида хотин–қизлар шундай кийинишадими?,– деб савол беришган ва даъватчиларнинг: Ҳа,– деб берган жавобларидан сўнгра шу ҳижобни кийишга ошиқишган. Биз шундай деймиз: Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, улар қўналғадан кўтарилиши биланоқ ҳижобларини чиқариб, насроний европаликлар каби ярим яланғоч кийинган ва ишва билан юриб хорижга саёҳатга чиқадиган хотин–қизларни кўришмади! Аллоҳдан офият тилаймиз! У ердаги опа–сингиллар сизларни ўзлари учун ўрнак қилиб олишган. Аллоҳ бизни шундай яратган ва бу мамлакатда йўлбошчи ва намуна бўлиб яшашимизни тақдир қилган. 

● Хотин–қизлар ҳаётида ўрнак бўлишнинг аҳамияти

Биринчи ўрнак Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Ундан кейин эса саҳобалар ва уларнинг муҳтарама рафиқалари эканида ҳеч шубҳа йўқдир.  Бироқ одамлар учун жонли намуналар керак. Шунинг учун Уммат ичида китобларда ўқиганларидан бошқа одамлар кўзига ташланадиган, одамлар фойдаланадиган, таълим оладиган намуналар бўлиши шарт. Бундай намунанинг одамлар ичида бўлмаслиги ва Умматнинг бундай намунани йўқотиши катта зиёндир. Шу муносабат билан мен таъкидлаб айтмоқчиманки: Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳнинг йўлига қайтган дугоналарингизнинг сони анчагина кўпайди ва улар сиздан динингизга яна ҳам қаттиқроқ амал қилишингизни ҳамда фазилатли исломий намуналарда устивор туришингизни талаб қилишмоқда.

Миср, Сурия, Ироқ, Туркия ҳатто Филиппинлар ва Америкада ҳам, афифа покиза муслима сингилларимиз кўп.

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, жаҳонда ҳижоб, устиворлик ва динга қатъий риоя қилиш суръат билан кўпаймоқда. Бу ҳақда эшитиб, кўрмоқдамиз, гувоҳлар шоҳид бўлиб, аниқ хабарлар келмоқда. Ўша опа–сингилларимиз сизлардаги соф шаръий билимларга, амалларингизнинг бидъатлардан холи эканига, кўринишларингиз кофираларга менгзамаслигига, мактабларингиз исломий намуна эканига  қарашмоқда. Ҳа, шундай. Улар сизлар бераётган таълим дастурларингиз энг тараққийпарвар эканини тушунишмоқда. Агар бу Марказ ҳақида эшитсалар, балки хабарлари ҳам бордир, уларнинг ҳар бири, модомики очиқ экан, бу ерга келиш, бу ердаги яхшиликларни олишни орзу қилишар эди. Чунки бу, очиқ ҳақиқатдир. Зеро мен хориждан келаётган мактуб ва қўнғироқлардан бу нарсани сезмоқдаман. Бунинг учун Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Аллоҳ таолодан ушбу гумонни воқеъда ҳақиқатга айлантиришини, қилаётган барча ҳаракатларимизга баракалар ато этишини ҳамда Ўзи суйган ва рози бўлган ишларга бизни муваффақ айлашини сўраб қоламиз.

 

                                            

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Fri, 06 Apr 2012 16:39:35 +0000
Илм излашнинг аҳамияти (Аллома Сафар Ҳаваалий) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4485:il-izlshning-ijai-ll-sfr-vlii&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4485:il-izlshning-ijai-ll-sfr-vlii&catid=211&Itemid=104 «Тавҳид сайри» силсиласи

Илм излашнинг аҳамияти

Муаллиф: Аллома Сафар Ҳаваалий

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа: أَهَمِيَّةُ طَلَبِ الْعِلْمِ (رِحْلَةُ التَّوْحِيدِ)

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча Оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Аллоҳ қули ва расули бўлмиш Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва барча асҳобларига салавот, салом ва баракотларини ёғдирсин.

1 – Шаръий билим шартдир.

Қаламга билдирган ва одамзотга билмаган нарсасини ўргатган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Аллоҳ Ўзининг бандаси ва расули бўлмиш башариятнинг энг яхши муаллими Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавот, салом ва баракотларини ёғдирсин. Чунки башарият ундан илгари ва ундан кейин ҳеч қачон унинг каби устозни, унинг асҳоблари каби илм ва ҳидоят талабаларини кўрмади. Аллоҳ таоло улардан рози бўлсин ва уларни қилган амаллари туфайли рози қилсин. Аллоҳ таоло саҳобаларга. Тобиинлар ва уларга Қиёмат кунигача издош бўлганларга салавоту саломларини йўлласин.

Сўнг ...

Иншааллоҳ, бугун илм излаш, Аллоҳ таолонинг олим ва толиби илмлар учун тайёрлаб қўйган фазлу марҳаматлари, ажру савоблари ва умумий манфаатлари ҳақида гаплашамиз. Чунки биз одамлар банд, дунёга алданган, Аллоҳ раҳм қилганларидан бошқалари охиратдан юз ўгирган даврда яшамоқдамиз. Одамлар юз ўгирган нарсаларнинг энг каттаси ва боши – илм излашдир. Ҳатто мактабларда билим олаётган ўқувчиларнинг аксари ҳам илм излашга рағбат қилмаяпти. Ваъзларни тинглаш учун келаётган ва яхши умидда бўлинган тингловчиларнинг кўпи ҳам дарс ва мавъизаларга муттасил қатнашмаяпти, фиқҳий билимларини ошириш учун ҳаракат қилишмаяпти. Бунинг сабаблари қуйидагича бўлиши мумкин:

1)                       билимларнинг подшоҳи бўлган эътиқод, тавҳид илми ва Аллоҳни таниш;

2)                       Аллоҳ таолога ибодат қилиш учун ҳалол ва ҳаромни таниш. Зеро қанча обидлар борки, жоҳилона ибодат қиладилар.

Қанча мушрик ёки ширкка булғанган одам борки, ўзини муваҳҳид ҳисоблайди.

Қанча намозхон борки, тўкис ёки чиройли ўқимагани учун намози бекордир.

Қанча ҳожилар борки ҳажи бекордир. Чунки у, ҳажини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳажидек, Аллоҳ таоло кўрсатган аҳкомларга биноан қилмаган.

Биз буларни қаердан биламиз? Буни билим, фиқҳ ва динда олим бўлиш билан ўрганамиз.

Динда олим бўлиш машаққатли бўлиши билан бирга, савоби кўп ишдир. Диний олимлар ва динда олим бўлишни хоҳлаганларнинг сони жуда ҳам оздир. Бироқ улар осмондаги юлдузлар мисоли йўл кўрсатадилар ва одамлар уларга эргашади. Айрим салафлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ йўллар билан нақл қилишган ушбу: «Шайтонга битта олим мингта обиддан кўра қаттиқроқдир!» ҳадиси бежиз айтилмаган! (Термизий 2681; Ибн Можа 222; Табароний «ал–Кабир» 11/78).

Илмнинг фазилати катта эканида ҳеч шубҳа йўқдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло:

﴿قُلْ هَلْ يَسْتَوِي الَّذِينَ يَعْلَمُونَ وَالَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ إِنَّمَا يَتَذَكَّرُ أُولُو الْأَلْبَابِ﴾

«Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?!» Дарҳақиқат фақат ақл эгаларигина панд-насиҳат олурлар»– деган (Зумар: 9).

Ҳа, улар ҳеч қачон тенг бўла олмайдилар. Ҳатто, ўргатилган ҳайвон билан ўргатилмагани тенг бўла олмайди. Чунки Аллоҳ таоло итларни ифлос – нажас қилиб яратди. Бирон ит бировимизнинг идишини ялаб қўйса, уни етти марта ва биринчисини тупроқ билан ювилади. Бунинг сабаби итнинг нажаслигидир. Агар ўргатилмаган ит бўлса, унинг сўлаги ҳам нажасдир. Ўргатилган бўлса (нажас эмасдир). Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

﴿وَمَا عَلَّمْتُمْ مِنَ الْجَوَارِحِ مُكَلِّبِينَ تُعَلِّمُونَهُنَّ مِمَّا عَلَّمَكُمُ اللَّهُ فَكُلُوا مِمَّا أَمْسَكْنَ عَلَيْكُمْ﴾

«... яна сизларнинг таълимингизни олган жониворларнинг — Аллоҳ сизларга билдирган нарсалардан билдириб қўлга ўргатган жониворларнинг (тутиб келтирган овлари) ҳалол қилинди. Бас, улар сизлар учун ушлаб келтирган нарсаларни еяверинглар» (Моида: 4).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам савол берган Адий ибн Ҳотим разияллоҳу анҳуга тафсилотли жавоб бердилар ва ўргатилган овчи ит билан ўргатилмаган итнинг фарқли бўлишини тушунтирдилар. Субҳоналлоҳ!

Агар фойдали ва тўғри билим ифлос ҳайвоннинг овлаган овини ейишга салоҳиятли қилиб, етти марта ва аввалгисини тупроқ билан ювишга эҳтиёж қўймас ва биз у (ов)ни иштаҳа билан ейишимиз мумкин экан, Аллоҳ таолога бизга билим бергани ва бу ҳайвонни бўйинсундириб қўйгани учун шукроналар айтишимиз керак.

Шундай экан билим ҳақида қандай фикрдасиз?! У Аллоҳ таоло мукаррам қилиб қўйган одамзотда қандай ўзгаришлар яратиши мумкин:

﴿وَلَقَدْ كَرَّمْنَا بَنِي آدَمَ﴾

«Биз Одам болаларини азиз-мукаррам қилдик» (Исро: 70). Аллоҳ яратган махлуқотларнинг энг мукаррами одамзот бўлиб, Аллоҳ уни билим билан мукаррам ва мушарраф айлади.

Одамзотнинг ичидаги энг ҳурматли инсонлар – уламолардир. Чунки пайғамбарлар махлуқотларнинг энг афзали ва Аллоҳни энг яхши таниган бандалардир. Пайғамбарларнинг билими, билимларнинг энг шарафлисидир. Улардан кейингилар эса, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек, уламолардир: «Унутмангларки, пайғамбарлар олтин ёки кумуш тангани мерос қилиб қолдиришмади. Улар илмни мерос қилиб қолдиришди!» (Абу Довуд 3641; Термизий 2682; Ибн Можа 223; Имом Аҳмад 5/96; Доримий 342. Абу Дардоъ разияллоҳу анҳу ривояти).

Демак, уламолар пайғамбарларнинг ворисларидир. Чунки пайғамбарлар олтин ёки кумуш танганларни мерос қилиб ташлаб кетмайдилар. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Биз – пайғамбарлар жамоати мерос ташламаймиз. Биздан қолган нарсалар – садақадир»– деганлар (Имом Бухорий 3093; Имом Муслим 1759. Оиша разияллоҳу анҳо ривояти). Бунга кўра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотидан сўнгра қолган идишлари, қуроллари, ери ёки бирон бир матоси мерос қилиб олинмайдиган садақадир. Ундай бўлса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нимани мерос қилиб ташлаб кетдилар?! «Улар илмни мерос қилиб ташлаб кетдилар. Ким уни олса катта ҳиссани қўлга киритибди» (Абу Довуд 3641; Термизий 2682; Ибн Можа 223; Имом Аҳмад 5/96; Доримий 342. Абу Дардоъ разияллоҳу анҳу ривояти).

Шунинг учун ҳам Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу одамларнинг боёнлашгани ва қўлларига дунё тушгани ва илм таҳсил қилиш озайганини кўргач: «Ҳой одамлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мероси масжидда тақсимланаяпти!»– деган эди (Табароний «ал–Авсат» 1429. Аллома Албоний бу ҳадисни саҳиҳ деган: «Саҳиҳут Тарғиби ват–Тарҳиби» 83).

Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган севгилари сабабли қувондилар ва ҳар бири ўзининг бозордаги маҳсулотлари ва ишини ташлаб, масжидга югуриб келдилар. Уларнинг мақсади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қолган нарса идиш ёки бирон қурол ва ҳатто сочи бўлса ҳам олиш эди. Чунки, у билан табаррукланмоқчи эдилар.

Масжидга келиб ўтирдилар. Бирдан Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу: Халилим соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга шундай ва шундай деган эди,– деб қолди. Одамлар: Ҳой Абу Ҳурайра, мерос қаерда?,– деб савол беришганида Абу Ҳурайра: Мана шу – меросдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу билимни мерос қилиб кетдилар. Мана шу – ҳидоят ва нурдир. Биз унга бошқа нарсалардан кўра кўпроқ муҳтожмиз!,– деб жавоб берди (Табароний «ал–Авсат» 1429. Аллома Албоний бу ҳадисни саҳиҳ деган: «Саҳиҳут Тарғиби ват–Тарҳиби» 83).

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ ҳам шундай дейди: Одамлар табиблар бўлмаса ҳам яшашлари, Аллоҳ таоло муяссар қилган гиёҳлар ёки ўзлари билишган дорилар билан даволанишлари мумкин. Муҳими, улар ҳалол бўлсин. Бироқ одамлар билим ва уламоларсиз хотиржам бўлишлари ва фаровон яшашлари мумкинми?!

Мумкин эмас! Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисда зикр қилганларидек билим ҳақида шундай дедилар: «Аллоҳ таоло билимни уламоларнинг кўнгилларидан бирданига тортиб олмайди. Балки уламоларнинг ўлиши билан олади. Агар уламолар вафот этса одамлар жоҳилларни раҳбар қилиб олишади ва улардан сўралса фатво беришади–да, ўзлари ҳам адашишади ва (бошқаларни ҳам) адаштиришади» (Имом Бухорий 100; Имом Муслим 2873. Амр ибн Ос разияллоҳу анҳу ривояти).

Замонанинг охирида Аллоҳнинг зикри қилинмайди. Яъни, уламоларнинг озлиги туфайли «Ла илаҳа иллаллоҳ» дейилмайди. Чунки уларнинг орасида динни тушунтирадиган ва баён қилиб берадиган бирон фақиҳ қолмайди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарлигидан аввалги жоҳилиятни Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам воситасида тавҳид, ваҳий, Аллоҳ ато этган билим билан йўқ қилди. Бироқ у, яна баъзи кунларда қайтиб келди. Аммо мутлақ жоҳилият Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўнгра абадул абад қайтиб келмайди. Чунки Аллоҳ таоло бир тоифанинг Ислом узра Аллоҳнинг амри келгунича – Қиёмат қоим бўлишидан бир оз аввал эсиб мўъминларнинг руҳларини оладиган роҳатбахш  шамол эсгунича, қолишига рухсат берди ва ўз кафолатига олди. Ўшандан сўнгра Ер юзида бахтиқаро одамларгина қоладилар ва уларнинг устидан Қиёмат қоим бўлади. Бу, ҳалокат ёки одамлар учун фойдали бўлган билимнинг йўқолиши ёки камайиши оқибатида содир бўлади.

Бир гуруҳ ҳақиқат узра қолади. Лекин жаҳолат бизнинг Араб ярим оролида бўлгани каби турли тоифалар, турли минтақалар ва турли халқлар бошига келади. Араб ярим ороли Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳдан илгари зулматлар ичида яшар, ҳатто, биринчи жоҳилият даврига қайтган эди. Аллоҳ таоло, ўз лутфи ва ҳамди билан, динини янгилайдиган олимни юборди. Демак, жоҳилиятнинг ҳар қандай жойга қайтиб келиши мумкин бўлсада, билим соясида зудлик билан ўша жой ва ўша халқ бошидан кўтарилиши ҳам мумкин. Чунки билим, Аллоҳ таоло қалбларни ёритадиган нурдир:

﴿يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ ﴾

«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража-мартабаларга кўтарур» (Мужодала: 11).

Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бизга шу дунёда инсонга тааллуқли бўлган энг муҳим нарсани катта шоҳидлар гувоҳлигида баён қилиб берар экан, шундай деди:

﴿شَهِدَ اللَّهُ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ وَالْمَلَائِكَةُ وَأُولُو الْعِلْمِ قَائِمًا بِالْقِسْطِ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ ﴾

«Аллоҳ, фаришталар ва илм аҳллари — адолат билан ҳукм қилгувчи ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай тангри йўқ, фақат Унинг Ўзи борлигига гувоҳлик бердилар. Ҳеч қандай тангри йўқ, фақат Унинг Ўзи бор. У қудратли, ҳикмат эгасидир» (Оли Имрон: 18).

Хўш, бу муҳим нарса, шоҳид ва гувоҳ қилинган махлуқотлар ким эди?

Бу дунёдаги балки бутун Коинотдаги энг муҳим нарса – тавҳид: Аллоҳ таолонинг яктолигига, Ундан бошқа илоҳ йўқлигига шаҳодат келтиришдир. Бунинг энг катта шоҳиди Аллоҳ таолонинг ўзидир. Шунинг учун ҳам Ўзи шаҳодат келтиришни бошлади: «Аллоҳ адолат билан ҳукм қилгувчи ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай тангри йўқ, фақат Унинг Ўзи борлигига гувоҳлик берди» (Оли Имрон: 18).

Сўнгра Аллоҳ таоло фаришталарни мақтади. Бундан таажжубланмаса ҳам бўлади. Чунки фаришталар Аллоҳ таолонинг муҳтарам бандаларидир:

﴿لَا يَعْصُونَ اللَّهَ مَا أَمَرَهُمْ وَيَفْعَلُونَ مَا يُؤْمَرُونَ ﴾

«... у (дўзах) устида қаттиқдил ва қаттиққўл, Аллоҳ ўзларига буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат ўзларига буюрилган нарсани қиладиган фаришталар турур» (Таҳрим: 6). Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло уларни гувоҳ қилди.

Учинчи шоҳидларнинг эса Аллоҳ таоло бандалари орасидан бу масала учун танлаб олган ва уларнинг одамларнинг сараси бўлишлари муқаррар эди.

Аллоҳ таоло гувоҳ ўлароқ қиролларни, мансабдорларни, обрўдорларни, боёнларни, пулдорларни ва ҳатто наслу насаби улуғ бўлган одамларни танламади. Балки «илм аҳллари»ни танлади. (Ҳа), Аллоҳ таоло Ўзи ва фаришталари билан катта гувоҳлик қилишга илм аҳини танлади ва шундай деди:

﴿أَوَلَمْ يَكُنْ لَهُمْ آيَةً أَنْ يَعْلَمَهُ عُلَمَاءُ بَنِي إِسْرَائِيلَ ﴾

«Ахир (Қуръон ҳақида) Бани Исроил олимлари ҳам билишлари (Макка мушриклари) учун (Қуръон ҳақиқатан Аллоҳ томонидан нозил бўлганига) оят-далил эмасми?!» (Шуаро: 197). Бану Исроил орасидан етишиб чиққан ҳар бир олим Ислом динининг ҳақиқат эканини билади:

﴿يَعْرِفُونَهُ كَمَا يَعْرِفُونَ أَبْنَاءَهُمْ ﴾

«Биз китоб ато этган кимсалар (яҳудий ва насронийлар) уни (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарни) ўз фарзандларини таниган каби танийдилар. (Яъни ўзларининг илоҳий китобларида у ҳақда ўқиганлар)» (Бақара: 146).

Уларнинг ичидан бу оятга мазҳар бўлган Абдуллоҳ ибн Салом разияллоҳу анҳу чиқди ва шаҳодат келтириб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам кутилган пайғамбар ҳамда Ислом ҳақ дин эканига гувоҳлик берди.   

2 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида яҳудийларнинг муносабати ва Абдуллоҳ ибн Саломнинг тутган мавқеъи

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккадан Мадинага ҳижрат қилиб кела бошлаганида яҳудий раввинлардан бири тепаликка чиқиб: Эй, Қийла ўғиллари! Эй, Қийла ўғиллари, сизлар кутаётган одам келаяпти!,– деган эди. Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам иймон келтирмаган раввинлардан бири эди.

У Мадинада яшаётгна Авс ва Хазраж қабиласига : Эй Қийла ўғиллари, бу сизлар кутаётган одам,– дея хитоб қилган бўлсада, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳали олисда ва сароб одамларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўришига имкон бермас эди.

Улар ҳақиқатни, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Аллоҳнинг пайғамбари эканини, ҳижрат қилишини ва айни шу йўлдан келишини билишар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўз ўғилларини танигандек танишар эди. Уларнинг раввинларидан, Аллоҳ қалбини нурафшон қилган, ҳақиқатни излаб унга эргашишни қасд қилган уламоларидан бири бўлган Абдуллоҳ ибн Салом разияллоҳу анҳу айтади: «Мен Ислом динидаги илк жума ва илк хутба – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Қубода қилган хутбасига қўққисдан келиб қолдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўргач унинг юзи каззобнинг юзига ўхшамаслигини ўргандим, соллаллоҳу алайҳи ва саллам» (Термизий 2485; Ибн Можа 1334; Имом Аҳмад 5/451; Ҳоким 3/14. Абдуллоҳ ибн Салом разияллоҳу анҳу ривояти).

Бу юз каззоб, дунё ёки шаҳват ёхуд шуҳрат ошиғи эмас эди. Садоқат, нур ва ишонч Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пешонасида ялтираб турар эди.

Сўнгра Абдуллоҳ ибн Салом разияллоҳу анҳу ўтириб, хутбани тинглай бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй одамлар, (бечораларни) тўйдиринглар, қариндошлар билан борди–келди қилинглар, саломни ошкор беринглар, тунлари одамлар уйқуда экан намоз ўқинглар, (шунда) жаннатга хотиржам кирасизлар!»– дедилар (Термизий 2485; Ибн Можа 1334; Имом Аҳмад 5/451; Ҳоким 3/14. Абдуллоҳ ибн Салом разияллоҳу анҳу ривояти). Бу хутба Абдуллоҳ ибн Салом разияллоҳу анҳунинг кўнглига муҳрланиб қолди.

Аллоҳ таоло ушбу динга шаҳодат келтиришларини талаб қилганида, Исроил ўғиллари ичидан ҳам баъзилар иймон келтиришди. Улардан бири шу олим эди. Уларнинг айримлари эса шаҳодат келтиришмади. Аллоҳ таоло улар ҳақида шундай деди:

﴿وَجَحَدُوا بِهَا وَاسْتَيْقَنَتْهَا أَنْفُسُهُمْ ظُلْمًا ﴾

«Ва ўзлари аниқ билган ҳолларида зулм ва кибр қилиб, у (мўъжизаларни) инкор этдилар» (Намл: 14);

﴿فَإِنَّهُمْ لَا يُكَذِّبُونَكَ وَلَكِنَّ الظَّالِمِينَ بِآيَاتِ اللَّهِ يَجْحَدُونَ ﴾

«Зотан, улар сизни ёлғончи қилмайдилар, балки бу золимлар Аллоҳнинг оятларини инкор қиладилар» (Анъом: 33).

Қандай «Ёлғончи!» демадилар?! Ахир: Муҳаммад каззобдир, фолбиндир, жодугардир ва шоирдир, демадиларми! Улар сизни: Ёлғончи!, демайдилар. Яъни, кўнгилларида сизни ёлғончи демайдилар!! Фақатгина тилларида ёлғончи дейдилар. Чунки улар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақ пайғамбар эканини биладилар! Бунинг гувоҳи Аллоҳ таолонинг гувоҳ бўлишларини талаб қилган кишилардир: уларнинг айримлари шаҳодат келтирдилар, айримлари эса келтирмадилар.

3 – Билим ва уламоларнинг фазилати

Бу шаҳодатни келтирган банда, пайғамбарлар ишини қилган бўлади. Зеро Абу Бакр разияллоҳу анҳу муртадларга қарши олиб борилган кураш мобайнида шу вазифани бажарган эди. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ ҳам бу ишни амалга оширган ва унинг ҳақида: Абу Бакр муртадлик кунида, Имом Аҳмад эса синовлар кунида бу ишни бажарган,– дейишади.

Бу – пайғамбарлар қилган ишдир. Улар шаҳодат калималарини ва ҳақ сўзларни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек, ошкора айтишган:

«Шаҳидларнинг саййиди – Ҳамза ва золим раҳбар олдида туриб амру маъруф ва наҳий мункар қилган ва ўша раҳбар ўлдирган одамдир» (Жобир разияллоҳу анҳу ривояти. Ҳоким 3/215; Ибн Аббос разияллоҳу анҳумо ривояти. Табароний «ал–Авсат» 4/238);

«Олимнинг обидга бўлган фазилати тўлин ойлик кечадаги тўлин ойнинг бошқа юлдузларга бўлган афзаллиги кабидир» (Абу Довуд 3641; Термизий 2682; Ибн Можа 223; Имом Аҳмад 5/196; Доримий 342. Абу Дардоъ разияллоҳу анҳу ривояти).

Жоҳилона ибодат қилиб, жоҳилона фатво бераётган одам билан, билим билан ибодат қилаётган ва билим билан фатво бераётган одам ўртасида катта фарқ бор. Бу, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилга олган энг яхши нарсалардан биридир: «Икки нарсадагина ҳасад қилса – бошқа ривоятда: ҳавас қилса – бўлади: Аллоҳ ҳикмат ато этган ва ҳикмат билан ҳукм қилиб, ҳикматни ўргатган одам ...» (Абдуллоҳ ибн Масъуд ривояти: Имом Бухорий 73; Имом Муслим 816. Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривояти: Имом Бухорий 4737, 7091; Имом Муслим 915. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривояти: Имом Бухорий 7090). Ҳикмат ва онг – билим билангина рўёбга чиқади.

4 – Тўқсон тўққизта одамни ўлдирган одам ҳақидаги ҳадис ва ундаги илм фазилати ҳақида айтилган гаплар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавбасини ҳикоя қилган одамга қаранглар. Бизнинг ҳар биримиз тавба қилишга муҳтожмиз.

Бу одам тўқсон тўққизта одамни қасддан ва зулм қилиб ўлдирди. (Ўз қишлоғидан) чиқиб тавба қилмоқчи бўлди. Унга: Сен фалончи одамнинг олдига бор, дейишди. Айтилган одам тарки дунё қилган, лаззатлардан воз кечган, одамлардан айрилиб ибодатхонасида узлатда ўтирган жоҳил обид эди. У ҳақиқатни билмас, фатво бериш қобилияти йўқ, одамлар ўртасида ҳукм қилишни билмас эди. Қотил келиб: Мен тўқсон тўққизта одамни ўлдирдим, тавба қилсам бўладими?,– деб савол берди.

Обид бу қотилликлардан ҳайратга тушди! Наҳотки бир кам юзта одамни ўлдирган бўлса?! Обид: Сенга тавба қилишга йўл йўқ!,– деди. Қотил: Ундай бўлса яшашдан нима фойда бор,– деб обидни ҳам ўлдириб, қотиллигини юзга етказди.

Жоҳилона берилган фатво Аллоҳнинг раҳматидан ноумид қилишга ҳамда ўзининг ўлимига сабаб бўлди. Қотил бу билан юзинчи одамни ўлдирди.

Сўнгра қотилни бошқа одамга юборишди. Унинг олдига боргач: Мен юзта одамнинг қотилиман, тавба қилишим мумкинми?,– деб сўради. Олим: Сизни тавба қиишингизга нима ҳам монеъ бўлиши мумкин,– деб жавоб берди ва: Сиз фалон жойга боринг. У ер яхши жой. Бу қишлоғингиздан айрилинг. Чунки бу ер ёмон жой,– деди. Қотил йўлда кетар экан ажали етди. Раҳмат фаришталари унинг жонини олиш учун азоб фаришталари билан тортишди ва Аллоҳнинг раҳмати уни қамради.

Ҳикоядан мақсад шуки, биз гарчи зоҳид, тақводор ва ҳаром нарсалардан йироқ бўлсада билимсиз фатво берган айрим жоҳиллар, фасоҳатли ва сўзамол бўлишлари мумкин эканига шоҳид бўламиз. Бироқ Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган нарсалардан бехабарликлари ва динни яхши билмаганликлари учун уларда яхшилик бўлмайди. Уларнинг бу сўзамолликлари ўзига ҳам зиёнга айланиб қолиши ҳеч гап эмас. Аллоҳ таолодан афву офият тилаймиз.

Ҳақиқий олимнинг эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таъкидлаганларидек, ўзига ҳам, одамларга ҳам фойдаси тегади: «Дарҳақиқат, Аллоҳ, фаришталар, бандалари – бошқа бир ривоятда: ҳайвонот олами – ҳатто денгиз қаъридаги наҳанглар, инидаги қумурсқалар одамларга яхшиликни ўргатган одамга салавотлар айтишади» (Абу Умома Боҳилий ривояти. Термизий 2685: Табароний «ал–Кабийр» 8/234).

Уларнинг «салавот айтишлари»дан мақсад, денгизлар қаъридаги наҳанглар ва инларидаги қумурсқаларнинг дуолари ва истиғфорларидир. Уларнинг барчаси Аллоҳ учун илм излаган ва билими билан Аллоҳ фойдалантирган – одамларга эҳтиёжли бўлган билимларини ўргатган олимнинг гуноҳларини мағфират қилишини Аллоҳдан сўрайдилар.

Аллоҳ таоло Қуръон Каримида ёд этган илм ва уламоларнинг фазилатларидан бири қуйидагичадир:

﴿إِنَّمَا يَخْشَى اللَّهَ مِنْ عِبَادِهِ الْعُلَمَاءُ ﴾

«Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларгина қўрқур» (Фотир: 28).

Ҳар бир ҳаракатлари, одимлари ва гапларида Аллоҳдан қўрқадиган одамлар – Аллоҳни, Аллоҳнинг аҳкомлари ва динини таниган олимлардир. Аллоҳни таниган олимлар Аллоҳ таолонинг қудратли ва қадри буюк эканини биладилар. Улар Аллоҳ таоло қуйида баён қилган яҳудий раввинлари каби эмаслар:

﴿وَمَا قَدَرُوا اللَّهَ حَقَّ قَدْرِهِ وَالْأَرْضُ جَمِيعًا قَبْضَتُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَالسَّمَاوَاتُ مَطْوِيَّاتٌ بِيَمِينِهِ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى عَمَّا يُشْرِكُونَ ﴾

«Улар Аллоҳни тўғри таний олмадилар! Бутун Ер қиёмат кунида Унинг қабзаси – чангали(дадир). Осмонлар эса Унинг қудрат қўлига йиғилгандир. У зот уларнинг ширкларидан пок ва юксакдир» (Зумар: 67).

Раввинлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига кириб: Ҳой Муҳаммад, Аллоҳ Қиёмат куни Ерни бу бармоғига, тоғни бу бармоғига, дарахтларни бу бармоғига қўйиши ҳақидаги хабар етиб келди,– дейишганида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам кулдилар ва:

﴿وَمَا قَدَرُوا اللَّهَ حَقَّ قَدْرِهِ وَالْأَرْضُ جَمِيعًا قَبْضَتُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَالسَّمَاوَاتُ مَطْوِيَّاتٌ بِيَمِينِهِ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى عَمَّا يُشْرِكُونَ ﴾

«Улар Аллоҳни тўғри таний олмадилар! Бутун ер қиёмат кунида Унинг қабзаси – чангали(дадир). Осмонлар эса Унинг қудрат қўлига йиғилгандир» оятини ўқидилар (Зумар: 67) (Термизий 3240; Имом Аҳмад 2267).

Уларнинг юқоридаги гаплари тўғри эди. Бироқ бу билимлари уларга фойда бермади. Улар Аллоҳ таолонинг кибри, азамати ва иззати буюк эканини билишар, бироқ ундан фойдаланишмаган эди. Бу билимдан ажру фазилат ато этиладиган – Аллоҳ таолодан қўрқадиган олимгина фойдалана олади. Шунинг учун ҳам уламолар Аллоҳдан қўрққанлари маҳал бошқа бирон махлуқдан қўрқмаганлар. Аллоҳ таоло улар ҳақида шундай дейди:

﴿الَّذِينَ يُبَلِّغُونَ رِسَالَاتِ اللَّهِ وَيَخْشَوْنَهُ وَلَا يَخْشَوْنَ أَحَدًا إِلَّا اللَّهَ ﴾

«Улар (яъни ўтган пайғамбарлар) Аллоҳнинг амру-фармонларини (бандаларга) етказадиган, У зотдан қўрқадиган ва Аллоҳдан ўзга бировдан қўрқмайдиган зотлардир» (Аҳзоб: 39).

Шунинг учун ҳам, олимлар пайғамбарлар мақомида туриб ҳақиқатни ошкора айтадилар, Аллоҳ йўлида ким бўлишидан қатъий назар бирон кишининг маломатидан, одамларнинг ва султонлар, қироллар ёки бошқа золимларнинг ғазабидан қўрқмайдилар. Чунки улар Аллоҳнинг номидан етказаяптилар ва Ислом динининг омонатдорларидир. Шунинг учун ҳам улар Аллоҳдан қўрқадилар, Аллоҳнинг қадрини биладилар. Бундай инсон бошқалардан қандай қўрқиши мумкин?!

Айрим уламолар ўтмишда баъзи золим султонларнинг ҳузурига кирдилар ва унга: Султон сизни муҳим иш учун чақирди. Аммо унинг ҳузурига кирсангиз сизни ўлдириб қўйишидан қўрқамиз!,– дейишганида: Аллоҳга таваккул қилдим!,– деди ва султоннинг қабулига кириб суҳбатлашди, амру маъруф ва наҳий мункар билан қаттиқ гапларни ҳам гапириб, чиқиб кетди. У чиққач: Нима қилдингиз?,– деб савол беришди. У: Султоннинг ҳузурига киргач Аллоҳнинг азаматини эсладим ва султоннинг ҳайбати, қўшини ва қироллиги менинг олдимда мушукча бўлиб қолди!,– деб жавоб берди.

Аллоҳнинг азаматини ёдига олган одамнинг олдидаги ҳар қандай одамнинг ҳайбати арзимас бўлиб қолади!

Ишларини орқага сурадиган ёки одамлардан қўрқадиган ёхуд ҳақ гапни айтмайдиган одам ҳам бир куни тобутга солинади ва елкаларга олиниб, ҳамма биладиган ва ҳамманинг бу дунёдаги охирги макони бўлган жойга қўйилади. Агар бу олим жим бўлса, хушомадгўйлик қилса ва одамлардан қўрқса ҳақиқатни ким гапиради?!

﴿وَإِذْ أَخَذَ اللَّهُ مِيثَاقَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ لَتُبَيِّنُنَّهُ لِلنَّاسِ وَلَا تَكْتُمُونَهُ ﴾

«Аллоҳ Китоб берилган кимсалардан «Албатта у Китобни одамларга очиқ баён қилурсизлар ва яширмайсизлар!» — деб аҳд-паймон олган эди» (Оли Имрон: 187). Аллоҳ таоло Қиёмат кунида Аллоҳнинг динини нега етказмагани ҳақида олимни сарҳисоб қилмайдими?!

5 – Аллоҳдан қўрқиш ва ҳақиқатни айтиш

Толиби илмларнинг илк одоби – Аллоҳ таолодан қўрқиш ва Аллоҳ таолони танишдир. Аллоҳ таолони таниган одам барча яхшиликни билса, Роббисини ва унинг қадрини билмаган одам қанчалар билим эгаси бўлмасин, Аллоҳ таоло Исроил ўғиллари учун келтирган мисолга ўхшаб қолади:

﴿كَمَثَلِ الْحِمَارِ يَحْمِلُ أَسْفَارًا ﴾

«Таврот юкланган — берилган, сўнгра уни кўтара олмаган (яъни унинг кўрсатмаларига амал қилмаган) кимсалар (яҳудийлар)нинг мисоли худди китобларни кўтариб кетаётган эшакка ўхшайди (яъни, унинг вазминлигидан чарчаб-толадилар-у, аммо у Китобнинг ичидаги нарсалардан фойдаланмайдилар)» (Жумъа: 5).

Исроил ўғиллари ичидан етишиб чиққан олимларнинг боягина билимлари бор эди. Бироқ уларга ҳақиқатни айтиш ва ҳақиқатга амал қилиш етишмас эди:

﴿كَانُوا لَا يَتَنَاهَوْنَ عَنْ مُنْكَرٍ فَعَلُوهُ لَبِئْسَ مَا كَانُوا يَفْعَلُونَ ﴾

«Улар бир-бирларини қилган нолойиқ ишларидан қайтармас эдилар. Бу қилмишлари нақадар ёмон иш!» (Моида: 79). Яъни, улар издошларини гапиришаётган гуноҳ ишлардан ва ҳаром нарсаларни истеъмол қилишдан қайтаришмас эди.

Улар мункарни кўрган пайтларида қайтарсаларда, биров кейинроқ бирга ўтириб ва еб турганларида қайтармас эдилар. Шу боис Аллоҳ таоло уларни бир–бирларига душман қилиб қўйди. Аллоҳнинг бу амри шояд Довуд ёки Ийсо алайҳиссалом тилида бўлган бўлса ажаб эмас. Аллоҳ таолодан бундай балодан асрашини сўраймиз!

Улар олим бўлсаларда Аллоҳнинг ҳукмларини яширдилар, ўзгартирдилар ва Аллоҳнинг динини, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келган замонида бўлганидек, бутунлай бошқача қилиб ташладилар. Бир эркак ва хотин зино қилди ва бу ҳаром ишни қилиб бўлишгач: –Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни назарда тутиб, пайғамбар эканликларини билганлари ва ўзаро эътироф этганлари учун– манави пайғамбар келди, унинг олдига бориб агар бошбўрон қилишдан бошқа жазони берса қабул қилайлик ва Қиёмат куни Роббиимз сўраса: Роббимиз! Бу пайғамбарингни юборган эдинг. Биз унинг ҳукмини олган эдик,– деймиз. Агар тошбўрон қилишга ҳукм қилса, билганимизни қилаверамиз– дедилар. Бу кўплаб одамларнинг фикри эди. Аслида эса масъала ўта муҳимдир.

Ҳузайфа ибн Ямон разияллоҳу анҳу бир кишининг Аллоҳ таолонинг:

﴿وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنْزَلَ اللَّهُ فَأُولَئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ ﴾

«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир» (Моида: 44) ояти ҳақида гапираётганини эшитгани маҳал: Бу Исроил ўғиллари ҳақида нозил бўлган. Сизларнинг амакиваччалариингиз бўлмиш яҳудийлар қанчалар уста экан–а?! Барча ширин нарсалар сизлар учун, аччиқ нарсалар эса одамлар учун!,– деди (Абдурраззоқ тафсири 714).

Бунинг маъноси, биз Қуръон ўқир экан:

﴿كُنْتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ ﴾

«Сизлар одамлар учун чиқарилган яхши Уммат бўлдингиз» (Оли Имрон: 110) оятига етиб келгач: Бу – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уммати учун нозил бўлган,– деймиз.

Агар Аллоҳ таолонинг:

﴿ثُمَّ أَوْرَثْنَا الْكِتَابَ الَّذِينَ اصْطَفَيْنَا مِنْ عِبَادِنَا ﴾

«Сўнгра Китобни ўзимиз танлаган бандаларимизга мерос қиламиз» (Фотир: 32) оятига етиб келсак: Бу ҳам, алҳамдулиллаҳ, биз ҳақимизда нозил бўлган,– деймиз. Агар Аллоҳ таолонинг:

﴿وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنْزَلَ اللَّهُ فَأُولَئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ ﴾

«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир» (Моида: 44) оятини ўқисак: Бу – яҳудийлар ҳақида нозил бўлган,– деймиз.

Аллоҳ таолонинг:

﴿لُعِنَ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ عَلَى لِسَانِ دَاوُودَ وَعِيسَى ابْنِ مَرْيَمَ ذَلِكَ بِمَا عَصَوْا وَكَانُوا يَعْتَدُونَ ﴾

«Бани Исроил орасидан кофир бўлган кимсалар Довуд ва Ийсо бинни Марям тилида лаънатлангандирлар. Бунга сабаб уларнинг қилган исёнлари ва тажовузкор бўлганларидир» (Моида: 78) ояти ҳақида эса: Бу – яҳудийлар ҳақида нозил бўлган. Биз – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматимиз! Биз – яхшиликлар узрамиз!– деймиз. Шунинг учун ҳам Ҳузайфа разияллоҳу анҳу: Агар иш шундай бўлса амакиваччалар қандай яхши одам бўлишарди,– демоқчи. Яъни, (Қуръондаги) барча мақтовга сазовор нарсалар бизга–ю, мазамматли нарсалар яҳудийларники бўлса кошки эди!!, демоқчи.

Саҳоба ва муфассирлар: (Фотиҳа сурасидаги) «ғазаб қилинганлар»ни яҳудийлар, «адашганлар»ни эса насронийлар деб тафсир қилишди.

Абдуллоҳ ибн Аббос ва Суфён ибн Уйайна разияллоҳу анҳумолар: «Уламоларимиз  адашганларида яҳудийларга, обидларимиз адашганларида эса насронийларга менгзашлик бор»– дедилар.

Мазкур яҳудийлар Аллоҳнинг ҳукми ва динини ўзгартирганларидан кейин: Муҳаммаддан бу (зино) ҳақ(и)да сўранглар ва у савалашга ҳукм қилса ҳукмни ижро қилинглар. Агар тошбўрон қилиб ўлдиришга буюрса, ҳукмини ижро қилманглар,– дейишди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қилинган зинонинг ҳукмини сўрашди (Имом Бухорий 3436, 6450: Имом Муслим 1700).

Аллоҳ таоло улар ҳақида олдиндан дарак берган ва очиқ баён қилинган ҳукмни нозил қилиб, шундай деган эди:

﴿وَكَيْفَ يُحَكِّمُونَكَ وَعِنْدَهُمُ التَّوْرَاةُ ﴾

«Олдиларида Таврот, унда Аллоҳнинг ҳукми бўлгани ҳолда Сиздан ҳукм сўраб, сўнгра (яъни, ҳукм қилганингиздан кейин қандай) юз ўгириб кетадилар-а? Улар ҳеч мўмин эмаслар!» (Моида: 43). Яъни, ҳукм Тавротда бор ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Ҳукм – тошбўрон қилиб ўлдиришдир. Уни тошбўрон қилинглар!,– дейиши мумкин.

Бу – яҳудийларнинг адашган олимлар эканига, улар шу сафаргина эмас, бошқа мавзуларда ҳам келганига ҳужжатир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлар бунга қандай ҳукм қиласизлар?»,– деб сўрадилар. Улар: Биз унинг саваланиши, юзларини бўяб бозорларда айлантириб сазойи қилинишига ҳукм қиламиз,– деди.

        Бу ҳукм Тавротда борми?

        Бу Тавротдаги ҳукмдир!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

﴿فَأْتُوا بِالتَّوْرَاةِ فَاتْلُوهَا إِنْ كُنْتُمْ صَادِقِينَ ﴾

«Агар ростгўй бўлсангизлар Тавротни келтириб ўқиб кўринглар» (Оли Имрон: 93), дедилар.

Улар Тавротдаги бу ҳукмни олиб ташлашга келишдилар. Улардан бири, саводсиз бўлсаларда Аллоҳ таоло билдириб турган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга, Тавротни ўқий бошлади ва зонийни тошбўрон қилиш ҳукми ёзилган жойга қўлини қўйиб, кўрсатмай ўтиб кетди. Улар Аллоҳнинг ҳукмини хоҳлашмас ва Тавротда нозил бўлган ҳукмни ёқтиришмас эди. Чунки унда гуноҳкорни тошбўрон қилиш ҳукми бўлиб, уни ўзгартиришган эди (Имом Бухорий 3436, 6450; Имом Муслим 1700).

Бу, гуноҳ устига гуноҳ эди. Биринчиси хато ва Аллоҳнинг ҳукмини ўзгартириш бўлса, иккинчиси Аллоҳнинг динини ўзгартириш, Аллоҳ нозил қилган аҳкомларни инкор этиш эди.

Ўша пайтда Исроил ўғилларидан бир гувоҳ – Абдуллоҳ ибн Салом разияллоҳу анҳу: Қўлингни кўтар!,– деди. Тошбўрон қилиш ҳақидаги оят кўринди. Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу уни ўқий бошлади ва: Ё Расулуллоҳ, бу – ўша ҳукмдир!,– деди. Аллоҳ таоло бу ҳақда Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга хабар берган эди. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрдилар ва зино қилган эркак ва жувон яҳудийларни тошбўрон қилинди.

Шундан сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яҳудийларга: Сизларни бундай қилишга ким мажбур қилди?,– деб савол бердилар. Улар: Биз бир замонлар бу ҳукмларни ижро этдик. Кейинроқ зино кўпайгач улуғзодаларимиз ичида ҳам зонийлар кўпайди!,– дедилар (Имом Бухорий 3436, 6450; Имом Муслим 1700).

(Ҳа), иш Аллоҳ айтганидек бўлган эди:

﴿رَبَّنَا إِنَّا أَطَعْنَا سَادَتَنَا وَكُبَرَاءَنَا فَأَضَلُّونَا السَّبِيلَا ﴾

«Парвардигоро, дарҳақиқат бизлар бошлиқларимизга ва катталаримизга бўйинсундик, бас улар бизларни (тўғри) йўлдан оздирдилар» (Аҳзоб: 67), дедилар. Улар – раҳбар ва сардорлар эди. Исроил ўғиллари ичидан бирон деҳқоннинг боласи зино қилса «Тошбўрон қилинглар!» дейишар, амир ёки сардорнинг боласи зино қилса тошбўрон қилинмас эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларида хабар берганларидек, улар ичларидаги заиф инсонлар зино қилишса тошбўрон қилишар, раҳбарлар зино қилишса тошбўрон қилишмас эди: «Сизлардан илгари яшаб ўтган халқлар орасидан заиф инсонлар ўғирлик қилса жазони қўллашар, обрўлилар ўғирлик қилса унга тегишмас эди» (Имом Бухорий 3288, 6406; Имом Муслим 1688; Абу Довуд 4373; Насоий 8/72; Ибн Можа 2547; Имом Аҳмад 6/162).

Миршаблар орасида ёки маҳкамада таниши бўлмаган одамларга жазолар ижро этилар, обрўли одамларга эса ижро этилмас эди. Чунки унинг обрўси ва ҳимояси жазони қўллашга монеъ бўлар ва унга жазони ижро этишмас эди!

Замонлар ўтиши билан обрўдорга ҳам, заиф инсонларга ҳам муносиб бўлган жазони ўйлаб топишди ва: Жазо ўлароқ юзларни қора бўёққа бўяймиз, сазойи қиламиз ва савалаймиз,– дейишди. Шунинг учун агар зоний кучсиз инсонлардан бўлса юзини бўялар ва йўлига равона қилинар эди. Раҳбарлар фарзандларининг ҳам юзлари бўялар ва бир оз сабр қилишларига тўғри келарди. Умуман олганда эса, зино қилган бирон кимсани тошбўрон қилинмас эди. Улар буни: Мўтадил – ўрта ечим,– деб аташарди.

Аслида бу – ўрта ечим эдими?!

Кўплаб уламолар, илм талабалари ва қозилар (маҳкама ҳокимлари) Аллоҳ нозил қилмаган ҳукмлар билан ҳукм қилишиб, бунинг ислоҳот эканини тушунмоқдалар:

﴿إِنْ أَرَدْنَا إِلَّا إِحْسَانًا وَتَوْفِيقًا ﴾

«Биз фақат яхшиликни ва орани ўнглашни истаган эдик, холос» (Нисо: 62). Улар: Биз эзгуликни ва барчани рози қиладиган ҳукмни мақсад қилаяпмиз,– дейдилар.

Бундай қилиш жоиз эмас. Биз бу нарсани жуда яхши билишимиз керак. Чунки Аллоҳнинг барча ҳукми ижро қилинади. Ҳалолни ҳаром, ҳаромни ҳалол қилмайдиган сулҳларниг эса ўз боблари бор.

Хуллас, юқоридаги раввинлар билимдон бўлсаларда, ҳақиқат ва ҳидоят узра эмас эдилар. Улар динлари ва билимларини раҳбарларнинг фарзандлари ва ораларида кенг ёйилган зино туфайли сотишган эди. Ҳолбуки раввинларнинг кўплари ҳам қавмнинг сардорлари хонадонидан етишиб чиққан эди. Аллоҳ таолога бундай гуноҳлардан сиғинамиз ва мағфират учун илтижо қиламиз!

Уламолар ва толиби илмлар зийнат қилиб олишлари керак бўлган илк нарса, Аллоҳ таоло улар ҳақида баён қилганидек, Аллоҳ таолодан қўрқиш ва ҳақиқатни гапиришдир:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا مَنْ يَرْتَدَّ مِنْكُمْ عَنْ دِينِهِ فَسَوْفَ يَأْتِي اللَّهُ بِقَوْمٍ يُحِبُّهُمْ وَيُحِبُّونَهُ أَذِلَّةٍ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ أَعِزَّةٍ عَلَى الْكَافِرِينَ يُجَاهِدُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَلَا يَخَافُونَ لَوْمَةَ لَائِمٍ ذَلِكَ فَضْلُ اللَّهِ يُؤْتِيهِ مَنْ يَشَاءُ وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ ﴾

«Эй мўминлар, сизларнинг ичингиздан кимда-ким динидан қайтса, Аллоҳ бошқа бир қавмни келтирурки, Аллоҳ уларни яхши кўрур, улар Аллоҳни яхши кўрурлар. Улар мўминларга ҳокисор, кофирларга эса қаттиққўл, бирон маломатгўйнинг маломатидан қўрқмай Аллоҳ йўлида курашадиган кишилардир. Бу Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлиб, Ўзи хоҳлаган кишиларга берур. Аллоҳ фазлу карами кенг, билгувчидир» (Моида: 54).

Уммат турғунлашиб ҳаракатсиз қолса, илм толиблари ва олимлар ҳақиқатни айтишмаса, мункар тарқалиб, жамиятни қамраб олса, бузғунчилик қуруқлик ва сувда юз кўрсатса, иш Аллоҳ таоло айтганидек бўлади:

﴿إِنَّ رَبَّكَ لَبِالْمِرْصَادِ ﴾

«Шак-шубҳасиз Парвардигорингиз (барча нарсани) кузатиб тургувчидир» (Фажр: 14). Яъни, Аллоҳ таоло динини ҳеч қачон зое қилмайди. Балки Аллоҳ у одамларни кетказиб, ўринларига Аллоҳни севадиган ва Аллоҳ ҳам суядиган одамларни олиб келади. Аллоҳ таолони севган банда унинг розилиги олдига бирон нарсани муқаддам қўймайди. Аллоҳ суйган бандасини асрайди, ҳимоя қилади ва ўз изни билан балолардан қутқаради. Шундан кейингина бундай одамлар кофирлар устидан қудратли, қаттиққўл ва ҳайбатли, мўъминларга эса ўзаро меҳрибон ва мутавозе бўладилар. Бундан ташқари уларнинг сифатларидан яна бири, улар Аллоҳ йўлида курашадилар. Бу билим – кураш, демакдир. Балки у, курашларнинг энг афзалидир. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда: «Илмни ёйиш – жиҳоддир!»– деганлар. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳасан санад билан нақл қилинган ҳадисда: «Аллоҳ йўлида ўлдирилган шаҳид Қиёмат кунида олимнинг ажрини кўриб, унинг ўрнида бўлишни орзу қилади» деганлар. Одамларнинг ажрлари катта бўлгани шаҳидлар бўлиб, улар ҳам ҳақиқатга амал қилган, ҳақиқатни ёйган, одамларга эзгулик ва ҳақиқатни ўргатган олимларга ва уларни ўрганаётган илм толибларига берилган савоб ва баракаларни кўриб ҳавас қиладилар. Ҳолбуки, қўл билан жиҳод қилиш Исломнинг энг баланд чўққисидир.

Ҳатто кофиларга қарши олиб борилаётган жиҳодлар билимга асосланмаган, уларнинг қўмондонлари шайхулислом Ибн Таймийя ва бошқа баҳодир уламолар каби билимдон уламолар бўлмаса, сафларда бўшлиқ пайдо бўлади. Шунинг учун ҳам мужоҳид кимга қарши жиҳод қилаётгани, жиҳодни қачон қилиш кераклигини, сулҳ ва қул (асир) қилиш аҳкомларини билиши керак. Буларнинг барчаси билимга бориб тақалади.

Демак, ҳар бир киши ҳар қандай ҳолатда билимга муҳтождир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло одамларга шундай фармойиш берди:

﴿فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ ﴾

«(Эй мушриклар), агар (бу ҳақда) билмайдиган бўлсангизлар, аҳли илмларидан (яъни, Таврот ва Инжилни биладиган кишилардан) сўранглар!» (Наҳл: 43).

Биз олимлардан билмаган нарсаларимизни сўрашимиз керак. Шундагина бу дунёдаги яхшиликларни қўлга киритамиз. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дунё лаънатлангандир! Дунёдаги Аллоҳнинг зикри, Аллоҳ суйган нарсалар ёки олимлик ёхуд илм излашдан бошқа барча нарса лаънат қилингандир!»– деганлар (Термизий 2322; Ибн Можа 4112).

Сиз олим бўлмасангиз, илм изланг. Одамлар ичидан баъзи одамларгина олим бўлиб етиша олиши ҳаммага маълум. Сиз илм изланг! «Билим излаб йўлга тушган одамга, Аллоҳ жаннатга элтадиган йўлни осонлаштириб қўяди» (Абу Довуд 3641; Термизий 2682; Ибн Можа 223; Имом Аҳмад 5/192; Доримий 342; Абу Дардоъ разияллоҳу анҳу ривояти).

Ҳатто жаннат у билан, у эса жаннат билан бирга бўлади. Чунки «Банда ўзи суйган банда билан бирга тирилтирилади» (Имом Бухорий 3485, 5815, 5819; Имом Аҳмад 3/110, 168, 172, 173, 192, 198, 202, 208. Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривояти). Охират куни – маҳшарда дўст дўсти билан бирга туради. Бизнинг назаримизда Шариат факультетини битириб олим бўлган ва жума кунлари хутба қиладиган мўъминлар ҳам толиби илм ҳисоблансада, аслида, толиби илм – Қуръон Карим ва суннат билимларини қаерда бўлса ҳам ўрганаётган талабадир.

Барчангизга маълумки, айрим одамлар радио дастурларни эшитиб фиқҳ илмини ўрганмоқдалар! Сизлар «Йўлдаги ёғду» радио дастурини эшитиб борасизлар. Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, биз ўлчаб бўлмайдиган катта неъматлар ичида яшамоқдамиз. Алҳамдулиллаҳ, ҳозирги кунимизда илм излаш, таълим олиш ва амл қилиш учун катта имкониятлар бор. Бизга қўшни бўлган давлатлар борки, улар битта китобни ўқий олмайдилар, илм талаб қила олмайдилар, бирон шайхнинг олдига ўрганиш учун бора олмайдилар. Улар «Йўлдаги ёғду» ва бошқа тинглашадиган радио дастурлардан билим оладилар! Шунинг учун қанча–қанча одам Ироқ ва бошқа давлатлардан ўлкамизда диний таълим олиш учун келмоқдалар!  

Алҳамдулиллаҳ, бизнинг таълим олиш учун талайгина воситаларимиз бор. Шу боис илм ҳалқаларида иштирок этиб, уларни тўлдиришимиз керак. Бундан ташқари «Қуръон Карим» радиоси фаолият кўрсатмоқда. Биз радио дастурлардан қўшиқ ва мусиқани назарда тутмаяпмиз.

Хуллас, таълим олиш воситалари кўп. Муҳими сиз илм изланг, илм ўрганинг. Илмни ўз арбобидан олиш – илмнинг одобларидандир. Чунки ҳар уйга дарвозасидан кирилади:

﴿وَأْتُوا الْبُيُوتَ مِنْ أَبْوَابِهَا ﴾

«Уйларга эшикларидан кирингиз!» (Бақара: 189). Бу, диний ишлардаги умумий қоидадир. Бундан мақсад, барчаси ҳақ бўлсада дарвозадан киришнинг ўзигина ёки қилинган тафсирларгина эмас, балки ҳар нарсага ўз дарвозаси билан кирилишидир. Илмнинг дарвозаси – уни ўз аҳлидан олиш, аҳлининг одоби ва шартлари билан одобланишдир.

6 – Илм излаш одоблари билан безаниш

Аслида, кўпимиз илм одоблари билан безанмаяпмиз. Масалан, бирон олим олдимизга келмоқчи бўлса ёки келишини илтимос қилсак, унга нисбатан одобли бўлишимиз, сўрамоқчи бўлган нарсамизнинг моҳиятини ва унинг билимидан қандай фойдаланишимиз кераклигини билишимиз керак.

Саҳоба разияллоҳу анҳумлардан бири илм масъалаларидан бирини сўраш учун бир ёки икки йил кутар эди.

Бу умматнинг алломаси Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу Зайд ибн Собит разияллоҳу анҳу каби олимларнинг чиқишларини кутиб остоналарида ухлар эди!

Биз олимларнинг дам олиш вақтларини ҳам риоя қилмаймиз. Телефонларига сим қоқамиз ёки дарвозасини таққиллатамиз. Баъзида эса юзлаб марта жавоб берган саволларни қайта берамиз. Биз олимлардан нимани сўрашимиз кераклигини билишимиз керак! Баъзиларимиз йўлда кета туриб: Нимани сўрасам экан?,– деб ўйлайди. Бу, у одамнинг илм толиби эмаслигига ҳамда динимиздан кўп нарса билмаслигимизга аломатдир!  

Масалан, сиз яшаётган минтақага аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн келса: Ундан нимани сўрасам экан?,– десангиз, бу сизнинг илмсиз эканингизга далолатдир.

Биз савол берар эканмиз, ўзимизниг билмаган эканимизни яхши билишимиз керак. Шунинг учун уламоларимиздан ўзимизга керакли бўлган нарсаларнигина сўрашимиз керак. Масалан, менинг бирон ибодат ёки тавҳид ҳақида муҳим диний ишим бор. Унинг ширк ёки тавҳид, бидъат ёки суннат, ҳалол ёки ҳаром эканини билиш учун сўрашим зарур.

Бир олимнинг олдига бориб бошимдан ўтаётган иш, бошимга келган муаммо ҳақида сўрайман ва ундан ўрганиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Орқангизда қолганларга етказинг!» деганларидек, ёдлайман, тушунаман ва олим айтганидек қишлоқдошларим, жамоатдошларим ва қабиладошларимга етказаман. Чунки бу, олимнинг гапи бўлгани учун ҳақиқатдир. Демак, мен уни бошқаларга етказишим керак.

7 – Серсавол бўлмаслик

Ҳар биримиз толиби илмлар одоби билан безанишимиз учун ўзимизга фойдали нарсаларга ҳарис бўлиб, кўп савол беравермаслигимиз керак.

Шунинг учун ҳам тобиинлардан бири бўлган Шаъбий раҳимаҳуллоҳ одамларнинг ўз дарвозаси олдига тўпланиб келган ва бир тобииндан сўнгра иккинчисига бориб савол беришаверганини кўргач: Агар Қуръон буларга нозил бўлса эди, буларнинг омилари тинмай савол беришар эди. Ҳолбуки, унда бир неча мавзу бўлади, холос»– деган эди (Доримий 195).

Қуръон Каримнинг саккиз жойида «Сиздан сўрайдилар!»  дейилган. Агар Қуръон бизнинг давримизда нозил бўлса эди, қанча нарсаларни сўрашган бўлар эди?! (Менимча), ҳамма нарсани сўрашаверган бўлар эди.

«Сиздан аввалгиларни кўп сўрашлари ва пайғамбарларига хилоф қилишлари ҳалокатга учратди» (Имом Бухорий 6858; Имом Муслим 1337. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривояти). Бу – ҳаётимизнинг бугунги аксидир.

Масалан, биз ҳар ҳаж мавсумида отиладиган тошларни қаердан: Мино ёки Муздалифадан териб олиш ҳақидаги саволларга кўп дуч келамиз: Мино ёки Муздалифадан тошларни териб олсам бўладими?

Унга: Алҳамдулиллаҳ, Мино ёки Муздалифа ёхуд бирон бошқа жойдан териб олишингизнинг зарари йўқ. Лекин сиз Арафотда қаерда турдингиз?,– деб сўрасангиз: Алҳамдулиллаҳ, кўприкнинг тагида,– деб жавоб бради. Яъни, у ғарб томондаги кўприк тагида турганини айтади. Биз унга: Ахир, кўприк Арафот минтақасига кирмайди–ку?!,– десак : Лекин, биз ўша ерда турибмиз–да!,– деб жавоб беради. – Сиз арзимас нарса ҳақида сўраяпсиз–у, ҳажнинг рукни бўлган муҳим нарса ҳақида сўрамаяпсиз. Сиз ҳажнинг рукнларидан бирини тарк қилибсиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳаж – Арафот(да туриш, демак)дир»– деганлар,– деймиз (Абу Довуд 1949; Термизий 889; Насоий 3044; Ибн Можа 3015).

Кўплаб ҳатто минглаб ҳожилар Арафотда турмайдилар. Чунки улар Арафотга яқин кўприк тагида турадилар ва фарзлардан бирини қилаётганларини тушунадилар.

Чунки бу одамлар қандай ҳаж қилиш ва қаерда туришни ўрганмаганлар. Балки бировнинг одамлар атрофида тўпланишганида микрофондан фатво берганини эшитиб қолган ва: Ҳажга борай, йўлда кетаётган пайтда тошларни қаердан олиш ҳақида сўраб оларман!,– деб ўйлаган.

Ҳатто намозимизда ҳам айрим одамлар Фотиҳа сурасини тажвид билан ўқий олмайдилар ва олдингизга келиб турли мавзулар ҳақида сўраб: Эшитишимизга қараганда баъзи одамлар жоҳил ва залолатда яшайдилар. Аллоҳ таоло уларни Қиёмат куни жаннатга киритадими ёки жаҳаннамгами?,– деб савол берадилар.

Жавоб беришга қийналасиз: Сиз нимани назарда тутаяпсиз: Сиз тилга олган одамлар Ислом дини ҳануз етиб бормаган одамлар–ми? Агар шундай одамлар қаторида бўлса, улар ҳақида фарқли кўришлар бор,– деб унга саволидан йироқ мавзуларни тушунтирасиз. Агар унга: Бери келиб, Фотиҳа сурасини ўқинг–чи?– десангиз, уни тўғри ўқий олмайди. Ёки ундан: Намознинг қандай фарзлари бор?,– деб сўрасангиз, уларни билмайди. Шундай экан бу одамда қандай фойда бор?

Биродар, Аллоҳ таоло Қуръонни биз учун ваъз қилиб юборган. Саҳобалар давридаги олимлар қиссагўйларнинг ҳикояларини эшитишни таъқиқлашган. Ҳикояларнинг баъзи ёки кўп қисми ҳақиқат бўлиши мумкин, шундай бўлсада, улар ҳикояларни тинглашни таъқиқлашар эди. Чунки одамлар уларни билим ва дин деб деб қабул қилишлари эҳтимолдан холи эмас эди.

Бир куни биров ажойиб савол бериб қолди –У саволни айтишимга ҳожат йўқ–. Мен унга: Сиз Қуръон ўқийсизми?,– десам: Алҳамдулиллаҳ,– деди. Мен:

﴿قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ الْفَلَقِ ﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Мен тонг Парвардигоридан (менга) ...дан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман»» оятининг, «Тонг»нинг,

﴿غَاسِقٍ إِذَا وَقَبَ ﴾

«Зулматга чўмган кеча»,

﴿النَّفَّاثَاتِ فِي الْعُقَدِ ﴾

«тугунларга дам солгувчи хотинлар» жумлаларининг маъноси нима эканини биласизми?,– дедим. У: Аллоҳга қасам ичиб айтаманки, билмайман,– деди. Ҳолбуки, ўқувчилар бу сураларни мактабларнинг бошланғич синфларида ёдлаб оладилар. Шундай бўлсада, одамлар келиб сиздан ғаройиб нарсалар ҳақида сўрайдилар. Масалан, баъзилар келиб Аллоҳ таолонинг:

﴿ وَشَرَوْهُ بِثَمَنٍ بَخْسٍ دَرَاهِمَ مَعْدُودَةٍ

«... у (Юсуф)ни арзон баҳода — бир неча тангага сотиб юбордилар» (Юсуф: 20) ояти ҳақида: Акалари уни неча тангага сотдилар? У неча танга эди?,– деб сўрайдилар.

Айтайликки, ўн ёки юз тангага сотишди. Бундан сизга қандай даромад ёки зарар келади?! Муҳими, сиз амал қилиш учун нимани ўрганишингиз керак, шуни билишингиз лозим.

Бу – кундалик ҳаётимиздаги айрим одамлар яшаётган одоб нуқсонининг бир лавҳасидир. Толиби илмлар одобининг ушбу қирраси ҳаммамизда ҳам етарлича шаклланмаган. Яъни, ҳар биримиз меъёрида, ўзимизга зарур бўлган нарсаларни сўрашимиз, мақсадимиз эшитиб амал қилиш бўлиши керак. Агар бирон нарсани сўраб, унга амал қилишни хоҳласак, кўплаб саволлар беришга эҳтиёжимиз қолмайди. Шунинг учун ҳам саҳобалар кўп савол беришмас эди.

Саҳобалар чўллардан бирон бадавий келса севинишар, чунки жоҳил бадавий ҳар нарсани сўрашга журъат эта олар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга савол берар ва бунинг натижасида саҳобалар мавзуни яхши англаб, фақиҳ бўлишар эди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган одоблари сабабли ҳар нарсани ҳам сўрашавермас эдилар. Бизнинг билган нарсасига амал қиладиган, бир нарса ҳақида амал қилиш учун сўрайдиган одамларга эҳтиёжимиз бор.

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо каби айрим саҳобалар «Бақара» сурасини саккиз йил мобайнида ўргандилар. Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу: «Биз Қуръон оятларидан бирини ёд олиб тушунмагунча ва ундаги билим ва амални ўрганмагунча бошқа оятга ўтмас эдик. Бизга Қуръондан илгари иймонни ўргатилди» деди (Ибн Касийр тафсири 1/4).

Ҳозирги кундаги одамлар бунинг аксини қилмоқдалар.

Ичимиздан бирининг Қуръон ёдлатиш мактабларига кириб уни тўрт ёки беш йил давомида ҳаммасини ёки Аллоҳ муяссар қилганини ёдлаб олиши, Аллоҳ таолонинг бу умматга берган марҳаматидандир. Бунинг учун Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Лекин тарбия бобида Қуръонни иймондан илгари эмас, иймондан кейин беришимиз керак. Чунки, иймон тарбияси Қуръондан илгари келади.

одамларга ҳалол ва ҳаром аҳкомларини ўргатишдан илгари Қуръон ва қорилар одоби билан безаниш муҳимдир. Акси тақдирда, Қуръон қориларнинг зарарига ҳужжат бўлади. Ҳолбуки, диний таълим олиб дипломни қўлга киритган одамларнинг айримлари одамларни адаштириб, ўзи ҳам адашиб, даъват ва эзгулик йўлларини даъватчи ва саховатпеша одамлар олдида тўсиб юришибди. Одамлар эса уларни ўзлари учун намуна ва ҳужжат қилиб олишган. – Аллоҳ бундай ҳолатдан барчамизни асрасин! – Агар одамлар билимни одобсиз олишса, бундай мусибатларнинг даъват бошига тушиши ҳеч гап эмас.

Демак, Аллоҳ таолодан қўрқиш, тақво қилиш Унга ихлос қилиш, диний билимни Аллоҳ йўлида сарф этиш керак.

Аллоҳ таолодан бизга ва сизларга баракаларини ёғдиришини тилаб қоламиз.

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Sat, 31 Mar 2012 03:58:25 +0000
Исломга қарши фитналар (Доктор Сафар Ҳаваалий) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4484:islg-rshi-finlr-dr-sfr-vlii&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4484:islg-rshi-finlr-dr-sfr-vlii&catid=211&Itemid=104 Исломга қарши фитналар

Муаллиф: Доктор Сафар Ҳаваалий

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа:  الْمُؤَامَرَةُ عَلَى الإسْلاَمِ

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир... Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоятловчи йўқдир. Мен «Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси» эканига гувоҳлик бераман.

Бас, гапларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолат ва барча залолат жаҳаннамга элтгувчидир.

Сўнг ...

1 – Ҳақиқат ва ботил ўртасидаги курашнинг пайдо бўлиши

Исломга қарши олиб борилаётган фитналар ҳақиқат ва ботилнинг қадимийлиги каби кўҳнадир. Ҳаммангизга маълумки, ботил билан ҳақиқат ўртасидаги кураш, Аллоҳ таоло Қуръон Каримда баён қилганидек, одамзот – бобокалонимиз Одам алайҳиссаломнининг яратилиши билан бошлди ва шайтон унга душман бўлди. Улар ҳақиқат ва ботил ўртасидаги кураш оқибатида Ер юзига бадарға қилиндилар.

Ер юзида ҳам адоват янгитдан оловланиб, бир–бирига зид икки йўл: нур ва зулмат пайдо бўлди. Нур йўқолса зулмат пайдо бўлиб, нур кучайса зулмат озайиб, йўқолиб бораверди. Ҳа, уларнинг иккисидан бири ғолиб бўлаверди. Ҳар бир ҳолатда ё нур, ёки зулмат бўлди. Ёхуд ё ботил бўлди ёки ҳақиқат! Одамзод қалби ҳам ё ҳақиқат ёки ботил узра бўлади. Ҳар бир халқ ҳам ё ҳақиқат ёки ботил узра бўлади. Ҳар бир эътиқод ҳам ё ботил ёки ҳақиқат узра бўлади... Қиёматгача шундай давом этади.

Бу Аллоҳ таоло яратиб қўйган азалий ҳақиқат бўлиб, ҳақиқат ва ботил ўртасида мудом давом этаверади. Ҳақиқатнинг шавкати кўпайгани сайин уни йўқ қилиш учун ботил аҳлининг адовати ва ҳамкорлиги кучаяверади.

2 – Ҳақиқатнинг буюк ғалабаси

Маълумингизким, ҳақиқатнинг буюк ғалабаси Одам фарзандининг сараси ва Аллоҳнинг барча махлуқотларга юборилган элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қўлида амалга ошди. Аллоҳ таоло Ислом динини қўлида ғолиб қилган ва ўтган барча пайғамбарларга ёрдам берган, пайғоми билан аввалги пайғамбарлар ва уларнинг даъватлари ҳақ бўлгани ва ҳаққа қарши бўлган барча махлуқ Қиёмат кунигача ёрдамсиз ва хор эканини баён қилган ушбу пайғамбар ва унинг даъватига, коинавий суннат–қонуният – ҳақиқат ва ботил ўртасидаги адоват жорий бўлди. Яъни, ботил аҳли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у олиб келган дин рўпарасида қўллари боғлиқ жим туришмади. Балки, барчангиз билганингиздек, қаттиқ курашиб, оғир қийноқларни ишга солдилар, туҳматлар уюштирдилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва асҳобларини дарада қамал қилдилар. Ҳатто уларни ўлдириш учун режалар туздилар.

Улар Ислом динини инқирозга учратиш ва ҳақиқатни сўндириш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарши барча имкониятларни ишга солдилар. Ҳатто қиролликни хоҳлаётган бўлса қироллик беришни, бирон хотинга кўнгли тушган бўлса уйлантиришни, касал бўлган бўлса даволашни айтиб, қўрқитиш билан бирга рағбатлантириб ҳам кўрдилар. Буларнинг барчаси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нурни сўндириш учун эди. Ҳа, ёвуз кучлар даъватнинг илк кунлариданоқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарши фитналарни бошлаган эди.

3 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даврида ва унинг вафотидан кейинги даврлардаги Ислом душманларининг ҳолатлари

Ҳар бирингиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таржимаи ҳоллари ёзилган китоблардан Аҳзоб куни содир бўлган ҳодисаларни биласиз. Суннат у ҳодисаларда биз учун дарс бериб, унутулмас мисоллар келтирди. Ўша куни ҳозирги кунимизгача Исломга қарши макру ҳийлалар қилишда давом этаётган учта ёвуз тоифа бирлашди. Мушрикларнинг нафрати ва бутпарастларнинг очкўзлиги бир–бирига уйғунлашди. Қурайш ва Ғатафон қабиласининг мушриклари ўзларига иттифоқчи бўлган бошқа қабилалар билан Мадинага келдилар. Уларга Қурайза қабиласида шаклланган яҳудий адоват ва ҳозирги сиёсий ёки ҳарбий урфда «бешинчи полк» деб аталган гуруҳ ҳам ҳамкор бўлди. Биз «бешинчи полк» деганда ҳар замон ва маконда мусулмонларнинг душманлари бўлган ва Ислом дини адоватларидан ҳеч қутила олмаган, фақатгина, Ислом ғолиб бўлиб кучайса ишлари орқага кетган, заифласа ишлари кучайиб, ғолиб бўлишса Аллоҳнинг душманлари билан ҳамкор бўлишадиган мунофиқларни назарда тутамиз.

Мунофиқликнинг маъноси кенг бўлиб, унинг таҳтига барча нифоқ гуруҳларини, адашган тоифаларни, Ислом динига юзаки мансуб бўлсада ботинан хонавайрон қилиш учун ҳаракат қилаётган барчани киритишингиз мумкин. Аслида эса, Аллоҳ Ўз динини ғолиб қилди, ваъдасига вафо қилди, Ўзи гуруҳларни мағлуб этди ва мўъминларга урушда кифоя қилди.

Бироқ, Ислом душманлари жим турмадилар. Коинавий суннат давом этди. Аллоҳ таоло пайғамбари ва динини Араб ярим оролига бутунлай ғолиб қилгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз қўмондонлигида Византия империясига тобеъ бўлган Табук сари лашкар тортдилар. Аллоҳ таоло динини тўкис қилиб ҳужжатни барпо қилгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этдилар ва ортларидан пайғамбарона тарбия кўрган, Ўзлари қуръоний тарбия берган ва бу динни бутун жаҳонга ёйишга лойиқ бўлган қаҳрамонларни ташлаб кетдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотидан сўнгра фитна янгитдан бош кўтарди. Ижтимоий муртадлик ҳодисаси рўй берди. Араб ярим оролида янгитдан мунофиқлик ва куфр урчиди. Мадина, Макка, Тоиф, Баҳрайндаги Абдулқайс ва бошқа айрим қабила халқларигина мусулмонлигича қолди. Сохта ва каззоб пайғамбарлар кўпайди. Одамлар ўртасида Исломнинг қудратидан қўрққанлари учун пинҳон тутилган гина ва адоват қайта юксалди.   

4 – Рошид халифаларнинг Ислом ва мусулмонлар душманларига қарши кўрган чоралари

Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳу янги урушга қўмондонлик қилди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари турли тарафларга хилма–хил лашкарларни тортдилар. Аллоҳ бу лашкарларга ғалабани насиб этди: барча муртад бўлган қабилалар ва минтақалар халифаликка бўйинсунишди. Иш бу билан чекланмади балки шарқдаги Форс империяси ва ғарбдаги Византия империясига қадар давом этди.

Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу халифа бўлди ва атрофлар фатҳ этилди. Унинг ҳаётга жорий қилган ишларидан энг каттаси, Хайбарда яшаётган яҳудийларни мусулмонларга нисбатан яширган нафрат ва душманликлари боис, Араб ярим оролидан Шом ва ўзлари хоҳлаган бошқа ўлкаларга қувғин қилиши эди.

Шундан кейин ҳийлалар занжири янгидан тизила бошлади. Аллоҳ таоло ўша қаҳрамонлар қўлида ёйган ушбу дин ширкни бартараф қилиб, тавҳид байроғини тикди. Бидъат, залолат ва хурофотларни йўқ қилиб, ёруғ йўлдаги суннатни барпо қилди. Зулм, туғён ва бузғунчилик тахтини вайрон қилиб, Аллоҳнинг ҳукми – адолат ва инсоф ҳукмини тиклади. Жаҳондаги ёвузликлар салтанати: Ҳирақл ва Кисролар хонадони, одамларнинг мулклари ва номусларига ҳатто кўнгилларига дин номи билан салтанат қурган ҳамда ўз эътиқодларини сингдиришга ҳаракат қилишган фолбину коҳинлар сулоласини яксон қилди.

Аллоҳ таоло яҳудийлик, насронийлик, мажусийлик эътиқодларини яксон қилди. Бу эътиқодлар энг машҳур ва пасткаш бўлишларига қарамай, улардан турли эътиқодлар ажралиб чиққан эди. Шунинг учун ҳам янги фитна – ёвуз илонларнинг зулматли кечада судралиб ҳаракатни бошлаши муқаррар эди. Амирулмўъминин Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳуга уюштирилган суиқасд ортидаги Ислом душманлари мудом такрорланган хатони қилдилар ва ҳеч ибрат олмадилар. Чунки улар бу диннинг бирон шахсга боғлиқ эканини тушундилар ва: Агар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўлдирсак бу диннинг асари ҳам қолмайди,– дедилар. Шунинг учун ҳам, саҳиҳ ҳадисда келганидек, яҳудий жувон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни заҳарлади. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўлдириш билан Ислом дунёдан йўқ бўлиб кетади деб ўйлашди. Назир қабиласи ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга суиқасд қилишга ҳаракат қилди. Бундай фитналар кўп содир бўлди.

Мазкур минтақалар Умар разияллоҳу анҳунинг замонида фатҳ этилгач, эронлик, румлик, яҳудий, насроний, мажусий ва бошқа дин вакиллари Умар Форуқ ўлдирилса Исломнинг иши битади, деб ўйладилар. Ҳа, дин ва суннат байроғини кўтарган мусулмоннинг ўзигагина ҳужум қилинса, муддао ҳосил бўлади, деб ўйлайдилар. Биз бу фикрнинг бутунлай хато эканини, иш – Аллоҳнинг иши, дин – Аллоҳнинг дини эканини, мазкур мусулмонлар эса Аллоҳ таоло диний вазифаларни бажаришлари учун танлаб олган оддий инсонлар эканини, ҳужум қилинса улар шаҳидлик шаробини ичишларини, Аллоҳ таоло улардан кейин ҳам бу динга боамал мусулмонларни чиқараверишини жуда яхши биламиз. Чунки Аллоҳ таоло мусулмонларга муждалар бериб, дин душманларига бу динни мушрик ва кофирлар ёқтирмаса ҳам барча динлар устидан ғолиб қилишини таъкидлаган.

Умар разияллоҳу анҳунинг ўлдирилиши

Умар разияллоҳу анҳу қандай ўлдирилди?

Унинг мажусий–насроний тарафидан чавақлангани ривоят қилинади. Бундан ташқари бу фитнада яҳудийларнинг қўли борлиги ҳам таъкидланади. Аслида эса айрим саҳобалар қотил мажусий Луълуанинг отаси Жафна исмли насронийни Умар Форуқни ўлдирилган кечада кўришган. Ота ва ўғил қоронғуда туришар ва уларнинг олдидан саҳобалар ўтишар экан олдиларига узун тиғли ханжарни тушириб юборишади. Ўша кечанинг тонггида эса мазкур ханжар билан халифа Умар Форуқ разияллоҳу анҳу чавақланган ва ўндан ортиқ саҳоба яраланган эди. Чунки, қотил қочар экан намоз сафида ўнг ва чап томонда турган саҳобаларга пичоқ урганди. Улардан айримлари вафот этди, айримлари эса қаттиқ жароҳатландилар. Бу – фитна эди. Бу ҳодисада Абу Луълуага йўл кўрсатган учинчи тараф ҳам бор эди. У – Эрон қиролларидан бири Ҳурмузон эди. Уни Мадинага олиб келинган ва Ислом динини юзаки қабул қилиб, кўнглига уни вайрон қилишни туккан эди. Шу Ҳурмузон мажусий Абу Лўълуани рағбатлантирган ва Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳуни ўлдириш режасини тузган эди. Шунинг учун ҳам Умар разияллоҳу анҳунинг ўлимидан кўп ўтмай Ҳурмузонни ҳам қатл этилди.

Рошид халифа Усмон ибн Аффон давридаги фатҳлар

Демак, Умар разияллоҳу анҳуни ўлдириш фитнасидан мақсад, Исломни йўқ қилиш ва мусулмонлар яхлитлигини парчалаш эди.

Бироқ, бунинг акси ўлароқ Аллоҳ таоло умматни янгитдан яна ҳам мустаҳкам бирлаштирди. Учинчи рошид халифа бўлган Усмон разияллоҳу анҳу замонида мажусийлар ўлкаси ҳисобланган Эрон фатҳ этилди ва мусулмонлар ундан ҳам олисларга – Мовароуннаҳр сарҳадларига етиб боришди. Бунинг оқибатида мазкур кофирларнинг кўнглида Исломга қарши адоват ҳисси кучайиб борди.

Яҳудий Абдуллоҳ ибн Сабаъ ва унинг Полисга ўхшашлиги

Ўша пайтда Имом Шаъбий раҳимаҳуллоҳ Молик ибн Мўғулни огоҳлантирган Абдуллоҳ ибн Сабаъ пайдо бўлди. Буни шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ «Минҳажус–суннатин–Набавийя» китобининг бошида эслатиб ўтади.

Ушбу маккор яҳудий ўзини Абдуллоҳ ибн Сабаъ деб таништирди. Унинг мақсади, Полис насроний динини бузганидек Ислом динини хонавайрон қилиш эди.

Полиснинг қисқача таржимаи ҳоли шундан иборат: У яҳудий миллатига мансуб бўлиб, Ийсо алайҳиссалом издошларини қаттиқ қийноққа солар ва қийноқлар уларда иймонни кучайтирганини кўргач: Буларни йўлларидан оғдириш учун бирон ҳийла ўйлаб топиш керак!,– деган ҳамда машҳур яҳудий макрини ишла солиб: Мен Дамашқ шаҳрига кетаётган эдим. Йўлда юқоридан менга хитоб қилган бир товушни эшитдим. У: Мен – Масиҳман! Мен – Аллоҳнинг ўғлиман! Мен – фалончиман! Нега менинг издошларимни қувғин қилаяпсан! Сен менинг динимга кир!,– деди. Полис: Мен энди Ийсонинг динига кирдим,– деди ва ичкаридан насроний динини емира бошлади. У: Масиҳ – илоҳдир! У – Аллоҳнинг ўғлидир!,– деди ва бошқа афсоналарни тўқий бошлади. Оқибатда насроний дини бутунлай бузилиб кетди.

Абдуллоҳ ибн Сабаъ ҳам Ислом динида Полиснинг ишларини такрорлади. Буни Шаъбий раҳимаҳуллоҳ ва ундан кейин яшаб ўтган олимлар, жумладан, шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ батафсил тушунтириб бердилар. Тарих шоҳидки, Абдуллоҳ ибн Сабаъ бошқалар билан бирга фитна режаларини тузди. Унга ёрдам бериш учун ёвуз кчлар бош кўтариб, Куфа, Миср, Яман ва бошқа минтақалардан Мадинага етиб келиб учинчи рошид халифа Усмон разияллоҳу анҳуга қарши ҳаракатни бошлаб, тарихдан маълум бўлганидек, уни ўлдирдилар. 

Алий ибн Абу Толибнинг халифалик даври ва яҳудий Абдуллоҳ ибн Сабаънинг фитналари

Усмон разияллоҳу анҳу вафотидан кейин Алий ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳу халифа бўлди. Абдуллоҳ ибн Сабаъ ва унинг қўшинлари Алий разияллоҳу анҳуга сохта муҳаббатларини, унга аввалги учта гуруҳ зулм қилгани ва унинг тортиб олинган ҳақларини олиб бершига шай эканларини кўрсатишди. Бу – катта фитнага очилган дарвоза эди. Жамал (туя) жангги бўлиб ўтди. У жангда Талҳа ва Зубайр разияллоҳу анҳумолар каби катта саҳобалар ўлдилар. Аслида бу жанг Абдуллоҳ ибн Сабаъ тарафдорлари – сабаъчилар томонидан уюштирилган фитна оқбатида юзага келган эди.

Амирулмўъмининйн Алий ибн Абу  Толиб разияллоҳу анҳу Куфа ва Ироқни озод қилгач сабаъчилар келдилар ва Алий разияллоҳу анҳунинг тарафдорлари ўртасида ҳам ўзларининг бузуқ эътиқодларини ёя бошладилар. Сабаъчилар Мадинанинг хорижига чиққан Алий разияллоҳу анҳунинг олдиларига келиб сажда қилдилар ва: Сиз – Усиз!, дедилар. Алий разияллоҳу анҳу: У – ким?,– деб савол берганида: Сиз – Аллоҳсиз!,– деб жавоб бердилар. Буни эшитган Алий разияллоҳу анҳу ҳайратга тушди. Ахир, мусулмон инсон Аллоҳнинг одамзотдан бири бўлишини қандай гумон қилиши мумкин? Аччиқланди. Чуқур қазиб, ўша ерга гулхан ёқишни буюрди ва юқоридаги машъум гапларни айтган сабаъчиларни оловда куйдирди. Уларга қарши бундан кўра қаттиқроқ жазони топа олмади ва ундан кўра озроқ жазо билан жазоланишларини ҳам хоҳламади. Чунки уларнинг айтган гаплари ўта хатарли ва ёмон бўлиб, ўзини қандай илоҳ деб ҳисоблаши мумкин эди?!

Сўнгра, Алий разияллоҳу анҳу Абдуллоҳ ибн Сабаъни қатл қилмоқчи бўлсада, ёвузлигидан қутилиш учун Эрон тарафга сургун қилди. Чунки уни қатл қилиш оқибатида фитна олови қайталаниши мумкин эди. Зеро Алий разияллоҳу анҳунинг қўшини ичида сабаъчилар талайгина эди. Бундан ташқари Алий разияллоҳу анҳу Шом тарафининг хавфсизлигини таъминлашни манфаатлироқ деб ўйлади. Хуллас, Аллоҳ ўзи билган ҳикматни жорий қилди. Чунки Алий разияллоҳу анҳу Абдуллоҳ ибн Сабаъ шакллаган яҳдийлик билан эронликлар кўнглига ўрнашган мажусийлик адовати бирлашаётганини кўрди. Зеро Ислом эрониликларнинг кироллигини тубдан йўқ қилган, тахтини ағдарган, маданияти ва мамлакатини хонавайрон қилган эди. Маълумингизким, ҳозирги кунда яҳудийларнинг талайгина қисми Эронда яшайди. Нафсу ҳавосидан гапирмайдиган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратлари ҳақида ёзилган китобларни ўқир эканмиз, унинг чин пайғамбарлигига далолат қиладиган ҳужжатларни кўрамиз. Шулардан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда: «Дажжолга устларига тайласон ташланган етмиш мингта Исфаҳон яҳудийси эргашади»– дейилган (Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривояти. Имом Муслим 2944. Тайласон – яҳудийларнинг ибодат асносида елкалари ёки бошларига ташлаб олишадиган матоҳлари. Мутаржим изоҳи). Ҳозирги кунда Исфаҳон шаҳри ва унинг атрофида яшаётган аҳолининг асосий қисмини яҳудийлар ташкил қилади. Мана шу яҳудий фолбинлар шиалик пардаси орқасидан Ислом динини яралаш ва йўқ қилиш учун учун фитналар силсиласини тузмоқдалар.

Абдуллоҳ ибн Сабаъ мажусий адоватда ўз мақсадини топди ва ўзининг Алий разияллоҳу анҳу ҳақидаги бузуқ эътиқодини шиалар ичида тарқата бошлади. У бу ишларини Алий разияллоҳу анҳу яхши кўргани ёки ёмон кўргани учун эмас, Ислом динини йўқ қилиш учун олиб борди. У ва у билан бирга бошқа яҳудийлар бу эътиқодни севдилар ва Умматнинг жоҳил ва адоватли қатламларига ҳам бу эътиқодни киритдилар. Бу фитнадан, ҳидоятланган кимсаларгина саломат қолдилар.

Биз ҳозир, алҳамдулиллаҳ, ҳидоятланган кимсаларнинг сони кўп бўлсада, улар ҳақида гапирмаймиз. Бироқ мазкур одамларнинг кўпи янги дин «шиалик»ка кириб кетдилар. Ўша даврдан бошлаб Ислом уммати асл мақсадларини пинҳона сақлаган мажусийларга қарши тинмайдиган курашни бошладилар.

Аллоҳ таоло бирон ишни қилмоқчи бўлса унинг сабабларини тайёрлаб қўяди. Кисронинг қизлари асир тушганида айрим мусулмонлар уларга уйландилар. Ҳатто Ҳусайн ибн Алий разияллоҳу анҳумо ўша қизлардан бирига уйланди. Уларнинг никоҳидан Зайнулобидийн Алий ибн Ҳусайн дунёга келди. Алий ибн Ҳусайннинг онаси Кисронинг қизи – эронлик эди. Унинг отаси эса Алий ибн Абу Толибнинг ўғли Имом Ҳусайн разияллоҳу анҳу эди. Бу ҳолат авом халқнинг тасаввурида одамларнинг халифаликка лойиқроғи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оиласига мансуб кишилар эканини ўрнаштирди. Улар халифа ёки имом фақатгина мазкур оиладангина бўлиши керак, деб ўйлашар ва: Имом Алий – биринчи халифа, кейин Ҳусайн, кейин Алий ибн Ҳусайн раҳимаҳуллоҳ, кейин эса унинг зурриётларидан бўлган Зайд ибн Алий ибн Ҳусайн раҳимаҳуллоҳ бўлиб, ўн биринчи имом Ҳасан Аскарийгача шундай давом этади, дейишрди. Ўн иккинчи имом эса уларнинг гумонича меҳробга яширингандир. Бу – қадимда ҳам, ҳозирги кунда ҳам оқил инсонлар қабул қилмаган чўпчакдир.  

5 – Бану Умайя (умавийлар) замонида: Аҳли Байтнинг ҳаққини тортиб олинди!,– дея Исломга қарши фитналарни уюштириш

(Ҳижрий) биринчи асрда Исломга қарши катта фитна уюштирилди. Мухтор ибн Абу Убайд исмли киши ва бошқа гуруҳлар чиқиб, бу динни парчалаш учун: «Бу ҳукумат Аҳли байтнинг ҳақларини тортиб олди!» деган шиор остида исён бошлатишди. Масалан, ўша пайтда Аҳли байтлардан бири Муҳаммад ибн Ҳанафийя раҳимаҳуллоҳ эди. У – Алий ибн Абу Толибнинг ўғли Муҳаммад бўлиб, имом Ҳасан ва имом Ҳусайнлардан айрилиб туриши учун «Ибн Ҳанафийя» деб аталди. Чунки у, Фотима разияллоҳу анҳонинг зурриётидан эмас, Ҳанифа қабиласига мансуб жувондан дунёга келган эди. Шундай бўлсада Муҳаммад Ҳанафийя раҳимаҳуллоҳ ўзининг сабаъчилар тоифасидан эмаслиги, уларни танимаслиги ва улар билан ҳеч қандай алоқаси йўқ эканини эртаю кеч ошкор қилар ва ҳатто Ислом умматининиг бир бўлагига айланган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аҳли байтига мансуб талайгина кишилар ҳам улардан воз кечганларини эълон қилдилар. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, улар ичидан йўлдан оғганларидан бошқа барчалари сабаъчилардан безор бўлишсада, сабаъчилар улар номидан ҳаракат қилишар эди.  

Бу фитна бошқа ном остида давом этди. Аббосийларнинг илк халифалари умавийларнинг ҳукуматини қўлга олишга ва халифаликни ўз қўлларига ўтказишга ҳаракат қилиб, Аббосийлар давлатига асос солиш учун интилдилар. Сабаъчилар Аббосийлар ичига сизиб, Аббосийлар давлатини қуриш учун ҳаракат қилишган бўлсада, аслида мажусийлар давлатини қуриш борасидаги режаларини пинҳона тутишган эди.

6 – Аббосийларнинг мажусийлар фитнасини сезиб қолиши

Умавийлар ҳукуматини Абу Муслим Хуросоний ағдарди ва янги давлатга асос солди. Бироқ Аллоҳ таоло Ислом динининг мудом қолишини кафолатга олди ва динига душман бўлганларни кўздан қочирмади ва Аббосийлар халифаларига бу фитаннинг оқибатини билдирди.  

Абу Жаъфар Мансурнинг донолиги

Халифа Абу Жаъфар Мансур доҳий ва ўта заковатли одам эди. У Абу Муслимни ҳузурига чақириб, қатл этди. Унинг тарафдорларининг талайгина қисмини қатл этиб, қолганларини тумтарақай қувғинга солди ва соғлом дастур асосида суннат билан суғорилган давлатни қурди. Энди бу давлат шиаликни пинҳона яширадиган мажусийликка асосланмаган эди.

Мазкур мажусийлар янги усуллар билан бўлсада давлат ичига сизиш учун қайта ҳаркатга тушдилар. Маҳдийнинг даврида барчангиз билган зиндиқлик фитнаси бош кўтарди. Зиндиқлар фалсафаси Аббосийлар давлатининг ичига қадар кириб борди. Уларнинг ягона мақсади Исломни йўқ қилиш, Қуръон ва суннатнинг кулини кўкка совуриш эди!

Зиндиқларнинг энг катта ишларидан бири сохта ҳадисларни ўйлаб топиш эди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам номидан юзлаб, балки минглаб ҳадисларни уйдирдилар. Халифа Маҳдий ва Ҳорунуррашид раҳимаҳумаллоҳлар ўша зиндиқларга қарши кураш бошладилар ва уларни қатл эттирдилар.

Сўнгра бармакийлар даври бошланди. Улар ҳам мажусийларнинг бир тури бўлиб, уммат ичига бошқа тараф – хайру эҳсон дарвозасидан кириб келдилар. Улар Кисронинг эмас, мусулмонларнинг байтулмолидан сарфлашар ва ўзларини саховатпеша қилиб кўрсатишга ҳаракат қилишар, шоирлар, дунёвий манфаатлар келадиган одамлар, арзон обрўни суйганларга молларни харажат қилишарди. Улар ҳам ўз навбатида бармакийларни мақташар, шаънларига ҳамду санолар айтишар эди. Шундай бўлсада Аллоҳ таоло улардан ҳам огоҳ бўлиб, нийятлари ва пинҳона режаларини фош этди. Ҳатто бир шоир улар ҳақида ушбу байтларни ёзди:

Мажлисда очилса ширкдан бир суҳбат,

Порлаб кетар бармакийнинг юзлари.

Тиловат қилинса қуръоний оят,

Маздакнинг сўзидан бўлар сўзлари.

Маздак – қадимги Эрон давлатида коммунизм ғоясини ёйган мажусийдир.

Халифа Ҳорунуррашиднинг ишлари

Ҳорунуррашид бир йил ҳаж қилса, иккинчи йили ғазот қилар эди. У ҳаж қилган йили бармакийлар гуруҳи билан танишиб, уларнинг ишларини кўрди ва сирли макру ҳийлаларидан огоҳ бўлди. Ҳатто ўша ҳажи асносида уларниниг қилмишларини бутунлай фош қилишга Аллоҳ таоло муяссар қилди. Сабаби, бармакийлар: Амирулмўъмининйн, бу Каъба муаззамдир ва халифалар ҳам уни улуғлайдилар. Тарихда исмингизнинг мангу қолиши қолиши учун Каъба атрофига катта манқолни қўйиб, унинг ичига анвойи турдаги тутатқиларни отсангиз яхши бўларди. Чунки уни доимо ёқиб турилади ва сизни яхши ном билан хотирланади,– дедилар. Буни эшитган Ҳорунунррашид фикрлари учун миннатдорчилик билдирди ва уларнинг мақсадларини англаб, аъёнлари билан нима қилиш ҳақида кенгашди. Айрим уламолар: Амирулмўъминийн, бу – мажусийлар фикри–ку!. Буни сизга ким тавсия этди?,– дейишди.

Мажусий бармакийлар Кисронинг оловини Каъбага манқол, хушбўй ва тутатқи шаклида олиб киришни хоҳлашди. Ҳорунуррашид Бағдодга қайтиши билан бармакийлар сулоласини қириб ташлади ва Аллоҳ Умматни уларнинг балосидан асради.

Халифа Маъмун замонидаги фитналар

Сўнгра Маъмун даври бошланди. Уннинг замонидаги фитна бошқача тус олиб, мўътазилалик ва файласуфлик кенг ёйилди. Бунинг Ислом Умматига нисбатан салбий таъсири жуда ҳам катта бўлди. Маълумингизким, шу даврда Имом Аҳмад ва унинг издошлари қаттиқ қийноққа солиндилар. Бу фитнанинг Маъмунга таъсири шу бўлдики, у Алий Ризонинг халифалигини эълон қилди. –Алий Ризо рофизийлар эътиқодига кўра ўн икки имомлардан биридир– Маъмун халифаликни аббосийлар қўлидан шу шахсга ўтказишни мақсад қилди. Бироқ, Алий Ризо учун тарафдор бўлганлар бармакийларджан бошқаси эмас эди. Шундай бўлсада, Аллоҳ таоло уларнинг ҳийлаларини фош этди ва режаларини ўзларининг ҳалокатига сабаб қилди. Яна суннат ғолиб чиқди.

Аллоҳнинг иши Мутаваккил раҳимаҳуллоҳнинг қўлида зафарга эришди ва у бармакийларнинг илдизини бутунлай қуритди. Бу ҳодисадан ва Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳнинг ўлимидан қирқ йилдан кўра кўпроқ вақт ўтгач Куфа атрофида ботинийлар гуруҳи чиқди ва илк қаромиталар пайдо бўлдилар. Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳнинг ёзишига қараганда, тўртинчи асрнинг ярмига келмай туриб рофизийлар дунёнинг ҳар томонини босиб кетишди.

Фотимий Убайдийлар ҳукумати Мағриб (Марокаш) ва Мисрга ҳукм қила бошлади. Қаромиталар Араб ярим оролининг шимоли ва шарқига ҳукм қилишар, ҳожиларга қарши қароқчилик қилишар, рофизалардан ҳисобланган Бувайя уруғи эса Бағдод ва Ислом Оламининг шарқий минтақаларида ўз ҳукмини юритар эди.   

Аллоҳ таоло Ислом динининг нурини уларнинг қўлида сўндирмади. Бундай бўлмайди ҳам. Балки мусулмонлар билан улар ўртасидаги илмий ва ҳарбий майдонлардаги кураш гоҳида ғалаба ва гоҳида мағлубият билан ҳижрий бешинчи асрнинг охирларидаги салибчилар ҳужумига қадар давом этди.  

Салибчиларнинг келиши билан Исломга қарши фитнанинг учинчи хатарли тарафи рўёбга чиқди. Чунки салибчиларнинг мақсад ва ғоялари Байтул Муқаддас (Қуддус)ни қўлга киритишга чекланган эди. Ўша ерни қўлга киритгач Исломни тубдан йўқ қилиш режаларини тузишган эди.

7 – Рофизий ва ботинийларнинг Байтул Муқаддасни босиб олишларида салибчиларга кўмак беришлари

Миср ва Шом (Сурия)га ҳукм қилган рофизий ва ботинийлар билан салибчилар ўртасида ҳамкорлик шартномаси тузилди ва улар салибчиларнинг Қуддус шаҳрини босиб олишларига ёрдамчи бўлдилар. Салибчилар қаршилик кўрмай Қуддус шаҳрини олишган бўлсада, унинг ҳурматини оёқ ости қилдилар. Етмиш мингдан ортиқ мусулмонларнинг қонларини тўкдилар ва ҳатто уларнинг отлари мусулмонларнинг кўчаларда оқаётган қонларига ботиб юрар эди. Улар, шайхулислом Ибн Таймийя, Имом Заҳабий, Ибн Касийр ва улардан бошқа ишончли мусулмон муаррихлар раҳимаҳумуллоҳлар таъкидлашганидек, Қуддусни босиб олгач, Шом тупроқларида ёйила бошладилар ва салибчилар билан ботиний ва рофизий тоифалар ўртасида ошкора ҳамкорлик бор эди.

Аллоҳ таоло эса мусулмонларни Салоҳуддин Айюбий раҳимаҳуллоҳ билан мададлади. У бу масълани Аллоҳнинг фазли ва тавфиқи билан чуқур ўрганди ва ечими қандай бўлиши кераклигини кенгашди. Ҳа, Уммат барча муаммодаги ечим қаердан бошланиши кераклигини жуда яхши билиши керак.

Салоҳуддин Айюбий раҳимаҳуллоҳ салтанат тахтига ўтирганида Ислом умматига салибчилар, мажусий ботиний ва рофизийлар ҳукм қилишар ва халифалик ўта кучсиз вазиятда қолган эди. Хўш, ислоҳотлар қаердан бошланиши керак эди?!

Салоҳуддин Айюбий раҳимаҳуллоҳ ислоҳотларни тўғри нуқтадан – Ислом умматини Қуръон ва суннатдаги соғлом эътиқод асосида бирлаштиришдан бошлаб, сўнгра давлатни ички жиноятчи ва мунофиқ душманларидан тозалаб, кейин хорижий душманларга қарши уруш олиб бормоқчи бўлди ва шундан кейингина Аллоҳнинг зафари келишига юракдан ишонди. Шунинг учун Салоҳуддин Айюбий раҳимаҳуллоҳ Шом ва Фаластиндаги салибий қиролликларни ташлаб, Мисрга қўшин тортди ва уни асли Убайдийлар тоифасидан бўлган Фотимийларнинг илдизини қуритди. Уларнинг рофизийлик ва шиаликка асосланган ҳукмлари ўрнига суннат ҳукмини ўрнатди. Аллоҳ таоло Салоҳуддин Айюбий раҳимаҳуллоҳ воситасида Ислом Оламининг иккита катта кучи: шарқда Шом ва ғарбда Мисрни бирлаштирди. Шундан кейингина Уммат суннат асосида яхлитлашди ва Салоҳуддин Айюбий етакчилигидаги қўшинга салибчилар устидан Аллоҳ берган зафар ҳамроҳ бўлди.

Рофизий Ибн Алқамийнинг Бағдодга ҳужум қилмоқчи бўлган Ҳулако билан шартнома тузиши

Аснода, маълумингизким, мўғул–татарлар Ислом Оламига шарқ тарафдан ҳужумга ўтдилар. Улар олдинга силжишар ва қадамма–қадам Ислом Оламининг тупроқларини босиб, узоқ жанглар натижасида Бағдодга етиб келдилар. Ўша пайтда халифа Муътасим биллаҳнинг вазирларидан бири, Ибн Алқамий номи билан машҳур бўлган рофизий эди. Халифанинг энг яқин аъёнлари ичида ва Давлат уламоларидан ҳисобланган Хўжа Насируддин – Насирул куфр Тусий ҳам бор эди. Бу ҳақда шайхулислом Ибн Таймийя ва аллома Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ хабар берганлар. Ибн Алқамий, Ибн Абу Ҳадид ва уларга ўхшаганлар ўзаро келишиб, бирон динга ишонмайдиган ва оловга сиғинадиган бутпараст, зиндиқ Ҳулакунинг олдига боришади ва унинг Бағдодга куч билан бостириб киришига маслаҳат берадилар. Ҳулаку бу режага тараддуд билан боқсада, улар бундан бошқа яхши чора йўқ эканини уқтиришади. Бироқ Ҳулаку бу ишдан воз кечади ва халифа билан сулҳ тузишга мажбур бўлади. Ўртада урушга ҳожат қолмай, вазият ўзининг табиий ҳолатича қолди.  

Режалари амалга ошмаган жиноятчилар иккинчи фитнани бошлайдилар ва дарё ва сув омборларининг дарвозаларини очиб, халифа Мўътасим биллаҳ қўшинининг асосий қисмини сувга ғарқ қилишади. Сўнгра Ҳулакунинг олдига бориб: Халифа лашкарининг асосий қисми сувда чўкди ва қўшин кучсизлашди. Халифалик қўлдан кетаяпти. Бу сизннг кароматингиз туфайли амалга ошди. Энди, Бағдодга кириб, қиличингизни ишга солишингиз мумкин!,– дедилар. Аллоҳнинг душманлари бўлган манқуртлар Ҳулакунинг Аҳли суннат халифалигини ағдариши ва ўзларини халифа қилиб тайинлашини ўйлашган эди.

Ўтмишда ва ҳозирги кунимизда рофизийлар ва фитначиларнинг энг ашаддий душманлари, аҳли суннат ва жамоат бўлгандир. Шундай бўлсада Ҳулаку иккиланиб қолди ва: Бизга етиб келган хабарларга кўра Муҳаммаднинг оиласига мансуб бирон кишининг бир қатра қонини  тўккан одамнинг салтанати инқирозга юз тутиб, тарқалиб кетар экан,– деди. Рофизийлар бунга жавобан: Биз сизга фатвони олиб келамиз. Халифани бир томчи қонини тўкмай ўлдирамиз. Уни лашкарлар билан ўраб олиб, ўлгунича таёқлар билан урамиз,– дейишди. Ҳулаку уларнинг фикрларига қўшилди ва Бағдодга бирдан ҳужум қилиб кириб келди. Аббосийларни қўлга олди. Ахир улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳли байтидан эмасмидилар?!

Аҳли байтнинг шарафини қайтаришни иддао қилаётган кимсаларда аҳли байтга нисбатан муҳаббат шумиди?! Ёки аҳли байтнинг ҳукми ёки муҳаббати шундай бўлиши керакми?!

«ал–Бидаая ван–Ниҳаая» ва бошқа китобларда ёзилишича, муаррихлар Ҳулакунинг халифалик хонадонидан мингта бокира қизни олгани ва уларнинг номусини бутпараст мушрик ва ифлослар булғаб, тажовуз қилганларини солномаларда таъкидлаганлар. Ҳолбуки, уларнинг кўпи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Аҳли байтларига мансуб аббосийя қизлар эди. Халифа эса рофизийлар чиқарган фатвога кўра суффанинг устида калтаклаб ўлдирилди!

Сўнгра Бағдоднинг ҳурматини поймол қилдилар. Одамларни қиличдан ўтказдилар. Баъзи тарихчиларнинг айтишиича саккиз юз минг, баъзиларининг айтишича эса икки миллион мусулмонни қиличдан ўтказдилар!  

Муаррихлар, жумладан, Ибн Асир ва Ибн Касийр раҳимаҳумаллоҳларнинг таъкидлашларича, одамлар жонларини татарларнинг қиличларидан жилғалар оқиб чиқаётган ер ёриқлари ичида сақладилар. Қирғин тугагач шаҳарга қайтганларнинг бир қисми ҳам вафот этди. Қолганлари эса шаҳарга тушганларида ўликларнинг сасиши оқибатида пайдо бўлган ўлат касали сабабли ҳалок бўлишди. Бу, мусибат устига мусибат, фалокат устига фалокат бўлган эди.

Бўлаётган бу ҳодисалар Аллоҳнинг назаридан четда эмас эди. Тирик қолган аҳоли Ибн Алқамийни хорлаб, хўрладилар. Ҳатто унинг қилган жиноятларини адоғига ета олмадилар ва хоин деб эълон қилдилар. Орадан бир неча ой ўтгач у ўлди ва Аллоҳ даргоҳида ўзига лойиқ бўлган жойга равона бўлди. Куфр ёрдамчиси Тусий ва унинг гумашталарига ҳам шундай жазо берилди.

Аллоҳ таоло Ислом умматини имтиҳон қилган татарлар мағлубиятга учрагач ҳақиқат очиқ намоён бўлди. Ўша пайтларда мужаддид аллома шайхулислом Ибн Таймийя таваллуд топди. Аллоҳ таоло унинг воситасида Ислом динини ғолиб қилди. Талайгина султонлар, жумладан, Носир Қаловун ва бошқалар унинг сафида турдилар. Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ умматни, жумладан, уламоларни татарларга қарши қўзғади ва уларга қарши жиҳод бошлади. Ислом уммати салибчиларга қарши ҳам бир ёқадан бош чиқариб курашди ва Аллоҳнинг фазлу марҳамати билан Исломнинг янги авлоди етишиб чиқди. 

9 – Усмонийлар даврида Исломга қарши фитналар

Исломга қарши фитналар муваффақиятсизликка учраган бўлсада, кейинроқ кенгроқ майдонда бош кўтара бошлади. Чунки Аллоҳ таоло туркларнинг Усмонийлар давлатини пайдо қилди. Аллоҳнинг фазлу карами билан бу давлат олдинга қараб шахдам одимлар отди ва Европанинг ичига қадар фатҳ қилди. Шарқий Европанинг кўплаб давлатларини балки бутун Шарқий Европани фатҳ этди.

Тарихдан маълумки, Усмонийлар Польшага кирдилар ва Венани бир неча йиллар давомида қамал қилиб, Ислом душманларининг юрагига қўрқув солдилар. Дин душманлари ушбу қаҳрамон давлатнинг Русия ва Шарқий Европа давлатларига қандай ғолиб ва насроний олам қандай мағлуб бўлгани ҳақида ўйлай бошладилар ва ечимни топдилар. Чунки ўша пайтда Ислом Оламининг шарқида – Эронда Усмоний давлат ичида сафавийлар ҳаракати бош кўтарган, Ислом Европа сари қадам ташладими, улар орқадан Ислом Оламига ханжар урар эдилар. Усмонийлар давлати ўз қўшинларини Европадан шарқдаги сафавийлар исёнини бостириш учун қайтарди.  

Икки ёки уч аср мобайнида ишлар шундай давом этди ва Усмонийлар олдиларидан ва орқаларидан келаётган ҳужумларга қарши тура олмай қолдилар.

Биз бу ерда Усмонийлар давлатига баҳо бермоқчи эмасмиз. Зеро у ҳақиқий боқийлик асосларига эга эмас эди. Шунинг учну ҳам фитналар унинг бошини еди.

Кейин эса фитналар янги тусини олди. Европа сизлар билган ҳаёт, саноат ва ҳаётнинг моддий–дунёвий ишларида кучли уйғонишини бошлади. Шунинг учун кураш янгича усул билан давом этди. Европалик вазирлардан бири «Туркияни тақсимлаш учун юзта лойиҳа» деб аталган китобни ёзди. У китобида «Туркия» деб атаган Ислом Оламини парчалаш учун мажусий сафавийлар билан ҳамкорлик қилишни батафсил баён қилди. Кетма–кет татбиқ қилина бошлаган лойиҳалар муваффақиятсизликка учраган бўлсада, Биринчи Жаҳон Уруши бошлангач ўзининг ниҳоясига етди ва Усмонийлар Давлати йўқ қилинди. Шарқ ва ғарбдаги мустамлакачи давлатлар Усмонийлар меросини тақсимлаб олдилар. Бунинг учун Сайкс–Пико сирли шартномаси асос қилиб олинди. (Сайкс–Пико шартномаси француз дипломати Франсуа Джорд Пико ва инглиз дипломати Марк Сайкс тарафидан 1915 йилнинг ноябри ва 1916 йилнинг май ойлари орасида ишлаб чиқилган. Бу шартномага кўра Усмонийлар давлатининг тупроқлари Буюк Британия ва Франция ўртасида Чор Русиясининг келишуви билан тақсимланиши зарур бўлган. Мутаржим изоҳи.). Бу шартнома амалий кучга киргач янги босқичдаги фитналар тизими, янги кураш билан давом этди. Бу – Исломни бутунлай тугатиш учун фикрий ва маънавий кураш эди. Улар бутунлай парчаланган, кучсиз ва ҳимоясиз Ислом Олами устига илмий ва моддий тараққиёт, фикрий ва даҳшатли бошқа режалар билан ёпирилиб келдилар–да, ўлкада қолган муддатлари ва ҳарбий қудратлари давомида, Исломни йўқ қилиш учун турли фитналарни ишлаб чиқара бошладилар. 

Ислом Умматига қарши ҳарбий ҳужум қилинса, орадан қанча вақт ўтсада, унинг доимо ғалаба қозониши табиий эди. Чунки шонли Ислом тарихи бунга шоҳиддир. Зеро босиб олинган барча ўлкаларда янги салибчи мустамлакачиларга қарши исёнлар давом этди. Аслида, душманлар Яҳудий давлатини қуриш учун хуфёна ҳаракатларни ҳам амалга ошира борган эдилар.

Бу, фитналарнинг уч томонлама – салибчилик, яҳудийлик ва мажусийлик билан олиб борилганини кўрсатмоқда. 1917 йилда ёки Биринчи Жаҳон Уруши тугаганидан кейин Бальфур декларацияси эълон қилинди. Ундан мақсад Фаластинни Яҳудий қиролликка топшириш ёхуд Исроъ макони ва Ислом Оламининг қоқ ўртасида яҳудийларнинг миллий давлатини қуриш эди. Бу давлатни қуришга йиллар давомида ёвуз кучлар томонидан олиб борилган фитна ва режалар катта ёрдам берди. Лойиҳаларни ижро этиш давом этди. Олиб борилаётган кураш барча майдонларда кучайтирилди. Жумладан, мустамлакачиликка қарши курашаётган озодлик ҳаракатларига очиқ жанг бошлатилди. Ундан кўра даҳшатли ва шафқатсиз кураш, ички тарафдан Исломни йўқ қилишга қаратилди.   

9 – Исломни йўқотиш учун мўлжалланган катта ишлар

Исломни йўқотиш учун мўлжалланган катта ишлардан баъзилар қуйидагилар эди:

Биринчи мақсад: соғлом эътиқодни йўқ қилиш.

Чунки мустамлакачилар соғлом эътиқод ҳаётнинг асоси эканини, уни йўқотилса Ислом йўқ бўлишини жуда яхши билишар эди. Шунинг учун ҳам бу муаззам динга қарши ҳар тарафдан фитналар уюштира бошладилар. Маълумингизким, бу мақсадда уламолари хурофот ва залолатларга муккасидан кетган Усмонийлар давлатини, шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳнинг чақириқлари билан тавҳид асосига қурилган биринчи Саудия давлатини йўқ қилиб ташлаш учун гиж–гижладилар ва бу давлатни фитналар уммони ўз гирдобига олиб ағдарди.

Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳга замондош бўлган қирол Абдулазиз ибн Муҳаммад ибн Сауд ҳукмда раҳбар бўлиш билан бирга билим, тақво ва жиҳодда етакчи эди. Мажусийлардан бири унга қарши суиқасд уюштиради. Худди Умар разияллоҳу анҳунинг олдига келганидек унинг ҳам олдига келади ва ўлдиради. Чунки бу имом Аллоҳдан бошқасига сиғинилиб, ширк амаллари амалга оширилган Карбало ва Нажаф шаҳарларининг кулини кўкка совурган эди.

Бу давлатни йўқ қилингач, мустамлакачиларнинг олдида қарши тура оладиган бирон куч қолмади. Мустамлакачилар бу фурсатни ғанимат билиб, Ислом Оламини ўзлари билганича парчалай бошладилар. Янги–янги тасаввуф оқимлари ва бошқа гуруҳларни пайдо қилиб, уларнинг бошига мажусийларни қўйдилар. Уларни аввалги даврларда «Алий илоҳийя» деб аталган бўлсада, кейинроқ «алавийлар» деб атала бошлади. Улар Алий ибн Абу Толибни тангри даражасига кўтаришар эди. Мустамлакачилар алавийларга Шом (Сурия) давлати ичида катта имконият бердилар ва улар халқ хўжалигининг ҳар бир тармоғида эътиқодни буза бошладилар.   

Мустамлакачиларнинг биринчи вазифалари соғлом исломий эътиқодни бузиш ва унинг ўрнига хурофот ва залолатларни қўйиш эди. Шу боис тасаввуф оқимига мансуб олим ва машойихларнинг барчасига мустамлакачилар тарафидан иззату эҳтиромлар кўрсатилди.
Ҳатто Франция императори Наполеон Банопарт Мисрга бостириб киргач мутасаввиф машойихларни йўқлатади ва улар мавлид маросимларини ўтказишади. Бу маросимларда Наполеоннинг ўзи шахсан иштирок этади ва: Мен сизлардан биттангизга айланиб қолдим–ку! Бу – муаззам дин эмиш! Бу дин бағрикенглик, муҳаббат ва ахлоқ дини эмиш!,– деган эди. Чунки тасаввуф аҳли шакллаётган диндан на мустамлакачи ва на душман қўрқади. Чунки унда мавлидлар, рақслар, (Қуръон ва суннатга асосланмаган) тасбиҳлар ва зикрлардан бошқа нарса йўқ!! Буларнинг барчаси залолат ва хурофот бўлиб, на Аллоҳ таоло тарафидан қабул қилинади ва на Аллоҳнинг душманларига зарар беради. Шунинг учун ҳам Ислом душманлари мана шундай диннинг қолишига тарафдор эдилар!

Аснода мустамлакачилар ҳақиқий Исломга ва ҳақиқий даъватга қарши курашларини жадаллаштирдилар. Мустамлакага айлантирилган барча давлатдаги мусулмонларни Қуръон ва суннатга чорлаётган даъватчи ва уламоларга «ваҳҳобий» ёрлиғи ёпиштирилди ва: Ваҳҳобийлик – Исломга ёт оқимдир! Мусулмонлар у оқимга қарши курашишлари керак!,– дея фитна бошлатдилар. Қуръон ва суннатга чорлаган, бироқ, шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобни танимаган кимсаларга ҳам даъватларидан нафратлантириш, залолатчи, хурофотчи ва бидъатчиларни қувватлаш учун «ваҳҳобий» номини ёпиштирдилар. Бу, мустамлакачиларнинг биринчи мақсади эди.

Иккинчи мақсад: муслималар.

Мустамлакачилар муслима аёлнинг жамиятдаги асос эканини, чунки у, мусулмон хонадон ва мусулмон авлодни соғлом эътиқод асосида тарбиялайдиган мураббия эканини, шунинг учун уни хонадонидан ташқарига чиқариш кераклигини, агар уни чиқара олишса бу динни бутунлай йўқота олишларини, мусулмонларнинг ижтимоий борлиқларини парчалай олишларини тушунишди. Шу боис илк кунларида партиялар деб аталган бўлсада, кейинроқ жамият номини олган уюшмалар таъсис этиш, хотин–қизларга аталган ойномаларни нашр қилиш учун бор имкониятларини сафарбар этдилар. Муслима аёлни бузиш, уни хонадонидан ташқарига чиқариш учун ҳар бир жойда фасод ёйиш, эркаклардан ҳуқуқини талаб қилиш, эркакнинг зулмидан хотин–қизларни озод қилиш, ҳурматини тўкмаслик, хотин–қизларнинг ҳам курашга отланиши ва ўз ҳуқуқини ҳимоя қилиши ва фалон ва фалон ишларни қилиши учун оғули чақириқларни ёйиш авжга чиқди.  Ҳатто ифлос оёқлари босган Ислом Оламининг турли давлатларида ҳижобни бекор қилишди ва биронта муслима аёл юзини тўса олмай қолди! Мустамлакачилар чиқиб кетганларида жуда ҳам оз сонли муслималар юзларини тўсар эдилар. Буларнинг барчаси аввалдан тайёрланган режа ва тадбирлар орқасидан амалга оширилган фаолиятлар эди.

Учинчи мақсад: Ислом шариатини йўқ қилиш.

Мустамлакачиларнинг учинчи мақсадлари ҳам бор эди. У – исломий шариат ва исломий аҳкомларни бутунлай йўқ қилиш ва уларнинг ўрнига сунъий қонунларни жорий қилиш эди. Жамият иқтисодидан судхўрлик, банкачилик, гаров, ваколат, кафолат, қарз, ўртоқлаша суғориш, деҳқончиликдаги шериклик ва фиқҳ китобларида қаламга олинган талайгина масъалалар ҳақида батафсил маълумотлар берилган шаръий аҳкомлар бекор қилинди ва мустамлакачилар: Ислом – иқтисодни тартиблай олмайди!,– дейишди. Натижада, ўзларининг судхўрликлари ва босқинчиликка мос банкларини олиб келиб, мусулмонлар ўртасида ёйишди. 

Мустамлакачилар исломий жазоларни бекор қилдилар ва: Наҳотки, зинокорни тошбўрон қилиб ўлдирилса?! Ахир Наполеоннинг қонуни: Агар эр рафиқасининг зино қилишига рози бўлса, хотинга бирон жазо берилмайди! Чунки бу, эрнинг шахсий иши бўлиб, хоҳласа маҳкамада даъво очиши мумкин! Маҳкама эса ё жарима тайин этади ёки бир қанча муддат учун қамоқ жазосига ҳукм қилади!, демоқда,– дедилар–да, шариат аҳкомларини ўзгартириб, уларнинг ўрнига ахлоқсиз сунъий қонунларини жорий қилдилар.

Яна бошқа тараф ҳам бор бўлиб, бунга кўп одамлар эътибор бермайдилар. Шундай бўлсада, бу Ислом уммати учун ўта муҳимдир. Яъни, мустамлакачилар араб тилини йўқотиш учун бел боғладилар. Биз мусулмонлар араб тилига катта аҳамият бермаймиз. Ҳатто катта зиёлиларимиз ва мансабдор шахсларимиз араб тилини ўқиш ва талаффуз қилишда катта хатоларга йўл қўяётганимизни билмаймиз. Бироқ бировимиз инглиз тилини ўрганмоқчи бўлса, ўрганиш асносида барча ишларини йиғиштириб қўяди. Чунки инглизча талаффузнинг биронтасида хатога йўл қўйса, ҳамкасбларининг кулишидан хижолат бўлади. Араб тилини эса хоҳлаганича бузиб талаффуз қилиш ва хоҳлаган нарсасини гапириши мумкин. Чунки биров унга танбиҳ бермайди!! Бу, бизнинг араб тилини билмаслигимиз ёки унга ўрганиш учун эътиборни қаратмаслигимиздир!

Ҳолбуки, Аллоҳ таолога онгли ибодат қилишимиз учун Қуръон Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини яхши билишимиз керак. Бунинг учун эса араб тилини билишимиз лозим. Мустамлакачилар мусулмонлар билан араб тилининг ўртасини очиб ташлаб, европа тилларини атрофлича ёйишди. Оқибатда Ислом Оламининг ҳар бир бурчагига ҳатто кичиккина дўконга ҳам ўтиб кетаётган европалик ёки америкалик харидор учун арабча ва инглизча лавҳалар осиб қўйилди. Бу қўшалоқлик учун мустамлакачилар қаттиқ ҳаракат қилишган ва биз уларни ғафлат ичида соддалик билан қабул қилганмиз!!  

Бошқа тарафдан эса маҳаллий шевалар ва меросларни жонлантирдилар. Қадимий бутлар ва маданият қазилмаларини топиб, бизга намойиш этдилар ва: Бу – сизларнинг маданиятингиздир!, деб Ислом Оламидаги ҳар бир давлат учун алоҳида мустақил маданият яратдилар! Улар Ислом Оламида катта ўрни бўлган Мисрга келиб: Сизлар Фиръавнлар маданиятига мансубдирсизлар. Сизларнинг маданиятингиз етти минг йилга узанади,– дедилар. Исломий фатҳлар ҳақида ҳам ғаройиб атамалар уйдириб: Форс уруши, Араб уруши, Усмоний уруши Мисрга қарши бўлган,– дедилар.

Мустамлакачилар мусулмонлар ягона уммат ва ягона тана эканликларини унутишлари учун финикийлар, ошурийлар ва бобилийлар маданиятини жонлантирдилар ҳамда ҳар бир мамлакатда минглаб йиллар аввал мавжуд бўлган қадимги бутпарастлик маданиятини илгари сурдилар. Аслида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан аввалги тарихимиз зулмат, бошбошдоқлик ва инқироздан бошқа нарса бўлмай, уни хотирлашдан уялишимиз, нафратланиш учунгина тилга олишимиз керак эди. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари ҳам Нажошийнинг ҳузурида: Биз ўлимтикларни ер эдик ва қароқчилик қилардик!,– деб айтишган эди. Хуллас, у даврлар тилга олиб мақтанилмайдиган йиртқичлар тарихи бўлиб, у давр билан оқил инсон фахрланмайди!

Мустамлакачилар келиб: Сизлар у тарих билан фахрланишингиз, тўрт минг йиллик маданиятни топиш учун саҳроларда қазишлар олиб боришингиз керак,– дедилар. Агар қазилмалар ичидан синган оддий идишни топиб олишса уни бўрттиришди, бунинг учун миллионлаб риялларни ва катта кучларни сарфлашди. Уларнинг ягона мақсади, одамларни Ислом динига, Ислом тилига, тарихига бўлган алоқаларини бутунлай узиш, тарихидан бехабар қилиш эди. Бундан ташқари мустамлакачилар маҳаллий тиллар ва кўҳна маданиятларни ҳаётга татбиқ қилишга ҳаракат қилдилар. Бундан мақсад эса умматчилик ва мусулмонлик алоқаларини узиш ва Ислом Оламини қайта бирлаштирмаслик эди. Бу, ҳақиқатан, ҳозирги асрда Исломга қарши олиб борилган катта фитна дарвозаларидан бири бўлди. Юқорида айтиб ўтганимиздек, бу фитна Одам алайҳиссалом билан шайтон алайҳиллаъна ўртасида бошланган ва Аллоҳ таоло Ерни мерос қилиб оладиган кунгача давом этадиган фитна эди.

10 – Ислом душманларининг исломий уйғонишни бўғиб ташлаш учун режалари

Биз замонавий идеологик курашнинг бундан ортиқ тафсилотига киришни хоҳламаймиз. Фақатгина, фитналар у курашни пардалаб  турганини айта оламиз, холос. Шунинг учун ундан кейинги масъалага ўтмоқчимиз: Ислом душманлари ҳозирги кундаги исломий уйғонишни бўғиб ташлаш учун қандай режаларни туздилар?

Аввало, улар йигирма йилдан буён Ислом Оламида ҳаёт йўлини тўғри танлаган ёшлар қўлида давом этаётган исломий уйғониш – Қуръон ва суннатга қайтишга шоҳид бўлдилар. Шундай экан бунга қарши янги чора ва тадбирлар олиш тараддудига тушиб қолдилар. Бунинг учун эса Уммат ичидан кўҳна тарихда чиққан гуруҳларни ёйиш фикрини илгари сурдилар. Чунки Ислом Оламидаги ёшлар, жумладан, уларнинг онглилари ғарбга мансуб барча нарсадан ўзларини ҳимоя қила бошладилар. Масонлар, коммунистлар ва бошқа партиялар умматчилик ҳақиқатини билганларидан кейин: Адашган гуруҳларни қайта жонлантиришимиз ва ҳаётга қайтаришимиз керак!,– дея жар солдилар.  

Кўҳна бутпараст маданиятни ҳаётга татбиқ қилиш амалиёти ҳам, кўзда тутилган мақсадларни амалга ошира олмади. Чунки кўпчилик унга ижобат қилмади. Демак, қадимги динларни ҳаётга татбиқ қилиш исломий уйғонишга бас келиб, уни парачалай олмади. Шу боис сизлар билган ҳодисаларни сабаб қилиб рофизийларнинг «шавкати»ни қайта тилга олдилар. Узоқ изланиш ва тадқиқотлар натижасида бошқа адашган оқимларнинг «обрўси»ни кўтара бошладилар.   

Агар шарқшуносларнинг китобларини ўқиб кўрсангиз, уларнинг ёзиш услублари билан яқиндан танишасиз. Айтингларчи, улар имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг «Саҳиҳ» ёки Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳнинг «Муснад» ҳадислар девонининг қадимги нусхаларига мурожаат этишадими?!

Улар нималарга эътибор беришади?

Уларнинг китоблари бузуқ эътиқод ва қадимги гуруҳлар ҳақидаги гаплар билан лиқ тўла. Улар ўз китобларини ҳақиқатга асосланган деб ўйлайдилар ва нашр қилиб, токчаларни тўлдирадилар. Бу китобларнинг ҳар бири Ислом Умматини парчалаш учундир. Аллоҳга ҳамду санолар бўлсинки, исломий уйғониш ҳаётда ўзини кўрсата бошлади. Шарқшунослар эса Ислом қайтмоқчи бўлса нима қила олиши ҳақида ҳайрон бўлиб қолишини хоҳлашмоқда!! Хўш, исломий уйғониш қайси «Ислом»га қайтади?! Чунки у битта кутубхонанинг ўзида рофизийлар, хаворижлар, мўътазилалар ва кўплаб турли фирқаларнинг ҳатто Қуръон ва суннатни қоралаган гуруҳларнинг китобини кўриб, қайси йўлдан кетиш кераклигини била олмай ҳафсаласи пир бўлмоқда!!

Ушбу идеологик кураш ўта нозик ва хатарли босқичини босиб ўтмоқда ва барча мусулмонлардан, жумладан, ёшлардан бу Умматга қарши олинган чора табирлар ҳақида онгли бўлиши талаб қилинмоқда. Биз сўнгги хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, мустамлака ёки режа ёхуд яҳудий–салибий–мажусий фитналар, Умматга қарши фаол ҳаракат қилмоқда. Улар бу уйғонишни кузатиб, унинг йўналишини ўзгартириш, ўнг ва чапга парчалаб ташлаш, Аллоҳ таоло Ислом умматини бирлаштирадиган ва ёш авлодни, жумладан, уларни етаклаётган уламоларни ғолиб қиладиган, Аллоҳнинг изни билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаларида бўлган қудрат, шавкат ва Ислом ҳукмронлигини қайтарадиган Қуръон ва суннат дастуридан йироқлатишни кўзламоқдалар.

11 – Ислом душманлари устидан ғалаба қозонишга олиб борадиган ишлар

Ҳар бир ишда мулоҳаза қилганимиздек, фитналар охир–оқибатда мағлубиятга учрамоқда. Мағлубияти эса чин иймоннинг қуввати ва ҳақиқатга қайтиш билан бўлмоқда. Шунинг учун ҳам иккита муҳим ишни билишимиз ва уни биродарларимизга билдиришимиз керак:

Биринчи иш: бу Уммат ўз ичидан мағлубиятга учрайди. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўмондон ва асҳоблари лашкар бўлган Уҳуд жангида ҳам шундай бўлди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деди:

﴿أَوَلَمَّا أَصَابَتْكُمْ مُصِيبَةٌ قَدْ أَصَبْتُمْ مِثْلَيْهَا قُلْتُمْ أَنَّى هَذَا قُلْ هُوَ مِنْ عِنْدِ أَنْفُسِكُمْ ﴾

«(Эй мўминлар), агар сизларга (Ухудда душман томонидан) бир мусибат етса — ҳолбуки, сизлар (Бадр жангида) унга икки баробар мусибат етказган эдингиз — «Бу бало қайдан келди?» — дейсизми?! (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), уларга: «Бу мусибат — мағлубият ўз қилмишларингиздан», деб айтинг!» (Оли Имрон: 165). Демак, тарихимизнинг ҳар бир босқичидаги мусибатлар гуноҳларимиз туфайли келади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай деганлар: «Агар курашни ташласангиз, дунё билан банд бўлсангиз, қорамоллар ортидан кетсангиз, ийна савдосини йўлга қўйсангиз ва деҳқончиликка рози бўлсангиз, Аллоҳ сизларга динингизга қатймагунингизча хорликни ёппа қилади» (Абу Довуд 3462; Имом Аҳмад 2/84. Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривояти. «Ийна савдоси» бирон маҳсулотни насияга тақсит (кредит) нархида сотган сотувчининг, айни маҳсулотни нақд пуллик нархига қайта  сотиб олишидир. Масалан, 10 000 рияллик машинани тақсит (кредит) билан 15 000 риялга насияга сотиб, маълум вақт ўтганидан кейин сотувчининг ўша машинани 10 000 риялга қайта харид қилиб олишидир).

Ҳадис бизнинг дунё билан банд бўлганимизни, ҳар бир мусулмон ўз вазифаси, моли, оиласи, хонадони, даромад манбалари билангина банд бўлиб қолганини ва бу билан Аллоҳнинг душманларига «юмшоқ луқма»га айланганимизни, агар охират ва динимизга эътиборни қаратиб, ўзимиз билан Аллоҳ ўртасини ўнгласак, рибо, зино ва фасоддан, бойлигимизни ёмон ишларда қўллашдан воз кечсак,  Аллоҳ ёрдам беришини ифодаламоқда. Ҳолбуки, ҳозирги мусулмонлар уятсиз фильмлар ва ойномаларни харид қилиб, ёмонликларни ўз пуллари билан қувватлашмоқда. Куфр мамлакатларга сафар қилиб, пулларини фасод ва бузғунчилик учун сарф этишмоқда ва динларидан чиқиб қайтиб келишмоқда!!

Хуллас, Уммат, Умар разияллоҳу анҳу замонасининг қудратли қўшинларидан бири бўлган Эрон қўшинлари билан жанг майдонида тўқнашган Саъд ибн Абу Ваққос ва мусулмон жангчиларга юборган мактубида: «Мен учун қўшиннинг гуноҳга қўл уриши, душманларидан кўра хатарлироқдир. Чунки Аллоҳ таоло, қилган итоатимиз, душманларнинг эса қилган гуноҳлари сабаблигина бизга зафар ато этади. Агар биз улар билан гуноҳкорликда баробар бўлсак, ортиқча куч улар тарафга ўтиб кетади» деб ёзганидек, ўз ичидан мағлуб бўлади.

Бу, ҳар замон шундай бўлган. Ислом душманларининг сони биздан кўп бўлган. Ислом тарихининг қайси босқичига қараманг, мусулмон жангчиларнинг сони душманларидан кўра оз бўлган. Шундай бўлишига қарамай Аллоҳга бўлган иймонлари кучли бўлганида мусулмонлар ғалаба қозонганлар. Демак, биринчи ишимиз бизга қарши фитналар уюштираётган душманларни айблашдан илгари ўзимизни сарҳисоб қилишдир.

Иккинчи иш: душманимизни танишимиз, унинг макри, хиёнати ва режаларидан воқиф бўлишимиз керак. Чунки улар, Аллоҳ таоло баён қилганидек, бизга бўлган адоватларини ошкора намоён қилсаларда, кўнгилларига тукканлари ошкора қилганларидан кўра каттароқ ва ашаддийроқдир. Улар шарқда ёки ғарбда, мунофиқ ёки хорижий душман бўлишларидан қатъий назар динимиздан чиқишимиз ёки уларга бутунлай қул бўлгунимизга қадар кучларини сарф этаверадилар ва маломатчиларнинг маломатига қулоқ солмайдилар.

Душманларимизни танисакгина, Аллоҳнинг изни билан, Аллоҳга бўлган иймонимиз, Аллоҳни танишимиз ва Аллоҳга итоат этишимиз билан уларга қарши оёққа тура оламиз. Агар Ислом уммати душманларидан ғофил бўлиб, уларнинг ким эканини танимаса, бу – уни ёмон ҳолатга солади, обрўсига путур етказади ва душманлари учун тайёр луқмага айланади. Афсуски, Ислом умматининг бирон зарба тегсагина уйғониши кўп кузатилган. Бу уйғониш зарбанинг таъсирига қараб узоқ давом этиши мумкин. Агар зарбанинг ҳарорати тушса яна уйқуга кетаверади ва бошқа зарба келгач уйғонаверади. Бу – Уммат бошига келган хатолардан бири бўлиб, у доимо уйғоқ ва ҳушёр қолиши керак. Чунки, унинг душманлари ҳануз бедор ва ғофил эмасдир.

12 – Саволлар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотидан сўнгра муртад бўлганларнинг ҳоли нима бўлади?

Савол: Абу Бакр разияллоҳу анҳунинг халифалик даврида Араб ярим оролида яшаётган аҳоли ўртасида Ислом динидан қайтганлар бўлди. Айтингчи, бу ҳодиса уларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонида Ислом динини қиличнинг кучи ёки бирон дунёвий манфаат сабабли қабул қилганликлари, Ислом динини ички рағбатлари билан қабул қилмаганликларини кўрсатаяптими?

Жавоб: Улар бир неча синфдаги одамлар бўлган. Уларнинг айримлари Исломни қабул қилиб унга амал қилган бўлсада, ёлғончи бўлган. Айримлари эса ҳақиқий мўъмин қиладиган даражада етарли тарбия олмаган. Баъзилари: Бу ҳодиса ҳам оддий ҳодисалардан бири эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғолиб бўлди ва вафот этди. Модомики у вафот этган экан, унинг иши ҳам тугади,– деб ўйлашди. Бу муртадлар турли тушунчадаги одамлар эди. Бироқ биз ибрат олишимиз керак бўлган умумий табиат эса, инсон етарли тарбияни олмас экан Тўғри йўлдан оғиши ва бирон омилни кўрса Исломдан муртад бўлиши мумкинлигидир. Шубҳасиз, дажжол ва каззоб сохта пайғамбарлар пайдо бўлмаса ва уларни Исломни янги қабул қилганлар, иймони кучсиз бўлиб қалбларига ўрнашмаган одамлар тасдиқлашмаса эди, муртадлик бош кўтара олмас эди. Аллоҳ таоло Қуръон Каримда бадавийлар ҳақида айнан шу ҳолатни айтиб ўтган эди. Макка, Мадина ва Ислом аввалдан ўрнашган Абдулқайс қабиласи каби мусулмонлар муртад бўлишмади. Чунки иймон бу жойларда мусулмонларнинг қалбига мустаҳкам ўрнашган эди.  

Мусулмон ёшлар душманларга қарши курашиш учун қандай усуллардан фойдаланишлари керак?

Савол: Ислом душманлари динимизни йўқ қилиш учун кечаю кундуз тер тўкмоқдалар. Бу душманларга қарши курашиш учун мусулмон ёшлар қандай йўлни танлашлари кеарк?

Жавоб: Биз бу саволга берилажак жавобни икки ишга чекладик:

Биринчиси: Аввало, бизнинг ўзимиз Аллоҳнинг ёрдамига лойиқ бўлишимиз керак. Бу эса Аллоҳдан тақво қилиш, Аллоҳга итоат этиш, фармойишларига бўйинсуниш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг турмуш тарзини ҳаётга татбиқ қилиш, бидъат, ширк ва гуноҳлардан воз кечиш билан амалга ошади. Чунки Аллоҳ таоло:

﴿ وَإِنْ تَصْبِرُوا وَتَتَّقُوا لَا يَضُرُّكُمْ كَيْدُهُمْ شَيْئًا

«Агар сабр-тоқат қилсангиз ва Аллоҳдан қўрқсангиз, уларнинг найранглари сизлар­га ҳеч қандай зарар қила олмайди» деган (Оли Имрон: 120). Агар биз сабр қилиб, тақводор бўлсак, Аллоҳнинг изни билан, биронта фитна таъсир қилма олмайди. Агар биз сабрсиз ва тақвосиз бўлсак ёки сабру тақвойимиз оз бўлса, фитналарнинг қурбони бўламиз.

Бошқа иш эса, юқорида айтиб ўтганимиздек, душманларимизни танишимиз ва улардек ҳушёр ҳаракат қилишимиз керак:

﴿ وَلَا تَهِنُوا فِي ابْتِغَاءِ الْقَوْمِ إِنْ تَكُونُوا تَأْلَمُونَ فَإِنَّهُمْ يَأْلَمُونَ كَمَا تَأْلَمُونَ وَتَرْجُونَ مِنَ اللَّهِ مَا لَا يَرْجُونَ

«Бу кофир қавмни қувишда сусткашлик қилмангиз! Агар қийналаётган бўлсангизлар, улар ҳам сизлар қийналганингиздек қийналмоқдалар. (Шу билан бирга) сизлар Аллоҳ томонидан улар умид қилмаган нарсани (яъни савобни, шаҳидлик неъматига муяссар бўлишни, қолаверса, ғалаба қозонишни) умид қилмоқдасизлар-ку?!» (Нисо: 104).

Ислом душманларининг оқибатлари жаҳаннам бўлсада, кучлари, пулларини кечаю кундуз тинмай сарф этиб, фидокорлик қилмоқдалар. Самимий нийят ва садоқатли амал билан оқибати жаннат бўладиган одам ўз кучини қандай сарф этмасин?! Бу – ўта муҳимдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилинган «Шайтоннинг шоҳи машриқдан кўтарилади» деган ҳадис саҳиҳми?

Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Шом ва Яман ҳақида яхши мужда берган пайтларида Машриқ ҳақида: Ўша ерда шайтоннинг шоҳи бор,– деганлар. Бу ривоят саҳиҳми? Буни бизга изоҳлаб бера оласизми?

Жавоб: Ҳа, қуйидаги ҳадис саҳиҳдир: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Ҳў анави тарафдан шайтоннинг шоҳи кўтарилади, деб қўллари билан Машриқ ёки Нажд тарафни ишора қилдилар». Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарлигининг чин эканига аломатлар бор. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинада турган пайтларида –Мадинанинг жуғрофий ўрнини жуда яхши биласизлар– Машриқ ёки Нажд томонга ишора қилдилар. Чунки, фитналар ўша томондан чиқар эди. Бунинг маъноси, у тараф Ислом Оламининг шарқий қанотидир. Бунга очиқ мисол эса Эрон ва унинг атрофлари фитнанинг ўчоғи бўлишидир. Бу – ҳақиқатдир. Агар шарқда пайдо бўлган залолат, гуруҳбозлик, тоифачилик ва Исломга қарши фитналарнинг барчасини ғарбдаги фитналарга таққослаб кўрилса, ғарбда пайдо бўлганлари шарқда пайдо бўлганларига нисбатан хамир учидан патирдир. Миср ва Марокашларга ҳукм қилган убайдийлар тарбияларини Шарқда – Куфада олишган эди. Бу – Исломга қарши ҳийла қилган ва Қиёмат кунигача қиладиганларнинг кўпи мажусийлар уммати ҳисобланланган форслар эканига далолатдир. Албатта, улар ичидан Аллоҳ таоло ҳидоят қилган ва Исломни қабул қилганлари мустаснодир. Турли гуруҳ ва тоифалар ҳақида битилган «ал–Милал ван–Ниҳал», «ал–Фарқ байнал фирақ», «ат–Танбиҳ вар–Радд» ва шу мазмундаги бошқа китобларни мутолаа қилсангиз, гуруҳларнинг 80 ёки 90 фойизи ҳақиқатан ҳам ўша давлатда пайдо бўлганига гувоҳ бўласиз. Бу, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилга олган мавзунинг тасдиқидир.

Саҳобаларни обрўсизлантириш

Савол: Ислом душманлари Ислом тарихига шубҳали нарсаларни киритиш билан фитна уруғларини сочишмоқда. Бу фитна саҳобалар, тобиинлар ва бошқаларни айблаш ва уларни пиёниста ва ошиқ қилиб тасвирлашдир. Бу мавзуга ҳам очиқлик киритсангиз хурсанд бўлар эдик.

Жавоб: Ҳа, бу ҳам уларнинг мақсадларидан биридир. Чунки мусулмонлар ўз динларига қайтишлари учун ўрнак олишадиган шахслар – саҳобалардир. Уларни обрўсизлантириш билан бу ўрнак йўқ бўлади. Биз саҳоба ва тобиинларни обрўсизлантирганларини бир чеккага қўяйлик. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таржимаи ҳолларини ҳам ўзгартириб ташладилар! Сизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг биринча манбаъ ҳисобланган Қуръон Карим ва суннатларидаги турмуш тарзига боқинглар. Сўнгра, Ислом душманларининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаёти ҳақидаги «Сийрат ҳошиясида» китобида ёзишган ва на мусулмонлар ва на яҳудию насронийлар китобларида ёзилмаган туҳматларни кўрасизлар. Унда узундан–узоқ ҳикоялар, муҳаббат, ишқ ва бошқа нарсалар борки, ҳайрон қоласизлар. Ахир улар фитнадан бошқа нимани хоҳлашаяпти?!

Сўнгра бу фитнани тўлдирадиган кимсалар келишди ва «Сийрат ҳошиясида» китобини рамазон ойида силсила (сериал) қилиб фильмга олишмоқчи бўлишди. Аслида бу китобнинг муаллифи обрўли, ёзувчилигига тан берилган қаламкашдир. Ўша пайтда фитна олови кўтарилди. Унда биров шуни ўқиб турди: Фалончи фалончини севиб қолди, дейди ва ортидан икки ошиқнинг висол они саҳнада кўрсатилди. Буларнинг барчасини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг турмуш тарзи деган ном билан кўрсатилди! Исломни ва Ислом пайғабари Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламни хорлаш ва хўрлаш қандай даражага етиб борганига қаранглар! Ахир қачонгача ғафлат уйқусида ухлаймиз?! Ислом душманлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаёти ва Ислом тарихини булғашиб бўлди–ку?!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек, Абу Убайда разияллоҳу анҳу бу Умматнинг омонатдоридир. Аллоҳ таоло унинг қўлида Шом минтақасини фатҳ этди. Ислом душманлари эса Шом минтақасининг фатҳ этилишини ўзларининг китоблари ва сериалларида Абу Убайданинг бир нозанинга бўлган ишқу муҳаббатига боғладилар! Гўё у, Ҳирақлнинг қизига ошиқ бўлиб қолган эмиш! Ажабо, Умматнинг омонатдори хоин ошиқ бўлса, ичимиздаги омонатдор киши ким бўлиши мумкин?!  

Агар «омонатдоримиз» душманлар айтганидек бўлса, ичимизда омонатдор кимса қоладими?!  

Улар Холид ибн Валид разияллоҳу анҳуни ҳам обрўсизлантирмоқчи бўлишади. Уларнинг ёзишича, гўё Холид ибн Валид разияллоҳу анҳу муртадларга қарши жангга Молик ибн Нувайранинг нозанин рафиқасига уйланиш учун кирган эмиш! Ҳолбуки, эронликларга қарши олиб борилган битта жангнинг ўзида Холид ибн Валиднинг қўлида душманнинг ўн мингта қиличи синди ва Ислом Уммати унинг каби баҳодирни қайта кўрмади!

Фатҳ этилган Эрон ва Византиядан келтирилган нозанин жориялар ва маликаларнинг қизлари Мадинада бир ёки икки динордан сотилар эди! Наҳотки шундай имконият бўла туриб, мусулмон қўмондонлар ўткинчи шаҳватлари учун жангга киришган бўлса?

Наҳотки улар шунчалар арзон бўлган жорияларни ташлаб, Эрон каби мамлакатларга боришса ва Константинополь (Истамбул) сурлари, Хитой сарҳадлари ва Андалусия томонларга лашкар тортиб, бокира қизлар учун жонларини фидо қилишса?!! Субҳоналлоҳ! Агар заиф иймонли ва гуноҳкор бўлган биздек инсонларга: Сенинг бу ишдан мақсадинг кўргач севиб қолган қизингни қўлга киритишдир! ,– деса рози бўлмайди, аччиғи келади, жанжал қилади ва ўз ҳаққини талаб этади. Ҳеч биримиз бунга рози бўлмаймиз! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари ҳақида шундай туҳматлар ёзилса ёки сериаллар суратга олиниб ошкора намойиш этилса, биз ҳеч ҳам қаршилик кўрсатмаймиз! Бу, Умматнинг қай аҳволга тушиб қолганига очиқ далилдир.

Ислом душманларининг Исломга адоват қилишларининг сабаби

Савол: Нега Исломга адоват қилган душманлар Исломни йўқ қилмоқчи бўладилар?

Жавоб: Ширк тавҳидни, бидъат суннатни, гуноҳ итоатни, шайтон тақводор солиҳ инсонни йўқ қилишни ҳоҳлайди. (Аллоҳ таоло айтди):

﴿ وَقُلْنَا اهْبِطُوا بَعْضُكُمْ لِبَعْضٍ عَدُوٌّ

«Бас, уларни шайтон йўлдан оздириб, масканларидан чиқарди ва айтдик: «Тушингиз (жаннатдан Ерга)! (Сизлар) бир-бирингизга душмансиз» (Бақара: 36).

Шайтон, унинг гумашталари ва издошлари Аллоҳ таоло шайтон ва Одам алайҳиссаломни Ерга туширганидан бошлаб Аллоҳ таоло яратган коинавий қонуниятга кўра, душманлардир. Бу душманликнинг давом этиши муқаррардир.

Яҳудийлар нега бизга душман бўлмасинлар?! Ахир уларни Ислом ўлкасида ўлдирилиб, молу мулклари тортиб олиниб, ундан қувғин қилинмадими?!

Насронийлар бизга қандай душман бўлишмасин, ахир биз Аллоҳга ибодат қилсак, улар Ийсо алайҳиссалом ва хочга сиғинишса?! Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари уларнинг энг муаззам мулклари – Шом, Миср ва Шимолий Африкани фатҳ этиб қўлга киритишган ва ўз ерларида уларга қарши жанг қилишган бўлса?!

Бу – ҳаётнинг қонуниятидир. Ҳақиқат билан ботил ўртасида кураш бўлиши муқаррардир. Агар биз ғафлатда қолсак, ўз юртимизда бизга қарши курашадилар. Бу адоватдан таажжубга тушмаслик керак.

«Минҳаажус суннатин Набавийя» (Пайғамбар суннатининг дастури) номли китоб ҳақида

Савол: «Минҳаажус суннатин Набавийя» (Пайғамбар суннатининг дастури) номли китоб ҳақида гапириб берсангиз.

Жавоб: «Минҳаажус суннатин Набавийя» китобининг муаллифи шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ бўлиб, сизларга ўхшаган мусулмонлар сотиб олишларига лойиқ бўлган асардир. У бундан аввал икки жилдда тўрт бўлимда, ҳошиясида «Даръут–таъоруз» (Зиддиятларни даф қилиш) китоби билан нашр қилинган эди. Кейинроқ эса Муҳаммад Рашод Солимнинг тадқиқоти билан тўққиз жилдда нашр қилинди. Шиа–рофизийлар ҳақида ёзилган китобларнинг асоси шу китобдадир. Мазкур нашрда ҳадис ва тарихий ҳодисаларнинг манбалари кўрсатилган, рофизийлар дуч келган фиқҳий масъалаларга ойдинлик киритилган. Бундан ташқари унда мусулмонлар дуч келган ҳар бир муаммонинг чуқур илмий таҳлили ҳам ёзилган. Бу ҳам Ислом Умматига ато этилган Аллоҳнинг неъмати бўлиб, шундай кишиларни яратди ва улар бундай бебаҳо асарларни қолдиришди.

Бу китобнинг ёзилиш тарихи шуки, мўғул–татар подшоҳларидан насроний бўлган бири Ислом динини қабул қилмоқчи бўлади. Чунки уларнинг динини ақл қабул қилмайди. У билан шиа оқимига мансуб, жарҳ ва таъдил уламолари «мунажжис» (булғовчи, ифлослантирувчи) деб аташган Ибн Мутоҳҳир ал–Ҳаллий исмли одам учрашади ва тақрибан эллик бет келадиган «Минҳаажул каромаҳ» (Каромат дастури) номли рисола ёзиб беради ва подшоҳнинг шиалар оқимига кириши учун рофизаларнинг дини энг афзал дин эканига далиллар келтиради. Бунга жавобан шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ Ибн Мутоҳҳирга раддия беради. Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ: Рофизий шундай деди: Биринчи ҳужжат,– деди ва шу жумланинг ўзига юз бетлик раддия ёзди ва уни йигирма ёки ўттиз жиҳат ёхуд ундан кўра кўпроқ тарафдан ақлий ҳужжатлар билан танқид қилди. Унинг танқиди шундай даражада эдики, суннат ва шиаликдан йироқ бироқ оқил бўлган яҳудий ёки насроний ёхуд мушрик ўқиса, аҳли суннат очиқ ҳақиқат узра, рофизий–шиалар фасод, зулм ва залолат узра эканини жуда яхши билиб олади.

Хуллас, ушбу китобнинг ёзилиши Аллоҳ таолонинг марҳаматидан эди. Ҳатто бу китоб талайгина ҳасадгўйларнинг жумладан Субкийнинг шайхулислом Ибн Таймийяга нисбатан ҳасадига ҳам сабабчи бўлди – Катта уламолардан бўлган Субкийни Аллоҳ мағфират қилсин! –. Чунки Субкий раҳимаҳуллоҳ: Рофизалар раддия беришга лойиқ одамлар эмас. Чункки «рафз» (рад этиш) машҳур ва ботил нарсадир. Одамлар ўзларининг мазҳабларини рад этишга муҳтож эмаслар ...,– деган эди.   

«ал–Бидаая ван–Ниҳаая» китобининг муаллифи ким?

Савол: «ал–Бидаая ван–Ниҳаая» (Ибтидо ва интиҳо) китобининг муаллифи ким?

Жавоб: У тарихий мавзуларни ўз ичига олган китоб бўлиб, муаллифи Ибн Касийр раҳимаҳуллоҳдир.   

«Сусайиш асри» деб аташ

Савол: «Сусайиш асри» ҳақида кўп эшитамиз. Ҳолбуки, ўша асрда шайхулислом Ибн Таймийя ва ислоҳот ҳаракатлари пайдо бўлган. Бундай номлашга муносабатингиз қандай?  

Жавоб: Шубҳасиз, Ислом уммати сусайиш даврларини босиб ўтди. Ҳозирги кунимиз ҳам шундай даврлар қаторига киради. Шундай бўлсада биз: Ҳар қандай сусайиш асрида янгиланиш ва даъват ҳаракатлари юзага келганини таъкидлаб айта оламиз. Бу – Аллоҳнинг марҳаматидир. Чунки ўз нафсидан эмас, ваҳий билан гапирадиган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бир неча ривоят йўлларидан ушбу саҳиҳ ҳадис нақл қилинган: «Умматимнинг бир тоифаси ҳақиқат узра ғолиб қоладилар» (Имом Муслим 1920), бошқа ривоятда: «Улар Аллоҳнинг фармойишига кўра курашадилар ва Аллоҳнинг амри келгунича уларга мухолиф бўлганлар зарар етказа олмайдилар»– деганлар (Имом Бухорий 71, 2948; Имом Муслим 1037).

Ҳадисдаги «Аллоҳнинг амри» жумласидан мақсад, бошқа ривоятлар очиқлаганидек, Қиёмат кунидан бир оз аввал эсадиган роҳатбахш шамолдир. У, мўъминларнинг жонини олади ва ҳаётда фақатгина бадбахт инсонлар қолишади. Қиёмат уларнинг устидан қоим бўлади.

«Сусайиш асри» деб аташнинг зарари йўқ. Бироқ, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бу Уммат сусайгани сайин Аллоҳ таоло динини янгилаб турадиган шахслар юбориб турган. Ислом дини эса ҳеч қачон сусаймади, сусаймаяпти ва сусаймайди ҳам! Ҳеч ким уни обрўсизлантира олмайди! Чунки бу дин – Аллоҳнинг динидир. Қайси халқ ёки давлат бу дин билан оёққа турар экан, Аллоҳ унга ёрдам беради ва ғолиб қилади. Ундан айрилса у халқнинг ўрнига бошқа халқни олиб келади ва янги халқ аввалгиларидек бўлмайди. Аллоҳ таоло Салоҳуддин Айюбий ва хонадонини халқ ичида танилмаган бир пайтларида тахтга олиб келди. Улар Ислом дини билан шуҳратга эришдилар. Усмонийлар ҳам жиҳод майдонига чиқишганида, Аллоҳ уларга ғалабани инъом этди. Уларнинг қироллиги қаерларгача етиб борганини ҳаммангиз яхши биласизлар.

Муҳаммад ибн Сауд раҳимаҳуллоҳ шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб билан тавҳид даъватини олиб бориш ҳақида шартнома тузган пайтида, бошқа амирлар ҳам кўп эди. Қанча ҳоким, қанча қабила бор эди. Муҳаммад ибн Сауд раҳимаҳуллоҳ кичкина Диръийя минтақасига амир эди. Уни биров танимас эди. Чунки у, кичкина қишлоқдан иборат эди. Кичик амирлик тавҳид асосига қурилгач, бу оиланинг мулки қаерларгача етиб борди!!

Тавҳидга асосланган ҳар бир кишига мадад келади ва ғолиб бўлади. Ислом Уммати тавҳиддан айрилса, Қуръон ва суннатга амал қилмаса сусаяди ва Аллоҳ таоло уларни бошқа қавмга алиштиради. Бу – суннат–қонуният бўлиб, Аллоҳ таоло бу динга ёрдам берган кимсага ёрдам беради. Бинобарин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам: «Аллоҳ бу дин воситасида бир халқларни юксакларга кўтарса, бошқаларини хор қилади» деганлар (Имом Муслим 817; Ибн Можа 217; Имом Аҳмад 1/35). Динга риоя қилишларига қараб одамларнинг мақоми белгиланади.

Умавий халифалар тақрибан бутун Оламга ҳукм қилишар, бошқа қиролликлар уларга солиқ тўлашар эди. Одамлар ўша пайтда илмни ва уламоларни ҳурмат қилишар эди. Ўз даврининг муаззам подшоҳларидан бири бўлган Абдулмалик ибн Марвон раҳимаҳуллоҳ фарзандлари, аъёнлари, танқўриқчилари ва хизматкорлари билан ҳаж қилар экан кўпсонли одамлар тўпланиб турган жойдан ўтдилар ва бундан таажжубландилар: Одамлар атрофига тўпланган бу одам ким? Сўнгра унинг тобиинлардан бири Ато ибн Абу Рабоҳ раҳимаҳуллоҳ эканини кўрдилар. Ибн Касийр раҳимаҳуллоҳнинг ёзишича, Ато раҳимаҳуллоҳ занжи, нубий (бир ирқ), аъмо ва одамлар нафратланадиган барча  сифатларга эга бўлган. Қолавера, бу ҳодиса саҳобалар даврининг охирида рўй берган. Яъни, ўша пайтда саноқли саҳобалар мавжуд бўлган. Шундай бир даврда одамлар Ато раҳимаҳуллоҳнинг атрофига тўпланишган эди. Чунки у, Аллоҳ таоло ғолиб қилган уламолардан бири эди: «Алоҳ бу дин билан (айрим) қавмларни(нг мақомини) кўтарса, бошқаларини пасайтиради». Бу дин Абу Жаҳл ва бошқа Қурайш сардорларини ерга урган бўлса, ушбу нубий занжи ва аъмо одамни улуғлаган эди. Уни кўрган Валид ибн Абдулмалик ҳасади келиб: Дадажон, бу одам ким?,– деб сўради. Халифа Абдулмалик раҳимаҳуллоҳ: Ўғлим, бу одам ҳақиқий қиролдир. Биз ҳақиқий қирол эмасмиз. Чунки менинг ва сенинг атрофингдаги одамлар кироллигимиз бўлмаса яқинимизга йўлашмайди. Бу одамнинг олдига одамлар ўз хоҳишлари билан келадилар,– деди.

Хуллас, Аллоҳ таоло Ислом динига риоя қилган одамларнинг мақомларини қанчалар баланд кўтарса, уни тарк этган ва ундан узоқлашган одамларни шунчалар хорлайди!

Имом Алий разияллоҳу анҳунинг рофизаларни гулханда ёққани ҳақида

Савол: Рошид халифа Алий ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳу рофизаларни нега гулханда куйдирганларини тушунтириб берсангиз. Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (жонли махлуқотларни) олов билан куйдиришни таъқиқлаган эмасмилар?

Жавоб: Ҳа, Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг «Саҳиҳ» ҳадислар девонига мурожаат этсангиз, Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо ўз фиқҳи ва билими билан бу ҳодисага қарши чиққанига шоҳид бўласиз. Ҳолбуки у, рофизаларга жазо бериш тарафдори эди. Табиийки, уларнинг жазоси тенгги бўлмаган шафқатсиз – қатл бўлиши керак эди. Шунинг учун ҳам Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу: Агар мен бўлсайдим уларни қатл қилардим. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олов билан жазолашни таъқиқлаганлар,– деганди.  

Мавзуга фиқҳий тарафдан назар ташласак, Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумонинг гапи қувватли ва тўғридир. У жиноятчиларни куйдириш эмас, қатл қилиш керак эди. Чунки Ислом динида одамларни ёқиш ёки куйдириш йўқдир.

Лекин бунда ҳам Аллоҳ таолонинг ҳикмати бор. Бу – рошид халифанинг ижтиҳоди ва амри эди. Сабаби, мусулмонлар доимо Ислом тарихида содир бўлган бу ягона ҳодисани эслаб юришлари керак эди. Бундан ташқари бесоқолбозлик билан шуғулланган Фужоъа исмли одамни ҳам гулханда куйдирилгани айтилади. Шиаларни куйдириш ҳодисаси ҳаммага аёндир. Шундай экан, Алий разияллоҳу анҳу уларни нега куйдирди?!

Улар: Биз сизга қарши уруш қиламиз дейишдими ёки Алий разияллоҳу анҳуни кофирга чиқаришган эдими?!

Йўқ! Улар Алий разияллоҳу анҳуга ўта «ҳурмат» кўрсатиб: Сиз – Аллоҳсиз!,– дейишган эди!! Бу тоифа ҳозирги кунгача шу ишини қилиб келаяпти ва Ислом умматининг хотирасида «инсон азоб ёки аламга лойиқлигини кўргач гоҳида маъқул бўлган жазодан афзал кўрилган даражагача ва ҳатто маъқул бўлмаган тарафга тажовуз қилиб ўтиб кетиши мумкин экани» қолди.

Бу мавзунинг фиқҳий томони ҳақида анчагина гапириш мумкин. 

Китоб дўконларини хар–хил фойдасиз китоблар билан тўлдириш муаммосини ҳал қилиш

Савол: Китоб дўконлари фойдасиз китоблар билан лиқ тўла. Буни кўрган ёшлар яхши ва фойдали китобларни топишда қийналмоқдалар. Айтингчи, китоб дўконларини фойдасиз ва зарарли китоблардан тозалаш учун нима қилиш керак?

Жавоб: Тўғри, Ислом Оламидаги фикрий ва маданий инқироз даҳшатли кўринишдадир. Бу ерда китоблардан бошқа аёвсиз кураш кетмоқда ва, афсуски, уятсиз расмлар тижорати билан шуғулланаётган ойномалар китоб дўконларидан тошиб, ҳар дўконда ҳатто маҳалланинг кундалик эҳтиёж дўкончаларида ҳам сотилмоқда. Агар жим турсак бу нарсалар ҳар жой ва ҳар маконда сотилишидан ҳадикдамиз. Уларнинг бу ишлари ортида катта мақсадлари борлиги шубҳасиздир. Агар бунинг ортида моддий манфаат бўлса кошки эди. Чунки маҳалланинг битта кичик дўконига юзта ўшандай уятсиз ойномани келтирсангиз икки ёки уч кунда тугаб кетади. Бу ҳайратли ҳодиса! Умматнинг пули шундай беҳуда нарса учун харажат қилинмоқда! Бу, жамиятдаги ахлоқ ва фазилатни илдизи билан қуритаётган биринчи тарафдир!

Иккинчи тараф эса фикрий даражададир: китоб дўконлари беҳуда ва фойдасиз китоблар билан тўлиб–тошмоқда.  

Аслида беҳуда ва фойдасиз китобларнинг тарқалиши икки ишга бориб тақалади:

1 – Умматнинг илмий даражасининг пастлиги.

Уммат қандай бўлишидан қатъий назар беҳуда китобларни ўқий бошлади. Танқидчилик сусайди. Танқидчи уламоларнинг ўзи қолмади. Аксинча, биров бирон китобни ёзса ва бошқа биров уни танқид қилса: Бундай қилиш керак эмас! Бу воқеъани бузиб кўрсатишдир!,– демоқдалар. Бу гап нотўғридир. Биз танқид қилишимиз керак. Агар танқидчилик бўлмаса илмий ва маданий ҳаракатлар тўғри йўналишда кетмайди. Бу, ўта муҳим ишдир.

2 – Одамлар барча нарсани сотиб ола бошладилар.

Шу муносабат билан адабий иловаларда доимо Саудияда нашр қилинаётган китоблар инқирозда экани, Саудияда нашр қилинаётган китоб нега оламшумул бўла олмаётгани ва ундай ва бундай экани ҳақида ўқиб қоламан ва бу гаплардан ҳайратга тушаман. Ҳақиқатан ҳам: бу гаплар тўғримикан?,– деб қоламан. Агар Саудиядаги китоблар билан саудиялик шоирлар ёзаётган шеърлар ёки ёшлар таълиф этаётган кичик ҳикоялар назарда тутилаётган бўлса, улар ҳануз ривожланмаган ва оламшумуллик хусусиятига эга эмас. Бироқ, савобга чорловчи китобларни олиб кўрсангиз, масалан, аллома Абдулазиз ибн Боз раҳимаҳуллоҳнинг китоб ва рисолалари, алҳамдулиллаҳ, жаҳоннинг турли тилларига таржима қилинган. Улар ҳар бир мусулмон хонадонида мавжуддир. Шундай экан сиз қандай қилиб: Саудияда нашр қилинган китоб атрофларга тарқалмаган, дея оласиз?!

Бизнинг зеҳнимизда маданият диндан айрилди. Шу боис давлатимиз ташқарисида намойишгоҳлар уюштира олмаяпмиз. Бу давлатда нашр қилинган китоблар шу мамлакат уламоларининг китоблари мавжуд бўлсагина ички ва ташқи намойишгоҳларда тавсия этилиши мумкин. Ҳозир, баъзи дўстларимиз айтганларидек, Ислом Оламида «Китабут тавҳид», «Фатҳул Мажийд» ёки аллома Абдурраҳмон ибн Саъдий раҳимаҳуллоҳ каби уламолар ёзган шарҳловчи асарлар топилмайдиган биронта зиёли йўқдир.

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Sun, 25 Mar 2012 07:22:46 +0000
Оятлар ва баднафс уламолар (Доктор Абдулмажид Байянуний) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4483:jalr-v-bdnfs-ullr-dr-bdulzid-bijanunii&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4483:jalr-v-bdnfs-ullr-dr-bdulzid-bijanunii&catid=211&Itemid=104 Оятлар ва баднафс уламолар

Муаллиф: Доктор Абдулмажид Байянуний

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа:   الأيَاتُ وَعُلَمَاءُ السُّوءِ

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳ таоло ҳақиқат ва адолат меъёрларини, динига омонатдор қилиб қўйган раббоний уламолар ва ҳидоятдаги имомлар қўлида мезон қилиб қўйди. У меъёрлардан бошқа барча нарса ҳалокатга элтувчи нафсу ҳаво, қоронғу зулмат, зўравонлик, зулм, бўҳтон ва тажовуздир.

Уламоларнинг илк вазифалари одамларга ҳақиқат ва адолатнинг меъёрларини эълон қилиш, ўргатиш, ёйиш, ҳар бир воситадан фойдаланиб мужда бериш ҳамда одамларни уларга риоя қилиб, бошқалардан афзал кўришга чорлашдир.

Раббоний уламолар бу чақириқларида Аллоҳнинг Тўғри Йўли ва мустаҳкам ҳидоятида маҳкам турадилар, бу йўлдан башорат бериб, унга чорлайдилар. Агар бунга кучлари етмаса жим турадилар, одамлардан узлат қиладилар. Улар ҳеч қачон золимнинг зулми ва зўравоннинг зўравонлигига ёрдамчи бўлмайдилар!   

Ҳидоятдаги ва раббоний уламолар ҳар замон ва ҳар маконда рози қилиш ёки нафс ҳаволардан устун туриш учун халқ тарафида ёки халққа яқин турмаганлар балки кўп ҳолатларда халқнинг ҳуқуқи поймол бўлгани, ҳурматли нарсаларига тажовуз қилингани, зулм ёйлари золим ва тажовузкорлар тарафидан отилгани, кучсиз инсонлар ўз ҳуқуқларини талаб қила олмай қолгани: зулматларда яшаб, зулмдан инграгани ва бу ҳаддини билмаган бузғунчиликларга сабаб бўлганида халқнинг ёнида бўлганлар. Шонли тарихимиз бунинг яққол далилидир. Чунки халқ бундай пайтларда уламоларига кўз тикади. Зеро уммат мазкур уламоларни  йўлбошчи деб ҳисоблайди ва улардан ёрдам беришлари, ҳуқуқларини олиб беришларини умид қилишади. ...Ахир ўзига ишонган ва умидвор бўлган умматнинг орзуларини пучга чиқариш уламоларнинг масъулиятими?!

Уммат, уламоларининг тилида ҳақиқат янграши, қалбида иймон ва ҳидоят жўшиши, ақли эса Аллоҳнинг динини яхши тушунадиган, воқеъга чор қирраси билан тўғри баҳо берадиган даражада тафаккурли бўлишини, таълим бериши, одамларнинг онгини оширишини, бошларига кулфат ёки мусибат келганида кўмакчи, эзгуликнинг барча майдонида пешқадам бўлишини хоҳлайди... Биз бу гапларни хаёлпарастлик қилиб айтаётганимиз йўқ. Исломий тарих ва ҳозирги кунимизда бунинг яққол ўрнаклари бор...

Сиз баднафс уламоларни тавсифлаган ҳамда қаттиқ ва аламли азоблар баён қилинган оятларни Аллоҳнинг розилигини барча нарсадан устун қўядиган, Аллоҳнинг фармойишларини улуғлайдиган, Аллоҳдан қўрқадиган ва Аллоҳ:

﴿ إِنَّما يَخْشَى اللهَ مِنْ عِبادِهِ العُلَماءُ ، إِنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ غَفُورٌ ﴾

«Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларгина қўрқур. Шак-шубҳасиз Аллоҳ қудратли, мағфиратлидир» дея тавсифлаган (Фотир: 28) уламоларнинг аҳволига таққослаб кўришингиз ва бундан қўрқув маърифат билангина рўёбга чиқишини кўришингиз мумкин. Оятда зикр қилинган уламолар, Аллоҳни таниган олимлар экани, Аллоҳдан қўрқиш эса барча эзгуликларнинг калити экани маълум бўлмоқда. Чунки, Аллоҳдан қўрққан банда доимо яхшилик қилади. Хотиржам юрган одам эса Аллоҳга қарши мағрурланади ва барча қабоҳатни қилишга журъатли бўлади. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким тунашдан қўрқса, йўлда давом этади. Ким кечаси (ҳам) йўл юрса, манзилига етади»– деганлар (Термизий 2450; Ҳоким 7851).

Қўрқишнинг шарти қўрқилаётган Зотни билиш, унинг сифати ва ишларидан бохабар бўлишдир. Ким Аллоҳ таолони таниса, Ундан қаттиқроқ қўрқади. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен сизлардан кўра Аллоҳдан қўрқққан ва тақволироқман»– деганлар (Имом Бухорий 5063).

Имом Розий раҳимаҳуллоҳ Аллоҳ таолонинг:

﴿ إِنَّما يَخْشَى اللهَ مِنْ عِبادِهِ العُلَماءُ ، إِنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ غَفُورٌ ﴾

«Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларгина қўрқур. Шак-шубҳасиз Аллоҳ қудратли, мағфиратлидир» (Фотир: 28) оятини шундай тафсир қилади: Аллоҳ таоло уламоларни Қуръон Каримда бешта манқиба билан тавсифлади:

Биринчиси: иймон.

﴿ وَالرَّاسِخُونَ فِي الْعِلْمِ يَقُولُونَ آمَنَّا بِهِ ﴾

«Илмда собитқадам бўлган бундай кишилар эса: «У Китобга иймон келтирганмиз. Ҳамма оятлари Парвардигоримиз ҳузуридандир»,— дейдилар» (Оли Имрон: 7).

Иккинчиси: тавҳид ва шаҳодат.

﴿ شَهِدَ اللَّهُ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ وَالْمَلَائِكَةُ وَأُولُو الْعِلْمِ

«Аллоҳ, фаришталар ва илм аҳллари — адолат билан ҳукм қилгувчи ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай тангри йўқ, фақат Унинг Ўзи борлигига гувоҳлик бердилар» (Оли Имрон: 18).

Учинчиси: йиғи.

﴿ وَيَخِرُّونَ لِلْأَذْقانِ يَبْكُونَ ﴾

«Улар, йиғлаган ҳолларида, юзлари билан йиқилурлар» (Исро: 109).

Тўртинчиси: хушуъ.

﴿ إِنَّ الَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ مِنْ قَبْلِهِ ﴾

«Зотан, (Қуръон нозил бўлишидан) илгари илм (яъни, Таврот) берилган кишилар (Қуръон) тиловат қилинган вақтида сажда қилган ҳолларида юзлари билан йиқилурлар» (Исро: 107).

Бешинчиси: қўрқув.

﴿ إِنَّما يَخْشَى اللَّهَ مِنْ عِبادِهِ الْعُلَماءُ  ﴾

«Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларгина қўрқур» (Фотир: 28).

Қўрқув қўрқилаётган зотни танишга боғлиқдир. Олим Аллоҳни танийди ва Ундан қўрқади, умид қилади. Шунинг учун ҳам унинг мақоми обидникига қараганда баланд бўлади. Чукни Аллоҳ таоло:

﴿ إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِنْدَ اللَّهِ أَتْقاكُمْ  ﴾

«Албатта сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир» (Ҳужурот: 13) деди ва эҳтиром тақвога қараб, тақво эса билимга қараб эканини баён қилди. Аллоҳнинг эҳтироми амалниинг миқдорига қараб эмас, билимнинг миқдорига қараб бўлади. Ҳа, олим бирон амални тарк қилса бу унинг билимига зарар қилади. Уни кўрган одам: Агар билсайди амал қилган бўлар эди,– дейди. Сўнгра Аллоҳ таоло:

﴿ إِنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ غَفُورٌ ﴾

«Дарҳақиқат, Аллоҳ азиз ва мағфират қилгувчи Зотдир»– деди (Фотир: 28) ва қўрқув ва умидни тақозо этадиган сабабни баён қилди: Аллоҳ таолонинг интиқом олгувчи Азиз бўлиши Аллоҳдан бутунлай қўрқушни, Мағфират қилгувчи бўлиши эса етук умид қилишни тақозо этади.  

Тақво – билимнинг самарасидир. Аллоҳ таоло:

﴿ إِنَّما يَخْشَى اللَّهَ مِنْ عِبادِهِ الْعُلَماءُ  ﴾

«Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларгина қўрқур» деди (Фотир: 28). Мукаммал билим соҳиби бўлган олимнинггина тақвоси бўлади. Тақво қилмайдиган одам мева бермайдиган дарахтга ўхшайди. Мевали дарахт эса мевасиз дарахтдан кўра эътиборлироқдир. Чунки мевасиз дарахт ўтиндан бошқа нарсага ярамайди. Бинобарин тақвосиз олим ҳам жаҳаннамга ўтин бўлади.

Аллоҳ таоло:

﴿ ذلِكَ لِمَنْ خَشِيَ رَبَّهُ  ﴾

«Бу (мукофот) Парвардигоридан қўрққан киши учундир» деди (Баййина: 8) ва унга Аллоҳнинг ушбу:

﴿ إِنَّما يَخْشَى اللَّهَ مِنْ عِبادِهِ الْعُلَماءُ  ﴾

«Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларгина қўрқур» (Фотир: 28)оятини қўшилса, буларнинг йиғиндиси илм ва уламоларнинг фазилатига ҳужжат бўлади. Сабаби, Аллоҳ таоло олимнинг қўрқув эгаси эканини баён қилди. «Бу – Роббисидан қўрққан одам учундир» ояти, юқоридаги оят ва иккисининг йиғиндисидан Аллоҳдан қўрққан одамлар – уламоларнинг жойи жаннат экани маълум бўлади.

Уламолардан Аллоҳни ва Унинг шариатини таниган олимлар назарда тутилмоқда. Уларда билимларига кўра қўрқув тақвоси бўлади. Аммо Аллоҳни, Аллоҳнинг савоби ва азобини танишга ёки юзаки ўрганишга тааллуқли билимлар, Аллоҳдан қўрқишга олиб бормайди. Чунки шариатни билган олим шаръий номларнинг ҳақиқатларини, ўринларини жуда яхши билади ва ўз ўрнида амал қилиб, унинг яхшилик ва ёмонликларининг оқибатларидан бохабар бўлади. Шунинг учун Аллоҳнинг муроди ва шариатининг мақсадлари бўлган ишларни ё қилади ёки тарк этади. Агар у айрим вақт ва ҳолатларда шаҳват ёки нафсу ҳаво туфайли шариатга хилоф ишларни қилса ёки дунёвий манфаатларни устун кўрса, оқибати яхши бўлмаган ишни қилган мухолиф эканига ишонади. Бу ишонч унинг аста–секин мухолифликдан айрилишига сабаб бўлади. Олим бўлмаган одам ҳам олимларга эргашса унинг ҳаракатлари ҳам олимларникидек бўлади ва қўрқувси уламоларнинг қўрқувсидан вужудга келади. Шайх Абу Муҳаммад ибн Абу Зайд бу ҳақда шундай дейди: «Билим яхшиликларга далил ва унга етаклайди. Уламоларнинг Аллоҳга энг яқини Аллоҳни яхши таниганлари, Аллоҳдан кўпроқ қўрққанидир. Ундан бошқаси қизиқишдан бошқа нарса эмасдир».

Аллоҳ таолодан қўрқиш – Қалбнинг Аллоҳга бўлган муҳаббат, жазоларидан қўрқиш ва савобларидан умид қилиш билан тўлиши, Аллоҳни доимо эслаш, берган неъматларига шукр қилиш, қилаётган тоату ибодатларининг қабул бўлишига ишонишдир. Аллоҳни билган уламолар, Унинг зоти ва сифатларини, қадри ва буюклигини бошқалардан кўра яхшироқ билган одамлардир.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтди: «Олим – Аллоҳдан ғоибона қўрққан, Аллоҳ рағбатлантирган нарсаларга ошиққан, Аллоҳ ғазаб қилган нарсалардан йироқ турган сўнгра Аллоҳ таолонинг:

﴿ إِنَّما يَخْشَى اللهَ مِنْ عِبادِهِ العُلَماءُ ، إِنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ غَفُورٌ ﴾

«Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларгина қўрқур. Дарҳақиқат, Аллоҳ азиз ва мағфират қилгувчи Зотдир» (Фотир: 28)оятини ўқиган одамдир».

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтди: «Аллоҳдан қўрқиш –  билим, ғурурланиш эса жаҳолат экани кифоядир».

Саид ибн Жубайр разияллоҳу анҳу айтди: «Қўрқув – сиз билан Аллоҳнинг гуноҳи ўртасини тўсган нарсадир».

Молик разияллоҳу анҳу айтди: «Билим ривоятни кўп қилиш эмас балки Аллоҳ таоло қалбга қўйган нурдир».

Сўнг ...

Охират уламолари билан баднафс уламолар ўртасидаги мезон – қалбни Аллоҳ учун холис қилиш, Аллоҳнинг розилигини исташ, охиратнинг қилаётган ёки қилмаётган барча ишлари: билими ва амалида кўз олдида гавдаланишидир. Шунинг учун ҳам ҳаракатлари дунё манфаати учун, мақсади риё, обрў, мансаб ва тирикчилик учун рақобатлашиш бўлган илм толиби учун қўрқинчли таҳдид ва оғир ваъдалар бор.

Сулаймон ибн Ясор разияллоҳу анҳу айтди: «Одамлар Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг олдидан тарқалишганида шомлик Нотил (ибн Қайс): Ҳой шайх, бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган ҳадисингизни айтиб беринг,– деди. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: Хўп. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Қиёмат куни илк сарҳисоб қилинадиган одам Аллоҳ йўлида ўлдирилган кишидир. Уни олиб келинади ва Аллоҳ таоло уни (берган) неъматлари билан таништиради. У бу неъматларни танийди. (Сўнгра) Аллоҳ: Бу неъматлар билан нима қилдинг?,– деб сўрайди. У: шаҳид бўлгунимча Сенинг йўлингда жанг қилдим,– деб жавоб беради. Аллоҳ: Ёлғон гапираяпсан! Чунки сен: Жасоратли!,– дейилишинг учун жанг қилдинг ва шундай дейилди ҳам,– дейди ва буйруқ келиб, у одамни юзи билан судраб жаҳаннамга отилади.

(Сўнгра) билим олган ва уни ўргатган ҳамда Қуръон ўқиган одамни олиб келинади ва Аллоҳ уни (берган) неъматлари билан таништиради ва: Бу неъматлар билан нима қилдинг?,– деб сўрайди. У: Билим олиб, ўргатдим. Сен учун Қуръон ўқидим,– дейди. Аллоҳ: Ёлғон гапираяпсан! Сен сени олим дейилиши учун билим олдинг, қори дейилиши учун Қуръон ўқидинг ва шундай ҳам дейилди,– дейди ва буйруқ келиб, у одамни юзи билан судраб жаҳаннамга отилади.

(Сўнгра) Аллоҳ турфа бойликдан кўп улуш берган одамни олиб келинади ва Аллоҳ унга (берган) неъматларини танитади ва у танийди. Аллоҳ: Бу бойликларни нима қилдинг?,– деб сўрайди. У: Сен суйган қандай йўл бўлса унга харажат қилдим,– деб жавоб беради. Аллоҳ: Ёлғон гапирма! Сен уларни «танти» дейишлари учун ҳаражат қилдинг ва шундай дейилди ҳам!,– дейди ва буйруқ келиб, у одамни юзи билан судраб жаҳаннамга отилади»» (Имом Муслим 5032).

 

Баднафс уламолар учун Қуръондан намуналар

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, сўнгги пайғамбарга салавоту саломлар, Унинг суннатига эргашган, йўлидан айрилмаган ва динига ёрдам берганларга ризоликлар бўлсин!

Сўнг ...

Аллоҳ таоло илм омонатини кўтарган барчани билимнинг масъулияти катта, ҳақиқат омонати оғир эканини, ўзларига Аллоҳнинг муаззам неъмати берилгани, агар бу масъулиятнинг ҳаққини беришмаса Қиёмат кунида ҳалокатга учрашларидан огоҳлантириб, Қуръон Каримда иккита қўрқинчли мисолни келтирди. Аллоҳ таоло айтди:

﴿ وَاتْلُ عَلَيْهِمْ نَبَأَ الَّذِي آتَيْنَاهُ آيَاتِنَا فَانسَلَخَ مِنْهَا فَأَتْبَعَهُ الشَّيْطَانُ فَكَانَ مِنَ الْغَاوِين وَلَوْ شِئْنَا لَرَفَعْنَاهُ بِهَا وَلَـكِنَّهُ أَخْلَدَ إِلَى الأَرْضِ وَاتَّبَعَ هَوَاهُ فَمَثَلُهُ كَمَثَلِ الْكَلْبِ إِن تَحْمِلْ عَلَيْهِ يَلْهَثْ أَوْ تَتْرُكْهُ يَلْهَث ذَّلِكَ مَثَلُ الْقَوْمِ الَّذِينَ كَذَّبُواْ بِآيَاتِنَا فَاقْصُصِ الْقَصَصَ لَعَلَّهُمْ يَتَفَكَّرُون ﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), уларга (яҳудийларга) бир кимсанинг хабарини тиловат қилинг — у кимсага оятларимизни билдирган эдик. Бас, у ўша оятларимиздан четлангач (яъни уларга амал қилмагач), уни шайтон эргаштириб кетиб, йўлдан озгувчилардан бўлиб қолди. Агар хоҳласак уни ўша оятлар сабабли (юқори даражаларга) кўтарган бўлур эдик. Лекин у Ерга (яъни молу дунёга) берилди ва ҳавойи-нафсига эргашди. Бас, унинг мисоли худди бир итга ўхшайдики, уни ҳайдасанг ҳам тилини осилтириб тураверади ёки (ўз ҳолига) қўйсанг ҳам тилини осилтириб тураверади. Бу Бизнинг оятларимизни ёлғон деган кимсаларнинг мисолидир. Улар тафаккур қилсинлар учун бу қиссаларни сўйланг.

И з о ҳ. Ушбу икки оят гарчи Мусо пайғамбар давридаги мол-дунёга берилган бир яҳудий «олим» ҳақида нозил бўлган эса-да, бу оятларнинг ҳукми билган илмига амал қилмай динфурушлик билан кун ўтказадиган «уламолар»нинг барчасига тааллуқлидир. Зотан, илм кишининг диёнат ва эътиқодини зиёда қилиш ўрнига аҳли давлат, аҳли дунёларга қул қилиб қўйса, у илм эмас, балки жаҳолат — илмсизликдир» (Аъроф: 175, 176);

﴿ مَثَلُ الَّذِينَ حُمِّلُوا التَّوْرَاةَ ثُمَّ لَمْ يَحْمِلُوهَا كَمَثَلِ الْحِمَارِ يَحْمِلُ أَسْفَارًا بِئْسَ مَثَلُ الْقَوْمِ الَّذِينَ كَذَّبُوا بِآيَاتِ الله وَالله لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِين ﴾

«Таврот юкланган берилган, сўнгра уни кўтара олмаган (яъни унинг кўрсатмаларига амал қилмаган) кимсалар (яҳудийлар)нинг мисоли худди китобларни кўтариб кетаётган эшакка ўхшайди (яъни, унинг вазминлигидан чарчаб-толадилар-у, аммо у Китобнинг ичидаги нарсалардан фойдаланмайдилар). Аллоҳнинг оятларини ёлғон деган қавмнинг мисоли нақадар ёмондир. Аллоҳ бундай золим қавмни ҳидоят қилмас!» (Жума: 5).

Сиз биринчи оятдаги: «Бас, у ўша (билдирган) оятларимиздан четлангач (яъни уларга амал қилмагач), уни шайтон эргаштириб кетиб, йўлдан озгувчилардан бўлиб қолди» жумлалари ҳақида тафаккур қилиб кўринг. Сиз ушбу мўъжизавий илоҳий таъбирга боқинг: «Бас, у ўша оятларимиздан четлангач (яъни уларга амал қилмагач), уни шайтон эргаштириб кетиб, йўлдан озгувчилардан бўлиб қолди ...». Бу – ҳақиқат ва ҳидоятдан озган, ўз динларини сариқ чақага арзимас дунёга сотган ёки динларини бошқаларнинг, тўғрироғи, дин душманларининг дунёлари эвазига сотган баднафс уламолар синфидир. Бу оятда уларнинг энг хунук мисоли келтирилди. Келинг, мен бу мисолни тушунтириш учун айрим тафсирларда келганидек унинг ғоя ва мақсадлари ҳақида бир оз қалам тебратай...

«Манор» тафсирининг муаллифи шайх Муҳаммад Рашид Ризо раҳимаҳуллоҳ (мазкур оят тафсирида) шундай дейди: «Бу – Аллоҳ таолонинг Аллоҳнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қувватлаш учун нозил қилган ақлий ва коинавий ҳужжатларини рад этган каззоблар учун келтирган мисолидир. Бу – Аллоҳ таоло оятларини берган ва уни билган, уларни асос ва аҳкомларига риоя қилган, уларни тушунтириш ва улар билан баҳс қилишга қодир бўлган, бироқ, била туриб уларга амал қилмаган балки қилаётган амаллари билимига бутунлай зид бўлган, натижада, билимлари тортиб олинган «олим»нинг мисолидир. Чунки, амал қилинмайдиган билим тез кунда тортиб олинади. Аллоҳ таоло бундай билимни пўстидан айрилган илонга ўхшатди. Илон ташлаган пўст ерда қолиб кетсада, илон судралиб кетаверади. Ёки билими билан амали ўртасидаги масофа худди билимига эътибор бермай ўзидан «шилинган тери»га ёхуд эскиргани учун кийилмай қўйган кийимга ўхшайди. Зеро илон ўзидан ажраган пўстига бошқа эҳтиёжманд бўлмайди. ... Бундай олимга Шайтон ёпишган ва унга васваса қилган. Чунки бу «олим»да шайтон васвасасини қабул қилишга монеъ бўладиган билим ва онг нури қолмагандир. Бундан кейин эса унинг адашган – бузғунчи ва фасод одамга айланиши муқаррардир» (Манор тафсири).

Имом Фахруддин Розий раҳимаҳуллоҳ ўзининг «Мафаатиҳул Ғайб» тафсирида мазкур оятларни шундай изоҳлайди: «Ушбу оят билимли одамлар учун энг қаттиқ жазолар борлигини ифодалагандир. Чунки Аллоҳ таоло мазкур кишига Ўз оятлари ва ҳужжатларини танитиб, Исми Аъзамини билдириб, дуоларини мустажоб қилишини ифодалади. Бироқ бу «олим» нафсу ҳавосига эргашгач диндан айрилиб, итнинг ҳолига тушиб қолганини айтиб ўтди. Бундан устида Аллоҳнинг неъматлари кўп бўлишига қарамай ҳидоятдан воз кечса, нафсу ҳавоси ортидан югурса, Аллоҳдан жуда ҳам узоқ бўлади. Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадиси (ёки унинг маъноси) ҳужжатдир: «Илмни кўпайтириб ҳидоятни кўпайтирмаган кимса, Аллоҳдан узоқлашишни зиёда қилади, холос»(Ўта заиф ҳадис. Аллома Албоний «Силсилатул аҳадисиз–заъифа» 4541).

Сўнгра Аллоҳ таоло:

﴿ فَمَثَلُهُ كَمَثَلِ الْكَلْبِ إِن تَحْمِلْ عَلَيْهِ يَلْهَثْ أَوْ تَتْرُكْهُ يَلْهَث ﴾

«Бас, унинг мисоли худди бир итга ўхшайдики, уни ҳайдасанг ҳам тилини осилтириб тураверади ёки (ўз ҳолига) қўйсанг ҳам тилини осилтириб тураверади»– деди. «Итнинг тилини осилтириб туриши»: итнинг узоқ югуриш ёки ўта ташналик пайтида қийналганидан рўй беради. Унутмангки, бу ташбиҳ барча итлар учун эмас, балки тилини осилтириб турган итлар учун қилинди. Ҳайвонларнинг энг хасиси – итдир, итларнинг энг хасис эса тилини осилтирганидир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло билим ва диндорлик ато этган бироқ дунёга муккасидан кетган одам, энг хасис ҳайвон – тилини осилтирган итга ўхшаб қолади.

Ушбу ташбиҳнинг бир неча қирралари бор:

Биринчидан: барча ҳайвон чарчаганида ёки ташна бўлганида тилини осилтирсада, ит чарчаганида ҳам, чарчамаганида ҳам, чанқаганида ҳам, чанқамаганида ҳам тилини осилтираверади. Бу унинг одати ва табиатидир. У, бошқа одатлари каби эҳтиёжи бўлсин ёки бўлмасин бу одати – хасислигига ҳам мудом давом этаверади. Бинобарин, Аллоҳ таоло билим ва дунё ато этган инсонни бошқалар мулкининг кирига яқинлашишидан беҳожат қилган бўлсада, у, дунёнинг орқасидан қувиб, ўзини дунёнинг оғушига отади ҳамда ифлос ва хасис табиати туфайли қурумсоқлик ва разолатга давом этгани учун ҳолати тилини осилтирган итга ўхшаб қолади.

Иккинчидан: агар олим ўз билимини дунё топиш учун ишлатса, одамларга турфа билимларини билдириб, ўзининг фазилати ва унвонларини кўрсатади. У, бу нарсаларни баён қилар экан кўнглидаги ҳирс ҳароратини кўрсатиш ва дунёга ташналигини ифодалаш учун тилини осилтиради! Унинг бу ҳолати ҳам хасис табиатига кўра, заруратсиз ёки эҳтиёж нуқтаи назаридан тилини осилтирган итнинг ҳолатига ўхшаб қолади.

Учинчидан: тилини осилтирган ит доимо акиллаб туради. Ҳарис инсон ҳам дунёга бўлган ҳаваси билан энтикиб туради.

Аллоҳ таолонинг:

﴿ إِن تَحْمِلْ عَلَيْهِ يَلْهَثْ ﴾

«уни ҳайдасанг ҳам тилини осилтириб тураверади» қавлига келсак, унинг маъноси: у итни ҳайдасангиз ҳам, ҳайдамасангиз ҳам тилини осилтириб тураверади. Бу қабиҳ иш ҳам, унинг аслий табиатидандир. Бинобарин, манави ҳирсли адашган кимса ҳам насиҳат қилсангизда адашганича тураверади. Чунки адашиш ва хасислик унинг ажралмас табиати ва бўлагига айлангандир».

Оташин даъватчи Саййид Қутб раҳимаҳуллоҳ бу оятни шундай тафсир қилади: «Бу, дунёқараш атамаларининг захираси учун бутунлай янги бўлган ҳайратомуз манзарадир... Аллоҳ таоло инсонга ўз оятларини беради, илму фазилатларни кийим қилиб кийдириб, ҳидоят, Аллоҳга ибодат билан боғланиш ва юксалиш имкониятини ато этади... Бироқ, инсон буларнинг барчасидан бутунлай айрилади. Гўё оятлар унинг мускулларини қоплаган териси–ю, у худди тирик инсоннинг ўзига ёпишган терисидан ажралиб чиққанидек, шиддат ва машаққат билан суғурилиб чиқади... Ахир одамзотнинг вужуди тери билан қопланганидек, Аллоҳга бўлган иймон билан қопланган эмасми?!

... Ана, у одам Аллоҳнинг оятларидан айрилиб, қоплаб турган ҳимоя терисидан ажралиб, нафсу ҳавосига эргашиш ва нурафшон уфқдан маҳрум бўлиш учун тим қора балчиққа тушиб, шайтонга ем бўлмоқда. Ҳимоясиз қолмоқда. Шайтон унинг ортидан бориб, унга салтанатини жорий қилмоқда. ... Демак, биз энди ўта даҳшатли манзара олдида турибмиз... Чунки, биз бу махлуқнинг ерга думалаб, балчиққа беланганини ва шу алфозида ҳайдалса ҳам, ҳайдалмаса ҳам тилини осилтириб турган итга ўхшаб турганини кўрмоқдамиз... Ушбу жонли манзара такрорланаверади... Хаёл эса уни ҳайрат ва таъсирланиш билан гавдалантиради... Энди хаёл охирги манзара – тинмай тилни осилтириб туриш манзарасига етиб келди ва бу манзаралардан дарак бергувчи даҳшатли иловага қулоқ солди:

﴿ ذَلِكَ مَثَلُ الْقَوْمِ الَّذِينَ كَذَّبُوا بِآيَاتِنَا فَاقْصُصِ الْقَصَصَ لَعَلَّهُمْ يَتَفَكَّرُونَ سَاءَ مَثَلًا الْقَوْمُ الَّذِينَ كَذَّبُوا بِآيَاتِنَا وَأَنْفُسَهُمْ كَانُوا يَظْلِمُونَ

«Бу Бизнинг оятларимизни ёлғон деган кимсаларнинг мисолидир. Улар тафаккур қилсинлар учун бу қиссаларни сўйланг.

И з о ҳ. Ушбу икки оят гарчи Мусо пайғамбар давридаги мол-дунёга берилган бир яҳудий «олим» ҳақида нозил бўлган эса-да, бу оятларнинг ҳукми билган илмига амал қилмай динфурушлик билан кун ўтказадиган «уламолар»нинг барчасига тааллуқлидир. Зотан, илм кишининг диёнат ва эътиқодини зиёда қилиш ўрнига аҳли давлат, аҳли дунёларга қул қилиб қўйса, у илм эмас, балки жаҳолат — илмсизликдир.

Бизнинг оятларимизни ёлғон деган кимсаларнинг мисоли нақадар ёмон бўлди ва улар ўзларига зулм қилгувчи бўлдилар» (Аъроф: 176, 177).      

Ҳа, бу уларнинг мисолидир. Ҳидоят оятлари ва иймон нафаслари уларнинг фитратларига, таналари ва атрофларидаги борлиққа ўралиб турибди... Улар эса бундан суғурилиб чиқмоқдалар... ва оқибатда Коинотнинг ахлатига айланиб, «инсон» мақомидан ҳайвон мақомига ... Балчиқларга беланаётган кўппак мақомига қуламоқдалар... Аслида уларнинг Иллиййинга қадар уча олишадиган иймон қанотлари бор эди... Улар илк фитратлари билан энг яхши қоматда эдилар... Бироқ улар асфала софилийнга ўзларини улоқтира бошладилар:

﴿سَاءَ مَثَلًا الْقَوْمُ الَّذِينَ كَذَّبُوا بِآيَاتِنَا وَأَنْفُسَهُمْ كَانُوا يَظْلِمُونَ

«Бизнинг оятларимизни ёлғон деган кимсаларнинг мисоли нақадар ёмон бўлди ва улар ўзларига зулм қилгувчи бўлдилар» (Аъроф: 177)...

Бундан кўра ёмонроқ мисол борми?! Ҳидоятдан суғурилиб яланғоч бўлишдан кўра ёмонроғи–чи?! Ёки дунёга берилиб, нафсу ҳавонинг ортидан кетишдан кўра ёмонроқ нарса борми?! Бундай ишларни қилган одамдек бошқа биров зулм қилиши мумкинми?! Шайтоннинг айрилмай устига миниб олиши учун ҳимоя қобиғи ёки зирҳини ечиб, дунёга берилган, беқарор ва итдек тилини осилтирган ҳайвон оламига ким ҳам тушиши мумкин?! Ушбу ҳолатни сўзлар шодаси ҳайратомуз бўлган Қуръон Каримдан бошқа бундай нодир услубда маромига етказиб тавсифлаган ва тасвирлаган бирон кимса борми?!» (Қуръон сояларида, 3/1397).

«Бу – башарият ҳаётида энг кўп такрорланган хабардир: Аллоҳ динининг илми берилган сўнгра эса ҳидоятланмаган балки бу илмни сўзларни ўрнидан алиштириш ҳамда ўзлари ва уларга мусаллат бўлганларнинг нафсу ҳавосига эргашиш учун дунё матоҳларини қўлга киритиш учун восита қилиб олган одамларнинг сони оз эмас.

Қанча–қанча олим борки Аллоҳ динининг ҳақиқатини билгани ҳолда ундан оғади ва бошқа нарсаларни (дин ўлароқ) эълон қилади. Ўз билимини мақсадли қинғирликлар, Ернинг ўткинчи ҳукмдорларини рози қилиш учун фатволар беришга восита қилади. Аллоҳнинг Ер юзидаги салтанати ва ҳурматларига тажовуз қилган тажовузкор султонларни устивор қилишга ҳаракат қилади...

Уларнинг ичида шундай инсонларни кўрдикки, бир йил судхўрликнинг ҳаром эканини ёзсалар, иккинчи йил унинг ҳалол эканини ёздилар... Уларнинг айримлари одамлар орасида фисқу фужур ва ҳаёсизликнинг ёйилишига «оқ фотиҳа» бериб, дин кийимини ўша балчиқ ва унинг аломатлари устига ечишган эди. Бу:

﴿ نَبَأَ الَّذِي آتَيْنَاهُ آيَاتِنَا فَانسَلَخَ مِنْهَا فَأَتْبَعَهُ الشَّيْطَانُ فَكَانَ مِنَ الْغَاوِين ﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), уларга (яҳудийларга) бир кимсанинг хабарини тиловат қилинг — у кимсага оятларимизни билдирган эдик. Бас, у ўша оятларимиздан четлангач (яъни уларга амал қилмагач), уни шайтон эргаштириб кетиб, йўлдан озгувчилардан бўлиб қолди» (Аъроф: 175) оятининг тасдиғидан бошқа нарса эмасдир.

Бунинг оқибати эса, Аллоҳ таолонинг хабар тааллуқли бўлган одамнинг бошқа махлуққа айланиши ҳақида қилган ҳикоядир:

﴿ وَلَوْ شِئْنَا لَرَفَعْنَاهُ بِهَا وَلَـكِنَّهُ أَخْلَدَ إِلَى الأَرْضِ وَاتَّبَعَ هَوَاهُ فَمَثَلُهُ كَمَثَلِ الْكَلْبِ إِن تَحْمِلْ عَلَيْهِ يَلْهَثْ أَوْ تَتْرُكْهُ يَلْهَث ﴾

«Агар хоҳласак уни ўша оятлар сабабли (юқори даражаларга) кўтарган бўлур эдик. Лекин у Ерга (яъни молу дунёга) берилди ва ҳавойи-нафсига эргашди. Бас, унинг мисоли худди бир итга ўхшайдики, уни ҳайдасанг ҳам тилини осилтириб тураверади ёки (ўз ҳолига) қўйсанг ҳам тилини осилтириб тураверади» (Аъроф: 176).

... Агар Аллоҳ хоҳласа уни оятлари ҳақида берилган билими билан юксакларга кўтарар эди. Лекин, Аллоҳ буни хоҳламади. Чунки Аллоҳнинг оятларини билган одам дунёга муккасидан кетиб, оятларга эмас, нафсу ҳавосига эргашди.

Бу – Аллоҳ таоло Ўзининг илмини берган бўлсада амал қилмаган, иймон йўлида устивор турмаган, шайтонга издош бўлиш ва ҳайвон мартабасига тушиш учун Аллоҳнинг неъматларидан айрилган ҳар бир одамнинг мисолидир.

Аллоҳнинг ҳаёт дастурига эргашмаган одамнинг ҳаёти, гарчи боён бўлсада, беқарор бўлади. Чукни у, Аллоҳдан йироқдадир. Модомики Аллоҳдан йироқда экан мудом ўзига: Бу неъматлар менда давомий бўладими ёки йўқми?,– дея саволлар беради, беқарор бўлиб, қўрқиб яшайди. Унинг мисоли роҳат ва безовта ҳолатида тилини осилтириб турган итга ўхшайди.

Хўш, тинмай давом этаётган тилни осилтириш нимаси?! Бу, бизнинг ҳиссиётимизда Қуръонда хабарнинг оҳанглари ва манзаранинг тасвири дарак берганидек гавдаланади... Ушбу тилни осилтириш ортида Аллоҳ таоло оятларини билдирсада, оятлардан воз кечиб дунё орқасидан чопиш бордир... Бу тилни осилтириш – ҳеч тинчлик бермайдиган, сиз насиҳат қилсангиз ҳам, қилмасангиз ҳам эгасига фойда бермайдиган безовталикдир! Бундай одам ҳаётини безовталик ичида ўтказади. Албатта, ҳар жой, ҳар замон ва ҳар муҳитда бундай одамга кўзимиз тушавермасада, вақтлар ўтиши билан бундай баднафсларни учратиш мумкин.

Бироқ шундай оз сонли, Аллоҳ асраган, Аллоҳнинг оятларидан сидирилиб чиқмаган, дунёга муккасидан кетмаган, навсу ҳавосига асир бўлмаган, шайтоннинг асоратига кирмаган, подшоҳлар эга бўлган «садақа»лар орқасидан итдек тилларини осилтириб ошиқмаган олимлар ҳам бор... Бундай олимларнинг мисоли бирон замонда рўй берган ҳодисалар ҳикоясига чекланмаган суратда мудом давом этаверади. Аллоҳ таоло расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни Аллоҳнинг оятлари нозил бўлаётган ўз қавмига ўрганган оятларидан айрилмасликлари учун Қуръонни тиловат қилиб беришга буюрганидек, ушбу оятларни билган олимларнинг мазкур аянчли ҳолатга етиб бормасликлари, тинмай тиллари осиғлиқ қолмасликлари, жумладан, ўзларига ашаддий душманлари ҳам қилмайдиган бундай зулмга қўл урмасликлари учун, келгуси авлодларга ҳам ўқиб беришга буюрди. Чунки бу ишга қўл урганлар ўз жонларига шундай шафқатсиз жабр қиладилар. Биз, Аллоҳ сақласин, ўз замонамизда ўз жонига жабр қилишга ошиққан ёки жаҳаннамдаги жойини кўргач бармоқларини тишлаган одамдек (султонларнинг) зебу зарларидан қуруқ қолмаслик учун «мусобақалашган» баднафсларнинг кўпини кўрдик. Улар жаҳаннамдаги ўрнига маҳкамроқ жойлашиш учун мазкур нарса ортидан эрта тонгдан ишга тушиб, чарчоқдан тилларини осилтирганини ва бутун ҳаётини шундай ўтказганига гувоҳ бўлдик. Аллоҳим, бизни Ўзинг асра, пойимизни устивор қил! Устимиздан сабрлар ёғдир ва жонимизни мусулмон ўлароқ ол!

Сўнгра, ушбу хабар ва унинг қуръоний таъбири олдида бир оз турамиз... Бу – эгасини шаҳватлар бўронидан тўса олмагани боис дунёга муккасидан кетган, дунёнинг жозибасидан воз кеча олмаган, нафсу ҳавосидан тўсмагани учун шайтонга мудом асир бўлиб, истаклар тузоғидан чиқа олмайдиган қилиб қўйган билимнинг мисолидир...

Қуруқ билимнинг ўзигина қуръоний дастурни мусулмон қалблар ва исломий ҳаётни амалга ошириш учун йўл олишига етарли емасдир. Билим – маърифатдангина иборат эмас. Қуръоний дастур билимни ҳароратли, ўз моҳиятини виждон ва воқеъ оламида рўёбга чиқариш учун интилтирувчи эътиқодга ҳам айлантиради...

Қуръоний дастур эътиқодни ўрганиш учун «назарий» суратда тақдим этмайди. Шунингдек, динни «исломий тузум», «исломий фиқҳ», «исломий иқтисод», «коинот билимлари», «руҳиятшунослик» ёки қандайдир бошқа бир маърифий дарслар суратида тақдим этмайди. Балки, бу динни интилтирувчи, жўшган, жонлантирувчи, огоҳлантирувчи, юксак ва юксалтирувчи эътиқод ўлароқ тақдим қиладики, қалб ва ақлга ўрнашиши биланоқ (инсонни) шу эътиқоднинг амалий мазмунларини рўёбга чиқариши учун ундаб, ўлик қалбларни жонлантиради, ҳаракатлантиради, интилтиради, фитратда мавжуд бўлган келажак ва ижобат унсурларини уйғотади. Натижада, фитрат ҳам Аллоҳни илк таниган пайтига қайтади ҳамда ғоя ва мақсадларни юксалтади, дунё матоҳлари уни асир қила олмайди ва у дунёга муккасидан кетмайди.  

Қуръоний дастур инсонга башарий дунёқарашлардан фарқли ва нодир тафаккур дастурини тақдим этади. Чунки у, инсониятни башарий тузумлар қасри, турли нафсу ҳаволар ўйини, баданлар оғирлиги ва шайтоннинг оғдириши таъсирида содир бўлган хато ва қинғирликлардан қутқариш учун келган!

Қуръоний дастур башариятга одамларнинг ақллари ва идрокларини тутиб турадиган, уларнинг йўналишлари, ҳаракатлари ва дунёқарашлари ўлчанадиган ҳақиқат мезонини тақдим этади. Натижада, ушбу мезон қабул қилган барча нарса тўғри бўлиб, у билан бирга йўлида давом этади. Мезон қабул қилмаган нарса эса хато бўлиб, ундан айрилиши лозим бўлади.

Қуръоний дастур Аллоҳнинг тақдири ва башариятнинг босаётган қадамларига кўра инсониятни ҳар бир одимида олий чўққиларга етаклайдиган ҳаракат низомини тақдим этади. Амалий ҳаракат асносида одамларнинг ҳаётларини, қонун асосларини, иқтисодлари, жамиятлари ва сиёсатларининг пойдеворини шакллайди. Сўнгра эса ушбу пойдеворларга боғланган ақллари билан одамларнинг қонуний–фиқҳий шариатларини, коинот ва руҳият ҳақидаги билимларини ва бошқа амалий ҳаётий воқеъларини шакллайдики, уларнинг кўнгилларида эътиқод ҳарорати, интилиши, шариатнинг жиддийлиги ва амалийлиги, амалий ҳаёт матлаблари ва дастурлари мудом қолади.  

Мусулмон нафслар ва исломий ҳаётни шакллашдаги қуръоний дастур мана шундайдир... Қуръоний дастурни юзаки – назарий ўқиш ёки ўрганиш эса на дунёнинг жозибаси, нафс ҳавонинг истаклари ва шайтоннинг оғдиришларидан сақлайди ва на башарият ҳаёти учун эзгуликлар бахшида этади!».    

 

                                                

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Fri, 16 Mar 2012 21:01:31 +0000
Қимор (Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрийн) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4482:ir-ll-bdull-ibn-bdurrn-zibriin&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4482:ir-ll-bdull-ibn-bdurrn-zibriin&catid=211&Itemid=104 Қимор

Муаллиф: Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрийн

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа:   الْقِمَارُ

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Муҳтарам аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Жибрийн муқаддимаси

Бизни ибодат қилиш учун яратган ва бизда Ўзининг амру таъқиқларини ижро этган Аллоҳга ҳамду санолар айтаман. Унга шукроналар келтириб, марҳаматлари ва баракаларидан умид қиламан. Мен: «Шериксиз ягона Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Унинг бандаси ва элчиси экани»га гувоҳлик бераман. Аллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва асҳобларига салавоту саломлар йўлласин.

Сўнг ...

Айрим масжидларда баъзи муносабатлар билан қимор ҳақида бирон тайёргарликсиз ва мурожаатсиз ҳамда ёддан маърузалар қилган эдим. У маърузалар ўша пайтларда омоз тасмаларига ёзилган ва кейинроқ баъзи биродарларимиз томонидан қоғозга қандай айтилган бўлса ўшандай, баъзида хато ва камчиликлар билан тартибсиз ёзишган эди. Аслида бундан мақсад, ушбу ҳаром тирикчиликдан огоҳлантириш, унинг таъқиқланган эканига ҳужжатлар келтириш, дунё топиш учун қиморга алоқадор бўлсада бошқача номлар билан аталган ҳамда катта даромадлар кўриш учун одамларнинг рағбатини ошириш мақсадида ўйлаб топилган ўйинлардан мисоллар келтириш эди.

Биз ушбу рисолани нашр қилишга ижозат берар эканмиз, ҳар бир мусулмоннинг ҳаром ва шубҳали касблардан йироқ туриши, Аллоҳ таоло ато этган ризққа қаноат қилишини умид қилиб қоламиз. Зеро, Аллоҳ ҳалол қилган нарсалар ҳаром нарсаларга эҳтиёжманд қилмайди. Шубҳалардан сақланган одам эса, ўз дини ва шарафини сақлаган бўлади.

Биз алдамчи эълонларни қўйган муттаҳам савдогарлар, мусобақа, лоторея ва шунга ўхшаш совринларни уюштираётганлар ватандошларнинг манфаатини эмас, балки макрлари ортидан мўмай даромад ва харидорларни ўзларига жалб қилишни назарда тутаётганларини, бундай мусобақаларни уюштирмаганларнинг бозори юрмай, ҳатто моллари касодга учраб, тижоратлари инқирозга учраётганини ҳам жуда яхши биламиз. Улар ўзлари фойдаланиб, бошқа савдогарларга зарар бермоқдалар. Агар улар ҳам Аллоҳ берган ризққа қаноат қилиб, мубоҳ омилларга чекланишса эди, уларга ҳам Аллоҳ ўлчаб қўйган даромадлар келар эди:

﴿ وَمَنْ يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَلْ لَهُ مَخْرَجًا وَيَرْزُقْهُ مِنْ حَيْثُ لَا يَحْتَسِبُ وَمَنْ يَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ فَهُوَ حَسْبُهُ ﴾

«Ким Аллоҳдан қўрқса У зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур. Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етарлидир» (Талоқ: 2, 3).

Аллоҳим, ҳалолинг билан ҳаромингдан, ўз марҳаматинг билан Ўзингдан бошқалардан беҳожат қил! Бизни берган ризқингга қаноат қилдир ва унга барака ато эт! Қўлга кирита олмаган барча нарсамизнинг бадалига яхшиликлар эҳсон айла!

Аллоҳ таоло Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва барча асҳобларига салавоту саломлар йўласин.

 

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Жибрийн

                                21 \ 7 \ 1414 ҳ.

 

 

Муқаддима

Барча Оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамду санолар, башарият ва расулларнинг энг шарафлиси – пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга, Унинг оиласи ва покдомон асҳобларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг ...

Аллоҳнинг бандаларига бўлган раҳматидан бири, дунё ва охиратда манфаатлари бўлган барча нарсани кафолатлаган Исломни улар учун рози бўлишидир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деди:

﴿وَاسْتَعِينُوا بِالصَّبْرِ وَالصَّلَاةِ وَإِنَّهَا لَكَبِيرَةٌ إِلَّا عَلَى الْخَاشِعِينَ ﴾

«Сабр ва салот (намоз ўқиш) билан мадад сўранглар. Албатта у (намоз ўқиш) оғир ишдир. Магар ўзларининг Парвардигорларига рўбарў бўлишларини ва шубҳасиз, унга қайтажакларини биладиган шикастанафс зотларга (оғир эмасдир)» (Бақара: 45).

Аллоҳ таоло машруъ қилган Ислом таълимотлари Аллоҳ таолога яқин бўлинадиган ибодатлардангина иборат бўлмай, одамзот дунё ҳаётида муҳтож бўладиган барча нарсага, жумладан, банда билан биродари ҳамда банда билан Робби ўртасидаги муомалаларни ҳам ўз ичига олади.

Агар ушбу самовий таълимотлар ҳақида ўйлаб кўрсак, уларнинг бандаларнинг манфаатлари ва Ер юзида тирикчилик қилишлари учун кафил эканига гувоҳ бўламиз. Улар бу таълимотларга қатъий риоя қилганлари сайин азиз ва ғолиб бўладилар. Уларни татбиқ қилишда лоқайд бўлганлари ёки биронтасига риоя қилмаганлари сайин хор ва хўр бўлиб, душманлари улар устидан ҳукмрон бўлишади.

Бу – Аллоҳ таолонинг махлуқотлари ичидаги суннати–қонуниятидир. Бу – Ислом динининг ғалаба, иззат ва зафар мужассам бўлган манфаатларни ўз ичига олишининг далилидир.  

Буни билгач мазкур таълимотларга ўзимиз риоя қиламиз, фарзандларимизга жорий этамиз ва уларни бунга зид бўлган барча нарсалардан огоҳлантирамиз. Бундан ташқари мусулмон дўстларимизни ҳам огоҳлантирамиз ва уларни мубоҳ бўлган нарсалар билан муомала қилиб, ҳаром нарсалардан йироқ туришга чорлаймиз.

Аллоҳ таолодан барчамизга фойдали билим ва солиҳ амал ато этишини, Ўзи суйган ва рози бўлган нарсаларга муваффақ айлашини тилаймиз. Дарҳаққиат, У – барча нарсага қодирдир.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва асҳобларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Зиён бериш ҳам, зиён кўриш ҳам йўқ

Агар одамларнинг ўзаро қилаётган муомалалари билан, Аллоҳ таоло машруъ қилган муомаларга назар ташлаб кўрсак, ўртада мутаносибликни кўрамиз. Чунки Аллоҳ таоло одамзотга фойда берадиган, шу дунёда тирикчилик ўтказишига ярайдиган ва асло зарар бермайдиган муомалаларни ҳалол қилиб қўйган.

Аллоҳ таоло одамлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар учун рухсат берган ҳамда жамиятлари ва биродарларига зиён етказмай ҳалол тирикчиликка эришишадиган муомалалар жуда ҳам кўпдир. Банклар орқали зиён кўрмай пул ўтказишлар, харидорнинг мўлжалидаги молни сотиб олиб фойдаланиш, қилган меҳнати эвазига сотувчининг қўлга киритган даромади шулар жумласидандир.

Бундай савдоларда харидор учун ҳам, сотувчи учун ҳам манфаатлар бор. Қолаверса, сулҳ, ижара, ваколат, ўртоқ суғориш ва деҳқончилик қилиш, кафолат ва гаровга олиш ва шу каби шариат рухсат берган муомалалар ҳам бор. Шундай бўлсада Аллоҳ таоло бу муомалаларни Ўз Китоби – Қуръон Карим ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатида белгиланган доира ичида, Аллоҳ чизган чизиқдан чиқмай қилишга рухсат берди.

Муомалалардаги асос – рухсат экани ҳаммага маълум. Чунки улар шариат келишидан илгари ҳалол бўлган. Бироқ, шариат келгач башариятга зарар берадиган муомаларни ҳаром қилиб, зиён бермайдиганларини ўз ҳолича қолдирган.

Аллоҳ таоло бандаларга, жумладан, икки тарафдан бирига зиён, бошқасига даромадли бўлган муомалалардан бири – судхўрликни ҳаром қилди. Алдов, қаллоблик ва сохтакорлик билан қилинган муомалалар ҳам таъқиқланди. Чунки бундай муомалаларда ҳам сотувчи ва харидордан бирига зарар бўлади. Аллоҳ таоло бундай муомалаларни бандаларига, жумладан, уларнинг заифларига меҳрибонлик қилиб ҳаром қилган. Харидор ёки сотувчига нисбатан қаллоблик, алдов, зулм, бехабар инсонлардан мўмай даромад олиш учун найрангбозлик қилиб нархни кўтариш каби муомалаларнинг барчасида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларида ҳаром экани баён қилинган зарар бордир: «(Исломда) зиён бериш ҳам, зиён кўриш ҳам йўқдир» (Имом Молик 1429; Имом Аҳмад 2827). Аллоҳ таоло эса бундай деди:

﴿وَلَا يُضَارَّ كَاتِبٌ وَلَا شَهِيدٌ ﴾

«Ва на котиб, на гувоҳга зарар етмасин» (Бақара: 282). Бу маънода бошқа оятлар ҳам бор. Шахс ва жамиятга салбий таъсири бўлгани боис, Аллоҳ таоло бизга уларни таъқиқлади. Ҳаромлиги ҳақида ваҳий келмаган бошқа муомалалар эса рухсатлигича қолдирилди.

Аллоҳ таоло ҳаром қилган муомалалардан бири қимордир. Ушбу кичик рисолада, иншааллоҳ, қиморнинг ҳукми, ҳаромлигининг далиллари, шахс ва жамиятга бўлган салбий таъсирларини эслатиб ўтамиз. Бу ишимизда Аллоҳнинг ўзи мададкор бўлсин ва Унгагина таваккул қиламиз!

 

Қиморнинг ҳаром эканлигига далиллар

Биринчи далил: Қиморнинг ароққа ва фолбинликка боғлаб келиниши.

Аллоҳ таоло айтди:  

﴿إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالْأَنْصَابُ وَالْأَزْلَامُ رِجْسٌ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ إِنَّمَا يُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَنْ يُوقِعَ بَيْنَكُمُ الْعَدَاوَةَ وَالْبَغْضَاءَ فِي الْخَمْرِ وَالْمَيْسِرِ وَيَصُدَّكُمْ عَنْ ذِكْرِ اللَّهِ وَعَنِ الصَّلَاةِ فَهَلْ أَنْتُمْ مُنْتَهُونَ ﴾

«Эй мўминлар, ароқ (маcт қиладиган ичкилик ичиш), қимор (ўйнаш), бутлар (яъни уларга сиғиниш) ва чўплар (яъни чўплар билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас, нажот топишингиз учун уларнинг ҳар биридан узоқ бўлингиз! 91. Ичкилик, қимор сабабли шайтон ўрталарингизга буғзу адоват солишни ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос! Энди тўхтарсизлар!» (Моида: 90, 91).

Ушбу оятда Аллоҳ таоло қиморни ароқ, бут ва фолбинликка боғлаб келтирди. Бу нарсаларнинг ҳам ҳаромлигида шубҳа йўқ бўлсада, оят қиморнинг ҳаром эканига далилдир.

Ароқнинг нима экани ҳаммага маълум бўлиб, инсон ичса маст қилиб, ақлу ҳушини бутунлай ёки қисман йўқотади. Ўйламай ва телбаларча гапиради. Маст одам бировни ўлдириши, зино қилиши, ёнғинга сабаб бўлиши, қуроллардан ўқ отиши мумкин. Шунинг учун шариат уни ҳаром қилди.

Бутларни ясаш, бутларга ибодат қилишга олиб боргани боис, ҳаром қилинган.

Бут, ароқ ва фолбинликка боғлаб келтирилган нарсанинг ҳаромлиги ва қаттиқ гуноҳ эканида ҳеч шубҳа йўқдир.

Иккинчи далил: қиморни «ифлос» деб аталиши

(Араб тилида) «рижс» сўзи «ифлослик»ни, «ружз» сўзи эса «гуноҳ»ни ифодалайди. «Рижз» осийлик ва зарар бўлган барча гуноҳни ифодалаган бўлса, Аллоҳ таоло бутларни «рижс» (ифлослик) деб атади:

﴿فَاجْتَنِبُوا الرِّجْسَ مِنَ الْأَوْثَانِ ﴾

«бутлардан иборат нажосатдан йироқ бўлингиз» (Ҳаж: 30).

﴿ وَالرُّجْزَ فَاهْجُرْ  

«Бутлардан йироқ бўлинг!» (Муддассир: 5). Бошқа бир қироатда «ро» ҳарфининг касраси билан ҳам ўқилган.

Учинчи далил: қимор – шайтон ишидир

Аллоҳ таоло қиморни шайтоннинг ишларидан бири эканини баён қилиб:

﴿مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ ﴾

«... шайтоннинг қилмишларидандир»,– деди (Моида: 90). Шайтоннинг ишидан бўлган барча нарса, ҳаромдир. Чунки, шайтон одамзотни Тўғри йўлдан оздириб, залолатларга улоқтиришга ўта чанқоқ бўлади.

Агар қимор шайтоннинг қилмишларидан бири эканини билган бўлсангиз, унутмангки, у сизни алдаш, адаштириш ва биродарингиз билан ўртангизга нафрат ва адоватни солмоқчи бўлади.

Шайтон – одамзотнинг душманидир. Аллоҳ таоло бизни бу душмандан қаттиқ огоҳлантириб шундай деди:

﴿إِنَّ الشَّيْطَانَ لَكُمْ عَدُوٌّ فَاتَّخِذُوهُ عَدُوًّا إِنَّمَا يَدْعُو حِزْبَهُ لِيَكُونُوا مِنْ أَصْحَابِ السَّعِيرِ﴾

«Аниқки, шайтон сизларга душмандир, бас уни душман тутинглар! Шак-шубҳасиз у, ўз фирқасини (яъни ўзига эргашган кимсаларни) дўзах эгалари бўлишлари учун даъват қилур» (Фотир: 6).

Аллоҳ таоло шайтоннинг Одам ва Ҳавво алайҳимассаломларга ҳам ҳийла қилгани ва уларнинг жаннатдан қувилишларига сабаб бўлгани ва уларга насиҳатгўй эканига онт ичганидан дарак берди:

﴿وَقَاسَمَهُمَا إِنِّي لَكُمَا لَمِنَ النَّاصِحِينَ ﴾

«Ва уларга: Албатта мен сизларга холисларданман», деб қасам ичди» (Аъроф: 21).

Аллоҳ таоло бизни қуйидаги оятида ҳам ушбу душмандан огоҳлантирди:

﴿ يَا بَنِي آدَمَ لَا يَفْتِنَنَّكُمُ الشَّيْطَانُ كَمَا أَخْرَجَ أَبَوَيْكُمْ مِنَ الْجَنَّةِ

«Эй Одам болалари, шайтон Оталарингизнинг авратларини ўзларига кўрсатиш (яъни уятли аҳволга солиб қўйиш) учун либосларини ечиб, жаннатдан чиқаргани каби сизларни ҳам алдаб қўймасин!» (Аъроф: 27).

Демак, ушбу шайтон одамзотнинг душмани бўлиб, уни Тўғри йўлдан оғдиришга ҳарис, ароқ, қимор, бут ва фолбинлик эса шайтоннинг ишларидан, яъни, уларни шайтон олиб келган, бандага уларни васваса қилган ва уларни қилишни чиройли қилиб кўрсатган махлуқдир.

Сиз шайтоннинг иши эканини билган нарсалардан йироқ туришингиз, ундан воз кечишингиз керак. Чунки шайтон сизни ҳалок қилиш ва Тўғри йўлдан оздиришни хоҳлайди!  

Шайтон инсон қалбига боғланиб, кўнгилларда васваса қилади. Аллоҳ таоло шайтон ҳақида бутун бир сурани нозил қилди. У, (Қуръондаги тартиб бўйича) сураларнинг энг охиргисидир. Аллоҳ таоло айтди:

﴿ قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ مَلِكِ النَّاسِ ● إِلَهِ النَّاسِ ● مِنْ شَرِّ الْوَسْوَاسِ الْخَنَّاسِ ● الَّذِي يُوَسْوِسُ فِي صُدُورِ النَّاسِ ● مِنَ الْجِنَّةِ وَالنَّاسِ

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Мен барча инсонларнинг Парвардигоридан, барча инсонларнинг Подшоҳидан, барча инсон­ларнинг Илоҳидан (менга) Ўзи жин ва инсонлардан бўлган, инсонларнинг дилларига васваса соладиган, (қачон Аллоҳнинг номи зикр қилинганида) яшириниб оладиган васвасачи (шайтон)нинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман»» (Нос: 1 – 6).

Васваса қилувчи Ханнос – шайтондир. Аллоҳ таоло бизни бутун башариятнинг Робби, Подшоҳи ва Илоҳига кўнгилларга етиб васваса қиладиган, у жойга ёмонликларни экиб, ёмонликка чорлайдиган, одамларга ёмонликларни севимли қилиб кўрсатиб, ёмонлик сари ундайдиган ушбу шайтоннинг шарридан сиғинишга амр қилди.

Лекин, Аллоҳ таоло Аллоҳнинг дўстлари ва гуруҳига шайтоннинг шарридан паногоҳни яратди ва Ўзининг сара бандаларини ушбу шайтоннинг шарридан асраб, амну–омонлик берди. Аллоҳ таоло айтди:

﴿ إِنَّ عِبَادِي لَيْسَ لَكَ عَلَيْهِمْ سُلْطَانٌ إِلَّا مَنِ اتَّبَعَكَ مِنَ الْغَاوِينَ

«(Аллоҳ) деди: «Менинг зиммамдаги Тўғри йўл будир: аниқки, Менинг бандаларим устида сен учун ҳеч қандай салтанат —ҳукмронлик йўқдир, магар сенга эргашган гумроҳ кимсаларнигина (бу Тўғри йўлдан оздира олурсан)»» (Ҳижр: 42).

Аллоҳ таоло Ўзи танлаган бандаларини шайтондан ҳимоя қилди. Шайтон уларнинг устидан ҳукмронлик қила олмайди. Ҳатто шайтоннинг ўзи ҳам уларни истисно қилди ва:

﴿  إِلَّا عِبَادَكَ مِنْهُمُ الْمُخْلَصِينَ

«Магар уларнинг орасидаги покиза бандаларинггина (ҳақ йўлдан озмай қолурлар)» (Ҳижр: 40).

Шайтоннинг душманлиги билан танишган бўлсак, унинг одам фарзандларини адаштириш учун барча ҳийла ва воситалардан фойдаланишини билишимиз керак. Аллоҳ таоло Шайтоннинг ушбу гапларини бизга айтиб берди:

﴿  وَلَأُضِلَّنَّهُمْ وَلَأُمَنِّيَنَّهُمْ وَلَآمُرَنَّهُمْ فَلَيُبَتِّكُنَّ آذَانَ الْأَنْعَامِ وَلَآمُرَنَّهُمْ فَلَيُغَيِّرُنَّ خَلْقَ اللَّهِ

«Ва уларни йўлдан оздираман, хомхаёлларга мубтало қиламан, буюрсам улар чорваларининг қулоқларини кесадилар, буюрсам Аллоҳ яратган нарсаларни ўзгартириб-бузадилар» (Нисо: 119);

﴿  لَأَحْتَنِكَنَّ ذُرِّيَّتَهُ إِلَّا قَلِيلًا

«Қасамки, агар Сен мени Қиёмат кунигача (тирик) қолдирсанг, албатта, мен унинг зурриётини қириб юборурман, яъни, ҳақ йўлдан оздириб, ҳалокат йўлларига буриб юборурман, магар озгиналаригина (ҳақ йўлда) қолурлар» (Исро: 62). Яъни, одамзотнинг озгинасигина шайтон васвасасидан йироқ қолади. Аллоҳ таоло бизга шайтонни ҳукмрон қилиб, муҳлат беради:

﴿ قَالَ إِنَّكَ مِنَ الْمُنْظَرِينَ

«(Аллоҳ) деди: «Сен муҳлат берилганлардансан»» (Аъроф: 15).

Сўнгра Аллоҳ таоло шайтонга шундай деди:

﴿ اذْهَبْ فَمَنْ تَبِعَكَ مِنْهُمْ فَإِنَّ جَهَنَّمَ جَزَاؤُكُمْ جَزَاءً مَوْفُورًا وَاسْتَفْزِزْ مَنِ اسْتَطَعْتَ مِنْهُمْ بِصَوْتِكَ وَأَجْلِبْ عَلَيْهِمْ بِخَيْلِكَ وَرَجِلِكَ

«Бор, (сенга Қиёматгача умр бердим) Бас улардан ким сенга эргашса, У ҳолда, шак-шубҳасиз, жаҳаннам сизларга етарли жазо бўлур!  Улардан кучинг етган кимсани овозинг билан қўзғат, уларнинг устига отлиқ ва пиёда (лашкарингни) торт!» (Исро: 63, 64).

Яъни, уларга ҳар қандай ҳийлангни қил, уларга хоҳлаганингдек ҳукмрон бўл, кучинг етган барча макрингни ишлат!

Ҳа, шайтон ҳар бир инсонни адаштиришни хоҳлайди ва бу мақсадини амалга ошириш учун бор кучини сарф этади.

Бу турдаги махлуқотларнинг одамзотга нисбатан ўз ўрни бўлиб, унга кучи етади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шайтоннинг (инсон танасида) қон оққан жойларда юра олиши, яъни, инсон ичида қон етиб борган жойгача етиб бора олишини айтиб: «Дарҳақиқат, шайтон одамзот (ичи)да қон оққанидек чопиб юради»– дедилар (Имом Бухорий 2039; Имом Муслим 5807).

Одамзот кўрмайди, аммо шайтон унинг қалбида васваса қила олади:

﴿ إِنَّهُ يَرَاكُمْ هُوَ وَقَبِيلُهُ

«Чунки у ва унинг малайлари сизларни кўриб турадилар» (Аъроф: 27). Яъни, шайтон ва шайтонга ўхшаган жин ва бошқа махлуқотлар:

﴿ مِنْ حَيْثُ لَا تَرَوْنَهُمْ

«ўзингиз билмайдиган тарафдан кўриб туришади (яъни қандай алдашганини сезмай қолишингиз мумкин)» (Аъроф: 27). Лекин, Аллоҳ таоло бизга шайтондан ҳимоя қиладиган қалқонни бериб қўйди. Масалан, Аллоҳга итоат қилиш шайтондан қалқондир. Аллоҳ таолони ёдга олиш, барча ибодатлар, Қуръонни тафаккур билан ўқиш, тасбиҳ ва бошқа нарсалар шайтондан қалқондир. Бу «қалқонлар»ни ихлос билан тилга олсангиз, сизни Аллоҳнинг изни билан, шайтондан ҳимоя қилади ва сизга фойда беради.

Хуллас, Аллоҳ таоло маст қилувчи ичимлик, қимор, бут ва фолбинликни шайтон иши бўлгани учун ҳаром қилди. Яъни, буларга шайтон чорлайди. Шайтон сиғинилиши учун бутлар, ичилиши учун маст қилувчи ичимликларга, амал қилиш учун фолбинликка чақиради. Демак, буларнинг барчаси шайтоннинг қилмишларидандир.

Билган онингизда шайтон васвасаларидан қутилиш учун улардан йироқ туришингиз лозим. Чунки Аллоҳ таоло:

﴿إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالْأَنْصَابُ وَالْأَزْلَامُ رِجْسٌ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ ﴾

«Эй мўминлар, ароқ (маcт қиладиган ичкилик ичиш), қимор (ўйнаш), бутлар (яъни уларга сиғиниш) ва чўплар (яъни чўплар билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир»– демоқда (Моида: 90).

Тўртинчи далил: қимордан йироқ туриш амри

Аллоҳ таоло ушбу тўрт нарса: ароқ, қимор, бут ва фолбинликдан йироқ туришга амр қилди. Йироқ туриш қилмасликдан кўра муболағали ишдир. Яъни: Ундан узоқ туринглар! Бу дегани: Уларни бир тарафга ташлаб, ўзингиз бошқа тарафдан кетинглар!, маъносидадир. Бу: Уларни тарк қилинглар!, дегандан кўра муболағали фармойишдир. Чунки, қилмаслик узоқ туришни тақозо этмайди. Сақланиш эса муболағалидир.

Қимордан узоқ туриш авлодир. Чунки яқинлашиш қимор ўйнашга киришиш воситаларидан биридир ёки ўйнашга сабабдир. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло ундан бутунлай узоқлашиш учун йироқ туришимизга амр қилди. Қиморга, қиморбозларга яқин йўламанг, улар билан дўстлашманг, муомала қилманг, уларни суйманг, улар билан бирга ўтирманг! Билъакс улардан узоқ бўлинг! Ўзингизни ва шарафингизни ҳимоя қилинг! Динингиз ва эътиқодингизни қутқаринг! Чунки улар билан бирга ўтирсангиз, масалан, қиморбозлар, пиёнисталар ва бошқа ҳаром нарсаларни истеъмол қиладиган одамлар билан бирга ўтирсангиз, обрўйингизга шикаст етиши, улар қилаётган ишлардан биронтасини қилиб қўйишингиз, улар суйган озгина нарсани суйиб қўйишингиз ва бошқа ишларга қўл уришингиз мумкин. Бу, Аллоҳ таолонинг бизга: «Йироқ турингиз!» деб берган фармойишида мужассамдир.

Бешинчи далил: қимордан воз кечиб нажотга эришиш

Бу Аллоҳ таолонинг:

﴿ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ ﴾

«Шояд нажот топарсизлар» (Моида: 90) оятида баён қилинган.

«Нажот» – зафарни қўлга киритиш, зафар эса бу дунёдаги саодат, охиратда муродга эришиш, «нажот топган» эса муродига етган бандадир.

Лекин сиз қачон нажотга эришасиз?!

Юқоридаги нарсалардан, жумладан, қимордан йироқ турсангиз, ундан воз кечсангиз ва қиморбозлардан нафрат этсангизгина нажотга эришасиз. Яъни, сизнинг нажот топганлар қаторида бўлишингиз умид қилинади. Бу – Аллоҳ таолонинг нажотни мазкур нарсалар, жумладан, қимордан узоқ туришингизга боғлашидаги сабабдир. Сақланиш билан нажот топиладиган,  яқинлашиш билан ҳалокат келадиган, қилиш билан банда хонавайрон бўлиб Тўғри Йўлдан адашадиган нарсаларнинг ҳаром эканида ҳеч шубҳа йўқдир.

Олтинчи далил: Қимор одамлар ўртасида адоватни қўзғайди

Аллоҳ таоло:

﴿ إِنَّمَا يُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَنْ يُوقِعَ بَيْنَكُمُ الْعَدَاوَةَ وَالْبَغْضَاءَ ﴾

«Ичкилик, қимор сабабли шайтон ўрталарингизга буғзу адоват солишни ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос!»– деди (Моида: 91). Яъни, шайтон одамлар орасига адоват уруғларини сочишга ҳарисдир. Адоват, икки дўст ўртасини айириш ва уларнинг бир–биридан нафратланишлари ва айрилишларидир. Шундай қилиб, дўстлар айриладилар: бир–бирини ёмон кўрадилар, ҳақорат этадилар, устидан кулиб ғийбат қиладилар, обрўларини тўкадилар, нолойиқ нарсалар билан айблайдилар. Буларнинг барчаси маст қилувчи ичимлик ва қимор туфайли бўлади. Ҳолбуки Аллоҳ таоло:

﴿ إِنَّمَا يُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَنْ يُوقِعَ بَيْنَكُمُ الْعَدَاوَةَ وَالْبَغْضَاءَ ﴾

«Ичкилик, қимор сабабли шайтон ўрталарингизга буғзу адоват солишни ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос!»– деган (Моида: 91).

Еттинчи далил: қимор одамлар ўртасида нафрат уйғотади

Нафрат – бир одамнинг бошқасини ёмон кўриши, унга аччиқланиши, қилган ишларини ёқтирмаслигидир. Бу нафрат ортидан одамлар ўртасида айрилишлар, узоқлашишлар, мусулмонлар ўртасида тарқоқликка сабаб бўладиган ёмон режалар юзага келади. Шу ерда қимор сабабли юзага келган айрим мисолларни айтиб ўтамиз. У мисоллардан бири одамлар ўзаро пул тикиб ўйнашадиган ва ютгани пулларни олиб, ютқазгани қўли қуруқ қоладиган ўйинлардир. Ютқазганлар бу пуллари билан тирикчиликларини ўтказишлари мумкин бўлсада, гоҳида камбағаллашиб қарз олишга муҳтож бўлишади ва пулни қандай йўллардан бўлсада топишга ҳаракат қилишади.

Айрим одамлар тирикчилик ўтказишда қийналиб, осон йўллар билан пул топиш учун шайтоний ўйинларга қўл уриб, қимор ўйнайдилар. Бошқаларнинг қийналиб ва пешона терлари билан топган пулларини ноҳақ оладилар. Ютқазган ҳам ютиб олган одамни ёмон кўриб қолади ва тез кунда ўз интиқомини олиш пайига тушади. Уни ёмон кўрибдими, албатта, ўрталарига адоват тушади. Бу адоват қотилликкача бориши мумкин. Бу адоват мусулмонлар ўртасидаги бирдамлик ва дўстлик алоқаларига раҳна соладиган ўзаро нафрат ва айрилиқдан ташқари, қотиллик ва жанжалларни ҳам келтириб чиқаради. Оқибатда мусулмонларга душман бўлган халқларнинг кучига куч қўшиб, мамлакатларини босиб олишларига восита бўлади. Буларнинг барчаси ичкиликбозлик ва қиморбозлик сабаблидир!

Аллоҳ таоло мусулмонларни ўзаро самимий дўст бўлишлари, ўрталаридаги гина ва адоватларни кетказишлари, бир–бирларига шафқатли бўлишларига амр қилди ва уларни «мусулмонлар» деб атаб, диний биродарликни  марҳамат қилди. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деди:

﴿ وَاذْكُرُوا نِعْمَتَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ إِذْ كُنْتُمْ أَعْدَاءً فَأَلَّفَ بَيْنَ قُلُوبِكُمْ فَأَصْبَحْتُمْ بِنِعْمَتِهِ إِخْوَانًا وَكُنْتُمْ عَلَى شَفَا حُفْرَةٍ مِنَ النَّارِ فَأَنْقَذَكُمْ مِنْهَا ﴾

«Ҳамда Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эсланг: бир-бирингизга душман бўлган пайтларингизда дилларингизни ошно қилиб қўйди-ю, сизлар Унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз. Ва дўзах чоҳининг ёқасида турган эдингиз, сизларни ундан халос қилди» (Оли Имрон: 103).

Аллоҳ таоло уларга тарқоқликдан сўнгра бирлик, айрилиқдан сўнгра самимий муҳаббат, душманликдан сўнгра дўстликни, қалбларнинг ички оламини биладиган Бохабар зотгина қодир бўлган қалб бирлигини миннат қилди:

﴿ وَأَلَّفَ بَيْنَ قُلُوبِهِمْ لَوْ أَنْفَقْتَ مَا فِي الْأَرْضِ جَمِيعًا مَا أَلَّفْتَ بَيْنَ قُلُوبِهِمْ وَلَكِنَّ اللَّهَ أَلَّفَ بَيْنَهُمْ ﴾

«У сизни Ўз ёрдами ва мўминлар билан қувватлантирган ва уларнинг (мўминларнинг) дилларини бирлаштирган зотдир. Агар (сиз) Ердаги бор нарсани сарфласангиз ҳам уларнинг дилларини бирлаштира олмаган бўлур эдингиз. Лекин Аллоҳ уларни бирлаштирди» (Анфол: 63).

Аллоҳ бу миннати билан бизнинг ўзаро иттифоқ бўлишимиз зарурлигини кўрсатиб, ўзаро душман ва адоватли бўлишимизни ёқтирмади. Шунинг учун мўъминлар бир ёқадан бош чиқариб, ўзаро ҳамкор бўлишлари шарт. Зеро Аллоҳ таоло ушбу оятида шунга буюрди:

﴿ وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ ﴾

«Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз!» (Моида: 2).

Аллоҳ таоло бизни мусулмонларнинг икки гуруҳи ўртасида уруш пайдо бўлса, ярашгунларича ўрталарини ислоҳ қилиш учун ҳаракат қилишимизга буюрди:

﴿ وَإِنْ طَائِفَتَانِ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ اقْتَتَلُوا فَأَصْلِحُوا بَيْنَهُمَا فَإِنْ بَغَتْ إِحْدَاهُمَا عَلَى الْأُخْرَى فَقَاتِلُوا الَّتِي تَبْغِي حَتَّى تَفِيءَ إِلَى أَمْرِ اللَّهِ فَإِنْ فَاءَتْ فَأَصْلِحُوا بَيْنَهُمَا بِالْعَدْلِ وَأَقْسِطُوا إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُقْسِطِينَ إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ فَأَصْلِحُوا بَيْنَ أَخَوَيْكُمْ ﴾

«(Эй мўминлар), агар мўминлардан бўлган икки тоифа (бир-бирлари билан) урушиб қолсалар дарҳол уларнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Энди агар улардан бирови иккинчисининг устига тажовуз қилса, бас то (тажовузкор тоифа) Аллоҳнинг амрига қайтгунича сизлар тажовуз қилган (тоифа) билан урушинглар! Энди агар у (тоифа тажовузкорликдан) қайтса, сизлар дарҳол уларнинг ўртасини адолат билан ўнглаб қўйинглар. (Мудом) адолат қилинглар! Зе­ро Аллоҳ адолат қилгувчиларни суюр. Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир» (Ҳужурот: 9, 10).

Аллоҳ таоло улар ўртасини ислоҳ қилишга буюрар экан, гарчи урушаётган бўлсаларда уларни бизга «биродар» еб атади. Уларни эса биродар бўлганлари учун бир сафда туришга амр қилди. Лекин қимор шу биродарликни бузиб, ўрнига ўзаро гина, адоват, нафрат ҳамда Аллоҳ таоло ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам таъқиқлаган айрилиқни пайдо қилади.

Агар буни билган бўлсак, қиморнинг зарарларини ҳамда ундан йироқ туришимиз зарурлигини ҳам билиб оламиз.

Саккизинчи: қимор Аллоҳнинг зикридан тўсади.

Аллоҳнинг зикридан тўсиши ароқ ва қиморнинг ҳаром эканига бошқа бир далилдир. Бу Аллоҳ таолонинг ушбу оятида келган:

﴿ وَيَصُدَّكُمْ عَنْ ذِكْرِ اللَّهِ ﴾

«Ичкилик, қимор сабабли шайтон ўрталарингизга буғзу адоват солишни ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос!» (Моида: 91). Ушбу шайтоний ўйинда катта фасод бўлиб, у Аллоҳнинг зикридан тўсади. Бу, ҳаммага маълумдир. Чунки қиморбозлар пул тикмай шунчаки ўйнашса ҳам, узоқ вақтларини бекорга ўтказадилар ва қиморлари билан «лаззатланадилар». Шу ўйин билан кўнгиллари ёришиб, тасалли олишаётганини ўйлайдилар. Энг бебаҳо неъматлари – вақтларини шу ўйинда зое қилиб, Аллоҳнинг зикридан тўсадилар ва ўйин–кулгуга машғул бўладилар:

﴿ نَسُوا اللَّهَ فَنَسِيَهُمْ ﴾

«Улар Аллоҳни унутишгач, Аллоҳ ҳам уларни унутди» (Тавба: 67).

Биз қиморбозларга шундай деймиз: Беҳуда кетган ушбу вақтингизда Аллоҳнинг зикри билан шуғуллансангиз яхши бўларди. Аллоҳни ёдга олинг, Коинот ҳақида тафаккур қилинг! Ахир сизларда вақтингизни фойдали ўтказишингиз учун жуда ҳам кўп нарса бор–ку! Бу ўйинларнинг на динга ва на дунёга фойдаси бор! Улар сизларни Аллоҳнинг зикри, дуоси ва ибодатидан тўсиб, ғофиллик ва қалбингизнинг қорайишига сабаб бўлади.

Тўққизинчи далил: қимор намоздан тўсади.

Қиморнинг намоздан тўсиши ҳам ҳаммага маълум. Ушбу шайтоний ўйин билан банд бўлганлар кўпинча вақтларини намозни ўқимаслик, кўплаб ибодатларни қилмаслик билан ўтказадилар. Агар ўқиб, қилишса ҳам хато ва васвасалар билан адо этишади. Аксар пайтларда эса кечалари билан қимор ўйнаб, бамдод намозига тура олмайдилар! Ҳатто бошқа намозларни ҳам ўз вақтида ўқишмайди. Масжидлардаги жамоатга эса чиқишмайди! Бу, қиморнинг ҳаром эканига ҳужжат эмасми?!

Ўнинчи далил: қимордан воз кечишга буюриш.

Аллоҳ таоло:

﴿ فَهَلْ أَنْتُمْ مُنْتَهُونَ ﴾

«Энди тўхтарсизлар?!» деди (Моида: 91). Бу, қиморнинг ҳаром эканига ёрқин далилдир. Аллоҳ таоло биздан ундан тўхташимизга буюрди. Тўхташ эса қимордан воз кечиб, тавба қилишдир. Шунинг учун ушбу оят нозил бўлганида саҳобалар: Тўхтадик! Тўхтадик!,– дея айтган эдилар (Термизий 3049; Насоий 5540; Имом Аҳмад 378). Яъни, ичкилик ичишдан, қимор ўйнашдан ва бошқа ахлоқсизликлардан тўхтадик,– дейишган эди.

Аллоҳ таоло: «Энди тўхтарсизлар?!» деди (Моида: 91). Ушбу салмоқлаб сўраш сўров учун эмас, балки талаб учундир. Яъни: Тўхтанглар! Қачонгача тийилмайсизлар?! Қачонгача бу ўйин билан банд бўласизлар?! Бу ишларни тўхтатиш вақти келмади?! Унинг зарарларини билмадингларми?! Энди тўхтанглар?!

Саҳобалар: Хўп, тўхтадик!,– дедилар.

Булар – қиморнинг ҳаром эканига далолат қилган Қуръон Каримдан ўнта ҳужжатдир. Валлоҳу аълам.

● Қимор ўтиришларидан мисоллар

Қимор ўйнашнинг ҳаром эканининг далиллари билан танишгач, бу ўйиннинг баъзи турларини гарчи ҳаммага маълум бўлсада айтиб ўтайлик.

Бекорчилар ўйнайдиган барча ўйинлар хоҳ пул тикилган ва хоҳ тикилмаган бўлсада, қимордир. Барча машҳур ўйинлар қимор деб аталсада, кўпинча пул тикилган ўйинларнигина қимор деб аталади.

Одам, кўнглини очиш учун ўйнаб, вақтини зое қилаётган барча ўйинлар Аллоҳнинг Қуръонидаги оятлар билан ҳаром қилинган эканини билиши шарт:

﴿ وَمِنَ النَّاسِ مَنْ يَشْتَرِي لَهْوَ الْحَدِيثِ لِيُضِلَّ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ بِغَيْرِ عِلْمٍ وَيَتَّخِذَهَا هُزُوًا أُولَئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ مُهِينٌ وَإِذَا تُتْلَى عَلَيْهِ آيَاتُنَا وَلَّى مُسْتَكْبِرًا كَأَنْ لَمْ يَسْمَعْهَا كَأَنَّ فِي أُذُنَيْهِ وَقْرًا ﴾

«Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар билимсизлик билан (ўзгаларни) Аллоҳнинг йўлидан оздириш учун ва у (йўлни) масхара қилиш учун беҳуда сўз(лар)ни сотиб олур. Ана ўшалар учун хор қилгувчи азоб бордир. Қачон унга Бизнинг оятларимиз тиловат қилинса, гўё уларни эшитмагандек, гўё қулоқларида оғирлик-карлик бордек кибру-ҳаво билан юз ўгириб кетур» деди (Луқмон: 6, 7).

Ушбу оят мазкур бекорчи қиморбозларга нақадар муносиб–а! Ушбу ятларни қимор ўйнаётган одамларнинг олдига бориб ўқиб берсангиз, сиздан интиқом олиш пайига тушадилар ёки аччиқланиб, сиздан қочадилар! Уларнинг қочишлари қуйидаги оятда баён қилинган:

﴿ وَإِذَا تُتْلَى عَلَيْهِ آيَاتُنَا وَلَّى مُسْتَكْبِرًا كَأَنْ لَمْ يَسْمَعْهَا كَأَنَّ فِي أُذُنَيْهِ وَقْرًا ﴾

«Қачон унга Бизнинг оятларимиз тиловат қилинса, гўё уларни эшитмагандек, гўё қулоқларида оғирлик-карлик бордек кибру-ҳаво билан юз ўгириб кетур» (Луқмон: 7).

У, Қуръонни эшитмаслик учун қулоқларини беркитади. Ҳолбуки, бундан илгари хотиржам, хурсанд, қимори, ботили ва ўйини билан хуррам эди. Сиз унга Аллоҳнинг оятлари ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларидан ўқиб берсангиз ёки қимор ҳақидаги илмий мақолалардан бирини айтиб берсангиз аччиқланади, сиқилади, сиздан ўч олмоқчи бўлади, қиморини ташлаб, сиз бўлмаган жойга хотиржам ўйнаш учун қочади!

Бундан ташқари, қимор беҳуда нарса бўлиб, беҳуда нарсалар ботилдир. Чунки беҳуда нарса вақтни беҳудага зое қилади. Аллоҳ таоло беҳуда гапларни сотиб олаётган одамларни мазаммат қилди. Қиморбозлар тилга олаётган гапларнинг барчаси беҳуда бўлиб, уни гапирашаётганида қаҳқаҳалар отишади. Ҳолбуки, у гапларнинг ҳеч қандай фойдаси йўқдир.

Бу ўйинлар сўкиниш, айблаш, туҳмат, ҳақорат, лаънатлаш каби ишлардан холи бўлмайди. Чунки улар Шайтон иштирок этаётган ўйинлардир! Шайтон иштирок этаётган ҳар бир нарсада бу ишларнинг ва шайтон қилмишларининг осорлари содир бўлиши муқаррардир.

Шунинг учун ҳам, биз қиморбозларнинг доимо сўкинишаётганлари ҳатто айримлари ўзи ва ота–онасини лаънатлаётганига шоҳид бўламиз. Булар ҳам қиморнинг ҳаром эканига дилал бўла олади.  

 

Қимордан қутилишнинг йўли

Эй инсон, сиз вақтингизни унумли фойдаланишга ва уни зое қилмасликка, жумладан, пул тикиб ёки тикмай қимор ўйнаш билан ўтказмасликка буюрилгансиз.

Бу ўйинларнинг зарарларини билиб, улардан узоқ туришимиз зарур. Бу ўйинларнинг қарта ёки бошқа нарсалар билан бўлишининг фарқи йўқ. Бу ўйинларнинг исмлари фарқли бўлиб, кўнгилларга тасалли бўлиши учун ўйналаётган бўлса бас, ҳаромдир ва қимор ҳукмига тобеъдир. Биз қиморбозларни танишимиз ва қиморни қаерда кўрсак уни йўқотиш учун ҳаракат қилишимиз керак. Қарталарни кўргач йиртиб, ёқиб ташлаган бўлсангиз, бир гуноҳни йўқотган ва ўзгартирган кишилар қаторида бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларининг таҳтига кирган бўласиз: «Ичингиздан ким мункарни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин! ...» (Имом Муслим 186: Имом Аҳмад 11478).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилинган марфуъ ҳадисда қимор ўйнаш ва қиморбозлар билан бирга бўлишни таъқиқлаган амр келган: «Ким нард ўйнаса гўё қўлини чўчқанинг гўшти ва қонига ботирибди» (Абу Довуд 4941; Ибн Можа 3763).  

Яъни, нард ўйнаган одам гўё қўлини чўчқанинг гўшти ва қони билан беябди. Маълумки, чўчқа ифлос нарсадир. Қон эса у одамники ёки гўшти ҳалол ҳайвонники бўлсада ҳаром бўлса, чўчқаники қандай ҳаром бўлмасин?! Ҳаром бўлганида ҳам қаттиқ ҳаромдир!

Агар нарднинг ҳоли шу бўлса, уни ўйнаган одам ўз шарафи, қўли ва ўзини булғаган ҳамда ўзига маънавий нажосатни сурган бўлади!! У, обрўси ва динини ҳимоя қилиш учун бу ботилдан ўзини поклаши керак!

 

Арзимас баҳоналар

Айрим қиморбозлар арзимаган баҳоналарни қилиб: Ҳар иккимиз ҳам рози бўлиб ўйнаяпмиз! Пул тикаётган одамни мажбурланмайди, балки ўз хоҳиши билан тикади! Ютган, ютқизган одамнинг розилиги билан пулни олади,– дейдилар. Биз уларга шундай деймиз: Тўғри, улар пулларини рози бўлиб тикишаяпти. Лекин ҳар иккисининг ҳам ютиб чиқиш орзуси бор. Ютқизган одам ютган одамга нисбатан адоват қилиб, ундан нафратланмоқда ва имконият туғилса интиқомини олишни кўнглига тугмоқда. Ўрталаридаги адоват кучаймоқда. Агар ютган одам ютқазганнинг розилиги билан ёки зўравонлик билан олса эди, ютқазган маҳкамага шикоят қилган ёки куч билан қайтариб олган ёхуд ундан пулини олиб берадиган бошқа бирон кишига мурожаат қилган бўлар эди. Лекин, қиморбоз унинг пулини розилиги билан олгандек кўринсада, аслида, ютқазганнинг кўнгли нафрат ва адоватга тўладир.

Қиморбозлар: Бу ўйинларга банд бўлиб беҳуда гапларни гапирмаймиз ва одамларни қораламаймиз,– дейдилар!!

Ҳа, улар: Биз ўйин билан банд бўлиб, вақтимизни ўтказамиз. Бизга кечалар узун бўлса, кундузларни ҳам узун қилиб ўтказамиз. Ҳатто замоннинг: кеча ва кундузнинг қандай ўтганини билмай қоламиз. Инсон нафси узоқ бўш қолса ва ишсиз ўтирса, зерикиб қолади. Шунинг учун биз қимор ўйнаб тасалли оламиз ва вақтимизни ўтказамиз,– дейдилар.

Улар шу баҳоналарни қилиб, гўё иккита фойдани назарда тутаётганларини айтмоқчи бўладилар:

Биринчиси: улар, гумонларича, банддирлар ва бу бандлик уларни бошқаларнинг шарафи ҳақида апиришга имкон бермайди.

Иккинчиси: улар қимор билан вақтлари ва кундузларини ўтказиш ҳамда вақтларнинг узунлигини сезмаслик учун шуғулланишаётганларини айтмоқдалар. Чунки улар зериктирувчи бўш вақтларининг кўплигидан, вақтларини ўтказадиган ишлари йўқлигидан шикоят қилишиб, зерикишлари ва чарчоқларини йўқотадиган иш билан шуғулланишни хоҳлашларини айтадилар.

Биз уларга шундай деймиз: биринчи ҳужжатингиз яроқсиздир. Чунки сизларга одамларнинг обрўлари ҳақида гапириш на буюрилган ва мажбурийдир. Одамларнинг шарафи ҳақида гапиришга сизларга ким буйруқ берди?! Уларнинг шарафи ҳақида гапириб гуноҳкор бўлишингизга биронта ҳожат йўқ.

Бундан ташқари, қиморбозлар саводсиз бўлиб, таълим олишга қизиқмайдилар. Шунинг учун бўш вақтлари кўпаяди ва уни Аллоҳнинг зикри билан ўтказишмайди. Уларнинг Қуръон ва суннатни ўрганишга эҳтиёжлари бўлсада, вақтлари бўш, қарта ўйнаш билан умр ўтказишади!

Биз уларга шундай деймиз: нега бу ўйинларнинг ўрнига вақтингизни ўрганиш, китобларни мутолаа қилиш, (Аллоҳнинг мўъжизаларини) эслаш ва бошқа (фойдали) нарсалар учун сарф этмайсизлар? Шундай қилсангизлар ўзларингиз учун фойдали бўлади–ку!  Дунёвий ишлар билан шуғуллансангизлар ҳам яхши бўларди. Чунки, дунёвий ишлар билан шуғулланиш ҳам мубоҳдир. Сизларнинг дунёвий ишлар – тижорат, саноат ва ҳунармандчилик билан шуғулланишингиз, матлабдир. Бу ишлар билан шуғуллансангиз даромад қиласиз ва ҳалол тирикчилик ўтказасиз. Кунларингиз, ойларингиз ва йилларингизни бекорчилик, чарчоқ ва зерикишсиз ўтказасиз. Дунёвий даромадларни қўлга киритиб, зарарли бўлган бу ўйинлардан ва бу гуноҳлардан қутиласиз.  

Эй мусулмон, агар дунёвий иш ва касбларга эҳтиёжингиз бўлмаса ва бўш вақтингз бўлса зикр, тасбиҳ, такбир ва шукроналар айтинг. Вақтингизни Аллоҳнинг Ердаги ва осмонлардаги махлуқотлар ҳақида тафаккур қилиш, Аллоҳнинг мўъжизалари ва Аллоҳнинг борлигига далолат қиладиган алмоатлардан ибрат олиш билан ўтказинг. Бундай қилишингиз вақтингизни беҳуда ўйинлар билан ўтказишингиздан кўра афзалдир. Шулар билан банд бўлсангиз вақтингизни бошқа нарсаларга эҳтижманд бўлмай ва зерикмай ўтказасиз.

«Қимор ўйнасак бошқаларнинг шарафлари ҳақида оғиз очмаймиз» деяётган одамларга шундай деймиз: Сизлар хоҳ қимор ўйнанглар ва хоҳ ғийбат, чақимчилик ва миш–мишлар билан шуғулланинглар, фарқи йўқ: гуноҳкорсизлар. Чунки бир гуноҳни қилмай, унга ўхшаган бошқа гуноҳни қилаяпсизлар. Худди, бировнинг ўчоғидаги қўрини қўлга олиш учун мардикорлик қилаётган одамга ўхшаяпсизлар! Бир гуноҳдан воз кечиб, иккинчисига қўл ураяпсизлар! Миш–мишни ташлаб, қимор, беҳуда нарса ва ботил билан шуғулланамиз, деяпсизлар. Ахир бу ҳам, у ҳам ҳаром–ку! Сизлар ҳаромнинг бир эшигини қоқмай, иккинчисини қоқаяпсизлар, холос!

Биз уларга яна шундай деймиз: Сизлар миш–мишга муҳтож ҳам, уни қилишга мажбурланган ҳам эмассизлар! Жим турсангизлар ҳам бўлаверади. Бировнинг шарафи ёки номусига тегмайдиган, камситувчи, айбловчи, ғийбат ва чақимчиликни ифодаламаган гапларни гапирсангизлар ҳам бўлаверади ва бу билан на қимор ва на бошқа беҳуда ўйинларни ўйнашга эҳтиёжингиз қолмайди.

 

Қимор турлари

Юқорида айтиб ўтилганлардан, қарта ва бошқа шайтоний ўйинларни пул тикиб ўйнаш қимор ва унинг ҳаром экани маълум бўлди.Тикилган пул гарчи розилик билан тикилган бўлса ҳам, ҳаромдир. Чунки, бу розилик уни ҳалол қила олмайди. Ҳар бир одам ўзининг пулини Аллоҳ машруъ қилган чегаралар ичидагина сарфлаши мумкин. Зеро Аллоҳ таоло эгаси ўз ризоси билан сарф этсада, судхўрликни ҳаром қилди. Чунки бу ишда икки тарафдан бирига катта зиён бор. Шунинг учун, судхўрлик ҳаромдир. Бинобарин қимор ҳам, эгаси ўз розилиги билан ва чин юракдан пулини тиксада, ҳаромдир. Чунки қиморда, юқорида сабаблари айтиб ўтилгани каби, бир тараф зиён кўради.

Кўп одамларнинг мубоҳ эканини гумон қилиб, турли қимор ўйинларини ўйнашаётгани ва катта миқдордаги ютуқларни ҳалол дея олишаётганига гувоҳ бўламиз. Бу турдаги ўйинлардан бири одамларни алдаб тузоқларига тушириш учун қилинаётган алдамчи реклама ва эълонлардир. Аслида, бу ишлар мақтовга лойиқ эмас балки қимордир! Чунки дўкондорлар ўз молларини сотиб олиш учун одамларни гўё қимор ўйнагандек алдамоқдалар. Одамлар ҳам у ишларнинг айтилгандек эмаслиги, балки бу ўйинда белгиланган эвазни олмаган бўлса ҳам, нарх оширилганини кўрмоқдалар.

Бундай фаолиятни реклама қилаётганлар одамларни чақираётган пайтларида самимийдек кўринсаларда, аслида харидорлардан катта даромад кўрадилар.

Қимор турларидан бири, айрим савдогарларнинг молларини сотиб олишлари учун харидорларга совринлар тайинлаши ҳам киради. Улар: Фалон молдан фалонча сотиб олган харидорга ўнта соврин берилади, деб эълон қиладилар ва одамлар ўша совринлардан биттасини қўлга киритиш учун молларга парвонадек ёпишадилар.

Натижада эса савдогарлар ҳақлари бўлмаган катта миқдордаги мол ва даромадга эга бўладилар. Кампания тугагач совринларни дўстларидан бирига бериб: Ютуқ фалончига чиқди!,– деб эълон қиладилар. Бу ютуқларни қўлга киритиш учун узун вақтларини сарф этганлар эса, қўллари қуруқ қолаверади!

Ҳатто бу рекламаларни сигарет ва бошқа ҳаром қилинган моллар учун ҳам уюштирдилар ва сигаретфуруш ва уларнинг ҳамтовоқлари одамларни кашандаликка тарғиб қилиб: Ким фалон ва фалон пакетларни соврин эълон қилинган ёрлиғи билан олиб келса, соврини бор деб, ҳаром нарсаларни истеъмол қилишга тарғиб этмоқдалар! Мақсад эса, одамларга молларини қиммат нархга сотишдир. Улар, масалан, машинагача қўйиладиган совринлар билан одамларни молларини сотиб олишлари учун рағбатлантиришни, истеъмолчи ва камбағаллар ҳисобига даромад ва бойликлари кўпайишинигина назарда тутадилар, холос. Чунки харидорлардан бири: Бир ёки икки ёки беш риялни сарф қилсам нима қилибди? Бу менга зиён қилмайди–ку?! Агар ютиб чиқсам минг ёки икки минг ёхуд ўн минглик совринга эга бўламан!,– деб ўйлайди. Бироқ берган беш риёли билан гуноҳ ишнинг қилинишига ёрдам бераётганини билмайди. Агар ўша пулини сарф қилмаса, бошқа бирон эҳтиёжига яраб қолар эди. Бу харажати одамларнинг молларини ноҳақ олишга, тўғрироғи, тортиб олишга ҳаракат қилаётган золим ва тажовузкорларга ёрдам беришидан кўра яхшироқ бўлади.

«Лоторея» деб аталган ўйин ҳам қимордир. Лотореянинг хилма–хил тури бор. Катта Уламолар Ҳайъати ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси томонидан лотореянинг ҳаром ва қимор экани ҳақида фатво чиқарилган.

(Савдода) найрангбозлар қилаётган ишлар ҳам қимор ҳисобланади. Чунки, уларнинг иши ҳам шайтонийдир. Афсуски, бу иш бу ва бошқа Исломга мансуб ва мансуб бўлмаган ўлкаларда ҳам кенг тарқалди. Сабаби, айрим одамлар шайтонларни ишга соладилар ва одамни сеҳрлаб, молларни бошқа сифатлари билан кўрсатадилар, кўзбўямачилик қиладилар. Натижада харидор асли бошқача бўлган молни сотиб олади. Улар қилаётган барча ҳийлалар – шайтонийдир. Харидор булардан бехабар, уларнинг молларини сотиб олади, тўғрироғи эса, улар билдирмай сеҳрланган харидорнинг чўнтагини қоқиб олишади!!

Шунинг учун ҳам, бу – найрангбозлар ноҳақ даромадни қўлга киритиш учун одамларга қурган шайтоний ҳийла – қимордир. Бундай одамлардан эҳтиёт бўлиш, уларнинг шайтоний ҳийлаларидан ва барча ишдан илгари уларнинг шайтоний жодугарлар эканидан бохабар бўлиш керак!

Улар бу найрангларини шайтон кўмаклашганидагина қила оладилар. Шунинг учун улар шайтонга яқинлашадилар, унинг исмини чақирадилар, гоҳида шайтонга сиғиниб: рукуъ ва сажда қиладилар. Гоҳида Аллоҳга қилишлари керак бўлган ибодатларни қилмайдилар. Нажас ишлар билан банд бўлиб, шайтонга итоат этадилар. Шунга ўхшаш, бошқа ишларни ҳам уялмай қилаверадилар!  

Шайтон инсоннинг кўзига ҳар хил суратда намоён бўла олади. Чунки Аллоҳ таоло унга ва унга ўхшаган бошқа жинларга бу хусусиятни берган.

Агар  инсон шайтоний хусусиятга бурканса одамларнинг кўзини бўяши, масалан, бир рияллик банкнотни юз риял қилиб кўрсатиши ва: менга фалон ва фалон нарсалардан беринг, деб узатиши ва қайтимини харидор сезмаган ҳолда олиб кетиши мумкин!!  

Шайтоний макр ва қилмишлари кўпайган бундай одамлар – қиморбоздирлар. Улар бу ишлари билан одамларнинг пулларига шайтоний ҳийлалар билан эга бўлишмоқда.   

 

Шариат ва ҳалол тирикчилик манбаи

Аллоҳ таоло бизга динимизнинг салоҳияти бўлган нарсаларни баён қилганидек, дунёмизнинг салоҳияти бўлган нарсаларни ҳам кўрсатиб берди.

Аллоҳ таоло пулни қандай топиш йўлларини кўрсатиб, уни зое қилишни таъқиқлади. Бу – Аллоҳниг бандаларига бўлган меҳрибонлиги ҳамда манфаатларига йўллашга далилдир. Чунки, инсон ҳаётида мулкка эга бўлишга эҳтиёжни ҳис этади. У ўзи, эҳтиёжлари ва қарамоғидаги кишилар учун харажат қиладиган пулга муҳтождир.

Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Динимизни яхши билишимиз учун бизга ҳалол тирикчилик йўлларини, зарарли ҳаром тирикчилик йўлларини хоҳ шахсий ва хоҳ умумий баён қилганидек, баён қилиб берди. Агар ҳалол тирикчиликка чекланиб, ҳаром нарсалардан сақлансак қилган меҳнатимиз ва топган пулу бойлигимизга барака берилади. Агар ўзимиз ва фарзандларимизнинг танаси ҳалол билан озиқланса, қалбимиз, сўнгра эса амалларимиз солиҳ бўлади. Бунинг зидди ўлароқ қайсидир бир қимор ёки фолбинлик ва бошқа ҳаром йўллар билан озиқлансак, ҳаром билан озиқланган тана азобга гирифтор бўлишга лойиқдир. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ҳаром билан ўсган ҳар қандай гўштга жаҳаннам лойиқдир» ҳадиси нақл қилинган (Табароний «Мўъжамул кабийр» 15629). Яъни, ҳаром билан озиқланган. Аллоҳ таоло бу ҳақда:

﴿ سَمَّاعُونَ لِلْكَذِبِ أَكَّالُونَ لِلسُّحْتِ ﴾

«Улар ёлғонга қулоқ берувчи ҳаромхўр кимсалардир» деган (Моида: 42).

Агар инсон қимор, фолбинлик ва бошқа ҳаром касблар билан озиқланиб ўсса ва бу молларини фарзандларига мерос қилиб ташлаб кетса, ушбу ҳаром нарсалар билан озиқланган тана, Аллоҳ сақласин, жаҳаннамга ёнилғи бўлади. Бу унинг охиратда азобланишига зоди роҳила бўлади. Бунинг акси ўлароқ, ўзини ҳаром нарсалардан ҳимоя қилса ва ҳалол нарсаларни топишга ҳаракат қилса, бунинг катта фойдалари бўлади.

Айрим Ислом душманлари ва даҳрийлар: Шариат нега одамларнинг мулкларига аралашади? Одамлар ўз мулкларини бошқаришда эркин бўлиб, қўлларига тушган нарсага эга бўлишлари мумкин!,– дейишади. Улар шариатни ибодатлар, ғайб ишлари ва шуларга ўхшаган бошқа нарсаларгагина чеклаб қўйишади!

Бундай гапларни айтаётганлар – шайтоннинг элчиларидир. Улар – одамларни мулкка эгалик қилишларида нимани хоҳлашса қилаверадиган, пулларини хоҳлаган кишиларига беришадиган ва ҳалол ва ҳаромни олаверадиган, қўлларидаги нарсаларини хоҳлаган исрофлари, маишатлари,  ўғирликлари ва бошқаларнинг молларини ноҳақ ейишларида ҳеч бир маломатсиз, айбловсиз эркин бўлишлари керак, деб чорлаётган куфр ва даҳрийлик даъватчиларидир.

Бу душманлар одамларга молларини хоҳлаган жойларидан олаверишларига рухсат берадилар ва ҳатто: Қўлимга тушган барча нарса – ҳалолдир,– дейдилар. Уларга ўғирланган, тортиб олинган ёки қиморда ютиб олинган пул ёки мулкларнинг фарқи йўқдир. Уларнинг ҳаром қилинган нарсаларга шариатнинг аралашишидан ҳузурлари бузилади ва шариатнинг жойи масжидлар эканини уқтириб: Шариатнинг муомала, тузум, аҳком, шартнома, мулкчилик, мулкларни айирбошлаш ва бошқа молиявий муомалаларда ўрни йўқдир!,– дейишади. Бу шайтонлар ва шайтон гумашталари шу гапларни тилларига олишади!!  

Бу ҳужжатларнинг яроқсиз экани шубҳасиздир. Чунки шариат инсон манфаати бўлган барча нарсага «аралашади» ва бизга динимизда бўлсин ёки бўлмасин салоҳиятимиз бўлган нарсаларни қилишни буюриб, зарар қиладиган нарсаларни таъқиқлайди.

Шариат бизга эътиқодимиз ва қалбимиз боғланиши керак бўлган таълимотларни баён қилганидек, Аллоҳнинг розилигини топадиган муомалалар, кўнгилли ибодатлар ва бошқа ишларни қилишни ҳам кўрсатиб беради. Жумладан, одамлар ўртасида қилишимиз керак бўлган ишларни, ҳалол ризқни топиш омилларини, сақланишимиз керак бўлган ҳаром нарсаларни баён қилганидек, кўрсатиб берди.

Бундан ташқари мусулмонлар билан қилган пайтимизда дўстлик ва ҳамкорлик ёки нафрат, адоват ва бошқа нохушликлар туғиладиган муомалаларни ҳам баён қилди.

Шунингдек, шариат ҳалол ризқ дуоларнинг ижобат бўлиши, икки дунёнинг саодат омили эканини ҳам уқтирди. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Аллоҳ покдир ва пок нарсаларни қабул қилади. Аллоҳ мусулмонларга пайғамбарларга буюрган нарсаларни буюрди ва:

﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُلُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُمْ ﴾

«Ҳой мўъминлар, сизларга ризқ қилиб берганимиз ҳалол ризқларни истеъмол қилинглар!» (Бақара: 172);

﴿ يَا أَيُّهَا الرُّسُلُ كُلُوا مِنَ الطَّيِّبَاتِ ﴾

«Ҳой пайғамбарлар, пок нарсани енглар!»– деди (Мўъминун: 51), дедилар. Сўнгра узоқ сафарда бўлгани боис сочлари тўзғиган ва устлари чанг бўлган кишининг самога қўлларини очиб: Роббим! Роббим! ..., дейишини тилга олдилар–да: «Унинг овқати ҳаром, ичгани ҳаром, кийгани ҳаром ва ҳаром билан озиқланган экан, унинг дуолари қандай ижобат бўлсин?!»– дедилар»  (Имом Муслим 2393; Термизий 2989).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу билан ҳалол нарса дуоларнинг ижобат бўлиш, ҳаром эса рад этиш ва қабул бўлмаслик омили эканини ифодаладилар. Шунинг учун ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуолари ижобат бўладиган кимсалар қаторида қандай бўлиш мумкинлиги ҳақида сўраган Саъд разияллоҳу анҳуга, озиқ–овқатларини пок – ҳалол қилишга амр этдилар ва: «Таомингни ҳалол қил, дуолари мустажоб кимсалардан бўласан!»– дедилар (Табароний «Мўъжамул Авсат» 6495).

Бу, анави ёғийлар учун раддиядир. Биз уларга шундай жавоб берамиз:

Аллоҳ таоло ҳалол озиқ–овқатлар дуоларнинг ижобати, ҳаромлари эса раддиясига сабабдир. Сизлар одамнинг қўлига тушган барча молларини олишига, ўғирлик, талончилик қилишига, қимор ўйнашига, шаръий нуқтаи назардан ҳалол ёки ҳаромлигига қарамай бойликни қўлга киритишига рухсат бердингиз ҳамда унинг дуоларини ижобат бўлмаслиги ва охиратда азобланишига сабабчи бўлдингиз!

 

Сўнгги насиҳат

Уламолар ҳалол нарсалар билан озиқланиш эътиқоднинг соғломлигига сабаб бўлишини таъкидлаганлар. Шунинг учун ғизойингиз ва тирикчилигингиз ҳалол бўлса, эътиқодингиз ва қалбингиз ҳам соғлом ва мусаффо бўлиб, унга шайтон васвасалари ва шубҳалар таъсир қилмайди.

Бу – шайтоний ҳунар – қиморбозлик ва ҳаром касблар билан шуғулланаётган одамлар учун насиҳатдир. Насиҳатимиз: улар бу ишларни шайтоннинг чақириғи билан қилаётганликларини билсинлар ва нафсларини тийсинлар! Шайтонга осий бўлиб, Раҳмонга итоат этсинлар!  Бу ҳийлаларнинг барчаси шайтон ҳийлалари, Қуръон ва суннатда ҳаром қилинган эканини унутмасинлар! Улар қачон юракдан тавба қилсалар, Аллоҳ уларнинг тавбаларини қабул қилади. Ўша пайтгина ҳаром нарсалардан қутилишмоқчи бўлишса, Аллоҳ уларга имкон беради. Агар тавба қилганларидан кейин қўлларига қимор ёки бошқа ҳаром йўллар билан бошқаларнинг моллари тушса, уларни эгаларига қайтаришлари ва: Фалончи, бу молларни сендан қимор орқали ютиб олган эдим,– деб айтиши лозим бўлади. Агар қўлидаги моллар ичидан қайси бирини ҳаром йўллардан топганини билмаса, уларнинг бир қисмини ютиб олган одамларининг номидан садақа қилиб, ўзини гуноҳдан сақлаши мумкин. Зеро унинг пешона тери билан топган ҳалол моли ҳаром молларга қўшилмасин. Ҳаром нарса ҳалол молга қўшилса, ҳалол мол ҳам шубҳали бўлиб қолади. Бундай пайтда банда молининг ҳаммасидан воз кечиши ёки уни ишлатмаслиги керак. Бу эса анчагина машаққат туғдиради.

Бундан қутилишнинг ҳийласи жуда ҳам осондир: ҳаром нарсани ҳалол нарсага қоришишдан илгари, агар қоришган ва ажратиб олиш қийин бўлса, ҳаром миқдорини садақа қилишдир.

Шу билан халқ ичида ёйилган, талабгор ва чақирувчилари кўпайган қиморга тааллуқли мавзунинг бу ўрнагини ифодалашни тўхтатамиз.

Аллоҳ таолодан бизни Ўзи рози бўлган ва суйган нарсаларга муваффақ қилишини сўраймиз. Дарҳақиқат, У барча нарсага қодирдир.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳ, Унинг оиласи ва асҳобларига салавоту саломлар йўлласин. 

 

                                                   

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Sun, 11 Mar 2012 14:34:23 +0000
Диний масъулиятимиз (Шайх доктор Сафар Ҳаваалий) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4481:dinii-siulijaiiz-shih-dr-sfr-vlii&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4481:dinii-siulijaiiz-shih-dr-sfr-vlii&catid=211&Itemid=104 Диний масъулиятимиз

Муаллиф: Шайх доктор Сафар Ҳаваалий

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа: وَاجِبُنَا تُجَاهَ دِينِنَا

·                                

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир... Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳ таоло Унга, Унинг оиласи, асҳоблари ва уларнинг йўлига Қиёмат кунигача издош бўлганларга салавоту саломлар йўлласин.

Сўнг ...

1 – Муҳаммадий пайғомнинг юборилиш сабаби

Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни бу жаҳонга жаҳолату залолатлар, фитнаю бидъатлар, хурофоту зулмлар, одамларни қул қилиш ва туғён қутириб мавж урган пайтда, мушриклар ёқтирмасада, барча динлар устига ғолиб бўлиши учун ҳидоят ва ҳақ Дин билан: Бу дин ўзидан аввалги барча динларни бекор қилади ва бутун башарият учун келди,– дея ҳайқириш учун юборди ва бу ҳақда шундай деди:

﴿ وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا رَحْمَةً لِلْعَالَمِينَ

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), дарҳақиқат Биз сизни барча оламларга фақат раҳмат (яъни Аллоҳнинг раҳмати-жаннатига етаклагувчи) қилиб юбордик» (Анбиё: 107);

﴿ وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا كَافَّةً لِلنَّاسِ بَشِيرًا وَنَذِيرًا

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Биз сизни шак-шубҳасиз, барча одамларга: (мўминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтгувчи, (кофирларни эса дўзах азобидан) огохлантиргувчи бўлган ҳолингизда, пайғамбар қилиб юбордик» (Сабаъ: 28).

Аллоҳ таоло одамларга: Зулм, тажовуз, император, қирол, раввин ва роҳиблар каби инсонларга қул бўлишнинг вақти ўтди, деб айтиш учун Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни юбориб, ҳидоят ва тавҳид қуёшини порлатиб, бутун жаҳонга шундай нидо қилдирди: «Кисро ўлса, ундан сўнгра Кисро бўлмайди. Ҳирақл ўлса, ундай кейин Ҳирақл бўлмайди. Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, уларнинг хазиналари Аллоҳ йўлида сарф этилади!» (Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривояти. Имом Бухорий 3120, 3121; Имом Муслим 2918; Термизий 2216; Имом Аҳмад 7184, 7266).

Аллоҳ таборака ва таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни башариятни қийноқ берган кишанлардан, Аллоҳдан йироқлаштирган ва охират кунини унуттирган шаҳватлардан, Аллоҳ йўлидаги қароқчилар амалга ошираётган залолат ва хурофотлардан озод қилиш учун юборди. Бу қароқчилар одамларни Ҳақ диндан тўсар, ўзлари танлаган динни безаб кўрсатишар эди. Тоғутларни парчалаган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга инсон ҳурмати, башариятнинг саодати, нажоти ва ҳуррияти Ислом билангина рўёбга чиқиши ҳамда Исломдан аввалги динларнинг барчаси бекор бўлганини ўргатиш учун келди. Чунки Аллоҳ таоло:

﴿ إِنَّ الدِّينَ عِنْدَ اللَّهِ الْإِسْلَامُ

«Дарҳақиқат, Аллоҳ наздидаги дин – Исломдир» деган эди (Оли Имрон: 19).

Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни Иброҳим алайҳиссаломни пайғамбарлик учун танлаб, қалблар интилган, эзгулик ва ҳақиқат нозил бўлган, нур чашмаси бутун Коинотни жумладан Ерни ёритган ушбу Кўҳна Каъбани қуришга буюрган жойда юборишни хоҳлади.  

2 – Бу дин

Аллоҳ таоло бу дин билан дунёнинг барча бурчагидаги ушбу маданият ўртасида кураш бўлишини хоҳлади. Бу дин Аллоҳнинг марҳамати билан, ҳақиқатдир. Душманлари унга қарши қанчалар шиддатли ҳужум қилишсада кучайиб, уларнинг қалбларига ҳам йўл топган. Бугунги душманларнинг салибчи аждодлари, Ислом Оламига келиб уруш қилиб кўрдилар. Бироқ уларнинг аксари Шом, Ироқ, Миср ва бошқа ўлкаларда Ислом динини қабул қилдилар, бошқалари эса ўз юртларига қайтар эканлар Ислом маданиятининг бир шуъласини бирга олиб қайтдилар. Мўғул татарлар ҳам босқинчилик урушлари билан келиб, Ислом Оламини талон–тарож қилдилар. Бироқ Аллоҳниг динига тўп–тўп бўлиб кириб, ҳозирги кунда мусулмонлар орасида саф тортмоқдалар.

Бу сафар ҳам Аллоҳ таолодан иккинчи зафар келишини, бу дин уларнинг қалбларига ғолиб келиб, бутун инсоният қалбига ҳужум қилишини тилаймиз. Чунки Ислом дини ҳақ бўлиб, одамларнинг қалби уни қабул қилиш учун фитратланган.  

Аллоҳ йўлига чақиришнинг фарзлиги

Қалбларга ҳужум қилар экан Исломнинг бу ажойиб хусусияти бизни қизиқтирмайди ва Исломни ёйиш ва унга даъват этишдаги масъулиятимизни соқит қилмайди. Агар Аллоҳ таоло хоҳласа эди, бутун инсоният иймон келтирган бўлар эди. Бироқ У, бандаларининг энг афзали, сараси ва Аллоҳга мукааррами бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни юборди ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Бадр, Уҳуд, Аҳзоб ва бошқа жангларда шу дин барпо бўлиши ва ёйилиши учун жонбозлик кўрсатди.

Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай жонбозлик кўрсатган бўлсалар, биз – Унинг издошларининг ҳам Исломнинг ёйилишида ҳаракатимиз ва ролимиз бўлиши керак. Боён ўз моли, олим илми, обрўдор обрўси, қўйингки, ҳар бир киши Аллоҳ таоло берган имконият билан динни ёйиши керак.

Чунки Аллоҳ таоло ҳар биримизни шу дин билан мушарраф ва фазилатли қилиб, бошқалардан ажратди. Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу бу ҳақда шундай деган эди: «Биз шундай халқмизки, Аллоҳ таоло бизни Ислом билан шарафли қилди. Исломдан бошқа нарсаларда шарафни қидирсак, Аллоҳ хор қилди» (Ҳоким 1/130; Ибн Абу Шайба 7/10, 93).

Ислом Оламига кириб келган бу босқинчилар дунё учун келдилар. Улар ўлкаларимизда моддий манфаатларни қўлга киритишларига қараб бизга муҳаббатларини билдирадилар ва мақтайдилар! Аллоҳ таоло эса бизни бутун жаҳонга ҳеч бир куч эга бўлмаган Ислом дини билангина мушарраф қилди. Агар бу динни мангулиги, азамати ва қадриятлари билан пулга сотиб олиш имкони бўлса эди, Ғарб, америкаликлар ёки ҳозирги кунда ҳаётини сақлаб қолиш учун ғоя ва қадриятларни қидириб юрган бошқа бир халқ сотиб олган бўлар эди!!

Кофирларнинг биздан олаётган интиқоми, Ислом дини сабаблидир

Босқинчи халқлар Ислом динининг Аллоҳ тарафидан юборилган эканини билишгач калондимоғликлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган ҳасад ва адоватлари туфайли Ислом динини қабул қилмадилар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Исмоил алайҳиссаломнинг зурриётидан бўлиб, насроний ва яҳудийлар пайғамбарнинг Исҳоқ алайҳиссалом зурриётидан келмагани боис Аллоҳ азза ва жаллага гина, адоват қилдилар ва ўч олиш пайига тушдилар. Босқинчилик муаммоси ортида бу ҳақиқатлар турганини ҳар бир мусулмон билиши шарт. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Жумъа сурасида шундай деди:

﴿ هُوَ الَّذِي بَعَثَ فِي الْأُمِّيِّينَ رَسُولًا مِنْهُمْ يَتْلُو عَلَيْهِمْ آيَاتِهِ وَيُزَكِّيهِمْ وَيُعَلِّمُهُمُ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ

«У (Аллоҳ) омийлар (яъни аҳли китоб бўлмаган илмсиз кишилар) орасига ўзларида бўлган, уларга (Қуръон) оятларини тиловат қиладиган, уларни (ширк ва жаҳолатдан) поклайдиган ҳамда уларга Китоб — Қуръон ва ҳикмат — ҳадисни ўргатадиган бир пайғамбарни (яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-саломни) юборган зотдир» (Жумъа: 2). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам юборилган миллат – Ислом миллатидир.

Аллоҳ таоло бундан кейин биздан илгари яшаб ўтган яҳудий ва насронийларни, жумладан, яҳудийларни тилга олди ва улар учун юкларни кўтариб кетаётган эшакни мисол қилди. Чунки улар Китоб – Таврот омонатига хиёнат қилишган эди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло пайғамбарликни Исмоил алайҳиссалом шажарасига ўтказган ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам юборилган эди. Яъни, пайғамбарлик Шом диёридан ушбу пок ва муқаддас диёрга юборилган эди. Ўша кундан буён Шарқу Ғарб бизга ҳасад қилмоқда. Аллоҳ таоло айтди:

﴿ حَسَدًا مِنْ عِنْدِ أَنْفُسِهِمْ

«Аҳли китобларнинг кўпчилиги сизларни, иймонли бўлганингиздан кейин (яъни ҳозир), уларнинг ўзларига ҳам ҳақиқат очиқ равшан бўлганидан кейин ҳасад қилганлари сабабли куфрга қайтаришни истайди» (Бақара: 109).

Аллоҳ таоло бу ҳасад ва адоватни эслатди ва бизни кўплаб оятларда огоҳлантирди:

﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا عَدُوِّي وَعَدُوَّكُمْ أَوْلِيَاءَ تُلْقُونَ إِلَيْهِمْ بِالْمَوَدَّةِ ﴾

«Эй мўминлар, Менинг душманим ва сизларнинг душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар! Сизлар уларга дўстлик (ҳақида хат-хабар) юборурсизлар, ҳолбуки улар сизларга келган ҳақ (дин ва Қуръон)га кофир бўлгандирлар!» (Мумтаҳана: 1);

﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى أَوْلِيَاءَ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ وَمَنْ يَتَوَلَّهُمْ مِنْكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ ﴾

«Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир» (Моида: 51);

﴿ إِنَّ الْكَافِرِينَ كَانُوا لَكُمْ عَدُوًّا مُبِينًا ﴾

«Дарҳақиқат, кофирлар сизларга очиқ душман бўлган кимсалардир» (Нисо: 101);

﴿وَلَنْ تَرْضَى عَنْكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ قُلْ إِنَّ هُدَى اللَّهِ هُوَ الْهُدَى﴾

«Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар. Айтинг: «Аллоҳнинг йўлигина ҳақиқий йўлдир»» (Бақара: 120);

﴿ وَلَا يَزَالُونَ يُقَاتِلُونَكُمْ حَتَّى يَرُدُّوكُمْ عَنْ دِينِكُمْ إِنِ اسْتَطَاعُوا ﴾

«Улар (кофирлар) қўлларидан келса то динингиздан қайтаргунларича сизлар билан уришаверадилар» (Бақара: 217);

﴿ وَدُّوا لَوْ تَكْفُرُونَ كَمَا كَفَرُوا فَتَكُونُونَ سَوَاءً ﴾

«Улар ўзлари кофир бўлганлари каби сизлар ҳам кофир бўлиб, улар билан баробар бўлиб қолишларингизни истайдилар» (Нисо: 89);

﴿ مَا يَوَدُّ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ وَلَا الْمُشْرِكِينَ أَنْ يُنَزَّلَ عَلَيْكُمْ مِنْ خَيْرٍ مِنْ رَبِّكُمْ ﴾

«На аҳли китоблар (яҳудий ва насронийлар)дан бўлган кофирлар ва на мушриклар сизга Парвардигорингиз тарафидан бир яхшилик (яъни ваҳий) тушишини истамайдилар» (Бақара: 105).

Бу маънодаги оятлар жуда ҳам кўп. Уларнинг барчасини келтириб, тафсир қилишга ҳаракат қилсак,  вақтимиз етмайди. Бу оятларнинг ҳаммаси Ғарбнинг Ислом умматидан интиқом олаётганини ифодалайди.

Шу интиқом руҳи сабаблигина ўзларининг бузилган муҳарраф динларини Тавҳид ўлкасида, Иброҳим алайҳиссалом шериксиз Аллоҳни яктолаш учун қурган Муаззам Каъбага яқин жойларда уялмай ва қўрқмай ёйишмоқда!!

Биз модомики Ҳақ Дин узра устивор турар эканмиз, Аллоҳнинг борлигини инкор этган ёки:

﴿ إِنِّي عَبْدُ اللَّهِ ﴾

«Дарҳақиқат, Мен – Аллоҳнинг бандасиман» (Марям: 30),

 

﴿ إِنَّ اللَّهَ رَبِّي وَرَبُّكُمْ فَاعْبُدُوهُ ﴾

«Албатта Аллоҳ Парвардигорим ва Парвардигорингиздир. Бас, Унга бандалик қилингиз!» (Оли Имрон: 51) деб айтиш учун келган Ийсо алайҳиссаломга ибодат қилаётган минглаб ғарбликларни Ислом динига чақиришимиз керак. Уларнинг ҳар бири бу мамлакатга оёқ босди. Аслида, улар, бизнинг дунёга муккасидан кетганимиз, динимизга лоқайд қолганимиз туфайлигина ўз юртимизда ғолиблик нашъасини суришмоқда. Зеро, Корея, Таиланд ва Филиппинлардан келганига ўн йилдан ошган бўлсада, ҳануз биттамиз улардан бирига Ислом ҳақида бирон марта оғиз очмадик!

Ҳолбуки, америкалик ёки олмонияликлардан бири улар билан на фақат бу мамлакатда балки жаҳонда ёйилиши (илоҳий фармойишлар билан) таъқиқланган Инжил, хоч ва болтил дин ҳақида гаплашмоқда. Чунки Аллоҳ таборака ва таоло Ийсо алайҳиссаломни Исроил ўғилларигагина пайғамбар қилиб юборган! Аллоҳ таоло айтди:

﴿ وَرَسُولًا إِلَى بَنِي إِسْرَائِيلَ ﴾

«... уни бани Исроил қавмига пайғамбар қилади» (Оли Имрон: 51).

Ҳозирги кундаги Инжилларда ҳам ушбу ҳикоя мавжуддир. Суриялик жувон Ийсо алайҳиссаломнинг олдига келиб: Эй Аллоҳнинг руҳи, менга йўл кўрсатинг ёки таълим беринг!,– дейди. Ийсо алайҳиссалом: Сиз Бану Исроилданмисиз?,– деб сўрайди. Жувон: Йўқ, мен сурияликман,– деб жавоб бергач: Мен Исроил ўғилларининиг адашган гуруҳлари учун юборилганман,– деб айтади (Бу ҳикоя фарқли Инжилларда фарқлича айтилган бўлиши мумкин).

Ийсо алайҳиссалом: Римликлар у ёқда турсин, Финикия ёки Сурияда яшаганлар учун юборилмаганман!,– демоқда. Манави ғарбликлар эса Ийсо алайҳиссаломнинг динини бузиб, оламшумул динга айлантиришди! Бу динни жаҳонга ёйиш учун юзлаб балки минглаб жамиятлар, институтлар, факультетлар, касалхоналар, тайёрагоҳлар ва бошқа иншоотлар учун миллиардлаб долларларни сарфламоқдалар. Энди, радиостудиялар, йўлдош орқали узатилаётган телеканаллар ҳақида гапирмасак ҳам бўлади. Бу ҳаракатларнинг барчаси Аллоҳ таоло оламшумул дин бўлишига асло ижозат бермаган ушбу ботил ва бузилган динни дунёга ёйиш учун сарф этилмоқда.

Биз эса, афсуски, алам ва изтироб билан айтаманки, улар каби ҳаракат қилмаяпмиз. Қилаётган ишимиз ҳам арзимас бўлиб, Аллоҳ таолодан унга барака ато этишини сўраймиз. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло динини эъзозлаган кишиларни азиз қилишининг ваъдасини берган.

Бу динга чақириш учун эътибор

Бизнинг Исломий Марказларимиз дунёнинг ҳар жойида нур сочувчи маёқ бўлиши керак. Биз Япония ва Кореяда христиан миссионерлардан кўра кўпроқ ишларни қилишга ҳақлимиз. Биз Ҳиндистоннинг тавҳид ва иймон нури билан бутунлай мусулмон бўлиши учун ҳиммат камарини боғлашимиз шарт. Чунки бу, Аллоҳ таоло Қуръон оятида баён қилган Ислом умматининг сифатидир:

﴿كُنْتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ﴾

«(Эй уммати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз» (Оли Имрон: 110).

Ўзимизни Аллоҳнинг ёрдамидан маҳрум қилиб, йўқлик даражасига етиб келганимизда, ўз ўлкамизда бизга қарши кураш бошладилар. Алий разияллоҳу анҳу: «Қайси халққа қарши ўлкасида уруш олиб борилса, у халқ – хор бўлади!»– деб бежиз айтмаган (Қуртубий тафсири 8/292). Ҳозирги воқеълигимиз ҳам, хорлик ва хўрликдир. Биз шахсий ҳаракатлар билан бирга ижтимоий даъват ҳаракатларига, ихлосга, садоқатли қалбларга, Аллоҳ учун бир дирҳам ёки бир соат вақтни айиришга муҳтожмиз. Аллоҳ Ўзи бу арзимас ишимизга барака берса, ажабмас!    

Шубҳасиз, Ислом уммати бутунича бу буюк вазифа – кураш ва даъватда лоқайдлик қилган экан, ҳеч бўлмаса муваққат ечимларни топишимиз керак. Чунки Араб ярим оролига кофирларнинг кириши мутлақ таъқиқлангандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни Араб ярим оролидан қувиб чиқарган ва Хайбарда оз сонли яҳудийлар, Нажронда эса насронийлар қолишган эди. Вафотларидан олдин эса Хайбар яҳудийлари ва Нажрон насронийларини гарчи маҳаллий аҳоли бўлсаларда, Араб ярим оролидан қувиб чиқаришни васият қилдилар ва: «Араб ярим оролида иккита дин жам бўла олмайди»– дедилар (Баззор 7786). Шу васиятга кўра саҳобалар Араб ярим ооролидан барча кофирларни қувиб чиқардилар ва у ерда мусулмонларгина яшай бошлашди. (Араб ярим ороли – Осиё қитъасининг жанубий ғарбида: Ҳинд океани, Қизил денгиз ва Форс кўрфази оралиғида жойлашган ва ҳозирги кунда Саудия Арабистони Қироллиги, Яман, Уммон Султонлиги, Бирлашган Араб Амирликлари ва Қатар давлатлари жойлашган ярим оролдир).

Ҳатто Умар разияллоҳу анҳу мусулмонлар византиялик, қибтлик ва бошқа ғайри муслимлар яшайдиган жойдан келтирилган савдо молларига эҳтиёжни ҳис этишганида, у тарафлардан келган савдогарларни Мадинаи Мунавваранинг Ҳарамдан йироқдаги Ҳарра деган жойига қадар келишга ва уч кундан сўнгра у ердан айрилишга ижозат берган бўлсада, уларнинг Араб ярим оролида давомий қолишларига рухсат бермаган. Чунки бу, Ислом ва тавҳид оролидир!

Биз ғайри мусимларнинг Араб ярим оролига киришларига (аввало) бепарво бўлдик, кейин эса уларни даъват қилишда лоқайд бўлиб, Ислом ўлкасида айрим ширкат раҳбарларининг ғайри муслим эканидан шикоят қила бошладик! Бу ҳолатга бизни хорлигимиз, хўрлигимиз, кучсизлигимиз ва, афсуски, Аллоҳнинг ёрдамидан бебаҳра қолишимиз олиб келди. Аслида эса, уларнинг бу ярим оролга оёқ босишлари мумкин эмас эди. Агар киришларига зарурат туғилган бўлса, устимиздан динларини ёйиб ҳукм қилиб эмас, итоат ва бўйинсуниб киришлари шарт эди. Улар оммавий ахборот воситаларининг салмоқли қисмини қўлга кирита олмасликлари керак эди. Чунки араб тилида олиб борилаётган эшиттиришлардан бирида гоҳида тонгда, гоҳида эса оқшомда бир киши номидан юборилган мактубни қайта–қайта ўқимоқдалар. Эмишки, бир студент Мадинада ўқигач Маккага кўчиб, эътиқод қилган Ислом дини ботил эканини ўрганибди. Сўнгра дастурни олиб бораётган сухандоннинг жамиятига мактуб ёзганида унга Инжилни юборишибди! Уни ўқигач янги «соғлом дин» – насронийлик динини қабул қилибди! Бизга бу ва бунга ўхшаш ноҳақ нарсаларни тақдим этишмоқда!!

Биз, мусулмонларнинг ҳимматлари ва ҳаракатаридан унумли фойдаланишимиз, эзгуликка чорлайдиган Бошқарув Марказлари таъсис этишимиз лозим. Ишлаб чиқариш корхоналари эгаларининг зиммасида, фасодга қарши кураш ва эзгуликни ёйишда катта омонат бор. Мусулмон ўз динини ўргатадиган одамга эҳтиёжманддир. Чунки мамлакатимизга келар экан, унда баъзи нотўғри одат ва ёмон ахлоқлар бўлиши мумкин. Унга келганида диний таълим берилса яхши бўлади. Акси тақдирда келишининг биз учун ҳеч қандай фойдаси йўқ!

Ғайри муслимнинг эса келмаслиги яхшидир. Чунки Араб ярим оролига ғайри муслимларнинг кирмаслиги ҳақида илоҳий фармойишлар бор. Ҳар бир кимсага тоқатига қараб диний масъулиятлар юклансада, биз масъаланинг асосини ушлашимиз фойдалидир.

Биз ғайри муслимларни Ислом динига чақириш учун бор кучимизни сарф этишимиз, бу мақсадда ўзаро ҳамкор бўлишимиз, ширкат ва корхоналаримизда исломий даъват Марказларини очишимиз, бир неча тилни биладиган ватандошларимиздан фойдаланишимиз керак. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, Уммул Қуро дорулфунунида бир неча тилда гапиришга қобилияти бўлган моҳир ўқитвчилар ва талабалар бўлиб, улар қирққа яқин мамлакатдан келишган. Бундан ташқари, яқинда Ислом динини қабул қилган биродарларимиз ҳам кам эмас.

Ислом динининг одамларга таъсир кучининг мисоли   

Африка қитъасининг ўрта минтақаларида жойлашган Заир жумҳуриятида уй–жой, машина ва бошқа маиший имкониятлари таъминланган ва ойига 25 минг риял (тақрибан 6.5 минг доллар атрофида) маош олган епископ, мамлакатнинг бош епископи бўлиш учун ҳаракат бошлайди. Аснода Аллоҳ таоло унинг Римга бориб, диний таълимотлардан кўпроқ ўрганишини хоҳлайди. Бироқ, ўзи эътиқод қилаётган дин ёлғон ва Аллоҳ таоло қуйидаги оятида баён қилганидек, Исломга қарши фитнадан иборат эканини ўрганади:

﴿يَا أَهْلَ الْكِتَابِ لِمَ تَلْبِسُونَ الْحَقَّ بِالْبَاطِلِ وَتَكْتُمُونَ الْحَقَّ وَأَنْتُمْ تَعْلَمُونَ ﴾

«Эй аҳли китоб, нима учун ўзингиз билган ҳолингизда ҳақни ботилга аралаштирасиз ва ҳақни беркитасиз?!» (Оли Имрон: 71). У ерда барча епископларнинг Ислом дини ҳақ эканини билганлари бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг гапларидан юз ўгирганларига шоҳид бўлади. Ватикандаги епископлар билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва насроний манбаъларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида келган маълумотлар ҳақида мунозара қилади. Қараса, епископларнинг барчаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан юз ўгирмоқда. Сўнгра унинг ўзи кўҳна кутубхонага кириб, қадимги Инжилларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг келиши ҳақида: унинг ким ва қандай шаклда экани, уни Аллоҳ таоло икки Ҳарра оралиғида юбориши, рангги ва сифати қандайлиги,  икки кураги орасида пайғамбарлик муҳри борлиги ҳақида очиқ маълумотлар берганини ўз кўзи билан кўради ва Ватиканда: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир»– дея иймон келтиради! Сўнгра ўлкамизга келиб, араб тилини ўрганмоқчи бўлади. Бу одамга ҳозир мусулмонлар тарафидан 500 риёл ёрдам кўрсатилмоқда!!

Бироқ, черков уни ўз ҳолига қўймаяпти. Унинг ҳозирги ҳолати билан Исломга кирмаган кунларидаги маиший ҳолатини рўкач қилиб, фитна оловига қовурмоқчи. Бироқ, биродаримиз ўзи танлаган йўлда ҳануз устивор турибди!  

Бу одам даллилари билан ҳақиқатни кўрди ва далиллар таъсирида Ислом динида устивор турибди.

Бу динга ёрдам бериш учун ... 

Ислом динини ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ростгўйлигини билишга одамларнинг эҳтиёжи бор. Биз Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг душманлари бўлмиш китоб аҳлларининг шубҳаларини илдизи билан қуритадиган ва етарли жавоб бўладиган китоблардан бири – шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳнинг тўрт жилдли «ал–Жаваабус саҳиҳ лиман баддала дийнал Масиҳ» (Масиҳнинг динини ўзгартирган одамга тўғри жавоб) номли китобини нашр қилиш тараддудидамиз. Балки нашр қилганимизда шарҳ ва иловалари билан саккиз жилдга етиб борса ажаб эмас. Чунки биз шайхулислом Ибн Таймийядан кейин – ҳозирги кунимизда ҳам насроний динига дуч келишимиз ва унга жавоб беришимиз керак. Олдимизга қўйилган бу лойиҳа боя катта бўлиб, дунё тилларига таржима қилишлари учун таржимонларни ишга солмоқчимиз. Зеро, уни бир ёки икки ёхуд ўнта тилга таржима қилишимиз етарли бўлмайди. Насронийлар Инжилларни 1 200 тилга таржима қилишган! Бизнинг лойиҳа ҳам катта меҳнат, молиявий ёрдам ва масъулиятларни талаб қилади. Агар битта яхши таржимани намуна қилиб олсак – у инглиз тилидаги таржимаси бўлади –  уни 500 000 нусхадан кам босмаслигимиз керак. Чунки олдимизда Америка ва Европа қитъасида ўн минглаб дорулфунун ва институтлар бор ва бу китоблар уларнинг ҳар бирига икки ёки уч нусхадан текинга берилади. Бунинг учун 30 миллион риёл керак. Битта тилда босиш шунча харажатни талаб қилса, бошқа тиллар ҳақида ўзингиз ўйлаб кўринг?!

Бу ишлар сабр ва фидойилик талаб қилади. Чунки бу – Аллоҳнинг дини ва бизнинг омонатимиздир. Биз бу умматнинг масъулиятини хоҳ ҳукумат, хоҳ халқ, хоҳ ширкат, хоҳ муассаса ва хоҳ ишчилар бўлишидан қатъий назар ва ҳатто оддий инсонлар олдига ҳам қўйишимиз ва: Бу – сизнинг динингиз! Наҳотки уни ёйишга ва қувватланишига ёрдам бермасангиз?! Ахир ёрдам бермасангиз улкан масъулиятни бузган бўласиз–ку?!,– деб айтишимиз керак.

Биз бу дунёга тирикчилик воситаси бўлган молу дунёни йиғиш, шароб ичиш, овқат ейиш, хоҳлаганимиздек маишатпарастлик қилиш учун эмас, балки, Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг йўлига чақириш учун яратилганмиз:  

﴿قُلْ هَذِهِ سَبِيلِي أَدْعُو إِلَى اللَّهِ عَلَى بَصِيرَةٍ أَنَا وَمَنِ اتَّبَعَنِي وَسُبْحَانَ اللَّهِ وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ ﴾

«Айтинг: «Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга — ишончга эгамиз. (Ҳар қандай шерикдан) Аллоҳни поклайман. (Зеро) мен мушриклардан эмасман»» (Юсуф: 108).  

Биров қилаётган ишинниг озлигидан хижолат бўлмасин. Биз ҳаммамиз ҳамкор бўлишимиз ва ишни бошлашимиз керак. Бошланиш доимо осон кечмайди. Лекин, иншааллоҳ, ишнинг натижаси фойдали бўлиб, ажру савобли бўламиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай деганлар: «Ким ҳидоятга чорласа унга (чорлашининг) ва унга амал қилганларнинг савоби Қиёмат кунигача уларнинг ҳам савоблари камайтирилмай берилиб боради. Залолатга чорлаган одамга залолатининг гуноҳи ва унга амал қилганларнинг гуноҳи бўлади» (Жарир разияллоҳу анҳу ривояти. Имом Муслим 1017; Насоий 5/75). Аллоҳ таолодан афву офият тилаймиз.

Ҳар биримиз шу умматни тетиклаштириш, унда иймон ва фидоийлик руҳинин уйғотишни, Уммат ўз дини ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг азаматини ва уни Аллоҳ таоло бутун оламга омонат қўйганини билишини хоҳлаймиз. Аллоҳ таоло айтди:

﴿كُنْتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ ﴾

«(Эй уммати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз» (Оли Имрон: 110);

﴿وَكَذَلِكَ جَعَلْنَاكُمْ أُمَّةً وَسَطًا لِتَكُونُوا شُهَدَاءَ عَلَى النَّاسِ وَيَكُونَ الرَّسُولُ عَلَيْكُمْ شَهِيدًا ﴾

«Шунингдек (яъни ҳақ йўлга ҳидоят қилганимиз каби), сизларни бошқа одамлар устида гувоҳ бўлишингиз ва пайғамбар сизларнинг устингизда гувоҳ бўлиши учун ўрта (адолатли) бир миллат қилдик» (Бақара: 143).

Одамларда динга бўлган ҳамият туйғуларини уйғотиш 

Кексайиб қолган кампир, ёши улғайган чол, ўспирин йигит ва жамиятдаги барча одамларнинг бундан аввал яшаб ўтган аждодларимиз сингари ўз масъулиятларини сезадиган қилишимиз керак. Аждодларимизнинг мозорлари сўзимизнинг яққол далилидир. Масалан, Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳунинг қабри Константинополь (Ҳозирги Истамбул)да, айримларининг қабрлари Францияда, айримлариники Хуросонда. Улар ўз моллари ва жонлари билан Аллоҳ йўлига даъват этиш ва Исломни ёйиш учун чиқдилар. Аллоҳ уларни азиз қилиб, Ерни уларга мерос қилиб улашди. Бу – Аллоҳ таолонинг буюк марҳаматидир:

﴿وَلَقَدْ كَتَبْنَا فِي الزَّبُورِ مِنْ بَعْدِ الذِّكْرِ أَنَّ الْأَرْضَ يَرِثُهَا عِبَادِيَ الصَّالِحُونَ ﴾

«Дарҳақиқат Биз (Лавҳул-маҳфузда) зикр қилгандан сўнг Забурда: «Албатта (жаннатнинг) ерига менинг солиҳ бандаларим ворис бўлурлар», деб ёзиб қўйгандирмиз» (Анбиё: 105).

Айтингларчи, саҳобалар византиялик ёки эронликлар билан маданият, саноат ва тараққиёт бўйича мусобақа қилишса, уларга қачон етиб олишар эди?! Лекин, саҳобалар энг яқин йўл – ҳидоят йўлидан юрдилар. Византиялик ва эронликларга ҳидоят тарафидан келганларида, Аллоҳ таоло уларнинг маданиятларини ҳам саҳобаларга мерос қилиб берди. Византия ва Эрон қироллари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёзган дастурхонга, саҳобалар учун қўлу оёқлари кишанланган қул бўлиб келишди. Саҳобалар чин юракдан «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ!»– деб охиратни бу дунёдан афзал кўришгач, дунё уларнинг ҳузурига бўйинсуниб келди. Ҳатто улардан бири, молининг садақасини бериш учун камбағал одамни топа олмади!!

Бу ҳолат Умар ибн Абдулазиз разияллоҳу анҳу замонида бўлди. Биз–чи, дунёни мақсад қилдик ва ҳозирги кунда Американинг бутунисини қўйинг, унинг битта штатига ҳам ишлаб чиқариш соҳасида рақобатлашадиган кучга эга эмасмиз! Мамлакатимиздаги маҳсулотларнинг асосий қисми Америкадан келтирилган. Чунки биз жуда ҳам узоқ йўлдан юриб рақобатлашмоқдамиз. Ҳолбуки, олдимизда осон ва камхаражатли йўл бор. Аслида шу йўл бу ўлка учун энг мўтабар ва энг шарафли йўлдир.

Биз: Ишлаб чиқариш корхоналарини ёпинг, моддий маданиятни олманг!,– демаймиз. Фақатгина, бизнинг яралиш ғоямизни уқтиришга ҳаракат қилаяпмиз. Биз моддий имкониятларнинг барчасини динимизга хизмат қилиши учун бўйинсундиришимиз ва динимиздан моддий манфаатларни устун кўрмаслигимиз керак. Агар дунёмиз динимизга қарши келса, динимизни афзал кўрамиз. Ҳаракатимизнинг пойдевори – диндир. Дунё эса унга қарамдир. Шундай қилсакгина Аллоҳ таоло бизни зое қилмайди, муваффақиятга учратмайди. Шундагина дунё ва охиратдаги саодат, роҳат ва осуда ҳаётга эришамиз. Ким Сиротум Мустақий – Тўғри йўлдан воз кечса, улар ҳақида Аллоҳ таоло шундай дейди: 

﴿وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنْكًا ﴾

«Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур» (Тоҳа: 124). Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, улар ҳақиқатан ҳам жиноятлар, гиёҳванд моддалар, депрессиялар ва ахлоқий бошбошдоқлик муҳитида оғир ҳаёт кечирадилар.

Бундан ташқари, Аллоҳ таоло уларга берилмаган жаннатни бизга берган. Бу – энг буюк бахтдир. Зеро жаннат – саҳобалар Ақаба тунида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга байъат қилишган катта самарадир. Саҳобалар ўша тунда: Ё Расулуллоҳ, (сиз айтган нарсаларни қилсак) бизга нима берилади?– деб савол берганларида: Жаннат!,– деб жавоб берган эдилар. Буни эшитган саҳобалар: Даромад катта бўлди! Биз бунинг учун ҳиммат камарини боғлаймиз!,– дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганларидек, биримизнинг қамчисининг жаннатдаги жойи дунё ва дунёдаги барча нарсалардан, Қуёшнинг нури тушган жойлардан кўра яхшироқдир,– дедилар.

Биз бу дунёда юз минг метр ёки миллион метр ер учун ўзаро рақобатлашамиз. Бироқ, жаннатдаги бир қамчи тушадиган жойнинг қиймати бу дунёдан кўра яхшироқдир. Бу дунё, унинг олдида рақобатлаша олмайдиган даражада арзимасдир. Биз бир йил сўнгра 20 ёки 30 фойиз даромад қиладиган лойиҳалар устида бир–биримиз билан рақобатлашамиз. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дарак берган жаннат текислик бўлиб, мевалари Аллоҳнинг зикридир. Агар: Субҳоналлоҳ, валҳамдулиллаҳ ва ла илаҳа иллалоҳ. Валлоҳу акбар! (Аллоҳни муширклар тавсифлаётган номақбул сифатлардан поклайман! Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин ва Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир!) десангиз, бу жумлаларнинг ҳар бири учун сизга жаннатда хурмо ёки бошқа мевали дарахтни ўтқазилади. У дарахтлар учун енг шимарганлар сони оз бўлсада, бу дунёникига ўхшамайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло:

﴿الْمَالُ وَالْبَنُونَ زِينَةُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا ﴾

«Мол-мулк, бола-чақа шу ҳаёти дунё зийнатидир»– деган (Каҳф: 46). Демак, молу мулк, муассаса, ширкат ва бойликларнинг барчаси дунё ҳаётининг безаги, холос.

Сўнгра Аллоҳ таоло:

﴿وَالْبَاقِيَاتُ الصَّالِحَاتُ خَيْرٌ عِنْدَ رَبِّكَ ثَوَابًا وَخَيْرٌ أَمَلًا ﴾

«Парвардигорингиз наздида эса (абадий) қолгувчи яхши амаллар савоблироқ ва орзулироқ (орзу қилишга арзирлироқдир)»– дейди (Каҳф: 46).

Ҳадисда «мангу қолувчи яхши амалларни» «Субҳоналлоҳ, валҳамдулиллаҳ ва ла илаҳа иллалоҳ. Валлоҳу акбар!» дея тафсир қилинган. Бу сўзлар қироллик, вазирлик, ширкат ва бойликлардан кўра яхшироқдир. Шундай бўлсада, Аллоҳ васият қилганидек, қўлга киритаётган бойлигингизга зикрларни ҳам қўшиб қўйинг. Чунки солиҳ бандалар Қорунга насиҳат қилишган ва буни Аллоҳ қуйидагича баён қилган:

﴿وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الْآخِرَةَ وَلَا تَنْسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ إِلَيْكَ ﴾

«Ва Аллоҳ сенга ато этган мол-давлат билан (аввало) охират (ободлигини) истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам (Аллоҳнинг бандаларига) инфоқ-эҳсон қил» (Қасас: 77).

Мусулмон одам мулкидаги тасарруфида шундай бўлиши керак. Аллоҳ таоло бошқа бир оятда шундай дейди:

﴿قُلْ مَنْ حَرَّمَ زِينَةَ اللَّهِ الَّتِي أَخْرَجَ لِعِبَادِهِ وَالطَّيِّبَاتِ مِنَ الرِّزْقِ ﴾

«Айтинг: (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳ бандалари учун чиқарган безак (либосларни) ва ҳалол-пок ризқларни ким ҳаром қилди?!» (Аъроф: 32).

Аллоҳ таоло бу зийнатларни мўъмин бандаларига ҳаром қилмади. Балки, уни ҳақиқат ва эзгуликка хизмат қилиши учун бўйинсундиришимиз керак.

Аллоҳ таолодан бизларни динини азиз қиладиганлар, даъвати учун сафарбар бўлганлар, динининг хизматкорлари, гапни эшитиб яхшисига амал қиладиганлар қаторида қилишини сўрайман.

Барча Оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин.

 

                                        

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Sat, 18 Feb 2012 05:51:04 +0000
Тирик кўмилган қизалоқ ... (Карам Сафар Муборак) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4480:iri-ilgn-izl-r-sfr-ubr&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4480:iri-ilgn-izl-r-sfr-ubr&catid=211&Itemid=104 Тирик кўмилган қизалоқ ...

 

Муаллиф: Карам Сафар Муборак

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа:الْمَوْؤُدَةُ الصَّغِيرَةُ

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Дунё Тижорат Марказидан буюмлар сотиб олдим. Юким оғир бўлгани учун хитойлик сотувчини чақирдим ва у: Ҳаммол чақирайми?,– деди. Мен: Ҳа,– деб жавоб бердим.

У дўконидан чиқиб, ўзи билан бирга йигирма ёшдан ўтмаган навқирон қизни етаклаб келди. Мен: Ҳаммол қаерда?,– деб сўрасам: Мана ҳаммол!,– деб жавоб берди!!

Мен бу ишдан норози бўлиб, эркак ҳаммолни талаб қилдим. Бироқ, сотувчи кўнглимдаги ҳайрат ва нафратни ҳис эгандек: Бу ёққа кел ва кўр!,– деди. У гўё: Хоҳлаганингни ўзинг танлаб ол!,– дегандек юк араваси ёнида туриб ҳаммоллик қилаётган ва юки бўлган одамларга юкларини ташиш учун бақираётган бир тўп қизни кўрсатди.

Мен бу манзарага чидай олмадим ва менга ҳаммоллик хизматини таклиф этган хотин–қизлардан айрилиб, эркак ҳаммолни қидира бошладим...

Менинг бу ҳаракатим хотин–қизларни камситиш учун эмас эди. Мен юкларимни ёш қизчага кўтаргизиб, олдида кетишдан уялдим. Мурувватим, ярим яланғоч қийинган қиз билан машинамнинг олдигача бирга юришимга монеълик қилди. Ғурурим эса Аллоҳ таоло мукаррам қилиб қадрини кўтарган ва ҳатто суралардан бирининг номини уларнинг номи билан атаган хотин–қизлар қадрини камситишда жоҳил инсонларга ўртоқ бўлишдан бош тортди...

Жоҳилият замонида ҳали ақли тўлмаган, кучи ва қуввати бўлмаган қизалоқларни уят ва рашк юзасидан ўлдиришар эди. Ҳозир эса  ақлу ҳуши жойида, қачон, қандай, қаерда ва нега «дафн этилиши»ни тўкис тушуниб турган ёш қиз ва жувонларни кечаю кундуз, сиру ошкора тириклай кўмилмоқда. Ҳа, қиз ва жувонларнинг ўз хоҳишлари, ақлий ва жисмоний қувватлари билан кўмилмоқда! Ҳатто, бу «дафн»да қиз ҳам ўз розилиги билан қатнашмоқда ва кўпроқ тупроқ тортишлари учун курашмоқда!

Улар аёлларни бегона эркаклар қучоғига кўмишмоқда. Эркаклар ўз навбатида қиз ва жувонларни «ҳуррият» ва «тенглик» шиори остида ўйинчоққа айлантириб, аёллик назокатига тўғри келмайдиган иш ва вазифалар билан кўчанинг чорраҳасига отмоқдалар. Аёл «ўзига бўлган ишонч»га суяниб, ҳимоя қиладиган оиладан маҳрум бўлиб, кўчаларда тентираб юрмоқда. Жоҳиллар аёлни қорнида кўтариб юрган ҳомиласи билан, бағрида кўтариб юрган фарзанди ёки саводини чиқариши учун бошланғич мактабга кўтариб кетаётган сумкаси орасига кўммадиларми?!! Ҳа, кўмдилар! Кошки уни кийимлари ва тўсилган аврати билан кўмишсалар эди!! Бу «митти қизалоқ» «кўмилаётганида» мода, тараққиёт, маданият ва кучли дид соҳибаси деган ном билан унинг авратларини очдилар, кийимларини ечдилар ...

Аёлнинг ўзи ҳам таҳқирлашлари ва сотиладиган ва харид қилинадиган матога айланишида жоҳилларга ёрдамчи бўлди...

Ҳа, ўз қадрини камситиш ва таҳқирлашда аёлнинг ўзи ҳам ёрдамчи бўлди! У, ўзини иккинчи марта тирик кўмишлари ва дафн этишлари учун яшил чироқни ёқди...

Эркак ҳаммолни қидирар экан бозорнинг бошқа томонида бошларига рўмол ўраган, ёнларида кўпгина сумкачалардаги юкларни кўтариб олган эркак билан кетаётган учта аёлга кўзим тушди. Эркак улар тўхтаган жойда тўхтар, юрсалар юрар эди. Улар бирон нарсани харид қилишса, эркак пул узатар эди... Улар гўё маликалар эди... Ҳа, улар мукаррама, иболи ва ғурурли маликалар эди. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ тобиинлардан бири бўлган Асвад раҳимаҳуллоҳнинг ушбу ривоятини нақл қилади: «Оиша разияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уй ичида нима ишлар қилгани ҳақида савол берилганида: «Рафиқаларига ёрдам берар ва вақти келгач намозга чиқиб кетар эди»– деб жавоб берди» (Имом Бухорий 676).

Мусулмон эркак мана шундай бўлади. У, аёлларнинг онаси, опаси, синглиси ёки рафиқаси бўлишларидан қатъий назар ҳуқуқларини ортиғи билан беради. Уларга уй ичида ёрдам бериш билан чекланмай, имконида бўлган нарсасини ва ҳатто уларни ҳимоя қилар экан жонини ҳам фидо этишга шай туради!

Ўзларининг юк аравалари билан кўчаларда ўтириб, бир ёки икки доллар ёхуд бир ёки икки сўмни кутаётган мазкур қиз–жувонларнинг анави «маликалар»га ҳасад кўзи билан қарашлари, кўнгилларидан: «Шу хорловчи меҳнат ўрнига анави ўранган жувонлар ўрнида биз бўлсайдик!» дея умид қилишлари, шубҳасиздир. Лекин, ўрталарида анчагина фарқ бор!

Ҳикоядан бир оз чекиниб, бошқа куни бўлиб ўтган ҳодисани эсладим. Машинамда ошхонага берган буюртмам пишишини кутар эканман, ичкарида ўтирган ғарблик эркак ва аёлга кўзим тушди. Улар овқатланиб бўлгач ўринларидан турдилар ва кассирга эркак ва аёл айри пул тўладилар. Ҳа, эркак ўзи еган таоми учун, аёл эса ўзи еган таоми учун алоҳида пул тўлади ва машинага бирга ўтириб, йўлларига равона бўлишди!!

Эй алданган синглим, наҳотки энг қийматли нарсани сариқ чақага ҳам арзимайдиган нарсага алиштирсангиз?!

«Алдамчи ҳуррият ва тенглик»нинг сохта ялтироқларига алданган айрим қиз ва жувонларимиз «ғарбона ва шарқона» қийматларни олиб келиб, «ғарбий ва америкача намуналар» бозорини жамиятимизда қизитиб, кечаю кундуз ушбу сохта ҳуррият ва пасткаш маданият талабида ҳайқирмоқдалар. Ҳатто уларнинг айримлари «Хотин–қизларни озод қилиш» ва «Эркаклар билан тенглик» ҳаракатларининг чақириқлари ортидан чопиб, аёлнинг ҳаётидаги эркакнинг ўрнини бекор қилиш ҳамда ҳаёт ва ҳаёт қонунларини бутунлай феминизмга айлантиришга чақирмоқдалар!!

Сиз уларнинг гапларини эшитиб, мақолаларини ўқисангиз араб (ўзбек) аёли ва муслималарнинг «аянчли» воқеъларини бўрттириб кўрсатаётганларига гувоҳ бўласиз. Аслида эса бу салбий кўринишлар жамият ҳаётидан исломий қадриятларни четлатиш, Исломни тўғри татбиқ қилмаслик бўлиб, бунинг акси эмасдир!!

Эрнинг рафиқасига зулм қилиши, уни хорлаб, хўрлаши, калтаклаши ва ҳуқуқларини поймол қилиши шариат андозаларига зид бўлиб, зулмга қарши оғиз очмаслик аёлларнинг ўз ҳуқуқларини билмасликлари, ҳайвонга ҳам инсоф қиладиган шаръий аҳкомларни жорий қилишда ижро, низом ва муассасаларнинг мавжуд эмаслигидир!

Шу ерда муҳим саол туғилади: Хотин–қизларни озод қилиш ҳаракати аёлга интилган саодатини бердими ёки бахтиқаролигини зиёда қилдими? Бу саволга жавоб бериш учун эътиборингизга бутун дунёга «ҳуррият»ни экспорт қилаётган ва Афғонистон ва Ироқда ҳарбий устунликни қўлга киритганидан сўнгра: «Ижтимоий ва оилавий ҳаётнинг марказига кирган омилларга мувофиқ, муслималар оламидаги зулмни илдизи билан қуритиш замони келди!» дея жар солаётган Америка Қўшма Штатларидаги хотин–қизларнинг воқеий ҳаётларидан олинган айрим ҳақиқатларни ҳавола этмоқчиман! Бу ҳақиқатларни тадқиқотчи олима Нура Саъд синглимиз тўплаган. У шундай дейди:

Америкалик хотин–қизлар веқеълиги, «Америкача Бошқарув дурдонаси» даъво қилаётган адолат ва хавфсизликни аёл кишига бера олмаганига шоҳиддир. Биз буни ўша воқеъликнинг ҳисоботи ўлароқ таржима қилинган ушбу сатрларда ўқишимиз мумкин:

– 13 миллион америкалик ҳар куни марихуана, 8 миллион америкалик наркотик таблеткалар, 4 миллион америкалик эса кокаин истеъмол қилади. 50 миллиондан ошиқ америкалик эса ароқ ичишга муккасидан кетган пиёнистадир!!

                      7 америкаликдан бири яъни 39.4 миллион америкалик жинсий мақсадлардаги бевосита ҳужумларга ёки шилқимликка дуч келган.

                      7 америкаликдан бирига болалик чоғида тан жароҳати етказилган.

                      42 % америкалик эҳтиросли ва шафқатсиз жинсий тажовузларга дуч келганига эътироф этган.

                      50 % америкалик эр ва хотин ўртасидаги алоқаларни никоҳсиз тенглик ҳаёти деб тушунади. 50 % америкаликлар эса оила қуришга умуман эҳтиёж йўқ эканини таъкидлайди.

                      Америкадаги ёшлар ўртасида ўз жонига суиқасд қилиш ҳодисалари Европадаги ёшларга қараганда 20 баравар, Япониядагиларга қараганда ўттиз неча баравар кўпдир. АҚШда бир йилда 30 минг киши ўз жонига суиқасд қилган.

                      25 миллион америкалик герпес касаллигига чалинган. Америкалик ёшлар ва қизларнинг чорак қисми шу касаллик билан оғрийди. 1 миллион америкалик эса ОИТС (СПИД) касаллигига чалинган ва ўзларининг ОИТС вирусини дўстларига «ташувчи» эканликларини уялмай айтаверадилар!

                      Америкалик хотин–қизларнинг 80 фойизи кейинги 30 йил мобайнида америкалик хотин–қизлар қўлга киритган ҳуқуқларга ахлоқий бузуқлик ва шиддат натижасида эришилганига иқрор бўлган. Улардан 75 фойизи қадриятларнинг емирилиши ва оиланинг бузилиши туфайли қайғуларини тилга олган.

                      Америкалик хотин–қизларнинг 80 фойизи ўзларининг ишдаги масъулиятлари билан, умр йўлдошлари ва болалари олдидаги мажбуриятларини мувозанатлаштиришда катта қийинчиликларга дуч келаётганини тан олган.

                      Америкалик хотин–қизларнинг 87 фойизи ҳаёт гардишини орқага қайтирш имкони бўлса, эркаклар билан тенглик ҳуқуқини талаб қилишни Америка Қўшма Штатлари давлати учун катта фитна ҳисоблаб, бу шиорни кўтариб чиққанларга қарши курашиш ўзининг бурчи эканини таъкидлаган.

                      1994 йилги ҳисоботга қараганда америкалик эркакларнинг 79 % рафиқаларини калтаклайдилар.

                      Америкалик хотин–қизларнинг 18 % (17.7 миллиони) босқинчилик қурбонидир ва уларнинг ярмидан кўпи 17 ёшга тўлмай қурбон бўлган!

                     «Хотин–қизларга нисбатан босқинчилик хуружларига қарши курашиш» жамиятининг ҳисоботига қараганда 35 ҳолатдан бир ҳолатдагина хотин–қизлар босқинчилик хуружидан шикоят қиладилар.

                     Америкалик хотин–қизларнинг 42 фойизи иш жойларида, таълим муассасаларида, клуб ва кўчаларда жинсий шилқимлик қурбони бўлганллар. Моника Левинский бунинг ёрқин намунасидир!  

                     Америкада 6 миллион хотин уйида эридан калтак ейди ва на полицияга ва на касалхонага мурожаат этиб шикоят қилади. Зеро (Америка Давлат Оилани Мувофиқлаштириш Муассасаси координатори Джонис Мур тайёрлаган ҳисоботга кўра) 10 минглаб жувонлар кўз атрофидаги кўкаришлар, синган суяклар, ёнган ёки жароҳатланган, пичоқ билан кесилган, ўқ еган ёхуд стуллар теккан ёда қиздирилган насалар билан куйдирилган аъзоларини даволатиш учун муоянахоналарга келадилар.

                     Нью Йоркдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Қароргоҳига яқин жойдаги боғларда бир куннинг кундузида 24 хотинга тажовуз қилинган.

                     Бундан бир неча йил илгари Америка CNN радио канали тарафидан тарқатилган хабарларга кўра, йилига 2 миллионга яқин жувон ва вояга етмаган қизчалар фоҳишахона ва қовоқхоналарда ишлатиш учун сотилади. Улар Шарқий Европа – Россия ва унга қўшни бўлган камбағал ўлкалардан Америкага келишади.

                     Америкада бир ярим миллиондан ортиқ хотин–қиз фоҳишаликни тирикчилик манбаи қилиб олган!!

Бу – америкалик жувон ва унинг фарзандлари баҳраманд бўлаётган фаровонлик, хавфсизлик ва омонликнинг инсоний харитасидир!!

Албатта, биз Америкада бундай иллатларга қарши бел боғлаб курашаётган ва ислоҳот йўлларини қидираётган талайгина хотин–қизлар муассасаси борлигини биламиз. Бироқ, қуйидаги саволларга жавоб топишимиз керак:

Қийматлардан айрилиш ва табиий истакларга мутлақ имконият бериш ҳуррияти, тақлид қилиш учун бошқа жамиятларга намуна бўлиши мумкинми?!

Тараққиёт танани яланғоч қилиш ва муслималарнинг ҳижобларини чиқариш билан юзага келадими?!

 

                                  

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Wed, 15 Feb 2012 05:17:58 +0000
Севишганлар кунига ҳожатимиз йўқ! (Доктор Носир Аҳмад Саннаҳ, ёзувчи ва академик) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4479:svishgnlr-unig-ziiz-i-dr-nsir-d-snn-zuvci-v-di&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4479:svishgnlr-unig-ziiz-i-dr-nsir-d-snn-zuvci-v-di&catid=211&Itemid=104 Севишганлар кунига ҳожатимиз йўқ!

Муаллиф: Доктор Носир Аҳмад Саннаҳ, ёзувчи ва академик

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа:لسنا بحاجة إلي عيد الحب: فالحب في ديننا قيمة إيمانية، واجتماعية، وإنسانية

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

(Аллоҳга ҳамду санолар, Пайғамбаримизга салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг ...).

Олий инсоний қадриятлар қанчалар камситилгани ҳақида тафаккур қилган одам, асли ва ҳақиқати йўқолган, шакли ва аломатлари булғанган, маъно ва гавҳари расво бўлган, самаралари ва тоти йўқолган муҳаббат қадрияти каби бирон қадриятни топа олмайди. Кўзингиз ёки қулоғингиз ёхуд фикрингиз билан қайси тарафга боқманг (ҳар йили 14 февраль – Севишганлар куни) қўшиқлар, фильмлар, мавзулар, шеърлар, ҳикоялар ва байрам муҳаббатни, маъшуқа висолини тараннум этади, шахсларни улуғлаб, мартабасини кўтаради, инсоний биродарлик ва муштарак ҳаётга чақиради. Бироқ, воқеъликка чуқурроқ назар ташласангиз безовталик, сиқилиш, шахслар ўртасидаги адоват ва нафратга, жамиятлар ўртасидаги инқирозларга, халқлар ўртасидаги туғён, зулм ва калондимоғликка, давлатлар ўртасидаги фасод, хароб ва бузғунчиликка кўзингиз тушади ва беихтиёр: Тараннум этилган ва кўзда тутилган муҳаббат қаерда? Шахслар, жамиятлар ва халқлар ҳаётидаги унинг мевалари, намуналари ва ҳақиқий мазмунлари қаерда?– дея ўйланиб қоласиз.

Балки биров бизга: Нега энди қўшиқлар, шеърлар ва фильмлардаги муҳаббат ва висол онлари, муҳаббат, ошиқ, ҳаёт ўртоғи ва инсонийлик ҳақидаги тасаввур ва хаёллар ҳақида ҳақида гапираяпмиз?,– деб эътироз билдириши мумкин. Биз бундай эътирозчи ва юзи тундлашган одамларга шундай жавоб берамиз: Биз Аллоҳ таолога муҳаббат ва нафрат туйғулари билан ибодат қиламиз. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:

«Ким Аллоҳ учун яхши кўрса ва Аллоҳ учун ёмон кўрса, у иймонни тўкис қилибди» (Абу Довуд 4683);

«Аллоҳ таолони сизларга ғизо бўладиган неъматлар бергани, Мени Аллоҳга бўлган муҳаббат, оиламни эса Менга бўлган муҳаббат сабабли суюнг!» (Ҳоким «Мустадрак» 4716; Байҳақий «Шуъабул иймаан» 1315).

Мусулмонлар Ислом динига кириш билан севинганларидек, муҳаббат мевалари ва меваларининг осорлари билан ҳам севиндилар. Анас разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Бир аъробий келиб: Ё Расулуллоҳ, Қиёмат қачон бўлади?,– деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қиёмат учун қандай тараддуд кўрдинг?»– дедилар. У: Мен Қиёмат учун кўп рўза тутмаган, кўп намоз ўқимаган ва кўп садақа бермаган бўлсамда, лекин, Аллоҳ ва Расулини яхши кўраман,– деб жавоб берди. Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сен, суйганларинг билан бирга бўласан!»– дедилар» (Имом Бухорий 3688; Имом Муслим 6878).

Шундай бўлсада, нега энди эътироз этган одамларни қониқтириш учун ҳаракат қилишимиз керак? Ҳолбуки, у айтмоқчи бўлган гапларнинг мазмуни қуйидагичадир: Нега сўзлар, суратлар, ҳодисалар ва моддий меъёрларда муҳаббат меъёри камситилар экан? Муҳаббат ўзининг ҳақиқий қадриятини, таъсирчанлигини топиши ва ҳаётда жонли яшаши ҳамда олий ғоялар сари юксалиши учун нималар қилиш керак?

Биз бу саволларга қуйидагича жавоб берамиз:

Ислом динида муҳаббатнинг иймоний қиймати бўлиб, унинг Аллоҳга ибодат нуқтаи назаридан иймоний оғирлиги ва ҳақиқий мевалари бор. Аллоҳга бўлган муҳаббат инсонларга ва Аллоҳнинг бошқа барча махлуқотларига ўтиб боради. Муҳаббат – муҳаббат қадриятини ҳаётнинг барча жабҳаларига татбиқ қилиш йўлида Аллоҳ таолонинг мададига бўлган рағбат учун дуода воситадир. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Роббисига муножот қилар эканлар шундай дердилар:

«اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ حُبَّكَ وَحُبَّ مَنْ أَحَبَّكَ وَحُبَّ عَمَلٍ يُقَرِّبُنِي إِلَى حُبِّكَ».

«Аллоҳим, мен Сендан муҳаббатингни, Сени суйганларнинг ва Сенга яқинлаштирадиган амалнинг муҳаббатини тилайман!» (Табароний «ад–Дуъа» 1414).

Муҳаббат – чин юракдан доимий мойиллик, муносиблик ҳатто маҳбубни барча нарсадан афзал кўришдир. Ушбу муҳаббат, ибодат ҳақиқатининг асосий қисмидир. Ибодат – муҳаббат ва итоатдан иборатдир. Ибодатнинг асоси эса, Аллоҳга бўлган муҳаббатдир.

﴿ وَمِنَ النَّاسِ مَنْ يَتَّخِذُ مِنْ دُونِ اللَّهِ أَنْدَادًا يُحِبُّونَهُمْ كَحُبِّ اللَّهِ وَالَّذِينَ آمَنُوا أَشَدُّ حُبًّا لِلَّه ﴾

«Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳни севгандек севадилар. Иймонли кишиларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир» (Бақара: 165).

Ҳатто, ибодат – муҳаббатда Аллоҳни яктолаш, муҳаббатнинг барчаси Аллоҳ учун бўлиши, Аллоҳ билан бирга бошқасини суймаслик: Аллоҳ учун ва Аллоҳ йўлида суюшдир (Мадаарижус саликийн, 1/99). Чунки яратган ва неъматлар ато этган марҳаматли Аллоҳ таоло, итоат, яқинлик, ихлос, тақво ва тавба хусусида энг олий муҳаббатга лойиқдир.

Бандаларнинг энг яхшиси, Роббисининг пайғомини етказган охирги пайғамбар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни суюш, иймоннинг камолотидандир. Умар ибн Хаттоб – Форуқ разияллоҳу анҳу: Сиз мен учун жонимдан кейин севимлисиз,– деганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ, ё Умар! Сизга жонингиздан кўра севимли бўлмагунимча (иймонингиз тўкис бўлмайди)»– дедилар. Шунда Умар разияллоҳу анҳу: «Сиз менга барча нарсадан, ҳатто жонимдан ҳам севимлисиз!» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мана энди (иймонингиз тўкис бўлди»– дедилар (Имом Бухорий 6632; Имом Аҳмад 18211).

Иймоннинг тотини муҳаббат ҳароратини ҳис этган одам билади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Учта нарса борки улар кимда бўлса иймон ҳаловатини тотади: Аллоҳ ва Расули унга бошқалардан кўра севимлироқ бўлса, бировни Аллоҳ учун севса ва Аллоҳ қутқарганидан кейин куфрга қайтишни жаҳаннамга улоқтирилишни ёқтирмагандек ёқтирмаса» (Имом Бухорий 16; Имом Муслим 174).

Мусулмон жамият – муҳаббат, дўстлик, ўзаро шафқат ва ҳамкорлик жамиятидир.

Севги – мўъмин ва мусулмонлар ҳаётининг асосий белгиларидан бири бўлиб, унинг руҳий, оилавий ва ижтимоий мустаҳкамликни амалга оширадиган ва инсонлар ўртасидаги ўзаро боғ пойдеворини тутиб турадиган хос манҳажи, чегараси ва шартлари бор. Севги – Ислом этироф этган ва қарши бўлмаган ҳамда Аллоҳ Коинотни яратган фитратга муносиб шаклда тўғри йўналишга йўллайдиган табиий истаклар билан юксалади. Дин асосида йигит ва қиз ўртасидаги чиройли танлов ниҳоясига етгач, Аллоҳнинг мўъжизаси бўлиб осуда ва барқарор оила вужудга келади. Аллоҳ таоло бундай оилаларга берган севги ва шафқатни миннат қилиб шундай дейди:

﴿ وَمِنْ آيَاتِهِ أَنْ خَلَقَ لَكُمْ مِنْ أَنْفُسِكُمْ أَزْوَاجًا لِتَسْكُنُوا إِلَيْهَا وَجَعَلَ بَيْنَكُمْ مَوَدَّةً وَرَحْمَةً إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَاتٍ لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ ﴾

«Унинг оятларидан (яна бири) У зот сизлар ҳамдам бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва меҳр-муҳаббат пайдо қилишидир. Албатта бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибратлар бордир» (Рум: 21).

Чин муҳаббат ахлоқ ва туйғуларни қинғирлик ва оғишдан ҳимоя қилади.  «Севги билан, кўпинча, алдов бўлган эркакнинг пуч ваъдаларига таслим бўлиш ўртасида фарқ бор. Бу ваъдаларни «амалга ошириш» учун эркак рағбат қилади. Истаган нарсасини олиб бўлгач, аёлнинг қўлига алам, алдов ва қайғуларни ташлаб кетаверади. Албатта, аёл бу ерда изҳор этилган севгининг бадалига ўзидаги энг қимматли нарсаларни бекаму кўст берганини хаёл қилса, эркак унинг сариқ чақага ҳам арзимаган нарсасини берганини тасаввур қилади. Иккисининг тушунчалари фарқли бўлади. Шунинг учун, эркак у хотин билан бирга бўлганига пушаймон бўлиб, ундан қочади ва у аёлнинг ўзига ҳам хиёнат қилишидан қўрқади! Чунки у аёл бу эркак билан бирга бўлгач, на у эркак бу аёлга ва на у аёл бу эркакка муносиб бўлади!» (Адиб Мустафо Содиқир Рофиъий «Китаабул масаакийн», «ал–Китаабул арабий» нашриёти, 10 нашри, 1982 й.).

Мусулмон жамият авлодларини севги асосида тарбиялайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Фарзандларингизга учта хислат асосида одоб беринг: Пайғамбарингиз ва оиласининг севгиси ҳамда Қуръонни тиловат қилиш севгиси»– дедилар (Алий разияллоҳу анҳу ривояти, Табароний).

Мусулмон жамиятда боқувчиси бўлмаганларга ҳам меҳру шафқат ва биродарлик асосида муомала қилинади:

﴿ فَأَمَّا الْيَتِيمَ فَلَا تَقْهَرْ ﴾

«Бас энди сиз ҳам етимга қаҳр қилманг!» (Зуҳо: 9);

﴿ وَيَسْأَلُونَكَ عَنِ الْيَتَامَى قُلْ إِصْلَاحٌ لَهُمْ خَيْرٌ وَإِنْ تُخَالِطُوهُمْ فَإِخْوَانُكُمْ ﴾

«Сиздан етимларнинг (моллари) ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Уларни ислоҳ қилиш яхшидир. Агар (молларингизни) уларнинг (моллари) билан қўшиб юборсангиз (зарари йўқ). Зеро, улар биродарларингиздир» (Бақара: 220).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мусулмонлар ичидаги энг яхши хонадон, ичида етим бўлган ва унга яхшилик қилинаётган хонадондир. Мусулмонлар ичидаги энг ёмон хонадон, ичида етим бўлган ва унга ёмонлик қилинаётган хонадондир»– дедилар ва кўрсаткич ва ўрта бармоқларига ишора қилиб: «Мен ва етимни кафолатга олган киши, жаннатда шу иккисига ўхшаймиз (яқин бўламиз)»– дедилар (Имом Бухорий «ал–Адабул Муфрад» 137).

Мусулмон ўзининг олий ғояси – жаннатга ва ҳеч соя бўлмаган Кундаги Аршнинг соясида сояланишга олиб борадиган йўлга муҳаббат билангина етиша олишини билиб яшайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай деганлар:

«Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, иймон келтирмагунингизча жаннатга кирмайсизлар, бир–бирингизни суймагунча мўъмин бўла олмайсизлар. Сизларга қилсангиз бир–бирингизни суядиган ишни кўрсатайми: Ораларингизда саломни ошкора беринглар!» (Абу Довуд 5195; Термизий 2688);

«... Аллоҳ йўлида бир–бирини суйган ва Аллоҳни деб айрилган икки киши (ҳеч соя бўлмаган Кунда Аршнинг соясида сояланадилар)» (Имом Бухорий 660; Имом Муслим 2427).

Мусулмонлар ўртасида саломни ошкора бериш, мўъминлар ўртасидаги меҳру муҳаббат ва ҳамкорлик билан, ҳақиқий бирдамлик ва ижтимоий барқарорлик юзага келади: «Мўъминларнинг ўзаро дўстликлари, шафқатлари ва ҳамдардликларининг мисоли бир тананинг мисолига ўхшайди: унинг бир узви касал бўлса бошқа аъзолари бедорлик ва иситма билан қийналади» (Имом Муслим 6751).

Муҳаббат, шафқат ва эзгулик уруғлари унгани сайин «нафсимизни кўплаб қийинчиликлардан қутқарамиз. Хушомадгўйликка муҳтож бўлмаймиз. Чунки садоқат мавжуддир. Ҳар бир инсоннинг ўз хислати бўлиб, хатокорлар туфайли сиқилмаймиз. Чунки меҳру шафқат уларни ҳам ўз ичига олади» (Йирик даъватчи Саййид Қутб раҳимаҳуллоҳнинг «Қуръон сояларида» тафсиридан қисқартириб олинди).

Бундан ташқари Аллоҳ таоло бизга Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор бўлишимиз учун руҳий, ахлоқий, ижтимоий ва инсонийликка алоқадор бўлган сифатлар билан безанишни ҳам кўрсатди. Зеро Аллоҳ таоло бандалар ичидан Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга издош бўлганларни, эҳсон қилганларни, тавбакорларни, пок ва тақводорларни, сабрли ва таваккулчиларни, адолатли ва Аллоҳ йўлида курашганларни суяди. Буларнинг меваси эса, Аллоҳ таолонинг суйган бандаларини мукофтолари билан кутиб олишидир. Ҳадис қудсийда Аллоҳ таоло шундай дейди: «Агар Мен уни суйсам унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ва юрадиган оёғига айланаман. Агар Мендан сўраса албатта ато этаман ва сиғинса паноҳ бераман» (Имом Бухорий 6502). Шундай экан, шахслари раббоний бўлган жамият қандай бўлиши мумкин?!

Бундан ташқари, Аллоҳ таоло оила, жамият ва башарият бирдамлигига раҳна солгани учун таъқиқлаган нарсалардан сақланган бандаларни ҳам суяди. Шариат эса Аллоҳ қилишга фармойиш берган ёки таъқиқлаган нарсалардан иборатдир. Шунинг учун:

﴿ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ ﴾

«Дарҳақиқат, Аллоҳ тажовузкорларни суймас» (Бақара: 190, Моида: 87);

﴿ وَاللَّهُ لَا يُحِبُّ الظَّالِمِينَ ﴾

«Аллоҳ золимларни суймас» (Оли Имрон: 57, 140);

﴿ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ مَنْ كَانَ مُخْتَالًا فَخُورًا ﴾

«Дарҳақиқат, Аллоҳ мутакаббир калондимоғларни суймас» (Нисо: 36);

﴿ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ مَنْ كَانَ خَوَّانًا أَثِيمًا ﴾

«Дарҳақиқат, Аллоҳ гуноҳкор хоинларнинг барчасини суймас» (Нисо: 107);

﴿ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْخَائِنِينَ ﴾

«Дарҳақиқат, Аллоҳ хиёнатчиларни суймас» (Анфол: 58);

﴿ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ كُلَّ خَوَّانٍ كَفُورٍ ﴾

«Дарҳақиқат, Аллоҳ барча кофир хоинларни суймас» (Ҳаж: 38);

﴿ وَاللَّهُ لَا يُحِبُّ كُلَّ كَفَّارٍ أَثِيمٍ ﴾

«Аллоҳ осий кофирларни суймас» (Бақара: 276);

﴿ وَاللَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ ﴾

«Аллоҳ бузғунчиларни суймас» (Моида: 64);

﴿ إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُسْرِفِينَ ﴾

«Албатта, у исроф қилганларни суймас» (Анъом: 141, Аъроф: 31);

﴿ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْفَرِحِينَ ﴾

«Албатта, Аллоҳ мутакаббирларни суймас» (Қасас: 76);

﴿ إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُسْتَكْبِرِينَ

«Албатта, У калондимоғларни суймас» (Наҳл: 23).

Тажовуз, зулм, манмансираш, гердайиш, хиёнат, гуноҳ, куфр, фасод, исроф ва калондимоғлик бўлмаган оилада оилавий ёки ижтимоий ёхуд инсоний зулм бўлиши мукинми? Буларнинг барчаси муҳаббат билан амалга ошмайдими?

Муҳаббатинг чин бўлса қилай итоат,

Ахир маҳбуб маҳбубига қилар итоат!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккани чин юракдан севар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаёт йўлини ўқир эканмиз Маккани ва доимо салом бериб турган Макка тошларини қанчалар севганига, агар маккаликлар ҳайдаб чиқаришмаса Маккадан айрилмаслигига, мусулмонларга нисбатан фожеъали жараёнлар бўлиб ўтган бўлсада Уҳуд тоғини ҳам суйгани ва бунда бирон шаҳарга мансублик ва ватан севгиси борлигига ишора қилганига гувоҳ бўламиз.

Кейинги пайтларда муҳаббатнинг қиймати ҳақида нашида, ҳикоя ва фильмлар кўпайиб кетди. Ўзининг нафосат, санъат ва софлиги билан ажралиб турадиган Ислом мўтадиллиги ҳам санъаткорона завқни кучайтириш ва нафс ва руҳ юксалишига тўғаноқ бўладиган ғовларни йўқотиш нуқтаи назаридан буни таъкидламоқда.

Исломдаги муҳаббат – башарият бахт–саодати учун инсоний қадриятдир.

Хусусийлик, биологик истак, прагматизм ва секуляризмга асосланган глобаллаштириш асридаги меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш туйғуси, муваққат, ўткинчи ва ўзгарувчи моддий лаззат муҳаббатигагина эътироф этади ва «эҳтиёж ва моддий истаклар мажмуъасидан иборат бўлган» инсонни «ишлайдиган, ишлаб чиқарадиган ва ўз борлиғи ва саодатини виждон, туйғу ва руҳдан айри рўёбга чиқариш учун ҳаракат қиладиган очкўз истеъмолчига айлантирмоқда. Шунинг учун ҳозирги асрда яшаётган башарият Ислом динидан муҳаббат нима эканини ўрганишга ўта муҳтождир. Зеро ҳозирги куннинг руҳий ва маънавий жиҳатдан сиқилган инсони, ўзининг асов муаммоларини ечиш учун муҳаббатнинг ҳаётий намуналарига эҳтиёжни ҳис этмоқда.

Ҳозирги кундаги инсон оилага ижтимоий ва оилавий тарқоқликни ислоҳ қилиш учун ўзининг «муқаддас ришта» эътиборини, икки тарафлама ҳиссий, руҳий, паталогик ва насл қолдириш мутаносиблигидан мақсадини ҳамда тарбиявий, ижтимоий ва демографик ролини қайтаришга ўта муҳтождир. (Ҳолбуки, башарият ичидаги айрим халқларнинг насли тугаб бормоқда!). Инсон ўзининг (номус, саришталик ва исроф қилмаслик) каби тан сиҳҳатини муҳофаза қилиш учун, Исломнинг мўътадил қадриятларини олишга муҳтождир:

﴿ وَكُلُوا وَاشْرَبُوا وَلَا تُسْرِفُوا ﴾

«... ва енглар, ичинглар ва исроф қилманглар!» (Анъом: 31).

«(Исломда) зарар бермаган ва зарар берган кимсага зарар бериш йўқ!» (Муваттоъ 1429; Муснад 2867; Ибн Можа 2340). Бу қоидаларда озиқ–овқатларда исроф қилиш, семириш, саратон, юрак–қон томир ва қанд касаллиги, ичкиликбозлик, қимор, жинсий тижорат, бесоқолбозлик, ОИТС, гиёҳвандлик каби иллатларнинг давоси ҳамда руҳий соғломлик: Аллоҳдан, ҳаётдан ва нафсдан розилик, беқарорлик, депрессия ва ўз жонига суиқасд қилиш омилларини ман қилиш учун қаноат мавжуддир.

Ҳозирги кундаги башарият энг зўравонга ва унинг манфаатларига қараб ирқчилик, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий айримчиликни бошидан кечирмоқда. Бунинг оқибатида нацизм, фашизм, империализм, апартеид, истибдод, зўравонлик, ресурсларнинг камайиши, фақирлик, очарчилик ва касалликлар вужудга келди. Глобал иқтисод муҳтож, ногирон, кекса, етим, мултажий ва қувғинга учраган одамларни иқтисодий юк ўлароқ кўрмоқда. Болалар меҳнатидан кўз юмиб, уларни меҳнат ва жинсий тижорат бозорига жалб этмоқда ва буни либерал Ғарб истеъмол тизимида «маданиятлар жангги» ёки «тарихнинг интиҳоси» деб аталмоқда.

Башарият нафрат, калондимоғлик, худбинлик, ирқчилик ва миллатчиликка барҳам берадиган муҳаббатга ҳамда буларнинг оқибатида келиб чиққан урушлардан олган яраларини даволашга муҳтождир. Зеро мусулмонлар бошқалар билан бирга яшаш ва бағрикенглик учун зарур бўлган улкан муҳаббат заҳирасига эгадирлар. Бунга саноқсиз тарихий далиллар бор. Улар бу мавзуда бутун башарият жинси, ранги ва тили фарқли бўлиб халқ ва қабилаларга ажраган бўлсада ягона манбаъдан келгани, уларнинг бундай яратилиши бир–бирлари билан тортишиш ёки бир–бирини қириш эмас балки бир–бирини таниб, тотув яшаш эканига иймон келтирадилар:

﴿ يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُمْ مِنْ ذَكَرٍ وَأُنْثَى وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوبًا وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِنْدَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ ﴾

«Эй инсонлар, дарҳақиқат Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир.

И з о ҳ. Ушбу оятда Ислом динининг инсоният оламига нисбатан бўлган кўз қараши баён этилгандир: Биринчидан барча инсонлар бир ота-онанинг фарзандларидир. Иккинчидан инсонларнинг турли эл-уруғларга бўлинишлари бир-бирлари билан Ер ёки мол-дунё талашиб уруш-жанжал билан умр ўтказишлари учун эмас, балки бир-бирлари билан танишиб, ҳамкорлик қилишлари ва биргаликда ўзлари халифа бўлган заминни обод қилишлари учундир. Ва ниҳоят учинчидан одамларнинг Аллоҳ таоло ҳузурида обрў-эътиборли бўлишлари мол-дунё ёки олийнасаб билан эмас, балки Аллоҳдан қўрқиш ва У зот нозил қилган амр-фармонларга итоат этиш билан бўлур» (Анъом: 31).

Демак, хилма–хиллик – тақво ва солиҳ амал меъёрига кўра ўзаро ҳамкорлик ва такомиллашишга чорлайди. Зеро, тақво ва солиҳ амал ирсий (генетик) ёки ирқий йўллардан келмайди. Балки одамлар ўз жамиятлари ва инсонийликлари учун хизмат қилиш асносида бу икки унсур асосида мусобақалашадилар ва ўзаро ислоҳотларни амалга оширадилар. Шунинг учун аввал бир–бирига душман бўлганларидан сўнгра қалбларига солган иттифоқлик ва биродарлик руҳини миннат қилган Аллоҳ Дўст тутувчи ва Меҳрибон илоҳдирки, тотувлик ва биродарлик воситасида Ўз таълимотларини ёғдирди ва улар бутун инсониятга етиб борди:

﴿ عَسَى اللَّهُ أَنْ يَجْعَلَ بَيْنَكُمْ وَبَيْنَ الَّذِينَ عَادَيْتُمْ مِنْهُمْ مَوَدَّةً وَاللَّهُ قَدِيرٌ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ ﴾

«Эҳтимол Аллоҳ сизлар билан (Макка кофирлари орасидаги) сизлар душманлашиб юрган кимсалар ўртасида — (уларни ҳам иймон ва Исломга муваффақ қилиш билан)— бир дўстликни пайдо қилиб қўяр. Аллоҳ (барча ишга) қодирдир. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир» (Мумтаҳана: 7).

Ўзига хос меъёрлари, оламшумул тинчлик, тотувлик ва ҳамкорлик эгаси ва одамзотга хос бўлган иқтисодни амалга ошириш борасида, бу ҳаёт ортидаги бошқа – мутлақ адолат тарозиси қурилган ҳамда умидли осудалик ва хавфсизлик учун мангу туйғулар ҳаётига бўлган иймонлари билан мусулмонларгина ҳаракат қилишмоқда («ал–Арабий» ойномаси, 143 сон, 1970 йил).

Ҳа, адолат муҳаббат, тотувлик, дўстлик, ҳамкорлик ва турли кўриниши билан башарий низоларга барҳам бериб, уларни ўзаро эзгулик ва тақво асосига буриб юборишга кафилдир. Чунки, Ислом дини адолатни тиклаш, хавфсизликни таъминлаш, қон тўкишни тўхтатиш ва ҳуқуқларни ҳимоя қилиш учун ҳар бир халққа ёрдам қўлини узатишга доимо тайёрдир. Шунинг учун ҳам башарият учун хавфсизлик ва осудаликни хоҳламайдиган корчалонлар Исломга қарши кураш олиб бормоқдалар. Зеро:

﴿ إِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُ بِالْعَدْلِ وَالْإِحْسَانِ وَإِيتَاءِ ذِي الْقُرْبَى وَيَنْهَى عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنْكَرِ وَالْبَغْيِ يَعِظُكُمْ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ ﴾

«Албатта, Аллоҳ адолатга, чиройли амаллар қилишга ва қавм-қариндошга яхшилик қилишга буюрур ҳамда бузуқлик, ёмон ишлар ва зўравонликлардан қайтарур. У зот шояд ибрат-эслатма оларсизлар, деб сизларга панд-насиҳат қилур» (Наҳл: 90).

Биз юқорида айтиб ўтган адолат ва инсонпарварлик намуналари «Севишганлар куни» деб аталган кунда ёки унинг ҳикоясида хотирланаётган роҳиб Валентинда борми?! Биз бу ерда «Севишганлар куни»нинг ҳикоясини айтиб ўтишга эҳтиёж сезмадик. Агар унинг қандай эканига қизиққанлар бўлса, манбаларига мурожаат этишлари мумкин.

«Севишганлар куни»да чин муҳаббат ҳукмрон бўлган ва савоб умид этилган Ислом жамиятидаги мавжуд оилавий, ижтимоий ва башарий алоқалардаги адолат ва фазилатлар борми?!

Қарамлик қамраган, тақлид касали юққан қадриятлар нуқтаи назаридан эмас, балки ишлаб чиқариш нуқтаи назаридангина тараққий топган халқлар учун Абу Воқид разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисини ривоят қилди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хайбарга чиққанларида мушрикларнинг қурол–аслаҳаларини (ирим учун) осишадиган «Зоту Анвот» деб номланган дарахтлари олдидан ўтиб қолдилар. Саҳобалар: Ё Расулуллоҳ, бизга ҳам уларники каби Зоту Анвот қилиб берсангиз?,– дейишиб қолди. Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Субҳоналлоҳ! Бу (гап) Мусонинг қавми: Бизга ҳам уларники каби тангри қилиб бер!, деган гапнинг ўзгинаси–ку! Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, сизлар ўзларингиздан аввал яшаб ўтган (халқ)ларнинг йўлларидан юраяпсизлар!»– дедилар» (Термизий 2180).

Севишганлар куни ва бошқа Исломга ёт байрамларни нишонлаш, эркак билан аёл ўртасидаги муносабат табиати учун ғарбона меъёрларни олиб келишдан бошқа нарса эмас. Ҳолбуки, ўзимизда тақлид ва қарамлик ортидан чопишга ўрин қўймайдиган кўплаб унсурларимиз мавжуддир. Зеро Ислом динида ота, умр йўлдош, ака, ука, тоға ва амакиларнинг ўрни бўлганидек, аёлнинг – она, рафиқа, опа, сингил, хола ва амма бўлишидан қатъий назар бошқа дин ва дунёқарашларда бўлмаган ўзига хос мартабали ўрни бордир.

Шунингдек, динимиз муҳаббат рамзи бўлган совғага ва совғалашишга рағбатлантирган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Аллоҳ таоло айтди: Мен учун бир–бирини севган, бир–бирини зиёрат қилган, бирга ўтирган ва бир–бирига сарф этган кимсаларга муҳаббатим вожиб бўлди» (Имом Молик 1711: Имом Аҳмад 22083);

«Ўзаро совға алмашингиз, бир–бирингизни севасиз!» (Имом Бухорий «ал–Адабул Муфрад» 594).

Буларни бировларнинг маданияти, байрамлари ёки одатларига тақлид қилиб қарам бўлмай, ўзимизнинг исломий тамойилларимиз билан амалга оширишимиз мумкин. Шунинг учун ҳам, бизнинг Севишганлар кунига ва уни нишонлашга ҳеч қандай эҳтиёжимиз йўқ.

Хуллас, ахлоқ ва қадриятлар жумладан муҳаббат қадриятининг манбаи Аллоҳга боғлиқдир ва чин муҳаббат Исломдагина мавжуддир. Чунки Ислом, ҳаётнинг барча жабҳаларини ўз ичига олиб, башариятга ҳидоят, тарбиявий намуна ва ҳозирги башарий инқирозларни ҳал этишда моҳир ислоҳотчи ролини бажара олади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:

﴿ قَدْ جَاءَكُمْ رَسُولُنَا يُبَيِّنُ لَكُمْ كَثِيرًا مِمَّا كُنْتُمْ تُخْفُونَ مِنَ الْكِتَابِ وَيَعْفُو عَنْ كَثِيرٍ قَدْ جَاءَكُمْ مِنَ اللَّهِ نُورٌ وَكِتَابٌ مُبِينٌ ﴾

«Эй аҳли китоб, мана, элчимиз (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-салом) сизлар китобингиз (Таврот, Инжил) орасидан яшириб келган (у зотнинг пайғамбар бўлишлари ва яна бошқа зарур масалалар хусусидаги) кўп нарсаларни сизларга баён этган ҳолда, (фақат сизларнинг сирларингизни очиб, шарманда қилиш учунгина ишлайдиган) кўп нарсаларни тарк этган ҳолда келди. Сизларга Аллоҳ тарафидан Нур-Очиқ Китоб келдики, Аллоҳ у сабабли ўзининг ризолигига эргашган зотларни нажот йўлларига ҳидоят қилур ва Ўзи изну иродаси билан уларни зулматлардан нурга чиқарур ва уларни Тўғри йўлга ҳидоят қилур» (Моида: 15).

 

                                                 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Mon, 13 Feb 2012 11:01:04 +0000
Жаҳаннам ловулласа ... (Ибн Хузайма нашриёти) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4478:znn-lvulls-ibn-huzi-nshrii&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4478:znn-lvulls-ibn-huzi-nshrii&catid=211&Itemid=104 Жаҳаннам ловулласа ...

Нашрга тайёрлаган: Ибн Хузайма нашриёти

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа:   وَإِذَ الْجَحِيمُ سُعِّرَتْ

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласига ва барча асҳобларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг ...

Аллоҳ таоло жаҳаннамни яратди ва уни амрига мухолиф бўлган душманлари учун макон қилди. Жаҳаннамни ғазаби билан тўлдириб, унга тоқат қилиб бўлмайдиган турфа азобларни омонат қўйди. Кейин бандаларининг бирон баҳонаси қолмаслиги учун олдиндан жаҳаннамдан огоҳлантириб, ундан қутилиш йўлларини кўрсатди. Шундай бўлишига қарамай, шариат билимлари оз ва дунё ҳақида калтафаҳм, зиммаларидаги Роббиларининг ҳуқуқларини ҳамда огоҳлантирилган жаҳаннамнинг қандай жой эканини билмаган инсонлар ўз Хожаларига қарши чиқадилар, мухолиф бўладилар ва осийлик қиладилар.

Хўш, жаҳаннам қандай жой? Жаҳаннамнинг тавсифлари қандай?

Жаҳаннам, Аллоҳ таоло тавсифлаганидек:

﴿ نَارًا وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ

«олов бўлиб, ёнилғиси одамзот ва тошлардир» (Таҳрим: 6).

Саҳобалар: «Ё Раусулуллоҳ, у тошлар ҳам дунёдаги тошларга ўхшайдими?»– деб савол беришганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, улар тоғлар мисоли (катта) тошлардир»– деб жавоб бердилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одамзот ёқаётган ушбу оловингиз(нинг иссиқлиги) жаҳаннам ҳароратининг етмишдан бир бўлагидир»– дедилар. Саҳобалар: Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ номига онт ичиб айтамизки, шунинг ўзи ҳам кифоя қилар эди,– дейишганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бундан олтмиш тўққиз баравар кучайтирилди. Бу даражаларнинг ҳар бири жаҳаннамнинг ҳароратичадир»– дедилар (Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривояти. Имом Муслим 7344; Термизий 2589).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қиёмат кунида жаҳаннамни олиб келинади. Унинг етмиш мингта тизгини бўлиб, уларнинг ҳар бирини етмиш мингта фаришта тортиб келади»– дедилар (Имом Муслим 7343; Ҳоким «Мустадрак» 8758).

Каъб разияллоҳу анҳу айтди: «Каъбнинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сиз Машриқда, жаҳаннам эса Мағрибда бўлса ва уни очиб қўйилса, ҳароратининг қаттиқлигидан миянгиз қаншарингиздан чиқиб кетарди! Ҳой халқим, сизлар бундан қоча оласизларми?! Ёки бунга бардошингиз борми?! Ҳой халқим, бу азоб олдида Аллоҳга итоат этишингиз ҳеч гап эмас! Бас, Аллоҳга итоат этингиз!» («Ҳилятул авлия» 5/373).

Жаҳаннам аҳлининг таоми заққум, ичимлиги эса қайноқ сувдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Заққумнинг бир томчиси бу дунёга томса, дунё аҳлининг ҳаётини расво қилади. Шундай экан, таоми заққум бўлган одамнинг ҳоли не кечади?!» (Термизий 2585, ҳасан ҳадис).

Жаҳаннам аҳли мудом қийноқлар ичида бўлади: на роҳатлари, на уйқулари ва на хотиржамликлари бўлади. Билъакс, азобдан азобга ўтаверадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай дедилар: «Жаҳаннам аҳлининг энг енгил азоблангани оловдан ясалган икки башмоғи ёки икки (башмоқ) ипи бўлган ва ундан мияси қозон каби қайнаган одамдир. У энг қаттиқ азобланаётган кишидек кўринсада, энг енгил азобланаётганидир!» (Имом Муслим 539).

Шунинг учун ҳам жаҳаннам аҳли ўлишни истайди, бироқ ўлиш қаёқда! Уларнинг юзлари тим қора, кўзлари кўр, тиллари соқов, қадлари дол, суяклари синган ...

﴿ يُرِيدُونَ أَنْ يَخْرُجُوا مِنَ النَّارِ وَمَا هُمْ بِخَارِجِينَ مِنْهَا وَلَهُمْ عَذَابٌ مُقِيمٌ

«Улар дўзахдан чиқмоқчи бўладилар-у, ҳеч ундан чиқувчи бўла олмайдилар — улар учун доимий азоб бордир» (Моида: 37).

﴿ كُلَّمَا نَضِجَتْ جُلُودُهُمْ بَدَّلْنَاهُمْ جُلُودًا غَيْرَهَا لِيَذُوقُوا الْعَذَابَ

«Қачонки терилари куйиб битиши билан ҳақиқий азобни тотиб кўришлари учун ўрнига бошқа териларни алмаштирамиз» (Нисо: 56).

Ҳасан раҳимаҳуллоҳ: «Уларнинг терилари бир кунда етмиш минг марта пишади»– деди (Ибн Касир тафсири, 2/337).

Жаҳаннам аҳлининг кийими, таоми ва ичимлиги оловдандир:

﴿ سَرَابِيلُهُمْ مِنْ قَطِرَانٍ وَتَغْشَى وُجُوهَهُمُ النَّارُ

«Уларнинг кийимлари қора мойдан бўлиб, юзларини олов ўраб олур» (Иброҳим: 50).

﴿ وَسُقُوا مَاءً حَمِيمًا فَقَطَّعَ أَمْعَاءَهُمْ

«(у жойда) қайноқ сув билан суғорилиб, у (сув) ичакларини бўлак-бўлак қилиб ташлайди» (Муҳаммад: 15).

Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ жаҳаннамни шундай тавсифлайди:

«У – аҳли Аллоҳнинг раҳматидан йироқ, умид ва орзулар лаззатидан маҳрум, юзлари тим қора, тоғлардан кўра қаттиқроқ таёқ ейдиган, устларида бағритош–шафқатсиз фаришталар турадиган макондир. Сиз уларни қайноқ сувда сузаётганлари, Замҳарирда совқотишаётганини бир кўрсангиз эди. Уларнинг қайғулари мудом, қувонмайдилар. Маконлари мудом, у ердан чиқа олмайдилар. Устларида бағритош фаришталар бўлиб, танбеҳлари азобдан қаттиқдир.

Жаҳаннам аҳлининг афсуси мусибатдан кучли. Улар ёшлик йилларини беҳуда ўтказганлари учун кўз ёши тўкишади. Улар кўз ёшларини тўкканларида, бағритош фаришталар ҳам танбеҳларини кучайтиришади: Эй Холиқнинг ғазабидан ҳасратга тушган, катта ҳалокатни кўриб қийналган, халойиқ ўртасида шарманда бўлган инсонлар, суякларнинг синиши учун ишларингиз, гуноҳларга ошиқишингиз, одамларни Тўғри йўлдан оғдириш учун қилган ҳаракатларингиз нимага яради? Улар ўткинчи хаёлдек бўлиб қолган бўлсада, бу таналарни куйдиради. Куйгани сайин яна қайта куйдирилади! Жаҳаннамнинг устида тошбағир ва шафқатсиз фаришталар туришади».

Азиз дўстим, тоғлар ҳам тоқат қила олмайдиган жаҳаннамдаги турфа азоблар ичида қийналаётган ўша бахтиқароларнинг аҳволи ҳақида тафаккур қилинг! Уларнинг кишан ва занжирларнинг оғирлигидан чекишаётган қийноқлари ҳақида сўраманг!

﴿ إِذِ الْأَغْلَالُ فِي أَعْنَاقِهِمْ وَالسَّلَاسِلُ يُسْحَبُونَ

«Ўшанда (яъни дўзахга ташланганларида) улар бўйинларида кишан ва занжирлар билан қайноқ сув томонга судралурлар, сўнгра оловда ёндирилурлар» (Ғофир: 71).

﴿ ثُمَّ فِي سِلْسِلَةٍ ذَرْعُهَا سَبْعُونَ ذِرَاعًا فَاسْلُكُوهُ

«Сўнгра узунлиги етмиш газ бўлган занжирга солиб боғланглар!» (Ҳааққаҳ: 32).

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтди: «Икки оёғида тура олмасин дея банданинг кетидан занжир урилиб, қаншаридан чиқарилади. Сўнгра жаҳаннамдагиларни, (кабоб қилиб) пиширилаётганида чигирткаларни сихга тизилганидек, тизилади».

Биродарим, жаҳаннам аҳлининг аҳволини ва уларнинг бахтиқаролигини хаёлингизга келтирдингиз. Ўзингизни уларнинг қаторида тасаввур қилиб кўринг.  – Аллоҳ таолога улардан бири бўлмаслигингиз учун дуо қиламиз! – Сизни Сиротдан ўтишга буюрилганида, Сиротни, унинг нозиклиги, даҳшати ва қаттиқ хатарини, ундан ўтаётган эркагу хотинларнинг орқангиз ва олдингиздан тойилаётгани, бошлари эгилгани, оёқлари Сиротдан олингани маҳал жаҳаннам оловининг уларни ўзига тортиш учун ловуллагани, доду фарёд чекишаётгани, уларни кўриб вужудингизни қўрқув қоплагани, сезмаган ҳолингизда бир оёғингиз тойиб ақлингиз кетишини, иккинчиси тойиб бошингиз эгилишини, тери ва мускулларингизга чангаклар ботиб суяклардан айирганини, Роббисининг ғазаби туфайли жаҳаннам оловининг ғазабга миниб сизга қарши ловуллаб, сизни ўз оғушига олганини ва сизнинг: Войдод! Войдод!,– дея фарёд чекишингизни, унинг оғушида ҳарорати туфайли танангиз пишгач бўлак–бўлак бўлиб тўкилиб, суякларингиз синишини, сиз фарёд чексангиз биров шафқат қилмаслигини, тавба қилиш учун дунёга қайтишни сўрасангиз биров ижобат этмаслигини тасаввур қилиб кўринг!

Тасаввур қилинг: жаҳаннамда узоқ қолдингиз ва қийналишлар маромига ортди. Чанқадингиз. Дунё ҳаётида чанқоқни кетказиш учун сув ичганингиз эсингизга тушди ва қайнаган сувдан бўлса ҳам ичиш фикри туғилди. Сизни азоблашга вакил қилинган фаришта – Хозиннинг қўлидан идишни олдингиз. Олган пайтингизда кафтингиз куйиб, ҳароратнинг қаттиқлигидан порсиллаб ёрилди. Идишнии оғзингизга яқинлаштирдингиз, ҳарорат юзингизни пиширди! Сўнгра идишдаги сувдан ютдингиз, ҳалқумингиз шилинди ва у қорнингизга етиб келиб, ичакларингиз дабдала бўлди. Фарёд чекдингиз: Қанийди ўлсам?!,– дедингиз. Дунёнинг ичимликлари, уларнинг салқинлиги ва лаззатини эсладингиз ва соғиндингиз. Сўнгра ловуллаган аланга сизга азоб бера бошлагач дунё ҳаётида жазирама иссиқларда сувга шўнғиб ва сувда чўмилиб салқинлаганингиздек қайнаб турган сувларнинг ҳовузларига ошиқасиз. Қайноқ сувга шўнғигач  мускулларингиз бошдан оёқ шилинади. Бунинг аламидан қутилиш учун салқинроқ бўлади деган умидда олов сари чопасиз. Оловнинг алангаси қийнай бошлагач, қайнаб турган сувга чопасиз. Сиз булар иккиси атрофида айланаверасиз. Бу, Роббингиз қуйидаги оятларда ифода этган манзара, холос:

﴿ يَطُوفُونَ بَيْنَهَا وَبَيْنَ حَمِيمٍ آنٍ

«Улар ўша (жаҳаннам) билан ўта қайноқ сув ўртасида айланаверурлар!» (Раҳмон: 44). Сиз олов билан қайноқ сув ўртасида роҳатни излайсиз, лекин, на роҳат ва на хотиржамлик бордир!

Мусибат ва ташналик кучайиб, қийноқлар ошиб кетганида жаннатни эслайсиз. Аллоҳнинг ёнида бўлмаслик, гуноҳ ва маъсиятлар туфайли қўлдан бой берганингиз жаннат неъматларидан маҳрумликка пушаймон бўлиб, юрагингиздан чиққан ғуссалар ҳалқумингизга тақалади. Шунда Аллоҳга солиҳ амлаллар қилиш учун Дунё ҳаётига қайтариши учун ёлборасиз. Аллоҳ ҳам сизни хорлаш учун тезда жавоб бермайди. Орадан замонлар ўтгач сизни ноумид қилиб:

﴿ اخْسَئُوا فِيهَا وَلَا تُكَلِّمُونِ

«(Жаҳаннамда) хор бўлингиз ва Менга сўз қотмангиз!»– дея нидо қилади (Мўъминун: 108). Сўнгра сиз ва бошқа душманларида умидсизлик ва ҳасратни кучайтириш учун жаҳаннам эшикларини ёпади. Дарвозалар ёпилганида жаҳаннам аҳлининг ўша ердан мангу чиқа олмасликларини тушунгач, умидсизликлари ва ҳасратлари кучаяди. Уларнинг юраклари умидсизликдан ёрилади. Қочиш йўқ, Аллоҳнинг азоби мангу ёғилаверади. Мангулик бор, ўлим йўқ. Азоб бор, баданга таъсири тинмайди. Қайғуларнинг кети узилмайди, касалликлар тузалмайди, занжир ва кишанлар ечилмайди, ташналик тинкани қуритади. Жаҳаннамдагиларнинг йиғиларига шафқат, дуоларига ижобат йўқ,   тавбалари қабул қилинмайди. Хорлик ва хўрликнинг охири кўринмайди. Улар мангу азоб ичида қоладилар.

Сўнгра Аллоҳ таоло азоб фаришталарини оловдан ясалган товоқлар, михлар ва устунларни олиб келишлари учун юборади. Уларнинг устларидан товоқларни ёпилади, уларни михлар билан қоқилади ва устунлар узайтирилади. Одамда роҳат кирадиган ва ғам чиқадиган бирон бўш жой қолмайди. Сўнгра Аллоҳ уларни унутади:

﴿ نَسُوا اللَّهَ فَنَسِيَهُمْ

«Улар Аллоҳни унутишгач, Аллоҳ ҳам уларни унутди» (Тавба: 67). Бу, Аллоҳ таолонинг ушбу оятларининг изоҳидир:

﴿ إِنَّهَا عَلَيْهِمْ مُؤْصَدَةٌ فِي عَمَدٍ مُمَدَّدَةٍ

«Албатта (у кофирлар) узундан-узун устунларга (занжирлар билан) боғлаб қўйилган ҳолларида олов уларнинг устида қопланиб қолгувчидир (яъни, на улар жаҳаннам қаъридан қутулиб чиқа олурлар ва на улар нафас олишлари учун бир ютум тоза ҳаво кирур) (Ҳумаза: 8, 9).

Улар азобни енгиллатиши учун Аллоҳга нидо қиладилар. Орадан замонлар ўтиши билан Аллоҳ уларга ижобат қилиб:

﴿ اخْسَئُوا فِيهَا وَلَا تُكَلِّمُونِ

«(Жаҳаннамда) хор бўлингиз ва Менга сўз қотмангиз!»– дейди (Мўъминун: 108). 

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: «Бу – жаҳаннам аҳлининг охирги гапидир. Ундан кейин улардан ўкирик, фарёд ва итлар каби ғингшишлар эшитилади ...»– деди.

Бу – энг бахтиқаро ҳаёт бўлиб, уни яшаганлар энг бахтиқаро бандалардир. – Аллоҳ таолодан бизни  улар қаторида қилмаслигини сўраймиз! – Бу – ниҳояси бўлмаган катта пушаймонликдир! Хусусан, ушбу азоблар ва бахтиқароликни эшитиб қочиш ўрнига, уларга ошиққан ва уларни танлаган ақллар албатта пушаймон бўлади! Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ!  

Азиз дўстим!

Эй Аллоҳга осийлик қилаётган банда, жаҳаннам аҳлидан бири бўлиб қолганингизни тасаввур қилинг! Шунча азобга рози бўласизми?! Менимча, рози бўлмасангиз керак. Ундай бўлса, Аллоҳга тавба қилинг, Аллоҳ нафрат этган нарсалардан воз кечинг! Аллоҳга солиҳ амаллар билан яқинлашинг! Шояд шунда Аллоҳ сиздан рози бўлар. Ўндан қўрқиб йиғланг, шояд шунда Аллоҳ сизга меҳрибонлик қилиб, хатоларингизни кечирар. Чунки, хатар – катта, танангиз – нозик ва ўлим яқиндир! Аллоҳ таоло эса сизни доим кузатиб ва кўриб турибди. Сиз Аллоҳдан уялинг! Гуноҳларни кичик санаманг! Гуноҳларнинг кичиклигига эмас, кимга осийлик қилаётганингизга боқинг! Сиз осийлик қилаётган зот – буюклиги олий ва исмлари муқаддас бўлган Аллоҳдир!

Сизни кутмаган пайтингизда ушлашидан аввал, қалбингизни Аллоҳнинг қўрқувси билан тўлдиринг! Аллоҳга гуноҳ қилиш ва осийлик билан қаршилик қилманг! Чунки Аллоҳнинг ғазаби ва азобига тоқат қила олмайсиз! Жазосига бардошингиз йўқ! Аллоҳга дуч келишдан илгари тадоригингизни кўринг! Шояд Аллоҳ сизга меҳрибонлик қилар ва гуноҳларингизни афв этар. Чунки, ҳар лаҳзада ўлишингиз мумкин. Агар ўлиб қолсангиз на пушаймон ва на ўтмишни қайтариш хаёли фойда қилади!

Аллоҳ таоло мени ва сизни Ўзи суйган ва рози бўлган ишларга муваффақ айласин ҳамда аламли азоби ва қаттиқ ғазабидан Ўз афви ва карами билан сақласин!

Валлоҳу аълам.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга ҳамда Унинг оиласи ва асҳобларига салавоту саломлар йўлласин.      

 

                                          

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Thu, 02 Feb 2012 06:25:30 +0000
Яратилиш ҳикмати (Шайх доктор Сафар Ҳаваалий) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4476:jarilish-ii-shih-dr-sfr-vlii&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4476:jarilish-ii-shih-dr-sfr-vlii&catid=211&Itemid=104 Яратилиш ҳикмати

Муаллиф: Шайх доктор Сафар Ҳаваалий

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа:   حِكْمَةُ الْوُجُودِ

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

1 – Яратилиш ҳикмати

Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир... Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

Сўнг ...

Яратилиш ҳикматининг мавзуси ҳар бир мусулмонга маълумдир. Аллоҳ таоло бизни эслатишга буюрмаганида, эслатиш ва хотиралашдаги фойда ва манфаатларни баён қилмаганида, бундай мавзулар ҳақида гапирилмаган бўлар эди. Бироқ инсон билим денгизига ва қандай бўлишидан қатъий назар амал қилишга чуқурроқ киришади ҳамда ўша илм ва амал ортидаги мақсад, асос ва бошланғич нуқтани унутади.

Шунинг учун ҳам, инсон доимо эслатишга эҳтиёжни ҳис этади. Яратилиш ҳикмати эслатишга эҳтиёж қўймайдиган даражада оддий ҳақиқат бўлсада, бу оддий ҳақиқат ҳақида банда тафаккур қилиб кўрса, янги фикр асосида одатий ҳаётидаги оддий ҳақиқатни ҳам ўзгартириб ташлайдигандек ҳис этади.

А) Инсоннинг коинот ҳақидаги саволлари

Бу коинотнинг ортида нима бор? Биз нега яратилдик? Қаердан келдик ва қаерга кетаяпмиз?

Бу саволлар инсонга, маданиятли ёки зиёли, мўъмин ёки кофир бўлишидан қатъий назар келаверади. Бу сифатларига қарамай ҳар бир инсонни ўзи яшаган замон – хоҳ узоқ ўтмиш ёки бу аср ёда келгуси асрлар, муҳити ва маконидан қатъий назар: Мен қаердан келдим? Менинг дунёдаги ғоям нима? Бундан кейин қаерга кетаман?,– деган саволлар чулғаб олади. Бу – Аллоҳ таоло барча бандаларининг қалбига омонат қўйган фитрат–хилқатдир.  

Бу нарса ҳайвонда йўқдир. Чунки ҳайвон қанчалар зийрак бўлсада, ўзи турган лаҳза ҳақидагина фикрлай олади. Масалан, олдидаги майсани қандай ейиш ҳақида. Шунинг учун ҳам, ҳайвоннинг синф ичидаги шахс ва тур ичидаги пода ўлароқ бирон тарихи йўқдир. Чунки у ўз тарихи: ўтмиши ва келажаги, келажакда қаерга кетиши ва ўзининг, турининг ва синфининг оқибати нима билан тугаши ҳақида фикр юрита олмайди. Агар унинг ишини «фикрлаш» деб атайдган бўлсак, фақатгина ўзи турган лаҳза ҳақидагина фикрлайди ва ундан нарига ўта олмайди.

Инсонни эса Аллоҳ таоло ҳайвонлардан талайгина буюк имтиёзлар билан ажратиб қўйган. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деди:

﴿ وَلَقَدْ كَرَّمْنَا بَنِي آدَمَ

«Дарҳақиқат, Биз Одам болаларини азиз-мукаррам қилдик» (Исро: 70);

﴿ لَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنْسَانَ فِي أَحْسَنِ تَقْوِيمٍ

«Дарҳақиқат Биз инсонни энг гўзал шаклу шамойилда яратдик» (Тийн: 4).

(Ҳа), Аллоҳ таоло одамзотни аъзоларининг тузилиши ҳамда руҳий–ақлий хусусиятлари билан бошқа махлуқотлардан ажратиб, мукаррам қилди.

Шунинг учун ҳам одамзот фикр юритиб ўзига саволлар беради. Бироқ тўғри жавобни олиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Тўғри жавоб Аллоҳ таолонинг хоҳлаган бандасига берадиган лутфу карамидир.  

Б) Яралиш ҳикмати хилқатда марказлашган

Мавзунинг ўзи эса хилқат–фитратда марказлашган. Аллоҳ таоло бу ҳақда:

﴿ سَبِّحِ اسْمَ رَبِّكَ الْأَعْلَى الَّذِي خَلَقَ فَسَوَّى وَالَّذِي قَدَّرَ فَهَدَى

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), энг олий зот бўлмиш Парвардигорингизнинг номини (ҳар қандай айб-нуқсондан) покланг! У (барча нарсани) яратиб, расо қилиб қўйган зотдир. У (ҳар бир нарса учун муносиб йўлни) белгилаб, (У нарсани ўша йўлга) ҳидоят қилиб қўйган зотдир»– дейди (Аъло: 1 – 3). Пайғамбари Мусо алайҳиссалом тилидан эса:

﴿ قَالَ فَمَنْ رَبُّكُمَا يَا مُوسَى قَالَ رَبُّنَا الَّذِي أَعْطَى كُلَّ شَيْءٍ خَلْقَهُ ثُمَّ هَدَى

«(Улар Фиръавн олдига келиб юқоридаги сўзларни айтишгач) у деди: «Сизларнинг Парвардигорингиз ким, эй Мусо?». (Мусо) айтди: «Парвардигоримиз барча нарсага ўз хилқатини — шаклини ато этиб, сўнгра (уни) тўғри йўлга солиб қўйган зотдир»»– дейди (Тоҳа: 49, 50).

Аллоҳ таоло барча нарсага ўз хилқатини бергач, йўл кўрсатган. Яратган, узвларини тўкис қилган, вазифаларини ёзган ва уларни бажариш учун йўл кўрсатган. Йўл кўрсатишни Аллоҳ таолонинг ўзи кафолатга олган. Бу ҳам катта неъмат ва Аллоҳ таолонинг марҳаматидир. Тўғри йўлни топишни Аллоҳ таоло биз бандаларнинг зиммасига ташлаб қўймад ва бу буюк ишни ўз зиммасига олдики, усиз башарият ҳаёти ҳеч қачон саодатли бўла олмайди.  

Бу ҳидоятнинг маъноси: Барча инсон тўғри жавобни билади,– деганими? Йўқ, ҳар бир инсон тўғри жавобни билишга муяссар қилинади. Аллоҳ таборака ва таоло бандаларнинг барчасини Аллоҳга иймон келтириш, Аллоҳни таниш ва тавҳид узра фитратлантирган. Аллоҳ бу ҳақда шундай деган:

﴿فَأَقِمْ وَجْهَكَ لِلدِّينِ حَنِيفًا فِطْرَتَ اللَّهِ الَّتِي فَطَرَ النَّاسَ عَلَيْهَا لَا تَبْدِيلَ لِخَلْقِ اللَّهِ

«Бас (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ўзингизни доимо тўғри бўлган динда (Исломда) тутинг! Аллоҳ инсонларни яратган табиий хилқатни сақлангиз! Аллоҳнинг яратиши ўзгартирилмас» (Рум: 30).

Инсон, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эслатиб ўтганларидек, ҳар қандай ҳолатда ҳам фитрат узра туғилади: «Ҳар бир чақалоқ фитрат узра туғилади. Уни ота–онаси яҳудий ёки насроний ёхуд мажусий қилади» (Имом Бухорий 1359; Имом Муслим 6926). Бошқа ривоятда эса: «... миллат узра туғилади»– дейилган (Имом Муслим 6930; Термизий 2138). Бу ривоятларнинг барчаси ҳар бир чақалоқнинг Аллоҳ таоло олган аҳдни рўёбга чиқариш учун Ислом ва тавҳид узра туғилишини ифодалайди:

﴿ وَإِذْ أَخَذَ رَبُّكَ مِنْ بَنِي آدَمَ مِنْ ظُهُورِهِمْ ذُرِّيَّتَهُمْ وَأَشْهَدَهُمْ عَلَى أَنْفُسِهِمْ أَلَسْتُ بِرَبِّكُمْ قَالُوا بَلَى

«Парвардигорингиз Одам болаларининг белларидан (яъни пушти камарларидан то Қиёмат Кунигача дунёга келадиган барча) зурриётларини олиб: «Мен Пар­вардигорингиз эмасманми?», деб, ўзларига қарши гувоҳ қилганида, улар: «Ҳақиқатан Сен Парвардигоримизсан, бизлар бунга шоҳидмиз», деганларини эсланг!» (Аъроф: 172).

Ҳар бир инсон жавоб топишга муяссар қилинган. У, Аллоҳ таоло ўзини Аллоҳга ибодат қилиш учун яратгани, Аллоҳ таолони таниш барча махлуқ интилган олий ғоя ҳисобланиб, ундан кўра устунроқ ғоя йўқ эканини, фақатгина Аллоҳ таоло бандаларини синаганини билади. Бунга Аллоҳ таолонинг Қуръон Каримдаги ушбу ояти далолат қилади:

﴿ إِنَّا هَدَيْنَاهُ السَّبِيلَ إِمَّا شَاكِرًا وَإِمَّا كَفُورًا

«Дарҳақиқат, биз уни (инсонни) хоҳ у шукр қилгувчи-мусулмон бўлсин ва хоҳ кўрнамак-кофир бўлсин (тўғри) йўлга ҳидоят қилдик (яъни шукр қилгувчилар Биз уларни ҳидоят қилган Тўғри йўлни —ҳақ динни маҳкам тутадилар, кўрнамак кимсалар эса ўзларига кўрсатилган Тўғри йўлдан юз ўгириб кетадилар)» (Инсон: 3).

Аллоҳ таборака ва таоло яралиш ҳикмати ва одамларни ҳидоят ва ҳидоятни топиш асосида яратганини баён қилиш билан бирга, ҳидоятни топиш синов ва қийналиш эканини ҳам эслатди: «хоҳ у шукр қилгувчи-мусулмон бўлсин ва хоҳ кўрнамак-кофир бўлсин».  Инсон шундай: «хоҳ у шукр қилгувчи-мусулмон бўлсин ва хоҳ кўрнамак-кофир бўлсин» (Инсон: 3).

В) Биринчи жоҳилиятнинг коинот ҳақидаги фикри

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар қилиб юборилган ва биз Қурайш ва арабларни назарда тутган Биринчи жоҳилиятнинг коинот ҳақидаги дунёқараши қандай эди? Улар: Туғадиган бачадон, чиритадиган Ердан бошқа нарса йўқ ва замоннинг ўтиб бориши бизни ҳалок қилади,– деб тушунар эдилар. Ҳатто улардан бири:

Ўлим, жонланиш ва Қиёмат,

Умму Амр, билгин, хурофат!

деган эди.

Улар бу коинотнинг ҳикмат ва ғоясини тасаввур қилиша олмас ва ҳаётнинг «туғадиган бачадон», яъни, «чақалоқларни шакллаш», сўнгра охирги босқич «чиритадиган Ер» деб тушунар эдилар. Шунинг учун ҳам улар:

﴿ أَإِذَا كُنَّا عِظَامًا نَخِرَةً قَالُوا تِلْكَ إِذًا كَرَّةٌ خَاسِرَةٌ

««Чириган суякларга айланиб қолган вақтимизда-я?» Улар (истеҳзо билан): «Ундоқ бўлса бу (бизлар учун) зиён қилгувчи қайтиш-ку!» дедилар» (Нозиот: 11, 12). Яъни, суяклар чириб кетгач, қандай қилиб янги ҳаётга қайтамиз?,– дер эдилар.

Уларнинг тасаввурига кўра: ҳаёт шу дунёдагина ниҳоясига етади ва замон, яъни кун ва тунларнинг ўтиб боришигина инсонларни ўлдириб фоний қилади ҳамда бу дунёнинг орқасида бирон бошқа олам йўқдир.

Уларнинг ғафлати ва Аллоҳ таолонинг қалбларига берган кўрлик, шунгагина ундарди.

Шундай бўлсада фитрат уларга қаттиқ босим ўтказарди. Уларнинг ичидан шоирлар етишиб чиқар ва ҳиссиётларини жунбушга келтирар эди. Шоирлар ва нотиқлар бу оламнинг ортида қандайдир бир бошқа нарсалар борлигини, бу коинотнинг туғадиган қорин ва чиритадиган Ердан кўра кўпроқ ҳикмат ва ғояси борлигини таъкидлашар ва буни ўзларининг шеърларида ёзишар эди. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу буюк дин билан юборилганларида Аллоҳ таоло тарафидан муаззам ҳидоят келди ва Ер юзини қоплаган ва аксари «Нега келдик ва нега яралдик?» саволлари сабабли вужудга келган залолат, ҳайрат ва беқарорликнинг Аллоҳ хоҳлаганича миқдорини йўқ қилди.

Шунинг учун ҳам одамлар ё яҳудий, насроний ва уларнинг издошлари каби ботил нарсаларни дин деб қабул қилишлари ёки қайси динни қабул қилишлари ҳақида ҳайрон бўлиб, жаҳонгашталик қилишлари лозим эди. Салмон Форисий разияллоҳу анҳунинг ҳикояси ҳаммага маълум. У отаси ибодат қилган оташдан воз кечиб, Ироққа ҳижрат қилади. У ерда бир роҳибни кўриб, ундан таълим олади ва насроний динида ибодат қилишга киришади. Бу роҳиб ўлими олдидан бошқа бир роҳибни тавсия этади. У унга, ундан кейин бошқа роҳиб олдига боради ва охири қул қилиб сотилади. У ҳақиқатни излаб Мадинага боради. Чунки у доимо Аллоҳ таолонинг битта дини борлиги ва бу дин на ўзи қабул қилган ва на насроний ва яҳудийлар қабул қилишган дин эканини, балки бошқача ҳақ эканини ҳис этади. Охири Аллоҳ таоло унга  ҳақиқатни кўриш ва уни қабул қилишни муяссар қилади. Салмон Форисий разияллоҳу анҳуга ўхшаганларнинг сони жуда ҳам оз эди. Одамларнинг кўпи ер, ичар, ухлар лекин юқоридаги саволлар ва уларнинг жавоблари ҳақида заррача ўйланиб кўрмас эди.

Ҳақиқий дин ва яралиш сирини ўрганиш ҳақида изланиш саноқли одамларгагина чекланган эди. Чунки одамларнинг кўпи ўзлари эътиқод қилаётган тушунчалардан хотиржам эдилар. Бу мавзу тарихдаги энг муҳим нуқталардан биридир. Чунки яҳудийлар, насронийлар, мажусийлар, бараҳманлар ва бошқа одамлар ўзлари эътиқод қилишган динлари ҳақида: «Бу дин – ҳақ диндир!» дея хотиржам эдилар. Шунинг учун ҳам бу дин хорижидаги коинотнинг яралиш ҳикмати ҳақида изланмас эдилар.

2 – Европа ва унинг хурофот ва жаҳолат куфридан табиат ва билим куфрига ўтиб бориши

Замон ўтиши билан мавзу ўзгариб, жамиятларда хусусан Европа ҳаётида оммави тарзда кўрина бошлади. Чунки Европа халқлари бошқа халқлар қаршилашмаган нарсаларга дуч келишди. Уларнинг барчаси Ислом маданияти ва Ислом дини билан танишдилар ва бу танишиш Европадаги ҳаёт инсон ҳаёти эмас ҳайвон ҳаёти ҳатто ваҳшийлик ва барбарлик эканини ўргатди. Натижада европаликлар «Уйғониш асри» деб аталган «лойиҳа»ни ишлаб чиқиб, уйғона бошлашди.

Ислом динига бўлган душманлик, уларнинг Ислом динини қабул қилишларига монеълик қилди. Ислом адолати, ҳидояти ва хотиржамлигидан бебаҳра қолишган бўлсада, мусулмонларнинг «Соф илмий дастур» ва «Назария ва ақлий изланиш»ларидан истифода этишди. Ҳолбуки, черков деб аталмиш «диний ташкилот» европаликларга барча тасаввурни гарчи ақл қабул қилмасада, мажбурлаб ва зўравонлик билан қабул қилдирар эди. Насронийларнинг хурофотларини ақл қабул қиладими? Албатта, йўқ!!  

Бироқ, европача ақл черков хурофотларини қабул қилишга мажбур бўлди. Ислом маданияти билан танишиб, унинг ҳақиқати ва ёғдусидан фойдалангач, европаликлар Ислом дини ва маданиятини қабул қилмаган бўлмасада, черковнинг дини ва маданиятидан воз кеча бошлашди. Черков талқин қилган коинот ҳақидаги «ҳикмат» ва яралиш «сабаблари» ҳақидаги инончлар беқарор бўлди. Зеро европалик одам яралишдан мақсад хатоларнинг каффорати эканини тушунар эди.  

Чунки Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратди ва у, дарахтнинг мевасини еб хатога йўл қўйди. Сўнгра Аллоҳ бутун башарият хатоларига каффорот қилишни хоҳлади ва ягона ўғли – Аллоҳ бу сафсатадан буюк ва олийдир!! – (Ийсо)ни юборди ва у осилди. Шунинг учун черков: Дунё ва охират бахт–саодатини хоҳлаган одам Ийсонинг йўлидан юриши, Ийсога халоскор ва қутқарувчи дея иймон келтириш шарт!,– деб айтар эди. Черков бу гапларни ҳозирги кунгача насронийларга вайсаб келмоқда. Улар инсонни махлуқотларнинг сардори деб эътиқод қилишар ва бу эътиқод коинотнинг ҳикмати ҳақида савол беришга имкон бермай, яралишга қаноат қилиш ва рози бўлишга ундаб келарди.

Буларнинг оқибатида европаликлар черковнинг назарияларидан аста–аста йироқлаша бошладилар. Уларнинг зеҳнида илк бор задаланган нарса, коинотнинг ҳикмати ва ғояси эди.

А) Илк назарияларнинг кашфиёти

Европаликлардан бири бўлган Коперник Қуёш тизимидаги сайёраларнинг Қуёш атрофида айланиши ва бу мажмуъаларнинг маркази Ер эмас, Қуёш эканини илгари сурди.

Мавзунинг бундай илгари сурилиши ғарбликлар учун ўта қаттиқ хатар эди. Чунки улар шу асос асосида фикрлаб, шундай дедилар: Агар Ер коинотнинг маркази эмас экан, инсон ҳам махлуқотларнинг сардори ва коинотнинг саййиди бўла олмаслиги мумкин. Чунки Ер Қуёшга қарам бўлади. Инсон эса қарам бўлган Ерда яшайди. Демак, бошқа махлуқотлар ва бошқа марказлар ҳам бўлиши мумкин.

Черков руҳонийлари бу назарияларга қарши: Масиҳ Ер юзига юборилган ва Ер юзида осилган. Ер – коинотнинг марказидир. Барча сайёралар Ер атрофида айланади. Ер – коинотнинг марказий пойдеворидир, дея қаттиқ кураш бошладилар. Европаликлар черковнинг гаплари асоссиз, Ер Қуёш атроида айланаётганини билишгач, Ернинг ва инсоннинг черков талқин қилган қиймати қолмади.

Ундай бўлса: Инсон бу дунёга нега келган? Ўртада хато ҳам, бошқа нарса ҳам йўқ–ку?! Одамлар: Черков талқин қилган хато аслида борми ёки йўқми? Ийсо ҳақиқатан Аллоҳнинг ўғлими?,– дея тафаккур қилганлари сайин коинот ҳақидаги ишончлари йўқолиб борди.  

Йиллар ўтиши билан Исаак Ньютон Ернинг тортиш кучи борлиги ҳақидаги назариясини илгари сурди. Одамлар: Бу назария коинотни механик шаклда изоҳлади. Демак, коинот, ичидаги барча нарса билан Тортиш қонуниятлари асосида ҳаракатланади ва таъсирланади. Бу қонуниятлар арифметик қонунларга бўйинсунади ва ҳеч қачон хато қилмайди,– дедилар ва черков, насроний руҳонийлар ҳамда Инжиллар талқин қилган таълимотлардан анчагина узоқлашдилар ва янги илмий назарияларга ишона бошладилар.

Б) Янги назарияларнинг кашфиёти

Ўн тўққизинчи асрга келиб европаликлар билан, коинот ҳақидаги черков назарияси ва бу назария олиб келган фикрлар ўртасидаги жарлик кенгайиб борди.

Янги пайдо бўлган назариялардан бири – эволюция, яъни Дарвин назарияси эди. Дарвинчилар: мавжудотларнинг барчаси босқичма–босқич ривожланиш асосида такомиллашган. Улар бир ҳужайрали жониворлардан бошланиб, табиий ривожланиш асосида одамзот даражасига етиб келган, дедилар. Яъни, одамзот ортида бирон хоҳиш, истак ва ғоя бўлмай, у, жараёнлар давомида такомиллашиб пайдо бўлган! Черков ва руҳонийлар айтаётган таълимотларнинг барчаси, давринчиларнинг фикрига кўра, ушбу назария олдида ўз қийматини бутунлай йўқотади!

Агар барча европаликлар жумладан зиёлилар тасаввурида хато ёки осилиш ёхуд Ийсо деб аталган хурофотларга ўрин қолмаган экан, демак, одамзот дарвинчилар айтганидек эволюция қонуниятлари асосида юзага келган ва бу – тўғри назариядир!

Модомики шундай экан, аслида Одам ҳам, хато ҳам бўлмаган. Демак, каффорат ёки бошқа ишга ўрин йўқ!

Европалик инсоннинг коинот ҳақидаги дунёқараши бутунлай ўзгариб, барча динлардан воз кечди.

Фалокат шундаки, ўша ва ўшанга ўхшаш назарияга иймон келтирган европалик инсон ўша даврларда бутун дунёга ҳукм қилар, Буюк Британия, Олмония, Франция ва бошқа Европа давлатлари Ер куррасининг турли қитъаларида мустамлакаларни кўпайтириш мақсадида босқинчилик урушларини олиб борар ва гўё бу, башариятнинг фикр хулосасидек эди.

Шунинг учун европаликлар мустамлакачи оёқлари босган барча оламларга, жумладан, Ислом Оламига ҳам бу фикрларини олиб кирдилар ва ҳар жойда: Инсоннинг ва инсон борлиғининг ғояси йўқ!,– деб жар сола бошладилар. Йигирманчи асрдаги даҳрийларнинг пешвоси ва Янги Дарвинизм Назариясининг отаси ҳисобланган Алдос Ҳексли (Aldous Huxley, 1894 – 1963): Мазкур эволюция одамзотни махлуқотларнинг сардори қилди. Бу тасодифан рўй берди. Агар бирон сув бақаси ёки сичқон одамзот ўрнида бўлса эди, у барча махлуқотларнинг сардорига айланар эди,– деди. Дарвинчиларга бунинг фарқи бўлмагани боис, яралишнинг барча ҳикмат ва маъносини йўқотдилар.

3 – Ғарб давлатларидаги фитратни инкор этиш ёки фитратга эътироф этиш ҳақидаги сўровлар

Юқоридаги гаплар назарий нуқтаи назардан эди. Хўш, у назария инсоннинг шахсий ҳаётига қандай таъсири кўрсатди? Одамлар черков ва унинг ваъзу насиҳатларидан воз кечиб, Инжилларни: Буларнинг барчаси хурофотдан иборат!,– дея ўқимай қўйишди. Ундай бўлса, европаликлар қандай яшашади? Одамзот мақсадсиз яшаши мумкинми? Илмий тарақиёт юксалиб, инсонларнинг кўзларини қамаштирадиган кашфиётлар қила бошлади. Шоирлар, адиблар ва мутафаккирлар пайдо бўлиб, дарвинизм ғоячига тасаннолар айта бошлашди. Чунки инсоннинг бу дунёдаги мақсадлари ҳақидаги саволлар, ҳар бир инсоннинг кўнглида бор эди.

Одамлар: Одамзот тасодифан пайдо бўлгани, унинг ғоя ва мақсадлари йўқлиги мантиқлими?,– дея ўйлана бошладилар.

Ғарблик – Европа ва Америкалик одамларнинг барчаси: Бизнинг одамзот ўлароқ биронта ҳам ғоямиз йўқ!– дейиши, катта ҳайратларга сабаб бўлди.

Шундай экан: Масъаланинг ечими нима бўлиши керак?

Бу саволларнинг бир неча жавоблари юзага келди:

Биринчиси: инкор этиш

Европаликларнинг айримлари: Билимнинг фалсафага ҳеч қандай алоқаси йўқ. Биз тажрибахоналарда нарсаларнинг тузилиши ва илмий кўринишлар ҳақида тадқиқотлар олиб борамиз. Жамиятшунос олимлар ижтимоий кўринишлар устида тадқиқот олиб борадилар. Билимнинг фалсафага алоқаси бўлмас экан, биз коинотнинг қандай пайдо бўлгани ҳақида тадқиқот олиб бормаймиз. Чунки, бу мавзу бизни қизиқтирмайди. Коинотнинг қандай пайдо бўлгани ҳақидаги савол, фалсафийдир,– демоқдалар.

Улар фитратга қарши келмоқдалар. Чунки коинотдаги бирон нарса устида тадқиқот олиб боришар экан, улар: Бу нега шундай бўлган?,– деган савол билан юзлашадилар ва юқоридаги жавоблари билан фитратга қарши келадилар ва бунга жавоб бериш бошқаларнинг масъулияти эканини таъкидлашадилар. Биология ёки астрономия ёхуд табиатшунослик  фанларида тадқиқот олиб бораётган олимларнинг бошқа фанлардаги олимларга дахли йўқ. Бошқа фанлар ҳақида ўз олимлари жавоб беришсин. Аммо мазкур олимлар ўз тадқиқотларини олиб боришаётган фанлар бўйича модданинг хоссалари, унинг қандай тузилгани ва қандай вужудга келгани ҳақида гапирсинлар. Хуллас, у ўз билими доирасидагина сўз юритсин.

Жамиятда физика, астрономия ва бошқа фанлар бўйича етук олимлар етишиб чиқдилар ва коинот, ўсимликлар, Аллоҳ махлуқотларининг ажойиботлари ҳақида маълумотлар бера бошлашди. Бироқ уларга: Бу коинот ортида нима бор? Бу коинот қандай пайдо бўлган?,– деб савол берилса, гўё билим – асосий ҳақиқатлар ҳақида тадқиқотлар олиб боришга душмандек: Мавзуни фалсафага айлантирманг! Биз фақатгина илмий мавзулардагина гапирамиз, холос!,– деб жавоб беришар эди.

Уларнинг ҳоли айрим олимлар айтгандек қуйидаги одамга ўхшар эди: Биров уйни узоқ саҳнидан кузатиб, ҳайратга тушади ва: Бу уйни қурган бинокори, тархини чизган муҳандиси, молиялаштирган бадавлат кимсаси бўлиши керак, дейди. Уйнинг ичига кириб эшикларни очгани сайин: Бу уй бировники эмаслигига ишонч ҳосил қилдим. Уни биров қурмаган ва тархларини биров чизмаган,– дейди. У нега ташқаридан туриб уйнинг муҳандиси, бинокори ва эгаси борлигига ишонди–ю, ичкарида нақшлар, безаклар ва бошқа нозик ҳайратомуз ишларни кўриб инкор этди?! Уйнинг ҳандасаси, тартиби ва нозик дид билан қилинганини ўргангани сайин: Мен бу уйнинг эгаси ва муҳандиси йўқ эканига ишонч ҳосил қилдим!,– деяпти. Юқоридаги олимларнинг ҳолати ҳам худди шунинг ўзгинасидир.  

Одамзот содда саводсиз бўлганида конотга боқар экан, унинг юзаки кўринишларидангина воқиф бўлади, холос. У булутларни кўриб, булутларнинг осмонга ёпишиб турганини, юлдузларни кўриб уларниг осмондаги митти чироқлар эканини билар ва коинотнинг илоҳи борлигини ҳис этар эди. Наҳотки, коинот сирларини чуқурроқ билишга ҳаракат қилиш асносида сомон йўлларини, олис сайёларларни кўргач: Мен бу коинотнинг илоҳи йўқ эканига қаноат ҳосил қилдим!,– деб айтса?! Ахир фитрат ва соғлом ақл бунинг аксига далолат қилмоқда–ку?! Соғлом ақл: Нозикликни кўрганинг сайин коинотни яратган Зот сен тасаввур қилагингдан ҳам буюкроқ эканини биласан,– демоқда. Юқоридаги олимлар буни унутдилар.  

Иккинчиси: эътироф

Олимларнинг иккинчи гуруҳи Коинотнинг ҳикмати, яралишнинг ғояси борлигини эътироф этишсада, Аллоҳ таолога соғлом иймон келтирмаганликлари ва барча нарсага одилона жавоб берадиган Исломга ишонмаганликлари боис адашдилар ёки мужмал жавоб бердилар. Шулардан:

Бу коинотнинг илоҳи бор, деган асосда кўплаб олимлар Аллоҳ таолога иймон келтирдилар. Бироқ: Инсон бу коинотда нима қилади?,– деган саволга жавоб бера олмадилар ва: Инсон тинчликни рўёбга чиқариши, осудаликни излаши ва фалон ва пистон ишларни қилиши керак, дейишдан нари ўтмадилар.  

Улар қониқарли жавобни топа олишмади. Чунки улар топиш қобилиятига эга эмас эдилар. Шунинг учун бу мавзуни ташлаб, ундан воз кечдилар.

Коинотнинг нозик дид билан яратилгани ва коинотдаги мўъжизалардан ҳайратга тушган уламолардан бири америкалик йирик олим, «Билим иймонга чорлайди» китобининг муаллифи Крис Морисон (Chris Morrison)дир. Бу олим даҳрийлик–атеизм фанининг пешвоси Алдос Ҳексли (Aldous Huxley, 1894 – 1963)нинг «Инсон танҳодир» китобига «Инсон танҳо эмасдир» китоби билан раддия ёзган. Уни араб тилига «Билим иймонга чорлайди» номи билан ўгирилган.

Морисон бу китобида коинотдаги саноқсиз нарсаларни, жонли мавжудотлар ҳикматининг нозик тафсилотларини қаламга олган бўлсада, инсоннинг яралиш ҳикмати ҳақида бирон нарса айтмаган. Чунки ғарблик инсон бу ҳақда бирон аниқ маълумотга эга эмас. Фақатгина у Аллоҳнинг ҳайвонот оламига берган ҳидояти ҳақида шундай дейди:

«Уйимизга йилнинг бир фаслида ин қурган қушлар бошқа фаслида инларини тарк этиб, денгизлар оша минглаб милларни босиб бошқа ўлкаларга кетсаларда, сўнгра уйимизга яна қайтиб келишлари ҳайратли ҳодисадир.

Илонбалиқлари икки турли бўлади: Америка ва Европа илон балиқлари. Атлантика океанидаги сувлар музлай бошлаганида Америка илон балиқлари Экваторнинг иссиқ минтақасидаги Бермуда учбурчаги томон кўчади ва ўша ерда увилдириқларини ташлаб ўлади. Увилдириқлардан чиққан митти балиқчалар оталари яшаган минтақа –  Америка ёки Европага қайтиб боришади. Музлар эриб, иқлим исина бошлагач маҳаллий кўл ва кўлчаларда митти илон балиқчаларни кўрамиз.

Бу ерда бир йўлланма–ҳидоят борки, илон балиқчалар бошқа кўлга эмас, оталари келган кўлга қайтишади!

Бундан ҳам ҳайратлиси, Европа илон балиқлари босиб ўтган масофа, яъни, Европаниннг ғарбидан то Бермуда учбурчагигача Америка илон балиқлари босиб ўтган масофадан анча узоқдир. Олимларнинг тадқиқотларига қараганда, Европа илон балиғининг умри Америка илон балиғининг умрига қараганда бир неча ой узун экан. Бунда гўё масофанинг замон ўлчови назарда тутилгандек. Ҳар бир нарсанинг бошқага тааллуқи бўлмаган ўз ҳисоби ва низоми бордир».

Сўнгра Морисон ўқувчининг эътиборини чумолиларга қаратади: «Тадқиқотларга кўра чумолиларнинг бир неча тури бор. Бир турдаги чумоли «тегирмончилик» қилади. Яъни, ишчи чумоли олиб келган донни тегирмончи чумоли «янчиб» емга айлантириб, бир жойга тўплайди. Янчиш жараёни битиб, омбордаги емни ейиш мавсуми бошланганида ишчи чумоли «тегирмончи» чумолини ўлдиради. Чунки у ҳам емакхўрлик қилса, ем тезда тугаб қолади!».

Демак, тегирмончи чумолининг яратилишида бирон ҳикмат йўқ!! Демак, у ўлиши керак!

Морисон бундан бошқа ажойиботларни ҳам келтиради:

«Ўргимчакларнинг сувда яшайдиган тури бўлиб, улар сувга шўнғиб, инларини сувнинг тубига қурадилар. Сўнгра сувнинг бетига чиқиб, сув пуфакчалари ҳосил қиладилар–да, уни сувнинг тубидаги инларини шишириш учун пастга олиб тушишади. Ин ичида тухумчалар ёки ўргимчак личинкалари бўлиб, улар бўрон ва хатарлардан эмин денгиз тубида вояга етади. Чунки уларнинг ривожланишлари учун зарур бўлган кислород инда мавжуд бўлади. Личинкалар ўргимчак бўлиб етишгач, оналарининг ин қуриш тажрибасини давом эттирадилар ва денгиз тубига янги инлар қурадилар».

Демак, ҳар бир нарсанинг ҳикмати ва ҳар махлуқнинг ривожланиш низоми бор. Шунинг учун Аллоҳ таоло:

﴿ أَعْطَى كُلَّ شَيْءٍ خَلْقَهُ ثُمَّ هَدَى

«(Мусо) айтди: «Парвардигоримиз барча нарсага ўз хилқатини — шаклини ато этиб, сўнгра (уни) тўғри йўлга солиб қўйган зотдир»» деди (Тоҳа: 50).

Агар махлуқот вужудида бу ҳикмат тугаган бўлса, гўё қолишининг аҳамияти қолмаганидек, ўша махлуқотнинг ўзи ҳам тугайди.

● Ўз жонига суиқасд қилиш – вужуд ҳикматини билмаслик натижасидир

Бу гуруҳдаги олимларнинг эътиборини жалб қилган ҳайратомуз кўринишлардан бири – китларнинг сурув ҳолида ўз жонларига суиқасд қилишларидир. Ҳаммангиз улар нега ўзларини ўлдирадилар?,– деб ҳайрон бўлган бўлсангиз керак. Денгиз тубидан девдек китлар сурувси чиқиб ўзини соҳилдаги қуруқликка отади ва ўша ерда ўлади! Ҳамма биладики, сувда яшайдиган ҳайвонларнинг истаги, тезроқ сувга қайтишдир. Уларни сувдан чиқариб олсангиз, сувга қайтиш учун типирчилайди. Аммо китлар ўзини ўлдириш учун қасддан соҳилга уради! 

Олимлар тафаккур қила бошладилар!

Уларнинг айримлари: Китлар вужудининг маъноси ва яшашининг ҳикмати йўқ эканини ҳис этишди. Шунинг учун ҳам ўзларини ўлиш учун соҳилга отишди,– дедилар.

Минглаб одамлар ҳам ўз жонларига суиқасд қилмоқдалар. Нега?! Айтишларича моддий жиҳатдан тараққиётга эришган Скандинавия ўлкалари жумладан Швецияда ўз жонига суиқасд қилиш учун алоҳида касалхоналар қурилган! Ўз жонига суиқасд қилмоқчи бўлган одам ўша ерда рўйхатдан ўтиб, суиқасд қилиш сабабларини ёздириб қўяди!

Бунинг сабаби ўйнашининг тарк этгани ёки ишдан сиқилгани ёхуд қандайдир бошқа омил бўлса, шу маълумотларни ёзиб, махсус хонага киради ва уни махсус усул билан ўлдирилади. Олимларнинг айтишича, соҳилга бориб ўзини ўлдирганидан уни ўлдиришгани афзал! Чунки соҳилдаги суиқасд овчилар ва сайёҳларнинг «кўнглини» бузади!! Агар баланд бинонинг устидан ўзини ташласа, пастдан ўтаётганларнинг устига тушиб зарар бериши мумкин!!

Миллионлаб европаликлар ҳаётларининг маъноси, яралишларининг бирон ҳикмати йўқлигини ҳис этиб, бу дунёга нима учун келиб, қаерга нима учун кетаётганларини билмай, ҳайратлар ичида яшамоқдалар. Насроний шоир Илия Абу Мозий бу маънони шундай ифода этмоқда:

Қаерлардан келиб қолдим билолмайман,

Кўзим тушган йўлни босиб юрдим ҳамон.

Қандай келдим, қандай кўрдим, билолмайман.

Билмаганим недир, уни ҳам билолмайман!

Демак, шоир билмайди ва нега билмаслигини ҳам билмайди!

У диндошлари яшаган ва ҳануз дунёнинг турли бурчакларида яшашаётган ҳаёт ҳақида гапирар экан, коинотнинг ҳикматини топа олмаганликларини эслатмоқда. Бунинг натижаси нима бўлди?! Унинг натижаси кўплаб насронийлар танлаган – ўз жонига суиқасд қилиш бўлди! Улар катта–катта жамоатлар уюштирдилар ва бундан ўн йилча аввал саккиз юз кишидан иборат америкалик гуруҳ Амазонкада ўз жонларига суиқасд қилдилар. Бу ҳодисани эшитган Америка Конгресси уни ўрганиш учун ҳайъат тайинлади.

Ҳайъат олиб борган тадқиқотлар натижасида Америка Қўшма Штатларида бунга ўхшаш икки минг беш юзта турли дин ва эътиқодлар борлиги ва уларга бир миллион ёки ундан кўра бир оз озроқ одам эргашиши, уларнинг ҳар бири бу дунёга нега келгани, қаёққа кетаётгани, ҳаётнинг таъми ва қийматини билмаётгани аниқланган.

Ҳатто бу жамоатлар ичидан айрим гуруҳлар, ўз назарида хотиржамликни ҳис этмагани учун, турмуш тарзи қолоқ бўлган ўлкаларни излай бошлаган. Чунки улар: Технология ва тараққиёт (учоқлар, ракеталар ва фаровонлик) бизнинг йўқ бўлишимизга омилдир. Шунинг учун дунёдаги маданияти энг қоқлоқ бўлган ўлкаларни изламоқдамиз,– деб айтганлар.   

Шунинг учун улар ярим ибтидоий турмуш кечираётган ва Хитойнинг шимолида жойлашган Непалга кетишмоқда. Непалда яшаётган америкаликлар сони анчагина ва улар ярим яланғочдир. Шундай бўлишига қарамай улар: Муҳими, биз Нью Йорк ва Чикагодан айрилдик. Чигал маданият ҳукмрон бўлган жамиятлардан айрилиб, ажалимиз келгунича бу инсоний муҳитда хотиржам яшаймиз,– дейишмоқда.

Улар ажаллари келишидан илгари озгина бўлсада роҳат ичида яшашни ўйлашаяпти. Шунинг учун таналарига гиёҳванд моддаларни игналар билан юборишаяпти! Бу – ҳайратомуз ҳайронлик бўлиб, улар бу дунёга нега келганлари, нима учун яралганлари ва қаёққа кетаётганларини билмаяптилар!

Улар бу саволларга жавоб топа олишлари мумкин эканини ҳам билишмаяпти ёки бу эсларига келмаяпти. Чунки уларни ташлаб қўйган жамиятлар – тараққиёт, билим ва технология жамиятларидир. Ахир, Аллоҳ таолога иймон келтирмай бу билим ва маданиятнинг қандай қиймати бўлиши мумкин?! Бу иллат мусулмонлар яшаётган ўлкаларга ҳам етиб келди. Бироқ Ғарбдаги ҳодисалар ҳақида гапирсак, анчагина вақти керак бўлади. Ҳолбуки, сизлар ғарб ойномаларидан ғарбликлар ўзларининг қадрсиз турмушлари оқибатида жонига суиқасд қилаётганлари ва уларнинг сонларини кузатиб келмоқдасиз.   

4 – Ғарбдаги иллатлар бизга даво ўлароқ олиб келинди

Бу иллатлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам юборилган ўлкаларга, Қуръон тиловат қилаётган, суннатларни ўқиётган уммат ичига қандай қилиб кириб келди ва нега мусулмонлар ҳам бу дунёга нега келганлари ва қаёққа кетаётганларини билмай қолишди?

● Бу иллатларнинг келиш сабаблари

Талайгина ёшлар шу даражага етдилар. Ҳатто  бу дунёга нега келгани ва қаёққа кетаётганини билмайдиган ғарбликлар ортидан юра бошлашди. Ачинарлиси, улар ғарбликларни улуғлашмоқда, мақташмоқда ва турмуш тарзларидан ўзлари учун ўрнак олишмоқда.

Мазкур ғарбликлар – ҳеч тафаккур қилмайдиган, биронтаси ўзига: Биз нега келдик ва ўлимдан кейин қаерга кетамиз?,– дея савол бермайдиган кўр ва соқовдирлар. Айрим мусулмон ёшлар уларга издош бўлиб улардан: Бизга ҳаёт йўлимизни чизиб беринглар! Биз ҳам ҳаётимизнинг билимга асосланган ва социал ҳаёт бўлишини хоҳлаймиз! Биз сизлар юрган йўлдан одим отаяпмиз!,– демоқдалар. Ўзининг муаммоларига ечим топа олмаётган кўр ва соқовнинг бошқаларга ечим топиб бериши ақлга сиғадими?!

Бунинг сабаби шундаки, ғарблик инсон ўз динига боқиб унинг дунёдаги энг афзал дин эканини кўрди ва шундай бўлсада ундан воз кечди ва ўзига: Ҳақиқатан, менда ҳидоят бор экан. Менинг динимдан кўра мантиқсизроқ бўлган бошқа диндаги одамлар мендан тажрибаларни олиши керак. Чунки мен ҳаётнинг айрим жиҳатлари ҳақида башарий тажрибаларни орттирдим. Жумладан, динимни ҳам тарк этдим. Бошқа динга эътиқод қилганларнинг менга эргашишлари ва мендаги тажрибаларни олишлари мантиқлидир. Агар улар насроний динида хурофотлар борлигини тасаввур қилишса, Ислом динида ундан кўра кўпроқ хурофотлар бор,– деб айтди.  

Бу – уларнинг тасаввурларидир. Агар биз уларга эргашиб изларидан юрсак ва ҳаёт йўлларини қабул қилсак, уларнинг тасаввурларини тасдиқлаган бўламиз. Бу – биз хоҳласак ҳам, хоҳламасак ҳам бўлажак. Унда биз Ғарб оламига гўё: Биз ўзимиз эга бўлмаган ҳақиқат сизда бўлгани учун сизга эргашаяпмиз. Сиз насронийлик хурофотларидан воз кечганингиздек, биз ҳам Ислом хурофотларидан воз кечаяпмиз,– дегандек бўламиз, наъузу биллаҳ!

Бу – воқеъликдир. Айрим тақлидчилар: Биз уларнинг динларини олмаймиз,– дейишади. Ундай бўлса улардан нимани олаяпсан! Улардан ҳаёт дастурингни олмаяпсанми?! Ҳаёт дастурининг ўзи – диндир ва улар бундан бошқа нарсага эга эмаслар. Чунки улар динларидан воз кечишган. Исломга таасссуб қилганлари учун ҳам, айрим диний анъаналарни ҳаётларига татбиқ қилиб юришади, холос.

Агар уларнинг динларини Исломга таққосланса, уларнинг барчаси динига тассуб қилиб: Бизнинг динимиз ҳақ, Ислом эса ботилдир,– дейишади. Агар уларга: Динингиз ҳақида билимнинг фикри қандай?,– деб савол берилса: Динимиз ақлий ва илмий жиҳатдан ботилдир,– дейишади. Исломга қиёслансагина динимиз ҳақиқатдир. Чунки динимиз кўп хотинликка ижозат бермайди, хотин–қизларни ҳаёсизлик ва бошқа нарсалардан маҳрум этмайди. Ислом – маданият ва тараққиёт олдида ғов бўлиб туради,– дейди.  

Шу ердан Аллоҳ таоло биз мусулмонларни кофирларнинг йўлларидан юриш ва уларни дўст қилиб олишдан қуйидаги оятда нега қайтарганини очиқ ҳис этамиз:

﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا عَدُوِّي وَعَدُوَّكُمْ أَوْلِيَاءَ

«Эй мўминлар, Менинг душманим ва сизларнинг душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар!» деди (Мумтаҳана: 1).

Аллоҳ таоло бизни улардан огоҳлантирди. Агар улар бизга ҳақиқат ва ҳидоятни беришмоқчи бўлишса, у нарсалар уларнинг қўлида йўқ! Улар мўъмин ва мусулмонларга қарши гина ва кудуратни ташиб юришади. Улар бизга нисбатан макр, ҳийла ва ҳалокатни режалаштириб, бирон яхшиликни хоҳлашмайди!

Агар улар Ислом Уммати учун яхшилик қилишни қасам ичиб айтишса, ёлғончидирлар. Улар яхшиликни хоҳлашди деб фараз қилинганида ҳам, улар ўзини табиб деб ҳисоблаган жоҳил инсон мисолида бўладилар. Ундай жоҳил бировни даволамоқчи бўлса, ўлдириб қўяди. Чунки, у табиб эмас.

Ғарбликлар ҳам табиб эмаслар. Улар Ислом динини йўқ қилишга қасддан ҳаракат қилаётган қотиллардир. Улар Ислом умматининг бир онда ўз шавкатига эга бўлиб қолишини хоҳламайдилар. Мен ўзининг бу дунёга нега келгани ва қаёққа кетаётганини билмаган жоҳил, бошқаларга йўл кўрсата олмаслигини билиш учун баъзи сабабларни келтираман.

● Ёрқин сабаб ва мушоҳадалар

Европалик олимларнинг динлар ҳақида олиб боришаётган тадқиқотлари жуда ҳам кўп.

Улардан баъзилари бараҳманилк динини ўрганиш учун Ҳиндистонга бориб, ўша дин олимлари билан кўришадилар, улар билан бирга ўтириб динлари ҳақида маълумот оладилар: нарсаларга бўлган муносабатларини ўрганадилар. Бараҳманлик дини ҳақида бараҳманлардан ва уларнинг «муқаддас» – Будда ва бошқа ислоҳотчиларнинг китоблари бўлмиш асосий манбаъларига таяниб тадқиқотларини бойитадилар.

Ислом дини ҳақида ёзишмоқчи бўлсалар, биронта шарқшуноснинг мусулмон уламолар олдига келиб, ундан маълумот олганини эшитганмисиз?! У ўз маълумотларини Ислом динида ишончли ҳисобланган манбаълардан олаяптими?! Қуръоннинг ишончли тафсирларидан мисол ва далил келтираяптими?! Йўқ! У Қуръон, суннат ва ҳатто оддий мусулмонларда бўлмаган «ҳайратомуз хурофотлар»ни ифтиро қилиб айтаяпти ва мисли кўрилмаган даражада адашаяпти!

Масалан, шарқшуносларнинг энг юқори табақаси ҳисобланган «Исломий Билимлар Доираси»ни Ғарб ҳурмат қилади ва илмий ишларини юксак баҳолайди. Шундай бўлишига қарамай уларнинг катта чўпчаклари бўлиб, улар ҳақида қисқача тўхталиб ўтмоқчиман.

Масалан, улар Иблис ҳақида: Қуръонда айтилишича Иблис учта тухум қўяди. Бу тухумларнинг ҳар биридан ўзига хос турдаги шайтонбаччалар етишиб чиқади,– дейишади. Айтингларчи, бу гапларни Қуръон Каримнинг қайси сураси ёки оятида ўқигансизлар?! Шунга қарамай улар муҳтарам зиёлилар бўлиб, «илмий ҳақиқатлар» ва «илмий тадқиқотлар» натижасида гапиришади! Нега улар Ислом ҳақида гапиришганида ифтироларни тўқийдилар–у, бошқа динлар ҳақида гапиришганида шошқалоқлик қилмай манбаъларга мурожаат этишади? Нега тадқиқотларида илмий қиймати бўлмаган ашулалар ва Минг бир кеча ёки улардан бошқа чўпчаклар билан тўлиб–тошган китоблардан ҳужжат келтиришади–ю, Имом Бухорийнинг «Саҳиҳ» ҳадислар девонини тилга олиб, ундан ҳужжатлар келтиришмайди?! Чунки уларнинг ичи Ислом ва мусулмонларга нисбатан адоват билан лиқ тўладир. Бу – илмий жиҳатдандир.

Ҳаётий тарафдан эса, Хитой ёки Ҳиндистон ёхуд бошқа ўлкада бирон ҳодиса рўй берса, ғарбликлар қандай муносабатда бўлишаётганини яхши билсак керак?!

Улар бу ҳодисаларга оддий кўз билан қарашади ва хабарларни ўз манбаъсидан олишади: экстремистик гуруҳлар ёки исёнчилар ёки бошқаларнинг раҳбарлари билан мулоқотлар ўтказишади, уларнинг ва ҳукуматдагиларнинг фикрларини ўрганишади. Буларнинг барчаси улар ҳақида ёлғон ва ифтиро хабарларнинг тарқалмаслиги учундир.

Мусулмон ўлкалардаги ҳодисаларга эса хоҳлаганларича баҳо берадилар, воқеъани жойида ўрганмайдилар. Воқеъага тааллуқли мусулмонлардан: Бу ҳақдаги фикрларингиз қандай? Сиз нега бундай дедингиз?,– деб сўраб ҳам ўтиришмайди!

Шунинг учун ҳам кўплаб исломий масалаларнинг ҳақиқатини исломий ойнома ёки рўзномалардан кечикиб бўлсада ўрганамиз. Гоҳида аниқ хабарлар жуда ҳам кеч келади ва: Бунинг асли бундай бўлган экан, деб эшитамиз. Ғарб радио студиялари ва матбуоти ҳодисани бутунлай фарқли ёритган бўлади! Бунга кўплаб мисоллар келтиришимиз мумкин.

Муҳими эса, улар бу дунёга нимага келганлари ёки нима учун яралганларини билмайдилар ҳамда Аллоҳ таолога ва охират кунига иймон келтирмайдилар. Улардан мусулмонлар учун бирон яхшиликни кутилмайди. Улар ўз дунёларида ҳам инсонларга лойиқ ҳаётни яшай олмайдилар.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, ҳайвон ўз умрини лаҳза–лаҳза яшаб ўтказади. Ўтган ҳаёти ёки келажаги ҳақида фикр юрита олмайди. Ғарблик одамларнинг кўпи ҳақида сўраганимизда, уларнинг ҳайвон каби ҳаёт кечиришларини: ўша куни ҳақида фикр юритгани, қандай бедор бўлиши, қандай ўйнаши ва қандай маишат қилиши ҳақида ўйлашини айтиб беришди. Улар бу дунёа нега келгани ва қаёққа кетаётганини билмайдилар!

Биз бунинг ҳозирги кунда ғарбликларгагина хос эмас, балки бутун жаҳонга ёйилганини унутмаслигимиз керак.

Шунинг учун ҳам коммунизм ва шарқий Европа давлатлари (яқин кунларгача) асосланган моддий диалектика дунёқараши инсоннинг асосий матлаблари ғизо, маскан ва жинсий алоқа яъни ҳайвоний матлаблардангина иборат эканини баён қилади. Ғарб олами ҳам шу тушунчададир. Ҳаётнинг қайси жабҳасига қарамайлик ва умумий алоқалар ёки ижтимоий изланишлар ёхуд иқтисодий мавзуларни ўрганмайлик, уларнинг барчасининг: Жамиятлар, давлатлар ва шахслар интилаётган ғоя – иқтисодий фаровонлик, имкони қадар катта моддий даромад, тараққиёт ва иқтисодни қўлга киритиш эканини кўрамиз. Ғарб ва Шарқнинг матлаби – ҳайвоний матлаблар, ҳайвоний дунёқарашлардан иборат бўлиб, уларда Аллоҳ субҳонаҳу ва таолога бўлган иймоннинг асари ҳам қолмади.

5 – Саволлар:

● Башариятни бахтиёр қиладиган маданият

Савол: Мен маданият мавзуси ва унинг жамиятга берадиган таъсирига катта эътибор бераман. Дунён ўзининг аввалги ҳолатига яна бир бор қайтадими? Инсонни бахтиёр қиладиган ва инсонийлик камолотига эриштирадиган маданият қайсидир?

Жавоб: Савол берган одамнинг: «Бу дунё ўзининг аввалги ҳолатига яна бир бор қайтадими?» дейиши: «Инсон ҳозирги мавжуд маданиятини йўқотадими?» деган маънони англатмоқда.

Мен шундай дейман: Инсон ҳаёти юксалиб, пасайиб туради. Ҳатто айрим европалик тадқиқотчилар биздан илгари ҳам бизникидан кўра каттароқ моддий тараққиётларга эришган маданиятлар бўлгани ва кейин ё атом портлаши ёки бошқа қандайдир сабабларга кўра емирилганини таъкидлашмоқда.

Ҳаётнинг юзаки тарафсиз моддий технология тараққиётининг мавжудлиги ёки йўқлиги эса, башарият ҳаётининг ҳар бир босқичида ва халқларнинг даражасига қараб юксалиб, пасайиб турган. Яъни, гоҳида бир халқ моддий тараққиётда бошқа халқларга пешво бўлган, гоҳида эса бу пешволикни бошқа халқларга топширган.

Шунинг учун ҳам Америка Қўшма Штатлари илгари Япониядан қўрқар эди. Энди эса Япония ва АҚШ (Шимолий) Кореядан қўрқишмоқда. Бунинг на дин ва на ҳидоятга алоқаси бор. Ҳар бир халқ моддий жиҳатдан иқтидорга қодир бўлиши мумкин. Бироқ унинг қўлидаги иқтидор мудом қолиши мумкинми? Иймон ва тақво асосида бўлсагина мудом қолиши мумкин. Акси тақдирда қолиши мумкин эмасдир.

Агар иймон, тақво ва Аллоҳнинг амрига эргашишга асосланган маданиятлар гуноҳ, маишатпарастлик ва фисқу фужурга берилганда инқирозга учрар экан, моддиюнчилик ва даҳрийликка асосланган маданиятлар ҳақида нима дейиш мумкин? Улар Аллоҳ таоло Ер ва Ер устидаги нарсаларни мерос қилиб берадиган авлод келгунига қадар, келиб–кетиб тураверади.

Қиёмат қоим бўлаётган пайтдаги одамлар моддиюнчилик маданиятининг энг юқори чўққисида бўлишади. Ўша пайтда уларнинг моддиюнчилик маданиятининг чўққисига яқинлашган бўлишлари ҳам айтилган. Улар турли миллат ёки бир–бирига қоришиб кетган халқлар бўлиши ҳам айтилган. Саҳиҳ ҳадисларда Масиҳуд Дажжолнинг чиқишига оз қолганида мусулмонларнинг римликлар билан от устида уруш қилишлари ҳам айтилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда: «Мен уларнинг отларининг исмларини биламан. Улар отларини зайтун дарахтларига боғлаб қўйишади»– деганлар (Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ривояти. Имом Муслим 2899). Ушбу ҳадис уруш воситалари тез кунда замонавий воситалар билан эмас, тарихдан маълум бўлган моддий воситалар билан бўлишини кўрсатмоқда. Валлоҳу аълам. Бу ҳам Аллоҳ таологина биладиган ғайб ишлардан биридир.

Хуллас, инсонни бахтиёр қиладиган ва уни инсоний камолот даражасига олиб чиқадиган маданият, Ислом динига асосланган маданиятдир. Аллоҳ таоло айтди:

﴿ إِنَّ الدِّينَ عِنْدَ اللَّهِ الْإِسْلَامُ

«Албатта Аллоҳ наздида мақбул бўладиган дин фақат Ислом динидир» деди (Оли Имрон: 19).

Бошқа динга асосланган маданият, инсонларни бахтиёр қила олмайди. Бу маданият Ислом дини Аллоҳ таолонинг Қуръони, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати, аҳли суннат ва жамоат эътиқодигагина асосланади. Ҳар қандай «Ислом»га эмас, фақатгина соғлом эътиқодга асосланган Исломга асосланади.

Мана шу маданиятдагина инсон дунё ва охиратда бахтиёр бўла олади. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

﴿ فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشْقَى وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنْكًا وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى

«(Аллоҳ) айтди: (Ундан (яъни жаннатдан) ҳар иккингиз тушингиз. Айрим (зурриётларингиз) айримларига душмандир. Бас, сизларга Мен тарафдан ҳидоят келганида ким Менинг ҳидоятимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас. Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз»» (Тоҳа: 123, 124).

Ислом – дунё ва охиратдаги муваффақият ва бахтиёрлик омили бўлиб, ундан юз ўгириш дунё ва охиратдаги ҳалокат воситасидир.

● Яралиш ҳикмати ҳақидаги назарий эътирофлар кифоя қилмайди

Савол: Инсон Аллоҳ таолога ибодат қилиш учун яратилган. Бунга иқрор бўлган, бироқ аксини қилган одамнинг ҳукми нима?

Жавоб: Ҳар бир мусулмондан: Нега яратилдинг ва яралишингдаги ҳикмат нима?,– деб сўралса: Мен Аллоҳ таолога ибодат қилиш учун яратилганман,– деб жавоб беради. Хўш, шунинг ўзи кифоями?! Сиз мусулмонларнинг кўплаб воқеъларига бир қаранг.

Агар айтган гапи назарий бўлса, унинг воқеъда иймонсизлар ҳаётини яшаётгани маълум бўлади. Шунинг учун назарий эътирофнинг ўзи етарли эмас. Бунга бўлган иймонимиз чин эътиқодга айланиб, ҳаётимизни Аллоҳ таоло амр қилган соғлом иймон ва Аллоҳнинг машруъ қилган динига риоя қилиш билан ўзгартириши ва амалларимизни ҳаракатга келтириши керак.

Мана шугина соғлом иймондир ва бунга бугунги кунда Ислом уммати эҳтиёжни ҳис этмоқда. Аммо коинотнинг яралишидаги ҳикмат, ўзимнинг яралишимдаги ҳикматнинг ибодат қилиш эканини назарий билиб амал қилмаслик, иймонни зеҳндаги фалсафий масалага айлантириб қўяди. Бунга европалик ҳам иймон келтириши мумкин бўлсада, унинг ҳаётига ҳеч қандай ижобий таъсири бўлмайди.

● Дин ва маданият

Савол: Дин – маданий тараққиёт жумладан технология тараққиётига ғов бўлади,– деган гапга қандай раддия беришимиз керак? Чунки бундай гаплар мозийда ҳам, ҳозирги кунда ҳам кўп учраган ва учрамоқда. 

Жавоб: Бу саволга жавоб беришдан илгари «дин» нима эканини батафсил айтиб ўтишимиз керак.

Агар европалик одам ёки бутпараст ҳинд ёхуд Хитойлик будавий: Дин – маданият тараққиёти олдида ғовдир!,– деса биз: Тўғри, сизларнинг динингиз тараққиёт олдида ғовдир. Чунки, у динларни сизлар ўзингиз ўйлаб топгансиз. Аллоҳ таоло бу ҳақда:

﴿ اتَّخَذُوا أَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ

«Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини илоҳ қилиб олдилар» деган (Тавба: 31). Сизларнинг динингиз Аллоҳ таоло нозил қилган дин эмас,– деймиз.

Ислом динини Аллоҳ таоло нега нозил қилди?

Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деди:

﴿ طه مَا أَنْزَلْنَا عَلَيْكَ الْقُرْآنَ لِتَشْقَى

«То, Ҳа. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Биз сизга бу Қуръонни қийналиб жафо чекишингиз учун нозил қилмадик» деган (Тоҳа: 1, 2). Яъни, бу дин башарият бахтиқаро бўлиши учун нозил бўлмади.

﴿ فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشْقَى

«Бас, сизларга Мен тарафдан ҳидоят келганида ким Менинг ҳидоятимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас» (Тоҳа: 123).

Демак, ушбу динни Аллоҳ таоло бизнинг саодатимиз учун нозил қилган. Модомики бу дин бизнинг саодатимиз учун нозил қилинган экан, биз туяларни миниш ўрнига технология билан юксалиб, учоқларни минишимиз керак. Айтингларчи, Ислом дини буни ҳаром қилганми?!

Бандаларидан мутлақ беҳожат ва чексиз карам соҳиби бўлган Аллоҳ, биз учун Ердаги барча нарсани яратиб, Ернинг устида юришга:

﴿هُوَ الَّذِي جَعَلَ لَكُمُ الْأَرْضَ ذَلُولًا فَامْشُوا فِي مَنَاكِبِهَا وَكُلُوا مِنْ رِزْقِهِ وَإِلَيْهِ النُّشُورُ﴾

«У (Аллоҳ) сизлар учун Ерни ҳокисор-бўйсунгувчи қилиб қўйган зотдир. Бас, у (Ер)нинг ҳар томонида (сайр-саёҳат қилиб ё тижорат билан, ёки деҳқончиликни касб қилиб) юраверинглар ва (Аллоҳнинг берган) ризқ-рўзидан енглар. Ёлғиз Унинг ҳузурига тирилиб чиқиш-қайтиш бордир» дея амр этган (Мулк: 15), покиза нарсаларни ҳалол қилган, коинот ҳақида тафаккур қилишга, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўзингга фойдали бўлган нарсаларга ҳарис бўл!» деб айтганларидек (Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривояти. Имом Муслим 2664) коинотдаги ўзимизга фойда келтирадиган барча воситалардан фойдаланишга ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдек: «Аллоҳим, бизга дунёда ҳам, охиратда ҳам ҳасанотлар ато эт ва жаҳаннам оловидан асра!» (Анас разияллоҳу анҳу ривояти. Имом Бухорий 6389; Имом Муслим 2690) деб дуо қилишимизга буюрган Аллоҳ таолонинг дини, бизни дунёвий ишларни қилишга, дунё ва охират ҳасанотларини қўлга киритишга тарғиб қилди ҳамда Бутун дунёга пешво бўлиш, унда раббоний ҳақиқат, адолат ва ҳидоят билан ҳукм қилишни талаб қилди. Шундай дин, маданият ва тараққиёт қаршисида қандай ғов бўлиши мумкин?! Зеро, Ислом – ҳақиқий маданиятдир.

Агар «маданият» дейишдан мақсад Исломдан бошқа нарса бўлса, масалан, яланғоч юриш бўлса, Ислом унга энг катта ғовдир! Агар технология қудрати билан Аллоҳнинг бандаларига калондимоғлик қилиш, гиёҳванд моддаларни тарқатиш «маданият» ҳисобланса, Ислом унинг қаршисида катта тўсиқ бўлиб туради. Чунки, бу қабилдаги «маданият» инсониятни саодатга эмас, бахтиқароликка олиб боради.

Бандаларидан беҳожат ва ҳамду саноларга лойиқ бўлган Аллоҳ таоло бизга дунё ва охиратимиз учун манфаатли бўладиган нарсаларнигина машруъ қилди. У бизга зарарли ва бизни қийнайдиган нарсаларни машруъ қилишдан улуғ ва олийдир. Бундан нафақат мусулмонлар балки Аллоҳнинг аҳкомларига рози бўлган, мусулмонларга итоат этган, уларга жизъя берган кофирлар ҳам фойдаланишлари ва осуда ҳаёт кечиришлари ҳамда хоҳлаганларидек ибодат қилишлари мумкин.

Агар динимиз динимизга иймон келтирмаган ва юзаки итоат этган одамларга ҳам манфаат келтирар экан, Исломни бутунлай татбиқ қилаётган мусулмонга манфаатни қандай келтирмаслиги мумкин?!  

Шунинг учун ҳам Ислом дини бутун инсониятга раҳбар бўлиши, бутун халқларни олдинга йўллаши керак. Бу эса Аллоҳнинг ҳидояти ва шариатига қатъий риоя қилинсагина амалга ошади.

● Ҳиндуизм, будавийлик ва бошқа динлар – ботилдир

Савол: Ер юзида ҳиндуизм ва будавийлик сингари асли самовий дин бўлгани ва кейинроқ ўзгартирилгани иддао этилаётган динлар бор. (Бу динлар ҳақиқатан самовий бўлганми?). У динлар охират кунига иймон келтириш борасида бизнинг динимиз билан ҳамоҳангдир. Шуни менга тушунтириб берсангиз.

Жавоб: Аллоҳ таборака ва таоло:

﴿ وَإِنْ مِنْ أُمَّةٍ إِلَّا خَلَا فِيهَا نَذِيرٌ

«(Сизнинг умматингиздан аввалги) ҳар бир уммат ичида ҳам албатта бир огохлантиргувчи — пайғамбар ўтгандир» деган (Фотир: 24). Ер юзида яшаётган ҳар бир халққа Аллоҳ таоло:

﴿ رُسُلًا مُبَشِّرِينَ وَمُنْذِرِينَ لِئَلَّا يَكُونَ لِلنَّاسِ عَلَى اللَّهِ حُجَّةٌ بَعْدَ الرُّسُلِ

«Токи бу пайғамбарлар ўтганларидан кейин одамлар учун Аллоҳга қарши ҳужжат бўлиб қолмаслиги учун пайғамбарларни (мўминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтувчи ва (кофирларни дўзах азобидан) қўрқитувчи қилиб» юборган (Нисо: 165).

Лекин айрим халқлар пайғамбар олиб келган динни ўзгартирганлар, алиштирганлар. Ҳозирги кунда мавжуд бўлган динлар Аллоҳ таоло нозил қилган тавҳид ва шариатларнинг бузилган кўриниши ёки тинимсиз ўзгаришлар мажмуъасидир. Ёхуд мазкур динлар аслида бузуқликлар бўлган динлар бўлиб, уларга асрлар оша ўзгаришлар кириб келгандир. Чунки ҳақиқий динларга ҳам бидъатлар кирган. Бундан ташқари одамзот ўйлаб топган динлар ҳам бўлиб, уни бузилган илк динларга нисбатлашлар ҳам содир бўлган.

Натижада, залолат ва қинғирликлар тўпланиб, ҳозирги кунда мавжуд бўлган ҳолатга етиб келинган. Шунинг учун ҳам, Будда аслида пайғамбар бўлган ва унга будавийлик дини нисбатланганми ёки илк будавийлар Будданинг издошларидан бўлишганми ёки Будда пайғамбар динини бузиб «будавийлик» динини ўйлаб топганми?,– била олмаймиз.  Буни ёлғиз Аллоҳ таологина билади! Чунки будавийликнинг тарихи кўҳна бўлиб, у ҳақда:

﴿ تِلْكَ أُمَّةٌ قَدْ خَلَتْ لَهَا مَا كَسَبَتْ وَلَكُمْ مَا كَسَبْتُمْ وَلَا تُسْأَلُونَ عَمَّا كَانُوا يَعْمَلُونَ

«Улар ўтиб кетган кишилардир. Уларнинг қилган амаллари ўзлари учун, сизларнинг қилган амалларингиз ўзларингиз учундир. Ва сизлар улар қилган амаллар учун масьул бўлмайсиз» (Бақара: 134) деб, «Аллоҳнинг наздидаги ҳақиқий дин – Исломдир. Ундан бошқалари Аллоҳ таоло қабул қилмайдиган ва эътиқод қилганлар Аллоҳнинг жаннатига кирмайдиган балки дўзахий бўладиган ботил динлардир»– дея ишонамиз.

● Дарвин назариясига раддия

Савол: Дарвин назариясига қандай раддия бериш мумкин?

Жавоб: Дарвин назариясига бериладиган жавобнинг икки томони бор.

Биринчи томон: Биз мусулмонлар, алҳамдулиллаҳ, ўз динимизга ва эътиқод қилаётган Қуръон Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига юракдан иймон келтирганмиз. Аслида, биз дарвинизм билан ҳеч ҳам таъсирланмаймиз. Чунки Ислом ўлкаларида дарвинизм бирон макондан жой ола олмайди. Чунки биз мусулмонлар онгли ёки жоҳил бўлишимизга қарамай, Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратгани, одамзот сулоласи Одам ва Ҳавво алайҳимассаломлардан тарқаган эканига қатъий ишонамиз. Бошқа жонзотларга тааллуқли мавзулар бизни ортиқча қизиқтирмайди.

Агар одамлар Аллоҳ таолонинг у махлуқотларни яратгани ва уларни бир–бирларини дунёга келишларига сабаб қилганини исбот этишган бўлса, бунинг зарари йўқ.

Аммо улар: У махлуқотлар табиий туғилиш йўллари билан ёки ўзлари айтишаётган хурофотлар воситасида дунёга келган,– деб айтишаётган бўлса, албатта, уларга раддия берамиз.

Биринчи томон, ҳар бир мусулмонга аён бўлган, Қуръон ва суннат воситасида диний раддиядир. У ҳақида ким шубҳага борса, Қуръоннинг очиқ маъноларини рад этгани боис кофир бўлади.

Иккинчи томон, соф илмий раддия. Ғарбнинг буюк уламолари дарвинизмга қаттиқ раддиялар беришган. Илмий раддиялардан бири, эволюция назарияси: «Турлар узвий равишда ривожланиб, бошқа янги турларни келтириб чиқаради. Ҳар бир тур бошқа турларни келтириб чиқаради. Кетма–кет занжирли ривожланиш йўли билан фарқли турлар вужудга келади»,– деган асосга асосланади. Бу – замондош уламолар раддия берган дарвинизм назариясининг хулосасидир.  

Улар шундай дейдилар: Дарвин бу назарияни ёзган пайтида на у ва на бошқа олимлар ирсият ташувчилари – генлар ҳақида маълумотга эга эмас эдилар. Генлар Дарвиндан кейин кашф қилинди. Ҳар бир ҳужайра ўз турининг генларини ташийди. Яъни инсоннинг митти ҳужайраси буюк инсон наслини ташиб юради. Шунинг учун, масалан: Эгизаклар бир–бирига жуда ҳам ўхшашади. Чунки улар ўзаро яқин бўлган икки ҳужайрадан дунёга келган. Бироқ бир–бирига барча узвларида уларчалик ўхшаш бўлган одамлар йўқ. Шу боис узвга тааллуқли фарқлар ҳам борлигини мулоҳаза этиш керак,– дейишади.  

Генетика – ирсиятни ўрганиш ҳақидаги янги кашф этилган фан бўлиб, унинг воситасида ҳайратомуз ажойиботлар ўрганилмоқда.

Дарвин ва унинг сафдошлари бу фандан бехабар эдилар. Улар айтган гаплар қуруқ назариядан бошқа нарса эмас. Бу назария ҳайвонлар ўртасидаги ўзаро ўхшашликка асосланган, холос.

Дарвинчилар ҳайвонларнинг фақатгина зоҳирий ўхшашликларига боқиб хулоса чиқардилар. Биз чуқур илмий тадқиқотларга, ҳужайра ва ҳужайрага тааллуқли нарсаларга назар ташласак, ҳайвонлар ўртасидаги катта фарқларга гувоҳ бўламизки, бу турдаги ҳайвоннинг у турдаги ҳайвондан тарқалганини айтиш маҳол бўлади.

Бу, ғарблик кофир биологларнинг дарвинизм назариясига берган кўплаб раддиялардан биридир.

● Динга қатъий риоя қилиш, душманларга қарши курашдаги асосий қуролдир

Савол: Ғарб адовати ва ҳамлаларига Ислом Оламида ва Ғарб мамлакатларида қандай қаршилик кўрсатиш мумкин?

Жавоб: Бу савол бизни шу саволдан ва мавзудан кўра каттароқ мавзуларга олиб боради. Яъни, биз доимо коммунизмга, даҳрийликка ва кириб келаётган хорижий назарияларга, ғарб матбуоти олиб бораётган қоралаш кампанияларига қарши қандай курашишимиз кераклиги ҳақида сўраймиз.

Мен бу ҳақда шундай дейман: Ҳаққимизда гапираётган одамларнинг оғизларига этак тутиб бўлмайди. Ҳатто Шарқ ва Ғарбнинг шарридан омонда бўладиган босқичга етишимиз ҳам қийин. Чунки Аллоҳ таоло шундай деган:

﴿ وَلَنْ تَرْضَى عَنْكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ

«Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар» (Бақара: 120).

﴿ وَكَذَلِكَ جَعَلْنَا لِكُلِّ نَبِيٍّ عَدُوًّا مِنَ الْمُجْرِمِينَ وَكَفَى بِرَبِّكَ هَادِيًا وَنَصِيرًا

«Биз (сиздан илгари ўтган) ҳар бир пайғамбар учун (ҳам) жиноятчи кимсалардан мана шундай душман(лар) қилганмиз. Парвардигорингизнинг Ўзи етарли етакчи ва ёрдамчидир» (Фурқон: 31).

Биз бугунги кунда, айрим уламолар айтишаётганидек, Ислом динига мансублик солиғини бераяпмиз. Қандайми?! Бизда, Аллоҳ билганидек, озгина Ислом бўлса ҳам, ғарбликлар бизга комил мусулмондек боқмоқдалар!

Айрим мусулмонлар бутунлай коммунист ва социалист бўлиб кетдилар. Бироқ рус империализми уларга «дум»дек боқишмоқда. Европалик коммунистлар биринчи даражада, осиёлик ёки африкалик коммунист иккинчи даражада бўлса, мусулмон ўлкалардан етишиб чиққан коммунистлар коммунистларнинг энг охиргиси ёки рўйхатнинг энг охиридадир!!

Ғарбда ҳам бирон мусулмон ўз дунёқараши, ҳаёти ва барча нарсасида «ҳақиқий америкалик» бўлган бўлсада, унга бошқа америкаликлар каби қаралмайди. Чунки у пастроқ даражадаги «америкалик»дир. Балки америкалик мусулмон яшаётган ҳаёт, Америка ҳаётининг энг паст даражасидир.

Шунинг учун ҳам: Матбуот, зино, ҳаёсиз клублар ва эркак ва аёлнинг аралишишига қандан қарши курашамиз? Булар Америкада таъқиқланганми? Йўқ!

Сиз, масалан, биронта америкаликнинг эркаклар ва аёллар аралаш бўлган клубга аъзо бўлиши билан айблангани ҳақида эшитганмисиз? Лекин, нега биронта мусулмон ўша клубларга кетса қоралайсиз? Биз бундай саволлар келгач, алҳамдулиллаҳ, бу ҳам катта неъмат. Чунки ўша клубга кетаётган мусулмон Исломга мансубликни ифодаламоқда. Гарчи америкаликларнинг ўзлари буни айб ҳисоблашмаса ҳам, бунинг солиғи ўлароқ барча туҳматлар унга ёғилмоқда. Биз бу солиқни беряпмиз!

Душманларимиз бизга қарши матбуотлари ёки бошқа воситалари билан ҳеч қачон жим турмайдилар. Биз ҳам душманларимизни маломат қилмаслигимиз керак. Чунки бу Аллоҳ таоло айтганидек, ўзимиздан келиб чиқмоқда:

﴿ قُلْ هُوَ مِنْ عِنْدِ أَنْفُسِكُمْ

«Бу мусибат — мағлубият ўз қилмишларингиздан» (Оли Имрон: 165).

Биз Аллоҳ олдида ўзимиздан ва барча нарсадан жавобгармиз. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таолога иймон келтиришимиз, динимизга қатъий риоя этишимиз керак. Шугина биздан барча ёмонликларни даф қилади. Шундай бўлсада, душманлар бизни қоралаб, гапираверадилар. Лекин биз уларга эътибор бермаймиз. Хуллас, бизнинг ўз динимизга қайтишдан бошқа йўлимиз йўқ. Агар Европадаги юзлаб радиостанцияларни, Америкадаги юзлаб рўзномаларни бизни мақташлари учун кирага олсак ҳам, душманлар тасаввуридаги ҳаққимиздаги фикрларини ўзгартира олмаймиз. Агар ҳаққимизда қоралаш кампанияларини тўхтатиш учун миллионлаб долларни берсак, улар бирон манфаатлари учун бир оз тўхтасаларда, кейин бошқа тарафдан ўз билганларини қилаверадилар.  

Аллоҳ таоло одамларни яратгач уларнинг айримларини мўъмин ва айримларини кофир ва бунисини унисига душман қилиб қўйди. Агар хаёлимизда бирон кофирни рози қилиш ёки ундан меҳру шафқатни кутиш бўлса, жуда қаттиқ хато қилган бўламиз. Тўғриси эса, улар ҳаққида Аллоҳ таолонинг ҳукми ва шариатини жорий қилиш ҳамда Аллоҳ амр қилганидек муомала қилишдир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:

﴿ وَإِنْ تَصْبِرُوا وَتَتَّقُوا لَا يَضُرُّكُمْ كَيْدُهُمْ شَيْئًا

«Агар сабр-тоқат қилсангиз ва Аллоҳдан қўрқсангиз, уларнинг найранглари сизлар­га ҳеч қандай зарар қила олмайди» (Оли Имрон: 120).

Яъни, сабр ва тақво билан. Аммо оммавий ахборот воситаси ёки бошқа нарсалар билан уларни рози қилиш, биздан уларнинг марку ҳийлаларини тўса олмайди.

● Фарзандларни тўғри соғлом ибодат асосида тарбиялаш

Савол: Фарзандларимизни тўғри тушунчалари билан соғлом ибодат асосида қандай тарбия қилишимиз мумкин?

Жавоб: Ўзимиз ва фарзандларимизни тўғри маънолари билан ибодат қилишга ўргатишимиз керак. Айрим одамлар Ислом дини ҳақида фаровонлик, молу мулк, уйланиш ва бошқа ундай ва бундай ишларга қарши курашадиган дунёнинг душмани деган тушунчада бўлишади.

Бу – тўғри ибодат бўлмаса, бир адашган инсоннинг: Энг афзали мен фаровон ва неъматлар ичида яшайман, молу мулкни топаман, ишлайман, ишлайман ва яна ишлайман, дейиши ҳам нотўғридир.

Биз бу одамга ўхшамайлик!

Айрим одамлар эса, Ислом динининг енгиллик ва қулайлик эканини, унга Ислом ҳақида гапирсангиз: Дин – қулайликдир!, бирон нарса ҳақида сўрасангиз: У – жуда ҳам осондир. Чунки – дин енгилликдир! – Эркак ва аёлларнинг аралаш юришлари–чи? – Енгилликдир!. – Рибо–чи? – Қулайликдир! – Етимларнинг молини ейиш–чи? – Ҳадеб қаттиқлик қилаверманг, қулайликдир!,– дейди. ...

У, барча нарсани мубоҳга айлантиради, Аллоҳ ҳалол қилган нарсаларни ҳаром қилади. Натижада, жамият ва одамлар ҳар иккисидан ҳам ҳайратга тушади. Униси: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам зуҳд ва тавозу ҳаётини яшадилар деса, буниси: Аллоҳ таоло:

﴿ قُلْ مَنْ حَرَّمَ زِينَةَ اللَّهِ الَّتِي أَخْرَجَ لِعِبَادِهِ وَالطَّيِّبَاتِ مِنَ الرِّزْقِ

«Айтинг, (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): Аллоҳ бандалари учун чиқарган безак (либосларни) ва ҳалол-пок ризқларни ким ҳаром қилди?!»» демоқда (Аъроф: 32). Бу динга ким қаттиқлик қилса, дин унга ғолиб келади,– демоқда. Ҳар иккисининг ҳам «ўз» далиллари бор. У ҳам ҳақиқатнинг бир бўлагини, бу ҳам ҳақиқатнинг бир бўлагини гапирмоқда!

Аммо соғлом ибодат ва соғлом тарбия, Аллоҳ таоло айтганидек, ҳақиқатни бир бутун олсакгина амалга ошади:

﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا ادْخُلُوا فِي السِّلْمِ كَافَّةً

«Эй мўминлар, тўла ҳолдаги исломга кирингиз! (Яъни, Исломнинг баъзи ҳукмларига итоат қилиб, баъзиларига итоат қилмайдиган кимсалардан бўлмангиз) демоқда (Бақара: 208). Яъни, Исломга бутунлай кирингиз! Шундагина Ислом сиз учун бу дунёда соғлом ҳаёт тарзини кафолатлайди, ишлашга тарғиб қилади, дунё билан ғурурланишни таъқиқлайди ва пок нарсаларни ҳалол қилади, дунёга берилиб кетиш ва охиратни унутишни таъқиқлайди. Бу – барча ишлардаги мутаносиблик ҳисобланади.

Аллоҳ учун қуллик – ҳаётдаги барча ишларимизнинг Ислом таълимотларига мувофиқ бўлиши билангина тўкис бўлади. Унинг бир тарафи иккинчи тарафига ғулув қилмаслиги керак. Шундагина ҳаётимиз соғлом, Аллоҳ учун қилган ибодатларимиз тўғри бўлади ҳамда ҳаётимиз аввалидан охиригача ибодатга айланади. Ҳатто эркакнинг хотини учун озиқ–овқатлар олиб келиши ҳам ибодат ҳисобланади. Эрнинг рафиқаси билан жинсий алоқа қилиши ҳам садақа бўлади. Мусулмонларга фойдали бўлган нарсалар ҳақида ўйлаш ва ҳаракат қилишда ҳам ажру савоблар бўлади. Ва ҳоказо ...

Биз дунёга қарши дунё бўлгани учун, зуҳд ва дунё ва дунёнинг зийнатларидан воз кечишга динимиз қулайлик бўлгани, пок нарсаларни ҳалол, ифлос нарсаларни ҳаром қилгани учун кураш олиб бормаймиз.

Барча Оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин.

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Thu, 26 Jan 2012 15:40:49 +0000
Мусулмон даъватчининг ахлоқи (Шайх доктор Сафар Ҳаваалий) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4475:usuln-divcining-hli-shih-dr-sfr-vlii&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4475:usuln-divcining-hli-shih-dr-sfr-vlii&catid=211&Itemid=104  

Мусулмон даъватчининг ахлоқи

Муаллиф:Шайх доктор Сафар Ҳаваалий

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа:    أَخْلاَقُ الدَّاعِيَةِ الْمُسْلِمِ

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир... Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига, Аллоҳ уни ҳидоят ва ҳақ дин билан юборгани, Унга санолар айтгани ва буюк ахлоқ билан тавсифлаганига, рисолатини ахлоқий рисолат қилиб, гўзал ахлоқларни тугаллаш учун юборган эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳ таоло Унга ва Унинг оиласига салавоту баракотлар ёғдириб, асҳоби киромларидан ҳамда уларга яхшилик билан издош бўлганлардан рози бўлсин. Чунки улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Аллоҳ йўлига ҳикмат, чиройли насиҳат ва гўзал мунозаралар билан даъват қилишдаги дастурига эргашдилар. Одамлар Аллоҳнинг динига улардаги гўзал ахлоқ ҳамда ҳаракатланаётган тирик Қуръонни кўргач кирдилар! Ҳолбуки башарият, ўзининг узун тарихи давомида бирон фотиҳлардан бундай муомалани кўрмаган эди. Бу ахлоқ ва раббоний муомала оқибатида саноқсиз халқлар Ислом динини қабул қилдилар.

Сўнг ...

Даъват ва даъват вазифаларини бажариш учун онгли ҳаракат қилишимиз, бир–биримиз билан музокалара олиб боришимиз, ўзаро насиҳат қилишимиз керак. Чунки ҳар биримизнинг ишлари кўп ва бу ишлар ўз айбимиз ва хатоларимизни унуттириб, уларни тузатиш ёки кўришга вақтимиз қолмаяпти. Албатта, ҳар бир инсон хатокордир. Бизлар ҳам хато ва камчиликлардан холи эмасмиз. Шунинг учун, ўзаро Аллоҳга яқинлаштирадиган мавзулар ҳақида мунозара ва мубоҳасалар қилишимиз ҳамда ўзимиз ва биродарларимизга ваъз қилар экан ўтказаётган вақтимиз бадалига Аллоҳ таолодан савоб тилашимиз, қалбларимизни қайси йўлдан юриш ва юраётганда қайси белгиларга риоя қилиш ҳамда сақланишимиз керак бўлган хатоларни билиш учун, юмшатишимиз керак.

1 – Пайғамбар – даъват йўлидаги намунадир

Биз, Ислом динига мансубмиз. Бу мансублик билан Аллоҳ таоло бизларни мушарраф қилиб, обрўйимизни кўтарди. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса даъватчиларнинг имоми, намуна, Аллоҳ таоло даъватимиз, хулқимиз, муомаламиз ва барча ҳолатимизда ўрнак ва издош бўлишимизга амр этган муаллим даъватчидир. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ушбу оятларни нозил қилди:

﴿ قُلْ هَذِهِ سَبِيلِي أَدْعُو إِلَى اللَّهِ عَلَى بَصِيرَةٍ أَنَا وَمَنِ اتَّبَعَنِي وَسُبْحَانَ اللَّهِ وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ

«Айтинг: «Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга — ишончга эгамиз. (Ҳар қандай шерикдан) Аллоҳни поклайман. (Зеро) мен мушриклардан эмасман»» (Юсуф: 108).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Оиша разияллоҳу анҳо тавсифлаганидек, асҳоблари учун тирик намуна эдилар: «Унинг хулқи – Қуръон эди» (Имом Аҳмад 6/91, 163, 216; Насоий 6/412). Қуръон Каримда мавжуд бўлган барча хулқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламда бор эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаёти Жибриил алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг даргоҳидан олиб келган тавҳид, ихлос, иймон, таваккул, сабр, жиҳод, даъватда сабрли бўлишга чорлаш, билим, олишда устивор туриш, муомала, алоқа, шафқат ва ҳалимликнинг жонли ҳаётий таржимаси эди. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга:

﴿ وَإِنَّكَ لَعَلَى خُلُقٍ عَظِيمٍ

«Албатта сиз улуғ Хулқ устидадирсиз» – дея тасаннолар айтган эди (Қалам: 4).

Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло хоҳлаган нарсасини яратиб, хоҳлаган нарсасини танлайди. У, ушбу буюк Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳар бир макон ва майдонда башарият учун муаллим ўлароқ танлади.

Ҳар қандай даъват, у ҳақиқат ёки ботил бўлишидан қатъий назар, атрофга ёйилиши учун ахлоқий табиат ёки ахлоқий сифатни иддао этади. Ҳар бир даъватчи даъвати ва нимага даъват қилишидан қатъий назар, ахлоқ унинг даъватида кўриниб туради ёки ахлоқини кўрсатишга даъватчининг ўзи ҳаракат қилади. Шундай экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳоблар ахлоққа қандай чорламасинлар?! Аллоҳ таоло раббоний бўлишига буюрган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тарбия қилган Уммат қандай ахлоққа чақирмасин?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашмоқчи бўлган одам, юқоридаги оят мазмунига кўра, Аллоҳга чорлов пайтида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ахлоқи билан хулқланган бўлиши керак.

А) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ахлоқига эргашиш

Биз даъватчининг ахлоқи ҳақида гапирар эканмиз, бу даъватчи учун зарур бўлган асосий сифатлардан бири – билимли бўлишни унутмаслигимиз керак. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло нозил қилган ушбу оят шуни ифодалайди:

﴿ قُلْ هَذِهِ سَبِيلِي أَدْعُو إِلَى اللَّهِ عَلَى بَصِيرَةٍ

«Айтинг: «Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга онгли равишда даъват қиламан» (Юсуф: 108).

Билимсиз онг бўлмайди. Билимгина инсоннинг йўлини ёритади ва Аллоҳга онгли равишда ибодат қиладиган қилиб қўяди. Шунинг учун ҳам, банда билими бўлсагина Аллоҳ таолога онгли даъват қила олади.

Аллоҳ таоло Исроил ўғиллари ичидан етишиб чиққан ҳидоят уламоларига мақтов айтар экан, шундай деди:

﴿ وَجَعَلْنَا مِنْهُمْ أَئِمَّةً يَهْدُونَ بِأَمْرِنَا لَمَّا صَبَرُوا وَكَانُوا بِآياتِنَا يُوقِنُونَ

«Улар (ўз динлари йўлидаги бало-кулфатларга) сабр-тоқат қилишгач, Биз улардан (одамларни) ҳидоят қиладиган пешволарни чиқардик. Улар Бизнинг оятларимизга аниқ ишонар эдилар» (Сажда: 24).

Биз Исроил ўғилларидан кейин Китобни мерос қилиб олдик. Аллоҳ таоло уларни даъватчида бўлиши зарур бўлган икки буюк сифат билан сифатлади.

Биринчи сифат: «сабр» сўзи ўз ичига олган барча маънолар билан чидамли бўлиш.

Чунки, сабрсиз даъватчи бўла олмайди. Даъват эса сабрсиз бўлмайди. Билим олиш сабрни талаб қилади. Амру маъруф, наҳий мункар, одамлар билан муомала қилиш – буларнинг барчасида сабр керак. Ҳар бир даъватчи, балки ҳар бир мусулмоннинг ҳатто барча жонли махлуқотларнинг ҳаётида сабр бўлиши керак. Сабр қилмаса бу дунёда яшай олмайди. Оддий инсон дунёнинг фоний ва ўткинчи матоларини ҳам сабр билан безансагина қўлга киритиши мумкин. Шундай экан, олий ғоя ва мақсадлар учун интилаётган даъватчи сабр билан қандай сифатланмасин?!

Иккинчи сифат: ишонч.

Бу буюк хислат Роббиларини ҳақиқий таниган, лойиқ бўлганидек қадрлаган, Қуръони ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирган ихлосли, тақволи, боамал олим бўлган бандалардагина бўлади. Уларнинг тасаввурида Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида ўқишаётган ғайб олами, худди воқеъларида кўриб туришганидек аниқ бўлади! Мана шу – ишончдир. Одамлар ишонч бобида фарқли бўладилар. Одамларнинг ишонч ва сабр бобидаги фарқлилигига қараб, Аллоҳ субҳонаҳу ва таолога бўлган даъватлари ҳам фарқли бўлади.

Ҳар бир мусулмон гўзал ахлоқли бўлиши керак. Исломга ва Ислом Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга мансуб бўлган мўъмин, Ислом ахлоқи билан зийнатланиши керак. Ҳар бир мусулмон шундай бўлиши керак бўлса, бу Умматнинг хулосасини шакллаётган, пайғамбарлик меросига ворис бўлган, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўрнида туриб, Унинг даъватини етказаётган, суннатини жонлантираётган ва одамларни унга чорлаётган даъватчи қандай бўлиши керак?!

Ҳа, даъватчида бошқаларда жамланмаган ва бўлмаган хулқ камолоти жамланиши керак. Зеро саҳобалар бу уммат ичида ахлоқ чўққиларига юксалдилар. Сабаби, улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олган эдилар.

Даъватчи саҳобалардан ўрнак олар экан, даъвати муваффақиятли ва умидли бўлаверади. Бундай даъватчиларга чақирилаётган одамларнинг эргашишлари ва боғланишларини умид қилса бўлади.

Б) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратига эргашиш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийрати – ҳаёт йўли, биз ўрганадиган ва гўзал пайғамбарона ахлоқни кўрадиган нурли саҳифадир. Ҳурматли саҳобалар бу сийратни ўз ҳаётларида амалий яшадилар. Биз ҳам уни ўқисак, ўзимизнинг руҳимиз ва қалбимиз билан яшашга қодир бўламиз ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кофирлар, мунофиқлар, осийлар, тақводорлар ва эҳсон қилганларга қилган муомаласи ва ахлоқи қандай бўлганини билиб оламиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаёт йўли бошидан охиригача, Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг йўлига чорлаётган кишида бўлиши зарур бўлган ахлоқнинг тирик мисолидир.

В) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётидан бехабар даъватчининг оқибати

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламинг ҳаёт йўлини билмаслик, даъватчини онгсиз даъват қиладиган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ахлоқидан бошқа ахлоқлар билан хулқланадиган қилиб қўяди. Бугунги кундаги даъватчилар ўртасидаги тарқоқлик ва муайян равшан дастур асосида бирлаша олмасликларининг сабаби, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратини кам ўқиш, ундан кам ўрнак олиш ва сўзу амалда уни ҳаётга етарли даражада татбиқ этмасликдир. Буни Уммат яшаётган ҳозирги воқеълик аниқ кўрсатиб турибди.

Биз Аллоҳ таолонинг йўлига даъват қилувчи кимсалар ўлароқ ўз заифлигимиз ёки даъватдаги муваффақиятсизлигимизни гоҳида хорижий омиллар: фасод, замона охири, одамларниг ҳақиқатни хоҳлашмаслиги ёки бундан бошқа бирон омил билан оқламоқчи бўламиз – Чунки шайтон буни бизга доимо васваса қилиб туради – Бироқ, муваффақиятсизликнинг илдизи бизнинг қалбимиз, ахлоқимиз ва одамлар билан қилаётган муомалаларимизда эканини озгина бўлсада эсга олмаймиз.

Бошқача қилиб айтсак, менинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг эътиқод ёки амал, сулук ва ахлоқдан иборат суннатларидан йироқ, гуноҳларга муккасидан кетган қўшним ёки қариндошим ёхуд ҳамкасбим бор ва уларни даъват қилмоқчиман. Мен даъватни бошлашдан илгари ўзимга: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг манҳажи ва Ислом асосида даъват қилаяпманми? Улар ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олишга ҳарисми ёки ўзларини ўрнак олгандек кўрсатишаяптими?,– деб савол беришим керак. Ёки улар менга энг яқин инсонлар бўлишига қарамай, орамизда катта жарлик бор ва мен уларнинг ҳолатини ўзгартишга ҳеч ҳам ҳаракат қилмадим. Шундай экан кимни айблашим керак?!

Тўғри, Аллоҳ таоло муҳрлаб қўйган, ислоҳни қабул қилмайдиган ва пешоналарига бахтиқаролик ёзилган одамлар ҳам бор. Лекин, мен: Бунга бирон нарса фойда қилмайди,– деб ҳукм қилишдан илгари ўзимни, ахлоқимни ва уни Аллоҳга чорлаш учун танлаган йўлимни айблашим керак. Чунки даъватнинг унга фойда бериши ёки бермаслиги, Аллоҳнинг ғайбидир. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар ҳаётига назар ташласак, одамларни жалб қиладиган ва уларни Аллоҳнинг динига тўп–тўп киришларига мажбурлаган ажойиб муомала ва гўзал ахлоққага шоҳид бўламиз.

Г) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишнинг умумийлиги

Бу мавзуни баён қилишдан илгари кўпчилик билмайдиган бошқа муҳим мавзуга ва танбеҳга ишора қилиб ўтмоқчимиз. Одамларнинг кўпи биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ахлоқига даъват этсак ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг манҳажини ушлашга буюрсак ёхуд булар ҳаъқида ваъз қилган одамни эшитсалар, булардан мулойимлик, ҳалимлик ва кечиримгина қасд қилинганини тушунадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одамларнинг энг ҳалими ва мулойими, мулойимлик кимда бўлса уни зийнатлаши ва у билан бағритошлик ва қўполлик билан эришилмайдиган нарсаларни қўлга киритиш мумкинлиги, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаёт йўлида ҳалимлик, мулойимлик ва афвнинг ҳайратомуз намуналари борлигида ҳеч шубҳа йўқ. Бироқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг манҳажини шундангина иборат деб тушунмаслигимиз керак. Акси тақдирда, йўлни топа олмай чорраҳада қоламиз ҳамда ҳозирги кунда олиб борилаётган даъват дастурида ихтилофларга дуч келамиз.

Ислом – Аллоҳ таоло мукаммал қилган ва туширган мустаҳкам манҳаж бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаёт йўли – ҳар томони бир–бирини такомиллаштирган сийратдир. Агар унинг бир томонигина ушланса ва у томони диний ҳақиқат ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ахлоқидан бўлса, лекин бошқа томонлар қисман ёки бутунлай зое қилинса, бу,  мусулмонлар ўртасидаги ихтилоф ва парчаланишга, диний ишлардаги низога олиб боради. Ихтилоф ва низо эса кўплаб даъватчиларнинг ҳикматга ва Аллоҳ таоло қуйидаги оятда баён қилган ҳикмат маъноларига нисбатан қилган хатолари сабаблидир:

﴿ ادْعُ إِلَى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Парвардигорингизнинг йўли — динига донолик ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг!» (Наҳл: 125).

Улар ҳикмат деганда фақатгина мулойимлик ва ҳалимликнигина тушунишади. Мулойимлик ва ҳалимлик эса ҳикматнинг воз кечиш мумкин бўлмаган ёртисигина, холос. Унинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам манҳажини ёритиб берадиган иккинчи ярмини ҳам олиш керак. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳикматидан кейин бошқа бировнинг ҳикмати қолмас.

Д) Ҳақиқатни намоён қилишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олиш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хутба қилсалар ҳарбий қўшинни: Душман келаяпти!,– деб огоҳлантиргандек шиддат, таъсирланиш ва ҳаяжон билан қилар ва ҳақиқатни тушунтирар эдилар. Аллоҳ йўлига чорлаётган даъватчи ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам турган ҳолатларда ҳақиқатни баён қилар экан ўша қувват, ўша таъсирланиш ва ҳаяжон билан гапириши ва бу, унинг одатига айланиши керак.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳеч қачон ўзи учун интиқом олмаган бўлсада, Аллоҳнинг ҳаромлари қилинганида аччиқланар ва жунбушга келар, бунинг асари муборак юзларида кўринар, буни саҳоба ва бошқа кимсалар билишар эди. Шундай бўлсада, Аллоҳ таоло қуйидаги оятида баён қилган ва биздан илгари яшаб ўтган халқлар каби хато қилмаслигимиз учун, иш мукаммал бўлиши керак:

﴿فَنَسُوا حَظّاً مِمَّا ذُكِّرُوا بِهِ فَأَغْرَيْنَا بَيْنَهُمُ الْعَدَاوَةَ وَالْبَغْضَاءَ

«Сўнг ўзларига эслатма қилиб берилган нарсалардан (кўп) ҳиссасини унутдилар. Бас, уларнинг ўрталарида то қиёмат кунигача буғзу адоватни авж олдирдик» (Моида: 14). Акси тақдирда, ўзаро низолар келиб чиқади.

Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одамларни зинодан огоҳлантирганларини фараз қилсак, шижоат ва ҳаяжон билан хутба қилганлари хаёлимизга келади. Қандай келмасин, ахир зино Аллоҳ таоло таъқиқлаган ва огоҳлантирган катта гуноҳ–ку! Ҳақиқий мўъмин зино қилмайди. Агар зино қилса иймони ундан чиқиб, устида соябондек туради!

Хўш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурига келиб зино қилган эканига эътироф этган ёки зинони ҳалол қилиб бериши учун сўраб келган одамга қандай муомала қилган эди?

Ҳақиқат, куч билан танилади:

﴿خُذِ الْكِتَابَ بِقُوَّةٍ

«(Биз унга): «Эй Яҳё, Китобни (яъни Тавротни) маҳкам ушлагин», (дедик)» (Марям: 12).

﴿ َخُذْهَا بِقُوَّةٍ وَأْمُرْ قَوْمَكَ يَأْخُذُوا بِأَحْسَنِهَا

«Уларни маҳкам ушлагин ҳамда қавмингни у панд-насиҳатларнинг энг гўзалларини олишларига буюргин» (Аъроф: 145).

Бу куч ҳақиқатни олиш ва намоён қилишда ўта зарур бўлиб, ҳикматнинг ўзгинасидир.

Е) Гуноҳкорларга муомала қилишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олиш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг гуноҳкорлар билан муомаласида бошқа бир манзарани кўрсакда, икки манзара ўртасида зиддиятларни кўрмаймиз. Моиз разияллоҳу анҳу ёки Ғомид қабиласига мансуб жувон, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурига қилган зиноларига иқрор бўлиб келишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни тошбўрон қилингунича: Шояд ундайдир, шояд бундайдир,– деб жазони ижро қилмаслик учун сабаб изладилар. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у жазони ижро этмай қўйишларига оз қолди!

Бир киши келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан зино қилишга рухсат беришларини сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хотиржамлик билан: Онангга зино қилишларига рози бўласанми?! Опангга зино қилишларига рози бўласанми?!,– деб уни қайтиршга ҳаракат қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу услуби, одамлар қалбига кира оладиган даражада латиф эди. У одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузуридан даъватчи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг гўзал ахлоқидан таъсирланиб, ўз нафсини шаҳват ва майлликларига ундагани учун маломат қилиб чиқиб кетди.

Ё) Жоҳиллар билан муомала қилишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олиш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тозаликни севар ва тоза бўлишга буюрар эди. Ифлосликдан нафрат этар ва ифлос юришни таъқиқлар эди. Ҳатто иккита қабрнинг ёнидан ўтганларида, уларда ётган кишилардан бирининг сийдигидан тозаланмаганини айтиб берган эдилар. Маълумки, мусулмонлар тасаввурида энг афзал маконлардан бири – Аллоҳнинг уйларидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидининг фазилати эса ҳаммага аён. Аъробийлардан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларига кириб, унинг бир четига бавл қилди. Шу ерда даъватчи билан чорланаётган одам ўртасидаги муомала тарзи ёрқин намоён бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нафратлантирувчи қилиб эмас, муаллим ва қулайлаштирувчи қилиб юборилган эдилар. Асҳобларини ҳам диний ишларни қулайлаштириб чақиришга буюрар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ва Абу Мусо разияллоҳу анҳумларни Яманга юборар экан шундай деган эдилар: «Қулайлаштиринглар, қийинлаштирманглар! Мужда беринглар, нафратлантирманглар!» (Имом Бухорий 4086, 4088).

Ҳа, аъробий ўша покиза маконда мазкур қабоҳатни қилди! Саҳобалари унга қарши ўринларидан сакраб туришди. Нега?!  

Чунки ҳеч бир инсон бундай маконда ундай қабоҳатнинг бўлишига рози бўлмас эди. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам гўзал хулқи, доно муомаласи, ҳалимлиги ва мулойимлиги билан уларни тўхтатиб, «иши»ни тугатгунича кутишга буюрдилар. Аъробий қабоҳатини тугатгач, сув келтириб бавли устига тўкишга буюрдилар. Сўнгра аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига келиб намоз ўқиди ва: «Аллоҳим, мени ва Муҳаммадни раҳмат қил! Биз билан бирга бошқа бировни раҳмат қилма!»– деди (Имом Бухорий 5664; Абу Довуд 882; Термизий 147; Насоий 3/14; Ибн Можа 529; Имом Аҳмад 2/239, 283. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривояти).

Во ажаб! У ўзи билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламгагина раҳмат қилишини Аллоҳ таолодан тилади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари бўлишларига қарамай ҳозир бўлган одамларнинг барчаси, уни дўппослаш учун ўринларидан туришган эди.

Аъробийнинг билими оз ва иймон ҳануз унинг қалбига кирмаган бўлсада, вазиятдан таъсирланиш, ўзига яхшилик қилган ва эҳтиёжини қондирган одамга хайрли дуо қилдирди. Ҳолбуки, у ўша жойда энг ёмон ишлардан бирини қилган ва саҳобаларга бўлган фикри бошқача эди. Шу боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кенг (раҳмат)ни торайдирдинг!»– деб қўйдилар (Имом Бухорий 5664; Абу Довуд 882; Термизий 147; Насоий 3/14; Ибн Можа 529; Имом Аҳмад 2/239, 283. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривояти). Чунки у, Аллоҳнинг кенг раҳматини торайтирган эди. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша лаҳзада саҳобаларининг нафратлантиришлари ва дўппослашларига имконият берса эди – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ундай ҳикматсиз ишларни қилишлари ҳеч ақлга сиғмайди! – аъробий қоча–қоча масжиднинг бошқа жойларини ҳам, ўзининг кийимларини ҳам ифлос қилган бўлар, даъватни қабул қилмас, намоз ўқимас ва ҳатто Ислом динидан бутунлай муртад бўлар эди. Яъни, у пайтда жуда ҳам катта фасодлар юзага келиши мумкин эди.   

Бу қоида зеҳнимизга қуйилиши керак: одамларни яхшиликка жазб этамиз ва уларни яхшиликка жазб этиш учун тиришамиз. Бу, бор ҳақиқатдан ён беришимизни тақозо этмайди. Билъакс, ифлос нарса тозаланиши керак. Бироқ гуноҳга қўл урган одамни жиноятчига чиқариш, қувиб солиш ва диндан нафратлантириш мумкин эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга янги иймон келтирган одамлар билан қилган муомаласида ва даъватчи янги иймон келтирган одамлар билан қиладиган муомаласида катта ўрнакдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Муовия ибн Ҳакам Суламий разияллоҳу анҳу билан бошқа бир ҳолатлари бор. Унинг қиссаси жуда ҳам машҳурдир. Муовия разияллоҳу анҳу кириб келади ва Аллоҳ таолонинг:

﴿ وَقُومُوا لِلَّهِ قَانِتِينَ

«Ва Аллоҳ учун бўйинсунган ҳолда туринглар!» (Бақара: 238) ояти нозил бўлганидан бехабар бўлгани учун намозда гапириш мубоҳ деб ўйлайди. Унинг ўзи шундай ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга намоз ўқиётганимизда бир киши чучкирди ва мен: Аллоҳ сени раҳмат қилсин!,– дедим. Одамлар менга қарадилар. Мен: Қуриб кетгурлар! Нега менга қараяпсизлар?,– дедим. Одамлар қўлларини сонларига урдилар ва уларнинг мени гапиртирмасликка ҳаракат қилаётганларига шоҳид бўлдим ва оғзимни юмдим. Мен на аввал ва на кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдек тажрибали муаллимни кўрмадим. Унга ота–онам фидо бўлсин! У мени на жеркиди, на урди ва на сўкди. Аксинча: «Бу намозда одамларнинг гаплари бўлиши яхши эмас. Намоз – тасбиҳ, такбир ва Қуръон қироатидан иборатдир»– дедилар» (Имом Муслим 1227; Абу Довуд 931; Имом Аҳмад 23813). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муовия разияллоҳу анҳуга шундай йўл билан таълим бердики, унинг ўзи: Бундай мулойим ва ҳалимлик билан таълим берган одамни на Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан илгари ва на кейин кўрдим,– демоқда.

Ж) Динда хушомад қилмасликда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олиш

Бошқа тарафдан қарасак жуда ҳам кўп ҳолатлар бор.

Қурайшнинг уруғларидан бири бўлган Махзумга мансуб аёл ўғирлик қилди. Бу уруғ жоҳилият даврида ҳам, Ислом билан мушарраф бўлгандан кейин ҳам обрўли бўлган эди. Жиноятнинг жазоси эса, Аллоҳнинг шариатига кўра қўлни кесиш эди. Саҳобалар бу хотин ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан гаплашишга журъат қила оладиган одам ҳақида ўйлашиб қолади ва: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан унинг ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суйган Зайд разияллоҳу анҳунинг ўғли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суюклиси Усомагина пайғамбаримизга яқинлашиб, гаплаша олади. У бориб: Ё Расулуллоҳ, Махзум уруғига мансуб мазкур аёлнинг иши одамларни қайғуга солиб, унга ҳомийлик қилишга ҳаракат қилишмоқда,– десин, дейишди.

Биз бу ерда: Ҳалимлик, гўзал хулқ ва кечириш керак, дейишимиз керакми?! (Йўқ), бу ерда камолот ва ҳикматнинг бошқа бир ҳолати бор ва уни олиш ўта муҳимдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Усома разияллоҳу анҳуга гапириш билан қаноатланмади. Балки одамларни жамлаб минбарга кўтарилдилар ва жарангли овозлари билан шундай дедилар: «Ҳой одамлар, сизлардан аввалги одамлар ораларидан кучсиз одамлар ўғирлик қилса жазони ижро этгани, обрўли одамлар ўғирлик қилса жазони ижро этмаганлари учун ҳалок бўлдилар. Аллоҳга қасамки, Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғирлик қилса, (отаси) Муҳаммад унинг қўлини ҳам кесади» (Имом Бухорий 6788).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақиқатни кескин айтдилар ва Аллоҳ белгилаган жазоларда ҳомийлик бўлмаслигини ҳамда Уммат ҳам бундай қилмаслиги шарт эканини тарбия ўлароқ ифодаладилар. Ошкор айтишларидан мақсад, буни эшитган ҳар бир мусулмоннинг Аллоҳ таоло белгилаган жазолардан биронтасига ҳомийлик қилиши мумкин эмаслигини билдириш эди. Нега Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам битта жувон ёки Усомага нисбатан ҳалим ва мулойим бўлмади?! Чунки масала, диний аҳкомларда хушомадгўйлик қилишга бориб тақалган эди. Хушрмадгўйликнинг эса, на Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва на Аллоҳ йўлига ҳикмат ва онг билан чорлаётган оддий даъватчидан содир бўлиши ҳеч ҳам мумкин эмас! Нега биз ҳадеб: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаёт йўлини ўқинглар! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаёт йўлини ўқинглар!, деб такрорлайверамиз?! Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаёт йўли ибратлар билан тўладир.

2 – Салаф солиҳдан ўрнак олиш намуналари

Биров: Аллоҳ йўлига чорлаган ва онгли равишда даъват қилган мусулмон уламолар ҳаётида бизлар учун ўрнак йўқми?,– дея савол бериб қолиши мумкин.

Биз унга шундай жавоб берамиз: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаёт йўли муаззам ва унда эзгуликлар лиммо–лим бўлсада, Аллоҳ таоло ҳар бир замон ва маконда Аллоҳ йўлига чорлаш учун маёқ қилиб қўйган ҳидоят пешволарининг даъват йўлида қандай юрганлари ва ўзларидаги билимга қандай эришганликларини кўриш учун, уларнинг қилган ишларидан ўрнак олишимиз мумкин.

        Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ

Аллоҳ таоло Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳда Имом Шофиий раҳимаҳуллоҳ: Аҳмад – эзгуликнинг саккиз йўлида имомдир– деб айтганидек, имомлик сифатларини чизди.

        Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ

Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ устидан бад нийятли сарой уламолари ва дунёпараст уламолар султонларга шикоят қилишар, бечора бир қамоқдан иккинчисига чиқар, сургун қилинар, қийноққа солинар ва жазоланарди.

Бад нийятли уламолар қамоқдаги Шайхулисломга мактуб йўллашар ва у мактублардаги саволларга хушмадгўйлик қилмай жавоб берар, султон ҳузурида ҳам, йўқлигида ҳам, қамоқда ҳам, озодликда ҳам ҳақ сўзни аямай айтар ва Аллоҳ йўлида маломат бўлишдан қўрқмас эди. Чунки оғзидан чиқаётган нарса унинг зиммасига омонат қўйилган дин бўлиб, уни айтиши шарт эди:

﴿وَإِذْ أَخَذَ اللَّهُ مِيثَاقَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ لَتُبَيِّنُنَّهُ لِلنَّاسِ وَلا تَكْتُمُونَهُ

«Эсланг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Аллоҳ Китоб берилган кимсалардан «Албатта у Китобни одамларга очиқ баён қилурсизлар ва яширмайсизлар!» — деб аҳд-паймон олган эди» (Оли Имрон: 187). Буни яшириши, Аллоҳнинг динида хушомадгўйлик қилиши мумкин эмас ва бу унинг ҳоли эди:

﴿ الَّذِينَ يُبَلِّغُونَ رِسَالاتِ اللَّهِ وَيَخْشَوْنَهُ وَلا يَخْشَوْنَ أَحَداً إِلَّا اللَّهَ

«Улар (яъни ўтган пайғамбарлар) Аллоҳнинг амру-фармонларини (бандаларга) етказадиган, У зотдан қўрқадиган ва Аллоҳдан ўзга бировдан қўрқмайдиган зотлардир» (Аҳзоб: 39).  

Бад нийятли уламоларнинг зулмлари, туҳмат ва ифтиролари фош бўлгач, султон улар устидан: Уларга қандай ҳукм қиласиз?,– деб сўраганида Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ: «Ҳеч нарса! Мен уларни афв этдим ва улардан интиқом олмайман!»– деди.

Субҳоналлоҳ! Ҳаётинг давомида орқасидан ифтиролар отган, ёлғон ва туҳматларни уюштирган одамлар устидан интиқом олиш учун фурсат етган ва бу фурсатдан фойдаланиши шаръан ҳалол ҳатто ўз ҳаққини олиши имконияти туғилган бир пайтда, ўчини олмади. Чунки у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалардан ўрнак олиб, жон ҳаққидан Аллоҳнинг сўзи олий бўлиши ва Аллоҳ ҳаққи учун воз кечди!  

Шу боис бўлса керак, бад нийятли уламоларнинг кўплари шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳнинг фазилати, имомлиги ва гўзал хулқини эътироф этди. Чунки улар ҳақиқатнигина мақсад қилган ва интиқом олмайдиган шахсият эканига шоҳид бўлдилар. Чунки у агар хоҳласа интиқом олиши ва: Мен уларни ундай ва бундай қиламан,– деб интиқом олиши мумкин эди.

3 – Умумийликни бузиш даъватчилар ўртасидаги келишмовчиликнинг катта омилидир

Бу ерда мусулмон даъватчининг ҳақиқатни журъат билан айтиш ва одамлар билан муомала қилишда олийжаноблик, афв, кечирим ва гўзал хулқ ўртасини бирлаштирадиган соғлом, олийжаноб ахлоқ билан хулқланишига далолат қиладиган кўплаб намуналар бор. Биз шундай деймиз: Ҳозирги кундаги уммат китоб аҳлининг ҳолига тушиб қолди. Даъватчилари ҳам худди шундай бўлишиб қолишди. Айрим одамлар ўзларига эслатилган баъзи аҳкомларни қабул қилишса, бошқалари ўзларига эслатилган нарсаларни унутдилар. Шунинг учун бировни фақатгина билим олганини кўрасиз, холос. Албатта, билимнинг қийматини камайтира олмаймиз?! Ахир Аллоҳга билим бўлмаса қандай ибодат қилиниб, қандай даъват қилинади?!

Даъватчилардан бири фақатгина билим олади! Бошқа мавзуларда эса ҳеч нарса билмайди! Унинг барча ҳолатдаги иши илм бўлади: У нарсанинг ҳукми ҳалол! Бунинг ҳукми ҳаром! Бу ҳадис заиф ва униси ишончли! Бу ҳам ҳеч бир мусулмон шубҳа қилмайдиган илмдир. Бу гапларни илмнинг қадрини тушуриш учун айтмаяпмиз. Лекин бу хислат вақтнинг ўтиб бориши ва ҳаракатнинг илгарилаши оқибатида Исломнинг бошқа хислат ва бошқа насибасидан ажралиб, унутилади ва даъватнинг кўп жиҳатларини ёдлаб олган бўлсада инсон унга лоқайдлик қилади.  

Бошқа бир даъватчи келиб: Даъват, кураш, жиҳод, амру маъруф ва наҳий мункар,– дейди ва бу йўлда бор кучини сарф этади. Бу ҳам ҳақиқатдир. Қайси мўъмин кураш, интилиш, даъват, амру маъруф ва наҳий мункарни инкор этиши мумкин?! Инкор этмайди. Чунки у ҳаракатлар ҳам диннинг бир бўлаги ва диннинг катта насибаларидандир. Лекин ўша ҳаракатнинг ўзинигина ушлайди! Илмий тарафларга лоқайдлик қилади ва: Биз илм ва уламолардан қандай фойда кўрдик?!,– дейди.

Биринчиси фақатгина илм олиш билан шуғулланган одам: Қайси даъват илмсиз соғлом ва муваффақиятли бўлибди?,– дейди, бироқ, ўзи даъват қилмайди. Кўп одамлар таълим олиб, диплом ва шаҳодатномаларни кўлга киритган, тадқиқотлар олиб борган ва китоблар ёзган бўлишсада, жамиятда осорлари ва даъватлари кўринмайди! Демак, фақатгина илм ва илмни олиб қўйиш билангина чекланган одамда самара эмас, одамлардан узоқлашиш бўлади! Узолашишнинг сабаби нима? Ахир илм диннинг бир бўлаги, билим ва чорлаш даъватчиларнинг сифати эмасми?

Тарқоқлик ва келишмовчилик гоҳида содир бўлади. Ҳа, битта ҳақиқат ёки битта ишнинг икки тарафи ёки икки парчасининг ораси ажратилганида содир бўлади. Худди ҳақиқатни айтишда журъатли бўлиш билан бирга кечириш ва мулойимлик бўлганидек, билим билан ҳам даъват бўлиши керак. Даъват билан эса билим бўлиши керак. Булар бир–бирларини такомиллаштиришлари лозим. Диндан бир насибани олиб, иккинчисидан воз кечмаслик керак.   

А) Даъватчиларнинг ўзаро муносабатлари

Афсуслар билан айтмоқчиманки, даъватчиларнинг ўзаро муносабатлари даъватчининг чорланаётган одам билан бўлган муомаласидан ҳам ачинарли ҳолдадир. Бошқача қилиб айтсак, айрим даъватчилар чорланаётган одамларга уларни жалб қилиш учун чиройли муомалада бўладилар. Яна бошқа даъватчи ҳам айни муомалани қилади. Бироқ бу икки даъватчининг бир–бирларига қилаётган муомаласини кўрсангиз, ҳайратдан ёқангизни ушлайсиз!

Уларнинг муносабатларида ҳалимлик ва мулойимликка ўрин йўқ! Нега: Ҳалимлик ва мулойимлик,– деяпмиз?! Ахир ўрталарида адолат йўқ–ку?! Чунки даъватчилар ўртасида адолат йўқолиб бормоқда. Бу, аччиқ ҳақиқатдир. Биз буни айта оламиз. Чунки биз даъват минбаридамиз ва Аллоҳнинг йўли сари чорлаётган одамлар билан биргамиз. Қолаверса, ҳар биримиз даъватчимиз ва даъват одамларнинг энг афзали бўлиш учун чорланганмиз.

Мен шундай дейман: Аллоҳ таоло барча пайғамбарга нозил қилган ўнта васият ҳар бир халқ ва динда мавжуддир:

﴿ وَإِذَا قُلْتُمْ فَاعْدِلُوا وَلَوْ كَانَ ذَا قُرْبَى

«Сўзлаганингизда (гувоҳлик берганингизда) гарчи қариндошингиз бўлса ҳам адолат қилингиз!» (Анъом: 152). Биз даъватчидан ҳалимлик, мулойимлик ва кечиришини талаб қилишимиз мумкин. Воқеъда эса адолат бўлмаслиги мумкин! Адолатнинг бўлмаслик нисбатига қараб зулм ортиб боради:

﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُونُوا قَوَّامِينَ لِلَّهِ شُهَدَاءَ بِالْقِسْطِ

«Эй мўминлар, Аллоҳнинг Ўзи учун ҳақ йўлни тутгувчи, адолат билан шаҳодат — гувоҳлик бергувчи бўлингиз!» (Моида: 8).

 ﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُونُوا قَوَّامِينَ بِالْقِسْطِ شُهَدَاءَ لِلَّهِ

«Эй мўминлар, адолат билан тургувчи ҳамда ўзларингнинг ёки ота-она ва қариндош-уруғларнинг зарарига бўлса-да, Аллоҳ учун тўғри гувоҳлик бергувчи бўлинглар!» (Нисо: 135).

Агар шайтон орамизга бирон васвасасини солса, даъватчиларга бўлган муносабатимизда биронта ҳам адолатни кўрмаймиз.

Б) Даъватчилар ўртасидаги келишмовчиликни йўқотиш қоидалари

Бу мавзу ва унинг аҳамияти мени шундай дейишга ундамоқда: Даъватчилар икки ишни риоя қилишлари керак. Шояд бу, ахлоқимизнинг Аллоҳ йўлига чорлаётганларнинг ахлоқи каби бўлишига ҳамда даъватчилар ўртасида мавжуд бўлган келишмовчиликларнинг ёмон кўринишларининг йўқолишига кўмакчи бўлар.

Биринчи иш: Агар бировимиз ҳақиқат ва эзгуликнинг бир бўлагини ушлаган бўлсак, бошқалар ўша бўлакни камситмаслиги лозим. Чунки унинг ўзи ҳам юқорида айтиб ўтганимиздек, айни нарсанинг бошқа бўлагини ушлаб турибди. Соғлом эътиқод ва соғлом манҳаж асосида одамларни Аллоҳнинг йўлига чорлаётган даъватчилар қаторига бидъатчилар ва бузуқ манҳаждагилар кирмаслигини унутмаслигимиз керак. Биз даъватчи дея атаётган одамлардан Аллоҳ йўлига чақираётган, тавҳид байроғини кўтараётган, салаф солиҳ эътиқодига ишонаётган ва аҳли суннат ва жамоатга эргашаётган одамларни назарда тутмоқдамиз. Шундай бўлишига қарамай даъват дастурида улар ўртасида ўзаро келишмовчилик ва ихтилофлар юзага келмоқда. Биз уларга шундай деймиз: Унутмангки, сиз ҳақиқатнинг бир бўлаги, биродарингиз эса бошқа бир бўлагидадир. Шунинг учун уни ва у турган бўлакни камситманг! Агар сиз даъватнинг билим тарафида бўлсангиз, у жиҳод ёки даъват бўлагидадир. Агар сиз жиҳод бўлагида бўлсангиз, у илм бўлагидадир. Агар сиз воиз ёки охиратга рағбатлантириб, дунёни тарк этиб тақволи бўлишга чақираётган бўлсангиз, бу ҳам аҳкомларнинг ҳалол ва ҳаром бўлаклари бўлиб, бошқа даъватчи билан ҳақиқат узрасиз ва ҳар иккингиз ҳам бир–бирингизни такомиллаштираяпсиз. Агар бир–бирингизни тўлдирсангиз қандай яхши бўлар эди!  Лекин:

Дунёда ким борки, унинг табиати

Сизни рози қилса кўрганингиз он?!

Сизга шараф учун қилар кифоя

Айбингизни билсангиз, муҳтарам инсон!

Даъватчининг фойдали сифатлари бўлишини ким кафолатга ола олади?! Биз даъватчида фойдали сифатлар бўлиши учун ҳаракат қилаяпмиз. Бироқ воқеъда шундай бўшлиқлар бўлиши муқаррардир. Агар биров ҳақиқатнинг бир тарафида, бошқаси бошқа тарафида бўлиб, ҳар иккиси ҳам ягона манҳажда бўлишса ва биз ҳам битта ишга чақирсак, бу – даъватчилар ўртасидаги анчагина бўшлиқни, ҳеч бўлмаса ўрталаридаги бадгумонликни йўқотади.   

Иккинчи иш: унутилмаслиги керакки, даъватдаги услуб ижтиҳодий масъала бўлиб, «Бировнинг ижтиҳоди бошқасиникидан муқаддам турмайди» деган машҳур қоида бор. Масалан, биров намоз ўқир экан қибланинг бу тарафда эканига, бошқа биров эса қибланинг бошқа тарафда эканига ижтиҳод қилса, уларнинг бирининг иккинчисига тақлид қилиши жоиз эмас. Улар ҳар иккиси ҳам ўз ижтиҳодига қараб намоз ўқийверади ва ўқиган намозлари раво бўлиб, ижтиҳодларига қараб савоб олаверадилар. Агар қибланинг бу тарафда эканига ижтиҳод қилиб, бошқасининг ижтиҳодига тақлид қилса, у, қибладан бошқа тарафга қараб намоз ўқиган ҳисобланади.

Демак, даъват услуби ижтиҳодий масъаладир. Ижтиҳодий масъала деган сўзнинг маъноси, мен бошқа даъватчига нисбатан адоват ва душманлик муносабатида бўлмай, уни афв этаман ва у ҳам мени афв этади, демакдир. Чунки, бу масъала кенг масъаладир. Агар бирон насс ёки далилни кўрсак, Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қавли олдида бирон кишининг ўз фикрига таянишга ҳаққи қолмайди. Хусусан, насс ва далиллар саҳиҳ ва қатъий бўлгач, бирон кимсанинг ким бўлишидан қатъий назар ижтиҳод қилиш ҳаққи йўқдир!

Гарчи ҳар биримизнинг диний ва дунёвий ишларда Аллоҳ таоло яратган хилқатга кўра устунлигимиз бўлсада, зарурий камолотга эришиш учун бўлишимиз керак бўлган ҳолат – ўзаро дўст ва муҳаббатли бўлишимиздир. Чунки ҳар бир банда ўзи учун яратилган нарсага муяссар қилинади. Биров туғма истеъдодли хатиб, биров ёзувчи, биров обид, бошқаси эса мужоҳид, у амру маъруф ва наҳий мункар қилувчи, бу илм аҳли, у сабрли бўлса, бу зоҳид ... Буларнинг барчаси катта ва буюк диний ишлар. Лекин Аллоҳ таоло ҳар бир одамни ўзи хоҳлаган эзгулик йўлларига муяссар қилаверади.

Ҳар икки тараф ҳам бидъат, шарр ва ботил аҳлига қарши курашда ягона Уммат бўлишимиз учун бу ишлар Аллоҳ таоло яратиб қўйган хилқат сабабли эканини ва бир–биримизни узрли ҳисоблашимиз зарурий эканини билиши керак.

В) Бидъатлари бўлган даъватчига муносабат

Савол: Аллоҳ йўлига чақираётган бироқ бидъати ёки залолати бўлган ёхуд бидъатида қолишга уринаётган саркаш, мутакаббир, ҳақиқат, суннат ва соғлом манҳажни истамаётган даъватчига қандай муносабат билдиришимиз керак? Бундай ҳолатда ҳам адолатга риоя қилмаслигимиз шартми?

Жавоб: Йўқ. Биз ҳар қандай ҳолатда ҳам адолатни қўлдан бой бермаймиз. Бундай ҳолат ҳақидаги Аллоҳ ва расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам амрининг тақозоси, инсондан ундай одамларни тарк этиш, дашном бериш, бирга ўтирмаслик ва бундан бошқа бидъатчилар аҳкомида муфассал баён қилинган масъулиятларни талаб қилади. Лекин бўшлиқ қандай пайдо бўлиши мумкин?!

Бўшлиқ – мазкур аҳкомларни даъват бутун ўлароқ яшаётган умумий воқеъликка эътибор бермай татбиқ қилганимизда пайдо бўлади. Бу қандай содир бўлади?

Биз бу бидъатнинг миқдори, динга бўлган хатари ва зарарини соғлом ўлчовлар билан ўлчашимиз керак. Бундан ташқари бошқа душманларни ҳам бидъатлари ва Исломга бўлган хатарларини ўлчашимиз, уларга таъсирларига қараб муносабатда бўлишимиз керак. Уларнинг Исломга келтирадиган зарарига қараб душманлик қиламиз. Акси тақдирда яъни уларнинг соғлом манҳаж ёки суннатга яқинлашишларига қараб кечириш, афв этиш, муомала қилиш ва дўстлашишда шунча яқин бўламиз. Бу яқинлашиш уларга ҳиққиқат борасида хушомадгўйлик қилишимни ҳам ифодаламайди. Бу – қоида ва ҳассос ўлчовдир. Мен динимда мўлтонилик ва хушомад қилиб бидъатчига икром қилмайман. Чунки «Бидъатчини улуғлаган киши Исломни вайрон қилишга ёрдамчи бўлган бўлади» (Табароний «ал–Кабир» 20/96; Абу Наъим «Ҳиляҳ» 6/97. Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳунинг марфуъ ривояти.  Табароний «ал–Авсат» 7/35; Ибн Адий «ал–Комил» 2/324; Оиша разияллоҳу анҳонинг марфуъ ривояти). Салаф солиҳ бизга шундай таълим берганлар. Шундай бўлсада, биз бидъатчининг бидъатини зарарига қиёслаймиз.

Масалан, хаворижларнинг бидъати ўта хатарли бўлгани учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга қарши жанг қилишга буюрдилар ва уларни саҳобалар ўлдирдилар. Лекин ғулув кетган шиа–рофизалар бидъати пайдо бўлганида, шиаларнинг бидъати хаворижларникидан, жаҳмийларнинг бидъати эса мўътазилаларнинг бидъатидан қаттиқроқ ва ёмонроқ эканига ҳукм қилдилар.

Демак, ҳар бир нарсага бўлган ҳукмим унинг хатари ва зарарига қараб бўлиши керак. Бундан ташқари у ҳақдаги фикрим адолатли ва инсофли бўлиши шарт. Унинг адолатга яқинлиги ёки узоқлигига қараб, адоватимни ўзининг мантиқли ўрнига қўйишим керак. Исломга қарши кечаю кундуз тинмай курашаётган Ислом душманлари мендан ва суннат манҳажидан, Аллоҳ йўлига чақираётган ва даъватида бидъатлари бўлган даъватчидан кўра узоқроқдир. Бидъатчи, Аллоҳ асрасин, очиқ ширкка чорлаётган ва мен билан учрашмайдиган кишидан кўра, менга яқиндир. Шундай бўлсада, шариат очиқ баён қилган нассларда уларга хушомад қилиш ёки лоқайдлик қилиш мумкин эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва асҳобларининг сийратларида бўлганидек, ҳар бир иш ўзининг мантиқли ўрнида амалга ошиши керак.

Агар даъватчилар шундай бўлсалар, бугунги кундаги ўзаро ихтилоф ва низолар ўз–ўзидан йўқ бўлади. Кўпинча даъватчилар, хусусан эса Қуръон ва суннатга бутунлай чорлаётган даъватчилар ўртасидаги келишмовчиликларнинг омили – ўз нуқтаи назарлари, олган тарбиялари ва табиатлари бўлади. Бундан ташқари улар ичида билими, фиқҳи ёки бошқа мавзуларда етарли савияси бўлмаслиги ҳам мумкин. Ҳатто уларнинг айримларини бидъатчи, адашган ва мунофиқ ва кофирлар каби дин душманлари билан муомала қилишларида Аллоҳнинг амрлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаларнинг суннатларини ҳаётга татбиқ қилишда лоқайдликлар бўлиши ва бу ҳам ихтилофга олиб бориши мумкин. Айрим даъватчилар куч билан муносабатда бўлиш керак бўлган ўринда мулойимликни, баъзилар эса мулойилик ва ҳалимлик билан муомала қилиш ҳикматли бўлган ўринларда куч билан муомала қилади. Ҳолбуки, биз залолатнинг боши бўлган бидъатга чорлаётган одам билан, ҳеч нарсани тушунмайдиган тақлидчи оми ўртасини айиришимиз керак. Бу доим бизнинг ҳисобимизда туриши, эътиборимиздан қочмаслиги ва ахлоқимиз шунга асосланган бўлиши керак.

Г) Адолат мартабасидан тушмаслик

Мусулмон даъватчининг ахлоқи «ҳикмат камоли» ҳисобланган камолотига етиб кучни ўз ўрнида, мулойимликни ўз ўрнида ишлатмаса, даъват адолат маратабасидан тушади. Адолат эса одамзотнинг зулм қилмаслигидир. Зулм эса бир ҳукм ёки ишни ўз ўрнига қўймаслик, ким бўлишидан қатъий назар бирон кишига хушомад кўрсатмаслик, балки ўрнаги адолат бўлишидир. Бунда инсон нафси синалади: адолат қиладими ёки йўқми? Шунингдек фарзлар мавзусида ҳам синалади: фарзларни қиладими ёки йўқми? Даъватга садоқатингиз ҳам синалади: устивор тура оласизми ёки йўқми?

Сиз бу ҳолатларнинг барчасида синаласиз: адолат қиласизми ёки жабр қилиб, йўлдан оғасизми?

Унутманг, шахслари ўртасида адолатли бўлмаган Уммат, Жаҳонга адолат қила олмайди. Аллоҳ таоло Жаҳонга адолат қила олмаган Умматни Ер юзида шу Жаҳонга халифа қилмайди. Биз ҳануз кучсизлик босқичидамиз. Адолатни ҳануз топа олмадик. Халифалик босқичига етиб боришимизни билиш эса ҳалимликнинг бир кўринишидир!

Аллоҳу аълам!

Аллоҳ таоло бандаси ва расули бўлмиш Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавоту саломлар йўлласин.        

 

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Thu, 19 Jan 2012 12:43:38 +0000
Даҳшатли кун манзараси (Абдулмуҳсин ибн Муҳаммад Қосим) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4473:dshli-un-nzrsi-bdulusin-ibn-ud-si&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4473:dshli-un-nzrsi-bdulusin-ibn-ud-si&catid=211&Itemid=104 Даҳшатли кун манзараси  

Муаллиф: Абдулмуҳсин ибн Муҳаммад Қосим

Мутаржим: Абу Жаъфар ал––Бухорий

Асл сарлавҳа:    مَشْهَدُ يَوْمٍ عَظِيمٍ

                                                     

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир... Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳ таоло Унга, Унинг оиласи ва барча асҳобларига кўпдан–кўп салавоту саломлар йўлласин.

Одамлар бу ҳаётда ғофил ва хаёллари узун бўлгани боис, охиратни дунё билан обод қилиши ва ҳозирги кунни ғанимат билиши учун нафсни тизгинлаш зарур. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло охиратга бўлган иймонни иймон рукнларидан бири қилди.

Аллоҳ таоло Қуръон Каримда баён қилганидек, бу ҳаётдаги барча мавжудот фоний бўладиган кун келади:

﴿كُلُّ مَنْ عَلَيْهَا فَانٍ

«Ер юзидаги барча нарса фоний бўлади» (Раҳмон: 26).

Сўнгра бир кун келади ва Аллоҳ таоло одамларни қабрларидан қайта тирилтиради. Илк тирилтирилган ва қабри ёрилган инсон – пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўладилар. Одамлар яланғоч, ялангоёқ ва хатна қилинмаган – бус–бутун тириладилар:

﴿كَمَا بَدَأْنَا أَوَّلَ خَلْقٍنُّعِيدُهُ

«... биринчи марта қандай яратган бўлсак, (ўша ҳолга) қайтарурмиз» (Анбиё: 104).

Сўнгра бандаларни кийинтирилади. Илк кийинтирилган зот – Иброҳим алайҳиссолату вассалом бўлади. Солиҳ бандаларга обрўли кийимлар кийдирилса, ёмон инсонларнинг лозими қўрғошиндан бўлади. Бандаларнинг барчасини бизга таниш бўлган Ер ва осмонлардан бошқача бўлган Ерда тўпланади. Оиша разияллоҳу анҳо: Ё Расулуллоҳ, одамлар қерда бўладилар?,– деб сўраганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сирот олдида»– деб жавоб бердилар (Имом Муслим 7234; Термизий 3121). Бошқа бир ривоятда эса шундай дейилган: «Улар кўприк олдида зулмат ичида бўлишади. Ерлари оппоқ ва текис бўлиб, бирон кишининг (ажратиш учун қўйилган девор каби) белгилари бўлмайди. У ернинг устида биронта ҳам ҳаром қон тўкилмаган ва гуноҳ иш қилинмагандир» (Имом Бухорий 6521).

Бандалар ундай кунни ҳеч кўришмаган. Аллоҳ таоло у кунни чақалоқларнинг сочларини ҳам оқартириб ташлайдиган оғирлик ва қийинчилик билан тавсифлайди. У кун оғир кун бўлиб, эмизаётган онани чақалоғидан воз кечтиради, хомиладорлар боласини ташлаб қўяди. Одамлар мастдек бўлсаларда, аслида маст бўлмайдилар. Кўзлар тикилиб, ўйнамай қолади. Жонлар ҳалқумга тиқилади. Одамларнинг тили калимага келмайди. Ҳар бир одам ўзига севимли бўлган инсонлардан: ота–онасидан, ака–укасидан, рафиқаси ва фарзандларидан қочади. Гуноҳкор ўзи қутилиши учун, ўзига энг севимли инсонларни жаҳаннамга улоқтиришни хоҳлаб қолади:

﴿يَوَدُّ الْمُجْرِمُ لَوْ يَفْتَدِيمِنْ عَذَابِ يَوْمِئِذٍ بِبَنِيهِ وَصَاحِبَتِهِ وَأَخِيهِ وَفَصِيلَتِهِ الَّتِي تُؤْويهِ وَمَن فِي الْأَرْضِ جَمِيعاً ثُمَّ يُنجِيهِ

«Жиноятчи-кофир кимса у Куннинг азобидан (қутулиш учун) ўғилларини, биродарини, уни ўз паноҳига оладиган қариндош-уруғини ва Ердаги барча кишиларини тўлов қилиб бериб юборишни, сўнгра (бу тўлов) унга нажот беришини истар » (Маориж: 11 – 14).

Ер тебранади, тўзонга айланиб, теридек чўзилади ва текис бир қитъа бўлиб қолади. Аллоҳ таоло уни қабзасига олади ва бир бармоқ билан ушлайди. Тоғлар юради, чанг тўзонга айланиб, саваланган жунлар мисоли уюлади. Ернинг биронта баланд ёки чуқур жойи қолмайди. Теп–текис бўлади. Денгизлар фавворадек отилиб, аланга олиб ёнади. Самолар ёрилади, бир–бирига киришади, беқарор бўлиб, заифдек кўринади, осмоннинг рангги ўзгаради:

﴿فَإِذَا انشَقَّتِ السَّمَاءُفَكَانَتْ وَرْدَةً كَالدِّهَانِ

«Энди қачон (Қиёмат қойим бўлгач) осмон ёрилиб, (жаҳаннам ҳароратидан қизиб кетган) тери каби қизариб қолганида ...» (Раҳмон: 37).

Ҳасан раҳимаҳуллоҳ: «Яъни, осмонлардан дарвозалар очилади»– деди. Осмонни тортиб олинади ва тўсилган нарса қолмайди. Аллоҳ таоло самони ўнг қўли билан худди номани буклангандек буклайди ва бир бармоғида тутади. Қуёшни ушлаб, ўраб боғланади ва нури сўнади. Ҳилол тутилади:

﴿فَإِذَا بَرِقَ الْبَصَرُ وَخَسَفَ الْقَمَرُ وَجُمِعَ الشَّمْسُ وَالْقَمَرُ

«Бас, (кўрган даҳшатларидан) кўз қамашиб, (осмондаги) ой ҳам тутилган ҳолда қуёш ва ой бирлаштирилган вақтда — ана ўша Кунда у инсон «(у бало-офатлардан) қаерга қочиб-қутулиш мумкин?» деб қолур!» (Қиёмат: 7 – 9).

Юлдузлар тўкилиб, шодаси бузилади. Атрофларга сочилиб, Ер чироғи ўчгандек зулматга чўмади.

Бўғоз туялар бола ташлайди. Ёввойи ҳайвонларнинг барчаси бир жойга тўпланади. Кўзларни қўрқув босади. Одамлар бир–бирларига яқинлашиб, тиқилинч пайдо бўлади. Фаришталар сафларини олиб, бандаларни кузатиб туришади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу манзара ҳақида: «Аллоҳим, Мен Сенга Қиёмат кунидаги тор мақомдан сиғинаман!»– деганлар (Абу Довуд 766; Насоий 1617).

Бу кунда ҳар бир жон ўзи қилган ва олиб келган нарсаларни билади. Ўтган умрига пушаймон бўлади. Унинг кўнглида яширинган барча нарсалари зўрлик билан чиқариб олинади. Гизли сақлаган амаллари ошкора бўлади. Атрофга даҳшатли сокинлик ҳумрон бўлади. Ҳеч ким баҳона келтира олмайди:

﴿هَذَا يَوْمُ لَا يَنطِقُونَ وَلَا يُؤْذَنُ لَهُمْ فَيَعْتَذِرُونَ

«Бу (Кун) улар сўзлай олмайдиган ва улар учун узр айтишларига ҳам изн берилмайдиган Кундир!» (Мурсалот: 35 – 36).

 

Солиҳ ва мўъмин одамларнинг ҳоли

У кунда баъзи юзлар табассумли ва нурафшон бўлса, баъзилари тунд ва куфр қоплаган сим–сиёҳ бўлади. Тақводорлар Роббилари ҳузурига гуруҳ–гуруҳ бўлиб тўпланади. Гуноҳкорларни эса мажбурлаб ҳайдаб келинади.

Қуёш одамларнинг бошларига яқин олиб келинади ва уларнинг бошлари билан қуёш ўртасида бир мил масофа бўлади. У кунда Аллоҳ аршининг соясидан бошқа соя бўлмайди. Одамларнинг айримлари арш соясида сояланса, бошқалари қуёшнинг ҳарорати остида қолишади. Тиқилинч сабабли одамларнинг оёқлари бир–бирлариникига киришиб кетади. Бўйинлар эгилади. Ҳарорат кучайгани сабабли инсондан оққан тер етмиш газ масофага оқиб боради. Ер юзи ва одамларнинг таналари сасиб кетади. Баъзилар тўпиқларигача, баъзилар эса иякларигача терга ғарқ бўлади.

Ғамгинликнинг чеки бўлмайди, юраклар сиқилади. Даҳшат туфайли ҳар бир халқ  тиз чўкади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одамларнинг ғам ва қайғулари шу даражага етадики, уларнинг кўтаришга таҳаммуллари қолмайди»– дедилар (Имом Бухорий 4712; Имом Муслим 501). 

 

Осийлар ва кофирларнинг ҳоли

Осий ва кофирлар тоат–ибодат қилмаганлари учун пушаймон бўладилар. Айримлари ҳасратларининг қаттиқлигидан бармоқларини тишлайди. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

﴿وَيَوْمَ يَعَضُّ الظَّالِمُ عَلَى يَدَيْهِ يَقُولُ يَا لَيْتَنِياتَّخَذْتُ مَعَ الرَّسُولِ سَبِيلاً

«У кунда бу золим қўлларини (бармоқларини тишлаб надоматлар қилиб) дер: «Э, қанийди мен ҳам пайғамбар билан бир йўлни тутганимда эди»» (Фурқон: 27).

Осий ўзидан ва ёру биродарларидан нафрат этади. Диний пойдеворга асосланмаган барча дўстликни душманликка айлантиради. Ҳатто ўзининг аъзолари билан ҳам жанжаллашади. Муткаббирлар зарралардек тўпланади ва одамлар уларни таҳқирлаб оёқлари билан босишади. Бу дунёда шимларини тўпиқларидан тушириб кийган одамларга Аллоҳ таоло боқмайди, оқламайди ва уларга аламли азоб бўлади. Қиёмат кунида ҳар бир хиёнаткорнинг орқасига байроқ қўйилади ва: Бу Фалончининг ўғли Пистончининг хиёнати!,– дейилади. Ким бировнинг ерини ноҳақ олган бўлса, уни Қиёмат кунида етти қават ер ютади. Қиёмат кунидаги зулмат, дунё қоронғулигинниг бир неча баробари бўлади: «Зулм – Қиёмат кунидаги зулматлардир» (Имом Бухорий 2447; Имом Муслим 6741). Ҳақлар қолиб кетмайди. Балки мазлум золимдан интиқомини олади. Ҳатто ҳайвонларнинг ҳаққи ҳам олиб берилади. Одамларнинг бир гуруҳига бир юзи, бошқасига иккинчи юзи билан бориб юрган бадбахт одамлар Қиёмат кунида икки юзли бўлишади. Бу дунёда мўъминнинг мушкулини осон қилган одамнинг мушкулини, Аллоҳ таоло Қиёмат кунида осон қилади. Қийналган одамга ёрдам берган бандага, Аллоҳ таоло дунё ва охиратда ёрдам беради. Мусулмоннинг айбларини ошкор қилмаган одамнинг айбларини, Аллоҳ таоло дунё ва охиратда пардалайди. Адолатли инсонлар Аллоҳнинг ўнг тарафидаги нурли минбарлар устида турадилар. Ҳар бир банда қайси иш устида ўлган бўлса, ўшандай тирилтирилади. Эҳромли банда талбия айтиб тирилади. Аллоҳнинг йўлида ўлдирилган одам ранги қип–қизил қондек тирилсада, ундан мушку анбар уфуриб туради. Қиёмат кунидаги бўйни узун одамлар, муаззинлар бўлишади. Азонини эшитган ҳар бир мавжудот Қиёмат куни муаззин учун гувоҳлик беради. Ислом йўлида оқарган сочу соқоллар, Қиёмат куни нурга айланади. Ҳар бир банда берган садақасининг соясида бўлиб, одамлардан ажралиб туради. Сирот кўприги тойғоқ бўлиб, унинг устидан қутилганлар ва жаҳаннамга равона бўлганлар юради. Тарози эса одил бўлиб, бирон қаллобликка ўрин қўймайди. Тарозида заррача нарсалар ҳам тортилади:

﴿فَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍخَيْراً يَرَهُ وَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرّاً يَرَهُ

«Бас, ким (ҳаёти-дунёдалик пайтида) зарра мисқоличалик яхшилик қилса (Қиёмат Кунида) ўшани кўрур. Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса уни ҳам кўрур!» (Залзала: 7, 8). «Алҳамду лиллаҳ» (Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!) дейиш тарозини тўлдиради, «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» (Аллоҳни ҳамду санолари билан мушриклар сифатлаётган нолойиқ сифатлардан поклайман) ва «Субҳаналлоҳил Азийм» (Буюк Аллоҳни мушриклар сифатлаётган нолойиқ сифатлардан поклайман) жумлаларини айтиш, тарозини оғир босади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Тарозидаги энг оғир нарса – гўзал ахлоқдир»– дедилар (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад 27536; Ибн Ҳиббон 481). Амал номалари тарқатилади. Сиз унутган балолар, яширган ёмонликлар юзага чиқади. Номани ўқилади. Инсоннинг аъзолари тилга киради. Аллоҳ барча нарсага шоҳид бўлсада, фаришталар ҳам гувоҳлик беришади:

﴿وَلاَ تَعْمَلُونَ مِنْ عَمَلٍ إِلاَّ كُنَّا عَلَيْكُمْ شُهُوداًإِذْ تُفِيضُونَ فِيهِ

«(Эй инсонлар), сизлар қандай амални қилманглар, ўша ишларга киришган пайтингизда, албатта Биз сизларнинг устингизда гувоҳ бўлурмиз» (Юнус: 61).

Аллоҳ таоло ҳайвонот олами ўртасида ҳукм қилиб бўлгач, башарият ўртасида ҳукм қилишга ўтади. Бу Уммат илк ўлароқ сарҳисоб қилинади, илк ўлароқ Сирот кўпригидан ўтади ва биринчи бўлиб жаннатга оёқ босади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Биз (бу дунёда) охирги ва Қиёмат кунида биринчимиз» – бошқа бир ривоятда эса: «Биз бандалардан илгари ҳукм қилинадиган (уммат)миз»– деганлар (Имом Бухорий 876; Имом Муслим 2018).

Аллоҳ таоло бандаси бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни маҳшарда катталиги бир ойлик йўл масофаси бўлган ва суви сутдан оқ, асалдан тотли ва мушкдан ширин бўлган Ҳавзни инъом этиб мукаррам қилади. Ҳавзнинг олтин ва кумуш кўзаларининг сони, осмондаги юзлар сонидек кўп. Ундан бир қултум сув ичган одам, кейин ҳеч ҳам чанқамайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматларидан баъзилари келганида, Ҳавзга яқинлаштирилмайди. Буни кўрган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Улар Мен(инг умматим)дан––ку?!»– деганларида: Улар Сиздан кейин (дин ниқоби остида) нималар ўйлаб топишганини билмайсиз!,– дейилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга: «Мендан кейин (динни) ўзгартирганлар, йўқолинглар! Йўқолинглар!»– дейдилар (Имом Бухорий 7051; Имом Муслим 6109).

 

У кундан қутилиш ...

Мазкур даҳшатлардан Аллоҳнинг раҳмати ва солиҳ амал билангина қутилиш мумкин. Бугун лоқайд бўлган одам, эртага албатта пушаймон бўлади. Эртага баҳоналар фойда бермайди, мағфиратгина  орзу бўлади. Бу дунёда узоқ ёки қисқа умр кўрсангиз ҳам, борадиган жойингиз ё жаннат ёки жаҳаннамдир.

Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм

﴿يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّ وَعْدَاللَّهِ حَقٌّ فَلَا تَغُرَّنَّكُمُ الْحَيَاةُ الدُّنْيَا وَلَا يَغُرَّنَّكُمبِاللَّهِ الْغَرُورُ

«Эй инсонлар, албатта Аллоҳнинг (қайта тирилтириш ва бу дунёда қилиб ўтилган яхши-ёмон амалларнинг мукофот жазосини бериш тўғрисидаги) ваъдаси ҳақ (ваъдадир). Бас, ҳаргиз сизларни ҳаёти дунё алдаб қўймасин! Ва ҳаргиз сизларни Аллоҳ (барча гунохларни кечиб юбораверади, деб) алдагувчи (шайтон) алдаб қўймасин!» (Фотир: 5).

 

Қиёматда инқирозга учраган одам

Намози, рўзаси ва закотини олиб келган бўлсада, унга ҳакорат, бунга туҳмат қилган, бировларнинг молини ноҳақ еган, унинг қонини тўккан, буни ургани учун қилган яхшиликлари бандадан уларга олиб берилади, яхшилиги қолмаганида эса уларнинг ёмонликларини бунинг гарданига юкланади ва жаҳаннамга ташланади.

Солиҳ Муррий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Кунларнинг бирида қабристонга кирдим ва сукунатни кўриб мурдаларга: «Субҳоналлоҳ! Узоқ чиришдан сўнгра сизларни ким тирилтириб, қайта жон ато этади?»– дедим. Қулоғимга: Ҳой Солиҳ,

﴿وَمِنْ آيَاتِهِ أَن تَقُومَ السَّمَاء وَالْأَرْضُ بِأَمْرِهِ ثُمَّ إِذَادَعَاكُمْ دَعْوَةً مِّنَ الْأَرْضِ إِذَا أَنتُمْ تَخْرُجُونَ

«Унинг оятларидан (яна бири) – осмон ва ер У зотнинг амри билан (фазода муаллақ) туришидир. Сўнгра (қиёмат қойим бўлганида) У сизларни (ётган) ерларингиздан бир бор чақириши билан барчангиз бирдан (ҳисоб-китоб учун) чиқарсизлар» (Рум: 25) деган гаплар чалинди ва мен ҳушимни йўқотиб, ерга йиқилдим» (Термизий раҳимаҳуллоҳ Солиҳ Муррий раҳимаҳуллоҳнинг солиҳ инсон бўлганини, бироқ баъзи ғариб ҳадисларни нақл қилганини эслатиб ўтган. Эътиқод бобидаги мўътабар китоблардан Муррийнинг юқоридаги гапларига бирон асос топа олмадим. Бироқ, таржима пайтида муаллифнинг ҳаққига хиёнат бўлмаслиги учун, Муррийдан иқтибос қилинган мазкур ривоятни айнан таржима қилдим. Мутаржим).

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Икки кун ва икки кеча борки, бандалар улар ҳақида бирон нарса эшитмаганлар. Биринчи кеча қабрдагилар билан бирга ўтказиладиган илк кечангиз бўлиб, илгари буни ҳеч ҳам кўрмагансиз. Иккинчи кеча эса, Қиёмат куни бошланадиган ва Аллоҳ таолонинг хабарчиси сизга ё жаннат ёки жаҳаннамдан хабар берадиган, амал номангиз ё ўнг ёки чап тарафингиздан бериладиган куннинг кечасидир».

Аллоҳнинг бандалари, келажагингиз учун тайёргарлик кўрингиз! Мазкур узоқ кун учун амал қилингиз! Аллоҳ таоло бизни ва сизларни жаннат аҳли қаторида қилсин! Бизни, ота–онамизни ва барча мусулмонларни мағфират айласин!

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва барча асҳобларига салавоту саломлар йўлласин!  

 

                                       

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Sun, 15 Jan 2012 07:31:22 +0000
Умри узоқ ор ... («Ибн Хузайма» нашриёти) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4472:uri-uz-r-ibn-huzi-nshrii&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4472:uri-uz-r-ibn-huzi-nshrii&catid=211&Itemid=104 Умри узоқ ор ...

Нашрга тайёрловчи:«Ибн Хузайма» нашриёти

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа:الْعَارُ الَّذِي يَطُولُ عُمْرُهُ  

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамду санолар, сўнгги Пайғамбарга салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг ...

Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам зинони ҳаром қилиб, унинг қабоҳати ва фасодини баён қилди ҳамда расволиги сабабли бандаларни ундан огоҳлантирди. Аллоҳ таоло зино қилишни таъқиқлаш билангина чекланмай, унга яқинлашишни ҳам ҳаром қилди ва деди:

﴿وَلاَ تَقْرَبُواْ الزِّنَى إِنَّهُكَانَ فَاحِشَةً وَسَاء سَبِيلاً

«Зинога яқинлашманглар! Чунки (у) бузуқликдир - энг ёмон йўлдир» (Исро: 32).

Зино – ширк ва қотилликдан кейин турадиган катта гуноҳларнинг каттароғи, ифлослик, ҳалокатга олиб борадиган ахлоқсизлик ва оғир жиноят бўлиб, соғлом табиатлар ундан нафратланади. Зино – жиноятлари тўхтамайдиган, асоратлари тугамайдиган ва оқибати ваҳимали гуноҳи азим бўлиб, диндаги залолат, ахлоқдаги фасод, ҳурмат ва номусларни тўкиш, шараф ва мурувватни таҳқирлаш ҳамда нафрату адоват омилидир.

Орифлардан бири зино ҳақида шундай деган: «Зинонинг ори қасрларда яшаётган хонадонларни хонавайрон қилади, ғоз юрган бошларни эгади, нурли юзларни қорайтиради, чечан тилларни соқов, рост қадларни дол қилади, обрўларни пучга чиқаради, иззатни туби кўрингмаган хорлик, хўрлик ва шармандалик жарлигига улоқтиради.

Зино – қанчалар катта бўлмасин обрў либосини ечишга қодир бўлган қора доғдир. Бу доғ бирон оилага тушса унинг бутун нурли саҳифаларини зимистон қилиб, уларга назар ташлаган кўзлар қорадан бошқа рангни кўрмайди. Бу – умри узоқ ордир ... Аллоҳ бу гуноҳни ва унинг гуноҳкорини расво қилсин!!».

Бошқа ориф эса шундай дейди: «Зоний ўзини фазилат осмонидан разиллик ботқоғига ташлаб, Аллоҳнинг ғазаби ва интиқоми тушадиган жойни маскан қилади. Бандалар назарида обрўси қолмайди, дунёси хорлик, хўрлик, шарафсизлик, адолатсизлик бўлади. Мурувватли ва обрўли одамлар юқмаслиги ва доғи билан кирланмаслик учун ундан қочишади. Унинг ривоятлари ва гувоҳликлари қабул қилинмайди. Биров ундай қўшниси ёки дўсти бўлишини истамайди».  

 

Зинонинг фасоди

Зино зоний ва зонияларни расвога чиқаради. Зония зино билан ўзининг шарафи ва оиласининг обрўсини тўкиб, ҳаётини бадном қилади. Турмуш қурган бўлса эрининг кўрпасини кир қилади. Ҳатто «отасиз» фарзандлар кўриши ва бу билан эрини алдаши, эри бечора ўз пушти камаридан дунёга келмаган «фарзандлари»ни ювиб–тараб ўстириши, ўлганидан кейин эса мерос ташлаб кетиши мумкин!! Ачинарлиси, мазкур «фарзандлар» эрининг фамилиясини ташишлари ва бундан бошқа, зония рафиқа қилиши мумкин бўлган разиллик юзага келиши мумкин.

Агар зино қилган қиз ёки жувон турмуш қурмаган бўлса, номуси ва шарафини булғайди ва унинг бу ҳолидан хабардор бўлган эркаклар ёки йигитлар ўзлари унга қарши жиноят қилиб номусига теккан бўлсалар ҳам, унга уйланиш учун совчи қўймайди. Чунки хиёнатини кўргани боис, бундай зония унинг номуси ва шарафини булғашини жуда яхши билади. Зино қилган ҳар қандай аёл хор ва хўр бўлиб яшайди: унинг на ҳимоя қиладиган эри, на боқадиган оиласи бўлади. Ўз оиласи ва қариндошлари ўртасида хўрланиб яшайди. Зониянинг бу қилмиши опа–сингилларининг келажагига ҳам таъсир қилиб, уларга ҳам совчилар келмай қўяди.

Зинонинг зонийга берган бузғунчилиги – унинг зинога муккасидан кетиши ва ҳаётини қутурган итдек хотин–қизларга боғлаб олиши, гоҳида эса Аллоҳ таоло тарафидан интиқом ўлароқ унинг маҳрамларидан бирига зино қилинишига сабабчи бўлишидир. Шундай қилиб бошқаларнинг номусига текканидек, унинг номусига ҳам тегилади: бадном бўлади, одамлар менсимай, ҳурматини йўқотади.

 

Зинонинг зарарлари

Зинонинг зарарлари кўп бўлиб, улардан баъзиларигина қуйидагилардир:

1 – Наслларнинг йўқолиши ва уларга жиноят қилиш.

Агар зоний ва зония зино жиноятини қилишлари биланоқ келадиган гуноҳ, алдов ва Аллоҳнинг ғазабини идрок эта олсалар эди, бутунлай йўқ бўлиб кетишни орзу қилишар ва қайта ушбу манфур гуноҳга қўл уришмас эди. 

2 – Насабларнинг қоришиши ва аҳлоқ бузуқлиги

Зино насабларнинг қоришиши, ахлоқнинг бузилиши, умматнинг емирилиши, жамиятнинг парчаланиши, бузғунчилик, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилинганидек аввалги халқларда бўлмаган юқумли касалликларнинг ёйилишига сабабчи бўлади: «Зино бир қавм ичида пайдо бўлиб, уни ошкора қилишса, ораларида вабо ва яшаб ўтган аждодларида кўрилмаган касалликлар тарқалади» (Ибн Можа 4019).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаққирост гапни айтганлар. Чунки ҳозирги кунимизда зинонинг кўпайиши оқибатида, Аллоҳ таолонинг зоний ва зонияларга балоси ўлароқ, хатарли касалликлар кўпайиб кетди. 

3 – Зино қалбни кўр қилиб, унинг нурини сўндиради.

Зино нафсни таҳқирлаб, ҳам Аллоҳ таолонинг, ҳам бандаларининиг ҳузурида инсоннинг ҳурматини тўкади. Умрнинг баракасини кетказади. Қалбда Аллоҳни улуғлаш ва Аллоҳдан қўрқиш туйғуларини заифлатади.    

 

Зинонинг ҳаромлигига далиллар

Аллоҳ таоло айтди:

﴿وَلاَ تَقْرَبُواْ الزِّنَى إِنَّهُكَانَ فَاحِشَةً وَسَاء سَبِيلاً

«Зинога яқинлашманглар! Чунки (у) бузуқликдир - энг ёмон йўлдир» (Исро: 32);

﴿وَالَّذِينَ لَا يَدْعُونَ مَعَاللَّهِ إِلَهاً آخَرَ وَلَا يَقْتُلُونَ النَّفْسَ الَّتِي حَرَّمَ اللَّهُ إِلَّابِالْحَقِّ وَلَا يَزْنُونَ وَمَن يَفْعَلْ ذَلِكَ يَلْقَ أَثَاماً يُضَاعَفْلَهُ الْعَذَابُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَيَخْلُدْ فِيهِ مُهَاناً

«Улар Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилмаслар ва Аллоҳ (ўлдиришни ҳаром қилган) бирон жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар. Ким мана шу (гунохлардан биронтасини) қилса уқубатга дучор бўлур.

Қиёмат кунида унинг учун азоб бир неча баробар қилинур ва у жойда хорланган ҳолида мангу қолур» (Фурқон: 68, 69).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Зоний, мўъмин бўла туриб зино қилмайди» (Яъни, зоний ва зония зино қилар эканлар иймонлари чиқиб, уларга соя бўлиб туради. Зинони қилиб бўлишгач қайта киради. Агар зиноларини тугатмай жонлари чиқса, оқибатларидан Аллоҳ сақласин!. Мутаржим изоҳи) (Муттафақун алайҳ: Имом Бухорий 2475; Имом Муслим 211);

««Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Менинг Аллоҳнинг расули» эканимга шаҳодат келтирган мусулмон одамнинг қони, уч ҳолатдан бирида ҳалол бўлади: ... зоний бева» (Имом Бухорий 6484; Имом Муслим 3175);

«Ширкдан кейин эркакнинг ўзига ҳаром бўлган бачадонга тўккан шаҳват сувидан кўра оғирроқ гуноҳ йўқдир».

 

Зинонинг жазоси

Ижтимоий жазо:  зинонинг зарарлари зонийларнинг ўзларигагина чекланиб қолмай, бошқаларга ҳам сироят қилади. Зинокорлик ёйилган жамиятларга Аллоҳнинг балоси ёғилиб, ўлим ҳодисалари кўпаяди. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Агар бир қавмда зино ва рибо авжга чиқса, улар ўзларига Аллоҳнинг азобини ҳалол қилишибди» деганларини ривоят қилган (Саҳиҳ ҳадис. Ҳоким «Мустадрак» 2261).

Шунинг учун ҳам, барча мусулмонлар зинога қарши курашишлари, (номаҳрамлар учун қилинган) пардоз, авратларни очиш, эркак ва аёлларнинг аралашиши, қўшиқ, порно ойномалар ва барча разиллик ва ҳаёсизликларга чорловчи ҳаёсиз сериаллар ва фильмлар каби омиллардан узоқ бўлишлари керак.  

Шахсий жазо: турмушга чиққан зония ва уйланган зонийнинг жазоси, танлари билан лаззатланганлари боис, танлари билан аламни тортиб ўлгунларича тошбўрон қилишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда: «Бола отаники, (уйланган) зоний (ёки зониянинг зиноси)га (жазо) тош(бўрон)дир» (Имом Бухорий 2053; Имом Муслим 3686).    

Турмушга чиқмаган зония ва уйланмаган зонийнинг жазоси ҳаромга қулоқ солмасликлари ҳамда одамлар ўртасида сазойи қилинишлари ва танилишлари учун олий нав теридан қилинган дарра билан юз дарра савалашдир.

Агар зоний ва зониялар бу дунёдаги жазолардан қутилиб қолсалар ва тавба қилмасалар, уларга охиратда аламли азоб бордир. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини нақл қилган: «Тунда олдимга икки киши келиб мени турғиздилар ва: Юринг!,– дедилар. Биз кетдик ва тандир мисоли туйнукка етиб келдик. Унинг усти тор, таги кенг бўлиб, остидан олов ёқилар эди. Аланга уларга яқинлашгач чиқиб кетгудек бўлиб юқорига кўтарилишар, сўнса (орқага) қайтар эдилар. У ерда яланғоч эркак ва аёллар бор эди. Мен: «Улар кимлар?»– деб сўрадим. Менга: Улар зоний ва зониялардир!,– деб жавоб бердилар» (Имом Бухорий 1386).

Яна ҳадисда: «Ким бир хотинга зино қилса ҳар иккисига умматга берилган жазонинг ярми берилади» дейилган.

Бу – қабрдаги азоб. Охиратда уларнинг азоби қаттиқ бўлиб, жаҳаннамнинг катта водийларидан бири бўлган Асомада азобланадилар. Аллоҳ таолога Асомадан сиғинамиз! Аллоҳ таоло айтди:

﴿وَالَّذِينَ لَا يَدْعُونَ مَعَاللَّهِ إِلَهاً آخَرَ وَلَا يَقْتُلُونَ النَّفْسَ الَّتِي حَرَّمَ اللَّهُ إِلَّابِالْحَقِّ وَلَا يَزْنُونَ وَمَن يَفْعَلْ ذَلِكَ يَلْقَ أَثَاماً يُضَاعَفْلَهُ الْعَذَابُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَيَخْلُدْ فِيهِ مُهَاناً

«Улар Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилмаслар ва Аллоҳ (ўлдиришни ҳаром қилган) бирон жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар. Ким мана шу (гунохлардан биронтасини) қилса уқубатга дучор бўлур.

Қиёмат кунида унинг учун азоб бир неча баробар қилинур ва у жойда хорланган ҳолида мангу қолур» (Фурқон: 68, 69).

Зоний, Аллоҳ сақласин, мушрик ва қотилга айни азобда муштарак бўлади. Шулардан кейин ҳам, оқил инсон фоний шаҳват учун лаззати ўткинчи ва азоби узоқ давом этадиган ишга қўл уриши мумкинми?!  

Эй номусларга хиёнат қилиб тажовуз этган, Ер юзида бузғунчиликни хоҳлаган одам, рашк эркакларнинг одати, шарафли инсонларнинг ахлоқи, иймоннинг бир бўлаги, «Сенгагина сиғиниамиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз»нинг талабидир! Одамларнинг номусини булғаётган одамда рашк қоладими?! Иффатини бўғизлаб, шарафини оёқ ости қилиб, оиласининг юзини ерга қаратганинг қанча бокираларни уйининг асирасига айлантирдинг! Оилаларини маҳзун, ҳурматларини бир пул қилганинг қанча жувонларни эри билан ўртасини буздинг?! Аллоҳнинг ҳаромларини рашкинг келмай қандай қилаверасан?! Ўз маҳрамларингга қандай рашк қилмайсан?! Бошқаларнинг маҳрамларига тажовуз қилган одамнинг маҳрамларига ҳам жазо ўлароқ тажовуз қиладилар! Чунки «Нима қилсанг, ўшани кўрасан» деган мақол бор!

Сендан шуни сўрамоқчиман: Онангга зино қилишларини хоҳлайсанми?! Биров у билан гаплашиб, унинг туйғуларини ўйнашини истайсанми?! Агар онангни шундай қилишларига рози бўлмасанг, одамлар ҳам оналарига зино қилинишини хоҳлашмайди. Агар синглинг ёки қизинг ёхуд амманг ёда холангга зино қилишларига рози бўлмасанг, одамлар ҳам сингиллари, қизлари, аммалари ва холаларига зино қилинишига рози бўлмайдилар. Наҳотки, сенинг номусинг бошқалар учун ҳарому, бошқаларнинг номусларини тўкиш сен учун ҳалол бўлса?! Наҳотки, одамларнинг маҳрамларига тажовуз қилганингдек одамлар тажовуз қилмасликлари учун онанг, синглинг, қизинг ва хотинингга раҳм қилмасанг?!  

Сен эркаклик йўлин тўсиб,

Дўстлик сари йўлни бузиб,

Хорлик билан яшасанг!

Хўрлик билан яшаб тўзиб,

Бировларга билдирмасанг,

Минг дирҳамга зино қилсанг.

Маҳрамларингга ётишар

Тийин бермай, агар билсанг!

Зино устингда бир қарздир.

Уни узиш сенга фарздир.

Маҳрамингга зино қилиш

Қарз беришда сенга тарздир.

Сардорлардан бўлса зотинг,

Ҳурлик бўлса ўз бисотинг,

Тўкма мусулмон ҳурматин,

Улуғ қолсин янги зотинг!

Эй, ўзи, эри ва оиласининг номусини зино билан оёқ ости қилиб балчиқларга булғаган, ўзи ва оиласининг ҳаётини хонавайрон қилган, ўткинчи шаҳват ёки қадрсиз дунё учун обрўсини тўккан қиз, Аллоҳдан қўрқмайсанми?! Наҳотки, нафсингнинг шундай разил ва пасткаш ишни қилишига рози бўлсанг?!

Ҳаёйинг қаерда?!

Ақлинг қаерда?!

Аллоҳнинг азоби ҳақида ўйлаб кўрдингми?!

Қилмишингнинг дунё ва охиратдаги оқибатлари ҳақида–чи?!

Охиратдан илгари шу дунёдаги расволиклари ҳақида–чи?!

Бу ишинг очилиб қолса оиланг, эринг ва фарзандларингнинг ҳоли нима бўлади?!

Яқинларинг ва болаларингнинг келажакдаги обрўлари ҳақида ўйлаб кўрдингми?! Сенинг жиноятинг билан юзлари қора бўлгач, улар одамларга қайси юзлари билан қарайдилар?!

Бу жиноятни қилишдан кўра ўлишинг, улар учун анчагина енгилдир. Шундай экан, Аллоҳдан қўрқ! Аллоҳга тавба қил! Расво бўлиш ёки мудом қилиб оламдан кўз юмишдан илгари бу ишдан воз кеч!

Сўнг ...

Зинога мубтало бўлган эркагу аёллар, унутмангларки, Аллоҳ таоло сизларни кўриб туради! Аллоҳни, сизларга қараб турган энг ҳор ва хўр ўлароқ кўришдан сақланинглар! Ҳайвоний шаҳват ва ўткинчи лаззат сизларга Аллоҳнинг улуғлиги, буюклиги ва назоратини унуттирмасин! Сиз бу хунук ишни биронта одам ҳатто кичкина болакайнинг кўзи ўнгида қилишдан тортинасиз! Афсуски, уни Еру Осмонларнинг Подшоҳи, Буюк ва Улуғ Аллоҳнинг гувоҳлигида қилаверасиз!! Қалбингиздаги Аллоҳни улуғлаш шуми?! Аллоҳнинг амрларига лаббай дейиш қаерда қолди?! Наҳотки, Аллоҳнинг буюклигини ҳеч ҳис этмаган бўлсангиз?! Наҳотки, Аллоҳнинг ғазабидан қўрқмасангиз?!

Сизлар ўлим ва унинг талвасасини, қабр ва унинг зулматларини, сарҳисоб ва унинг қаттиқлигини, олдингизда Аллоҳгина биладиган даҳшатли лаҳзалар бўлиб, уларга тоқат қила олмаслигингизни унутдингларми?!

Фоний шаҳват олдингиздаги ушбу даҳшатларни, Роббингизнинг буюклигини ва оқибатингизни унуттирмасин!

Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, сизлар Аллоҳнинг заррача азобига чидай олмайсизлар! Шундай экан Аллоҳга осий бўлишда давом этманглар!

Аллоҳга онт ичиб айтаманки, дунёнинг барча лаззати қабрнинг бир сиқиши олдида ҳеч нарса эмас! Шундай экан ундан кейинги азоблар олдида нимага ярарди!

Аллоҳга онт ичиб айтаманки, ортидан хонавайронлик ва жаҳҳаннам келадиган шаҳватдан фойда йўқдир! Шундай экан, имкониятни қўлдан бой бериш ва пушаймон бўлиш фойда бермайдиган кун келишидан илгари, Аллоҳга тавба қилинглар!

Аллоҳ таоло бизни ва сизларни Ўзи суйган ва рози бўладиган нарсаларга муваффақ қилсин ҳамда барчамизни гапни эшитиб, яхшисига эргашадиган кимсалар қаторида қилсин.

Аллоҳу аълам.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва барча асҳобларига салавоту саломлар йўлласин. 

 

                                          

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Sat, 14 Jan 2012 05:57:39 +0000
Ҳақиқий диндорларга мужда (Шайх Муҳаммад Абдулазиз Ҳорисий) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4471:iii-dindrlrg-uzd-shih-ud-bdulziz-risii&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4471:iii-dindrlrg-uzd-shih-ud-bdulziz-risii&catid=211&Itemid=104 Ҳақиқий диндорларга мужда

Муаллиф:Шайх Муҳаммад Абдулазиз Ҳорисий

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа: بُشْرَى لِلْمُسْتَمْسِكِينَ

                                                                                     

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳга ҳамду санолар, Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавоту саломлар бўлсин ...

Сўнг ...

Аллоҳ таоло ибодатларни қабул қиладиган диннинг икки асоси бўлиб, ўшаларни амалга оширсагина банда нафсининг эмас, Аллоҳнинг қули бўлади. Бу икки асос – буюк фарздир. Аллоҳ таоло бунга иймон келтирган одамнинг қайғу ва ғамларига кушойиш бериб, кўнгли ёришади. Аллоҳ унинг қалбини хотиржам ва Аллоҳга яқин қалблардан қилади–да, у ҳақиқий бахтиёрлик таъмини тотади.

Диннинг бу икки асосини ушлаган одам мунофиқликдан қутилади, дини ва шарафини ҳимоя қилиб, Аллоҳ уни Тўғри Йўлига ҳидоят қилади.

Бугунги кунда мусулмонларнинг бошига келган ожизлик, душманларининг ҳамлалари, мусулмонларнинг қонларини тўкиш, молу мулкларини талон–тарож қилиш ва уларга очкўзнинг косасига ташланганидек ташланишлари, мусулмонлар ичида Аллоҳнинг Қуръонини маҳкам ушламаган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга лойиқ бўлганидек эргашмаган, қилаётган амаллари диннинг мазкур икки асосидан бебаҳра мусулмонлар сабабли бўлиб, улар ўзларининг дунё ва охиратларини хонавайрон қилдилар.

Биринчи асос

Биринчи асос – иймон асоси ва дин пойдеворларидан бири бўлган қалб ибодатлари бўлиб, Аллоҳ таоло юборган ҳар бир пайғамбар илк ўлароқ ушбу муаззам асосга чорлаган. Бу – амаллар қабулининг биринчи шарти – ихлос бўлиб, Аллоҳ таоло ихлос ҳақида шундай деган:

﴿إِِنَّا أَنزَلْنَا إِلَيْكَ الكِتَابَ بِالْحَقِّ فَاعْبُدِاللَّهَ مُخْلِصاً لَّهُ الدِّينَ

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), албатта Биз сизга бу Китобни ҳаққирост нозил қилдик, бас сиз Аллоҳга — У зот учун динингизни холис килган ҳолда ибодат қилинг!» (Зумар: 2).

Аллоҳ учун ихлос – ибодат ва амалларимиз, жим туриш ва ҳаракатларимиз, сўзларимиз ва ишларимиз, қилаётган эзгу ва хайрия ишларимизни Аллоҳни суюб, Аллоҳ билан учрашишга шавқли, Аллоҳнинг мағфиратига умидли, жазоси ва интиқомидан қўрқиб Аллоҳнинг Ўзи учун самимий қилишимиз, сўнгра ибодатларимиздаги дунё ва охират яхшиликларини насиб этиши учун Аллоҳга дуо қилишимиздир. 

Бу даражага ширк, куфр, нифоқ, риёкорлик ва дунёга бўлган боғлиқликдан худди Яъқуб алайҳиссаломнинг ўғлини емаган бўридек бегуноҳ бўлган пок ва хотиржам нафсларгина етишлари мумкин.

Иккинчи асос

Амалларнинг қабул бўлиши, Аллоҳнинг муҳаббати ва ҳузуридаги мангу неъмат, ғалаба ҳамда Ер юзидаги иқтидорга сазовор бўлишнинг иккинчи шарти – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатига эргашиб, бидъатларга қўл урмаслик, нафсимизнинг ва Аллоҳ таоло ғазаб қилган ва адашган кимсаларнинг йўлларига эргашмаслигимиздир.

Намоз, рўза, ҳаж ва бошқа бутун фарз(, суннат) ва мустаҳаб ибодатларни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олиб бажо келтирамиз. Чунки Аллоҳ таоло бизга шундай тавсия қилган:

﴿لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِاللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِّمَن كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الآخِرَوَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيراً

«(Эй мўминлар), сизлар учун — Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбари (иймон-эътиқоди ва хулқи атвори)да гўзал ибрат бордир» (Аҳзоб: 21).

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга тўғри эргашиш ихлос билан боғланади ва иккиси бирлашгач амал қабул бўлади»– деган («ал–Фавааид» 199).

Дўстлар, ихлоси ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олиши заиф бўлган ва ҳатто ўрнак олмаган одамлар ҳаётидаги натижалар нима бўлди?!

Улар, Аллоҳнинг амрлари қизиқтирмагандек, судхўрлик, порахўрлик ва қаллоблик билан шуғулланиб, фарзандлари ҳам гуноҳларни барчанинг кўзи олдида уялмай қилмоқдалар. Улар ярим яланғоч кийинган, кийимлари жозибадор узвларини очиб турадиган қизлари ва рафиқалари билан кўчаларга чиқмоқдалар. Уларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламниг ушбу ҳадислари ўта муносибдир: «Умматим ичида икки тоифа борки, Мен уларни (ҳануз) кўрмадим: ўзлари билан қорамолнинг думидек қамчилари бўлган ва у билан одамларни урган одамлар ҳамда ярим яланғоч, ишвали ва бошқаларни ўзига жалб қиладиган, бошлари(даги сочлари) эгилган ўркачдек хотин–қизлар. Улар жаннатга кирмайдилар ва фалон ва пистон узоқликлардан ҳис этилсада, жаннат ҳидларини олмаслар!» (Имом Муслим 5704).

Уларнинг рафиқалари ярим яланғоч бўлганлари учун жаннатга кирмасликлари ва жаннатнинг ҳидини кўрмасликлари, уларни қизиқтирмайди. Улар ҳар куни ғийбат, чақимчилик, ҳақоратлаш, лаънатлаш, бировларнинг молини ноҳақ ейиш, зулм қилиш, ёлғондан гувоҳлик бериш каби қадимги халқларнинг ҳалокатига сабабчи бўлган гуноҳларни ўзларига тегишли бўлмагандек қилаверадилар.

Улар мункарни кўрсалар қайтармайдилар, зулмни кўрсалар адолат қилмайдилар, атрофларидаги мусулмонларнинг давлатлари босиб олиниб хотин–қизларининг номуслари тўкилса, уйлари талон–тарож этилиб Аллоҳнинг душманлари хоҳлаган зулм ва жабрларини қилишса ҳам, ҳеч нарса бўлмагандек тураверадилар.  

Бу одамларнинг барчаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадислари билан огоҳлантирилмоқда: «Аллоҳ бир халққа раҳбар қилган ва қўл остидагиларга хиёнат қилиб вафот этган одамга, Аллоҳ жаннатни ҳаром қилди» (Имом Муслим 380).

Шаҳар ва қишлоқлардаги ўқитувчилар, муаллималар, аскарлар, ҳокимлар, докторлар, савдогарлар, оталар, оналар, омма ва хос одамлар ўз ишларини бажараётган бўлсаларда, Аллоҳ таоло айтганидек раббоний савоблардан маҳрум қолмоқдалар:

﴿وَقَدِمْنَا إِلَى مَا عَمِلُوا مِنْ عَمَلٍ فَجَعَلْنَاهُ هَبَاءً مَنْثُورًا

«(Зотан) Биз улар қилган ҳар бир (яхши) амалга келиб, уни сочилган тўзон (каби) қилиб қўйгандирмиз.

И з о ҳ. Исломий ақидага кўра, ёлғиз Аллоҳга иймон келтирмасдан туриб қилинган ёки ягона Аллоҳни кўзламасдан хужакўрсинга қилинган ҳар қандай яхши амал ҳам худди ҳавода учиб юрган чанг-тўзон каби фойдасиздир. Шу боисдан бут-санамлар йўлида қилинган ёки яхши ном чиқариш учун риёкорлик билан қилинган «савоб иш»ларнинг эгалари учун қиёмат кунида бирон ажру-мукофот бўлмас» (Фурқон: 23).

Масалан, биров «Фалончи жуда яхши одам–да!», «Фалончи жуда яхши олим–да!», «Фалончи жуда яхши зиёли–да!» дея одамлар ўртасида шуҳрат қозониш учун меҳмон оғирламоқда ёки чақириққа ижобат қилмоқда ёхуд мусулмонга ёрдам бермоқда. Буларнинг барчаси одамлар «шуҳрат», «яхши ном», «хаёл» ва «умид» деб аташаётган «мақтов ва сано»лардан бошқа нарса эмас. Бошқалар эса таълим ёки тиббиёт ёхуд ҳандаса ва бошқа фанларда дунёвий манфаатларга эришиш учун ҳаракат қилишмоқда. Ҳолбуки, юқоридан тартиб ва ижро талаби билан бирон қарор келса, мулозимларнинг ҳеч бири: «Бу қарор юқоридан келиб, уни нега ижро этай!»– дея олмайди.

Бундай одамлар аслида яхши ва эзгу ишларни қиладилар. Бироқ, ажру савобларни зое қиладилар. Ҳатто уларнинг айримлари охират ишлари билан дунёвий манфаатларни кўзлаганлари учун, жазоланишлари мумкин.

Убай ибн Каъб разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларини ривоят қилади: «Бу умматни юксалиш, иззат, диндорлик ва Ер юзидаги иқтидор билан муждаланг! Ким охират амалларидан бирини дунё учун қилса, охиратда унга насиба йўқдир!» (Шоший «Муснад» 1479; Аллома Албоний «Саҳиҳут Тарғиб» 1332).

Бироқ, одамлар нийятида биринчи мақсади одамларнинг мақтови бўлмаган кишига мақтовлар айтишса, бу – мўъминга берилган илк муждадир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: Биров бир амални қилганида одамлар унга мақтовлар ёғдиришса нима бўлишидан хабар берсангиз?,– деб савол беришганида: «Бу – мўъминнинг нақд муждасидир»– деб жавоб бердилар (Имом Муслим 6891).

Аллоҳ йўлидаги дўстларим, дунёни энг катта қайғумиз ва билимимизнинг интиҳоси қилиб олмайлик! Чунки бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деган:

﴿مَنْ كَانَ يُرِيدُ الْحَيَاةَ الدُّنْيَا وَزِينَتَهَا نُوَفِّ إِلَيْهِمْ أَعْمَالَهُمْ فِيهَا وَهُمْ فِيهَا لَا يُبْخَسُونَ أُولَئِكَ الَّذِينَ لَيْسَ لَهُمْ فِي الْآخِرَةِ إِلَّا النَّارُ وَحَبِطَ مَا صَنَعُوا فِيهَا وَبَاطِلٌ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ

«Ким (фақат) шу ҳаёти дунёни ва унинг зебу зийнатларини истайдиган бўлса, уларга қилган амалларини(нг ажр-мукофотини) шу дунёда комил қилиб берурмиз ва улар бу дунёда зиён кўрмайдилар. Ундай кимсалар учун охиратда дўзах ўтидан ўзга ҳеч кандай насиба йўқдир. Уларнинг бу дунёда қилган барча яхшиликлари беҳуда кетур ва қилиб ўтган амаллари бефойдадир» (Ҳуд: 15, 16).  

Мазкур оят кофирлар ҳақида нозил бўлган бўлсада, солиҳ амаллар билан дунёни кўзлаган барчани ўз ичига олади.

Диний Ишлар, Вақфлар, Даъват ва Иршод Вазири шайх Солиҳ ибн Абдулазиз ибн Муҳаммад ибн Оли Шайх «Тавҳид мавзуси» китобига ёзган шарҳида шундай дейди: «Кофирларгина дунё ҳаётини нийятлари ва ҳаракатлари билан қасд этадилар. Шунинг учун ҳам ушбу оят улар ҳақида нозил бўлди. Бироқ, оятнинг лафзи солиҳ амал билан дунёни кўзлаган одамларни ҳам ўз ичига олади».

Сўнгра шайх Солиҳ салаф уламолари одамларнинг тўрт синфини тилга олиб, уларнинг барчаси мазкур огоҳлантириш таҳтига киришини эслатиб ўтади.

Биринчи синф: Улар мазкур кичик ширк орқали амаллари билан дунёни мақсад қилдилар. Бу одамлар солиҳ амалларини Аллоҳ учун холис қиладилар, бироқ, охиратнинг эмас дунёнинг савобини назарда тутадилар. Масалан, Аллоҳ талога намоз ўқиш билан қулликни бажо келтирадилар. Намозни кўнгилли, ўз ихтиёри билан Аллоҳнинг амрларига итоат этиб ўқийдилар. Бироқ, бадан тарбияси ёки қариндошлари билан алоқани тиклаш каби дунёвий мақсадларни кўзлайдилар. Ёки шу дунёда ўзидан яхши ном ёки қариндошлар боғи қолишини нийят қиладилар. Ёхуд тижорат ва садақа каби амалларни қилсада, шу дунёнинг тижоратини назарда тутади. Яъни, Аллоҳнинг амрига бўйинсуниб, Аллоҳга холис туриб молидан садақа чиқариш ибодатини қилсада, мақсади дунёвий савоб бўлади. Чунки у, садақасини жаҳаннамдан қочиш ва жаннатга кириш нийятида қилмайди. Бундай одамлар ҳам қуйидаги оят маъноларининг таҳтига кирадилар:

﴿مَنْ كَانَ يُرِيدُ الْحَيَاةَ الدُّنْيَا وَزِينَتَهَا نُوَفِّ إِلَيْهِمْ أَعْمَالَهُمْ فِيهَا وَهُمْ فِيهَا لَا يُبْخَسُونَ

«Ким (фақат) шу ҳаёти дунёни ва унинг зебу зийнатларини истайдиган бўлса, уларга қилган амалларини(нг ажр-мукофотини) шу дунёда комил қилиб берурмиз ва улар бу дунёда зиён кўрмайдилар» (Ҳуд: 15).

Банда қилар экан дунёвий мақсадларни кўзлайдиган амаллар, икки қисмдир:

Биринчи қисм: банданинг қилган ва дунё савобини нйият қилмаган ёки нийят қилган бўлсада охират савоби зикр қилинмаган ҳамда шариат намоз, рўза ва шунга ўхшаш дунё савобини зикр этмаган амал ва амрларни қилиши. Зеро намоз ва рўза каби ибодатларни дунёни кўзлаб қилиш жоиз бўлмай, ким улар билан дунёни кўзлар экан, ширк амалини қилган бўлади.  

Иккинчи қисм: шариат бу дунёда савобларни тартиблаган ва қариндошлар ўртасида борди–келди,  ота–онага меҳрибонлик ва шунга ўхшаш ишларни қилишга дунёвий савобларни зикр қилиш билан рағбатлантирган амаллар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда: «Ким ризқи мўл бўлиши ва осорлари қолишини хоҳласа, қариндошлари билан борди–келди қилсин!»– дедилар (Имом Бухорий 5985).

Банда бу ишларни Аллоҳ учун холис, лекин охират савоби қолиб дунёвий савобни мақсад қилса, унинг ҳам жазога қолиши эҳтимоли бор. Чунки бу иш ҳам ширкнинг турларидан биридир.

Бироқ у ухровий савобларни назарда тутиб, жаннатдан умид қилса ва жаҳаннамдан қочмоқчи бўлса–ю, ўша оннинг ўзида дунёвий савобларни ҳам назарда тутса, бунинг зарари йўқдир. Чунки Аллоҳ таоло бундай ишларга дунёвий савобларни зикр қилиб рағбатлантирган.

Масалан, биров жиҳодда душманни устидаги нарсаларни олиш учун ўлдирди. Асли мақсади эса, Аллоҳ таоло даргоҳидаги нарсаларга амални Аллоҳга холис қилиб эришиш эди. Аллоҳ таоло тарғиб қилгани боис ўлжаларни ҳам олган бўлсада, банданинг қалби охиратга маҳкам боғланган бўлса, бундай ишнинг ҳам зарари йўқ. Чунки бу, салаф солиҳ зикр қилган биринчи турга киради. 

Иккинчи синф: Бу синфдаги одам қуйидаги оят маъноларининг таҳтига киради:

﴿مَنْ كَانَ يُرِيدُ الْحَيَاةَ الدُّنْيَا وَزِينَتَهَا نُوَفِّ إِلَيْهِمْ أَعْمَالَهُمْ فِيهَا وَهُمْ فِيهَا لَا يُبْخَسُونَ

«Ким (фақат) шу ҳаёти дунёни ва унинг зебу зийнатларини истайдиган бўлса, уларга қилган амалларини(нг ажр-мукофотини) шу дунёда комил қилиб берурмиз ва улар бу дунёда зиён кўрмайдилар» (Ҳуд: 15).

Бундай одамлар солиҳ амалларни пул эвазига қиладилар. Шаръий билимларни бирон мансаб учунгина ўрганадилар. Уларнинг мақсади ўзидаги жаҳолатни тубдан йўқотиш, Аллоҳнинг амру таъқиқларини ўрганиш, жаннат ва жаннатга яқинлаштирадиган амалларга рағбат, жаҳаннам ва жаҳаннамга яқинлаштирадиган амаллардан йироқ бўлиш бўлмайди. Бундан ташқари Қуръон Каримни бирон масжидга имом бўлиш учун ёдлаган одам ҳам юқоридаги оят таҳтига киради. Ҳолбуки, унинг маоши Байтулмолдан ажратилади. Чунки бу қорининг кўнглидаги нийяти – маошдир! У бу амални солиҳ ўлароқ адо этмади. Қилган иши солиҳ амалдек кўринсада, унинг кўнгли дунё молини нийят қилиб турибди.

Учинчи синф: хўжакўрсин учун амал қиладиган риёкорлар.

Тўртинчи синф: Исломни бузувчи амалларни қилиш билан бирга солиҳ амалларни ҳам қилувчи инсонлар. Улар намоз ўқийдилар, закот  ва садақа берадилар, Қуръон ўқийдилар ёки тиловат қиладилар, бироқ шу билан бирга катта ширк амалини ҳам қиладилар. Бундай одамлар гарчи мусулмон эканликларини иддао этсаларда, иддаоларида самимий эмаслар. Агар самимий бўлсалар эди, Аллоҳ таолони ҳар бир ишларида яктолаган бўлар эдилар».

Аллоҳ йўлидаги дўстларим!

Одамларнинг Аллоҳ таолони лойиқ бўлганидек қадрламасликлари, Умматнинг ҳалок бўлганини ифодаламайди. Чунки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Умматидаги яхшилик ва эзгулик, Қиёмат кунигача мавжуддир. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Умматимдан бир тоифаси Қиёмат кунигача ҳақиқат узра мададланиб қолади»– деганлар (Ибн Ҳиббон: 6714).

Ислом Оламининг турли бурчакларида адолат билан ҳукм қилаётган ва бандаларга раҳмат қанотини ёзаётган раҳбарлар, уламолар ва ҳокимлар борки, Аллоҳ таоло уларга олий мақомлар, мартабалар, обрўлар, дунёда ҳам, Аллоҳга дуч келишадиган пайтларда ҳам туганмас неъматлар ато этган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадиси шу мазмунни ифодалайди: «Адолатли кимсалар Раҳмон азза ва жалланинг ўнг томонидаги нурли минбарлар устида турадилар. Аллоҳ таолонинг икки қўли ҳам ўнгдир. Улар қилган ҳукмлари, оилалари ва раҳбарликларида адолат қилган бандалардир» (Имом Муслим 4825).

Ҳарбийлар ва Миллий Хавфсизлик Хизмати ходимлари ичида ҳам Аллоҳга холис амал қиладиган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига амал қиладиган мўъминлар ҳам борки, Аллоҳ таоло уларга, кўплаб оят ва ҳадисларда айтилганидек, инъомлар ва марҳаматларини дунё ва охиратда дариғ тутмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда: «Икки кўз борки жаҳаннам уларга таъсир қилмайди: Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган ва Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилиб тунни ўтказган кўзлар»– деганлар (Термизий 1740).

Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини маҳкам ушлаган ўқитувчи ва муаллималарга ҳам Аллоҳ муваффақиятлар бериб, билимларига барака ато этди ва беадад неъматлардан насибадор айлади. Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадислари яққол далилдир: «Аллоҳ, фаришталар, Еру Осмонлардаги махлуқотлар ҳатто инидаги чумоли ҳам одамларга яхшилик ўргатаётган муаллимга салавот айтади» (Термизий 2685. Аллома Албоний «Саҳиҳут Тарғиб». Ҳасан лиғойриҳи).

Қозилар ичида: «Ҳақиқатни билган ва ҳақиқат билан ҳукм қилган қози – жаннатдадир» деб мақталган қозилар ҳам бор (Ҳоким «Мустадрак» 7012).

Савдогарлар ичида шундайлари бор:

﴿رِجَالٌ لَّا تُلْهِيهِمْ تِجَارَةٌوَلَا بَيْعٌ عَن ذِكْرِ اللَّهِ وَإِقَامِ الصَّلَاةِ وَإِيتَاء الزَّكَاةِيَخَافُونَ يَوْماً تَتَقَلَّبُ فِيهِ الْقُلُوبُ وَالْأَبْصَارُ لِيَجْزِيَهُمُاللَّهُ أَحْسَنَ مَا عَمِلُوا وَيَزِيدَهُم مِّن فَضْلِهِ وَاللَّهُ يَرْزُقُ مَنيَشَاءُ بِغَيْرِ حِسَابٍ

«(У (масжидларда) эртаю кеч У зотни поклайдиган кишилар бордирки), уларни на тижорат ва на олди-сотди Аллоҳни зикр қилишдан, намозни тўкис адо этишдан ва закотни (ҳақдорларга) ато этишдан машғул қила олмас. Улар диллар ва кўзлар изтиробга тушиб қоладиган (қиёмат) кунидан қўрқурлар.

Улар Аллоҳ ўзларини қилган амалларининг энг гўзаллари сабабли мукофотлаши ва яна уларга Ўз фазлу-карами билан зиёда (савоблар ато) қилиши учун (эртаю кеч Аллоҳни поклаб ибодат қилурлар). Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларга беҳисоб ризқ берур» (Нур: 37, 38).

Муҳандислар, докторлар, ишчилар, эркагу аёллар ичида шундайлари ҳам борки, улар Қиёмат кунида қўрқмайдилар ва тириклик пайтларида маҳрум қолишган нарсалари учун қайғурмайдилар:

﴿إِنَّ الَّذِينَ آمَنُواْوَعَمِلُواْ الصَّالِحَاتِ وَأَقَامُواْ الصَّلاَةَ وَآتَوُاْ الزَّكَاةَ لَهُمْأَجْرُهُمْ عِندَ رَبِّهِمْ وَلاَ خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلاَ هُمْ يَحْزَنُونَ

«Албатта иймон келтирган, яхши амаллар қилган ва намозни тўкис адо қилиб, закотни берган зотлар учун Парвардигорлари ҳузурида ажр бор. Улар учун ҳеч қандай хавф-хатар йўқ ва улар ғамгин бўлмайдилар» (Бақара: 277).

Мусулмон Аллоҳ учун холис туриб ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига эргашиб барча яхши ишларни қилиш учун нафси билан курашса ва мақсади Аллоҳдан қўрқиш ва Аллоҳнинг розилигини умид қилиш бўлса, унга дунёда ҳам бахт–саодат ва сон–саноқсиз самаралар насиб этади.

Ўша самаралардан:

1 – Тавҳидни рўёбга чиқариш, кичик гуноҳлардан ташқари катта гуноҳлар ва ширкдан қутилиш.

Аллоҳ таоло айтди:

﴿الَّذِينَ يَجْتَنِبُونَ كَبَائِرَ الإِثْمِ وَالْفَوَاحِشَ إِلاَّاللَّمَمَ إِنَّ رَبَّكَ وَاسِعُ المَغْفِرَةِ هُوَ أَعْلَمُ بِكُمْ إِذْأَنشَأَكُم مِّنَ الأَرْضِ وَإِذْ أَنتُمْ أَجِنَّةٌ فِي بُطُونِ أُمَّهَاتِكُمْفَلاَ تُزَكُّوا أَنْفُسَكُمْ هُوَ أَعْلَمُ بِمَنِ اتَّقَى

«Улар (яъни жаннатга сазовор бўлганлар) кичик хатолардан бошқа катта гуноҳлардан ва бузуқликлардан йироқ бўладиган зотлардир. Албатга Парвардигорингиз мағфирати кенг зотдир. У сизларни (яъни оталарингиз Одамни) Ўзи Ердан — тупроқдан пайдо қилган пайтиданоқ ва сизлар оналарингизнинг қорнида ҳомила бўлган пайтингизданоқ жуда яхши билгувчидир. Бас, сизлар ўзларингизни покламай қўя қолинглар! У тақводор бўлган кишиларни ҳам жуда яхши билгувчидир» (Нажм: 32).

2 – Ҳидоят, тўғри йўл ва муваффақият ...

﴿قُلْ يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنِّي رَسُولُ اللَّهِ إِلَيْكُمْجَمِيعاً الَّذِي لَهُ مُلْكُ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُويُحْيِي وَيُمِيتُ فَآمِنُوا بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ النَّبِيِّ الأُمِّيِّ الَّذِييُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَكَلِمَاتِهِ وَاتَّبِعُوهُ لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ

«Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Эй одамлар, албатта мен сизларнинг барчангизга Аллоҳ (юборган) элчиман. У шундай зотки, самовот ва Ер Унинг мулкидир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. Ҳаёт ва ўлим берадиган ҳам Унинг Ўзидир. Бас, Аллоҳга ва Унинг элчисига — Аллоҳ ва Унинг сўзларига ишонадиган уммий пайғамбарга иймон келтирингиз ва унга эргашингиз— шояд ҳидоят топурсиз»» (Аъроф: 158)

3 – Амалларнинг қабули ...

﴿بَلَى مَنْ أَسْلَمَ وَجْهَهُ لِلَّهِ وَهُوَ مُحْسِنٌ فَلَهُأَجْرُهُ عِندَ رَبِّهِ وَلاَ خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلاَ هُمْ يَحْزَنُونَ

«Йўқ, ким яхшилик қилган ҳолида ўзини Аллоҳга топширса, унинг учун Аллоҳ ҳузурида ажр бор ва улар учун хавфу хатар йўқ ва улар ғамгин бўлмайдилар» (Бақара: 112).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло амаллардан Ўзи учун холис қилинган ва Юзи қасд қилинганларинигина қабул қилади»– дедилар (Насоий 3089).

4 – Чиройли хотима ...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бу дунёдан Аллоҳнинг Ўзигагина ихлос, шериксиз ибодат, намозни тўкис ўқиш, закотни бериш билан кўз юмган одамдан Аллоҳ рози бўлади» (Ибн Можа 70. Аллома Албоний бу ҳадисни заиф деган).

5 – Душманлар устидан зафар ...

Аллоҳ таоло айтди:

﴿يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ حَسْبُكَ اللّهُ وَمَنِ اتَّبَعَكَ مِنَالْمُؤْمِنِينَ

«Эй пайғамбар, сизга ва сизга эргашган мўминларга Аллоҳнинг Ўзи кифоядир» (Анфол: 64).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло бу Умматга кучсизларининг дуолари, намозлари ва ихлослари билан зафар беради»– дедилар (Насоий 3178. Аллома Албоний «Саҳиҳут Тарғиб»да бу ҳадисни саҳиҳ деган).

6 – Аллоҳдан қўрқиш ва каттаю кичик гуноҳлардан йироқ туриш ...

Аллоҳ таоло айтди:

﴿قُلْ إِنِّي أُمِرْتُ أَنْ أَعْبُدَ اللَّهَ مُخْلِصاً لَّهُالدِّينَ وَأُمِرْتُ لأَنْ أَكُونَ أَوَّلَ المُسْلِمِينَ قُلْ إِنِّي أَخَافُ إِنْعَصَيْتُ رَبِّي عَذَابَ يَوْمٍ عَظِيمٍ

«Айтинг: «Албатта мен агар Парвардигоримга осий бўлсам, улуғ Куннинг азобидан қўрқурман»» (Зумар: 11 – 13).

7 – Иблиснинг васвасасидан ҳимоя ...

Аллоҳ таоло айтди:

﴿قَالَ رَبِّ بِمَا أَغْوَيْتَنِي لَأُزَيِّنَنَّ لَهُمْ فِي الْأَرْضِ وَلَأُغْوِيَنَّهُمْ أَجْمَعِينَ إِلَّا عِبَادَكَ مِنْهُمُ الْمُخْلَصِينَ قَالَ هَذَا صِرَاطٌ عَلَيَّ مُسْتَقِيمٌ إِنَّ عِبَادِي لَيْسَ لَكَ عَلَيْهِمْ سُلْطَانٌ إِلَّا مَنِ اتَّبَعَكَ مِنَ الْغَاوِينَ

«(Иблис) айтди: «Парвардигорим, қасамки, энди мени йўлдан оздирганинг сабабли албатта уларга (Одам болаларига) Ердаги (барча гуноҳ ишларни) чиройли кўрсатиб қўюрман ва ал­батта уларнинг ҳаммаларини йўлдан оздирурман. Магар уларнинг орасидаги покиза бандаларинггина (ҳақ йўлдан озмай қолурлар). (Аллоҳ) деди: «Менинг зиммамдаги Тўғри йўл будир: аниқки, Менинг бандаларим устида сен учун ҳеч қандай салтанат —ҳукмронлик йўқдир, магар сенга эргашган гумроҳ кимсаларнигина (бу Тўғри йўлдан оздира олурсан)»» (Ҳижр: 39 – 42).

8 – Эзгу ишларни қилишга ошиқиш ва дуоларнинг ижобати ...

Аллоҳ таоло айтди:

﴿وَزَكَرِيَّا إِذْ نَادَى رَبَّهُ رَبِّ لاَ تَذَرْنِي فَرْداًوَأَنْتَ خَيْرُ الوَارِثِينَ فَاسْتَجَبْنَا لَهُ وَوَهَبْنَا لَهُ يَحْيَىوَأَصْلَحْنَا لَهُ زَوْجَهُ إِنَّهُمْ كَانُوا يُسَارِعُونُ فِي الخَيْرَاتِوَيَدْعُونَنَا رَغَباً وَرَهَباً وَكَانُوا لَنَا خَاشِعِين

«Закариёнинг: «Парвардигорим, мени ёлғиз ҳолда ташлаб қўйма (яъни менга Ўз даргоҳингдан бир меросхўр фарзанд ато эт), Ўзинг ворисларнинг яхшироғидирсан (яъни ҳамманинг ортида қолгувчидирсан) деб нидо қилган пайтини (эсланг).

Бас Биз унинг (дуосини) мустажоб қилдик ва унга Яҳёни ҳадя этдик ҳамда жуфтини ўнглаб (туғмайдиган кампирни бола кўришга қодир қилиб) қўйдик. Дарҳақиқат улар (яъни мазкур пайғамбарлар) яхши ишларни қилишга шошар ва Бизга рағбат ва қўрқув билан дуо-илтижо қилар эдилар. Улар Бизга таъзим-итоат қилгувчи эдилар» (Анбиё: 89, 90).

9 – Қалблар ва ақллар давоси ...

Аллоҳ таоло учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олиб ихлос билан амал қилиш – нафсу ҳаво, ёмонлик, ҳаёсизлик, дунёга боғлиқлик, ҳасад, гина, риёкорлик ва ихлос ўрнига қалбдан жой олган барча юзаки ошиқликка барҳам беради ва қалбни қабиҳ сифат ва ёмон нийятлардан тозалаб, уни Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳаббати, Аллоҳнинг амрлари ва ҳуқуқларини улуғлаш, Аллоҳ йўлида ва Аллоҳ учун ғайрат қилиш, шижоат, иффат, садоқат, шафқат ва меҳр билан тўлдиради.

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ «Иғосатул–лаҳафон» китобида: «Қалбларда шундай касалликлар борки, уни Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ихлос ва ибодат қилишгина даволай олади. У қалб, осуда ва хотиржам бўлмагунича эгасининг ҳоли жонига қўймайди»– деган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: «Мусулмоннинг қалби учта нарса билан бемор бўлмайди: амални Аллоҳга холис қилиш, раҳбарларга насиҳат қилиш ва жамоатдан айрилмаслик. Уларнинг дуолари орқаларидан ўраб (узилмай) туради. Кимнинг нийяти дунё бўлса Аллоҳ унинг ишларини парчалайди, камбағаллигини кўз олдига келтиради. Дунёдан эса унга тақдир қилингинагина насиб этади. Кимнинг нйияти охират бўлса, Аллоҳ унинг ишларини ўнглайди, қалбига беҳожатликни қўяди ва ҳузурига дунё мажбурланиб келади» (Ибн Ҳиббон 680. Аллома Албоний раҳимаҳуллоҳ бу ҳадисни саҳиҳ деган).

10 – Гуноҳ бўлмаган ишларда раҳбарларга итоат этиш ...

Аллоҳга ихлосли ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига эргашган бандалар Қуръондан нафсларига муносиб ҳукмларни олиб, бошқаларини ташлаб қўймайдилар. Балки, уларнинг барчаси Аллоҳ таоло тарафидан юборилган эканига иймон келтирадилар ва Аллоҳнинг амри олдида тўхтаб, берган буйруғига «Лаббай!»– деб ижобат қиладилар:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ أَطِيعُواْ اللّهَ وَأَطِيعُواْالرَّسُولَ وَأُوْلِي الأَمْرِ مِنكُمْ فَإِن تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُإِلَى اللّهِ وَالرَّسُولِ إِن كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِذَلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلاً

«Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйинсунингиз! Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир» (Нисо: 59).

Динни маҳкам ушлаганлар Аллоҳнинг Қуръони ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида келган аҳкомларга ижобат қиладилар. Улар Қуръоннинг баъзи аҳкомларига амал қилиб, бошқаларига амал қилмасалар Аллоҳ таоло қуйидаги оятида баён қилган кишилар қаторида бўлиб қолишдан қўрқадилар:

﴿أَفَتُؤْمِنُون ببَعْضِ الْكِتَابِ وَتَكْفُرُونَ بِبَعْضٍ فَمَاجَزَاء مَن يَفْعَلُ ذَلِكَ مِنكُمْ إِلاَّ خِزْيٌ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَاوَيَوْمَ الْقِيَامَةِ يُرَدُّونَ إِلَى أَشَدِّ الْعَذَابِ وَمَا اللّهُ بِغَافِلٍعَمَّا تَعْمَلُونَ

«Ё китобнинг (Тавротнинг) бир қисмига ишониб, бир қисмини инкор қиласизми? Ораларингдан ким бу ишни қилса, унинг жазоси бу дунёда расво бўлиш, Қиёмат Кунида эса қаттиқ азобга дучор қилинадилар. Аллоҳ қилаётган ишларингдан ғофил эмасдир» (Бақара: 85).

11 Ихлосли одам шаҳидлик савобига эришади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ шаҳидликни самимийлик билан сўраган одамни кўрпасида ўлса ҳам, шаҳидлик мақомига етказади»– дедилар (Имом Муслим 157).

12 – Аллоҳ таоло ихлосли бандаларни хотин–қизларнинг фитнасидан, ёмон ва ҳаёсиз ишларга қўл уришдан сақлайди.

Аллоҳ таоло айтди:

﴿وَلَقَدْ هَمَّتْ بِهِ وَهَمَّ بِهَا لَوْلا أَن رَّأَى بُرْهَانَرَبِّهِ كَذَلِكَ لِنَصْرِفَ عَنْهُ السُّوءَ وَالْفَحْشَاء إِنَّهُ مِنْعِبَادِنَا الْمُخْلَصِينَ

«Ҳақиқатан, (Зулайҳо) унга (яъни, Юсуфнинг висолига) интилди. Агар Парвардигорининг очиқ ҳужжат-аломатини кўрмаганида, (Юсуф) ҳам унга (Зулайҳога) мойил бўлар эди. Ундан (Юсуфдан) ёмонлик ва бузуқликни четлатиш учун мана шундай қилдик (яъни уни Ўз ҳифзу ҳимоятймизда асрадик). Зеро, у покиза бандаларимиздандир» (Юсуф: 24).

13 – Шарафли фаросатни қўлга киритиш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мўъминнинг фаросатидан қўрқингиз! Чунки у, Аллоҳнинг нури билан боқади» (Термизий 3127. Аллома Албоний раҳимаҳуллоҳ бу ҳадисни заиф деган).

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ «Мадаарижус сааликийн» (Йўловчилар поғонаси) китобида шундай дейди: «Аллоҳни ва Аллоҳнинг амрларини садоқат билан таниган орифларнинг ҳиммати Аллоҳнинг муҳаббати, маърифати, ибодати, Аллоҳ йўлига бандаларни онгли чақириши билан фаросатлари, Аллоҳга иймон нури билан бирга ваҳий нури билан боғланади. Шунинг учун у Аллоҳ суйган ва ёмон кўрган кўзлар, сўзлар ва амаллар ўртасини, ифлос ва тоза, ботил ва ҳақ, ростгўй ва каззоблар ўртасини айира олади. Аллоҳ йўлига тушган йўловчиларнинг истеъдод меъёрларини била олади ва ҳар бир инсонга ўз истеъдодига қараб илм, истак ва амални юклай олади. Уларнинг фаросатлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларини топиш, ўрганиш ва бошқа йўллар ичидан уни айириб олиш, пайғамбарлар йўлига боқиб нафснинг айблари ва амалларнинг ғов бўлган офатларини аниқлаш учун кезиб юради. Бу – бандага дунё ва охиратида фойдали бўлган онг ва фаросат турларининг энг шарафлисидир».

Аллоҳим, биз Сенга хокисор бўлмайдиган қалбдан, қабул бўлмайдиган дуодан, тўймайдиган нафдан ва фойдасиз билимдан сиғинамиз! Аллоҳим, амалимизни солиҳ, Ўзинг учун холис қил ва бошқа биров учун унда насиба қўйма!

Аллоҳ таоло Аллоҳнинг энг сара бандаси Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва асҳобларига кўпдан–кўп салавоту саломлар йўлласин!

 

                                           

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Fri, 13 Jan 2012 05:37:33 +0000
Суҳбатларнинг иллати («Ватан» нашриёти) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4470:sublrning-illi-vn-nshrii&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4470:sublrning-illi-vn-nshrii&catid=211&Itemid=104 Суҳбатларнинг иллати

Нашрга тайёрловчи: «Ватан» нашриёти

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа:فَاكِهَةُ الْمَجَالِسِ 

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар, анбиёю расулларнинг энг шарафлиси бўлган Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг ...

Битта ёмон иллат ёки одат одамлар ўртасида кенг тарқалди. Шояд бу оғзига кучи етмаган, қўрқоқ, разил ва пасткашлар устамонлик билан қила оладиган ёмон одат, пасткашлик ва ахлоқий жиноят бўлишига қарамай, Аллоҳ таоло раҳм қилганларникидан мустасно, одамларнинг ҳар бир ўтиришларида тилга олинаётган бўлса ажаб эмас. Бу иш иймон яширинганидагина кенг ёйилади. Бу – номусларга ошкора тажовуз, шафқатсиз зулм, ақллар қабул қилмайдиган ва соғлом табиатлар нафратланадиган озор ҳамда катта гуноҳларнинг каттароғидир. Аллоҳ таоло бу иллатни Қуръон Каримда энг хунук сифатлар билан сифатлади:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اجْتَنِبُوا كَثِيرًا مِنَ الظَّنِّ إِنَّ بَعْضَ الظَّنِّ إِثْمٌ وَلَا تَجَسَّسُوا وَلَا يَغْتَبْ بَعْضُكُمْ بَعْضًا أَيُحِبُّ أَحَدُكُمْ أَنْ يَأْكُلَ لَحْمَ أَخِيهِ مَيْتًا فَكَرِهْتُمُوهُ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ تَوَّابٌ رَحِيمٌ﴾

«Эй мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки айрим гумон(лар) гуноҳдир! (Ўзгаларнинг айблари ортидан) жосуслик қилиб юрманглар ва айримларингиз айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана ёмон кўрдингизми?! (Бас, гуноҳи бундан-да ортиқ бўлган ғийбатни ҳам ёмон кўрингиз)! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи, меҳрибондир» (Ҳужурот: 12).

Бу гуноҳ оғир бўлгани учун ҳам, уни қилган одамнинг қаттиқ азобланиши ҳақида хабар келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мени осмонга олиб чиқилганида мис тирноқлари билан юзлари ва кўкракларини тирнаётган одамлар олдидан ўтдим ва: «Ҳой Жибрил, улар кимлар?»– деб сўрадим. Жибрил: «Улар одамларнинг гўштларини еб, шарафларига тил теккизган одамлар»– деб жавоб берди» (Абу Довуд 4880; Имом Аҳмад 13364).

Ҳурматли ўқувчи, сиз бу иллат ва ёмон одат нима эканини билган бўлсангиз керак. У – Ибн Ҳажар Ҳайсамий раҳимаҳуллоҳ қуйидаги гапларни айтган ғийбатдир: «Ғийбатда қаттиқ азоб ва сазойилар бор. Унинг риболарнинг рибоси, денгиз сувига аралашса денгизни ҳам бадбўй қилиб ҳидини ўзгартиши, ғийбатчилар қабрларида азобланишлари, жаҳаннамда одамларнинг гўштларини ейишлари ва сасиб кетишлари, саҳиҳ хабарларда нақл қилинган. Бунинг ўзи ғийбатнинг катта гуноҳларнинг каттароқларидан эканига катта далилдир».

Ғийбат – касод ва арзон мол бўлиб, уни иймони заиф инсонларгина бозорга сурадилар. У шу вақтнинг ўзида ғийбатчи учун зиён келтиради. Чунки унинг яхшиликлари ғийбат қилинган одамга олиб берилади ва ғийбат қилинган одамнинг гуноҳлари ғийбатчига юкланади.

Афсуски, айрим одамлар танқиддан бошқа нарсани билмай, бошқаларнинг яхши сифатларини унутиб, уларнинг хато ва айбларигагина диққат этадилар. Бундай одамлар битган жойлар қолиб яра ёки жароҳатларга қўнадиган хира пашшага ўхшайдилар. Ҳолбуки, ғийбат қилиш – кўнгил ва мижоз бузуқлигининг аломатидир.

Ғийбат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги ҳадисларида баён қиганларидекдир: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ғийбат нима эканини биласизларми?»– деб сўраб қолдилар. Саҳобалар: Аллоҳ ва Расули буни биздан кўра яхшироқ билишади!,– деб жавоб беришгач: «Биродарингизни ёқтирмаган нарсаси билан тилга олишингиздир!»– дедилар. Саҳобалардан бири: Биродаримда мен айтган хислат бўлмаса нима бўлади?,– деб савол берганида: «Агар сен айтган нарса биродарингда бўлса ғийбат, бўлмаса туҳмат қилган бўласан»– деб жавоб бердилар» (Имом Муслим 6758; Абу Довуд 4876; Термизий 1934).

Ғийбат қилиш – ҳаромдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мусулмоннинг мусулмонга қони, моли ва номуси ҳаромдир»– дедилар (Имом Муслим 6706).

Ғийбат талаффузда, ишорада, имода, кўз қисишда, айблашда, ёзувда – ғийбат қасд қилинган ҳар бир ҳаракатда бўлади. Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қилади: «Ҳузуримга бир жувон кириб келди. У қайтаётганида қўлим билан унинг пакана эканига ишора қилганимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сиз уни ғийбат қилдингиз»– дедилар» (Имом Аҳмад 25093).

 

Ғийбат омиллари

Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ  ғийбат омиллари ҳақида шундай дейди:

1 – Одам даврадагилар ёки дўстларининг ғийбатлари таъсирида, ғийбатланган одамнинг бегуноҳлигини билсада, уни ғийбат қилади. Чунки уларнинг ғийбатларига қарши чиқса, ўтиришдан айрилиши ёки даврадагилар малол олишлари эҳтимол бўлади.

2 –  Айрим одамлар ғийбатни дин ва салоҳият қолипида тилга оладилар ва: «Мен доимо бировларнинг яхшиликларини тилга оламан. Ғийбат қилиш ва ёлғон гапиришдан нафратланаман. Лекин мен у ҳақида сизларга маълумот беришим мумкин. У – бечора ва яхши одам бўлсада, унинг фалон ва пистон одатлари бор–да!» ёки уни камситиш учун: «Уни тилга олманглар! Аллоҳ уни ва бизни ислоҳ қилсин!»– дейди.

3 – Айрим одамлар ғийбатни ғийбатланган одамни камситиш ва унинг устидан кулиш учун масхара қолипида тилга оладилар.

4 – Айрим одамлар ғийбатни ҳайрат қолипида тилга олиб: «Мен фалончи одамдан ҳайратландим. У нега ундай ва бундай қилмайди» ёки «Мен фалончи одамдан ҳайратландим. У нега ундай ва бундай қилади»– дейди.

5 – Айрим одамлар ғийбатни қайғу қолипида тилга олади ва: «Вой бечора, унинг ҳоли ва бошига тушган мусибатни кўриб ичим ачишди»– дейди ва ўзини эшитган одамларга бошқаларнинг қайғусига нақадар ҳамдард эканини билишларини қасд қилади. Аслида эса ғийбатланган одамдан ўч олишни нийят қилган бўлади.

6 – Баъзи одамлар ғийбатни ғазаб ва гуноҳни инкор қилиш қолипида тилга олсаларда, асл мақсадлари ундай бўлмайди.  

 

Ғийбатнинг хатари

Ғийбат дунё ва охиратда катта хатар бўлсада, унга кўпчилик эътибор бермай, лоқайдлик қилишмоқда. Ҳатто уни мажлисларининг латифасига айлантириб олишди. Қайси ўтиришга кирманг бу вабони кўрасиз. Унинг бунчалар ёйилишининг сабаби, унинг хатарини тушуниб етмасликдир. Ғийбатнинг ёмонлиги ва хатарини ўрганиш учун ушбу нассларни келтирамиз:

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қилади: «Мен: Ё Расулуллоҳ, «Софийянинг паканалиги сизга кифоядир»– дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шундай гапни гапирдингизки, уни денгиз сувига қориштирилса уни бузади»– дедилар» (Абу Довуд 4877).

Амр ибн Шуъайб разияллоҳу анҳу отасидан, у бобосидан ривоят қилади: «Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурида бир одамни тилга олиб: У едирмагунча емас, қўзғотилмагунча сафарга чиқмас,– дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уни ғийбат қилдингиз!»– дедилар. Саҳобалар: Унда бўлган хислатни айтдик,– деганларида: «Биродарингни ўзида бўлган нарса билан тилга олишинг етирлидир!»– дедилар» (Имом Бағавий «Шарҳус–суннаҳ» 562).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг ривоятига кўра, бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдида зино қилганига тўрт марта иқрор бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга шаръий жазони ижро қилдилар. Аснода ансорлардан бири иккинчисига: Мана бу одамга қара! Унинг гуноҳини Аллоҳ пардалаган бўлсада, ўзини қўймай, итдек тошбўрон қилинди,– деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни эшитсаларда, бирон нарса демадилар. Орадан қисқа бир замон ўтгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳоблари билан шишиб кетган эшакнинг лоши олдидан ўтар эканлар: «Фалончи ва пистончи қани?»– дедилар. Ҳалиги икки ансор: Биз шу ердамиз, Расулуллоҳ!,– дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга: «Шу эшакнинг лошини енглар!»– дедилар. Улар: Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ сизни мағфират қилсин, буни ким ҳам ерди?!,– дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳозиргина биродарингизни айблашингиз шунинг гўштини ейишдан кўра оғирроқ (гуноҳ) эди. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, у ҳозир жаннатнинг дарёларида шўнғиб юрибди!»– дедилар (Насоий 7127: Ибн Ҳиббон 4399).

Анас разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Араблар сафарга чиққанларида бир–бирларига хизмат қилар эдилар. Абу Бакр ва Умар разияллоҳу анҳумоларнинг битта хизматкори бор эди. Бир марта уйқудан уйғонишса хизматкор овқат тайёрламабди. Икковларидан бири иккинчисига: Бу, хонадонингиздагидек уйқуга кетибди, деб уйқудан уйғотди ва: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига бор ва: Абу Бакр ва Умар сизга салом йўлладилар. Улар сиздан бирон егулик сўрашаяпти,– деб айт, дедилар. У бориб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(У иккиси) нонхурушлик қилишибди» дедилар. Хизматкор келиб Абу Бакр ва Умар разияллоҳу анҳумоларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг гапларини айтиб берди. Улар қўрқишиб кетди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига боришди ва: Ё Расулуллоҳ, Сизга егулик учун ғуломимизни юбордик ва Сиз: «(У иккиси) нонхурушлик қилишибди» дебсиз. Биз қандай нарса билан нонхурушлик қилибмиз?,– дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бирдарингизнинг гўштини ейиш билан. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, Мен унинг гўштини тишларингиз орасида кўраяпман!»,– дедилар. Икковлари: Ё Расулуллоҳ, биз учун истиғфор айтинг!,– дейишди. Бунга жавобан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ, у сизларга истиғфор айтсин!»– дедилар» (Ибн Касир «Тафсир»ида «Ҳужурот» сураси тафсирида келтирган, Албоний шу маънодаги ҳадисни «Ас-силсилатус-саҳиҳа»да келтирган: №2608).

Ҳурматли дўстим, Абу Бакр ва Умар разияллоҳу анҳумолар бир оғиз гапни: «Бу, хонадонингиздагидек уйқуга кетибди» деб айтган эдилар. Яъни, унинг у уйқуси сафардаги эмас, уйдаги уйқуга ўхшайди, дейишган эди, холос! Улар бу гаплари билан хизматкорларига дашном беришган ва бу гапни эшитиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга дашном берган эдилар.

Кўп одамлар рибодан бўрттириб қўрқадилар. –Тўғри, у қўрқинчли нарсадир–. Бироқ рибодан ҳам қўрқинчлироқ бўлган ғийбатни енгил санайдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда: «Риболарнинг рибоси – мусулмоннинг мусулмон биродарининиг обрўсига тил узатишидир»– деганлар (Баззор 3743; Бағавий «Шарҳус–суннаҳ» 3562).

Муҳтарам дўстим, ғийбат – биродарингизни унга етиб борса нафратланадиган гаплар билан тилга олишингиздир. Унинг диндорлигини ёки баданини ёхуд насабини ёда хулқини ё бирон иши ёки гапини ҳатто кийимини ва бошқа нарсаларини камситиш ҳам ғийбат доирасига киради.

Баданини камситиш ғилайлиги, кўрлиги, паканалиги ва қоратанли экани ёки ғийбатланган ёқтирмайдиган бошқа сифатларни камситиб тилга олишдир. Бироқ шу сифатлар ичидан биронтаси билан ўша одам танилган ва ўша одамнинг ўзи тилга олинишидан нафрат этмаса, айтишнинг зарари йўқ.

Насаб билан камситиш: «Отаси – ҳинд», ёки «Отаси – фосиқ» ёхуд ўша одамнинг ўзи нафратланадиган ёда насаби ва обрўсини задалайдиган камситишларни тилга олиш.

Хулқи билан камситиш: уни «безори», «кибрли жимри», «ғазабнок», «пасткаш», «шошқалоқ» ва бошқа гапларни тилга олишдир.

Динга тааллуқли ишлари билан камситиш эса сизнинг «Каззоб!» ёки «Хоин!» ёхуд «Пиёниста!» ёда «Золим!», «Намозга лоқайд!», «Рукуъ ва саждаларни тўкис қилмайди!», «Ота–онасига ғамхўр эмас!», «Тилини ёлғондан, ҳақорат ва сўкинишдан тиймайди!» ё шу мазмунда айтган гапларингиздир.

Кийими ҳақида эса: «Кийими узун» ёки «Кийими ифлос» ёда «Кийимлари кир» дейишингиздир. Бошқа ғийбатларни ҳам шунга қиёслайверинг.

Баъзи одамларга бировларни ғийбат қилишганида: «Аллоҳдан қўрқинг! Бировларнинг шаънига бундай гапларни айтманг!» дейилса: «Мен бу гапларни унинг олдида ҳам айта оламан» ёки «Фалончи бу гапларни олдида айтсам ҳам аччиқланмайди» деб жавоб беришади. Биродар, сиз унинг аччиқланмаслигини қаёқдан биласиз?! Балки у сизнинг кўнглингизга қараётган ва ўзининг кўнглида бу гаплардан нафратланиб, алам чекаётгандир. 

Ҳурматли дўстим, сизнинг бу ғийбатларингиз ўша ўтириш ва суҳбатларда тугаган бўлсада, Қиёмат куни сиздан бу гапларингиз туфайли интиқом олинади. Сиз ғийбат қилган киши учун, сизнинг ҳасанотларингиз олиб берилади. Ҳасанотларингиз тугаб қолса, унинг гуноҳларини елкангизга юкланади!! Битта бўлсада ҳасанотларга эҳтиёжингиз бўлиб турган даҳшатли кунда, бу ишлар сиз учун қандай оғир эканини тушунишингиз керак!  

Ўзингиз шаънингиз ҳақида биронта ҳам ёмон гап эшитишни хоҳламагинингиздек, бошқалар ҳам ўз шаънлари ҳақида ёмон гап эшитишни хоҳлашмайди. Шунинг учун тилингизни ва ўтиришларингизни ғийбатдан тийинг. Бирон кишига ўтиришларингизда бировни ғийбат қилишига рухсат берманг. Агар ғийбатдан оғиз очса гапиртирманг ва ғийбатнинг ҳаром эканини тушунтиринг. Биров олдингизда мусулмон биродарларингизни ғийбат қилмоқчи бўлса, уларнинг шаънини ҳимоя қилинг. Бунинг Аллоҳ ҳузурида катта савоблари бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мусулмон биродарининг шаънини ҳимоя қилган одамни Қиёмат кунида жаҳаннам оташидан ҳимоя қилиш, Аллоҳнинг зиммасидаги ҳақдир»– деганлар (Термизий 1931; Имом Аҳмад 28086).

Биродар, билингки, ғийбатчи тингловчи қулоқни кўрмаса ғийбат қилмайди ва гапни чўзмайди. Сиз унинг ғийбатини эшитиш ва уни инкор этмаслик билан, гуноҳни қилишга рағбатлантирган бўласиз. Агар ғийбатчини инкор этмасангиз, ўтиришни тарк қилмасангиз ва у ғийбатини тугатмаса, сиз ҳам унинг гуноҳига шерик бўласиз.

Сўнг ...

Юқорида айтиб ўтилганидек, ғийбатнинг оқибати хатарли ва ундан сақланиш қийиндек кўринсада, Аллоҳ тавфиқ ва мадад берган ҳамда нафси билан тинимсиз мужодалада бўлган одамларнинг ғийбатдан қутилишлари жуда ҳам осондир.

Шунинг учун, мусулмон банда ғийбатдан йироқ туриши учун нафси билан курашиши ва ғийбатини қилган барча одамлардан кечирим сўраши шарт. Бундай қилишнинг катта ажру савоблари бор. Аллоҳ таоло шундай деган:

﴿وَجَزَاءُ سَيِّئَةٍ سَيِّئَةٌ مِثْلُهَا فَمَنْ عَفَا وَأَصْلَحَ فَأَجْرُهُ عَلَى اللَّهِ إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الظَّالِمِينَ ﴾

«(Ҳар қандай) ёмонликнинг жазоси худди ўзига ўхшаган ёмонликдир (яъни ҳар бир ёмонликнинг ўзига яраша жазоси бордир). Энди ким (интиқом олишга қодир бўлгани ҳолда) афв қилиб (ўртани) тузатса, бас унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир. Албатта У зулм қилгувчиларни севмас» (Шўро: 40).

Балки кечирим сўрашингиз ғийбат қилинган одамнинг кўнглини юмшатар ва у ҳам бошқаларини қилган ғийбатига каффорот бўлиши учун сизни кечириб, афв этар. Ахир, одам бировни кечириши ёки афв этиши билан қандай зарар кўриши мумкин?! Билъакс, шу кечириши билан савобларни қўлга киритади. Саҳобалар шу боис савобларни ғанимат билиш учун шошилишар, афв этишар ва қалблари жилолашарди. Бунинг мисоли қуйидаги ривоятда ўз аксини топган. Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларини садақа беришга рағбатлантирдилар. Улба ибн Зайд разияллоҳу анҳу ўрнидан туриб: «Менинг шаънимдан бошқа нарсам йўқ. Ё Расулуллоҳ, Сизни гувоҳ қилиб айтаманки, мен менга зулм қилган одамларга шаънимни садақа қилдим»– деб ўтирди. Ундан бир оз вақт ўтгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Улба ибн Зайд қани?»– деб икки ёки уч марта сўрадилар. Улба разияллоҳу анҳу ўрнидан турганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳой шаънини садақа қилган одам, Аллоҳ сендан (садақангни) қабул қилди!»– дедилар (Баззор 3387).

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ «Мадарижус–сааликийн» (Йўловчиларнинг зиналари) номли китобида шундай дейди: «Жўмардликнинг ўнта босқичи бор. ... Еттинчи: шаънни, саҳоба Абу Замзам каби садақа қилиш. У ҳар куни эрталаб уйғонганида: «Аллоҳим, менинг одамларга садақа қиладиган молим йўқ. Шунинг учун уларга шаънимни садақа қилдим. Ким мени ҳақорат қилса ёки менга туҳмат қилса ундан розиман»– дер эди. Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қайси бирингиз Абу Замзам каби бўла оласиз?!»– дедилар» (Баззор: 7269).

Шунинг учун ҳар биримиз Абу Замзам разияллоҳу анудек бўлишга, ундан ўрнак олишга, зулм ёки ғийбат қилган кишиларни афв этишга интилайлик. Шояд шундагина Аллоҳ таоло бизни афв этиб, мағфират қилар. Қаддимиз дол бўлиб, юк кўтаришга белда мадоримиз қолмагунича, ҳозирги онларимизни ғанимат билайлик.  

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзи суюб, рози бўладиган ишларни қилишга муваффақ айласин ва пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва асҳобларига салавоту саломлар йўлласин.

 

 

 

@&?

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Tue, 10 Jan 2012 10:50:44 +0000
Боши қотган йигит мактуби ... («Қосим» нашриёти) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4469:bshi-gn-iigi-ubi-si-nshrii&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4469:bshi-gn-iigi-ubi-si-nshrii&catid=211&Itemid=104 Боши қотган йигит мактуби ...

Нашр тайрловчи: «Қосим» нашриёти

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа:  رِسَالَةٌ مِنْ شَابٍّ حَائِرٍ

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамду санолар, расулларнинг энг афзали бўлган Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва барча асҳобларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг ...

Менинг бошим қотди, изтироблар ичида қолдим ва қилган гуноҳимнинг алами ҳоли жонимга қўймайти. Аввало Аллоҳга сўнгра эса сизларга мурожаат этмоқдаман: Менинг ёшим йигирма бешда. Мактабни битириб, ишбилармонлик билан шуғуллана бошладим. Менинг бир муаммойим бўлиб, унга ечим топишда жуда ҳам қийналаяпман.

Муаммойим, қисқача қилиб айтганда, доимо болалигим, ёшлигим ва ҳозирги кунларимда қилган катта ва кичик гуноҳларимни эслаб тураман. Мен бу гапим билан қилган гуноҳим билан мақтанишни назарда тутмаяпман. Авваллари мақтаниш учун ҳам эслаб юрган бўлсамда, ҳозир у туйғулар менга ёт бўлиб кетган.

Мен оддий оилалардан бирида ўсиб улғайдим. Онамнинг ейиш, ичиш, қариндошлар ёки қўни–қўшниларни зиёрат қилиш ёхуд бозорларга чиқиб фойдали ёки фойдасиз нарсаларни сотиб олишдан бошқа дарди йўқ эди. Унинг отам билан ўрталарида катта ёки кичик ишларда келиша олмай, кундалик ёки ҳафталик тортишувларнинг бўлиб ўтиши бошқа бир муаммодир. Ота–оналарим бир–бирига нисбатан душмандек эдилар.

Отам ўзининг тижорати, ишлари ва дўстлари билан шу даражада банд бўлар эдики, уни жуда ҳам оз кўрар эдик. Ҳатто келса, келганини ҳам сезмас эдик. Биз бирон кун ҳам иймонга асосланган ҳаётга одатланмаган эдик. Чунки отам иймон йўлига йўлламас, онам Исломга тааллуқли бирон ишга эътибор бермасада, менинг катта ишларни қиладиган «келишган замонавий» йигит бўлишимни орзу қилар, шу боис менга бегона қизларнинг қўнғироқ қилишларини билсада индамас, балки, унга «йигит билан қиз ўртасидаги дўстона суҳбатлар» деб қарар эди.

Хонадонимиздан Қуръоннинг ҳиди келмас, тиловати эса эшитилмас эди. Айтмоқчи, хонадонимизда бобом вафот этганларида таъзия изҳори учун келган одамларнинг вақти–вақти билан қилган тиловатлари бундан мустаснодир.

Амакиларим, аммаларим ва уларнинг фарзандлари билан алоқамиз узилган. Отамнинг амакиларим ёки аммаларимдан биронтасини хонадонимизга чорлаганини эшитмаганман. Билъакс, амакиваччамнинг тўйида иштирок этиш, ҳатто уни муборакбод этишдан ҳам бош тортди. Ҳайитларда эса отам таътилларимизни хорижда ўтказишимизни афзал кўради. Таътилдан қайтгач дўстларимиз билангина кўришамиз. Ишонинг, тоғаларим, холаларим ва ҳатто амакиваччамни мен билан битта мактабда ўқишларини, ўқитувчининг йўқламаси давомида фамилиядошлигимиздан ўргандим!! Унинг ким эканини ўрганиш чоғида амакиваччам эканини билдим. Ўзимдан уялиб кетдим! Шундай бўлсада, бу менинг эмас, отамнинг гуноҳи эди. Чунки у, амакиларим билан алоқасини узган ва бизни ҳам улар билан алоқа қилишдан маҳрум этган эди. Булар оилавий муҳитим ҳақидаги маълумотлар.

Ўзимга келсак, сизга ўзим ҳақимда биронта ҳам сиримни қўймай гапириб бераман: Айтаётган гапларимни мақтаниш учун эмас дардимга даво топиш учун айтаяпман. Шунинг учун сизга ҳамма нарсани очиқ айтишим керак. Ҳаётимда бир ёки икки марта ароқ ичдим. Балки уч марта ичгандирман, эсимда йўқ. Кўп жувонлар билан ҳам ношаръий алоқада бўлганман. Аллоҳ таоло бир марта мени бир қизнинг бокиралигини бузиб, зулм қилишдан сақлаган. Аллоҳ уни менинг зулмимдан қутқарган! Айтингчи, Аллоҳ таоло менинг бу гуноҳларимни кечириб, мағфират қиладими?

Мен тавба қилишга кўп ҳаракат қилдим. Бироқ айни гуноҳни яна қайта қилавердим. Гоҳида ўзимни ўлимдан ва сарҳисобдан қўрқмайдиган мунофиқдек ҳис қилдим. Гоҳида Аллоҳнинг мени суюшини ва мен ҳам Аллоҳни суюшимни ҳис этган бўлсамда, гоҳида шайтон юрагимга ўрнашиб ноумидлик уруғини сочди. Шунга қарамай шайтонни кўп марта мағлуб этган бўлсамда, унинг ҳам ғалабари оз эмас эди ...

Мен яна бир марта Аллоҳга тавба қилсам бўладими? Қандай тавба қилишим керак? Мен Аллоҳ учун кўп намоз ўқидим, бироқ намозимда хушуъ ва хокисорликни ҳис этмадим. Чунки намозларимни одамлар кўриши учунгина ўқир эдим!

Менинг кучсизлигим мўъмин тасаввур қила олмайдиган даражага етиб борди.

Қуръонга қўлимни қўйиб сигарет ва чилим чекмасликка онт ичдим. Лекин бунинг уддасидан чиқа олмадим. Интернетдаги порно саҳифаларни кўрмаслик, Ғарб иймонимизни ўлдираётган порно фильмларни томоша қилмаслик ва кафтаки билан шуғулланмаслик ҳамда у гуноҳларга қайтмаслик учун онт ичдим. Бироқ, Аллоҳ номига ичган қасамёдимнинг устидан чиқа олмадим. Ўз шахсиятим ва турмуш тарзимни ўзгартишга кучи етадиган ирода соҳиби бўлган бир йигит, бугунга келиб бирон киши тасаввур қила олмайдиган даражада иродаси қолмаган кучсиз одамга айландим.

Шу кунларда ҳаётдан кўнглим совиди. Агар мен ўз руҳиятим ва гуноҳ, маъсият, ёлғон ва алдовга шўнғиган бўлсам, бу балолардан қандай қутилишим мумкин? Мен Исломга қатъий риоя қилаётган йигитлар билган нарсани билишни хоҳлайман. Чунки, улар мен билмаган нарсаларни биладилар, мен ҳис этмаган нарсаларни ҳис этадилар. Менинг ҳолим бу, нима қилишим керак?! Аллоҳ сизларга билдирсин, менга ҳам тушунтиринглар. Ҳаётимга бостириб келаётган қора булутларнинг кети узилмаяпти... Кундан кун сиқилиб, қайғуларим ортиб бормоқда ...

 

Йигитнинг мактубига жавоб

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, «Қуёш ботиш тарафидан балқишидан илгари тавба қилган одамнинг тавбасини Аллоҳ қабул қилади» деган пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва асҳобларига салавоту саломлар бўлсин (Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривояти. Имом Муслим 7036).  

Мен мактубингизни ўқидим. Шу нарсани аниқ айта оламанки, гуноҳларингиз осмоннинг бўғзига етса ёки Ер юзини тўлдирса ҳам, сиз билан тавба ўртасини тўсадиган биронта куч йўқдир. Чунки инсон ҳануз тирик экан, тавба дарвозалари очиқдир. Мактубингиздан билишимга қараганда, сиз қалбингиздаги иймон ҳайқириғи билан шайтон олов пуркаётган шаҳват чорловлари ўртасидаги кураш майдонида қолгансиз. Аллоҳга ҳамду санолар бўлсинки, қалбингизда қилган ёмонликларингиз учун сизни маломат қилиб, солиҳ амал қилишга ундайдиган иймон нури қолибди. Бироқ бу нур жуда ҳам кучсиз экан. Чунки шайтон пуфлаган ёмонликлар зулмати, бу нурни заифлатибди. Шу боис у гоҳида ёритганида виждонингизни озгина бўлсада уйғотсада, бир оздан сўнгра сўниб, ёмонлик қилишга қайтмоқда.

Мен сизга бошингиздан кечираётган касаллигингизни айтиб, унга даво бўладиган дори–дармонларни ҳам тавсифлайман. Сиз мен ёзган сатрларни диққат билан охиригача ўқинг. Шояд шундагина Аллоҳ сизга шифо берар.

Муҳтарам дўстим, қалб – инсондаги хоҳишнинг маконидир. У гоҳида яхшиликни хоҳласа, гоҳида ёмонликни хоҳлайди. Инсон узвлари эса хоҳишга қараб ҳаракат қиладиган аскарлардир. Динларига қатъий риоя қилишга ҳаракат қилаётган (мултазим)лар билан ўртангиздаги фарқ, улар яхшилик қилишга қатъий истак билан ҳаракат қилмоқдалар. Шунинг учун уларнинг узвлари шу истакка бўйинсунмоқда. Бинобарин, улар Аллоҳга итоат этишда устивор турмоқдалар. Сизнинг қалбингиз яхшилик билан ёмонликни айириб, ҳасанотлар билан гуноҳлар ўртасини фарқлай олсада, яхшилик қилишни истамаяпти. Шунинг учун зарар беришини аниқ билсада шаҳватларга интилиб, узвларни майлликларга буюрганида, узвлар унга итоат этишаяпти. Бунинг сабаби нима?  

Бунинг сабаби шуки, шайтондан ҳимояланган қалбнинг яхшиликларни исташи қулай бўлади. Чунки, у кучли ва соғлом қалбдир. Шайтоннинг кириши осон ва айланиб юриши қулай бўлган қалбни эса, шайтон осонлик билан ёмонликларни чиройли қилиб кўрсатгач, уларни қилишга истакли қилиб қўяди. Чунки, у – шайтоний микроблар билан тўлиб–тошган қалбдир.

Шайтон айрим одамларнинг қалбига атрофидаги қалқонларнинг кўплиги сабабли ўткинчи ўлароқ кира олади. Бундай одамлар кичик гуноҳларга қўл уришлари биланоқ тавба қиладилар. Улар Аллоҳ таоло қуйидаги оятида тавсифлаган кимсалардир:

﴿إِنَّ الَّذِينَ اتَّقَوْا إِذَا مَسَّهُمْ طَائِفٌ مِنَ الشَّيْطَانِ تَذَكَّرُوا فَإِذَا هُمْ مُبْصِرُونَ﴾

«Тақво қилгувчи зотларни қачон шайтон томонидан бирон васваса ушласа, (Аллоҳни) эслайдилар, бас (тўғри йўлни) кўра бошлайдилар» (Аъроф: 201).

Айрим одамларга эса шайтон ҳеч қачон яқинлаша олмайди. Чунки уларнинг қалблари самолар метеоритлар билан ҳимояланганидек, шайтондан ҳимояланган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай қалб ҳақида: «У силлиқ тошдек оппоқ бўлиб, осмону Ерларча бўлсада фитна зарар қила олмайди»– деганлар (Ҳузайфа разияллоҳу анҳу ривояти. Имом Аҳмад 23328).

Айрим одамлар борки, шайтон уларнинг қалбига кириб ин қуради ва ўша ерда тухум қўйиб кўпаяди. Натижада, ҳукмрон бўлиб қалбни ҳаром шаҳватларни қилишга буюради. Қалб ҳам уларни истайди ва узвларни уларни қилишга ундайди ва узвар ҳам гуноҳга қўл уради. Чунки шайтон қалбнинг ҳимоя зирҳи йўқлигини ва даричалари очиқлигини, гуноҳ ишлар билан бемор бўлган кучсизлигини кўради. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло:

﴿ اسْتَحْوَذَ عَلَيْهِمُ الشَّيْطَانُ فَأَنْسَاهُمْ ذِكْرَ اللَّهِ

«Шайтон уларга ҳукмрон бўлиб, уларга Аллоҳнинг зикрини унуттирди»– деган (Мужодала: 19). Чунки Аллоҳнинг зикри шайтондан ҳимоя қилувчи кучли қўрғон бўлиб, шайтон Аллоҳнинг зикрини унуттиргач, қалбга ҳукмрон бўлади–да, қалбни узвларни бошқариш учун гуноҳлар сари ундайди.

Қалб, шайтондан Аллоҳнинг зикри билан ҳимояланади. Яхшилик истаги эса, солиҳ амалларни қилиш билан туғилади. Шайтон қалбга Аллоҳнинг зикридан ёмон ва гуноҳ ишларни қилиш билан ғофил бўлганидагина ғолиб келади.

Мана, сиз ҳам қалбингиз нега солиҳ амалларни қилиш ва ёмон ишлардан воз кечишга ундамаслигининг ҳамда эзгу ишларни қилишда устивор турмаслигинниг сабабларини ўрганиб олдингиз. Даво – тиббий тавсифномада яширинган ва сиз у тавсифномани олиб, даволанишга давом этинг. Агар чидам билан даволанишга давом этсангиз, иншааллоҳ, натижаси кафолатлангандир:

1 – Беш вақт намозни хусусан бамдод намозини, жамоат билан масжидда ўқишга ҳаракат қилинг. Уни қолдиришдан сақланинг. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:

﴿ وَقُرْآنَ الْفَجْرِ إِنَّ قُرْآنَ الْفَجْرِ كَانَ مَشْهُودًا ﴾

«Зеро тонгги ўқиш (кеча ва кундуз фаришталари) ҳозир бўладиган намоздир» (Исро: 78). Яъни бамдод намозига фаришталар ҳам шоҳид бўлишади.  

2 – Бамдод намозини ўқиб бўлгач Қуёш чиққунига қадар Қуръон ўқинг, сўнгра, қуёш бир найза узунлигида юқорига кўтарилгач, яъни, қуёш чиққанидан йигирма дақиқа сўнгра икки ракаат намоз ўқинг.

3 – Ҳар куни ҳар замон масжидда ёки уйда ёхуд машинада

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» (Аллоҳ таолони ҳамду санолари билан мушриклар сифатлаётган нолойиқ сифатлардан поклайман)– деб айтинг. Чунки бу зикр хатоларни бутунлай ювиб ташлайди.

4 – Ҳар куни юз марта хоҳлаган жойингизда ва хоҳлаган пайтингизда:

أَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ» (Аллоҳдан гуноҳларимни мағфрат қилишини тилайман ва гуноҳларимдан тавба қиламан) деб Аллоҳ таолога истиғфор айтинг.

5 – Ушбу зикрни ҳам ҳар куни хоҳлаган пайтингиз ва хоҳлаган ҳолатингизда юз марта айтинг:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهْوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِير

«Ягона шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Эгадорлик ва ҳамду санолар Унга махсусдир. У, барча нарсага қодирдир» (Имом Бухорий 844). Бу зикрни масжиддагина айтиш шарт эмас. Бу зикрларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам доимо айтиб юрар эдилар. Чунки, улар қалбнинг ҳаёти ва зарурий ғизосидир.

6 – Шом ва ҳуфтон намозлари ўртасида масжиддан чиқмай, тафаккур билан Қуръон тиловатига машғул бўлинг.

7 –  Ойнаи жаҳонни томоша қилманг, ҳаёсиз ойномаларни ўқиманг ва гуноҳлар бўлган ёки турган жойларга борманг ва ўзингизни гўё тиббий карантинда тургандек ҳисобланг. Қалбингиз даволангунича шу ҳолатда қолинг. Агар унга бирон иллатни қўшсангиз, қилинган даво – ҳасанотлар сизга фойда бермайди. Чунки, иллат – ёмонликлардир.

8 –Бу дастур асосида бир ой давом этиб, Қуръонни тафаккур ва амал билан ўқиб, нафсингизни Аллоҳ таолонинг зикри билан соатлар давомида хилватда қўйинг. Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қуръонни бир ойда, йигирма беш кунда, ўн кунда, етти кунда ўқинг!»– деган ҳадисларидир (Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумо ривояти. Имом Аҳмад 6546).  

9 – Агар яшаётган муҳитингиз мазкур дастурни татбиқ қилишга имконият бермаса, жойингизни ўзгартириб, ёмон дўстларингиздан ажралинг. Агар гуноҳ ишларга рағбатлантиргудек бўлса, бўш ватқларингизни ўтказадиган маконлардан воз кечинг. Имконингиз бўлса, ушбу дастурни татбиқ қилиш учун, масалан, Макка шаҳрига келинг. Эски дўстликларни яхшиликка кўмакчи бўладиган ва яхшиликни кўрсатадиган яхши дўстликларга алиштиринг. Яхши дўстларнинг ёнингизда бўлишлари ва сизнинг улардан айрилмаслигингиз, Аллоҳнинг динида устивор туришингизнинг катта воситаларидан биридир. Масалан, уларнинг олдида сигарет чека олмаслигингиз мумкин. Бу ҳам, нафсингизни ислоҳ қилиш йўлида отлган катта одимдир.  

10 – Аллоҳ таолога тавба ўлароқ молингиздан бир қисмини садақа қилинг. Уни шундай хуфёна қилингки, Аллоҳ таолодан бошқаси билмасин. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Хуфёна қилинган садақа Аллоҳнинг ғазабини сўндиради»– деганлар (Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳу ривояти. Байҳақий «Шуъабул иймаан» 3168).

11 – Агар бировларнинг ҳаққига тажовуз қилган бўлсангиз Аллоҳга тавба ўлароқ уларнинг ҳаммасини эгасига қайтаринг ва зиммангизда бировнинг ҳаққи қолмасин.  

12 – Ҳар кеча бамдод намозидан илгари саҳар пайти Аллоҳга ушбу дуолар билан ёлборинг:

اللَّهُمَّ إِنِّي ظَلَمْتُ نَفْسِي ظُلْمًا كَثِيرًا ، وَلاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ فَاغْفِرْ لِي مَغْفِرَةً مِنْ عِنْدِكَ وَارْحَمْنِي إِنَّكَ أَنْتَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ

«Аллоҳим, мен ўзимга қаттиқ зулм қилдим. Гуноҳларни Сенгина мағфират қиласан, бас, гуноҳларимни даргоҳингда мағфират қил ва менга раҳм айла. Дарҳақиқат, Сен меҳрибон ва мағфират қилгувчи Зотсан» (Абу Бакр разияллоҳу анҳу ривояти. Имом Бухорий 834);

اللَّهُمَّ أَلْهِمْنِي رُشْدِي وَأَعِذْنِي مِنْ شَرِّ نَفْسِي

«Аллоҳим, менга тўғри йўлда юришимга илҳом бер ва мени нафсимнинг шумлигидан асра!» (Термизий 3820).

Мазкур икки дуони Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзи асҳобларига ўргатган эдилар. Чунки, саҳар маҳали дуолар ижобат қилинадиган пайтдир.

Бу – сизнинг тиббий йўриқномангиз. Аслида, даволаниш муддатининг бир ой бўлиши таъкидли эмас. Шунинг учун ундан илгари ҳам сизда ўзгаришлар содир бўлиши мумкин. Бироқ, бир ойдан кўра кўпроқ даволанишингизга ҳам тўғри келиб қолиши мумкин. Асл мақсад қалбдан шайтонни қувиш, унинг осорлари ва кирларини йўқотишдир. Шу кирлар боис қалбингиз кучсиз бўлиб, яхшиликка бўлган истаги сусаймоқда ва тезлик билан майлликлар чорловига итоат қилиб кетмоқда.

Агар қалб тузалиб Аллоҳнинг зикри билан қувватланса ва шайтоннинг макридан ҳимояланса, кучингиз етганича дастур бандларини озайтиришингиз мумкин. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кучингиз етганича қилингиз!»– деганлар (Оиша разияллоҳу анҳо ривояти. Имом Бухорий 43; Насоий 1642; Ибн Можа 4233). Агар кучингиз етса дастурдан кўра кўпроқ солиҳ амаллар қилишга ҳаракат қилинг.

Мазкур иймоний вазифалар, Аллоҳнинг даргоҳидаги мартабалардир. Банда уларни қанчалар кўп қилса, тақво поғонасида юксалаверади, Аллоҳ фарз қилган ибодатларни чиройли бажараверади. Тез кунлар ичида мен сизга берган йўриқномага мудовамат этиш оқибатида ишлар ҳайратомуз суратда ўзгарганига ўзингиз шоҳид бўласиз: қалбингиз ва нафсингиз гуноҳ қилишни ёқтирмайди, гуноҳга қўл урмоқчи бўлсангиз сизга нафрат кўзи билан боқади. Ўзингиз солиҳ амалларни севиб, уларни қилишга енг шимариб, уларнинг ҳаловатини ҳис этасиз. Бунинг сири шундаки, сиз қалбингизни Аллоҳнинг зикри ва солиҳ амал билан даволадингиз. Бунинг натижасида ёмонлик ва гуноҳларни хоҳлаб, уларни қилиш истагида бўлган қалбингиз тузалиб, яхшилик қилишни хоҳлади ва севди. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло шундай дейди:

﴿ وَلَكِنَّ اللَّهَ حَبَّبَ إِلَيْكُمُ الْإِيمَانَ وَزَيَّنَهُ فِي قُلُوبِكُمْ وَكَرَّهَ إِلَيْكُمُ الْكُفْرَ وَالْفُسُوقَ وَالْعِصْيَانَ أُولَئِكَ هُمُ الرَّاشِدُونَ فَضْلًا مِنَ اللَّهِ وَنِعْمَةً وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ ﴾

«Лекин Аллоҳ сизларга (иймони комил, тақво имтиҳонидан ўтган зотларга) иймонни суюкли қилди ва уни дилларингизга чиройли кўрсатди ҳамда сизларга куфрни, (Аллоҳ ва пайғамбарга) итоатсизликни ва исённи ёмон кўрсатиб қўйди. Ана ўшаларгина (яъни иймон йўлида собитқадам бўлиб, куфр-исённи ёмон кўрган кишиларгина) Тўғри йўлга юргувчи зотлардир. (Бу) Аллоҳ томонидан бўлган фазлу марҳамат ва неъматдир. Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир» (Ҳужурот: 7, 8).

Валлоҳу аълам.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва барча асҳобларига салавоту саломлар йўлласин.

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Sun, 08 Jan 2012 17:41:15 +0000
Дадажон! (Шайх Абдуллатиф Ғомидий) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4467:ddzn-shih-bdullif-idii&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4467:ddzn-shih-bdullif-idii&catid=211&Itemid=104 Дадажон!

Муаллиф: Шайх Абдуллатиф Ғомидий

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа:يَا أَبَتِ!  

 

Барча оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамду санолар, анбиёю расулларнинг энг шарафлиси Маҳуаммад ибн Абдуллоҳга салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг ...

Дадажон, қўлимга қалам олиб сизга ичимдаги дардларимни тўкмоқчи, аламларим ва орзуларимни сатрлар шодасига тизмоқчиман ...

Дадажон, Аллоҳ сизни хайрли мукофотлар билан тақдирласин, мартабангизни улуғ қилиб, менга сизга ғамхўрлик ва итоат қилиш неъматини ато этиб, маконингизни жаннат қилсин!

 

Дадажон, сиз қаердасиз?!

Дадажон, қилаётган шикоятимга қулоқ беринг. Менинг битта муаммойим бор. У – сизсиз, дадажон. Қурган уйингиз ҳар куни сизни чақиради... Тарбия қилган хонадонингиз сизга ҳайқиради... Сиз унутган ўғлингиз, яқинроқ бўлиш учун сизни қидиради...

Дадажон, ишингиз, ширкатларингиз, ерларингиз ва дўстларингиз менинг ашаддий душманларимдир! Чунки улар сизни мендан олиб, сизни мендан узоқлаштирдилар... Биламан, сиз бу ишларнинг барчасини мен ва акаларим учун қиласиз. Бироқ, «Устингизда Роббингизнинг, нафсингизнинг, оилангизнинг, фарзандингизнинг ҳақлари бор! Ҳақдорларнинг ҳар бирига ўз ҳаққини беринг!» (Имом Бухорий 1968, 6139). «Ўзи боқаётган одамларни ташлаб қўйиш, кишига гуноҳ ўлароқ етарлидир» (Абу Довуд 1694; Имом Аҳмад 6495).

 

Руҳ матлаблари

Дадажон, менга мен ва акаларимнинг роҳати ва саодати учун сарф этган барча хизматларингиз учун миннатдорчилик изҳор этишга ижозат беринг. Сиз менга дунёдаги энг яхши озиқ–овқатлар, ичимликлар ва машиналарни олиб бердингиз. Ҳашаматли ва қулайликлари олий даражада бўлган уйларда яшатдингиз... Бироқ, энг муҳим ва катта матлаб – руҳ, қалб ва иймон матлабларини унутдингиз... Бу матлабларнинг ғизоси – тоат, зоди – тақво, ёнилғиси – ибодат, малҳами эса солиҳ амалдир.

Тана ҳақларини адо этгандек, руҳ ҳақларини ҳам адо этдингизми?!

Дадажон, қўлларимдан ушлаб билимим ва солиҳ амалларимнинг кўпайишига сабаб бўладиган дарсга олиб борганингизни эслайсизми?! Вақтимни обод қилиб, савобларимни кўпайтирадиган фойдали исломий кассета олиб келганингизни–чи?! Зулматлар кўпайган, шубҳа ва шаҳватлар авжига чиққан замонамизда йўлимда давом этишимга кўмакчи бўладиган диний китоб совға қилдингизми?! Аллоҳнинг амрига ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруғига итоат қилиб масжиддаги сафда оёқларим оёқларингизга, елкаларим елкаларингизга тегиб қачон биргалашиб намоз ўқиганмиз?!

﴿وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا لَا نَسْأَلُكَ رِزْقًا نَحْنُ نَرْزُقُكَ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَى﴾

«Аҳли-умматингизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намоз ўқишда) чидамли бўлинг! Биз сиздан ризқ сўрамаймиз, (билъакс) Ўзимиз сизга ризқ берурмиз. Оқибат-жаннат аҳли тақвоникидир» (Тоҳа: 132).

﴿فِي بُيُوتٍ أَذِنَ اللَّهُ أَنْ تُرْفَعَ وَيُذْكَرَ فِيهَا اسْمُهُ يُسَبِّحُ لَهُ فِيهَا بِالْغُدُوِّ وَالْآصَالِ﴾

«(У чироқ) бир уйларда (яъни масжидларда ёқилурки), Аллоҳ уларни баланд кўтариб (бино) қилинишига ва уларда Ўзининг номи зикр қилинишига изн берган (яъни амр қилган) эди. У (масжидларда) эртаю кеч У зотни поклайдиган кишилар бордирки уларни на тижорат ва на олди-сотди Аллоҳни зикр қилишдан, намозни тўкис адо этишдан ва закотни (ҳақдорларга) ато этишдан машғул қила олмас. Улар диллар ва кўзлар изтиробга тушиб қоладиган (қиёмат) кунидан қўрқурлар» (Нур: 36);

«Болани етти ёшга кирганида намоз ўқишга буюринглар! Ўн ёшга етиб намоз ўқимаса, уринглар!» (Абу Довуд 494);

«Аллоҳ ҳар бир раҳбардан қўл остидагилар ҳақида сўрайди: уларнинг ҳаққини бердими ёки йўқми?! Ҳатто эркак кишидан оиласи ҳақида сарҳисоб сўрайди» (Ибн Ҳиббон 4493).

Дадажон, менга қачон Қуръон ёдлаттирдингиз?! Қачон диний маълумотларни ўргатдингиз?!

 

Гуноҳ қилиш муҳитини яратиш

Дадажон, сиз шиддат билан ураётган денгиз тўлқинларига қарши курашаётган қайиқни, шамолларнинг эсишига қарши курашаётган нозик гулни, йиртқич ҳайвонлар ўртасида қолган ва қанотлари синган қушни кўрганмисиз?! Мен кеча ва кундуз яшаётганим фитналар, шаҳватлар ва шубҳалар гирдобида ўшалардан ҳам кучсизман!.. Кўз, жозибали нарсаларгагина боқади.. Қулоқ ёққан нарсаларни эшитади.. Узвлар жазб этган нарсалар билан яшайди.. Қалб мафтун қилган нарсаларни ҳис этса, ақл ўзини лол қолдирган нарсаларни идрок этади.

Дадажон, сиз менга гуноҳлар муҳитини муҳайё қилиб, хатолар қўрғони билан ўрадингиз. Жўшиб турган шаҳват уфорини ҳидлаб, нафасимни Аллоҳга осийлик билан пишқириб чиқардим... Менинг қабул қилиш унсурларим фитналарнигина қабул қиладиган, маълумотлар эса хато, залолат ва балолардан бошқа нарсалар бўлмай қолган. Дадажон, сиз мени шаҳватлар уммонига отдингиз, аммо қутқарув воситаларини тақмадингиз... Энди эса, ҳузурингизда маъсум фаришталардек туришимни талаб қилаяпсиз!! Кошки бунинг иложи бўлса!!

Дадажон, Қиёмат кунида қаршингизда даъвогар бўлишни хоҳламайман:

﴿يَوْمَ لَا يَنْفَعُ مَالٌ وَلَا بَنُونَ إِلَّا مَنْ أَتَى اللَّهَ بِقَلْبٍ سَلِيمٍ﴾

«У кунда на молу-давлат ва на бола-чақа фойда бермас; Магар Аллоҳ ҳузурига тоза дил билан келган кишиларгагина (фойда берур)» (Шуаро: 88, 89).

Мен афсус ва пушаймонлар Кунида ёқангиздан ушлаб: «Роббим, дадамдан қасосимни ол!... Роббим, гуноҳларни қилишимни кўрсада, дадам улардан қайтармаган эди... Савобли ишларни қилмаслигимни кўриб, савобли ишларни қилишга буюрмас эди... Роббим, дадам гуноҳ қилиш воситаларини муҳайё қилиб, хатоларни кўрсатиб, мени шаҳватлар гулханига отди ва шаҳватлар иймонимни куйдириб, ҳасанотларимни кул қилди»– демайман. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қавмига ноҳақ ишларда ёрдамчи бўлган одамнинг мисоли, (қудуққа) тушган ва думидан тортиб чиқарилаётган туяга ўхшайди» деган эдилар (Байҳақий «Сунан» 20867, 21608).

Дадажон, мен сизнинг бўйнингиздаги омонатман ва сиздан сизнинг ва менинг Роббим бўлган Аллоҳ ҳузурида бу омонат ҳақида сарҳисоб қилинишингизни хоҳламайман... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай деганлар: «Ҳар бирингиз раҳбарсиз ва ҳар бирингиз қўли остидаги кишилардан жавобгардир. Имом раҳбардир ва қўли остидагилардан жавобгардир. Эркак оиласининг раҳбаридир ва қўли остидагилардан жавобгардир. Хотин эрининг уйида раҳбардир ва қўли остидагилардан жавобгардир. Хизматчи хожасининг мулкида раҳбардир ва қўли остидагилардан жавобгардир. Эркак отасининг мулкида раҳбардир ва қўли остидагилардан жавобгардир. Ҳар бирингиз раҳбарсиз ва ҳар бирингиз қўли остидагилардан жавобгардир» (Имом Бухорий 893).

Шундай экан, мени Аллоҳга итоат этиш билан машғул қилингки, ўзимни Унга осий қилиш билан машғул қилмай... Мени Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлмаслигим учун Аллоҳнинг ризоси йўлида ишлатинг!.. Аллоҳга бўйинсундирингки, Унинг ғазабига баҳона бўладиган ишларга қўл урмай!

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قُوا أَنْفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَارًا وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ عَلَيْهَا مَلَائِكَةٌ غِلَاظٌ شِدَادٌ لَا يَعْصُونَ اللَّهَ مَا أَمَرَهُمْ وَيَفْعَلُونَ مَا يُؤْمَرُون﴾

«Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли-оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангизки, у (дўзах) устида қаттиқдил ва қаттиққўл, Аллоҳ ўзларига буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат ўзларига буюрилган нарсани қиладиган фаришталар турур» (Таҳрим: 6).

Дадажон, менга кичиклигимда ғамхўр бўлингки, кексайганингизда мен ҳам ғамхўр бўлиб, оқпадар бўлмай... Ахир ҳамма ҳам экканини ўради... Қутилишни хоҳлаган, воситаларни қўлга олади...

 

Гап бошқа, амал бошқа ... 

Дадажон, мен ғалати кураш майдонига кириб, гангиб қолганман... Чунки сиз мени ўзингиз қилмаган ишларни қилишимга буюраяпсиз, ўзингиз қилаётган ишларни қилишимни эса таъқиқлаяпсиз...

Сиз мендан ораларида мағрибу машриқча масофаси бўлган гапингиз билан амалингизга амал қилишимни хоҳлаяпсизми?!.. Сиз мени ростгўй бўлишга чорлаб, ростгўйликка рағбатлантириб, ёлғондан огоҳлантириб, ёлғонни таъқиқлаётган бир пайтингизда, ўзингизнинг кўп ўринларда рост гапирмай, ёлғон гапираётганингизга шоҳид бўлаяпман. Гоҳида ёлғон гапириб, мени ҳам ёлғон гапиришга мажбурлаяпсиз!.. Эсингиздами, уйимизга биров сизни истаб келганида мендан: «Дадам уйда йўқлар!» дейишимни талаб қилган эдингиз. Сиз кўзларим алдаб турган, кўнглим истамаган ва Роббим ғазаб қиладиган нарсани тилим билан айтишга мажбурлаган эдингиз!..

Дадажон, мени ҳалол нарсаларни ейиш ва ҳаромлардан узоқ туришга буюриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ҳаром билан ўсган жасадга жаҳаннам лойиқдир!» ҳадисини уқтирасиз (Имом Бағавий «Шарҳус суннаҳ» 2029). Бироқ ўзингиз бир пачка чигарет сотиб олишим ёки чилимингизни ёқиб беришимни талаб қиласиз!..

Назаримда, сизнинг менга талқин қилаётган ўрнак ва меъёрларингизнинг воқеъга алоқаси йўқдек. Сиз менга эрталаб бир нарсани ўргатсангиз, оқшом пайти унинг аксини қилаётганингизга кўзим тушади! Мен кимдан ўрнак олай?! Гапларингизданми ёки ишларингизданми?! Гапларингизданми ёки турмуш тарзингизданми?! Сўзларингизданми ёки сифатларингизданми?!

 

Ўзингизни мазах қилманг!

Дадажон, сиз Қуръон Каримда Аллоҳ таолонинг ушбу оятларини кўп ўқигансиз:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا يَسْخَرْ قَوْمٌ مِنْ قَوْمٍ عَسَى أَنْ يَكُونُوا خَيْرًا مِنْهُمْ وَلَا نِسَاءٌ مِنْ نِسَاءٍ عَسَى أَنْ يَكُنَّ خَيْرًا مِنْهُنَّ وَلَا تَلْمِزُوا أَنْفُسَكُمْ وَلَا تَنَابَزُوا بِالْأَلْقَابِ بِئْسَ الِاسْمُ الْفُسُوقُ بَعْدَ الْإِيمَانِ وَمَنْ لَمْ يَتُبْ فَأُولَئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ﴾

«Эй мўминлар, (сизлардан бўлган) бир қавм (бошқа) бир (мўмин) қавмдан масхара қилиб кулмасин — эҳтимолки, (ўша масхара қилинган қавм) улардан яхшироқ бўлсалар. Яна (сизлардан бўлган) аёллар ҳам (бошқа мўмина) аёлларга (масхара қилиб кулмасинлар) — эҳтимолки, (ўша масхара қилинган аёллар) улардан яхшироқ бўлсалар. Ўзларингизни (яъни, бир-бирларингизни) мазах қилманглар ва бир-бирларингизга лақаблар қўйиб олманглар! Иймондан кейин фосиқлик билан номланиш (яъни мўмин кишининг юқорида манъ қилинган фосиқона ишлар би­лан ном чиқариши) нақадар ёмондир. Ким тавба қилмаса бас, ана ўшалар золим кимсаларнинг ўзидирлар» (Ҳужурот: 11).

Дадажон, нега мени сўкаётган пайтингизда хиёнаткорона, қабиҳ гапларни тилга олиб, яраловчи тавсифларни айтасиз?! Нега менинг туйғуларим ва хатоларим устидан куласиз?! Нега менга лақаблар қўясиз?! Нега  мени арзимаган ишлар туфайли камситасиз?! Чўнтагингизда қаламингизни сўрамай олсам: Ўғри!,– дедингиз. Укамни эркалатиб, қўлидаги нарсани билмасдан олсам: Ҳийлакор!,– дедингиз. Ўткинчи сабаблар туфайли буюрган ишингизни кечиктириб қилсам: Ялқов!,– дедингиз. Кичик синглимни бир марта урсам: Бадбахт!,– дедингиз. Бир марта ҳазил мутойиба билан бўлсада ёлғон гапирсам: Каззоб!,– дедингиз. Бу гапларингизни эшитиб вужудим жунбушга келди, рангларим ўзгарди, томирларим бўртганини ва бўғзимда эса қўзғалган вулқонлардан чиқадиган қоя тошлар мисоли яраловчи сўзларингизнинг аччиқлигидек ҳароратни ҳис этдим!! Дадажон, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўъмин таъначи, лаънатловчи, уятсиз ва ҳақоратли сўзларни айтмайди»– деганлар (Термизий 1977; Ибн Ҳиббон 192. Аллома Албоний бу ҳадисни саҳиҳ деган). Дадажон, одамлар олдида ҳақоратлашингиз ва устимдан кулишингиз, мен учун нақдар оғир эканини билсангиз эди. Уларнинг олдида ҳиссиётларимга мағлуб бўлиб, бир пуллик бўламан!! Натижада, насиҳатлар менинг тасаввуримда қабоҳат, таълим эса расволикка айланади!!

 

Жанжал ва торишув

Дадажон, хонадонлар меҳру шафқат соя солган, севги ва муҳаббат макон қурган маскан экани ҳақида кўп эшитганман. Шундай экан нега ўртамизда келишмовчилик бор? Саодатимиз, иттифоқимиз ва чеҳрамиздаги табассумни йўқ қилиш учун, нега онам билан ҳадеб жанжал қилаверасиз? Жанжаллашган пайтингизда ҳар иккингиз ҳам бири иккинчисини ғажиб ташлашга шай турган ваҳший мавжудотларга ўхшаб кетасиз!

Дададжон, асабларимизни тугатган, саодатимизни саробга, хонадонимизни жаҳаннамга айлантирган жанжалларингизга нега барҳам бермайсиз?!

Дадажон, уйимизга кирмасликка интиламан. Агар кирсам ўзимни қўл ва оёқларидаги кишанлар ечилишини интизорлик билан кутаётган асирдек ҳис этаман. Уйдан чиқсам қанчалар кенг бўлмасин бу дунё кўзимга тор келиб, жоним ҳалқумимга тиқилади. Чунки, ғаму андуҳлардан чарчадим. Ўз ҳожасига қайтарилган ва узоқ йиллар исён қилган умидсиз қулдек, оловдан иссиқ қумлар билан қутилишга ҳаракат қилаётган кишидек руҳан чўкиб, уйимизга қайта кириб келаман.

Дадажон, мен орзу қилган оиламиздаги осуда ҳаёт қачон келади?! Қачон?!! ...

Дадажон, бир куни мени касалхонадан олиб кетиш ёки қамоқхонада зиёрат этиш учун келсангиз, ёхуд мени безорилар тўдасида қидирсангиз ёда залолатга кирганлар орасидан қутқармоқчи бўлсангиз, мени эмас ўзингизни маломат қилинг! Чунки мен ўроқлар ўриб гулханга ташланган сомонлар каби, оиламиздаги уруш ва жанжалларнинг қурбонидан бошқа нарса эмасман!

 

Фарқли меъёрлар

Дадажон, мен сиздаги барча зийнат, мақсад ва хусусиятларни оламан. Чунки мен, танаси сиз бўлган дарахтнинг бир новдасиман.

Отаси изидан юрар боласи,

Ўхшамасада унга гавдаси ...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳар бир чақалоқ хилқат узра туғилади. Тили чиққач ота–онаси уни яҳудий ёки насроний қилади»– деб бежиз айтмаганлар (Абу Яъло «Муснад» 942).

Дадажон, нега мени хато тушунчалар, мавҳум ўлчов ва меъёрлар билан тарбия қилдингиз?! Мен улар билан яшаб, одамларни ўлчаб, нарсаларга уларнинг асосида муомала қилмоқдаман. Сиз яхши муомала ва гўзал ахлоқ – одамга зарар ва камбағалликни келтирадиган соддалик ва аҳмоқлик эканини, ёлғон гапириш, мунофиқона муомала, ифодалаш пайтидаги буқаламунлик – сиёсат ва оқиллик эканини, одамларга маккорлик ва қаллоблик қилиш ва уларнинг молу мулкини тортиб олиш – устамонлик ва донолик эканини, сўкиниш ва ҳақоратлаш – зарари бўлмаган эркалаш ва латофат эканини, ростгўйлик ва фидоийлик – фалокатларга сабаб бўладиган хомхаёллик эканини, насиҳат қилиш, яхшиликка буюриш ва ёмонликлардан қайтариш ҳамда ҳақиқатни ошкора қилиш – ҳурмат ва ҳурриятларни тортиб олиш ҳамда бошқаларнинг ҳаётига аралашиш эканини тушунтирдингиз. Афсуски, бу тарбия оқибатида доно бўлдим, аммо зийрак бўлмадим! Кучли бўлдим, лекин тақволи бўла олмадим! Ахир, ёмон уруғни унумдор ерга эккан билан, бозори чаққон бўлмаган мевадан бошқа қандай ҳосил олиш мумкин?! Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қўл остидаги кииларга хиёнат қилган раҳбар – жаҳаннамдадир»– дея бежиз айтмаганлар (Ибн Мандаҳ «Иймон» 560).

 

Қарғиш

Дадажон, жаҳлингизни чиқарадиган, ғазаблантирадиган бирон ишни қилиб қўйсам, нега қўлларингизни дуогўйларнинг дуоларини ижобат қиладиган Аллоҳга очиб, мени баддуо қиласиз?! Нега бошимга балолар ва касофатлар келишини тилайсиз?! Нега энг ашаддий душманларингиз учун тиламайдиган балоларни мен учун тилайсиз?! Ахир, мен сизнинг энг яқинингиз ва севимли жигарпорангизман–ку?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Учта дуо ижобатдир ва ижобатлигида шубҳа йўқдир: отанинг фарзандга дуоси, мусофирнинг дуоси ва мазлумнинг дуоси» (Абу Довуд 1538; Термизий 1905). Дадажон, агар қилган дуойингиз Аллоҳ тарафидан мустажоб бўлса, мен дунё ва охиратда зарар қиламан–ку!! Наҳотки менга бу оғир зарарни раво кўрсангиз?!

Ахир севимли ва меҳрибон пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умматига қараб шундай демадиларми: «Ўзингизни, фарзандларингизни, хизматкорларингизни ва молу мулкингизни баддуо қилманг! Чунки тилаклар, сўралган нарсалар бериладиган замонга тўғри келиб қолса, дуоларингиз ижобат бўлиб қолади»?! (Абу Довуд 1534).

Дадажон, кечаю кундуз, кўнгилу тилда, рағбату қўрқувда, боёнлигу фақирликда, фаоллигу мажбурланганда қўлларингизни очиб, кўзларингиздан ёшларни қуйиб, қалбингиз юмшаб, баданларингиз титраб ва тилингизда ёлбориб: Аллоҳим!– денг! Дуогўйларнинг дуоларини ижобат қиладиган Зот: Лаббай – амрингга мунтазирман, қулим!,– деб жавоб беради. Сиз: Роббим, ўғлимни ислоҳ қил! Ўлимни ислоҳ қил! Ўғлимни ислоҳ қил!, дея дуо қилинг! Шояд сизга барча мавжудотлардан кўра яқинроқ бўлган ва дуоларни ижобат қиладиган Зот дуоларингизни қабул қилиб: Хўп, ислоҳ қилдим!,– деб қолса ва пешонамга дунё ва охиратда бахтиёрлик ёзилса, мен учун катта бахт ва зафар эмасми?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Учта дуо ижобатдир: отанинг фарзандга дуоси, рўзадорнинг дуоси ва мусофирнинг дуоси» (Байҳақий «ас–Сунанул Кубро» 6619).

 

Хотима

Дадажон!

Барча оталар!

Мактубимнинг хотимасида сизларга қарата шундай демоқчиман:

Аллоҳ таоло сизларга зийнат берди:

﴿الْمَالُ وَالْبَنُونَ زِينَةُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا﴾

«Мол-мулк, бола-чақа шу ҳаёти дунё зийнатидир» (Каҳф: 46). Сизларни фитналар билан синади:

﴿إِنَّمَا أَمْوَالُكُمْ وَأَوْلَادُكُمْ فِتْنَةٌ﴾

«Сизларнинг мол-мулкларингиз ва бола-чақаларингиз фақат бир фитна-имтиҳондир, холос» (Тағобун: 15).

Сизларга айри васият қилди:

﴿يُوصِيكُمُ اللَّهُ فِي أَوْلَادِكُمْ﴾

«Аллоҳ фарзандаларингизга (тегишли ме­рос) ҳақида амр қилади» (Нисо: 11) ва душманликдан огоҳлантиради:

﴿إِنَّ مِنْ أَزْوَاجِكُمْ وَأَوْلَادِكُمْ عَدُوًّا لَكُمْ فَاحْذَرُوهُمْ﴾

«Эй мўминлар, албатта жуфтларингиз ва болаларингиздан сиз­лар учун душман бўлганлари ҳам бордир. Бас, улардан эҳтиёт бўлинглар!» (Тағобун: 14).  

Оталар, биз ҳақимизда Аллоҳдан қўрқинглар! Биз – сизларнинг жигарпорангиз, наслларингизнинг давомчиси, кўҳна мозийнинг хаёллари, қурилажак келажакнинг умиди ва ҳозирги куннинг саодатимиз! Аллоҳдан биз ҳақимизда қўрқинглар! Бизни Аллоҳнинг муҳаббати, Аллоҳдан қўрқиш, Аллоҳдан умид қилиш, Аллоҳнинг нигоҳбонлигини ҳис этиш, Аллоҳ қўйган чегаралардан ошмаслик, буйруқларига итоат ва динини маҳкам ушлаш асосида тарбия қилинглар!       

Бизни Аллоҳниг дастури асосида тарбия қилинглар! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одоблари билан одоблантиринглар! Бизни жаҳаннамдан қутқаринглар!! Бизни ҳалол билан ғизолантиринглар! Чунки биз очлик ва ташналикка сабр қилишимиз мумкин, бироқ жаҳаннамнинг оташларига сабр қила олмаймиз!!

﴿وَالَّذِينَ آمَنُوا وَاتَّبَعَتْهُمْ ذُرِّيَّتُهُمْ بِإِيمَانٍ أَلْحَقْنَا بِهِمْ ذُرِّيَّتَهُمْ وَمَا أَلَتْنَاهُمْ مِنْ عَمَلِهِمْ مِنْ شَيْءٍ كُلُّ امْرِئٍ بِمَا كَسَبَ رَهِينٌ﴾

«Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари ҳам уларга иймон билан эргашган зотларга (ўша) зурриётларини қўшдик ва уларга қилган амалларидан бирон нарсани ҳам камитмадик. Ҳар бир киши ўзи касб қилган иши билан гаровга олингувчидир — ушлангувчидир.

И з о ҳ. Ушбу оятни шундай тушунмоқ лозим. Агар аждодлар ҳаёти дунёдан иймон ва эзгу амаллар билан ўтиб, Аллоҳ таоло наздида юксак даражотларга эришсалар ва уларнинг фарзандлари ҳам уларга иймон билан эргашсалар-у, аммо ота-боболари муяссар бўлган баланд мақомларга кўтарила олмасалар-да, Аллоҳ таоло уларни ҳам ота-боболарига қўшиб, барчаларига Ўзи ваъда қилган жаннатдан жой ато этади, аммо фарзандлари сабабли аждодларнинг ажр-мукофотларини заррача камитмайди. Чунки ҳар бир жон ўзи қилган ишига жавобгардир» (Тур: 21).

Шундай қилсангизгина жаннатдаги кўшкларда неъматлар ичра бирга мангу қоламиз. Бу – Аллоҳнинг мўъминларга берган ҳаққи рост ваъдасидир!

﴿سُبْحَانَ رَبِّكَ رَبِّ الْعِزَّةِ عَمَّا يَصِفُونَ وَسَلَامٌ عَلَى الْمُرْسَلِينَ﴾

«Қудрат эгаси бўлмиш Парвардигорингиз уларнинг сифатларидан (яъни ҳар қандай айбу нуқсондан) покдир. (Барча) пайғамбарларга Аллоҳ томонидан салом бўлгай!» (Соффат: 180, 181).

 

                                             

 

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Thu, 05 Jan 2012 07:21:30 +0000
Ўғлим, мен сенинг онангман! (Шайх Абдулмалик Қосим) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4466:li-n-sning-nngn-shih-bdulli-si&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4466:li-n-sning-nngn-shih-bdulli-si&catid=211&Itemid=104 Ўғлим, мен сенинг онангман!

Муаллиф: Шайх Абдулмалик Қосим

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

 Асл сарлавҳа:يَا بُنَيَّ، أَنَا أُمُّكَ!

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Қайғуларни кетказгувчи, ғамларни кушойиш қилгувчи Аллоҳга ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавоту саломлар бўлсин!

Сўнг ...

Ўғилгинам, ушбу мактуб сенинг онангдандир. Мен бу мактубни анчагина тараддудланиб ва ийманиб ёздим. Қаламни қўлимга бир неча марта олган бўлсамда, кўзларимдан қуйилган ёшлар туфайли ёза олмадим. Кўз ёшларимни тўхтатсам, қалбимнинг фарёдлари бошланди.

Ўғилгинам, ўтган узоқ вақтдан кейин сени баркамол, оқил ва ҳиссиётларини қўлга олган эркакдек кўриш бахтига муяссар бўлдим. Бу сатрларни ўқиш зиммангдаги менинг ҳақларимдан бири бўлиб, ўқиб бўлганингдан кейин бундан илгари кўнглимни парчалаганингдек, уни ҳам йиртиб отарсан!

Ўғилгинам, бундан йигирма беш йил аввал доктор хотин менинг ҳомиладор бўлганимни айтган кун, ҳаётимнинг энг ёруғ кунларидан бири бўлган эди. Ўғилгинам, оналар бу гапнинг маъносини жуда яхши биладилар. Ҳомиладорлик – қувонч ва сурурнинг онадаги жисмоний ва руҳий қийинчиликларнинг бошланиши билан қоришишидир. Ўша муждадан кейин мен сени ўз қорнимда тўққиз ой севиниб ташидим. Ўрнимдан қийналиб турар, қийналиб ухлар, қийналиб ер ва қийналиб нафас олар эдим. Бироқ бу қийналишлар кунлар давом этишига қарамай сенга бўлган муҳаббатимни заррача бўлсада камайтира олмади. Билъакс, кундан–кун сенга бўлган шавқу муҳаббатим ортиб борди.

Ўғилгинам, мен сени қийналиб ва оғриқ устига оғриқ билан кўтариб юрган бўлсамда, сенинг қимирлашинг, вазнинг ортиши билан севинар эдим. Ҳолбуки, сен юк каби оғир эдинг!

Кунлар ўтиб бир кечанинг тонги балқди. У кеча кўзларим мижжа қоқмади. Қоғозга тушуришга қалам, гапиришга тил ожиз бўлган оғриқ ва аламларни чекдим. Оғриқлар шу даражада эдики, ҳатто йиғлай олмас эдим. Ўша лаҳзаларда ўлимни бир неча марта кўз олдимга келтирдим. Ва сен дунёга келдинг! Чинқирган товушинг кўзларимдан оққан севинч ёшларга уйғунлашиб, чеккан оғриқ ва аламларимни унуттирди. Сени меҳр билан бағримга босиб, юзларингдан ўпдим!  

Ўғилгинам, кунлар тунларни, тунлар кунларни қувалади. Сени бағримда ташир, қўлларим билан ювинтирар, кўкрагимдан озиқлантирардим. Сенинг ороминг учун тунлари бедор бўлардим... Сенинг эҳтиёжларингни тайёрлаш учун кунларимни ўтказардим... Ҳар кунги орзуйим сенинг табассумингни кўриш, қувончим эса бирон нарсани талаб қилсанг ўшани муҳайё қилишда эди. Бу, менинг энг бахтиёр онларим эди.

Кунлар ўтар ва мен сенинг беминнат хизматкоринг, тинмай оқ сут берган булоғинг, ором билмаган ишчинг, ҳаққингга тавфиқ ва эзгуликларни тилаган дуогўйинг эдим. Сен улғайиб йигитлик ёшига қадам босар экансан, кўзимни сендан олмас эдим. Бўйдоқлик даврингда сен ёқтирган қизни олиб бериш учун гоҳ у томон, гоҳ бу томонга елиб, югурдим.

Уйлантириш замони яқинлашиб, тўйни ҳам тайинладик. Янги ҳаётинг ҳақида хаёл сурар экан кўзларимдан севинч ёшлари, айрилиқ онини тасаввур қилар экан ўкинч ёшлари қуйилар эди.

Тўйдан кейинги кунлар ва лаҳзалар мен учун оғир ва секин ўтар эди. Чунки сен ўзгардинг ва мен таниган ўғлимга ўхшамай қолдинг. Юзингдаги табассум, оғзингдаги ширинсуханлик йўқолиб, юзингда тундлик пайдо бўлди. Сен, мени ва ҳаққимни унутдинг ... Орадан кунлар ўтган бўлсада кўзларим дарвозага термулган, остонадан ҳатлаб келишингни кўриш ва ширин сўзларингни эшитиш илинжидаман... Лекин сендан дарак йўқ! Кўзларим ҳануз йўлингда! Лекин қорангни кўрмайман! Телефоннинг гўшагини олишдан ҳам қўрқиб қолганман! Чунки, қўнғироқ ҳам қилмайсан. Оҳ, кечаларнинг зулмати! Кунларнинг узунлиги! Ўғилгинам, нега келмайсан?! Нега қўнғироқ қилмайсан?! Наҳотки, сенга беминнат хизмат қилган онангни унутган бўлсанг?!

Ўғилгинам, мен сендан арзимаган нарсанигина сўрамоқчиман... Илтимос, мени ҳам ўзингга энг яқин бўлсаларда, сендан узоқларда турадиган дўстларинг қаторида кўр! Ўғилгинам, сени бир неча дақиқа бўлса ҳам кўришим учун бир ойдаги битта бекатинг менинг ҳузурим бўлсин! 

Ўғилгинам, қаддим дол бўлиб, касалликлар домига тушдим. Жойимдан қандай қийналиб турсам, шундай қийналиб ўтираман. Юрагим эса сенинг муҳаббатинг билан урмоқда!

Биров сенга яхшилик қилса, ўша яхшилиги учун унга мақтовлар айтасан. Онангнинг сенга қилган яхшиликлари эса, қиймат тайинланмайдиган даражада бебаҳодир! Мен сенинг хизматингни йиллар давомида қилдим! Бунинг мукофот ва тақдири қани?! Ўғилгинам, наҳотки шунчалар банд ва тошбағир бўлиб кетган бўлсанг!

Ўғилгинам, ҳаётингдан бахтиёр эканингни эшитган дамларимда қувончимга қувонч, суруримга сурур қўшилади. Лекин ҳайратланаман: Сен мен тарбия қилган ниҳол эмасмисан?! Мен сенга қандай гуноҳ қилдимки, кўришга тоқатинг бўлмаган, кўриб кетишинг оғир ботган душманингга айландим?! Сенга муомала қилар экан бирон кун хатога йўл қўйдим–ми ёки хизматларингни тўкис бажара олмадим–ми?! Мени ҳам қўлингда хизмат қилиб, маошларини олаётган хизматкорларингдек кўр ва менга ҳам шафқат кўрсат ва қилган хизматларим ҳаққини бер! Яхшилик қил! Ахир Аллоҳ таоло яхшилик қилганларни суяди–ку?! Ўғилгинам, бир марта бўлса ҳам ўша тунд ва ғазабнок жамолингни кўрсат! Сендан жамолингдан бошқа нарсани сўрамайман.

Ўғилгинам, юракларим оқиб, кўз ёшларим қуриди. Сен ҳаётингни давом эттирар экансан, одамлар гўзал ахлоқинг, жўмардлигинг ва саховатинг ҳақида кўп гапирадилар.

Ўғилгинам, наҳотки мендек заифа ва маҳзуна аёлга раҳминг келмаса?! Ғаму андуҳларим мени тугатди. Кўз ёшларим қуриди. Наҳотки, онага бўлган меҳрни ҳам унутган бўлсанг?!

Ўғилгинам, жаннат дарвозаси олдингда турибди. Унинг сари йўл ол. Жаннатнинг дарвозасини қоқ ва остонадан табассуминг ва очиқ чеҳранг билан кириб кел! Шояд мен ўша онда сени ҳадисда келганидек Роббимнинг раҳмати билан кутиб оларман: «Она (ёки ота) – жаннат дарвозасининг ўртасидир: хоҳласанг уни зое қил, хоҳласанг ундан айрилма!» (Термизий 1900; Имом Аҳмад 27551).  

Ўғилгинам, мен сенинг болалик чоғингдан савобли ишларни қидириб юрганингни ва хайрли ишларни қилиб улғайганингни яхши биламан. Бироқ сен бугун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларини унутдинг: «Аллоҳга энг севимли иш ўз вақтида ўқилган намоз, кейин эса ота–онага яхшилик қилиш, кейин Аллоҳ йўлидаги жиҳоддир!» (Имом Бухорий 527; Имом Муслим 264).

Аллоҳ йўлидаги жиҳоддан муқаддам қўйилган ўша савоб, олдингда турибди. Аллоҳга севимли бўлган амалларни қиладиган сендек одам нега турибсан?!   

Ўғилгинам, мен сенинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилга олган кишилардан бўлиб қолмаслигинг учун Аллоҳга сиғинаман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уч марта: «Хор бўлсин!»– дедилар. Саҳобалар: «Ким, ё Расулуллоҳ?» деб савол беришганида: «Кексайган пайтларида ота–онасининг ҳар иккисини ёки бирини топган ва жаннатга кира олмаган одам!»– деб жавоб бердилар (Имом Муслим 6675).

Ўғилгинам, мен ҳеч кимга шикоят қилмайман ва қайғуларимни атрофларга ёймайман. Чунки шикоятим булутлар оша кўтарилиб, самолар давозасига етиб борса оқпадарлик фалокатлари сенга ва хонадонингга ёғилади ... Йўқ! ... Йўқ! ... Мен ундай қилмайман. Чунки сен менинг жигарпорам, қалбимнинг райҳони ва дунёйимнинг кулган чеҳрасисан!

Ўғилгинам, ўзингга кел! Сочларингга оқ оралаб, кунлар ўтиб сен ҳам кекса отахон бўласан. Жазо эса қилган амалингнинг жинсидан келади. Сен ҳам фарзандларингга мушфиқ онангдек кўз ёшларини тўкиб мактуб ёзасан ... Даъвогарлар эса Аллоҳнинг ҳузурида тўпланишади!!

Ўғилгинам, онанг ҳаққида Аллоҳдан қўрқ ва ундан айрилма! Чунки, жаннат унинг пойи остидадир. Онангнинг кўз ёшлари қуриди, қайғулари эса тоғлар мисоли!

Ана энди хоҳласанг онангнинг мактубини йиртиб ташла!!

Ўғилчам, унутма, ким солиҳ амал қилса ўзининг фойдаси, ёмон амал қилса зарари учундир!

 

                                                

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Wed, 04 Jan 2012 04:41:40 +0000
Ҳой, зукко йигит! («Қосим» нашриёти) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4465:i-zu-iigi-si-nshrii&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4465:i-zu-iigi-si-nshrii&catid=211&Itemid=104  

Ҳой, зукко йигит!

Нашрга тайёрловчи: «Қосим» нашриёти

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа:أَيُّهَا الشَّابُّ الْفَطِنُ!

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Суюкли биродар!

Менинг ҳиссиётларга берилмай ва ёмон нийятда бўлмай ёзган ушбу мактубимни, сиз ҳам хотиржам охиригача ўқиб чиқасиз деган умиддаман. Чунки зийрак тингловчи, синчковлик билан тинглаган ва охиригача ўқиган одамдир. Ўқиб бўлгандан кейин ўзингиз хулоса чиқариб оларсиз.

Баъзи одамлар оқибатлари ҳақида ўйламай, шаҳватлари ортидан турфа ишларни қиладилар. Бундай одамлардан бири маҳрами бўлмаган хотин–қизлар билан кўришиб юрган йигитдир. Биз унга: Келинг бир оз бўлсада тўхтанг ва биз, сиз қилаётган ишларни тушунтириб берайлик,– деймиз.

1 – Сиз учрашаётган қиз, яшаётган жамиятингизнинг битта аъзосидир. Яъни, сиз шаҳватларингизни қондириш мақсадида жамиятингизни бузишга ҳисса қўшмоқдасиз. Аслида эса, мусулмонлар фарзанди ўлароқ жамиятингизни ислоҳ қилишга ҳаракат қилишингиз керак эди. Жамиятингиз ва жамиятдаги хотин–қизларнинг бузилишини наҳотки хоҳласангиз?!

2 – Сиз кўришаётган ва зино қилмоқчи бўлган ёки зино қилган қиз, келажакда сизнинг рафиқангиз бўлмаса ҳам, қариндошингиз ёки мусулмонлардан бирининг рафиқаси бўлиши мумкин. Шунингдек, бошқалар билан кўришиб юрган ва улар тарафидан «бузилган» қиз, ҳаётингиз давомида бошингизга бало бўлиши ҳам мумкин. Ахир Аллоҳ таоло:

﴿الْخَبِيثَاتُ لِلْخَبِيثِين﴾

«Нопок аёллар нопок эрлар учундир (яъни лойиқдир)»– деган–ку! (Нур: 26).

Хотин–қизларнинг бузилиши жамиятнинг бузилиши, демакдир. Бузилиш сиздан ёки сиз рағбатлантирган кишилардан бошланиб, сизга энг яқин бўлган хотин–қизларда тугалланиши мумкин. Бугун сиз ёки бошқаси бузган жувон ёки қиз, эртага рафиқангизнинг ёки синглингизнинг ёхуд қариндошларингиздан бирининг дугонаси бўқиб, уларни ҳам бузиши ва залолат йўлларига чорлаши мумкин. Чунки уларнинг барчаси сиз яшаётган жамиятнинг ажралмас бир парчасидир. Ҳолбуки, Пайғамбарингиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ишларнинг хатарли оқибатларидан огоҳлантириб шундай деган: «Дунёдан ва хотин–қизлардан эҳтиёт бўлингиз! Чунки Исроил ўғилларига юборилган илк фитна, хотин–қизларда бўлган эди» (Имом Муслим 7124; Имом Аҳмад 11185).

4 – Агар қиз ёки жувон сиз билан ҳаром алоқага рози бўлса, унинг оиласининг айби нимаки, уларнинг номусини булғаяпсиз?! Унинг сизга «кўз қисиши», қилган тажовузингизга узр бўла оладими?! Бошқача қилиб айтсак, агар бегона одамлардан бири яқин қариндошларингиздан бири бўлган жувон ёки қизга зино қилган бўлса ва сиз буни сезиб қолсангиз, номус ва шарафингизни булғагани учун: «Мени кечиринг, қариндошингизнинг ўзи мени бу ишни қилишга чорлади!»– дейиши, зонийнинг жиноятини кечиришингиз учун етарлими?!

Мен сизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига келган йигитнинг айтганлари ва эшитганларини айтиб берай: «(У): Менга зино қилишга рухсат беринг!,– деганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Онанг, қизинг, рафиқанг, амманг ва холангга (зино қилишларини) хоҳлайсанми?!»,– деб савол бердилар. У: Ота–онам сизга фидо бўлсин, ё Расулуллоҳ, йўқ (хоҳламайман)!,– деб жавоб берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одамлар ҳам қизлари, сингиллари, аммалари ва холаларига зино қилинишини хоҳлашмайди» дедилар ёки шу мазмунда гап айтдилар» (Абу Умома разияллоҳу анҳу ривояти. Имом Аҳмад 22265).

5 – Агар сизга ё ўлиш ёки номусингизнинг булғанишини танлаш ҳуқуқи берилса, қайси бирини танлайсиз? (Албатта ўлишни танлайсиз!). Шундай экан, қандай қилиб одамларни маҳрамлари билан булғамоқчи бўласиз?! Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Оиласини ҳимоя қила туриб ўлдирилган одам – шаҳиддир!»– деганлар (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд 4774; Термизий 1421; Насоий 4095).  

6 – Ўзингиз хиёнат қилган, номусларини тўккан ва хотин–қизларини бузган жамият ичида яшар экансиз, ўзингизни қандай ҳис этаяпсиз?!

7 – Сиз учун бир ёки икки ёхуд уч марта зино қилиш кифоями ёки шайтон сизни ҳалок қилмоқчими? Силсилали бўлган бу иш тўхтамайди. Бунинг дунё ва охиратингиз учун хатарли жиҳатлари бор. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:

﴿إِنَّ الشَّيْطَانَ لَكُمْ عَدُوٌّ فَاتَّخِذُوهُ عَدُوًّا إِنَّمَا يَدْعُو حِزْبَهُ لِيَكُونُوا مِنْ أَصْحَابِ السَّعِيرِ﴾

«Аниқки, шайтон сизларга душмандир, бас уни душман тутинглар! Шак-шубҳасиз у, ўз фирқасини (яъни ўзига эргашган кимсаларни) дўзах эгалари бўлишлари учун даъват қилур» (Фотир: 6).           

8 – Сиз: «Жазо – қилинган ишнинг жинсидан бўлади» деган осорни эшитган бўлсангиз керак. Ўз нафсу амморангизни роҳатлатиш бадалига, ўз номусингиз билан синовдан ўтишга тайёрмисиз?! Сиз: Мен уйланишдан ёки қиз кўришдан илгари тавба қиламан!,– дейишингиз мумкин. Агар шундай бўлса, сизга шу савол билан мурожаат этмоқчимиз: Аллоҳ таоло тавбангизни қабул қилиши ва сизни синамаслигига кафолатингиз борми?! Аллоҳ таоло:

﴿وَجَزَاءُ سَيِّئَةٍ سَيِّئَةٌ مِثْلُهَا﴾

«(Ҳар қандай) ёмонликнинг жазоси худди ўзига ўхшаган ёмонликдир (яъни ҳар бир ёмонликнинг ўзига яраша жазоси бордир)» деган (Шўро: 40). Унутманг, шоқоллар кўп! Сизнинг ҳам онангиз, опангиз, хотинингиз, қизингиз, амакингиз ёки тоғангизнинг қизлари бор! Ҳушёр бўлинг! Қадамингизни ўйлаб босинг!

Имом Шофиий раҳимаҳуллоҳ бу ҳақда шундай дейди:

Узр, хотинларинг ҳаром ишга ғарқ бўлдилар,

Мусулмонга ярашмаган ишлардан бўлгин йироқ.

Зино қилиш қарздир, унинг тўловини қистарлар,

Тўлови маҳрамингдан олинади, билгин ўртоқ!

9 – Агар одамларни икки қисм: ислоҳотчилар ва фасодчиларга бўлинадиган бўлса, сиз ўзингиз учун қайси тарафни танлайсиз?! Ахир Аллоҳ таоло фасод–бузғунчилик қилишни таъқиқлади–ку!

﴿وَلَا تُفْسِدُوا فِي الْأَرْضِ بَعْدَ إِصْلَاحِهَا﴾

«Ва (Аллоҳнинг дини билан) ўнглаб қўйилганидан кейин, Ерда (куфр йўлини тутиб) бузғунчилик қилманг!» (Аъроф: 56, 85).

10 –  Сиз бирон зонияга жинсий алоқа қилаётганингизда устингизга отангиз, акаларингиз, сиз ишонган ёки сизни яхши кўрган бирон дўстингиз ёки сизга адоват оташини сақлаётган душманингиз ёхуд Ер юзидаги барча одамлар кириб, бу жирканчли ҳолатингизга гувоҳ бўлсалар, қандай ҳолатга тушасиз?! Сиз уларнинг кўзидан йироқда ҳеч ким кўрмайдиган бир жойдасиз–у, лекин Аллоҳ таоло кўриб турган бўлса–чи?! Сиз маҳшарда Аллоҳнинг ҳузурида турганингизда: «Ҳар бир хоин учун санжоқ тикилади ва: «Бу – фалончининг хиёнати!»»– дейилишини эсладингизми?! (Имом Бухорий 6177, 6178; Имом Муслим 4627, 4629).          

11 – Агар сиз бировларнинг номусига тегаятганингизни хуфёна қиладиган даражада устаси фаранг бўлсангиз, Аллоҳ таолонинг ушбу оятига нима дейсиз:

﴿وَلَا تَحْسَبَنَّ اللَّهَ غَافِلًا عَمَّا يَعْمَلُ الظَّالِمُونَ إِنَّمَا يُؤَخِّرُهُمْ لِيَوْمٍ تَشْخَصُ فِيهِ الْأَبْصَارُ﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз ҳаргиз: «Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил», деб ўйламанг! Фақат Аллоҳ уларни(нг жазоларини) кўзлар (даҳшатдан) қотиб қоладиган (қўрқинчли Қиёмат) Кунига қолдирмоқда, холос »?! (Иброҳим: 42).

12 – Сиз Аллоҳнинг қилмишларингизни тўсиб туришини, ўзингиз учун «каромат» деб ўйлаяпсиз, шекилли. Йўқ, хато қиласиз. Чунки Аллоҳ таоло сизни бу манфур иш устида ўлишингиз ва Аллоҳга шундай дуч келишингиз учун муҳлат бераётган бўлиши мумкин. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:

«Аллоҳ золимга муҳлат беради ва ушлаганида қўйиб юбормайди» (Имом Бухорий 4686)

«Ким қандай ўлса, Аллоҳ уни ўша ҳолатида қайта тирилтиради» (Аллома Албоний «ас––Силсилатус саҳиҳаҳ» 1/282).

13 – Фараз қилайликки, Аллоҳ таоло сизни пардалади. Наҳотки, Алоҳдан уялмасангиз ва Аллоҳга тавба қилмасангиз! Қачонгача бу гуноҳнинг ботқоғида булғанасиз?!

14 – Ҳаётингизнинг охирги бекати – ўлимдир:

﴿ثُمَّ تُوَفَّى كُلُّ نَفْسٍ مَا كَسَبَتْ﴾

«Сўнгра ҳар бир жонга қилган амали учун тўла жазо берилади» (Бақара: 281).

Сиз бандалардан айрилиб, бу йўлни бошқа томонга бура оласизми?! Шундай экан, нега ўлим ва ўлимдан кейинги қабр ва унинг зулматлари, Сирот кўприги ва унинг тойғоқлиги учун тайёргарлик кўрмайсиз?! Унутманг, сиз ёлғиз ўласиз, ёлғиз тириласиз ва ёлғиз сарҳисоб қилинасиз!!

15 – Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг «Саҳиҳ» ҳадислар девонида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадислари бор: «Бу кеча олдимга ики киши келди ва: Юринг,– дедилар. ... Сўнгра тандирга ўхшаш нарса олдига келдик. Унинг ичида бақириқ–чақириқ ва фарёдлар бор эди. Унга қарасак, ичида қип яланғоч эркагу хотинлар бор экан. Тагларидан аланга келар ва уларга етиб келгач бақираётган эканлар».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг кимлиги ҳақида сўраганларида, фаришталар: «Тандирга ўхшаш бино ичидаги яланғоч эркагу аёллар – зоний ва зониялардир» деб жавоб бердилар (Самура ибн Жундуб разияллоҳу анҳу ривояти. Имом Бухорий 7047).

Ҳой йигит, сиз ўша тандир ичидагилардан биттаси бўлишни хоҳлайсизми?!

16 – Сиз: «Маҳрлар қимматлаб кетгани сабабли уйлана олмаяпман» дейишингиз мумкин. Ахир бунинг ечими ҳаром ишга қўл уриш эмас–ку! Сўнгра, ҳаром йўлда юрар экансиз қийнчиликларга дуч келасиз ва кучингиз, молу мулкингиз ва фикрингиз билан ундан қутилишга ҳаракат қиласиз. Ачинарлиси, қилаётган бу ишларингизнинг бадали ўлароқ ажру савоблар эмас, гуноҳ оласиз. Нега шунча ҳимматингизни ҳалол йўлларга сарфламайсиз? Ҳалол йўлларда ҳам қийинчилар бор, лекин улардан ошиш учун қилган ҳар ҳаракатингиз бадалига ажру савоб ва яхши номлар оласиз! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай деганлар: «Аллоҳ таолонинг уч кишига ёрдам бериши ҳақдир: ... покдомонликни хоҳлаб уйланмоқчи бўлган одамга» (Термизий 1655; Насоий 3120. Аллома Албоний бу ҳадисни ҳасан деган).

Қайси бирини танлайсиз?

Бир нарсани бошлаш ва унда мудом давом этиш, ўша нарсага бўлган муҳаббат ва унга чорлашга сабаб бўлади. Тўхтамай зино қилаверишнинг одат тусига кириб, эркакнинг ўз оиласининг аъзолари зино қилса ҳам бепарво бўлиб, даюс – ҳезалакка айланиб қолиши ҳеч гап эмас!

Мусулмон биродарим!

Сиз телефон орқали гаплашаётган жувон турмуш қурган ёки сиз қўнғироқ қилган пайтда заифа ёки эри бўлмаган бўлиши, сизнинг тинмай гаплашаверишингиз оқибатида жавоб берган ва сиз унинг овозини ёзиб олиб таҳдидлар қила бошлаган бўлишингиз мумкин. Сиз бу билан катта жиноят қилганингизнинг фарқига бордингизми?! Сиз хотиннигина эмас, балки эрини ҳам «ёмон отлиққа» чиқардингиз! Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эрига қарши хотинини алдаган одам биздан эмас»– деганлар (Абу Довуд 2177).

Бундан ташқари фарзандлари бўлса, фарзандаларига ҳам зарар берасиз. Уларнинг гуноҳи нима?! Нега уларнинг шарафини булғаяпсиз ва ота–оналарининг ажралишларига сабабчи бўлаяпсиз?! Уларнинг ажралишлари болалар тарбиясига салбий таъсир кўрсатиб, аҳлоқлари бузилмайдими?! Агар шундай бўлиб қолса, уларнинг биринчи жавобгари сиз бўласиз. Бундай пайтда Аллоҳнинг ҳузурида нимани баҳона қиласиз?!

Мақоламизни тугатар эканмиз сиздан Аллоҳ таоло қуйидаги оятларида баён қилган одамлар қаторида бўлмаслигингизни умид қилиб қоламиз:

﴿وَإِذَا قِيلَ لَهُ اتَّقِ اللَّهَ أَخَذَتْهُ الْعِزَّةُ بِالْإِثْمِ فَحَسْبُهُ جَهَنَّمُ وَلَبِئْسَ الْمِهَادُ﴾

«Қачон унга: «Аллоҳдан қўрққин», дейилса, уни кибру ҳавоси гуноҳга тортади-етаклайди. Унга жаҳаннам бас келар. Нақадар ёмон жой-а!» (Бақара: 206).

Сиз Аллоҳга қайтинг ва тавба барча гуноҳларнинг илдизини қуритишини унутманг! Қабрга бош қўйиш ва амаллардан сарҳисоб қилинишдан илгари чин юракдан тавба қилинг!

Алллоҳ таоло айтди:

﴿فَمَنْ تَابَ مِنْ بَعْدِ ظُلْمِهِ وَأَصْلَحَ فَإِنَّ اللَّهَ يَتُوبُ عَلَيْهِ إِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ﴾

«Аммо ким бундай жабру зулмидан кейин тавба қилиб, ўзини тузатса, албатта Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилар. Албатта, Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондур» (Моида: 39);

﴿قُلْ يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَى أَنْفُسِهِمْ لَا تَقْنَطُوا مِنْ رَحْمَةِ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ جَمِيعًا إِنَّهُ هُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ وَأَنِيبُوا إِلَى رَبِّكُمْ وَأَسْلِمُوا لَهُ مِنْ قَبْلِ أَنْ يَأْتِيَكُمُ الْعَذَابُ ثُمَّ لَا تُنْصَرُون﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Менинг ўз жонларига жиноят қилган (турли гуноҳ-маъсиятлар қилиш билан) бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлмангиз! Албатта Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гунохларини мағфират қилур. Албатта Унинг Ўзигина мағфиратли, меҳрибондир.

Сизларга азоб келиб, сўнгра ёрдам берилмай қолишидан илгари (яъни Аллоҳнинг бирон бало-қазосига дучор бўлмай туриб), Парвардигорларингизга қайтинглар – Унга бўйинсунинглар!» (Зумар: 53, 54).

Мусулмон биродарим!

Кексаликдан илгари ёшлигингизни, ўлимдан илгари ҳаётингизни ғанимат билинг! Зукколигингизни Ислом ва мусулмонларга манфаат келтирадиган ҳамда Ислом байроғини ҳилпиратадиган ишларга ишлатинг!

Аллоҳ таоло сизни ҳидоятланган, ҳидоят ва эзгу ишларда пешқадам кимсалар қаторида қилсин. Аллоҳ бизга ва сизга покдомонлик ва тақвони насиб этсин.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва асҳобларига салавоту саломлар ёғдирсин.   

 

                                                  

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Tue, 03 Jan 2012 06:52:33 +0000
Фарзи айн бўлмаган намозлар (Шайх Абдуллоҳ Қарний) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4463:frzi-in-blgn-nzlr-shih-bdull-rnii&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4463:frzi-in-blgn-nzlr-shih-bdull-rnii&catid=211&Itemid=104 Фарзи айн бўлмаган намозлар

Муаллиф:  Шайх Абдуллоҳ Қарний

Мутаржим:  Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа:الصَّلَوَاتُ غَيْرُ الْمَفْرُوضَةِ 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Якто Аллоҳга ҳамду санолар, Расулуллоҳга, Унинг оиласи, асҳоблари ва уларни суйганларга салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг ...

Севимли дўстим! Аллоҳ таоло бизга бир кеча ва кундузда беш вақт намоз ўқишни фарз қилди. Намоз – диннинг устуни ва рукнларидан бири эканида шубҳа йўқдир. Аллоҳ таоло бошқа намозларни ҳам машруъ қилдики, уларни «нафл намозлари» деб аталади. Ислом динида бир кеча ва кундузда фарз бўлган беш вақт намозларга қўшимча ўлароқ машруъ қилинган намозларни «нафл намозлари» деган ном ўз ичига олади.

Талҳа ибн Убайдуллоҳ разияллоҳу анҳу айтди: «Сочлари тўзғиган, дўриллаганидан нима деяётгани билинмайдиган наждлик бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига яқинлашиб, Ислом ҳақида савол бера бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: «Бир кеча ва кундузда беш вақт намоз (ўқиш)»– дедилар. У: Менга бундан бошқа (фарз қилинган ибодат) борми?,– деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ, фақатгина кўнгилли ибодат қилсанг, (майли)»,– дедилар» (Имом Бухорий 46).

Нафл намознинг фазилати

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Банда Қиёмат куни амаллари ичидан илк ўлароқ намоздан сарҳисоб қилинади. Роббимиз азза ва жалла ўзи яхши билсада фаришталаридан: «Бандамнинг намозига қаранглар: уни (ўз вақтида ўқиб) тугаллабдими ёки (ўз вақтида ўқимагани учун) камчилиги борми?»– деб сўрайди. Агар унинг намозлари тўкис ўқилган бўлса «Тўла» деб ёзилади. Агар чала ўқиган бўлса Аллоҳ таоло: «Қаранглар–чи, бандамнинг нафл намозлари бормикин?»– дейди. Агар нафл намозлари бўлса Аллоҳ таоло: «Бандамнинг фарзларини нафллари билан тугалланглар!»– дейди. Сўнгра ўшанга қараб бошқа амалларини сарҳисоб қилинади» (Абу Довуд 864; Имом Аҳмад 9490. Аллома Албоний бу ҳадисни саҳиҳ деган).

Суннат намозлар (равотиблар)

Аллоҳ сизга раҳм қилсин, билингки, суннат намозлардан мақсад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўқиган ва фарз намозларидан илгари ва кейин ўқишга рағбатлантирган намозлардир. Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги ҳадисларида ишора қилганлар: «Қайси мусулмон ҳар куни кўнгилли ўлароқ ўн икки ракаат намоз ўқир экан, Аллоҳ таоло унга атаб жаннатда қаср қуради» (Имом Муслим 1729).

Ҳурматли ўқувчи, биз сизга уларни бирма–бир баён қилиб берамиз:

1 – Бамдод намозининг икки ракаат суннати

Уларни бамдод намозининг фарзидан илгари ўқилади. Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу намоз ҳақида шундай деганлар: «Бамдод намозининг икки ракаат (суннат)и дунёдан ва дунёдаги нарсалардан кўра яхшироқдир» (Имом Муслим 1721; Термизий 416).

2 – Пешин намозининг суннатлари

Улар пешиннинг фарзидан илгари тўрт, кейин эса икки ракаатдир. Умму Ҳабиба разияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганини ривоят қилди: «Ким пешин намозидан илгари ва кейин тўрт ракаат намоз ўқиб юрса, Аллоҳ уни жаҳаннамга ҳаром қилади» (Абу Довуд 1271; Термизий 428; Насоий 1827. Аллома Албоний бу ҳадисни саҳиҳ деган).

Намозхон, Оиша разияллоҳу анҳонинг ривоятига кўра, пешин намозининг фарзидан кейин икки ракаат суннат ўқиса ҳам бўлади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйимда пешин намозидан илгари тўрт ракаат намоз ўқиб чиқар ва одамлар билан намозни ўқиб (уйимга қайта) кирар ва икки ракаат намоз ўқир эдилар» (Имом Муслим 1733).

3 – Шом намозининг икки ракаат суннати

Бу намоз, Оиша разияллоҳу анҳонинг ривоятига кўра, шом намозининг фарзидан кейин ўқилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар (жамоат) билан шом намозини ўқир ва уйга кириб икки ракаат намоз ўқир эдилар» (Имом Муслим 1733).

4 – Ҳуфтон намозининг икки ракаати

Бу намоз Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумонинг ҳадисига кўра ҳуфтон намозининг фарзидан кейин ўқилади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўн икки ракаат намозни ... ҳуфтондан кейин уйида икки ракаат намоз ўқиганини миямга қуйиб олдим» (Имом Бухорий 1180; Имом Аҳмад 4506).

Таҳажжуд ва витр намозларининг фазилати

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рамазон ойидан кейинги фазилатли рўза Аллоҳнинг муҳаррам ойи рўзасидир. Фарз намозларидан кейинги фазилатли намоз тунда ўқилган намоздир»– дедилар» (Абу Довуд 2431; Термизий 440; Насоий 1613. Аллома Албоний бу ҳадисни саҳиҳ деган).

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Тундаги намозларингизнинг охирини тоқ – витр қилингиз!»– дедилар» (Имом Бухорий 998; Имом Муслим 1791; Абу Довуд 1440; Имом Аҳмад 4710).

Оиша разияллоҳу анҳо айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳуфтон намозини ўқиб бўлгач  бамдодгача бўлган оралиқда ўн бир ракаат намоз ўқир эдилар. Ҳар икки ракаатдан сўнгра салом бериб, бир ракаат билан (уларнинг сонини) тоқ қилар эдилар» (Имом Муслим 1752; Насоий 685).

Таровиҳ намози ҳам тунги намозлар қаторига кириб, рамазон ойининг кечаларида ўқилади. Уни жамоат билан ўқиш машруъ ва жамоат билан ўқишнинг эса катта фазилатлари бор.

Зуҳо – чошгоҳ намози

Абу Зарр разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисини ривоят қилди: «Барчангизнинг ҳар бир бўғими учун ҳар тонгда битта садақа (зарур) бўлади. Ҳар бир тасбиҳ – садақадир, ҳар бир ҳамд – садақадир, ҳар бир таҳлил – садақадир, амру маъруф ва наҳий мункар – садақадир. Уларнинг барчаси номидан банданинг ўқиган икки ракаат намози кифоядир» (Имом Муслим 1704).

Ҳадисларда ворид бўлганига кўра, мусулмоннинг бу намозни икки ёки тўрт ёхуд олти ёда саккиз ё ўн икки ракаат қилиб ўқиши жоиздир.

Таҳорат қилгач икки ракаат намоз ўқиш

Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳунинг ғуломи Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳунинг таҳорат қилиш учун сув олиб келишга буюрганига гувоҳ бўлди. Сўнгра Усмон разияллоҳу анҳу икки кафтига уч марта сув қуйиб ювгач, ўнг қўлини идиш ичига тиқиб оғзи ва бурнини чайиб, юзи ва қўлларини уч мартадан ювиб, бошига масҳ торди ва икки оёқларини тўпиқларигача уч мартадан ювди. Сўнгра: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким мендек таҳорат олса ва икки ракаат намоз ўқиса ва намоз ўқир экан васвасага берилмаса, унинг аввалги гуноҳлари мағфират қилинади»– дедилар»– деди (Имом Бухорий 159; Имом Муслим 651; Имом Аҳмад 421).

Таҳийятул масжид намози

Мусулмоннинг масжидга кириб ўтиришидан илгари икки ракаат намоз ўқиши машрудир.

Абу Қатода Суламий разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисини ривоят қилди: «Бировингиз масжидга кирса ўтиришидан илгари икки ракаат намоз ўқисин!» (Имом Бухорий 444; Имом Муслим 1687; Имом Молик 386; Имом Аҳмад 22576).

Имом Бухорийнинг ривоятида: «Бировингиз масжидга кирса икки ракаат намоз ўқимай ўтирмасин!» дейилган (Имом Бухорий 1167).

Азон ва иқомат (такбир) ўртасидаги намоз

Абдуллоҳ ибн Муғаффал разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ҳар икки азон ўртасида намоз бордир! Ҳар икки азон ўртасида намоз бордир!»– деб (икки марта такрорлаб) учинчисида: «Хоҳлаган кишилар учун»– деб қўйдилар» (Имом Бухорий 624; Имом Муслим 1977).

Икки азондан мақсад, азон ва иқомат (такбир)дир.

Тавба намози

Алий ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳу айтди: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Биров гуноҳ қилгач ўрнидан туриб таҳорат қилса, сўнгра икки ракаат намоз ўқигач Аллоҳдан мағфират тиласа, Аллоҳ унинг гуноҳини кечиради» деб ушбу оятни ўқиганларини эшитганман:

﴿وَالَّذِينَ إِذَا فَعَلُواْفَاحِشَةً أَوْ ظَلَمُواْ أَنْفُسَهُمْ ذَكَرُواْ اللّهَ فَاسْتَغْفَرُواْلِذُنُوبِهِمْ وَمَن يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ اللّهُ وَلَمْ يُصِرُّواْ عَلَىمَا فَعَلُواْ وَهُمْ يَعْلَمُونَ

 

«(У тақводор зотлар) қачон бирон-бир нолойиқ иш қилиб қўйсалар ёки (қандайдир гуноҳ иш қилиш билан) ўзларига зулм қилсалар, дарҳол Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдиган — Ҳар қандай гуноҳни ёлғиз Аллоҳгина мағфират қилур, — билган ҳолларида қилган гуноҳларида давом этмайдиган кишилардир» (Оли Имрон:135)» (Термизий 406; Насоий 11012. Аллома Албоний бу ҳадисни ҳасан деган).

Жуманинг фарзидан олдинги намоз

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ғусл қилиб жумага борган ва тақдир қилинганича намоз ўқиган, сўнгра, имом хутбасини тугатгунича жим жим турган ва имом билан бирга намоз ўқиган одамнинг шу жума билан келгуси жумагача бўлган гуноҳлари уч кун қўшиб мағфират қилинади»» (Имом Муслим 2024).

Жуманинг фарзидан кейинги суннат

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бировингиз жума (намози)ни ўқиса, ундан кейин тўрт ракаат (намоз) ўқисин!»» (Имом Муслим 2073).

Сафардан қайтган одамнинг намози

Каъб ибн Молик разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафардан қайтсалар илк ўлароқ масжидга кирар ва одамлар истиқболига ўтиришдан илгари икки ракаат намоз ўқир эдилар» (Имом Бухорий 4156).

Истихора намози

Жобир разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай истихора қилишни худди Қуръон сураларини ўргатганларидек ўргатар ва шундай дер эдилар: «Бировингиз бирон ишни қилмоқчи бўлса фарз бўлмаган икки ракаат намозни ўқисин ва: «Аллоҳим, Сендан илминг билан яхшиликлар сўрайман! ...» десин» (Имом Бухорий 1166).

Қуёш ва ой тутилганида ўқиладиган намоз

Бу намозлар суннат муаккададир. Оиша разияллоҳу анҳо айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонида қуёш тутилди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар билан намоз ўқидилар. Ўринларидан туриб қиёмда узоқ қолдилар, сўнгра рукуъ қилиб, рукуда ҳам узоқ қолдилар. Сўнгра қадларини кўтариб,  аввалги қиёмдагидан кўра озроқ қолдилар. Сўнгра рукуъ қилиб, аввалги рукусидан кўра озроқ қолдилар. Сўнгра сажда қилдилар ва саждаларини узун қилдилар. Иккинчи ракаатда ҳам биринчи ракаатдагидек ўқиб бурилдилар. У пайтда қуёш «тутқунлик»дан чиққан эди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга хутба қилдилар» (Имом Бухорий 1044; Имом Муслим 1512).

Бу икки намозни азон ва иқоматсиз масжидга ўқиш машрудир.

Икки Ҳайит намозлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки Ҳайит намозларини доимо ўқидилар ва одамларга Ҳайитга чиқишга амр қилдилар.

Умму Атийя разияллоҳу анҳо айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга балоғатга етиб уйида ўтирган ва ўтирмаган бокира қизларни Ҳайитга чиқаришга, (ичларидаги) ҳоизаларнинг эса мусулмонлар намозгоҳидан четда туришга буюрдилар» (Имом Муслим 2091).

Истисқо намози

Мусулмонлар яшаётган ўлкаларда ёмғир ёғмай қурғоқчилик бўлиб қолса, уларнинг истисқо намозини ўқишлари машруъ бўлади.

Оиша разияллоҳу анҳо айтди: «Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ёмғир ёғмаслигидан шикоят қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбар олиб келишга буюрдилар. Намозгоҳга минбарни қўйилгач, одамларга бир куни ўша жойга чиқишга ваъда қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуёшнинг тепа қисми кўрингани маҳал чиқиб, минбар устига ўтириб, ҳамд ва такбирлар айтиб: «Сиз диёрингиздаги қурғоқчиликдан ва анчадан буён ёмғир ёғмаётганидан шикоят қилдингиз. Аллоҳ таоло сизларни Ўзига дуо қилишга ва дуоларингизни ижобат қилишга ваъда берди»– дедилар» (Абу Довуд 1175; Ҳоким 1225).

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хокисорлик, тазарруъ ва тавозе билан чиқиб намозгоҳга келдилар ва минбарга чиқдилар. Сўнгра сизларникидек хутба қилмадилар балки дуо, синиқлик ва такбирда давом этиб, Ҳайит намозидек намоз ўқидилар» (Абу Довуд 1167; Термизий 558; Насоий 1820. Аллома Албоний бу ҳадисни ҳасан деди).

Жаноза намози

Мусулмон маййит учун намоз ўқиш фарз кифоя бўлиб, унинг катта фазилатлари бор.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Тобут билан бирга уйдан чиққан ва унга намоз ўқиган, сўнгра унга дафн қилингунича эргашган одамга икки қийротча савоб берилади.  Ҳар бир қийрот Уҳуд тоғича (савоб) бўлади. (Жаноза) намоз(и)ни ўқиб қайтган одамга Уҳуд тоғича савоб берилади»» (Имом Муслим 2238; Абу Довуд 3171).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Нажошийнинг оламдан ўтганини вафот этган кунида хабар бердилар. Ўлим хабарини эшитгач одамлар билан намозгоҳга чиқиб, уларни сафга тиздилар ва ун(инг жанозаси)га тўрт такбир айтдилар» (Имом Бухорий 1245; Ибн Молик 316).

Тавофнинг икки ракаат намози

Бу намозни еттинчи тавофдан кейин ўқилади. Аллоҳ таоло айтди:

﴿وَإِذْ جَعَلْنَا الْبَيْتَمَثَابَةً لِّلنَّاسِ وَأَمْناً وَاتَّخِذُواْ مِن مَّقَامِ إِبْرَاهِيمَ مُصَلًّى

«Байтуллоҳни одамлар учун зиёратгоҳ ва тинч жой қилдик ва Иброҳимнинг (Каъбатуллоҳни бино қилаётган вақтида) турган ўрнини намозгоҳ қилиб олинг» (Бақара: 125).

Жобир разияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳажлари ҳақидаги узун ривоятида шундай дейилган: «... Сўнгра Иброҳим алайҳиссаломнинг мақомига ўтиб:

﴿وَاتَّخِذُواْ مِن مَّقَامِ إِبْرَاهِيمَ مُصَلًّى

«ва Иброҳимнинг (Каъбатуллоҳни бино қилаётган вақтида) турган ўрнини намозгоҳ қилиб олинг» оятини ўқидилар. Мақомни ўзи билан Каъба ўртасига олиб (намоз ўқидилар). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки ракаатда «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу  бироббил фалақ» ва «Қул аъузу бироббин–нас» (сураларини) ўқидилар» (Имом Муслим 3009).  

Қубо масжидидаги намоз

Саҳл ибн Ҳунайф раҳимаҳуллоҳ айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «(Қубо) масжид(и)га юриб келган ва икки ракаат намоз ўқиган одамга умра савоби берилади»» (Насоий 692; Имом Аҳмад 16024. Аллома Албоний бу ҳадисни саҳиҳ деди).

Нафл намозларга таллуқли масалалар

Нафл намозларни уйда ўқишнинг афзаллиги

Зайд ибн Собит разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда шундай дейилган: «Ҳой одамлар, уйларингизда намоз ўқинглар! Эркак кишининг фарз намозлардан бошқа намозларининг энг афзали –  уйида ўқиганидир» (Имом Бухорий 731).

Оз бўлсада, нафл ибодатларни мудом қилиш афзалдир

Оиша разияллоҳу анҳо айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тунлари намоз ўқийдиган бўйраси бор эди. Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозига иқтидо қилиб намоз ўқишар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни кундуз куни ёзиб қўйганларида, одамлар (у ерда) намоз ўқиш учун тўпландилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳой одамлар, амаллардан тоқат қилганингизча қилингиз! Чунки Аллоҳ сизлар малол олмагунингизча малол олмайди. Аллоҳга севимлироқ бўлган амал, оз бўлсада давомий бўлганидир»– дедилар» (Имом Бухорий 1970; Имом Муслим 1863).

  Ўтирган одамнинг нафл намози

Имкониятлари кенг бўлган Имрон ибн Ҳусойн разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кишининг ўтириб намоз ўқиши ҳақида сўраганимда: «Тик туриб ўқиши афзал, ўтириб ўқиган одамга тик туриб намоз ўқиган одам савобининг ярми берилади. Узаниб намоз ўқиган одамга, ўтириб намоз ўқиган одам савобининг ярми берилади»– деб жавоб бердилар» (Имом Бухорий 1116; Термизий 371; Насоий 1660; Ибн Можа 1231). Термизий раҳимаҳуллоҳ: «Айрим аҳли илмлар тасаввурида ушбу ҳадис нафл намозлари ҳақидадир»– деди.

Улов устида нафл намозини ўқиш

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайси тарафга қараб кетишидан қатъий назар улови устида намоз ўқир, улови устида витр ўқир, бироқ фарз намозларни (улови устида) ўқимас эдилар» (Имом Бухорий 1098; Имом Муслим 1652).

Сафардаги нафл намозлар

Сафарларида фарз намозларидан илгари ва кейин нафл намозларини ўқиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одатларидан эмас эди. Ҳатто, суннатларни ҳам ўқимас эдилар. Сафарларда фақатгина фарзларни ўқиганларигина собитдир.

Омир ибн Рабийъа разияллоҳу анҳу айтди: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уловлари устида кетаётган тарафларига ишора қилиб намоз ўқиганларини кўрганман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фарз намозларини ундай (улов устида) ўқимас эдилар» (Имом Бухорий 1034).

Нафл намозини жамоат билан ўқиш

Нафл намозларини жамоат билан ўқиш машруъ бўлсада, уни мудом жамоат билан ўқиш яхши эмас. Нафл намозларни уйда ўқиш афзалдир.

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу айтди: «Малика бувим таом тайёрлаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни чақирдилар. Таом еб бўлгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Туринглар, сизлар учун намоз ўқиб берай!»– дедилар. Мен узоқ турганидан қорайиб кетган бўйрамизни олиб, унинг устига сув сепдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (олдинга) турдилар, мен ва бир етим бола орқаларига, кампир (бувим) эса бизнинг орқамизга сафга турди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам биз учун намоз ўқидилар ва ўгирилдилар» (Имом Бухорий 380; Имом Муслим 1531).  

Суннатнинг қазосини қазо бўлган фарз билан бирга ўқиш

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: «Набийюллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга (кечаси бир жойга қўниб,) ухлаб қолибмиз. Уйғонганимизда офтоб кўтарилган экан. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳар бир одам уловининг бошини ушласин. Бу – биз учун Шайтон ҳозир бўлган жойдир!»– дедилар. Биз шундай қилдик. Сўнгра таҳорат учун сув чақириб, таҳорат олдилар ва икки ракаат намоз ўқидилар. Сўнгра иқомат айтилди ва бамдод(нинг қазоси)ни ўқидилар» (Имом Муслим 1593; Имом Аҳмад 9530).

Намозларнинг афзали қироати узун бўлганидир

Жобир разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Намознинг афзали қироати узун бўлганидир» деганларини ривоят қилди (Имом Муслим 1804).

Аллоҳ таоло бизни ва сизларни Ўзи суйган ва рози бўлган нарсаларга муваффақ қилиб, барчамизни гапларни тинглаб яхшисига эргашишни насиб айласин.

Валлоҳу аълам.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва барча асҳобларига салавоту саломлар йўлласин.

                                                  

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Mon, 02 Jan 2012 03:21:56 +0000
Аллоҳга таваккул қилдим http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4462:llg-vul-ildi&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4462:llg-vul-ildi&catid=211&Itemid=104 Аллоҳга таваккул қилдим

Нашрга тайёрлаган:«Қосим» нашриёти

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа:تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Бу дунёга келиб оёқлари ерни босган ҳар бир банда, ўзига кўмакчи ва ёрдамчи бўладиган, ишларида таваккул қиладиган ва қалби йўналадиган бошқасига муҳтождир.

Шунинг учун Аллоҳ таолога таваккул қилиш, манфаатларни жалб, зарарларни даф қилиш, ризққа эга бўлиш, душманлар устидан зафар қозониш, дардга даво топиш ва бошқа ишларда Аллоҳ таолога таваккул қилиш ва суяниш, энг муҳим вазифа ва фарзлардан биридир. Аллоҳга таваккул қилиб суяниш мўъминнинг сифати, иймоннинг шарти, қалб қуввати ва фаоллигининг, хотиржамлиги ва роҳатининг омилидир.

Аллоҳ таолога таваккул қилишнинг фарз эканига буюриш ва таваккул қилишга рағбатлантириш ифодаланган оятлар Аллоҳ таолонинг Қуръон Каримида жуда кўп бўлиб, уларнинг айримлари қуйидагилардир:

﴿وَعَلَى اللَّهِ فَتَوَكَّلُوا إِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِنِينَ

«Агар мўмин бўлсангизлар, ёлғиз Аллоҳгагина суянинглар!» (Моида: 23);

﴿فَإِذَا عَزَمْتَ فَتَوَكَّلْ عَلَى اللّهِ﴾

«Энди (маслаҳат қилгач, бирон ишни) қасд қилсангиз, Аллоҳга суянинг — таваккал қилинг!» (Оли Имрон: 159).

Аллоҳ таоло мўъминларнинг сифатлари ҳақида шундай деган:

﴿إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ الَّذِينَ إِذَا ذُكِرَاللّهُ وَجِلَتْ قُلُوبُهُمْ وَإِذَا تُلِيَتْ عَلَيْهِمْ آيَاتُهُ زَادَتْهُمْإِيمَاناً وَعَلَى رَبِّهِمْ يَتَوَكَّلُونَ ﴾

«Фақат Аллоҳ (номи) зикр қилинганида қалбларига Қўрқинч тушадиган, Унинг оятлари тиловат қилинганда иймонлари зиёда бўладиган ва Парвардигорларигагина суянадиган кишилар (ҳақиқий) мўминдирлар» (Анфол: 2).

Имом Бухорий ва Имом Муслим раҳимаҳумаллоҳлар тарафидан саҳиҳ экани айтилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уммати ичидан етмиш мингтаси сарҳисобсиз жаннатга киришини эслатиб, уларнинг сифатларини шундай баён қилганлар: «Улар қушлардан ирим қилмайдилар, дам солдирмайдилар, (даволаниш учун таналарини) куйдирмайдилар ва Роббиларига таваккул қиладилар» (Имом Бухорий 5752).

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо айтди: «Аллоҳ бизга кифоядир ва У қандай яхши Вакилдир» (жумласи)ни Иброҳим алайҳиссалом гулханга отилганида, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса мушриклар:

﴿إِنَّ النَّاسَ قَدْ جَمَعُواْلَكُمْ فَاخْشَوْهُمْ فَزَادَهُمْ إِيمَاناً وَقَالُواْ حَسْبُنَا اللّهُ وَنِعْمَالْوَكِيلُ﴾

«(Ундай зотларга айрим кимсалар): «(Қурайш) одамлар(и) сизларга қарши (саноқсиз лашкар) тўплаган; қўрқингиз!» — деганларида бу гап уларнинг иймонларини зиёда қилди ва: «Бизга ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи кифоя. У зот энг яхши ишончли вакилдир!»(— дедилар (Оли Имрон: 173) дейишганида айтган эди» (Имом Бухорий 4563).

Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларини ривоят қилди: «Агар сизлар Аллоҳга лойиқ бўлганидек таваккул қилсангизлар, сизларни қушларни ризқлантирганидек ризқлантиради: улар оч тонг оттирадилар ва тўқ кечкиртирадилар» (Ибн Можа 4164; Имом Аҳмад 205).

 

Таваккул нима?

Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтди: «Таваккул – дунёвий ва ухровий манфаатларни жалб қилиш ва балоларни даф қилиши учун қалбнинг самимий суратда Аллоҳга суяниши ва барча ишларни Аллоҳга топшириш ҳамда «Аллоҳдан бошқа ато этадиган, ман қиладиган, зарар ва фойда берадиган бирон кимса йўқ эканига бўлган ишонч – иймон»ни рўёбга чиқаришдир».

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтди: «Таваккул – диннинг ёртисидир. Иккинчи ёртиси эса Аллоҳга қайтишдир. Дин мадад сўраш ва ибодатдан иборат бўлиб, таваккул – мадад сўраш, Аллоҳга қайтиш эса ибодатдир. Таваккулнинг ўрни кенг ва қамровчидир. У тавакуллар кўп бўладиган мусибатли ва эҳтиёжманд одамлар билан ободдир. Аллоҳнинг дўстлари ва авлиёлари иймон, Исломнинг ғалабаси, Аллоҳнинг калимасини юксакларга кўтариш, душманларга қарши жиҳод, Аллоҳ суйган нарсалар ва Аллоҳнинг амрларни ижро этишда Аллоҳга суянадилар».

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: «Банданинг Роббисига бўлган таваккули – Аллоҳ ўзининг ишончли Зоти эканини билишидир»– деди.

Саид ибн Жубайр разияллоҳу анҳу: «Таваккул – барча нарсанинг тизгинидир»– деди.

Айрим салаф уламолари: «Одамларнинг энг полвони бўлишни хоҳлаган одам, Аллоҳга таваккул қилсин!»– дедилар.

Солим ибн Абу Жаъд раҳимаҳуллоҳ айтди: «Менга айтишларича, Ийсо алайҳиссалом одамларга: «Қорнингиз учун эмас, Аллоҳ учун амал қилингиз! Ортиқча дунёдан сақланингиз! Чунки ортиқча дунё Аллоҳнинг наздида ифлос нарсадир. Самодаги анави қушлар тонг оттириб кечкиртирсаларда, ёнларида ризқлари бўлмайди. Улар на ер ҳайдашади ва на ҳосил олишади. Уларни Аллоҳ ризқлантиради» деган».

Мусулмон биродарим!

Унутмангки, Аллоҳга таваккул қилиш молу мулкка ёки дунёвий манфаатларга эга бўлишдан кўра кенг қамровлидир. Бу ерда банда учун ундан кўра буюкроқ ва фойдалироқ нарсалар ҳам бор.

Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтди: «Таваккул – молу мулкка эга бўлишдан кўра кенг қамровлидир. Таваккулчи Аллоҳга қалби ва баданини салоҳиятли қилиши, тили ва иродасини муҳофаза этиши учун таваккул қилиши керак. Бу, таваккулчи учун муҳим бўлган нарсалардан ҳисобланади. Шу боис банда ҳар намоз ўқиганида:

﴿إِِيَّاكَ نَعْبُدُ وإِيَّاكَنَسْتَعِينُ﴾

«Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз!»– дейди (Фотиҳа: 5)».

 

Таваккул ҳақидаги хато тушунчалар

Баъзи одамлар таваккулнинг маъносини бадан билан тирикчиликдан воз кечиш ва кўнгил билан режаларни тарк этиш ҳамда ерга япроқ каби тўкилиш, деб ўйлайдилар. Бу – жоҳилларнинг гумони бўлиб, шариатимизда ҳаромдир. Чунки тирикчиликдан воз кечиш таваккул эмас, балки ўз роҳатидан бошқа нарсани ўйламай таваккулдан деб ҳисоблашган бекорчиларнинг хом хаёлидир.

Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтди: «Билингки, таваккулни рўёбга чиқариш Аллоҳ таоло тақдирлаб қўйган ва махлуқотларида жорий қилган суннатлари жорий бўлган сабаблар ортидан юришга зид эмасдир. Чунки Аллоҳ таоло таваккул қилишга амр қилиш билан бирга сабабларни қилишга ҳам буюрди. Тана билан сабаблар ортидан юриш Аллоҳ таолога итоат ҳисобланса, қалб билан таваккул қилиш Аллоҳга бўлган иймон ҳисобланади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ خُذُواْ حِذْرَكُمْ ﴾

«Эй мўминлар, душмандан эҳтиёт чораларингизни кўриб ...» (Нисо: 71);

﴿ وَأَعِدُّواْ لَهُم مَّا اسْتَطَعْتُم مِّن قُوَّةٍوَمِن رِّبَاطِ الْخَيْلِ

«(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки ...» (Анфол: 60);

﴿فَإِذَاقُضِيَتِ الصَّلَاةُ فَانتَشِرُوا فِي الْأَرْضِ وَابْتَغُوا مِن فَضْلِ اللَّهِ ﴾

«Энди қачон намоз адо қилингач Ерга тарқалиб, Аллоҳнинг фазлу марҳаматидан (ризқу рўз) истайверинглар» (Жумъа: 10)».

Анас разияллоҳу анҳу айтди: «Биров: Ё Расулуллоҳ, (уловимни) боғлаб таваккул қиламанми ёки боғламай таваккул қиламанми?,– деб савол берганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Боғлаб таваккул қил!»– деб жавоб бердилар (Термизий 2517).

Муовия ибн Қурраҳ раҳимаҳуллоҳ айтди: «Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу яманликлардан бир гуруҳини учратиб: «Сизлар кимсизлар?»– деб сўради. Улар: Биз Аллоҳга таваккулчилармиз!,– деб жавоб беришгач: «Сизлар текинхўрларсиз! Таваккулчилар ерга уруғни экиб, Аллоҳга таваккул қиладиган инсонлардир!»– деди» (ал–Мужааласату ва жавааҳирул илм, 7/132).

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтди: «Яманликлар ҳаж қилишар лекин сафар озуқасини олмай: Биз таваккулчимиз!, деб ҳаж учун йўлга тушишар ва маккаликлар олдига келиб тиланчилик қилишар эди. Ўша пайтда Аллоҳ таоло:

﴿ وَتَزَوَّدُواْ فَإِنَّ خَيْرَ الزَّادِ التَّقْوَى

«Ва (ҳаж қилиш учун йўлга тушишдан аввал зарур озуқа билан) таъминланиб олинг! Энг яхши озуқа (яъни ўзингиз билан бирга бўлиши лозим бўлган энг яхши нарса) Аллоҳдан қўрқишдир» оятини нозил қилди (Бақара: 197)» (Имом Бухорий 1523; Абу Довуд 1732).

Суюкли дўстим!

Демак, мусулмоннинг тасаввуридаги таваккул – қалб ва нафс хотиржамлиги ҳамда Аллоҳ таоло хоҳлаган нарса бўлган ва хоҳламаган нарса бўлмаган ва Аллоҳ яхши амалларни қилган одамларни мукофотсиз қўймаслигига қатъий ишониш билан бирга, амал ва умиддир.

Одамлар таваккул ҳақида уч исмга бўлинадилар:

Биринчиси: ялқовлик қилиб, ишга қўл урмай, сабабларни ушламаган одам. Бундай «таваккул» Аллоҳ таолонинг Коинотдаги суннатига зиддир.

Иккинчиси: сабабларни ушлаган, лекин таваккул қилмаган одамлар. Булар моддиюнчи – материалистлар ва уларнинг издошларидир.

Учинчиси: ҳақиқат эгалари бўлиб, улар сабабларни ушлаб, Аллоҳ азза ва жаллага таваккул қиладилар. Бу – анбиёю расуллар ва улар издошларининг йўли бўлиб, улар жаннат учун амал қилиб, Аллоҳга таваккул қиладилар. Улар Аллоҳга таваккул қилар эканлар ўз манфаатлари учун ҳаракат қиладилар ва ҳозирлик кўраётган таваккулчи бўлиб курашларини давом эттирадилар. 

Мусулмон дўстим!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кучли мўъмин Аллоҳга кучсиз мўъминдан кўра суюмлироқдир. Лекин уларнинг ҳар бирида яхшилик бордир. Ўзингизга фойдали нарсаларда ҳарис бўлинг ва Аллоҳдан мадад сўранг. Қўл қовуштириб ўтирманг! Бирон мусибат келса: Фалон ишни қилсайдим фалондақа бўларди!, деманг. Балки: Аллоҳ тақдир қилибди ва Аллоҳ хоҳлаган нарсасини қилади!, денг. Чунки «Агар» (сўзи) шайтон ишларини(нг дарвозалари)ни очади» (Имом Муслим 6945).

Анас разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «(Уйидан чиққан) одам: «Аллоҳнинг номи билан (чиқаяпман). Аллоҳга таваккул қилдим, куч ва қувват Аллоҳ билангинадир, деса (фаришталар тарафидан): Тўғри йўлдасан, ҳимоядасан ва етарли паноҳни олдинг!,– дейилади ва ундан Шайтон узоқлашади» (Термизий ва Абу Довуд ривоятлари) – бошқа ривоятда эса: «Шайтон: Ҳидоятланган, етарли паноҳни олган ва ҳимояланган одамга нима ҳам қила оласан!,– дейди» дейилган».

Аллоҳ таоло бизни Аллоҳга таваккул қилганлар қаторида қилиб, Ўзигагина қайтиш, итоат этиш ва муҳтож бўлишни ризқлантирсин.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва барча асҳобларига салавоту саломлар йўлласин.  

 

                                             

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Sun, 01 Jan 2012 04:27:50 +0000
Кофирларнинг байрамларида иштирок этишнинг ҳукми (Шайх доктор Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаваалий) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4451:firlrning-birlrid-ishir-eishning-ui-shih-dr-sfr-ibn-bdurrn-vlii&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4451:firlrning-birlrid-ishir-eishning-ui-shih-dr-sfr-ibn-bdurrn-vlii&catid=211&Itemid=104 Кофирларнинг байрамларида иштирок этишнинг ҳукми

Муаллиф: Шайх доктор Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаваалий

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа:حُكْمُ الاحْتِفَالِ بِأَعْيَادِ الْكَفَّارِ 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм 

Муқаддима

Мусулмонлар ўз мамлакатларига кириб келган катта бало – кофирларнинг мусулмон ўлкаларга кириб келиб байрамларини қилишлари, мусулмонларнинг кофирларга менгзашлари ва уларга ёрдам беришлари кенг ёйилмоқда. Шунинг учун ҳам бу байрамларнинг маъноси, ҳукми, уларни ўтказиш ва улар билан шодланиш ҳукмларини бу байрамларнинг ҳаромлиги ва уларда мусулмонларнинг иштирок этишлари таъқиқланган экани баён қилинган салаф солиҳ ва фуқаҳолар гапларидан иқтибос келтириб тушунтириш зарурати пайдо бўлди.  

 

Кофирларнинг байрамларида иштирок этиш ҳукмининг таркибий қисми

1 – Байрамнинг маъноси

Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси, меҳрибон ва раҳмли, жазо (Қиёмат) Кунининг эгаси — подшоҳи бўлмиш Аллоҳ учундир. Аллоҳ таоло бандаларининг энг сараси бўлган омонатдор Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва барча пок асҳобларига салавоту саломлар йўлласин.

Сўнг ...

Ҳар бир гапнинг ўз сабаби ва тақозоси бўлади. Бугунги дарсимизнинг сабаб ва тақозолари, шу кунларда мавжуддир. Барчангизга маълумки, тақрибан бир ойчадан кейин мушрикларниг иккита байрами бўлиб ўтади. Биз кофирларнинг бу байрамларини ширкатлар, муассасалар, идоралар ва биноларда ошкора ёки ярим ошкора ўтказилаётганини жуда яхши биламиз.  

Бундан ташқари айрим мусулмонларнинг ҳам кофирларнинг бу алдамчи ва ёлғон йиғинларида иштирок этаётганлари ёки бориб кўраётганлари ва улардан Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламни таниган, Аллоҳ таоло Тўғри Йўлга ҳидоят қилган ҳамда ғазабланган ва адашган қавмларга мухолиф бўлиш ва жаҳаннам аҳлининг йўлларидан нари туришга амр қилган одамларга лойиқ бўлмаган нарсалар содир бўлаётганини ҳам биламиз. Шунинг учун бугунги дарсимизни Аллоҳ таоло учун ҳужжат, сизлар ва сизлар етказадиган одамлар учун чақириқ ҳамда бу мункарни қилаётган кишиларга огоҳлантириш бўлиши учун ўтказмоқдамиз. Бу мункарни қилаётган одамлар ё Аллоҳ таоло буюрган нарсаларни қилмаётган ва Ислом ўлкаларида яшаётган кофирлар бўлиши ёки ғафлатда қолган бўлишлари мумкинки, улар бу дарслар билан Аллоҳнинг бу мавзудаги аҳкомларини ўргансинлар ва Аллоҳни ёдга олсинлар. Ёхуд бу мункарни қилаётган одамлар ўжар мусулмонлар бўлиб, уни ўзларининг муҳитларида ўтказишга оёқ тирамоқдалар.

Ҳануз байрамнинг вақти келмаган бир пайтда айтилаётган ушбу гаплар мазкур кимсалар учун огоҳлантириш бўлиб, биз у байрам ҳақида жим турмаймиз ва бу мункарнинг давом этишига йўл бермаймиз. Агар биз шу мақсадда оёққа турсак, бу байрамлар Аллоҳнинг изни билан ҳеч қачон бўлмайди. Шу кунгача бўлиб ўтган бўлсада, бу йил аввалгиларидек бўлмайди. Чунки биз у гуноҳдан қайтариш учун имкониятимизда бўлган барча қонуний воситадан фойдаланамиз. Иншааллоҳ, дарсимизнинг охирида, бу ҳақдаги баъзи ечим ва воситаларни ҳам айтиб ўтамиз.

Биз шулардан огоҳлантирмоқчи эдик. Умид қиламанки ҳар бирингиз бунга диққат қиласиз. Чунки, бу байрам катта ва хатарли гуноҳдир. Ҳар биримиз бунинг олдини олиш учун жамиятдаги ўрнимиз ва мансабимиздан қўлимиздан келганича фойдаланишимиз керак. Чунки Аллоҳ таоло ҳар биримиздан ўрганган билимизга амал қилмаганимиз, эшитган маълумотларни бошқаларга етказмаганимиз ҳақида сарҳисоб қилади.

Кофирларнинг байрамида иштирок этиш ҳақида гапирар эканмиз, аввало, «байрам»нинг маъноси нима эканини яхши ўрганишимиз керак. Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ ўзининг ноёб асари «Иқтизоус Сиротил Мустақийм ли мухолафати асҳабил жаҳийм» (Жаҳаннам аҳлига мухолиф бўлиш учун Тўғри Йўлнинг талаблари)да буни ва бундан бошқа мўътабар аҳкомларни баён қилди ва биз, иншааллоҳ, унинг баъзиларини қуйида келтирамиз. Бунга киришишдан илгари ҳар бир биродаримизга ушбу китобни, хусусан дўстимиз фазилатли доктор Носир Ақл тадқиқ қилган нусхасини сотиб олиш тавсиясида бўламиз. У, ҳозирги кунда дўконларда бор. Шунингдек Имом Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳнинг «Аҳкааму аҳлиз зиммаҳ» (Зиммийлар аҳкоми), фуқаҳолар фиқҳ китобининг турли бобларида ва кўплаб китобларда зикр қилган жумладан Шайхулисломнинг «Мажмуъу фатаава» (Фатволар мажмуъаси) китобининг йигирма бешинчи жилдининг охирги саҳифаларини ўқишни ҳам тавсия этамиз.  

Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ «байрам»ни таърифлар экан шундай деган: ««Байрам» сўзи турдош от бўлиб, кофирларнинг йиғинлари ўтказиладиган ҳар бир замон ва макон ҳамда ўша замон ва маконда ўтказиладиган барча тадбирларнинг номидир».

Демак, «байрам» турдош от бўлиб, унинг таркибига кофирлар тўпланадиган ва диний хусусиятларини амалга оширишадиган барча кун ва маконни ўз ичига олади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган таъқиқ буларнинг барчасини ва байрам теграсини ўз ичига олади.

Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтади: «Байрам теграси ҳам шуниннг ичига киради. Байрамнинг теграси ундан бир кун аввалги ва бир кун кейинги кун – бўлиб, кофирлар у кунлари ҳам байрамга тааллуқли нарсаларни қилишади –  ёки байрам ўтказиладиган майдон теграсидир». Бу таъқиқ байрам ўтказиладиган жойни ўз ичига олганидек, байрам ўтказилаётган атрофларини ҳам ўз ичига олади. Яъни, таъқиқ байрамга тааллуқли барча нарсани ўз ичига олади.

Бунга мисол қилиб табриклаш ёки совға бериш ёхуд таом едириш ёда бошқа, байрамга тааллуқли нарса ва маънолар таъқиқлангандир. «Одамлар: Кофирларнинг байрамлари кўп!, дейишади»– дейди Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ. Бу, тўғри гап. Биз ҳозир шундай давлатда турибмизки, бу ерда кўплаб кофирлар ва саноқсиз динлар бор. Шайхулислом Ибн Таймийя айтганидек, кофирларнинг динлари кўп бўлиб, мусулмонлар уларни ахтариши ёки ўрганиши шарт эмас. Фақатгина, уларнинг қандай иш, қайси кунлари ва қайси жойларда бўлишини билиб, уларда иштирок этмаслиги етарлидир.  

Бу ерда, масалан, насронийлар пасха ва Янги йил байрамларини ўтказадилар. Будавийлар, ҳиндуслар ва барча халқларнинг ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: «Барча халқнинг ўз байрами бор» (Имом Бухорий 952; Имом Муслим 2098). Бу – Аллоҳ таоло халқларни яратган фитратдир. Ҳа, ҳар бир халқнинг ўз байрами бор.

Байрамлар кўп ва хилма–хилдир. Мусулмон агар улар бирон жойда ўтказиладигина бўлса уларнинг жойини, вақтда ўтказиладиган бўлса ўтказиладиган пайтини билиши ва у ердан ҳамда қуйида, иншааллоҳ, далиллари билан батафсил баён қилажагимиз ишлардан йироқ туриши керакки, Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ далиллардан олдин баъзи ишларни муқаддам қилиш зарурлигини айтиб ўтган.    

2 – Мусулмоннинг  кофирларнинг байрам кунида қилиши керак бўлган ишлар

Мўъмин кофирларнинг байрам ва бошқа кунларида нималар қилиши керак? Бу байрамларда мусулмоннинг қоидаси нима бўлиши керак?

Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ: «Қоида – у куни биронта иш қилинмаслиги керак»– деди. (Яъни), кофирларнинг байрамлари ўтказилаётган кунда у байрамларга хос бирон ишни қилмайсиз. У кунни ҳам бошқа кунлар каби ҳеч нарса бўлмагандек, улар байрам қилишмагандек ўтказасиз. Шу билан кофирларга хилоф иш қилган бўласиз. Зеро айрим уламолар уларга хилоф иш тутиш кераклигини уқтирган ва буларни, иншааллоҳ, қуйида айтиб ўтамиз.

Айрим уламолар кофирларнинг байрам кунларини мусулмонлар рўза тутиш билан ўтказишларини танлаганлар. Кофирларга мухолиф бўлишнинг асосига назар ташлаган одам, унинг машруъ эканини билади ва: Уларнинг шод ва хуррам еб–ичаётганлари ва бу ерда айтиш жоиз бўлмаган ишларни қилишаётганларига мухолиф бўлиш – Аллоҳ таоло учун рўза тутиш ва бу рўза билан уларга мухолифликни амалга оширганини тушунади.

Айрим уламолар: Улуғлашнинг бирон кўринишини қилиб қўймаслик учун уларнинг байрамлари ўтказиладиган кунларда рўза тутмаслик керак. Чунки биров рўза билан ўша куннинг худди тўпланиш, ейиш ва ичиш билан улуғланганидек улуғ айёмлардан бири эканини тушуниб қолиши, яна бошқаси у кунни рўзасини тутиш ва Аллоҳга яқин бўлиш билан улуғлаб қўйиши мумкин,– дедилар. Бу гап очиқ ва тўғридир. Яъни, мўъмин кофирларнинг байрамларида шу байрамга тааллуқли бирон ишни қилиш учун қўл урмайди. Ҳаёти ва кунлари одатдаги кунлар каби ўтади. Бошқа кунларда тирикчилиги учун нималар қилган бўлса ўша ишлар билан банд бўлиб, кофирларнинг байрамларига эътибор бермайди.  

Бу – қоида бўлиб, барча мусулмонларнинг ҳаёти бутунлай оддийлигича ўтиши керак.

Кофирларнинг бу ишларини рад этиш ва таъқиқлашни ҳамда унинг далилларини, иншааллоҳ, келгусида батафсил айтиб ўтамиз.

Биз душман бўлишимиз керак бўлган кофирларни Аллоҳ таоло кўпгина оятларда баён қилган. Шуларнинг баъзилари қуйидагилардир:

﴿إِنَّ الْكَافِرِينَ كَانُوا لَكُمْ عَدُوًّا مُبِينًا﴾

«Чунки кофирлар сизларга очиқ душман бўлган кимсалардир» (Нисо: 101);

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا عَدُوِّي وَعَدُوَّكُمْ أَوْلِيَاءَ﴾

«Эй мўминлар, Менинг душманим ва сизларнинг душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар!» (Мумтаҳана: 1);

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى أَوْلِيَاءَ﴾

«Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз!» (Моида: 51).  

Шунингдек, Аллоҳ таоло уларни «Шайтон ҳизби (гуруҳи)», «Тоғут дўстлари» ва бошқа номлар билан атади ва танитди.

3 – Байрам қиладиган одамларнинг гуруҳлари

Биз Қуръон ва суннатда келган далилларга таяниб кофирларга байрамлари ва бошқа ишларидаги менгзаганлари сабабли одамларни икки гуруҳга айиришимиз мумкин:

Биринчи гуруҳ: китоб аҳллари – яҳудий ва насронийлар.

Иккинчи гуруҳ: ажамлар.

Биз буларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларидан олишимиз мумкин:

««Ўзингизда илгари яшаб ўтган (халқ)лар йўлидан айнан юриб борасизлар. Ҳатто улар калтакесак инига кирган бўлса, сизлар ҳам кирасизлар». Саҳобалар: (Улар) Яҳудий ва насронийларми?,– деб савол беришганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бўлмаса кимлар?!»– деб жавоб бердилар» (Абу Саид разияллоҳу анҳу ривояти. Имом Бухорий 3456; Имом Муслим 2669; Имом Аҳмад 10649);

««Умматим ўзидан аввалги халқлар йўлига қаричма–қарич ва газма–газ эргашмагунича Қиёмат қоим бўлмайди»– дедилар. Саҳобалар: Форс ва Румликларгами?,– деб савол беришганида: «Улардан бошқа ким ҳам бор?!»– дедилар» (Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривояти. Имом Бухорий 6888) ёки шу маънода гап айтдилар.

Биринчи ҳадисдан китоб аҳлларининг яҳудий ва насронийлар экани, форс ва румликлар сўзидан эса ажамлар назарда тутилгани тушунилмоқда. Буларнинг барчаси бизлар менгзашимиз ёки байрамларида иштирок этишимиз таъқиқланган халқлар бўлиб, улар қаторига аъробийлар ҳам қўшилади ва тобеъ бўлади.

4 – Кофирларга менгзаш таъқиқи барча мушрик ва кофирларни ўз ичига олади

 Бизга шу нарса маълум бўлдики, Аллоҳ таоло бизга кофирларнинг барчасига менгзашни таъқиқлади. Масаланинг асоси шудир. Шу муносабат билан бизга баъзида саволлар берилади ва унда: Аҳли китобларнинг байрамлари билан аҳли китоб бўлмаган мушрикларнинг байрамларига менгзашнинг қайси бири зарарлироқ ва уларнинг қайси бирини қаттиқроқ тарк этиб, қаттиқроқ мухолифлик қилишимиз керак?,– дейилади.        

Биз аввало шуларни айтиб, тафсилотларига киришамиз:

Китоб аҳлларининг байрамларида иштирок этиш қаттиқ таъқиқланган ва ўта зарарлидир. Аслида, ҳар икковларининг байрамлари ҳам айнидир. Биров: Улардан мақсад мушрикларгина, холос. Биз билан аҳли китоблар ўртасида бошқалари кира олмайдиган аҳкомлар бор,– деб айтмасин. Ҳолбуки бу ҳақда айрим одамлар гумон қилишади.  

Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ Янги йил байрами ҳақида алоҳида фикр билдириб шундай деган: «Бу, насронийларнинг динидан бўлиб, ҳаром қилинган қабиҳ мункарлардан ҳисобланади. Наврўз ва Сайил каби Форс байрамлари, яҳудийлар ва улардан бошқа кофирлар, ажамлар ва аъробийларнинг байрамлари ҳам шу ҳукмдадир». Яҳудийларнинг «Мағфират байрами» дея номлашган байрамлари ҳам шулар қаторидадир.

5 – Кофирларнинг байрамлари ўзларидан аввалгиларга нисбатан янги ўйлаб топилган бидъат бўлиб, динимизда барчасининг ҳукми биттадир

Кофирларнинг байрамлари янги бидъатдир. Шунинг учун ҳам сизлар Шом ва Мисрдаги насронийларнинг эски замонларда ҳозирги кунда мавжуд бўлган байрамларидан фарқли байрам ва исмлари бўлган.

Шунинг учун ҳам байрамларининг кунлари ва исмлари ҳақида қадимги насроний ва яҳудийлар билан ҳозиргилари ўртасида фарқ бор. Бунинг сабаби бидъатдан бошқа нарса эмасдир. Бидъат дарвозаси очилдими исталган ҳар бир янгилик ўйлаб топилиб, ҳаётга жорий қилинаверади. Насронийларнинг муқаддас черков секталари ўз гумонлари билан байрамларни ўйлаб топиб, ҳаётга жорий қилаверади. Натижада, ишлар чигаллашиб, номлар турайди. Лекин муҳими уларнинг барчасининг ҳукми битталигича қолаверади. Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ бу – Наврўз, Сайил ва бошқалари – ҳақида шундай дейди: «Буларнинг барчасининг ҳукми юқорида айтиб ўтганимиздек бўлиб, байрамларда кофирларга менгзамаслигимиз билан бирга уларга байрамларида шерик бўлаётган мусулмонга ёрдам ҳам берилмайди, ҳатто уни кофирларга менгзашдан қайтарилади. Кофирларнинг байрам кунларида одатдан ташқари йиғин қилган мусулмоннинг чақириғига ижобат қилинмайди».

Агар чақириқ кофирларнинг байрам кунларига тўғри келиб қолса, мусулмоннинг чақириғига ижобат қилиш вожиб бўлишига қарамай, сиз ижобат қилмайсиз. Чунки, ижобат қилишингизга монеъ бўлган иллат бор.

Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ яна шундай дейди: «Мусулмон бу байрамларда шу байрамлардан бошқа одатий кунларида бермаган совғани тақдим этса, хусусан бу совғалар билан кофирларга менгзашга ёрдам берилса, уларни қабул қилинмайди. Масалан: Янги мелодий йил кечасида ёқиш учун шамни совға қилиш».

Демак, ҳукм очиқдир. Бизнинг мақсадимиз Янги йил байрамининг қадимги байрам эканини исботлашдир.

Халқлар ва динларнинг келиб чиқиши ҳақида тадқиқот олиб борган олимлар, ҳозирги насронийлар байрам қилишаётган Янги йил байрами – бу байрам мамлакатимизда бугунги кунда бизни кўп қийнамоқда – аслида қадимий будавий байрам эканини таъкидламоқдалар. Бундан ташқари насронийлар динларининг асосчиси, аввал мисроийя динига мансуб ва айрим шарқ фалсафаларига кўнгил қўйган Полис каби мажусийлар бошқа халқлар динига эргашгач, ушбу қадимги будавий байрамни кўчириб, уни ўз байрамлари қилиб олдилар. Аслида, бизнинг динимизда асоси бўлиши у ёқда турсин, насроний динида ҳам бу байрамнинг асоси йўқдир. Мавзу чўзилиб кетмаса эди, мен насроний тадқиқотчиларнинг бу борада айтган гапларини ҳам эслатиб ўтар эдим.  

6 – Мусулмоннинг, кофирларга менгзашлари учун фойдаланадиган нарсаларни мусулмонларга сотишининг ҳаромлиги

Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ масаланинг байрамнинг «макон теграси» ёки «замон теграси» дея аталган фуруъотларига тааллуқли аҳкомларни ҳам айтиб ўтган. Масалан, у: «Мусулмон, мусулмонларга байрамларида кофирларга ўхшашларига ёрдамчи бўладиган пишириқ, кийим ва бошқа нарсаларни сотиши мумкин эмас»– дейди.

Биз далилларни бутунисига текшириб чиқмоқчи бўлсакда, лекин, бу мавзуга кириш учун дарича излаймиз. Яъни, айрим мусулмонларга кофирларга менгзаш ёки уларнинг байрамларида йиғилиш учун фойдаланишадиган пишириқ ёки кийим ёхуд бошқа нарсаларни сотиш ҳаромдир. Шундай экан, ушбу байрамлар билан табриклаш учун табрикнома (откритка)лар сотишнинг ҳукми нима бўлади?! Бу байрамларда бевосита ўртоқ ёки иштирокчи бўлиб, иштирок этаётган ва ёлғон нарсаларга гувоҳ бўлаётган одамнинг ҳукми–чи?!

Шубҳасиз, бу ҳам ҳаромдир. Мусулмоннинг шароб тайёрлайдиган одамга узум сотиши, зино ёки бесоқолбозлик ёхуд бошқа гуноҳга восита бўладиган ишлар учун мулкини ижарага бериши ҳаром бўлганидек, гуноҳга олиб борадиган восита бўлгани боис табрикномаларни сотиш ҳаром қилинган экан, гуноҳнинг ўзини қилиш қаттиқ ҳаромдир.

Биз кундалик ҳаётимиз ҳақида бир тўхталмоқчимиз: Айтингларчи, ҳақиқатан биз кофирларнинг байрамларида йиғинларга ёки уларни улуғлашга олиб борадиган воситаларни сотаяпмизми ёки йўқми? Аччиқ бўлсада айтишим керак: Сотаяпмиз! Бу мункар иш ҳар тарафга ёйилди ва жамиятимизга ўрнашди. Бу, кофирларнинг байрамларида бевосита иштирок этиш ёки ҳозир бўлишдан фарқли масъаладир.

Гуноҳга восита бўладиган нарсалардан бири савдо дўконлари хусусан марказий бозорларда жойлашганларидир. Бу шу ерда – Жиддада очиқ кўринмоқда. Мазкур дўконлардан кофирлар бир–бирларига тақдим этиб табриклашадиган табрикномалар сотилмоқда. Мана бу ўнта нусха Жидда шаҳрида сотилгани ҳақидаги чиптаси билан бирга (қўлимиздадир). Буларни танланар экан хотин–қиз ва ҳаёсиз суратлари бўлгани олинмади. Шундай бўлсада, буларни бирлаштирадиган умумий жиҳатлари уларда черков ва хоч (крест)нинг акс эттирилганидир. Бу – бу байрамлар кофирларнинг диний анъаналаридан бири эканига яққол далилдир. Шунга қарамай бу табрикномалар мусулмонларнинг дўконларида сотилмоқда! Бундай қилиш жоиз эмас. Бу, қайтарилиши керак бўлган катта мункардир.

Агар ҳисоботларга диққат билан назар ташласангиз бу мамалкатга кираётган ва сотилаётган табрикнома ва арчалар сонини яхши билиб оласиз. Биз сизларга Ташқи Савдо Ҳисоботидан иқтибослар келтирамиз. Бу ҳисобот Давлат Молия Вазирлиги қошидаги Умумий Ҳисоботлар бўлимининг расмий нашри бўлиб, мазкур моллар 9705 рақами билан белгиланган. Агар китобчани қўлингизга олиб 9705 рақамига боқсангиз, ёнига янги йил байрами ва сайилларга тааллуқли нарсалар, арча, саҳналарида илонлар билан чиқишлар қиладиган сеҳргарлар ишлатадиган молларнинг исми туради. Булар ичидаги энг аҳамиятли маҳсулот – Янги йил ва унинг дарахтларига тааллуқли моллардир.

1985 мелодий йилда .. Ҳа, афсуски, бизнинг ҳижрий тарихимиз истеъмолдан чиқарилди. Талайгина идораларнинг тарихлари мелодий йил билан ифодаланмоқда. Бу ҳам худди байрамларида менгзаш ва иштирок этиш каби кофирларга ўхшашнинг бир туридир. Иншааллоҳ, қуйида келтирадиган далилларимизнинг барчаси бу ишларнинг ҳаром эканини кўрсатади. Кофирларнинг ойлари ва йилларини истеъмол қилиш ҳам уларга менгзаш ҳисобланиб, улар кундалик ҳаётимизнинг ҳақиқатларидан бирига айланди.

Хуллас, 1985 йили хориждан келтирилган мазкур молларнинг баҳоси 1 589 233 риял эди. Бу табрикномалар бозорларда 4 риялдан сотилмоқда. Биз уни кўтарасига икки риялдан бир миллион рияллик сотилди деб фараз қилсак, ўлкамизга олиб кирилган табрикномалар сони 500 000 дона бўлади. Бу 1985 йилдаги ҳисобот. 1986 йилга келиб бу рақам 2 299127 риялга, 1987 йили 3 012 931 риялга, 1989 йилда 2 763 030 риялга, 1990 йилда 1 848 000 риялга кўтарилди. Маълумингизким, 1991 йилнинг биринчи чорагида (Кўрфаз уруши) сабабли минтақамизда танглик бўлди. Ўша пайтда ўлкамизга кофирлар кўплаб кела бошладилар ва сонлари бир миллионга етди. Уларга журналистлар армиясини, ишбилармонларни ва тангликка тааллуқли ишлар билан шуғулланувчи мутахассисларни  ҳам қўшсангиз, сонлари яна ҳам ортиб кетади. Ташқи Савдо ҳисоботида ўша йилги маълумотлар ўрин олмаган. У даврдаги ҳисоботнинг на ўзи ва на асари бор. Балки хориждан келтирилган мазкур молларнинг сони ҳаддан зиёд ортгани туфайли мутасаддилар ҳисоботга қайд этишни хоҳлашмагандир ёки бунинг биз билмаган бошқа сабаблари ҳам бордир. Бироқ ундан бир йил олдинги 1990 йилнинг биринчи чорагида 9705 рақамли маҳсулотлардан 252 202 рияллик мол олиб кирилган.

Табрикномалар турли давлатлардан олиб кирилади. Маълумингизким, насронийлар Ғарб давлатининг фуқаролари бўлсаларда, Шарқда ҳам насронийлар бор. 1989 йилги ҳисоботларга кўра Америка Қўшма Штатларидек давлат қиймати 2 003 212 рияллик табрикномалар сотган. 1990 йилги ҳисоботларда эса АҚШдан сотиш учун юборилган табрикнома ва бошқа маҳсулотлар қиймати 3 321 680 риялга етган. Яъни, аввалги йилдагига қараганда 1 318 468 риялга кўпайган. Бу (Кўрфаз уруши) танглиги замонида мамлакатимиздаги кофирлар сонининг ошганини кўрсатади. 1991 йилнинг биринчи чорагида эса ўлкамизга фақатгина АҚШдан келтирилган табрикномалар қиймати 433 746 риял бўлса, ўша давр ичидаги Олмониядан келтирилган табиркномалар қиймати 103 285 риялдир.

Энг аламли ва ачинарлиси шуки, мазкур табрикномаларнинг айримлари кўрфаз давлатларида босилиб, ўша ердан олиб кирилмоқда. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ! Мусулмонлар хочлар тасвирланган табрикномаларни босиб, сотишмоқда. Буларнинг энг ёмони эса биз – тавҳид ўлкасида жойлашган муқаддас шаҳарлар аҳолиси, бу табрикномаларни сотиб олмоқдамиз ва уларнинг шунча сонини киришига имконият яратмоқдамиз. Бу, шубҳасиз, бозорларга олиб келинган табрикномаларнинг даромадлари кўпаяётганидан даракдир. Ҳатто мен Жиддадаги босмахоналарда мавсум келиши билан мазкур табрикномалар босилган бўлса керак деб ўйлайман. Чунки, табрикномалар сони кўпдир. Агар сон кўп бўлса босишнинг таннархи анчагина арзон бўлиб, икки риялга олиб келиш ўрнига бир неча тийинга босиш даромадли ҳисобланади. Мамлакат ичкарисида босилган табрикномалар сони юқоридаги ҳисоботларда жой олмаган. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ! Аллоҳ бизга вакилдир ва қандай яхши Вакилдир!

7 – Кофирларнинг байрамларида иштирок этиш ҳукмининг далиллари

Биз бу ҳақдаги ҳақиқатларни ҳамда уларнинг аҳкомлари ва баъзи далилларини баён қилиб ўтамиз. Буни баён қилар экан Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳнинг йўлидан юраман.

Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ кофирларнинг байрамларида иштирок этиш аҳкомларининг далилларини икки қисм: умумий ва муфассал қисмларга айирди.

Кофирларни дўст тутиш ва уларга менгзаш таъқиқи

Бу мавзудаги умумий далилларнинг биринчиси: Аллоҳ таоло бизга кофирларни дўст тутиш ва уларга ўхшашни таъқиқлади. Бу масала дўст тутиш ичига киради. Шу боис у, эътиқоднинг бир бўлагидир. Унга иймон келтириш ёки тасдиқлаш ёхуд унинг ўтказилишига рози бўлиш кофирларнинг эътиқодларига, уларнинг бошқа эътиқодлари каби куфрнинг зарурат эканига рози бўлиш, демакдир. Бу – дўст кўриш ва менгзаш ичига киради ва бунинг, бизга оятлар баён қилиб берганидек, саноқсиз далиллари бор. Аллоҳ таоло айтди:

﴿إِنَّ الْكَافِرِينَ كَانُوا لَكُمْ عَدُوًّا مُبِينًا﴾

«Чунки кофирлар сизларга очиқ душман бўлган кимсалардир» (Нисо: 101);

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا عَدُوِّي وَعَدُوَّكُمْ أَوْلِيَاءَ﴾

«Эй мўминлар, Менинг душманим ва сизларнинг душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар!» (Мумтаҳана: 1);

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى أَوْلِيَاءَ﴾

«Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз!» (Моида: 51). Ва бошқалар.

Кофирларнинг байрамларида иштирок этиш ва буни мусулмонларнинг байрам қилиб олишлари, кофирларни дўст қилиб олиш, демакдир. Бу байрамларнинг ҳам шайтоннинг гуруҳи ва дўстларининг ва Аллоҳнинг гуруҳи ва дўстларининг байрами бўлиши далилларга зиддир. Балки Аллоҳ таолонинг кўнгилларни фитратлаган «мухолифлардан нафратланиш»га ҳам терсдир. Ҳолбуки, динингда сенга мухолиф бўлган одамдек қаттиқроқ мухолифинг бўлмайди.

Сизларга воқеъдан бир мисол келтирмоқчиман: Футболчиларга қаранг. Майдонга ҳар икки жамоа ҳам бир хил ёрлиқ ва бир хил кийимда тушишлари мумкинми? Мумкин эмас. Нега?! Чунки уларнинг ҳар иккиси бир–бирига қарши ўйнаётган рақиб жамоалардир. Ахир дунёда мўъмин ва кофирларнинг адовати каби қаттиқроқ адоват борми?!

Мўъмин ва кофирлар каби бир–биридан қаттиқ нафратланиши, узоқлашиши ва бир–бирини тарк қилиши керак бўлган бошқа душман борми?!

Тўғри Йўлда юрганлар билан Аллоҳ тарафидан ғазаб қилинган ва адашган кимсалар ўртасида бирон яқинлик ёки нисбийлик борми?!

Жаннатга етаклайдиган кимсалар билан, жаҳаннамга етаклайдиган кимсалар, тақводорлар билан фосиқлар ўртасида яқинлик ёки тенглик борми?!

Йўқ, ҳеч қачон тенглик ва яқинлик бўлмайди.

Демак, Аллоҳ таоло буни одамларнинг табиатига жойлаган ва уларни шундай табиатлаган.

Коммунизмга қарши курашаётган давлатда бирон киши коммунистлар кийимини кийса ёки коммунистик шиорларни кўтариб чиқса ё урадилар ёки жазолайдилар!  Европа ёки Америкада бирон киши нацистлар байрамини ўтказа олмайди, кўчаларда уларнинг белгиларини боғлаб ёки тақиб юра олмайди. Чунки нацизм уларнинг тасаввурида душман ҳисобланади. Субҳоналлоҳ! Диндаги адоват қандай бўлиши керак?!

Аллоҳ таоло бизларни бунга буюрди. Бу – мўъминлар билан кофирлар ўртасида бўлиши керак бўлган икки фарқдир.

Байрамларнинг бидъатлиги

Умумий далилларнинг иккинчи манбаи – уларнинг бидъат эканидир. У байрамларда иштирок этиш – бидъатдир. На Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва на саҳобалар ва на фазилатли асрларда яшаган мусулмонлар ушбу бидъат байрамларда ҳозир бўлдилар ва унинг бирон шаклига ўртоқ бўлдилар. Балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бизнинг ишимиз бўлмаган ишни қилса у (иши қабул қилинмай ўзига) қайтарилгандир»– дедилар (Оиша разияллоҳу анҳо ривояти. Имом Бухорий 2550; Имом Муслим 1718). Бу байрамлар катта бидъатлар бўлиб, кофирларга ўхшаш ва уларни дўст тутиш билан дин ниқоби остида янги ўйлаб топилган бидъатлар қаторига киради.  

Агар Ислом динига мансуб бўлган шиалар ёки хаворижлар ёхуд тасаввуф аҳли бирон байрам ўтказса, бизнинг уларда иштирок этишимиз зарурми?! Модомики улар Ислом аҳли ичидан дин ниқоби остида бу янгиликларни ўйлаб топишган экан, иштирок этишимиз жоиз эмас. Шундай экан, бутунлай кофир, бидъати ашаддий, таъқиқи ҳам ўта қаттиқ бўлган байрамларда иштирок этиш ҳақида нима дейсиз?!

Бу икки манбаъ асосий ва умумий манбаъ бўлиб, уларнинг ҳар иккисининг ҳам кўплаб муфассал далиллари борки, бу ерда уларни батафсил айтиш имкони бўлмагани боис, улардан огоҳлантириш учун қисқача тўхталиб ўтамиз.

Мусулмонлардаги асос мушрикларга мухолиф бўлишдир

Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ гарчи биз мусулмонлар ўз динимизда қилаётган бўлсакда, умумий далиллар ичидан шариатимиз ичида ҳам мухолифлик келганини эслатиб ўтди. Масалан, биз динимизда Аллоҳ учун намоз ўқиймиз, Аллоҳдан бошқаси учун намоз ўқимаймиз ва сажда қилмаймиз. Шундай бўлсада, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Амр ибн Абса разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда: «Қуёш кўтарилаётган ва ботаётган маҳаллари намоз ўқишни таъқиқладилар» (Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳудан ривоят қилди. Имом Бухорий 556; Имом Муслим 826). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунинг сабабини икки нарсага боғладилар:

Биринчиси: қуёш шайтоннинг икки шоҳи ўртасидан балқади;

Иккинчиси: Ўша маҳал кофирлар қуёшга сажда қилишади.

Қаранглар, кофирлар қуёшга сажда қилишаётган пайтда биз Аллоҳга сажда қиламиз. Лекин замон уларнинг ибодат маҳалига тўғри келаяпти, холос. Ҳолбуки, уларнинг тангрилари бизникидан фарқлидир. Шундай бўлсада ўша пайтда ибодат қилишимиз таъқиқланди. Бу ундан бошқа нарсаларда қаттиқ таъқиқ, қаттиқ мухолифлик ва қаттиқ дашномнинг далилидир.

Кофирларга мухолиф бўлиш ҳақидаги далиллар жуда ҳам кўп. Масалан, бизга рамазон ойида ифторни эрта – кечиктирмай қилиш буюрилган. Чунки китоб аҳли оғизларини кеч очадилар. Биров: Мен мусулмонман. Рўзамни Аллоҳ учун тутганман. Шундай экан менинг Аллоҳдан бошқаси учун рўза тутган одам билан ишим нима. Шунинг учун ифторимни кеч қилсам бўлаверади,– деса биз унга: Йўқ, (ифторингни кеч қилмайсан)!,– деймиз. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга китоб аҳлига ўхшаб қолмаслигимиз учун буни таъқиқлаганлар.

Шундай экан, китоб аҳлларига ибодатлари ёки амалларидан бирида қандай ўртоқ бўлиш мумкин. Шубҳасиз, бундай ўртоқлик ҳаромдир.

Оташпарастларга мухолиф бўлиш ҳақидаги умумий далиллар ҳам худди шундайдир. Масалан: соқолларни ёппа қўйиш, мўйлабни қисқартириш ва бундан бошқа, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларини айтишга сабаб бўлган ишларда:

«Мушрикларга хилоф иш қилингиз!» (Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривояти: Имом Бухорий 5553; Имом Муслим 259; Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривояти, Имом Муслим 260).

«Оташпарастларга хилоф иш қилингиз!» (Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривояти: Имом Бухорий 5553; Имом Муслим 259; Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривояти, Имом Муслим 260).  

«Яҳудийларга хилоф иш қилингиз!» (Шаддод ибн Авс разияллоҳу анҳу ривояти: Абу Довуд 652; Ибн Ҳиббон 2186).

Ушбу далилларнинг барчаси динимиз ва ибодатимизнинг бир парчаси бўлган ёки айрим одамлар қилаётган иш ва одатларни қилишимиз ва уларга бу ишларда менгзашимизни ҳаром қилиб, ғайри динларга мухолиф бўлишимизни динимиз асосларидан бири қилиб қўйди. Бу фармон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «хилоф иш қилинглар!» ҳадисидан келиб чиқмоқда.

Демак, қоида – сиз (ғайри динларга) мухолиф бўлишингиз керак. Бу ҳақда ҳам далиллар кўп бўлиб, уларни айтиб ўтишга ҳозир имконимиз йўқ.

8 – Кофирларнинг байрамларида иштирок этиш ҳукми ҳақида муфассал далиллар

(Раҳмоннинг суюкли бандалари) ёлғон гувоҳлик бермаслар

Аллоҳ таоло Раҳмоннинг суюкли мўъмин бандаларини Фурқон сурасининг охирида чиройли тавсифлаган ва жумладан шундай деган:

﴿وَالَّذِينَ لَا يَشْهَدُونَ الزُّورَ وَإِذَا مَرُّوا بِاللَّغْوِ مَرُّوا كِرَامًا﴾

«Улар (яъни Раҳмоннинг суюкли бандалари) ёлғон гувоҳлик бермаслар ва лағв (беҳуда сўз ё амал) олдидан ўтган вақтларида, олижаноблик билан (яъни ундан юз ўгирган ҳолларида) ўтурлар» (Фурқон: 72).

Уламо ва муфассирлар «ад–Дуррул Мансур» китобида Мужоҳид, Заҳҳок, Икрима ва бошқа тобиинлардан нақл қилишганидек, «ёлғон гувоҳлик»дан мақсад мушрикларнинг байрамлари бўлиб, мўъминлар мушрикларнинг байрамларида иштирок этмайдилар, дея тафсир қилганлар. Шубҳасиз, бу оятнинг маъноси шунгагина чекланган эмас. Ундан мақсад, иштирок этишдир. Иштирок этишнинг тўғри маъноси эса, байрам ўтказилаётган жойда ҳозир бўлишдир. Зеро ҳар биримиз: жанозада иштирок этган ёки Арафот куни иштирок этган, деймиз. Демак, иштирок этганлар – ҳозир бўлганлардир.

Уламолар «Улар (яъни Раҳмоннинг суюкли бандалари) ёлғон гувоҳлик бермаслар» оятини ҳақиқий маънодаги ёлғондан гувоҳлик беришнинг намунаси қилдилар. Яъни, мўъмин ғайри динларнинг байрамлари, байрам ва сайиллари ўтказиладиган маконларда иштирок ҳам этмайди, ҳозир ҳам бўлмайди. Буни уламоларнинг кўпи очиқ айтиб ўтган.

Мусулмонларнинг иккитагина байрамлари бор.

Суннатда бунга далолат қилган кўплаб ҳадислар мавжуд. Улардан бири Анас разияллоҳу анҳу ривоят қилган ушбу ҳадисдир: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида (Рум ва Форс) халқлар(и) каби барча халқларнинг ўз байрамлари бўлганидек, мадиналикларнинг иккита байрамлари бор эди. Улар бу кунларда байрам қилишарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу икки кун қандай кун?»– деб савол бердилар. Мадиналиклар: Биз жоҳилият даврида бу кунлари байрам қилар эдик,– деб жавоб беришди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло сизларга бу икки кунни улардан кўра яхшироқ Қурбон ва Рўза ҳайитларига алиштирди»– дедилар» (Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривояти: Абу Довуд 1134; Насоий 3/179. Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ: Бу ҳадиснинг санади Имом Муслим шартига кўрадир, деди).

«Бу ҳадис шуни ифодаламоқда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мазкур икки жоҳилий байрамга рози бўлмадилар ва мадиналикларни у кунлари бўлиб ўтадиган одатдаги шоду хуррамликларига йўл бермадилар». Балки уларнинг ўрнига бадал бўлган кунларни кўрсатиб бердилар: «Аллоҳ таоло сизларга бу икки кунни улардан кўра яхшироқ Қурбон ва Рўза ҳайитларига алиштирди». Бадал, ўрнига келган кунларни қабул қилиши мумкинми? Бадал ва бадал ўрнига келган нарса ҳеч қачон жам бўлмайди!

Демак, бадални унинг ўрнига қўйилиши ва мушриклар байрам қиладиган бирон кунда байрам қилмаслик керак. Бундаги маънолар очиқ–ойдиндир.

Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ «Иқтизоус Сиротул Мустақийм» китобида бунга илова қилиб шуни ёзади: «Бундан ташқари, бу икки жоҳилий байрам Ислом дини ичида йўқ бўлиб кетди. Унинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва хулафойи рошидинлар даврида асари ҳам қолмади. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кунлари шодланишларини таъқиқламасалар эди, одатларида қолганидек қувонишаверар эди».

Шу ерда Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ воқеъликдан мисол келтиради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Аб Бакр, Умар, Усмон ва Алий разияллоҳу анҳумлар замонида бу байрам қолмади. Ҳатто кўплаб мусулмонлар бу икки байрамнинг қачон байрам қилинадиган кунларини ҳам билишмас эди. Бу – шариатнинг мазкур байрамларни илдизи билан йўқ қилгани ва унинг ўзи тугул, асари ҳам қолмаганига ҳужжатдир.

Агар жоҳилий байрамларга, улардаги шодиёналарга ва қувончларга хотин–қизлар, болалар ва содиқ бўлишига қарамай вақти бўш бўлганларнинг нафси шавқли бўлса, Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтиб ўтганидек, таъқиқ ҳам қаттиқ ва ғализ бўлади. Ҳолбуки, бугунги кунда байрамларни «севадиган», ҳар ойда дам олиш кунлари ёки байрамлар бўлишини умид қилган бўш одамлар, тақинчоқ ва шодиёналарни талаб қиладиган хотин–қиз ва болаларнинг сони ҳам оз эмас.

Ўша икки куннинг қолишига сабаблар бўлсада, уларнинг илдизи қуриб, асари ҳам қолмади.

Бу мухолиф ва монеъ бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва асҳобларининг кучли иродасига ҳамда гўяндалик каби баъзи жоҳилий одатлар қолишига қарамай у байрамларнинг жоиз эмаслигини нақадар тўғри тушунган эканликларига далолат қилади. Ҳа, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилга олган баъзи жоҳилий одатлар қолган бўлсада, у байрамлар бутунлай йўқ бўлиб кетди.

Сизлардан бирингиз: Жоҳилият байрамлари йўқ бўлиб кетган бўлса, аҳли китобларнинг байрамларини ўтказишларига шаръан рози бўлишимиз керак. Улар зиммийлик қонунлари остига кирар эканлар, динларига рози бўламиз. Байрамларини ўтказишлари динларининг бир парчасидир,– дейиши мумкин. Дўстлар, бу шубҳани рўзнома, радио ойнаи жаҳон ва бошқа ахборот воситаларидан ҳам эшитишингиз мумкин. Чунки, байрам келиши биланоқ Аллоҳ раҳм қилганларидан бошқа барча ахборот воситалари ушбу кунни нишонлайди. Улар ичида айримлари файласуфона гапириб, қилган ишларини оқлаш учун: Бу байрамларга уларнинг динларига рози бўлинган пайтда рози бўлинади. Ислом дини китоб аҳлини ҳурмат қилади,– дейиши мумкин. Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ бундай инсонларга қаттиқ раддия билан жавоб берган: «Биз рози бўлган аҳли китобларнинг байрамлари ҳақидаги таъқиқ, бизлар рози бўлмаган жоҳилият байрамлари ҳақидаги таъқиқдан кўра қаттиқроқдир. Чунки Ислом уммати яҳудий ва насронийларга менгзашдан қайтарилган ва айрим мусулмонлар жоҳилий байрамлардан фарқли ўлароқ бу таъқиқларни қилишларидан дарак берилган. Уни қилиш ҳам мўъминларнинг жонлари умумий суратда ҳурмат қилинадиган замона охирида рўй беради. «Қиёмат яқинлашган пайтда Умматимдан бир гуруҳи мушрикларга қўшилиб кетади. Ҳатто давслик аёлларнинг думбалари Зул–Халаса (бутига ибодат қилиш учун шошилиб юрганларидан) қимирлаб кетади» (Думбаларни ташбиҳ қилинганига қаранг!). Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Мадинага келган пайтларидаги мадиналикларнинг байрамлари ҳеч қачон қайтиб келмайди. Воқеъда бўлиб турган, эслатилган ва фитна бўлган нарса таъқиқининг қаттиқлигида шубҳа йўқдир. Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ: «Унчалар қаттиқ бўлмасада жоҳилий байрамлар кабидир. Энг камида аҳли китобларнинг байрамлари жоҳилият аҳлининг байрамлари кабидир»– деди.  

Демак, қилувчиси мавжуд бўлган ёмонликнинг қилувчиси бўлмаган ёки қилишга кучи етмайдиган ёмонликдан кўра одамларга зарар бериш хатари кучлидир.

Далил келтириш сабаби шуки, қиладиган одами бўлган ёмонликнинг омили бошқа ёмонликдан кўра кучлироқ бўлади. Ҳозирги кунда бу ёмонликнинг бошқа омили ҳам пайдо бўлди. У иштирок этиш учун муҳим ва катта омиллардан биридир. У – «кофирлар гуноҳлари кўпайиши учун Аллоҳ таоло тарафидан мусулмонлар устидан ғолиб қилиниб, мусулмонлар тупроғида ҳукм юритишларидир. Агар Аллоҳ имкон бермаса улар бизга ғолиб бўла олишмас эди. Ҳолбуки, улар маданиятли ва ривожланган давлатлардан бири бўлиб, дунё халқлари жумладан, афсус қилсакда, мусулмонлар ҳам уларга эргашмоқдалар».

Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ аҳли китобларнинг жизъя мажбурияти юкланган зиммийлик замонида Шом вилоятида турганларида юқоридаги гапларни айтди. Араб ярим оролида эса иккита дин жам бўла олмайди. Аллоҳ таоло уни Ўз ҳифзу ҳимоясида асрасин! Араб ярим оролида аҳли китобларнинг яшаши мумкин эмас. Бу ерда яшаётган зиммийлар ҳам хору хўр бўлиб, уларнинг бу ерда қолишлари учун нафрат ўта қаттиқ бўлиши керак.

Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ «Иқтизоус Сиротил Мустақийм» ва «Фатаава» китобларида хотин–қиз ва болаларни бир неча жойда қаламга олиб: «Хотин–қизлар, болалар, жоҳиллар ва ишсизлар аҳли китобларнинг байрамлари билан қувонадилар» деган бўлса, иллатлар кўпайган бугунги кунда улар ҳақида нима дейишингиз мумкин?!

Демак, инкор қаттиқ ва кўп бўлиши керак. Акси тақдирда ёмон оқибатлар юзага келиши ва куфрга олиб бориши мумкин. Аллоҳ таолодан қуйида келтиражагимиз оқибатлардан офият ва афв тилаймиз.

Кофирларнинг байрамлари ўтказиладиган жойда қилишга аталган назрга вафо қилмаслик

Бунинг далиллари:

Собит ибн Заҳҳок разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Биров Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонида Бувонада туя сўйишни назр қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У ерда жоҳилият бутларидан биронтаси бормиди?»– деб савол бердилар. Саҳобалар: Йўқ, дейишгач: «У ерда уларнинг байрамлари ўтказилар эдими?»– деб сўрадилар. Саҳобалар: Йўқ,– дейишгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бас, назрингга вафо қил! Чунки Аллоҳга осий бўлишда ва одамзод кучи етмайдиган ишларда назр қилинмайди!»– дедилар» (Абу Довуд 3313). Бу ҳадис саҳиҳ бўлиб, унинг асли икки «Саҳиҳ» ҳадислар девонидадир. Ҳадис ўз лафзи билан Шайхулислом айтганидек икки «Саҳиҳ» шартига кўрадир. Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳ «Тавҳид мавзуси» номли китобида «Аллоҳ учун Аллоҳдан бошқасига (ҳайвон) бўғизланган жойда қурбонлик сўйилмайди» номи билан алоҳида боб айирган.

Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ бошқа ривоятларни ҳам нақл қилгач шундай дейди: «Бу шуни англатмоқда: назр қилаётган ушбу одам чорва молларидан ё қўйни ёки туяни назр қилмоқчи бўлди. У сўймоқчи бўлган ва ҳозирги кунда Янбуга яқин жойда жойлашган Бувона деган жой ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки муаммони: У ерда фалон ва фалон ишлар бўлганми?,– деб сўрадилар. Бу – кофирларнинг байрамгоҳлари ва бутлари жойлашган жойларда жонлиқ сўйишнинг бир неча жиҳатдан Аллоҳ таолога осийлик эканига далолат қилади:

Биринчи жиҳат: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бас, назрингга вафо қил!»– дедилар. Бу ерда «фа» ҳарфи нима учун истеъмол қилинган? Бу ерда (ҳадиснинг арабча матнидаги «Бас» маъносини англатган) «фа» ҳарфи таъқибни ифодалайди. Яъни, ҳукм шунга кўра келмоқда: Агар бирон ҳаром бўлмаса назрингга вафо қил! Акси тақдирда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Назрингга вафо қилма» деган бўлар эдилар.

Иккинчи жиҳат: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга осий бўлишда назр қилиш йўқдир»– дедилар. Бунинг маъноси: Агар у ерда ҳаромни тақозо қиладиган бирон нарса бўлса назр қилиш жоиз эмас, демакдир.

Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у одамга гўё: Агар бирон монеълик ёки ҳаромни тақозо қиладиган нарса ёхуд гуноҳга айлантирадиган ҳолат бўлмаса, назрингга вафо қил!,– дедилар. Бу агар у ерда гуноҳ иш қилинган бўлса яъни жоҳилият байрамларидан биронтаси ўтказилган бўлса, ўша жойда назр қилинмаслигига далолат қилмоқда.

Учинчи жиҳат: Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтди: «Агар байрамгоҳда жонлиқ сўйиш жоиз бўлса эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуф чалишни назр қилган аёлга рухсат берганидек назр қилган мазкур одамга назрига вафо қилишга рухсат берар, ҳатто назр қилинган маконда сўйиш вожиб бўлса фарз қилар эдилар».

Биз бу далолатнинг ўта диққатли экани ва иншааллоҳ, очиқ эканини мулоҳаза этмоқдамиз.

Агар одам ўзига фарз бўлмаган бирон ишни итоат ўлароқ қилишга назр (аҳд) қилса, унинг ҳукми фарз бўлади. Аслида, назр қилиш таъқиқланган экани ҳаммага маълум. Чунки назр – бахилдан молни чиқариб олиш, демакдир. Лекин банда назр қилса, назрига вафо қилиши фарздир.

Тўртинчи жиҳат: монеъликлар бўлмасагина банданинг назрига вафо қилиши фарз бўлади. Фарз бўлгани учун назрга вафо қилишнинг ҳукми қаттиқ бўлсада, назр қилинмаган бўлса у иш оддий мубоҳлардан бири бўлиб қолаверади.

Демак, мазкур кишининг ўша жойда назрига вафо қилиши учун тақозо ва иллат очиқ ва равшандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу очиқ ва кучли фарзга монеъ бўладиган омилни олиб келган экан, бу ўша омилнинг нақадар кучли эканига далилдир. Бу омил мавжуд экан назрни қилишга рухсат бўлмайди.

Хуллас, бирон жойда жоҳилий байрамларнинг бўлиши кучли монеъ бўлиб, назр қилган бўлсангиз ҳам бирон ишни қилишингизга ижозат бермайди. Шундай экан, ўз ихтиёри билан мушрикларнинг байрамлари ўтказиладиган жойда бирон ишни қилиш, ҳаромдир. Юқоридаги ҳадис, назрга вафо қилишга далолат қилишдан кўра кўпроқ бунга қаттиқ ишора қилмоқда.  

Мазкур ҳадисда эътиборга лойиқ бўлган бошқа мулоҳаза ҳам бор. У – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг у жойда назр қилишни мушрикларнинг байрамлари ўтказиладиган макон бўлгани учун таъқиқлашларидир. Шунинг учун ҳам, агар у жой байрам ўтказилмайдиган макон бўлса, ўша ерда жонлиқ сўйишга рухсат берардилар. Ушбу хусусиятни қасд қилиш, боқийдир. Бундан мушрикларнинг байрамлари ўтказиладиган жойни тайинлаш ҳаром экан, байрамларининг ҳукми қандай бўлиши маълум бўлади.

Яъни, у жой байрамгоҳ бўлса, у ерда бирон нарсани қилиш мумкин эмас. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонида у жойда байрам қилинмас эди. Чунки бу савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарликларининг охирги пайтлари – Видолашув ҳажжида берилган эди. У пайтда жоҳилият байрамларининг барчаси йўқ бўлган эди. Бу ердаги масала жойни белгилаш эди, холос. Шундай бўлсада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у жой ҳақида маълумот олиш учун савол бердилар. Агар: Ҳа, бу ерда жоҳилият даврида байрамлар ўтказилар эди, деган жавобни олсалар эди: «(У жойда) назрингни қилма!» деган бўлар эдилар. Шундай экан, замон, макон, кофирлар, уларнинг тўпланишлари ва ҳозир бўлишлари мавжуд экан (бу байрамларнинг) ҳукми нима бўлади?! Шубҳасиз, бу (жоҳилий байрамларда иштирок этиш)нинг қаттиқ ҳаром эканига қатъий далолат қилади. Аллоҳ бизга мададкор бўлсин!

Сўнгра Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ бошқа ҳужумни бошлайди. Бу ҳам аҳли китоблар байрамига тааллуқли муҳим нарсадир. Агар ҳадисдаги дашном ва таъқиқ жоҳилият давридаги инсонларнинг байрамлари ҳақида бўлса яҳудий ва насроний каби китоб аҳлларининг байрамлари ҳақида яна ҳам қаттиқроқ бўлади.

«Ҳар бир халқнинг ўз байрами бор ва бу, бизнинг байрамимиздир» ҳадиси

Далиллардан яна бири икки «Саҳиҳ» ҳадислар девонида Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисдир: «Абу Бакр разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига кирганида ансорлардан икки қизча ашула айтишаётган эди. Улар хонанда эмас эдилар. Абу Бакр разияллоҳу анҳу: Шайтоннинг чолғулари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдида (чалишаяптими)?»– дедилар. Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳой Абу Бакр, уларни қўйинг. Ҳар бир халқнинг ўз байрами бор ва бу, бизнинг байрамимиздир»– дедилар» (Имом Бухорий 909; Имом Муслим 892). Биз бу ҳадисдан нималарни оламиз?

Аввало, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Барча халқларнинг ўз байрами бор ва бу, бизнинг байрамимиз» деб айтишлари, ҳар бир халқнинг ўзига хос байрами борлигини ва у байрамлари билан бошқалардан ажралиб туришларини ифодаламоқда. Акси тақдирда ҳамманинг кунлари ва байрамлари муштарак бўлар эди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло:

﴿لِكُلٍّ جَعَلْنَا مِنْكُمْ شِرْعَةً وَمِنْهَاجًا﴾

«Сизлардан ҳар бир миллат (яъни дин) учун (алоҳида) шариат ва йўл қилиб қўйдик»– дейди (Моида: 48).  Шундай экан бизнинг шариатимиз, қибламиз, ибодатимиз, намозимиз, рўзамиз, шунингдек байрамимиз аҳли китобларнинг шариати, қибласи, ибодати, намози, рўзаси ва байрамидан ажралиб туради. На улар бизнинг қибламиз, ибодатимиз ва рўзамизга эргашадилар ва на биз уларнинг қиблалари, рўзалари ва на байрамларига эргашамиз.

Демак барча халқ, миллат ва диннинг ўз байрами бор ва бизнинг ҳам ўз байрамимиз бор. Бизнинг байрамларимизга на улар шерик бўладилар ва на биз уларнинг байрамларига шерик бўламиз. 

Иккинчидан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Бу, бизнинг байрамимиз» дейишлари хосликни ифодалайди. Яъни, бизнинг бундан бошқа байрамимиз йўқ. Бундан мақсад ўша кунгина эмас. Балки, улар икки кундир. Улар айни жинсдандир. Яъни, бизнинг машруъ байрамимиздан бошқа байрамимиз йўқдир. Бу икки кунимиз бўлиб, улардан бошқа байрамимиз йўқ эканига далолат қилмоқда. Ҳатто биз мусулмонлар кофирларнинг биронтасига ўхшамаган Давлатнинг Таъсис куни ёки Озодлик куни, ёхуд Мустақиллик куни каби байрамларни «ихтиро» қилиб олишимиз жоиз эмасдир. Шундай экан, биз қандай қилиб кофирларнинг байрамларини байрам, анъаналарини анъана қилиб оламиз?! Ахир бунинг катта гуноҳ ва қаттиқ ҳаром эканида шубҳа йўқ–ку!

Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтади: «Байрам кунларимизда қизчаларнинг ашула айтишларига рухсат бериш, уларнинг ўйнашларига ижозатни ифодалайди. Чунки у кун ва у кундаги ўйин–кулгулар биз учун хос бўлиб, кофирларнинг байрамларига ўтиб кетмаслиги керак.

Демак, кофирларнинг байрамларида ўйнашга рухсат йўқ. Чунки икки қизча бизнинг байрамимизда дуф чалиб ашула айтишар эди. Агар кофирларнинг байрамларида шундай қилишмоқчи бўлишса рухсат берилмас эди».  

Мусулмонларнинг кофирларнинг байрамларида Исломнинг илк кунларидан бошлаб иштирок этмаганликлари

Бунинг мисоли – ҳатто воқеъдан ҳужжат дейишимиз ҳам мумкин –: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар қилиб юборилганида яҳудийлар Араб ярим оролининг турли жойларида: Мадина ва Хайбарда, насронийлар эса Нажрон, Яман–Санъо ва бошқа жойларда яшар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ислом динини олиб келган илк дамларда яҳудийлар, насронийлар, форслар ва Араб ярим оролининг шарқи – Баҳрайнда эса оташпарастлар бор эди.

Шундай бўлсада, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратларини ўқиб тафаккур қилган одам, мусулмонлар кофирларнинг байрамларида ҳеч ҳам иштирок этмаганларини аниқ билади. Бу на саҳоба ва на тобиинлардан содир бўлди. Тарихни кўздан кечирар эканмиз мўъминларнинг рафиқалари ва фарзандларининг кофирларнинг байрамларида иштирок этганини кўрмаймиз. Чунки улар Аллоҳ таолони ва «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа ҳақиқий илоҳ йўқ)нинг маъносини, иймоннинг ғурурини яхши билишган ва ўзларининг жаннат йўли ва Тўғри Йўлда эканликларига, кофирларнинг эса куфр, залолат, лаънат ва ғазаб йўлида эканликлари, биз билан кофирлар ўртасида нисбийлик йўқ экани, уларга диний ибодатларининг биронтасида яқинлашишимиз мумкин эмаслигига қатъий ишонган УММАТ эдилар.

Шундай бўлсада, китоб аҳллари билан одатдаги савдо–сотиқ, ўлка, бозор, бино ва қўшничиликларда бирга аралашиб юриш ҳатто саломларига жавоб бериш, ўзаро танишиш ва бошқа шу каби муомалалар мавжуд эди. Уларнинг айрим аҳкомлари кейинроқ бекор қилинди ва айримлари ўз кучида қолди.  

Хуллас, китоб аҳллари мусулмонлар орасида мавжуд эди. Шундай бўлсада, мусулмонлар уларнинг байрамларида иштирок этишмаган эди. Бу – саҳоба разияллоҳу анҳумларнинг аҳли китобларнинг байрамлари уларнинг динларининг бир бўлаги бўлганини билганликлари ва бунга қатъий ишонганликларининг далилидир. Шунингдек, биз аҳли китобларга Ийсо алайҳиссалом ва Узайрга ибодат қилишлари, Тавротни бузганлари ёки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарлигини инкор этганлари, шунингдек, байрамларига рози бўла олмаймиз. Чунки бу ишларнинг барчаси, уларнинг динларининг ажралмас бўлагидир.

Бу, саҳобалар ва улардан кейингиларнинг ҳолидир. Биз буни «воқеъдан далил» деб атаймиз.

Аҳли китоблардан жума байрамимиз билан ажралиб туришимиз

Бунинг далили: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки «Саҳиҳ» ҳадислар девонида келтирилган ҳадисларида ҳафталик байрам ҳақида шундай деганлар: «Биз (замон нуқтаи назаридан умматларнинг) охиргиси, Қиёмат кунида эса биринчисимиз. Бироқ уларга биздан илгари, бизга эса улардан кейин Китоб берилди. Кейин бу (жума куни) – уларга (ҳам) Аллоҳ фарз қилган кундир. Лекин улар бу кун ҳақида ихтилоф қилдилар ва Аллоҳ таоло бизни бу кунга ҳидоят қилди. Одамлар бизга эргашадилар: яҳудийлар шанба, насронийлар эса якшанба куни (байрам қиладилар). Бизнинг (байрам кунимиз эса) жума кунидир» (Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривояти. Имом Бухорий 836; Имом Муслим 855).

Сизлар йиллик байрамни ҳафталик байрамга таққослаб кўринглар. Кўп такрорланадиган ҳафталик байрам, аҳли китобларнинг байрам айёмларига яқиндир. Шундай бўлсада Аллоҳ таоло бизни уларга мухолиф бўладиган байрам билан хослади ва бу байрам билан аҳли китоблардан афзал қилди ҳамда буни бизнинг уларга мухолиф эканимизга, Аллоҳ таоло бизни ҳидоятлаб, уларни адаштирган эканига, бизга Тўғри Йўлни кўрсатиб, уларни Тўғри Йўлдан оздирганига, жума бизники, қолган ва барчага маълум бўлган икки кун эса уларники эканига ҳужжат қилди.

Демак, бу, шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтганидек, шунга далилдир: «Агар ҳафталик байрамда шундай бўлса, йиллик байрамда мухолифлик бўлиши шарт. Ўртада ҳеч қандай фарқ йўқ. Агар бу байрам арабча ҳисоблар билан белгиланар экан, рум, қибт ёки форс ёхуд иброний ва бошқа ҳисоблар билан белгиланган ажам кофирларнинг байрамларига қандай мухолиф бўлинмайди?!».

Пайғамбарлар арабий ёки ҳижрий тақвимни ишлатишар эди

Шу ерда бошқа мавзуга ҳам эътиборни қаратишимиз керак. У ҳам бўлса мазкур байрамлар арабий ёки ҳижрий тақвимга кўра ўтказилар эди.

Араблар ҳилолнинг манзиллари (фазалари)га қараб байрамларини тайинлашар эди. Ҳатто шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтганидек «пайғамбарлар ҳам ўз умматларига шариатлар жорий қилишар ва уларнинг шариатлари ҳилолга қараб белгиланар эди». Субҳоналлоҳ!  Мен бу сатрларни ўқиганимда шайхулисломнинг чуқур билимидан ҳайратга тушган эдим. У шундай дейди: «Агар бирон пайғамбар: «Ой» ёки «Йил» деса, ҳилолга қараб тайинланган ой ва йилни назарда тутган». Файласуфлар ва издошлари ҳамда уларнинг «устозлари» бўлган қадимги собиийлар вақтларни қуёш ойларига қараб белгилашар эди. Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ шундай дейди: «Бизнинг бу тақвим ва аҳли китобларнинг ойларига риоя қилишимиз таъқиқланган. Чунки ўз ойларимиз туриб уларни тақвим қилиб олиш қаттиқ ҳаромдир. Чунки аҳли китобларнинг тақвимларида уларга хослик зиёда қилинган бўлиб, пайғамбарларнинг шариатлари у тақвимларга кўра тайинланмаган».

Шайхулислом тилга олган тақвим румий ойлардаги маълум вақтлардир. Уларни ҳозирги кунимизда Шом ва Ироқ тмонларда: ҳазирон, нисон, озар ва бошқа номлар билан истеъмол қилишса, ғарбликлар январь, февраль, март ва бошқа ойларни истеъмол қилишади.

Салафнинг кофирларнинг байрамларида иштирок этмасликка ижмоъси

Бу ерда кофирларнинг байрамларида иштирок этмаслик  масаласида муҳим далил бор. У – ижмоъ далилидир. Ижмоъ, биронта саҳоба ёки тобиин ёхуд солиҳ салаф ёда фуқаҳолардан бири кофирларнинг байрамларида иштирок этганлари ёки уларга рози бўлгани ҳақида маълумот бермади ва осор ўлароқ нақл этмади.

9 – Саҳоба ва тобиинлардан ворид бўлган осорлар

Биз кофирларнинг байрамлари ҳақида саҳоба ва тобиин разияллоҳу анҳумлардан нақл қилинган хусусан саҳобалардан ривоят қилинган осорларни эслатиб ўтамиз.

«Умарнинг шартлари»

Умар разияллоҳу анҳунинг бу мавзуда кучли қатъияти бўлган. Буларнинг энг каттаси ва машҳури аҳли китоблар устидан жорий қилган «Умарнинг шартлари» низомидир. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бу шартлар фуқаҳолар, гарчи фуруъотларда фарқли кўришлар билдирган бўлсаларда, ижмоъ қилган жорий қонунларга айланди. Лекин умумий асос шуки, фуқаҳолар «Умарнинг шартлари»ни зиммийлар муомаласида ҳужжат ва дастур қилиб олдилар. Бу – уммат олиш ва эргашишга буюрилган хулафойи рошидинларнинг суннатларидан бири эди.

Умар разияллоҳу анҳунинг зиммийларга жорий қилган шартлардан бири, уларнинг ўз байрамларини ошкор қилмасликлари эди. Бу, насронийлар кўп яшайдиган Шомга қаратилган эди. Араб ярим оролига эса, неча марталаб такрорлаяпмиз, кофирларнинг диний анъаналари ва байрамларини ошкора қилишлари у ёқда турсин, киришлари мумкин эмас!! Умар разияллоҳу анҳу зиммийларга Аллоҳнинг амрлари, хорлик ва жизъяни жорий қилиш билан бирга, бошқа очиқ ва тушунарли шартни ҳам қўйди. У – Ислом диёри ва мусулмонлар ўртасида байрамларини ошкор қилмасликлари эди. Шунинг учун китоб аҳлларининг динларининг бир бўлаги бўлган байрамларини ибодатхона ёки черковларида пинҳона қилишлари шарт эди.

  (Диний манфаати бўлмагач) ажамлар тилини ўрганишни таъқиқлаш

Шайхулислом Ийбн Таймийя раҳимаҳуллоҳ каби Байҳақий раҳимаҳуллоҳ ҳам саҳиҳ санад билан Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг: «Ажамлар тилини ўрганманглар!» осорини нақл қилдилар. Бу ҳам муҳим мавзудир. Ҳозирги кунда бунинг зидди кенг ёйила бошлади. Ишбилармонлар рўзномаларда иш ҳақида эълон берар эканлар, ажнабий тилларни биладиган ишчиларга имтиёз бермоқдалар. Шунингдек, одамлар ҳам заруратсиз бормасликларига насиҳат қилинсада, хориждаги куфр ўлкаларга саёҳат қилмоқдалар. Чунки у ўлкалар – кофирларнинг мамлакатидир. Уларнинг бири: У ерга боришдан ҳеч бўлмаса тилларини ўрганиш фойдага қолади, демоқдалар. Шаръий манфаат бўлмас экан, уларнинг тилларини ўрганишдан нима фойда бор?! 

Бу ҳам менгзашликнинг умумий қоидалари ичига кириб, кофирларга бўлган муҳаббатни қўзғайди. Бунинг эса бошқача тафсилотлари бор.

Бу ерда Умар разияллоҳу анҳунинг икки нарса: кофирларнинг тилларини ўрганиш ва байрамларида черковларига киришни таъқиқлашидан мақсад, байрамлари ўтказиладиган кунда уларнинг бошига ва черковларига Аллоҳнинг ғазаби ёғилади.

Агар биров: Бугун насронийларнинг байрами шунинг учун черковга уларнинг қилаётган ишларини кўриш учун боришимизга рухсат беринг, деса, бу – Умар разияллоҳу анҳу қасд қилган нарсадир. Аммо мусулмоннинг уларнинг байрамларида иштирок этиши ёки байрамлари билан табриклаши, уларнинг динларининг бир бўлагидир. Бу даричани тўсиш учун шундай дейилади: Уларнинг олдига кирманглар. Чунки у жой ғазаб ва азоб ёғилаётган макондир. – Аллоҳ таолодан афв ва офият сўраймиз! – Ким билади дейсиз, балки, Аллоҳнинг ғазаби уларни ширк ва куфрларини изҳор қилишаётган пайтларида ҳалок қилар ва улар билан бирга мўъмин мусулмон ҳам ўлиб кетар!

  Кофирлар ўртасида уй қуриш ва яшашнинг таъқиқи

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳу: «Ажамлар мамлакатида уй қурган ва яшаган ҳамда уларнинг Наврўз ва бошқа байрамларини қилиб уларга менгзаган ва шу алфозда оламдан кетган одам, Қиёмат кунида улар билан бирга қайта тирилади»– деди (Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳу ривояти. Байҳақий 9/234).

Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ давом этиб шундай дейди: «Эҳтимол бу  гапдан мазкур одамни кофир бўлишини қасд қилган бўлиши мумкин. Агар кофир деб қасд қилмаган бўлмасада, Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳу буни ҳаром қилинган катта гуноҳларнинг каттароқларидан ҳисоблагани аниқдир. Чунки уларнинг барчасининг бир жойда бирга қилиниши эмас, балки уларнинг ҳар бири алоҳида мункардир. Кофирлар орасида ҳеч бир зарурат ва эҳтиёжсиз яшаш – мункардир. Наврўзларида иштирок этиш – мункардир. Диний ишларида ўртоқ бўлиш ва уларга менгзашнинг ҳар бири алоҳида мункардир. Аллоҳ таолодан афв ва офият тилаймиз».

Кофирларга исмдош бўлмаслик

Маълумингизким, Алий разияллоҳу анҳу Ироқда яшаган эди. Ироқликлар форсларга қўшни эдилар. Бир киши келиб: Ҳой амирулмўъминийн! Бу совға сизга, деди. Алий разияллоҳу анҳу: Нима муносабат билан?,– деб сўраганида: Бугун Наврўз куни,– деб жавоб берди. – Менимча у баҳорнинг илк кунларига тўғри келади – Алий разияллоҳу анҳу унга: «Ҳар кунни Фавруз қилиб олинглар!»– дедилар. Улар: Наврўз, деган бўлсалар, Алий разияллоҳу анҳу: Ҳар кунни Фаврўз қилиб олинглар!,– деб исмни ўзгартирди ва исмда ҳам кофирларга мегзашга рози бўлмади. (Ҳа), Алий разияллоҳу анҳу менгзамаслик учун: Ҳар кунни Фаврўз қилиб олинглар!,– деди. Чунки форслар муайян кунда бир–бирларига совға улашса, биз ҳар куни таом тайёрлаймиз, мевалар берамиз, хушбўйлар тақдим этамиз ва бу кунлар оддий кунлардан бири бўлиб қолади ҳамда бу Фаврўзни ўтказиш ва унда иштирок этишдек кўринмайди.

Бу – саҳобаларнинг бу мавзуда –ҳозирги кунда эҳтиёткорлик деганимиздек – кофирларга менгзамасликка ўта ҳарис бўлганликларидандир.

10 – Фуқаҳоларнинг кофирларга менгзаш ва байрамларида иштирок этиш ҳаром эканига ижмолари

Фуқаҳоларнинг барчаси ўша кофирларга менгзаш, байрамларида қатнашиш ва байрамларини ўтказишларида ўртоқ бўлишнинг ҳаром эканига қарор қилганлар. Моликий мазҳабининг йирик намояндаларидан бири бўлган Ибн Қосим раҳимаҳуллоҳ: «Кофирларнинг байрам кунларида тарвуз сўйган одам гўё чўчқани сўйгандек бўлади»– деган. Яъни, кофирларнинг байрам кунлари тарвуз сотиб олсангиз ва уни сўйсангиз, гўё чўчқани сўйгандек ёки кофирларнинг байрамларида иштирок этгандек бўласиз. Демак, у куни сўймайсиз.

Ҳанафий мазҳабига мансуб уламолар моликийлардан ҳам қаттиқроқ ҳукм бердилар ва: Биров Наврўз куни бошқа бир кишига Наврўзни улуғлаб ва ўша кун муносабати билан биронта тухумни совға қилса, кофир бўлади!, – дедилар. Ҳа, «Сизни ушбу айём билан муборакбод этамиз» деб ёзилган табрикнома эмас, битта тухумни бериш билан кофир бўлади!! Аллоҳ таолодан бизга ва сизларга шодиёна ва қувонч ато этишини тилаймиз.

Наврўз айёми муносабати билан ҳадялар қаторида битта тухумни совға қилиш туфайли мусулмон кофир бўлади. Бу – Имом Аъзам Абу Ҳанифа мазҳабидаги уламоларнинг ҳукмидир. Уларнинг мазҳабида бунга ўхшаш масалалар кўп. Масалан, бу очиқ куфрга хоч (крест)ни тақиш, кофирларнинг анъаналаридан биронтасини изҳор қилиш, уларнинг ибодатлари ёки: «Ота, ўғил ва руҳул Қудс номи билан» деган дуолар билан бошланадиган маросимлари ва эркагу хотинларнинг аралашишлари, ароқ ичиш, фисқу фужур ва шунга ўхшаш гуноҳлар содир бўладиган йиғинларида ҳозир бўлишнинг, битта тухумни совға қилишдан кўра каттароқ гуноҳ эканида ҳеч шубҳа йўқдир.

Демак, Аллоҳ таолонинг Китоби, динимиздаги умумий ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан келтирганимиз саҳиҳ ҳадислар, саҳобаи киром, солиҳ салаф ва фуқаҳоларнинг қавлларидаги муфассал ҳужжатлар аҳли китобларнинг байрамларида иштирок этишнинг ҳаром эканини уқтирмоқда.

Агар сизлар Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳга қарасангиз, унинг ҳам бу бобда одамларнинг энг қаттиғи ва огоҳлантирувчиси эканига шоҳид бўласиз. Барча ҳанафий, моликий, ҳанбалий, шофиий ва ҳатто Ибн Ҳазм раҳимаҳуллоҳ каби зоҳирийларнинг ҳам аҳли китоблар аҳкоми ва уларга менгзаш ҳақида қаттиқ гаплар айтганига гувоҳ бўласиз. Уларнинг ҳар бири кофирларнинг байрамларини уюштириш ва уларда иштирок этишнинг ҳаром эканига, уларнинг бу иштироклари кофирларнинг анъаналари ва шариатларидаги куфрда ўртоқлик эканига очиқ ва қатъий далиллар келтиришган. Чунки, бу – амалий куфрдир.             

Агар бу ишга «Кофирларнинг дини ҳақдир» ёки «уларнинг қилаётган ишлари тўғридир» деган эътиқод ва розилик боғланса, бундай эътиқоддаги мусулмон Илсом миллатидан чиқарадиган катта куфрни қилган бўлади. Аллоҳ бундан Ўзи асрасин!

Кофирларга бу байрамларида шерик бўлаётган ёки уларнинг ишларига рози бўлаётган одамни қандай таҳликали хатар ўраб олаётганига қаранглар. Унинг муқобилида, Ислом ўлкаларида ўзининг восита ва микроблари билан ошкора қилинаётган ушбу мункарларга нисбатан зиммамизда қандай масъулият бор эканига қаранглар. Аллоҳ таолодан афв ва офият сўраймиз!

Бу ерда биз келтирмаган кўплаб далиллар бўлиб, улар Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ «Эътибор» деб атаган мажмуъа ичига киради. У – кофирларга менгзаш ва уларни байрамларида суюшни ҳаром қиладиган соғлом ақлий кўришдир. Кенгроқ маълумот учун дўстларимиз «Иқтизоус Сиротил Мустақийм» китобига мурожаат этишлари мумкин.

11 – Кофирларнинг байрамларини ўтказиш мункарини даф қилишга ёрдамчи ечимлар

Ечимлар ҳақидаги саволларга жавоб беришимиздан илгари, шояд сизлар ушбу катта мункарнинг олдини олиш учун қандай ечимларимиз борлиги ҳақида сўрарсизлар.

Сўз

Аввало сўзнинг аҳамияти ва кучи.

Чунки Аллоҳ таоло муҳтарам пайғамбарларини одамларни гап, етказиш ва огоҳлантириш билан чорлаш учун юборди. Сўнграгина жиҳод қилинади. Бироқ «сўз» пойдевор бўлиб қолади. Биз воиз, ўқитувчи ва нотиқлар пайғамбарлардек бўлмасакда, қилаётган ишимизда доимо гапиришимиз керак. Шунинг учун хатиб биродарларимиз жума хутбаларида бу мавзуни тилга олиб, одамларни унинг хатаридан огоҳлантиришлари керак. Хутбалар ўта муҳимдир. Чунки, Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, жума намозларига барча одамлар келмоқдалар. Бу ёки бошқа масжидларда биз илм талабалари кўпроқ бўлаётган бўлсак, жума намозларида жамиятнинг барча қатламларидан одамлар иштирок этишмоқда. Уларга шу далиллар ва Аллоҳ таоло сизларга берадиган бошқа илҳомлар билан ҳужжатни барпо қилиш керак.

Агар жума хутбалари шундай экан, бу кунларда биродарларимиз бу мавзуда ваъз қилишлари, масжидларни айланиб, одамларни бу байрамлардан огоҳлантиришлари керак.

Бизга келган хабарларга кўра, айрим касалхоналар маъмурияти деворларга «Байрамингиз қутлуғ бўлсин!» дея ёзилган лавҳаларни осиб қўйибди. Демак, фасод аҳли ҳаракатда ва ўз ишини қилаётган экан, биз ислоҳотчилар шу ондан бошлаб ваъз қилишга киришишимиз лозим.

Дарс ва фатволарни тарқатиш

Иккинчидан: ушбу мавзу ва байрамларга тааллуқли аҳкомлар, фатволар ва дарсларни тарқатиш. Жумладан, отахонимиз шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийннинг фатвосини олишингиз мумкин. Ҳар бир маҳалла вакилининг ундан ўнта нусха олиб, ўнта масжидга бўлса ҳам тарқатишини илтимос қиламиз. Сизларнинг ҳар бирингиздан эса нусхани олиб ўқиб бўлгач, бошқаларга ҳам тарқатишингизни умид қиламиз.

Кўпроқ фатволарни истаганлар Отахонимиз шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раислик қилаётган Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси тарафидан берилган 2540, 3326, 9254 ва 8848 сонли фатволардан фойдаланишлари мумкин. Бу фатволар қисқа бўлишига қарамай ҳукмлар очиқ ифода этилган. Қўлида «Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси фатволари» китоби бўлган киши мазкур фатволарни сўнгги нашрининг биринчи мужалладининг қирқ саккизинчи ва ундан кейинги бетларидан топиши мумкин. Бу фатволарни нашр қилиш ва масжидларга осиш ёки ўша жойда тарқатиш керак. Бу, кофирлар байрамини ўтказишнинг олдини олиш воситаларидан биридир.

Мактаб ўқувчиларининг онгини ошириш

Учинчидан: бизларнинг кўпимиз таълим ва тарбия доирасида фаолият юритамиз. Мактаблар ушбу онгни ёйиш учун энг муҳим воситалардан биридир. Бу аҳкомларни болалар ва ўқувчиларга етказиб, ундан оиласи, қўшнилари ва кучи етган барчага етказиш талаб қилинади. Иншааллоҳ, бунинг имконияти катта.

Фатволар таржимаси ёзилган лавҳаларни ширкатларга осиш

Тўртинчидан: кофирлар ишлаётган ширкатларга ушбу фатволарнинг таржимасини осиш керак. Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийнннинг таржима қилинган фатвоси бор. Уни ширкат ва муассасаларга осилади. Бу билан кифояланмай, мазкур байрамларни ўтказиш таъқиқланган ҳукумат фармойишларини ҳам осиб қўйилади. Биз ҳукуматимиздан бу мавзуда янги фармойишлар чиқариши, уларни таржима қилиб барча ширкат ва муассасаларда осиб қўйишга фармойиш беришини талаб қиламиз. Балки (ҳозир) орамизда шундай ширкат ва муассаса раҳбарлари ўтиргандир. Ёки биз уларга етказамиз. Ҳамма ўз йўли билан чорласин ва бу чорлов заруратдир.

Мазкур ширкатларда ишлаётган хизматчилар масъул шахсларга айтишлари, расмий фатволарни ёзишлари ва бу фатволарни ширкатда ишлаётган барчага етказишни талаб қилишлари, ўша ерда ишлаётган олмон, француз, инглиз ва бошқа миллатлар тилига таржима қилиб, дарвозалар ёки аниқ кўриниб турадиган жойларга осиб қўйишлари ва уни ўша Аллоҳнинг душманлари ёки уларнинг бу қилмишларига шерик бўлаётган мусулмонлар кўриб туришлари керак.

  Матбуот, радио, ойнаи жаҳон ва уламоларнинг роли

Бешинчидан: матбуот ҳам ўз вазифасини бажариши керак. Журналистлар ва исломий матбуот вакиллари бу мавзу ҳақида қайта–қайта ёзишлари, аҳкомларни батафсил ёритишлари ва уларни, Аллоҳнинг изни билан, жамиятнинг барча қатламлари ўқиши керак. Шунингдек, радио, ойнаи жаҳон ва бошқа матбуот воситалари уламо ва бошқа шахсиятларни чиқаришлари керак. Муҳтарам уламоларимиздан фатволарини янгилашлари, янгитдан огоҳлантиришлари ва бу байрамлар ҳақида огоҳлантирувчи мақолалар ёзишларини талаб қиламиз. Чунки уламоларимиз, Аллоҳ таоло уларнинг устларидан савоблар ёғдирсин, ҳар рамазон ойи келганида бизга рўза аҳкомларини, ҳаж ойлари келганида эса ҳаж аҳкомларини ёки рўза, закот ва бошқа ибодатларга кириб келган бидъатларни ўргатадилар. Ҳар нарсанинг ўз вақти бор. Кофирлар тўпланишаётган ушбу кунларда уларни ва мусулмонларни билмасдан гуноҳ тузоғига тушиб қолишларининг олдини олиш учун, янгитдан етказишимиз ва огоҳлантиришимиз керак.

Мункарни қайтариш ва унга кўра жазолаш

Олтинчидан: бу фармойишларни бажармаётган одамларни жазолаш керак. Агар байрам ҳақидаги лавҳалар осилса ёки биров келиб табрикномаларни тарқатмоқчи ёки сотмоқчи бўлса, уларни қаттиқ жазолаш керак. Чунки уларга дашном ва жазодан бошқа бирон нарса фойда бермайди. Бу, қўлида масъулияти бўлган давлат мулозимларининг вазифасидир. Чунки Аллоҳ таоло:

﴿الَّذِينَ إِنْ مَكَّنَّاهُمْ فِي الْأَرْضِ أَقَامُوا الصَّلاةَ وَآتَوُا الزَّكَاةَ وَأَمَرُوا بِالْمَعْرُوفِ وَنَهَوْا عَنِ الْمُنْكَرِ

«Уларни (яъни мусулмонларни) агар Биз ер юзига ғолиб қилсак – улар намозни тўкис адо этадилар, закотни (ҳақдорларга) ато этадилар, яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар»– деган (Ҳаж: 41). Бу, юқоридаги даллилардан билганингиз каби, катта мункардир.

Шунингдек давлатнинг нашриётлар устидан назорат қилиш қўмитаси китоб дўконларидаги табрикномаларни йиғиштириб, ёқиб ташлаши, уларни сотаётган шахслардан қайта сотмасликлари ҳақида қатъий аҳд олишлари лозим. Божхона идоралари, мамлакатимизнинг тайёрагоҳ ва бандаргоҳларидаги масъул мулозимлар бу табрикномаларнинг киришига рухсат бермасликлари керак. Иншааллоҳ, уларнинг ҳаракатлари туфайли келгуси йил ҳисоботларида табрикномалар ҳақида маълумотлар бўлмас ва бу байрамга тааллуқли жиҳозлар ва воситалар олиб келинмас.

Хорижий давлат элчихоналари, конусулликлари ва бошқа муассасаларга даъватни етказиш

Ўзини дахлсиз деб ўйлаётган хорижий давлат элчихоналари, консулликлари, ташкилот, ҳайъат ва муассасаларга даъватни етказиш шарт. Чунки Аллоҳ таолога осий бўлиш ва Аллоҳ ҳаром қилган ишларни қилиш учун, дахлсизлик кетмайди. У муассасалар қўл остидаги барча фуқароларига кийиниш ва дипломатияни ўргатганларидек, бу мавзуни ҳам тушунтиришлари ва уларни назорат қилишлари керак. Бундай тушунтириш олиб боришлари ва уларга: Бу ишларни ошкора қилманглар. Бундай қилишингиз қонунга тўғри келмайди,– деб айтишлари керак. Чунки уларнинг байрамларини ошкор нишонлашлари, мусулмонларнинг уларнинг байрамларида иштирок этишлари, хочни кўтариб юришлари ва бунга тааллуқли бошқа ишлар, эркак ва хотинларнинг аралашишлари ва хотин–қизларнинг пардозли юришларидан кўра қаттиқроқ ҳаромдир. Чунки бу ишлар эътиқодга тааллуқли ва хатарлидир. Ҳолбуки, биз катта гуноҳлар ва мункарларнинг барчасига қарши курашаётган бўлсакда, кофир ёки кофиранинг бозорларда сочлари очиқ юришидан кўра Янги йил кечасида тўпланиши ва уларникида бўлаётган нарсаларга мусулмонларнинг ҳам ҳозир бўлишлари қаттиқ гуноҳдир. У кечада уларнинг ароқ, рақс, зино, чолғу асбоблари ва фаҳш ишларга эътибор бермасликлари барчага аён. Уларнинг диний анъаналари учун тўпланишлари сизлар учун кифоядир. Ароқ ичадиган ва унга мусулмонлар аралашадиган кофирдан нимани ҳам кутишингиз мумкин?! Бундан бошқа барча ҳалокатли нарсаларни ҳам кутишингиз мумкин. Аллоҳ таолодан афв ва офият тилаймиз!

Сўзимнинг хотимасида шуни айтмоқчиман: Бу – айрим ечимлар бўлиб, биродарларимизнинг бундан бошқа ечимлари бўлиши, табиийдир. Айтган гапларимиз айрим инсонлар учун огоҳлантириш, холос. Масалан, эътиборингизга Меҳжар маҳалласидаги «Қирол Абдулазиз» касалхонасида миссионерлик китоби улашилмоқда. Таржимасини ҳам қойиллатишган. Айтишларича, уни оддий моллар каби икки риялдан сотилаётган эмиш. Унда шундай ёзувлар бор: «Ҳой Ийсо, сенинг сўзларинг одимларим учун чироқ, йўлимни ёритгувчи маёқдир! Аллоҳ яратган ушбу кунда биз бахтиёрмиз. Шундай экан, (келинглар) Аллоҳни улуғлайликки, у бизни ўз паноҳига олсин ва мадад берсин!». Улар «Аллоҳ» сўзи билан Ийсо алайҳиссаломни назарда тутишаяпти. Аллоҳ уларга уруш очсин ва уларни расво ҳамда лаънат қилсин!

﴿لَقَدْ كَفَرَ الَّذِينَ قَالُوا إِنَّ اللَّهَ هُوَ الْمَسِيحُ ابْنُ مَرْيَمَ

«Аллоҳ — Масиҳ бинни Марямдир», деган кимсалар аниқ кофир бўлдилар» (Моида: 72).

Ўша китобга: «Хоҳлаган жойингга осиб қўй ва икки риялга сотиб ол!» деб битилган. Бу очиқ куфр бўлиб, уларни бу ва бунга ўхшаш нарсаларга жасоратлантирган нарса бизнинг жим туришимиздир.

Бундан ташқари бир биродаримиз «Қирол Фаҳд» касалхонасида лавҳага «Байрамингиз қутлуғ бўлсин!» дея инглиз ва араб тилларида осиб қўйилганини айтиб берди. Бу байрам аҳли китобларнинг куфр байрамидир. Биз–чи?! Фатволаримиз ҳануз бошқа тилларга таржима қилингани йўқ! Бу дарсимиз мавзусидан четда бўлсада, муҳтарам биродарларимизнинг у ерда бўлишлари ўта муҳимдир.

«ал–Жазира» (Араб ярим ороли) ойномасида устоз Фаҳд ибн Иброҳим ибн Абдулазиз Оли Иброҳим чоршанба куни Исломдаги «Ҳасба» (Амру Маъруф ва Наҳий Мункар Қилиш Кўнгилли Ташкилоти) мавзусини қаламга олди. Мақола мақтовларга лойиқдир. Ичингизда имкони бўлганлар, мақоласи учун унга миннатдорчилик билдирсинлар. Биз унга чин юракдан миннатдорчилигимизни изҳор этамиз ва Аллоҳ таолодан у ва унга ўхшаб амру маҳруф ва наҳий мункарни ҳимоя қилаётган биродарларимиз устидан ажру савоблар ёғдиришини ҳамда оммавий ахборот воситаларининг барча турида улардек журналистлар сонини кўпайтиришини тилаймиз. Бундан ташқари мункар ишларга қўл ураётганларни ҳам тилга оламиз ва қилмишларини одамлар билишлари ва улардан нари туришлари учун баён қилиб боришни зиммамиздаги масъулият деб ҳисоблаймиз. Ҳолбуки, савоб ишларга чорлаётган ва савоб ишларни ёяётган ҳамда Аллоҳнинг динига ёрдам бераётган мўъминларни севамиз. Журналист дўстимиз Фаҳд ибн Иброҳим улар қаторида бўлиб, унинг ҳаққига хайрли дуолар қилишга чақирамиз. Юқорида айтганимдек, унга ёзган мақоласи туфайли миннатдорчилик билдиринглар.

12 – Саволлар

Кофирлар байрамини ўтказадиган одамлар билан бирга ишлаш

Савол: Мен дорулфунун ўқитувчилари хусусан уларнинг чет тиллардан дарс берадиганлари билан бирга ишлайман. Улар факультетдагиларни Шукур ёки Янги йил каби байрамларига таклиф этишади. Уларнинг айримлари кичик арчани безаб унга ўйинчоқлар осиб қўяди, мева сувлари ва курка гўштини тақдим этади. Америкаликлар Шукр байрамида курка гўштини истеъмол қилишади. Шу одамлар билан бирга айни факультетда ишласам гуноҳкор бўламанми?

Жавоб: Сиз уларни бу ишлардан қайтаришингиз керак. Фақатгина сиз эмас балки ушбу гаплар етиб борган давлат раҳбарларидан оддий фуқароларгача барчамиз, бу гуноҳдан қайтаришимиз керак. Агар қайтармасак гуноҳкор бўламиз. Аввало, бу таъқиқларни факультет декани етказиши керак. Агар унга қулоқ солишмаса дорулфунун вакили ёки ректори етказиши лозим. Агар унга қулоқ солишмаса дорулфунун ташқарисидаги мусулмон биродарларимиз етказишлари керак.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ошуро кунига муносабатлари

Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келган пайтларида яҳудийларнинг Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломни қутқарган кунида рўза тутаётганларини кўрдилар ва: «Биз у (яҳудий)лардан кўра биродарим Мусога (эргашишга) лойиқроқмиз!»– дедилар–да, ўша ошуро куни рўза тутдилар (Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривояти. Имом Бухорий 3727; Имом Муслим 1130). Биз ҳам насронийларнинг байрамлариги нисбатан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдек муносабатда бўлсак бўладими?

Жавоб: Мазкур ҳадисда бошқа байрамларга жумладан насронийларнинг байрамларига ҳеч қандай далил йўқдир. Чунки биз юқорида айтиб ўтганимиздек:

Биринчидан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у куни ошуро рўзасини тутдилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилган ишларни қиламиз, қилмаганларини қилмаймиз.

Иккинчидан: Насронийларнинг байрами уларнинг динида ҳам бидъатдир. Уларнинг байрамлари «Ийсо алайҳиссалом ўша куни осилган ва самога кўтарилган» деган эътиқодга асосланган. Насроний динининг айрим секталари, мазҳаблари ва черковлари шундай эътиқод қилади. Биз эса Роббимиз айтганидек:

﴿وَمَا قَتَلُوهُ وَمَا صَلَبُوهُ وَلَكِنْ شُبِّهَ لَهُمْ

«Ҳолбуки, улар уни ўлдирганлари ҳам, осганлари ҳам йўқ. Фақат улар учун (бошқа биров Ийсога) ўхшатиб қўйилди, холос»– дея эътиқод қиламиз (Нисо: 157).

Учинчидан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тутган рўза аҳли китобларникига ўхшамас эди. У, бошқача рўза эди. Ундан кейин рамазон ойининг рўзаси фарз қилинди. Энг камида шундай дейишимиз мумкин: Ворид бўлган нарсага бирон нарсани қўшимча қилмай шу даражада чекланишимиз кифоядир. Чунки (дин ниқоби остида) ўйлаб топилган барча нарса бидъат ва барча бидъат залолатдир. Бундан ташқари шу муносабат билан юқорида айтиб ўтилган умумий ва муфассал далиллар ҳам ўхшатишимизга зиддир.

Борди–ю, юқорида айтиб ўтганимиздек, аҳли китобларга мухолиф ўлароқ уларнинг байрамлари ўтказиладиган кунда рўза тутишимиз ҳақида гап кетса, уни тутмаслигимиз авлодир. Чунки рўза тутиш тутилган кунни улуғлаш, демакдир. Агар у куни рўза тутсак, гўё уларга ўша кунни улуғлашда ўртоқ бўлгандек бўламиз.

Куфр байрамларини ёйинлаётган ахборот воситаларининг ҳукми

Савол: «аш–Шарқул Авсат» (Ўрта Шарқ) ва «ал–Мажаллаҳ» каби кофирларнинг байрамларини ёйинлаётган ахборт воситаларининг ҳукми нима?

Жавоб: Бу ва бундан бошқа машҳур ташкилотлар тарафидан нашр қилинаётган «Тунгги хабарлар» ва болалар ойномалари ва бошқа ойномалар саҳифаларини кофирларнинг байрамлари билан табриклаб тўлдиришади. Бу, уларга одат бўлиб қолган. Биз уларни имкониятимиз доирасида бу ишлардан қайтаришимиз керак. Ҳеч бўлмаса Матбуот Вазирлигига юқоридаги табрикларни ёйинлаган ойномаларни хусусан мамлакатимизга мансуб бўлганларини шикоят этамиз. Чунки одамлар мамлакатимизда нашр қилинган ойномаларни, ўзлари учун ўрнак қилиб олишган. Шу ондан бошлаб уларни қайтаришимиз ва хориждан кофирларнинг байрамлари ҳақидаги хабарларни ўз ичига олган ахборот воситарининг мамлакатимизга киришига йўл қўйилмаслигини талаб қилишимиз керак. Буларни ечимлар бобида айтиб ўтдик. 

Табрикномаларни сотиш

Савол: Табрикномаларни сотишнинг ҳукми нима?

Жавоб: Табрикномаларни сотиш ҳаром, агар сотувчи кофирларнинг байрамлари жоиз ва уларнинг динлари ҳақ эканига эътиқод қилаётган бўлса куфр эканини юқорида айтиб ўтдик. – Аллоҳ таолодан афв ва офият тилаймиз! – Мазкур табрикномалар, сотилаётган дўконлардан йиғиб олиниши лозим.

Кофирларнинг байрамларига «ёзилиб келиш» учун бораётган одамларга насиҳат

Савол: Кофирларнинг байрамларига «ёзилиб келиш» учун бораётган одамларга қандай насиҳат қиласиз?

Жавоб: Ўзимизга ва уларга тақво қилишни, Аллоҳ Ислом динига ҳидоят қилганидан кейин муртад бўлиб қайтмасликни, юқорида далиллар билан айтиб ўтганимиздек кофирларга шариатлари ва анъаналарида шерик бўлмасликни тавсия этамиз.

Кофирларни Ислом ўлкаларидаги ташкилотларга раҳбар этиб тайинлаш

Савол: Ислом ўлкаларидаги ташкилотларни кофирлар тарафидан бошқарилишининг ҳукми нима?

Жавоб: Ҳамма ширкатларнинг бошқарувчилари ҳам яҳудий ёки насроний эмаслар. Айрим ширкатлар раҳбариятигина яҳудий ва насронийдир. Уларнинг (Араб ярим оролида жойлашган) бизнинг мамлакатимизда туришлари ҳаромдир. Модомики уларнинг мамлакатимизга киришлари ҳаром экан, бу ерда раҳбар бўлиб, мусулмонларнинг уларнинг қўл остларида қолиши ҳеч ҳам мумкин эмас. Шунинг учун уларнинг раҳбар лавозимида юртимизда қолишлари жоиз эмас. Бу, биринчидан.

Иккинчидан, кофирларнинг байрам кунларини дам олиш ёки байрам ёхуд кофирларга байрам куни қилиб тайинлаш жоиз эмас. Агар дам олиш куни қилиб тайинлаш вақтинчалик ечим бўлса, буни мусулмонлар дам олиш ва байрам куни қилиб олмасликлари керак. Ҳолбуки мен, доимо, масалага ямоқ қўймаслик ҳақида кўп уқтираман. Аслида, кофирларни Араб ярим оролидан қувиб чиқариш керак! Субҳоналлоҳ! Мусулмонлар кўпинча ҳаж мавсуми келганида ҳаж қилишлари ёки (рамазон ойида) эътикоф қилишлари учун дам олиш кунлари берилмаётганидан, кофирлар дам олишадиган Янги йил байрамида эса кофирлар билан байрам қилишлари учун рухсат берилаётганидан шикоят қилишади. Аллоҳ бундай гуноҳлардан Ўзи асрасин!

Биз мусулмон ўлароқ пасткашликка рози бўлиб, мусулмонларга зарар бериб бу ишларга рози бўлганимизда, Аллоҳ таоло бизларни хор қилди. Кофирларнинг байрамларини нишонлаш жоиз эмас.

Кофир давлатларнинг раҳбарларини байрамлари билан табриклашнинг ҳукми

Савол: Халқаро дипломатик қоидаларга кўра кофир давлатларнинг раҳбарларини байрамлари билан табриклашнинг ҳукми нима?

Жавоб: Давлатлар ва шахсларни кофирларнинг байрамлари билан табриклаш жоиз эмас. Савол берган биродар: «халқаро дипломатик қоидаларга кўра» дебди. Биз ҳам (мусулмонлар ўлароқ) бир қоида қўйиб: «Биз сизларни байрамларингиз билан табрикламаймиз ва сизлар ҳам бизни байрамларимиз билан табрикламангиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: «Ҳар бир халқнинг ўз байрами бор»» дейлик. Бу табриклаш урфга айланган бўлиб, «халқаро қонун» деган бирон нарса йўқ.

Афсуски, айрим биродарларимиз «халқаро қонун» дейдилар. Ҳатто бизнинг мамлакатимизда ҳам «Қонун» деган факультет очилди. Энди Қирол Абдулазиз дорулфунунида «Қонун ҳақида юксак тадқиқотлар» факультети бор.

Хуллас, халқаро қонунлар ёритилган китобларни мутолаа қилган одам: «Халқаро қонунлар бўйича бу шундайдир» деган сатрларни ўқисада, аслида, халқаро қонунлар йўқдир, урф ва одатлар мажмуъаси бордир. Чунки уларнинг ижросини назорат қиладиган биронта куч йўқдир. Ҳолбуки, куч – қонуннинг асосий рукнларидан биридир.

Демак, улар урфлар мажмуаъси бўлиб, ўшани ҳужжат қилиб кофирларга: «Биз билан сизларнинг ўртамиздаги урфга кўра биз намоз ўқиб, сизлар намоз ўқимаганингиздек, биз: «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан ўзга ҳақиқий илоҳ йўқ) деб гувоҳлик берсак сизлар: «Ийсо – Аллоҳдир» дея эътиқод қилганингиздек сизларни динларингизнинг бир бўлаги бўлшаг байрамларингиз билан табрикламаймиз ва сизлар ҳам бизни байрамларимиз билан табрикламанглар!»– дейишимиз керак. Ҳолбуки, ўртамиздаги фарқлар жуда ҳам кўп.

Кофирларга байрамларини ўтказишлари учун рухсат беришнинг ҳукми

Савол: Мен Саудия Қироллигига мансуб ширкатларнинг бирида ишлайман. Қўл остимда аҳли китоблардан ҳисобланган филиппинлик ишчилар бор. Улар байрамларини ўтказишлари учун ўзларининг дам олиш кунлари ҳисобидан муваққат дам олиш кунига ижозат беришимни сўрайдилар. Менга тушунтириб берсангиз: қонунларимизга кўра уларнинг ҳақларидан бўлган ижозатни берайинми ёки бермайинми?

Жавоб: Уларга ижозат бериш жоиз эмас. Агар Меҳнат ва Ишчилар Низоми уларга ижозат берадиган бўлса – бу низом Женевадаги Халқаро Меҳнат Идораси низомидан олинган бўлиб, у инсонлар тарафидан ўйлаб чиқарилган қонундир – бу масаланинг ечими Меҳнат ва Ишчилар идорасига сиз, биз ва бошқа мусулмон биродарларимиз мактуб йўллашимиз ва шундай дейишимиз керак: Меҳнат ва Ишчилар Низомига мамлакатимизнинг расмий динига амал қилишни киритиш, пайшанба ва жума дам олиш кунлари бўлгани боис, хорижлик ишчиларнинг Қурбон ва Рамазон ҳайити кунлари мусулмонлар билан бирга дам олишларини қайд этиш керак.

Агар биронта кофир билан иш шартномаси тузмасак ва уларни Араб ярим оролига олиб келмасак, кўплаб муаммолардан тубдан қутиламиз. Чунки шариатга асосланган ечимлар, қатъийдир. Агар ямоқ ечимлардан фойдаланмоқчи бўлсак, бошимиз муаммолардан чиқмайди. Улар ароқлари, зинолари, хочлари, байрамлари, гиёҳванд моддалари ва жиноятларини олиб келаверадилар. Агар уларнинг кириш дарвозаларини ёпсак, марра бизники бўлади. Шунинг учун Ислом оламида сонлари кўп бўлган аҳли суннат ва ақидаси соғлом бўлган тақводор мусулмонлар билан иш шартномалари тузишимиз лозим. Ўшалардагина фазилат, салоҳият ва эзгулик бордир.

Мусулмон ароқ ёки гиёҳванд моддалар сотадиган фосиқ бўлса, уни ҳам бу мамлакат ҳудудларига киришига ва иш шартномалари тузишга ижозат берилмайди. Шундай экан, аслида кофир бўлган одамга қандай ижозат берилсин?! Аллоҳ бундай ижозатдан асрасин!

Кофирларнинг байрамларини ўтказишга демократиянинг алоқаси

Савол: Кофирларга байрамларини ўтказишлари учун рухсат беришимиз умумий манфаатлар доирасида бўлмайдими? Исломда демократиянинг ўрни қандай?

Жавоб: Барака топгур, бу манфаат эмас, очиқ фасоддир. Демократиянинг эса Исломда ўрни йўқдир. Бундай инсонлар дорулффунунларда турамоқда. Биз юқорида айтдик: Иш ижро қилинмоқда. Ҳа, ҳақиқатан ижро қилинмоқда ва эҳтимол даражасидан чиқди. Шу боис ота–оналар ўз вазифаларини бажаришлари керак. Масала бу ерда овоз кучайтиргичлар воситасида даъват қилишнинг ўзи билан ҳал бўлмайди. Чунки биз бу ердаги чақириқлар барчага етиб бораяптими ёки йўқми била олмаймиз.

Ота–оналар, сизлар дорулфунунларда таҳсил олаётган фарзандларингизни огоҳлантиришингиз керак. Чунки Инглиз тили Марказидаги кофир ўқитувчи гоҳида арабча гапириб, араб тили, Ислом дини ва мусулмонлар хусусан динига риоя қилаётган мусулмон талаба устидан кулиб, ёшларни Ғарбга тақлид қилишга чақирмоқда, уларни экскурсияларга олиб чиқмоқда, хотинини олиб келиб таништирмоқда ва бошқа ишларни қилмоқда.  

  Кофирларнинг байрамларида совғаларини қабул қилишнинг ҳукми

Савол: Бизнинг китоб аҳлларидан бўлган қўшниларимиз бор. Улар Янги йил байрами муносабати билан бизникига пишириқлар чиқаришади. Биз уларнинг бу байрамларида ҳеч нарсаларига аралашмаган бўлсак, уларнинг пишириқларини қабул қилишимиз керакми ёки ўзларига қайтаришимиз лозимми?

Жавоб: Кофирларнинг байрамларида уларнинг совғаларини қабул қилиш гуноҳ бўлгани боис, уларни байрамларини ошкора ва эълон қилишларидан қайтаришимиз керак. Табиийки, улардан совғаларини қабул ва истеъмол қилмаймиз.

Аллоҳ таоло бандаси ва расули бўлган Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавоту саломлар йўлласин.

Барча оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

 

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Wed, 28 Dec 2011 07:40:19 +0000
Кечалари намозга келганларга нур муждаси (Қосим нашриёти) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4449:clri-nzg-lgnlrg-nur-uzdsi-si-nshrii&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4449:clri-nzg-lgnlrg-nur-uzdsi-si-nshrii&catid=211&Itemid=104 Кечалари намозга келганларга нур муждаси

 

Нашрга тайёрловчи: Қосим нашриёти

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа:بَشِّرِ الْمَشَّائِينَ فِي الظُّلَمِ بِالنُّورِ التَّامِّ يَوْمَ الْقِيَامَةِ

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамду санолар, пайғамбар ва расулларнинг энг шарафлиси бўлган пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва барча асҳобларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг ...

Аллоҳ таоло Одам алайҳиссалом зурриётлари ичидан Исмоил фарзандларини, улар ичидан Кинонани, Кинона ичидан Қурайшни, Қурайш ичидан Ҳошим уруғини ва улардан махлуқларнин энг яхшиси ва башариятнинг сараси, пайғамбару расулларнинг охиргиси ва аввалгию охиргиларнинг саййиди бўлиши учун Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни танлаб олди.

Аллоҳ таоло омонатдор ёрдамчи ва Роббисидан етказувчи бўлиши учун Жибриил алайҳиссаломни танлаб олди. Аллоҳ таоло айтди:

﴿اللَّهُ يَصْطَفِي مِنَ الْمَلَائِكَةِ رُسُلًا وَمِنَ النَّاسِ إِنَّ اللَّهَ سَمِيعٌ بَصِير﴾

«Аллоҳ фаришталардан ҳам элчилар танлар, инсонлардан ҳам. Дарҳақиқат Аллоҳ эшитгувчи, кўргувчидир» (Ҳаж: 75).

Аллоҳ таоло Ўз ҳузуридаги дин – Ислом бўлишини хоҳлади ва ундан бошқа динни бирон кишидан қабул қилмайди:

﴿إِنَّ الدِّينَ عِنْدَ اللَّهِ الْإِسْلَامُ

«Албатта Аллоҳ наздида мақбул бўладиган дин фақат Ислом динидир» (Оли Имрон: 19);

﴿وَمَنْ يَبْتَغِ غَيْرَ الْإِسْلَامِ دِينًا فَلَنْ يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الْآخِرَةِ مِنَ الْخَاسِرِينَ﴾

«Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир» (Оли Имрон: 85).

Аллоҳ таоло Қуръон Каримни китобларининг энг афзал, энг мукаммал ва уларни ўз ичига олган деб танлади:

﴿وَأَنْزَلْنَا إِلَيْكَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ مُصَدِّقًا لِمَا بَيْنَ يَدَيْهِ مِنَ الْكِتَابِ وَمُهَيْمِنًا عَلَيْهِ﴾

«Сизга эса (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўзидан олдинги китоб(ларни) тасдиқлагувчи ва у (китоблар) устида гувоҳ бўлган бу Китобни ҳаққирост нозил қилдик» (Моида: 48).

Ҳа, шундай. Аллоҳ таоло ўзи билган ҳикмат сабабли хоҳлаган нарсасини хоҳлаган нарсаси ичидан танлаб олаверади...

Ислом динидаги намоз тавҳиддан бошқа барча ибодатлардан афзал ҳисобланади...

Аллоҳ таоло намозни иймон ва куфр ўртасида тарози бўлиши учун танлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Биз билан у (кофир ва мушрик)лар ўртасидаги аҳд – намоз (ўқиш)дир. Ким уни тарк қилса кофир бўлибди» (Термизий 2621);

«Киши билан ширк ва куфр ўртасида намозни тарк қилиш бордир» (Имом Муслим 256).

Шунинг учун намознинг фарз бўлиш шакли бошқа ибодатларникидан фарқли бўлди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни самога олиб чиқилди ва уммат намознинг қадри  ва Аллоҳ даргоҳидаги қийматини билиши учун воситасиз фарз қилинди.

Намозлар ичида бамдоднинг фазилатлари ва ажру савоблари айричадир. У – иймон озиғи, итоат ва буйинсуниш рамзидир. Бамдод намозига чиқиш билан мўъмин банда мунофиқлардан ажралади. Бу ҳақда Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу шундай дейди: «Агар бамдод ва хуфтон намозларида бирон киши кўрмай қолсак, у ҳақида ёмон гумонда бўлар эдик» (Табароний (12909) ва Ибн Хузайма ривояти).

Аллоҳ таоло бамдод намозига тинмай чиқадиган намозхонларга бошқалар эриша олмайдиган ажру савоблар муждасини берди. Намоз ўқиш учун уйидан чиқар экан, унинг ҳар тарафидан муждалар ёғила бошлайди. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Зулматларда масжидлар томон юрганларга Қиёмат кунидаги тўкис нурдан башорат беринг!»– деганлар (Абу Довуд 561; Термизий 223. Аллома Албоний раҳимаҳуллоҳ бу ҳадисни саҳиҳ деган).

Бамдод намозининг суннати дунё ва дунёдаги барча нарсадан кўра яхшироқдир. Оиша разияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларини ривоят қилди: «Бамдоднинг икки ракаати дунё ва дунёдаги барча нарсадан кўра яхшироқдир» (Имом Муслим 1721). Яъни, бамдод намозининг икки ракаат суннати.

Банда намозни кутиб турар ва модомики намоз сабабли турар экан, у намозда тургандек ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Намозни кутиб ўтирган одамга фаришталар салавот айтишади. Уларнинг салавотлари: «Аллоҳим, уни мағфират қил! Аллоҳим, уни раҳмат қил!»дир» (Имом Аҳмад 1218).

Ҳаттоки намозга иқомат айтилар экан, бамдоднинг суннатини ўқилса ҳам катта зафар, катта ажр ва катта муждалар бор.

Банда Аллоҳнинг ҳузурида турар экан, фаришталар унинг фойдасига гувоҳлик беришади. Аллоҳ таоло айтди:

﴿أَقِمِ الصَّلَاةَ لِدُلُوكِ الشَّمْسِ إِلَى غَسَقِ اللَّيْلِ وَقُرْآنَ الْفَجْرِ إِنَّ قُرْآنَ الْفَجْرِ كَانَ مَشْهُودًا﴾

«Қуёш оғишидан то тун қоронғусигача намозни тўкис адо қилинг ва тонгги ўқишни (бомдод намозини) ҳам (тўкис адо қилинг). Зеро тонгги ўқиш (кеча ва кундуз фаришталари) ҳозир бўладиган намоздир» (Исро: 78).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Тун ва кундуз фаришталари бамдод намозида жамланадилар»– дедилар,– деб: Агар хоҳласангиз ушбу оятни ўқинглар:

﴿إِنَّ قُرْآنَ الْفَجْرِ كَانَ مَشْهُودًا﴾

«Зеро тонгги ўқиш (кеча ва кундуз фаришталари) ҳозир бўладиган намоздир»– деди (Имом Бухорий 4717; Имом Муслим 246).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қуёш чиқиши ва ботишидан илгари намоз ўқиган бирон киши жаҳаннамга кирмайди»– деб, бамдод ва аср намозларини назарда тутдилар (Имом Муслим 1568).

Абу Мусо Ашъарий разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Икки салқин намозни ўқиган киши жаннатга киради»  ҳадисини ривоят қилди (Имом Бухорий 574; Имом Муслим 1470). Бу икки намоз бамдод ва аср намозларидир. 

Бамдод ва аср намозларини вақтида ўқиб келган киши Аллоҳ азза ва жалланинг жамолини кўришга муваффақ бўлади. Жарир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу айтади: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларида ўтирганимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўлин ойга боқиб: «Сизлар Роббингизни худди шу ойни кўргандек кўрасизлар. Уни кўришда ҳеч қийналмайсизлар. Қуёш чиқиши ва ботишидан олдинги намозни ўқишга кучингиз етса ўқинглар!»– дедилар» (Муттафақун алайҳ). Яъни, аср ва бамдод намозларини назарда тутдилар.

Ҳофиз Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтди: «Уламолар шундай дедилар: Аллоҳ таолони кўриш ҳақида гап кетар экан мазкур икки намозни тилга олишдан мақсад, намоз – ибодатларнинг энг афзали бўлиб, бу икки намозда бошқа намозлардан кўра кўпроқ фазилат: фаришталарнинг шу икки намозда жамланишлари, амалларнинг кўтарилиши ва бошқа ишлар бор. Бу икки намоз намозларнинг энг афзалларидир. Шундай экан уларни доимо ўқиб юрган одам энг афзал мукофот – Аллоҳ таолонинг жамолини кўришга муносибдир».

Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳу айтди: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ҳуфтон намозини жамоат билан ўқиган одам гўё кечанинг ярмини (ибодат билан) ўтказибди. Бамдод намозини жамоат билан ўқиган одам гўё кечанинг ҳаммасини (ибодат билан) ўтказибди» деганларини эшитганман» (Имом Муслим: 1523).

Фазилат намозни тугатиш билан тўхтаб қолмайди, балки намозхон катта фазилат ва ажру савоблар ичида қолади. Уни Аллоҳнинг лутфи қамрайди, гуноҳлари кечирилиши учун фаришталар истиғфорлар айтишади. Алий разияллоҳу анҳу айтади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Бамдодни ўқиб, намозни намозгоҳида кутиб ўтирган одамга фаришталар салавот айтишади. Уларнинг салавотлари: «Аллоҳим, уни мағфират қил! Аллоҳим, уни раҳмат қил!»дир»» (Имом Аҳмад 1218).

Агар банданинг иродаси кучли ва нафсига ғолиб бўлиб қуёш чиққунича намозгоҳида ўтирса, ҳаж ва умра савобини олади. Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: «Бамдод намозини жамоат билан ўқиган ва қуёш кўтарилгунича Аллоҳни зикр қилиб ўтирган сўнгра икки ракаат намоз ўқиган одамнинг тўкис умра ва тўкис ҳаж савоби бўлади» (Термизий 586. Аллома Албоний бу ҳадисни саҳиҳ деган).

Бу бандага бўлган муждаларнинг кети тугамайди ва у Аллоҳнинг паноҳида бўлади. Жундуб ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу айтади: «Бамдод намозини ўқиган одам Аллоҳнинг зиммасида бўлади. Аллоҳ сизлардан ўз зиммаси ҳақида бирон нарсани талаб қилмайди. Агар бирон кимса Аллоҳнинг зиммасини бузган бўлса, Аллоҳ уни ушлайди ва юзи билан жаҳаннамга отади» (Имом Муслим 1526).

Аллоҳу акбар! Бамдод намозини вақтида ўқиган одамга қанча савоб ва фазилатлар борлигини, ўқимаган одам улардан маҳрум эканини кўраяпсизми?!

Ҳа, бу фазилатлардан маҳрум одамгина маҳрум қолади.

Кошки иш фазилатлардаги лоқайдлик ва савоблардан маҳрумлик билан тўхтаса. Намозга лоқайдлик туфайли катта қийинчилик ва қўрқинчли оқибатлар ҳам келади. Самура ибн Жундуб разияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрган тушларини айтиб бердилар: «Бу кеча олдимга икки киши келди ва менга: Юринг!,– дейишди. Мен улар билан бирга кетдим. Биз ёнбошлаб ётган ва бошида қоя тошни кўтариб унинг бошини мажақлаётган ва тош ҳў анави жойга юмалаб кетса ортидан бориб уни олган ва қайтиб келгунича боши яна ўз ҳолига қайтган ва яна аввалги ишини қилган одам олдига етиб келдик. Мен: Субҳоналлоҳ! Бу нима?!,– дедим. Улар менга: Юринг!,– дедилар ва биз кетдик. ... Менга: Сиз борганингизда боши тош билан мажақланган биринчи одам Қуръонни олар ва унга амал қилмас ҳамда фарз намозларидан ухлаб қолар эди,– дедилар» (Имом Бухорий 7047).  Бошқа бир ривоятда: «Унга Қиёмат кунигача шундай қилинади»– дедилар» (Имом Аҳмад: 20177).

Аллоҳга ғазабининг қаттиқлиги ва азобининг аламидан сиғинамиз!

Сўнгра, намозларни жамоат билан ўқимаслик мунофиқлик аломатларидан биридир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кунларнинг бирида жамоат билан намоз ўқидилар ва: «Бугун фалончи намозда ишитрок этдими?,– деб сўрадилар. Саҳобалар: Йўқ,– дейишгач: «Бу икки намоз мунофиқлар учун энг оғир намозлардандир. Агар улардаги савобларни билишса эмаклаб бўлса ҳам келишар эди»– дедилар» (Насоий 843).  

Имом Бухоирй ва имом Муслимларнинг «Саҳиҳ» ҳадислар девонида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадиси нақл қилинган: «Бамдод ва хуфтон намозларидек мунофиққа оғирроқ бўлган (бошқа) намоз йўқдир. Улар у иккисидаги савобларни билишса эди эмаклаб бўлса ҳам келишар эди. Мен муаззинга иқомат айтишни, бошқасига одамларга имом бўлишни буюриб, машъала олиб намозга ҳануз чиқамган одамларнинг устидан ёқиб юборишни қасд қилдим» (Имом Бухорий 657), бошқа бир ҳадисда: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, улардан бири семиз гўшт ва силлиқ ёйни топса ҳам хуфтон намозига келар эди» (Имом Бухорий 644).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдида эрталабгача ухлаган ва намоз ўқимаган одамни тилга олинганида: «У – қулоғига шайтон сийган одамдир»– дедилар (Имом Аҳмад 4059).

Бундан кўра хатарлироғи, айрим уламолар ворид бўлган ҳадислардан хулоса чиқариб, бамдод намозини вақти чиққунига қадар қасддан ўқимаган одамнинг кофир бўлишини айтганлар.

Аллоҳ таолодан афв ва мағфират тилаймиз!

Ҳурматли дўстим, сиз қуйидаги одамлар олдида кимсиз?!

Саид ибн Мусайяб раҳимаҳуллоҳнинг ғуломи Бурд раҳимаҳуллоҳ: «Саид қирқ йил давомида азон айтилган пайтда масжидда бўлган эди»– деди.

Вакийъ ибн Жарроҳ раҳимаҳуллоҳ Аъмаш Сулаймон ибн Муҳрон ҳақида: «Аъмаш тақрибан етмиш йил давомида такбир таҳримадан кеч қолмаган эди»– деди.

Муҳаммад ибн Муборак Суврий раҳимаҳуллоҳ: «Саид ибн Абдулазиз Танухий раҳимаҳуллоҳ жамоат намозига етиб кела олмаса йиғлар эди»– деди.

Ривоят қилишларича Муҳаммад ибн Хуфайф раҳимаҳуллоҳнинг биқинида оғриқ бўлиб, қаттиқ оғриса қимирламай ўтириб қолар эди. Шундай бўлсада азон айтилиб қолса бир одамга опичиб намозга чиқар эди. Унга: Ўзингизни нега бунча қийнайсиз?,– деб савол берилганида: «Агар «Ҳаййа алас–солаҳ!» (Намозга шошилинглар!) дейилгач мени сафда кўрмасангиз, қабристондан топасизлар!»– деган эди (яъни ўлган бўламан, демоқчи).

Омир ибн Абдуллоҳ ибн Зубайр раҳимаҳуллоҳ ўлим талвасасида ётар экан муаззиннинг азонини эшитиб қолди ва: «Қўлимдан ушланглар!»– деди. – Ахир сиз бетобсиз–ку?!, дейилганида: «Аллоҳнинг даъватчисини эшита туриб қандай ижобат қилмайман!»,– деб жавоб берди. Унинг қўлидан ушлаб масжидга олиб чиқдилар.  Шом пайти имомга иқтидо қилиб намозини бошлади ва бир ракаат ўқиганидан кейин оламдан ўтди!

Ҳурматли дўстим! Бугунги одамларнинг аҳволи ҳақида тафаккур қилган одам,  уларнинг дунё ортидан қуваётганлари ва Аллоҳнинг розилиги ва жаннатига лоқайдликларини кўриб қайғуга ботади. Муаззин: «ас–Солату хойрум минан–навм!» (Намоз уйқудан кўра яхшироқ!) деб нидо қилса бирон ҳаракат ёки шовқинни эшитмайсиз. Кўчларда биронта одамни кўрмайсиз. Бироқ ундан бир неча соат ўтиб дунёвий иш вақти келгач, сукунат ғала–ғовур ва туганмас ҳаракатга айланади. Субҳоналлоҳ! Аллоҳ таоло қуйидаги оятларни айтганида қандай тўғри айтган–а!

﴿بَلْ تُؤْثِرُونَ الْحَيَاةَ الدُّنْيَا • وَالْآخِرَةُ خَيْرٌ وَأَبْقَى﴾

«Йўқ, сизлар (эй кофирлар), ҳаёти дунёни устун қўюрсизлар! Ҳолбуки охират яхшироқ ва боқийроқдир» (Аъло: 16, 17).

Азиз дўстим! Мана, нима қилиш кераклиги сизга маълум бўлиб, Аллоҳнинг сизга қарши ҳужжати келтирилди. Сиз ушбу буюк анъанага риоя қилиш мақомларнинг кўтарилиши, гуноҳларнинг каффорати, унга лоқайдлик эса тубанликка тушиш эканини билиб олдингиз.

Шубҳасиз, сиз қаттиқ ҳаракат қилишингиз керак. Бироқ, нафсингизга мағлуб бўлиб, шайтондандан енгилманг. Зеро жаннат машаққатлар, жаҳаннам эса лаззатлар билан иҳоталанган. 

Сарҳисоб қилинишдан илгари ўзингизни сўроққа тутинг. Пушаймонлик замони келиб, имконият қўлдан кетадиган замонда афсус қилишдан илгари ҳушёр бўлинг!

Оилангиз, қариндошларингиз, қўни–қўшниларингиз ва дўстларингизнинг ҳолидан хабар олинг ва бу ишда ўрнагингиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўлсинлар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бамдод намозига чиққанларида олти ой мобанида қизи Фотима разияллоҳу анҳонинг уйи олдидан ўтар ва: «Ҳой, хонадон аҳли! Намоз ўқинглар!

﴿إِنَّمَا يُرِيدُ اللَّهُ لِيُذْهِبَ عَنْكُمُ الرِّجْسَ أَهْلَ الْبَيْتِ وَيُطَهِّرَكُمْ تَطْهِيرًا﴾

«(Эй пайғамбар) хонадонининг аҳли, Аллоҳ сизлардан гуноҳни кетказишни ва сизларни бутунлай поклашни истайди холос»»– дер эдилар (Аҳзоб: 33; Термизий 3206).

Унутманг, ҳақиқий роҳат оёқларингиз билан эҳтиром диёри – жаннатни босганингиз ва қийноғу хўрликлар диёри – жаҳаннамдан қутилган пайтингизда бошланади. Ўткинчи уйқу ва лаззатлар ҳеч қачон роҳат бўла олмайди.

Аллоҳ таолодан Ўз ризосига муваффақ қилиши ва бизга ажру савобларни ортиғи билан ёзишини тилаймиз.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, унинг оиласи, асҳоблари а Тўғри Йўлдаги издошларига салавоту саломлар йўлласин.

 

                                             

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Wed, 21 Dec 2011 06:05:59 +0000
Энг буюк ибодат (Аллома Солиҳ Фавзон ал–Фавзон) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4448:eng-bu-ibd-ll-sli-fvzn-lfvzn&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4448:eng-bu-ibd-ll-sli-fvzn-lfvzn&catid=211&Itemid=104 Энг буюк ибодат

Муаллиф: Аллома Солиҳ Фавзон ал–Фавзон

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа: أعْظَمُ أَنْوَاعِ الْعِبَادَةِ

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Дуо қилишга буюриб, ижобат қилишини ваъда қилган барча оламлар Роббиси – Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Мен «Жиноятчиларга жазодан, тақводорларга ажру савоблардан ваъда қилган ягона шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ» эканига гувоҳлик бераман.

Дуо – энг буюк ибодатлардан биридир. Нўъмон ибн Башир разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дуо – ибодатдир!»– дедилар ва:

﴿وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ إِنَّ الَّذِينَ يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِي سَيَدْخُلُونَ جَهَنَّمَ دَاخِرِين﴾

«Парвардигорларингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар. Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман», деди. Албатта Менга ибодат қилишдан кибр-ҳаво қилган кимсалар яқинда бўйинларини эгган ҳолларда жаҳаннамга кирурлар» оятини ўқидилар (Ғофир: 60)» (Абу Довуд ва Термизий ривоятлари. Термизий бу ҳадисни саҳиҳ ҳасан деди. Ҳоким раҳимаҳуллоҳ эса уни саҳиҳ деди).

Аллоҳ таоло кўплаб оятларида Ўзига дуо қилишни буюриб, ижобат қилишни ваъда қилди ҳамда пайғамбар ва расулларига мақтовлар айтиб шундай деди:

﴿إِنَّهُمْ كَانُوا يُسَارِعُونَ فِي الْخَيْرَاتِ وَيَدْعُونَنَا رَغَبًا وَرَهَبًا وَكَانُوا لَنَا خَاشِعِينَ﴾

«Дарҳақиқат улар (яъни мазкур пайғамбарлар) яхши ишларни қилишга шошар ва Бизга рағбат ва қурқув билан дуо-илтижо қилар эдилар. Улар Бизга таъзим-итоат қилгувчи эдилар» (Анбиё: 90).                

Аллоҳ таоло ўзининг дуогўйлар дуо қилишса дуоларни эшитадиган даражада Яқин эканидан хабар бериб, Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай деди:

﴿وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ﴾

«Бандаларим Сиздан (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мен ҳақимда сўрасалар. Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат қиламан» (Бақара: 186).

Аллоҳ таоло хусусан қайғу ва мусибат, бало ва офатлар пайтида Ўзигагина ёлбориш ва дуо қилишга буюрди:

﴿وَمَا أَرْسَلْنَا فِي قَرْيَةٍ مِنْ نَبِيٍّ إِلَّا أَخَذْنَا أَهْلَهَا بِالْبَأْسَاءِ وَالضَّرَّاءِ لَعَلَّهُمْ يَضَّرَّعُونَ﴾

«Биз бирон қишлоққа (жойга) пайғамбар юборсак (ва у ердаги одамлар биз юборган пайғамбарга иймон келтиришмаса) албатта унинг аҳлини тавба-тазарру қилишлари учун қашшоқлик ва мусибатлар билан ушлаганмиз» (Аъроф: 94);

﴿وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا إِلَى أُمَمٍ مِنْ قَبْلِكَ فَأَخَذْنَاهُمْ بِالْبَأْسَاءِ وَالضَّرَّاءِ لَعَلَّهُمْ يَتَضَرَّعُونَ • فَلَوْلَا إِذْ جَاءَهُمْ بَأْسُنَا تَضَرَّعُوا وَلَكِنْ قَسَتْ قُلُوبُهُمْ وَزَيَّنَ لَهُمُ الشَّيْطَانُ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), маълумки, сиздан аввалги миллатларга ҳам элчилар юборганмиз. (Элчиларимизни улар ёлғончи қилишгач), шояд тавба-тазарру қилсалар, деб уларни бало ва зиёнлар билан ушлаганмиз. Бизнинг балойимиз етганда ҳам тазарру қилмадиларми?! (Албатта тавба-тазарру қилишлари лозим эди), лекин уларнинг диллари қотиб қолган ва шайтон қилиб юрган ишларини ўзларига чиройли кўрсатиб қўйгандир» (Анъом: 42, 43).

Буларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг раҳмати ва марҳаматидандир. Аллоҳ бандаларига муҳтож бўлмасада, уларни Аллоҳга муҳтож бўлганлари учун Ўзига дуо қилишга буюрди:

﴿يَا أَيُّهَا النَّاسُ أَنْتُمُ الْفُقَرَاءُ إِلَى اللَّهِ وَاللَّهُ هُوَ الْغَنِيُّ الْحَمِيدُ﴾

«Эй инсонлар, сизлар Аллоҳга муҳтождирсизлар. Аллоҳнинг Ўзигина (барча одамлардан) беҳожат ва (барча) мақтовга лойиқ зотдир» (Фотир: 15);

﴿وَاللَّهُ الْغَنِيُّ وَأَنْتُمُ الْفُقَرَاءُ﴾

«Аллоҳ (сизларнинг ҳайр-эҳсонларингиздан) бой-беҳожат, сизлар эса (У зотнинг ажр-савобига) фақир-муҳтождирсизлар» (Муҳаммад: 38).

Ҳадис Қудсийда шундай дейилган: «Қулларим, Мен ҳидоят қилмаган барчангиз адашгансиз! Шундай экан, Мендан ҳидоят сўрангиз, сизларни ҳидоят қилай! Қулларим, Мен тўйдирганлардан бошқа барчангиз очсиз! Шундай экан, Мендан тўйдиришимни сўрангиз, сизларни тўйдирай! Қулларим, Мен кийинтирганлардан бошқа барчангиз яланғочсиз! Шундай экан, Мендан кийинтиришимни сўрангиз, сизларни кийинтирай! Қулларим, сизлар кечаю кундуз хато қиласизлар ва Мен барча гуноҳларни мағфират қиламан. Шундай экан, Мендан мағфират қилишимни сўрангиз, сизларни кечирай!» (Имом Муслим ривояти).

Аллоҳнинг бандалари, Аллоҳга дуо қилинглар ва унутмангларки, дуонинг қабул бўлиши учун тўкис қилиниши зарур бўлган шартлар бор. Аллоҳ таоло дуо қилишга буюрган ва дуоларни ижобат қилишга ваъда берган бўлсада, банда тарафидан дуоларнинг қабул бўлишига тўсиқ бўладиган айрим монеъликлар бор.

Дуонинг ижобатига тўсиқ бўладиган монеъликлар:

        банданинг Аллоҳнинг фарзларидан бирини қилмаслиги, гуноҳ ва ҳаром ишларни қилиши

Аллоҳдан узоқлашган, Роббиси билан ўртасини узган одамнинг мусибат ва бало келган пайтида дуо қилса дуолари ижобат қилинмасликка лойиқдир.

Ҳадисда: «Аллоҳни фаровонликда тани, У сени қийинчилик пайтида танийди»– дейилган. Яъни, банда фаровон яшаган пайтида Аллоҳ таолодан қўрқса, Аллоҳ қўйган чегара ва Аллоҳнинг ҳуқуқларига риоя қилса, Аллоҳ таолони таниган бўлади ва ўзи билан Аллоҳ ўртасида хос маърифат вужудга келади. Натижада, Роббиси уни қийинчилик пайтида танийди. Яъни, банданинг бошига мусибат тушганида кушойиш қилади ва фаровонлик даврида Аллоҳни танигани учун фалокатлардан асраб қолади. Ҳадисда ҳам шундай дейилган: «Мен учун бандамнинг фарз қилган ибодатларим билан яқинлашганидек суюклироқ бошқа нарса йўқдир. Бандам менга мудом нафллар билан яқинлашавергач уни суяман. Уни суйсам эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли, юрадиган оёғига айланаман ва Мендан тиласа бераман, паноҳ сўраса асрайман» (Имом Бухорий ривояти).

Фаровонлик даврида Аллоҳга тақво ва итоат муомаласида бўлган бандага, Аллоҳ таоло қийналган пайтида лутф ва мадад билан муомала қилади. Зеро наҳанг ютган пайтдаги пайғамбари Юнус алайҳиссалом ҳақида Аллоҳ таоло шундай деган:

﴿فَلَوْلَا أَنَّهُ كَانَ مِنَ الْمُسَبِّحِينَ • لَلَبِثَ فِي بَطْنِهِ إِلَى يَوْمِ يُبْعَثُونَ﴾

«Энди агар у (Аллоҳга доимо) тасбеҳ айтгувчилардан бўлмаса эди, албатта у (балиқ) қорнида то қайта тириладиган кунларигача (яъни қиёматгача) қолиб кетган (яъни ҳалок бўлган) бўлур эди» (Соффат: 143, 144). Яъни, Қиёмат кунигача наҳанг қорни унга қабр бўлиб қолар эди. 

Айрим салаф уламолари шундай дейишган: «Аллоҳни фаровонлик даврингизда ёдга олингларки, сизларни қийинчилик пайтларида ёдга олади. Дарҳақиқат, Юнус алайҳиссалом наҳанг қорнига тушгач Аллоҳ таолони зикр қила бошлади. Аллоҳ таоло у ҳақда шундай деди:

﴿فَلَوْلَا أَنَّهُ كَانَ مِنَ الْمُسَبِّحِينَ • لَلَبِثَ فِي بَطْنِهِ إِلَى يَوْمِ يُبْعَثُونَ﴾

«Энди агар у (Аллоҳга доимо) тасбеҳ айтгувчилардан бўлмаса эди, албатта у (балиқ) қорнида то қайта тириладиган кунларигача (яъни қиёматгача) қолиб кетган (яъни ҳалок бўлган) бўлур эди» (Соффат: 143, 144).

Фиръавн эса Аллоҳнинг зикрига қарши эди. Шунинг учун ҳам:

﴿إِذَا أَدْرَكَهُ الْغَرَقُ قَالَ آمَنْتُ﴾

«Энди унга (Фиръавнга денгизда) ғарқ бўлиш (пайти) етганида эса, у деди: «Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Бани Исроил иймон келтирган зот — Аллоҳгина борлигига иймон келтирдим» деганида (Юнус: 90) Аллоҳ таоло:

﴿آلْآنَ وَقَدْ عَصَيْتَ قَبْلُ وَكُنْتَ مِنَ الْمُفْسِدِينَ﴾

«Энди-я! Ахир сен илгари (яъни шу пайтгача) итоатсизлик қилган ва бузғунчи кимсалардан бўлган эдинг-ку!»– деди (Юнус: 91).

        дуо қабул бўлмаслигининг катта омили: ҳаромнинг истеъмоли

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам узоқ сафар туфайли сочлари пахмайиб чангга беланган одамни тилга олиб: «У қўлини осмонга кўтариб: Роббим! Роббим!,– дейди. (Лекин) егани, ичгани ва кийгани ҳаром экан, унинг дуолари қандай ижобат бўлсин?!»– дедилар (Имом Муслим ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадислари билан дуонинг қабул бўлишига энг катта ғов ҳаром луқма ва кийиниш билан лаззатланиш эканини баён қилдилар. Бошқа ҳадисларида эса: «Овқатланишингни пок (ҳалол) қил, дуолари мустажоб (одам) бўласан!»– дедилар.

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳнинг ўғли Абдуллоҳ отасининг «Зуҳд» китобида шундай дейди: «Бану Исроилнинг бошига фалокат тушди ва у фалокатдан чиқдилар. Аллоҳ таоло уларнинг пайғамбарларига ваҳий қилиб: Уларга айтинг: Сизлар бу жойга ифлос танангиз билан чиқдингиз ва Менга қон тўккан ва уйларингизни ҳаромга тўлдирган қўлларни кўтариб дуо қилаяпсизлар. Сизларга ғазабим кучайган ушбу пайтда Мендан узоқ бўласизлар, холос».   

Ҳой одамлар, ўзингизга диққат этинг ва дуою илтижоларингиз мустажоб бўлиши учун танангиз ғизоси бўлган тирикчилигингиз ва луқмангизга эътибор беринг!

        дуода Аллоҳ учун ихлос қилмаслик

Чунки Аллоҳ таоло:

﴿فَادْعُوا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ﴾

«Аллоҳга — У зот учун динни холис қилган ҳолингизда дуо-илтижо қилингиз!»– деган (Ғофир: 14);

﴿فَلَا تَدْعُوا مَعَ اللَّهِ أَحَدًا﴾

«Бас, Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!»– деган (Жин: 18).

Бугунги кундаги қабрпарастлар қилаётган ўликлардан мадад сўраш каби Аллоҳдан бошқа бутлар, қабр ва дахмаларда ётган мурдалар, авлиёлар ва солиҳ инсонларга дуо қилаётган одамларнинг дуоларини Аллоҳ таоло қабул қилмайди. Чунки улар дуони ёлғиз Аллоҳ таоло учун холис қилмаяптилар. Шунингдек, дуоларида мурдаларни восита қилиб: Фалончининг ўзи ёки обрўси билан тилаймиз!,– деяётган одамларнинг дуолари ҳам, Аллоҳнинг даргоҳида қабул қилинмайди. Чунки уларнинг дуолари машруъ эмас, бидъат дуодир. Аллоҳ таоло бизга бирон киши ёки унинг обрўсини восита қилиб дуо қилишни машруълаштирмаган. Балки, бевосита Ўзига дуо қилишимизга амр қилган:

﴿وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ﴾

«Бандаларим Сиздан (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мен ҳақимда сўрасалар. Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат қиламан» (Бақара: 186);

﴿وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ﴾

«Парвардигорларингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар. Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман», деди» (Ғофир: 60).

Агар дуолари мустажоб бўлаётган бўлса, бу – уларнинг гуноҳларини кўпайтириш ва фалокат учундир. Шунинг учун бугунги кунда кўпайиб бораётган бидъат ва ширкка уйғунлашган дуолардан сақланингиз!

        ғағлатда туриб дуо қилиш

Ҳоким раҳимаҳуллоҳ «Мустадрак»ида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисини нақл қилган: «Аллоҳга қабул бўлишига қатъий ишонч билангина дуо қилинглар ва унутмангларки, Аллоҳ ғофил ва лоқайд қалбдан чиққан дуони қабул қилмайди!».

        амру маъруф ва наҳий мункарни тарк қилиш

Ҳузайфа ибн Ямоний разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарасизлар ёки Аллоҳ сизларга азобини юборади, сўнгра, Унга дуо қилсангизлар ижобат қилинмайсизлар!» (Термизий ривояти).

Имом Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтди: «Дуо – нохуш нарсаларни даф ва фойдали нарсаларни жалб қилишнинг кучли омилидир. Гоҳида, қилинган дуонинг таъсири кечикади. Бунинг сабаби дуо таркибида меъёрдан тажовуз қилиш, қалб заифлиги, Аллоҳга ўта ёлбормаслик ва дуо қилиш пайтига тўғри келмаслик. Бу билан дуо чириган камонга ўхшаб қолади ва ёйлар ундан шиддат билан чиқмайди. Ёхуд ҳаром луқма, гуноҳларнинг қалбга ўрнашиши, ғафлат, лоқайдлик ва ўйин кулгуга берилиш каби монеъликлар дуонинг ижобат бўлишига ғов бўлади»;

«Дуо – энг фойдали доридир. У – фалокатнинг душмани бўлиб, уни даф қилади ёки даволайди. Унинг тушишига монеъ бўлади ёки тушган бўлса енгиллатиб, кушойиш бўлишига сабаб бўлади. Дуо, Ҳоким раҳимаҳуллоҳ «Мустдрак»ида Алий ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ушбу: «Дуо – мўъмининг қуроли, диннинг устуни ва Еру Осмониннинг нуридир» ҳадисига биноан, мўъминнинг қуролидир.

Ҳоким раҳимаҳуллоҳ яна нақл қилади: Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дуо – тушган ва тушмаган нарса (фалокат)лар учун фойдалидир. Бас, Аллоҳнинг қуллари, дуони лозим тутинглар!»– дедилар»;

Оиша разияллоҳу анҳо айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло дуоларида ёлборган одамларни суяди»– дедилар»».

Дуо – энг буюк ибодатлардан бири бўлиб, Аллоҳ учун камтарлик, Аллоҳга ёлбориш, Аллоҳ ҳузурида рағбатли ва кичик кўнгиллик, Аллоҳдан қўрқиш, ожизлик ва Аллоҳга бўлган эҳтиёжни эътироф этишни ифодалайди. Дуо қилмаслик эса кибр, қалб қоралиги, Аллоҳдан юз ўгиришга далолат қилиб, жаҳаннамга кириш омилларидан биридир. Аллоҳ таоло айтди:

﴿وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ إِنَّ الَّذِينَ يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِي سَيَدْخُلُونَ جَهَنَّمَ دَاخِرِين﴾

«Парвардигорларингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар. Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман», деди. Албатта Менга ибодат қилишдан кибр-ҳаво қилган кимсалар яқинда бўйинларини эгган ҳолларда жаҳаннамга кирурлар» (Ғофир: 60).

Бундан ташқари, Аллоҳга қилинган дуо – жаннатга кириш сабабларидан биридир. Аллоҳ таоло айтди:

﴿وَأَقْبَلَ بَعْضُهُمْ عَلَى بَعْضٍ يَتَسَاءَلُونَ • قَالُوا إِنَّا كُنَّا قَبْلُ فِي أَهْلِنَا مُشْفِقِينَ • فَمَنَّ اللَّهُ عَلَيْنَا وَوَقَانَا عَذَابَ السَّمُومِ • إِنَّا كُنَّا مِنْ قَبْلُ نَدْعُوهُ إِنَّهُ هُوَ الْبَرُّ الرَّحِيمُ﴾

«Улар бир-бирларига боқишиб, басти-жавоб қилишиб, дейдилар: «Ҳақиқатан бизлар илгари (ҳаёти дунёда) аҳли-оиламиз орасида (бўлган чоғимизда охиратда Аллоҳнинг азобига дучор бўлишдан) қўрқар эдик. Мана, Аллоҳ бизларга марҳамат кўргузди ва бизларни самумдан (яъни баданларни илма-тешик қилиб юборадиган дўзахий шамолдан) сақлади. Дарҳақиқат бизлар илгари (ҳаёти-дунёда) У зотга дуо-илтижо қилар эдик. Албатта Унинг Ўзигина марҳаматли, меҳрибондир»» (Тур: 25 – 28).

Аллоҳ таоло жаннат аҳлининг дунё аҳволи ва дунёдаги амаллари ҳамда жаннатга кириб ҳурмату эҳтиромга лойиқ бўлишларига сабаб бўлган нарсалари ҳақида бир–бирларидан сўрашлари ҳамда уларнинг бу нематларга эришиши дунё ҳаётида Роббилари, Роббиларининг азобидан қўрқишлари, гуноҳлардан воз кечганлари, солиҳ амалларни қилганлари, Аллоҳ таоло уларга лутфу карам қилиб ҳидоят ва муваффақият бергани, жаҳаннам азобидан асрагани, чунки улар дунёда Аллоҳга жаҳаннамнинг азобидан сақлаб, неъматлар диёрига етказиши учун дуолар қилишганидан хабар берди.

Шундай экан, ҳой мусулмонлар, Аллоҳга динни холис қилиб, кўп дуо қилинглар! Аллоҳ таоло айтди:

﴿ادْعُوا رَبَّكُمْ تَضَرُّعًا وَخُفْيَةً إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ • وَلَا تُفْسِدُوا فِي الْأَرْضِ بَعْدَ إِصْلَاحِهَا وَادْعُوهُ خَوْفًا وَطَمَعًا إِنَّ رَحْمَتَ اللَّهِ قَرِيبٌ مِنَ الْمُحْسِنِينَ﴾

«Парвардигорингизга тазарру билан ичингизда (махфий) илтижо қилингиз! Зотан, у ҳаддан ошувчи кимсаларни (яъни эл кўзига кўрсатиш учун риёкорлик қилувчиларни) севмас. Ва (Аллоҳнинг дини билан) ўнглаб қўйилганидан кейин, Ерда (куфр йўлини тутиб) бузғунчилик қилманг! У зотга (азобидан) қўрқиб, (раҳматидан) умидвор бўлган ҳолингизда ибодат қилингиз! Зеро Аллоҳнинг раҳмати чиройли амал қилувчиларга яқиндир» (Аъроф: 55, 56). 

 

                                                 

 

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Tue, 20 Dec 2011 05:37:00 +0000
Ғаниматлар ... (Шайх Саид ибн Аҳмад Қаҳтоний) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4447:2011-12-18-05-34-16&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4447:2011-12-18-05-34-16&catid=211&Itemid=104 Ғаниматлар ...

Муаллиф: Шайх Саид ибн Аҳмад Қаҳтоний

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа: الْغَنَائِمُ الْخَمْسُ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча Оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар, пайғамбарлар сардори бўлган Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи, асҳоблари ва Қиёматгача яхшилик билан эргашган издошларига салавоту саломлар бўлсин!

Сўнг ...

Одамзод ҳилолга ўхшайди. Ҳилол ойнинг бошида янги туғилади ва каттайиб, ойнинг ўртасида катта манфаатлари билан тўлин ойга айланади. Бу ҳолати бир неча кун давом этади–да, яна кичрая бошлайди ва ойнинг ниҳоясига етмай туриб умрининг охирги хорлик лаҳзаларига етади ва янги ҳилол ва янги замон бошланиши учун йўқ бўлиб кетади.

Одамзод ҳам миттигина, бировларга муҳтож ва мунгли ҳолатда дунёга келади. Сўнгра улғайиб катта бўлади ва вояга етиб ёшлик даврини бошлайди. Қирқ ёшга етгач камолотга эришади:

﴿حَتَّى إِذَا بَلَغَ أَشُدَّهُ وَبَلَغَ أَرْبَعِينَ سَنَةً﴾

«Ҳатто вояга етиб, қирқ ёшга киргач ...» (Аҳқоф: 15).

Сўнгра охирги бекатга етиш учун ортга қайта бошлайди. Бу, ҳаётнинг энг оғир кунларидир. Агар Аллоҳ ўша кунларга етиб келишни насиб қилган бўлса, банда хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам бу бекатда ўзи билан олиб кетадиган «ўлим карвони»ни кута бошлайди.

Куннинг тонгги ёки чошгоҳича давом этган умр ҳилоли сўниб, тақдир қилган Зотгина биладиган янги ҳаёт ва янги умрнинг ҳилоли кўрина бошлайди. Бу – барзах (қабр) ҳаётидир:

﴿يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنْ كُنْتُمْ فِي رَيْبٍ مِنَ الْبَعْثِ فَإِنَّا خَلَقْنَاكُمْ مِنْ تُرَابٍ﴾

«Эй инсонлар, агар сизлар қайта тирилишдан шубҳада бўлсангизлар, у ҳолда (қаранглар), Биз сизларга (Аллоҳнинг қудратини) баён қилиш учун сизлар (яъни отангиз Одам)ни тупроқдан яратдик» (Ҳаж: 5).

Одамзод ва ҳилолнинг умри ҳақида тафаккур қилган одам, кеча ва кундузлар ҳар иккисини ҳам тугатиб боришда муштарак эканини билади. Иккисининг ҳаётидан ўтиб кетган ҳар бир кун, Қиёмат кунигача қайта келмайди. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умрни ғанимат билишга рағбатлантириб, қуйидаги гапларини айтганлар:

«Беш нарсани беш нарсадан илгари: ёшлигингни кексаликдан, соғлигингни бетоб бўлишдан, боёнлигингни муҳтожлигингдан, бўш вақтингни банд бўлишдан, ҳаётингни ўлимингдан илгари ғанимат бил!» (Ҳоким 7846. Аллома Албоний раҳимаҳуллоҳ бу ҳадисни саҳиҳ деган).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни ғанимат–ўлжа деб атадилар. Гўё банда вақт билан жангга киргандек ... Чунки ҳадисдаги нарсалар ўртасидаги боғ – замон омилидир. Ёшлик билан кексалик, соғлик билан хасталик, боёнлик билан йўқсиллик, бўшлик билан бандлик ва ҳаёт билан ўлим ўртасида замон бор ва бу замонлар йиғиндиси УМР деб аталади. Инсон бу замонлар йиғиндисидан ё ўлжа билан чиқади ёки ўлжадан маҳрум бўлади. Ёшлик ўлжа бўлса уни кексалик, соғлик ўлжа бўлса уни касаллик, боёнлик ўлжа бўлса уни йўқсиллик, бўшлик ўлжа бўлса уни фойдасиз нарсалар билан банд қилиш, ҳаёт ўлжа бўлса уни ўлим бузади. Ҳа, ўлжалар жуда ҳам кўп, бироқ уларни ғанимат билганлар борми?!

... ёшлигингни кексаликдан илгари ғанимат бил!

Кўплаб ёшлар ёшлик даврининг қадрини билмай, кеккайиб ўсадилар ва ўлим барча лаззатларни тўхтатиши ва одамларни гангитиб қўйишини эсларига ҳам олмайдилар. Улар ҳаётларини ўйин–кулгулар билан ўтказиб, жонлари ҳалқумларига келганидагина кўзлари очилади ва «Мени даволайдиган доктор ёки менга дам соладиган домла борми?»– дея атрофга кўз ташлайди:

﴿وَحِيلَ بَيْنَهُمْ وَبَيْنَ مَا يَشْتَهُونَ كَمَا فُعِلَ بِأَشْيَاعِهِمْ مِنْ قَبْلُ إِنَّهُمْ كَانُوا فِي شَكٍّ مُرِيبٍ﴾

«(Мана энди) худди улардан илгари ўтган ҳаммаслакларига қилингани каби, улар билан ўзлари истайдиган нарсанинг (яъни иймон келтириб, дўзах азобидан қутулиб қолишнинг) ўртаси тўсиб қўйилди, Зеро улар (ҳаёти дунёдалик пайтларида) шак-шубҳа остида эдилар» (Сабаъ: 54).

Бироқ Аллоҳ таоло муҳлат бериб умри узоқ бўлганлари ичида ҳам, ҳануз «қўйилмай» маишатпарастлигига давом этаётганлари бор. Кеча ва кундузларнинг ўтиши билан улар кексалик баҳорига етишади ва уларни қарилик бўронлари қийнай бошлайди. Шунда улар ёшлик кунларига қайтишни қанчалар орзу қилмасинлар, пушаймонлари фойда бермайди. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганини ривоят қилади: « Аллоҳ таоло ажалини олтмиш ёшга киргунича кечиктирган одамга Ўз узрини барпо қилгандир» (Имом Бухорий 6419).  

Уламолар: «Ҳадис: Аллоҳ таоло унга шу муддатгача (тавба қилиш) имконият(ини) берди, маъносидадир»– дедилар.

... соғлиғингни бетобликдан илгари ғанимат бил!

Қанча соғлом инсонлар борки, бирдан касаб бўлиб қоладилар ва бетобликлари туфайли соғломликларида зудлик билан адо этишган ибодатларни қила олмайдилар ва ўша йилларида лоқайдлик сабабли қила олишмаган ибодатларни ҳам қилишни орзу қилиб қоладилар. Баъзи ғафлат босган инсонлар борки, уларнинг қалблари хасталанади ва гуноҳларни тинмай қилишади–да, охири, гуноҳлар унинг қалбидаги занг – моғорга айланади:

﴿كَلَّا بَلْ رَانَ عَلَى قُلُوبِهِمْ مَا كَانُوا يَكْسِبُونَ﴾

«Йўқ, (ундоқ эмас)! Балки уларнинг дилларини ўзлари касб қилгувчи бўлган гуноҳлари қоплаб олгандир!

И з о ҳ. Яъни уларнинг дилларини ўзларининг доимий касб-корлари бўлган гуноҳ ва жиноят занглари босиб қолгани сабабли улар Илоҳий ҳақиқатни афсонадан ажрата олмаслар» (Мутаффифун: 14). Бундай инсон ўзлигини Аллоҳ хоҳласагина таниши мумкин. Чунки у, умрини ёмон орзулар ва пасткаш ғоялар ортидан югуриш билан хазон қилади. Охири бемор тўшагида ёталоқ бўлиб, жонини шайтонга арзон гаровга сотади:

﴿أَنْ تَقُولَ نَفْسٌ يَا حَسْرَتَا عَلَى مَا فَرَّطْتُ فِي جَنْبِ اللَّهِ وَإِنْ كُنْتُ لَمِنَ السَّاخِرِينَ • أَوْ تَقُولَ لَوْ أَنَّ اللَّهَ هَدَانِي لَكُنْتُ مِنَ الْمُتَّقِينَ • أَوْ تَقُولَ حِينَ تَرَى الْعَذَابَ لَوْ أَنَّ لِي كَرَّةً فَأَكُونَ مِنَ الْمُحْسِنِينَ﴾

«Бирон жон: «Аллоҳ ҳаққида (яъни У зотга тоат-ибодат қилишда) сусткашлик қилганимга надомат бўлгай! Ростдан ҳам мен (Унинг динини ва Қуръонини) масхара қилгувчилардан бўлган эдим», деб қолмаслиги учун; «Агар Аллоҳ мени ҳидоят қилганида, албатта тақводорлардан бўлур эдим», деб қолмаслиги учун; Ёки азобни кўрган чоғида: «Қани энди мен учун яна бир карра (яшашнинг имкони) бўлса-ю, мен ҳам чиройли амал қилгувчилардан бўлсам», деб қолмаслиги учун (Қуръонга эргашинглар!)» (Зумар: 56 – 58).

... боёнлигингни йўқсилликдан илгари ғанимат бил!

Охират сандиғини тўлдиришдан илгари камбағаллашиб кетган қанча–қанча давлатманд одамлар борки, бойлигини қаердан тўплаганига эътибор бермаган ва шу дунёсини лаззат ва шаҳватларга сарф этиб, хайру эҳсондан насибаси бўлмаган. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Қиёмат куни банданинг оёқлари тўрт нарсадан сўроқланмай туриб ердан узилмайди: ... бойлигини қаердан топиб, қаерга сарфлагани» (Термизий ривояти. Аллома Албоний бу ҳадисни саҳиҳ деган).

Бу давлатманд одам йўқсиллик панжасига тушгач, бўш кафтларини очиб қолаверди. Унинг мисоли боғ эгаси бўлган ушбу одамга ўхшайди:

﴿إِنَّا بَلَوْنَاهُمْ كَمَا بَلَوْنَا أَصْحَابَ الْجَنَّةِ إِذْ أَقْسَمُوا لَيَصْرِمُنَّهَا مُصْبِحِينَ • وَلَا يَسْتَثْنُونَ • فَطَافَ عَلَيْهَا طَائِفٌ مِنْ رَبِّكَ وَهُمْ نَائِمُونَ • فَأَصْبَحَتْ كَالصَّرِيمِ • فَتَنَادَوْا مُصْبِحِينَ • أَنِ اغْدُوا عَلَى حَرْثِكُمْ إِنْ كُنْتُمْ صَارِمِينَ • فَانْطَلَقُوا وَهُمْ يَتَخَافَتُونَ • أَنْ لَا يَدْخُلَنَّهَا الْيَوْمَ عَلَيْكُمْ مِسْكِينٌ • وَغَدَوْا عَلَى حَرْدٍ قَادِرِينَ • فَلَمَّا رَأَوْهَا قَالُوا إِنَّا لَضَالُّونَ • بَلْ نَحْنُ مَحْرُومُونَ • قَالَ أَوْسَطُهُمْ أَلَمْ أَقُلْ لَكُمْ لَوْلَا تُسَبِّحُونَ • قَالُوا سُبْحَانَ رَبِّنَا إِنَّا كُنَّا ظَالِمِينَ • فَأَقْبَلَ بَعْضُهُمْ عَلَى بَعْضٍ يَتَلَاوَمُونَ • قَالُوا يَا وَيْلَنَا إِنَّا كُنَّا طَاغِينَ • عَسَى رَبُّنَا أَنْ يُبْدِلَنَا خَيْرًا مِنْهَا إِنَّا إِلَى رَبِّنَا رَاغِبُونَ • كَذَلِكَ الْعَذَابُ وَلَعَذَابُ الْآخِرَةِ أَكْبَرُ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ ﴾

«Дарҳақиқат, Биз уларни (Макка аҳлини очарчилик ва қаҳатчилик билан) балоладик. Биз (илгари) боғ эгаларини ҳам худди шундай (маҳрумлик билан) балолаган эдик. Ўшанда улар албатта уни (яъни, боғнинг ҳосилини) эрта тонгда (камбағал-мискинларга ҳақ-улуш) ажратмаган ҳолларида узиб олишга қасам ичган эдилар. Бас, (тунда) улар уйқуда бўлган чоғларида у (Боғ)нинг устида Парвардигорингиз томонидан бўлган айлангувчи (Бало-олов) бир айланди-ю, у (боғнинг ҳосили) узилгандек бўлди-қолди (яъни бутун боғ куйиб кул бўлди). Улар эса тонгда туришиб (тунда бўлган ҳодисадан бехабар бўлган ҳолларида): «Агар (ҳосилни) узмоқчи бўлсангизлар зироатгоҳларингизга юра қолинглар», (деб) бир-бирларини чақирдилар. Сўнг: «Бугун у (боғда ҳосил узаётган вақтда) устларингизга бирон мискин кириб қолмасин-да», (дейишиб) бир-бирларига пичирлашган ҳолларида жўнаб кетдилар. Улар (ўз гумонларича мискинларни боққа йўлатмаслик тўғрисидаги) мақсад-ғаразга қодир бўлган ҳолларида тонг-саҳарлаб бордилар. Энди қачонки уни (яъни куйиб кулга айланган боғларни) кўришгач, (аввал): «Шак-шубҳасиз бизлар йўлдан адашиб қолдик (яъни адашиб бошқа боғга келиб қолдик), дедилар, сўнг бу ўзларининг боғлари эканини билишгач эса» «Йўқ, бизлар (боғимиздан) маҳрум бўлибмиз», дедилар. (Шунда) уларнинг инсофлироқлари: «Мен сизларга (Аллоҳга) тасбеҳ айтиб — шукр қилмайсизлар-ми (яъни шундай мўл ҳосил ато этганининг шукронасига камбағалларнинг улушларини бермайсизларми) демаганмидим? — деган эди. Улар (энди вақт ўтгач,): «Парвардигоримизни поклаймиз. Дарҳақиқат бизлар (ўзимизга) зулм қилгувчи бўлдик», дедилар. Сўнг улар бир-бирларига боқиб, маломат қилиша бошладилар. Улар дедилар: «Эй ўлим, бўлсин бизларга! Дарҳақиқат бизлар ҳаддан ошгувчи бўлдик. Шоядки Парвардигоримиз бизларга у (боғ)дан ҳам яхшироғини алмаштириб берса. Бизлар албатта ёлғиз Парвардигоримизга интилгувчидирмиз». (Аллоҳнинг амридан четга чиққан кимсалар учун) мана шундай азоб бордир. Агар билсалар, охират азоби шак-шубҳасиз янада каттароқдир» (Қалам: 17 – 33).

... бўш вақтингни банд бўлишдан илгари ғанимат бил!

Зиммасида масъулият ва мажбурияти бўлмаган қанча одамлар борки, вақтлари бемалол ва олдидаги неъматлар мўл бўлиб, вақтлари – ҳақиқий неъматнинг қадрини билмайдилар: замонларини ўйин–кулгу, саёҳат, кўнгилхушлик ва маишат билан ўтказадилар. Аслида шуғулланмасликлари керак бўлган нарсалар билан шуғулланадилар. Орзу ёйлари, исроф тиғлари билан вақтларини нобуд қиладилар! Кошки бу одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисининг мағзини чақсалар эди: «Икки неъмат борки , одамлар унга лоқайддирлар: соғлик ва бўш вақт!» (Имом Бухорий 6412).   

 Ёшлик, бўшлик ва фаровонлик,

Кишига бермас ҳеч ҳам омонлик!

Салафлардан бири қаҳвахона олдидан ўтар экан, у ерда гаплашиб ўтирган ва қаҳқаҳа отиб кулаётган одамларни кўриб: «Кошки вақт сотиладиган мол бўлса–ю, мен шу одамларнинг вақтларини сотиб олсам!»– деди. Шу алфозда вақтларини беҳуда ўтказаётган одамлар, кўнгилдан тавба қилишлари лозим. Чунки яқин кунда уларга:

﴿كَمْ لَبِثْتُمْ فِي الْأَرْضِ عَدَدَ سِنِينَ﴾

«Ерда қанча йил турдинглар?» дея хитоб қилинади (Мўминун: 112).   

ҳаётингни ўлимингдан илгари ғанимат бил!

Қанча тирик одам борки, у ўлимга ҳужум қилишидан илгари ўлим унга ҳужум қилган. У дунёси билан банд, орзуларига алданган ва қилган амалларидан даромад кўрмаган. Гўё у, ҳаётини еб ичиш, янги нарсани кийиб эскиртишдан бошқа нарса билан ўтказмагандек. У, ўликлар қароргоҳида амалига гаровга қўйилган. У ерда унинг ҳоли шунга ўхшайди:

﴿قَالَ رَبِّ ارْجِعُونِ • لَعَلِّي أَعْمَلُ صَالِحًا فِيمَا تَرَكْتُ﴾

«Парвардигор, мени (яна ҳаётга) қайтаринглар. Шояд, мен қолган умримда яхши амал қилсам» (Мўъминун: 99, 100). Бундай одамларнинг сони ҳозирги кунимизда анчагина кўп бўлиб, улар, аслида, тириклар ичида яшаётган мурдалардир!

Ўлиб кетди одамлар, гар қолсада ҳурматлари,

Ўлиб бўлди одамлар, яшасада жасадлари.

Ёшлиги алдаб, кеккайиши ҳалок қилган йигитча, наҳотки ёшликнинг охири кексалик эканини, ўлим пистирмада турганини, орзулар каттаю кичик, яқину узоқ одамларни алдаганини билмасангиз?! Ўлим талвасасида нимани орзу қиласиз?! Тинглашни хоҳлаганингиз қўшиқними ёки қадаҳларда лиммо–лим кўтарганингиз ароқними?! Ёки манави одамларнинг тилидан Роббингиз айтган орзуними:

﴿قَالَ رَبِّ ارْجِعُونِ • لَعَلِّي أَعْمَلُ صَالِحًا فِيمَا تَرَكْتُ﴾

«Парвардигор, мени (яна ҳаётга) қайтаринглар. Шояд, мен қолган умримда яхши амал қилсам» (Мўъминун: 99, 100). Наҳотки, ҳануз ибрат олмадингиз?!

Соч–соқоли оқарган кекса одам, Аллоҳ таоло сиздан уялди, сиз Аллоҳга осий бўлишдан уялдингизми?! Роббингизнинг огоҳлантиришлари сизга етиб келди. Аллоҳ таоло сизга:

﴿أَوَلَمْ نُعَمِّرْكُمْ مَا يَتَذَكَّرُ فِيهِ مَنْ تَذَكَّرَ وَجَاءَكُمُ النَّذِيرُ﴾

«Ахир Биз сизларга эслатма оладиган киши эслатма олгудек узун умр бермаганмидик?! Сизларга огоҳлантиргурчи (пайғамбар) ҳам келган эди-ку!» деса (Ғофир: 37) нимани баҳона қиласиз?!

Ёки ҳолингиз ушбу байтлардаги маъноларга ҳамоҳангми?!

Ёшлик даври ўтди, кексаймади кўнгиллар,

Кўнгилхушлик давраси тугамасдан авжида.

Умринг қуёши ҳам шарққа қўйиб ўз бошин,

Сояларинг йўқ бўлмади ғарбли уфқ мавжида.

Қолганлар кўп бу дунёда, навбатлари келмади,

Навбат келса,  унутма, Малакул–мавт иш бошида.

Айтингчи, Ўлим фариштаси келиб қолса нима қиласиз? Уни қайтара оласизми?! Ҳой кекса одам, сизга ҳануз тирик экансиз ўлим учун тайёргарлик кўриш ва иймон камарини боғлашни тавсия этаман. Шояд шундагина Аллоҳнинг ҳузурига тинчлик билан етарсиз!!

Ҳой, хўшрўйлиги, гўзаллиги, кийим–кечаги, модаси, туйғулари, ҳикоялари, телеканаллари ва уларнинг расволиги, ойномалари ва уларнинг ҳаёсизлиги билан алданган қиз, Роббингизга шундай дуч келмоқчимисиз?! Жаннатга кирмайдиган ҳатто жаннатнинг ҳидини ҳам кўрмайдиган ярим яланғоч, кеккайганнамо ва назокатсиз юрган қизу жувонлар таърифланган ёки жаҳаннам аҳлининг кўпи қизу жувонлар экани баён қилинган ҳадисларни ёддан чиқардингизми?! Ахир жаҳаннамдан Аллоҳдан тақво қилиш билангина қутилишингиз мумкин?!

Синглим, ҳиммат камарини боғланг ва унутмангки, бу дунё мангу эмас ва бир кун келиб ўлим орзуларингизга ғов бўлади. Аллоҳ мени ва сизни солиҳ амалларни қилишга муваффақ айласин!

Сўнг ...

Биродарим, Аллоҳ сизни ўз паноҳида асрасин, мақоламни тугатишдан илгари муҳим нарсани эслатмоқчиман: Ўзингизга: Роббимга нима нарса билан дуч келишим керак?,– дея савол беринг. Ҳузурида турганингизда Аллоҳ сиздан: Бандам, соғлиғингни бут қилиб, сенга ризқимни едириб, совуқ сувларни ичирмадимми?!, дея савол берганида нима деб жавоб қайтарасиз?! Гуноҳларингизга эътироф эттириб, уларни номаи аъмолингизда кўрганингизда қўлингиздан нима келади?! Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, Маҳшардаги бу хорлик ва хижолатнинг ўзи бир азоб бўлса, жаҳаннамнинг азоби қандай экан?! Аллоҳ барчамизни жаҳаннамдан асрасин! Шундай бўлсада, мен сизга Аллоҳ таолонинг раҳматидан ноумид бўлмаслигингиз учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тилида келган муждадан хабар бермоқчиман. Аллоҳ таоло бандасини ўз паноҳига олиб, банда гуноҳларига иқрор бўлгач: «Бандам, сенинг гуноҳларингни дунёда сир тутган эдим. Бугун уларни сен учун мағфират қиламан!»– дейди (Имом Бухорий 2441; Имом Муслим 7191).

Биродарим, жонингиз ҳалқумингизга келмасидан аввал ўзингизни сарҳисоб қилинг, қалбингиз муҳрланишидан илгари Роббингизга қайтинг!

﴿كَلَّا إِذَا بَلَغَتِ التَّرَاقِيَ • وَقِيلَ مَنْ رَاقٍ • وَظَنَّ أَنَّهُ الْفِرَاقُ • وَالْتَفَّتِ السَّاقُ بِالسَّاقِ • إِلَى رَبِّكَ يَوْمَئِذٍ الْمَسَاقُ﴾

«Дарҳақиқат (жон) халқумга етган, (вафот қилаётган кимсанинг атрофидагилар томонидан): «Дам солиб-ўқиб қўйгувчи бирон киши борми?», деб қолинган, (жон таслим қилаётган кимсанинг) ўзи (бу ҳолатнинг ҳаёти-дунёдан) ажралиш эканини англаган ва (жон бериш қийинлигидан) оёқ оёққа чалмашиб қолган бир вақтда — ана ўша Кунда ёлғиз Парвардигорингиз (ҳузури)га ҳайдалиш бордир!

И з о ҳ. Дунёда яшаш соати битиб, ажали етган хор бир киши топган бола-чақасини ҳам, мол-давлатини ҳам, шаъну шавкатини ҳам тарк этиб ёлғиз ҳолда Аллоҳ таоло ҳузурига ҳайдалиши бор экан, демак у Яратганга ёруғ юз билан рўбарў бўлиш учун ҳаёти-дунёдаги ҳар бир лаҳзасини иймон-эътиқод ва эзгу амаллар қилиш билан ўтказиши лозим» (Қиёмат: 26 – 30).

Аллоҳ таоло мени ва сизларни Ўзи суйган ва рози бўлган нарсаларга муваффақ айлаб, пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва барча асҳобларига салавоту саломлар йўлласин.   

 

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Sun, 18 Dec 2011 05:34:16 +0000
Янги мелодий йилни кутиб олиш (Шайх Нойиф ибн Аҳмад ал–Ҳамад) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4438:2011-12-13-13-48-10&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4438:2011-12-13-13-48-10&catid=211&Itemid=104 Янги мелодий йилни кутиб олиш

Муаллиф: Нойиф ибн Аҳмад ал–Ҳамад

Мутаржим: Абу Жаъфарал–Бухорий

Асл сарлавҳа: الاحْتِفَالُ بِرَأْسِ السَّنَةِ الْمِيلاَدِيَّةِ

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳнинг ўзигагина ҳамду санолар, сўнгги Пайғамбарга салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг ...

Ислом Оламининг турли давлатларида ҳар йили шу кунларда оммавий ахоборот воситалари: рўзномаю ойномалар, радио ва ойнаи жаҳонлар милодий йилнинг биринчи кунини кутиб олиш дастурлари, одамларни унда иштирок этиш учун даъватлар, махсус жойларни айиришга тааллуқли чвқириқлар билан тўлиб қошади. Кўчалар, оммавий ва хос маконлар шу байрам муносабатибилан турфа шаклда безатилади. Бу эса уламолар ва исломий илм талабаларига унинг шаръий аҳкомларини тушунтириш мажбуриятини юклайди. Шунинг учун мен қуйида бу мавзуга тааллуқли Қуръон оятлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадислари ва уламоларнинг қавлларини тўпладим ва тарафимдан озгина иловаларни қўшиб, мақола шаклида тартибладим. Аллоҳ таолодан мадад сўраб, мақоламни бошлайман:

Аввало, динимиздан маълумки, Аллоҳ таоло бизлар учун Ислом динини тўкис қилиб пайғамбарликни ниҳоясига етказган ва бу ҳақда:

﴿الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ الْأِسْلامَ دِيناً﴾

«Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим»– деган (Моида: 3). Демак, бугунги кунда Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга юборган Ислом динидан бошқа ҳаққи рост дин қолмаган:

﴿إِنَّ الدِّينَ عِنْدَ اللَّهِ الْأِسْلامُ وَمَا اخْتَلَفَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ إِلَّا مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَهُمُ الْعِلْمُ بَغْياً بَيْنَهُمْ وَمَنْ يَكْفُرْ بِآيَاتِ اللَّهِ فَإِنَّ اللَّهَ سَرِيعُ الْحِسَابِ﴾

«Албатта Аллоҳ наздида мақбул бўладиган дин фақат Ислом динидир. Аҳли китоблар (яҳудий ва насронийлар) уларга (Ислом ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақ пайғамбарлиги ҳақида) ҳужжат келганидан кейин фақат ўзаро ҳасад-адоват қилганлари сабаблигина талашиб-тортишдилар. Ким Аллоҳнинг оятларини инкор қилса, бас, албатта Аллоҳ тез ҳисоб-китоб қилгувчи зотдир» (Оли Имрон: 19);

﴿وَمَنْ يَبْتَغِ غَيْرَ الْأِسْلامِ دِيناً فَلَنْ يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الْآخِرَةِ مِنَ الْخَاسِرِينَ﴾

«Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир» (Оли Имрон: 85).

Имом Ибн Жарир Табарий раҳимаҳуллоҳ ўз тафсирида шундай дейди: «Аллоҳ таоло бу билан шуни ифода этмоқчи: Қабул қилиш учун Исломдан бошқа динни излаган одамдан, Аллоҳ таоло бу динини қабул қилмайди ва у одам «Қиёмат кунидаги зинкорлардан бири бўлади». Зиёни шуки, у, Аллоҳнинг раҳматидан насибасиз қолади. Ривоят қилинишича, барча динга мансуб бўлган халқлар мусулмонликни даъво қилишган. Бу оят нозил бўлгач Аллоҳ таоло уларни қилаётган даъволарида жиддий бўлсалар ҳаж қилишга амр этган. Улар ҳаж қилишдан бош тортишган ва Аллоҳ таоло уларнинг ҳужжатларини чиппакка чиқарган» (Табарий тафсири 3/241).

Ҳофиз Ибн Касийр раҳимаҳуллоҳ ҳам шундай дейди: «Аллоҳ таолонинг:

﴿إِنَّ ٱلدِّينَ عِندَ ٱللَّهِ ٱلإسْلَـٰمُ ﴾

«Дарҳақиқат, Аллоҳ наздидаги дин – Исломдир!» қавли Аллоҳ таолонинг «Аллоҳ таоло ҳеч бир бандадан Исломдан бошқа динни қабул қилмаслигининг. Ислом – Аллоҳ таоло ҳар замонда юборган ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан тугаллаган пайғамбарлар олиб келган таълимотларга эргашиш эканининг, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарлиги билан Аллоҳга олиб борадиган ягона йўл қолганинининг, У олиб келган шариатдан бошқа дин қабул қилмаслигининг хабарини берди. Зеро Аллоҳ таоло:

﴿وَمَن يَبْتَغِ غَيْرَ ٱلإسْلَـٰمِ دِينًا فَلَن يُقْبَلَ مِنْهُ ﴾

«Ким Исломдан бошқа динни талаб қилса, ундан бу дини қабул қилинмайди»– деди» (Ибн Касийр тафсири 2/19).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Амаллар Қиёмат кунида келадилар. Намоз келади ва: Роббим, мен – намозман,– дейди. Аллоҳ таоло: Сен яхшилик узрасан,– дейди. Садақа келади ва: Роббим, мен – садақаман,– дейди. Аллоҳ таоло: Сен яхшилик узрасан,– дейди. Рўза келади ва: Роббим, мен – рўзаман,– дейди. Аллоҳ таоло: Сен яхшилик узрасан,– дейди. Шундай қилиб амалларнинг барчаси келади ва Аллоҳ таоло: Сен яхшилик узрасан,– дейди. Кейин Ислом келади ва: Роббим, Сен – Саломсан ва мен – Исломман,– дейди. Аллоҳ таоло: Сен яхшилик узрасан. Бугун сен туфайли (ҳақларни) оламан ва (савобларни) бераман– дейди. Зеро Аллоҳ таоло ҳам Ўз Китобида:

﴿وَمَنْ يَبْتَغِ غَيْرَ الْأِسْلامِ دِيناً فَلَنْ يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الْآخِرَةِ مِنَ الْخَاسِرِينَ﴾

«Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир»– деган (Оли Имрон: 85)». Бу ҳадисни Имом Аҳмад (8678), Абу Яъло (6236) ривоят қилдилар. Ҳайсумий раҳимаҳуллоҳ бу ҳадис ҳақида шундай деган: Ҳадис ровийлари ичида Аббод ибн Рошид бўлиб, уни Абу Ҳотим ва бошқалар ишончли кишилардан ҳисоблашган бўлсада, бир гуруҳ муҳаддислар уни заиф дедилар. Имом Аҳмад ривоятидаги ундан бошқа ровийларнинг барчаси саҳиҳ ҳадис ровийларидир (Мажмаъуз завоид 10/624).

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтди: «Само ва Ер аҳли ичидаги муваҳҳидларнинг дини – Исломдир ва Аллоҳ таоло бирон кишидан ундан бошқа динни қабул қилмайди. Ер аҳлининг дини олтита бўлиб, уларнинг биттаси Аллоҳники, қолганлари эса Шайтонникидир. Аллоҳники – Ислом, Шайтонники эса яҳудийлик, насронийлик, мажусийлик, собиийлик ва мушриклар динларидир» (Мадорижус соликийн).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Исломнинг маъносини очиқ–ойдин баён қилиб бердилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кунларнинг бирида одамларнинг олдида турганларида бир одам келиб: Иймон нима?,– деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Иймон – Аллоҳга, Аллоҳнинг фаришталари, китоблари, Аллоҳ билан учрашишга, пайғамбарларига ва қайта тирилишга ишонишингдир»– дедилар. – Ислом нима?,– деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга бирон нарсани шерик қилмай ибодат қилишинг, намозни тўкис адо этишинг, фарз қилинган закотни беришинг, рамазон (рўзаси)ни тутишинг»,– деб жавоб бердилар. – Эҳсон нима?,– деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга кўриб тургандек ибодат қилишингдир. Агар сен кўрмасанг, У сени кўриб туради»– деб жавоб бердилар. – Қиёмат қачон бўлади?,– деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Буни сўроққа тутилаётган одам савол бераётган кишидан кўра яхшироқ билмайди. Мен сенга унинг аломатлари ҳақида айтиб беришим мумкин: Чўри ўз мураббиясини туғса ва туя чўпонлари қасрларида бўйиндарозлик қилишса (Қиёматни кутаверинг). Беш нарсани Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди»,– деб жавоб бердилар ва Аллоҳ таолонинг:

﴿إنَّ اللَّهَ عِنْدَهُ عِلمُ السَاعةِ ﴾

«Қиёматнинг қачон бўлиши Аллоҳниг ҳузуридадир» оятини ўқидилар. Сўнгра савол берган одам орқасига бурилиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уни қайтаринглар!»– дедилар. (Орқасидан чиққан саҳобалар) уни топиша олмади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У – одамларга динларини ўргатиш учун келган Жибриил эди»– дедилар» (Имом Бухорий 50).

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ислом беш нарса асосига қурилгандир: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва элчисидир, деб гувоҳлик бериш, намозни тўкис адо этиш, закотни бериш, Уй (Каъба)ни ҳаж қилиш ва рамазон (ойи рўзаси)ни тутиш» (Имом Бухорий 8, Имом Муслим 79).

Бу буйруқ китоб аҳли ва бошқа барча халқларни ўз ичига олади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирмаган ва Унга эргашмаган ҳар бир одам ушбу оятдаги кимсадир:

﴿إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ وَالْمُشْرِكِينَ فِي نَارِ جَهَنَّمَ خَالِدِينَ فِيهَا أُولَئِكَ هُمْ شَرُّ الْبَرِيَّةِ ﴾

«Албатта аҳли китобдан ва мушриклардан бўлган кофир кимсалар жаҳаннам ўтида бўлиб, ўша жойда мангу қолурлар! Ана ўшалар энг ёмон махлуқдирлар» (Баййина: 6).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисини ривоят қилди: «Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, бу уммат ичидаги яҳудий ва насронийларнинг ҳар бири Мен ҳақимда эшитиб, Мен олиб келган нарсаларга иймон келтирмай ўлиб кетса жаҳаннам аҳлидан бўлади» (Имом Муслим 341).

Иккинчидан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уммати ичидан бир гуруҳнинг қилаётган ишларида китоб аҳлларига тақлид қилишларини айтиб ўтдилар. Абу Саид разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлар ўзингиздан аввал яшаб ўтганларнинг йўлларига қаричма–қарич, газма–газ эргашасизлар. Ҳатто калтакесакнинг инига кирсалар, сизлар ҳам кирасизлар!»– дедилар. Саҳоблар: Ё Расулуллоҳ, (улар) яҳудий ва насронийларми?,– деб савол беришганида: «Бўлмаса кимлар!»– деб жавоб бердилар». Бу ҳадисни Имом Бухорий (3381), Имом Муслим (6732) ва Ҳоким ривоят қилиб, уни Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан саҳиҳ эканини қайд этди ва ҳадиснинг охирига: «Ҳатто улардан бири онасига йўл устида жинсий алоқа қилса, сизлар ҳам қиласизлар!» жумласини илова этди. Муновий раҳимаҳуллоҳ: Ҳадиснинг санади саҳиҳдир, деди (Туҳфатул Аҳвазий 6/342).

Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ: «Бу, бўлиши муҳаққақ бўлган нарсалар ҳамда уларга қўл урган одамлар учун мазамматдан ҳамда Қиёмат бўлишидан илгари одамлар қиладиган аломатлар ва ҳаром ишлардан дарак эди»– деди (Файзул Қодир 5/262).

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтди: «Қарич, газ ва калтакесак инидан мақсад, уларга менгзашликнинг ўта яқинлигидир. Менгзашдан мақсад куфрда эмас, гуноҳ ва Аллоҳнинг амрларига мухолафатдадир. Бу ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун берилган мўъжизалардан бири бўлиб, улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дарак берганидек содир бўлди» (Имом Муслим «Саҳиҳ»ига шарҳ 16/189; Туҳфатул Аҳвазий 6/342).

Ибн Касийр раҳимаҳуллоҳ айтди: «Келгусида содир бўладиган ва биздан илгари яшаб ўтган китоб аҳлига менгзаган ва шаръан таъқиқланган сўз ва амаллардан хабар беришдан мақсад, Аллоҳ ва расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг сўзлари ва амалларига менгзашни, гарчи мўъминниг мақсади яхшилик бўлсада, таъқиқлади. Уларни юзаки қилиб қўйишнинг ўзи ҳам уларни қилиш, демакдир» («ал–Бидая ван–Ниҳая» 2/142).

Муновий раҳимаҳуллоҳ айтди: «Бу – Аллоҳнинг мўъжизаларидандир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматининг кўпи, кундалик ҳаёти, кийиниши, маркаблари, урушлардаги анъаналарида Эрон маданиятига, масжидларни безаш, қабрларни авом халқ сиғинадиган даражада ободонлаштириш, пораларни қабул қилиш, обрўлилар қолиб обрўсизларга жиноий жазоларни ижро қилиш, жума кунлари ишга чиқмаслик каби ишлари билан китоб аҳлига издош бўлдилар» («Файзул Қадийр» 5/262).

Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтди: «Имом Шофиий раҳимаҳуллоҳнинг «Муснад»ида Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳунинг саҳиҳ санад билан ривоят қилган: «Сизлар ўзингиздан аввал яшаб ўтганларнинг аччиғу чучук ишларини қиласизлар!» ҳадисини келтирди» («Фатҳул Борий» 15/235).

Ҳозирги кунда бу тақлид Ғарб ишлаб чиқарган технологиялар воситасида шундай даражага етиб бордики, мусулмонларнинг кўпи фитналар гирдобига тушди ва бу қайтариқларни Ғарбнинг бир учидан Ислом Оламининг ҳар бир бурчагига оммавий ахборот воситалари, радио, ойнаи жаҳон ва интернет воситасида бир неча сония ичида олиб келиш имкониятлари туғилди ва Дунё каттагина қишлоққа айланиб қолди. Дунёнинг бир бурчагида амалга оширилаётган жараёнлардан, мусулмон ўша пайтнинг ўзидаёқ хабардор бўлмоқда. Натижада кўзлар билан бир шаҳардан иккинчи шаҳарга «кўчиб» ўтилмоқда. Аллоҳ бизга мадакор бўлсин! Булар ҳақида тафаккур қилар эканмиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган қуйидаги сўзлари нақадар тўғри эканига шоҳид бўламиз: «Яқинлашган ёмонликдан арабларнинг ҳолига войлар бўлсин! У, зулматли кечанинг бир парчасига ўхшаган фитналардир. Уларда одам иймонли бўлиб тонг оттирса, кофир бўлиб кечкиртиради. Баъзи халқлар динларини дунёнинг озгина матоси эвазига сотиб юборади. У кунлари динини маҳкам ушлаган одам чўғни ушлагандек –бошқа бир ривоятда эса: Тиконлар устида тургандек– бўлади» (Имом Аҳмад 8982).

Ҳасан раҳимаҳуллоҳ бу ҳадиснинг ривоятидан сўнгра шундай деди: «Биз одамларнинг гулхан атрофида учаётган парвоналар ёки хира пашшалар каби ақлсиз суратга, ғоясиз танага айланганларини ва икки дирҳам учун кечаю кундуз югуриб, динларини эчки баҳосига сотиб юборганларини кўрдик» (Имом Аҳмад 18060; Ҳоким 6317).

Учинчидан: шуни унутмаслигимиз керакки, байрамлар Ислом динида Аллоҳга яқин бўлиш учун қилинадиган ибодат ҳисобланиб, мусулмонларнинг байрамлари учтадир: жума куни, Рўза ва Қурбон ҳайитлари. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Жума куни байрам кунидир. Байрам кунингизни рўза куни қилиб олмангиз. Агар (жума куни рўза тутмоқчи бўлсангиз) ундан олдин ва кейин рўза тутингиз!»» (Имом Аҳмад 7983; Абу Осим «Фил–Оҳоди вал–Масоний» 2512; Ибн Хузайма 2155; Ҳоким 1630).

Анас разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида мадиналикларнинг иккита байрамлари бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга: «Булар қандай кунлар?»– деб савол бердилар. Улар: Биз жоҳилият замонида бу кунларда шодиёналар қилар эдик,– деб жавоб беришгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло сизларга бу кунларни булардан кўра яхшироқ бўлган кунлар: Рўза ва Қурбон ҳайитларига алиштирди»– дедилар» (Имом Аҳмад 11750; Абу Довуд 1135; Ҳоким 1124). Ҳоким бу ҳадиснинг Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ шартига кўра саҳиҳ эканини айтди. Имом Бухорий ва Имом Муслим раҳимаҳумаллоҳлар бу ҳадисни ривоят қилмадилар. Ҳофиз Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ эса: «Бу ҳадисни Абу Довуд ва Насоийлар саҳиҳ санад билан ривоят қилдилар»– деди («Булуғул Маром» 1/93; «Фатҳул Борий» 3/113).

Мажд ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ  айтди: «Мазкур ҳадис китоб аҳлига байрамларида менгзаш таъқиқланган эканини ифодалайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Авс ва Хазраж қабилалари учун бу икки жоҳилий байрамни қилишлари ва уларда шодланишларига рози бўлмадилар ва: «алиштирди» дедилар. «Алиштириш» алиштирилаётган нарсадан воз кечишни тақозо этади. Чунки мавжуд нарса билан алиштирилаётган нарса бир–бирига тўғри келмайди. Шунинг учун ҳам мазкур жумла икки жоҳилий байрамда иштирок этишдан воз кечишни англатмоқда» («Файзул Қадийр» 4/511).

Тўртинчидан: унутмайликки, мушрик ва китоб аҳлларига мухолиф бўлиш шариатимизда буюрилгандир. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Оқ (рангли соч ва соқолларнинг ранги)ни ўзгартиринглар ва яҳудий ва насронийларга менгзаманглар!»– дедилар» (Имом Аҳмад 8611; Абу Яъло 5981 (Ҳадис лафзи бу иккисиники); Термизий 1753. Термизий бу ҳадисни ҳасан саҳиҳ, Ибн Ҳиббон эса саҳиҳ деди (5376)).

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мушрикларга хилоф иш қилинглар: мўйлабларни қисқартириб, соқолларни ёппа қўйинглар!»– дедилар» (Имом Муслим 555).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўйлабларни қирқинглар, соқолларни узатинглар ва мажусийлар қилган ишнинг аксини қилинглар!»– дедилар» (Имом Муслим 556).

Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрилмаган эканлар, хусусан бутпарастларга зид ишларда, аҳли китоблар каби бўлишни суяр эдилар. Макка фатҳ этилиб, Ислом дини атрофларга ёйилгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, «Саҳиҳ» ҳадислар девони далолат қилганидек, китоб аҳлига мухолиф бўлишни суя бошладилар» («Фатҳул Борий» 4/771; «Туҳфатул Аҳвазий» 3/397).

Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтди: «Китоб аҳлига мухолиф бўлиш ва уларга менгзашликни тарк қилиш ҳақидаги илм аҳлларининг ижмоъсига Қуръон ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва рошид халифаларнинг суннати далолат қилмоқда» («Мажмуъу Фатаава» 25/327).

Китоб аҳллари ва мушрикларга байрам ва бошқа шодиёналарида менгзаган одам, катта хатардадир. Бу ҳақда Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ким бир қавмга ўхшаса, бас, у улардан биридир» ҳадисини нақл қилди (Имом Аҳмад 5106; Абу Довуд 3040). Ибн Ҳиббон раҳимаҳуллоҳ бу ҳадисни саҳиҳ деди. Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ эса: «Бу ҳадиснинг санади жуда ҳам яхшидир»– деди («Иқтизоус сиротил мустақийм» 1/240). Ҳофиз Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ эса: «Бу ҳадисни Абу Довуд келтирди»– деди («Фатҳул Борий» 11/443).

Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ: «Бу ҳадиснинг ҳукми, зоҳири аҳли китобларга ўхшаган одамнинг кофир эканини билдирсада,  ҳеч бўлмаганда аҳли китобларга ўхшашликнинг ҳаромлигини ифодалайди»– деди («Фуруъ» 1/348; «Кашшофул қаноъ» 1/236; «Шарҳу мунтаҳал иродаат» 1/149).

Ибн Қоййим Жавзийя раҳимаҳуллоҳ айтди: «Бунинг сири шундаки, ташқи одатларда менгзаш, нийят ва амалдаги ўхшашликка олиб боради» («Эъломул муваққиъийн» 2/107);

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам китоб аҳли ва бошқа кофирларга ўхшашни жуда кўп жойда таъқиқладилар. Чунки ташқи менгзаш, ички дунёдаги менгзашнинг иллатидир. Чунки одат одатга ўхшаса, қалб ҳам қалбга ўхшаб қолади» («Иғосатул Лаҳафон»).

Санъоний раҳимаҳуллоҳ айтди: «Ҳадис, ўзига хос кийинишлари, маркаблари ва тарзларида фосиқларга ўхшаган одамнинг фосиқ, кофирларга ўхшаганнинг кофир, бидъатчиларга ўхшаганнинг бидъатчи эканига далолат қилмоқда. Уламолар: Агар мусулмон кофирларга кийинишида ўхшаса ва кофирлардек бўлиш зарур эканини эътиқод қилса кофир бўлади, дедилар. Агар бундай эътиқодда бўлмаса, уламолар ўртасида фарқли кўришлар бор: уларнинг айримлари ҳадиснинг зоҳирига кўра ўшалар каби кофир бўлади дейишса, бошқалари кофир бўлмасада унга одоб берилади, дейишган» («Субулус салом» 2018).

Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтди: «Гарчи одатларда бўлсада уларга ўхшашлик ҳукми шундай бўлар экан, ундан кўра чуқурроқ мавзуларда нима бўлар экан?! Имомлар жумҳури аҳли китобларнинг байрамлари учун бўғизлашган жонлиқ ва қурбонликларини ейишни Аллоҳдан бошқасининг номи билан сўйилган жонлиқ ва қурбонлик маъноси ичига киритиб, эҳтиётан ёки ҳаром нуқтаи назаридан макруҳ ҳисобладилар. Шунингдек, уларнинг байрамларига бирон нарсани совға қилиш ёки сотиш билан ёрдам беришни ҳам таъқиқладилар ва: Мусулмонлар насронийларга байрамларини ўтказишлари учун гўшт, ёғ ва кийим сотишлари, уларга нақлия воситаларини вақтинчаликка беришлари ва динлари зарарига уларга кўмакчи бўлишлари ҳаромдир. Чунки бундай қилиш уларнинг ширкларини улуғлаш ва куфрларига ёрдамдир,– дедилар» («Мажмуъу Фатаава» 25/331).

Ибн Касийр раҳимаҳуллоҳ айтди: «Мусулмон одам китоб аҳлларига уларнинг байрамлари, мавсумлари ва ибодатларида менгзамаслиги керак. Чунки Аллоҳ таоло бу Умматни барча нарсани ўз ичига олган тўкис буюк динни шариатлаган пайғамбарларнинг охиргиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан мушарраф қилдики, Таврот нозил қилинган Мусо ибн Имрон ва Инжил нозил қилинган Ийсо ибн Марям алайҳимассаломлар ҳам тирик бўлсалар ёки уммат ичида бўлсалар уникидан бошқа эргашиладиган шариатни топиша олмас эди. Ҳатто бошқа биронта пайғамбар тирик бўлса, унга ушбу мукаррам, шарафли ва улуғ шариатдан бошқасига эргашиши мумкин бўлмас эди. Модомики Аллоҳ таоло бизни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг издошлари бўлиш бахтига муяссар қилган экан, наҳотки аҳли китобларга эргашсак?! Ахир улар аввал ўзлари Тўғри Йўлдан адашиб, кейин кўплаб халқларни адаштирган, ўз динларини ўзгартириб, нотўғри таъвиллар билан ўзларига нозил қилинган мақсадлардан чиқариб, охир оқибат динлари бутунлай бекор қилинган халқлар–ку! Қолаверса бекор қилинган нарсани ушлаш ҳаром ва Аллоҳ таоло унинг оз ёки кўпини қабул қилмайди–ку! Бундан ташқари уларнинг дини билан Аллоҳ таоло бутунлай шариат қилмаган дин ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ–ку! Аллоҳ хоҳлаган бандаларини Тўғри Йўлга ҳидоят қилади» («ал–Бидая ван–Ниҳая» 2/142).

Бешинчидан: Юқорида айтиб ўтилганларга кўра биз қуйидаги ишларни қилишимиз керак:

А) Мелодий янги йилнинг биринчи кечаси ва наҳори йилниг бошқа кунлари ва кечалари каби ўтиши ва бизда йиғин ёки шодиёнанинг биронта асари кўринмаслиги;

Б) Ҳар биримиз оила аъзоларимиз ва фарзандларимизни йиғин ёки телеканал ёки кузатиш ёхуд тақлид муносабати билан аҳли китобларнинг шодиёналарига ўртоқ бўлмасликлари учун суриштириш.  Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: «Унутмангиз, сизларнинг барчангиз етакчисиз ва қўл остингиздагилардан жавобгарсиз! Раҳбар одамлар устидан етакчи ва қўл остидагиларидан жавобгардир! Эркак хонадон аҳлига етакчи ва қўл остидагилардан жавобгардир. Рафиқа эрининг уйидаги нарсалар ва фарзандларига етакчидир ва улардан жавобгардир! Банда ҳожасининг мулкида етакчидир ва ундан жавобгардир. Барчангиз етакчи ва барчангиз қўл остидагилардан жавобгардир!» (Имом Бухорий 882; Имом Муслим 4680).

Муновий раҳимаҳуллоҳ айтди: «Бу ҳадис шуни ифодаламоқда: Сизларнинг барчангиз раҳбар бўлсангиз талаб қилинган адолатни қилишга, раҳбар бўлмасангиз хиёнат қилмасликка чақирилгансиз. Барча раҳбар ўз қўл остидагилардан Қиёмат куни жавоб беради. Модомики биров раҳбар экан қўл остида бўлган нарса ва кимсаларга адолат кўзи билан қараши, уларнинг диний ва дунёвий манфаатларини амалга ошириши шарт. Агар бу талабларни рўёбга чиқарса катта ажру савобларни қўлга киритади. Акси тақдирда қўл остидаги ҳар бир кимса Охират кунида ундан ўз ҳаққини талаб қилади» («Файзул Қадийр» 5/38).

В) Янги мелодий йилнинг кириб келиши ёки Ийсо алайҳиссалом туғилган кеча муносабати билан уюштирилган кеча ёки йиғинларда на мусулмонлар ва на бошқалардан совға қабул қилмаслик ёки совға алмашламаслик.

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтди: «Кофирларга хос куфр анъаналари, масалан, байрамлари ва пасхалари билан: Байрамингиз муборак бўлсин! Байрамингиз қутлуғ бўлсин!, дея табриклаш ҳамда бу байрамлар билан сизнинг табрикланишингиз, уламолар иттифоқи билан ҳаромдир. Уларни талаффуз қилган одам кофир бўлмасада, ҳаром ишни қилган бўлади. У, кофирни хоч (крест)га сажда қилиши билан табриклагандек балки Аллоҳниг даргоҳида ундан ҳам қаттиқроқ гуноҳ ҳисобланиб, ароқ ичиш, қотиллик қилиш, зино қилиш ва бошқа гуноҳларни қилганларни табриклашдан кўра оғирроқ маъсиятдир.

Аҳли китоб ва мушриклар байрами билан табриклаш, кўпинча, динига эътиборсиз бўлган ва бунинг қандай гуноҳ эканининг фарқига бормаган одамлардан содир бўлади. Ҳолбуки, бандани бирон гуноҳ иш ёки бидъат ёхуд куфр билан табриклаган одам Аллоҳнинг жазоси ва ғазабига дучор бўлади. Ҳатто тақводор бўлган мусулмонлар раҳбарликка тайинланган золимларни, қозилик, ўқитувчилик ва фатво ишларига тайинланган жоҳилларни мансаблари билан табриклашдан Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлиш ва Аллоҳнинг назаридан қолишдан қўрқиб йироқ турар эдилар. Агар золим табрикланиш балосига мубтало бўлган бўлса, янги тайинланган мансабдорлар ҳузурига зулмларидан сақланиш учун бориб яхши гапларни айтиш ва уни Тўғри Йўлда устивор қилиши ва эзгуликка муваффақ қилиши учун Аллоҳга дуо қилишнинг зарари йўқдир» («Аҳкааму аҳлиз зиммаҳ» 1/441).

Г) Мелодий янги йил кунини ўқиш ёки расмий ва хусусий ишлардан дам олиш куни қилиб тайинламаслик;

Д) Ойнаи жаҳон ва радио каналлари орқали Янги йил байрами муносабати билан олиб борилаётган жонли дастурларга бевосита боғланиб кимларгадир қўшиқ ёки саломлар йўлламаслик. Фақатгина, гуноҳ ишни қайтариш учун боғланиш. Чунки Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳу шундай деган: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ичингиздан ким мункарни кўрган бўлса уни қўли билан ўзгартирсин! Бунга кучи етмаса тили билан, унга (ҳам) кучи етмаса қалби билан ўзгартирсин. Қалб билан ўзгартириш энг кучсиз ўзгартишдир!»– деганларини эшитганман» (Имом Муслим 140).  

Е) Мусулмон савдогарлар Аллоҳдан қўрқишлари ва Янги йил байрамини намоён қилишга ёрдамчи бўладиган молларни сотмасликлари зарур. Чунки Ибн Ҳож раҳимаҳуллоҳ шундай деган: «Мусулмоннинг насронийга байрами муносабати билан гўшт, ёғ ва кийим сотиши, бирон нарсани ҳатто отини вақтинчалик ишлатиши учун бериши, унинг куфр ишига ёрдамчи бўлиб қолмаслиги учун ҳаромдир. Давлат раҳбарлари мусулмонларни бундай ёрдамлари ва савдоларини таъқиқлашлари лозим» («Фатава ибн Ҳажар Ҳайсамий» 4/238).

Аллоҳим, бизга иймонни севимли қил ва қалбларимизни иймон билан беза! Аллоҳим, бизга куфр, осийлик ва фисқу фужурдан нафратлантир! Бизларни тўғри йўлда юрганлар қаторида қил! Аллоҳим, бизларни мусулмон ўлароқ яшат ва мусулмон ўлароқ жонимизни ол! Қиёмат кунида эса пайғамбарларнинг охиргиси бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даврасида қил!

Барча оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва барча асҳобларига салавоту саломлар йўлласин!

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Tue, 13 Dec 2011 15:41:21 +0000
Қариндошларим, намоз ўқинглар! (Шайх Абдулқайюм Суҳайбаний) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4437:2011-12-07-14-43-47&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4437:2011-12-07-14-43-47&catid=211&Itemid=104 Қариндошларим, намоз ўқинглар!

Муаллиф: Шайх Абдулқайюм Суҳайбаний

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

 

Барча оламлар робби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга, Унинг оиласи, асҳоблари ва Уни севганларга салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг ...

Собит разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда нақл қилинишича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оиласининг бошига бирон мусибат ёки муҳтожлик келса: «Оилам, намоз ўқинглар! Намоз ўқинглар!»– дер эдилар (Байҳақий «Шуъабул ийман» 2915).

Ибн Муфлиҳ раҳимаҳуллоҳ: Ушбу ҳадиснинг санади саҳиҳ ва мурсал экани маълум бўлиб, унинг икки «Саҳиҳ» ҳадислар девонининг «Кун тутилиши боби»да гувоҳлари бор,– деди.

Аллоҳ таоло ҳам шундай деди:

﴿ وَاسْتَعِينُوا بِالصَّبْرِ وَالصَّلَاةِ وَإِنَّهَا لَكَبِيرَةٌ إِلَّا عَلَى الْخَاشِعِينَ ﴾

«Сабр ва салот (намоз ўқиш) билан мадад сўранглар. Албатта у (намоз ўқиш) оғир ишдир. Магар ўзларининг Парвардигорларига рўбарў бўлишларини ва шубҳасиз, унга қайтажакларини биладиган шикастанафс зотларга (оғир эмасдир)» (Бақара: 45);

﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَعِينُوا بِالصَّبْرِ وَالصَّلَاةِ إِنَّ اللَّهَ مَعَ الصَّابِرِينَ

«Эй мўминлар, сабр қилиш ва намоз ўқиш билан (Мендан) мадад сўранглар! Албатта Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир» (Бақара: 153). 

Аллоҳ таоло бандаларини дунё ва охират ишларининг барчасида Аллоҳ таолодан намоз билан ёрдам сўрашга буюрди ва намоз билан ёрдам сўраш учун биронта ҳам ишни хосламади.

Аллоҳ таоло: «Намоз ва сабр билан ёрдам сўрангиз!» дер экан, «сабр»дан бошлади. Чунки иймон ва барча фарз амаллар сабр бўлсагина тўкис бўлади.

Сўнгра Аллоҳ таоло: «Намоз ўқиш (Аллоҳдан) қўрққанлар учунгина осон» эканини айтди. «Аллоҳдан қўрққанлар» – кўнгиллари Аллоҳни улуғлаш, Ундан қўрқиш туфайли хокисор бўлган инсонлардир. Шунинг учун, Аллоҳ таоло намоз ўқиш осон бўлган хокисор одамларнинг, намозларини тўкис адо этиши мумкинлигига гувоҳлик берди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари ҳам бирон иш қайғуга солса зудлик билан намоз ўқир эдилар. Бошларига оғир мусибат келса, ғам ғуссага толса намоз ўқиш учун ўринларидан турар эдилар. Чунки намоз, қасд қилинган Аллоҳнинг ёрдами билан, мусибат, қайғу ва аламларнинг кетишида катта омилдир. Ким Роббисига интилса унга Аллоҳнинг Ўзи кифоядир. Чунки у, Аллоҳ учун бошқа барча мавжудотдан воз кечди ва Унигина қасд қилди. Аллоҳ эса Аллоҳдан умид қилган бандасининг умидларини пучга чиқармайди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оиласининг бошига бирон танглик келса намоз ўқишга буюрар ва:

﴿ وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا لَا نَسْأَلُكَ رِزْقًا نَحْنُ نَرْزُقُكَ ﴾

«Аҳли-умматингизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намоз ўқишда) чидамли бўлинг! Биз сиздан ризқ сўрамаймиз, (билъакс) Ўзимиз сизга ризқ берурмиз» (Тоҳа: 132) оятини ўқир эдилар. Яъни, агар намозни тўкис ўқисангиз ризқлар кутмаган тарафингиздан келаверади. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

﴿ وَمَنْ يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَلْ لَهُ مَخْرَجًا • وَيَرْزُقْهُ مِنْ حَيْثُ لَا يَحْتَسِبُ ﴾

«Ким Аллоҳдан қўрқса У зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур. Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур» (Талоқ: 2, 3);

﴿ وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنْسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ • مَا أُرِيدُ مِنْهُمْ مِنْ رِزْقٍ وَمَا أُرِيدُ أَنْ يُطْعِمُونِ • إِنَّ اللَّهَ هُوَ الرَّزَّاقُ ذُو الْقُوَّةِ الْمَتِينُ ﴾

«Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим. Мен улардан бирон ризқ истамасман ва улар Мени таомлантиришини истамасман. Зеро Аллоҳнинг Ўзигина (барча халойиққа) ризқу рўз бергувчи, куч-қувват соҳиби ва қудратлидир» (Зориёт: 56 – 58).

Ҳадис қудсийда Аллоҳ таоло: «Ҳой Одам фарзанди, ибодатимга берил ва Мен кўнглингни беҳожатликка тўлдираман ва камбағаллигингни бартараф қиламан. Агар (Менга) ибодат қилмасанг кўнглингни банд қилиб, камбағаллигингни бартараф этмайман»– деди (Термизий 2466; Ибн Можа 4107).

Намоз намозхондан чидамсизликни қувади ва у сабрли бўлиб, бахил ва қурумсоқ бўлмайди, мусибатларга сабр қилади, юраги тор, ўта ҳарис ва сабрсиз бўлмайди:

﴿ إِنَّ الْإِنْسَانَ خُلِقَ هَلُوعًا • إِذَا مَسَّهُ الشَّرُّ جَزُوعًا • وَإِذَا مَسَّهُ الْخَيْرُ مَنُوعًا • إِلَّا الْمُصَلِّينَ • الَّذِينَ هُمْ عَلَى صَلَاتِهِمْ دَائِمُونَ ﴾

«Дарҳақиқат инсон бетоқат қилиб яратилгандир. Қачон унга ёмонлик (камбағаллик-кулфат) етиб қолса у ўта бесабрлик қилгувчидир. Қачон унга яхшилик (бойлик, саломатлик) етса у ўта манъ қилгувчи-бахилдир. Фақат намоз ўқигувчи зотлар (яъни мусулмонларгина ундоқ эмасдирлар)ки, Улар намозларида доим-барқарор бўлгувчи зотлардир» (Маориж: 19 – 23).

Мўъминлар Одам алайҳиссаломдан тортиб дунё ёки охират ишларининг бирида қайғуга тушиб қолсалар, намозларида Роббиларига муножот қилар эдилар. Собит разияллоҳу анҳу: «Пайғамбарлар –уларга Аллоҳнинг салавоту саломи бўлсин– бошларига бирон мусибат тушса дарров намоз ўқир эдилар»– деди (Байҳақий «Шуъабул ийман» 2915).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганларидек диннинг устуни намоз бўлганидан кейин, мусулмонлар қандай қилиб намоз ўқимасинлар?!

Марвазий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Аллоҳ таоло бандаларини Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишга буюрди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса бандаларни коинотдаги бирон мўъжиза ёки аломатларни кўрсалар дарров намоз ўқишга буюрар ва: «Қуёш ва Ой Аллоҳнинг мўъжизаларидан бири бўлиб, улар тутилса дарров намоз ўқинглар!»– дер эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари ҳам дарров намоз ўқишни бошлардилар. Биз азобни даф қиладиган намоз сингари биронта ибодат борлигини билмаймиз. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуёш тутилганида қўшимча рукуълар билан намоз ўқиб, сажда қилган пайтларида йиғлаб, ёлбордилар» (Марвазий «Таъзиму қодрис солаҳ»).

Уқбанинг қизи Умму Кулсум разияллоҳу анҳо биринчи муҳожиралардан эди. Турмуш ўртоғи Абдурраҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳу ҳушидан кетганида, одамлар унинг вафот этганини тушунишди. Бироқ Умму Кулсум разияллоҳу анҳо ўзига буюрилган фармонга итоат этиб масжидга кирди ва намоз ҳамда сабр билан Аллоҳдан мадад сўради!

Ривоят қилишларича, сафардаги Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумога укаси Қусамнинг ўлими ҳақидаги хабар етиб келганида истиржоъ келтириб, йўлнинг четига ўтди ва туясини чўктириб, икки ракаат намоз ўқиб, қаъдада узоқ ўтирди. Сўнгра улови томон:

﴿ وَاسْتَعِينُوا بِالصَّبْرِ وَالصَّلَاةِ وَإِنَّهَا لَكَبِيرَةٌ إِلَّا عَلَى الْخَاشِعِينَ ﴾

«Сабр ва салот (намоз ўқиш) билан мадад сўранглар. Албатта у (намоз ўқиш) оғир ишдир. Магар ўзларининг Парвардигорларига рўбарў бўлишларини ва шубҳасиз, унга қайтажакларини биладиган шикастанафс зотларга (оғир эмасдир)» (Бақара: 45) деб юра бошлади.

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтди: «Намознинг кўнгилларни ёзиш, қалбни қувватлаш ва яйратишда ўзига хос ўрни бўлиб, алоҳида лаззат касб этади. Намозда инсон қалби Аллоҳдан келажак қувватга боғланади, Аллоҳга яқин бўлади, Унга муножот қилиш ва эслаш ҳамда Унинг ҳузурида туриб, Унга бандаликни бажо келтирар экан, имкониятида бўлган барча нарсаси: танаси ва кучини сарф этиш ва барча аъзосига қуллик насибасини бериш бахтига сазовор бўлади. Бунинг оқибатида инсон махлуқларга боғланиш ва улар билан суҳбатлашиш билангина банд бўлмай, қалби ва узвларининг кучини Роббиси томон жазб этади ҳамда душманидан намоз ўқиётганидагина роҳатда бўлади. Натижада, намози соғлом қалбларгагина муносиб бўлган энг буюк роҳатлатувчи, дори ва озиққа айланади» («Зодул маъод»).

Намоз – дунё ва охират манфаатларини жалб қилиш, дунё ва охират фасодларини даф қилиш учун катта кўмакчи, гуноҳдан қайтаргувчи, кўнгиллар давосига чорловчи, танадан касалликни қувувчи, қалбни мунаввар, юзни порлоқ қилгувчи, тана ва руҳни фаоллаштирувчи, ризқни жалб, зулмни даф қилгувчи, мазлумга ёрдамчи, шаҳват ахлатларини йўқотгувчи ва қоринниг кўплаб хасталикларига даводир.

Хуллас, намознинг бадан, руҳ соғлиги ва уларнинг қавватларини ҳимоя қилиш, улардан зарарли унсурларни қувишда ҳайратомуз таъсири бордир. Бирон киши ногирон бўлса ёки бошига мусибат ва фалокатлар келса, намозхон бошига ундай нарсалар жуда ҳам оз келади ва оқибати яхши бўлади.

Агар намозни зоҳиран ва  ботинан тўкис адо этсангиз унинг дунё офатларини даф қилишда катта таъсирини кўрасиз. Зеро дунё ва охират шарридан сақлаб, уларнинг неъматларини жалб этувчи намоз каби бирон ибодат йўқдир.

Бунинг сири намознинг банда билан Аллоҳ ўртасидаги алоқа эканида яширинган. Банданинг қилаётган алоқасига қараб яхшиликлар дарвозаси очилаверади, ёмонликлар сабаби тўсилаверади. Роббисидан келадиган муваффақият, офият, сиҳҳат, ўлжа, бойлик, роҳат, неъмат, қувонч ва шодиёналар қуйилиб, олдида пайдарпай муҳай бўлаверади.

Аллоҳ таолодан бизга сўзу амалда ихлос беришини тилаймиз.

Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва барча асҳобларига салавоту саломлар йўлласин.


                                                                              

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Wed, 07 Dec 2011 14:28:05 +0000
Диққат, Маккадасиз! (Шайх Холид Абу Солиҳ) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4434:2011-11-25-04-20-03&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4434:2011-11-25-04-20-03&catid=211&Itemid=104 Диққат, Маккадасиз!

Муаллиф: Шайх Холид Абу Солиҳ

Мутаржим: Аҳмад Бухорий

Аллоҳнинг ёлғиз Ўзигагина ҳамду мақтовлар, сўнгги Пайғамбарга салавот ва саломлар бўлсин!

Сўнг ...

Мусулмон биродарим!  Диққатли бўлинг, сиз Маккадасиз! ...

Эҳтиёт бўлинг, сиз Аллоҳ ҳаром қилган макондасиз!

Огоҳ бўлгин, чунки сиз Каъбаи шарифанинг ёнидасиз! Сиз шундай шаҳардасизки, унга   Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суюкли ўз суюклисига хитоб қилганидек: «Сен бунчалар ҳам ажойиб, бунчалар ҳам суюкли шаҳарсан! Агар қавмим мени сендан қувиб чиқармаганида эди, асло бошқа шаҳарда истиқомат қилмаган бўлар эдим»,− деб айтганлар [Термизий ривояти, Шайх Албоний сахих деганлар].

Кўзларинг–ла боқ нозаниннинг тароватига,

Ундай гўзалликни кўрмадинг ҳеч ҳам.

Маҳбуб кўнглин ўзига айлади ром,

Тароват нурини ўзида айлаб жам.

Аллоҳ унинг ҳажин айлади осон,

Унинг фарзлиги хабардан аён.

Муждалар сенгадир, кўзларим, бир боқ,

Каъба, деб деб кўнгиллар бўлади муштоқ!

Каъба атрофида тавофда бўлгин,

Шодиёна–қувонч кунидир бу кун!

Аллоҳ таоло айтди:

﴿وَالْمَسْجِدِ الْحَرَامِ الَّذِي جَعَلْنَاهُ لِلنَّاسِ سَوَاءً الْعَاكِفُ فِيهِ وَالْبَادِ وَمَنْ يُرِدْ فِيهِ بِإِلْحَادٍ بِظُلْمٍ نُذِقْهُ مِنْ عَذَابٍ أَلِيم﴾

«Албатта ўзлари кофир бўлган ва (ўзгаларни) Аллоҳ йўлидан тўсадиган, ҳамда Биз (Маккада) тургувчилар учун ҳам, (бошқа юртлардан) келгувчилар учун ҳам баробар қилиб қўйган, Масжид-ал-Ҳаромдан (тўсадиган) кимсалар ва кимки у жойда зулм-зўравонлик билан йўлдан чиқмоқчи бўлса (буларнинг ҳар бирига) аламли азобдан тотдириб қўюрмиз» (Хаж, 25).

Ибн Касийр айтади: «Баъзи тилшунослар бу оятнинг  بِإِلْحَادٍ калимасидаги ب  зоидадир дейишган, Аллоҳ таолонинг بِالدُّهْنِ تَنبُتُ «Ёғ (дарахти) ўсади» (Мўминун, 20) оятидаги  ب каби. Демак бу оятдага маъноси ҳам “йўлдан чиқишликни истаса” дир.

Энг гўзалроқ маъноси эса, бу ердаги феъл “истамоқ, уринмоқ” маъноларини ҳам ўз ичига олади. Шунинг учун ҳам ب ҳарфи билан ўтимли (мутаъаддий) қилинди. Яъни Маккада гуноҳи кабиралардан ҳисобланган бирон қабиҳликни қилишни хоҳласа ёхуд унга уринса ва атайлаб, қасддан зулм қилса. Бу, бошқа маънога йўйилмайдиган бир зулмдир.

Ибн Аббос раҳимаҳуллоҳ  “зулм билан” жумласини, «Аллоҳга ширк келтириш», Мужоҳид эса: «Аллоҳдан бошқага ибодат қилиш», − дея тафсир қилганлар. Қатода ва бошқа талайгина муфассирлар ҳам шундай фикрда бўлишган.

Авфий раҳимаҳуллоҳ  Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан қуйидагиларни ривоят қилади: «“Зулм билан” жумласи Аллоҳ харом қилган: озор бериш ва қотиллик каби ишларни халол санашинг, сенга зулм қилмаган кишига зулм қилишинг, сени ўлдирмаганни ўлдиришингдир. Кимда ким буни қилса, аламли азобга мубтало бўлади».

Мужоҳид эса, «Зулм билан» жумласини: «Ҳарамда ёмон ишларни қилишдир. Чунки зулм қилмаслик Ҳарамнинг хусусиятларидан бири бўлиб, у ерда бирон бир ёмонликни қасд қилувчи кимса жидий бўлиб, уни амалга оширмаса ҳам гуноҳкор бўлади»– дея тафсир қилди.

Ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан қуйидагича ривоят қилинади: «Агар биров Абяннинг Аданида туриб Маккада зулм қилиш режасида бўлса, унга албатта Аллоҳ аламли азобни тоттиради» (Адан Ямандаги кўҳна шахар бўлиб, Абян исмлик бир киши асос солганлиги ривоят қилинган. Бу жумладан мақсад, ўзи Адандек олис бир шаҳарда бўла туриб, Маккада ширк, зулм, қотиллик каби гуноҳи кабиралар қилишни ният қилса гуноҳкор бўлиб, аламли азобга гирифтор бўлади. (Мутаржим изоҳи)).

Мужоҳид раҳимаҳуллоҳнинг эса: «Ҳарамда йўлдан озишликми?! Йўқ, асло!!» дегани ривоят қилинган.

Саид ибн Жубайр разияллоҳу анҳу деди: «(Ҳарамда) хизматкорни хақорат қилиш зулмдир, ундан бошқасини асти қўявер» (Ибн Касир тафсири 3/286).

Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу: «Банданинг бирон гуноҳга қўл уришдан олдин қилган нияти учунгина жазоланадиган Маккадан бошқа шаҳар йўқдир»– деди. Баъзи аҳли илмлар эса: «Маккада қилинган савоблар бер неча баробарига кўпайтирилганидек, гуноҳлар ҳам кўпайтирилади»– деган.

Шу боис Ибн Аббос разияллоҳу анҳу Маккада истиқомат қилишдан кўра Тоифда яшашни афзал кўриб: «Тоиф четидаги қишлоқда элликта гуноҳ қилишим, Маккада битта гуноҳ қилишмдан кўра афзалдир»,– деган.

Шунинг учун ҳам, у, хизматкорларидан бирига одоб бермоқчи бўлса, Макка Ҳарами ҳудудининг ташқарисида жазолар эди. У зотдан Аллоҳ рози бўлсин!

Мазкур инсонлар Аллоҳдан чиндан қўрққан, ҳамиша тўғри йўлдан юришга харакат қилган, ҳаром ишлардан ўзларини ўта эҳтиёт қилган – тақво ва эхсон аҳлларидир. Улар бу муқаддас диёрнинг хурматини яхши билганликлари ва обрўсини улуғлашгани учун − зеро бу Аллоҳ таъалонинг Ўзини улуғлашдир − Ҳарамда хар қандай гуноҳ, осийлик ва хато қилишдан жуда ҳам қўрқишган.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу шаҳарни Аллоҳ еру-осмонларни яратган куни ҳурматли қилди ва у, Аллоҳнинг ҳурмати ила Қиёмат кунига қадар ҳаромдир. Унинг тиканлари кесилмас, (бошқа бир ривоятда эса) дарахтларининг шохлари синдирилмас, ҳайвонлари ҳуркитилмас, топилдиғини фақатгина эълон қилиб танитадиган кимса олар, яшил ўланлари пайҳон қилинмас»,− деганлар. [Бухорий ривояти]

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ: «Бу хадислар Маккада жанг қилиш харом эканини курсатади. Уламолар Маккада одамлар ўстириб парваришламайдиган дарахт ва ўсимликларни кесиш ёки синдириш харом эканига ижмоъ қилганлар»– деган (Шарҳу Саҳиҳи Муслим, 9/129).

Хадислар эса Ҳарамда ов қилиш, ҳайвонларни хуркитиб безовта қилиш ва топилдиқни ўзлаштиришнинг харом эканига далолат қилади. Тушган ёки йўқолган ашёларни кўрган одам, уни, эгасини топиш учун мудом эълон қилиб танитиш шарти билангина олади.

Севимли дўстим!

Қаерда бўлса ҳам Аллоҳга осий бўлиш жирканчли қабоҳат эканини унутманг! Аммо Аллоҳнинг шаҳрида, Каъбанинг ёнида – фарқли хусусиятга эга бўлган жойларда маъсият қилиш, яна ҳам жирканчли ва қабиҳдир. Ахир гуноҳни била туриб қилиш, унинг жазосини кўпайтиради–ку! Зеро била туриб қилган одамнинг жазоси билан, билмасдан қилган одамнинг жазоси бир хил эмас. Шунинг учун  Макка ва Мадина каби ҳурматли ва шарафли маконларда, ёхуд ҳаром ойлар каби улуғланган, мушарраф замонларда гуноҳ қилиш, гуноҳнинг жазосини бир неча баравар кўпайтиради.

Абу Али Даққоқ раҳимаҳуллоҳ айтади: «Беодоблик ҳайдалишга олиб келади. (Меҳмонхонанинг) гиламини кир қилган одам ташқарига хайдалади. Эшикда ҳам адабсизлик қилса, ҳайвон муомаласига лойиқ бўлади».

Ибратли қисса:

Умар ибн Шаббаҳ раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бир кун Маккада, Сафо билан Марва орасида хачирга минган бир кишини кўрдим. Унинг атрофида болалар айланишар ва бунинг билан одамларга озор беришарди. Орадан вақт ўтиб Бағдодга бориб, кўприк устида кийимсиз, ялангоёқ, сочлари тўзғиган бир кишини кўрдим. Унга қараб ўйланиб қолдим. У менга: “Нега менга қараб қолдинг? ” – деди. Мен унга: “Сени Маккада кўрган бир одамга ўхшатдим. У хачирга минган, атрофида эса болалар айланишар ва одамларга озор беришар эди”, − дедим.

−        Ўша одам менман”, − деди у.

−        Сени Аллоҳ не ҳолга солибди?, − дедим.

−        Мен инсонлар камтар ва тавозули бўладиган жойдада гердайиб кеттим. Бунинг эвазига Аллоҳ инсонлар кўтариладиган ерда мени пастга уриб хор қилди»,− деди. [Хаваризмий «Исорот ат-тарғиб»].

Баъзи инсонлар Макканинг ҳурматини риоя қилмайдилар, унинг хусусияти ва шарафини тан олишмайди. Шунинг учун уларни у Маккада хоҳлаганларича бетартиб юрганларини кўрасиз. Улар икки Ҳарамнинг ишончли хабарларда келган фазилатларини билмаганлари боис, уялмай гуноҳ ва маъсиятларни қилишади.

Одамлар қандай қилиб Маккада қурол олиб юришга журъат этишади?! Ҳолбуки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Маккада бировингизнинг қурол-аслаха кўтариб юриши ҳалол эмасдир!»− деганлар?!

Баъзи одамлар Кўҳна Каъба ёнида туриб қандай судхўрлик қилишади?

Қандай қилиб савдогарлар ҳожиларни ва умра қилувчиларни ҳолатларидан фойдаланиб муғомбирлик билан алдайдилар?! Ҳолбуки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бизга қаллоблик қилса, биздан эмасдир», −деганлар.

Қандай қилиб айрим нафси бузуқ инсонлар Аллоҳ харом қилган сигарет, чилим ва чолғу асбобларини Маккада сотишга журъат қилишади?!

Нафс бандалари қандай қилиб Маккадаги уйларининг томларига фасод, бузуқлик ва разолат антенналарини ўрнатишга журъат этишади?!

Қандай қилиб нафси бузуқ ёшлар Маккада бўла туриб кўча-кўйда бегона аёлларга шилқимлик қилишади? Уларнинг айримлари борки, Харамга шундай бузуқ ва ифлос ният билангина келишади.

Қандай қилиб баъзи адашган қизлар  ва ғофил аёллар Маккада бўла туриб ўз зийнатларини кўз-кўз қилган ҳолда, беҳаёларча солланиб юришга журъат қилишади?! Бўлиб ҳам Масжидул Харомнинг атрофи ёки томида?!

Қандай қилиб бу аёллар у ерда эркаклар билан аралашиб, сиқилишиб юришади ва уларнинг фосиқларига кўчаларда ва бозорларда рўбарў келишади?!

Бу каби хатолар ва шариатимизга зид амаллар жуда ҳам кўп бўлиб, бу ўринда уларнинг ҳаммасини келтириб ўтишимиз амри маҳолдир. Шундай бўлсада, уларнинг айримларига юқорида ишора қилиб ўтдик. Ҳур инсонга ишоранинг ўзи етарлидир. Бу – қора булутлари қуюқлаша бошлаган азоб селидан, зулмати яқинлашаётган балоли тундан даракдир. Келинглар, самимий тавба билан унинг олдини олайлик! Ҳар замон ва ҳар ерда гуноҳ ва маъсиятлардан тийилайлик! Роббимизнинг розилигига эришишимиз учун Макка ва ҳурматли Каъбанинг мақомини улуғлайлик!

Аллоҳ таъало: «Улар мана шу Уйнинг Парвардигорига ибодат қилсинлар!  У зот уларни очликдан (қутқариб) таомлантирди ва хавфу хатардан тинч қилди», − дейди.

Менинг айтмоқчи бўлганларим шулардан иборат. Аллоҳнинг Ўзи билгувчироқ ва ҳикматлироқдир! Суюкли пайғамбаримизга биздан салавот ва саломлар бўлсин!


                                                       

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Fri, 25 Nov 2011 03:57:06 +0000
Ҳакерларга раддия http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4432:2011-11-13-15-30-35&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4432:2011-11-13-15-30-35&catid=211&Itemid=104 Ҳакерларга раддия

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳга ҳамду санолар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавоту саломлар бўлсин ...

Сўнг ...

Ҳурматли меҳмонлар, 2011 йилнинг 10 ноябридан бошлаб www.hikmatnuri.com веб саҳифасига қарши сибер ҳужумлар уюштирилди ва шу кунларда саҳифанинг нашр фаолияти тўхтатилди. Ҳозирги соатларда саҳифани тиклаш учун ҳаракатлар давом этмоқда.

Аллоҳ таоло илк инсонни яратган кунидан буён одамзот билан Шайтон ва Шайтон малайлари ўртасидаги кураш давом этиб келмоқда. Аллоҳ, инсонлар соф илоҳий таълимотларни унутганлари маҳал, илоҳий таълимотларни эслатишлари ва янги таълимотларни етказишлари учун тарих давомида пайғамбарларни юбориб турган. Илоҳий таълимотлар келгани маҳал жамиятларнинг талайгина табақалари ўзлари ўрганиб қолган бузуқ эътиқод, золим урф–одат ва майлликлар асоратидан қутила олмай, пайғамбарларга қарши чиққанлар ва уларнинг чақириқларига монеъ бўлиш учун имкониятларида бор бўлган воситалардан фойдаланганлар. Улар пайғамбарларнинг шахсиятларига қарши бўлганлари учун илоҳий таълимотларни тўсишга ҳаракат қилишган бўлсада, аслида, Аллоҳга қарши кураш эълон қилган эдилар. Шу боис бўлса керак, Шайтон малайларининг ҳаракатлари замоннинг бир тутамида зафар қучгандек туюлган бўлсада, даврлар ўтиши билан самарасиз қолаверган.

Од, Самуд, Мадян халқи, Мусо алайҳисаломдек буюк пайғамбарга қарши чиққан Фиръавн ва аъёнларининг исмларидан бошқа ҳеч нарсалари қолмади.

Бутун инсониятга пайғамбар қилиб юборилган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга араб қабилалари, жумладан, ўзлари туғилиб ўсган Қурайш қабиласи сардорию мискинлари билан қарши чиқди. Мусулмонларнинг Исломга қилишаётган чақириқларига эътироз этиб, халқлар билан Ислом ўртасини тўсишга ҳаракат қилишди. Бироқ, Ислом даъвати мисли кўрилмаган суръат билан чор атрофга ёйилди. Осиё, Африка ва Европадаги халқлар ҳидоят йўлини топишди. Қарши чиққанлар эса ё ҳидоятга келиб мусулмон бўлишди ёки кофиру мушриклигига Аллоҳга душманлик қилиш ёрлиғини ёпиштириб, дунё ва охират саодатидан маҳрум қолишди.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, саҳобалар, тобиинлар ва табиъа тобиинлар инсониятни Исломнинг соф кўринишига чорлаб, бу йўлда ҳаётларини фидо этишди. Бироқ, Шайтон малайлари ҳам ўқдонларидаги заҳарли ёйларини узиш учун қулай фурсатларни қўлдан бой бермадилар. Абу Ҳанифа ва Имом Аҳмад раҳимаҳумаллоҳлар каби Уммат қаҳрамонларини зиндонларга оттирдилар, дарралар билан савалатдилар. Бироқ, Шайтон малайлари учун «катта ғалаба»дек кўринган у онлар тарих саҳифасида илғанмас суратда йўқ бўлиб кетди. Абу Ҳанифа ва Имом Аҳмад каби имомлар қолдирган мактаб эса, ҳануз ўз бағридан кўплаб мусулмонларни етиштириб чиқармоқда.

Ўлкамиз – алломалар юртидир. У ердан, Аллоҳнинг марҳамати билан, тарихнинг ҳар саҳифасида етук инсонлар, алломалар етишиб чиққан. Бироқ Шайтон малайларининг халқимизнинг мусулмончилигига қарши ғанимлиги, уларни жисмонан йўқ қилиш даражасигача етиб борди. Ўтган асрнинг ўттизинчи йиллари бармоқлар билан санаш мумкин бўлган йиллар давомида халқимизнинг нури дийдаси бўлган дин пешволарини йўқотишда Шайтон малайлари яна иш бошида эдилар. Улар ўз даврларида диндорларни қириб ташлаш ва янги динсиз жамият қуриш билан мақтанишган бўлсада, кейинроқ етишиб чиққан мусулмон авлод уларни лаънатлар билан тилга олмоқда. Чунки Аллоҳга қарши олиб борган курашлари самарасиз чиққан ва уларнинг ўзлари тарих ахлатхоналаридаги жойларини олишган эди.

...

Ҳурматли меҳмонлар, халқимизнинг диний маърифий эҳтиёжини қондириш воситасида Аллоҳнинг Фирдавс жаннатларини қўлга киритиш учун www.hikmatnuri.com веб саҳифаси бундан уч йил муқаддам «Қуръон ва суннат соясидаги ҳаёт сари!» шиори остида ўз фаолиятини бошлаган эди. Дунёдаги бирон ҳукумат, ташкилот ва муассасага боғлиқ бўлмаган, балки фаолиятини мустақил олиб бораётган таҳририят, қисқа давр ичида 4 мингга яқин мақола, фатво, китоб, рисола ва саволларга жавоблар билан тўлдирилган саҳифаларни ўқувчилар эътиборига ҳавола қилди. Бу, Аллоҳнинг таҳририятга берган улкан неъмати эди–ки, Унга барча неъматлари учун шукроналар айтамиз!

Тарихда яшаб ўтган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, саҳобалар ва тобиинларга содиқ издош бўлиш учун бирон кимсанинг маломатидан қўрқмай, таъна ва таҳдидларга бўйин эгмай фаолият кўрсатаётган саҳифамизга бундан илгари ҳам Шайтон малайлари томонидан сибер ҳужумлар уюштирилган ва унинг яралари Аллоҳга таваккул қилиб олиб борилган тузатиш ишлари натижасида тез кунда бартараф қилинган эди.

Шу кунларда ҳам Аллоҳнинг душманлари ва шайтон малайлари тарафидан саҳифамизга қарши сибер ҳужумлар уюштирилди. Саҳифамиз ҳозирча қисман фаолият кўрсатаяпти, холос.

Бу ҳужумларнинг яқин кунларда www.facebook.com ижтимоий тармоғида ҳам фаолият бошланганидан сўнгра амалга оширилиши, маънодордир. Чунки www.hikmatnuri.com веб саҳифасига кириш учун айрим давлатларда чекловлар, айрим давлатларда эса бутунлай таъқиқлар қўйилган.

www.facebook.com ижтимоий тармоғидаги Hikmat Nuri саҳифасини зиёрат қилаётган меҳмонлар сонининг ортиб бориши Шайтоннинг қайсидир малайларини қизиқтириб қолган бўлса керакки, www.hikmatnuri.com фаолиятини тўсиш учун қимирлаб қолишди.                          

Биз шу муносабат билан саҳифамизнинг фаолиятига тўсқинлик қилмоқчи бўлаётганларга шуни айтиб қўймоқчимиз:

«Биз Аллоҳнинг қулларимиз ва бу қуллик билан ҳам ғурурланамиз ва ҳам фахрланамиз! Биз ҳаётимизда ўрнак олиш учун битта одамни – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни танладик ва Аллоҳга содиқ қул, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга содиқ уммат бўлиш учун кечаю кундуз ҳаракат қилишни ўз бурчимиз деб билдик. Бу йўлда қилаётган ҳар бир фаолиятимиз, бизларни келгуси ишларга ундади. Чунки, биз бу йўлда хизмат қилишга ҳануз тўймадик. Ҳали олдимизга қўйган мақсадларимизга етганимиз йўқ. Модомики, Коинот мавжуд ва Қиёмат қоим бўлмаган экан, мусулмонларнинг Аллоҳ йўлидаги курашлари тўхтамайди.

Сиз Шайтон малайлари, бугун, бизнинг Қуръон ва суннат таълимотлари билан йўғрилган саҳифамиз фолиятини тўхтатишга интилиб, шу ўтаётган кунларда Аллоҳга қарши қаттиқ гуноҳ қилдингиз. Агар шу ҳолатингизда тавба қилмай ўлиб кетсангиз, исломий даъватга тўсқинлик қилганингиз туфайли Аллоҳнинг қаттиқ азобига гирифтор бўласиз. Чунки Аллоҳ таоло Қуръон Каримнинг талайгина оятларида буни таъкидлаган. Шулардан бирида шундай дейилган:

﴿وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَاب﴾

«Гуноҳ ва тажовузга ҳамкор бўлмангиз! Аллоҳдан тақво қилингиз! Чунки Аллоҳ азоби қаттиқ бўлган Зотдир!» (Моида: 2).

Биз Аллоҳга қуллик қилаётган пайтда, сиз шайтонга малайлик қилмоқдасиз. Сиз шайтоннинг сизга изҳор қилаётган дўстлигига ишонаверманг. Чунки у, яқинда жонингиз ҳалқумингизга келганида ҳам, Қиёматда ҳам сизни анчагина қийнайди. У сизни эшак қилиб елкангизга миниб олган экан, сиздек малайни осонликча қўлдан чиқаришни хоҳламайди. Аммо белингиздан кучингиз, миянгиздан билимингиз кетгач, орқангизга шундай тепадики, малайлик кунларингиз учун минг пушаймон бўласиз!

Биз–чи, қилган меҳнатларимиз тўхтагани учун ачинганимиз, саҳифамизни тузатиш учун ҳаракат қилганимиз эвазига Роббимизнинг ажру савоблари мўл бўлишига ишонамиз. Сиз балки саҳифани ҳеч ҳам очилмайдиган даражада «қулфлаб» қўярсиз. Балки биз имкониятимизда бор кучимизни ишга солиб, саҳифани қайта ишга тушира олмасмиз. Бу билан яна сиз ютқазасиз. Чунки сиз Аллоҳнинг динига қарши қўл кўтарган бўласиз ва Аллоҳ у қўлни албатта қуритади!! Бизнинг эса жаннатга кириш воситамиз Ислом динини бутун башариятга етказиш бўлгани учун ҳам, даъватнинг янги йўлларини топишга ҳаракат қилаверамиз. Гарчи уни топа олмасак ҳам, даъват йўлида ҳаракат қилиш биз учун бахтдир. Сиз бугун www.hikmatnuri.com ни ёпдингиз ҳам дейлик. Таҳририятни кураш майдонидан чиқаришга кучингиз етмайди. Чунки Ислом дини ва даъватининг дунёга ёйилиши бир гуруҳ инсонларнинг фикр маҳсули эмас, балки, Аллоҳнинг улар қалбига жо қилган ҳидоятидир!

Сиз кимларнингдир раҳнамолигида ҳеч кимнинг кўзи тушмайдиган жойда туриб, исломий даъватни тўсиш учун Аллоҳга қарши уруш очдингиз! Сизни таҳририятимиз, меҳмонларимиз ва саҳифамиз ўқувчилари кўрмаётганидан мағрурланманг! Сиз етти қават Ернинг ва етти қават Осмоннинг телескоплар билан кўринмайдиган жойидаги майда зарраларини ҳам кўриб турадиган Аллоҳнинг назоратидасиз. Сиз Аллоҳнинг интиқомини кутинг! Шу алфозда ҳаётингизни давом эттираверсангиз, унга, иншааллоҳ, яқинда йўлиқасиз!

Агар сиз бугун бизнинг саҳифамизни ёпсангиз, саҳифанинг «жароҳатларини» даволашга ҳаракат қиламиз ва сизларни Аллоҳга ҳавола этиб, Аллоҳга ёлборамиз: Аллоҳим, Сенинг йўлингга тўсиқ бўлганларга ҳидоят йўлини кўрсат. Ҳидоят йўли қандай экани етиб келганидан кейин ҳам залолатларида давом этишмоқчи бўлса, уларнинг шарридан бизларни асра! Уларга дунёдаги энг бадбахт одамларга тоттирганинг балою фалокатларни тоттир! Бошларини балою фалокатлардан чиқарма! Бизни бу дунёдаги энг севимли фаолиятимиз – Ислом йўлига даъват қилишдан жудо қилишга ҳаракат қилишгани учун, уларни ҳам энг севган ва суйган одамлари ва нарсаларидан жудо қил! Хонадонларидан баракаларни кўтар ҳамда улардан қайғу ва изтиробларни аритма! Ишларига муваффақият берма! Уларни хор ва хўр қил! Умрларининг сўнгги лаҳзаларида, жонларини олар экан, қийна!! Уларга даҳшатли ўлимларни насиб айла! Аллоҳим, уларнинг ўлимларини ўзларидан кейинги Шайтон малайларига ўрнак қил! Омийн!! Омийн!! Омийн!!

Аллоҳим, халқимизни Ислом динига ҳидоят қил ва уларнинг ҳидоятланишига биз ғарибларни ва www.hikmatnuri.com ни сабабчи қил! Шайтон малайларининг қабоҳати сабабли халқимиз бошига балою офатларингни ёғдирма! Халқимизга бобокалонларимиз имом Бухорий ва Имом Термизийлар каби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга садоқатли уммат бўлиш шуурини бер! Аллоҳим, ёш авлодни Тўғри Йўлингда устивор қил! Омийн!! Омийн!! Омийн!!».

Ҳакерларга раддиямизни тугатар эканмиз, ҳар бир меҳмонимизни юқоридаги дуоларга «Омийн!» дейишга чақирамиз. Шундагина 4 мингга яқин меҳмонимизнинг бир ойда қилган «Омийн!»ларидан биронтаси ижобат бўлиб қолса, Шайтонга малай бўлган ҳакерларнинг ҳолига войлар бўлади. Ундан кейин бизни эмас, ўзларини маломат қилсинлар.

Муваффақиятнинг барчаси Аллоҳнинг қўлидадир.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавоту салаомлар йўлласин.  

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Sun, 13 Nov 2011 15:25:41 +0000
Ҳаж айёмлари (Абу Жафар ал–Бухорий) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4408:2011-11-05-16-51-37&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4408:2011-11-05-16-51-37&catid=211&Itemid=104 Ҳаж айёмлари (Тарвия куни)

Муаллиф: Абу Жафар ал–Бухорий

Аллоҳга ҳамдлар ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавоту саломлар бўлсин.
         Сўнг ...
         Макка – Ер юзининг маркази, унда жойлашган Каъба эса бутун мусулмонларнинг қибласидир. Унга ҳаж мавсумида миллионлаб мусулмонлар келишади ва Роббиларига бўлган садоқатлари рамзи ўлароқ тавоф, саъй, қурбонлик каби талайгина ибодатларни бажо келтиришади.

Бу йил ҳам миллионлаб мусулмонлар Муқаддас Шаҳарга ташриф буюрдилар. Уларнинг ранглари, тиллари ва ватанлари фарқли бўлсада, кўнгилларидаги орзулари битта: ҳажларининг Аллоҳ тарафидан қабул қилиниши ва гуноҳлардан пок бўлишдир. Улар Каъбани кўришлари биланоқ ибодат қилишга ошиқадилар. Чунки Каъбанинг муаззамлиги инсонни ўзига жалб қилади. 

Бугун зулҳижжа ойининг саккизинчи куни. Ҳаж қилишни кўнглига туккан ҳар бир мусулмон бугун эҳром боғлаб, Мино сари йўл олади. У ўзининг кийимларини ечар экан гўё бу дунё ва унинг ҳавасларидан бутунлай воз кечган ва охират оламига кўчгандек бўлади. Энди у, эҳромсиз ўтказган кунларидаги ҳаромлар билан бирга, ҳалоллардан ҳам воз кечади. Эҳром – инсон учун тарбиянинг катта воситасидир. Бировга тил ёки қўл билан озор бериш, Ҳарам ичидаги ўт–ўланларни юлиш, дарахтларни кесиш ёки шохларини синдириш, ов ҳайвонларини овлаш у ёқда турсин ҳатто ҳуркитиш, танага бўлган эътибор: уни қашиб қонатиш ёки кесиш, ўз жуфти билан жинсий муошаратда бўлиш, ҳаромдир.

Инсон, ҳаёти давомида ҳеч бўлмаса бир марта ўз нафсини шундай усул билан тарбиялайди. Бунинг учун пуллар сарфлайди, жонажон ватанидан узоқларга сафар қилади. Ҳолбуки, Макка – атрофи тоғу тошлар билан ўралган, на кўкаламзор майдонлар ва на кўнгилочар истироҳат боғлари бўлган шаҳардир. Нега?! Чунки, Аллоҳ таоло Маккани илк қурилган пайтида, одамлар қалби талпинадиган нодир маконлардан бирига айлантирган.

Мусулмонларнинг ҳузур ичида ибодат қилишлари учун имкониятлар яратиш, маҳаллий ҳукумат зиммасидаги масъулиятлардан биридир. Ўтган даврлар мобайнида ҳожилар ҳаж қилиш асносида талайгина қийинчиликларга дуч келар эдилар. Шулардан бири нақлиёт масъаласи эди. Арафот билан Макка шаҳри ораси 25 км, Арафот билан Мино ораси эса 20 км бўлсада, тиқилинч сабабли ҳожилар автобусларда олти соатлаб йўлда қолишар ва бензин ёки дизел ёғларининг ёнишидан пайдо бўлган карбон газини ютишга ва бу билан турли касалликларнинг хуружига учрар эдилар. Австралиялик Темир Йўллар муҳандиси, мусулмон олим Поль Андерсеннинг таъбири билан айтадиган бўлсак, ҳар йили ҳожилар учун автобусда 120 000 та сафар қилинган ва моторлардан чиққан карбон газининг катта миқдори атроф муҳитни ифлос қилган.

Ҳожиларнинг соғлиги ва руҳиятини бузган давомий нақлиёт тизимидан бу йил бутунлай воз кечилган ва унинг ўрнига Маккадаги илк бекатдан йўлга тушиб, Арафотдаги сўнгги бекатга бир йиўналишда соатига 72 000 кишини таший оладиган метро тизими ишга тушган. Шу кунгача Япония ва Хитойда ишга туширилган метролар соатига 56 000 йўловчинигина таший олган.

Бу лойиҳани Хитой ширкати мутахассилари амалга оширган. Лойиҳани ҳаётга татбиқ қилиш учун 5 000 хитойлик ишчи йигирма тўрт соат навбатлашиб ишлаган.  

Ҳаж ибодатлари бажо келтириладиган маконларда бекатлари бўлган темир йўли, автомобиль ва пиёда йўлларига халал бермаслиги учун баъзи жойларда 8 ва баъзи жойларда эса 10 метр баландликдаги устунлар устига тўшалган. Бу баландликларда жойлашган бекатларда йўловчилар учун қулайлик қилиб эскалатор ва лифтлар қурилган. Бекатларда кекса ёки бемор йўловчилар учун голф машиналари хизмат кўрсатади.

Ҳар йили ҳожиларга хизмат кўрсатган ўн минглаб нақлия воситаларининг кутиши учун ажратилган 900 000 кв.м жойга, эндиликда Арафот ва Муздалифада 450 000 ҳожини жойлаштириш фурсати ҳам топилган.

Ҳозирча 20 та локомотив ишга туширилган бўлиб, уларнинг ҳар бири 5 эшикли 12 вагонни шатакка олган ва бир томонга соатига 72 000 ҳожини ташийди. Лойиҳа бутунлай ҳаётга татбиқ қилинганида 7 миллиондан то 10 миллионгача ҳожиларга хизмат кўрсатиш имкони туғилади.  

Бу имкониятлар ҳозирги асрда яшаётган сизу биз учун қилинган экан, ҳаж қилишга қодир бўлган ҳар бир мусулмон зиммасидаги Аллоҳнинг фарзини адо этишга шошилиши ва гуноҳлардан ариниб, Аллоҳнинг ҳузурига очиқ юз билан боришга интилиши керак.          

... Бугун тарвия куни. Ҳожилар метрога ўтириб Мино сари кетмоқдалар. Иншааллоҳ, сизу биз ҳам бир кун келиб ўша метро воситасида ҳаж ибодатларини қилармиз. Бу бир нийятдир. Зеро шундай нийятлар борки, улар, амалга оширганда эришиладиган ажру савоблардан кўпроғини олишга муяссар қилади.


Ҳаж айёмлари (Зулҳижжанинг тўққизиничи куни)

Муаллиф: Абу Жафар ал–Бухорий

Бугун зулҳижжаниниг тўққизинчи куни. Минода тунаган ҳожилар бамдод намозини ўқиб бўлгач, ҳажларининг энг юқори нуқтаси бўлган Арафотда туриш тадоригини бошлайдилар. Арафот тоғи Макка шаҳрининг шарқида, Минодан тақрибан 20 км узоқликдадир. Ридо ва изордан ташкил топган эҳромга бурканган мусулмонлар Арафот тоғи дея белгиланган ҳудуд ичига кириб, шу куни Қуёш ботганидан сўнграгина у  ердан айриладилар. Агар биров Қуёш ботишидан илгари айрилган бўлса, жонлиқ сўйиб қон чиқариши лозим бўлади. Арафотда туришнинг ҳаждаги аҳамияти жуда ҳам каттадир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам наждликлар тарафидан: Ҳаж қандай қилинади?, деб берилган саволга: «Ҳаж – Арафа(, демак)дир. Қурбон ҳайитининг бамдодигача Арафотга етиб келган одамнинг ҳажи тўкис бўлади. Мино кунлари уч кундир. Минодан икки кунда айрилганга ҳам, бир кун кеч айрилганга ҳам гуноҳ йўқдир»– деб жавоб берган эдилар (Насоий 3016; Термизий 3015). Яъни, ҳажга отланган одам Арафот тоғида бўлмас экан, ҳажи ҳаж бўлмайди.

Бугун ҳожилар Арафот тоғида турадилар. Исломнинг бу маросимини бажо келтираётган одамзот оламининг ибодатлари сабабли, Аллоҳ таоло еттинчи осмондан энг қуйи (Дунё оламига яқин) самога тушади ва кўклардаги фаришталарни бу жараёнга гувоҳ қилади. Абу Яъло раҳимаҳуллоҳ «Муснади»да Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Жобир разияллоҳу анҳу ривоят қилган ушбу ҳадисини келтиради: «Аллоҳ таоло само аҳлига Ер аҳли билан фахрланиб: Бандаларимга қаранглар! Улар олислардаги чор атрофлардан сочлари тўзғиган, чангга беланган ва шамсиясиз ҳолатларида келдилар. Ҳолбуки, улар Менинг раҳматимни ҳам, азобимни ҳам (ҳануз) кўрмадилар. Ўзи улар нимани хоҳлашаяпти?»– дейди.

Абул Ҳасан Муборакфурий раҳимаҳуллоҳ Табризийнинг «Мишкотул масобиҳ» китобига ёзган «Миръотул мафотиҳ» китобида Аллоҳ таолонинг: «Ўзи улар нимани хоҳлашаяпти?» қавлини шундай изоҳлайди: «Алийюл Қорий раҳимаҳуллоҳ айтди: Яъни, бу бандалар оиласи ва ватанларини ташлаш, молларини сарфлаш ва ўзларини чарчатишдан мағфиарт, қурбат, розилик ва Аллоҳга учрашишдан бошқа нимани назарда тутишди? Бу дарвозага келган инсонларнинг тилаклари рад этилмайди. Бошқача қилиб айтсак, бу инсонларнинг барча тилаклари муҳайёдир. Уларнинг мақому даражалари нийят ва муродларига кўрадир. Булар нимани хоҳлашаяпти ўзи?! Ахир Аллоҳ ҳузуридаги мағфират Аллоҳ учун арзимас–ку!!» («Миръотул мафотиҳ» 9/136).

Бошқа бир ривоятда эса Аллоҳ таоло: «Агар Мени кўрсалар нима қилар эдилар?!»– дейди

Ҳа, Аллоҳ таоло Арафотдаги ибодатларни қилган бандалар билан фахрланади! Уларни гуноҳу маъсиятдан йироқ бўлган ва илоҳий буйруқларни сўзсиз бажо келтирган фаришталарга мақтайди! Бу қандай шараф!! Бу қандай мақом!! ...

Аллоҳ Арафотдаги ҳожиларнинг чин юракдан қилаётган дуою ибодатлари, тилагу илтижоларини қабул қилади. Чунки Арафот, дуолар ижобат бўладиган маконлардан биридир. Банданинг бу дунёдан охиратга олиб кетадиган энг катта таъминоти, унинг жаҳаннамга кирмасликка лойиқлигидир. Аллоҳ таоло ҳам гуноҳлар ифлослигидан ва аҳлоқларидаги доғлардан пок бўлиш умидида ватанларидан айрилиб, олис масофаларни босиб, танлари, жонлари ва молларини аямай келиб, Роббиларига бўлган садоқатларини кўнгиллари ва амаллари билан кўрсатган бандаларига хуфёна муждасини сақлаб туради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Арафотдаги ҳожилар учун Аллоҳ берган ушбу муждани шундай баён қилдилар: «Аллоҳ жаҳаннамдан бандаларини кўп озод қиладиган Арафот кунидан бошқа кун йўқдир!» (Имом Муслим 3354).

Фаришталар Ер юзига Аллоҳнинг раҳмати ва мағфиратини олиб тушадилар. Арафотга раҳмату мағфиратлар ёғилади. Аллоҳнинг раҳматлари чегара билмайди.

Арафа кунги рўзанинг ўзидан аввалги ва кейинги йиллардаги кичик гуноҳлар учун савоб бўлиши айтилган бўлсада, уни Арафот тоғида эҳром билан турган одам тутмаса бўлаверади. Чунки рўзадорлик ортидан очлик ва ташналик келади–да, эҳромлик одам ҳажнинг жисмоний қувват талаб қиладиган талайгина ибодатларини қилишга ожиз қолиши мумкин. Шунинг учун ҳам, айрим уламолар Арафотда турган ҳожининг рўза тутиши макруҳ эканини айтиб ўтганлар. Зеро тобиинлар даврида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Арафотда рўза тутган ёки тутмаганлари ҳақида қилишаётган мунозараларига Умму Фазл разияллоҳу анҳо: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Арафа куни юборган сутимни хутба қилаётган минбарлари устида туриб ичган эдилар»– дея нуқтани қўйган эди (Имом Аҳмад: 26924).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир мартагина ҳаж қилдилар ва умматларига ҳаж қилиш сабоқларини ўргатдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Арафотнинг Намира деган жойида пешин ва аср намозларини жамлаб ўқидилар. Намозни ўқиб бўлгач тарихда «Видолашув хутбаси» дея ном олган машҳур хутбаларини ирод этдилар. Бу хутба, ҳозирги кундаги БМТ нинг Инсон Ҳуқуқлари Декларациясидан ҳам кенгроқ тенглик, бирдамлик, қардошлик ва ҳурриятни ўз ичига олган ҳуқуқларни башарият учун белгилаб берди. Бу хутбани юз минглаб мусулмонлар диққат билан тингладилар. Жумладан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳой одамлар! Барчангизнинг Роббингиз ҳам, отангиз ҳам биттадир! Унутманглар, арабнинг ажамга, ажамнинг арабга, қора танлининг қизил танлига, қизил танлининг қора танлига тақво билангина устунлиги бор! Огоҳ бўлинглар, етказдимми?!»,– дедилар. Одамлар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам етказдилар!,– дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу ерда ҳозир бўлганлар бўлмаганларга етказсин! Бу ой қайси ой?»– деб сўрадилар. Одамлар: (Гуноҳ ва зулм қилиш таъқиқланган) Ҳаром ой,– деб жавоб бердилар. – Бу кун қайси кун?,– деб сўрадилар. Одамлар: (Гуноҳ ва зулм қилиш таъқиқланган) ҳаром кун!,– деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу қандай шаҳар?»– деб сўраганларида одамлар: (Гуноҳ ва зулм қилиш таъқиқланган) Ҳаром шаҳар,– деб жавоб бердилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларнинг қонларингиз(ни тўкиш), молу мулклар(ингизни талон–тарож қилиш) – номусларингиз(ни тўкиш) – шу шаҳардаги шу ойингиздаги шу кунингизнинг ҳаромлигидек ҳаромдир! Огоҳ бўлинглар, етказдимми?!»,– дедилар. Одамлар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам етказдилар!,– дейишди» (Абдуллоҳ ибн Муборак «Муснад» 239).      

Ҳозирги Намира масжиди ҳашаматли кўринишга эа бўлиб, 27 000 кв.м га жойлашган ва бирданига 300 000 (уч юз минг) намозхонни сиғдира олади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга тақлид қилишни ўзларига бурч ўлароқ кўрган мўъминлар, пешин ва аср намозларини жамлаб, Намира масжидида ўқийдилар.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, Арафа кунги дуолар энг яхши дуодир. Бу ҳақда қалбим сурури бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Дуоларнинг яхшироғи Арафа кунги дуодир. Мен ва Мендан олдинги пайғамбарлар айтган нарсаларнинг энг яхшироғи (эса):

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَىْءٍ قَدِيرٌ

«Ягона шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Эгадорлик ва ҳамду санолар Унингдир! Ҳолбуки, У барча нарсага қодир»дир» (Термизий 3934).

Аллоҳнинг савобу мағфиратлар дастурхони ёзилган Арафотда банда ўзи, оиласи ва яшаётган жамиятининг ислоҳи, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умматининг равнақи, мусулмон қардошларининг бошига тушган кулфату мусибатларнинг кушойиши, қайғу ва изтиробларнинг ариши учун дуолар қилади.

Қуёш ботиб, шом намозининг азони айтилиши биланоқ  ҳожилар Муздалифа сари одим отадилар ва шом намозини ҳуфтон намози билан бирга жамлаб Муздалифада ўқийдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кун ботгач Муздалифага йўл олар экан минган ҳайвонларига Усома разияллоҳу анҳуни мингаштириб олдилар. Бу ишда ҳам бир ибрат бор. Чунки, Усома разияллоҳу анҳу Макка ёки Мадина зодагонларининг эмас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ғуломи бўлган Зайд разияллоҳу анҳунинг ўғли эди. Яъни қулларнинг инсоний ҳуқуқлари поймол қилинган бир замонда Аллоҳнинг ҳабиби бўлиш даражасига кўтарилган улуғ пайғамбар, қулнинг ҳам инсон экани ва унинг ҳам тақволи бўлгани маҳал жамиятдаги эътиборли ҳурлардан кўра баландроқ мартабаларга эришиши мумкинлигини амалий суратда кўрсатиб берди. Бу ўша даврдаги ва ҳатто ҳозирги кунимиздаги талайгина урф, одат ва дипломатия «бут»ларидан бирини парчалашдан бошқа нарса эмас эди ...

Аллоҳим, ҳожиларнинг Арафотдаги дуо ва илтижоларини қабул айла! Бизларнинг дуоларимизни ҳам, уларнинг дуолари билан бирга мустажоб айла! Ҳар бир ишда Ҳабибинг бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига риоя қиладиган содиқ умматлар қаторида жонимизни ол ва Фирдавс жаннатларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга бўлиш шарафига муяссар айла! Аллоҳим, шу муборак лаҳзаларда Сенга ёлборамиз: Халқимизни Ислом динига ҳидоят қил ва уларнинг ҳидоятларига биз ғарибларни ҳам сабабчи қил! Аллоҳим, халқимизни Қуръонинг ва Пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари асосида умр гузарон қилишларига тавфиқ ато эт! Сенга яктолик билан гувоҳлик бериб дунёдан кўз юмган барча мўъминларни раҳмат қил! Ота–оналаримиз, ёру биродарларимиз, ака–ука ва опа–сингилларимизни ҳидоятингда устивор қил! Ўзимизнинг ва барча мусулмонларнинг ўлкаларини ердан ва кўкдан келадиган балою офатларингдан Ўзинг асра! Аллоҳим, халқимиз учун Сенинг розилигингни истаётган мўъминларни қаерда бўлишларидан қатъий назар ёмон кўз ва даҳшатли фитналардан омонда сақлаб, ризқларини мўл, умрларини даъвату солиҳ амалларга кон айла! Аллоҳим, халқимиз ичидан етишиб чиқаётган янги авлодларни Ислом руҳи билан суғор! Уларни халқимиз ва бутун дунёдаги халқларнинг ҳидоятига сабабчи қил! Аллоҳим, биз ғарибларнинг дуолар мустажоб бўлаётган ушбу онлардаги дуоларимизни ҳам қабул айла! Зеро Сен дуоларни қабул қилгувчи ва бандалари қалбига сурур бахш этгувчи ҳамда барча нарсага қодир Зотсан! Омийн!           

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Sat, 05 Nov 2011 16:37:49 +0000
Даъватчилар ва чорланганлар (Шайх Абдулазиз Садҳон) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4399:2011-11-01-18-48-50&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4399:2011-11-01-18-48-50&catid=211&Itemid=104 Даъватчилар ва чорланганлар

Муаллиф: Шайх Абдулазиз Садҳон

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа: دُعَاةُ وَمَدْعُوُّونَ

 

Бисмиллаҳр роҳманир роҳийм

Барча оламлар Робби бўлган Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Аллоҳнинг расули Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва асҳобларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг ...

Ислоҳот даъватчилари!

Маълумингизким, Ислом дини, аввало, Аллоҳ таолонинг тавфиқи, сўнгра эса Аллоҳга берган аҳдларида устивор турган, Аллоҳнинг ризоси ва итоати йўлида жонларини фидо этган, Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмаган инсонлар қўлида оёққа турган. Шунинг учун ҳам, мазкур одамлар ўлкаларни фатҳ этдилар ва инсоният тарихи ҳам уларнинг номлари ва осорларини ўз саҳифаларига зарҳал ҳарфлар билан ёзган.

Уларнинг кўпи Аллоҳга итоат қилиш билан улғайган ва қалбларидаги иймонлари томирларидаги қонлар мисоли жўшган ёшлар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қалблари ва бутун вужудлари билан бирга туриб, уларга мураббийлик ва муршидлик қилар эдилар. Бу ҳаракат натижасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари ва ёшларнинг жиҳодлари воситасида, Роббисининг пайғомини тўкис етказишга қодир бўлдилар. Зиммаларидаги омонатни адо этдилар, пайғомни етказдилар ва умматга насиҳат қилдилар, Аллоҳ йўлида лойиқ бўлганидек курашдилар. Бас, Аллоҳ таоло пайғамбаримизга салавотлари ва баракотларини ёғдириб, бизнинг номимиздан уммати номидан тақдирланган пайғамбарлар каби муносиб тақдирласин!

Ислоҳот даъватчилари!

Халқларнинг устуни, тикланиш ёки емирилиш омили бўлганлари учун ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёшларга эътиборларини қаратдилар: уларга аҳамият бердилар ва кўплаб ҳадисларини уларга хослаб, фаржларини ҳаром нарсалардан сақлашни тавсия этдилар: «Ҳой ёшлар жамоати, уйланишга кучи етганингиз уйлансин! Чунки у кўзни юмдиргувчи, фаржни (ҳаром нарсадан) сақловчидир! Ким уйланишга қодир бўлмаса рўза тутсин! Чунки, рўза унинг учун қалқон бўлади» (Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ривояти. Имом Бухорий 4677; Имом Муслим 2485). Бу билан уйланиш амри келди. Чунки, уйланиш сабабли куёв ва қайлиқнинг иффати ҳимоя қилинади ва ҳалол алоқа воситасида ҳаромдан беҳожат бўлинади. Бундан ташқари, уйланиш туфайли Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматлари кўпаяди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёшларга қилган васиятларидан яна бири, ёш авлоднинг Аллоҳ талога итоат ва ибодат билан улғайишидир. «Саҳиҳ» ҳадислар девонида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадислари нақ қилинган: «Етти киши борки, Аллоҳ таоло уларни Ўзи (Арши)нинг соясидан бошқа соя бўлмаган кунда соялантиради. ... Аллоҳнинг ибодати билан улғайган йигит» (Имом Бухорий 660; Имом Муслим 2427).  

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уммат ёшларига шунчалар аҳамият бердиларки, уларни ёшлик даврларини лоқайдлик билан ўтказмасликка чақирдилар. Чунки ёшлик, куч ва камолот давридир. Байҳақий раҳимаҳуллоҳ Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳунинг ушбу ривоятини нақл қилди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бешта нарсани бешта нарса келишидан илгари ғанимат бил: ... ёшлигингни кексалик келишидан илгари (ғанимат бил)!»» («Шуъабул иймаан» 9767). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадислари билан ёшлик йилларини ғанимат деб ҳисобладилар ва қўлдан бой беришдан илгари у дамлардан фойдаланиб қолишга чорладилар. Зеро банда, ёшлик чоғида кексалик сари оёқ босганида олиши мумкин бўлмаган кўп нарсаларни қўлга киритиши мумкин.

Аллоҳ таоло бу босқичга эҳтиборни қаратди ва аҳамияти катта бўлгани боис банданинг айнан ёшлигидан сўроқланишини баён қилди. Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларини ривоят қилди: «Банданинг оёқлари Роббисининг ҳузурида беш нарсадан сўроқланмай туриб ердан узилмайди: умри ва ёшлигини қандай ўтказгани ...» (Термизий 2601).

Ислоҳот даъватчилари!

Ёшлик, инсон ҳаётининг сермаҳсул босқичи, ўз шахсиятини тиклаш ва ҳаётнинг мужодала майдонида йўлини топиб олиш учун курашадиган даври бўлгани учун ҳам, саҳобалар ёшлик йилларини Ислом динига хизмат қилиш ва Аллоҳнинг номини олий қилиш учун ғанимат билдилар. Саҳоба разияллоҳу анҳумлар яшаган жамиятдаги ёшлар ҳаётига разм солган одам, уларнинг матонату олийҳимматликлари олдида ҳайрон қолади. Уларнинг биронтаси Ислом динига ёрдам бериш йўлида ўзининг куч ва имкониятидан бирон нарсани аямаганининг гувоҳи бўлади.

Муоз, Абдуллоҳ ибн Масъуд ва Солим разияллоҳу анҳумлар қори бўлишиб, Қуръон ўргатувчи ва таълим берувчи мадрасага айланишган эди.

Зайд ибн Собит разияллоҳу анҳу ваҳийнинг котиби, яҳудий тилининг билимдони ва таржимони эди.

Амр ибн Салама разияллоҳу анҳу эса намоз вақти кирса қавмига имом бўлиб намоз ўқир, у турганида бирон киши имомгарчиликка ўтмас эди. Чунки у, Қурон оятларининг кўпини ёддан билар эди!  

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳу саҳобалар ичида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ёзиш ва таҳрир қилиш борасида ажралиб турар эди.

Молик ибн Ҳувайрис айтади: «Биз бир–биримизга яқин бўлган ёшлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига бордик ... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлар оилаларингиз олдига қайтинглар ва уларнинг орасида истиқомат этиб, уларга (Ислом аҳкомларини) ўргатинглар ва (савобли ишларга) буюринглар!»– дедилар» (Имом Бухорий 631).

Ёш саҳобаларнинг жиҳод ва жанг майдонларидаги матонларига гап йўқ эди. Улар ўз ёшларидан ўзиб кетган ҳайратомуз қаҳрамонликларни кўрсатдилар. Зеро

Кексалик қоқса умр дарвозасин,

Тана мақсадга етмаса найласин?

Саъд ибн Аби Ваққос разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Бадр куни бизларни текшираётган пайтларида укам Умайр ибн Аби Ваққоснинг кўзларидан яшириниб турганини кўриб: Ука, сен нима қилаяпсан?,– деб сўрадим. У: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўриб қолиб, ёшимни кичик ҳисоблаб қайтариб юборишидан қўрқаяпман. Мен Аллоҳ шаҳидлик шаробига қондириши учун жангга чиқишни хоҳлайман,– деб жавоб берди

Уни кўрсатилганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёшини кичик деб қайтардилар. У йиғлай бошлади ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг жангга чиқишларига ижозат бердилар. Уни ўн олти ёшида, жанг майдонида ўлдирилди».

Улар жангларда иштирок этиш билан кифояланмадилар, балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амри билан жангга отланган бўлинмаларга қўмондонлик қилиш даражасига ҳам етиб бордилар. Уккоша ибн Меҳсон разияллоҳу анҳу Ғамрга юборилган қирқ кишилик бўлинмага, Зайд ибн Ҳориса разияллоҳу анҳу Ҳамумга юборилган бўлинмага, Амр ибн Ос разияллоҳу анҳу Зотус Салосилга юборилган ва таркибида уч юзта муҳожир ва ансор бўлган бўлинмага, Усома ибн Зайд кичик ёшда бўлсада, ўзидан билими ва ёши бир неча баробар катта бўлган саҳоблар қатнашаётган бўлинмага қўмондонлик қилган эди.

Хуллас, улар ёшлари кичик, қадрлари эса буюк йигитлар эди. Аллоҳ таоло уларнинг иймон ва ихлосларининг содиқлигини билди ва обрўю мақомларини кўтарди.

Улар умуман мусулмонлар, хусусан эса ёш авлод ўрнак оладиган олий намуна бўлдилар. Аллоҳ улардан рози бўлсин ва бизларни Ўзининг эҳтиромлар диёрида улар билан бирга қилсин! Дарҳақиқат, У – дуоларни Ижобат қилгувчи ва Эшитгувчидир.

Ислоҳот даъватчилари!

Саҳобаларнинг бошқалар эриша олмайдиган фазилатларидан бири уларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга яшаганлари бўлсада, эзгулик Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уммати орасида Қиёмат кунигача давом этаверади.

Тарих китоблари бизлар учун олийҳимматлик ва ғурур бобида саҳоба разияллоҳу анҳумлардек бошқа намуналарни ёзиб қолдирган. Бану Умайянинг қўмондонларидин бири Уқба ибн Нофеъ раҳимаҳуллоҳ Мағриб ҳудудидаги Атлантика океанининг қирғоқларидаги сувлар ичига тулпори билан кириб борди ва: «Аллоҳим! Эй, Муҳаммаднинг Робби! Агар шу уммон бўлмаса эди сўзларингни олий қилиш йўлида бутун дунёни фатҳ этардим! Аллоҳим, (гапларимга) шоҳид бўл!»– деди.

Олис Машриққа қадар кириб борган Қутайба Боҳилий эса, Чин ўлкасини фатҳ этмоқчи бўлди. Маслаҳатчиларидан бири шафқат билан огоҳлантириб: «Ҳой Қутайба, сиз турклар ўлкасигача кириб келдингиз. Ҳодисалар эса замон қанотлари орасида келиб, кетиб тураверади!»– деганида Қутайба раҳимаҳуллоҳ: «Аллоҳга бўлган ишончим билан шу ерларга қадар кириб келдим. Модомики муддат тугаган экан, тайёргарлик наф бермайди!»– деб жавоб берди. Маслаҳатчи Қутайба раҳимаҳуллоҳнинг азму қарорини кўргач: «Ҳой Қутайба, йўлингизда давом этинг! Бу азмни Аллоҳдан бошқаси синдира олмайди!»– деди.

Ислоҳот даъватчилари!

Умматнинг манфаатлари жиҳодгагина чекланган эмас. Билъакс, ундан бошқа ўрганиш, таълим, тарбия ва фидокорлик каби кўплаб жабҳалар борки, унда ҳар ким ўз имкониятига қараб иш қилиши мумкин.

Умматнинг ислоҳотчи ёшлари ёш саҳобалар ва бошқа мусулмонлардан ўрнак олишлари керак. Уларнинг ўрнаклари илму иймон билан суғорилган ва бунинг натижасида гаплари, амаллари ва ибодатларида намуна бўлган эдилар. Уларнинг ҳимматлари тоғлардан ҳам катта эди. Чунки улар Аллоҳга содиқ қолдилар ва Аллоҳ ҳам уларга ўз садоқатини кўрсатди!   

Имом Бухорий болалик чоғидан билим олишга қизиққан эди. У ўзининг хислатлари ва тиришқоқлиги билан мусулмонларнинг нодир имомларидан бирига айланди. Унинг «Саҳиҳ» ҳадислар девони соғломлигида Қуръон Каримдан кейин иккинчи ўринда туради! Ундан кейин етишиб чиққан Абу Ҳанифа, Имом Молик, Имом Шофиий, Имом Аҳмад ва улардан кейин яшаб ўтган Ибн Таймийя раҳимаҳумуллоҳлар каби етук имомларнинг сони ҳам жуда оздир.  

Улар илм ва онг билан етишдилар ва бандалари ўртасидаги Аллоҳнинг мўъжизаларига айландилар. Улар ва уларнинг таълим ва тарбияларини олган мусулмонлар бошидан ажру савоблар ёғсин! Аллоҳ номига онт ичиб айтингчи, уларга ва уларнинг устозларига қанча савоблар ёғилмоқда?! Мусулмон ёшлар тарбияси билан шуғулланаётган устозлар, сўзингиз ва амалингизда нийятингизни Аллоҳга холис қилингиз! Бу авлодни ислоҳ қилиш ва салаф солиҳ тушунчаси асосида пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳидояти негизида тарбияланган авлод бўлишлари учун бор кучингизни аямангиз! Кўнглингиз ва дунёқарашларингизда Аллоҳни улуғлангиз! Ёш авлодни бидъату мункар нарсалардан огоҳлантирингиз! Уларнинг қалбларига Аллоҳнинг муҳаббати, Аллоҳ розилиги учун амал қилиш ва суннатга риоя қилиш туйғуларини ўрнатингиз! Буюк саҳоба бобокалонларининг ўрнак ҳаётларини ўргатингиз! Уларга эзгуликлар ўргатиладиган ўтиришларни севимли қилиб кўрсатингиз ва ёмон ўтириш ва ёмон дўстлардан огоҳлантирингиз!

Ёш авлодга ота–оналарни ҳурматлаш, уларга ғамхўр бўлиш ва оқпадар бўлишдан сақланиш кераклигини тушунтирингиз!

Ислоҳот даъватчилари!

Ёш авлоднинг ўз жамиятлари ва умматлари учун фойдалари ва салоҳиятларидаги асосий омиллардан бири, уларнинг Умматнинг етук уламолари атрофида ғоявий озуқа олишлари ва маслаҳат сўрашлари учун жипслашишларидир.

Бу қандай бўлмасин? Ахир муаммо бўлган нарсалар ҳақида уламолардан сўраш билан Аллоҳ таолога ибодат қилмаймизми?!

﴿فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ﴾

«Агар билмасангиз зикр аҳлидан сўрангиз!» (Наҳл: 43).

Уламоларга яқин бўлиш ва муаммо бўлган нарсалар ҳақида улардан сўраш, хатолардан сақланиш ва уларга барҳам бериш учун катта омилдир. Демак, уламоларга яқин бўлиш ғанимат, улардан йироқлашиш эса мусибатдир.

Эй солиҳ инсонлар, ёш мусулмонлар тарбиясига катта аҳамият бериб, уларни тарбиялаш йўлида ҳиммат камарини боғлангиз!

Эзгуликни хоҳламаган ички ва ташқи душманлар йўлдошлардан узатилаётган каналлар воситасида аввало ёшларни, кейин эса бутун жамиятни бузиб ташлаш учун бел боғлаб, очган туйнукларидан киришга ҳаракат қилмоқдалар.

Сизлар онгли бўлинглар ва онг – билимнинг ўзгинасидир!

Ноумид бўлманглар! Жўшган ҳаяжонларга билмасдан қулоқ солманглар! Чунки қуруқ ҳаяжонларга асосланган ҳиссиётлар, довулларга айланиб кетиши мумкин! Унутмангларки, ислоҳотчининг даъват зафари, даъватининг маҳсулини кўришга гаровга қўйилмаган! Балки, мақсад – ўзида бор бўлган барча имкониятларни сарф этиш ва муваффақият Аллоҳнинг қўлидадир!

﴿وَمَا تَوْفِيقِي إِلاَّ بِاللّهِ﴾

«Менинг муваффақиятим фақатгина Аллоҳнинг қўлидадир!» (Ҳуд: 88).

Ислоҳотчилар, ёшларни ким тарбия қилади?!

Эзгуликка чорлаш ва эзгуликни ёйишга ҳаракат қилинглар ҳамда ёшларни Аллоҳдан савоб ва ота–оналардан келадиган дуолардан умидвор қилиб, муждалар беринглар!

Доимо ёдда тутингларки, ёш мусулмон авлод Аллоҳ таоло қўлларингизга бериб қўйган уруғдир. Фойдали самаралар бериши учун уни унумдор ерга экиб, яхши парвариш қилишга бел боғланглар! Ўшандагина даъватчини ҳам, шоирни ҳам, хатибни ҳам, воизни ҳам онгли ҳаракат қилаётганини кўрасизлар.

Ҳой, ислоҳотчилар!

Ёш авлодга ғамхўр бўлиб, уларга гапларингиз, ишларингиз ва барча ҳолатларингизда ўрнак бўлингиз! Бунинг инъикоси уларда мужассам бўлади. Ҳолбуки, ким яхши йўлни бошлаб берса шу йўлнинг ва шу йўлга издош бўлганларнинг савоби унга ҳам Қиёмат кунигача бориб туради.

Аллоҳим, ислоҳотчиларга муваффақият ато эт! Уларга онгли бўлишни насиб эт ва эзгуликни ёйишларида серрағбат қил!

Аллоҳим, ёш авлодга тавфиқ ато эт ва уларни билим ва онг билан яхшиликка чорловчилар қаторида қил! Дарҳақиқат, Сен дуоларни ижобат қилгувчи Зотсан!

                                                         

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Tue, 01 Nov 2011 18:28:29 +0000
Қурбон ҳайитидан олдинги қурбонлик (Абу Жаъфар ал–Бухорий) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4352:2011-10-21-06-06-53&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=4352:2011-10-21-06-06-53&catid=211&Itemid=104 Қурбон ҳайитидан олдинги қурбонлик

Муаллиф: Абу Жаъфар ал–Бухорий

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳга ҳамдлар ва Русулуллоҳга салавоту саломлар бўлсин!

Сўнг ...

1432 ҳижрий сананинг 22 зулқаъда куни (20 октябарь 2011 й) Ислом оламида қирқ йилга яқин диктаторлик қилган қонхўр Муаммар Қаззофий исёнчилар қўлида ўлдирилди.

Қаззофий 1942 йил 7 июнда туғилди ва 1969 йилда ўз мамлакати - Ливия қироли Идрисга қарши «Фотиҳ инқилоби» деб номланган исённи амалга ошириб, давлат тепасига келди. Ўша кундан бошлаб ўзига «Жумҳурият раҳбари», «Раҳнамо биродар», «Инқилоб раҳнамоси» ва «Африка қиролларининиг қироли» каби қатор исмлар берди.

Унда ҳам зўравон қонхўрлардагина учрайдиган касаллик бор эди: ўз фикрини мажбурлаб бўлсада сингдириш, қабул этмаганларни эса жисмонан йўқотиш.

Муаммар Қаззофий иқтидорга келгач, ўзини иқтидорга олиб чиққан яқин дўстларини йўқ қилди. Диктаторларнинг барчаси ҳам айни нонкўрликни қилишган ва қилишмоқда. Иосиф Жукашвилини Сталин қилган Ленинни ўлдириш амрини берган ҳам, Сталиннинг ўзи эмасмиди?!

Муаммар Қаззофий тахт нашъасига маст бўлган нодир «қироллар»дан бири эди. У ўзи ва ўзи қурган ҳукуматга очиқ мухолиф бўлиш эмас, хаёлида танқид назарида бўлгани гумон қилинган одамларни ҳам ўзининг заҳирадаги душмани деб эълон қилган эди. Шу боис Ливия ичидаги ва хориждаги мухолифларни овлаш амалиётларини тинмай давом эттирди. Бунинг учун давлатнинг Миллий Хавфсизлик Хизматлари, Ички Ишлар Вазирлиги ва бошқа муассасаларини сафарбар этди. Мухолифларнинг кўпи адолатли маҳкама олдига чиқарилмай жисмонан йўқ қилинди.

Хуфялари катта шаҳар ва қишлоқлардагина эмас, балки мавзеъ ва маҳаллаларда ҳам кечаю кундуз изғир ва узунқулоқлик иши билан банд эди. Ғаламисликда мактабда ўқиётган ўқувчилардан тортиб, чекка қишлоқдаги бадавийлардан ҳам фойдаланилар эди.

Қаззофийнинг манмансираши шу даражага етиб бордики, у 1976 йили машҳур «Яшил китоби»ни нашрдан чиқарди ва ўз ғоясини марксизм ва социализмнинг кейинги босқичи ўлароқ танитди. Бу китоб Ливиянинг бошига дард бўлди. Уни каттаю кичик ўқиши ва «Инқилоб раҳнамоси»га бўлган садоқатини изҳор этиши керак эди. «Яшил китоб» мактабларнинг бошланғич синф ўқувчиларидан то университет талабаларининг мажбурий дарслигига айлантирилди.

Қаззофийнинг халқаро майдондаги чиқишлари ҳам, «Яшил китоб» каби сафсатадан бошқа нарса эмас эди. У, мусулмонлар танасидаги қонли жароҳат бўлган Ақсо масжидини сионистлар қўлидан озод қилиш ўрнига, фаластинлик араблар билан исроиллик сионистлар бирга яшаши учун «Исротин» давлатини қуриш ғоясини илгари сурди...

Телба диктатор ўғлига қарашли футбол жамоаси ютқазиб қўйганида ютган жамоа аъзоларини қамоққа ташлайдиган даражада сафил ҳаётини давом эттирди...

Ўтган диктаторлик йиллари давомида юз минглаб ливияликларнинг ҳаётига зомин бўлган, хусусан мусулмонларни қийнаш, қамоққа ташлаш ва ҳатто ўлдириш билан лаззатланган, мусулмонларга бўлган нафратини Аллоҳга бўлган душманликкача кўтарган, Қуръон оятлари ичидан «замонасига муносиб бўлмаган»ларини мусҳаф саҳифаларидан чиқариш иддаосида бўлган, ҳижобга, диний таълим беришга қарши чиққан, Ливия заминидаги барча бойликларни оиласининг киссаси ва кассасини тўлдириш учун талон-тарож қилган, ўзини қулдор ва бошқаларни эса қул деб ҳисоблаган Муаммр Қаззофий, исёнчилар қўлида ўлди ...

У ўлган пайтида ёнида на севимли хотини ва қизлари, на суюкли ўғиллари ва набиралари бор эди... У ёлғиз эди... Унга қачонлардир мусулмон ва бегуноҳ аҳолини қийнаётган, қонларини сўраётган пайтида олқишлаб турган Ғарблик хожалари ёрдам қўлини узатишмади. Билъакс, ўлимини олқишлашди. Чунки у, энди улар учун керак эмас ва ҳатто ортиқча бўлиб қолган эди.

У қачонлардир бегуноҳ ливияликларни арзимаган нарсалар билан таъқиб қилган ва ўлдириш амрини берган эди. Тақдир тақозоси билан исёнчилар ҳам уни аямай таъқиб этдилар. Шаҳарлар ва ноҳияларда, мавзеъ ва маҳаллаларда таъқиб этдилар ва қўлидаги автомати ва тўппончаси билан қочар экан, ўқ узиб яраладилар. Қачонлардир халқига арслондек ўкирган қонхўр, румин Чаушеску каби халқининг қўлига тушди...   

Қаззофий ўлди... Уни ўлимдан ер ости ва усти бункерлари, қудратли қилиб кўрсатилган саноқсиз тан қўриқчилари сақлаб қола олмади. Иқтидорини сақлаб қолиш учун кечаю кундуз елиб югурган хуфялари, ливияликлар устидан қурган қўрқув империяси, тўплаган бойлиги, ҳарбий арсеналлари, орқасида турган қуролли кучлари йўқ бўлди. Аслаҳа омборлари исёнчилар қўлидаги ўлжа айланди!

Нега? Чунки Аллоҳ таоло ҳар бир инсонда яратган фитрат ливияликлар ҳаётида уйғонди ва устидаги йиллар давомида бирикиб қолган қурқув, ийманиш ва журъатсизликни енгди... Фитрат, зулмга қарши исён қилди. Чунки куфрга асосланган ҳаёт давом этиши, аммо зулмга асосланган ҳаётнинг ҳалокатга учраши муқаррар эди.

Ўзини Ливия ва ливияликларнинг хожасидек кўрган Муаммар Қаззофий олиб зўравонлик сиёсати билан мухолифларининг хусусан минглаб мусулмонларнинг ҳижрат қилишига сабабчи бўлди. Уларнинг Ливияда қолган оила ва қариндошларини қон қақшатди. Ливияда бирон мусулмон оила йўқки, Қаззофий ва оиласининг тазйиқу зулмларидан насибасини олмаган бўлса. Мусулмон болалар етим, аёллар тул ва ота–оналар чорасиз қолдилар. Ўз салтанатига мағрур бўлиб алданган Муаммар ва ўғиллари, ўша мусулмонларнинг бад дуоларига учрадилар!

Ўзини Ливия ва ливияликларнинг ҳожасидек кўрган Муаммар Қаззофий, аслида, Ғарблик қулжаллоблар бозорида сотилган қуллардан бири эди. Давлатининг ички ва ташқи сиёсатида доимо уларнинг кўрсатмалари билан юрар, чизган чизиқларидан чиқмас эди. Бирон халқаро муаммо чиқиб қолса гоҳида Москва, гоҳида Лондон ва гоҳида Римдаги хожалари олдига елиб–югурар ёки югурдакларидан бирини юборар эди. Лекин бу ҳам фойда бермади. Чунки у, ҳожалар олдидаги қуллардан бири эди. Ҳа, унинг қасрлари, ливияликлардан устун эканини кўрсатиб турадиган машиналари, «Яшил китоб»и, Яшил саройлари, Яшил чодири ва Яшил майдонлари бор эди. Бироқ унинг ўзи, ғарбликлар қўлидаги қулдан бошқа нарса эмас эди!

Қулнинг бошига мусибат етса иймонли бандалар ёрдам қўлларини узатишлари мумкин. Аммо золим қулга ҳеч ким ачинмайди. Балки унинг бисотидаги барча нарсани олиб бўлингач, дайди итдек кўчага отилади! Чунки унинг қулдорнинг қўлида қолиши зарардан бошқа нарса эмас! Муаммар ҳаётининг охирги лаҳзалари, йўлини топа олмай тинкаси қуриган дайди итнинг манзарасидан бошқа нарса эмас эди!

У ўзини кўпсонли ливияликлар раҳнамоси ўлароқ кўрган бўлсада, аслида ёлғиз эди. Унинг атрофида тўпланган мулозимларидан то фарзандаларига қадар барча, унинг ўлимини интизорлик билан кутар ва «тахтга ўтириш» касаллигига мубтало эди. Чунки халқининг эътиборини адолати билан қозона олмаган раҳбар, очкўз инсонлар даврасида қолишга маҳкумдир! Қаззофий катта жамият ичида ёлғиз яшади ва моховлардек ёлғиз ўлди!

Ислом дини ва мусулмонларга нисбатан қилган жиноятлари сабабли талайгина мусулмон уламолар Қаззофийни кофир деб эълон қилган ва уни ўлдириш зарурлиги ҳақида фатво беришган эди.

Аллоҳ таоло Қаззофийни ўлдириш билан мўъминлар қалбига қувонч ва сурур улашди. Унинг ўлими билан на фақат ливияликлар, балки бутун жаҳондаги мусулмонлар қувонишмоқда: Аллоҳ учун такбирлар, ҳамду санолар ва шукроналар айтишмоқда. Чунки Аллоҳ ва Аллоҳнинг Қуръонига, мусулмон ва мусулмонларнинг ибодат ҳурриятларига тил ва қўл узатган бадбахтлар ўлган кун, мусулмонлар учун шодиёна ва қувонч кунидир:

﴿وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ • بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ • وَعْدَ اللَّهِ لَا يُخْلِفُ اللَّهُ وَعْدَهُ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ ﴾

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хохлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир. (Бу) Аллоҳнинг ваъдасидир. Аллоҳ Ўз ваъдасига хилоф қилмас. Лекин кўп одамлар билмаслар» (Рум: 4, 5).

Иқтидор – Аллоҳнинг Ерида Аллоҳнинг адолатини жорий қилиш учун бандаларга берилган катта неъмат ва омонатдир. Ушбу неъматни суиистеъмол этиб, омонатга хиёнат қилинар экан, Аллоҳ иқтидорни олиб, бошқаларнинг қўлига беради. Ливия халқи Аллоҳга таваккал қилиб ўз ҳуррияти учун курашди. Албатта, Қаззофийдек қонхўрга қарши курашиш осон эмас ва катта фидойиликлар талаб қилар эди. Ливия халқи фидойилик учун оёққа турди ва қирқ йилдан кўра кўпроқ ҳукмронлик қилган қўрқув империясини йиқитди. Кўплаб қурбонлар берди. Аллоҳ уларни раҳмат, маконларини жаннат қилсин ва оилаларига сабр ато этсин! Улар тарихнинг энг оғир кунларида илоҳлик иддаосида бўлган Фиръавнга қарши курашга отланишлари учун Мусо алайҳиссалом исроилўғилларига қилган васиятга риоя қилдилар ва қилган матонатлари ва кураш майдонидаги сабрлари эвазига ғалаба қозондилар:

﴿قَالَ مُوسَى لِقَوْمِهِ اسْتَعِينُوا بِاللَّهِ وَاصْبِرُوا إِنَّ الْأَرْضَ لِلَّهِ يُورِثُهَا مَنْ يَشَاءُ مِنْ عِبَادِهِ وَالْعَاقِبَةُ لِلْمُتَّقِينَ

«(Фиръавннинг сўзларидан даҳшатга тушиб кетганларида) Мусо қавмига деди: «Аллоҳдан мадад тилаб, сабр-тоқат қилингиз! Бу Ер шак-шубҳасиз Аллоҳникидир. Уни Ўзи хоҳлаган бандаларига мерос қилиб берур. Оқибат-натижа эса тақводорларники (Аллоҳдан қўрққанларники) бўлур»» (Аъроф: 128).

Муаммар Қаззофий ҳалок бўлди ...

Унинг ўлими мазлумларга ҳам, золимларга ҳам қатор ибратлар ташлаб кетмоқда.

Зулмнинг манбаи – Шайтондир. Ер юзида фасод бўлмай туриб зулм рўёбга чиқмайди. Жамиятда бузғунчилик бўлишига кўз юмган раҳбарлар зулм чоҳини қазишади ва бир кун келиб, Қаззофий каби ўша чоҳга ўзлари йиқилишади. Улар қазиган чоҳларини одамлар кўзидан яширишга уриниб, ёлланган чўпчакчилар ёки қаламкашлар кучидан фойдаланишади. Чўпчакчи ва қаламкашлар бечора халқни алдаш билан овора эканлар, қонхўр раҳбарлар ўша чоҳга тушиб, нималар қилиб қўйишганига балки афсус қилишади:

﴿هَلْ أُنَبِّئُكُمْ عَلَى مَنْ تَنَزَّلُ الشَّيَاطِينُ • تَنَزَّلُ عَلَى كُلِّ أَفَّاكٍ أَثِيمٍ • يُلْقُونَ السَّمْعَ وَأَكْثَرُهُمْ كَاذِبُونَ • وَالشُّعَرَاءُ يَتَّبِعُهُمُ الْغَاوُونَ • أَلَمْ تَرَ أَنَّهُمْ فِي كُلِّ وَادٍ يَهِيمُونَ • وَأَنَّهُمْ يَقُولُونَ مَا لَا يَفْعَلُونَ • إِلَّا الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَذَكَرُوا اللَّهَ كَثِيرًا وَانْتَصَرُوا مِنْ بَعْدِ مَا ظُلِمُوا وَسَيَعْلَمُ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَيَّ مُنْقَلَبٍ يَنْقَلِبُونَ

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам,) айтинг: «Мен сизларга жинлар кимларга тушиши ҳақида хабар берайми? Улар барча гуноҳга ботган товламачиларга тушиб, эшитиб олганларини уларга ташларлар. Уларнинг (жинларнинг) кўплари ёлғончилардир». Шоирларга йўлдан озганлар эргашур. Уларнинг (Сўз водийларидан) ҳар водийда дайдишларини (яъни ўзларига ёқиб қолган энг тубан кимса ё нарсаларни ҳам кўкка кўтариб, ёқтирмаганларини тупроққа қоришларини) ва ўзлари қилмайдиган нарсаларни айтишларини кўрмадингизми?!

И з о ҳ. Бу оятлар барча замонлардаги Аллоҳдан қўрқмайдиган, устларидаги ҳокимият — сиёсат ўзгариши билан ёзаётган мавзулари, қаҳрамонлари ҳам ўзгариб кетаверадиган, ўзгаларга тўғрилик, эзгулик ҳақида лоф уриб, ўзлари нопок йўллардан юрадиган маддоҳ қаламкашлар ва ўзларининг бор илҳом-истеъдодларини маъшуқаларининг таъриф-тавсифларига сарф қиладиган назмбозлар ҳақидадир. Лекин иймонли, эзгу амаллар қиладиган ва доим Аллоҳни ёдда тутадиган шоирлар бундан мустасно эканлиги тўғрисида қуйидаги ояти каримада айтиб ўтилади, Яна бу хусусда пайғамбар алайҳис-саломдан ҳам кўп ҳадислар ривоят қилинган. Шулардан бири мана бу ҳадисдир. Саҳобалардан бўлган бир шоир келиб пайғамбар алайҳис-саломга, Аллоҳ таоло шоирлар ҳақида айтган бу сўзлардан кейин бизларнинг ҳолимиз не кечади, деганларида ҳазрат шундай жавоб берганлар: «Мўмин киши ҳам тиғи билан, ҳам тили (яъни қалами) билан Аллоҳ йўлида жиҳод қилур. Яратган Эгамнинг номига қасамки, сизлар отадиган ўқнинг тиғи ўткирроқдир».

Магар иймон келтирган ва яхши амаллар қилган ҳамда доим Аллоҳни ёдда тутган ва (илгари) мазлум бўлганларидан кейин (Ислом зафар топгач) ғолиб бўлган кишилар (яъни шоирлар йўлдан оздиргувчи эмаслар). Золим кимсалар эса яқинида қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб қолурлар» (Шуаро: 221 – 227).

Иқтидор, юқорида айтиб ўтганимиздек, Аллоҳнинг ҳар кимга ҳам беравермайдиган катта неъматидир. Бу неъматга эга бўлганлар Аллоҳнинг бандалари ўртасида Ислом адолатини жорий қилсинлар, бандаларнинг дунё ва охиратда осуда ҳаёт кечиришларининг заминини яратсинлар. Дунёни зўравонлик ва истибдод билан эмас, адолат ва ҳурмат билан обод қилсинлар. Акси тақдирда Қаззофий каби тахтларининг арзон қурбонларига айланадилар. У кунда уларга на Осмонлар ва на Ер кўз ёши тўкади. Тўғри, улар ҳалок бўлган кунлари ҳам кўз ёшлари тўкилади. Лекин у, ачиниш ва қайғу кўз ёшлари эмас, балки қонхўрдан қутилганлари учун халқнинг севинч кўз ёшлари бўлади!

Иқтидорда фасод бўлмаса, жамиятда фасод бўлмайди. Қайси жамиятда иқтидор фасод ва зулмга ружуъ қўйса, жамиятда иқтисодий ва сиёсий таназзули кучайиб, нафрат ва исён туйғулари ортиб боради. Бошқариб бўлмайдиган нафрат ва туйғу эса, жамиятнинг фалокатидир!

Ер юзидаги раҳбарлар Қаззофийнинг тақдири билан юзлашишни хоҳламасалар, адолатли бўлсинлар. Бандаларнинг ҳақ ва ҳурриятларига тажовуз қилмасинлар. Шундагина уларнинг номлари Абу Бакр, Умар, Усмон, Алий ва Умар ибн Абдулазиз разияллоҳу анҳумлар каби тарих солномаларига зарҳал ҳарфлар билан ёзилади.

Бу, Қаззофий тақдирининг иқтидордаги ҳамкасбларига ибратидир. Зеро адолатпарвар пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло золимларга (зулмларидан воз кечишлари учун) муҳлат беради. Ушлаганида эса қўйиб юбормайди»– дедилар ва Аллоҳ таолонинг ушбу оятини ўқидилар:

﴿وَكَذَلِكَ أَخْذُ رَبِّكَ إِذَا أَخَذَ الْقُرَى وَهِيَ ظَالِمَةٌ إِنَّ أَخْذَهُ أَلِيمٌ شَدِيدٌ﴾

«Парвардигорингиз (аҳли-эгалари) золим бўлган шаҳарларни ушлаганида, мана шундай ушлар. Унинг ушлаши — азоби аламли ва қаттиқдир» (Ҳуд: 102)» (Имом Бухорий 4686).

Қаззофий ўлимининг мазлумларга берган дарси шуки, улар сабру қаноат ва матонат билан зулмга қарши курашсинлар. Ҳуррият йўли нақадар олис ва ғалабанинг келиши сароб каби алдамчидек туюлсада, ҳуррият ва ғалаба жуда ҳам яқиндир. Мазлумларнинг тасаввурида ҳурриятга эришиш қийин ва узоқ замонни олсада, Аллоҳнинг илмида жуда ҳам осон ва жуда ҳам яқиндир. Бу ғалаба ва ҳурриятга тезроқ етишиш учун ЗОЛИМЛАР САФИДА БЎЛМАНГ!

Қонхўр диктаторларнинг иқтидори пистанинг пўстлоғидан ҳам юпқа эканини унутманг. Зеро бир кун келиб Ер юзида Аллоҳнинг адолат қуёши бутун дунёга биллур нурларини сочади. Куни кеча Қаззофийнинг йиқилишини хаёлига ҳам келтира олмаган халқ, бугун унинг сафил ўлими ортидан қолган жонсиз баданига шоҳид бўлиб турибди. Бу ҳам Аллоҳ адолатининг Ер юзидаги тажаллиларидан биридир!

Ливиялик мусулмон қардошларимизга ва бутун Ислом Умматига қонхўр Қаззофийнинг ўлими муборак бўлсин! Аллоҳ, Ер юзини қонхўр диктатор ва зўравон иқтидорлардан тозаласин! Аллоҳ, Қаззофийдан кейинги даврда ливияликларга Ислом адолати билан ҳаёт кечиришни насиб этсин!

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд!  


                                                                  

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Fri, 21 Oct 2011 05:48:09 +0000
Рўзанинг қабул бўлиш аломатлари (Шайх Салоҳ Абдулхолиқ) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=3963:2011-08-04-09-23-54&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=3963:2011-08-04-09-23-54&catid=211&Itemid=104 Рўзанинг қабул бўлиш аломатлари

Муаллиф: Шайх Салоҳ Абдулхолиқ

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа: مٍنْ عَلَامَاتِ الصَّوْمِ الْمَقْبُولِ

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Бизларга рўза тутишни фарз қилиб, рўзани Ислом рукнларидан бири қилган Аллоҳга ҳамду санолар, Роббисига энг яхши ибодат қилган: намоз ўқиган, рўза тутган ва кечаларни таҳажжуд билан бедор ўтказган пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг ...

(Ҳой банда), тутган рўзангиз ва ўқиган намозларингиз билан Қиёмат кунида Роббингиз даргоҳига келганингизда ибодатларингизни қабул қилмай савобсиз қолиш, ибодатларингизнинг пучга айланиши ва шунга кўра Аллоҳнинг азобига гирифтор бўлишдан қўрқинг! Чунки Аллоҳ таоло:

﴿وَقَدِمْنَا إِلَى مَا عَمِلُوا مِنْ عَمَلٍ فَجَعَلْنَاهُ هَبَاءً مَنْثُورًا﴾

«(Зотан) Биз улар қилган ҳар бир (яхши) амалга келиб, уни сочилган тўзон (каби) қилиб қўйгандирмиз» (Фурқон: 23), демоқда.

«Тафсирул Қосимий»да шундай дейилади: «(Зотан) Биз улар қилган ҳар бир (яхши) амалга келиб»: яъни, улар бировлар кўрсин ёки эшитсин дея риёкорлик қилган ва ўзлари учун обрў деб билишган амалга келиб: «уни сочилган тўзон (каби) қилиб қўйгандирмиз»: яъни, арзимас ва фойдасиз бўлган, ҳаволарда учиб юрган чанг–тўзон каби қиламиз.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қанча рўзадор борки унинг рўзасидан очликдан бошқа нарса қолмас. Кечалари таҳажжуд ўқиган қанча одам борки таҳажжудидан бедорликдан бошқа нарса қолмас» (Имом Бухорий 3488).

«Қанча рўзадор борки унинг рўзасидан очликдан бошқа нарса қолмас». Айрим уламоларнинг фикрича, у одам ҳаром нарса билан оғзини очади ёки одамларнинг гўштларини ғийбат қилиб ейди ёхуд узвларини гуноҳлардан сақламайди.

«Кечалари таҳажжуд ўқиган қанча одам борки таҳажжудидан бедорликдан бошқа нарса қолмайди». Яъни, у одам кечаларини таҳажжуд билан ўтказади, бироқ намозларини тортиб олинган уйда ёки жамоатга узрсиз чиқмаган ҳолда ўқийди ва савобсиз қолади (Тийбий «Файзул Қодийр»).

Ҳой оқил, бундай ачинарли ва ҳасратли ҳолатга тушишдан илгари бу дунёда солиҳ амалларнинг қабул бўлиш шартлари ҳақида изланинг ва у шартларни бажо келтириб қувонинг ва рўзангиз билан бахтиёр бўлинг. Чунки Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Рўзадорнинг иккита қувончи бордир: оғзини очганида ифтори билан қувонади, Роббисига дуч келганида рўзаси билан» (Имом Бухорий 1904; Имом Муслим 2700).  

Қиёмат кунидаги қувонч Аллоҳ таоло тутган рўзангизнинг савобини далиллари кучли бўлган ҳимоячи суратида намоён қилади ва у сизни Оламлар Подшоҳи азза ва жаллла ҳузурида ҳимоя қилади. Натижада Аллоҳ таоло рўзанинг ҳомийлигини қабул қилиб, сиз, Раҳмоннинг ижозати билан, жаннатнинг Райён дарвозасидан соғ–омон кириб кетасиз. Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Рўза ва Қуръон бандага Қиёмат кунида шафоат қилади. Рўза: Роббим, мен уни овқатланишдан ва шаҳватларидан тўсганман ва мени унга ҳомий қил, деса, Қуръон: Мен уни тундаги уйқуларидан тўсганман, мени унга ҳомий қил!,– дейди. Натижада, у иккиси шафоат қиладилар» (Саҳиҳут Тарғиб 984).

 

Мақбул рўзанинг аломатлари

Биз энди рўзанинг қабул бўлиш аломатлари ҳақида баҳс юритамиз. Улардан:

1 – Ибодатни Аллоҳ учун холис қилиш

Аллоҳ таоло Баййина сурасида:

﴿وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ حُنَفَاءَ وَيُقِيمُوا الصَّلَاةَ وَيُؤْتُوا الزَّكَاةَ وَذَلِكَ دِينُ الْقَيِّمَةِ﴾

«Ҳолбуки улар фақат ягона Аллоҳга, у зот учун динни холис қилган Тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни тўкис адо этишга ҳамда закотни (ҳақдорларга) ато этишга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри йўлдаги (миллатнинг) динидир» (Баййина: 5) ва Анъом сурасида:

﴿قُلْ إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ﴾

«Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир»– дейди (Анъом: 162).

Абу Умома разияллоҳу анҳу айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ таоло амаллар ичидан Ўзига холис ва Юзи талаб қилинганинигина қабул қилади» (Имом Бухорий 1856).

Бунинг маъноси шудир: Солиҳ амалларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг даргоҳида шериксиз Аллоҳнинг Ўзи учунгина қилинса қабул қилинади. Акси тақдирда рад этилади ва қабул қилинмайди ҳамда қилган одамни кичик ширк – риёкорлик қилганлар қаторига қўшади. Бундай ширкдан Аллоҳнинг Ўзи асрасин!

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қилган барча амаллари Одам фарзандининг ўзиникидир ва савоби ўн баробари билан етти юз баробаригача берилади. (Лекин) Аллоҳ таоло: Рўза бундан мустаснодир. У Мен учундир ва Мен унга мукофот бераман: (Бандам) Мени деб таомини, шаробини, лаззатини, хотинини тарк қилади, деди» (Имом Бухорий 1894; Имом Муслим 1151).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қадр тунини иймон билан ва савоб умидида бедор ўтказган одамнинг ўтмиш гуноҳлари мағфират қилинади. Рамазонни иймон билан ва савоб умидида тутган одамнинг ўтмиш гуноҳлари мағфират қилинади» (Имом Бухорий 1901; Имом Муслим 759).

Ҳой мусулмон, ҳар бир ибодатдан илгари олдингизга қўйган шиорингиз: «Аллоҳга ишониб ва савоб умидида» бўлсин. Яъни, «Роббим, қилган бу амалим Сенинг Карим юзинг учун ва савобинг илинжидадир. Шунинг учун буни мендан қабул қил!».

2 – Сиру ошкорада Аллоҳдан тақво қилиш

Аллоҳ таоло:

﴿إِنَّمَا يَتَقَبَّلُ اللَّهُ مِنَ الْمُتَّقِينَ﴾

«Аллоҳ фақат тақводорлардангина (амалларини) қабул қилур»–  деди  (Моида: 27).

Аллоҳ таоло рўзани биз Аллоҳнинг назорати остида чиниқиб, тарбия олишимиз, тоату ибодатларни кўпайтиришимиз, гуноҳу тойилишлардан йироқ туришимиз учун машруъ қилди. Яъни, Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қилинг! Агар Сиз Уни кўрмасангиз, У сизни кўриб туради! Бу – тақвонинг хулосасидир.  

Тақвонинг катта аҳамияти борлиги учун ҳам, Аллоҳ таоло муқаддас китоби – Қуръон Каримнинг икки юз элликдан ошиқ жойида уни зикр қилди. Аллоҳ таоло рамазон рўзаси ҳақидаги оятларнинг бошида тақвони:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ﴾

«Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди» (Бақара: 183) деган бўлса, Бақара сурасидаги рўза оятларининг охирида ҳам тақвони таъкидлади:

﴿كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ آيَاتِهِ لِلنَّاسِ لَعَلَّهُمْ يَتَّقُونَ﴾

«Одамлар ҳаром ишлардан сақланишлари учун Аллоҳ ўз оятларини мана шундай очиқ-равшан баён қилади» (Бақара: 187).

3 – Узвларнинг гуноҳ қилишдан тийилиши

Агар мусулмон одам рўзадорлик кунларида узвларини гуноҳ қилишдан тия олмаса, тутган рўзасининг фойдаси нима бўлади?! Масалан, кўз ҳаромга нигоҳ ташламайди, меъда, таносил аъзоси ва бошқа узвлар ҳаром нарсаларни қилмаслик ва улардан йироқ туришга ҳаракат қилади. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ёлғонни ва ёлғонга амал қилишни ташламаган одамнинг таоми ва ичимликларини ташлашига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ» (Имом Бухорий 1903). «Ёлғон»дан мақсад маълум бўлсада, «унга амал қилиш»дан мақсад алдамчиликдир.

Ибн Мунаййир «Ҳошия»да шундай дейди: «Бу – қабул қилинмаслигидан киноядир. Бу, ғазабнок одамнинг талаб қилган нарсаси муҳайё қилинмагани маҳал: «Қўявер, унга эҳтиёжим йўқ!», деган гапига ўхшайди. Бу гапдан мақсад ёлғон аралашган рўзани қабул қилмай, ёлғонсиз рўзани қабул қилишдир. Бунга Аллоҳ таолонинг:

﴿لَنْ يَنَالَ اللَّهَ لُحُومُهَا وَلاَ دِمَاؤُهَا وَلَكِنْ يَنَالُهُ التَّقْوَى مِنْكُمْ﴾

«Аллоҳга (қилган қурбонликларингизнинг) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етмас. Лекин у зотга сизларнинг тақво-ихлосингиз етар» (Ҳаж: 37) ояти мисол бўлади олади. Бунинг маъноси: Қабул қилишга ундайдиган Аллоҳнинг розилигига етиша олмайди, демакдир».

Ибн Арабий айтди: «Мазкур ҳадисда зикр қилинганларни қилган одам, тутган рўзаси учун савобсиз қолади. Бунинг маъноси: Рўзанинг савоби ёлғончилик ва ҳадисда зикр қилинган бошқа амаллар билан мутаносиб келмайди»

Байзовий раҳимаҳуллоҳ айтди: «Рўзани машрулаштиришдан мақсад очлик ва ташналикнинг ўзигина эмас. Балки, улардан кейин келган шаҳватнинг синиши, ёмонликни қилишга ҳозиру нозир бўлган нафсни осуда нафсга айлантиришдир. Агар бу ҳосил бўлмаса, Аллоҳ таоло тутилган рўзага қабул кўзи билан қарамайди. «Аллоҳнинг унга эҳтиёжи йўқ» дейиш қабул қилмасликдан киноядир. Аллоҳ сабабни рад этди ва шундай қилишни хоҳлади» («Фатҳул Борий» 4/140).

Сиз рўза – қоринни оч қўйиш, таносил аъзосини шаҳватдан тийишгинадир, деб ўйламанг. Бундай тушуниш хатодир. Тўғриси эса, Аллоҳ таолонинг даргоҳида қабул қилинадиган рўза – узвларни Аллоҳга ҳам, одамларга ҳам осий қилмасликдир.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Рўза – ейиш ва ичишдангина тийилиш эмас. Рўза – беҳуда ва ҳаёсиз нарсалардан ҳам тийилиш, демакдир. Агар биров сизни ҳақорат қилса ёки сизга жоҳиллик қилса: Мен рўзадорман! Мен рўзадорман!,– деб айтинг!» (Имом Бухорий 1082).

4 – Ибодатлар қабул бўлиши учун дуо қилиш

Рамазон ойи Аллоҳ азза ва жалла муждалаганидек, дуолар ижобат бўладиган ойдир:

﴿شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِي أُنْزِلَ فِيهِ الْقُرْآنُ هُدًى لِلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِنَ الْهُدَى وَالْفُرْقَانِ فَمَنْ شَهِدَ مِنْكُمُ الشَّهْرَ فَلْيَصُمْهُ وَمَنْ كَانَ مَرِيضًا أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِنْ أَيَّامٍ أُخَرَ يُرِيدُ اللَّهُ بِكُمُ الْيُسْرَ وَلاَ يُرِيدُ بِكُمُ الْعُسْرَ وَلِتُكْمِلُوا الْعِدَّةَ وَلِتُكَبِّرُوا اللَّهَ عَلَى مَا هَدَاكُمْ وَلَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ • وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ فَلْيَسْتَجِيبُوا لِي وَلْيُؤْمِنُوا بِي لَعَلَّهُمْ يَرْشُدُونَ﴾

«(У саноқли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ва ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб Қуръон нозил қилинган. Бас, сизлардан ким бу ойга ҳозир бўлса, рўза тутсин. Ва ким ҳаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунлари­нинг) саноғини бошқа кунларда (тузалгач ёки сафардан қайтгач) тутади. Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди. Бу саноқни тўлдиришингиз ва ҳидоят қилгани сабабли Аллоҳни улуғлашингиз учундир. Шояд шукр қилсангиз. Бандаларим Сиздан (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мен ҳақимда сўрасалар. Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат қиламан» (Бақара: 185, 186).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам рамазон ойи дуолар ижобат бўладиган ой эканининг муждасини бердилар. Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳу айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «(Рамазон ойининг) ҳар кун(и) ва тун(и)да Аллоҳ таолонинг (жаҳаннамдан) қутқарадиган қуллари бордир. Ҳар бир мусулмоннинг (рамазон ойининг) ҳар куни ва тунида мустажоб дуоси бордир» («Саҳиҳут–тарғиби ват–тарҳиби» 1002).

Сиз бундан кейин яна нимани хоҳлайсиз?! Шундай экан, рўзадорлик пайтингизда, йўқ, ҳар замон кўп дуо қилинг! Хусусан, пурмаъно дуоларни қилинг! Аҳқоф сурасидаги ушбу дуо ҳам энг пурмаъно дуолар қаторига киради:

﴿حَتَّى إِذَا بَلَغَ أَشُدَّهُ وَبَلَغَ أَرْبَعِينَ سَنَةً قَالَ رَبِّ أَوْزِعْنِي أَنْ أَشْكُرَ نِعْمَتَكَ الَّتِي أَنْعَمْتَ عَلَيَّ وَعَلَى وَالِدَيَّ وَأَنْ أَعْمَلَ صَالِحًا تَرْضَاهُ وَأَصْلِحْ لِي فِي ذُرِّيَّتِي إِنِّي تُبْتُ إِلَيْكَ وَإِنِّي مِنَ الْمُسْلِمِينَ • أُولَئِكَ الَّذِينَ نَتَقَبَّلُ عَنْهُمْ أَحْسَنَ مَا عَمِلُوا وَنَتَجاوَزُ عَنْ سَيِّئَاتِهِمْ فِي أَصْحَابِ الْجَنَّةِ وَعْدَ الصِّدْقِ الَّذِي كَانُوا يُوعَدُونَ﴾

«Энди қачон у вояга етиб, қирқ ёшга тўлганида: «Парвардигорим, мени Сен менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр қилишга ва Ўзинг рози бўладиган яхши амалларнигина қилишга муваффак этгин ва Ўзинг мен учун зурриётимда ҳам яхшилик қилгин (яъни фарзандларимни ҳам аҳли солиҳ бандаларингдан қилгин). Албатта мен Сенга (қилган барча гуноҳларимдан) тавба қилдим ва албатта мен мусулмонлардандирман», деди.

И з о ҳ: Ушбу ояти каримада яна ҳар бир инсонни ота-онага яхшилик қилишга буюрилди. Табиий бир савол туғилиши мумкин: Нега Қуръонда бот-бот ота-онага меҳр-мурувват кўрсатиш вожиб эканлиги уқтирилади-ю, фарзандларга меҳрибонлик қилишга буюрилган оятлар деярли учрамайди? Каломуллоҳни синчиклаб ўқиб-ўрганган киши ундан юқоридаги саволга жавоб топа олади: Қуръонда бирон беҳуда жумла ёки суз йўқдир. Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларни комил инсон қилиб тарбиялаш учун қайси фармонни неча марта такрорлаш лозим бўлса уни шунча марта нозил қилган. Негаки Яратган Ўз бандаларининг жисмоний жиҳатларидан ҳам, руҳоний хусусиятларидан ҳам жуда яхши огоҳдир. Масалан У зот ота-онага, хусусан онага ўз фарзандларига нисбатан шундай меҳр ато этганки, она учун энг оғир, хатто таҳликали давр бўлган ҳомиладорлик ва кўз ёриш даври ҳамда чақалоқни эмизиб, тарбиялаш йиллари ота-она ҳаётидаги энг бахтли дамлардир. Бинобарин ота-онани (албатта улар агар инсоний маънавиятдан ажраб ваҳшийлик даражасига тушиб кетмаган бўлсалар) фарзандга яхшилик қилишга буюраверишнинг ўзи ортиқча бир ишдир. Аммо фарзандлар эса ёшликларига бориб ёки ўзларининг ўғил-қизлари билан овора бўлишиб ортларидаги ота-оналарига бепарво бўлиб қолишлари мумкин. Шунинг учун Қуръон фарзандлари тез-тез ота-она олдидаги бурчларини адо этишга даъват қилади.

Юқоридаги оятнинг давомида камолот ёши бўлмиш қирқ ёшга етган мусулмони комил киши учун Аллоҳ таолодан қандай тилак-истаклар сўраш лойиқ эканлиги баён қилинди. Энди қуйидаги оятда ана шундай хислат эгалари бўлган мўмин-мусулмонларнинг келажак-оқибатлари ҳақида хабар берилади.

Ана ўшалар шундай зотлардирки, Биз улардан қилган энг чиройли амалларни қабул қилурмиз ва жаннат эгалари қаторида уларнинг ёмонлик гуноҳларидан ўтиб юборурмиз. (Бу) уларга ваъда қилингувчи ҳаққирост ваъдадир» (Аҳқоф: 15, 16).

Қатода разияллоҳу анҳу Анас разияллоҳу анҳудан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайси дуони кўпроқ қилар эдилар?,– деб сўради. Анас разияллоҳу анҳу: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳим, бизга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликлар ато эт ва жаҳаннам азобидан сақла!» дуосини кўп қилар эдилар,– деб жавоб берди (Имом Бухорий 4522; Имом Муслим 2690).

Салаф солиҳ Аллоҳ таолога олти ой давомида ўзларини рамазон ойига етказишини тилаб, қолган олти ой давомида дуоларини қабул қилишини сўраб илтижо қилишар эди (Ибн Ражаб «Латоифул маъориф», 298– бет).

5 – Рамазон ойидан сўнгра солиҳ амал қилишга давом этиш

Рамазон – рўза, Қуръон тиловати ва қариндошлар билан алоқа қилиш ойидир. Ушбу солиҳ амаллар сизга қарши ҳужжат бўлади. Уларнинг қабул бўлиш аломати рамазон ойидан кейин уларни қилишга давом этиш билан маълум бўлади. Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ бу ҳақда шундай дейди: «Биров бирон ибодатни қилиб ундан бўшаган бўлса, у ибодатнинг қабул бўлиш аломати уни бошқа ибодатларга боғлашидир. Қилинган ибодатнинг рад этилганининг аломати эса, ўша ибодат ортидан гуноҳни қилишдир. Ёмонликдан кейинги ёмонликни ювиб кетган яхшилик қандай яхши яхшилик ва яхшиликдан кейинги яхшиликни ювиб кетган ёмонлик қандай ёмон ёмонлик!

Рамазон ойидан кейин рўза тутишга одатланиш, рамазон рўзасининг қабул бўлганига аломатдир. Аллоҳ таоло банданинг бирон амалини қабул қилса, уни ундан кейин ҳам солиҳ амал қилишга муваффақ қилади. Сизлар Аллоҳ таолодан вафот этгунча ибодатда устивор қилишини сўранглар! Аллоҳга қалбларнинг бошқа ҳолатга ўтиб қолишидан сиғининглар! Ибодатнинг азизлигидан сўнгра келган маъсият даҳшати жуда ҳам ёмондир!» (Ибн Ражаб «Латоифул маъориф», 316– бет).

Аллоҳ таолодан вафот этгунча ибодатда устивор қилишини сўраймиз!

                                                           

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Thu, 04 Aug 2011 08:58:56 +0000
Тунис диктатори ағдарилди! Ибрат олганлар борми?! (Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳуқайл) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=3505:2011-01-23-17-19-31&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=3505:2011-01-23-17-19-31&catid=211&Itemid=104 Тунис диктатори ағдарилди! Ибрат олганлар борми?!

Муаллиф: Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳуқайл

Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Асл сарлавҳа: سَقَطَ طَاغُوتُ تُونِسَ، فَهَلْ يَعْتَبِرُ كُلُّ طَاغُوتٍ؟

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Бадбахт тоғут(1) Бурқиба Францияда Ғарб давлатлари томонидан тарбияланиб, Тунисга қайтарилгач, қирол Муҳаммад Амин Бейни тахтдан ағдариб, жумҳурият – республикани эълон қилди-да, 1956 йилда унинг биринчи президенти қилиб тайинланди. У Франция ва ғарбликларнинг қилган бу яхшиликларининг ҳаққини, Исломий шариатга қарши инқилоб қилиш билан ўтади ва кўпхотинлик каби шаръий муҳкам аҳкомларни бекор қилиб, биттадан кўпроқ хотини бўлган одамларни жиноятчи ҳисоблаш, фоҳишабозликка имконият яратиш ва қонунлаштириш каби «Шахсий Ҳолатлар Мажмуъаси» қонунлар тўпламини чиқарди.

1984 йили ҳукумат нон нархини ошириб халқ «Нон қўзғолони»ни қилганида, Бурқиба Туниснинг Варшавадаги фавқулодда ва мухтор элчиси Зайнул Обидийн Бин Алийни чақириб Тунис Ҳавсизлик Қўмитасининг Бош Мудири, кейин эса Ички Ишлар Вазири, 1987 йилда эса Бош Вазир лавозимларига ўтқазди. Бир неча ой ўтгач Бин Али кўрнамаклик қилиб, Бурқибани тахтдан ағдарди!

Мен бу тоғутнинг илк президент бўлган кунларини аниқ эслайман. У, давлат телевидениеси орқали Маккаи Мукаррамадаги азон товушларини кўрсатишга рухсат берган эди. Ўша йиллари бадбахт Бурқибанинг ортидан келгани боис, ҳамма севинган эди. Биз у пайтлари дорулфунун талабалари эдик. Ёши анчагина кексайиб қолган устозимизнинг олдига бордик. У, тоғутларнинг услубларини жуда яхши билгани учун: Унинг бу ишлари билан алданманглар! Бу – французларнинг маҳсулотидир. У ўзининг салафидан фарқ қилмайди. Балки ундан ҳам золимроқ чиқиши мумкин!,– деган эди. Шайхимиз айтганидек бўлди! Аллоҳ шайхимизнинг устидан ажру савоблар ёғдирсин!  

Тунис тоғути йигирма уч йил мобайнида Исломга қарши курашиб, ўзининг туғёну истибдодини кучайтирар ва халқининг нафасини бўғар эди. Баногоҳ, бундан беш ҳафтача олдин Муҳаммад Буазизий ҳодисаси бўлиб ўтди. Бу ишсиз йигит кўчаларда ўзи ва оиласининг қорнини тўйдириш учун аравасига солинган сабзавотларни сотиб юрганида, давлат полицияси томонидан араваси ва устидаги сабзавотлари мусодара қилиниб, калтакланди ва у бунинг аламини муҳаррам ойининг ўн биринчи куни омманинг кўзи олдида ўзига ўт қўйиб олди. Куйиш оқибатида ўн саккиз кун ўтгач – 29 муҳаррамдан бу дунёдан кўз юмди.

Йигирманчи муҳаррам куни эса, халқ Туниснинг ҳар жойида исён бошлатди. Тоғут ўз буйруғи билан халқдан интиқом олиш ва унинг қонини тўкиш учун Армияни казармалардан шаҳарларга тўкди. Бироқ, Армия унинг нийятларини пучга чиқариб, халқни тоғутнинг хавфсизлик хизмати ходимларидан ҳимоя қила бошлади. Буни кўрган Қўрқоқ бин Алий шанба куни ватанидан жуфтакни ростлаб қолди. Бош Вазир Муҳаммад Ғаннуший жумҳурият раҳбарлигини муваққат бўлсада қўлга олди ва коммендантлик соатини эълон қилиш билан бирга, оқшом бешдан тонгги еттигача – шу мақолани ёзилаётган пайтгача уч кишидан ортиқ тўпланиш ва кўчаларда юришни таъқиқлаган қарорга имзо қўйди. 

Бўлиб ўтган ушбу ҳодисада ибрат олиш мумкин бўлган кўп ишлар бор.

Шу ибратлардан бири: Одамлар таъсирланишлари ва ибрат олишлари учун золим тоғутларнинг тугатилиши такрорланаверади. Чунки инсон нафсининг тубларида дин, аҳлоқ ва тарбия тузатиб, ўзининг тўғри йўлига солиб, зулму туғёндан нафратлантириб турмаса, жунбушга келадиган зулм, бузғунчилик ва зўравонлик истаклари ётади. Одамлар қочоқ тоғутнинг Тунис халқига хорланиб ва хўрланиб, Тунис ойнаи жаҳони орқали инқилоб оловини тўхтатишллари учун ёлбораётгани ва: Мен сизларни энди тушундим! Умрбод президентликдан воз кечдим!,– дея ҳақиқатларга асосланмаган гапларни айтиб, сўз эркинлиги учун янги тонгнинг отишига ваъда берганини томоша қилдилар. Ё, Аллоҳ!! Мутакаббир тоғутлар қандаям қўрқоқ-а?!

Мен унинг халққа қилган ушбу хитобини эшитар эканман, ўзининг ҳар тарафидан огоҳлантириш келсада менсимаган Фиръавн ҳақидаги Қуръон ҳикоясини эсладим:

﴿حَتَّى إِذَا أَدْرَكَهُ الغَرَقُ قَالَ آَمَنْتُ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا الَّذِي آَمَنَتْ بِهِ بَنُو إِسْرَائِيلَ وَأَنَا مِنَ المُسْلِمِينَ﴾

«Энди унга (Фиръавнга денгизда) ғарқ бўлиш (пайти) етганида эса, у деди: «Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Бани Исроил иймон келтирган зот — Аллоҳгина борлигига иймон келтирдим. Мен мусулмонлардандирман — Аллоҳга бўйинсунувчилардандирман»» (Юнус: 90). 

Тунис тоғути ўз халқини йигирма уч йил мобайнида тушунмабди!! Бўйнидан бўғилганидагина тушуниб етибди!! Бу, Аллоҳ таоло қуйидаги оятида эсатган каззобликдан бош нарса эмас:

﴿بَلْ بَدَا لَهُمْ مَا كَانُوا يُخْفُونَ مِنْ قَبْلُ وَلَوْ رُدُّوا لَعَادُوا لِمَا نُهُوا عَنْهُ وَإِنَّهُمْ لَكَاذِبُونَ﴾

«Йўқ, (иймонга келмайдилар. Фақат ҳозир) уларга илгари яшириб юрган нарсалари ошкор бўлиб қолди, холос. Агар (дунёга) қайтарилсалар, шубҳасиз, ўзлари, манъ қилинган ишларга қайтадилар — албатта улар ёлғончидирлар» (Анъом: 28).

Ибрат олаётган мўъминнинг эътиборидан шу нарса қочмаслиги керакки, зулм ва туғён қилиш инсоннинг ажралмас башарий хусусиятларидан биридир:

﴿إِنَّهُ كَانَ ظَلُومًا جَهُولًا﴾

«Дарҳақиқат у (ўзига) зулм қилгувчи ва нодон эди» (Аҳзоб: 72). Инсон салтанат ва нуфузга эга бўлганида, зулм қилишга бўлган қудратини кўрсатади. Ҳамма ўз ҳолатига кўра кўрсатади: президентнинг зулми вазирнинг зулмидан кўра ошкора ва таъсирчанроқ бўлади, вазирники эса мудирникидан кўра ошкора бўлади. Ва ҳоказо ...

Туғён ва зулм қилиш катта мансаб эгаларигагина хос эмас. Кучсизлар ҳам зулм қилиши мумкин. Улар ўзларининг қарамоғларидаги рафиқалари, фарзандлари ва бошқаларга ўз салтанати билан зулм қилиши мумкин. Ҳар бир инсон ўзини текшириб, ўзидаги зулм жазаваси ва туғён оловини Аллоҳ таолога қуллик, бўйинсуниш, адолат ва яхшилик қилишга буюриб, зулму туғённи таъқиқлаган шариатига эргашиш билан сўндирсин. Кўпинча инсон бу нарсалардан ғафлатда қолади-да, золимларнинг ҳалокатини кўриб, ниҳоясини эшитади ва Аллоҳ таолога уларга берган балоларидан сақлагани учун ҳамду санолар айтади. Ҳолбуки, унинг ўзи ҳам золимлар билан бирга зулму туғёнга қўл урган бўлади. Бироқ унга «тегилмаган»,  у ўз нуфузи ва қудратига қараб зулм қилган бўлади.

Тунис тоғутининг бошига келган балолардан олинадиган бошқа бир ибрат шуки, золимнинг ўз халқига бўлган кучи ва қудрати нақадар бўлмасин, агар Аллоҳ хоҳлаб қолса, унинг ағдарилиши кутилмаган соатида келади. Бу – Аллоҳ таолонинг золимлар устидан жорий қилган суннати бўлиб, уларни ўзларига энг яқин бўлган одамлар қўли билан хўрлайди ва энг оддий нарсалар билан тахтларидан ағдариб ташлайди:

﴿إِنَّ رَبِّي لَطِيفٌ لِمَا يَشَاءُ إِنَّهُ هُوَ العَلِيمُ الحَكِيمُ﴾

«Албатта, Парвардигорим Ўзи хоҳлаган нарсани сездирмай амалга оширгувчи зотдир. Албатта, Унинг Ўзигина билим ва ҳикмат соҳибидир» (Юсуф: 100);

﴿فَأَتَاهُمُ اللهُ مِنْ حَيْثُ لَمْ يَحْتَسِبُوا﴾

«Бас, Аллоҳ(нинг азоби) улар ҳисобга олмаган томондан келди» (Ҳашр: 2).

Тоғут Бурқиба (ағдарилган) Бин Алийни Варшавадн ўзини ағдариши учун олиб келди. Чаушеску, хотини ва ўғли румин халқини ўйинчоқ қилиб ўйнаб, уларнинг мулкларига тажовуз қилди. У, румин халқи устидан шундай тартиб ўрнатган эдики, ҳеч ким унинг ағдарилишини хаёлига ҳам келтирмас эди! Унинг махфий хизмати ходимлари ҳукуматга қарши ўтказилаётган намойиш иштирокчиларининг бир неча дўстларини ўлдирганликлари баҳонасида, қамоқдаги маҳбусларнинг айримларини қийноқлар билан ўлдирдилар. Бунга қарши айрим одамлар Чаушеску диктатурасини ағдаришни талаб қилиб ҳайқиргач, уларга одамлар тўдаси келиб қўшила бошлади. Норозилик намойишчилари мухолафатга айланди ва диктатура ағдарилди! Армия Чаушеску ва унинг хотинини тикучарда ўз қасридан олиб, маҳкамага тортди ва ўлим жазосини берди. Чаушеску билан бирга туғён қилган хотини унга: «Мана бу ифлос зобитларнинг сенга қарши бундай муомала қилишларига қандай жим турасан!»– деди. Бечора хотин бир оздан кейин бошарига келадиган нарсадан хабарсиз эди. Шунинг учун ҳам Чаушеску: «Бирга ўлишимиз яхши бўлади!»– деди. Ҳокимлар ўлдириш учун учта кўнгилли одамни талаб қилишган бўлса, уч юзта кўнгилли чиқиб, Чаушеску ва рафиқасини отиб ўлдирдилар!!

Тунислик тоғутнинг ҳалокатидан олинадиган ибратлардан бири, салтанат, обрў, молу мулк, буюриш ва таъқиқлашнинг тоти, хатарнинг илк онларида ўз-ўзидан йўқолади, салтанати қўлдан кетганини ўргангани замон тугаб, аччиқ ва аламга айланади-да, раҳбар: Кошки одамларнинг бирон ишига раҳбарлик қилмасам эди!,– деб орзу қилиб қолади. Ҳатто, ўлим тезроқ келишини умид қилади, бироқ уни топа олмайди! Иззат ва зўравонликдан кейинги хорлик ва хўрлик жуда ҳам аламли бўлади!

Ҳар бир раҳбар раҳбарлигини қўлга олгани маҳал мансаб ширинлигини ҳис этар экан, ўша онда уни тортиб олинишининг аламини ҳам ҳис этиб, одамларга зўравонлик қилиб зулм қилмасин ва уларга туғёнини татитмасин! Бу нарсалар жоҳил ва ғофиллар хаёлига қандай ҳам келсин! Улар зулмнинг барча тури жумладан раббоний шариатдан воз кечиш ва унинг устига башарий хоҳишларни афзал кўришдан огоҳлантирган Аллоҳ таолонинг оятларини қандай ҳам эсга олсинлар:

﴿وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنْ ذُكِّرَ بِآَيَاتِ رَبِّهِ ثُمَّ أَعْرَضَ عَنْهَا إِنَّا مِنَ المُجْرِمِينَ مُنْتَقِمُونَ﴾

«Ўз Парвардигорининг оятлари билан панд-насихат қилинганидан сўнг, улардан юз ўгирган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?! Албатта Биз ундай жиноятчи кимсалардан интиқом олгувчидирмиз» (Сажда: 22)?! Ҳолбуки, бу ояти каримани тақрибан ҳар жума куни қулоқларимиз билан эшитмоқдамиз?

Тоғутлардан улар билан қариндошлик, дўстлик, қуда-андалик ва бошқа алоқалари бўлган барча одам юз ўгиради. Чунки улар ҳам тоғутларга алоқаси борлиги очилгач, ғазабга тўлган халқларнинг нафрати ва нишонига айланадилар. Зеро улар илгари «чўтал»ларга шерик бўлишганидек, жаримага ҳам шерик бўладилар. Араб Давлатлари ва Минтақадаги Катта Давлатлар Уюшмаларининг Тунис халқининг танловиига тоғут Бин Али ағдарилганидан сўнграгина ҳурмат билан қарашларига ҳайратда қолдим! Ҳолбуки, мана шу бечора халққа қарши чорак аср мобайнида террор шаббодаларини эстирган ва бугунги кунда қочоқ мақомига тушган тоғутга ҳурмат ва эҳтиром кўзи билан боқишар эди! Улар нега ўз халқларига Тунис халқининг ғазабидек ғазаб қилиб, тахтларидан ағдаришидан илгари ҳурмат кўзи билан боқмаяптилар?!!

Агар раҳбарларга ўз мансабларидан айрилгани маҳал бу дунёда одамларнинг юз ўгириши билан бурканадиган хорлик ва хўрлик шундай бўлса, охиратдаги хўрликлари, қўрқувлари ва жазонинг қаттиқлиги олдида нима қилар эканлар? Охиратда ўз кўзлари билан мазлумларнинг сафларини ва ўзларига зулм қилган Ер жаллодлари ва султонларидан қасос олиш учун тирбандлигини кўрганларида-чи?! Ё, Аллоҳ!! Уни бу маҳшарга олиб келган Зотнинг ҳузуридаги қўрқувдан тилига калима келмайди, дунё ҳаётидаги «обрўлари» туфайли қанчалар пасткаш бўлгани ҳақида гапира олмайди!!

﴿وَتَرَاهُمْ يُعْرَضُونَ عَلَيْهَا خَاشِعِينَ مِنَ الذُّلِّ يَنْظُرُونَ مِنْ طَرْفٍ خَفِيٍّ وَقَالَ الَّذِينَ آَمَنُوا إِنَّ الخَاسِرِينَ الَّذِينَ خَسِرُوا أَنْفُسَهُمْ وَأَهْلِيهِمْ يَوْمَ القِيَامَةِ أَلَا إِنَّ الظَّالِمِينَ فِي عَذَابٍ مُقِيمٍ﴾

«(Иймон келтирган зотлар): «Албатта зиён кўргувчилар (гарчи дунё неъматларидан фойдаланиб ўтган бўлсалар-да) Қиёмат Кунида ўзларига, аҳли-оилаларига зиён қилган кимсалардир», дедилар. Огоҳ бўлингизким, у золимлар мангу азобдадирлар» (Шўро: 45).

Мўъмин иймоннинг заифлиги ва кўп унутиши бўлмаса эди, масъулиятларидан қўрққани учун бирон мансабга ўтирмас эди.

Тунис тоғутининг бошига келган балолардан олинадиган бошқа бир ибрат шуки, тоғутларга узатилган ғарблик ёрдами тоғутлар ўта муҳтож бўлишганидан узатилмайди. Чунки ғарбликлар бу тоғутларни нажасларини тозалаш учун истеъмол қилишадиган юмшоқ қоғозлардек кўрадилар. Тоғут ағдарилгач унинг энг эҳтиёжли пайтида ёрдам қўлини узатмайдилар. Эрон шоҳи Америка ва Буюк Британиянинг қули бўлиб, уларнинг Исломий Шарқдаги либералликлари ва режаларини амалга оширар эди. Ҳатто уларнинг бу минтақадаги ишончли жандармасига, ҳукуматларни назорат қиладиган айғоқчиси ва уларнинг хавфсизлигини таъминловчи омонатдорига айланган эди. Шоҳнинг салоҳияти тугагач, Францияда Хумайний билан шартнома қилдилар ва ўзларининг малайлари бўлган шоҳга қарши бошлаган инқилобида унинг тарафини олдилар. Ўлкасидан қувилган шоҳ тинч ўлиб олиш учун давлатлардан паноҳ сўрай бошлади! Бу ҳақда ўша даврдаги пурмаъно ваъзлари билан машҳур бўлган Шайх Абдулҳамид Кишк (раҳимаҳуллоҳ) хутба қилган ва уни ўн марталаб эшитган ва ҳеч зерикмаган эдим.

Франциянинг француз тилида ёзилган кундалик талабларини ағдарилгунича ижро этган Тунис тоғутини, Франция қабул қилмади! Уни маълум шартлар остида Саудия Қироллигигина қабул қилди. Малай тоғутлар ғарблик хожалари олдида нақадар хорки, улардан роса эҳтиёжманд бўлган пайтларида воз кечадилар!!

Тунис тоғутининг бошига келган балолардан олинадиган бошқа бир ибрат шуки, келжакнинг кафолати Аллоҳ таоло билан муомала қилишдадир. Жон ва фарзандлар кафолатини бошқаларга беришнинг оқибати ёрдамсизлик ва зиёнкорликдир:

﴿فَاللهُ خَيْرٌ حَافِظًا وَهُوَ أَرْحَمُ الرَّاحِمِينَ﴾

«Зотан, Аллоҳ энг яхши сақлагувчидир ва У зот меҳрибонларнинг меҳрибонроғидир» (Юсуф: 64).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Аллоҳни ёд қил, У ҳам сени асрайди! Аллоҳни ёд қил, Уни олдингда топасан!» (Термизий 2516; Имом Аҳмад 2669);

«Аллоҳни фаровонликда тани, У сени қийинчиликда танийди» (Ҳоким 6303).

Тоғут золимларнинг кўпи халқларининг бойликларини талон-тарож қилиб, халқ хўжалигидаги барча жабҳаларни зўравонлик билан қўлга киритиб, халқларига зулм қилиб, уларни ўзлари ва ақраболарига бутунлай бўйинсундирганлари маҳал, қўлларидаги ҳукмронлик тез кунда бировларнинг қўлига ўтишини жуда яхши биладилар. Шунинг учун ҳам раҳбарликни қўлга олишлари биланоқ, ўнг кўзларини давлатнинг хазина ва маъданларига имкони борича кўпроқ талаш учун тиксалар, чап кўзларини тижорий соҳаларда, расмий солиқлардан ташқари, илғор кимсаларга ўз ақраболарини зўравонлик билан шерик қилишга ҳаракат қиладилар. Буни ўз оиласи ва фарзандларининг келажак таъминоти учун зарурат, деб билишади. Бироқ тоғутлар, Аллоҳ таоло уни қўрқитишни хоҳласа омонлик, камбағал бўлишини хоҳласа беҳожатлик йўқ эканини билмайдилар. Саддам Ҳусайннниг ўғиллари унинг кўзлари ўнгида ўлдирилди. Уларнинг жасадларини яшириниб ётган бункерида ойнаи жаҳондангина томоша қила олди!! Қизлари қувғинда қолди, молу мулки мусодара қилинди ... Эрон шоҳи ўттиз беш миллиард доллар тўплаган эди!! Ағдарилгач мулкидан айрилди ва Халқаро Банклар унинг барча пулларини музлатиб қўйди!! Шу кунларда унинг ўғли бўлган Али ҳам, Америка Қўшма Штатларида ўз жонига суиқасд қилди!!

Бунинг акси ўлароқ, халифа Умар ибн Абдулазиз разияллоҳу анҳу давлат хазинаси ҳисобланган Байтулмолдан бирон нарсани олишда ўта тақволи эди. У ўлим тўшагида ётганида: Фарзандларингиздан биронтасига васият қилсангиз. Чунки уларнинг мулки йўқ!,– деб айтилганида: Менинг улар учун васийим ва валийим – Китоб (Қуръон)ни ҳақиқат билан нозил қилган Зотдир ва у солиҳ кишиларнинг раҳбаридир!,– деди. Ўн бир ўғил (халифа бўлган) оталаридан ўн дирҳамнигина мерос қилиб олдилар! Ровийлар ва уларнинг оталаридан кейинги ҳаётларини кузатган тарихчиларнинг айтишича, оталарининг айтган гапларидан кейин бу фарзандларнинг биронтаси ҳам камбағал бўлмади. Ҳатто улардан бири бойлиги ва сарвати кўплиги сабабли, юзта жангчини урушга қуроллантирган эди!

Катта ёки кичик мансаб эгаси, мусулмонларнинг моли ҳаққида Аллоҳдан қўрқиши, уни қариндошлари ўртасида бўлиб ташламаслиги, раҳбарлиги остида ўзининг ёки фарзандининг мулкидек харажат қилмаслиги керак. Фарзандларининг келажаги ташвишлантираётган одам унутмасинки, уларга Аллоҳ билангина омонлик бордир. Аллоҳнинг омонлигига эса гуноҳларни қилиш, давлат хазинасини ва халқнинг конларини ўмариш билан эришилмайди. Тахтларидан ағдарилган ёки ўлдирилган қиролларнинг ҳаётига бир назар солинг: Улар тўплаган бойлик қаерда қолди?! Ортларидан қолдирган фарзандлари ва рафиқалари қани?! Ўзлари кетиши билан булар ҳам кетдилар! Уларга ўзларидан кўра кучлироқ одамлар ҳукмрон бўлиб, молу мулкларини музлатдилар ёки бутунлай талон-тарож қилдилар!

Тунис тоғутининг бошига келган балолардан олинадиган бошқа бир ибрат шуки, куфр ва камбағаллик сиёсатини юритилса халқлар ҳукуматларига қарши исён қиладилар. Чунки халқлар гоҳида дунёсини қолдириш бадалига динидан бир қисмини тортиб олинишига, гоҳо эса динини қолдириш билан дунёларини тортиб олинишига рози бўлиши мумкин. Бироқ ҳар иккисини ҳам тортиб олиш олдида сукут сақлаб туриши амри маҳолдир. Европа Ҳуррият инқилоблари асносида ғарблик халқлардан бузилган христиан дини тортиб олар экан, дунё жиҳатидан халқларини боён қилган. Халқлар шунга рози бўлишган ва осудалигини сақлаб қолган. Агар уларнинг эҳтиёжларига чекловлар келса эди, бирон лаҳза кутмай исённи бошлар эдилар. Чунки инсон, бир лаҳзанинг ўзида ҳам дини ва ҳам дунёсидан ажралиб қолишни кўтара олмайди.

Талайгина араб давлатларининг ҳукуматлари халқларининг хазинасини бойликларини талон-тарож қилиш, Араб ва Ислом Оламининг бойликларига ҳукмрон қилмоқчи бўлган ғарблик ширкатларга имтиёзларни қулайлаштириш, уларнинг вакиллари ва малайлари ёрдами билан конларини тортиб олмоқда. Охири халқларни камбағаллаштириб, бечораларнинг ризқ-рўзи, дори-дармони ва ҳатто гўдакларининг сутларини тортиб олишди ... Улар бу билан қаноатланмай ғарблаштириш, Ислом Оламида Европанинг юрагида хотин-қизларнинг юзларини ёпиш ва соқолларни ёппа қўйиш каби аломатлари пайдо бўлган Аҳли суннат ва жамоат – Исломий ёйилишга қарши қаттиқ курашни фаоллаштирган либераллашган йўқ қилиш сиёсатини қўллаб, мусулмонлар юрагидаги динларини ҳам тортиб олишмоқчи!!

Елкама-елка турган халқ динини қолдириш бадалига дунёларини олиш ёки камбағалликка чидаши мумкин. Чунки у, дунёдаги роҳатини йўқотса, охиратдаги жаннатни умид қилаверади. Бироқ, дунёвий танглик билан бирга динига ҳам тазйиқ ўтказилар экан, бирон лаҳза ҳам тоғутларнинг қолишига рухсат бермайди! Бунинг натижаси Тунисда бўлиб ўтганидек, шиддатли исён бўлади!

Шунинг учун ҳам, либерал оқимлар мусулмонлар яшаётган мамлакатларда ғарблаштириш лойиҳаларини сиёсий қарорлар ва жандармерия истибдоди билан мажбурлаб жорий қилишга ҳаракат қилар экан, билиб ёки билмасдан халқларни қўзғатиш, ҳукуматларига қарши исён қилиш, бошбошдоқликни ёйиш, ҳукуматларни тезроқ ағдаришга ҳам ҳаракат қиладилар. Ислом Оламининг ғарбида жойлашган давлатларда туғилиб ўсган бўлишларига қарамай Франциянинг французча лойиҳиларига чорлаётган ва хусусий учоқлари билан минтақадаги Франция манфаатларини ҳимоя қилиш учун ўз давлатларинининг ҳукуматларига аҳолисининг қалбидан Исломни бутунлай суғуриб олишни тавсия қилаётган кимсалар, Францияда айшу ишрат билан бандлар. Улар ағдарилган Тунис тоғутига қиё ҳам боқмадилар ва ўзлари хизматини қилишаётган давлатларида сиёсий бошпана ҳам бермадилар. Тунис халқини эса, кутилмаганда келган инқироздан қачон чиқиши билинмайдиган қоронғу зулматда тарк этдилар.

Тунис тоғутининг бошига келган балолардан олинадиган бошқа бир ибрат шуки, Мустабид тоғут ва уларнинг малайларига ҳукмронлик даврларида мамлакатни вайрона қилишлари ва халқларга йиллар давомида зулм этишлари кифоя қилмайди. Улар ўлкаларини тарк этишдан илгари, ўз ҳукмларининг рамақи жонлик пайтида, «Оловли ерлар» сиёсатига таянадилар ва «Менга ҳам, сенга ҳам бўлмасин!» қабилида турли бурчакларда бошбошдоқликни ёядилар. Яна, халқларгина бу ифлос сиёсатнинг ягона қурбони бўладилар. Француз генераллар бир томондан Озодлик жабҳасига овоз берган кишиларни, иккинчи томондан эса қуролли исломий жамоатларни қоралаш учун одамларни ўлдирадиган ёки ўғирлаб кетадиган жиноий гуруҳлар ва хуфяларни тузиб, «Оловли ерлар» сиёсати билан Жазоирда қатлиомлар қилгани ҳеч кимга сир эмас. Чунки бу режаларни Ҳабиб Сувайдийя «Ифлос уруш» китобида очиб берганидек, жазоирлик зобит ва аскарларнинг гувоҳликлари француз генералларининг расволикларини очиб берган. Тунис ҳодисаларида ҳам полковник Аҳмад Абдулмавло, президент хавфсизлиги гвардиясининг президент қочганидан сўнгра шоҳкўчаларда бошбошдоқлик, талон-тарож ва тажовузларни бошлагани ва ривожлантиришга ҳаракат қилаётганини айтиб берди.

Президент малайлари томонидан аламга оширилаётган бундай пасткашликларнинг ортида икки нарса бор: ё мамлакат бизнинг қўлимизда қолади, ёки халққа унинг вайронасинигина қолдирамиз! 

Тунисда бўлиб ўтган ҳодисалар, бошқа қайсидир бир исломий давлатда ҳам содир бўлиши мумкин. Бундай пайтда бошбошдоқлик бошланмаслиги ва ўлдириш ҳолатлари бўлмаслиги ёки камроқ бўлиши учун, халқ уламолар ва оқил инсонлар атрофида тўпланишлари керак. Исломий жамиятлардаги уламолар ҳам самимий бўлган академиклар ёки сиёсий партия мансублари ёхуд нодавлат ташкилотлари билан муттасил алоқада бўлишлари лозим. Шуни унутмаслигимиз керакки, исломий жамиятларнинг барчасида бўлмаса ҳам, айримларида сиёсат, иқтисод, матбуот ва халқ хўжалигининг бошқа соҳаларидаги мутахассислар билан уламолар ва даъватчилар ўртасида айрилиқ ёки лоқайдлик бор. Бугунги кунда бирон бир жамиятда Тунисда бўлгани каби инқироз вужудга келса, у ердаги сиёсий бўшлиқни тўлдирадиган бирон кимса йўқ ва халқ етакчисиз бошбошдоқлик гирдоби томон қадам қўяди. Ёки давлат бошқа бировларнинг қўлларига ўтиб, инқилобнинг мевасини ағдарилганлардек ёки улардан кўра баттарроқ одамлар қўлга олишади. Бу эса, одамларнинг боягидек сиёсат қурбони бўлишларидан бошқа нарса эмасдир.

Тунис тоғутининг бошига келган балолардан олинадиган бошқа бир ибрат шуки, тарихни кучли ғолиблар ёзишсада, мустабидлар исканжасидан қутила олган кучсиз инсонлар ҳам бу тарихда иштирок этадилар. Менимча, Тунис инқилобига ўз жонига суиқасд қилиш билан учқун бўлган Муҳаммад Буазизий ҳам тарих саҳифаларига ёзилади. Ёзувчилар, ғарблик тарихчилар ва журналистлар унинг оиласи одига келадилар, танишларидан маълумотлар оладилар, унинг ўзига нисбатан қилинган зулмга қарши ҳаётини бергани боис, ватан озодлиги йўлидаги кураш қаҳрамонига айлантирилиши учун китоблар ва ривоятлар ёзиб, тадқиқотлар олиб боришлари мумкин.

Бундай фидоийлик яхши ўрнак бўлиб, унга инсон табиати интилади. Бундай фидоийларга динлари, ирқлари ва тилларидан қатъий назар, одамлар ҳайрон қоладилар. Чунки бу – зулм ва золимлар қаршисида туришдир. Зеро башарият, бундан илгари сўлчи революционер Че Гевара, Америкадаги иқрчилик сиёсатига бош кўтарган Мартин Лютер Кинг, Жанубий Африкада Нельсон Мандела, америкаликларга ва рофиза шиаларга қарши осилгунича қаҳрамонона қаршилик қилган Саддам Ҳусайн, Америкага итоатсизлиги ва танқидлари билан машҳур Чавез ва улардан бошқа ўтмиш ва ҳозирги тарихда яшаган ва яшаётган шахсларга ҳавас билан қарайди.

Бироқ, Аҳли суннат ва жамоатнинг восита ва мақсадларни ўлчайдиган шаръий мезони бор. Зулмга қарши чиқиш ва золимнинг зулмига раддия беришнинг буюк ишлардан бири эканида ҳеч шубҳа йўқ. Ҳатто энг афзал жиҳод, золим султон қаршисида ҳақ сўзни айтишдир. Шаҳидларнинг саййидларидан бири халифага амру маъруф ва наҳий мункар қилгани учун ўлдирилган! Лекин зулм ва золимга қарши чиқиш шаръан рухсатли йўллар билан бўлиши керак. Инсоннинг ўз жонига ўт қўйиб суиқасд қилиши, шариатга зид икки нарсани ўз ичига олади: ўз жонига суиқасд қилиш катта гуноҳларнинг каттароқларидан ҳисобланиб, бундай ишни қилган одам азобланишга лойиқ бўлади. Иккинчиси эса, ўзига ўт қўйиш – ўлдириш учун таъқиқланган йўлдир. Чунки Аллоҳнинг азоби билан қийноққа солинмайди!!

Муҳаммад Буазизнинг зулмни йўқ қилишдаги мақсади қанчалар олий бўлмасин, унинг ўз жонига суиқасд қилиши мумкин эмас эди. Шариатнинг ҳукмига кўра у одам Аллоҳнинг ўзига ҳаволадир: хоҳласа кечиради, хоҳласа азоблайди. Бироқ у, ўзининг қилган бу катта гуноҳи билан кофир бўлиб қолмайди. Мен айрим ёзувчи ва журналистларнинг бу ҳодисани қаламга олиб, шариат аҳкомларига мурожаат этмай, Буазизга «шаҳидлик»ни ёпиштирганларини, тасаннолар айтиб, мақтовларга буркаганини кўрдим! Бундай ҳаракат Буазиз қилган нарсани омманинг кўп қатламлари томонидан оқланишига олиб келади. Уламо ва даъватчилар буни тушунтиришлари ва Аллоҳнинг динида бирон кишига имтиёз йўқ эканини айтиб ўтишлари керак.

Тунис тоғутининг бошига келган балолардан олинадиган бошқа бир ибрат шуки, тоғут ва мустабидлар оммавий ахборот воситаларини ўз ҳаракатларини одамлар онгида чиройли қилиб кўрсатишига нақадар мажбурламасинлар, Аллоҳ таоло уларнинг расвосини чиқаради, кирдикорларини очиб ташлайди, сирларини ошкора қилади. Совет Иттифоқи Ленин ва Сталиннинг социализм даврида маданий матбуот маҳсулотлари бўлмиш китоблар, ойномалар ва рўзномаларни барча халқлар тилларида нашр қилиб, дунёдаги шу маҳсулотларнинг чорак қисмини ишлаб чиқарар ва социализм ғалабаси учун бозорларга сурар ҳамда кўп давлатларга кураш бошлаб, халқларнинг ичига социализм мафкурасини олиб кирар эди. Шундай бўлсада, социализмнинг расвоси чиқиб, ўз бешигида қулади. Унинг ортидан малайлари ҳам таназзулга юз тутдилар. Марказий Осиёдаги туркий жумҳуриятлардан ёки Азҳар дорулфунунидан ёхуд Шомдан етишиб чиққан уламоларнинг китобларини ўқир ёки улар билан суҳбатлашар эканман, бу мустабид кучнинг ўз малайларини қандай бўйинсундирганлари ҳақида ҳайрат билан ёқамни ушлайман. Аммо бу куч йўқолиши билан, уларнинг машруъ малайлари ҳам осорлари ҳам йўқ бўлиб кетди ва уларга қарши гувоҳлик бермоқда. Аллоҳим, бизни ҳақиқат узра устувор қил! Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ!

Тунисдаги зўравон тузумни шу тузум етиштирган муфтийлар ва уламоларнинг қанчаси мақтаб юрди. Бу ишларида узрли бўлмасаларда, улар ҳам шу тузумнинг зўравонлигидан қўрқиб яшадилар. Бироқ тушунарсиз бўлган бир нарса бор: Тунислик бўлмаган ва ҳеч бир талабсиз айрим уламо ва даъватчилар бу тузум ҳақида: «Бундан кўра адолатли ва мўътадил тузум йўқлиги»ни эълон қилиб, тасаннолар айтмоқдалар. Зулмга қарши курашаётган исломий жамоатларни қораламоқдалар! Бундан олган озгина манфаатлари эса – Тунисга бекорга саёҳатга чиқишларидан бршқа нарса эмас эди!! Бундай бадалга сотиладиган ғоя ва асослар нақадар арзон-а!!

Мен бунга, Аллоҳ тарафидан ёрдамсиз ташлаб қўйилишдан бошқа бирон изоҳ топа олмайман. Ҳолбуки Халқаро ва Араб Ҳуқуқбонлик Ташкилотлари президент Зайнул Обидийн даврида Тунис халқи жаҳоннинг энг шафқатсиз ва мустабид тузумини яшаган эканига қарор қилган!

Бу арзимас тасанноларни рад этиш учун халқ қўзғолди. Тасанноларни айтган «даъватчи», Тунис халқидан кечирим сўрармикин?! Мен амалга ошишидан шубҳада бўлсам ҳам, унинг кечирим сўрашини умид қиламан ... Ҳатто пусуланинг кеча золимини мақтаган бўлсада, бугун унга қарши қўзғалган халқни мақтаб, унга мадҳиялар айтиш учун бурлишини ҳам назаримдан қочирмайман ... Чунки бу – зиддият ҳисобланмайди. Зеро ҳар биримиз кўнгилларнинг ўзгариши, инқилоблар ҳамда шахсий манфаатларга қараб муносабатларнинг ўзгариш даврида яшамоқдамиз! Буларнинг барчаси фазилатли Афлотун маданияти, хаёлий ўйлар, эркинлик ва шаффолик шиорлари остида рўй бермоқда.

Аллоҳим, бизни ва мусулмонларни устувор қил! Тунисдаги мусулмон биродарларимизнинг қонлари, жонлари, молу мулклари ва номусларини асра ва уларнинг ишларини бароридан келтир! Барча ҳамду санолар аввалда-ю охирда Аллоҳгадир.

 

11 сафар 1432 ҳижрий йил, шанба куни

(1)
«тоғут» сўзи арабча бўлиб, зулм билан овозаси чиққан ҳар бир махлуқ учун ишлатилаверилади. Бироқ, исломий атама ўлароқ эса, «Ўзига сиғинилиши учун бор кучини сарф этаётган шахс (инсон, жин ва бошқа махлуқлар)» тушунилади. Шунинг учун ҳам, ўзининг амри ва таъқиқини буйруқ дея ҳисоблаб, уларни сўзсиз ижро этилишини Аллоҳнинг рози ёки норози эканига қарамай талаб қилган ҳар бир раҳбар, «тоғут»дир.


                                                           

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Sun, 23 Jan 2011 17:03:23 +0000
Менга эргашинглар, Аллоҳ сизларни суяди! (Шайх Холид ибн Абдулазиз Муслим) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=3372:2011-01-02-16-27-06&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=3372:2011-01-02-16-27-06&catid=211&Itemid=104 Менга эргашинглар, Аллоҳ сизларни суяди!

 

Муаллиф: Шайх Холид ибн Абдулазиз Муслим

Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Асл сарлавҳа: فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча оламлар Рабби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар, ўрнагимиз бўлган Муҳаммад ибн Адуллоҳга, Унинг оиласи ва барча асҳобларига салавоту саломлар бўлсин!

Сўнг ...

Аслида «эргашиш»: «юрган одамнинг изидан кетиш», маъносида бўлиб, истилоҳда: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаларидан ворид бўлган нарсага эргашиш ҳамда улардан кейинги тобиинларга, Имом Аҳмад (раҳимаҳуллоҳ) айтганидек, эргашишда ихтиёрли бўлиш», демакдир. Аслида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрган барча нарсани қилишни бизга Аллоҳ таоло амр этган, уни қилишга катта ажру савобларни белгилаб, қилмасликка дунё ва охиратдаги зиён ва гуноҳни тайинлаган.

Мусулмон дўстим!

Унутмангки, Аллоҳнинг Расулига бўлган садоқатингиз буйруқларга эргашиш ва таъқиқлардан сақланиш билан бўлади. Акси тақдирда, муҳаббатни иддао этиш жуда ҳам осон бўлиб, тилда талаффуз қилинган бир неча сўзлардан иборат, холос. Лекин ҳақиқий муҳаббат – эргашиш ва итоат этишдир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:

﴿قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ

«Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир»» (Оли Имрон: 31).

Абу Сулаймон Дороний (раҳимаҳуллоҳ): «Агар қалблар Аллоҳга бўлган муҳаббатни иддао этса, Аллоҳ таоло бу оятни қийналиш учун нозил қилди»– деди. Ҳа, севимли дўстим, Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббатингизнинг далили, мусаффо шариатда келган барча нарсага ҳатто нафсингиз ёқтирмаган ишларда ҳам эргашишингиздир. Шунинг учун ҳам бу оятга «Муҳаббат ояти» деб ном берилган.

Аллома Ибн Қоййим (раҳимаҳуллоҳ): «Агар эргашилмаса муҳаббат ҳосил бўлмайди. ... шунинг учун ҳам, Аллоҳнинг муҳаббатига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш билангина эришилади»– деди.

Барчамиз дунё ва охиратдаги зафар ва нажот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш билангина қўлга киритилишини жуда яхши биламиз. Бироқ, ўзининг воқеий ҳаётида ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг изидан юриб, суннатларига амал қилмоқда?! Буйруқ ва таъқиқлар кечаю кундуз хуфёна ва ошкора баралла янграмоқда ва уни одамлар эшитишмоқда. Хўш, уларга ижобат қилганлар борми?! Имом Авзоъий (раҳимаҳуллоҳ) айтганидек: «Суннат қайси тарафга кетса биз ҳам ўша тарафга кетаяпмиз»ми?! Ёки истакларимиз қайси тарафга кетса ва нафсимиз қаерда жунбушга келса ўша тарафдамизми?! Азиз дўстим, залолат сўқмоғи бўлган нафс ҳавога эргашишдан эҳтиёт бўлинг!

Севимли дўстим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Барча умматим жаннатга кирадилар!»– деганларидек, беҳиштийлар қаторида бўлишни хоҳламайсизми? Чин юракдан хоҳлашингизни биламан. Бироқ, ҳадисни бир бошдан ўқийлик: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Умматимнинг барчаси жаннатга киради. Фақатгина бош тортган (одам кирмайди)»,– дедилар. Саҳобалар: Бош тортганлар ким?,– деб сўрадилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менга итоат қилган жаннатга, Менга осий бўлган эса жаҳаннамга киради»– деб жавоб бердилар» (Имом Бухорий 7280; Ҳоким «Мустадрак» 7626). Буни тушуниш жуда ҳам осон: Аллоҳга итоат этиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашган одам жаннатга киради. Осий ва амрларни бажо келтирмаган одамнинг жаннатга киришига рухсат берилмайди.

Кўзни юмиш ҳақидаги буйруқни эшитиб, Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан кўзни узмаслик, итоат қилиш ҳисобланадими?!

Ғийбатдан воз кечиш ҳақидаги буйруқни эшитиб, тилни мусулмон биродарларни «чайнаш»га истеъмол қилиш, итоат этиш ҳисобланадими?!

Ота-онага яхшилик қилиш ҳақидаги буйруқни эшитиб, уларга оқ бўлиш учун турли-туман йўлларни ўйлаб топиш, итоат қилиш итоатданми?!

Аллоҳ йўлига чорлаш ҳақидаги буйруқни эшитиб, сўнгра муваффақиятдан совутиш, итоат қилишдан ҳисобланадими?!

Бундан бошқа қулоғимизга чалинган яна қанча-қанча буйруқ ва таъқиқлар бор. Уларга қай даражада итоат қилиб, бўйинсунаяпмиз?! Севимли дўстим, юқорида ўтган ҳадисга ўзингизни бир солиб кўринг ва қаранг: Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат этганлар қаторидамисиз ёки осий бўлганлар қаторидами?! Ўшанда сиз ўзингизга ўзингиз ҳакам бўласиз:

﴿اقْرَأْ كِتَابَكَ كَفَى بِنَفْسِكَ الْيَوْمَ عَلَيْكَ حَسِيبًا﴾

«(Ва унга дейилур); «Номаи аъмолини ўқи! Бугун ўз нафсинг ўзингга қарши етарли ҳисобчидир»» (Исро: 14).

Умар ибн Хатттоб разияллоҳу анҳу бир ишни қилиш учун тайёргарлик кўрар, бироқ биров: «Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилмаган эдилар!» дейиши биланоқ ўз аҳдидан қайтар эди! Биз-чи, минг афсуслар бўлсинки, Аллоҳ ва расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўпроқ осий бўлиш йўлида ким ўзарга ҳаракат қилмоқдамиз! Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг биронта буйруқларини қилмай туриб қандай «Суннат аҳли» бўла оламиз?! Залолатдаги одамларнинг карвонида юриб, улардан қандай узоқлаша оламиз?!

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо Аллоҳ таолонинг:

﴿يَوْمَ تَبْيَضُّ وُجُوهٌ وَتَسْوَدُّ وُجُوهٌ﴾

«(Қиёмат) Кунида (мўминларнинг) юзлари оқ бўлур, (кофирларнинг) юзлари қора бўлур» (Оли Имрон: 106) ояти ҳақида: «Юзлари нурафшон бўлганлар Аҳли суннат ва жамоатдир. Юзлари қоп-қора бўлганлар эса бидъат ва залолат аҳлидир»– деган эди.

Олтин аср – саҳобалар асри Ислом шариатини ҳаётга татбиқ қилиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни севиш ва унга эргашиш бобида, ҳайратомуз намуна бўлган эдилар. Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу Қора Тошни ўпар экан: «Мен, сенинг фойда ва зарар бера олмайдиган тош эканингни биламан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сени ўпганларини кўрмаганимда эди, сени ўпмаган бўлар эдим»– деди (Имом Бухорий 1605; Имом Аҳмад 174).

Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг фармонлари, нафс истакларига бутунлай тескари эди. Ҳатто улар бу истакларни одат тусига айлантиришган бўлсаларда, илоҳий буйруқ ва таъқиқларнинг бирон ҳарфи уларнинг қулоқларига етса, муҳаббатнинг (амалий) аломатлари уларнинг ҳаётида намоён бўлар эди. Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу айтади: «Мен Абу Талҳанинг уйидаги ўтиришда косагул эдим. У кунги ароқ хурмони ачитиб қилинганидан эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир дарғачини: «Эшитмадим деманглар, ароқ ҳаром қилинди!»– деб овоза беришга буюрдилар. Буни эшитган Абу Талҳа менга: Буни олиб чиқиб (кўчага) тўк!,– деди. Мен тўкдим ва ароқлар Мадина кўчаларидан оқди» (Имом Бухорий 2464). Бошқа бир ривоятда шундай дейилган: «Фармоннинг хабари етгач ароқ ҳақида сўрамадилар ва унга яна бир марта қайтмадилар» (Имом Бухорий 4617).

У пайтда ичкиликнинг зарарларини тушунтириш ёки огоҳлантирувчи варақаларни нашр этиш, ёки пиёнисталикдан даволайдиган касалхоналарни зиёрат этишга зарурат туғилмади! «Ароқ ҳаром қилинди!» деган жумлани эшитишнинг ўзи кифоя қилди!!

Одамлар кўнглига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:

﴿وَمَا يَنطِقُ عَنِ الْهَوَى • إِنْ هُوَ إِلَّا وَحْيٌ يُوحَى﴾

«Ва у (сизларга келтираётган Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан пайғамбарга) ваҳий қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир» (Нажм: 3, 4) экани жойлашдими, унда эргашиш ва итоат этишга шошилишни кўрасиз. Ўша пайтда, шаръий аҳкомлар бировнинг тасдиқлаши-ю, бошқасининг рад этишига ва: Нега Ислом буни ҳаром қилган-у, уни ҳаром қилмаган? Аслида ҳаром қилишга лойиқ бўлгани буниси эди?,– деб айтилаётган чўпчакларга ўрин қолмайди.

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Одамлар Қубо масжидида намоз ўқиётган эдилар. Биров келиб: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бу кечада Қуръон нозил бўлиб, Каъбага юзланишга буюрилибди. Сизлар ҳам Каъбага юзланинглар!,– деди. Одамлар Шом томонга юзланишган эди. Ўша онда юзларини Каъба томон бурдилар» (Имом Бухорий 403). Бошқа бир ривоятда эса: «Улар рукуъда эдилар»– дейилган (Имом Бухорий 7253).

Ҳурматли биродар ва қимматли синглим!

Ислом дини саҳобалар учунгина келган эмас. Буйруқ ва таъқиқлар улар учунгина эмас, балки, Умматнинг улардан кейингилари учун ҳам айтилган. Сизлар, ўша кейингиларсиз. Ислом дини ҳаётимизни ўз ичига олиш, уни тузатиш ва нажот сари етаклаб бориш учун келган.

Фараз қилингки, карвон бир жойдан жуда ҳам олис, саҳро йўлларида кечадиган машаққатли йўл билан бошқа ерга йўл олмоқчи. Карвон етиб борадиган хавфсиз йўлни эса биттагина одам билади. У одамдан юз ўгирганларнинг оқибати эса ҳалокатдир. Бу йўлбошчининг гапига кирмаган одамга қандай баҳо берасиз: У оқилми?!

Биз бу дунёдаги саодатимиз ва охиратдаги жаҳаннам азобидан нажотимизнинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва Унинг ҳаёт йўлига эргашишда эканига аниқ ишонамиз. Шундай экан, нега унинг гапларига кирмаймиз?!

Залолатдан сўнг кўрсатди бизга нурли ҳидоятни

Ишондик айтганлари бўлажагин, ўрганиб дироятни

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларни байъат қилишга чақирганида, ҳузурларига Абу Синон Асадий деган саҳоба биринчи бўлиб етиб бориб: Қўлингизни очинг, сизга байъат қилай!,– деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Нимага байъат қиласан?»– деганида: «Кўнглингиздан кечган нарсаларга!!»– деб жавоб берди! (Ибн Касийр тафсири 7/333).

Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш ва итоат этиш эркакларгагина хос эмас эди. Хотин-қизларнинг ҳам буйруқларга итоат этиш ва таъқиқлардан сақланишда ўзига хос роллари бор эди. Ҳолбуки, хотин-қизларнинг ўзларигагина хос бўлган аҳкомлардан бошқа шаръий ҳукмлар, эркакларнинг ўзларигагина хос эмас эди.

Абу Усайд Ансорий разияллоҳу анҳу айтди: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжид ташқарисида, хотинлар билан эркаклар йўлларда аралишб кетишганида, хотинларга қарата: «Сизлар бир оз кутиб туринглар! Йўлнинг ўртасидан кетиш сизларнинг ҳаққингиз эмас. Йўлнинг четидан кетинглар!»– дедилар. Хотин-қизлар деворга шунчалар яқин юра бошладиларки, кийимлари деворларга илашиб қолар эди» (Абу Довуд 5274).

Биз айтгандек бўлса қизу аёллар,

Эркаклардан афзал турар аёллар!

Муҳтарама синглим!

Биз сиздан кўчаларда деворларга суркалиб юришингизни талаб қилмаймиз. Фақатгина, бозорларда эркаклар бўлган жойлардан йироқ бўлишингиз, пардозларингизни кўрсатмаслигингиз, қўйган атирларингиз уфорини ёймаслигингиз, ҳижоб ва бошқа нарсаларда ён бермаслигингизни истаймиз, холос. Буларнинг бари Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламни юракдан севиш ва Унга эргашиш билан амалга ошади.

 

Итоат ва эргашишнинг тарихий намуналари

Мисвар ибн Махрама ва Марвон разияллоҳу анҳумолар Ҳудайбийя шартномаси ҳақида шундай ривоят қиладилар: «(У пайтда) Урва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳобларидан ҳеч нигоҳини узмади ва айтди: «Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тупурсалар тупуклари саҳобалардан бирининг қўлига тушар ва у тупукни юзи ва баданига сурар эди. Агар бирон ишга буюрсалар, барчалари уни бажо келтириш учун шошилишарди. Таҳорат қилсалар оққан сувларни олиш учун бир-бирлари билан уришиб кетишарди. Гапирсалар товушларини пасайтиришар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўзларини тикиб боқишмас эди. Сўнгра, мен қавм (қурайшликлар) олдига келдим ва: Қавмим, Аллоҳга қасамки, мен турли қироллар: Ҳирақл, Кисро ва Нажоший ҳузурига элчи бўлиб бордим. Аллоҳга онт ичиб айтаманки, мен аъёнлари Муҳаммадни улуғлаганидек улуғлаган биронта подшоҳни кўрмадим,– дедим» (Имом Бухорий 2731, 2732).

Абдурраҳмон ибн Абу Лайло разияллоҳу анҳунинг ривоятига қараганда, Абдуллоҳ ибн Равоҳа разияллоҳу анҳу, бошқа бир ривоятда эса Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу масжиднинг ташқарисида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг минбардан туриб хутбаларида: «Ўтиринглар!» деганларини эшитди-ю ўтирди ва хутбаларини тугатганларидан кейингина ўрнидан турди. Бунинг дараги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга етганида: «Аллоҳ таоло сенга Аллоҳ ва расулига итоат этиш ҳирсини зиёда қилсин!»– дедилар (Алоуддин Фаврий «Канзул уммаал» 37172).

Зайд ибн Холид Жуҳаний разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Умматимга оғир келмаса эди уларни ҳар намоздан олдин мисвок қилишга буюрган бўлар эдим»– дедилар. (Ҳадиснинг ровийси шундай) дейди: Зайд ибн Холид масжидга келганида мисвогини котиблар қаламларини қистирган қулоғига қистириб олар ва намозга иқомат (такбир) айтилиши биланоқ намоздан илгари мисвок қилар эди» (Термизий 23; Имом Аҳмад 21730).

Нофеъ разияллоҳу анҳу айтди: «Мен Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг осорларига эргашганини кўрганимда: «Бу – телба бўлиб қолибди-ку!»,– дер эдим» (Ҳоким «Мустадрак» 6376).

Нофеъ разияллоҳу анҳу Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу дарвозани хотинлар учун ажратсак!»– дедилар». Мен Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳунинг ўлгунига қадар ўша дарвозадан масжидга кирганини кўрмадим!!» (Абу Довуд 571).

Абу Умома разияллоҳу анҳу айтди: «Мен: Ё Расулуллоҳ, менга бир ишни буюринг!,– дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сен рўзадан айрилма! Чунки унинг тенгги йўқ!»– дедилар. Ҳадиснинг ровийси айтади: Шунинг учун ҳам Абу Умома, унинг хотини ва хизматкорини қачон учратманг, рўзадор юришар эди» (Имом Аҳмад 22194, 22249, 22274).

Абу Абдурраҳмон Суламий (раҳимаҳуллоҳ) Куфанинг қориси, имому алломаси бўлиб, Қуръонни тажвидлари билан мукаммал қироат қилар эди. У, масжидда қирқ йил мобайнида одамларга Қуръон ўқишни ўргатди. У, Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Сизларнинг яхшироғингиз Қуръон ўрганиб, ўргатганингиздир!» деб айтган ҳадисларини нақл қилар (Имом Бухорий 5027) ва: Мени бундай ўтқазиб қўйган шу нарсадан бошқаси эмас!,– дер эди (Имом Заҳабий «Сияр» 4/368).  

Аллоҳ таолодан бизларни Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг издошлари, суннатларини сўз ва амалда қайта жонлантирганлар ва шафоатига лойиқ бўлганлар қаторида қилишини сўраймиз.

Валлоҳу аълам.

Барча оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин.  

                                                          

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Sun, 02 Jan 2011 16:13:58 +0000
У ёнимизда эди ... (Шайх Ҳассом Ийсавий Иброҳим) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=3366:2011-01-01-05-43-57&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=3366:2011-01-01-05-43-57&catid=211&Itemid=104  У ёнимизда эди ...

Муаллиф: Шайх Ҳассом Ийсавий Иброҳим

Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Асл сарлавҳа:  كَانَ بِجِوَارِ بَيْتِنَا

 

Эрталаб, фалончи қўшнимизнинг қўққисдан ўлганини эшитиб, унинг ўлимидан қаттиқ таъсирландим. Чунки у, бу дунёда мусофир каби ғарибдек яшар эди. Унинг ҳаёти содда, уйи ва ишидан бошқа нарсани билмас эди. Ҳатто, биз унинг товушини кўтариб гапирганини бирон марта эшитмаган эдик. Бироқ ўша лаҳзаларда кўнглимдан Ўлим фариштасининг ёнимизда экани ўтди. У бизга жуда ҳам яқин эди. Биз билан унинг ўртасида олис масофа ва узоқ вақт йўқ эди. Бу, ибрат олмоқчи бўлган одам учун катта насиҳат, таъсирланмоқчи бўлган одам учун эса нозик ҳикмат эди.

Ўлим фариштаси гоҳида сизга шунчалар яқин бўлади-ки, ҳатто уйингизда оилангиздаги азиз отангиз ёки мушфиқ онаизорингиз ёхуд суюкли акангизнинг жонини олиш учун кутиб турган бўлиши мумкин. Эртага эса менинг, ҳа, менинг жонимни олиш учун келади! Бир кун мен учун қилинган ваъдада белгиланган соатда, йўлларда адашмай ҳузуримда бўлади! Ўлим фариштаси кимнинг олдига кетаётганини жуда яхши билади. Бироқ, Ўлим фариштаси қайси куни келади?! Менинг ёзаётган пайтимдами ёки бошқа маҳалдами? Еб-ичаётганимдами ёки ишдалик пайтимдами? Ёки машинага минганимдами? Балки масжидда ёки кўчада ёхуд уйдалигимда келар? Балки у пайтда мен Аллоҳни эслаётган ёки гуноҳ устида бўларман? Ёки у келганида рўзадор ёхуд оғзим очиқ, уйқуда ёки уйғоқ бўларман?

Нима бўлганида ҳам, мен ўша кун учун тайёргарлик кўришим керак. Чунки, Ўлим фариштаси мени кўп марта огоҳлантирди. У, ажали етган одамнинг жонини олиш учунгина келмайди. Балки, келиши билан ўлим лаҳзаларига гувоҳ бўлган одамларни огоҳлантириш учун ҳам келади. Биз умримиз нақадар узун бўлсада, Аллоҳ таолога қайтамиз: жонларимиз олинади, ўлим талвасасини тотамиз ва қабрга қўйиламиз. Қабрда эса икки фаришта келиб бизни сўроққа тутади ва сўроқдан сўнг ё жаннат ёки жаҳаннамдаги жойимиз томон юриш бошланади.

Бу – ибрат олиш ва таъсирланишга сазовор ҳолат эмасми?  Агар тирик одамларнинг барчаси Ўлим фариштасини эсласа эди, бу дунёда бугунги кундаги қонли урушлар ва рақобатлар бўлмас, бирон инсон бошқа инсонга зулм қилмас, биров бошқа бировнинг ҳуқуқини поймол қилмас эди. Гарчи биз бу дунёда барчамиз баробар бўлмасак ҳам, охиратда албатта баробар бўламиз.

Қўшнимизнинг ўлимидан таъсирлангач, кўнглимдан ўтган илк туйғулар шулар эди.

Бу айрилиқ тушган хонадон аҳлининиг ўлимдан олдинги ҳолатларини кўриб кўзларингиздан ёшлар қуйилиб, нафасингиз бўғзингизга тиқилади. Чунки улар ўзлари учун азиз бўлган одамларини: ё саҳоватли ота ёки муштипар она ёхуд суюкли ака ё эр ёда рафиқадан айрилишди. Бироқ, кунлар ўтиши билан уларнинг аянчли ҳоллари йўқолиб, ҳаёт яна ўзининг изига қайтади. Тўғри, бу дунёда умр гузаронни давом этириш учун, унутиш ҳам Аллоҳнинг бир раҳматидир. Бироқ менга таъсир қилгани шуки, ўзимга шундай саволларни кўпроқ бераман: Ахир ўлган одам фарзандлари учун бор нарсаларини фидо этган ва машаққатларга сабр қилган ота эмасмиди?! Ёки фарзандларини тарбия қилган ва кечаларини мижжа қоқмай бедор ўтказган онаизор эмасмиди?! Ёхуд ҳаётимизнинг энг гўзал онларини бирга ўтказган жуфти ҳалолимиз эмасмиди?! Бу ҳолат бизга шундай қатъий ишончни берадики, одамзот учун фақатгина Аллоҳ таборака ва таоло бордир. Чунки У, ота-она, умр йўлдош ёки рафиқадан кўра афзалдир. Инсон умри нақадар узоқ ёки қисқа бўлсин, у билан бирга фақатгина Аллоҳ қолади. Шундай экан, келинглар, Аллоҳ билан учрашиш, Уни рози қилиш ва Унинг биздан рози бўлиши учун, бу дунёда завқу шавқ билан фақатгина яхшилик қилайлик! Ҳолбуки Аллоҳ таоло:

﴿إِنَّ الَّذِينَ آَمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ أُولَئِكَ هُمْ خَيْرُ الْبَرِيَّةِ • جَزَاؤُهُمْ عِنْدَ رَبِّهِمْ جَنَّاتُ عَدْنٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَدًا رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ وَرَضُوا عَنْهُ ذَلِكَ لِمَنْ خَشِيَ رَبَّهُ

«Албатта иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар — ана ўшалар яралмиш жонзотларнинг энг яхшисидирлар. Уларнинг Парвардигорлари ҳузуридаги жазо-мукофотлари остидан дарёлар оқиб турадиган мангу жаннатлардир. Улар ўша жойда абадул-абад қолгувчидирлар. Аллоҳ улардан рози бўлди, улар (Аллоҳдан) рози бўлдилар. Бу (мукофот) Парвардигоридан қўрққан киши учундир», демоқда (Баййина: 7, 8).

 

                                                                                                         

     

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Sat, 01 Jan 2011 05:34:23 +0000
Баёнот http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=2573:2010-06-06-02-32-51&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=2573:2010-06-06-02-32-51&catid=211&Itemid=104 Баёнот

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳга ҳамду санолар, севимли пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавоту саломлар бўлсин!

Сўнг ...

Ҳурматли www.hikmatnuri.com веб саҳифаси ўқувчилари!

2010 йилнинг 29 майидан бошлаб саҳифамизга бад нийятли сионист ташкилотларнинг бирига мансуб бўлган ва адолат тантанасини кўришга таҳҳаммули бўлмаган ҳакерлар гуруҳи тарафидан сибер ҳужумлар уюштирилди. Қўлимиздан келганича мудофаа қилишга ҳаракат қилсакда, лекин улар вақтинча бўлсада, саҳифамизни ёйиндан қолдиришга муваффақ бўлдилар.

Аллоҳга беадад ҳамду санолар бўлсинки, Унинг берган мадади билан талайгина дўстларимизнинг олиб борган ишлари ўз самарасини берди ва саҳифамиз кеча 2010 йилнинг 5 июнида яна қайта ўзининг нашрига бошлади.

Аввалида сибер ҳужумлардан қайғуга ботган бўлсакда, ҳужум уюштирганларнинг IP рақамлари ва уларнинг маркази қаерда эканини ўрганганимиздан сўнгра севиндик. Чунки, бизнинг олиб бораётган камтарона ишларимиз биз тасаввур қилмайдиган даражада динимизнинг душманларини ларзага солибди. Шиддат ва зўравонликка асосланмаган, балки, илмий–маърифий йўллар асосида ҳаракат қилаётган саҳифамизга бунчалар «эътибор берилгани», очиғи, таҳририятимизни яна ҳам руҳлантириб юборди.

Таҳририят олдига қўйган мақсадлар уфқи очилди!

Эй саҳифамиз душманлари, биз Аллоҳнинг мадади билан яна қайта келмоқдамиз!

Сизлар қилган зулм устидаги пардаларни Ислом қуёши билан ёритиш учун келмоқдамиз!

Башариятни зўравонлик ҳукмрон бўлган дунёдан Ислом адолатига, бандаларга сиғинишдан Аллоҳнинг ибодатига, жаҳолат қоронғуликларидаги бидъатлардан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатига чорлаш учун келмоқдамиз!

Сизлар ўзларингиз каби яқинда ўлиб, чирийдиган инсонлар истаги учун яшайдиган муғомбир, ялтоқчи, моддий манфаат овчиси ва қўрқоқ эканингизни жуда яхши биламиз!

Биз интернет майдонига Аллоҳнинг оятлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари, муҳтарам тобиинлар ва Ислом Умматининг забардаст олимлари – салаф солиҳнинг фикрлари ва йўриқлари билан келмоқдамиз! Бизнинг бу саҳифамизни балки бутунлай ёпиб ташларсиз ва бу билан кўнглингиз шод бўлар!

Сиз бизга қарши курашишни билмайсиз ва жанг майдонида кўрилган «ғалабангиз» билан балки қувонарсиз! Лекин сиз бир нарсани унутаяпсиз! Биз www.hikmatnuri.comни кўпсонли ўқувчилар ўқиши нийятида эмас, балки, Аллоҳ қабул қилиши, бизга жаннатини бериши ҳамда жаннатда бу дунёда севганимиз ва суннатлари учун қалбимиз ва саҳифамизни очганимиз –  Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга қилиши тилагида очганмиз ва бақадри ҳол шу йўлда давом этаяпмиз! www.hikmatnuri.comга қарши мусулмонлар ичида ҳам чақириқлар қилаётган одамлар бўлиши мумкин! Бу нарсадан биз ҳеч қачон қўрқмадик ва руҳан чўкмадик. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлидан, одамлар маломатидан қўрқадиган инсонлар юра олмайдилар!! Шунинг учун ҳам саҳобалар: «Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмаслик учун» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга байъат қилдилар!

Аллоҳим, бизга инсонлар қалбига олиб борадиган даъват йўлларини кўрсат!

Аллоҳим, Ер юзида яшаётган халқларни Ўз йўлингга ҳидоят қил!

Аллоҳим, www.hikmatnuri.com ни душманлар ҳужумидан, мунофиқлар ҳасадидан ва золимлар зулмидан Ўзинг асра! Сен дуоларни қабул қилгувчи ва тилакларни амалга оширгувчи ягона Зотсан!

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи, саҳобалари ва Қиёматгача давом этадиган издошларига салавоту саломлар йўлласин.

 

                                                               www.hikmatnuri.com таҳририяти

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Sun, 06 Jun 2010 02:22:43 +0000
Намозни жамоат билан ўқимаслик катта мункардир (Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=2390:2010-04-21-15-29-12&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=2390:2010-04-21-15-29-12&catid=211&Itemid=104 Намозни жамоат билан ўқимаслик катта мункардир

Муаллиф: Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа: التَّهَاوُنُ بِأّدَاءِ صَلاةِ الْجَمَاعَةِ مُنْكَرٌ عَظِيمٌ

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боздан шу мактубни ўқиган барча мусулмонларга. Аллоҳ уларни Ўзи рози бўлган нарсаларга муваффақ айлаб, мени ва уларни Ўзидан қўрққан ва тақво қилган бандалар қаторида қилсин. Омийн.

Саломун алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

Сўнг ...

Менга кўплаб одамларнинг намозни жамоат билан адо этишга лоқайд бўлаётганлари ва бу ҳақда айрим уламоларнинг бераётган қулайликларини ҳужжат қилишаётганининг хабари етди. Ўз навбатида, мен, бу ишнинг хатари катта эканини баён қилишни ўз бурчим деб билдим. Шубҳасиз, бу – катта мункар ва қаттиқ хатардир. Илм аҳллари бундан огоҳлантиришлари, сукут қилиш жоиз бўлмаган даражада очиқ мункардан қайтаришлари керак.

Маълумки, мусулмон Аллоҳ таолонинг Қуръон Каримида, Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса (суннатларида) шаънини улуғлаган нарсага лоқайд бўлмаслиги керак.

Аллоҳ таол Қуръон Каримда намозни кўп эслатди, шаънини кўтарди, уни вақтида ўқиш ва жамоат билан адо этишга буюрди. Аллоҳ таоло намозга дангасалик қилиш ёки лоқайд бўлишни мунофиқлар сифатидан ҳисоблади. Аллоҳ таоло Қуръон Каримида шундай деди: 

﴿حَافِظُوا عَلَى الصَّلَوَاتِ وَالصَّلَاةِ الْوُسْطَى وَقُومُوا لِلَّهِ قَانِتِينَ﴾

«Барча намозларни ва хусусан ўрта намозни (аср намозини) сақланглар — ўз вақтларида адо қилинглар! Ва Аллоҳ учун бўйинсунган ҳолда туринглар!» (Бақара: 138).

Одамлар намозни дўстлари билан адо этмаган ва у ҳақда лоқайд бўлган банданинг намозни ўз вақтида адо этгани ва уни улуғлаганини қандай билишлари мумкин?! Ҳолбуки Аллоҳ таоло:

﴿وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآَتُوا الزَّكَاةَ وَارْكَعُوا مَعَ الرَّاكِعِينَ﴾

«Намозни тўкис адо қилинг, закотни беринг ва руку қилгувчилар билан бирга руку қилинг»– демоқда (Бақара: 43). Ушбу оят карима намознинг жамоат билан ўқилиши ва мусулмонлар билан бирга намозларида иштирок этишнинг вожиблигини ифодаламоқда. Агар мақсад намозни ўқиб қўяверишлик бўлса эди, оятнинг: «рукуъ қилгувчилар билан бирга рукуъ қилинг!» деб тугалланишидаги очиқ ҳикмат кўринмай қолган бўлар эди. Чунки Аллоҳ таоло оятнинг бошида намозни тўкис ўқишга амр қилди.

Аллоҳ таоло бошқа бир оятда шундай деди:

﴿وَإِذَا كُنْتَ فِيهِمْ فَأَقَمْتَ لَهُمُ الصَّلَاةَ فَلْتَقُمْ طَائِفَةٌ مِنْهُمْ مَعَكَ وَلْيَأْخُذُوا أَسْلِحَتَهُمْ فَإِذَا سَجَدُوا فَلْيَكُونُوا مِنْ وَرَائِكُمْ وَلْتَأْتِ طَائِفَةٌ أُخْرَى لَمْ يُصَلُّوا فَلْيُصَلُّوا مَعَكَ وَلْيَأْخُذُوا حِذْرَهُمْ وَأَسْلِحَتَهُمْ﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), қачон сиз (жанг майдонида) мўминлар орасида бўлиб, уларга имом бўлган ҳолда намоз ўқимоқчи бўлсангиз, улардан бир тоифаси қуролланган ҳолларида сиз билан намозга турсинлар. Бас, қачон сажда қилишгач (яъни намознинг бир ракаатини ўқиб бўлишгач), орқаларингга бориб, (сизларни қўриқлаб) турсинлар ва ҳали намоз ўқимаган бошқа тоифа келиб сиз билан бирга намоз ўқисинлар. Улар ҳам эҳтиёт чораларини кўриб, қуролланиб олсинлар» (Нисо: 102).

Аллоҳ таоло намозни жанг майдонида ҳам, хатар кучайган пайтда ҳам жамоат билан ўқишга амр қилди. Шундай экан, тинчлик ҳолатида қандай бўлиши мумкин?! Агар жамоат билан ўқимасликка рухсат берилса душман, қаршисида саф тортган ва душман ҳужуми оқибатида ҳаёти хатарда бўлган жангчига жамоат билан ўқимасликка рухсат берилган бўлар эди. Бундай ҳолат рўй бермаган экан, маълум бўлмоқдаки, намозларни жамоат билан ўқиш энг муҳим вожиблардан бири бўлиб, бирон кимсага ундан кечикиш мумкин эмасдир.

Икки «Саҳиҳ» ҳадислар девонида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан нақл қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мен намозга буюриш, унга иқомат айтилиш ва бир кишини одамлар билан намоз ўқишга буюриб, ўзим билан бирга ўтин боғларини кўтарган одамлар билан (жамоат) намоз(и)га келмаган одамларнинг устларидан уйларини ёқиб юборишга қасд қилдим»» (Имом Бухорий 6683; Имом Муслим 1041).

Имом Муслимнинг «Муснад»ида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уй ичида болалар ва хотинлар бўлмаса эди, устларидан ёқиб юборар эдим»– деганлар (Имом Аҳмад 8441).

Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ида Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳунинг шундай дегани ривоят қилинади: «Мен ичимиздан намозга мунофиқлиги ёки беморлиги аниқ бўлган одамгина келмаганини кўрар эдим. (Юра олмаган) бировни икки киши қўлтиқлаб олиб келар ва сафга тургизиб қўяр эди» (Имом Муслим 1045).

Яна Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга ҳидоят йўлларини ўргатар эдилар. Азон айтилган масжидда намоз ўқиш – ҳидоят йўлларидан биридир» (Имом Муслим 1045);

«Эртага Аллоҳга мусулмон бўлиб дуч келишидан севинган одам, бу намозларни азон айтилган жойда ўқишга аҳамият берсин. Чунки Аллоҳ Пайғамбарингизга ҳидоят йўлларини ўргатди. Намозлар(ни масжидларда ўқиш) ҳидоят йўлларидандир. Агар сизлар намозга кечиккан одам сингари, намозни уйларингизда ўқисангиз Пайғамбарингизнинг суннатини тарк қилган бўласиз. Агар Пайғамбарингизнинг суннатини тарк қилсангиз – адашасиз! Таҳорат олган ва таҳоратини тўкис қилган, сўнгра масжидлардан бирига равона бўлган кишига босган ҳар бир қадами учун битта яхшилик ёзилиб, бир мақоми кўтарилади. Мен ичимиздан намозга мунофиқлиги ёки беморлиги аниқ бўлган одамгина келмаганини кўрар эдим. (Юра олмаган) бировни икки киши қўлтиқлаб олиб келар ва сафга тургизиб қўяр эди»» (Имом Муслим 1046).

Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ушбу ривоят ҳам бор: «Кўзи сўқир одам келиб: Ё Расулуллоҳ, менинг масжидга олиб келадиган йўлбошчим йўқ. Уйимда намоз ўқишимга рухсат борми?,– деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: «Намозга чақирган азонни эшитасанми?»– дедилар. У одам: Ҳа,– дегач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ундай бўлса, ижобат қил!»– дедилар» (Имом Муслим 1044).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган: «Азонни эшитиб намозга келмаган одамнинг узри бўлмас экан, намози намоз эмасдир» ҳадиси ҳам бор (Термизий 201; Ҳоким 895).

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳуга: «Узр нима?»– деб савол берилганида: «Хавф–хатар ва касаллик»– деб жавоб берди (Абу Довуд 464).

Намозни жамоат билан Аллоҳ исми зикр қилиниши ва балан товушда юксалиши учун рухсат берилган масжидлардан бирида ўқишнинг вожиблигига далаолат қилган ҳадислар жуда ҳам кўп. Ҳар бир мусулмон Аллоҳ ва расулининг амрига итоат ва Аллоҳ таоло пасткашликлар билан, хусусан, намозга дангасаликлари билан тавсифлаган мунофиқларга ўхшаб қолишдан йироқ туриши учун, бунга қаттиқ аҳамият бериши ва шошилиши, ўғиллари, оиласи, қўшнилари ва барча мусулмонга жамоат билан намоз ўқишни васият қилиши керак. Аллоҳ таоло айтди:

﴿إِنَّ الْمُنَافِقِينَ يُخَادِعُونَ اللَّهَ وَهُوَ خَادِعُهُمْ وَإِذَا قَامُوا إِلَى الصَّلَاةِ قَامُوا كُسَالَى يُرَاءُونَ النَّاسَ وَلَا يَذْكُرُونَ اللَّهَ إِلَّا قَلِيلًا • مُذَبْذَبِينَ بَيْنَ ذَلِكَ لَا إِلَى هَؤُلَاءِ وَلَا إِلَى هَؤُلَاءِ وَمَنْ يُضْلِلِ اللَّهُ فَلَنْ تَجِدَ لَهُ سَبِيلًا﴾

«Албатта мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўладилар.— Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдаб» қўйгувчидир.— Ва қачон намозга турсалар дангасалик билан, хўжакўрсинга турадилар ва Аллоҳни камдан-кам ёдга оладилар. Улар на уёқлик, на буёқлик бўлмай икки орада сарсон ҳолда қолганлар. Кимники Аллоҳ йўлдан оздирса сиз унга бирон йўл топиб бера олмайсиз» (Нисо: 142, 143).

Намозни жамоат билан ўқишдан кечикиш, намозни бутунлай тарк қилишга олиб борадиган энг катта омиллардан биридир. Маълумки, намоз ўқишни тарк қилиш – куфр, залолат ва Ислом доирасидан чиқиш, демакдир. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги ҳадисларини айтганлар: «Киши билан ширк ва куфр ўртасидаги фарқ – намозни тарк қилишдир» (Имом Муслим 72. Жобир ибн Абудллоҳ разияллоҳу анҳу ривояти);

«Биз билан у (мушрик ва кофир)лар ўртасидаги фарқ – намоз (ўқиш)дир. Ким намозни тарк қилса, кофир бўлибди» (Имом Аҳмад 21859; Термизий 2545). Бу ҳадисни Имом Аҳмад ва тўрт «Сунан» муаллифлари саҳиҳ санад билан нақл қилганлар.

Намознинг шаъни, уни Аллоҳ машруъ қилганидек тўкис ўқиш ва уни тарк қилишдан огоҳлантирган оят ва ҳадислар жуда ҳам кўп. Ҳар бир мусулмон намозларни ўз вақтида ва Аллоҳ жорий қилганидек ҳамда мусулмон биродарлари билан бирга, Аллоҳ таоло ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилиш ва ғазаби ҳамда аламли азобидан сақланиш нуқтаи назаридан, масжидларда ўқиши керак.

Ҳақиқат ошкор бўлиб далиллари намоён бўлгач, бирон кишининг фалончи ёки пистончининг гапига суяниб ҳақиқатдан воз кечиши жоиз эмас. Чунки Аллоҳ таоло шундай деган:

﴿فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآَخِرِ ذَلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا﴾

«Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир» (Нисо: 59);

﴿فَلْيَحْذَرِ الَّذِينَ يُخَالِفُونَ عَنْ أَمْرِهِ أَنْ تُصِيبَهُمْ فِتْنَةٌ أَوْ يُصِيبَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ﴾

«(Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат етиб қолишдан ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар!» (Нур: 63).

Жамоат билан ўқилган намознинг талайгина манфаатлари бўлиб, уларнинг ҳаммага аниқ бўлгани: ўзаро танишув, эзгулик ва тақво асосида ҳамкорлик, ҳақиқатга ва ҳақиқат узра устивор туришга васиятлашиш, намозга кечиккан одамни эртароқ келишга рағбатлантириш, жоҳилга таълим бериш, мунофиқларни қийратиш ва уларнинг йўлларидан йироқ бўлиш, Аллоҳнинг анъаналарини одамлар орасида ёйиш, Аллоҳ йўлига тил ва амал билан чорлаш ва бошқа кўплаб фойдалар бордир.

Айрим одамлар кечаларни бедор ўтказиб, бамдод намозидан кеч қоладилар. Айримлари эса ҳуфтон намозига кеч қоладилар. Шубҳасиз, булар – мункар ва Аллоҳ таолонинг қуйидагича тавсифлаган душманлари – мунофиқларга ўхшашликдир:

﴿إِنَّ الْمُنَافِقِينَ فِي الدَّرْكِ الْأَسْفَلِ مِنَ النَّارِ وَلَنْ تَجِدَ لَهُمْ نَصِيرًا﴾

«Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг тубан жойида бўлурлар. Ва улар учун бирон мададкор топа олмайсиз!» (Нисо: 145);

﴿الْمُنَافِقُونَ وَالْمُنَافِقَاتُ بَعْضُهُمْ مِنْ بَعْضٍ يَأْمُرُونَ بِالْمُنْكَرِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمَعْرُوفِ وَيَقْبِضُونَ أَيْدِيَهُمْ نَسُوا اللَّهَ فَنَسِيَهُمْ إِنَّ الْمُنَافِقِينَ هُمُ الْفَاسِقُونَ • وَعَدَ اللَّهُ الْمُنَافِقِينَ وَالْمُنَافِقَاتِ وَالْكُفَّارَ نَارَ جَهَنَّمَ خَالِدِينَ فِيهَا هِيَ حَسْبُهُمْ وَلَعَنَهُمُ اللَّهُ وَلَهُمْ عَذَابٌ مُقِيمٌ﴾

«Мунофиқ эркаклар ва мунофиқ аёллар бир-бирларидандирлар (яъни, кофирликда бир-бирларига ўхшайдилар). Улар ёмонликка буюрадилар, яхшиликдан тўхтатадилар ва (Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилишдан) қўлларини (ўзларини) тиядилар. Улар Аллоҳни унутишгач, Аллоҳ ҳам уларни унутди. Албатта, мунофиқлар ҳақиқий фосиқ-итоатсиздирлар. Аллоҳ мунофиқ ва мунофиқаларга ҳамда кофирларга улар абадий қоладиган жаҳаннам оташини ваъда қилдики, ўша улар учун етарлидир. Аллоҳ уларни лаънатлади. Улар учун доимий азоб бордир» (Тавба: 67, 68);

﴿وَمَا مَنَعَهُمْ أَنْ تُقْبَلَ مِنْهُمْ نَفَقَاتُهُمْ إِلَّا أَنَّهُمْ كَفَرُوا بِاللَّهِ وَبِرَسُولِهِ وَلَا يَأْتُونَ الصَّلَاةَ إِلَّا وَهُمْ كُسَالَى وَلَا يُنْفِقُونَ إِلَّا وَهُمْ كَارِهُونَ • فَلَا تُعْجِبْكَ أَمْوَالُهُمْ وَلَا أَوْلَادُهُمْ إِنَّمَا يُرِيدُ اللَّهُ لِيُعَذِّبَهُمْ بِهَا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَتَزْهَقَ أَنْفُسُهُمْ وَهُمْ كَافِرُونَ﴾

«Қилган инфоқ-эҳсонлари (Аллоҳ даргоҳида) қабул қилинишидан тўсган нарса фақат уларнинг Аллоҳ ва унинг пайғамбарига иймон келтирмаганлари, намозга фақат эринган ҳолларидагина келишлари ва ўзлари истамаган ҳолларидагана инфоқ-эҳсон қилганликларидир. Бас, сизни уларнинг молу дунёлари ва бола-чақалари қизиқтирмасин! Чунки Аллоҳ ўша нарсалар сабабли ҳаёти дунёда уларни азоб-уқубатга солишни ва кофир бўлган ҳолларида, жонлари чиқишини истайди, холос» (Тавба: 54, 55).

Ҳар бир мусулмон эркак ва аёлнинг ўша мунофиқларга сўзлари ва амаллари, намозга дангасаликлари, бамдод ва ҳуфтон намозларидан кечикишларида ўхшаб қолишидан ҳамда улар билан бирга Қиёмат кунида қайта тирилмаслиги учун эҳтиёт бўлиши керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Мунофиқларга энг оғир бўлган намоз – бамдод ва ҳуфтон намозларидир. Улар у икки намоздаги савобларни билсалар эди, эмаклаб бўлсада келган бўлар эдилар» деб айтган ва муттафақун алайҳ бўлган ҳадис ривоят қилинган (Имом Бухорий 617; Имом Муслим 1041).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким бир қавмга ўхшаса, бас, у, улардан биридир» (Абу Довуд 3512; Имом Аҳмад 4868. Имом Аҳмад (раҳимаҳуллоҳ) яхши санад билан Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилди).

Аллоҳ таоло мени ва сизларни Ўз ризоси ҳамда дунё ва охират салоҳиятига муваффақ қилсин.

Аллоҳ барчамизни нафсимизнинг шумлиги, амалларимизнинг ёмони ҳамда кофир ва мунофиқларга ўхшаб қолишдан асрасин. Дарҳақиқат Аллоҳ саховатпеша ва қўли очиқ Зотдир.

Вассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин. 

 

                                                     

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Wed, 21 Apr 2010 15:05:35 +0000
Ислом фиқҳини ўрганишнинг аҳамияти (Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=2356:2010-04-12-05-49-09&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=2356:2010-04-12-05-49-09&catid=211&Itemid=104 Ислом фиқҳини ўрганишнинг аҳамияти

Муаллиф: Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа: بَيَانُ أَهَمِّيَّةِ الْفِقْهِ الإسْلاَمِيِّ  


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

 

Барча Оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи, саҳобалари ва Унинг йўли ва ҳидоятидан Қиёмат кунигача айрилмаган барчага салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг ...

Ислом фиқҳи, ҳукмларнинг далиллари ва бу бобда мурожаат этиладиган Ислом фуқаҳоларини ўрганиш – илм аҳллари эътибор беришлари ва одамларга тушунтиришлари керак бўлган муҳим ишлардан биридир. Чунки, Аллоҳ таоло инсу жинларни Ўзигагина ибодат қилишлари учун яратган бўлиб, бу ибодатни Ислом фиқҳи ва унинг далилларини, Ислом аҳкомлари ва уларнинг ҳужжатларини, бу бобдаги ишончли муҳаддислар ва фуқаҳоларни билмай туриб ўрганиш мумкин эмасдир.

Уламолар – пайғамбарларнинг ворисларидир. Пайғамбарлар олтин ёки кумуш тангани эмас, илмни мерос қилиб кетдилар. Шу илмдан баҳраманд бўлган одам – кўп нарсани олган бўлади. Аллоҳнинг динини ўрганиш ва унда Алллоҳнинг Китоби – Қуръон Карим ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларида келганидек Аллоҳнинг динини онгли англаб фақиҳ бўлиш, банданинг саодатли ҳаётининг омили, жаҳаннамдан қутилиш ва жаннатга эришиб, зафар қучишининг аломатларидандир.

Аллоҳ таоло олимларнинг шаънини баён қилиб, обрўларини кўтарди. Улар Аллоҳни ва Аллоҳнинг шариатини яхши билган, Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган нарсаларга амал қилган, ҳидоят олимлари, зулматнинг чироғи, Аллоҳнинг Қуръони ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига амал қилган ва Аллоҳ таоло улар ҳақида қуйидаги оятларини нозил қилган одамлардир:

﴿شَهِدَ اللَّهُ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ وَالْمَلَائِكَةُ وَأُولُو الْعِلْمِ قَائِمًا بِالْقِسْطِ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ﴾

«Аллоҳ, фаришталар ва илм аҳллари — адолат билан ҳукм қилгувчи ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай тангри йўқ, фақат Унинг Ўзи борлигига гувоҳлик бердилар. Ҳеч қандай тангри йўқ, фақат Унинг Ўзи бор. У қудратли, ҳикмат эгасидир»  (Оли Имрон: 18);

﴿يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آَمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ﴾

«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража-мартабаларга кўтарур» (Мужодала: 11);

﴿إِنَّمَا يَخْشَى اللَّهَ مِنْ عِبَادِهِ الْعُلَمَاءُ﴾

«Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларгина қўрқур» (Фотир: 28).  

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Аллоҳ бировга яхшиликни раво кўрса, уни динда фақиҳ – билимдон қилиб қўяди»– деб айтилган ва саҳиҳ эканига иттифоқ қилинган ҳадис ворид бўлган (Имом Молик «Муваттоъ» 960).

Ушбу буюк ҳадис бизга динда фақиҳ бўлишнинг фазилатларини кўрсатмоқда.

Динда фақиҳ (олим) бўлиш – Аллоҳнинг Қуръони ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини билиш, демакдир. Мана шу – шариатнинг асоси, Аллоҳ бизга амр қилган аҳкомлар, манъ қилган таъқиқлар, банданинг зиммасидаги Аллоҳнинг ва бандаларнинг ҳақларини билиш, Аллоҳдан қўрқиш, Уни улуғлаш ва Унинг нигоҳбон эканидан мудом бохабар бўлиш нуқтаи назаридан, Исломдаги фақиҳликдир. Чунки илмнинг боши – Аллоҳдан қўрқиш, Аллоҳнинг ҳурматларини улуғлаш ҳамда банданинг қилган ва қилишдан воз кечган нарсаларида Аллоҳнинг нигоҳбонлигидан хабардор бўлишдир.

Аллоҳнинг қўрқувси ва нигоҳбонлигидан бехабар бўлган одам амалининг қиймати йўқдир. Чунки, фойдали илм ва саодат аломати бўлган диндаги фақиҳлик – ўз эгасида Аллоҳнинг қўрқувсини шакллантирадиган, Аллоҳнинг ҳурматлари ва нигоҳбонлигини улуғлашни келтириб чиқарадиган, Аллоҳнинг фарзларини адо этиб, таъқиқларидан воз кечишга ундайдиган, Аллоҳ йўлига ва Аллоҳнинг бандаларига юборган шариатини баён қилишга чорлайдиган илмдир. Шахснинг шундай тарздаги диний билимга эга бўлиши, Аллоҳнинг унинг учун яхшиликни суйган эканининг белгисидир. Одамнинг билимдан маҳрум қолиши, жоҳиллар ва Аллоҳ йўлидан адашганлар билан бирга бўлиши, динда фақиҳ бўлишдан ва Аллоҳ фарз қилган ишлардан воз кечиши ҳамда Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларга эътиборсиз бўлиши эса, Аллоҳнинг бу одамга яхшиликни раво кўрмаганининг аломатидир. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло кофирларни ўзларининг яралиш моҳияти ва огоҳлантирилган нарсаларидан юз ўгирганликлари билан тавсифлади ва бу билан банданинг Аллоҳнинг динини қабул қилиши, Аллоҳнинг динида фақиҳ бўлиши, ўзига муаммоли бўлган нарсаларни сўраб ўрганиши ва онгли ҳаракат қилиши лозим эканини огоҳлантирди. Чунки Аллоҳ таоло шундай деган:

﴿وَالَّذِينَ كَفَرُوا عَمَّا أُنْذِرُوا مُعْرِضُونَ﴾

«Кофир бўлган кимсалар эса ўзлари огоҳлантирилган нарсадан (яъни охиратдаги азобдан) юз ўгирувчидирлар (уни инкор қилгувчидирлар)» (Аҳқоф: 3);

﴿وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنْ ذُكِّرَ بِآَيَاتِ رَبِّهِ فَأَعْرَضَ عَنْهَا وَنَسِيَ مَا قَدَّمَتْ يَدَاهُ﴾

«Парвардигорининг оятлари билан панд-насиҳат қилингач, улардан юз ўгирган, ўзи қилиб ўтган гуноҳларини унутиб қўйган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?!» (Каҳф: 57).

Мўъмин илм излаши, динда билимдон бўлиши, Аллоҳнинг Китобига катта эътиборни қаратиб уни тафаккур қилиши, ундан фойдаланиши, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига эътибор бериши: уни билиб, унга амал қилиши ва ундан имкони борича кўпроқ ёдлаб олишга ҳаракат қилиши керак. Бу икки асосдан юз ўгирган ёки улардан ғафлатда қолган одам бўлса, бу унга Аллоҳнинг яхшиликни раво кўрмаганининг, ҳалокатнинг, қалбларнинг бузилиши ва уларнинг ҳидоятдан чиққанининг белгисидир. Аллоҳ таолога Аллоҳни ғазаблантирадиган барча нарсалардан сиғинамиз!

Ҳой мусулмонлар, биз Аллоҳнинг динида билимдон бўлишимиз, ўзимизга фарз бўлган нарсаларни ўрганишимиз, Аллоҳнинг Китобини тафаккур, тиловат, истифода ва амал нуқтаи назаридан билишимиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига ёдлаш, амал қилиш ва унда фақиҳ бўлиш нуқтаи назаридан эътибор беришимиз, бундан ташқари, ўзимизга муаммо бўлган нарсаларни сўрашга катта аҳамият беришимиз керак. Чунки, одам билмаган нарсасини ўзидан кўра билимдонроқ бўлган одамдан фойдаланиш учун сўрайди. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

﴿فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ﴾

«Агар билмасангизлар зикр аҳлидан сўранглар!» (Наҳл: 43).

Шунинг учун ҳам, одам билимли биродарларининг илм ҳалқаларида иштирок этиши, уларнинг билимларидан истифода этиши, улардаги фойдали билимларни ўзидаги фойдали билимларга қўшиши керак. Шундагина унда кўп яхшиликлар ва диндаги фақиҳлик  жамланади ҳамда Аллоҳнинг динини ўрганишдан воз кечганлар сифатидан йироқлашади. Ҳолбуки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ бировга яхшиликни раво кўрса, уни динда фақиҳ – билимдон қилиб қўяди»– деб айтганлар (Имом Молик «Муваттоъ» 960).

Биз айтиб ўтган гаплардан, мўъмин, Ислом фуқаҳоларининг фазилатини, уларга кўплаб яхшиликлар берилганини, улар саодат сабаблари ва ҳидоят йўлларидан аксарини қўлга киритганларини билиб олади. Чунки, фойдали илм – ҳидоят омилларидан бири бўлиб, илмдан маҳрум бўлган одам кўп яхшиликлардан маҳрум қолади. Шу илмига амал қилиб Аллоҳдан тақво қилган одам эса, саодат омиллари билан ризқланади.

Уламоларнинг бошида пайғамбарлардан сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари туради. Улар камолот бобида ҳақиқий фуқаҳолар бўлиб, илмни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан олганлар. Аллоҳнинг Қуръони ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини яхши билиб, уларни ўзларидан кейинги авлодлар – тобиинларга яхши ўрганиб ва амал қилиб, Қуръонни лафзи, тафсири ва қироати билан етказганлар.

Шунингдек, ўзларидан кейинги умматларга садоқатли тобиинлар воситасида пайғамбарлари соллаллоҳу алайҳи ва саллам баён қилиб берган Аллоҳнинг Каломини, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитишган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламда кўришган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эътироз билдирмаган суннатларини ҳам, ўта омонатдорлик ва садоқат билан етказдилар. Улар етказдилар. Бу билимлар бизга шубҳага ўрин бўлмаган устивор ва ҳимояланган йўллар билан етиб келди: ишончли одамлар ишончлиларга, ишонлилар ҳам ишончлилардан қўлма–қўл олдилар ва у, асримизга етиб келди ва келгуси асрларга ҳам етиб боради, (иншааллоҳ).  

Бу – Аллоҳ таолонинг бандалар зарарига ҳужжатни барпо қилишидир. Илмни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳобаларга, саҳобалардан ўзларидан кейингиларга ишончли қўллардан ўтиб бориши – ҳужжатни барпо қилиш, йўлни тушунтириш, ҳақиқатга чорлаш, ботилдан огоҳлантириш, бандаларга яралиш ғоялари бўлган Аллоҳга сиғиниш ва итоат этишни тушунтириш, демакдир.

Бундан маълум бўлмоқдаки, ўзларидан кейингиларнинг зиммасида уларнинг ҳам уларга раҳмат, мағфират ва ризолик сўраш, илмларидан, тўплашган ва ёзишган фойдали билимларидан истифода қилишга ҳарислик каби ҳақлари бордир. Чунки улар, кейингилардан кўра каттароқ бўлган эзгу ишларни олдин қилдилар, кенгқамровли билимга эга бўлдилар. Булардан илгари Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларини яхши билиб, бизга ўзларига етиб келган Аллоҳ, Қуръон ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларини нақл қилдилар.

Шунинг учун ҳам, биз уларнинг қадрларини билишимиз, сермаҳсул илмлари, Аллоҳнинг пайғомини ҳимоя қилганлари, одамларга Аллоҳнинг динини ўргатганлари учун ташаккур айтишимиз, улар қолдирган девонлар: фойдали китоб ва илмлардан истифода этишимиз, бу билан Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган гапларнинг мағзини чақишга ҳаракат қилишимиз керак.

Улар қилган энг катта фойдали ишлар ва бизга нақл қилишган яхшиликлардан бири, биз учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ҳимоя қилганларидир. Улар бизга суннатни ҳимояланган ва бузилмаган ҳолатида нақл қилдилар. Унда Қуръоннинг тафсирлари, гўзалликлари, иккинчи ваҳий – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган аҳкомлар бордир. Зеро Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Қуръонни ва Қуръонча бўлгн бошқа илмларни ҳам берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда: «Огоҳ бўлингларки, менга Қуръон ва Қуръонча илмлар ҳам берилди»– деганлар (Имом Аҳмад 16546, 17174).

Илм аҳллари суннат олиб келган билимларни одамларга етказиб тушунтиришлари; Роббиларининг Каломи ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатига хутбалар, мавъизалар, дарслар ва илм ҳалқалари ва булардан бошқа таълим ва иршод воситаларида йўллашлари керак.

Шунинг учун ҳам уламолар турли шаҳарларга сафар қилиб, у ердаги уламолар билан, фойда ва илм олиш учун  боғландилар. Саҳобалар даврида айрим саҳобалар Мадинадан Миср ва Шом, Ироқ ва Яман ва бошқа мамлакатларга илм ва фойда олиш учун сафар қилдилар. Шунинг учун ҳам, пайғамбарлардан кейинги энг фазилатли инсонлар бўлган саҳобаларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг битта суннатини билмаганлари ва ёд олмаганлари ва буни бошқа бир саҳоба билгани учун, унинг ҳузурига сафар қилиб, уни ундан эшитиб, уни бошқа – Аллоҳ йўлида эргашган биродарларига етказиш учун ўлкадан ўлкага кўчиб юрганини кўрасиз.

Улардан кейин тобиинларга мансуб уламолар келдилар. Улар ҳам шундай қилдилар. Илм олиш учун сафар қилдилар, илм талаб қилиш йўлида қанча йўлларни босиб ўтдилар. Аллоҳнинг динини ўрганиб, саҳобалар қўлида фақиҳ бўлиб етишдилар. Улардан ўзлари тушунмаган нарсаларни сўраб, унга амал қилдилар. Сўнгра, олган илмларини ўзларидан кейингиларга ривоят ва дироят нуқтаи назаридан нақл қилдилар. Сўнгра, тобиинларга эргашганлар ҳам бу илмни ўзларидан кейингиларга етказдилар ва ҳадис, тафсир, араб тили ва бошқа турли шаръий илмлар ҳақида асарлар ёзиб, одамларнинг онгини оширдилар, тўғри йўлга етакладилар. Ҳатто, Аллоҳнинг Китоби ва маънолари ўрганиладиган, суннат ва маънолари ҳимояланадиган шаръий қоидаларни ҳам одамларга ўргатдилар.

Шулар билангина Аллоҳнинг Китобига, Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатига онгли, ҳидоят ва нур узра туриб амал қилинади. Аллоҳ у уламоларнинг меҳнатларини муносиб тақдирласин ва устларидан савобларини ёғдирсин! Уларнинг илмлари билан барчамизни фойдалантирсин, нафсимизнинг шумлиги ва ёмон амалларимиздан паноҳ берсин!

Дарс ҳалқаларида иштирок этиш ҳам, мавзуимизга тааллуқлидир. Чунки у, илм аҳлининг йўлидир. Саҳиҳ ҳадисда шундай дейилган: «(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Агар жаннат боғчаларидан бирининг ёнидан ўтсангиз, у ерда яйрангиз!»– дедилар. Саҳобалар: «Жаннат боғчалари нималардир?»– деб савол бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дарс ҳалқалари»– деб жавоб бердилар» (Термизий 3432; Имом Аҳмад 12065, 12523).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Илм излаб йўлга тушган одамга, Аллоҳ жаннат сари йўлни осон қилади»– дедилар (Имом Муслим 4867; Термизий 2570, 2869; Ибн Можа 219, 221).

Имл аҳлидан сўраса ёки улар билан учрашиш учун юртларига сафар қилса ёхуд уларни уйларида зиёрат этса, Аллоҳ йўлида илм олиш учун йўлга чиққан ҳисобланади.

Илм аҳллари шундай дейдилар: «Илмни ёд олишга ёрдамчи бўлган усуллардан бири, салаф солиҳ раҳимаҳумуллоҳ ва улардан кейинги уламолар каби уни ёзиш ва ёд олишга катта аҳамият беришдир. Буларнинг барчаси илм таҳсилининг воситаларидан ва илмга олиб борадиган йўллардандир. Бинобарин, фақиҳ бўлиш ва илм излаш боис бир шаҳардан иккинчисига, бир олимнинг уйидан иккинчисига кўчиб юриш ҳам илм таҳсили учун йўллар ва усуллар туридан биридир. Булар ҳам: ««Илм излаб йўлга тушган одамга Аллоҳ жаннат сари йўлни осон қилади»– ҳадисининг маънолари ичига киради».

Муваффақият Аллоҳнинг қўлидадир.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин! 

                                                               

         

     

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Mon, 12 Apr 2010 05:27:45 +0000
Жамоат билан намоз ўқишнинг фарзлиги ҳақида (Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=2353:2010-04-08-04-58-11&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=2353:2010-04-08-04-58-11&catid=211&Itemid=104 Жамоат билан намоз ўқишнинг фарзлиги ҳақида

 

Муаллиф: Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Асл сарлавҳа: وُجُوبُ أَدَاءِ الصَّلاةِ جَمَاعَةً

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боздан ...

Ушбу нома етиб борган масжид имомлари, намозхонлар ва барча мусулмон дўстларимга

Аллоҳ барчамизни Ўзининг Тўғри Йўлидан айирмасин! Омийн!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ

Сўнг ...

Намознинг Исломда ўта муҳим ўрин тутиши барчамизга маълумдир. Чунки у, Ислом динининг устунидир. Ўзининг шаръий усули бўйича эътиқод, ибодат ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан намуна олиш нуқтаи назаридан намоз билан мусулмоннинг дини комил, амаллари салоҳиятли, диний ва дунёвий ишлардаги сулуки мўътадил бўлади. Намознинг ўзига хос эътибори бўлгани учун ҳам, Аллоҳ таоло Қуръон Каримда шундай деган:

﴿إِنَّ الصَّلَاةَ تَنْهَى عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنْكَرِ

«Албатта намоз бузуқлик ва ёмонликдан тўсур» (Анкабут: 45);

﴿قَدْ أَفْلَحَ الْمُؤْمِنُونَ • الَّذِينَ هُمْ فِي صَلَاتِهِمْ خَاشِعُونَ﴾

«Дарҳақиқат мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир» (Мўъминувн: 1, 2).

Бундан ташқари намоз гуноҳлар ва хатоларни йўқ қилади. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Айтингларчи, бировингизнинг дарвозаси олдида дарё бўлса ва у, ўша дарёда ҳар куни беш марта чўмилса, унинг бирон кири қоладими?». Саҳобалар: Кири бутунлай қолмайди,– деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шу, беш вақт намознинг мисолидир. Аллоҳ таоло улар билан хатоларни йўқ қилади»– дедилар» (Муттафақун алайҳ. Имом Бухорий 497; Имом Муслим 1071. Ҳадис лафзи Имом Муслимникидир).

Шунчалар эътиборли бўлган фарз ҳақида лоқайдлик қилинмаслиги керак. Қандай лоқайдлик қилинсин, ахир, намоз банда билан Роббиси ўртасидаги алоқа-ку! Мусулмонлар зоҳиран ва ботинан хушу, эҳсон ва хотиржамлик билан адо этишлари учун, намознинг аҳкомлари ва машруъ бўлган нарсаларини ўрганишлари керак.

Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳу айтди: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деганларини эшитганман: «Қайси бир мусулмон учун фарз намозининг вақти кирса унинг таҳоратини, хушусини ва рукусини чиройли қилса, (ўша намози), модомики катта гуноҳларни қилмаган экан, ўзидан аввал ўтган гуноҳларига каффорот бўлади. Бу, унинг ҳаётининг охиригача давом этади»» (Имом Муслим 335).

Эй мусулмонлар жамоаси, умуман барча ишларингизда, хусусан эса намозларингизда Аллоҳнинг тақвосини маҳкам ушланглар: уни ўз вақтида, бекор қиладиган ёки нуқсон етказадиган нарсалардан асраб, фазилатли вақтларидан шаръий узрсиз кечиктирмай ёки масжидларда жамоат билан ўқишдан эринмай, ўқинглар. Намозда намознинг хушусини кетказадиган ишларни қилмангиз! Қалбларни, Аллоҳнинг ҳузурида туришингиз билан Унинг азаматини ҳис қилиш, Аллоҳнинг каломи, зикри ва муножоти ҳақида тафаккур қилишдан чалғитадиган ва намоздан ташқари ишларни ва машруъ бўлмаган ҳаракатларни қилмангиз! Зеро айрим одамлар намозда турсаларда кийимларини, бош кийимларини тузатмоқдалар, соатларига қарамоқдалар, соқоллари ёки сочларини ўйнамоқдалар.

Буларнинг барчаси намознинг мағзи, руҳи, қабул бўлиш сабабига зид ёки намозга нуқсон етказиб, уни кучсизлантирадиган омиллардандир. Булардан огоҳлантириб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадиси келган: «Банда намоз ўқишга киришади. Бироқ унга намозидан ярми .... ўндан биригина берилади, холос!» (Имом Аҳмад 18136; Абу Довуд яхши санад билан нақл қилди, 675. Ҳадис лафзи Абу Довудники).

Барча мусулмонлар, хусусан, масжид имомлари намоз аҳкомларини мукаммал ўрганишлари ва ушбу буюк анъанани ҳаётга татбиқ қилишда бошқаларга чиройли намуна бўлишлари керак. Чунки, иқтидо қилган намозхонлар имомларга эргашадилар, улардан намозни билмаганлар ва болалар ўрганадилар. Омма ичларидан бири, ҳатто, бошқа мамлакатлардан келган ва намоз аҳкомларини машру суратда билмайдиган меҳмон мусулмонлар, имомнинг ўқиган намозидан суннат бўлмаган нарсаларни суннат деб тушуниб қолиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бинобарин, айрим имомлар ва иқтидо қилган намозхонлар сафларни текислаш ва зич туриш каби қилинмаса Аллоҳнинг ғазабига олиб борадиган ишларга ўта лоқайдлик қилмоқдалар. Бу ҳақда Абу Масъуд Ансорий разияллоҳу анҳунинг ушбу ривояти бор: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда елкаларимизни силар ва: (Сафда) текис туринглар ва бирингиз олдинга, бирингиз орқага чиқиб турманглар! (Акси тақдирда) қалбларингиз(нинг мақсадлари) фарқли бўлиб қолади»– дер эдилар» (Имом Муслим 654; Имом Аҳмад «Муснадуш-шомиййийн», 16482; Насоий 803. Ҳадис лафзи Имом Муслимники).

Нўъмон ибн Башир разияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Ё) сафларингизни текис қиласизлар ёки Аллоҳ юзларингизни бир-бирингизга тескари қилиб ташлайди!»– деганлар (Имом Бухорий 676; Имом Муслим 659).

Анас разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сафларингизни текис қилинглар! Чунки сафларни текис қилиш намознинг тамомидандир»– деганлар» (Имом Бухорий 681; Имом Муслим 656; Ибн Можа 983. Ҳадис лафзи Ибн Можаники).  

Сафларни текислашга ва фарз намозларни масжидларда жамоат билан адо этишга рағбатлантириш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан эди. Бунга саҳобалар ва уларга яхшилик билан эргашган салафлар ва халафлар (кейинги олимлар) амал қилдилар. Чунки бунинг катта савоблари бор. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисини ривоят қилди: «Масжидга бориб қайтган одамга Аллоҳ ҳар бориб келишида, жаннатда битта манзил тайёрлаб қўяди» (Муттафақун алайҳ. Имом Бухорий 622; Имом Муслим 1073. Ҳадис лафзи Имом Муслимникидир).

Яна Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ушбу ҳадис ривоят қилинган: «Уйида таҳорат олиб, сўнгра Аллоҳнинг уйларидан бирига фарз намозни адо этиш учун равона бўлса, унинг икки қадамидан бири хатоларни ювса, иккинчиси мақомларни кўтаради» (Имом Муслим 1070).

Бу маълум бўлган бўлса, эҳтиёт бўлиш керак бўлган нарсалардан бири, ҳуфтон ва бамдод намозларини масжидларда жамоат билан адо этишдан эринишдир. Бундай эриниш – хатарли ва мунофиқларнинг одатларидандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу ҳақда саҳиҳ ҳадис ворид бўлган: «Мунофиқлар учун оғир бўлган намоз – ҳуфтон ва бамдод намозларидир. Агар (одамлар) бу икки намоздаги (савоблар)ни билсалар эди, уларга судралиб бўлса ҳам келган бўлар эдилар» (Имом Бухорий 617; Имом Муслим 1041).

Азонни эшитган ва шаръий узри бўлмаган одамнинг намозга келмасликка на узри ва на рухсати бордир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Азонни эшитган ва масжидга келмаган одамнинг узри бўлмас экан, (намози) намоз эмасдир» (Ибн Можа 785).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам йўлбошчиси бўлмаган кўзи сўқир одам ўз уйида намоз ўқиш учун рухсат сўраганида: «Азонни эшитасанми?»– деб савол бердилар. У одам: «Ҳа»,– деб жавоб бергач: «Ундай бўлса (азонга) ижобат қил!»– дедилар (Имом Муслим 653; Насоий 850).

Бошқа бир ривоятда эса: «Мен сенга (уйда намоз ўқишингга) рухсат топа олмадим!»– деб жавоб бердилар (Абу Довуд 552; Ибн Можа 792).

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ушбу ривоят нақл қилинган. У айтди: «Ким эртага Аллоҳга мусулмон бўлиб дуч келишни ёқтирса, манави намозларни азон айтилган жойда (вақтида) ўқисин. Чунки Аллоҳ таоло, пайғамбарингиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳидоят йўлларини машруъ қилди. Намозларни масжидларда ўқиш ҳам, ҳидоят йўлларидандир. Агар сизлар ўз хонадонида намоздан кечиккан одам сингари уйларингизда намоз ўқийдиган бўлсангиз, пайғамбарингизнинг суннатини тарк қилган бўласиз. Пайғамбарингиз суннатини тарк қилсангиз, адашасиз. Мен (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонида масжидларга жамоат намозига) кечиканлар ичида мунофиқлиги аниқ бўлган одамлардан бошқасини кўрмас эдим. Ҳатто саҳобалардан бирини икки киши суяб олиб келар ва сафга тургизиларди» (Имом Муслим 1046).

Бу ва бунинг маъносида келган ҳадислар, жамоат намозларини азон айтилган жойларда ўқиш фарз эканини, азонга итоат қилиш Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат этиш, икки дунёдаги бахт-саодат, мунофиқлар ва уларнинг сифатларига ўхшаб қолишдан йироқ туриш кераклигини ифодаламоқда.

Аллоҳ таолодан бизни ва сизларни Ўзи рози бўлган нарсаларга муваффақ қилиши, барчамизга динида устивор туришни, беш вақт намозларни азон айтилган масжидларда жамоат билан хотиржам, Аллоҳ даргоҳидаги неъматларга рағбат ва азоблардан қўрқиб комил хушуъ билан  адо этишга насиб этишини тилайман. Зеро Аллоҳ бунинг ҳожаси ва бунга қодирдир.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Вассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

 

 

Илмий Тадқиқотлар, Фатво Бериш, Даъват ва Иршод Қўмитаси Раиси  

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Thu, 08 Apr 2010 04:42:58 +0000
Имомлар, даъватчилар ва амру маъруф ва найиҳ мункар қилувчиларга тавсиялар (Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=2332:2010-03-31-06-34-40&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=2332:2010-03-31-06-34-40&catid=211&Itemid=104 Имомлар, даъватчилар ва амру маъруф ва найиҳ мункар қилувчиларга тавсиялар


Нотиқ: Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Мутражим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Асл сарлавҳа: تَوْجِيهَاتٌ لِلأَئِمَّةِ وَالدُّعَاةِ وَرِجَالِ الحسْبَةِ

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳга ҳамдлар ва Расулуллоҳга, Унинг оиласи, саҳобалари ва Унинг йўлига издош бўлган барчага салвоту саломлар бўлсин.

Сўнг ...

Мен Аллоҳ йўлидаги дўстларимиз – масжидларнинг имом ва хатиблари, «Амру маъруф ва наҳий мункар» ташкилотининг аъзолари, Аллоҳ йўлига даъват этаётган даъватчилар, эзгуликни суюб, мавъизалар эшитишга иштиёқли бўлган биродардларимиз билан учрашиш неъматини берган Аллоҳ таолога шукроналар айтиб, бизни ва сизларни ҳидоятланганлар қаторида қилиши, нафсимизнинг шумлиги, амалларимизнинг ёмонлари ва адаштирувчи фитналардан сақлаши, Исломга зафар бериб, Ўз калимасини олий қилиши, Ер юзидаги мусулмонлар аҳволини ислоҳ айлаши, уларга энг яхшиларини раҳбар қилиб, раҳбарларини тузатишини сўрайман.

Мен ҳурматли шайхлар: Исломий ишлар, Вақфлар, Даъват ва Иршод вазирлиги Маккаи Мукаррама бўлими бошлиғи шайх Ҳасан Ҳижобий, Масжидул Ҳаром имоми ва хатиби шайх Абдурраҳмон Судайс, Тоиф вилояти Қуръон Каримни Ёдлатиш Хайрия жамиятининг раиси Аҳмад ибн Мусо Саҳлий, «Амру Маъруф ва Наҳий Мункар» ташкилоти Муккаи Мукаррама минтақаси раиси Фарож ибн Алий Ақлоларнинг нутқларини диққат билан тингладим. Уларнинг нутқлари жуда ҳам яхши ва фойдалидир. Мен уларнинг барчасини қўллаб-қувватлайман. Барчаси ҳам ўз вақтида ва ўз ўрнида айтилган гаплардир. Хусусан шайх Ҳасан Ҳижобий сўзлаган нутқ бошқача эди.

Шубҳасиз, Вазирлик ва Исломий Ишлар идорасининг зиммасида шу мамлакатдаги масжидлар, имомлар, хатиблар ва вақфларга эътибор бериш каби катта масъулият бор. Биз Аллоҳ таолодан уларнинг бу ишларида муваффақиятлар тилаймиз. Аллоҳ сизларнинг яхшиликдаги ёрдамчиларингизни мўл қилсин. Вазифангиз оғир. Шу боис даъватчилар, даъватчилар сонини кўпайтириш, Аллоҳнинг даъватини масжидлар, дорулфунунлар, қамоқхона ва бошқа жойларда етказиш учун тавсияларда бўлиш ва бу вазифани адо этиш учун рағбатлантиришда куч ва ғайратларни кўпайтириш лозим.

Аллоҳ йўлидаги даъватчилар имкони бўлган барча жойларда: масжидларда, мактабларда, қамоқхона ва бошқа жойларда даъватни давом этиришлари, бу ишга шаҳар ва қишлоқларда, кема, машина ва тайёраларда ва ўзлари борган барча жойларда катта эътибор беришлари керак. Даъватчиларнинг зиммасида катта масъулият бор. Чунки улар – пайғамбарларнинг ўринбосарларидир.

Шунингдек, шариат олимларининг барчаси, жумладан,олимлар ичидаги хос даъватчилар ҳам, пайғамбарларнинг ворисларидир. Аллоҳ таоло пайғамбарларни ҳақиқатга чорлаш, (жаннатдан) башорат, (жаҳаннамдан) огоҳлантириш, Аллоҳнинг чақириқларини куч ва имконлари етгани қадар етказиш учун юборган. Уларнинг бошида пайғамбарлар имоми ва охиргиси – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бордирлар.

Аллоҳдан тақво қилиш, Аллоҳнинг даъватини ўз кучи ва имкониятига қараб етказиш – уламолар, қозилар, хусусан, даъватчиларнинг – барчанинг вазифасидир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деган:

{ قُلْ هَذِهِ سَبِيلِي أَدْعُو إِلَى اللَّهِ عَلَى بَصِيرَةٍ }

«Айтинг: «Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга — ишончга эгамиз» (Юсуф: 108);

{ ادْعُ إِلَى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ وَجَادِلْهُمْ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ }

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Парвардигорингизнинг йўли — динига донолик ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг! Улар (сиз билан талашиб-тортишадиган кимсалар) билан энг гўзал йўлда мужодала — мунозара қилинг!» (Наҳл: 125).

Даъватчи, қози ва билим эгаси бўлган инсон қаерда бўлмасин Аллоҳдан тақво қилиши, кучи ва билими етганича даъват қилиши, Аллоҳ йўлига билимсиз чорлашдан эса жуда ҳам эҳтиёт бўлиши керак:

{ قُلْ هَذِهِ سَبِيلِي أَدْعُو إِلَى اللَّهِ عَلَى بَصِيرَةٍ }

«Айтинг: «Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга — ишончга эгамиз» (Юсуф: 108).

(Ҳа), барча даъватчи, қози, олим ва йўлбошчининг Аллоҳдан тақво қилиши, билимсиз бирон гапни айтмаслиги, онгли ва билсагина гапириб, одамларга залолатни кўрсатмаслиги, одамларга Аллоҳнинг даъвати ва ҳукмларини онгли равишда етказишлари ва бу йўлда келадиган озорларга бардошли бўлишлари керак.

Даъватчи, Аллоҳ таоло қуйидаги оятда баён қилган одоблар билан безаниши лозим:

{ ادْعُ إِلَى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ وَجَادِلْهُمْ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ }

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Парвардигорингизнинг йўли — динига донолик ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг! Улар (сиз билан талашиб-тортишадиган кимсалар) билан энг гўзал йўлда мужодала — мунозара қилинг!» (Наҳл: 125).

Ҳикмат – Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган гапларни ўрганиб, ишларни ўз ўрнида қилиш, демакдир. Яъни, банда изланади ва нарсаларни ўз ўрнига қўяди. Масалан, гапни эҳтиёж бўлганида ўз ўрнида далиллар – Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари билан рағбатлантириб ва огоҳлантириб гапиради. Даъватчи ўз чақириғида, олим дарс ва Аллоҳ йўлига чорлашида шундай қилади. Агар у давлат тарафидан тайинланмаган бўлса, ишларни Аллоҳга чақириш билан тузатиш билан, бундай қилишга Аллоҳ тарафидан буюрилгандир.

Олимларнинг ҳам энг муҳим вазифалари – Аллоҳ йўлига чорлашдир. Чунки бу, пайғамбарлар вазифаси эди, Аллоҳ уларга салавоту саломлар йўлласин. Барча мўъминлар Аллоҳнинг йўлига даъват қилишлари, одамларга жаннатдан башоратлар беришлари, шиддат, қўполлик ва: Фалончи ундай, пистончи бундай, дея айбларни очиш билан эмас, ҳикмат ва ҳалимлик билан огоҳлантиришлари лозим. Хуллас, ҳақиқатни баён қилиш,  ҳақиқатга ҳамда Аллоҳ шариат ва фарз қилган нарсаларга амал қилишга чақириш ва Аллоҳ ҳаром қилган ва одамлар қилаётган ёмонликлардан огоҳлантириш керак. Даъватчи: Фалончи ундай қилди, пистончи бундай қилди ёки давлат ундай қилди деб очиқ айтмай, ёмонликлардан огоҳлантириши зарур. Чунки мақсад гуноҳларни тушунтириш ва ундан огоҳлантириш, фарзларни тушунтириш ва унга чорлаш, (мусулмон) раҳбарлар ҳаққига муваффақият, ҳидоят тилаб дуо қилиш ҳамда нийятни чиройли қилиб, барча ишда мулойим бўлишдир. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мулойимлик нимада бўлса уни безайди, нимадан тортиб олинса уни хунук қилади» (Имом Муслим 4698; Имом Бухорий «ал-Адабул Муфрад» 469, 475, 601) ва: «Мулойимликдан маҳрум бўлган – бутун яхшиликдан маҳрум қолади» деганлар (Абу Довуд 4175).

Даъватдаги асос эса Аллоҳ таолонинг ушбу оятида мужассамдир:

﴿فَبِمَا رَحْمَةٍ مِنَ اللَّهِ لِنْتَ لَهُمْ وَلَوْ كُنْتَ فَظًّا غَلِيظَ الْقَلْبِ لَانْفَضُّوا مِنْ حَوْلِكَ﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Аллоҳ томонидан бўлган бир марҳамат сабабли уларга (саҳобаларингизга) юмшоқ сўзли бўлдингиз. Агар қўпол, қаттиқ дил бўлганингизда эди, албатта атрофингиздан тарқалиб кетган бўлар эдилар» (Оли Имрон: 159).

Аллоҳ таоло Фиръавн ҳузурига юборар экан, Мусо ва Ҳорун алайҳимассаломларга:

﴿فَقُولَا لَهُ قَوْلًا لَيِّنًا لَعَلَّهُ يَتَذَكَّرُ أَوْ يَخْشَى﴾

«Бас, унга юмшоқ сўз сўзланглар! Шояд панд-насиҳат олса ёки (Менинг қаҳримдан) қўрқса»– деди (Тоҳа: 44).

Даъватчиларнинг сабрли ва савоб умидида бўлиб, ҳақиқатни излашлари, даъватларида шаръий далиларга ва чиройли жумлаларга эътиборни қаратишлари, нима бўлганда ҳам одамларга юмшоқ сўзларни айтишлари кеарк. Золимга бошқача услубни қўллашлари керак. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

﴿وَلَا تُجَادِلُوا أَهْلَ الْكِتَابِ إِلَّا بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ إِلَّا الَّذِينَ ظَلَمُوا مِنْهُمْ

«(Эй мўминлар), сизлар ахли китоб билан фақат энг чиройли йўсинда мужодала-мунозара қилинглар, магар уларнинг орасидаги зулму-зўравонлик қилган кимсалар билангина (кескин муомала қилишингиз мумкиндир)» (Анкабут: 46).

Золимга қилаётган зулми ва зулмидан қайтариш тақозо қиладиган тарзда муомала қилинади. Лекин, умуман олганда, даъватчи ширинсуханликни, ҳикматни, жаннатга рағбатлантириб, жаҳаннамдан огоҳлантиришни қасд қилади ва ўрталарни бузиш ва ихтилофлардан, ўзи билан дўстлари ўртасини айириб ташлашга сабаб бўлган нарсалардан йироқ туради.

Даъватчи ва олимнинг вазифаси – муносиб гапларни айтиш ва барча ишларида мулойим бўлиши, мақсади эса одамларнинг кўриши ёки эшитиши, обрў ва шуҳрат эмас, балки  Аллоҳнинг даъватини Аллоҳнинг бандаларига етказиш ва бу билан Аллоҳнинг савобидан умидвор бўлиб, азобидан қутилиш, Аллоҳни ва охират диёрини назарда тутиш бўлиши керак. Шундан сўнггина мақсади одамларга фойда келтириш, аҳволларини тузатиш, уларни яхшиликка яқинлаштириш, ёмонликдан узоқлатиш, ҳақиқат асосида бирлаштириш бўлиши керак. Бу – даъватчи ва олимнинг мақсадидир. Бу – пайғамбарлар мақсадидир (Аллоҳ уларга салавоту саломлар йўлласин). Демак, мақсад: одамларга ҳақиқатни, Аллоҳ фарз ва ҳаром қилган нарсаларни тушунтириш, яхшиликка рағбатлантириш, ёмонликдан огоҳлантириш, уларни Аллоҳдан тақво қилиш ва Аллоҳнинг дини асосида бирлаштиришдир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:

﴿وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعًا وَلَا تَفَرَّقُوا

«Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз!»– деган (Оли Имрон: 102). Қуръон ва суннат мақсадда келган:

﴿الر كِتَابٌ أَنْزَلْنَاهُ إِلَيْكَ لِتُخْرِجَ النَّاسَ مِنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ﴾

«Алиф, Лом, Ро. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, бу Қуръон) Биз сизга, одамларни Парвардигорларининг изни-иродаси билан зулматлардан нурга (— қудрат ва ҳамду сано эгаси бўлган зотнинг йўлига —) олиб чиқишингиз учун нозил қилган Китобдир» (Иброҳим: 1);

﴿كِتَابٌ أَنْزَلْنَاهُ إِلَيْكَ مُبَارَكٌ لِيَدَّبَّرُوا آَيَاتِهِ وَلِيَتَذَكَّرَ أُولُو الْأَلْبَابِ﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ушбу Қуръон барча одамлар) оятларини тафаккур қилишлари ва ақл эгалари эслатма-ибрат олишлари учун Биз сизга нозил қилган бир муборак Китобдир» (Сод: 29).

Даъватчилар даъватга катта аҳамият беришлари, сабр қилишлари, мулойим бўлишлари, очиқ гапиришлари, мусулмонларни бирлаштиришга интилишлари, ёшлар, кексалар, (мусулмон) ҳукумат ва бошқалар ўртасидаги бўлиниш ва ихтилоф  омилларидан йироқ туришлари керак.

Барча ишда мулойимлик билан, золимдан бошқалар билан бўлиниш ва ихтилоф омилларидан йироқ туриш билан ҳақиқатни излаш, ҳақиқатни ифодалаб берадиган, ҳақиқатга йўллаб, ботилдан қайтарадиган жумлаларни танлаш лозим. Золимга ташкилотлар, қозилар ва раҳбарлар воситасида кескин муомала қилинади. Лекин ҳар ишда ҳақиқатни қасд қилинади ва ҳақиқатга чорланади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:

{ ادْعُ إِلَى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ }

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Парвардигорингизнинг йўли — динига донолик ҳикмат даъват қилинг!» (Наҳл: 125). Яъни Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган нарсалар билан муносиб вақтда ва муносиб жумлалар билан даъват қилинг! Кейин Аллоҳ таоло:

{ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ }

«чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг!»– деди (Наҳл: 125). Яъни, ширинсухан иборалар, тарғиб ва огоҳлантириш билан даъват қилинг.

Ҳа, мунозара чиройли усулубда бўлиши шарт. Чунки Аллоҳ шунга буюриб, қуйидаги оятни нозил қилган:

﴿وَلَا تُجَادِلُوا أَهْلَ الْكِتَابِ إِلَّا بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ

«(Эй мўминлар), сизлар ахли китоб билан фақат энг чиройли йўсинда мужодала-мунозара қилинглар!» (Анкабут: 46).

Даъватчилар, олимлар ва барча насиҳатгўй одамларнинг қаерда бўлмасинлар ўз оилалари, фарзандлари, қўшнилари, бутун мусулмонларни Аллоҳ йўлига чорлар ва йўллар эканлар,  ширин сўз бўлишлари зарур. Хуссан, ширкка тааллуқли масъалаларда. Чунки, бу жуда ҳам муҳим ишдир.

Тавҳид ва ширк ишларнинг энг муҳими ва долзарбидир. Тавҳид – диннинг асоси бўлиб, одамларга Аллоҳнинг тавҳидидаги ҳақиқатни тушунтириш, тавҳиддан айрилмасликка йўллаш, бутун ширкдан: каттасию кичигидан чиройли ва очиқ жумлалар билан огоҳлантириш лозим. Чунки, билимсиз инсон ҳар нарса билан таъсирланиб кетаверади. Шунинг учун ҳам, тушуниб етиши ва Аллоҳнинг динини билиши учун,  унга мулойим муносабатда бўлиш керак. Ислом динини янги қабул қилган одамга ҳам динни тўла тушунгунича мулойимлик қилиш, унинг аҳволини риоя қилиш керак. Одамлар оммасига ҳам Исломни танишлари, ўрганишлари, Аллоҳнинг тавҳидини билиб, Унга ихлос қилишлари, дуо, қўрқув, умид, таваккул, рағбат, қурбонлик ва назр қилиш каби ибодатларни Аллоҳнинг Ўзигагина қилиш зарур эканини билмагунича мулойим бўлиш шарт.

Турли мамлакатларда кўплаб одамлар мозорларда ётган мурдалар ёки жинлар ёхуд дарахт ва тошларга сиғинмоқдалар. Аллоҳ йўлига чақираётган даъватчилар, ўзларининг рўпараларидаги одам мақсадини тушуниши учун ишнинг моҳиятини тушунтиришлари, бу йўлда келаётган озорларга бардошли бўлиб, ширинсухан бўлиб очиқ ҳамда маънодор жумлаларни талаффуз қилишлари керак. Токи чорланаётган одам даъват туфайли ўзининг ботил ишларидан воз кечсин ёки тушунмаган нарсаларни сўрай олсин, унинг берган саволларига тўлақонли жавоб берилсин.

Икки шаҳодат калималарини тушунтирилгач, намоз, рўза, закот ва ҳаж қилишга чорлансин. Чунки, намоз ўқиш – муҳимдир. У – Исломнинг устунидир. Одамларга тавҳид ва ширкни тушунтирилганидан сўнгра, эътиборни намозни ўқиш ва унинг аҳамиятини тушунтиришга қаратиш керак. Билими бўлган одамларга маълумки, талайгина одамлар намозга лоқайд бўлиб қолдилар. Шунинг учун ҳам даъватчилар намозга каттиқ эътибор беришлари, одамларни намоз ўқиш учун шошилишга, эркакларнинг намозларни қолдирмай жамоат бўлиб масжидларда ўқишга рағбатлантиришлари керак. Уйларда ҳам хотинлар ва фарзандларни (нафл) намозлар ўқишга рағбатлантиришлари лозим. Ҳар бир мусулмон эркак рафиқалари, ўғиллари, қизлари, опа-сингилари, ака-укалари ва қўни-қўшниларига барча нарсаларда эътиборли бўлиши керак. Бироқ, шаҳодат калималаридан кейинги энг муҳим нарса – намоз бўлиб, уни ким ўқиса дини сақлабди, ўқимаган одамнинг эса намоздан бошқа ибодатларни қилмаслиги аниқдир. Ҳолбуки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай деганлар:

«Киши билан ширк ва куфр ўртасида намозни тарк қилиш бордир» (Имом Муслим 116, 117);

«Биз билан у (мушрик ва кофир)лар ўртасидаги аҳд – намоздир. Ким намоз ўқимаса кофир бўлибди» (Термизий 2545; Насоий 459);

«Ишнинг боши – Ислом, устуни эса намоздир» (Термизий 2541; Насоий 11394).

Умар разияллоҳу анҳу ўз волийларига ёзган мактубида шундай дейди: «Менинг тасавуримдаги энг муҳим ишингиз – намоз ўқишдир. Уни ким ўқиса динини сақлаб қолибди. Ким намоз ўқимаса, ундан бошқа ибодатларни қилмасликка журъатли бўлади» (Имом Молик «Муваттоъ» 5; Байҳақий 1935).

Тавфиқ Аллоҳнинг қўлидадир. Барчамизнинг аҳволимизни ислоҳ қилиши, Ўзининг Тўғри Йўлига ҳидоят қилиши, адаштирувчи фитналар ва шайтон тузоқларидан паноҳ беришини Аллоҳнинг Ўзидангина сўраймиз. Дарҳақиқат, У сўрашимизга лойиқ ва тилакларимизни беришга Қодирдир.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.   


                                                        

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Wed, 31 Mar 2010 06:26:37 +0000
Ақидани задаловчилар ва улардан қутилиш йўллари (Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=2321:2010-03-29-11-25-37&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=2321:2010-03-29-11-25-37&catid=211&Itemid=104 Ақидани задаловчилар ва улардан қутилиш йўллари

Муаллиф: Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Асл сарлавҳа: الْقَوَادِحُ فِي الْعَقِيدَةِ وَوَسَائِلُ السَّلامَةِ مِنْهَا

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча Оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Оқибат – тақводорларникидир. Аллоҳнинг бандаси ва расули, ваҳийсининг омонатдори, пайғамбаримиз, саййидимиз ва йўлбошчимиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи, саҳобалари ва унинг йўлидан Қиёмат кунигача юрган издошларига тўкис салавот ва саломлар бўлсин.

Сўнг ...

Шубҳасиз, эътиқоднинг соғлом бўлиши энг муҳим ва катта фарзлардан биридир. Шунинг учун ҳам бугунги нутқимга «Ақидани задаловчилар ва улардан қутилиш йўллари» дея сарлавҳа қўйдим.

Эътиқод – одамзод ишонган ва бўйинсунган яхшилик ёки ёмонлик, бузғунчилик ёки салоҳиятдир.

Талаб қилинган иш эса, соғлом эътиқодни ва бу борада банда зиммасига тушган нарсаларни маҳкам ушлашдир. Чунки, бу дунёда эътиқоднинг турлари ҳам жуда кўп. Аллоҳнинг Китоби – Қуръон Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати олиб келган ва ширк, бидъат ва маъсиятлар қоришмасидан соф бўлган соғлом исломий эътиқоддан бошқа барча эътиқод, бузғунчи – фосиддир. (Ҳа), исломий эътиқодгина Аллоҳ Қуръони ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннати далолат қилган эътиқод – ИСЛОМдир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деган:

{ إِنَّ الدِّينَ عِنْدَ اللَّهِ الْإِسْلَامُ }

«Албатта Аллоҳ наздида мақбул бўладиган дин фақат Ислом динидир» (Оли Имрон: 19);

{ الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ الْإِسْلَامَ دِينًا }

«Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим» (Моида: 3).

Демак, Ислом – Аллоҳнинг дини бўлиб, Аллоҳ одамзоддан Исломдан бошқа динни қабул қилмайди. Б ҳақда Аллоҳ шундай дейди:

{ وَمَنْ يَبْتَغِ غَيْرَ الْإِسْلَامِ دِينًا فَلَنْ يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الْآخِرَةِ مِنَ الْخَاسِرِينَ }

«Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир» (Оли Имрон: 85).

Ислом – барча пайғамбарларнинг динидир. У – бобокалонимиз Одам алайҳиссалом, ундан кейинги барча пайғамбарлар: Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Ийсо, Довуд, Сулаймон, Исҳоқ, Яъқуб, Юсуф ва улардан бошқа пайғамбарларнинг (Аллоҳ улрнинг барчасига салавоту саломлар йўлласин!), жумладан, Аллоҳ таоло бутун инсоният учун юборган пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг динидир. Бу ҳақда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Пайғамбарлар кундошлардан туғилган оға-инилардир: оналар фарқли бўлса ҳам, оталари бирдир» (Имом Бухорий 3442, 3443; Имом Муслим 2365. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривояти), бошқа бир ривоятда эса: «кундошлар фарзандидирлар» деганлар (Имом Бухорий 3258; Имом Муслим 2365; Абу Довуд 4675; Имом Аҳмад 2/463).

Бунинг маъноси шуки, пайғамбарларнинг дини ягонадир. У – Аллоҳнинг тавҳиди: Аллоҳнинг бутун оламлар Робби, Билгувчи Холиқи, сиғинишга лойиқ якто маъбуд эканига, охиратга, қайта тирилишга, жаннат, жаҳаннам, тарози ва бошқа охиратда бўладиган нарсаларга ишонишдир. Шариатларга келсак, улар турличадир. Мана шу, «кундошлар фарзанди» дейишдан киноядир. Яъни, юборилган шариатлар назарда тутилгандир. Бинобарин, Аллоҳ таоло:

{ لِكُلٍّ جَعَلْنَا مِنْكُمْ شِرْعَةً وَمِنْهَاجًا }

«Сизлардан ҳар бир миллат (яъни дин) учун (алоҳида) шариат ва йўл қилиб қўйдик»,– деган (Моида: 48).

«Оталари бир» – пайғамбарларнинг оталари бир, оналари фарқли. Шунинг учун ҳам, пайғамбарларнинг динлари битта бўлиб, у – Аллоҳ таолони яктолаш ва Унга ихлос қилишдир.

Бу – «Ла илаҳа иллалоҳ» (Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ): Аллоҳ таолони ибодатда яктолаш, Аллоҳга, Аллоҳнинг фаришталари, китоблари, пайғамбарлари, охират куни, тақдирнинг яхши ва ёмони ва ундан отилиб чиқадиган қайта тирилиш ва маҳшаргоҳда туриш, жаннат, жаҳаннам, тарози, сарҳисоб, Сирот кўприги ва бошқа нарсаларга иймон келтиришдир.

Бутун пайғамбарлар Аллоҳнинг шу амрини олиб келдилар. Бироқ кундошлар фарзандлари ўрнидаги шариатлар эса, фарқли бўлиб келди. Таврот шариатида Инжил шариатида бўлмаган илоҳий амрлар бўлса, улардан аввалги шариатларда буларда бўлмаган фармонлар бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган шариатда эса, Таврот ва Инжилда бўлмаган илоҳий буйруқлар бор. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматига, қуйидаги оятда баён қилинганидек, кўплаб қулайликлар берди:

{ وَيَضَعُ عَنْهُمْ إِصْرَهُمْ وَالْأَغْلَالَ الَّتِي كَانَتْ عَلَيْهِمْ }

«... ҳамда улардан юкларини ва устларидаги кишанларини олиб ташлайди (яъни ислом динидан аввалги динларда бўлган оғир, машаққатли ибодатларни олиб ташлаб, уларнинг ўрнига осон ва енгилларини келтиради)» (Аъроф: 157).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: «Мен қулай дин билан юборилдим»– дедилар (Имом Аҳмад 5/266).

Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни оғир, машаққатли ва малоллантирадиган ибодатлари бўлмаган шариат билан бирга юборди:

{ وَمَا جَعَلَ عَلَيْكُمْ فِي الدِّينِ مِنْ حَرَجٍ }

«... ва бу динда сизларга бирон хараж-танглик қилмади» (Ҳаж: 78).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан илгари яшаб ўтган халқлар шариатида, сув йўқ бўлган пайтларда таяммум қилиш ибодати йўқ эди. Шунинг учун ҳам, улар намозларини кечиктиришар ва сувни топган пайтларида таҳорат қилишиб, ўша пайтда ўқилиши керак бўлган намоз билан бирга жамлаб ўқир эдилар. Муҳаммадий шариатда таяммум қилиш амри келди: сув топа олмаган одам тупроқ билан таяммум қилиб, намозни ўқийверади. Бу билан жуда ҳам кўп ва катта қулайликлар туғилди.

Ҳар бир пайғамбар ўзининггина халқига пайғамбар қилиб юборилган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса бутун инсониятга: инсу жинга, арабу ажамга пайғамбар қилиб юборилдилар ва Аллоҳ у Зотни пайғамбарларнинг энг охиргиси қилди.

Биздан аввалги умматлар ибодатхона ва саждагоҳларидагина ибодат қила олган бўлсалар, муҳаммадий шариатга биноан сиз намозингизни саҳрода ёки чўлда – Аллоҳ Ерининг қаерида бўлмасин вақти кирган маҳалида ўқийверасиз. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: «Ер менга саждагоҳ ва покловчи қилинди»– дедилар (Имом Бухорий 335, 438, 3122; Имом Муслим 521).

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган шариат қулай ва кенг имкониятлари бўлган шариат бўлиб, унда на қийинчилик ва на оғирлик бордир. Масалан, бемор рўза тутмаслиги, балки, оғзини очиб соғайгач қазосини тутиб бериши мумкин. Мусофир тўрт ракаатли намозларини қисқартириб, рамазон ойида рўза тутмаслиги ва рўзасининг қазосини (ўз юртига қайтгач) тутиб бериши мумкин. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:

{ وَمَنْ كَانَ مَرِيضًا أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِنْ أَيَّامٍ أُخَرَ }

«Ва ким хаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунлари­нинг) саноғини бошқа кунларда (тузалгач ёки сафардан қайтгач) тутади» (Бақара: 185).

Намозхон тик туриб ўқий олмаса ўтириб, ўтиришга кучи етмаса ёнбошлаб, ёнбошлаб ўқишга имконияти бўлмаса чалқанча ётиб намоз ўқийди. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ ривоятлар бор.

Агар банда ҳаётини қутқариш учун ҳалол озиқ топа олмаса, ҳаётдан кўз юммаслиги учун қаддини ростлайдиган қадар ўлимтик гўштидан ейиши мумкин.

Хуллас, Ислом ақидаси – Аллоҳ таолони яктолаш ва Унга ихлос қилиш, Аллоҳга, Аллоҳнинг фаришталари, китоблари, охират кунидаги қайта тирилиш ва Қиёматгоҳда тўпланиш, жаннат, жаҳаннам ва охиратдаги бошқа жараёнларга, тақдирнинг яхши ва ёмонига: Аллоҳ барча нарсани ўлчаб қўйгани, уларни билиб туриши ҳамда Ўз даргоҳида ёзиб қўйганига иймон келтириш, демакдир.

Намоз, рўза, закот ва ҳаж – Исломнинг рукнларидандир.

Ислом масъулияти ва фарзларидан айримлари эса Аллоҳ йўлидаги жиҳод, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш, ота-онага яхшилик қилиш, қариндошлар билан борди-келди қилиш, ростгўйлик, омонатдорлик ва бошқа нарсалардир.

Ислом – Аллоҳ таолога бўйинсуниш, демакдир. Ислом – Аллоҳ таолога Аллоҳнинг тавҳиди, ихлоси, Унга ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга бутунлай итоат этишдир. Шунинг учун ҳам, динимиз «Ислом» деб аталган. Чунки мусулмон барча ишларини Аллоҳга топширади, Аллоҳни яктолайди, бошқаларга эмас Аллоҳгагина ибодат қилади, Аллоҳнинг амрларига бўйинсуниб, таъқиқларидан йироқ туради. Аллоҳ чизган чизиқлардан чиқмайди. Ислом мана шундай бўлади.

Исломнинг бешта рукни бор. Улар: «Ла илаҳа иллаллоҳ ва Муҳаммадур расулуллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир)– деб гувоҳлик бериш, намозни тўкис адо этиш, закотни бериш, рамазон ойи рўзасини тутиш ва йўлига қодир бўлган одам учун Аллоҳнинг Каъбасини ҳаж қилишдир.

Икки шаҳодат калималарининг маънолари: Аллоҳ таолони яктолаш, Унга ихлос қилиш, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни Аллоҳнинг барча инсу жинларга юборган пайғамбари эканига иймон келтиришдир. Бу икки шаҳодат калималари – УММАТнинг асосидир. Зеро, ҳақиқий маъбуд – Аллоҳ таолодир. Мана шу «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир»– деб гувоҳлик беришнинг маъносидир. Аллоҳ таоло айтди:

{ ذَلِكَ بِأَنَّ اللَّهَ هُوَ الْحَقُّ وَأَنَّ مَا يَدْعُونَ مِنْ دُونِهِ هُوَ الْبَاطِلُ }

«Бунга сабаб Аллоҳнинг Ўзигина ҳақиқий Илоҳ экани ва сизлар Уни қўйиб илтижо қилаётганлар эса ботилнинг ўзи экани» (Ҳаж: 62).

«Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир»– деб гувоҳ беришнинг маъноси эса: Ҳошимийлар уруғига мансуб маккалик Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмутталибнинг Аллоҳнинг ҳақиқий элчиси ва энг шарафли бандаси, унинг қариндошлари ва оиласи арабларнинг мутлақ афзаллари, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса уларнинг энг саралари, махлуқотларнинг шарафлиси ва Одам алайҳиссалом зурриётларининг саййиди эканига онгли ва ишонч билан гувоҳлик беришингиздир. Аллоҳ таоло Унга салавоту саломлар йўлласин!

Сиз Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни бутун инсониятга, инсу жинга, эркагу аёлга, арабу ажамга, боёну камбағалга, шаҳарлик ва қишлоқликларга юборган эканига, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг барча учун юборган пайғамбари эканига,Унга эргашган барча кимсага жаннат, Унинг амрларига хилоф қилганларга эса жаҳаннам мукофот эканига иймон келтиришингиз керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бош тортганлардан бошқа барча умматим жаннатга киради»– дедилар. Саҳобалар: «Ким бош тортади, ё Расулулоҳ?»– деб савол бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менга итоат қилган киши жаннатга киради. Менга осий бўлган киши эса, бош тортган бўлади»,– деб жавоб бердилар (Имом Бухорий 6851, 8/361; Имом Муслим 1835; Имом Аҳмад 2/361).

Демак, ушбу буюк исломий эътиқоднинг мазмуни – Аллоҳ таолони яктолаш, Аллоҳга ихлосли бўлиш, Аллоҳнинг пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва Унинг ҳақ пайғамбар эканига иймон келтириш, пайғамбарларнинг барчасига намоз, закот, рўза ва ҳажларнинг фарзлигига ишониш билан иймон келтириш, Аллоҳга, Аллоҳнинг фаришталари, китоблари, пайғамбарлари, охират куни, тақдирнинг яхши ва ёмонига, Аллоҳ ва Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган барча нарсаларга иймон келтиришдир.

Бу – муҳаммадий исломий эътиқод бўлиб, айрим одамларда шу эътиқодни задалайдиган ва бузадиган ҳолатлар содир бўлмоқда. Шунинг учун ҳам биз, ушбу нутқимиз мобайнида уларга ҳам тўхталиб ўтмоқчимиз.

Задаловчи нарсалар икки турли бўлади.

Улардан биринчиси ушбу эътиқодни бузиб, бекор қилади-да, банда, Аллоҳ сақласин, кофир бўлади.

Иккинчи турдаги задаловчилар эса, эътиқодга зарба бериб, уни заифлатади.

Биринчи турдаги задаловчилар «бузувчи / бекор қилувчи» деб аталади ва исломий эътиқодни бекор қилиб, бузиб ташлайди. Бундай банда кофир бўлиб, муртадга айланади. Ушбу тур «кофир қилувчи задаловчилар»– деб аталади. Бу тур задаловчилар Исломни бузувчилар ҳисобланиб, муртадликни тақозо этади ва «бузувчи (омил)лар» деб аталади.

Бузувчи омиллар талаффуз, амал, эътиқод ва шак (шубҳаланиш) жиҳатидан бўлади. Гоҳида инсон оғзидан чиққан сўзи ёки қилган иши ёхуд қилган эътиқоди ёда хаёлига келган шубҳаси билан муртадга айланиши мумкин. Ушбу тўрт ҳолат сабабли ислом афқидаси задаланади ва бекор бўлади. Илм аҳллари буларни ўз китобларида қаламга олиб, «Муртад ҳукмининг боби» дея алоҳида бобда эслатиб ўтдилар. Ҳар бир мазҳаб ва ҳар бир фақиҳ Ислом динидаги жиноят жазоларини қаламга олар экан, Ислом динини қабул қиланидан сўнгра Ислом динидан қайтиб кофир бўлган ва «муртад» дея аталган одамнинг ҳукми ҳақида «Муртад ҳукми ҳақидаги боб» дея бир боб ажратган. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муртадлар ҳақида: «Ким динини ўзгартирса ўлдиринглар!»– деб хабар берганлар (Имом Бухорий 2854, 3017; Термизий 1458; Насоий 4060; Абу Довуд 4351; Ибн Можа 2535; Имом Аҳмад 1/282).

Икки «Саҳиҳ» ҳадислар девонида шундай ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Мусо Ашъарий разияллоҳу анҳуни Яманга жўнатдилар. Орқасидан эса Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳуни юбордилар. Муоз разияллоҳу анҳу Яманга етиб келгач: Жойлашинг!,– деб ёстиқ узатдилар. Унинг рўпарасида кишанланган бир одам турар эди. Муоз разияллоҳу анҳу: Бу одам ким?,– деб сўради. Абу Мусо разияллоҳу анҳу: У яҳудий эди. Ислом динини қабул қилиб, сўнгра яна динига қайтиб яҳудий бўлди,– деди. Муоз разияллоҳу анҳу: Уни қатл қилинмагунича мен жойлашмайман. Чунки қатл қилиш – Аллоҳ ва Расулининг ҳукмидир!,– деди. Абу Мусо разияллоҳу анҳу: Сиз жойлашинг!,– деса ҳам уч марта: Аллоҳ ва Расулининг ҳукми – қатл қилинмагунича жойлашмайман!,– деб жавоб берди. Абу Мусо разияллоҳу анҳу амр қилди ва яҳудий муртадни қатл қилинди» (Имом Бухорий 2923, 6525; Имом Муслим 1733; Абу Довуд 4354; Имом Аҳмад 4/409).

Ушбу ҳадисдан тавба қилмаган ва Исломдан қайтган муртаднинг жазоси – қатл экани маълум бўлмоқда. Муртаддан тавба қилиши талаб қилинади. Агар тавба қилса ва муртадлигидан қайтса яхши, агар қайтмай куфри ва залолатида ўжарлик қилса қатл қилинади ва жаҳаннамга жўнатилади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким динини ўзгартирса ўлдиринглар!»– деб айтганлар (Имом Бухорий 2854, 3017; Термизий 1458; Насоий 4060; Абу Довуд 4351; Ибн Можа 2535; Имом Аҳмад 1/282).

Исломни бузадиган нарсалар жуда ҳам кўп. Улардан:

а) талаффуз билан муртад бўлиш

Масалан, Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақорат қилиш – мусулмонликни бузадиган гапдир. Яъни, Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақорат қилиш ёки айблаш ёда камситиш – муртадликдир. Масалан: «Аллоҳ – золимдир!», «Аллоҳ – қурумсоқдир!», «Аллоҳ – камбағалдир!», «Аллоҳ азза ва жалла айрим ишларни билмайди!» ёки «Аллоҳнинг баъзи ишларга кучи етмайди!»– деб айтилган ёки шуларга ўхшаган гапларнинг барчаси ҳақоратлаш ва Ислом динидан муртад бўлиш, демакдир.

Аллоҳ таолони камситган ёки ҳақоратлаган ёхуд бирон нарса билан айблаган одам, Ислом динидан чиққан муртад кофирдир. Бу, Аллоҳ сақласин, талаффуз билан муртад бўлишдир. Агар Аллоҳни ҳақорат қилса ёки камситса ёхуд яҳудийлар сингари: «Аллоҳ қурумсоқдир», «Аллоҳ фақир, биз эса боёнмиз!» деб нолойиқ нарса билан тавсифласа ёки: «Аллоҳ айрим ишларни билмайди ёки Аллоҳнинг айрим ишларга кучи етмайди» деса, ёхуд Аллоҳнинг бирон сифатини инкор этиб, унга иймон келтирмаса, бундай одам ўзининг ушбу ёмон гаплари билан муртадга айланади.

Ёки, масалан: «Аллоҳ бизга намозни фарз қилмаган» деса ҳам муртадга айланади. «Аллоҳ бизга намозни фарз қилмаган» деган одам, мусулмонлар ижмоси билан муртад ҳисобланади. Бироқ, у мусулмонлардан олисларда яшаётган жоҳил бўлиб намознинг фарз эканини билмаган бўлса, унга тушунтирилади. Агар ўз фикрида мудом туриб олса кофир бўлади. Агар мусулмонлар ўртасида яшаётган ва диний ибодатлардан хабардор бўлса ва: «Намоз ўқиш фарз эмас!» деса, бу – муртадлик бўлиб, ундан тавба қилиши талаб қилинади. Агар тавба қилса яхши, бўлмаса қатл этилади.

Ёхуд: «Закот ёки рамазон рўзаси ё йўлига қодир бўлган одамларга ҳаж қилиш фарз эмас» деган одам ҳам, мусулмонлар ижмоъси билан кофир бўлади. Ундан тавба қилиши талаб қилинади. Агар тавба қилса яхши, акси тақдирда қатл қилинади. Булар, талаффуз билан муртад бўлишдир.

б) муртадликнинг яна бир тури қилинган ишлар билан муртад бўлиш – амалий муртадликдир.

Амалий муртадликка мисол, намозни тарк қилишдир. Уламоларнинг қувватли қавлларига кўра, намознинг фарз эканига ишонсада намозни ўқимаган одам, муртад бўлади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:

«Биз билан у (муширк ва кофир)лар ўртасидаги фарқ – намоз (ўқиш)дир. Ким намозни тарк қилса кофир бўлибди» (Термизий 2621, Насоий 463, Ибн Можа 1079, Имом Аҳмад 5/346);

«Киши билан ширк ва куфр ўртасида намозни тарк қилиш бордир» (Имом Муслим 35, 86; Имом Аҳмад 3/389).

Уламолар тарафидан буюк тобиинлардан бири экани айтилган Абдуллоҳ ибн Шақиқ Уқайлий (раҳимаҳуллоҳ): «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари амаллар ичидан намоздан бошқа бирон амални тарк қилинса куфр бўлади деб айтган эмаслар»– деди (Исноди саҳиҳ. Термизий 2624).

Бу, яъни, намозни қасддан ўқимаслик – амалий муртадликдир.

Шунингдек, Қуръон Каримни масхаралаган, унинг устига таҳқирлаб ўтирган ёки унга ифлос нарсани қасддан чаплаган ёки камситиб оёқлари остига олган киши, ислом динидан чиқиб муртад бўлади.

Амалий муртадликдан яна бири, қабрлар атрофида тавоф қилиш ва бу билан қабрда ётган мурдага яқин бўлишни қасд қилиш, ёки ўша мурда ёхуд жинлар (розилиги) учун намозлар ўқишдир. Уларга дуо қилиш, улардан мадад сўраш ва уларга назрлар аташ эса, талаффуз билан муртад бўлишга киради.

Аллоҳга ибодат қилиш қасди билан қабрларни тавоф қилиш эса, Аллоҳнинг динини камситадиган оғир бидъат ва ширк воситаларидан биридир. Бу билан банда қабрда ётган мурдаларга яқин бўлишни қасд қилмас экан, муртад бўлмайди. Фақатгина Аллоҳга яқин бўлиш учун жоҳилона ҳаракат қилган бўлади, холос.

Банданинг Аллоҳдан бошқалари учун жонлиқ сўйиши ҳам, амалий куфрлардан биридир. Чунки у Аллоҳдан бошқаси – қабрда ётган мурдаларга туя ёки қўй ёхуд товуқ ё молни қурбонлик қилиш билан яқин бўлмоқда. У, бу нарсалар билан мурдаларга ёки жинларга ёки сайёраларга сиғинмоқда.

Бу қурбонликлар Аллоҳдан бошқаси учун сўйилгани боис, ўлимтик ва катта куфрга айланади. Аллоҳ таолога бундай ишлардан сиғинамиз! Бу ишларнинг барчаси амалий муртадлик ва Исломни бузувчилар жумласига киради.

в) муртадликнинг яна бир тури, эътиқодий муртадликдир.

Эътиқодий муртадлик тили билан талаффуз қилмаса ва амалга оширмасада, қалби билан эътиқод қилган муртадлик туридир. Масалан: қалби билан Аллоҳнинг фақир ёки қурумсоқ ёхуд золим эканини эътиқод қилса. Агар банда  буни тили билан талаффуз қилмаса ва амалга оширмада, мусулмонлар ижмоси билан эътиқод қилишининг ўзи билан куфрдир.

Ёки банда қалби билан: «Қиёмат ҳам, қайта тирилиш ҳам йўқ! Бу ҳақда келган барча хабарлар ёлғон. Жаннат ҳам, жаҳаннам ҳам йўқ!. Бу дунёдан бошқа ҳаёт мавжуд эмас»– деб эътиқод қилса ва буни тилида талаффуз қилмаса ҳам, Аллоҳ сақласин, куфр ва Исломдан муртадлик ҳисобланиб, унинг қилган барча солиҳ амаллари бекор ва шу эътиқоди сабабли жойи жаҳаннам бўлади.

Бинобарин, қалби билан: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ростгўй ёки пайғамбарларнинг охиргиси эмас ёхуд Ундан сўнгра яна пайғамбарлар келади, ёда: Каззоб Мусайлама ростгўй пайғамбар» дея эътиқод қилсаю, тили билан талаффуз қилмаса ҳам, шу эътиқоди сабабли кофир бўлади.

Ёки: «Нуҳ ёки Мусо ёхуд Ийсо ёда бошқа пайғамбарларнинг барчаси ёки биронталари каззоб эдилар»– деб эътиқод қилса, шу эътиқоди билан кофир бўлади.

Ёки: «Аллоҳдан бошқа пайғамбарлар ёки бошқа одамларга, Қуёш, сайёралар ёки бошқа нарсаларга Аллоҳ билан бирга дуо қилинса бўлаверади»– деб қалби билан эътиқод қилса, муртадга айланади. Чунки Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:

{ ذَلِكَ بِأَنَّ اللَّهَ هُوَ الْحَقُّ وَأَنَّ مَا يَدْعُونَ مِنْ دُونِهِ هُوَ الْبَاطِلُ }

«Бунга сабаб Аллоҳнинг Ўзигина ҳақиқий Илоҳ экани ва сизлар Уни қўйиб илтижо қилаётганлар эса ботилнинг ўзи эканидир» (Ҳаж: 62);

{ وَإِلَهُكُمْ إِلَهٌ وَاحِدٌ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الرَّحْمَنُ الرَّحِيمُ }

«Тангрингиз ягона тангридир. У меҳрибон ва раҳмли тангридан ўзга ҳеч қандай тангри йўқдир» (Бақара: 163);

{ إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ }

«Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз. Яъни, Сендан ўзганинг олдида бошимизни эгмаймиз ва Сендан ўзгага ёрдам сўраб илтижо ҳам қилмаймиз» (Фотиҳа: 5);

{ وَقَضَى رَبُّكَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ }

«Аллоҳ Аллоҳнинг Ўзигагина ибодат қилишингизга ҳукм қилди» (Исро: 23);

{ فَادْعُوا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ }

«Бас (эй мўминлар), гарчи кофирлар ёмон кўрсалар-да, Аллоҳга — У зот учун динни холис қилган ҳолингизда дуо-илтижо қилингиз!» (Ғофир: 14);

«Дарҳақиқат сизга ҳам, сиздан аввалги (пайғамбарларга ҳам шундай) ваҳий қилингандир: «Қасамки: агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўргувчилардан бўлиб колурсан!» (Зумар: 65).

Бу маънодаги оятлар анчагина бордир.

Ким: «Аллоҳ билан бирга фариштага ёки пайғамбарга ёхуд дарахтга ё жинга ёда бошқа бирон махлуққа ибодат қилса бўлади» деб эътиқод қилса, ундай одам кофир бўлади. Агар буни ҳам талаффуз ва эътиқод қилса, талаффузи ва эътиқоди билан кофир бўлади. Агар буни амалга ошириб Аллоҳдан бошқасига дуо қилса ёки Аллоҳдан бошқасидан мадад сўраса, ҳам талаффузи, ҳам амали ва ҳам эътиқодининг барчаси билан бирга кофирга айланади. Аллоҳнинг Ўзи бундан асрасин!

Бу эътиқодга дунёнинг кўп мамлакатларидаги қабрпарастлар қилаётган мурадаларга дуолар, улардан ёрдам ва мадад сўрашлар киради. Қабрпарастларнинг айримлари: «Эй ҳожам, мададкор бўлинг!», «Эй ҳожам, ёрдам беринг!», «Эй ҳожам, ҳузурингиздаман, менга шифо беринг, йўқотган нарсамни қайтаринг, қалбимни ислоҳ айланг!»– деб дуо қилмоқда. Улар бу мурдаларни «авлиёлар» деб атаб, улардан эҳтиёжларини тилашмоқда. Аллоҳни унутиб, Унга бошқаларни шерик қилишмоқда. Бундай қилиш ҳам эътиқодий, ҳам талаффуз ва ҳам амалий муртадликдир. Аллоҳ бизни бундай балолардан сақласин!

Айрим одамлар олислардан ва узоқ шаҳарлардан нидо қилиб: «Ё Расулуллоҳ, менга ёрдам беринг!» дея ёки бошқача жумлалар билан ҳайқираётган бўлсалар, айримлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабри олдида: «Ё Расулуллоҳ, касалимга шифо беринг! Ўзингиз мададкор бўлинг! Бизга душманларимиз устидан зафар беринг! Сиз бошимизга тушган кулфатларни яхши биласиз, душманларимиз устидан ғалаба беринг!»– дея ялинмоқдалар. Ҳолбуки, ғайбни Аллоҳ таолонинг ўзигина билади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса билмайди. Бундай илтижолар, ҳам талаффуздаги ва ҳам амалдаги ширк ҳисобланади. Агар банда буларнинг барчасини жоиз ва зарари йўқ дея эътиқод қилса, бу ширк ҳам нутқдаги, ҳам амалий ва ҳам эътиқодий ширкка айланади. Бундай эътиқоддан Аллоҳга сиғинамиз!

Бу ширклар кўплаб давлатлар ва шаҳарларда пайдо бўлди ва бизнинг мамлакатимизда ҳам Риёз ва Даръийя вилоятларида шайх Муҳаммаднинг даъвати юзага келишидан илгари бор эди. Ўша пайтларда Риёз, Диръийя ва бошқа вилоятларда Аллоҳдан бошқа сиғиниладиган дарахтлар, «авлиё» деб аталган одамлар ва мозорлар бўлиб, Аллоҳ билан бирга уларга ҳам сиғинилар эди.

Каззоб Мусайламанинг муртадлик йилларида унга қарши жиҳод қилган ва ўлдирилган Зайд ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг қабри ҳам Жубайла деган жойда бўлиб, одамлар унга ҳам Аллоҳни қўйиб топинишар эди. Унинг қабри шайх Муҳаммаднинг даъвати сабабли бузиб ташланди ва алҳамдулиллаҳ, бугунги кунга келиб унутилди. Аллоҳ таоло шайх Муҳаммаднинг руҳини шод қилиб, уни биз ва барча мусулмонлар номидан юксак мукофотлар билан тақдирласин!

Нажд ва Ҳижоз тарафларда катта ширк ва ботил эътиқодлар ҳамда Аллоҳдан бошқасига қилинадиган сон-саноқсиз дуолар ёйилган эди. Шайх Муҳаммад (раҳимаҳуллоҳ) ҳижрий ўн иккинчи асрнинг иккинчи ярмида, яъни бундан икки юз йилча аввал келиб, одамларни Аллоҳга чақирди ва тўғри йўлга йўллади. Унга кўплаб жоҳил уламолар ва нафсу ҳавосига асир бўлган инсонлар қарши чиқдилар. Бироқ Аллоҳ таоло шайх Муҳаммадни ҳақиқат уламолари ва Сауд хонадони билан қувватлади. Аллоҳ уларнинг барчасини раҳмат қилсин! Шайх Муҳаммад одамларни Аллоҳ йўлига чорлаб, тавҳидни кўрсатди ва жинлар, тошлар, авлиёлар, солиҳ инсонлар ва улардан бошқа махлуқларга ибодат қилиш жоҳилият ишларидан бўлган ширк, Абу Жаҳл ва унга ўхшаган Қурайш кофирларининг Лот, Уззо, Манот ва қабаларга ибодат қилишларининг бир тури эканини, бу кунда қилинаётган бу ширклар ўша амалларнинг ўзгинаси эканини баён қилди.

Одамларга ҳидоятни баён қилиши натижасида кўплаб одамлар унинг қўлида ҳидоятга эришдилар. Даъват, тавҳид ва иймон Нажд, Ҳижоз ва Араб ярим оролининг чор атрофига ёйилди. Одамлар Аллоҳга ширк келтириш, қабрлар ва авлиёларга ибодат қилишдан воз кечдилар. Ҳолбуки, улар ичидан Аллоҳ раҳм қилганларидан бошқалари бундан илгари уларга ибодат қилишар эди. Ҳатто уларнинг айримлари ўта жоҳил бўлганлари учун ақли бўлмаган телба инсонларга сиғиниб, уларни «авлиё» деб аташар эди.

г) шубҳаниш билан муртад бўлиш

Биз шу ергача талаффуз, амал ва эътиқод билан муртад бўлиш ҳақида айтиб ўтдик. Шубҳаланиш билан муртад бўлиш, бировнинг: «Аллоҳ ҳақми ёки ноҳақми била олмайман! Мен бундан шубҳадаман»– деб айтиши кабидир. Бу билан инсон шубҳаланиш куфрини қилиб, кофир бўлади. Ёки: «Мен қайта тирилиш ҳақиқатми ёки йўқми, билмайман!» ёхуд: «Мен жаннат ва жаҳаннамнинг ҳақиқат ёки ҳақиқат эмаслигини билмайман. Улар ҳақида шубҳадаман» дейиш ҳам шундайдир. Бундай одамнинг тавба қилиши талаб қилинади. Тавба қилса яхши, акси тақдирда диндан экани маълум, ваҳий юборилган ва уламолар тарафидан ижмоъ қилинган нарса ҳақида шубҳалангани боис қатл этилади.

Ўз дини ҳақида шубҳа қилган ва: «Мен Аллоҳ ёки пайғамбар ҳақ эканини ёки ростгўй ёки каззоб эканини ёхуд Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўнгги пайғамбар эканини ёки Мусайламанинг каззоб ёки ростгўй эканини ёхуд Яманда пайғамбарликни иддао этган Асвад Ансий ростгўй ёки каззоб эканини билмайман» деган одамдан, бу шубҳаларнинг барчаси муртадлик экани сабабли тавба қилиши талаб этилади. Агар тавба қилса яхши, йўқса уни қатл этилади.

Бундан ташқари намоз, закот, рамазон рўзаси ёки қодир бўлган одамнинг ҳаж ва умра қилиши фарз экани ҳақида шубҳаланиш ҳам катта куфр бўлиб, бундай шубҳага борган одамнинг тавба қилиши талаб этилади. Агар тавба қилиб, иймон келтирса яхши, акси тақдирда қатл қилинади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким динини ўзгартирса ўлдиринглар!»– деб айтганлар (Имом Бухорий 2854, 3017; Термизий 1458; Насоий 4060; Абу Довуд 4351; Ибн Можа 2535; Имом Аҳмад 1/282).

Демак, намоз, закот, рамазон рўзаси ва ҳаж қилишнинг барчаси ҳақиқат ва мусулмонлар зиммасида ўз шартлари билан фарз эканига иймон келтириш керак.

Юқорида айтиб ўтганларимиз задаловчиларнинг биринчи қисми бўлиб, улар Исломни бузади ва бекор қилади. Бу ишларни қилган одам эса муртад бўлиб, ундан тавба қилиши талаб қилинади. Тавба қилса яхши, йўқса қатл этилади.

Задаловчиларнинг иккинчи тури куфр даражасига етмаган, иймонни кучсизлантириб, камайтирадиган, қилган одамни кофирга айлантирмасада, жаҳаннамга, Аллоҳнинг ғазабига рўпара қиладиган задаловчилардир.

Бу турдаги задаловчиларнинг сони кўп бўлиб, уларнинг айримлари қуйидагилардир: ҳаром эканига ишониб, ҳалол эканига ишонмай зино қилиш. Бундай одам зино қилсада, ўзининг осий эканини ҳис этади ва бу билан кофир эмас, гуноҳкор бўлади. Иймони эса камаяди. Бу гуноҳ унинг эътиқодига таъсир қилган, бироқ кофирлик даражасига олиб бормаган бўлади. Агар зинони ҳалол деб эътиқод қилса, кофирга айланади. Шунингдек, ўғирлик ва шунга ўхшаш ишларни ҳалол деган одам ҳам, Аллоҳ ҳаром қилган ишларни ҳалол ҳисоблагани учун кофир бўлади.

Шунингдек, ғийбат, чақимчилик, ота-онага оқ бўлиш, судхўрлик ва уларга ўхшаш ишлар ҳам ақидани задалайди ҳамда дин ва иймонни заифлатади. Ашаддий гуноҳ бўлган бидъатлар ҳам иймонни кучсизлантиради, Бироқ, таркибида ширк йўқ экан, инсонни муртадга айлантирмайди. Бунинг мисоли: қабрлар устига масжид ёки чодирлар қуришдир. Бу – динни задалаб, иймонни заифлатадиган бидъат бўлсада, буларни қурган одам Аллоҳга кофир бўлиш жоиз эмаслигига эътиқод қилиб қурган бўлса, бу иши билан мурдаларга дуо ва назр қилиш ҳамда мадад сўрашни мақсад қилмаса, балки, бу иши билан маййитларни ҳурматлаш ёки қадрига етишни гумон қилган бўлса, бу амал куфр эмас, балки, динни задалайдиган ва иймонни заифлатиб, уни камайтирадиган бидъат ва ширк воситаси бўлади, холос.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган кунида тўпланиш ҳам, бидъатларга мисол бўла олади. Айрим одамлар рабиъулаввал ойининг ўн иккинчи кунида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туғилгани муносабати билан тўпланадилар. Бу маросим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, саҳобалар ва хулафойи рошидинлар, ҳижрий иккинчи ва учинчи асрларда яшаган олимлар қилмагани учун, янги ўйлаб топилган бидъат ҳисобланади (Муаллиф Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз (раҳимаҳуллоҳ)нинг «Бидъатлардан огоҳлантириш» номли рисоласи бўлиб, у алоҳида ва «Турли мақолалар ва фатволар девони» ичида ҳам нашр қилинган. Қаранг: «Турли мақолалар ва фатволар девони», 1/183).

Бадавий, Абдулқодир Жийлоний ва бошқа одамларнинг туғилган кунларида маросимлар ўтказиш, эътиқодга зарар берадиган бидъат ва гуноҳ ишлардир. Чунки, Аллоҳ таоло уларни ўтказиш учун бирон ҳужжат нозил қилмаган. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:

«Ишларнинг энг ёмонлари – (дин ниқоби остида) янги пайдо бўлганларидир ва барча бидъат – залолатдир» (Имом Муслим 867; Насоий 1578; Ибн Можа 45; Имом Аҳмад 3/311; Доримий 206);

«Бизнинг ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилган одамнинг бу иши (ўзига) қайтарилгандир» (Имом Бухорий 2550, 2697; Имом Муслим 1718; Абу Довуд 4606; Ибн Можа 14; Имом Аҳмад 6/270. Ҳадиснинг лафзи Имом Муслимникидир);

«(Дин ниқоби остида) янги пайдо бўлган нарсалардан йироқ турингиз. Чунки (дин ниқоби остида) пайдо бўлган барча нарса бидъат ва барча бидъат залолатдир» (Имом Аҳмад 4/126, 127; Абу Довуд 4607; Термизий 2676; Ибн Можа 42; Ҳоким 1/95. Ҳоким (раҳимаҳуллоҳ) Ирбоз ибн Сория разияллоҳу анҳунинг ҳадисини саҳиҳ деди).

Бидъатлар – ичида куфр бўлмаса динга зарар берадиган куфрдан пастроқ задаловчи ҳисобланади. Масалан, мавлид маросимларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни чорлаш, Ундан ёрдам ва зафарлар талаб қилингудек бўлса, бу ишлар ширк бўлади. Мавлидда иштирок этган одамлар: «Ё Раусулуллоҳ, бизга ёрдам беринг! Ё Расулуллоҳ, ўзингиз мададкор бўлинг! Бизни қутқаринг!»– деб дуо қилишса ёки «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёхуд бошқа бирон махлуқотлар ҳақида, худди шиалар: «Алий, Ҳасан ва Ҳусайн разияллоҳу анҳумлар ғайбни биладилар» деганидек, эътиқод қилса, буларнинг барчаси хоҳ мавлидда ва хоҳ бошқа ерда бўлсин, ширк ва муртадликдир.

Бундан ташқари, шиаларнинг рофиза мазҳабига мансуб бўлганлари ўзларининг ўн иккита имомларининг ғайбни билишларини айтадилар. Бу ҳам куфр, залолат ва Ислом динидан муртадликдир. Чунки Аллоҳ таоло:

{ قُلْ لَا يَعْلَمُ مَنْ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ الْغَيْبَ إِلَّا اللَّهُ }

«Айтинг: «Осмонлар ва ердаги бирон кимса ғайбни билмас, магар Аллоҳгина (билур)»»– деган (Намл: 65).

Бундан ташқари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган кунида тўпланиб, У зотнинг пайғамбар бўлганларидан кейинги ҳаётини, туғилган пайтларида ва жиҳодларида содир бўлган ҳодисаларни тилга олиш ҳам, динни задалайдиган бидъатдир. Бу бидъат динга зарар берсада, диндан чиқармайди.

Айрим жоҳилларнинг сафар ойида сафарга чиқмасликни эътиқод қилиб, ундан ирим қилишлари ҳам бидъат, жаҳолат ва залолатдан ҳисобланади («Фатҳул Борий» 10/158, 159). Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Касаллик ўз-ўзидан) юқмайди, ирим қилинмайди, сафар ойи ва бойқушдан ирим қилинмайди»– деганлар (Имом Бухорий 5421; Имом Муслим 2225; Ибн Можа 3540). Имом Муслим: «Юлдуз ва жинлардан ирим қилинмайди» жумласини қўшимча қилди (Имом Бухорий «Саҳиҳ»ида турли ўринларда зикр қилди (5773); Имом Муслим 2221.

Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний (раҳимаҳуллоҳ) «Фатҳул Борий»да шундай дейди (10/159): Жумҳури уламо шундай деган: «Араблар жинлар ялангликларда инсонларга турли шаклларда кўриниб, йўлдан адаштириб, одамларнинг ҳалокатига сабабчи бўладилар,– деб эътиқод қилар эдилар. Шунинг учун ҳам уларнинг оғизларида: «Жинлар адаштириб, ҳалок қилибди!»– деган гаплар юрар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жинларнинг борлигини эмас, балки одамларнинг жинлар одамларни турли суратларга кириб адаштириб, ҳалок қилишлари ҳақидаги тушунчаларини бекор қилдилар. Яъни, жинлар инсонларни ўзларича адаштира олмайдилар. Қомусга қаранг: (غَالَةٌ) ўзаги. Ҳолбуки, Имом Муслимнинг «Саҳиҳ» ҳадислар девонида: «(Ўз-ўзидан) юқиш, сафар (ойи) ва жинлардан ирим қилиш (Ислом динида) йўқдир» ҳадиси ҳам нақл қилинган).

Чунки, касалликнинг ўз-ўзидан юқиши, иримлар, юлдуз ва жинларнинг зарар ёки фойда беришини ирим қилишлар – буларнинг барчаси динни задалайдиган жоҳилий ишлардандир.

Ким: «Бу касаллик ўз-ўзидан юқади»– деб ишонса, бу инончи ботилдир. Бироқ, Аллоҳ таоло айрим беморлар билан аралашишни, улардаги касалликнинг соғлом инсонга юқишига сабабчи қилди. Лекин касаллик ўз-ўзидан юқа олмайди. Шунинг учун ҳам, баъзи араблар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Юқиш йўқдир» ҳадисини эшитгач: «Ё Расулуллоҳ, туялар саҳроларда юрганида худди кийикдек (соғлом) бўлишади. Бироқ уларга қўтир туя аралашса, ҳаммаларига қўтир касалини юқтиради»– дейишди. Бунга қарата Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ундай бўлса, биринчи туяни ким қўтир қилган?», яъни, «(Қўтирлик билан касалланган) биринчи туяга қўтирликни қайси туя юқтирган»,– дедилар (Имом Бухорий 5717, 5770, 5775; Имом Муслим 101, 102, 103, 2220; Бағавий «Шарҳус суннаҳ» 12/169. Бағавий (раҳимаҳуллоҳ) ушбу ҳадиснинг изоҳида шундай деган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу гаплари билан биринчи туяга тушган қўтирлик юқиш билан эмас, балки, Аллоҳнинг қазо ва қадари билан тушганини, бошқа туяларнинг қўтирга дучор бўлишлари ҳам, Аллоҳнинг қазо ва қадари билан бўлганини ифодаламоқдалар»).

Барча ишлар Аллоҳнинг қўлидадир. Бу қўтирликни қўтирлик сабабли юқтиришнии хоҳласа ҳам, юқмаслиги мумкин. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Касалини соғломига яқинлаштирманг!»– дедилар (Имом Бухорий 5771; Имом Муслим 2221). Яъни, касал бўлган туяларни соғлом туяларга қўшманглар. Балки, касаллари алоҳида, соғломлари алоҳида жойларда турсин. Бундай қилиш ёмонликдан ва ёмонлик сабабларидан сақланиш нуқтаи назаридандир. Йўқса, барча иш Аллоҳнинг қўлидадир. Бирон касаллик ўз-ўзича бошқа нарсага юқмайди. Балки, юқиши ҳам Аллоҳнинг қўлидадир:

{ قُلْ لَنْ يُصِيبَنَا إِلَّا مَا كَتَبَ اللَّهُ لَنَا }

«Бизга фақат Аллоҳ биз учун ёзиб қўйган нарсагина етур» (Тавба: 51).

Аралашиб юриш касалликнинг юқиш сабабларидан бўлиб, соғлом туя билан оғриган туя аралашиб юрмаслиги керак. Қўтир туя – соғлом туя билан аралашмасин. Зарар сабабларидан сақланиш учун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай тавсияда бўлдилар. Бироқ, бунинг маъноси: «Агар аралашиб юрса касаллик юқади» дегани эмас. Касаллик балки юқар, балки юқмас. Чунки, барча ишлар Аллоҳнинг қўлида. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Туяларнинг биринчисига ким юқтирди?»– деб савол бердилар (Имом Бухорий 5387; Имом Муслим 2220; Абу Довуд 3911; Имом Аҳмад 2/434).

Шу бобдаги ҳадислардан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлидир: «Моховдан, шердан қочгандек қочинг!» (Имом Бухорий 5707; Имом Аҳмад 2/443; Ҳофиз Ибн Ҳажар «Фатҳул Борий»: 10/158; Бағавий «Шарҳус суннаҳ» 3247).

Бундан мақсад, жоҳилият аҳлининг юқиш, ирим ёки бойқушлардан ирим қилишларининг асли йўқ ва ботил эканидир. Улар: «Бойқуш маййитнинг руҳи атрофида учиб юради»– деган эътиқодда бўлишар эди. Маййитнинг руҳи эса, жаннат ёки жаҳаннамда бўлиши учун, ўзи қилган амалга гаровга қўйилгандир.

Кўрган ёки эшитган нарсалардан ирим қилиш, жоҳилият аҳлининиг ишидандир. Чунки улар ўзларига муносиб бўлмаган қарға ёки қора эшак ёхуд думи кесилган ҳайвон ёда шуларга ўхшаш нарсаларни кўришса, саводсизликлари ва адашганлари боис, ирим қилишар эди. Аллоҳ таоло уларга раддия бериб:

{ أَلَا إِنَّمَا طَائِرُهُمْ عِنْدَ اللَّهِ }

«(Агар уларга бирон ёмонлик етиб қолса, Мусо ва у билан бирга (унга иймон келтирган) кишилардан бадгумон бўлдилар). Огоҳ бўлсинларки, албатта уларнинг ризқу насибалари фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир» деган эди (Аъроф: 131).

Демак, фойда ва зарар бериш, ато этиш ва бермаслик ҳам, Аллоҳнинг қўлидадир. Иримнинг эса, асли йўқдир. Бироқ улар асли йўқ ва ботил бўлсада, кўнгилларида иримни ҳис этишар эди. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ирим қилиш йўқ!»– дедилар (Имом Бухорий 5422; Имом Муслим 2223; Ибн Можа 3536; Имом Аҳмад 2/267).

Шунинг учун мусулмон кўнглига таъсир қилган бирон хунук кўринишдаги эшакни ёки одамни ёки бошқа нарсани кўрса ўз ишидан, масалан, сафаридан воз кечмаслиги, балки Аллоҳга таваккул қилиб, ишига давом этиши керак. Акси тақдирда ирим қилган бўлади. Ирим – катта куфрдан кичикроқ ширк бўлиб, эътиқодни задалайди. Модомики ичида куфр йўқ экан, барча бидъатлар эътиқодни задалайдиган ва куфр даражасига етиб бормаган ишлардир.

Мавлидхонлик, қабрлар устига дахмалар қуриш, мозорларни саждагоҳ қилиб олиш, рағоиб намози ўқиш, ражаб ойининг йигирма еттинчи кечасида Исро ва Меърож маросимлари ўтказиш, шаъбон ойининг ўн бешинчи кечасида маросимлар ўтказиш, унинг тунини ибодатлар, кундузини эса рўзалар билан ўтказиб, буни Аллоҳга яқинлик деб тушуниш – буларнинг барчасининг асли йўқ ботил бўлиб, бу ҳақда келган ҳадислар саҳиҳ эмас. Шунга кўра бу ишларнинг барчаси – бидъатдир.

Бидъатларнинг таърифи шудир: «Одамлар ўйлаб топишган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам на буюрган ва на қилган ва на кўриб ёки эшитиб эътироз билдирмаган нарсалар – бидъатдир». Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:

«Бизнинг ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилган одамнинг бу иши (ўзига) қайтарилгандир» (Имом Бухорий 2550, 2697; Имом Муслим 1718; Абу Довуд 4606; Ибн Можа 14; Имом Аҳмад 6/270. Ҳадиснинг лафзи Имом Муслимникидир);

«Ким бизнинг ишимиздан бўлмаган амални қилган бўлса, унинг бу амали (ўзига) қайтарилгандир» (Имом Муслим 1718; Имом Аҳмад 2/256).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жума хутбаларида: «Ишларнинг энг ёмонлари – (дин ниқоби остида) янги пайдо бўлганларидир ва барча бидъат – залолатдир»– деб одамларни бидъатлардан огоҳлантирар ва уларни Ўзларининг суннатларини маҳкам ушлашга чақирар эдилар (Имом Муслим 867; Насоий 1578; Ибн Можа 45; Имом Аҳмад 3/311; Доримий 206).

Мусулмонлар Исломни маҳкам ушлашлари ва унда устивор туришлари лозим. Исломдагина улар учун етарли нарса ва камолотлар бордир. Уларнинг бидъатларга эҳтиёжи йўқ. Чунки Аллоҳ таоло:

{ الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ الْإِسْلَامَ دِينًا }

«Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим»– деган (Моида: 3).

Ҳа, Аллоҳ таоло ўз ҳамди ва марҳамати билан Исломни комил қилди. Одамларнинг бидъатларга эҳтиёжи қолмади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менинг ва Мендан кейинги хулафойи рошид халифаларнинг суннатларидан айрилмангиз! Уни маҳкам ушлангиз ва озиқ тишларингиз билан тишлангиз!»– дедилар (Абу Довуд 4607; Термизий 2678; Ибн Можа 42, 43, 44).

Одамларнинг фалончи ва пистончиларнинг бидъатларига эҳтиёжлари йўқ. Балки, Аллоҳ машруъ қилган нарсаларни ушлаш, Аллоҳнинг манҳажи асосида юриш, Аллоҳ чизган чегараларда тўхташ, одамлар (дин ниқоби остида) пайдо қилган нарсалардан тийилиш керак. Аллоҳ таоло бидъат ва бидъат аҳлини мазаммат қилиб шундай дейди:

{ أَمْ لَهُمْ شُرَكَاءُ شَرَعُوا لَهُمْ مِنَ الدِّينِ مَا لَمْ يَأْذَنْ بِهِ اللَّهُ }

«Балки улар (Макка мушриклари) учун (куфр ва ширк каби) Аллоҳ буюрмаган нарсаларни — «дин»ни уларга шариат қилиб берган шериклари — бутлари бордир?!» (Шўро: 21).

Аллоҳ таоло барчани эзгуликларга муваффақ қилсин, мусулмонлар аҳволини ислоҳ этсин ва уларни динларида билимдон бўлишга тавфиқ бериб, тойилиш, залолат ва хурофот омилларидан йироқ қилсин.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи, саҳобалари ва Қиёмат кунигача давом этган издошларига салавоту саломлар йўлласин. 


                                                                           

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Mon, 29 Mar 2010 10:58:10 +0000
Қалбларни титратган оятлар (Муҳаммад Мустафо) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=2100:2010-01-07-08-21-04&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=2100:2010-01-07-08-21-04&catid=211&Itemid=104  

Қалбларни титратган оятлар

 

Муаллиф: Муҳаммад Мустафо

Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Асл сарлавҳа: آيات هزَّت قلوبًا

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳга ҳамду санолар, Расулуллоҳга салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг ...

Раҳму шафқатдан хабари бўлмаган тоғларга Аллоҳнинг каломи нозил бўлса уни тушуниб, у ҳақда фикр юритса эди, Аллоҳга итоат қилар ва Аллоҳдан қўрқиб парчаланар эди:

﴿لَوْ أَنزلْنَا هَذَا الْقُرْآنَ عَلَى جَبَلٍ لَرَأَيْتَهُ خَاشِعًا مُتَصَدِّعًا مِنْ خَشْيَةِ اللَّهِ﴾

«Агар Биз ушбу Қуръонни бирон тоғга нозил қилганимизда, албатта сиз у (тоғ)ни Аллоҳнинг қўрқувидан эгилиб ёрилиб кетган ҳолида кўрган бўлур эдингиз. (Лекин айрим инсонларнинг диллари тоғнинг тошидан ҳам қаттиқроқ бўлгани сабабли уларга Қуръон оятлари ҳам таъсир қилмас)» (Ҳашр: 21).

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ушбу оят тафсирида шундай деган: «Агар Мен ушбу Қуръонни тоққа нозил қилиб унга юкласам, у Қуръоннинг оғирлиги ва Аллоҳнинг қурқувсидан ёрилар ва итоат этар эди».

Аллоҳ таоло:

﴿وَلَوْ أَنَّ قُرْآنًا سُيِّرَتْ بِهِ الْجِبَالُ أَوْ قُطِّعَتْ بِهِ الأرْضُ أَوْ كُلِّمَ بِهِ الْمَوْتَى﴾

«Агар бир Қуръон бўлиб, унинг ёрдами билан тоғлар жойидан жилдирилса, ё унинг ёрдами билан Ер ёрилиб (дарёлар пайдо қилинса), ёки унинг ёрдами билан ўликлар тилга киритилса ҳам (кофир бўлган кимсалар иймон келтирмайдилар)»– деди (Раъд: 31). Ушбу оят тафсирида: «Агар тоғларни жилдирадиган, Ерларни ёрдириб дарёлар оқизадиган ёки унинг ёрдами билан ўликлар тилга киритиладиган бирон Қуръон бўлса, у Қуръон – мана шу Қуръондир»– дейилган.

Агар эшитмас тоғлар Аллоҳнинг каломини эшитиб, у ҳақда фикр юритса Аллоҳдан қўрқиб ёрилгудек бўлса, Қуръонни эшитиб, тушуна олган одамзоднинг ҳоли нима бўлар экан?!

Салаф солиҳнинг – Аллоҳ улардан рози бўлсин! – ҳолатига ҳамда Қуръон оятларидан таъсирланишига назар ташлаган одам, кечаю кундуз тинмай Қуръон оятларини тинглаган бўлишимизга қарамай, ҳеч таъсирланмаганимиздан ҳайратга тушади!! Ҳолбуки, оятлар ўша оят, сўзлар эса ўша сўзлардир! Аллоҳ эса Ўз Қуръонини лойиқ бўлганидек сақлаб келгандир:

﴿إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُونَ﴾

«Дарҳақиқат, Қуръонни Биз нозил қилдик ва Биз уни ҳимоя қиламиз» (Ҳижр: 9). Бу ердаги фарқ оятларда эмас, балки, Аллоҳнинг каломини қабул қилаётган қалбларда!!

Салаф солиҳнинг қалби, тонгдаги сабодан ҳам майин эди. Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг бирон бир оятини эшитсалар, уларнинг қалбларига кирар ва ўз кўзлари билан бошқалар кўра олмаган нарсаларни кўра олар эдилар. Улардан кейин эса, Аллоҳнинг Каломини тушуна олса Аллоҳдан қўрқадиган тоғлардан ҳам бағритош қалб эгаси бўлган авлодлар пайдо бўлди.

Абу Имрон (раҳимаҳуллоҳ): «Аллоҳга қасамки, Роббимиз бизга бу Қуръонда шундай нарсаларни берганки, агар унга менгзаган нарсани тоғларга берса улар парчаланиб, мулойим бўлиб қолган бўлар эди!» деган бўлса, Молик ибн Динор (раҳимаҳуллоҳ): «Сизларга қасам ичиб айтаманки, ушбу Қуръонга бирон банда (ҳақиқий) иймон келтирса, юраги ёрилиб кетади!»– деган.

Салафдан келган хабарлар Аллоҳ сари юраётган инсонлар учун сафар озиғидир: уларнинг ҳимматини кўтаради, дангасалик ва танбалликдан йироқ қилади ва кўплаб тоат-ибодат қилиш ҳамда Аллоҳга яқин бўлишга чорлайди.

Келинг, бирга Аллоҳнинг оятларига нисбатан улардан келган даракларга қулоқ солиб, оятлар уларнинг қалбларини қандай титратгани ва ҳаёт оқимларини Сиротум Мустақим – Аллоҳ ғазабланмай ва адаштирмай ато этган Тўғри Йўл сари қандай юргизганига бир назар ташлайлик.

Ҳасан Басрий (раҳимаҳуллоҳ) айтди: «Эй Одам фарзанди, Аллоҳга қасамки, агар Қуръонни ўқиб иймон келтирсанг дунё ҳақидаги қайғуларинг кўпайиб, қўрқувинг кучаяди ҳамда йиғиларинг тўхтамайди».

Молик ибн Динор (раҳимаҳуллоҳ): «Сиддиқларга Қуръон тиловат қилинса, қалбларининг охиратга шавқи ортади»– деди.

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга: «Менга (Қуръон) ўқинг!»– дедилар. Мен: Сизга нозил бўлган бўлсада, мен Сизга ўқиб берайинми?,– дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен бошқалардан тинглашни суяман!»– дедилар. Мен Нисо сурасидан ўқиб:

﴿فَكَيْفَ إِذَا جِئْنَا مِنْ كُلِّ أُمَّةٍ بِشَهِيدٍ وَجِئْنَا بِكَ عَلَى هَؤُلاءِ شَهِيدًا﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), биз ҳар бир умматдан (ўша умматнинг пайғамбарини) гувоҳ келтирганимизда ва Сизни ана уларга қарши гувоҳ қилганимизда уларнинг ҳоли не кечур?!» (Нисо: 41) оятигача келганимда: «Тўхтанг!»– дедилар. (Боқиб қарасам), Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўзларидан ёш қуйилаётган эди». Бошқа бир ривоятда эса: «Қарасам, ёшлари оқаётган эди» (Муттафақун алайҳ).

Абу Бакр разияллоҳу анҳу кўнгли юмшоқ бўлиб, намозда ҳар бир оятни ўқиб ўтар экан, йиғлар эди.

Умар разияллоҳу анҳу вирдларида Қуръон оятларини ўқир экан юраги тўлар ва йиқилгунича йиғлар, сўнгра уйидан чиқмай қолар ва уни бетоб бўлиб қолибди деган ўй билан одамлар кўргани келишар эди.

«Асмоъ Абу Бакр қизи олдига кирсам намоз ўқиётган экан. У:

﴿فَمَنَّ اللَّهُ عَلَيْنَا وَوَقَانَا عَذَابَ السَّمُومِ﴾

«Мана, Аллоҳ бизларга марҳамат кўргузди ва бизларни самумдан (яъни баданларни илма-тешик қилиб юборадиган дўзахий шамолдан) сақлади» (Тур: 27) оятига етиб, Аллоҳдан паноҳ сўради. Мен уни кутиб турдим. У эса ҳануз Аллоҳдан паноҳ сўрар эди. Узоқ кутгач, бозорга чиқиб кетдим. Бозордан қайтиб келсам у ҳануз йиғлар ва Аллоҳдан паноҳ сўрар эди!!» (Урва разияллоҳу анҳу ривояти).

«Саид ибн Жубайр разияллоҳу анҳунинг намозда қуйидаги оятни йигирма неча марта такрорлаганини эшитганман:

﴿وَاتَّقُوا يَوْمًا تُرْجَعُونَ فِيهِ إِلَى اللَّهِ ثُمَّ تُوَفَّى كُلُّ نَفْسٍ مَا كَسَبَتْ وَهُمْ لا يُظْلَمُونَ﴾

«Ва (барчангиз) Аллоҳга қайтариладиган кундан қўрқингиз! Сўнгра ҳар бир жонга қилган амали учун тўла жазо берилади ва ҳеч кимга зулм қилинмайди» (Бақара: 281)» (Қосим ибн Абу Айюб (раҳимаҳуллоҳ) ривояти).

Суфён Саврий (раҳимаҳуллоҳ) имом бўлиб шом намозинин ўқир экан:

﴿إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ﴾

«Сенгагина сиғинамиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз» (Фотиҳа: 4) оятига етиб келгач йиғлай бошлади ва қироат қилишдан тўхтади. Сўнгра яна қайта Фотиҳа сурасини ўқиди.

Кечаларнинг бирида Муҳаммад ибн Мункадир (раҳимаҳуллоҳ) намоз ўқиб йиғлай бошлади. Йиғиси шунчалар кўпайдики, оиласидагилар қўрқиб кетдилар ва: «Нега йиғлаяпсиз?»– дб сўрадилар. У жавоб бермади. Абу Ҳозимга одам жўнатиб, бўлган воқеъани айттирдилар. Абу Ҳозим шошиб келганида ҳам Муҳаммад ибн Мункадир йиғлаётган эди. У: «Дўстим, нега йиғлаяпсиз? Ахир оилангизни қўрқитиб юбордингиз-ку! Бирон жойингиз оғрияптими ёки бошқа сабаби борми?»– деб сўраганида: «Мен Аллоҳнинг Китобидан бир оятни ўқидим!»,– деди. – У қайси оят экан?,– деди Абу Ҳозим. – У Аллоҳ таолонинг:

﴿وَبَدَا لَهُمْ مِنَ اللَّهِ مَا لَمْ يَكُونُوا يَحْتَسِبُونَ﴾

«(У Кунда) уларга Аллоҳ томонидан улар ўйлаб ҳам кўрмаган нарсалар — азоблар кўринди» (Зумар: 47) оятидир,– деди. Бу гаплардан сўнг Абу Ҳозим ҳам йиғлай бошлади. Улар жуда ҳам қаттиқ йиғлар эдилар. Оила аъзоларидан бири Абу Ҳозимга: «Биз сизни унинг кўнглини кўтаришингиз учун чақиртириб келган эдик. Сиз эса уни кучайтирдингиз!»– деди. Шунда Абу Ҳозим икки дўстни йиғлатган нима нарса эканини айтиб берди.

Ривоят қилишларича Муҳаммад ибн Мункадир (раҳимаҳуллоҳ) ўлими олдидан фарёд чекди. Ундан: «Нега фарёд чекаяпсиз?»– деб сўралганида: «Мен Аллоҳнинг Китобидаги ушбу:

﴿وَبَدَا لَهُمْ مِنَ اللَّهِ مَا لَمْ يَكُونُوا يَحْتَسِبُونَ﴾

«(У Кунда) уларга Аллоҳ томонидан улар ўйлаб ҳам кўрмаган нарсалар — азоблар кўринди» (Зумар: 47) оятидан қўрқаман. Мен Аллоҳ таолонинг менинг кутмаганим азобларни беришидан қўрқаман»– деб жавоб берди.

«Мен Рабийъ ибн Хусайм разияллоҳу анҳунинг ҳузурида тунадим. У кечаси ўрнидан туриб, намоз ўқий бошлади ва:

﴿أَمْ حَسِبَ الَّذِينَ اجْتَرَحُوا السَّيِّئَاتِ أَنْ نَجْعَلَهُمْ كَالَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ سَوَاءً مَحْيَاهُمْ وَمَمَاتُهُمْ سَاءَ مَا يَحْكُمُونَ﴾

«Балки ёмонлик-гуноҳлар касб этган кимсалар Биз уларни ҳам иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар каби қилишимизни ва ҳаётлари ҳам, мамотлари ҳам (яъни дунёлари ҳам, охиратлари ҳам мўминлар билан) баробар бўлишини ўйлагандирлар?!» (Жосия: 21) оятини ўқиди. Бу оятни ўқигач то тонг отгунича йиғлаб, бошқа оятга ўта олмади!» (Абдурраҳмон ибн Ужлон (раҳимаҳуллоҳ) ривояти).

«Бамдод намозини Алий ибн Фузайл (раҳимаҳуллоҳ) билан бирга, имомга иқтидо қилиб ўқидик. Имом:

﴿فِيهِنَّ قَاصِرَاتُ الطَّرْفِ لَمْ يَطْمِثْهُنَّ إِنْسٌ قَبْلَهُمْ وَلا جَانٌّ﴾

«У (жаннат)ларда шундай кўзларини (бегона эркакларга қарашдан) тийгувчи (қиз)лар борки, уларга (жаннат аҳлидан) илгари на бир инс ва на бир жин тегингандир» (Раҳмон: 56) оятини ўқиди. Имом салом бергач: «Ҳой Алий, имом ўқиган оятни эшитдингми?»– деб сўрасам у: «Қайси оятни?»– деб қолди. Мен:

﴿فِيهِنَّ قَاصِرَاتُ الطَّرْفِ لَمْ يَطْمِثْهُنَّ إِنْسٌ قَبْلَهُمْ وَلا جَانٌّ﴾

ояти», дедим. У: «Мени ундан олдинги:

﴿يُرْسَلُ عَلَيْكُمَا شُوَاظٌ مِنْ نَارٍ وَنُحَاسٌ فَلا تَنْتَصِرَانِ﴾

«(У Кунда) сизларнинг устингизга оловдан бир аланга ва тутун юборилурки, сизлар (ундан ҳаргиз) қутула олмассизлар!» (Раҳмон: 35) ояти банд қилган эди»,– деб жавоб берди» (Исмоил Тусий ва бошқалар ривояти (Аллоҳ уларни раҳмат қилсин).

Маймувн ибн Муҳрон (раҳимаҳуллоҳ) Аллоҳ таолонинг:

﴿وَامْتَازُوا الْيَوْمَ أَيُّهَا الْمُجْرِمُونَ﴾

«Эй жиноятчи кимсалар, мана бу Кунда (мўминлардан) ажралинглар!» (Ёсин: 59) оятини ўқиб кўнгли юмшаб, йиғлай бошлади ва: «Одамлар бундан кўра қаттиқроқ дашном эшитмаганлар!»– деди.

«Мен Солиҳнинг икки ўғли: Алий ва Ҳасан олдига кирдим. Бир киши:

﴿لا يَحْزُنُهُمُ الْفَزَعُ الأَكْبَرُ وَتَتَلَقَّاهُمُ الْمَلائِكَةُ هَذَا يَوْمُكُمُ الَّذِي كُنْتُمْ تُوعَدُونَ﴾

«Уларни Буюк даҳшат (яъни қиёмат) маҳзун қилмас. Фаришталар уларни: «Мана шу сизларга ваъда қилинган кундир», деб кутиб олурлар» (Анбиё: 103) оятини ўқиди. Алий Ҳасанга қаради. Ҳасаннинг юзлари сарғайиб, кўкариб кетган эди. Алий унга: «Эй Ҳасан, бу даҳшатлар устидаги даҳшатлардир!»– деди. Ҳасан додлаб юборай деди ва кўйлагининг пешини олиб, тинчлангунича маҳкам тишлаб турди. Тинчланганида эса лаблари сарғайиб, кўкариб кетган эди!!» (Ҳумайд Равосий (раҳимаҳуллоҳ) ривояти).

«Амр ибн Утба (раҳимаҳуллоҳ) вафот этганида дўстлари унинг синглиси олдига кириб: «Унга нима бўлганини айтиб беринг?»– дейишди. Синглиси айтди: «Кечаларнинг бирида Ҳа-мим сурасини ўқий бошлади ва:

﴿وَأَنْذِرْهُمْ يَوْمَ الآزِفَةِ إِذِ الْقُلُوبُ لَدَى الْحَنَاجِرِ كَاظِمِينَ مَا لِلظَّالِمِينَ مِنْ حَمِيمٍ وَلا شَفِيعٍ يُطَاعُ﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз уларни яқин Кундан (яъни Қиёматдан) огоҳлантиринг! Ўшанда улар юраклари халқумларига тиқилиб, (ўзлари) ғам-ҳасратга тўлиб турурлар. Золим кофир кимсалар учун (у Кунда) на бир дўст ва на итоат қилинадиган (яъни шафоати қабул қилинадиган) оқловчи бўлмас» (Ғофир: 18) оятига етиб келгач, тонггача кейинги оятга ўта олмади» (Амр ибн Утба (раҳимаҳуллоҳ) ривояти).

«Ҳуфтон намозидан кейин ёнимда Сулаймон Таймий (раҳимаҳуллоҳ) намоз ўқиди. У:

﴿تَبَارَكَ الَّذِي بِيَدِهِ الْمُلْكُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ﴾

«(Барча оламлар) подшоҳлиги Ўз қўлида бўлган зот — Аллоҳ баракотли-буюкдир. У барча нарсага қодирдир» – Мулк сурасини ўқий бошлади ва:

﴿فَلَمَّا رَأَوْهُ زُلْفَةً سِيئَتْ وُجُوهُ الَّذِينَ كَفَرُوا﴾

«Бас, қачонки улар (Қиёмат Кунида ваъда қилинган азобни ўзларига) яқин ҳолда кўришгач, у кофирларнинг юзлари қорайиб кетур» (Мулк: 27) оятига келгач уни такрор-такрор ўқий бошлади. Охири, масжиддагилар сони озайиб кетди, чиқиб кетдилар. Мен ҳам уни ташлаб, чиқиб кетдим. Бамдод намозининг азонини ўқиш учун келсам, у ўз еридан жилмаган ва ҳануз айни оятни ўқир эди:

﴿فَلَمَّا رَأَوْهُ زُلْفَةً سِيئَتْ وُجُوهُ الَّذِينَ كَفَرُوا﴾

«Бас, қачонки улар (Қиёмат Кунида ваъда қилинган азобни ўзларига) яқин ҳолда кўришгач, у кофирларнинг юзлари қорайиб кетур» (Мулк: 27)» (Сулаймон Тайми (раҳимаҳуллоҳ)нинг муаззини Маъмар (раҳимаҳуллоҳ) ривояти).

Абу Наъийм (раҳимаҳуллоҳ) айтди: «Мен Умар ибн Зарр разияллоҳу анҳунинг ушбу:

﴿أَوْلَى لَكَ فَأَوْلَى﴾

«(Эй кўрнамак инсон), ўлим бўлсин сенга, ўлим!» (Қиёмат: 34) оятини ўқигани ва: «Роббим, бу қандай азоб?!»– деганини эшитдим

У:

﴿مَالِكِ يَوْمِ الدِّينِ﴾

«Жазо (Қиёмат) Кунининг эгаси — подшоҳи бўлмиш Аллоҳ» (Фотиҳа: 4) оятини ўқигач: «Аллоҳим, Сенинг содиқ бандаларинг қалбини зикринг билан тўлдира оладиган қандай кунинг бор-а?!»– деди».

Абу Сулаймон Дороний (раҳимаҳуллоҳ): «Гоҳида бирон оят устида беш кеча тафаккур қилиб чиқар эдим. Агар у ҳақида фикрлашни қўймасам, ундан нарига ўтмас эдим. Гоҳида эса Қуръондан шундай бир оятлар келадики, инсоннинг ақлини қочиради. Ундан кейин ақлларини бандаларига қайтарган Аллоҳни мушриклар сифатлаётган нолойиқ тавсифлардан поклайман!»– деди.

Муҳаммад ибн Каъб Қуразий (раҳимаҳуллоҳ): «Менинг тонггача Залзала ва Қориъа сураларинигина ўқиб, уларни такрорлаб, улар ҳақида тафаккур қилишим, Қуръонни шувиллатиб ўқиб ташлашимдан (бошқа бир ривоятда: Қуръоннинг у ер ва бу еридан ўқишимдан) кўра яхшироқдир»– деди.

Қуръон хушхабару огоҳларий-ла

Уларнинг кўзларин қиларди бедор.

Зеро Қуръонни  чуқур тушуниб

Сўнггида бош эгиб, бўлдилар ҳушёр

Бунга ўхшаган хабарларни кўплаб келтириш мумкин. Аллоҳнинг оятлари билан титраган қалблар, Аллоҳнинг ризосига биздан илгари эришдилар. Фақатгина бир савол қолди: Айтингчи, бизнинг қалбимиз Қуръонга нисбатан қандай ҳолатда? Қуръонни хатм қилганларнинг қалби қаерда? Қуръонни кечаю кундуз тингласада, кўзлари ёш қуймаган ёки Аллоҳдан қўрқамаган кимсаларнинг қалби қаерда?

Аллоҳим, ожизлик ва камчиликларимизни мағфират қил! Қалбларимизни покла! Аллоҳим, Қиёмат куни:

﴿يَوْمَ لا يَنْفَعُ مَالٌ وَلا بَنُونَ • إِلا مَنْ أَتَى اللَّهَ بِقَلْبٍ سَلِيمٍ﴾

«У кунда на молу-давлат ва на бола-чақа фойда бермас; Магар Аллоҳ ҳузурига тоза дил билан келган кишиларгагина (фойда берадиган)» (Шуъаро: 88, 89) Кунда бизларни расво қилма!


                                                              

  

 

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Thu, 07 Jan 2010 07:45:24 +0000
Даъватчининг рафиқаси – номаълум аскар (Мустафо Дайёб) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=2080:2009-12-27-08-00-17&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=2080:2009-12-27-08-00-17&catid=211&Itemid=104  

Даъватчининг рафиқаси – номаълум аскар

 

Муаллиф: Мустафо Дайёб

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа: زوجة الداعية.. الجندي المجهول

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳга ҳамдлар, Расулуллоҳга салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг ...

Даъватчининг қайғулари, фикрлари ва маслаҳатларига ўртоқ, фикрий йўналишларига ҳамоҳанг бўлган рафиқага эҳтиёжи бордир. Чунки рафиқа даъват майдонида ҳаракат қилаётган, кўп ишларнинг мағзини биладиган,  билган ва чекаётган кўплаб нарсаларини ошкор қилмайдиган даъватчи ёки мураббий умр йўлдошига чин юракдан ишонади. Шунинг учун ҳам рафиқа эрини қувватлаши, унга қарши чиқмаслиги ва уни қувватлаган, фикрларига ҳамоҳанг, ишонган ва шерик бўлган ҳолатида унинг ҳаққига хайрли дуолар қилиши керак. Хадича онамиз разияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғорда турган пайтларида Жибриил алайҳиссалом нозил бўлиб, биқинлари титраб уйларига қайтиб: «Мени ўранглар! Мени ўранглар!»– деб юзларида қўрқув аломатларини кўрган ва: «Ўлиб қолармикинман деб қўрқдим!»– деганларида ҳамдард бўлган эди.

Сиз эрини севган, унга меҳрибон, онгли рафиқанинг умр йўлдошининг бошига келган аламу изтиробларни қандай кетказганига бир боқинг. У эрига ишонч ва эҳтиёткорлик билан: «Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сизни ҳаргиз хор қилмас! Чунки сиз қариндошлар билан борди-келди қиласиз, қийналганга ёрдам берасиз, меҳмонга иззат кўрсатасиз ва ҳақдорларга ҳақларини олишларида ёрдамчи бўласиз»– деди (Имом Бухорий ривояти).

Саййида Хадича разияллоҳу анҳо, даъватчилар рафиқаси учун чиройли мисол ва ўрнакдир. Даъватчи, бошқа одамлар каби даъват масъулиятидан йироқ эмас. Шунинг учун ҳам, улардек бўлиш жуда ҳам қийин.

Даъватчининг умматнинг боши бўшлиги, фасоднинг чор атрофга ёйилиши, фасод инсонлар бозорининг авжига чиқиши, Ер юзида мусулмонларга қарши олиб борилаётган фитна, зулм, очлик ва хорлик, даъватчилар бошига келаётган қувғин, танглик ва сазойилар сабабли қайғулари бор. Шундай бўлсада, унинг бошқаларга етказиши керак бўлган вазифаси ҳам бор. Бу вазифа унинг уйқуси, роҳати, рафиқа ва фарзандларининг вақти ҳисобига бажарилади. У вазифа, модомики, Аллоҳ йўлида ва Аллоҳнинг ризолиги учун экан, молу мулк ва вақтни фидо қилишни талаб этади. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло даъватчини, унинг оиласи ва фарзандларини зое қилмайди. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:

﴿وَلْيَخْشَ الَّذِينَ لَوْ تَرَكُوا مِنْ خَلْفِهِمْ ذُرِّيَّةً ضِعَافًا خَافُوا عَلَيْهِمْ فَلْيَتَّقُوا اللَّهَ وَلْيَقُولُوا قَوْلاً سَدِيدًا﴾

«(Бировнинг ўлимига ҳозир бўлган) кишиларнинг ўзлари ожиз-нотавон фарзандларини қолдириб вафот қилиб кетсалар, улардан хавотир олганлари каби (ўзгаларнинг етимлари ҳаққидан ҳам) қўрқсинлар. Бас, Аллоҳдан қўрқиб (ўлим олдидаги кишига) ҳақ сўзни айтсинлар!» (Нисо: 9).

Хотини қанчалар ахлоқли, тақволи, гўзал ва молу мулкка бой бўлмасин, Аллоҳ йўлига чорлаётган даъватчининг даъват масъулияти ва аҳамиятини, унинг қилаётган ва кўтараётган оғирликларни, бошидан кечираётган машаққат ва қайғуларни ҳис этиб, у билан вазифасини адо этишида тўғаноқ ва йўлида тикон бўлиб эмас, ёнма-ён турадиган кўмакчи хотинга эҳтиёжи бор.

Даъватчи ва даъватнинг муваффақиятида солиҳа хотиннинг катта таъсири бор. Бу, Хадича разияллоҳу анҳонинг илк ўлароқ ваҳий билан танишган пайтларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ёнма-ён туришида яққол кўринган. Эрига ёрдамчи бўлиш вазифасини зиммасига олган солиҳа аёлнинг, бу дунёдаги вазифасини адо этаётган эрининг муваффақиятида катта роли бор. Аллоҳ йўлига даъват қилиш, башарият елкасига олган энг буюк масъулиятдир. Агар Аллоҳ таоло даватчига лаёқатли ва солиҳ хотин насиб этган бўлса, бу унинг бошқалар билан муваффақиятга эришишида энг муҳим омилдир. «Дунё –  лаззат (матоъ)дир. Дунё лаззатларининг энг яхшиси – солиҳа аёлдир»– деган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай тўғри айтганлар (Имом Муслим) (Шайх Саллобийнинг «ас-Сийратун Набавийя» китобидан иқтибос қилинди).

Рафиқанинг эри билан ҳамкор бўлиши, унга тўғри фикрлар ва маслаҳатлар бериши учун, эрининг роли ва даъватдаги ўрнини тушунишининг аҳамияти ва зарурати каттадир. Бундай ҳолатнинг энг ёрқин кўринишларидан бири Умму Салама разияллоҳу анҳонинг Ҳудайбийя сулҳидан сўнгра умра эҳромидан чиққач берган маслаҳатидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сулҳ шартномасини ёзиб бўлгач саҳобаларга: «Ўрнингиздан туриб, жонлиқларингизни сўйинглар ва сочларингизни қирдиринглар!»– деб, уч марта такрорладилар. Аммо бирон киши ўрнидан турмади. Буни кўрган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам маҳзун ҳолатда Умму Салама разияллоҳу анҳонинг олдига кирдилар ва унга одамларнинг итоатсизлигини айтиб бердилар. Онамиз Умму Салама разияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қайғусини енгиллатиш, ҳамдард бўлиш ва муаммони ҳал этиш учун фикрларини шундай баён қилди: «Ё Набийюллоҳ, сиз шуни хоҳлайсизми? Ундай бўлса, чиқингда, ҳеч кимга бирон сўз айтмай туянгизни сўйинг ва сартарошингизни чақириб, сочларингизни қирдиринг!».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ташқарига чиқиб, ҳеч кимга бирон оғиз сўз айтмай туяларини сўйдилар ва сартарошларини чақирдилар. Саҳобалар буни кўргач ўринларидан туриб, туяларини сўйдилар ва бир-бирларининг сочларини ола бошладилар (Имом Бухорий ривояти). Бу – тўғри ва соғлом фикр соҳиби бўлган фозила аёлнинг маслаҳати эди.

Ислом дини, модомики тўғри экан, маслаҳатнинг эркак ёки хотин тарафидан берилиши ўртасини ажратмайди. Шубҳасиз, бу ҳам Ислом динининг хотин-қизларга берган ҳурмати, эҳтироми ва мукофотидир. Ҳолбуки, Ислом душманлари Исломнинг хотин-қизлар ҳуқуқини поймол қилганини, ҳатто жамиятдаги хотин-қизлар ўрнига эътибор бермаганини айтиб келмоқдалар!!

Хуллас, даъватчининг онгли рафиқаси эрига динга тўкис хизмат қилиши учун рохатбахш йўлларни осонлаштириб, тўсиқларни босиб ўтишида ёрдамчи бўлади. Шунинг учун у эрига арзимас қайғуларни юклаб, қийматсиз ишлар билан чалғитмайди. Чунки арзимас ишлар билан чалғитиш, эрнинг соғлом фикрлаб, тўғри тадбирлар олишига монеълик қилади.

Эрининг вазифасини тушуниб унга ёрдамчи бўлган хотин, эрининг куч-қуввати ва фикрларини тўплаши учун хонадонида шароит яратиб, бунинг ажрини Аллоҳдан кутса, даъвати ва хайрия ишларида давом этиши учун рағбатлантирса ва айрим камчиликлари бўлсада, иншааллоҳ, эрининг қилаётган ишлари, ислоҳотлари ва ажру савобларида шерик бўлади. Эй даъватчининг рафиқаси, сизнинг эрингиз билан мусобақалашиб, мусулмон оилангизнинг савоблари кўпайиши учун Аллоҳнинг динига хизмат қилишда ҳақиқий ролингиз бўлиши керак!

Доктор Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Дувайш шундай дейди:

«Хатиб ёки устоз ёхуд Аллоҳ йўлида холис хизмат қиладиган даъватчилардан бирининг рафиқаси бўлишнгизга Аллоҳ муваффақ қилган аёл, сизга бир неча фикрларни айтишга рухсат беринг:

Биринчидан: Ўзи учун эмас, уммати учун яшаётган эркакнинг хотини бўлганингиз учун Аллоҳга ҳамду санолар айтинг. У гоҳида сафар қилиши мумкин. Бироқ унинг ўрнида бошқа биров эрингиз бўлса эди, унинг сизга хиёнат қилишидан безовта бўлишингиз мумкин эди.

У гоҳида банд бўлиши мумкин. Бироқ, сиз дунё молини тўплашга берилган кишининг хотини бўлишингиз ҳам мумкин эди.

У бандлигидан гоҳида уйга кеч келиши мумкин. Бироқ у, ўйин-кулгу билан тунларни бедор ўтказган одамдан кўра яхшироқдир.

Иккинчидан: Сиз текинга берилган дурни ёки фидокорлик кўрсатилмай қўлга киритилган самарани кўраганмисиз? Бундай солиҳ умр йўлдошингиз бўлиши сиз ва фарзандлариниз учун катта неъматдир. Бироқ сиз бунинг учун фидокорлик кўрсатишингиз керак. Чунки сиз кўп нарсангизни йўқотишингиз ва эрингиз матлабларингизга жавоб беришда кеч қолиши мумкин. Бироқ бу фидойилик бериладиган мукофот ҳамда шундай инсон билан ҳаётда ўртоқ бўлиш олдида ҳеч гап эмас.

Учинчидан: Эрингиз сиздан бирон қувватловчи гап эшитдими? Кучларини сарф этар экан, оғзингиздан рағбатлантириш ёки хушхабар чиқдими? Ёки яратувчи мақсадли танқид айтдингизми?

Бу нарсаларнинг йўқлиги эр ҳаққини камситиш эмасми? Ёки унга қилинган танқид: «Қаерларда юрибсиз? Ишларингиз мунча кўпайди? Оилангизга қармай қўйдингиз? Нима бало, вазифаларингизни бажармаяпсиз?» каби дашномлардан нарига ўтмай қолдими? Бундай дейишингиздан Аллоҳга сиғинаман!

«Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сизни ҳаргиз хор қилмас! Чунки сиз қариндошлар билан борди-келди қиласиз, қийналганга ёрдам берасиз, меҳмонга иззат кўрсатасиз ва ҳақдорларга ҳақларини олишларида ёрдамчи бўласиз» (Имом Бухорий ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рафиқаси – жаннатдаги инжудан қилинган ва ичи осуда ва қийинчиликлари бўлмаган қаср блан муждаланган Хадича разияллоҳу анҳудан эшитган бу сўзлар қандай ҳайратомуз-а?! У бу сўзлари билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни хотиржам қилди. Сиз, Хадича онамиз разияллоҳу анҳонинг йўлидан юриб кўрдингизми?!

Тўртинчидан: Сиз бундай солиҳ эрингизнинг хизматлар қилишингиз, ширин иборалар айтишингиз ҳамда тўғри ва соғлом фикрлар беришингиз, ҳеч бўлмаса: «Сизга қандай ёрдам беришим мумкин?»– деб айтишингизга лойиқ экани ҳақида ўйлаб кўрдингизми? Бундай қилиш, унга муҳтож бўлганидан кўра кўпроқ қувват беради.

Ҳурматли синглим!

Мен сизнинг ҳиссиёт ва туйғуларингиз ҳамда келажак ҳақидаги орзуларингиз борлигини, сиз ҳам инсоний ҳиссиётлар билан яшашингизни яхши биламан. Бироқ, эрингизнинг уйини осуда хонадонга айлантирган маҳалингизда, унинг йўлини икки марта қисқартирган бўласиз. Чунки умр йўлдошингиз ҳам руҳий осудаликка, ёрдамчига ва ёнма-ён турадиган шахсга эҳтиёжи бўлган инсондир.

Ҳурматли синглим!

Мен билан бирга Аллоҳ таоло тавфиқ бериб, Умматга манфаатли қилган ушбу даъватчи ҳақида ўйлаб кўринг: У уйига қайтгач салбий танқидлар, дашномлар ва лоқайдлик-ла айблашлар билан «кутиб» олинса, у, жамият учун қандай фойда бериши мумкин? Бундай ҳолатда унинг руҳияти қандай бўлади? Сиз, бундай рафиқа ҳаракатнинг кечикиши ва карвоннинг йўлига тўғаноқ бўлишида ўз ҳиссасини қўшаётгани ҳақида мен билан ҳамфикрмисиз?

Шундай бўлсада, мен эрнинг ўз хотини ва оиласининг ҳаққини тўкис беришга чақираман. Айтмоқчи бўлган гапим, тўғрилик ва ислоҳга яқин нарсалардан иборат, холос».

Аллоҳ таолодан барчамизни ўз ризолигига муваффақ қилишини сўраймиз.

Аллоҳ таоло Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва барча саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.      

 

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Sun, 27 Dec 2009 07:46:07 +0000
Хонимлар, сизлар улар олдида кимсиз? (Шайх Холид Рошид) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=801:2009-04-21-06-46-38&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=801:2009-04-21-06-46-38&catid=211&Itemid=104  

Хонимлар, сизлар улар олдида кимсиз?

Муаллиф: Шайх Холид Рошид

Мутаржим: Абу Жаъфар ал­−Бухорий

Мақоланинг асл сарлавҳаси: « أين أنتنَّ من هؤلاء »

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир... Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган окимсани ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

«Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71).

Сўнг ...

Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир.

Ҳурматли биродарлар ва опа–сингиллар!

Ассалому аалйкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

Барчангиз бу суҳбатга хуш келибсиз!

Ҳурматли Арш соҳиби бўлган Аллоҳдан биз ва сизларни ўзининг ҳурматлар диёрида бирга қилишини, Ўз паноҳида сақлашини, биз ва сизларни Ўз пардаси билан тўсишини сўрайман.

Мен Аллоҳ таолодан бизни адашмаган ва адаштирмаган тўғри йўлдаги ҳидоятланганлар қаторида қилишини тилайман.

Синглим, бу кечадаги суҳбат сизга аталган. Чунки, сиз ҳар мавзунинг негизи бўлдингиз.

Аёл тузалса жамият тузалади.

Агар аёл киши ўз вазифасини бажарса, иншааллоҳ, Ер юзидаги мусулмонларнинг устуворлиги яқинлашади ...

Опа–сингиллар, «Хонимлар, сизлар улар олдида кимсиз?» сарлавҳали суҳбатимизга хуш келибсизлар!

Мавзуга киришишдан илгари бу мавзуга туртки бўлган омиллар ҳақида ҳам бир икки оғиз гапирмоқчиман.

Аввало, аёл кишининг ўрнакка эҳтиёжи.

Сўнгра:

муслима аёлларнинг ўрнаклар топилмаган бир пайтда ўрнакка эҳтиёжи;

кўплаб муслималарнинг пасайиб кетган ҳимматларини кўтариш;

биз яшаётган воқеълик;

одамларнинг дунёга берилишлари;

охиратни – Аллоҳ таоло унда мўъмин ва мўъминалар учун дунё ва дунёдаги неъматлардан кўра яхшироқ нарсаларни тайёрлаб қўйганини нафсга ва бошқа эркагу аёлларга хотирлатиш;

висолни хоҳлаган кимсанинг усулларни ушлаши лозим экани. Зеро, йўлга тушган одам, Аллоҳнинг изни билан, мақсадига етиб боради.

Ҳой, сиз бебаҳо гавҳар, биз (шонли тарихимизда) яшаб ўтган эркак ва аёллар ҳаётини ўрганишга ўта муҳтожмиз!

Сингилжон, биз улардан намуна олишга ўта муҳтожмиз!

Абдуллоҳ ибн Масъуд (разияллоҳу анҳу): «Ўрнак олмоқчи бўлган одам, вафот этганлардан ўрнак олсин! Чунки, тирикларнинг фитланиш хатарлари бор»– деган.

Ҳой бебаҳо гавҳар, биз ҳақиқатан ҳам йўналишимизни тузатишимиз, ўша эркак ва аёлларни ўзимиз учун намуна олароқ олишимиз керак!

Биз, ўрнаклар озайган пайтда намунага муҳтожмиз.

Биз, иззатли ва устувор эркак ва аёллар камайган бир замонда, ўшалардан иззат ва устуворликни ўрганишга муҳтожмиз!

Ҳой гавҳар, тушунчалар бутунлай ўзгариб кетганини кўрмаяпсизми?!

Ҳатто, артист ва артисткалар, хонанда эркак ва қўшиқчи аёллар ўрнак бўла бошладилар!

У ғофил ва ғофилаларни кузатиш ва улар ҳақидаги нарсаларни ўқиш учун кўплаб вақт ва талайгина бойликлар сарфланмоқда!!

Сингилжон, такрор айтаман: «Биз оқимни ўзгартириш ва ўрнак бўладиган шахслар кимлар эканини билишга муҳтожмиз!».

Муқаддимадан сўнгра мавзуйимиз, Аллоҳнинг изни билан, қуйидаги кичик мавзуларни ўз ичига олади:

иззат ва устуворлик намунаси

муҳаббат ва унинг маъноси

Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббат намунаси

қаҳрамонлар ижодкори

мўъмина ва ҳаё

хотима.

Ҳой гавҳар, сиз қавмига: «Ҳа, мен Унинг динидаман!» деган аёл ва унинг қиссасини эшитганмисиз?! У – Ғузайя Жобир ибн Ҳаким қизи (разияллоҳу анҳо) бўлиб, Қурайшнинг Омир уруғидан, Ислом динини турмуш ўртоғи билан илк қабул қилганлардан биридир.Унинг ўзи ҳаётини шундай ҳикоя қилади:

«Кунларнинг бирида эримнинг қариндошлари келиб менга: Шояд сен Муҳаммаднинг динида бўлсанг керак?! Шояд сен Муҳаммаднинг динида бўлсанг керак?!– деб қолдилар. Мен: Ҳа, Аллоҳга қасамки, мен Унинг динидаман!– дея жавоб бердим».Сиз бу аёлдаги иззат чақмоғи ҳақида фикр юритинг! «Мен: Ҳа, Аллоҳга қасамки, мен Унинг динидаман!– дея жавоб бердим.

Улар: Аллоҳга қасамки, бизни сени қаттиқ қийноққа соламиз,– дедилар.

Мени энг асов туяларига миндириб олиб кетдилар ...

Менга асал билан нон едириб, сув бермадилар ...

Кун ярмига келиб, қуёш жазирамаси ҳамма ёқни қоплагач мени туядан туширдилар. Ўзларига чодир тикиб, мени қуёшда тик турган ҳолимда ташлаб қўйдилар. Уч кун шу алфозда қолдим.

Охири, ҳеч нарсани эшитмай, кўрмай қолдим ва ҳушимни йўқотдим ...

Менга учинчи куни: Муҳаммаднинг динидан ва қилаётган ибодатларингдан воз кеч!– дедилар. Ичимда: Шояд булар менинг кўриш ва эшитиш қобилиятларимни йўқотиб, беҳуш бўлгунимча кўрсатган сабримни кўриб, инсофга келган бўлсалар. Шояд улар ўзларининг залолат ва бу қилмишларидан қайтиб Аллоҳнинг динига – мен ҳаловатини тотган динга қайтсалар,– дедим».

Ҳа, бебаҳо гавҳар, бу саҳобия ўзини қийноқлардан қутқариб қолиш учун етарли бўлган дунё – молу мулкка эга бўлмасада, қувончи қалбларга аралашиб, Ғайблар Билимдони бўлган Аллоҳ муҳаббати билан тўлиб–тошган ИЙМОНга эга эди!!

Ҳа, бу саҳобияни ҳаракатлантирган куч – ИЙМОН эди!!

Ғузайя (разияллоҳу анҳо) сўзида давом этди:

«Мен улар айтаётган гапларни сўзма-сўз эшита олмас эдим. Мен Аллоҳнинг битта эканида устивор эканимга ишора ўлароқ бармоғим билан осмонни кўрсатар эдим: У − биттадир!!

Мени энг оғир қийноқларга солдилар. Шундай бўлсада, Аллоҳ таоло менга шу балолардан кейин Ўз лутфини насиб этди..

Ахир Аллоҳ таоло қуйидаги оятларни айтмаганмиди:

«Ал­батта Биз, то сизларнинг орангиздаги (Бизнинг йўлимизда молу жонлари билан) жиҳод қилгувчи ва (яхши-ёмон кунларда) сабр қилгувчи зотларни билгунимизча ҳамда сизларнинг ҳоли-хабарларингизни текшириб — юзага чиқаргунимизча, сизларни имтиҳон қиламиз» (Муҳаммад: 31);

«(Эй мўминлар), ёки Аллоҳ сизларнинг ичингиздан ким ҳақ йўлда курашган-у, ким сабр-тоқат қилганини мутлақо билмай туриб жаннатга кирамиз, деб ўйладингизми?!» (Оли Имрон: 142).

Мен шу аҳволда турганимда кўксимга теккан пақирнинг совуқлигини ҳис этдим. Уни олиб бир қултум сув ичдим. Кейин у пақирни тортиб олинди. У кунлари кўзим кўр бўлишига қарамай, пақир ортидан қараб қолдим. У осмон билан ер ўртасида муаллақ турар эди. Қўлимни узатдим, бироқ етмади ...

Кейин менга иккинчи марта пақирни узатилди. Яна бир қултум сув ичдим ...

Кейин менга учинчи марта пақирни узатилди. Яна бир қултум сув ичдим ва чанқоғим босилди. Ортган сувни бошим, юзим ва кийимларим устидан қуйдим ...

Эримнинг қариндошлари чиқиб менинг ҳолатимни кўрдилар ва: Ҳой Аллоҳнинг душмани, сенга сувни ким берди?– дедилар.

Мен иззат ва сабот билан: Аллоҳнинг душмани – мендан бошқасидир!! Аллоҳнинг душмани – Аллоҳнинг динига мухолиф бўлган ва Унинг амрларига осий бўлгандир!! Сизлар ўрганмоқчи бўлган нарса – Аллоҳнинг менга берган ризқидир!! У Аллоҳки: «Ёки музтар-ночор одам дуо-илтижо қилган вақтида (дуосини) ижобат қиладиган» (Намл: 62) ва: «Бандаларим Сиздан (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мен ҳақимда сўрасалар. Мен уларга яқинман» (Бақара: 186) деган Зотдир.

Мен яқинман ...

Эшитиб, ижобат қиламан ...

Узоқдагига ҳам, яқиндагига ҳам, дўстга ҳам, душманга ҳам ризқларини бераман ...

Мен яқинман ...

Музтарга ёрдам бераман, очни тўйдираман, чанқаганга сув бераман, эҳсонларимни узлуксиз давом эттираман ...

Мен яқинман ...

Атоларимиз берилажак, эзгуликларим эртаю кеч кезажак ...

Дарвозам ҳар доим очиқ ...

Мен – Ҳалим, Карим (жўмард) ва Кечиргувчиман ...

Мен яқинман ...

Мени денгизда ғарқ бўлаётган ҳам, саҳроларда адашган ҳам, деворлар ортида қамалган ҳам, ғорда қолиб кетган бандам ҳам чорлайди ...

Мен яқинман ...

Кушойишим бир лаҳзададир ...

Ёрдамларим бир ондадир ...

Енгилаётган Мени чорласа Ғолибга айланади ...

Субҳонаҳу ва таоло!!

У (гуноҳларни) кўрса яширади ...

Билса кечиради ...

Унга сиғинилса миннатдор бўлади!!!Унга озор берилса сабр қилади ...

Ундан ўзга илоҳ йўқ!

Субҳонаҳу ва таоло!! ...

Мен: Сизлар ўрганмоқчи бўлган нарса Аллоҳ азза ва жалла томонидан келди. У: «музтар-ночор одам дуо-илтижо қилган вақтида (дуосини) ижобат қиладиган» (Намл: 62) Аллоҳнинг менга берган ризқидир,– дедим. Улар тўғри гапирганимни билиш учун дарҳол сув билан тўлдирилган осиғлиқ меш ва бошқа идишларига бориб қарадилар. Чунки меш ва идишлар олдида аниқ хабар бор эди!!

Мешларнинг сувга тўла ва оғзи ечилмаганини кўрдилар ва менинг олдимга қайтиб келиб: Сенинг Роббинг бизнинг ҳам Роббимиз эканига, бундай ер ва бундай ҳолатда биз берган қийноқлардан кейин ҳам сенга ризқ берган Зот бу буюк динни машруълаштирган эканига гувоҳлик берамиз!– дедилар.

У – ҳақиқий илоҳдир!!

Сўнгра, улар ҳам Ислом динини қабул қилдилар ва ҳаммалари бирга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига ҳижрат этдилар ...

Бу хотиннинг саботи, иззати ва қийинчиликлар олдидаги матонати туфайли одамлар Ислом динин қабул қилдилар ...

Одамлар Ислом динин қабул қилдилар ... Чунки уларга ҳақиқат аён бўлди ...

Бу – мўъминаларни қўзғалмас тоғдек қилган иймон ва устуворлик дарсидир.

На таҳдид ва на қийноқлар уларни таъвиз беришга ундай олди ...

Балки улар душманларнинг талабидан бош тортдилар, матонат ва устуворлик билан турдилар ...

Билол ибн Рабоҳ (разияллоҳу анҳу) энг оғир қийноқларни бошидан кечирган ва унга: Сен бу қийноқларга қандай бардош бердинг!,– деб савол берилганида: Менга қийноқ аламларига иймон ҳаловати қориштириб берилган ва иймон ҳаловати ғолиб келганди,– деб жавоб берган эди ...

Менга уларнинг сўзларин такрорла ҳар дам,

Жилоласин моғор босган қалбларни бирам!

«Саҳиҳ»да Анас разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадиси нақл қилинган: «Уч нарса борки, улар кимда бўлса иймон ҳаловатини тотибди – бошқа ривоятда: иймон завқини тотибди:

– Аллоҳ ва Расули унга бошқалардан кўра севимлироқ бўлса;

– одамни Аллоҳ учунгина севса;

– Аллоҳ таоло қутқарганидан сўнгра куфрга қайтишни оловга отилишни ётирмагандек ёқтирмаса» ...

Сингилчам!

Иймон – орзу-умид ва безаниш билан эмас, қалбга ўрнашиши,  уни тил талаффуз қилиши ва амал тасдиқлаши билан бўлади ...

Иймон – тоат-ибодат билан кучаяди, гуноҳ-маъсият билан камаяди ...

Ҳой, бебаҳо гавҳар!

Илоҳ – бандалар муҳаббат ва ҳокисорлик, хавф ва умид, улуғлаш ва итоат билан сиғиниладиган ЗОТдир. Яъни У, қалблар суядиган ва олдида ҳокисор бўладиган тангридир.

Ақллар Аллоҳнинг муҳаббатини одамлар муҳаббати, нафс, мол, оила, фарзанд ва бошқа барча нарсалардан устун қўйишга қатъий ҳукм қилади. Бу устунликка ундамаган ақлларга эътибор берилмайди!!

Зеро ақл, фитрат ва дунёқарашнинг барчаси Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг муҳаббати, балки муҳаббатдаги тавҳидига чақиради ...

Кўп айтиб ўтилганидек, пайғамбарлар ҳам фитрат ва ақллардаги бу нарсани устувор қилиш учун келганлар.

Рабб таоло ҳузуридан юборилган у пайғомлар,

Ақлу фитрат хилқатига хўп ярашган эмасму?

Кимнинг ақли бунга қилолмаса итоат

Соғ ақллар бунга доим даъват этган эмасму?

Жамолларнинг гўзали ёлғиз Аллоҳга лойиқ,

Аллоҳимиз Китобида баён этган эмасму?

Бунга мункир бўлган кимса, ақлингни йўқотдингми?

Муваҳҳидман десангда, ҳолинг битган эмасму?

Суй Аллоҳ таолони пинҳонаю ошкорада,

Уни севмас одамларнинг ақли кетган эмасму?

Уни суймак фитратингда яралмишдир,

Касбинг-ла топай десанг, оёқ тойган эмасму?

Аллоҳни рози қил қашшоқлигу боёнликда,

Душманнинг макрини У кетказган эмасму?

Аллоҳнинг чўриси!

Онажоним!

Сингилчам!

Садоқатли ва севимли саҳобиялар ҳақидаги ҳикоятларга қулоқ беринг ва: «Биз улар олдида киммиз?!»– дея ўзингизга савол бериб кўринг!

Имом Бухорий ва Имом Муслимларнинг «Саҳиҳ»ларида Оиша разияллоҳу анҳодан ушбу ривоят бор: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадичага жаннатда қайғу ва шовқини бўлмаган марвариддан қурилган уйни башорат қилдилар» (Имом Бухорий: 3533, 3536, 5545)...

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ҳузуримга Жибрил келди ва: Ё Расулуллоҳ, Мана бу Хадича сизга идишда овқат ва ичадиган нарсалар олиб келаяпти. Агар келса унга Роббиси ва Менинг номимдан салом айтинг!,– деди» (Имом Бухорий: 3533, 3536, 5545) ...

Аллоҳу акбар!!

Роббиси Хадичага салом айтибди!! ...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Муззаммил  сурасида таҳажжуд намози ўқишга буюриб оятлар нозил қилганида, ота-онам фидо бўлсин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга Хадича (разияллоҳу анҳо) ҳам таҳажжуд намози учун турар эди.

Саҳобалар ҳам ўн икки ой муттасил таҳажжуд намози ўқидилар...

Намоздаги қиёмнинг узунлигидан оёқлари шишиб кетди ...

Аллоҳ таоло уларнинг садоқатини кўргач, енгиллик нозил қилди:

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), албатта Роббингиз сиз ва сиз билан бирга бўлган кишилардан иборат тоифа (яъни саҳобаларингиз гоҳо) кечанинг учдан иккисидан озроғида, (гоҳо) унинг ярмида ва (гоҳо) учдан бирида (бедор бўлиб, намозда) туришларингизни билади. Кеча ва кундуз (соатлари)ни Аллоҳ белгилар. У зот (фасллар ўзгариши билан кечалар ҳам узун-қисқа бўлиб туриши сабабли сизлар у кечаларда бедор бўлишларингиз лозим бўлган соатларнинг) саноғига ета олмасликларингизни билиб, сизларга қайта енгиллик берди.—Энди (кечалари намозларингизда) Қуръондан муяссар бўлган миқдорда ўқийверинглар» (Муззаммил: 20).

Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадича (разияллоҳу анҳо) ҳақида: «У менга одамлар менга кофир бўлган кунари иймон келтирган, одамлар қувган куни менга паноҳ берган, одамлар рад этган куни мени тасдиқлаган, молларини одамлар молларини менга беришни ҳаром қилганларида берган эди»– демаганмиди?!

Роббисининг унга салом айтиши беҳудага эмас эди ...

Оиша разияллоҳу анҳога ҳам бир нигоҳ ташланг ..

У – покдомонлиги етти қават Осмон устидан тасдиқланган Сиддиқа Сиддиқ қизидир ...

Қосим (раҳимаҳуллоҳ) айтади: «Оиша (разияллоҳу анҳо) доим рўзадор юрар эди»– деди.

Яна шундай деди: «Ҳар куни эрталаб Оиша разияллоҳу анҳонинг олдига борар ва унга салом берар эдим. Кунларнинг бирида борсам тик туриб тасбиҳ айтар ва: «Мана, Аллоҳ бизларга марҳамат кўргузди ва бизларни самумдан (яъни баданларни илма-тешик қилиб юборадиган жаҳаннамий шамолдан) сақлади. 28. Дарҳақиқат бизлар илгари (ҳаёти-дунёда) У зотга дуо-илтижо қилар эдик» (Тур: 27, 28) оятини ўқир эди.

У дуо қилар, йиғлар ва яна ўша оятни такрорлар эди.

Мен кута бошладим. Кута-кута зерикдим. Бозорга эҳтиёжларимни олиш учун кетдим. Қайтиб келсам Оиша разияллоҳу анҳо ҳануз жойидан жилмаган, намоз ўқир, йиғлар ва ҳалиги оятни такрорларди: «Мана, Аллоҳ бизларга марҳамат кўргузди ва бизларни самумдан (яъни баданларни илма-тешик қилиб юборадиган дўзахий шамолдан) сақлади. 28. Дарҳақиқат бизлар илгари (ҳаёти-дунёда) У зотга дуо-илтижо қилар эдик» (Тур: 27, 28)».

Аллоҳ сизни ўз паноҳида асрасин, бу ривоят ҳақида ўйлаб кўринг.

Оиша (разияллоҳу анҳо) кундузи бу бўлса, атрофни қоронғулик қоплаган пайтидаги ҳоли нима экан?!

Модомики Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам обидларнинг саййиди эканлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тунлари, тундаги ибодатлари ва витрини жуда яхши билган Оишаи Сиддиқа (разияллоҳу анҳо) таҳажжуд ўқиган аёлларнинг саййидаси эдилар!!

«Бас, ибодат-итоатли ва эрлари йўқлигида Аллоҳнинг ҳифзу ҳимояти билан (эрларининг мол-мулкларини ва ўз иффатларини) сақловчи хотинлар — яхши хотинлардир» (Нисо: 34).

Форуқ – Умар ибн Хаттоб (разияллоҳу анҳу)нинг қизи Ҳафса (разияллоҳу анҳо)-чи?!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жибрил (Менга): Ҳафсани қайта никоҳингизга олинг! Чунки у кўп рўза тутадиган ва кўп қиёмда турадиган (аёл)дир»– деди» (Ҳоким: 4/15, Табароний: 18/934).

Нофеъ (разияллоҳу анҳу): «Ҳафса (разияллоҳу анҳо) вафот этгунича рўза тутишни қўймади»– деди.

Сингилчам!

Умрнинг у бурчагида лаҳад турганини билган одам, ҳаётини бешикни пардозлаш билангина ўтказмайди!!

Шу ерда бир савол бермоқчиман: Чимилдиққа кирилган илк кечада нима қиласиз?Гапларимга яхшилаб қулоқ солинг ва: «Дарҳақиқат, уларнинг қиссаларида ақл эгалари учун ибрат бордир» (Юсуф: 111), денг.

Муоза Адавийя (раҳимаҳаллоҳ) Сила ибн Ушайм (раҳимаҳуллоҳ)га узатилаётганида, жияни Силани ҳаммомга олиб борди. Кейин атирлар уфуриб турган уйдаги келин олдига киритди. У тонг отгунича намоз ўқиб чиқди. Муоза эса унга иқтидо қилган эди. Эрталаб жияни унга бу қилган иши сабабли дашном берди. Сила (раҳимаҳуллоҳ) эса бундай деди: «Аввал мени киргизган жойинг (ҳаммом) менга жаҳаннамни эслатди. Кейин киргизган жойинг (чимилдиқ) эса жаннатни эслатди. Мен жаннат ҳақида тонггача ўйлаб чиқдим!!».

Барака топсинлар!!

Уларнинг ҳимматлари нақадар буюкмиш!

Уларнинг бу ишларини қайси сўзлар билан ифодалаш мумкин!!

Аёл киши «чимилдиқ» кечасини ибодат билан ўтказишга сабабчи бўлибди ...

Бизга замондош аёлларга нима бўлди?!!

Йўқ, замондошимиз бўлган эркакларга нима бўлди?!!

Кўзларимга чодирлари ўша чодиру,

Аёллари бошқа аёлларга ўхшайди ...

Муоза (разияллоҳу анҳо) тонг отса: «Бу – мен ўладиган кун», кеч кирса: «Бу – мен ўладиган кеча»– дер ва тонггача ухламас эди.

Унинг турмуш ўртоғи ва ўғлининг Ислом ғазотларидан бирида иштирок этиб, ҳалок бўлганининг хабари етиб келди. Бу жуда оғир мусибат бўлиб кўринсада, мўъминалар учун оғир эмасдир ...

Келинг, Собит Баноний (раҳимаҳуллоҳ)нинг ушбу ривоятини ўқийлик:

«Муозанинг олдига ҳамдардлик билдириб, аёллар кириб келдилар. Уларни дарвозаси олдида кутиб олган Муоза: Агар мени табриклаш учун келган бўлсангизлар, хуш келибсизлар! Агар бошқа нарса учун келган бўлсангизлар, келган жойларингизга қайтаверинглар!,– деди».

Аллоҳу акбар!

Муоза барака топсин!

Бу тақводор аёл хотин-қизларнинг қайси тоифасидан экан-а?!

Унинг ишларига ҳайратланманг!

Чунки у – мўъминалар онаси Оиша разияллоҳу анҳонинг ўқувчисидир!!

Ҳой Жарир, ундайларни чақиргин

Майдонга бел боғлаб чиқа олишса!

Ҳасан (раҳимаҳуллоҳ) айтди: «Муозанинг турмуш ўртоғи вафот этгач, кечалари мижжа қоқмай чикарди. У сутдош синглисига: Қизалоғим, менинг лаззатли маишат ёки мулойим шаббодаси учун бу дунёда қолишга муҳаббатим йўқ. Аллоҳга қасамки, мен Роббимга (шаръий) василалар билан яқинлашиб, боқийликни хоҳлайман! Шояд Роббим мени Абу Саҳбоъ ва фарзанди билан бирга қилар,– деди».

Машҳур обида аёллардан бири бўлган Уфайра (раҳимаҳуллоҳ) ривоят қилади: «Муоза (раҳимаҳаллоҳ) ўлими олдидан йиғлади ва кулиб юборди. Ундан: Нега йиғладингиз ва нега кулдингиз?,– деб сўралганида: Сиз кўрган йиғи – рўза, намоз ва зикрдан айрилиб қолаётганим учун эди!! Табассумим ва кулгум эса, эгнига яшил ипак сарупони кийиб олган Абу Саҳбони ҳаётимда ўхшашини кўрмаганим бир гуруҳ ичида, ҳовлининг ўртасида кўрдим. Мен унга қараб, у эса менга қараб кулди. Менимча, сизлар билан бирга бошқа фарз намозини ўқий олмайман шекилли,– деди. (Ҳақиқатан ҳам) у, келгуси намознинг вақти кирмай туриб вафот этди».

Субҳоналлоҳ!

У йиғлабди. Лекин, нима учун? ...

Намоз, рўза ва зикрдан айрилаётгани учун!!

Ҳой, бебаҳо гавҳар!

Сиз нима учун йиғлаяпсиз?

Сиз нима учун қайғураяпсиз?!

Бу бебаҳо жолалар нега тўкилаяпти?!

Уларни кимлар учун тўкаяпсиз?!

Ўлсалар ҳам доимо яшамоқдалар,

Яшаган кунларин айлашиб байрам,

Байрам ўша байрам, вақт ўша вақт,

Биз–чи, тирик шаклида ўликмиз ҳар дам!

Сингилчам, иймоннинг илк аломати – Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни суюшдир.

Бу муҳаббатни иддао қилган одамлар кўпайганида, бу иддаонинг тўғрилигини исботлаб бериш учун ҳужжат талаб қилинди. Аллоҳ таоло айтди: «Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади» (Оли Имрон: 31).

Натижада, кўпчиликнинг иддаоси пуч чиқди ...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга амаллари, сўзлари ва аҳлоқида издош бўла олганларгина устувор қола олдилар ...

Барака топинг, «Ла илаҳа иллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир) деб гувоҳлик беришнинг тақозоси ва шартларидан бири бўлган бу муҳаббат ҳақида салафлар нима деганига бир қулоқ беринг!

Абдуллоҳ Қураший (раҳимаҳуллоҳ): «Муҳаббат – борлиғингни суйган Зотга беришинг ва ундан бирон нарсани ўзингга олиб қолмаслигингдир»– деди.

Унинг сўзларининг маъноси: хоҳишингиз, азмингиз, ишларингиз, нафсингиз, сарватингиз ва вақтингизни суйган зотингизга беришингиз, унинг розилиги ва суйган нарсалари йўлида вақф этишингиз, ундан, У зот берган нарсадан бошқа бирон нарсани ўзингиз учун олиб қолмаслигингиздир. Ундан, унинг учунгина оласиз.

Баъзилар: «Муҳаббат – жўшиб турган қалб билан мудом мойил бўлишдир»,– дедилар.

Баъзилар: «Муҳаббат – эгалик қилган барча нарса устидан маҳбубни афзал кўришдир»,– дедилар.

Бу бобда айтилган сўзларнинг энг чиройлиси Абу Бакр Каттоний (раҳимаҳуллоҳ) қилган ривоятдир. У айтди: «Аллоҳ азиз қилсин, Маккада ҳаж мавсумида муҳаббат ҳақида масъала бўлиб қолди. Катта устозлар – шайхлар муҳаббат ҳақида гапирдилар. Жунайд (раҳимаҳуллоҳ) улар ичида энг кичиги эди. Шайхлар унга ҳам: Ҳой ироқлик, қани, сен ҳам бирон нарса де?,– деб қолишди. У бошини қимирлатди. Кўзларидан ёшлар оқа бошлади ва айтди: Ошиқ:

ўзидан кетган ...

Роббисининг зикридан айрилмаган ...

Роббисининг ҳақларини адо этган ...

Роббисига қалби билан боққан ...

гапирса – Аллоҳ билан ва Аллоҳдан гапирган ...

ҳаракат қилса – Аллоҳнинг амри билан ҳаракат қилган ...

сокин бўлса – Аллоҳ билан сокин бўлган одамдир.

У – Аллоҳнинг ёрдами билан, Аллоҳ учун ва Аллоҳ билан бирга бўлади ...

Устозлар ҳам йиғлаб юбордилар ва: Бундан ортиқча бўлмайди?,– дедилар».

Садоқатли ошиқ гапирса – Аллоҳ учун гапиради ...

Сукут қилса – Аллоҳ учун сукут қилади ...

Берса – Аллоҳ учун беради ...

Манъ қилса – Аллоҳ учун манъ қилади ...

«У – Аллоҳнинг ёрдами билан, Аллоҳ учун ва Аллоҳ билан бирга бўлади ...

Устозлар ҳам йиғлаб юбордилар ва: Бундан ортиқча бўлмайди?,– дедилар».

Ибн Қоййим (раҳимаҳуллоҳ) Аллоҳ таолонинг муҳаббатига олиб борадиган ўнта нарсани санаб ўтди:

«Биринчи: Қуръонни тафаккур, маъно ва маънодаги мақсадларни тушуниш билан ўқиш;

Иккинчи: Аллоҳ таолога фарзлардан ташқари нафл ибодатлар билан ҳам яқин бўлиш;

Учинчи: Қалб ва тил билан мудом зикрда бўлиш;

Тўртинчи: Аллоҳ суйган нарсаларни ўзи суйган нарсалардан афзал кўриш;

Бешинчи: Қалбнинг Аллоҳ таолонинг исм ва сифатларини ҳис этиши;

Олтинчи: Аллоҳ таоло берган ботиний ва зоҳирий неъмат ва атоларини мушоҳада этиш;

Еттинчи: Қалбнинг бутунлай Аллоҳ таоло ҳузурида ҳокисор бўлиши. Бу – санаб ўтилганларнинг энг ажойибидир.

Саккизинчи: Аллоҳ таолонинг қуйи осмонга тушган пайтларида У билан муножот қилиш, Қуръонни ўқиш ва қалб билан танҳо қолиш ҳамда Аллоҳ даргоҳида бандалик одоби билан туриш;

Тўққизиничи: садоқатли ошиқлар билан суҳбатдош бўлиш, уларнинг суҳбатларидан худди ширин меваларни танлаб олинганидек, ҳикмат дурдоналарини шодалаш;

Ўнинчи: қалб билан Аллоҳ ўртасига тўғаноқ бўладиган барча нарсалардан қочиш»....

Мен у обидалар ҳаётидан яна мисоллар келтираман ...

Сиз: «Биз улар олдида киммиз?» дея такрорлаб, ўзингизни сўроқланг ...

Ҳой, бебаҳо гавҳар бўлган она ва сингил!

Бугун фарзандларимизни қандай тарбия қилаяпмиз?!

Улар учун қандай орзулар қилмоқдамиз?!

Ахир Аллоҳ таоло: «Аллоҳ сизларга фарзандаларингиз ҳақида амр қилади» (Нисо: 11) демаганми?!

Эътибор берган бўлсангиз, Аллоҳ таоло болаларга оталар ҳақида васият қилишдан илгари, оталарга фарзандлар ҳақида васият қилди. Фалокат қай даражага етганини кўриш учун атрофингиздаги болалар ҳаётига ва у солиҳалар фарзандларига қандай тарбия берганликлари, нималарга ўргатиб, қандай мақсадлар учун уларни тайёрлашганига бир нигоҳ ташланг!!

Қулоқларингизни очишдан илгари қалбингизни очиб, гапларимга қулоқ беринг ...

Тарих китобларида ушбу сатрлар ёзилган ...

Умму Иброҳим Ҳошимийя раҳимаҳаллоҳ Басра шаҳридаги кўп обида аёллардан бири эди. Душман мусулмонлар сарҳадига тажовузкорона ҳужум қилгач, одамларни ғазотга сафарбар қилинди. Абдулвоҳид ибн Зайд Басрий одамларга хутба қилиб, уларни ғазот қилишга рағбатлантирди. Умму Иброҳим ҳам хутбани тинглаганлар орасида эди.

Абдулвоҳид сўзамоллик билан хутбасида давом этар экан, ҳури айнларни тавсифлади. Улар ҳақида айтилган хабарларни тилга олди ва ушбу шеърни ўқиди:

Сертабассум ишвалидир, ҳар гўзаллик унда жо,

Юзлари порлар доим, оҳу кўзлари шаҳло.

Баданлари ипак мисол, мулойимдир ҳар қачон,

Чиройини мақташ учун сўз топилмас ҳар замон.

Юзларидан уфуради атирларнинг хушбўйи,

Унга боқсанг малак каби, оздиради хушрўйи.

Одамлар бу шеърдан таъсирланиб, бир-бирларини босиб кетадиган даражада жунбушга келдилар.

Умму Иброҳим одамлар орасидан сиқилиб чиқди ва Абдулвоҳидга қарата: Ҳой Абу Убайд, ўғлим Иброҳимни танийсизми? Шаҳардаги боёнлар унга қизларини бериш учун беллашмоқдалар. Мен эса уларга ўғлимни лойиқ кўрмаяпман. Аллоҳга қасамки, сиз таърифлаган қиз менга ёқиб қолди. Мен уни ўғлимга қайлиқ қилмоқчиман! Шу, унинг гўзаллиги ва жамолини яна бир марта айтиб бермайсизми?,– деди ...

Абдулвоҳид ҳурларни тавсифлар экар, яна бир шеър ўқиди:

Зиё ўз нурини олар ҳурнинг юзидан

Ковуш ила босса тошлар устига.

Гар истасанг сўлагидан шода қил.

Ажратасан тупурса денгиз сувига.

Хушбўйнинг уфори атирларга қоришса,

Ёмғирсиз ўт чиқарар ерлар устига.

Яшил райҳон шохлари етарлидир,

Денгиз суви саҳройининг уйига.

Одамлар аввалгидан кўра қаттиқроқ ҳаракат қила бошладилар ...

Иброҳимнинг онаси ўрнидан турди ва Абдулвоҳидга қарата: Ҳой Абу Убайд, Аллоҳга қасамки, у қиз менга маъқул келди. Мен уни ўғлимга қайлиқ қилиб оламан! Уни менинг ўғлимга берасизми? Мен унга маҳр ўлароқ ўн минг динор бераман! Ўғлим бу ғазотга сиз билан бирга чиқади. Шояд Аллоҳ таоло унга шаҳидликни насиб этса, мен ва отасига Қиёмат кунида шафоатгўй бўлар,– деди.

Абдулвоҳид: Аллоҳга қасамки, агар шундай қилсангиз сиз ҳам, фарзандингиз ҳам ва отаси ҳам рози бўласизлар,– деди.

Умму Иброҳим: Ҳой, Иброҳим!, дея ўғлини чақирди. Одамлар орасидан бир киши ўрнидан турди ва: Лаббай, онажон!,– деди.

Ўғилгинам, жонингни Аллоҳ йўлида қурбон қилиш ва гуноҳларга қайта қайтмаслик билан шу қизни ўзингга жуфти ҳалол ўлароқ қабул қилишга розимисан?!

Ҳа, Аллоҳга қасамки, розиман. Онажон, Аллоҳга қасамки, юракдан розиман.

Аллоҳим, Ўзинг гувоҳ бўлки, мен шу ўғлимни ўша қизга уйлантирдим! Ҳой раҳмлилар раҳмлиси, мендан бу совғани қабул айла!

Бу гапларни айтгач, она уйига кетди ва уйидан ўн минг динорни олиб келиб: Ҳой, Абу Убайд! Бу – келиннинг маҳри. Бунга ўзингга қуроллар ол ва жангчиларни Аллоҳ йўлида қуроллантир!,– деди-да, қайтиб кетди ва ўғлига от ва қурол яроғ сотиб олди.

Абдулвоҳид ғазотга чиққач, ёши кичик бўлишига қарамай Иброҳим ҳам жангчилар ичида югуриб кета бошлади. Уларнинг атрофидаги қорилар: «Албатта, Аллоҳ мўминларнинг жонларини ва молларини улардан жаннат баробарига сотиб олди» (Тавба: 111) оятини ўқир эдилар.

Онаси Иброҳим билан хайрлашар экан кафанлик ва хушбўй солинган халтача берди ва: Ўғилгинам! Душманга дуч келмоқчи бўлганингда шу матоҳ билан кафанлан ва шу хушбўйдан қўйиб ол. Аллоҳ сени Аллоҳ йўлида камчиликка йўл қўйган пайтингда кўришидан сақлан!,– деб ўғлини бағрига босди ва пешонасидан ўпди-да: Ўғилчам, Аллоҳ мен билан сени Қиёмат куни Ўз ҳузурида – маҳшарда бирга қилсин!,– деди.

Абдулвоҳид шундай ривоят қилади: Биз ёғий тупроқларига етиб бордик. Одамлар жангга кирдилар. Иброҳим олдинги бўлинмада эди. У савлат тўкиб ҳамла қилар, чекинар ва яна олға босар эди. Гоҳ ўнг, гоҳ чап қанотда жанг қилиб кўплаб душманни тор-мор қилди. Охири унга ҳам бир қанча душман ҳамла қилиб, ҳалок қилдилар. Басрага қайтиш чоғида шерикларимга: Иброҳимнинг онасига боласининг бошига етган нарсалардан хабар берманглар. Мен ўзим унга учраб, савобларини кетказадиган дод-вой солмаслиги учун кўнглини олиб, таъзия билдираман,– дедим.

Басрага етиб келганимизда бизни кутиб олиш учун одамлар чиқиб кела бошладилар. Улар ичида Иброҳимнинг онаси ҳам бор эди. У мени кўриши биланоқ: Ҳой, Абу Убайд! Мендан совғам қабул бўлдимики қувонай, ёки рад этилдими куюнай?!,– деб қолди. Мен унга: Аллоҳга қасамки, совғангиз қабул бўлди! Иброҳим ҳозир ҳаёт, иншааллоҳ, шаҳидлар билан бирга ризқланмоқда– дедим.

Умму Иброҳим Аллоҳга шукроналар қилиб саждага йиқилди ва: Алҳамдулиллаҳ! Менинг орзуларимни пучга чиқармай, совғаларимни қабул қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!,– деб қайтиб кетди.

Умму Иброҳим эртаси куни масжидга келди ва: Ассалому алайкум, ҳой Абу Убайд! Менга суюнчи беринг! Менга суюнчи беринг!,– деди.

Мен: Яна яхшиликдан башорат бераяпсизми?!,– дедим.

Умму Иброҳим айтди: Кеча тушимда ўғлим Иброҳимни кўрибман. У ям-яшил бўстон ичида, яшил гумбаз остида, марвариддан ясалган сўрида бошига тож кийиб турар эди. У менга: Онажон, суюнчи беринг! Чунки маҳр қабул бўлди ва қайлиқни олдим!

Онажон, суюнчи беринг! Маҳр қабул бўлди ва қайлиқни олдим!,– деди ...

Синглим, ҳой бебаҳо гавҳар!

Қаранг, муслима аёл қаҳрамонларни тарбиялашда қандай ҳиссалар қўшиши мумкин.

Муслима аёлнинг ҳимматига қаранг ...

Унинг ҳиммати – қиймати нақадар қимматбаҳо бўлса ҳам Ислом ва мусулмонларнинг ғалабасидир ...

Сиз муслима аёл салоҳиятли бўлса, адо этишга қодир бўлган буюк ролга қаранг ...

Бугун Ислом Уммати ўз фарзандларига кўкрак сути билан бирга Ислом севгиси ва Ислом йўлидаги фидоийликни ҳам ўргатадиган мана шундай оналарга муҳтождир ...

Сиз ўша аёл бўла оласизми?! ...

Тоғларнинг чўққисига чиқишдан қўрққан одам, чуқурликлар тубида яшашга маҳкумдир ...

Ҳа, жуда ҳам кўпчилик Аллоҳга бўлган муҳаббатни иддао этади ...

Бироқ мусибат ва қайғуларда, ҳолат ва қийинчиликларда содиқ ва содиқалар билан каззоб ва каззобалар ўртасида катта фарқ бор ...

Бундай пайтларда эркаклар ва аёлларнинг ички дунёлари очиқ-равшан кўринада ...

Уҳуд жанги асносида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўлдирилгани ҳақидаги хабар шамолдек ёйилган эди. Одамлар жанг майдонидан қайтаётган аскарларни кутиб олгани чиқдилар. Ҳамма ўша кунги аниқ хабарни олиш учун сўроқларди. Улар орасида ансорлардан бўлган бир аёл ҳам бор эди ...

У ҳам аскарларни кутиб олиш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида хотиржам бўлиш учун чиққан эди ...

Унга: Отангиз вафот этди, дейилди. Истиржоъ айтиб: Иннаа лиллааҳ ва иннаа илайҳи рожиъувн!! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нима қилди? – деди.

Унга: Отангиз вафот этди, дейилди. Истиржоъ айтиб: Иннаа лиллааҳ ва иннаа илайҳи рожиъувн!! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нима қилди? – деди.

Унга умр йўлдошингиз вафот этди, дейилди. Истиржоъ айтиб: Иннаа лиллааҳ ва иннаа илайҳи рожиъувн!! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нима қилди? – деди.

Унга акангиз вафот этди, дейилди. Истиржоъ айтиб: Иннаа лиллааҳ ва иннаа илайҳи рожиъувн!! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нима қилди? – деди.

Унга: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳволи яхши, дейилгач: Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўз кўзларим билан кўрмагунча на таскин топаман ва на ишонаман!,– деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўргач йиғлади ва кулди.

Табассум билан боқиб: Ё Расулуллоҳ! Сиздан кейинги барча мусибат – катта мусибатдир! Ё Расулуллоҳ, сиздан бошқа йўқотишлар – енгилдир!,– деди.

Синглим, сиз шундай муҳаббатни кўрганмисиз?! ...

Тасаввурида отаси, акаси ва умр йўлдошининг муҳаббати енгил бўлиб қолган бирон аёлни кўрганмисиз?!! ...

Бу – Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун бўлган чин севгидир!! ...

Ахир у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қандай севмасин?! Ахир Аллоҳ таоло уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам воситасида зулматдан нурга, куфрдан иймонга, гумроҳликдан илмга, залолатдан ҳидоятга, бахтиқароликдан саодатга, жаҳаннамдан жаннатга чиқармадими?! ...

Биламан, сиз ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни севасиз ...

Лекин сизнинг бу муҳаббатга ҳужжатингиз борми?! ...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига эргашдингизми?! ...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам турмуш тарзини ҳаётингизга ўрнак ўлароқ олдингизми?! ...

Бир кеча ва кундузда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исмларини неча марта тилга олиб, неча марта салавоту саломлар йўллайсиз?! ...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг нечта ҳадисини ёд олгансиз?! ...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таржимаи ҳолларини биласизми?! ...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таъқилаган нарсалардан қанчалар узоқдасиз?! ...

Сиз нима қила олдингиз?! ...

Ислом динига ёрдам бериш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чақириқларига чорлаш учун қанча кучингизни сарф эта олдингиз?! ...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бировингиз унга фарзанди, ота(-она)си ва одамлардан кўра севимлироқ бўлмагунимча мўъмин бўла олмайди»– деганлар.

Ҳар нарсани унутдик, сизга қўйиб кўп муҳаббат.

Одамлар дунёга муккасидан кетди, абадулабад.

Кўрмасакда сизларни бордир муҳаббат шавқи,

Шу сабаб тақдилар бўйнимизга маломат тавқи.

Бу дунёда кўришиш келтирса кўплаб иззат,

Кўрмасакда, севгимизга топилмайди ҳеч қиймат.

Валлоҳи, сизлардан сўнг тасалли йўқ ҳаётда

Не бўларкан, гар кўришсак бу ҳаётда бир марта.

Бу шараф чун бизни қилмоқдалар кўп маломат.

Маҳшар куни бир кўриш, кифоядир, доим албат!

Сўнг ...

Мен сизга сифат ва хислатни ўз ичига олган бир хабарни бермоқчиман. Агар уни олиб, татбиқ қилсангиз барча ишларингиз тузалади ...

Имрон ибн Ҳусойн (разияллоҳу анҳу) айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳаё – барча яхшиликларни жалб қилади»,– дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Бу икки имом Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳунинг ушбу сўзларини ҳам нақл қилдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чимилдиқдаги бокира қиздан ҳам уятчан эдилар. Бирон нарсани ёқтирмаганларини юзларидан ўқир эдик».

Имом Бухорий (раҳимаҳуллоҳ) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Одамлар ўрганган илк пайғамбарлик каломи: Уялмасанг хоҳлаган нарсангни қилавер!»– бўлган эди» ҳадисини нақл қилган.

Жунайд (раҳимаҳуллоҳ) айтди: «Неъматларни ва ибодатдаги камчиликларни кўра олиш ўртасидаги ҳолат – ҳаёдир. Яралиш табиати қабоҳатларни тарк этишга ундаб, ҳақдорнинг ҳаққини адо этишда лоқайд бўлишни манъ қилади».

Сурий Сиқтий айтди: «Ҳаё ва унсият қалбга йўл олиб, унда зоҳидлик ва тақвони топа олмаса, орқаларига қайтишади».

Биров: «Аллоҳга қасамки, мен Аллоҳ таолонинг қалбимга унда Аллоҳдан бошқаси бўлганида нигоҳ ташлашидан уяламан»– деди.

Фузайл ибн Иёз (раҳимаҳуллоҳ) айтди: «Беш нарса бахтиқаролик аломатидандир: шафқатсизлик, кўз тикиш, ҳаёнинг озлиги, дунёга рағбат қилиш ва узун орзулар».

Яҳё ибн Муоз (раҳимаҳуллоҳ) айтди: «Аллоҳдан итоат қила туриб ҳаё қилган одамдан, Аллоҳ таоло гуноҳ қилаётганида уялади».

Ибн Қоййим (раҳимаҳуллоҳ) айтди: «Ҳаёсиз одамнинг инсонлигидан гўшт ва қондан бошқа нарсаси қолмайди. Бу иккиси инсоннинг зоҳирий кўринишигина бўлиб, ундан ҳеч хайр келмайди».

Ибн Аббос (разияллоҳу анҳу) айтди: «Одамлардан уялмаган одам, Аллоҳдан ҳаё қилмайди».

Умар ибн Абдулазиз (разияллоҳу анҳу)га: «Агар ҳаё кетса диннинг ярми кетади»,– дейилганида: «Йўқ, диннинг ҳаммаси кетади»– деган эди.

Синглим, ҳаёнинг эркакларда бўлиши гўзал экан, хотин-қизларда бўлиши яна ҳам гўзал ва зийнатлидир.

Аллоҳга қасамки, аёл ҳаёсини йўқотса, Ернинг ости устидан кўра яхшироқдир!! Шоир айтади: Тунларнинг оқибатидан қўрқмасанг, дўстим!

Аллоҳга қасамки, ҳаётда йўқ яхшилик.

Эркак яшар, мудом бордир ҳаёси

Уялмасанг қилавер истаганинг ёмонлик.

Ҳаё кетса кетар қайтмас дунё ҳам,

Пўстлоқ қолса, новда топар омонлик!

Башарият аёлларининг саййидаси бўлмиш Фотима Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизи покдомонлик ва ҳаёнинг қандай бўлиши кераклиги ҳақида келтирган ажойиб мисолга қулоқ солинг ...

У Асмоъ Умай қизи билан суҳбатлашиб ўтирар экан: Ҳой Асмоъ! Мен эртага эркаклар олдига жасадим билиниб турадиган ушбу тобут ичида чиқишдан уяламан!!,– деди.

Чунки у пайтлардаги тобутлар устида анбари бўлмас, унга маййитни қўйилгач устига бирон газмол ташланар ва бу билан одамнинг бадани сезиларли даражада билиниб турар эди. Фотима (разияллоҳу анҳо) ўлганида шундай тобутга қўйилса, унинг ҳаёси ва покдомонлигига зиён етишидан қўрқди!! ...

Асмоъ (разияллоҳу анҳо): Ундай бўлса сизга мен Ҳабашистонда кўрганим тобутлардан қилайликми?!,– деди.

Шундай қилиб, Фотима разияллоҳу анҳога атрофлари ҳам тахталар билан тўсилган сандиқ мисол тобут қилинди ва унинг устига газмол ташланди. Шу билан унинг баданлари билинмай қолди ...

Фотима разияллоҳу анҳо уни кўргач севинди ва Асмоъ (разияллоҳу анҳо)га: Бу – жуда ҳам яхши бўлди! Мени тўсганингдек Аллоҳ сени ҳам тўссин!,– деди ...

Ибн Абдулбарр (раҳимаҳуллоҳ): Фотима (разияллоҳу анҳо) – мусулмонлар ичида ўз тобутини шу даражада тўсган биринчи одам бўлди,– деди ...

Ҳой, бебаҳо гавҳар, мўъмина ўз ҳаёси, покдомонлиги ва ҳижоби ҳақида ҳатто ўлганидан кейин ҳам қандай қайғуриши кераклигини кўрдингизми?! ...

Сиз покдомон яшашни, покдомон ўлишни, Аллоҳ ҳузурида покдомон жамланишни хоҳлайсизми?! ...

Ундай бўлса унутмангки, ҳаё ва ҳижоб аёл кишининг ҳаётида баҳс қилинмайдиган ва савдолашилмайдиган ҳукмдир ...

Ҳижоб – Аллоҳга итоат қилиш, Аллоҳнинг амрларини қабул этиш, Аллоҳнинг ҳикматига бўйинсуниш, демакдир ...

Ҳижоб ва ҳаё борки, жамиятга разиллик ва фаҳш ишлар яқинлаша олмайди ... ҳаром ишлар ҳалол саналмайди ... номуслар кирланмайди ...

Чунки ҳаё ва ҳижоб – аёлнинг салоҳиятли эканининг рамзи, дини билан фахрланган эканининг нишонаси, душманлари ва мухолифлари олдида уни юксалтадиган шиоридир ...

Сиз шоиранинг ушбу байтларига қулоқ беринг:

Тақинчоқ сабосига эмасман асир,

Устимдан кияман Ислом ҳижобин!

Дунё қасрлари эмас орзуйим,

Кияман бошимга Қуръоннинг тожин!

Қуръон шодалари безар устимни

Бошқа нарсалар менга бегона, ётдир.

Умидим охират кунига борсам

Қасрлари мўл бўлган мангу жаннотдир!

Синглим!

Атрофингиздаги воқеъга боқинг ...

Ҳаё – қолоқлик ва ҳурриятнинг чекланишидир, деб айтишга қандай тиллари бораяпти?! ...

Ҳа, «Дин ғариб бўлиб бошланган ва тез кунда яна ғариб бўлиб қолади. Ғарибларга хушхабарлар бўлсин!»– деб айтган чин сўзли пайғамбаримиз қандай рост гапирган эканлар ...

Аллоҳ таоло айтди: «Эй пайғамбар, жуфтларингизга, қизларингизга ва мўминларнинг аёлларига айтинг, устларига ёпинчиқларини ўрасинлар!» (Аҳзоб: 59) ...

Ҳой, бебаҳо гавҳар!

Бу – (биринчи) муслималарнинг хабарлари ва ҳикояларидир.

Улар ўзларини ҳижоблаганларидек, сиз ҳам ўзингизни ҳижоблай оласиз!! ...

Агар хотин-қизлар – айтилгандек бўлсалар,

Қуёшни аёл жинсидан санашса айб эмасдир ...

Чунки айрим аёллар эркаклардан ҳам яхшироқ ...

Эркак бўлиш Ҳилол – Ойга фахр эмасдир.

Ҳа, улар қила олган бўлсалар, сиз ҳам қила оласиз ...

Синглим!

Роббул-Оламийн тарафидан берилган ушуб сувинчли хабарга қулоқ беринг: «Албатта муслим ва муслималар, мўмин ва мўминалар, итоатгўй эркаклар ва итоатгўй аёллар, ростгўй эркаклар ва ростгўй аёллар, сабр-қаноат қилгувчи эркаклар ва сабр-қаноат қилгувчи аёллар, тавозуъли эркаклар ва тавозуъли аёллар, хайру-садақа қилгувчи эркаклар ва хайру-садақа қилгувчи аёллар, рўза тутгувчи эркаклар ва рўза тутгувчи аёллар, авратларини (ҳаромдан) сақлагувчи эркаклар ва (авратларини ҳаромдан) сақлагувчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилгувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилгувчи аёллар – улар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофот (яъни жаннат) тайёрлаб қўйгандир» (Аҳзоб: 35).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларига қулоқ солинг:

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Хотин киши беш вақт намозини ўқиса, (рамазон) ойининг рўзасини тутса, покдомон бўлса ва эрига итоатгўй бўлса, унга: Жаннатнинг хоҳлаганинг дарвозасидан кир!, дейилади» (Имом Аҳмад 1573, Ибн Ҳиббон 4163).

Улар бунга қодир бўлдилар, сиз ҳам бунга қодирсиз!! ...

Чунки йўл битта, манбаъ битта ...

Фақатгина одамлар ҳимматлари билангина бир-биридан фарқ қиладилар ...

Ахир оёқ Сурайёда бўлса, бош ҳам ўша жойда бўлади-ку!!

Сиз тарихни ўқинг! Чунки тарих ибратлар билан тўлаки, ундан бехабар инсонлар доим адашганлар ...

Сиз сабр ва намоз билан (Аллоҳдан) ёрдам сўранг ...

Ислом йўлида юрган одамларнинг озлигидан қайғуга ботманг ва ҳалок бўлаётганларнинг кўплиги билан алданманг!

Ахир Роббингиз қуйидаги оятларни айтган эмасми?!

«Бандаларимнинг жуда ҳам ози шукрона келтиради» (Сабаъ: 13);

«Одамларнинг кўплари Сиз ҳарс бўлсангиз ҳам мўъмин эмаслар» (Юсуф: 103);

«Ер юзидаги кўпчиликка эргашсангиз Сизни Аллоҳнинг йўлидан адаштирадилар (оздирадилар)» (Анъом: 116);

«Айтинг: Гарчи сизни ифлос нарса ҳарйатга солган бўлса ҳам, ифлос билан пок нарса тенг бўла оладими?!» (Моида: 100).

Сизнинг шиорингиз: «Эзгулик ва тақво асосида ҳамкорлик, гуноҳ  ва тажовуздан тийилиш!»– бўлсин!

Аллоҳ босаётган қадамларингизни устувор қилсин!

Сизни динингиз ва дунёйингзда Ўз ҳимоясида сақласин!

Аллоҳ сизни Ислом ва мусулонлар учун заҳира ва қалқон қилсин!

Аллоҳим, мусибатланганларнинг мусибатларини кушойиш қил,  қарздорларнинг қарзларини уз! Тентираб қолганларга йўл кўрсат, адашганларни тўғри йўлга йўлла

Аллоҳим, тирик ва вафот этган мўъминларнинг гуноҳларини мағфират қил

Аллоҳим, тарқоқлигимизни бирлаштир, ўртамизни ислоҳ эт ва ҳой Азиз ва Кучли Зот, кофирлар устидан бизга зафар насиб айла!

Буюк Аллоҳдан гуноҳларимизни мағфират қилишини сўрайман ...

Аллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва барча саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Савол: Мен ҳаётимда бир муаммога дуч келдим. У ҳам бўлса мактабда дугоналарим билан бошқа одамлар ҳақида гаплашамиз. Мен буни ғийбат деб ҳисоблайман ва суҳбатдан сўнг пушаймон бўламан. Аллоҳ сизга яхши мукофотлар берсин, менга қандай насиҳат қиласиз?

Жавоб: Алҳамду лиллаҳ ...

Одамлар, одамларнинг шарафи ёки хусусиятлари ҳақида гапириш – гуноҳ, бўлганда ҳам катта гуноҳдир. Буни ўзингизга қиёслаб кўринг: Бошқаларнинг ҳаққингизда сиз суймаган гапларни айтишларини хоҳлайсизми? Сиз йўқлик пайтингизда ҳаққингизда айтмасликларини хоҳлаганингиз гапларни гапиришларини хоҳлайсизми?

Сиз ўзингиз ҳақингизда эшитишингизни хоҳламаган гапларни, одамлар ҳам ўзлари ҳақида гапиришингизни хоҳлашмайди ...

Бундан ташқари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам одамларни жаҳаннамга юзлари билан улоқтирадиган нарса тиллари гапирган гаплар эканидан хабар бердилар ...

Қанча-қанча сўзлар борки, эътибор бермай талаффуз қилиб қўясиз?!

Барака топгур, мен сизга шуни айтмоқчиман: Тил Аллоҳнинг зикри билан машғул бўлмаса, бошқа нарса билан машғул бўлади ...

Сизнинг у дугоналарингиз билан тўпланаётган йиғилишларингиз Аллоҳнинг тоатида бўлмаса, Аллоҳнинг маъсиятида бўлади ...

Сиз бу тўпланишлардан Аллоҳнинг ғазаби билан туриб кетишга розимисиз?! Ёки сизга: Гуноҳларингиз кечирилган ва ёмонликларингиз яхшиликка алиштирилган ҳолатингизда ўрнингиздан туринг!,–деб айтилишини хоҳлайсизми?

Менинг фикрим шу: Агар у қизларнинг иши бошқаларни ғийбат қилиш бўлса, Аллоҳга шукрки, Аллоҳнинг зикри ва тоати учун тўпланаётган бошқа қизлар ҳам бор. Ўтиришларингиз, суҳбатдошларингиз ва дугоналарингизни ўзгартиринг!

Аллоҳни эслаган, тиллари ва қалблари билан Аллоҳни зикр қилган қизлар билан дугона бўлинг!!

Тўғри, биз хатодан кейин афсус қиламиз ... Хўш, афсусдан кейин нима қилишимиз керак?! ...

Сиз: Мен пушаймон бўламан, дедингиз. Айтингчи, пушаймондан кейин нима қиласиз?!

Воз кечиш керак ...

Агар юракдан тавба қилган ва тавбангизнинг қабул бўлишини хоҳлаган бўлсангиз, бу хунук қилмишингизга қайтманг ва қайтишга жазм ҳам қилманг!! Аллоҳга нисбатан бир сўзли ва қатъиятли бўлинг! Гуноҳлардан воз кечинг!!

Пушаймон бўлинг ...

Агар пушаймон бўлмасангиз, (яқинда) ўзингизнинг устингиздан ўзингиз куласиз!! Хатоларни такрор­–такрор қилаверасиз!

Аллоҳ номига қасам ичиб айтаманки, инсонга тилини сақлашдан кўра оғирроқ иш йўқдир!!

У шунчалар оғирки, аввалгилар ҳам, кейингилар ҳам бошқалар ҳақида тилларини тийишда анчагина қийналишган ...

Бу тил сизни жаннатнинг энг олий мақомларига кўтаришга ҳам, жаҳаннамнинг энг тубига улоқтиришга ҳам кучи етадиган узвдир ...

Агар уни зикр, тасбиҳ ва таҳлилларда ишлатсангиз, сизни жаннатнинг тепаларига олиб чиқади ...

Ўйин­–кулгу, ғийбат, чақимчилик, ҳақорат, сўкиниш ва лаънат қилиш учун ишлатсангиз, сизни юзингиз билан жаҳаннамга улоқтиради ...

Ҳой Аллоҳнинг чўриси, Аллоҳдан қўрқинг!!

Фалончи ва пистончи қизлар ёки хотинлар ҳақида оғзингиздан чиқаётган сўзларни енгил санаманг!!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳтарама рафиқаларидан бири бўлган Оиша разияллоҳу анҳо ўзича арзимас деб ўйлаган бир жумлани яъни (кундошларидан бири бўлган Зайнаб разияллоҳу анҳо ҳақида): «Зайнабнинг бўйи пастдир!»– деди..

Сиз буни арзимас дея тушунишингиз мумкин ...

Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Оиша разияллоҳу анҳога: «Сиз бир гапни айтдингизки, уни денгиз сувига қориштирилса унинг таъмини ўзгартириб ташларди»– дедилар ...

Бунга ўхшаш гапларни айтишда лоқайд бўлманг ва унутмангки: «Қайси сўзни айтса унинг олдида жиддий назоратчи бордир» (Қоф: 18).

Демак, тил тузалса кўплаб ишлар тузалади ...

Тил устувор бўлмай бузилса, Аллоҳ таолога яқинлашиш учун қилаётган амал ва ибодатларимизнинг нима қиймати қолади?! ...

Аллоҳнинг чўриси, оғзингиздан чиқаётган сўзларни айтар экансиз Аллоҳдан қўрқинг!! ...

Иккинчи савол: Ҳурматли шайх, ўраниб юрган аёлларга икки оғиз гап айтсангиз. Ҳижоб ва абодан мақсад нима? Уни пардоз учун кийиш керакми ёки ҳижобланиш учунми?!

Жавоб: Ҳижобни пардоз учун кийсангиз, унинг ҳижоблиги қолмайди. Ҳижоб ва абодан мақсад ўранишингиздир, яъни ўзингизни ва иффатингизни ҳимоя қилишингиз ва бошқаларнинг фитналанишига сабабчи бўлмаслигингиздир ...

Бугунги "ҳижоб"лар унинг остидан кийилган кўйлаклардан кўра чиройлироқдир ...

Бугунги кундаги "ҳижоб"лар елкага ташланган ва фитналарни жунбушга келтирмоқдалар ...

Субҳоналлоҳ!!

Бошга кийилаётган доирасимон халқалар ҳайратомуз кўринмоқдалар ...

"Ҳижоб кийиш" – хўжакўрсин ва пардоздан нарига ўтмай қолди ...

Ҳижоб, остидан кийилган кўйлаклардан кўра жозибалироқ кўринмоқда ...

Айтингчи, аслида ёпинчиқни бош устига қўйиш ва або кийишдан мақсад нима?! ...

Ундан мақсад, сизни ва иффатингизни ҳимоя қилишдир.

Мен бу ҳақда ҳижоби ҳақида ажойиб намуна бўлган аёлни айтиб бермоқчиман ...

Тиббиёт фанлари доктори бўлган табиба, умр йўлдоши билан бирга куфр давлатларидан бирида ўтказилган конференцияга борибди ...

Субҳоналлоҳ! У тўкис ҳижоби билан, яъни, бошидан оёғигача ҳеч бир аъзоси кўринмайдиган кийимда конференцияга қатнашиб, ўзига иштирокчиларнинг барчасининг диққатини тортибди.

Ушбу конференцияда иштирок этаётган аёллар ўзаро бир–­бирига: «Хунук бўлмаса юзини тўсармиди?! Юзи хунук бўлгани учун эри уни чиммат билан тўсиб қўйган!! Бу қора матоҳ, орқасидаги бадбашараликни пардалаб турибди!!»– дейишибди.

Субҳоналлоҳ!!

Конференция тугагач ҳижобли аёл олдига келишиб: «Нега қора кийим кийиб олдингиз? Нега ...? Нега ...? Эрингиз нега сизни бунга мажбур қилади?»– дейишибди.

Доктора хоним аёлларни эркакларнинг кўзларидан узоқроқ жойга олиб бориб, юзидаги чимматини олибди. Аёллар ҳайрон қолишибди. Чунки, докторанинг тўлин ойдек юзи порлаб турганмиш!

Доктора аёлларга қарата: «Мен умр йўлдошимнинг талабига кўра эмас, Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам(нинг амрлари)га итоат қилиб ҳижобланганман. Агар умр йўлдошим менга: «Шу ҳижобни чиқар!» деса, у билан бир соат ҳам бирга қолмайман!!»– деб Ислом дини, аёл кишининг ҳижобланиш сабаблари ва нега аёл киши ўзини ўзи ҳимоя қилиши зарурлигини тушунтира бошлабди...

Бу ҳикояни ёзган одам шундай давом этади: «Ўзигина илоҳ бўлган ёлғиз Аллоҳга қасамки, у суҳбатда еттита аёл Ислом динини қабул қилиш шарафига муяссар бўлдилар!!».

Ҳой, бебаҳо гавҳар!

Унинг ҳижоби, иззати, динига содиқлиги ҳамда айрим инсонлар қолоқлик деб ўйлаётган «қора кийими» бошқалар – кофир аёлларнинг Ислом динига киришларига сабаб бўлди!!

Демака, сиз бугун ё яхшилик ёки ёмонликнинг очқичисиз! ...

Сиз бугун або ёки ҳижобни нега кияяпсиз?! Нега?! Кўринишингиз бошқаларни фитнага соладиган даражада чиройли бўлиши учунми?!

Аллоҳга қасамки, биз зийнатли ва тошлар қадалган аболарни эндигина – йўлдошлар (спутниклар), ойнаи жаҳон каналлари ва ойнаи жаҳонлар даврида эшитаяпмиз. Ўтмишда аболар қора рангда бўлиб, ундан ҳеч нарса кўринмас эди. Бу қора ранг ортида ўраниб турган аёлга бошқаларнинг: «Фалончи ундай деди? Пистончи бундай деди?»– деган гаплари зарар бермас эди. У кимни рози қилмоқчи бўлар эди, биласизми?! Роббисини рози қилмоқчи бўлар эди!!

Барака топгур, сиз ҳам ўшалардек бўлинг!!

Субҳоналлоҳ!!

Ҳатто йигитлар ҳам абосини бошига ташлаб, чимматини очиб олган аёлларга нисбатан шилқимлик қилишга журъатли бўладилар. Баъзи аёллар буни ўз ҳаётларида бир бор яшаганини шундай ҳикоя қилади:

«Мен дугоналарим билан бир йиғилишда эдим. Субҳоналлоҳ, мен елкага ташлаб юриладиган абони кийишга одатланиб қолган эдим. Унинг чиққан барча янги турини кийиб кўрдим. Бир марта тўкис пардозим билан бозорга бордим. Менинг абойим ва ҳижобим қай аҳволда эканидан сўраманг! Пардоз–­андозли, сурган атирларим ҳар тарафга уфурган эди. Бирдан олдимга иболи, ҳижобланган ва иймон билан зийнатланган бир аёл келиб: «Ҳой Аллоҳнинг чўриси, Аллоҳдан қўрқинг! Ўзингиз ва бошқаларни фитналантириб қўйишдан Аллоҳдан қўрқинг! Бу абони кийманг ва Ислом ҳижоби билан ҳижобланинг!»– деди.

Мени гуноҳ қилиш билан ғурурланиш туйғуси қамради. У аёлга боқиб: «Менинг ҳижоб кийишим ва абога ўралишимни хоҳласангиз, мен розиман. Аммо битта шартим бор!», дедим.

Мен унинг гаплари тўғри эканини билсамда, дугоналаримни бир кулдирмоқчи бўлдим. Мени гуноҳ қилиш билан ғурурланиш туйғуси эгаллаб олган эди. У аёлга: «Қўлларимни ўпсангиз, ҳижобланаман!», дедим.

Ҳа, қўлларимни ўпсангиз ҳижобланаман!! ...

У покиза қалбли аёл: «Агар шаръий ҳижобга кирсангиз мен сизнинг қўлларингизни ҳам, бошларингизни ҳам ўпаман!», деди (Арабларда бу ҳурмат эътиборли ва ёши катта одамлар учун қилинади. Мутаржим изоҳи).

Агар Аллоҳни рози қиладиган ҳижобни кийсангиз бошингиз ва қўлларингизни ўпаман!!

У аёл қўлларим ва бошимни ўпди ва мен учун хайрли дуолар қилиб, кетди.

Жойимда хомуш ва ўйчан ўтириб қолдим. Ўзимни сарҳисоб қилиб, кўзларимдан ёшлар оқди ва ҳолимдан пушаймон бўлдим ...

Ҳа, ўз ҳолимга йиғлай бошладим ...

Ўша ондан бошлаб ёмон одатларни ташлаш ва шаръий ҳижоб билан ўранишга қатъий қарор бердим ....

Субҳоналлоҳ, энди дугоналарим мен билан: «Сен қолоқсан!» деб  «уруша»» бошладилар.

Аммо мен, Аллоҳга қасамки, қалбимда роҳат, хотиржамлик ва барқарорликни ҳис этдим ...

Субҳоналлоҳ, ўша зийнат билан бозорга чиққан кунимнинг асарларини кўз олдимдан ўтказдим ...

Қанча­–қанча шилқимлар ва йигитлар менга боқишга журъат эта олар эдилар ...

Энди­чи, ҳеч кимнинг менга гап отишга ҳадди сиғмайди ...  Чунки мен ҳозир иймон зийнати билан безандим ...».

Ҳой Аллоҳнинг чўриси, Аллоҳдан қўрқинг!

Сиз ҳижоб кийиш билан Аллоҳга ибодат қилаяпсиз!

Ҳа, сиз Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилиб ҳижоб кийиш билан Аллоҳга сиғинаяпсиз!!

Мен Аллоҳ таолодан ошкор ва махфий фитналардан сизни ҳимоя қилишини тилаб қоламан.

 

@&?

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Tue, 21 Apr 2009 06:38:30 +0000
Ёзнинг иссиғидан қийналдингизми? (Шайх Холид ибн Усмон Сабт) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=798:2009-03-23-14-25-39&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=798:2009-03-23-14-25-39&catid=211&Itemid=104  

 

Ёзнинг иссиғидан қийналдингизми?

 

Муаллиф: Шайх Холид ибн Усмон Сабт

Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Мақоланинг арабча сарлавҳаси: إذا كان حر الصيف يؤذيك

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча Оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар, пайғамбар ва расулларнинг энг шарафлиси Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва барча саҳобларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг ...

Аллоҳ таоло айтди:

«Йўқ, улар (Қуръон оятларига боқмайдилар, чунки улар қиёмат) соатини ёлғон деганлар. Биз эса у соатни ёлғон деган кимсалар учун жаҳаннам оташини тайёрлаб қўйгандирмиз. (Жаҳаннам) уларни узоқ жойдан кўрган вақтидаёқ унинг хайқириқ ва бўкиригини эшитадилар. Қачон улар кишанланган ҳолларида (жаҳаннамдан) тор бир жойга ташланганларида ўша жойда (ўзларига) ўлим тилаб қоладилар. (Шунда уларга): «Сизлар бугун бир ўлимни эмас, кўп ўлимларни тиланглар (чунки сизлар бутун умрларингизни куфру исёнда ўтказганларингиз учун кўпдан-кўп ўлим-ҳалокатларга дучор бўласизлар», дейилади)» (Фурқон: 11 – 14).  

Ушбу оят бизга Аллоҳ таоло пайғамбарларни рад этган золим кофирлар учун тайёрлаб қўйган азобнинг бир тарафини тавсифлаб бермоқда. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло Қуръон Каримнинг кўп жойларида душманларини кутаётган азоб, уқубат ва жаҳаннамни эслатиб ўтган.

Ушбу кунларида одамлар иссиқдан қийналмоқдалар ва қуёшнинг нурлари остида бир неча дақиқа туришга чидамлари йўқ. Шундай экан, уларнинг Аллоҳнинг азоби ва жаҳаннамга чидамлари борми?! Унга ким тоқат қила олади?! У азобларни ким кўтара олади?!

Агар куннинг ўртасида Қуёш нурлари сўнмас экан, одам гўё тандир олдида тургандек бўлади. Бу ҳолат унга Аллоҳ таоло пайғамбарларни рад этган кимсалар учун тайёрлаб қўйган азобларни эсга солади. Салафларимиз, Аллоҳ улардан рози бўлсин, бирон нарсани кўрсалар у билан, Аллоҳ таоло охират диёрида тайёрлаб қўйган шунга менгзаган бошқа бир нарсани эслар эдилар.

Салафлардан бири тўйга ўхшаш зиёфатда ўтирар, ёш йигитлар эса таом ва ичимликлар олиб келишар эди. У салаф йиғлай бошлади. Унинг йиғлаш сабаби ҳақида савол берилганида: Мен Аллоҳ таолонинг ушбу: «Уларнинг устида мангу ёш (яъни ҳеч қаримайдиган) болалар (хизмат қилиб) айланиб турарларки, уларни кўрган вақтингизда (гўзалликлари, рангларининг тиниқлиги ва юзларининг нурлилигидан) сочиб юборилган марваридларми, деб ўйларсиз» (Инсон: 19) оятини эсладим, деган эди.

Ҳа, у, жаннат аҳлининг неъматларини шундай эслади.

Бунинг акси ўлароқ, салафлардан бирига ифтор пайтида оғзини очиши учун муздек сув узатилди. Бироқ у сувни ичмай, йиғлай бошлади. У йиғлайверди, йиғлайверди... Ундан нега йиғлагани ҳақида сўралганида жаҳаннамдагиларнинг сувсаб сув сўраганларида, сув берилмай, жаннат аҳлига қарата: «Жаҳаннам эгалари жаннат эгаларига: «Бизларга ҳам сувдан ё Аллоҳ сизларни баҳраманд қилган нарсалардан тўкинглар», деб нидо қилганларида, улар: «Аллоҳ бу неъматларини динларини ҳазил-мазах қилиб олган ва ҳаёти дунёга алданиб қолган кофирларга ҳаром қилгандир»» (Аъроф: 50) дейишларини тилга олди. Ҳа, улар жаҳаннамда бир қултум сувни умид қилиб қолишади!!

Аллоҳ таоло Фурқон сурасида ҳам жаҳаннамни эслатиб, унинг гулдурос ёнаётган оташ экани, у Аллоҳнинг ваҳийларини рад этган каззобларга тайёрлаб қўйилган ва ҳозир эканини баён қилди. Чунки Аллоҳ таолонинг «тайёрлаб қўйилган» (Оли Имрон: 131) ва «тайёрлаб қўйдик» (Каҳф: 102) сўзлари ва бундан бошқа буларга ўхшаш жумлалари, жаҳаннамнинг борлиги ва ҳозир мавжуд эканига далолат қилади. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жаҳаннамни кўрдилар ва у ердаги алвон турли азобларнинг айримларини тавсифлаб ҳам бердилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жаҳаннамда Иброҳим алайҳиссолату вассаломнинг динини илк бор бузган одам – Амр ибн Луҳай ибн Қумъа Хузоъийнинг ичак-чавоқларини судраб юрганини кўрган эдилар.

Хуллас, жаҳаннамнинг қандай махлуқ эканини ҳеч ким тасаввур қила олмайди. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг берган хабарларига кўра, унинг етмиш мингта тизгини бўлиб, бир тизгинни етмиш мингта фаришта тортиб келади! Тасаввур қилиб кўринг, уни одамлар тортиб келишлари керак бўлса эди, қанчалар кўп одамлар тортиб келишар эди!! (Бир тизгин учун) етмиш мингта одам!! Бу сон нақадар кўп эканини тасаввур қила олаяпсизми?!

Энди бунча кўпсонли фаришталарни тасаввур қилиб кўринг!! Ҳолбуки, битта фариштанинг ўзи қанча катта бўлади! Ҳатто биз уни тасаввур қилишдан ҳам ожизмиз. Жаҳаннамнинг етмиш мингта тизгини бўлиб, унинг битта тизгинини етмиш мингта фаришта тортиб келади!! Шундай экан, жаҳаннамнинг катталиги қанча экан?! 

Фалакиёт олимларининг тахминларига кўра Қуёш Ер куррасидан бир неча миллион марта катта эмиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса Қуёш ва Ойни бирга жаҳаннамга отилиши ҳақида хабар бердилар. Унда жаҳаннамнинг катталиги қанча экан?! Жаҳаннамдаги водийларнинг кенглиги, азобнинг нақадарлиги, у ерга ташланган кофирнинг катталиги қанча экан?!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга жаҳаннамдаги кофирнинг озиқ тиши Уҳуд тоғича бўлишини айтдилар. Уҳуд тоғини айланиб ўтмоқчи бўлсангиз, тизмалари билан бирга етти километрчадир.

Демак, жаҳаннамда азобланаётган кофирнинг озиқ тиши Уҳуд тоғича, кети Макка билан Мадина орасича, терисининг юзаси уч кунлик йўлча бўлади. Буларнинг барчаси, кофир турли азобларни тотиши ва қийноқлар унинг барча баданига етиб бориши учундир.

Мен шуни айтмоқчиман: Булар инсон фикр юритиши, Аллоҳ таоло Қуръон Каримда келтирган ибратлар ҳақида ўйлаб кўриши, ўзи ҳис этаётган қаттиқ иссиқлик ва унга ўхшаш оташлар ва бу оташларга таҳаммули бўлмаслиги ҳақида тушуниши керак. Чунки бу ҳароратлар, Аллоҳнинг азоби ва айрим бандалари учун тайёрлаб қўйган жаҳаннам олдида ҳеч нарса эмасдир.

Инсон, амаллари Аллоҳни рози қила олмагани учун бошига келиши мумкин бўлган бу хорлик, азоб ва тангликдан ўзини қутқариши керак.

Келинг, амалимиз мақбул бўлсин! Аллоҳга итоат қилар экан сабрли бўлайлик! Аллоҳни рози қилажагимиз рўзани тутар экан, Қуёшнинг иссиқ ҳароратига чидамли бўлайлик! Масжидларга чиқар экан, ҳаволар иссиқ бўлса ҳам, бардошли бўлайлик! Чунки Аллоҳ таоло: «Бу иссиқда урушга чиқманглар» (Тавба: 81)– деган мунофиқларга: «Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Агар улар англай олсалар, жаҳаннам оташи янада иссиқроқир». Бас, ўзларининг касб қилган нарсалари (яъни, кофирликни танлаганлари) жазосига (бу дунёда) озгина кулсинлар, (сўнгра охиратда) кўп — абадий йиғласинлар!» (Тавба: 81, 82)– деб жавоб берди.

Хуллас, инсон бундай нарсаларга озгина сабр қилса, шу сабри боис қабридаги роҳат, лаззат ва кенгликка сазовор бўлади. Аллоҳга итоат қилиш йўлида танглик ва иссиқларга сабр қила олмаса, бу сабрсизлик уни мангу алам ва қийноқларга олиб боради.

Одамлар бошига ўлим ёки мусибат келсагина қайғуни ҳис этиб, йиғлайдилар. Кейин эса тасалли оладиган бирон нарсани топиб, қайғуларидан асар ҳам қолмаслиги мумкин. Бироқ, жаҳаннамда эса ундай бўлмай, бахтиқаролик мангудир:

«Қачон улар кишанланган ҳолларида (жаҳаннамдан) тор бир жойга ташланганларида ўша жойда (ўзларига) ўлим тилаб қоладилар» (Фурқон: 13).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ушбу оят ҳақида қуйидаги ҳадис ривоят қилинган: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, у (кофир)ларни жаҳаннамга худди қозиқни деворга мажбурлаб қоқилганидек мажбурлаб киритилади» (Ибн Абу Ҳотим тафсири 46/292).

Жиноятчи гуноҳкор бу ҳолатларга танглик, ҳарорат ва аламнинг қаттиқ азобини тотиш учун тушади ва ўзининг ўлимини: «Вой, бу кунларга тушгандан кўра ўлиб кетсайдим!»– дея фарёд чекиб чорлайди. Бироқ, бу чорловлар Аллоҳ ирода қилган йиллар тўлмагунича фойда бермайди. Балки у ерда миллион йил қолар, балки миллиард йил!! Шу йиллар давомида қийноқлар тинмайди. Аллоҳга итоат қилиш борасида кўрсатилган чидамлилик эса бизни, Аллоҳнинг изни билан, мангу туганмас неъматлар диёрига олиб боради.

Бахтиёр инсон – бугунги озгина вақтларини мангу неъматларга эришиш учун ғанимат билишга муваффақ бўлган инсондир. Олдимизда турган ўткинчи лаззатлар эса ҳамманинг ҳам бошида бордир. Бу лаззатлар, тугаши билан азоб, жазо ва мангу аламу изтиробга олиб боради.

Аллоҳ таолодан бизга Ўз раҳмати билан меҳрибонлик қилиши, лутф айлаши, маконимизни жаннат қилиб, ўликларимизга раҳмат, касалларимизга шифо, мусибатлиларга офият беришини, охиратимизни дунёмиздан хайрлироқ қилишини тилаймиз.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳ, Унинг оиласи ва барча саҳобаларига салавоту саломлар ёғдирсин.

Барча Оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин.  

 

  

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Mon, 23 Mar 2009 14:11:11 +0000
Синовларда ҳикмат бор (Шайх Муҳаммад ибн Шокир Шариф) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=797:2009-03-22-04-25-45&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=797:2009-03-22-04-25-45&catid=211&Itemid=104  

Синовларда ҳикмат бор

 

Муаллиф: Шайх Муҳаммад ибн Шокир Шариф

Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Мақоланинг арабча сарлавҳаси:  وفي الابتلاء حكمة

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

 

Барча Оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамду санолар, барча Оламлар Роббисининг омонатдор пайғамбари – Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг ...

Шахслар, жамиятлар ва давлатлар бошидан бир давр ўтмоқдаки, бу даврда яхшилик ва ёмонлик, бойлик ва камбағаллик, соғлик ва касаллик, фаровонлик ва қаҳатчилик, ғалаба ва мағлубият, юксалиш ва инқирозлар фарқли равишда давом этмоқда. Талайгина одамлар буни изоҳлай олмаяптилар. Баъзилар: Булар замоннинг такарруридан пайдо бўлаётган жараёнлар бўлиб, улар Уммат ҳаётида турли асрларда бўлиб ўтган эди, демоқдалар. Уларнинг бу ҳоли гўё: Оталаримизнинг бошига ҳам қийинчилик ва фаровонлик кунлари келган эди,– демоқда. Аслида эса, биз кўраётган жараёнларнинг янгиланиши ва ўзгариши – Ҳаким ва Хабардор зот ҳикматининг асарларидан бири, холос. Бинобарин, Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари бор. Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта исмини санай олган одам, ҳадис шарифга кўра, жаннатга киради. Шу исмлардан бири – Ҳакийм (ўз ишларида ўта доно) дир.

«Ҳакийм» сўзи Қуръон Каримнинг тўқсонга яқин ерида гоҳида араб тилидаги таниқлик белгиси (артикли) «ал» билан, гоҳида Азиз, гоҳо эса Алийм исми билан ёнма-ён келган. Бундан (Ҳакийм исмининг сифати бўлган) «ҳикмат»нинг, кўпинча, иззат ва илмга муносиб экани кўринади. Илм билан ишлар ўз ўрнига лойиқ суратда қилинса, иззат билан ҳеч бир зот ғолиб кела олмайдиган даражада, Аллоҳ ҳукм қилган нарсаларнинг ижроси амалга ошади.

Ҳакийм – нарсаларга ҳукм қилиб, уларни пухта бажара оладиган зотдир. Ҳакийм – ҳикмат эгасидир. Ҳикмат эса, энг афзал нарсаларни энг етук илм билан била олишдир. Шунинг учун ҳам, ишлаб чиқаришнинг энг нозик тарафларини билиб, уни пухта бажара  олган одамни «ҳаким» – доно деб аталади.

Аллоҳ таолонинг ҳикмати барча махлуқотларни ҳамда яратиш, тақдир қилиш ва шариатни ўз ичига олади. Аллоҳ таоло махлуқотларини ўзига, ҳаётдаги ролига, яралиш ғоясига, Аллоҳ таоло тақдир қилиб қўйган яхшилик ва ёмонлик, оғирлик ва фаровонликка лойиқ вужуд билан яратган ва уларнинг тақдирини пухта ва тадбирли ғоя асосида ёзиб қўйган. Одамлар Аллоҳ таоло тақдир ортидан яширган ғайб пардаларини очганлари сайин, бу тақдирнинг нақадар пухта ва ундан ортиқчасига эҳтиёж йўқ эканини, Аллоҳ таоло буйруқ ва таъқиқлари билан жорий қилган шариат ва бунинг ортидан белгиланган мукофот ва жазолар, шариатнинг ижро этилишидаги ғояга ўта муносиб эканини билади. Чунки одамлар, Аллоҳнинг шариатидан йироқ юрган бўлишларига қарамай, узоқ машаққат ва қийинчиликлардан сўнгра, ўзлари ва ҳаётлари учун фақатгина Аллоҳнинг шариатига эргашиш салоҳиятли эканини тушуниб етдилар. Ҳатто, мусулмон бўлмаган инсонлар ҳам ўзлари ботган ботқоқликдан Аллоҳнинг шариатини ҳаётга татбиқ қилишгина қутқариши ҳақида жар солмоқдалар. Ҳар биримиз бугунги кунда Ислом дини ва Расулига душманлиги, ҳақ динни қабул қилмагани у ёқда турсин, ҳақ динга чорлаган барча ҳаракатни бўғиб ташлашга шай турган мушрик Ғарбнинг қўпорувчи инқирозга юз тутганига ва бундан қутилиш учун ғарблик мутахассис ва зиёлилар иқтисодий майдонда ИСЛОМ ШАРИАТИни татбиқ қилиш ҳақида баралла жар солаётганларига гувоҳ бўлмоқдамиз!!

Бу – Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятига муносиб замондош тафсирдир: «Токи уларга (ушбу Қуръон ростдан ҳам Аллоҳ томонидан нозил қилинган) Ҳақ (Китоб) эканлиги аниқ маълум бўлгунича албатта Биз уларга атроф-офоқдаги ва ўз вужудларидаги (Бизнинг борлигимиз ва қудратимизга далолат қиладиган) оят-аломатларимизни кўрсатажакмиз» (Фуссилат: 41).

Бу жумланинг тафсилотини ёзмоқчи бўлсак, бир неча мужаллад китобларга жой бўлади. Чунки Аллоҳнинг ҳикматига нигоҳ ташлаш, юқорида айтиб ўтилган нарсаларнинг барчасини ўз ичига олади. Уларнинг бўлакларини санаб адоғига етказиш мумкин эмас экан, уларни бутунлай билиш қандай мумкин бўлсин?! Шунинг учун биз суҳбатимиз мобайнида халифалик давридан бошланиб, ҳануз ниҳоясига етмаган мубталолик – синов суннатидаги очиқ ҳикматганига чекланамиз. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло синаган бандаларини била туриб имтиҳон қилади. У – синовини ижро этишга қодир ва Уни бу йўлдан тўсадиган бирон куч йўқдир!   

(Араб тилида) «ал-Ибтилаъ» сўзининг маъноси «синамоқ» ва «имтиҳон қилмоқ»дир. Шахс, имтиҳон пайтида ўзини тутиши ва имтиҳон пайтидаги ҳаракатлари билан синалади. Шу билан одамларнинг охиратдаги даражалари, имкониятлари ва мақомлари маълум бўлади.

Синов – зарар ва ёмонликлар билан бўлганидек, мўл-кўлчилик ва яхшиликлар билан ҳам бўлади. Яхшиликлар билан бўлган синов, ёмонликлар билан бўлганига қараганда қийинроқ кечади ёки аксинча. Мўъминлар синалганидек, кофирлар ҳам синаладилар.

Бу синовларда Аллоҳ таолонинг етук ҳикматлари бордир. Шулардан:

– фаровонлик ва зарар, яхшилик ва гуноҳ ҳамда яхшилик ва ёмонлик билан синаш ягона ҳолат ёки вазиятгагина чекланган эмас.

Балки у, одамлар ҳаёти давомида жорий бўлган раббоний суннат (қонуният)дир. У, қилган қилмишларига кўра лойиқ бўлсаларда, гуноҳлари, залолатлари ва туғёнлари боис одамлардан интиқом олишнинг ўзигина ҳам эмас. Балки бу синовлар, гарчи буларнинг барчасини ўзида мужасссам қилган умумий ҳикмат – одамларни ҳидоят қилиш, уларни Аллоҳга ибодат қилдириш, муртадлик, гуноҳ ва шайтон йўлларидан узоқлаштириш бўлсада, қуйида баён қилганимиздек, ваҳий матнлари эслатиб ўтган буюк ҳикматлар учундир.

– Ерлар ва Осмонлар Роббиси бўлган Аллоҳ таолога ҳокисорлик кўрсатиш ва тавозуда бўлиш.

Аллоҳ таоло бандаларининг куфр ишларни қилишига норозидир ва у ишларни бандалари учун раво кўрмайди. Шунинг учун ҳам пайғамбарларни юборди, одамларни эзгулик ва ҳақиқатга йўллаб, уларга буюрадиган, ёмонлик ва разилликлардан нафратлантириб, уларни таъқиқлайдиган Китоблар нозил қилди. Бироқ бу, айрим одамларга кифоя қилмади. Аллоҳ уларни сархушликдан ўзларига келиб, Аллоҳга қайтишлари учун имтиҳон қилди. Улар Аллоҳнинг чақириқларига лаббай демасалар, Аллоҳга қайтиб, тавба қилишлари учун уларга эзгулик ва зарар, фаровонлик ва зиёнлар каби кетма-кет ва хилма-хил синовларини давом эттирди.

Аллоҳ таоло Ўз пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга синов – аввал яшаб ўтган халқларга юборилган суннат – қонуният эканини баён қилиб шундай деган:  «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), маълумки, сиздан аввалги миллатларга ҳам элчилар юборганмиз. (Элчиларимизни улар ёлғончи қилишгач), шояд тавба-тазарру қилсалар, деб уларни бало ва зиёнлар билан ушлаганмиз» (Анъом: 42).

Бу оятдаги «бало» – қашшоқлик ва ҳаёт оғирлиги бўлса, «зиён» – инсонларнинг баданларидаги иллат ва касалликлардир.

Бундан ташқари Аллоҳ таоло бирон халққа пайғамбар юборган ва у халқ Роббисининг амри ва таъқиқларига қарши чиқиб, пайғамбарига осий бўлсалар Аллоҳга қайтишлари, ҳокисор бўлишлари ва Аллоҳнинг қудрати олдида тиз чўкишлари учун имтиҳон қилганини баён қилди: «Биз бирон қишлоққа (жойга) пайғамбар юборсак (ва у ердаги одамлар биз юборган пайғамбарга иймон келтиришмаса) албатта унинг аҳлини тавба-тазарру қилишлари учун қашшоқлик ва мусибатлар билан ушлаганмиз» (Аъроф: 94).

Уқубат ва балолар фақатгина жазо бўлиб қолмай, балки, одамларни Аллоҳ таолонинг ўзигагина тазарруъ қилиш, Аллоҳнинг азаматига бўйинсуниш ва Унга илтижо қилиш учун ундашга қаратилган эди. Чунки, хусусан, қийинчилик пайтларида Аллоҳга илтижо қилишни тарк этиш ва Унга ҳокисор бўлмаслик – манмансирашдир. Ҳам Аллоҳга, ҳам бошқа солиҳ кишилар ва бошқа махлуқларга илтижо қилиш эса – ширкдир. Аллоҳ таоло бу икки амални қабул қилмайди.

Аллоҳ таоло Аллоҳ ва Аллоҳ пайғамбарининг амрларига мухолиф бўлган кимсаларга азоб юборишининг сабабини қуйидагича баён қилди:

«Бизнинг балойимиз етганда ҳам тазарру қилмадиларми?!» (Анъом: 43);

«Мана Биз уларни азоб-очарчилик билан ушладик. Улар эса на Роббиларига бўйин эгдилар ва на тавба-тазарруъ қилдилар» (Мўъминун: 76).

Аслида, инсоннинг бошига бирон мусибат келса аламни кетказиши учун Аллоҳга тазарру қилиб, унга ёлборади. Бироқ, шайтон, Аллоҳ таоло айтганидек, одам фарзандининг ўнги ва чапидан келиб адаштираверади: «(Албатта тавба-тазарру қилишлари лозим эди), лекин уларнинг диллари қотиб қолган ва шайтон қилиб юрган ишларини ўзларига чиройли кўрсатиб қўйгандир» (Анъом: 43).

Гоҳида, Аллоҳ таоло айтганидек, қашшоқлик ва қийинчиликлар балосидан сўнгра, фаровонлик ва мўллик синови бошланади: «Энди — ўзлари учун эслатма қилиб берилган нарсани унутган вақтларида, уларга ҳамма нарсанинг дарвозаларини очиб қўйдик. Қачонки ўзларига берилган нарсалар билан шод турганларида, уларни тўсатдан ушладик. Бас, бутунлай номурод бўлдилар» (Анъом: 44).

Аллоҳ бизни бу балодан сақласин!

Аллоҳ уларнинг қашшоқлигини боён ҳаётга, баданларидаги иллатни сиҳҳат-саломатчиликка алиштиргач, бу ўзгартишнинг сабабини билмаганлари учун юракдан қувондилар. Қашшоқлик ҳаёти мўлчиликка айланди. Бечора инсонлар Аллоҳнинг синовлардаги қонуниятини билмадилар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ уларни, қуйидаги оятда айтиб ўтганидек, сезмаган ҳолатларида ушлади: «Биз бирон қишлоққа (жойга) пайғамбар юборсак (ва у ердаги одамлар биз юборган пайғамбарга иймон келтиришмаса) албатта унинг аҳлини тавба-тазарру қилишлари учун қашшоқлик ва мусибатлар билан ушлаганмиз. Сўнгра ўша ёмонлик ўрнига яхшиликни (бой-бадавлатлик ва хотиржамликни) алмаштириб қўйдик. Ҳатто кўпайишиб кетганларида ва: «Бундай қийинчилик ва кенгчиликлар ота-боболаримизга ҳам етган (яъни бизнинг динсизлигимизнинг бу ишларга ҳеч қандай алоқаси йўқ, балки дунёнинг тартиби ўзи шунақа — бир танглик келса, бир мўлкўлчилик бўлади)», дейишгач, уларни ўзлари сезмаган ҳолларида тўсатдан (бирон бало-ҳалокат билан) ушладик» (Аъроф: 94, 95).

– одамларни ҳақиқатга қайтариш ва уларга ҳақиқатни эслатиш

Бу синовларнинг шаръий ғояси, Аллоҳ таоло яҳудийлар ҳақида айтганидек, одамларни Холиқлари ва Розиқлари, Тирилтирувчилари ва Ўлдирувчилари бўлган Аллоҳга қайтаришдир: «Уларни (куфр ва исёндан) қайтишлари учун кўп яхшилик (неъматлар) ва ёмонликлар (балолар) билан синаб кўрдик» (Аъроф: 168).

Аллоҳ таоло яҳудийларни фарвонлик, мўлкўллик, сиҳҳат ва саломатлик каби яхшиликлар, қашшоқлик, баданларидаги иллат ва касалликлар, мусибатлар, мулкларидаги зиёнлар каби ёмонликлар билан Роббиларининг итоатига қайтишлари ва гуноҳларидан тавба қилишлари учун синади. Бу синовлар, гарчи яҳудийлар тажовузкорликлари ва ҳақиқатга бўйинсунмасликлари сабабли интиқом олишга лойиқ бўлсаларда, фақат интиқом олиш учунгина қилинмаган эди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло уқубатларни юборишга шошилмади. Балки уларга шояд қайтиб қолишар дея муҳлат берди. Уларни тажовузкорликлари, шиддатли ўжарликлари ва пайғамбарлари буюрган нарсаларни унутганларидан кейин, уларнинг суянадиган на ҳужжатлари ва на узрлари қолмади ва Аллоҳ уларни жазолади. Бу манзара, Аллоҳ таоло баён қилганидек, бошқа халқлар ҳаётида ҳам такрорланди:

«Одамларнинг ўзлари қилган қилмишлари сабабли қуруқликда ҳам, денгизда ҳам (турли) офат-балолар юз берди. (Бу бало ва офатлар одамлар қилаётган гуноҳ-маъсиятларидан) қайтишлари учун, уларга қилган айрим гунохларининг (жазосини) тотдириб қўйиш учундир» (Рум: 41);

«Албатта Биз улар кўз (куфру исёнларидан) қайтишлари учун уларга улуғ азобдан илгари яқин азобни (яъни дунё азобини) тотдирамиз» (Сажда: 21);

«Биз уларга (тўфон, чигиртка балолари каби азоб оятларидан) бирон оят кўрсатсак, албатта у (ўзидан аввалги) шеригидан улуғроқ-даҳшатлироқ оят бўлар эди. Шояд (куфрдан иймонга) қайтсалар, деб Биз уларни (турли) азоб билан ушладик» (Зухруф: 48);

«Биз Фиръавн одамларини панд-насиҳат олишлари учун (қаҳатчилик) йиллари билан ва мева-чеваларнинг ҳосилини камайтириш билан ушладик» (Аъроф: 130).

Бандаларга юборилган қашшоқлик ва қаҳатчиликлар – Аллоҳнинг бандаларига бўлган шафқатидандир. Чунки Аллоҳ бандаларнинг заолатдан қайтиб, Сиротум Мустақим – Тўғри Йўлга қайтишларини хоҳлайди.

– сафларнинг тозаланиши ва иймон ҳақиқатини тушунтириш

Одамлар ичидаги истеъдодлар Аллоҳ таоло мажбурият қилиб қўйган амр ва таъқиқларда кўринганидек, тақдир қилинган машаққат ва фаровонлик сабабли ҳам намоён  бўлади. Синов бу истеъдодларни очиб, кўрсатиб беради. Аллоҳ таоло айтди:

«Аллоҳ мўминларни сизлар бўлган мана шу ҳолатда (яъни ким мўмин-у, ким мунофиқлиги маълум бўлмаган ҳолатда) ташлаб қўювчи эмас. Ҳали У (Ухудда мунофиқларни мўминлардан ажратиб қўйгани каби) нопокни покдан ажратади» (Оли Имрон: 179);

«Ал­батта Биз, то сизларнинг орангиздаги (Бизнинг йўлимизда молу жонлари билан) жиҳод қилгувчи ва (яхши-ёмон кунларда) сабр қилгувчи зотларни билгунимизча ҳамда сизларнинг ҳоли-хабарларингизни текшириб — юзага чиқаргунимизча, сизларни имтиҳон қиламиз» (Муҳаммад: 31);

«Ва албатта сизларни хавфу хатар, очлик, молу жон ва мева - чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз. Бирор мусибат келганда: «Албатта биз Аллоҳнинг ( бандаларимиз) ва албатта биз у Зотга қайтгувчилармиз», дейдиган собирларга хушхабар беринг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам)» (Бақара: 155);

«Ёки (эй мўминлар), сизлардан илгари ўтган зотлар ибрати сизларга келмай туриб жаннатга киришни ўйладингизми? Уларга бало ва мусибатлар (устма-уст) келиб, шундай ларзага тушган эдиларки, ҳатто пайғамбар ва иймонли кишилар: «Ахир қачон Аллоҳнинг ёрдами келади?» дейишган эди. (Шунда) уларга бундай жавоб бўлган эди: «Огоҳ бўлингизким, Аллоҳнинг ёрдами яқиндир»» (Бақара: 214);

«Албатта молу жонларингизда имтиҳон қилинасизлар (яъни Аллоҳ таоло мол ва жонларингизга ҳилма-ҳил офату балолар юбориб, сизларнинг иймонингизни текшириб кўради), ва албатта сизлардан илгари Китоб берилган ким­салар ва мушриклар томонидан кўп азият-маломатлар эшитажаксизлар. Агар (озорларига) сабр-тоқат қилсангизлар ва Аллоҳдан қўрқсангизлар (нажот топасизлар). Чунки бу иш (яъни сабр-тоқатли бўлиб, Аллоҳдан қўрқиш) ишларнинг мақсадга мувофиғидир» (Оли Имрон: 186);

«Алиф, Лом, Мим. 2. Одамлар: «Иймон келтирдик», дейишлари билангина, имтиҳон қилинмаган ҳолларида, қўйиб қўйилишларини ўйладиларми?! 3. Ҳолбуки Биз улардан аввалги (иймон келтирган барча) кишиларни имтиҳон қилган эдик-ку!! Бас (шу имтиҳон воситасида) албатта Аллоҳ («Иймон келтирдик» деб) рост сўзлаган кишиларни ҳам, ёлғончи кимсаларни ҳам аниқ билади» (Анкабут: 1 – 3).

Аллоҳ таоло имтиҳон ва синовларни тақдир қилмаса эди, фарёдчидан бардошлини, каззобдан ростгўйни, мўъминдан мунофиқни, ўтирган билан мужоҳидни айриш мумкин бўлмас эди.

иқрор ва рад этишни йўқ қилиш

Одамлар туғёнга берилар ва тажовузлари ортар экан, Аллоҳ уларни имтиҳон қилади. Имтиҳон уларни эътироз этган нарсаларни эътироф этиб, унга иқрор бўлишларига, рад этган нарсаларини эса тасдиқлашларига мажбур қилади.

Аллоҳ таоло Фиръавн хонадонига турли синовларни юборди ва уларни Мусо алайҳиссаломдан бошларига келган балоларни йўқ қилиши учун Аллоҳга дуо қилишини сўрашга мажбур қилди. Уларнинг бу талабларида Мусо алайҳиссаломнинг пайғамбарлигини тасдиқлаши кузатилмоқда. Улар бошларига бало келгач шундай дедилар:

«Қачонки уларнинг устига бу азоб тушгач: «Эй Мусо, сенга берган ваъдаси ҳаққи-ҳурмати, Роббингга дуо қил. Қасамки, агар бизлардан шу азобни кўтарсанг, албатта сенга (пайғамбарлигингга) иймон келтирамиз ва бани Исроилни сен билан бирга (ўз ватанларига) жўнатамиз», дедилар» (Аъроф: 134);

«Улар (Бизнинг оятларимизни кўришгач Мусога): «Эй сеҳргар, сенга берган (дуойингни мустажоб қилиши хусусидаги) ваъдаси ҳаққи-ҳурмати Роббингга бизлар учун дуо қил. (Агар У сенинг дуойинг сабабли бизлардан бу азобларни аритса) албатта бизлар ҳидоят топгувчидирмиз (яъни ўша Аллоҳга иймон келтиргувчидирмиз)», дедилар. 50. Энди қачонки Биз (Мусонинг дуоси шарофати билан) улардан азобни аритсак, баногоҳ улар (ўз аҳдларини) буза бошладилар» (Зухруф: 49, 50).

Ҳа, улар ўз аҳдларида тура олмадилар. Аллоҳ улардан мусибатларни аритгани сайин, берган ваъдаларини буздилар. Аллоҳ улар ичидан яхши эканини билган кимсаларни шу эътироф ва иқрорларида устувор қилди. Йўқса, бу ҳолатдаги азоб куфр ва туғёнга қарши уқубат бўлажакди. Зеро бундай ҳолат, ўзи ва жангчилари ғарқ бўлиши асносида Фиръавннинг ҳам бошига келган ва: «Мен Бану Исроил иймон келтирган нарсага ишондим ва мен мўъминлардан бириман!»– деган эди. Бироқ, Аллоҳнинг азоби ва интиқомини кўрган бундай банда учун, у иймон фойда бермади. Чунки бу, Аллоҳ таоло айтганидек, жорий қилинган қонуниятдир: «(Лекин) Бизнинг азобимизни кўрган вақтдаги иймонлари уларга фойда бергувчи бўлмади — (Бу) Аллоҳнинг (барча) бандалари ҳақидаги ўтган йўли — қонунидир (яъни азоб тушган вақтида келтирилган иймоннинг фойдаси бўлмас) — Ва ўшанда кофирлар зиёнкор бўлдилар » (Ғофир: 85).

Булар – Аллоҳ таоло балоларни юборар экан осонлик билан кўриш мумкин бўлган ҳикматлардан айримларигина, холос. Бошга синов келиб, мусибатлар бошланганида қилинадиган ягона иш – аччиқланиш ёки доду фарёд, фаровонлик ва боён ҳаёт келганида эса манмансирашлик эмас. Балки ҳар бир инсон ўзи, жамияти ва давлатининг бошига келган бало ва мусибатларнинг омилларини ўрганиши, уни тавба, ёлбориш ва солиҳ амаллар билан даф қилишга ҳиммат белбоғини боғлаши керак.

Ҳозирги кунда мусулмонлар бошига турфа бало ва қийинчиликлар ёғилди. Уларнинг кўплаб ерлари босиб олинди. Мусулмон эркак ва аёллар, ҳатто гўдаклар ўлдирилди. Уларнинг сарватлари тортиб олиниб, талон тарож қилинди. Ислом дини ва эътиқодига турли ҳамлалар уюштирилди. Уларнинг талайгина жамиятларига қаҳатчилик қашшоқлик ва нархларнинг кўтарилиши каби балолар келди. Айрим мусулмон жамиятлари эса боён турмуш тарзи билан синовда бўлишига қарамай, худди бугундан кейин эртанги кун йўқдек, ўйин-кулгудан бош кўтара олмай қолди.

Биз Аллоҳ суннатини билиб қўйишимиз, ҳатто орзулар ва ғурур ёки умидсизликлар билан, машаққат ва фаровонлик балосидан қутила олмаймиз. Булардан қутилишнинг ягона чораси – Аллоҳ таолога ҳокисорлик, тазарру ва итоат қилиш, Унинг Тўғри Йўлга элтувчи ҳидоятини талаб этиш, билганимиз эзгу ишларни қилиш, эзгу ишларни қилар экан сабрли бўлиш, ёмон деб билган нарсаларимиздан сақланиш ва сақланиш борасида сабрли бўлишимиз керак.

Аллоҳ таолодан Ўз фазли ва карами билан бизларни синаган ва синалганлар ичидан яхшилари қаторида айлашини, ҳаётимизнинг охирги нафасигача синовдан чиқишда устувор қилишини сўраймиз.

Аллоҳим, дуоларимизни қабул эт!

Омийн! ...  

 

 

                                       

 

 

  

           

 

 

 

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Sun, 22 Mar 2009 04:04:42 +0000
Қуръон ва суннат ҳақида (Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=660:2009-02-02-04-48-44&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=660:2009-02-02-04-48-44&catid=211&Itemid=104  

Қуръон ва суннат ҳақида

 

 Муаллиф: Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин

Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча Оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамдлар, пайғамбарларнинг энг шарафлиси бўлган бизнинг пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва барча саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Бизнинг Қуръон ва суннатга нисбатан масъулиятимиз уларни ўрганиш, уларга амал қилиш ва эргашишдир. Шубҳасиз, Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилган китоб – Аллоҳ таоло ҳимоя қилишни кафолатлаган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга белги ва мўъжиза қилган, ўз замондошлари ва бутун халқни ўз мислича нарсани ёки рақибни олиб келиб келишга чорлаб лол қўйган, Аллоҳ таоло зиддиятлари ва ихтилофлари йўқ дея мадҳ этган Қуръон Каримдир.

Биз, мусулмоннинг қандай ўрганиб, қандай амал қилиши кераклигини билиши умидида, Қуръон ва суннат ҳақидаги айрим далилларни тилга олгач, аввало мусулмон учун зарур бўлган Қуръон ва суннат таълими, сўнгра, уларга амал қилиш ва уларни ҳаётга татбиқ қилиш ҳақида сўз юритамиз.

Шубҳасиз, Аллоҳнинг каломи – каломларнинг энг шарафлисидир. Зеро калом – каломни гапирган зотнинг буюклигига қараб шарафли бўлади. Шунинг учун ҳам Қуръон Карим – Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қалбига нозил қилинган Аллоҳнинг Каломидир. Буни Аллоҳ таоло шундай ифодалайди:

«Албатта (бу Қуръон) барча оламлар Робби томонидан нозил қилингандир. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз (охират азобидан) огохлантиргувчилардан бўлишингиз учун қалбингизга уни (яъни Қуръонни) Руҳул-Амин – Жаброил очиқ-равшан арабий тил билан нозил қилди» (Шуъаро: 193 – 196).

Бундан мақсад, Қуръон Карим – каломларнинг энг шарафлиси ва энг афзалидир. Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръоннинг фазилатларини зикр қилдилар. Аллоҳ таоло ушбу оятида Қуръонга қасам ичган:

«Мен юлдузларнинг ботар жойларига қасам ичарманки, — ҳолбуки бу (қасам) агар билсангизлар шак-шубҳасиз улуғ-катта қасамдир — албатта у (Қуръон сеҳр ёки уйдирма эмас, балки) асралган Китобдаги (Лавҳул-Маҳфуздаги) Улуғ Қуръондир! Уни фақат таҳоратли — пок кишиларгина ушларлар. (У) барча оламлар Робби томонидан нозил қилингандир» (Воқеъа: 75 – 80).

Аллоҳ таоло Қуръоннинг бебаҳо, яъни, Аллоҳ таоло учун бебаҳо эканига, умматга ҳам унинг бебаҳо эканини, унинг фазлини билиб, унинг фазилати ва ундаги барча нарсаларни тан олишлари, сўнгра, Қуръонга эргашиш ва унинг йўлида юришнинг фарзлигига эътироф этишлари зарур эканига қасам ичди. Аллоҳ Қуръоннинг асралган Китобда экани, уни фақат таҳоратли – пок кишиларгина ушлашини ва уни барча оламлар Робби томонидан нозил қилинганини эслатди.

Аллоҳ тарафидан нозил қилингани – уни Аллоҳ ҳақиқатан гапиргани – учун ҳам, Қуръоннинг фазли ва олий мартабаси бўлиб, у энг афзал калом бўлди. Шунинг учун ҳам, мусулмонлар уни улуғлашлари, уни ўқишга ҳарис бўлишлари ва унинг (ҳаётларидаги) ўрнини танишлари керак.

Бундан ташқари Аллоҳ таоло: «Уни фақат таҳоратли — пок кишиларгина ушларлар. (У) барча оламлар Робби томонидан нозил қилингандир»– деди. Бу ҳам Қуръоннинг фазилатига далолат қилади. Яъни Аллоҳ таоло: «Қуръонни таҳоратли одамларгина ушласин» демоқчи.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам: «Қуръонни – пок одамгина ушласин»– деганлари нақл қилинган.

Саҳобалар бунга амал қилдилар. Бировларининг таҳорати бузилса Қуръонни ушлаш учун таҳорат олишга буюрар эдилар. Бу – Қуръоннинг фазли сабабли эди. Бу – Қуръоннинг мартабаси ва шарафига далилдир: таҳорати бўлган одамгина ушласин. Қуръонни, Қуръоннинг буюклигини, унинг энг шарафли калом ва Аллоҳнинг пайғамбарлари ичидаги энг шарафли пайғамбарига нозил қилингани ҳамда энг шарафли Уммат – Уммати Муҳаммадийяга юкланган шарафли китоб эканини ҳис этиши учун таҳорат билан ушлаш лозим эканини кўрсатмоқда.

Аллоҳ таоло Қуръоннинг «барча оламлар Робби томонидан нозил қилинган» эканидан дарак берди. Яъни, Қуръон Аллоҳ таоло тарафидан нозил қилинган. Бошқа оятда ҳам айнан шундай деган. Бу, агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйдурма қилса эди (бундай бўлиши пайғамбар тарафидан содир бўлиши асло мумкин эмас!), Уни Аллоҳ жазолаши муқаррар эканини ифодаламоқда.

Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло: «Бас, (эй кофирлар), сизлар мана шу Сўз — Қуръонга бепарволик қиласизларми (яъни сизлар шундай улуғ Китобни назарларингизга илмасдан инкор қилмоқдасизларми)?!» деди (Воқеъа: 81). Яъни, сизлар Қуръонни рад этасизларми?!

Яна Аллоҳ таоло: «Бас, Мен сизлар кўрадиган нарсаларга ҳам, сизлар кўра олмайдиган нарсаларга ҳам қасам ичаманки,  у  (Қуръон)  шак-шубҳасиз  улуғ пайғамбарнинг (Аллоҳ даргоҳидан келтирган) сўзидир!» (Ҳааққаҳ: 37 – 40)– деди.

Яъни, Аллоҳнинг даргоҳида улуғ бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғомидир. «У бирон шоирнинг сўзи эмасдир! Сизлар (ушбу Қуръон Аллоҳнинг каломи эканлигига) камдан-кам иймон келтирасизлар!» (Ҳааққаҳ: 41).

Мушриклар: «Муҳаммад – шоирдир!» деганларида Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шеър аҳлидан эмаслигидан дарак берди:  «(Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга) шеър ўргатмадик ва (шоирлик) унинг учун дуруст эмасдир. (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам тиловат қилаётган нарса) фақат у тирик бўлган кишиларни огоҳлантириши учун ва кофирлар устига Сўз — азоб ҳақ бўлиши учун (нозил қилинган) бир эслатма ва очиқ-равшан Қуръондир» (Ёсин: 68).

Яъни, Аллоҳ таоло нозил қилган ушбу Китоб шеър эмас, балки, зикр ва очиқ-равшан Қуръондир. У – шоирнинг сўзи эмас. Чунки, шоирлар кўпинча ғулув кетадилар ва асли (ҳақиқати) бўлмаган нарсаларни тилга оладилар.

Аллоҳ таоло шундай ҳам деган:  «... ўзлари қилмайдиган нарсаларни айтишларини кўрмадингизми?!» (Шуъаро: 226).

Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни фолбин бўлишдан оқлади: «Ва бирон коҳин-фолбиннинг сўзи ҳам эмасдир. Сизлар камдан-кам панд-насиҳат оласизлар! (У) барча оламлар Робби томонидан нозил қилинган (Китобдир). Агар (пайғамбар) Бизнинг шаънимизга (Биз айтмаган) айрим сўзларни тўқиб олганида, биз унинг ўнг қўлидан ушлаган, сўнгра албатта унинг шоҳтомирини узиб ташлаган бўлар эдик» (Ҳааққаҳ: 42 – 46).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Қуръоннинг фазилати ва мартабаси ҳақида: Унда сизлардан аввалгиларнинг дараклари, сизлардан кейингиларнинг хабарлари ва ўртангиздаги нарсаларнинг ҳукми борлиги; Қуръон ҳазил эмас, ҳал қилувчи китоб экани; Қуръондан воз кечган золимдан Аллоҳнинг қасос олиши; Қуръондан бошқа ерда ҳидоят излаган одамнинг йўлдан озиши; Қуръонни тинглаган жинларнинг ўзларини тута олмай: «Биз тўғри йўлга етаклайдиган Қуръонни эшитдик» деганларини айтиб бердилар. Қуръон эса жинлар ҳақида: ««Дарҳақиқат бизлар ҳақ йўлга ҳидоят қиладиган бир ажиб Қуръонни эшитдик» дея, бошқа бир оятда эса: «Улар дедилар: «Эй қавмимиз, дарҳақиқат бизлар Мусодан кейин нозил қилинган, ўзидан олдинги (илоҳий китоб)ларни тасдиқ қилгувчи бўлган, Ҳак (дин)га ва Тўғри йўлга ҳидоят қиладиган бир Китобни — Қуръонни тингладик» (Аҳқоф: 30)– дея ҳикоя қилди.

Аллоҳ Каломининг сифатларидан бири, Унинг ҳақиқат сари етаклашидир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди: «Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур ва яхши амалларни қиладиган мўминларга катта ажр-мукофот борлигини(нг) хуш хабар(ини) берар. Шунингдек, охиратга ишонмайдиган кимсалар учун аламли азоб тайёрлаб қўйганимизни(нг ҳам «хуш-хабари»ни берар)» (Исроъ: 9, 10).

Қуръоннинг фазилати ҳақидаги далиллар жуда ҳам кўп бўлиб, улар оят ва ҳадислардан олинади.

Қуръоннинг фазилатини ўргангандан сўнгра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларининг фазилати билан ҳам танишиб чиқайлик.

Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўз суннатлари билан Қуръонни баён қилиб беришга амр қилди ва айтди: «Сизга эса одамларга нозил қилган нарсаларни (яъни, шариат аҳкомларини) баён қилиб беришингиз учун ва шояд тафаккур қилсалар, деб бу эслатмани — Қуръонни нозил қилдик» (Наҳл: 44). Яъни, уларга нозил қилинган Қуръонни гап билан тушунтиргандан кейин, амал билан изоҳлаб беришингиз учун Сизни юбордик. Бир нарсани амалий тушунтириш, зеҳнга яхшироқ ўрнашиб, амал қилишга қулайлик туғдиради. Аллоҳ таоло буюрди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу буйруққа итоат этдилар ҳамда Ўзларининг тушунтиришлари Аллоҳ тарафидан эканини очиқладилар.

Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло: «Ва у (сизларга келтираётган Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга) ваҳий қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир» (Ван-Нажм: 3, 4)– деди. Яъни, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам хоҳ Қуръон ояти ва хоҳ суннатни гапирсин, ўз тарафидан – ҳавойи нафсидан эмас, Аллоҳ тарафидан ваҳий қилинган хабарни гапиради. Унга Аллоҳ таоло илҳом беради ва умматига ўргатадиган нарсаларни ўргатади. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга оят ҳам, оятнинг изоҳлари ҳам нозил бўлади.

Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларига Қуръон ва яна Қуръонча илмлар берилганидан хабар бердилар: «Билингларки, менга Қуръон ва яна Қуръонча илм берилди» (Имом Аҳмад: 17174). Яъни, ўшанча суннат берилди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатга, Қуръонга эргашгандек эргашишга буюрдилар ва айтдилар: «Бировингизни шийпонига суяниб турганида менинг амрим келганида: Сиз билан бизнинг ўртамизда Аллоҳнинг Китоби бор. Унда кўрган нарсамизга амал қиламиз, кўрмаганимизга амал қилмаймиз, деган ҳолатида топмайин. Расулуллоҳ баён қилган нарса Аллоҳ баён қилганидек эканини унутманглар!».

Биз булардан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати суннатни изоҳловчи ва тўлдирувчи эканини ҳам биламизки, унинг фазли Қуръон фазлидан олингандир.

Қуръон ва суннатнинг фазилатини ўрганганимиздан сўнгра шундай деймиз: Қуръон ва суннатни ўрганиш бизнинг вазифамиздир. Буни Аллоҳ бизга фарз қилган. Аввало, Аллоҳ таоло Қуръон, суннат ва Ислом – эргашишга ҳарис бўлишимиз керак бўлган тўғри йўл – Сиротум-Мустақийм эканидан хабар берди. Аллоҳ таолонинг Фотиҳа сурасидаги: «Бизларни тўғри йўлга ҳидоят қил!» оятидаги «Тўғри йўл»ни «Қуръон», «Ислом» ва «Расул-пайғамбар» дея тафсир қилинди. Буларнинг ҳар бири тўғридир.

«Ҳидоят қил!» оятининг маъноси эса «Амал қилишимиз учун бизга кўрсатгин!», «Бизни устувор қилгин!» маъноларидадир. Натижада, бу – Қуръон ва суннатни ундан юрганлар нажот топадиган, озганлар эса ҳалок бўладиган Тўғри Йўл экани билан мақташдир. Зеро, Аллоҳнинг тўғри йўли – Аллоҳга олиб борадиган (ягона) йўлдир. Қуръон ва суннатга эргашган одамнинг Аллоҳнинг розилиги ва савобларига эришишида ҳеч қандай шубҳа йўқдир.

Қуръонга эргашиш ва унинг йўлида юриш ҳақидаги амр баён қилинган далиллар жуда ҳам кўп, хусусан, сураларнинг бошларидадир: Бақара сурасининг бошида шу оят бордир: «(Ҳақ эканлигига) ҳеч қандай шак-шубҳа бўлмаган ушбу Китоб ... тақволи кишилар учун раҳбар-йўлбошчидир» (Бақара: 2).

Бу оятда Қуръон назарда тутилмоқда. Яъни, сизларга нозил қилинган Қуръон – тақводорлар учун йўлбошчидир. Ҳидоятланганлар қаторида бўлишни хоҳласангиз, Қуръон билан ҳидоят изланг ва Унга амал қилинг. Унга амал қилган банда – тўғри йўлда бўлади. Ундан воз кечган банда эса адашади, йўлдан озади.

Тақводорлар Аллоҳнинг тақвосини (ҳаётларида) рўёбга чиқарган – Аллоҳнинг дўстларидир. Қуръон улар учун ҳидоят, яъни, далолат қилгувчидир. Ҳидоят эса маёқ бўлиб, унинг ёғдусида юрилади.

Аллоҳ таоло Қуръон Каримни «шак-шубҳа бўлмаган Китоб» дея мақтади. Демак, Қуръон ҳақида шубҳага борилса ҳам, Қуръонга на шубҳа ва на гумон қўшила олади.

Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг бошида ҳам шундай деди: «Алиф, Лом, Мим. Аллоҳ (ягона) ҳеч бир тангри йўқ. Фақат Унинг Ўзи бор. У тирик ва абадий тургувчидир. Сизга (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ўзидан аввал тушган китобларни тасдиқловчи бўлган бу Китобни ҳақ билан нозил қилди. Илгари одамларни ҳақ йўлга ҳидоят қилиш учун Таврот ва Инжилни туширган эди. (Энди эса) Фурқонни нозил қилди» (Оли Имрон: 1–4).

«Китоб»ҳақ билан нозил қилинган, Фурқон (ҳақ билан ноҳақни ажратгувчи) эса – Қуръондир. Аллоҳ таоло Сизга Қуръонни ҳақ билан, яъни, ҳақиқатни ўз ичига олган ҳолатида нозил қилинганидан хабар берди. Бу, шубҳасиз, Қуръон учун мадҳ, уни ушлаганлар устувор инсонларга айлангунларича Қуръон дастури бўйича юришига амрдир.

Яна, Аллоҳ таолонинг Аъроф сурасининг аввалида келган ояти ҳам бордир: «Алиф, Лом, Мим, Сод. (Бу Қуръон) сизга унинг ёрдамида кофирларни (Аллоҳнинг азобидан) огоҳлантиришингиз учун нозил қилинган Китобдир — бас, кўнглингизда у сабабли танглик (шубҳаланиш) бўлмасин!» (Аъроф: 1,2). Яъни, Қуръонни етказишда ҳеч шубҳаланманг!

Аллоҳ таоло Қуръоннинг мўъминлар учун эслатма ва Қуръонга эргашиш учун бир амр бўлганидан хабар берди: «(Эй инсонлар), сизларга Роббингиздан нозил қилинган нарсага (Китобга) эргашингиз, ундан ўзга «дўстларга» эргашмангиз! Камдан-кам панд-насиҳат оласизлар» (Аъроф: 3).  

Ҳа, Аллоҳ бизни Қуръонга эргашишга шундай буюрди: «(Эй инсонлар), сизларга Роббингиздан нозил қилинган нарсага (Китобга) эргашингиз» (Аъроф: 3). Бунинг маъноси: Сизларга нозил қилинган ушбу Китобни қабул қилинглар! У пайғамбарларингизга Аллоҳ нозил қилган китобдир.

Аллоҳ таоло: «(Бу Қуръон) сизга унинг ёрдамида кофирларни (Аллоҳнинг азобидан) огоҳлантиришингиз учун нозил қилинган Китобдир — бас, кўнглингизда у сабабли танглик (шубҳаланиш) бўлмасин!» (Аъроф: 2)деди. Яъни, Қуръонга мухолиф бўлган одамларни огонлантиришингиз учун.

Аллоҳ таоло Қуръон Каримни, Аллоҳ яхшиликни хоҳлаган бандаси учун эслатма, ваъз ва кўрсатма эканидан дарак берди.

Шубҳасиз, «Сизларга Роббингиз тарафидан нозил қилинган нарсага эргашингиз!» амри, биз учундир. Эргашиш эса, Қуръон дастури асосида юриш, демакдир. Яъни, Қуръонни қабул этинглар, унга амал қилинглар ва унинг таълимотларини ҳаётга татбиқ этинглар! Шундагина ҳақиқатан Қуръонни қабул қилган ва унга амал қилган кишилар қаторида бўласизлар. Қуръонни қабул этмаган одам на Қуръон аҳлидан ва на Қуръонга амал қилганлардан ҳисобланмас. Аллоҳ бизни шундай буюрмоқда: «(Эй инсонлар), сизларга Роббингиздан нозил қилинган нарсага (Китобга) эргашингиз, ундан ўзга «дўстларга» эргашмангиз! Камдан-кам панд-насиҳат оласизлар» (Аъроф: 3).

Шунингдек Аллоҳ таоло талайгина сураларнинг бошида Қуръонни қуйидагича мадҳ этган:

«Ушбу (оятлар) очиқ-равшан Китоб оятларидир» (Юсуф: 1, Шуъаро: 2, Қасас: 2);

«Булар ҳикматли Китоб оятларидир» (Юнус: 1, Луқмон: 2);

«(Ушбу Китоб) сизлар фақат Аллоҳгагина ибодат қилишингиз учун, ҳикмат соҳиби ва (ҳамма нарсадан) хабардор зот — Аллоҳ томонидан оятлари бузилмайдиган мустаҳкам ва муфассал қилинган бир Китобдир» (Ҳуд: 1).  

Бандалар, жумладан, биз, Қуръонга амал қилиш ва Қуръонни қабул қилиш, шунингдек, Қуръонга амал қилишга буюрилганмиз. Қуръонга амал қилиш эса, Қуръонда келган барча нарсани қабул қилиш ва Ундан бирон нарсани рад этмасликдир.

Мусулмон Аллоҳнинг Қуръонидан тиловат қилинган бирон оятни эшитса, уни татбиқ қилиб, амал қилишга ҳарис бўлиши, Роббисининг Китобидаги бирон нарсани рад этмаслиги керак. У бирон оятни рад этмас ва бирон далилга қарши чиқмас экан, ҳақиқатан, Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатига эргашганлар қаторида бўлади.

Қуръонга амал қилиш ва уни лойиқ бўлганидек тиловат қилиш – бизнинг вазифамиздир. Аллоҳ таоло айтди: «Биз Китоб ато этган зотлар орасида уни лойиқ бўлганидек тиловат қиладиган кишилар ҳам бордир» (Бақара: 121).

Бизнинг вазифамиз Қуръонга амал қилиш ва уни лойиқ бўлганидек тиловат қилишдир.  «Лойиқ бўлганидек тиловат қиладиган кишилар»нинг вазифасидан келиб чиқиб, (шуни айта оламизки), мусулмон Қуръонни ўрганиши керак. Яъни, уни тинглаши, у ҳақида тафаккур юритиши, кучи етганича ёд олиши, Қуръон оятлари ва уларнинг маъноларини тўкис ўрганишга тиришиши керак. Саҳобалар, Аллоҳ улардан рози бўлсин, Қуръонни ўрганишар, Қуръон ҳақида тафаккур қилишар ва унга амал қилишга ғайрат кўрсатишар эди. Улар бу билан фахрланишарди. Улардан бири Исломни қабул қилса Қуръон ўқиш ва ундан кучи етганича ёд олишга бел боғлар эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръонни ёд олган одамнинг фазли ва шарафини баён қилдилар. Аввало, намозда Қуръонни кўпроқ ёд билан одамни олдинга ўтишга буюрар ва: «Одамларга Қуръонни кўп билганлари имом бўлади»– дер эдилар. (Имом Муслим 1078, 1079; Насоий 772; Абу Довуд 494; Ибн Можа 970). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу билан ҳар бир мўъминни ҳақиқатан Қуръонга амал қилишга рағбатлантирар ва у Қуръонни тиловат қилиш, ёдлаш ва унга амал қилиш билан Қуръонга амал қилар эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шу ҳам нақл қилинганки, саҳобаларни Уҳуд шаҳидларининг қарбларига дафн этар эканлар, қабрга илк ўлароқ ичларидан Қуръонни кўпроқ ёд олганларини қўйган эдилар. Шунинг учун ҳам саҳобалар, Қуръонни кўпроқ ёдлаш ва ўрганишга мусобақалашар эдилар. Улар кучлари етганича оятларни ёдлашга тиришар эдилар. Шуни ҳам айтиб ўтишимиз керакки, у даврларда ёзилган Қуръонлар сони кўп эмас эди. Шунинг учун уни баъзилар, агар бўлса, қоғозларга, баъзилар эса латталарга ёзиб олишар, зеҳни зукко бўлганлар эса эшитишнинг ўзи билан оятларни ёд олардилар.

Саҳобалар Қуръон оятлари ҳақида тафаккур қилиш ва оятлар мағзини чақишга ҳам катта эътибор берар эдилар. Чунки Аллоҳ уларни Қуръон ҳақида тафаккур қилиш ва Қуръон маъноларини ўрганишга буюрган эди. Аллоҳ таоло айтди: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ушбу Қуръон барча одамлар) оятларини тафаккур қилишлари ва ақл эгалари эслатма-ибрат олишлари учун (Биз сизга нозил қилган бир муборак Китобдир)» (Сод: 29). Яъни, улар Қуръон ҳақида тафаккур қилиб, уни ўрганишлари учун нозил қилдик.

Аллоҳ таоло яна шундай деди: «Ахир улар Қуръон ҳақида фикр юритмайдиларми?! Агар у Аллоҳдан бошқа биров томонидан бўлса эди, унда кўп қарама-қаршиликларни топган бўлар эдилар-ку?!» (Нисо: 82).  

Яъни, нега улар Қуръон оятлари ҳақида тафаккур қилиб, уни тушунишга ҳаракат қилмайдилар?!

Аллоҳ таоло Қуръондан юз ўгирганлар ҳақида эса шундай дейди: «Нега бу қавм кишилари ҳеч гап англамайдилар-а?!» (Нисо: 78). Яъни, Қуръондан юз ўгирганлари ва ундан чалғиб қолганлари сабабли.

Аллоҳ таоло айтди: «Ахир улар бу Сўзни — Қуръонни тадаббур-тафаккур қилиб кўрмадиларми ёки уларга аввал ўтган ота-боболарига келмаган нарса келдими (яъни уларга ҳам Аллоҳ тарафидан пайғамбарлар китоблар билан келган эди-ку)?!»уъминун: 68).

Яъни, нега ўзларига нозил қилинган ушбу сўзлар ҳақида тафаккур қилмайдилар.

Бунинг таъсири ўлароқ, саҳобалар, Қуръон оятларининг маъноларини тушуниш учун диққат қилишар эди. Абдуллоҳ ибн Ҳубайб Суламий раҳимаҳуллоҳ шундай дейди: «Менга Қуръон ўргатганлар шундай дер эдилар: «Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўн оятни олишар ва ундаги илм ва амални ўрганмагунларича бошқа оятларга ўтмас ва: «Биз Қуръон, илм ва амални бирга ўргандик,– дер эдилар»».

Ҳолбуки, Қуръон уларнинг тилларида нозил бўлган ва бу сўзлар ўз ичига олган маъноларни яхши билшар эди. Чунки бу сўзлар, уларнинг изоҳли маъноларига эҳтиёж туғмай, равон талаффуз қилиша оладиган сўзлар эди. Шундай бўлсада, улар ўзларига қоронғу бўлган маъноларни, амал қилишни ва қандай татбиқ қилиш кераклигини ўрганишар эди. Саҳобаларнинг ҳоли шу бўлса, улардан кейингиларнинг ҳоли нима бўлиши мумкин?!

Саҳобалар ва уларнинг ўқувчилари Қуръонни ўрганиш, ўргатиш ва Қуръон маъноларини баён қилишга катта эътибор бердилар. Бунга, уларнинг Қуръонга қилган тафсирларини ўз ичига олган кўплаб осорларнинг кунимизгача етиб келиши, далолат қилмоқда. Улар ҳар бир сўз ва ҳар бир жумла – оятнинг маъносини айтиб бердилар. Бу ҳам уларнинг Қуръонга ҳар нарсадан кўра кўпроқ берган диққат ва эътиборларининг яққол далилидир.

Шунингдек, улардан кейин то бизнинг кунимизгача яшаб ўтган уламолар ҳам, Қуръонга катта эътибор бердилар: уни тафсир қилдилар, ундаги оятларни тушунтирдилар, ўзларидан кейингиларга қандай ўрганиш, қандай ўргатиш ва ҳукмларни қандай чиқариш кераклиги, Қуръондаги қиссалар, ибратлар ва зарбулмасалларнинг ҳиссаси нима эканини баён қилдилар.

Маълумки, Қуръон Карим пайғамбарлар қиссасини ҳикоя қилди. Аллоҳ таоло уларни нега ҳикоя қилди?! Аввало, қавмининг рад этгани, пайғомидан воз кечгани ёки ёлғончи деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга тасалли бўлиши учун ҳикоя қилган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аввалги пайғамбарларнинг хабари ва уларнинг бошларига келган мусибатлар тиловат қилинса тасалли олар, сабр этар, сабрга чақирар ва қавмига пайғомни етказиш ва таълим беришга шошилар эди.

Бундан ташқари Қуръон Аллоҳ таоло бизга фарз қилган ва бажариш масъулиятини юклаган аҳкомлар – намоз, закот, рўза, ҳаж, жиҳод, ҳалол ва ҳаром ҳукмларини ўз ичига олган. Бу оятларга амал қилишимиз, онгли амал қилиш учун эса ўрганишимиз керак.

Қуръон Карим ваъда ва жазо оятларини ҳам ўз ичига олади. У, Аллоҳга осий бўлганлар учун жазо, итоат этганлар учун эса мукофотлар ваъдаси: савоблар ва жазолар, жаннат ва жаҳаннам, қўрқитиш ва таҳдидлар билан тўладир. Қуръон Аллоҳга итоат этганга савоб, исён қилганларга эса жазони зикр қилган. Буларнинг барчаси Қуръон ўз ичига олган нарсалардир. Биз Қуръонни ўқир эканмиз, Аллоҳ таоло оятларда бор эканини зикр қилган савобларга эга бўлиш учун ҳиммат белбоғини боғлашимиз керак. Эслатиб ўтганимиз оятларнинг бирида Аллоҳ таоло шундай деган: «Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилади ва яхши амалларни қиладиган мўминларга катта ажр-мукофот борлигини(нг) хуш хабар(ини) беради» (Исроъ: 9).

Биз, ушбу катта ажру савобларга эга бўлиш учун, мўъминлар сафида бўлишга тиришайлик!

«Шунингдек, охиратга ишонмайдиган кимсалар учун аламли азоб тайёрлаб қўйганимизни(нг ҳам «хушхабари»ни берар)» (Исроъ: 10).

Биз, бу азобга лойиқ бўлмаслик учун, (Қуръондан) юэ ўгирган ва (Қуръонни) рад этганлар сафида бўлмасликка ҳаракат қилишимиз керак.

Шунингдек, Қуръоннинг барчасига амал қилиш мусулмон учун фарздир. Аллоҳ таоло бизга (илоҳий) китоблар нозил қилинган яҳудий, насоро (христиан) ва бошқа халқларни ҳикоя қилиб берди. Улар пайғамбарларига китоблар нозил қилинган бўлишига қарамай, бу китоблардан оздилар, унга ўзгартишлар киритдилар, маъноларини қинғир йўлларга бурдилар. Бу китобларнинг баъзи қисмларини қабул этсалар, баъзиларини қабул этмадилар. Бу қиссалар, уларнинг йўлларидан кетмаслигимиз учун бизга огоҳлантиришдир.

Қуръон оятларининг лафз ва маъноларини қасддан ўзгартираётган инсонларнинг, қуйидаги оятда зикр қилинган азоб билан яҳудийлар сингари жазоланишларида шак ва шубҳа йўқдир: «(Мунофиқлар) сўзларни ўз ўринларига қўйилгандан кейин ўзгартирадиган бошқа қавмга (яъни яҳудийларга) қулоқ бергувчи кимсалардир. (Яҳудийлар): «Агар (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам тарафидан) сизларга мана шу ҳукм берилса, олинглар, бўлмаса, (яъни бошқа бир ҳукм айтилса), эҳтиёт бўлинглар —олманглар, дейишади» (Моида: 41).

Шу оятга кўра, тиловат қилинган Қуръон оятларини эшитгач, уларни (Аллоҳ тарафидан кўзда тутилган) лафз ва маъноларини ўзгартирган кимсалар, бу ўзгартиш ва таъвиллари билан яҳудийларга ўхшаган бўладилар: «Ё китобнинг (Тавротнинг) бир қисмига ишониб, бир қисмини инкор қиласизми?» (Бақара: 85).

Чунки, яҳудийлар ўз китоблари – Тавротнинг бир қисмига ишониб, бошқа қисмига ишонмаган эдилар. Уларга Аллоҳ таоло ушбу ояти билан жазони ваъда қилди: «Ораларингдан ким бу ишни қилса, унинг жазоси бу дунёда расво бўлиш, Қиёмат Кунида эса қаттиқ азобга дучор қилинадилар» (Бақара: 85).

Бу – айрим оятларини қабул қилиб, бошқаларини қабул қилмаган одамнинг жазосидир.

Айрим одамлар Қуръон Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан баъзи далилларни келтирилганида: «Унинг айримларини қабул қилиб, айримларини қабул қила олмаймиз!»– дейдилар. Уларнинг:  ««айрим пайғамбарларга ишонамиз, айримларига ишонмаймиз», дейдиган ҳамда ора йўлни тутишни истайдиган кимсалар» (Нисо: 150) – яҳудийлар васфига муносиб бўлишларида ҳеч шубҳа йўқдир:

Ҳақиқий мўъминлар Роббилари тарафидан келган барча нарсани қабул қилиб, ундан бирон нарсани рад этмайдилар. Чунки, бу иккиси ҳам айни турдандир. Қуръон Карим – Аллоҳнинг каломи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сунннатлари эса унинг изоҳ-баёнидир.

Биров сизга Қуръондан далил келтирса уни: «Аллоҳнинг ва Расулининг каломи бошимизнинг тожидир! Замондошларимизнинг кўпи Қуръонга хилоф иш қилсаларда, биз уни қабул қилиб, ҳаётимизга татбиқ этамиз!» дея қабул этинг. Зеро, ҳақиқат эргашилишга лойиқ нарсадир. Аллоҳ таолонинг Каломи ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати – мўъмин юриши, қабул қилиши, рад этмаслиги, таъвил қилмаслиги, бузмаслиги, маъноларини қинғир йўлга бурмаслиги керак бўлган ҳақиқатдир. Шундагина мўъмин, Аллоҳнинг Китоби билан ҳидоятланган ва ундан далил келтирганлардан бўлади.

Дарҳақиқат, Қуръонга эргашганлар савобга, ундан юз ўгирганлар эса азобга лойиқ бўладилар. Аллоҳ таолонинг ушбу оятини ўқинглар: «Бас, ким Менинг ҳидоятимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас. Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирамиз»» (Тоҳа: 123, 124).

Бу – ҳидоятга эргашмаганлар учун оғир таҳдид ва ҳидоятга эргашганлар учун ваъда эмасми?! «Ким Менинг ҳидоятимга эргашса» оятидан мақсад: «Ким мен қўйган шариатга эргашса», демакдир. Бу ҳидоятни Қуръон ва суннат ўз кафолатига олди. Аллоҳ таоло эса бу ҳидоятни қабул қилган одамни адаштирмаслик ва баҳтиқаро қилмасликни, балки, унинг ёғдусида юрадиган нур узра бўлишини кафолатлади. Зеро Аллоҳ Қуръон Каримни “нур” ва “тўғри йўл” – сиротум мустақийм деб атади: «Албатта сиз (ўзингизга тушган ваҳий ёрдамида) Тўғри йўлга етаклайсиз. У (йўл) осмонлардаги ва Ердаги бор нарса Ўзиники бўлган зот — Аллоҳнинг йўлидир!» (Шўро: 52, 53). Яъни, сиз, ушбу Қуръон кўрсатган йўлга етаклайсиз.

Қуръондан юз ўгирган ва унинг ўрнига зидди бўлган бемаъни гаплар ёки майллик ва шаҳватларни ёки шуларга ўхшаш нарсаларни олган одамга, Аллоҳ таоло, оғир – бахтсиз ҳаётни ва охиратда аъмо ўлароқ қайта тирилтиришни ваъда қилди. Қуръондан юз ўгирган банда учун бундан кўра қўрқинчлироқ ваъда бўлиши мумкими?!

Банда Қуръондан қачон юз ўгириши мумкин?

У Аллоҳнинг зикри, намоз ва эзгу ишларни қилишга тўсиқ бўладиган қўшиқларни тинглаш, кўнгил очар нарсаларга қулоқ бериш, ўйин-кулгуга берилиш билан машғул бўлса, Аллоҳнинг зикридан юз ўгириши мумкин.

Ўйин-кулгуга берилган одамларнинг сони оз эмас. Уларга: «Аллоҳнинг Китобини ўқимайсизларми?!» дейилса, Қуръонни ўқишга, ёдлашга ва у ҳақида тафаккур қилишга чорлаган одам устидан куладилар ва «Менинг зикримдан юз ўгирганлар» оятининг ҳукми остига кирадилар. Кўнгилочар, фойдасиз, яхшиликларни қилишга монеъ бўлган ҳар қандай ўйинга муккасидан кетган одамнинг «Менинг эслатмамдан юз ўгирган одам» қаторига киришидан дарак беринг.

Шунингдек, Қуръонни тиловат қилиш у ёқда турсин, уни эшитишдан эринаётган одамлар – Қуръонни тарк этган одамлар сафидадир. Аллоҳ таоло Қуръонни тарк этганларни ҳам мазаммат қилган: «Пайғамбар айтди: «Эй Роббим, дарҳақиқат менинг қавмим (Қурайш қабиласи) ушбу Қуръонни тарк қилиб (ундан юз ўгирдилар)»» (Фурқон: 30). Яъни, уни тарк қилдилар.

Қуръонни ўқимаслик, ундан келтирилган далилларни қабул қилмаслик, уни тинглашдан воз кечиш ва у ҳақида тафаккур қилмаслик ҳам уни тарк қилиш, демакдир. Қуръон ўқишга эриниш ҳам Қуръонни тарк этиш, демакдир. Сиз ҳаққингизда: «Бу – Қуръонни тарк этган одам»– деб айтишларини хоҳлайсизми?!

Агар одамлар Қуръонни бир йилда бир ёки икки марта ўқиётган бўлсалар, биз буни Қуръонни тарк қилиш, деймиз. Саҳобалар ва салаф солиҳ Қуръонни кўп ўқир эдилар. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳу йигитлик чоғларида Қуръон Каримни бир кечада таҳажжудда хатм қилар эди. Бундай қилиш унинг оиласи ва тан роҳатидан чалғитганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга етти кечада бир хатм қилишни тавсия этдилар. Чунки бу, Қуръондан истифода этиш ва унинг маъноларини тушуниш учун маъқул сон эди. Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу ҳаётининг охиригача ҳар кечасини таҳажжудда Қуръоннинг еттидан бирини ўқиб ўтказди.

Айрим саҳобалар Қуръонни етти кечада, айримлари ўн ва айримлари эса уч кечада хатм қилар эдилар. Бу – уларнинг Қуръонни ўқиш ва тинглашга нақадар эътибор берганларининг аломатидандир.

Шунингдек, биз, Қуръон уларнинг энг асосий ишлари бўлганини, ундан чалғимаганларини, балки уни тинглаш, ўрганиш ва у ҳақида тафаккур юритишга одат қилганларини кўрамиз. Мўъминлар Қуръонга шундай эътибор берадилар.

Қуръоннинг изоҳи бўлган суннатга ҳам эътибор шундай бўлиши керак. Саҳобалар, Аллоҳ улардан рози бўлсин, суннатга шундай эътибор берар эдилар. Улар, аввало, суннатни тинглашга диққат қилар эдилар.

Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бирон суннат ёки ҳадисни эшитсалар, уни ёдлаш ва унга амал қилишга ғайрат қилардилар. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу кечанинг аввалги қисмида ҳадисни ўрганар ва ёдлашга тиришар эди. Кўплаб саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир ҳадисларини эшитиш учун оилаларини ташлаб, бориб келишга бир ёки икки ойларини сарф этишар, йўлда тоғу тошларни босиб ўтишар эди.

Улардан кейингиларга ҳам, Аллоҳ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ёдлашни осонлаштирди. Шунинг учун ҳам суннат, илгари эришиш қийин бўлган бўлишига қарамай, бугун одамлар қўлида мавжуддир. Чунки, Ислом уламолари Қуръон ва суннатга тафсир, ёд олиш ва ҳимоя қилиш борасида катта хизматлар қилдилар, ҳадисларнинг заифлари ичидан саҳиҳларини ажратиб бердилар.

Суннатни ўрганишга эътиборни қаратиш ҳам, имкони борича қавлий ёки феълий ва Исломнинг илк асрида ва ундан кейинги даврларда яшаган мусулмон авлод  ичидан етишиб чиққан забардаст уламолар аҳамият берган ва Умматга кўрсатиб ўтган саҳиҳ ҳадисларни ёдлашга бел боғлаш – ҳар бир мусулмоннинг вазифасидир.

Уларнинг суннатга бунчалар эътибор беришлари, суннатнинг фазилатига далилдир. (Ҳа), мусулмон қодир бўлганича саҳиҳ ҳадисларни ёд олиши, агар қодир бўлмаса уларни ёдида сақлаб қолиш учун, китоблардан кўп ўқиши ва бу ҳадисларни ҳаётига амалий татбиқ қилиши зарур.

Мусулмон бу китобларни ўқир экан, уламоларнинг ҳадисларни нақадар кенг шарҳлаганлари, ҳадислар ичида ётган ва далил қилинаётган аҳкомларни қандай баён қилганларини кўради. Бу – Уммат уламоларининг Ислом динига бўлган муносабатлари, кейинги авлодлар аввалги авлодлар сингари амал қилишлари учун, Исломнинг тўкис бўлиши йўлидаги ғайратларидир.   

Суннатдан юз ўгирганлар шариатнинг ярмидан юз ўгирган ва унга аҳамият бермаган кимсалардир. Саҳобалар, Аллоҳ улардан рози бўлсин, суннатга амал қилмай Қуръонга амал қилишгагина чекланган хаворижларни мазаммат қилишган ва уларга Аллоҳ таоло уларга шариатга амал қилишини фарз қилганидек, суннатга ҳам амала қилишни фарз қилганини тушунтиришган эди. Чунки шариат, Қуръон ва суннатдан олингандир!

Айрим тобиинлар: «Биз Қуръонгагина амал қиламиз!» дейишганида, саҳобалар уларга: «Сизлар пешин намозининг тўрт ракаат эканини Қуръонда кўрганмисизлар? Ахир бу суннатдан олинмаганми? Сизлар Қуръонда бамдод намозининг икки, шом намозининг уч ракаат эканини кўрганмисизлар? Улар суннатдан олинмаганми? Закотнинг у ёки бу моллардан олинадиган миқдорларини Қуръонда кўрганмисизлар? Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатидан олинмаганми? Ҳаром ва фарзларнинг тафсилотлари ҳам шундайдир»– дея раддия берган эдилар.

Ушбу сўзлар мусулмонни Аллоҳ таолонинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига эътибор беришга чорлайди. Чунки, суннат – Қуръонни тафсир қилади, изоҳлайди, Қуръонга далолат қилади ва Қуръон номидан гапиради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам баён қилган нарсалар – Аллоҳ таолонинг юборган ваҳийларидир.

Суннатга эътибор бериб, уни ҳаётга амалий татбиқ қилиш ҳамда унга қарши чиққанларга жавоб бериш, бизнинг вазифамиздир. Масалан, баъзиларга соқолни қириш, кийим этакларини оёқ тўпиқларидан пастга тушириш, айрим ҳаром нарсаларни қилиш каби ҳадисга мухолиф ишларни қилганларини эслатсангиз: «Одамлар бунга амал қилмай қўйишган! Одамлар бунинг аксини қилишаяпти!»дейдилар. Ёки шунга ўхшаш гапларни айтадилар. Бу гаплар билан уларнинг

«Китобнинг бир қисмига ишонамиз, бошқа қисмларига ишонмаймиз, (деган) ва ора йўлдан юрганлар» қаторига киришларига далил эканида ҳеч шубҳа йўқдир.

Бундан ташқари Аллоҳ таоло, Аллоҳ пайғамбарига юборган ваҳийни менсимаган, ўз майилликлари ёки ишларини муқаддам қўяётган, бир ёки бир неча одамлар ризосини излаган кимсаларни ҳам мазаммат қилди.

Билими кўп, бироқ унга амал қилмаган олимлар Аллоҳ таоло мазаммат қилган ва уларни «(уларга) ғазаб қилинганлар» дея номлаган яҳудийларга ўхшаган бўлади.

Оят ва ҳадисларга амал қилмаган одамлар, билимларини яширган одамлардан ҳисобланадилар. Аллоҳ таоло айтди:

«Биз нозил қилган ҳужжатлар ва ҳидоятдан иборат (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақ пайғамбар эканлиги ҳақидаги) нарсаларни одамларга Китобда (Тавротда) равшан қилиб берганимиздан кейин беркитган кимсаларни шубҳасиз Аллоҳ лаънатлагай ва лаънатловчи зотлар (фаришталар ва мўминлар) лаънатлагайлар» (Бақара: 159);

«Аллоҳ нозил қилган Китоб (Таврот)дан иборат бўлган нарсани (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-саломнинг пайғамбарлигини) беркитадиган ва уни озгина қийматга сотадиган кимсалар қоринларини фақат олов билан тўлдирадилар — уларга Қиёмат Кунида Аллоҳ сўзламайди — боқмайди ва уларни (гуноҳларидан) покламайди. Улар учун аламли азоб бордир» (Бақара: 174).

Нега?!

Чунки улар Аллоҳнинг оятларини арзимас қиймат эвазига сотдилар. Яъни, Аллоҳнинг уларга нозил қилган каломини арзимас қийматга сотдилар. Улар сотиб олишган қиймат нима эди?! У “қиймат” – Аллоҳнинг ризоси устига ўзлари муқаддам қўйишган манфаатлар, ишлар ва одамларнинг ризоси эди!!

Агар бировнинг Аллоҳ нозил қилган нарсанинг акси ўлароқ фатво бериб, ҳалолни ҳаром, ҳаромни ҳалол қилаётгани ёки талайгина гуноҳларга рухсат бераётган ёхуд у гуноҳларни ҳаром қилган оятларни таъвил қилаётганини кўрсангиз, билингки, у одам Аллоҳ таоло қуйидаги ояти билан мазаммат қилган кимсалар қаторига киради: «Улар Аллоҳнинг оятларини озгина қийматга алмаштириб, (инсонларни) Унинг йўлидан (яъни динидан) тўсдилар» (Тавба: 9).

«Аллоҳ нозил қилган Китоб (Таврот)дан иборат бўлган нарсани (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-саломнинг пайғамбарлигини) беркитадиган ва уни озгина қийматга сотадиган кимсалар» (Бақара: 174) оятида одамлар ризосини излаш билан Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган одам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисида зикр қилинганлар қаторига киради: «Одамлар ризосини Аллоҳнинг ғазаби бадалига излаган одамга, Аллоҳ ғазаб қилади ва одамларни ҳам унга ғазаблантиради» (Термизий «Сунан» 2338, Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ» 276).

Шундай қилиб, мусулмон, ўз имкониятига қараб Қуръонни ҳаётга татбиқ қилиши, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлида юриши, Қуръонга ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига эргашиши, Қуръондан баҳоли қудрат ёдлашга тиришиши керак. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръон ёдлаш ва Китобини топишга қулайликлар яратди. Бундан олтмиш ёки етмиш йил аввал Қуръонлар жуда ҳам оз эди. Алҳамдулиллаҳ, бугунги кунга келиб масжидларда сон-саноқсиз Қуръонлар турибди. Ҳатто эҳтиёждан ортиқча Қуръонлар турибдики, буларни кўрган мусулмон Аллоҳнинг Китобини ёдлашга бел боғлаши керак.

Биз, Аллоҳнинг Китобига эътиборни қаратиш, уни ўрганишга тиришиш ва мумкин бўлгани қадар уни тинглашга чақирамиз. Оталаримиз ва устозларимиз ўз аждодларининг Қуръонга қандай эътибор берганларини, масжидларда Қуръон ўқиб, у ҳақида тафаккур қилганлари, ичларидан бирининг уйида кечалари тўпланиб Қуръондан бир ёки икки ёхуд уч порани тажвид ва тартил билан ўқиганлари ва ҳолатларига қараб ундан савоб умидида ёд олганларини айтиб беришар эди. Чунки, уни ёдлаш ҳақида қориларнинг фазилати ҳамда Қуръонни савоб умидида ўқишга далолат қиладиган ва биз юқорида айтиб ўтганимиздек, ривоятлар нақл қилинган.

Дарҳақиқат, Қуръонни тиловат қилишга ажру савоблар берилади. Ҳадисда ривоят қилинишича, Қиёмат кунида Қуръон ўқиган одамга: «Ўқи ва жаннат поғоналарида юқорига кўтарил! Қандай тартил билан ўқиган бўлсанг, шундай ўқи! Сенинг мақоминг ўқиганинг охирги оят олдидадир!»– дейилади (Имом Аҳмад «Муснад» 6508, 6799, 9706). У модомики ўқир экан, зиналардан кўтарилаверади. Бунга бошқа далиллар ҳам кўпдир.

Мавзуга тааллуқли саволларга жавоб бериш учун, сўзимизни шу ерда тўхтатамиз.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавоту саломлар йўлласин. 

 

                                                       

  

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Mon, 02 Feb 2009 04:23:38 +0000
Бу дунёда ғарибдек яша! http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=649:2009-01-22-13-43-15&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=649:2009-01-22-13-43-15&catid=211&Itemid=104  

Бу дунёда ғарибдек яша!

Муаллиф: Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ

Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча Оламлар Роббига ҳамду санолар бўлсин. Мен Унга барча яхшиликни сано қилиб айтаман ва ягона, шериксиз, аввалгию охиргиларнинг илоҳи бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ эканига, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Унинг қули, расули, сара бандаси ва халили эканига, Уни Алло таоло ҳидоят ва ҳақ дин билан башоратчи, огоҳлантирувчи ва Аллоҳнинг изни билан унга чорловчи, порлаган зиё қилиб жўнатганига, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ пайғомни етказган, омонатни адо этган, Умматга насиҳат қилган ва Аллоҳ йўлида лойиқ бўлганидек илм ва тушунтириш олиб борган, қилич ва тиғ билан жиҳод қилган ва ўлими келгунича шундай устивор турганига гувоҳлик бераман.

Аллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ, Унинг оиласи, саҳобалари, Унинг йўлидан юрган ва суннатларига Қиёмат кунигача яхши нийят билан эргашган барчага салавоту саломлар йўлласин.

Сўнг ...

Аллоҳ субҳонаҳу ва таолога муборакли ва пок ҳамдлар айтамиз. Унга бизга берган неъматлари учун аввалдаю охирда, зоҳирдаю ботинда санолар айтамиз.

Дўстлар, Аллоҳнинг неъматлари ҳисобсиздир. Аллоҳ таолонинг энг буюк неъмати, энг буюк лутфи ва энг буюк марҳамати – инсонни фойдали илмга, қалблар жонланадиган ва солиҳ амал учун фаоллашадагина илм ҳалқаларига боришга муваффақ қилишидир. Бандасини тоат-ибодат, илм излаш ва илм ҳалқаларига келишга муваффақ қилиши – Аллоҳ ато этган ва муваффақ қилган буюк марҳаматдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ ким учун яхшиликни хоҳласа, уни динда фақиҳ (билимдон) қилиб қўяди» – дедилар (Имом Бухорий, 71; Имом Муслим, 1037. Муовия ибн Абу Суфён разияллоҳу анҳу ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам динда билимдон бўлишни Аллоҳ таоло тарафидан бу бандага яхшилик ирода этилганига далил қилдилар. Бу яхшилик эса Аллоҳ айтган оятлар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган ҳадисларни билиш, демакдир.

Илм “Аллоҳ, Расул, саҳоба айтди” демакдир,

Улар маърифатнинг соҳиблари, демакдир.

Аллоҳ саҳобалардан рози бўлсин! Ким бу иш билан хоҳ бутунлай, хоҳ жузъий шуғулланса, катта яхшиликни қилаётган бўлади ва бу Аллоҳ таолонинг бандасига яхшиликни ирода қилганининг далолатидир. Шундай экан, ҳой биродарлар, Аллоҳнинг бу неъматига ҳамд айтинглар, шукр қилинглар ва уни ўрганишга ҳиммат белбоғини боғланглар! Чунки, зикр халқаларида зикрлар юксалади, иймонлар кучаяди, инсонинг аҳволи тузалиб, ибодатлар қилишга рағбати ортади, зиммасидаги Аллоҳнинг ҳаққини танийди. Зулматлардан ёруғликка олиб чиқадиган сабаблар нима эканини ўрганади. Аллоҳ таолодан бизни ва сизларни илмига амал қилган, илм олишга чорлайдиган, илм олишга бағирларини очган ва олган билимлари билан қувонган илм аҳлларидан қилишини сўрайман.

Ҳурматли дўстлар, бу – «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳидоятининг дарслари» ёки «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳидояти ҳақидаги дарслар» силсиласининг биринчи дарсидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳидояти – ҳидоятларнинг энг мукаммали, маваффақ бўлган банда учун саодат унвонидир. Аллоҳ таоло айтди: «Бас, ким Роббисига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, у ҳолда яхши амал қилсин ва Роббисига бандалик қилишда бирон кимсани (унга) шерик қилмасин! (Яъни, қиладиган барча амалларини ёлғиз Аллоҳ учун қилсин)» (Каҳф: 110).

Амал – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳидоятига мувофиқ бўлсагина солиҳ бўлади. Амали Аллоҳ тарафидан қабул бўлиши ва ўзининг саодатли бўлишини хоҳлаган ҳар бир банда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳидоятини ўрганиш, амал қилиш, талаб қилиш ва эгаллаш учун қаттиқ эътибор бериши керак. Чунки бу – бахт-саодат омилидир. Бунинг жавоби равшандир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бахт-саодати тўкис бўлган Зотдирлар. Дунё ва охиратда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдек бахт-саодати тўкис бўлган бирон кимса йўқдир. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга дунё ва охиратда ушбу тўкис бахт-саодатни ато этди. Дунё ва охиратдаги бахт-саодат ва зафарга эришмоқчи бўлган одам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳидояти – турмуш тарзини ўрганишга ҳаракат қилсин.

Иншааллоҳ, дарсларимиз мобайнида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳидоятининг айрим қирраларини очиб бериб, ўзимизга уларни эслатамиз. Чунки, Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳидоятида биз учун ўрнаклар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Ўзларини эса бизга имом ва қўмондон қилиб қўйган. (Қиёмат кунида) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга суҳбатдошлигимиз ва байроқлари остида  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга бўлишимиз, у Зотнинг суннатларига эргашиш, ҳидоятларига риоя қилиш ва меросига бағримизни кенг очишга ҳарис бўлишимизга қараб бўлади.

Ҳурматли дўстлар!

Дарсларимиз, Аллоҳнинг изни билан, ҳар ойнинг биринчи якшанбасининг кечасида бўлади, иншааллоҳ. Айтиб ўтганимиздек, бу дарсларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳидояти ҳақида сўз юритамиз.

Бугунги дарсимизнинг мавзуси эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу дунёга боқишлари ҳақидадир.

Мен буни баён қилиш учун Имом Бухорийнинг «Саҳиҳ»идан Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу ривоят қилган ушуб ҳадисни танладим: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам елкамдан ушладилар». Елка – курак суякларининг қўл суяклари билан бирлашган узвдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳунинг елкасидан ушладилар. Ҳадисни тугаллашдан илгари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тавозеъси, шафқати, меҳрибонлиги, насиҳати, яхшилик қилишга бўлган рағбатига далолат қилган нарсани айтиб ўтмоқчимиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларида эндигина йигирма ёшга қадам қўйган, ҳали йигирма ёшни босиб ўтмаган, Хандақ уруши бўлганида эса ўн тўрт ёки ўн беш ёшда бўлган ёш йигит – Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳунинг диққатини ҳаётининг бўсағасида, ҳаётининг қолган қисмида фаоллаштирадиган энг муҳим ишга тортиб, вақтлардан қўлдан бой беришдан илгари унумли фойдаланиб қолиш учун ғайрат кўрсатишни эслатдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, аслида, бу дунёни таржима қилган пурмаъно ҳадисларида Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳуга шундай дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!»– дедилар (Имом Бухорий, 6416).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ёш йигитчани икки ишга буюрдилар: Бу дунёдаги ҳолинг икки ҳолатнинг бириси бўлсин: биринчиси ғарибдек, иккинчиси эса йўловчидек бўл! Иккисини ҳам бир маъно бирлаштиради: сафар. Ғариб ҳам, йўловчи ҳам – мусофирдир. Ҳадиснинг умумий маъноси эса, ҳар бир инсоннинг ўз ҳаётида бу маънони рўёбга чиқариши, яъни, ўзининг сафарда эканини ҳис этиши кераклигини ифодаламоқда. Бундан ғафлатда бўлган одамларнинг сони оз эмас. Кўпимиз ўзини ажаллар келсагина тугайдиган, ундан сўнгра Аллоҳ хоҳлаган ишларини қила оладиган барқарор ерда тургандек ҳис этмоқдалар. Аслида, иш бундан кўра яқинроқдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу васиятни қадди дол ва қабрга яқинлашиб қолган чолга эмас, умрининг бўсағасида турган ва эндигина йигирма ёшга кирган навқирон йигитчага қилдилар: «Бу дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!».

Ҳар иккисини ҳам бирлаштирган нарса, юқорида айтиб ўтганимиздек, сафардир. Хўш, мусофирнинг ҳоли нима бўлади? У, ўз йўлида масофани тезроқ босиб ўтиб, мақсадига эришиш учун тиришади. Ҳа, мусофирнинг ҳоли шу бўлади. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!»– дедилар.

Бу инсон туриши керак бўлган биринчи босқичдир.

Иккинчи босқич эса, инсоннинг йўловчи бўлиши, мақсадни қўлга киритиш учун тиришишидир.

Нотаниш одам ўз ғурбатида турар-жой, ейиш, ичиш ва бошқа мавзуларда муқим-маҳаллий одамлардан фарқли ўлароқ кўпроқ тиришсада, ўзини, модомики сафар ҳукмлари устида жорий экан, мудом қоладиган одамдек чарчатмайди. Балки, ўзини умидлантиради, етиб боришни мўлжал қилган жойига кетиш, у ерга етиб бориш ва мақсадининг ушланишини орзу қилади. Ҳолбуки, унинг мақсади – охират диёридир.

Дўстлар, бизнинг сафаримиз оталаримизнинг бел камаридан бошланиб, оналаримизнинг қоринларига ўтди. Оналаримизнинг қорнидан чиққач  ўзимиз яшаётган ва идрок этаётган, масъулиятлар юкланган, зафар ва нажот ёки зиён ва ҳалокат боғланган саёҳат бошланди.

Балоғат ёшига етгач, мажбурият қаламининг ёзувлари ҳам қўшилди. Балоғат ёшига етгач инсонга мажбуриятлар юкланади. У энди қилаётган каттаю кичик барча ишлари учун ҳисоб беради.

Оз ёки кўп йиллардан кейин бу умр ҳам тугайди ва ҳамма яна сафар қилади ва бир қўнимгоҳга келади. Бу ер барқарор қолинадиган жой эмас, балки зиёратдир. Бу ер – барзах-қабр оламидир. Аллоҳ таоло: «(Эй инсонлар), сизлар то қабрларни зиёрат қилгунларингизча (яъни ўлиб, қабрга киргунларингизча) сизларни (мол-дунё) тўплаб-кўпайтириш (Аллоҳга тоат-ибодат қилишдан) машғул қилди!» (Такосур: 1, 2)– деди.

Аллоҳ таоло кўпчиликнинг ғояси ва қоладиган жойи деб ҳисобланган қабрларни барқарор қоладиган жой эмас, балки, зиёрат этиладиган жой эканини, бу зиёрат мўъмин учун ҳам, кофир учун ҳам қисқа давом этишини, бироқ, кофир узоқ давом этишини орзу қилишини ва: «Роббим, Қиёматни қоим қилма! Роббим, Қиёматни қоим қилма!»– дейишини зикр қилди (Имом Аҳмад, 18063. Бароъ ибн Озиб разияллоҳу анҳу ривояти).

Сўнгра, одамлар қабрларидан Роббул-Оламийн учун масъулият дунёсига чиққанларидек яланг оёқ, яланғоч ва хатна қилинмаган ҳолатларида ўринларидан туриб, чиқиб келадилар. Кейин чақалоқларнинг сочларини ҳам оқартириб ташлайдиган даҳшатлар билан қопланланган катта майдонда тўпланадилар.

Аллоҳ таоло айтди: «Эй инсонлар, Роббингиздан қўрқингиз! Зеро (қиёмат) соати (олдидаги) зилзила улуғ-даҳшатли нарсадир. Уни кўрар кунингизда эмизаётган (оналар) эмизиб турган (боласини) унутар ва барча ҳомиладор (аёллар) ўз ҳомиласини ташлаб юборар, одамларни маст-аласт ҳолда кўрасиз, ҳолбуки улар ўзлари маст эмаслар, лекин Аллоҳнинг азоби қаттиқдир» (Ҳаж: 1, 2).

Бу – одамларнинг қўрқув, изтироб ва дунёдаги маст одамлардек бўлишларининг сабабчиси бўлган воқеъдир. Мастни кўрган одам, унинг ҳоли ва беқарорлигини билади. Бу – одамларнинг у мавқиф – майдондаги ҳолидир! Бу ҳолатни барчага васф бўладиган даражага олиб келган нарса нима?! У – ўша кундаги Аллоҳнинг азоби ҳамда Аллоҳнинг амрларига хилоф ишларни қилган одамлар учун Аллоҳ таёрлаб қўйган даҳшатларки, улар сабабли ақллар озади, қалблар безовталанади, юраклар титрайди. Шунинг учун ҳам инсон, охиратда Аллоҳ барқарор қилиши учун, ўзидан бу даҳшатларни даф қиладиган солиҳ амалларни бу дунёда қилиб қолиши керак: «Аллоҳ иймон келтирган кишиларни ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам устивор Сўз (иймон калимаси) билан собитқадам қилар. Золимларни эса Аллоҳ (ҳақ) йўлдан оздирар. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ишни қилар» (Иброҳим: 27).

Дўслар, шунинг учун ҳам, Аллоҳ таолодан бизни ва сизларни қўрқув ва қайғуси бўлмаган, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам ҳақ ва ҳидоят узра собитқадам бўлган хотиржам инсонлар қаторида қилишини сўрайман. Аллоҳ бунинг соҳиби ва бунга қодирдир.

Дўстлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисда икки босқич ёки икки ҳолатдан бирисида бўлишга тиришиш лозим экани, у икки босқич ёки икки ҳолатнинг бирисидан чиққан одам хато ва зулм қилишини эслатдилар.

Биринчи босқич: бу дунёда кўчишга тайёр, ўз юртига кетиш учун сафари ва эҳтиёжлари тугашини кутаётган мусофир – бегонадек бўлиш. Чунки, бу дунё одамларнинг юртлари ёки барқарор қолишадиган жойлари эмас. Улар барқарор қоладиган жой, Аллоҳ таоло айтганидек: «Бир гуруҳ жаннатда, (бошқа) гуруҳ жаҳаннамдадир» (Шўро: 7).

Икки гуруҳга айрилиш одамлар етиб борган ниҳоядир: бир гуруҳ жаннатда, бир гуруҳ эса жаҳаннамда. Аллоҳ таолодан бизни жаннат аҳлидан қилишини сўраймиз.

Мўъмин бу ғурбатни қалбида ҳозир қилиши, йўл сўқмоқларида ҳамда дунёнинг кайфу сафоларида ғафлатда қолмаслиги керак. Чунки кайфу сафо ва лаззатлар сизни алдайди ва мақсадингизга эришишингизда тўсиқ бўлади.

Иккинчи босқич ёки иккнчи иш шуки, мўъмин мақсадини рўёбга чиқариш учун ҳаракат қилар экан ҳолати ва тайёргарликларида охиратга кетаётган йўловчидек бўлиши керак. Йўловчи дарахт соясида салқинлагач, уни тарк этиб, йўлида давом этади.

Дўстлар, йўловчининг нотаниш – бегона одамдан кўра юклари оз бўлади. Чунки, нотаниш одам муайян бир замон ичида турар-жой қилиб, у ерда яшаши ва маҳаллий одамлар сингари ишлар қилиши мумкин. Йўловчи эса сафар аломати кўринган, машаққатлари сезилган қалби сафари билан боғлиқ, биров билан дўстлашмаган ва бировнинг хонадонига қўнмаган одамдир. Унинг қайғуси тезроқ мақсадига етишдангина иборатдир.

Ҳар биримиз Аллоҳнинг раҳмати – кенглиги Еру осмонча келадиган жаннати етиш учун ҳаракат қилиб, тер тўкмоқдамиз. Ҳар биримиз бу ғояга етиш ва уни рўёбга чиқариш учун ғайрат кўрсатишимиз керак. Аллоҳ таоло: «Инсон ва жинларни Менгагина ибодат қилишлари учун яратдим» (Зориёт: 56)– демоқда. Бу – Борлиқ ғоясидир. Бу – осмонлар, ерлар, инсонлар, жинлар, эркаклар ва хотин-қизларни яратишдан мақсаддир. Яъни, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло учун қулликни бажо келтиришдир. (Айтингларчи),  биз мақсадга эришиш учун бу ғоя билан шуғулланаяпмизми ёки унга аҳамият бермай, талаб қилинган яхшилик – Аллоҳ тақводор бандаларига ваъда қилган жаннатдан маҳрум қолаяпмизми?

Дарҳақиқат, иккинчи босқич – камолот босқичидир. Унда бир босқич борки, у матонатли инсонларга, инсон ғафлатда қолмаслиги учун қалб уйғоқлиги, давомий назорат ва мулоҳазага муҳтождир. Чунки, йўловчи сафари асносида мақсадидан бурадиган, турар жойи ва қароргоҳига етиб олишида монеълик қиладиган нарсалар билан ҳам шуғулланиб қўйиши мумкин. Шунинг учун у доимо қалби, нафси, юриши ва мақсади ҳақида мулоҳазали, диққатли ва эътиборли бўлиши шарт: У тўғри йўлда кетаяптими ёки адашдими? Мақсадини рўёбга чиқариш учун тиришаяптими ёки кечикаяптими?!

Дўстлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари бир хислат билан ажралиб турган ва бу хислат уларни авлодларнинг энг яхшиси бўлишга муяссар қилган. У хислат – Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам сари шошилиш ҳамда зудлик билан ижобат қилиш эди. Саҳобалар –Аллоҳ улардан рози бўлсин!– Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амрларига итоат қилиш борасида шошилар эдилар. Уларнинг ҳаётида бунга кўплаб мисоллар топишимиз мумкин. Менимча, уларнинг ҳаётларидан ҳадисда зикр қилинган маъноларни топишимизда ҳеч шубҳа йўқдир. Чунки, бу ҳадисни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳуга васият қилган эканлар, Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу (ўз навбатида) ғурбатни рўёбга чиқариш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрган нарсага эришишдаги ғояни тилга олдилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадислари етиб борган одамларга васият қилиб: «Кечкиртирсанг тонгни кутма! Тонг оттирсанг кечқурунни кутма! Соғлигингдан беморлигингга, ҳаётингдан ўлимингга (бирон нарсани) ғамла!»– дедилар (Имом Бухорий, 6416).

Ушбу сўзлар Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳунинг ҳаётида ҳарфма-ҳарф амалий шаклини олиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг васиятини қандай рўёбга чиқариш кераклигини баён қилиб берди.

Бу – умидлар қасри ҳақидаги орзу ва ғоядир. Чунки, йўловчи кўпинча истироҳат этиш ва куч тўплаш учун бирон қўнимгоҳга эҳтиёжни ҳис этади. Унинг қўниши узоқ давом этмайди, балки тонг отса кечқурунни кутмай, кечқурун бўлса тонг отишини кутмай йўлига давом этади. Бундан ташқари у, йўлида мақсади ва ғоясини рўёбга чиқариш учун умрининг ҳар бир лаҳзаси, куч ва ғайратини ғанимат билади. Бу, Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ўз оғзи билан: «Соғлигингдан беморлигингга, ҳаётингдан ўлимингга (бирон нарсани) ғамла!»– дея ишора қилган нарсадир (Имом Бухорий, 6416).

Дарҳаҳиқиқат, ҳамма ўлади. Кўплаб одамлар касал  бўладилар. Уларнинг Аллоҳга итоат қилиш бобидаги фаолликлари туфайли, беморлик чоғларида ҳам фаолдек савоблари ёзилаверади. Аллоҳ ўз марҳамати, шафқати, эҳсону савобларининг кўплиги боис, соғлом ва муқим – ўз турар жойида яшаётган чин дилдан амал қилган бандага беморлиги ва сафардалигида ҳам айни савобларни бераверади. Бу «Саҳиҳ»да Абу Мусо разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда баён қилинган.

Банда бу васиятга содиқ қолиши керак. Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳуга қилган васиятга итоат амалга ошадиган йўллларнинг энг яқини ва воситаларнинг энг қулайидир. Бу васият Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳугагина хос эмас, балки, бутун Уммат учун амрдир.

Дўстлар, буни ҳаётга татбиқ қилиш учун ушбу ҳадиснинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг турмуш тарзларидаги таржимасига нигоҳ ташлашимиз керак. Чунки, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Қуръон Каримни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга одамларга баён қилишлари учун нозил қилди. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ишлари ва турмуш тарзлари, Қуръон оятлари ва Аллоҳ амрларининг таржимаси эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ буюрган амрларни қилиш ва таъқиқлаган нарсаларни қилмаслик учун ҳиммат камарини боғлар эдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дунёга муносабатлари қандай бўлган эди?

Имом Аҳмад «Муснад»ида, Термизий «Жомеъ»сида, ибн Можа «Сунан»ида шундай нақл қилади: «Кунларнинг бирида Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига кирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўйрага ёнбошлаб узанган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан турганларида биқинларида бўйра излари кўриниб турар эди. Буни кўрган Абдуллоҳ ибн Масъуд (разияллоҳу анҳу): «Бизга буюрсангиз, Сизга бирон жой ясаб ёки қилиб берар эдик!»– деди. Бунга жавобан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менинг дунё билан нима ишим бор!»– дедилар».

Яъни, нима мени дунёга боғланишга мажбур қилаяпти?! Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ўз ҳидояти, турмуш тарзи ва йўлини тушунтириб: «Мен дарахт соясида дам олган, сўнгра (қасд қилган тарафи учун) йўлга чиқиб, сояни ташлаб кетган отлиққа ўхшайман»– дедилар (Имом Аҳмад 2739, Термизий 2377, ибн Можа 4109).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу дунёдаги ҳоли шундай бўлган эди. Бу ҳадис бизга шуни очиқ-равшан кўрсатаяптики, ҳаёт қанчалар хуррам бўлмасин – ҳолбуки бир оз аввал айтиб ўтганимиздек Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонларнинг энг бахтиёри эдилар –, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳаётни мусофир йўлида қуёшдан сояланиб бир оз ором ва дам олгач ташлаб кетадиган «кўланка» деб ҳисобладилар.

Дўстлар, ҳаётимиз нақадар бахтиёр бўлмасин, тезда қўлдан кетади. У – оз туриладиган диёрдир. Шунинг учун нафсига насиҳат қилган одам Роббисининг розилиги йўлида тиришиши, Аллоҳга қулликни рўёбга чиқариш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига мувофиқ бор кучини сарф этиши керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хуррам ва фаровонлиги нақадар бўлмасин, дунёни васфлар эканлар: «Аллоҳ номига қасамки, Дунё Охират ичида, бировингиз бармоғини денгизга ботирса нима олиб чиқишига боқсин, шунчадир»– дедилар (Ибн Шаддод ривояти. Имом Муслим «Саҳиҳ» 2858).

Ҳа, ичидаги лаззат ва қувончларга тўла бу дунёнинг ҳоли, одам соҳилда туриб қўлини денгизга ботириб олганда чиққан нарсага ўхшайди. Унинг қўлига чиққан нарса денгизда қолган нарсаларга қиёсланса қанча бўлади?! Арзимас эмасми?! Бу – ўта хуррам ва фаровон яшаган одамнинг, охиратда маҳрум қолиши мумкин бўлган нарсаларга нисбатан васфидир.

Ҳурматли дўстлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг турмуш тарзи – Қуръондаги оят ва мавзуларнинг жонли таржимасидир. Аллоҳ таоло Қуръон Каримда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга хитобан шундай дейди: «Сизга эса одамларга нозил қилган нарсаларни (яъни, шариат аҳкомларини) баён қилиб беришингиз учун ва шояд тафаккур қилсалар, деб бу эслатмани — Қуръонни нозил қилдик» (Наҳл: 44).

Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Қуръон Каримни, тафаккур қилишлари ва Аллоҳни эслашлари илинжида, одамларга баён қилиб беришни амр қилди. Қуръоннинг дунёда зоҳид қилиш, дунёнинг арзимаслиги, бахиллиги, мудом эмаслиги, тўрт кунлик, ўткинчи оз нарсалар ҳақида хаёл экани, охиратнинг эса ҳар бир кимсанинг барқарор макони эканини баён қилиш билан тўлиб-тошганини ўргангач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётларига назар солсак, ҳайратланмаймиз.

Қуръон булар билан тўлиб-тошган экан, келинг, Ҳадид сурасидаги ушбу оят олдида бир оз тўхтайлик: «Билингларки, бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулги, зеб-зийнат, ўрталарингиздаги ўзаро мақтаниш ва мол-дунё ҳамда фарзандларни кўпайтиришдир холос. (У) худди бир ёмғирга ўхшарки, унинг (ёғиши сабабли униб чиққан) ўт-ўлани деҳқонларни хайратга солиб (ақлларини банд қилиб қўюр). Сўнгра у қурир, бас уни сарғайган ҳолла кўрурсиз. Сўнгра у қуруқ чўп бўлиб қолур. (Ҳаёти дунёнинг ҳоли ҳам шундан ўзга эмасдир). Охиратда эса (ўша тўрт кунлик дунёга алданиб қолганлар учун) қаттиқ азоб ва (иймон-эътиқод билан ўтганлар учун) Аллоҳ томонидан мағфират ва ризолик бордир. Ҳаёти дунё эса фақат алдагувчи матодир» (Ҳадид: 20).

Яъни, дунё – сизга ҳақиқати бўлмаган нарсани кўрсатувчи алдамчи, эгасининг қалби бўш бўлишига қарамай, уни саодатли, мансабдор ва хотиржам қилиб кўрсатадиган ноҳақ ёлғончидир.

Аллоҳ таоло буни баён қилгач, бу алдовдан қутилиш омилини кўрсатиб берди: «(Эй инсонлар), Роббингиз томонидан бўладиган мағфиратга ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарларига иймон келтирган зотлар учун тайёрлаб қўйилган, кенглиги осмон ва Ернинг кенглиги каби бўлган жаннатга шошилингиз!» (Ҳадид: 21).

Демак, бу дунёнинг алдовларидан қутулиш йўли – инсоннинг қулликни рўёбга чиқариш йўлида тиришиши, умрини тоат ва ибодатда ўтказиши, оз ёки кўп қилган ишларининг савобини Аллоҳдан умид қилиши, одамлар сингари дунёга муккасидан кетиб берилмаслиги ва уни биринчи даражадаги мақсадлари қаторига қўймаслигидир.

Бу, дунёдан бутунлай воз кечиш, дегани эмас. Чунки, дунё ҳам керак. Бироқ, дунё қалбни бузмаслиги ва унинг тубларига ўрнашмаслиги лозим. Бундан мақсад, инсон ибодат билан машғул, Аллоҳ рози бўладиган нарсаларни қиладиган, бор кучини Аллоҳ розилиги йўлида сарф этадиган бўлиши керак. Бундан сўнгра турмушини ўтказа оладиган ва дунёсини ислоҳ қиладиган дунё матоларини қўлга киритиш борасида ғайрат сарф этишига монеълик йўқдир. Биз сўфийлардек: «Дунёни тарк эт ва ундан воз кеч!»– дея чорламаймиз. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундай эмас эдилар. «Саҳиҳ»да ривоят қилинишига кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оиласининг бир йиллик озиқларини ғамлаб қўяр, одамларни огоҳлантирар, улар билан суҳбатлашар, келажакдаги Аллоҳга тоат ва ибодат қилишлари ва тоат-ибодатга кўмакчи бўладиган дунёвий ишларига тааллуқли режаларни тузар эдилар.

Бироқ, биз қоралаган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрган ғарибликка ёт бўлган нарса – банданинг дунё билан машғул бўлиб, охират ишларини қилмаслиги, дунёни ўзининг ягона ғояси қилиб, унга кўра дўст бўлиб, унга кўра душман бўлиши, унга кўра суюб, унга кўра ёқтирмаслиги, унга кўра бериб, унга кўра таъқиқлашидир. Биз ўзимизни, қалбимизни ва жамиятимизни бундан сақлашимиз керак. Шундай қилганимиздагина, кўплаб манфаатларни рўёбга чиқарган бўламиз. Дунёнинг нақадар тез тугашига нигоҳ ташлашимизнинг ўзи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амрларини рўёбга чиқаришда катта кўмакчидир.

Дўстлар, тез тугаш босқичма-босқич амалга ошади. Бу нарсаларни билмаган одам, ғафлатда қолади. Ғафлатда қолган одам эса, яхшиликлардан қуруқ қолади, фурсатларни қўлдан бой беради. Умрингиз – Аллоҳнинг мағфирати ва ризоси – кенглиги осмонлару Ерча келадиган жаннатга шошилиш фурсатидир!

Шундай экан, ҳаётингизнинг ҳар бир фурсатидан унумли фойдаланишга ҳарис бўлинг. Унутмангки, кеча ва кундуз тугаб, йўқ бўладиган босқичлардир. Кечаги кун сизга қарши шоҳид, бугунингиз эса амал маҳали, эртангизга ё етасиз ёки етмаймиз, тириклар ёки мурдалар сафида бўлишингиз сизга қоронғудир.

Демак, умр босқичларидан ўтар экансиз, уларни Аллоҳга итоат қилиб ўтказишга ҳиммат белбоғини боғланг! Босқичлар қандай ўтиб кетганини билмай қолишингизни унутманг! Бир неча йил аввалги жараёнларни хотирлаб кўрсак, қанча нарсалардан маҳрум қолганимизни биламиз ва: «Бунча замон – кеча ва кундузлар қандай тез ўтиб кетди-я?!»– деймиз. Бироқ бу хотира тоат-ибодат қилишга интилиш, хатоларни тузатиш, маҳрум қолинган нарсаларни қайта олиш, яхшилик ва савоб ишларни кўпроқ қилишга ундамас экан, фойдасиздир.

Умр босқичлари тезлик билан ўтиб бормоқда. Босқичларнинг тезлик билан ўтиши олдида хотиржам ўтирган мусофир ҳақида ўйлаб кўрсангиз, таажжубланмай иложингиз йўқ.

Дунёнинг ҳоли шундай. Кеча ва кундуз ўтиб, тугаб бораётган босқичдир. Мен, сиз, фалончи ва пистончи хотиржам ўтириб, сафарни ҳис этмаган мусофирлармиз. Ажабланарлиси шуки, Аллоҳ таоло Аллоҳни эслашни ва Аллоҳга шукроналар келтиришни хоҳлаган бандалари учун, кеча ва кундузни бири бирисининг ортидан эргашадиган қилиб қўйди. Воқеъда эса, кеча ва кундузнинг пайдарпай келиши кўплаб одамлар одида пардага айланиб, кундуз кечаси, кеча эса кундузи бўлган нарсалардан чалғитмоқда. Бунга кўплаб мисоллар келтиришингиз мумкин. Кеча ва кундузнинг бирин-кетин келиши хотира ва ибрат эмас, фитнага айланди.

Ҳурматли дўстлар, Аллоҳ таолодан биз ва сизларни фойдали илм ва солиҳ амалга муваффақ қилиши, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бутун амрларини, хусусан эса юқоридаги ҳадисдаги амрини рўёбга чиқарган тақводор бандалари қаторидан жой беришини тилаб қоламан.

Шунча гапирганимиз етарлидир. Саволларингиз бўлса беришингиз мумкин. Аллоҳ таолодан барчамизга тўғриликни ва тўғри йўлни кўрсатишини сўрайман.

 

                                                                                         

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Thu, 22 Jan 2009 13:21:35 +0000
Уламолар ўртасидаги ихтилоф: сабаблари ва уларга муносабатимиз http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=632:2009-01-14-05-46-08&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=632:2009-01-14-05-46-08&catid=211&Itemid=104  

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

 

Уламолар ўртасидаги ихтилоф: сабаблари ва уларга муносабатимиз

 

Муаллиф: Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн (раҳимаҳуллоҳ)

Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

 

Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир... Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳ Унга, Унинг оиласи, саҳобалари ва уларга Қиёмат кунигача яхшилик билан эргашган издошларга салавоту саломлар йўлласин.

«Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71).

Сўнг ...

Бу мавзу кўпчиликда саволлар туғдириши мумкин. Ҳатто баъзилар: «Нега бу мавзу ва нега бу сарлавҳа? Ахир диннинг бундан кўра муҳимроқ масъалалари бор-ку?!»– дейиши мумкин.

Шундай бўлсада, бу мавзу ва бу сарлавҳа ҳозирда жуда кўп одамларнинг, ҳатто толиби илмларнинг ҳам оромини бузмоқда. Сабаби, оммавий ахборот воситаларида оммага (ислом) аҳкомлари ёйилмоқда ва узатилмоқда. У ёки бу кишиларнинг гапларидаги фарқлилик, одамлар ўртасида тушунмовчилик, ҳатто ихтилоф манбаъларидан хабарсиз оммада шубҳаланиш манбаига айланди. Шунинг учун ҳам, Аллоҳдан ёрдам сўраб, талайгина мусулмонларнинг фикрларига ўрнашиб қолган ушбу мавзу ҳақида сўз юритмоқчиман.

Ихтилофнинг дин асослари ва асосий манбаъларида бўлмаслиги, Аллоҳ таолонинг Ислом Умматига берган неъматлардан бири бўлиб, ихтилоф – мусулмонларнинг зарурий яхлитлигини бузмайдиган нарсалардадир. Камина, сўз юритмоқчи бўлган моддаларни, қуйидагича соддалаштирдим:

Биринчи: барча мусулмонлар Қуръон Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан (қуйидаги нарсаларни) жуда яхши биладилар: Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳидоят ва ҳақ дин билан юборган. Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Ислом динини етарлича, бошқа изоҳга ўрин қўймай тушунтирган эканликларига кафолатдир. Чунки, ҳидоят – ўзининг маънолари билан, залолатнинг барча маъноларига зиддир. Ҳақ дин (Ислом) – ўзининг барча маънолари билан Аллоҳ рози бўлмаган барча ботил динларга зиддир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳидоят ва ҳақ дин билан юборилган. Замондошлари ихтилофли масъалаларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга мурожаат қилишар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳоҳ Аллоҳнинг сўзлари ва ҳоҳ ҳануз нозил бўлмаган Аллоҳнинг ҳукми ҳақида бўлсин, ҳукм қилар ва тушунтирар эдилар. Сўнгра бу масъалаларга изоҳ бўлиб оят нозил бўлар эди. Биз Қуръон Каримда: «Сиздан ... ҳақида сўрайдилар» оятини кўп учратамиз ва бу оятдан сўнгра Аллоҳ таоло пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга етарли ва қониқарли жавоб бергани ва бу жавобни одамларга етказишга буюрганини кўрамиз:

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, мўминлар) Сиздан ўзлари учун нималар ҳалол қилииганини сўрайдилар. Айтинг: «Сизлар учун барча покиза нарсалар ва яна сизларнинг таълимингизни олган жониворларнинг — Аллоҳ сизларга билдирган нарсалардан билдириб қўлга ўргатган жониворларнинг (тутиб келтирган овлари) ҳалол қилинди. Бас, улар сизлар учун ушлаб келтирган нарсаларни еяверинглар ва (уларни овга қўйиб юбораётганларингда) Аллоҳнинг номини зикр қилинглар! Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта Аллоҳ жуда тез ҳисоб-китоб қилгувчи зотдир» (Моида: 4);

«Ва Сиздан (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нималарни эҳсон қилишни сўрайдилар. (Ўзингиздан) ортганини, деб жавоб қилинг! Шундай қилиб, дунё ва охират ҳақида тафаккур қилишингиз учун Аллоҳ сизларга ўз оятларини баён этади» (Бақара: 219);

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Сиздан ўлжалар ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Ўлжалар Аллоҳ ва пайғамбарникидир. Бас, Аллоҳдан қўрқингиз ва ўз ораларингизни ўнглангиз! Агар мўмин бўлсангизлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига бўйсунингиз!» (Анфол: 1);

«Сиздан ойлар ҳақида сўрашади. Айтинг: у (ойлар) одамлар ва ҳаж учун вақт ўлчовларидир. Уйларингизга орқа томонидан киришингиз яхшилик эмас, бал­ки Аллоҳдан қўрққан киши яхшилик қилгувчидир. Уйларга эшикларидан кирингиз! Ва Аллоҳдан қўрқинг! Шояд нажот топсангиз» (Бақара: 189);

«Сиздан «шаҳри ҳаром» — уруш ҳаром бўлган ойда жанг қилиш ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «У ойда жанг қилиш катта гуноҳдир. Аллоҳнинг йўлидан тўсиш, Унга ишонмаслик ва Масжид-ал-Ҳаромдан (яъни Маккадан) тўсиш ва ундан аҳлларини қувиб чиқариш, Аллоҳ наздида улуғроқ гуноҳдир. Фитна (алдаш) ўлдирищдан-да каттароқ гуноҳдир. Улар (кофирлар) қўлларидан келса то динингиздан қайтаргунларича сизлар билан уришаверадилар. Сизлардан ким ўз динидан қайтиб, динсиз ҳолда ўлса, ундай кимсаларнинг қилган амаллари дунёю охиратда беҳуда кетади. Улар жаҳаннам эгаларидир ва унда абадий қолажаклар» (Бақара: 217).

Ва ҳоказо ...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этгач, Уммат, шариат тамойиллари ва манбаъ асосларига зарар бермайдиган нарсаларда фарқли қарашларни ўртага ташлади. Биз, иншааллоҳ, бу фарқли қараш-ихтилофнинг баъзи сабабларини айтиб ўтамиз.

Ҳар биримиз билими, омонатдорлиги ва диндорлигига ишонилган биронта олимнинг Қуръон Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари далолат қилган ҳукмга қасддан хилоф қилмаганини жуда яхши биламиз. Чунки, билим ва диндорлик билан тавсифланган одамнинг йўлбошчиси – ҳақиқат бўлади. Аллоҳ эса, йўлбошчиси ҳақиқат бўлган одамнинг ишларини енгил қилади. Аллоҳнинг ушбу оятларига қулоқ солинг:

«Қасамки, Биз Қуръонни зикр-эслатма олиш учун осон қилиб қўйдик. Бас, бирон эслатма-ибрат олгувчи борми?» (Қамар: 17, 22, 32, 40);

«Ана энди ким (ўз мол-давлатидаги камбағал-бечораларга берилиши лозим бўлган закот ва бошқа садақотларни) ато этса ва (Аллоҳдан) қўрқса. Ҳамда гўзал оқибатни (яъни жаннат бор эканини) тасдиқ этса, бас, Биз уни осон йўлга муяссар қиламиз» (Лайл: 5, 6).

Бироқ, бу имомлардан ҳам биз юқорида ишора қилиб ўтган асосларда эмас, балки, Аллоҳнинг аҳкомларида хатолар содир бўлиши мумкин. Бу хатоларнинг содир бўлиши ҳам муқаррардир. Чунки, инсон, Аллоҳ таоло айтганидек: «ожиз қилиб яратилгандир» (Нисо: 28).

Ҳа, инсон билими ва идрокида ожиздир. У шомиллиги ва бир нарсани тўлақонли қамраб олишда ожиздир. Шунинг учун ҳам, ундан айрим ишларда хатолар содир бўлиши муқаррардир. Биз илм аҳлларидан содир бўлаётган хатоларнинг, аслида соҳилсиз денгиз каби сабаблари кўп бўлсада, қуйидаги еттита сабабини қисқача айтиб ўтмоқчимиз. Илм аҳлларининг сўзларини тушуна оладиган ҳушёр одамгина, тарқалган ихтилоф сабабларини идрок эта олади.

Биринчи сабаб: Далил, ҳукм қилишда хато қилган мухолифга етиб келмаган.

Бу сабаб – саҳобалардан кейинги мусулмонларга хос эмас. Балки, саҳобаларда ҳам, улардан кейингиларда ҳам мавжуд бўлган. Бунга мисол ўлароқ саҳобалар ҳаётида бўлган икки ҳолатни келтирамиз.

Биринчи мисол: Имом Бухорийнинг «Саҳиҳ»и ва бошқа китоблардан ўрганганимизга кўра, амирулмўъминийн Умар ибн Хаттоб (разияллоҳу анҳу) Шомга сафарга чиқдилар. Сафар асносида Шомда вабо касаллиги тарқалгани ҳақидаги хабар келди. Умар (разияллоҳу анҳу) у ерга бориш ёки бормаслик ҳақида саҳобалар билан маслаҳат қилдилар. Муҳожир ва ансорлар бир-бирига фарқли фикрларни айтишган бўлсада, қайтиш фикри қувватлироқ чиқди. Маслаҳат асносида, даврада баъзи эҳтиёжлари учун чиққанлигидан иштирок эта олмаган Абдурраҳмон ибн Авф (разияллоҳу анҳу) кириб келди ва: «Камина бу ҳақда биламан. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Бир ерда вафо борлиги ҳақида эшитган бўлсангиз, у ерга бормангиз! Сизлар турган жойда вабо тарқалса, у ердан қочиб чиқмангиз!»– деганларини эшитганман»– деди.

Бу ҳукмни ансор ва муҳожирлар ичидаги мўътабар саҳобалар ҳам билмас эдилар. Уларга бу ҳадисни Абдурраҳмон ибн Авф (разияллоҳу анҳу) айтиб берди.

Иккинчи мисол: Алий ибн Абу Толиб ва Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумолар ҳомиладор аёлнинг эри вафот этса икки муддат: кўзи ёриши ва тўрт ою ўн кунлик идданинг энг узунини идда ўлароқ ўтиради,– деб ўйлашар эди. Яъни, тўрт ою ўн кун ўтмай туриб кўзи ёриса, тўрт ою ўн кун, тўрт ою ўн кун ўтгунича кўзи ёримаса, кўзи ёригунича идда ўтириши керак, деб ўйлашар эди. Чунки Аллоҳ таоло: «Ҳомиладор (аёл)ларнинг (идда) муддатлари ҳомилаларини қўйишлари (яъни кўз ёришларидир)» (Талоқ: 4);

«Сизлардан (мусулмонлардан) вафот қилган кишилар хотинларини қолдирган бўлсалар, улар тўрт ою ўн кун ўзларига қараб (идда сақлаб) турадилар» (Бақара: 234)– деган эди.

Бу икки оят ўртасида умумий ва хусусий жиҳатлар бор. Икки оят ўртасини бирлаштирадиган суратда жамлаш йўлининг ҳам, хусусий ва умумий жиҳатлари бор.

Бу – Алий ва Ибн Аббос разияллоҳу анҳумолар тутган йўлдир. Бироқ, суннат бундан кўра устунроқдир. Субайъа Асламийя (разияллоҳу анҳо) эрининг вафотидан бир неча кун ўтгач фарзанд кўргани ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга турмуш қуришга рухсат берганлари ҳақида ҳадис ворид бўлган. Бунинг маъноси шуки, биз Кичик Нисо сураси деб аталадиган Талоқ сурасидаги: «Ҳомиладор (аёл)ларнинг (идда) муддатлари ҳомилаларини қўйишлари (яъни кўз ёришларидир)» (Талоқ: 4) оятини оламиз ва унинг умумий маъноларига қарайверамиз..

Бироқ, мен шуни қатъият билан айта оламанки, агар Алий ва Ибн Аббос разияллоҳу анҳумоларга ушбу ҳадис етиб келганида эди, улар бу ҳадисни қабул қилиб олишлари аниқ эди ва бошқа фикрларга аҳамият бермас эдилар.

Иккинчи сабаб: Олимга ҳадис етиб келган, бироқ етказган одамга ишонмаган ҳамда ўзининг қувватли деб ўйлаган далили билан мухолиф бўлган ва қувватлироқ далилини ушлаган.

Бунга ҳам саҳобалардан кейинги даврдагилардан эмас, балки, саҳобаларнинг ўзларидан мисол келтирамиз. Фотима Қайс қизи (разияллоҳу анҳо)ни турмуш ўртоғи уч талоқ қўйди. Эри идда давомидаги нафақаси ўлароқ, вакили орқали арпа жўнатди. Фотима (разияллоҳу анҳо)нинг бу оз нарсага жаҳли чиқиб, арпани қабул қилмади. (Собиқ) эр ва хотин ҳар иккиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурига даъвогар бўлиб бордилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Фотима (разияллоҳу анҳо)га на нафақа ва на турар-жой берилишини тушунтирдилар. Чунки, эри уни бойин талоқ қўйган эди. Бойин талоқ қўйилганида, талоқ қўйилган хотин учун турар-жой ва нафақа эрнинг зиммасида бўлмайди. Фақат, хотин ҳомиладор бўлсагина, унинг нафақаси ва турар-жойи эрнинг зиммасида бўлади: «Агар улар ҳомиладор бўлсалар, у ҳолда то ҳомилаларини қўйгунларича (кўзлари ёригунича) уларга нафақа бериб туринглар!» (Талоқ: 6).

Билиму фазилатида шубҳа бўлмаган Умар (разияллоҳу анҳу) бу суннатни билмас ва (бойин) талоқ қўйилган хотинга ҳам нафақа ва турар-жой эр тарафидан берилиши тарафдори эди. Шунинг учун Фотима Қайс қизи разияллоҳу анҳонинг ҳадисини «унутган бўлиши мумкин» деган эҳтимол билан рад этди ва: «Роббимизнинг сўзини эсида турган ёки унутган бир хотиннинг сўзини деб рад этамизми?!»– деди. Яъни, Умар (разияллоҳу анҳу) Фотима Қайс қизи (раҳимаҳаллоҳ)нинг далилига қониқмаган эди.

Бу қониқмаслик Умар (разияллоҳу анҳу) ва ундан бошқа саҳобалар ҳамда улардан кейинги тобиинлар ҳаётида рўй берган бўлса, улардан кейинги тобиинлар издошлари ҳаётида бизнинг кунларимизга қадар ва ҳатто Қиёмат кунигача содир бўлиши эҳтимолдан холи эмасдир. Яъни, инсон, далилнинг соғломлигига қониқмаслиги мумкин. Биз талайгина илм аҳлларининг ҳадисларни саҳиҳ-соғлом дея истеъмол қилган сўзларини кўрдикки, бошқа илм аҳллари у ҳадисларни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилиниш йўли – санадлари ишончсиз бўлган, дея заиф деганлар.

Учинчи сабаб: Ҳадис олимга етиб келган, бироқ у, бу ҳадисни унутган.

Унутмайдиган одамлар жуда ҳам оздир. Бир ҳадис ёки оятни унутган одамлар сони, саноқсиздир. Ҳатто, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам кунларнинг бирида саҳобалар билан намоз ўқир эканлар, бир оятни тушириб қолдирдилар. Намозни тугатгач, саҳобалар ичидаги Убай ибн Каъб (разияллоҳу анҳу)га: «Эслатиб қўймайсанми?!»– дедилар. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга оятлар нозил бўлар ва У ҳақида Аллоҳ таоло: «Биз сизни (Жаброил алайҳис-салом воситасида Қуръон) қироат қилдирамиз. Бас, сиз Аллоҳнинг Ўзи (унутишингизни) хоҳлаган оятлардан бошқа (бирон оят)ни унутмассиз. Албатта У зот ошкора (сўз ва ишлар)ни ҳам, яширин нарсаларни ҳам билиб туради» (Аъло: 6, 7)– деган эди.

Ҳадис олимга етиб келгани, бироқ олимнинг у ҳадисни унутганига мисол, Умар ибн Хаттоб ва Аммор ибн Ёсир разияллоҳу анҳумолар ўртасида бўлиб ўтган воқеъадир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у иккисини бир иш учун жўнатдилар. (Йўлда) иккиси ҳам жунуб бўлдилар. Аммор разияллоҳу анҳу ижтиҳод қилиб, тупроқнинг поклигини сувнинг поклигига ўхшатди ва сув бутун баданига тегиши зарур бўлганидек тупроқ ҳам тегиши учун ҳайвонлар думалаганидек тупроққа думалаб беланди ва намоз ўқиди. Умар разияллоҳу анҳу эса намоз ўқимади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келишганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга тўғри йўлни кўрсатдилар ва Аммор разияллоҳу анҳуга: «Сиз қўлларингиз билан шундай қилишингиз етарли эди»– дедилар ва икки қўлларини ерга бир марта уриб, ўнгини чапига, кафтларининг устлари ва юзларига сурдилар. Аммор (разияллоҳу анҳу) бу ҳадисни Умар ибн Хаттоб (разияллоҳу анҳу)нинг халифалик даврида ҳам, ундан илгари ҳам айтиб юрар эди.

Бир куни Умар (разияллоҳу анҳу) уни ҳузурига чорлади ва: «Сен айтаётган ҳадис қандай ҳадис?»– деб сўраб қолди. Аммор (разияллоҳу анҳу) унга бўлган воқеъани айтиб берди: «Эсингиздами, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни бир иш учун жўнатган эдилар. Ўшанда жунуб бўлган эдик. Сиз намоз ўқимаган, мен эса тупроққа думалаб беланган эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизнинг шундай, шундай қилишингиз етарли эди»– деган эдилар». Умар (разияллоҳу анҳу) бу воқеъани эслай олмади ва: «Ҳой Аммор, Аллоҳдан қўрқ!»– деди. Аммор (разияллоҳу анҳу): «Агар хоҳласангиз, Аллоҳнинг зиммамга юклаган сизга бўлган итоатим ўлароқ, буни ҳеч ҳам айтмай!»– деди. Умар (разияллоҳу анҳу): «Эга бўлган нарсангга сени раҳбар қиламиз!», яъни, «Одамларга у воқеъани айтавер!»– деди.

Хуллас, Умар (разияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таҳоратсизлик пайтида бўлганидек, жунублик пайтида ҳам таяммум қилишга тавсия қилганини унутган ва бу бобда Абдуллоҳ ибн Масъуд (разияллоҳу анҳу)нинг фикрига эргашган эди. Чунки, Абдуллоҳ ибн Масъуд ва Абу Мусо (Ашъарий разияллоҳу анҳумо)лар ўртасида бу мавзуда мунозара бўлди. Абдуллоҳ ибн Масъуд (разияллоҳу анҳу) Аммор (разияллоҳу анҳу)нинг Умар (разияллоҳу анҳу)га айтган сўзларини ҳужжат қилиб келтирди: «Умар (разияллоҳу анҳу) Аммор (разияллоҳу анҳу)нинг гапларига қонқимаганини кўрмадингизми?!»– деди. Абу Мусо (разияллоҳу анҳу) эса: «Амморнинг гапини қўйинг. Сиз ушбу оят – Моида сурасининг оятини назарда тутмоқда – ҳақида нима дейсиз?»– деди. Абдуллоҳ ибн Масъуд (разияллоҳу анҳу) бирон нарса демади. Чунки, (ҳукмнинг) тўғриси – «Таҳоратсиз одам каби жунуб ҳам таяммум қила олади»– деб айтган жамоатники эди. Хуллас, гоҳо унутиб шаръий ҳукмларни билмаслиги ва узрли бўла туриб баъзи гапларни айтиши мумкин. Бироқ далил илми – узрли эмасдир. Шу билан учта сабаб айтиб ўтилди.

Тўртинчи сабаб: Ҳадис олимга етиб келган, бироқ у, ҳадисдан назарда тутилган мақсаднинг аксини тушунган.

Биз бунга икки мисолни, бирисини Аллоҳнинг китоби – Қуръон Каримдан, иккинчисини эса суннатдан келтирамиз.

1. Қуръон Каримдан мисол: Аллоҳ таоло айтди «Агар бетоб ё сафарда бўлсангизлар, ёки сизлардан бирон киши ҳожатхонадан чиққан бўлса, ёхуд хотинларингиз билан яқинлашган бўлсангиз ва (мазкур ҳолатларда) сув топа олмасангиз покиза тупроқ билан таяммум қилиб, юз ва қўлларингизга суртинглар» (Нисо: 43).

Уламолар: «ёхуд хотинларингиз билан яқинлашган бўлсангиз» жумласи ҳақида фарқли фикрлар айтдилар. Айримлар: «Бундан мақсад –  (аёлнинг баданига) мутлақ тегишдир»– деса, бошқалар: «Бундан мақсад, шаҳватни қўзғовчи тегишдир»– дедилар. Учинчи гуруҳ эса: «Бундан мақсад – жинсий алоқадир»– дедилар. Бу – Абдуллоҳ ибн Аббос (разияллоҳу анҳу)нинг фикри эди.

Оят ҳақида бир оз фикр юритиб кўрсангиз, «Ундан мақсад – жинсий алоқадир»– деган гуруҳ ҳақли эканини биласиз. Чунки, Аллоҳ таоло сув билан покланиш ҳақида икки нарсани – катта ва кичик таҳоратни зикр қилган (катта таҳорат – ғусл, кичик таҳорат – оддий таҳоратдир). Аллоҳ таоло таҳорат ҳақида: «... юзларингизни ҳамда қўлларингизни чиғаноқларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз (яъни нам қўлларингиз билан силангиз) ва оёқларингизни ошиқларигача ювингиз!» (Моида: 6), ғусл ҳақида эса: «Агар жунуб бўлсаларингиз, чўмилингиз!» (Моида: 6)– деган.

Таяммум билан покланишда, ҳар икки покланишга сабаб бўлган нарсаларни ҳам эсга олиш – балоғат ва изоҳ тақозо этган нарсалардандир. Аллоҳ таолонинг: «... ёки сизлардан бирон киши ҳожатхонадан чиққан бўлса» (Нисо: 43) ояти кичик таҳорат – таҳоратнинг сабабчисидир... Аллоҳ таолонинг: «ёхуд хотинларингиз билан яқинлашган бўлсангиз» (Нисо: 43) ояти катта таҳорат – ғуслнинг сабабчисидир.

Агар «яқинлашиш»дан мақсад «ушлаш-тегишдир» деб айтсак, оятда катта таҳорат- ғуслнинг зикри эмас, кичик таҳорат-таҳоратнинг сабабчиларидан иккитасининг зикри келган бўлади. Бу эса Қуръон балоғати тақозо этган нарсанинг зиддидир.

Ушбу оятдан мақсад мутлақ ушлаш эканини тушунган одамлар: «Агар эркак киши хотин кишининг баданини ушласа таҳорати бузилади, ёки шаҳват билан ушласа таҳорати бузилади, ёхуд шаҳватсиз ушласа таҳорати бузилмайди»– дедилар. Аслида эса, бу икки ҳолатда ҳам таҳорат бузилмайди. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рафиқаларининг биридан бўса олар ва таҳорат қилмай намозга чиқиб кетар эдилар. Бу ҳадис, бир-бирини қувватлайдиган йўллардан ривоят қилинди.

2. Суннатдан мисол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аҳзоб жангидан қайтгач, уруш анжомларини қўйганларида Жибрил алайҳис-салом келиб: «Биз ҳали қуролларни қўймадик. Бас, Қурайза қабиласига (уруш қилиш учун) чиқинг!»– деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларни урушга отланишга буюрдилар ва: «Ҳар бирингиз аср намозини Қурайза қабиласида ўқисин!»– дедилар. Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу сўзларини бир-бирларидан фарқли тушундилар. Баъзилари: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сафарга чиқишга шошилишларидан мақсад – аср вақтида Қурайза қабиласида бўлишимиздир»,– деб тушундилар. Шунинг учун ҳам аср вақти бўлгач, ҳали йўлда бўлишларига қарамай, вақтидан кечиктирмай намозни ўқидилар.

Бошқа саҳобалар эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Намозни Қурайза қабиласига етиб боргач ўқинглар!»– деб айтган сўзларини Қурайза қабиласига боргандагина ўқишни тушундилар ва намозни кечиктириб Қурайза қабиласида, намозни вақти чиққанидан кейингина ўқидилар.

Намозни ўз вақтида ўқиганларнинг тўғри иш қилгани, шубҳасиздир. Чунки, намознинг вақтида ўқилишининг фарзлиги ҳақидаги насслар – муҳкам-аниқ-равшандир. Бу эса муштабиҳ – мақсади ноаниқ нассдир. Илм йўли эса ҳукми ноаниқ бўлган нассларни муҳкам – ҳукми аниқ бўлган насслар ҳукмига жорий қилишдир...

Демак, хилоф сабабларидан бири – далилдан Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мақсадини билмасликдир. Бу – тўртинчи сабабдир.

Бешинчи сабаб: Олимга ҳадис етиб келган, бироқ, бу ҳадис носих билан исқот қилинмаган мансухдир.

Ҳадис саҳиҳ ва тушунарли бўлиши мумкин, бироқ у мансух бўлиб, олим унинг мансухлигини билмайди. Бу пайтда уни узрли ҳисобланади. Чунки асос – носихни билмагунича насснинг мансух эмаслигидир. (Мансух – ҳукми бекор қилинган, носих – бошқа бир насснинг ҳукмини бекор қилиш учун юборилган насс-ваҳий).

Абдуллоҳ ибн Масъуд (разияллоҳу анҳу) шундай қилган эди... Рукуъ пайтида одам қўлларини қаерга қўйиши керак? Исломнинг аввалги даврларида намозхон рукуъ қилар экан қўлларини юмиб, тиззалари орасига қўяр эди. Кейинчалик бу ҳукм бекор қилинди ва қўлларни тиззаларга қўйиш машруълашди. Имом Бухорийнинг «Саҳиҳ»и ва бошқа китобларда бу ҳукмнинг мансух бўлгани ҳақида далилар бор. Бироқ, Абдуллоҳ ибн Масъуд (разияллоҳу анҳу) бу ҳукмнинг мансух бўлганини билмас ва қўлларини юмиб, тиззалари орасига қўяр эди. Унинг ёнида Алқама ва Асвад (разияллоҳу анҳумо)лар намоз ўқиб, қўлларини тиззалари устига қўйдилар. Абдуллоҳ ибн Масъуд (разияллоҳу анҳу) уларга буни таъқиқлади ва тиззалари орасига икки қўлни юмиб қўйишга буюрди... Нега?! Чунки у, бу ҳукмнинг мансух бўлганини билмас эди.

Инсонни кучи етган нарсаларнигина қилишга таклиф қилинади... Аллоҳ таоло айтди: «Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди. (Ҳар кимнинг) қилган (яхши) амали ўзи учундир ва (ёмон) амали ҳам ўзининг бўйнигадир. Роббимиз, агар унутган ёки хато қилган бўлсак, бизни азобингга гирифтор айлама! Роббимиз, бизларнинг зиммамизга биздан илгари ўтганларнинг буйинларига қўйган юкингни юклама! Роббимиз, бизларни тоқатимиз етмайдиган нарсага зўрлама! Бизларни афв эт, (гуноҳларимизни) мағфират қил, (ҳолимизга) раҳм айла! Ўзинг хожамизсан! Бас, бу кофир қавм устига Ўзинг бизни ғолиб қил!» (Бақара: 286).

Олтинчи сабаб: Олим ўзига етиб келган далилга насс ва ижмоъга кучлироқ бўлган нарса билан қарши эканини тушунади.

Яъни, ҳужжат, далил сўраган одамга етиб келди. Бироқ у, етиб келган насс ва ижмоъга: «Ундан кўра кучлироқ далилларим бор»–  деб қарши туради. Бу – талайгина уламоларнинг ихтилофидаги сабабдир. Кўплаб одамларнинг ижмоъ дея келтирган ҳужжатларини эшитамиз, аммо, бир оз ўйлаб кўрилса, уларнинг ижмоъ эмаслиги маълум бўлиб қолади.

Ижмоъ ҳақида нақл қилинган ҳукмларнинг энг ғаройибларидан бири шуки, баъзилар: «Қулнинг гувоҳлигини инобатга олишга ижмоъ қилинган!»– дейишса, бошқалар: «Қулнинг гувоҳлиги инобатга олинмайди»– дедилар. Бу – энг ғаройиб нақл эди. Чунки айрим одамларнинг атрофида бир фикрга келган одамлар бўлса, гўё уларнинг мухолифи йўқдек туюлади ва: «Насслар тақозоси шугинадир» деган эътиқодда бўлади. Натижада, унинг зеҳнида насс ва ижмоъ далиллари тўпланади. У, нассларни соғлом қиёс ва соғлом қараш тақозоси деб ўйлайди ва: «Мендаги соғлом насс билан ўзимдаги соғлом қиёс ўртасида ихтилоф ҳам йўқ, уларга қарши насс ва ижмоълар ҳам йўқ»– деб гумон қилади. Аслида эса, аксинчадир.

(Яна) бунга мисол ўлароқ Абдуллоҳ ибн Аббос (разияллоҳу анҳу)нинг ортиқча ўсим-рибо (риба ал-фазл) ҳақидаги фикрини келтирамиз. (Ортиқча ўсим – бир жинсдаги икки эваздан бирининг бошқасига ортиқчаси билан сотиш. Масалан, бир дирҳамни икки дирҳамга сотишдир).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Дарҳақиқат, рибо-ўсим – насияда бўлади» деганлари ҳам, Убода ибн Сомит ва бошқалар (разияллоҳу анҳум)нинг ривоятларида: «Ўсим – насияда ҳам, ортиқ беришда ҳам бўлади»– деганлари ҳам ворид бўлгандир.

Уламолар Абдуллоҳ ибн Аббос (разияллоҳу анҳумо)дан кейин ўсимнинг икки турли: ортиқча ва насия бўлишига ижмоъ қилдилар. Абдуллоҳ ибн Аббос (разияллоҳу анҳумо) эса ўсимнинг насиядагина бўлишини айтар, ортиқча ўсимни инкор қилар эди. Масалан, бир кило буғдойни икки кило буғдойга нақд сотишнинг, Абдуллоҳ ибн Аббос (разияллоҳу анҳумо)нинг фикрича зарари йўқ эди. Чунки у, ўсим – насиядагина бўлади, деб ўйлар эди. (Яна ҳам ойдинлатмоқчи бўлсак), масалан, бир мисқол тиллони икки мисқол тиллога нақд сотсангиз (алиштирсангиз), Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумонинг фикрича рибо эмас, бироқ, менга бир мисқол тиллони берсангиз ва мен сизга бир-биримиздан айрилганимиздан сўнгра бадалини (икки мисқол тиллони) берсам, бу – ўсим-рибодир. Чунки, Абдуллоҳ ибн Аббос (разияллоҳу анҳумо): «Бу ҳаср (юқоридаги ҳадисда ўтган «дарҳақиқат» сўзи ўзидан кейин келган сўзнинг бир ҳолатдагина истеъмол қилишини тақозо этиши) ўсимнинг бошқа шаклда содир бўлишига монеъдир. Маълумки, «иннамаа-дарҳақиқат» сўзи чекланишни ифодалайди ва ўсим ундан бошқасида бўлмаслигига далолат қилмоқда. Аслида эса Убода (разияллоҳу анҳу)нинг ҳадиси «(Бир жинсдан бўлган икки нарсанинг) бир-биридан ортиқчага сотилиши-алиштирилиши» ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ортиқча бўлган ёки орттирилишини талаб қилган одам – рибо қилибди»– деб айтган ҳадисларига биноан, ўсим эканини кўрсатмоқда.

Хўш, биз Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо далил қилган ҳадисга қандай муносабатда бўлишимиз керак?

Бизнинг муносабатимиз шуки, ушбу ҳадисни рибонинг ортиқчада ҳам бўлишига далолат қилган бошқа ҳадис билан бир хил бўлиши мумкин бўлган усулга қайтарамиз ва шундай деймиз: «Жоҳилият аҳли суянган ва Аллоҳ таолонинг: «Эй мўминлар, (берган қарзларингизни) бир неча баробар қилиб олиш билан судхўрлик қилмангиз!» (Оли Имрон: 130) оятидаги оғир рибо – насия ўсимдир. Аммо ортиқча ўсим (рибо ал-фазл) ўта оғир рибо эмас. Шунинг учун ҳам ибн Қоййим (раҳимаҳуллоҳ) «Эъломул-муваққиъийн» китобида ортиқча ўсимнинг ҳаромлиги мақсадларни эмас, воситаларни ҳаром қилиш бобидан эканини қайд қилган».

Еттинчи сабаб: олим заиф ҳадисни олган ёки заиф далил келтирган.

Бу ҳолат жуда ҳам кўп содир бўлади. Унинг, яъни, заиф ҳадисни далил қилишнинг мисолларидан бири, айрим уламоларнинг тасбиҳ намозини «мустаҳаб» деб ҳисоблашларидир. Бу намоз икки ракаат бўлиб, унда Фотиҳа сураси ўқилади ҳамда ўн беш марта тасбиҳ айтилади. Рукуъда ҳам, саждада ҳам ва мен билмаган бошқа сифатларида ҳам шунча тасбиҳ айтилади. Чунки мен, у намознинг шаръан борлигига ишонмайман. Бошқа олимлар эса тасбиҳ намозининг макруҳ бидъат экани, у ҳақда келган ҳадиснинг саҳиҳ эмаслигини айтадилар. У олимлардан бири – Имом Аҳмад (раҳимаҳуллоҳ) бўлиб: «Бу намознинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлгани саҳиҳ эмас»– деган бўлса, шайхулислом ибн Таймийя (раҳимаҳуллоҳ) эса: «Тасбиҳ намози ҳақидаги ҳадис – ёлғон (сохта) ҳадисдир»– деган.

Ҳақиқатан ҳам, бу ҳадиснинг санади ҳақида фикр юритган одам, унинг ҳатто шариатга нисбатан ҳам тутуруқсиз эканини кўради. Чунки ибодат қалбга фойдали бўлиши керак-ки, қалб ундан фойда олиши учун бу ибодат ҳар вақт ва ҳар жойда машруъ бўлиши керак. Ёки фақатгина фойдали бўлиб, машруъ бўлмаслиги керак. Ривоят қилинган ҳадисга кўра ушбу намозни одам бир йилда бир марта ёки бир ойда бир марта ёхуд умри давомида бир марта ўқиши керак. Бунинг шариатда ҳеч ўхшаши йўқдир. Бу – ушбу ҳадиснинг матн ва санад нуқтаи назаридан тутуруқсиз эканига далолат қилади. Тасбиҳ намози ҳақидаги ҳадиснинг ёлғон эканини айтган шайхулислом ибн Таймийя каби олимлар тўғри айтишган (Аллоҳ уларни раҳмат қилсин!). Шунинг учун ҳам, шайхулислом ибн Таймийя (раҳимаҳуллоҳ): «Бу намозни ҳеч бир имом мустаҳаб демаган»– деб айтган.

Менинг буни мисол келтиришимдан мақсад, кўпгина эркак ва аёллар бу ҳақда сўрайдилар. Мен бу бидъатнинг машруъ ишга айланиб қолишидан қўрқаман ва у намозни, баъзи кимсаларга оғир бўлсада, «бидъат» деб атайман. Чунки биз, Аллоҳ Ўз Китоби – Қуръон Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида нозил қилмаган барча нарсани бидъат деб эътиқод қиламиз. 

Шунингдек далил нуқтаи назаридан заиф бўлган далилни олган одамнинг ҳам далили кучли, бироқ, уни бу ерда далил қилиши заиф бўлиши мумкин. Масалан, уламолар «Боланинг «бисмиллаҳ»и, онасининг «бисмиллаҳ»идир» ҳадисидан олган ҳукм.

Илм аҳлларига кўра ҳадиснинг маъноси: «Она ҳайвон бўғизлангач, унга айтилган «бисмиллаҳ» боласи учун ҳамдир. Яъни, онаси бўғизлангач боласи қорнидан чиқарилган бўлса, бу бола учун «бисмиллаҳ»ни айтишга ҳожат йўқ. Чунки, ўлган нарсага «бисмиллаҳ» айтишнинг фойдаси йўқ»дир. Уламоларнинг баъзилари «(Она ҳайвон қорнидаги) болага айтилган «бисмиллаҳ», онасига айтилган айтилган «бисмиллаҳ» кабидир» ҳадисидан мақсад, икки жон томирни кесиб, қонни оқизишдир,– дедилар. Бу – мақсаддан йироқ фикрдир. Унинг йироқлигини қоннинг ўлгандан кейин оқмаслиги очиқ кўрсатмоқда.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: «Қони оқизилган ва Аллоҳнинг исми айтилган гўшт бўлса е!»– дедилар. Маълумки, қонни ўлгандан сўнг оқизиш имкони йўқдир.

Мен огоҳлантирмоқчи бўлганим мазкур сабаблар саноқсиз сабаблардан айримларигина, холос. Хўш, биз нима қилишимиз керак?

Мавзуга киришар экан шуни эслатган эдим: «Одамлар эшитиладиган, кўриладиган ва ўқиладиган оммавий ахборот воситалари, уламоларнинг фарқли қарашлари ёки бу воситаларда гапираётганларнинг ихтилофлари сабабли шубҳаниб, «Биз кимга эргашайлик?!»– демоқдалар.

Овчига кийиклар сурувси кўпайиб келса,

Уларнинг қайси бирини овлашга ҳайрон бўлиб қолади...

Бундай пайтда биз шундай деймиз: «Биз «уламоларнинг ихтилофи» деб айтган жумламиздаги уламолардан  – билими ва диндорлигига ишонганимиз олимларни назарда тутаяпмиз. «Билимли» деб ҳисоблансаларда илм аҳлидан бўлмаган «билимдонларни» эмас. Чунки биз, уларни олим, айтган гапларини эса илм аҳлларининг ёдда сақланган сўзлари, деб ҳисобламаймиз.

Биз «уламолар» сўзидан Умматга насиҳат қилиш, мусулмончилиги ва билими билан машҳур бўлган уламоларни назарда тутмоқдамиз. Бу уламоларнинг фарқли қарашларига бўлган муносабатимиз икки жиҳатдандир:

1 – Бу имомлар Аллоҳнинг Қуръони ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати тақозо қилган нарсаларда бир-бирларига қандай фарқли қарашлар билдирдилар?

Бунга юқорида ихтилоф сабаблари ҳақида айтиб ўтган гапларимиздан жавоблар олиниши мумкин. Ҳолбуки, ихтилофнинг биз айтмаган ва билими чуқур бўлмасада толиби илмлар ҳам била оладиган сабаблари кўпдир.

2 – Уламоларга эргашишга қандай муносабат билдирамиз?

Одам, худди мазҳабга таассуб қилганлардек, тўғрилик бошқаларда бўлса ҳам битта имомнинг сўзидан чиқмай, унга эргашиб кетаверадими? Ёки ўзи мансуб бўлган имомларга мухолиф бўлсада, ўзидаги кучли деб ҳисоблагани далилга эргашадими?

Жавоб – иккинчисидир. Яъни, далилни билган одам, модомики ижмоъга зид эмас экан, имомлардан бирига хилоф бўлсада, далилга эргашиши керак. Агар бирон киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқасининг сўзини ҳар бир замон ва маконда қилиш ёки тарк этиш нуқтаи назаридан олиш керак, деб эътиқод қилса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқасида пайғамбарлик хусусияти борлигига гувоҳ бўлган бўлади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларининг ҳукмигина шундай бўлиши керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқа бировнинг сўзларини олиш ёки олмаслик мумкиндир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламники эса фақат олинади ва асло рад қилинмайди!

Бу ерда ўйлаб кўришимиз керак бўлган бир иш бор. Биз ҳануз «Далиллардан ҳукмларни ким чиқара олади?»– деган саволга жавоб изламоқдамиз. Бу – муаммога айланди. Чунки, ҳар бир одам: «Мен – бу ишга лойиқман!»– демоқда. Бу, аслида, яхши эмас. Албатта, Қуръон Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати одамнинг йўлбошчиси бўлиши, мақсад ва асос нуқтаи назаридан тўғри. Бироқ, маъно ва моҳиятини билмасада, далилни айтган одамга дарвозаларни ланг очиб: «Сиз хоҳлаган нарсасини айта оладиган мужтаҳидсиз!» дейишимиз, шариат, шахс ва жамиятнинг бузилишига олиб келади.

Одамлар бу бобда уч қисмга бўлинадилар:

1 – Аллоҳ билим ва тушунча берган олим;

2 – Билим савияси етук олимлик даражасига етмаган илм толиби;

3 – Ҳеч нарсани билмайдиган саводсиз оми.

Буларнинг биринчиси –  ижтиҳод ва гапириш ҳаққи бўлган одамдир. Ҳатто у, унга мухолифлар нақадар кўп бўлмасин, далиллар тақозо қилган ҳукмларни айта олади. Чунки у, буларни айтишга мажбур. Аллоҳ таоло: «[Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юрмасдан) пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди], уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар ўшалардан билган бўлар эдилар» (Нисо: 83), деган. Бу одамлар – Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари далолат қилган маънолардан ҳукм чиқаришга лойиқ олимлардир.

Иккинчи қисм одамлар, Аллоҳ билим берган, бироқ, билимлари аввалги қисмдаги одамлар даражасига етмаган одамлардир.

Уларнинг умумий, мутлақ ва ўзига етиб келган ҳукмларни олишининг зарари бўлмасада, у ҳукмларни айтар экан эҳтиёт бўлиши, ўзидан билим савияси баланд одамлардан сўрашни канда қилмаслиги керак. Чунки, у хато қилиши, умумий бўлган ҳукмларни хос қилиб изоҳлаши ёки мутлақ ҳукмларни чеклаб қўйиши ёхуд муҳкам – ҳукми аниқ бўлган ҳукмларни, билмасдан, насх-бекор қилиб юбориши мумкин.

Учинчи қисмдаги одамлар – илми бўлмаган саводсиз оми одамлардир.

Бу одамларнинг, Аллоҳнинг қуйидаги сўзларига кўра, илм аҳлидан сўрашлари фарздир: «Агар (бу ҳақда) билмайдиган бўлсангизлар, аҳли илмларидан сўранглар!» (Наҳл: 43, 44).

Ҳа, бу одамлар сўрашлари керак. Хўш, кимдан сўрайдилар? Шаҳарда уламолар кўп бўлиб, уларнинг ҳар бирини «олим» деб аталади. Уларнинг қайси биридан сўралади? Сиз уларнинг тўғриликка яқин бўлганини қасд қиласиз ва ундан сўраб, сўзларини қабул қиласиз. Ёки: «Ўзингиз илм аҳли дея билганингиз одамдан сўрайверинг. Чунки танланган одам гоҳида муайян масъалада тўғри жавоб беришга муваффақ бўлсада, ундан кўра афзалроқ одам бу масъалани ечишга муваффақ бўлмаслиги мумкин»– деймиз. Бироқ, бу масъалада уламолар ихтилоф қилдилар.

Айримлари шундай дедилар: «Саводсиз омининг она шаҳрида яшаётган ва билими кучли деб ишонган ҳар бир олимдан сўраши вожибдир. Чунки, бемор даволаниш учун касаллигини жуда яхши билган малакали докторни излаганидек, қалб давоси учун ҳам билим савияси кучли деб ўйлаганингиз олимни танлашингиз керак. Чунки илм, қалб касалликларининг давосидир».

Бошқалари эса бунинг вожиб эмаслигини айтдилар. Чунки билими кучли бўлган одам ҳар бир масъалада ҳам ўта билимдон бўла олмайди. Бу гапни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонидаги одамларнинг, олимлари бўлишига қарамай, оддий саҳобалардан ҳам сўраганлари, қувватлайди. Менинг бу масъаладаги фикрим шуки, саводсиз оми одам дини ва билимида афзалроқ деб кўрган олимдан сўрайверади. Бироқ, унинг сўраши вожиб эмас. Чунки, афзал бўлган одам ҳам бирон бир муайян масъалада хато қилиши мумкин. Ундан кўра билим савияси озроқ бўлгани эса тўғри ечимни топиши мумкин. Бу – бирламчи фикрдир. Аслида, билими, тақвоси ва диндорлиги тўғриликка яқинроқ бўлган олимдан сўраши афзалдир.     

Сўзимнинг охирида аввало ўзимга, кейин эса мусулмон биродарларим, хусусан, толиби илмларга шундай насиҳат қилмоқчиман: Инсон бошига келган илмий масъалада ҳукмларни мукаммал билмагунча жавоб беришга шошилманглар. Чунки, сиз билмай Аллоҳга ёлғон гапириб қўйишингиз мумкин. Зеро фатво бераётган одам Аллоҳ билан бандалар ўртасидаги воситачи бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган Аллоҳнинг шариатини етказади: «Уламолар – пайғамбарлар ворисларидир».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам: «Қозилар уч турли бўлиб, улардан бири – ҳақиқатни билиб, ҳақиқат билан ҳукм қилгани жаннатдадир»– деб хабар бердилар. Муҳими, бошингизга бирон муаммо, хусусан, одамларнинг кўплари билмайдиган оғир иш келдими, қалбингиз билан Аллоҳга берилинг ва Унга тушунтириши ҳамда билдириши учун ялиниб, ёлборинг!

Устозларимиздан айримлари Аллоҳ таолонинг: «Албатта, Биз сизга ушбу Ҳақ Китобни (Қуръонни) одамлар орасида Аллоҳ кўрсатган йўл билан ҳукм этишингиз учун нозил қилдик. Сиз хоинларни ҳимоя қилгувчи бўлманг. Аллоҳдан мағфират қилишни сўранг! Албатта Аллоҳ мағфират қилгувчи ва меҳрибон бўлган зотдир» (Нисо: 105, 106) оятидан ҳукм чиқариб: «Бирон масъала ҳақида сўралган одам кўп истиғфор айтиши керак»– деган эди. Чунки кўп истиғфор айтиш, билимнинг унутилиши ва жоҳилликнинг сабабчиси бўлган гуноҳлар таъсирини йўқ қилиб ташлайди. Зотан Аллоҳ таоло ҳам шундай деган: «Сўнг аҳд-паймонларини бузганлари сабабли уларни лаънатладик ва тошбағир қилиб қўйдик. Улар (Тавротдаги Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-саломнинг пайғамбар бўлишлари ҳақидаги) сўзларини ўз ўринларидан ўзгартирадилар, ўзларига эслатма қилиб берилган нарсалардан эса (кўп) ҳиссасини унутиб юборганлар» (Моида: 13).

Имом Шофиий (раҳимаҳуллоҳ)дан ушбу байтлар нақл қилинган:

Вакийъга қилдим эсарликдан шикоят

Гуноҳ қилмасликка қилди насиҳат

Ва деди: Билгингки, илм бир нурдир

Аллоҳ нурин осийга бермайди, албат!

Истиғфорнинг Аллоҳнинг бандасининг уфқини очишига катта омил эканида ҳеч шубҳа йўқдир.

Аллоҳ таолодан ўзим ва сизлар учун муваффақият ва тўғрилик тилайман. Бизни бу дунёда ҳам, охиратда ҳам устивор сўз билан барқарор қилиши, ҳидоятлаганидан сўнг қалбимизни адаштирмаслиги ва Ўз даргоҳидан бизга раҳматлар юборишини сўрайман. Дарҳақиқат, У – инъом этувчи Ваҳҳобдир.

Аввалда ҳам, охирда ҳам Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин.

Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин. 

 

 

 

 

 

 

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Wed, 14 Jan 2009 05:41:00 +0000
Нега таълим оламиз? http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=610:2009-01-09-03-33-21&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=610:2009-01-09-03-33-21&catid=211&Itemid=104  

Нега таълим оламиз?!

 

Муаллиф: Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ

Мутаржим: Абу Жаъфар Бухорий

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳга муборакли, ширин ва кўп ҳамду санолар бўлсин. Мен Аллоҳга ҳамдлар ва яхшиликларни мақтов қилиб айтаман ҳамда шериксиз ва ягона Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканига, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳ таоло Унга, Унинг оиласи, саҳобалари ва Унинг суннатига яхшилик билан Қиёмат кунигача издош бўлганларга салавоту саломлар йўлласин.

Сўнг ...

Аллоҳ таолога, бизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳидоятларини ўрганадиган ойлик дарслардан бирига қайта муяссар қилгани учун ҳамдлар айтамиз.

Ҳурматли дўстлар, бугунги дарсимизнинг мавзуси, ўзингиз ўқиганингиздек, «Нега таълим оламиз?!»дир. Бу иборалари оз жумла бўлсада, жавобида саноқсиз маъноларни ўз ичига олган мавзудир. Сабаби, сўралаётган мавзу – Аллоҳ таоло Китобида буюклигини баён қилган, аҳлининг фазилати ва маноқибларини зикр этган ва кўпига эга бўлишга рағбатлантирган нарсадир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари ҳам, билим олишга рағбатлантирувчи ва чорловчи насслар билан тўлиб тошгандир. Бу ерда Умму Салама разияллоҳу анҳонинг саҳиҳ ҳадисида ривоят қилинган ушбу сўзларни келтиришимиз кифоядир: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кундузларини «Аллоҳим, мен Сендан фойдали илмни сўрайман»– деб бошлар эдилар» (Имом Аҳмад, 25312).

Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўп билим сўрашга амр қилди: «Аллоҳим, Менинг билимимни зиёда қил!» (То ҳа: 114).

Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни бошқа нарсаларни эмас, илмнигина зиёда қилишини сўрашга буюрди. Чунки, билим – фазилатлар калити бўлиб, унда барча яхшиликлар мужассамдир. Имом Молик (раҳимаҳуллоҳ)  айтганидек: «Билимнинг барча нарсаси яхшидир». Шундай бўлсада, ўқувчи, ўқитувчи ва таълим билан шуғулланган барча инсонлар, ҳар бир нарсадан илгари, нега билим олаётганимизни билишлари керак.

Ҳурматли дўстлар!

Дарҳақиқат, бу саволнинг жавоби одамлар шуғулланиши керак бўлган илм турлари икки хил эканини баён қилиб ўтишимизни тақозо қилади.

Биринчи турдаги илм – илмларнинг шарафлиси, Аллоҳнинг даргоҳида савоблари кўп бўлгани диний-шаръий илмлардир. Бунга Аллоҳ таолога яқин қиладиган барча илмлар, жумладан, Қуръон ва суннат илмлари киради. Яъни, Аллоҳнинг сўзлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари ҳақидаги илмлардир. Бундан ташқари, бу турга Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини тушунишга ёрдамчи бўлган илмлар ҳам киради. Чунки, бу илм ўқувчига, модомики, Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларини ўрганишни мақсад қилар экан, фазилатларни касб этади.

Ҳурматли дўстлар!

Биз нега шаръий илмларни эгаллашимиз керак?! Нега уламолар бу илмни олиш, олиш йўлидаги машаққат ва қийинчиликларга сабр қилиш ҳақида узундан узоқ гаплар айтганлар? Уни эгаллашдан мақсад яқин манфаатлар, дунёдаги мансабларни қўлга киритишми ёки ундан кўра узоқроқ ғояларми?

Шаръий илмни излашнинг саноқсиз мақсадлари бўлиб, уларнинг энг муҳими ва энг биринчиси – у билан Аллоҳ таолони танишдир. Азиз дўстлар, инсон шаръий илм билан Роббисини, Роббисининг исм ва сифатларини, Роббисининг зотига тааллуқли бўлган ишларни ва Роббисининг ҳуқуқларини танийди.

Шаръий илм – бандалар Роббиларини танишадиган ягона йўлдир. Чунки, Аллоҳ таоло пайғамбарларни Аллоҳни танитувчи ва Аллоҳга чорловчи қилиб юборган. Пайғамбарларнинг ҳар бири бандаларга Роббиларини танитиш, Роббилари сари йўллаш, Роббиларини таниб, Унга ибодат қилишлари учун Роббиларининг васфларини баён қилиш учун келгандир.

Дўстлар, Аллоҳни таниш билангина бандалар бу дунёда бахтиёр яшайдилар ва ҳаётларининг тотини чиқарадилар. Чунки, Аллоҳ таолони таниш – саодатнинг негизи ва бошидир. Бу саодат шу дунёгагина чекланган эмас, балки, ўлимдан кейин ҳам давом этади ва охиратда ҳам фойда беради.

Ҳеч нарса Аллоҳни таниш ва билиш лаззатига ета олмайди. Аллоҳнинг зотини билиш, Аллоҳдан бошқаларни билишни тақозо этади. Чунки, Аллоҳни таниган одам олдида илмнинг барча дарвозалари очилиб, ёритилган йўлларни кўради. Шундан сўнгра унинг Аллоҳ таолони кўпроқ билишдан бошқа эҳтиёжи қолмайди. Чунки Аллоҳни билиш билан беркитилган барча нарсалар очилиб, барча матлаблар ҳосил бўлади. Роббисини танимаган одам эса, бутун яхшиликдан ғофил бўлади. Аллоҳ таоло айтди: «Сизлар Аллоҳни унутиб қўйган (яъни, У зотнинг амр-фармонларига итоат этмаган), бас (шундан кейин Аллоҳ) уларга ўзларини ҳам унуттириб қўйган (яъни, ўзларига охиратда фойда берадиган амаллар қилишдан юз ўгиртириб қўйган) кимсалар каби бўлмангиз! Ана ўшалар фосиқ-итоатсиз кимсалардир!» (Ҳашр: 19).

Сиз ушбу оят ҳақида фикр юритиб кўрсангиз, Аллоҳ таоло Аллоҳни унутган одамга ўзини унуттириб қўйиш билан таҳдид қилмоқда. Дўстлар, ўзини унутган одам ўз манфаатлари ва нажотини қандай билиши мумкин?! Унинг охират ҳаётини қўйинг, шу дунёдаги ҳаёти қандай равон бўлиши мумкин?! 

Аллоҳ таолодан ғафлатда бўлган ва ўзини унутган одамга, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятлари тўғри келади: «Ва Биз қалбини Бизни зикр қилишдан ғофил қилиб қўйган, ҳавойи-нафсига эргашган ва қилар иши исрофгарчилик бўлган кимсаларга итоат этманг!» (Каҳф: 28).

Аллоҳдан ғофил ва Уни зикр қилмаган одамнинг ишлари ҳам расво бўлади. Ишлари тартибдан чиқади. Ҳатто унинг диний ва дунёвий манфаатлари қўлдан кетади. Дўстлар, Аллоҳни билишнинг аҳамияти ҳақида қанчалар гапирсак ҳам муболаға бўлмайди. Ҳолбуки, буни ўз воқеълигимизда кўрмоқдамиз. Кофирларнинг бинокорлик ишларидаги маҳорати, ишлаб чиқаришдаги пухталиклари ва тараққиёт бобида олдинда бўлишлари, дунё ва Аллоҳ таоло охиратда бўлишидан хабар берган ва кофирлар қуруқ қолишган неъматлар олдида ҳеч нарса эмасдир. Бу Аллоҳ таоло айтганидекдир: «(Эй кофирлар) озгина вақт (яъни тўрт кунлик дунёда ақлсиз ҳайвонлардек) еб, фойдаланиб қолинглар! Албатта сизлар жиноятчидирсизлар!» (Мурсалот: 46). Бу озгина ейиш, ичиш ва лаззатланиш улардан жиноятчи васфини йўқ қила олмайди.

Ҳурматли дўстлар!

Биз шаръий илмларни инсон ва жинларга қарши ҳужжат бўлиши учун Аллоҳ таоло Қиёмат бўсағасида ҳақдан башоратчи ва огоҳлантирувчи, Аллоҳга чорловчи, пайғомни етказувчи, аъмоликдан қутқариб, залолат ботқоғидан ҳидоят сари чиқарувчи қилиб юборган пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни таниш учун ўрганамиз. Шаръий илмни ўрганмоқчи бўлган одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни танийди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни таниган одам эса, У олиб келган нарсаларни таниб, уларнинг барчаси ҳаққи рост эканига чин юракдан ишонади. Чунки илм аҳллари, ўрганишган Қуръон оятларининг маънолари, ўзлари ва чор атрофдаги Аллоҳнинг мўъжизалари билан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам берган даракларнинг чин эканини идрок этадилар. Аллоҳ таоло айтди:

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), илм ато этилган зотлар сизга Роббингиз томонидан нозил қилинган (Қуръоннинг) ҳақ (Китоб) эканини ва у қудратли, ҳамду санога лойиқ зотнинг йўлига ҳидоят қилишини биладилар» (Сабаъ: 6);

«Айтинг: «(Эй мушриклар), сизлар (хохласангиз), Унга ишонинглар, (хоҳласангиз) ишонманглар. Зотан, (Қуръон нозил бўлишидан) илгари илм (яъни, Таврот) берилган кишилар (Қуръон) тиловат қилинган вақтида сажда қилган ҳолларида юзлари билан йиқиладилар» (Исроъ: 107).

Улар Қуръонда келган нарсаларни тасдиқласаларгина Аллоҳ ва Аллоҳнинг Каломини ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган ҳақиқат, ҳидоят ва зиёни улуғлаб сажда қила оладилар.

Муҳтарам дўстлар!

Шаръий илмни эгаллашнинг улкан фойдаларидан бири, у, бандани энг катта зулм – Аллоҳга шерик қилишдан ҳимоя қилади. Аллоҳ таоло айтди: «Аллоҳ, фаришталар ва илм аҳллари — адолат билан ҳукм қилгувчи ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай тангри йўқ, фақат Унинг Ўзи борлигига гувоҳлик бердилар» (Оли Имрон: 18).

Аллоҳ таоло одамлар ичидан олимлардангина буюк ишга: Аллоҳнинг Ўзигина ягона илоҳ ва улуҳийят бобида танҳо эканига шаҳодат келтиришни талаб қилди. Бу – уларнинг фазилатлари ва уларга бўлган ишончнинг нишонасидир. Чунки, адолатли бўлмаган одамнинг гувоҳлиги мақбул эмасдир. Аллоҳ таоло уламоларни энг буюк иш – тавҳидга шоҳид бўлишга чақирди. Бу, уларнинг адолатли бўлишига ишорадир. Чунки Аллоҳ таоло бандалари ичидан одил инсонларнигина гувоҳ қилади.

Аллоҳ таоло илмдан маҳрум қолган жоҳилият давридаги инсонларни қандай ҳолатда бўлганларини баён қилиб шундай деган: «Ва (ўзларига эргашган тубан-пасткаш кимсаларга): «Сизлар ҳаргиз ўз худоларингизни тарк қилманглар!» «Вад»ни ҳам, «Сувоъ»ни ҳам, «Яғус»ни ҳам, «Яуқ»ни ва «Наср»ни ҳам ҳаргиз тарк қилманглар!» дедилар» (Нуҳ: 23).

Бу – айрим жоҳил мушрикларнинг издошлари ва сўзларига қулоқ осганларга берган васиятидир. Айтмоқчи, бу қачон бўлган эди?! Бу – илм унутилган, илмнинг таъсири кўтарилган ва одамларда асари ҳам қолмаган ва у одамлар Аллоҳни қўйиб бутларга сиғинган даврда бўлиб ўтган эди.

(Ҳа), билим инсонни ширкдан қутқаради. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ушбу оят тафсири ҳақида қуйидаги мазмунда ривоят келтирган: У (Вадд, Сувоъ, Яғус ва Наср)лар Нуҳ алайҳиссалом қавми ичидан етишиб чиққан солиҳ бандалар эди. Улар оламдан ўтишгач, шайтон уларнинг қавмларига тўпланадиган жойларига уларнинг ҳайкалларини қўйиб, у ҳайкалларга уларнинг номларини беришни васваса қилди. Қавм, у солиҳ инсонлар қилган ибодатларни эслаш учун уларнинг ҳайкалларини ясадилар ва бу ҳайкалларга уларнинг исмларини қўйдилар. Исмларини қўйишларидан мақсадлари, ибодатга фаол бўлишлари ва эзгу ишларни кўп қилишлари учун эди. Улар ҳайкалларни кўргач у солиҳ инсонларни эслаб, ибодатларни тўкис қилдилар. Муайян бир замон ичида бу ҳайкалларга сиғинилмади. Ҳайкал ясаганлар ҳам оламдан ўтиб илм унутилгач, ҳайкалларга сиғинила бошланди».

Шу ердан кўриниб турибдики, илмнинг унутилиши барча балоларнинг бошидир. Балки у, энг буюк бало – Аллоҳга шерик қилишнинг асосий сабабчисидир.

Дўстлар!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларнинг энг яхшингиз менинг асрим(да яшаганингиз), сўнгра ундан кейингилари, сўнгра ундан кейингилари»– дедилар (Имом Бухорий, 2457). Бу тартиб ҳақида диққат билан фикр юритган одам, бу тартиб биринчи аср авлодидаги илм ва иймон фазилатига кўра эканини билади. Биринчи аср авлодлари илму иймонда илгарилаганлари учун ҳам, бошқа асрлардагилардан кўра илғор бўлдилар. Улардан кейингилар, кейингилардан кейингилар ҳам шундай эдилар. Улардан кейинги йиллар эса бир-биридан кўра ёмонроқ бўла бошлади. Чунки, (одамларда) билим озайган эди. Кунлар ўтгани сайин одамларда билим камайди. Илм одамлардан бирданига тортиб олинмайди! Йў-ўқ! Аллоҳ таоло илмни одамларнинг кўксидан, олимларнинг руҳларини олиш билан тортиб олади!

Ҳурматли дўстлар!

Биз шаръий илмни талаб қиламиз. Чунки, шаръий илм билан фазилатли ахлоқлар тўкис бўлади, инсон яхши хислатларни эгаллайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло: «Албатта Аллоҳ мўминларга ўзларидан бўлган (яъни одам жинсидан бўлган), уларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган, (гуноҳларидан) поклайдиган ҳамда уларга Китоб ва ҳикматни ўргатадиган пайғамбарни юбориш билан яшилик қилди. Зеро улар илгари очиқ хато — залолатда эдилар» (Оли Имрон: 164)– деган.

Аллоҳ таоло мўъминларга ўзларининг ичларидан бир пайғамбарни юборганидан дарак берди. Хўш, бу пайғамбарнинг вазифаси нима эди? Вазифаси – уларни Аллоҳнинг Қуръонидаги оятларни тиловат қилиб поклаш эди. Бу ердаги тиловат, оят лафзларини қуруққина ўқиб қўйишгина эмас, балки, оят лафзлари ва маъноларини тушунтириб ўқиш эди. Демак, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўзларининг сўз ва амаллари билан Аллоҳ таоло нозил қилган йўлбошчи Китобни тушунтирар ва мўъминларни поклар эдилар. Бу ерда назарда тутилган поклашдан мақсад, нафсни нафс учун тайёрлаб қўйилган олий мақомларга олиб чиқиш, демакдир. Чунки, Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни покловчи ва ахлоқларни камолотига етказувчи қилиб юборган. Шунинг учун ҳам, Имом Аҳмад раҳиямаҳуллоҳнинг «Муснад»ида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг ушбу ривояти нақл қилинган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен солиҳ ахлоқларни мукаммаллаштириш учун юборилдим»– дедилар» (Имом Аҳмад, 8595).

Анас раҳимаҳуллоҳ: «Билим озайса – жафо ёйилади»– деган эди.

Азиз дўстлар!

Фазилатли ахлоқ, шаръий илмдан келиб чиқади. Биров Аллоҳнинг Китобини яхши ўрганиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларини қабул қилиш учун очиқ кўнгиллик, олий ҳиммат ва эзгулик йўлига рағбат билан ғайрат белбоғини боғласа, унинг ахлоқи чиройли бўлади. Унинг сўзлари, ишлари, юриш-туриши, сиймоси ва бошқа ҳар бир ҳолатида билимнинг аломати кўриниб туради.

Дўстлар!

Аллоҳ таоло Қуръон Каримда кўплаб сифатларни мақтаб, унга соҳиб бўлагн одамларга санолар айтди. Шуни унутмангки, Аллоҳ таоло қайси сифат билан бандани мақтаган бўлса, у сифатнинг манбаи илмдир. Бу ҳам сизга билимнинг нақадар аҳамияти борлигини, илм билангина фазилатларга эришилишини, эзгулик ва шараф майдонида илғорлик қўлга киритилишини ҳамда билим олишга танбаллик қилиш ахлоқни тўкис қилиш йўлидаги лоқайдлик эканини кўрсатмоқда. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Солиҳ ахлоқларни тўкис қилиш учун юборилдим»– деганлар (Имом Аҳмад, 8595).

Ҳурматли дўстлар!

Биз шаръий илмларни ўрганамиз, чунки, Аллоҳ таоло бу билим билан бизларни фитналардан ҳимоя қилади. Фитналар эса замонамизда жуда ҳам кўп бўлиб, кунлар ўтиши билан яна ҳам урчиши мумкин. Чунки, кунлар ва асрлар ўтиши билан залолат ва фасод омиллари кўпайиб боради. Зотан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларга бир замон келса, кейингиси ундан ёмонроқ бўлади»– деб айтиб қўйганлар (Имом Бухорий, 6541).

Дўстлар!

Шаръий илм, банданинг шаҳват ва шубҳалар фитнасининг тузоғига тушиб қолишидан сақлайдиган қўрғондир. Аллоҳ таоло билимнинг фитналардан сақланиш борасидаги таъсири ҳақида шундай дейди: «Қачон уларга (жангга кетган мусулмон аскарлар ҳақида) тинчлик ёки хавф-хатар (яъни ғалаба ёки мағлубият) хабари келса, уни ёйиб юборадилар» (Нисо: 83). Бу – тинчлик ёки хавф-хатар келган пайтида бу жараёнларни ёйиб ташлайдиган мунофиқларнинг одати ва ишидир. Яъни, мунофиқлар тинчлик ва хавф-хатар хабарини мусулмонлар учун манфаати бор ёки йўқлигига қарамай ёйиб ташлашдилар. Аллоҳ таоло шундай дейди: «Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юрмасдан) пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди, уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар ўшалардан билган бўлар эдилар» (Нисо: 83). Демак билим, бало ва фитна омилларига тушиб қолишдан қалқондир.

Азиз дўстлар!

Юқорида айтиб ўтганимиздек, вақтлар ўтиб бориши билан фитналар ҳам кўпаиб бораверади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Қиёмат бўсағасида бир кунлар келадики, у кунларда илм кўтарилади, жаҳолат ёйилади ва қотиллик кўпаяди» (Имом Бухорий, 6538).

«Қотиллик» – одамлар ўртасида бир-бирларини ўлдириш, демакдир.

Келинг, Анас разияллоҳу анҳу ривоят қилган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Қиёмат бўсағасида инсон бошига келадиган биринчи бало ҳақида айтган ҳадисларига нигоҳ ташлайлик: «Илмнинг камайиши, жаҳолат, зино ва ароқхўрликнинг ёйилиши, эркаклар (сони)нинг хотинлар (сони)га нисбатан озайиши, ҳатто, бир эркакка элликта хотиннинг тўғри келиши – Қиёматнинг белгиларидандир» (Имом Бухорий, 4830). Дўстлар, бу ҳадис бизга илмнинг кўтарилиш хатарини, илмнинг жамиятдан кўтарилиши турли фитна ва балоларга тушиш омили эканини баён қилмоқда.

Дўстим, сиз Уммат ҳаётининг оқиши ҳақида тафаккур қилиб кўрсангиз, саҳобаларнинг фитна, бидъат ва ёмонликларни даф қилиш борасида саъйу ҳаракатлари улардан кейинги авлодларникига қараганда қиёсланмайдиган даражада буюк бўлаганини ҳис этасиз. Ҳолбуки, уларнинг даврларида, тобиинлар ва улардан кейинги авлодда тарқалганидек фитна ва балолар ёйилмаган эди.

Фитна учқунлари саҳобалар даврида кўринган бўлсада, у учқунлар кичик бўлиб, қалбларни адаштирадиган ва ақлларни ҳайратга соладиган даражада ғализ ва қаттиқ бидъатлар эмас эди.

Дўстлар, илмни эгаллаш ва унга кўнгилларни очиш, Аллоҳнинг банда қалбига ҳақиқат билан ботил ўртасини ажратадиган нурни отишига сабабдир. Инсон эса қалбига, одамлар ичида ҳақ билан ботил, ҳидоят билан залолат, тўғрилик билан қинғирлик ўртасини айириб юра оладиган нурни Аллоҳнинг ташлашига жуда ҳам муҳтождир. Биз шу нурга муҳтожмиз! Ҳолбуки, бу нур билим билан бирга Аллоҳнинг тавосини ҳосил қилишнинг катта омилларидан биридир. Аллоҳ таоло айтди: «Эй (Ийсо алайҳиссаломга) иймон келтир­ган зотлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва Унинг пайғамбари (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ҳам иймон келтиринглар, (шунда) У зот сизларга Ўз раҳматидан икки ҳисса ато этади ва сизлар учун (Қиёмат Кунида олдиларингизда) юрадиган нур (пайдо) қилар ҳамда сизларни мағфират этар. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир» (Ҳадид: 28).

Қалблар билимга тўлса, шубҳаларга тушишдан сақланади. Шаҳватлар бу қалбга мудом таъсир эта олмайди. Балки, қаршисига чиққан шаҳватга, қалб, ўз салоҳияти, кучи ва қуввати билан қаршилик кўрсатади. Ўзида асарини қолдирган шубҳага эса, қалб, ўзидаги садоқатли иймон, Аллоҳга ёлбориш, тавба ва истиғфор билан раддия берадики, қалбда на шубҳа ва на шаҳват қолдиқлари қолади. Аллоҳ таоло айтди: «Аввал ўлик (кофир) бўлган, сўнгра Биз уни (динга ҳидоят қилиш билан) тирилтириб, унга одамлар орасида ўзи билан бирга олиб юрадиган нурни (иймонни) бериб қўйганимиз бир киши — зулматларда қолиб кетган ва ундан ҳеч чиқувчи бўлмаган кимсага ўхшайдими?!» (Анъом: 122). 

Нур ато этилган киши Қуръон ва суннат илмларини пухта эгаллаган банда бўлса, зулматларда қолган одам эса Қуръондан ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан юз ўгирган бандадир. 

Ҳурматли дўстлар!

Биз илм излаймиз. Чунки, Аллоҳ таоло Қуръон Каримда илм ва илм аҳлининг фазилатларини баён қилиб, билимни эгаллаш ва илм излаш учун улкан ажру савоблар белгилаб қўйди. Шунинг учун, бу фазилат ва ажру савобларга эришмоқчи бўлган одамларнинг шаръий илмларни пухта ўрганишга ғайрат кўрсатишлари керак. Чунки, Аллоҳ таоло айтганидек, шаръий билимларгина бу фазилатларга эришиш сабабчисидир: «Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража-мартабаларга кўтаради» (Мужодала: 11).

Мазкур оятда барча учун эзгулик ва эҳсон даражаларига кўтарилишлари борасида билимни кўпайтиришга чақириқ бордир. Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари ҳақидаги билимингиз кўпайгани сайин, даражаларингиз кўтарилади, пой қадамингиз қутлуғ бўлади! Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ ким учун яхшиликни хоҳласа, уни динда билимдон қилиб қўяди»– деганлар (Имом Бухорий, 69).

Яъни, Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган Қуръон Карим ва суннатлари-шариатнинг фақиҳи ва билимдони қилиб қўяди.

Дўстлар!

Илм аҳли – борлиғимизнинг хулосасидир. Аллоҳ таоло улар сабабли Умматни тойилиш ва залолатлардан сақламоқда. Роббимизнинг уларгагина зафар беришни кафолатга олгани қуйидаги ҳадисда ифода этилган: «Умматим ичидан бир гуруҳ ҳақиқат узра устивор қолади. Уларга уларни ёрдамсиз ташлаб қўйган – бошқа бир ривоятда эса: мухолиф бўлган – кимсалар Аллоҳнинг амри (ёрдами) келгунича зарар бера олмайдилар» (Имом Аҳмад, 21361, 21369).

Бу марҳаматларни қўлга киритмоқчи бўлган одам Аллоҳнинг Китоби – Қуръон Каримни ёдлаш ва тушуниш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ўрганиш, ёдлаш ва тушуниш учун бағрини очиши; илм халқаларига, билим масканларига бориб ҳиммат белбоғини боғлаши керак. Чунки у жойларда кўп фойдали нарсалар бўлиб, банда бунинг натижасида йўлларни ёритадиган илм асосларини эгаллайди. Илм асослари билан эса, катта муваффақиятларни қўлга киритади. Илм халқалари ва билим масканлари, гўё, олдингизда илм дарвозаларини очадиган калит турган дарвозадирлар. Бундан кейин эса, Аллоҳ таоло бандасига бандасидаги иймон, тақво, рағбат ва ихлосга қараб уфқларни очаверади. Бу – Аллоҳнинг фазли бўлиб, уни Ўзи хоҳлаган бандасигагина беради.  

Ҳурматли дўстлар!

Илм излашнинг манфаатларидан бири, билим – Аллоҳ йўлига даъват қилаётган одам муҳтож бўладиган энг аҳамиятли нарсадир. Энг шарафли даражалардан бўлган Аллоҳ йўлига чорловчи саводсиз эмас, билимдон бўлиши керак. Ниманинг билимдони бўлиши керак?! Нимага чорлаётгани ва кимни чақираётганини билиши керак. Чақираётган нарсасини ва чорлаётган одамини билган кимса, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятларининг маънолари ичига киради: «Айтинг: «Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга — ишончга эгамиз. (Ҳар қандай шерикдан) Аллоҳни поклайман. (Зеро) мен мушриклардан эмасман»» (Юсуф: 109).

Дўстлар, билимгина Аллоҳ таоло Қуръонида мақтаган ва Расули солалллоҳу алайҳи ва салламда борлигини исбот этган «аниқ ҳужжат – ишонч»ни самара қилиб беради: «Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга — ишончга эгамиз» (Юсуф: 109). Яъни, Мен ва Менга эргашганлар аниқ ҳужжат билан даъват қиламиз.

Дўстлар!

Бу даврда одамлар ўзларига Аллоҳни танитадиган ва ҳидоят йўлига чақирадиган одамга ўта муҳтождирлар. Бу, Ислом аҳлига хос бўлган эҳтиёж эмас.

Ислом аҳли ҳам, Аллоҳнинг Қуръони ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатини билган илм аҳлларининг чақириғига мужтождир.

Ислом аҳли Қуръонни ўргатиб тушунтирадиган, Қуръон оятларини баён қилиб берадиган олимларга муҳтождир.

Ислом аҳли Аллоҳни, Аллоҳнинг дини ва Аллоҳнинг ҳақларини танитадиган олимга муҳтождир.

Сиз, Ислом аҳли яшаётган тор жуғрофиянгизга боқманг. Чунки Уммат, ёппасига билимга муҳтождир! Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ: «Одамларнинг илмга бўлган эҳтиёжи бошқа эҳтиёжларининг устидадир»– деган. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ бу сўзи билан: «Одамлар нон ва сувга бўлган эҳтиёжларидан илгари, билимга кўпроқ муҳтождирлар. Чунки, инсон нон ва сувга бир кунда бир ёки икки марта муҳтож бўлса, билимга ҳар лаҳзада муҳтож бўлади», демоқчи.

Дўстлар, мусулмонлар ҳам, мусулмон бўлмаганлар ҳам, билимга ҳаётларининг охиригача эҳтиёжни ҳис этадилар. Инсоннинг билими ошиб боргани сайин унинг онги, дунёқараши, ибодати, тақвоси, салоҳияти ва фойдалари ортиб боради. Шунинг учун ҳам, биз билимимизни орттириш ва ўрганган билимимизни одамлар ичида ёйишга ғайрат кўрсатишимиз керак. Чунки, илмни ёйиш билимни мустаҳкамлайди, тозалаб кучайтиради.

Дўстлар!

Бизнинг Ислом Уммати ҳозирги даврда мусулмон ўлкаларда тарқалган Аллоҳни билмаслик туфайли билим олишга муҳтождир. Сабаби, бу жаҳолат мусулмон ўлкаларда ёйилган ширк одатлари, сон-саноқсиз бидъатлар, мусулмонларнинг Аллоҳ фарз қилган вазифаларни адо этишда йўл қўйган лоқайдликларида очиқ-ойдин кўринмоқда. Бу лоқайдликлардан бири Исломнинг иккинчи рукни – намоздадир. Чунки, талайгина мусулмонлар намозга нисбатан лоқайддирлар: ё намозни бутунлай ўқимайдилар, ёки Аллоҳ фарз қилган вақтидан кечиктирадилар ёхуд лойиқ бўлганидек ўқимайдилар.

Умматнинг илмга бўлган эҳтиёжи, биз бугунги кунда унда кўраётган мусулмонлар ўртасида: тилларида, қаламларида, китобларида ва ўлкаларида тарқалган ва урчиган хурофий даъволарда кўринмоқда.

Биз, мусулмонларга Исломни тушунтиришга катта эҳтиёж борлигини ҳис этмоқдамиз. Чунки, охирги кунларда Исломга қарши кенг қамровли душманлик олиб борилаётганига Умматнинг ўзи шоҳиддир. Ислом душманлари Исломни ҳар томондан қисиб келиб, одамларни Ислом ҳақида шубҳалантира бошладилар. Улар мусулмонларга Исломда ва мусулмонлар зеҳнида ноаниқликлар ва заифликлар борлигини тасаввур қилдирадиган нарсаларни излашга ғайрат сарф этмоқдалар. Ҳолбуки, Аллоҳнинг Каломи ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари, ботил нарсалар аралаша олмайдиган даражада очиқ ҳақиқатдир. 

Ҳурматли дўстлар!

Биз билим олишга ўзимиздан бошқаларни – ғайри муслимларни Исломга чорлаш учун муҳтожмиз. Дунё аҳолисининг сонига назар ташлаган одам, мусулмонларнинг уларнинг бешдан бирига яқин қисмини ташкил этишларини кўради. Бу – дунё аҳолисига нисбатан жуда ҳам оз сон. Шунинг учун ҳам, УММАТ Аллоҳ таолонинг бу пайғомини башариятга етказиш йўлида бор кучини сарф этиши керак. Чунки бу пайғом билан Аллоҳ таоло одамларни (жаҳолат ботқоғидан) қутқарган, зулматлардан нурга чиқарган эди.

Инсониятнинг Исломнинг гўзалликлари ва унинг буюклик жиҳатларини, Ислом душманлари: “Исломда ундай нарса бор, бундай нарса бор” дея шубҳалантириш учун қилишаётган даъволарни очиб ташланишига эҳтиёж бор.

Аслида у шубҳалар:

Шубҳалар ойнадек, уни ҳужжат қилинса,

Синдирган сингандир, агар билинса!

Ҳа, бу сохта даъволарда ҳеч кимнинг ҳужжати йўқдир. Балки улар шубҳа, хаёл, ё нийят ёки илмнинг озлигидан келиб чиққан фасод гумонлардир. Билим комил ва нийят тўғри бўлса, олам, бу диндаги одамларни зулматлардан нурга олиб чиқадиган очиқ ва порлаган ёғду билан нурафшон бўлади.

Биз бу сабаблар туфайли шаръий илмларни эгаллаймиз. Энди дунёвий-маданий билимларга келсак, уларни, хусусан, Ислом Уммати яшаётган мудом ҳаракатдаги ва чарчоқ билмаган маданий беллашув майдонида, эгаллаш фарздир. Ҳолбуки, бошқа ҳалқлар билим эгаллаш, билимларни халқлар, давлатлар ва жамиятлар манфаати ва шон-шавкати йўлида татбиқ қилиш борасида кечаларини кундузларига боғлаб, Ислом Умматиин ортда қолдирдилар!

Дарҳақиқат биз, саноат, тиббиёт ва уларнинг тажрибий ва маданий соҳаларидаги турли билимларга эҳтиёжлимиз. Чунки, шу билангина Уммат бошқалардан беҳожат бўладиган ва кофирларнинг фитна ўйинчоғига айланиб қолишидан қутуладиган фарз кифоя амалга ошади. Зеро кофирлар, мусулмонларни карвоннинг охирида қолишларига сабаб бўлган маданий қолоқлик, инқироз ва заифликдан фитна ўлароқ фойдаланмоқда.

Дўстлар, маълумки, олдиндаги, тараққиётда ўзидан кейинда қолганлардан намуна олмайди. Уммат ўзини кофирларнинг фитнасига сабабчи қилган ушбу даражадан чиқиш учун бу билимларни эгаллаши шарт. Чунки мусулмонлар яшаётган тарқоқлик, заифлик, инқироз, ҳақ динни ушламаслик ва унга амал қилмаслик муҳити, кофирларнинг Исломни қабул қилишлари йўлида тўсиқ бўлмоқда.

Ҳурматли дўстлар!

Дунёда илмнинг турли соҳалари учун сарф этилган моллар, уни бериш йўлида фидокорлик кўрсатган мураббий ва ўқитувчилар мансабларни қўлга киритиш ёки молу дунё топиш учн кучларини сарф этмадилар. Зеро, молу дунёни билимсиз топиш яна ҳам қулайроқ. Шунинг боис талайгина боён инсонларнинг ўз бойликларига илмсиз эришганларини кўриб турибмиз. Илм – молу дунё топиш йўли эмасдир. Балки тадқиқотлар, илму фан билан шуғулланган одамларнинг даромадлари оз бўлганини кўрсатмоқда. Демак, билим – дунёвий манфаатларга эришиш учун восита эмасдир. Шундай экан, ҳар биримиз нийятимизни тузатишимиз керак!

Айниқса, шаръий билимларни эгаллашдан мақсади дунёвий манфаатлар бўлган одамлар, бошқа соҳаларга бош урсинлар!! Аллоҳни қасд қилинадиган илмни қўлга киритадиган дунё учун талаб қилган одам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек, жаннатнинг ҳидини ҳам кўрмайди (Абу Довуд, 3179).

Бундан ташқари Аллоҳ таоло ҳам шундай деган: «Ким (фақат) шу ҳаёти дунёни ва унинг зебу зийнатларини истайдиган бўлса, уларга қилган амалларини(нг ажр-мукофотини) шу дунёда комил қилиб берамиз ва улар бу дунёда зиён кўрмайдилар. Ундай кимсалар учун охиратда жаҳаннам ўтидан ўзга ҳеч кандай насиба йўқдир. Уларнинг бу дунёда қилган барча яхшиликлари беҳуда кетади ва қилиб ўтган амаллари бефойдадир» (Ҳуд: 15, 16).

Ҳатто, дунёвий билимларни ҳаммолу дунё мақсадидагина эгалланмайди. Чунки, халқлар ўқувчилар учун вазифалар борлиги учун эмас, балки халқларнинг ялпи тараққиёти мужассам бўлган майдонда илғор бўлиш учун харажатлар қиладилар, мактаблар қурадилар ва бу йўлга ҳисобсиз бюджетлар ажратадилар.

Ҳурматли дўстлар!

Булар (юқоридаги: «Нега таълим оламиз?») савол(и)га айрим жавоблар, холос. Бошқача қилиб айтсак, ўз ўтиришларимиз, изланишларимиз ва ишларимизда жавоб излашимиз учун шуғулланишимиз керак бўлган саволдир. Чунки, бунга жавоб бериш бизгагина чекланган бўлиб, биз учун билмаганимиз кўплаб нарсаларни натижа қилиб чиқаради.

Бу саволнинг зеҳнимизда бўлиши, бизга икки нарсани фойда қилиб беради:

Биринчи фойда: ғояларни белгилаш.

Ғояларни белгилаш, инсонга ғояларга эришиш борасида олиб бораётган ҳаракатларида кўмакчи бўлади.

Иккинчи фойда: бу ғояни рўёбга чиқариш йўлида ҳаракатимизга қарашимиз ва унинг ўлчовини билишимиз керак. Агар саволга жавоб бера олсак, билимни эгаллаш йўлида нимага эришган ва рўёбга чиқиши керак бўлган нарсанинг қанча қисмини амалга ошира олганимизни қиёслаб кўришимиз керак.

Аллоҳ таолодан менга ва сизларга фойдали билимни насиба қилиб беришини, барчамизни ҳидоятга амал қилган ҳидоят пешволаридан қилишини, бизни ва Умматимизни илмни ёйиш, илм олишга чорлаш ва билимга амал қилишга муваффақ қилишини сўрайман.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавоту саломлар йўлласин. 

      

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Fri, 09 Jan 2009 03:22:16 +0000
Ҳожи ака, ишларингизни кўздан кечиринг! (Доктор Абдулваҳҳоб ибн Носир Торирий) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=577:2008-12-17-06-33-01&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=577:2008-12-17-06-33-01&catid=211&Itemid=104  

Ҳожи ака, ишларингизни қайта кўздан кечиринг! 

 

Муаллиф: Доктор Абдулваҳҳоб ибн Носир Торирий

Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Арафа куни Қуёшнинг ботишига оз қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кафтларини хушуъ ва ёлбориш билан хокисорча очиб, дуо қилдилар ва Билол (разияллоҳу анҳу)га: «Ҳой Билол, одамларни жим қилинг!»– дедилар.

Билол (разияллоҳу анҳу) одамларга ҳайқириб, уларни тинчлантирди. Диллар сергак, қулоқлар динг, гавдалар тик ва кўзлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга тикилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жибрил олдимга келди ва: «Аллоҳ Сизларнинг яхшиларингиздан (яхшиликларини) қабул, ёмонларингизни(нг гуноҳларини) мағфират қилди ва сизларнинг масъулиятларингизни кўтарди!»– деб айтди»– дедилар.

Худди шу пайтда илҳомли истеъдод эгаси Умар ибн Хаттоб (разияллоҳу анҳу): «Ё Расулуллоҳ, бу фақат биз учунми ёки барча одамлар учунми?!»– деб савол берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу – бутун инсонлар учун!»– деб жавоб бердилар. Буни эшитган Умар (разияллоҳу анҳу): «Роббимизнинг марҳаматлари қандай кўп ва қандай ширин-а!!»– деди.

Ушбу пайғамбарона башорат, Муздалифага тушишдан илгари Арафотда турган ҳожилар қалбига қуйилар экан, уларнинг уловларини гўё гуноҳлари енгиллаб, савобларига баракалар қўшилиб, осмонга кўтарилаётгандек учириб олиб кетди.

Бундан ташқари, бу пайғамбарона башоратда илоҳий раҳмат ва раббоний сероблик намоён бўлди. Ушбу башорат ва илоҳий файзларни бундан бошқа насслар ҳам қувватлайди.

Амр ибн Ос (разияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурига Ислом динини қабул қилиш учун келганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чин юракдан севиндилар ва муборак ўнг қўлларини байъат учун очдилар. Бироқ, Амр қўлини очмади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Амр, сенга нима бўлди?»– деб сўраганларида: «Шарт қўймоқчиман!»– деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Нимани шарт қилмоқчисан?»– деб сўраганларида, Амр: «Гуноҳларимнинг кечирилишини!!»– деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳой Амр, Ислом, ҳижрат ва ҳаж ўзидан аввалги гуноҳларни йўқ қилишини билмайсанми?!»– дедилар.

Ислом барча куфр хатоларни йўқ қилганидек, ҳаж ҳам аввалги хато ва гуноҳлар уюмини йўқ қилиб ташлайди!!

Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳаж қилган ва (ҳажи давомида) сўкинмаган ва гуноҳларга қўл урмаган одам, ўзининг онасидан туғилган кунига қайтади»– дедилар.

Дарҳақиқат, ҳаж – инсоннинг янги туғилиши-милодидир. Сиз, дунёга янги келган чақалоқнинг амал саҳифасида гуноҳ ёки хатоси бўлганини кўрганмисиз?! Шуни унутмангки, ҳожи ҳажидан, дунёга онасининг қорнидан янги туғилгандек, амал саҳифаси сутдек оппоқ бўлиб қайтади!!

Аллоҳнинг Уйини ҳаж қилган, Арафотда вуқуфда туриб кафтларини очган, бошларини хам қилиб, бандалик, хокисорлик ва бечоралик кийимида Аллоҳ учун берилган ва илоҳий тажаллий ҳамда раҳматларнинг ёғилишига шоҳид бўлганлар, сизга севинчли хушхабарлар бор! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хушхабрлари – чиндир! Аллоҳнинг ваъдаси – ҳақиқатдир: «Бу – Аллоҳнинг хоҳлаган бандасига берадиган фазлидир. Аллоҳ – буюк марҳамат соҳибидир».

Ҳой ҳожи, сиз Буюк, Саховатли ва Қўли очиқ, даргоҳида гуноҳлар кечира оладиган даражада кичик, марҳаматлари эса мўл бўлган Роббга дуо қилдингиз! Бас, Аллоҳга яхши гумонда бўлинг! Ҳолбуки, Аллоҳнинг неъматлари умидларингиздан кўра буюк, эҳсони эса сўраган эҳтиёжларингиздан кўра мўлдир!

Сиз бир қарич яқинлашсангиз сизга бир газ, бир газ яқинлашсангиз сизга бир қулоч яқинлашадиган, ҳузурига юриб келсангиз ҳузурингизга югуриб келадиган Роббингизга дуолар қилдингиз. Аллоҳдан, У, сиз ҳам ичида бўлганингиз мавқиф – Арафотдаги туришда тажаллий қилган ва фаришталарига, Ўзи яхши билса ҳам: «Улар нимани хоҳладилар? Ҳузуримга сочлари тўзғиган ва чангларга беланиб келибдилар! Мен уларни мағфират қилганимга сизларни гувоҳ қиламан!»– деган Роббингиз ҳузурида савоб умидида бўлингиз!

Бу мавсумда иштирок этганлар, сиз ҳам улар ичида эдингиз, ялангбош (Муздалифага) тушар эканлар: «Гуноҳларингиз кечирилган ҳолатларингизда тушинглар!»– деган Роббингиз ҳузурида савоб умидида бўлинг!

Сиз иштирок этган бу мавсумда, сиз билан бирга бировлар танимайдиган ва одамлар эътибор бермайдиган, бироқ, Аллоҳ номига қасам ичса Аллоҳ қасамини оқлайдиган инсонлар бор эдики, Аллоҳ уларни(нг дуо ва ибодатларини) ҳам, улар билан бирга бўлганларникини ҳам қабул қилди: «Улар – суҳбатдошлари бахтиқаро бўлмайдиган одамлардир». Сиз бунинг савобини Аллоҳнинг ҳузурида умид қилинг!

Ҳой ҳожи, Аллоҳдан яхши гумонда бўлинг! Ундан яхши гумонда бўлишингиздан бири, ҳажингизни қабул, гуноҳингизни мағфират, дуоингизни ижобат қилиб ва берган нарсаларинигизнинг савобини сероб қилсин! Чунки, Аллоҳ зиёда қилдими амалларингизни мақбул, гуноҳларингизни мағфур қилиб, амал номаларини оппоқ қилади. Сиз Аллоҳдан қанчалар умид қилманг, Унинг марҳаматлари сизнинг орзу-умидларингиздан кўра кўпдир.

Арафот манзарасидаги солиҳ ва илми чуқур олимларнинг ҳоли шундайдир.

Ибн Муборак (раҳимаҳуллоҳ) шундай дейди: «Мен Арафа куни кундузи Суфён Саврийнинг олдига борсам, у тиз чўккан ва кўзларидан ёшлар қуйилар эди. Унга қараб: «Бу тўпланган одамлар ўртасидан аҳволи оғир бўлгани ким?»– деб сўрасам: ««Аллоҳ гуноҳларимни мағфират қилмайди!»– деб гумон қилган одам»– деб жавоб берди».

Ривоят қилинишича, Фузайл (раҳимаҳуллоҳ) Арафа кунидаги одамларнинг юраклари тўлгани ва йиғиларини кўргач, атрофидагиларга: «Айтингларчи, агар шу одамлар бир кишининг олдига боришиб бир дирҳамнинг олтидан бири – дониқни сўрасалар, у одам буларга берадими?»– деб савол берди. Улар: «Йўқ!»– дейишгач: «Аллоҳнинг ҳузуридаги мағфират қилиш, ўша одамнинг бу одамларга бир дониқни беришидан кўра осондир!»– деди.

Аллоҳга афв умидида қиламан дуоларни,

Биламан, У кечиради қанча бўлса гуноҳларни.

Одамлар гуноҳга боқсалар катта дея,

Аллоҳнинг раҳмати кичик қилар гуноҳларни!

Ҳожи биродар, Аллоҳнинг йўлини тор қиладиган, кенг раҳматини турғунлаштирадиган, одамларни солиҳ амалларини мақбул бўлишидан умидсизлантирадиган «ваъзлар»ни эшитишдан қулоғингизни кар қилинг! Баъзида, айрим одамлар: «Эътибор – амалда эмас, унинг қабул бўлишидадир. Сен амалинг қабул бўлдими ёки йўқми, қаердан биласан?»– деб туриб оладилар. Гўё амалнинг қабул бўлиши омадга боғлиқдек, ҳеч ким сиз тўғри иш қилдингизми ёки йўқми, билмас эмиш. Ахир Аллоҳдан ноумид қилиш дегани бу бўлмаса, нима бўлиши мумкин?!!

Биз шунга аниқ ишонамизки, Аллоҳнинг юзи назарда тутилиб қилинган ҳар бир солиҳ амал, қабул қилинади. Аллоҳдан бундан бошқача гумон қилган одам – Аллоҳдан бадгумонда бўлган бандадир. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Ўзи учун холис қилинган амални рад этмайди: «Агар шукр қилиб, иймонли бўлсангизлар, Аллоҳ сизларни нега азобласин?! Ахир Аллоҳ (бандаларининг тоат-ибодатларига. савоб ато этиш билан) шукр қилгувчи ва билгувчи бўлган зот-ку?!» (Нисо: 147).

Ҳой, Ҳожи биродар!

Ҳажингиз қуллуқ бўлсин! Сиз, бу ҳажингиз билан янги милодингизни бошладингиз. Ортингизга гуноҳлар уммонини, умрингизнинг маъсиятлар хирмонини ташладингиз ва онангиздан янги туғилдек бўлдингиз. Ҳажингиз – янги ҳаётингизнинг бошланғичи ва Аллоҳ билан чин муомаланинг дебочаси бўлсин! Қилган амалларингизни кўздан кечиринг! Ўтган ишга салавот! Энди, бундан бу ёғидаги ишларингизга боқинг!

Унутмангки, амалнинг қабул бўлиш шартларидан бири, ундан кейинги маъсумлик эмасдир. Қилган ҳажингиз билан инсонлигингиз енгиллаб, шаҳват ва майлликлари бўлмаган фаришталар оламига кўтарилмайсиз. Йў-ў-қ!! Қаттиқ ҳаракат қилсангиз ҳам буни уддалай олмайсиз. Бироқ, сиз, ҳажингиздан сўнгра гуноҳлар юкидан енгиллаб, янги ҳаётни катта умидлар, Аллоҳ сари талпиниш билан бошлайсиз. Тоат-ибодатларни кўп қиласиз. Нафсингиз билан ёмонликларни қилмаслиги учун курашасиз. Битта ёмонлик қилсангиз, ортидан яхшиликни қиласиз: «Ёмонликка яхшиликни эргаштиринг, уни ўчиради». Барча яхшиликнинг йўли – кўпайиш ва мўл бўлиш, барча ёмонликнинг йўли эса, мағфират ва каффоротдир. Аллоҳдан умид қилмаганларгина ҳалок бўлғусидирлар.

Ҳожи биродар, солиҳ салафлар ҳаждан қайтган ҳожиларни кутиб олишар ва улардан дуо қилишларини сўраб: «Бизнинг гуноҳларимизни мағфират қилинишини сўранглар!»– дер эдилар. Чунки улар, ҳожилар ҳажларидан гуноҳсиз қайтадилар ва дуолари мустажоб бўлади, деб тушунишар эди.

Мен сизни ушбу мақола орқали кутиб олар эканман, сиздан бутун мусулмон биродарларингизнинг гуноҳларини мағфират, қалбларини ҳидоят қилишини, ҳолатларини тузатишини, бошларига балолар ёғдирмаслигини ва уларни солиҳ бандаларини суйгандек суйишини тилаб, Аллоҳга дуо қилишингизни сўрайман!

 

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ

  

 

          

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Wed, 17 Dec 2008 06:16:53 +0000
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай ҳаж қилган эдилар http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=551:2008-12-07-04-21-22&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=551:2008-12-07-04-21-22&catid=211&Itemid=104  

2008-12-07

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай ҳаж қилган эдилар

 

Муаллиф: Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз (раҳимаҳуллоҳ)

Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳнинг ўзигагина ҳамдлар, бандаси ва расули бўлган пағамбаримиз Муҳаммадга, Унинг оиласи, саҳобалари ва уларга яхшилик билан издош бўлганларга салавоу саломлар бўлсин.

Аллоҳнинг Ҳурматли Уйига ташриф қилган мўъминлар, мен Аллоҳ таолодан  ўзимиз ва сизларни Ўзи рози бўладиган нарсаларга муваффақ қилишини, фитналарнинг адаштирувчи сўқмоқларидан сақлашини, худди барчангизни ибодатларингизни Ўзи рози бўладиган тарзда адо этишга тавфиқ бериб, сизлардан уни қабул қилишини ва хонадонларингизга соғ-саломат қайтиб боришингизга муваффақ қилишини сўрагандек, сўрайман. Дарҳақиқат У, энг яхши сўралувчидир.

Ҳой, мусулмонлар!

Мен барчага барча ҳолатларда Аллоҳдан тақво қилиш, Аллоҳнинг динида устивор бўлиш ҳамда Аллоҳнинг ғазабига сабаб бўладиган нарсалардан йироқлашишни васият қиламан. Ва дарҳақиқат, энг муҳим ва буюк фарзлардан бири тавҳид – Аллоҳни яктолаш –, сўз ва амалларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олиб, барча ибодатларни Аллоҳга ихлос билан қилиш, жумладан, ҳаж ва бошқа ибодатларнинг Аллоҳ таоло расули, халили ва сара бандаси, пайғамбаримиз, имомимиз ва саййидимиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тилида бандаларига машруълаштириб қўйган услубда адо этилишидир.

Гуноҳларнинг энг ёмони ва жиноятларнинг энг хатарлиси эса, Аллоҳ таолога ширк қилишдир. Ширк – ибодатни бутунлай ёки қисман Аллоҳдан бошқаси учун қилишдир. Бунинг далили Аллоҳнинг ушбу оятидир: «Аллоҳ Ўзига шерик қилинишини кечирмайди ва бундан бошқа гуноҳларни хоҳлаган бандаси учун мағфират қилади» (Нисо: 48).

Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилиб шундай деди: «Дарҳақиқат сизга ҳам, сиздан аввалги (пайғамбарларга ҳам шундай) ваҳий қилингандир: «Қасамки: агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетар ва албатта зиён кўргувчилардан бўлиб коларсан!» (Зумар: 65).

Ҳой, Аллоҳнинг Ҳурматли Уйини ҳаж қилиш учун келганлар!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилганларидан кейин, ҳаётларининг охирида бир марта – «Ҳажжатул-вадоъ» (Видолашув ҳажи)нигина қилдилар, холос. Одамлар бу ҳажда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари ва ҳаракатларидан ҳаж қилишни ўргандилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга: «Мендан (ҳаж) ибодатларингизни олинглар (ўрганинглар)!»– дедилар. Шунинг учун, мусулмонларнинг ҳаж қилар эканлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олишлари вожибдир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам йўлбошчи муаллимдирлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни Аллоҳ таоло барча оламларга раҳмат, бутун инсониятга ҳужжат қилиб юбориб, бандаларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилишга амр қилди ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш жаннатга кириш ва жаҳаннамдан қутулиш омили ҳамда банданинг Роббисига бўлган муҳаббатининг садоқатига, Аллоҳнинг ҳам бандасини суйишига далил эканини баён қилди:

«Пайғамбар ўзи сизларга ато этган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар!» (Ҳашр: 7);

«(Эй мўминлар), намозни тўкис адо этинглар, закотни ато этинглар ва пайғамбарга бўйинсунинглар. Шояд раҳматга эришсангизлар» (Нур: 56);

«Кимки пайғамбарга итоат этса, демак, Аллоҳга итоат этибди» (Нисо: 80);

«(Эй мўминлар), сизлар учун — Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбари (иймон-эътиқоди ва хулқи атвори)да гўзал ибрат бордир» (Аҳзоб: 21);

«Мана шу Аллоҳнинг (белгилаб қўйган) ҳадларидир. Ким Аллоҳ ва унинг пайғамбарига итоат этса, уни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритиб, ўша жойда абадий ҳаёт бахш этар. Ва бу катта зафардир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоатсизлик қилиб Аллоҳнинг белгилаб қўйган ҳадларидан тажовуз қилса, уни абадий қоладиган жойи бўлмиш жаҳаннамга киритар. Ва унинг учун хор қилгувчи азоб бордир» (Нисо: 13, 14);

«Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Эй одамлар, албатта мен сизларнинг барчангизга Аллоҳ (юборган) элчиман. У шундай зотки, самовот ва Ер Унинг мулкидир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. Ҳаёт ва ўлим берадиган ҳам Унинг Ўзидир. Бас, Аллоҳга ва Унинг элчисига — Аллоҳ ва Унинг сўзларига ишонадиган уммий пайғамбарга иймон келтирингиз ва унга эргашингиз— шояд ҳидоят топарсиз»» (Аъроф: 158);

«Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир»» (Оли Имрон: 31).

Бу маънодаги оятлар, кўпдир.

Мен ўзимга ва сизларга, дунё ва охиратдаги бахт-саодатга эришишингиз учун барча ҳолатларингизда Аллоҳдан тақво қилиш ҳамда Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишда содиқ бўлишни васият қиламан.

Ҳой, Аллоҳнинг Ҳурматли Уйини ҳаж қилиш учун келганлар!

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам зул-ҳижжа ойининг саккизинчи кунида Маккаи Мукаррамадан талбия айтиб, Мино томон чиқдилар. Саҳобаларни ҳам – Аллоҳ улардан рози бўлсин – қўнимгоҳларидан ҳаж учун эҳром боғлашга ва Минога боришга буюрдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хайрлашув тавофи – тавофул-вадоъ қилишга буюрмадилар. Бу нарса шуни кўрсатаяптики, маккаликлар, Маккада қўним топиб турганлар ҳамда умраларини тугатиб эҳромдан чиққанлар ичидан ҳаж қилмоқчи бўлганлар, (зул-ҳижжанинг) саккизинчи кун(и)да ҳаж учун талбия айтиб, Мино томон йўлга тушишлари, суннатдир. Улар (ўша куни) Масжидул-Ҳаромга Каъба атрофида видолашув тавофини қилишлари учун бормасликлари керак.

Мусулмоннинг ҳаж учун эҳром боғлар экан, мийқотда эҳром боғлар экан қилганидек ғусл қилиши, атир суриши ва тозаланиши мустаҳабдир. Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Оиша (разияллоҳу анҳо)ни шунга буюрган эдилар. Чунки, Оиша (разияллоҳу анҳо) умра нийятида эҳром боғлагач, Маккага кириш чоғида ҳайз қони келиб қолди. Маккадан Минога чиқиш пайтида эса Каъбани тавоф қила олмади. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни ғусл қилиш ва ҳажга эҳром боғлашга буюрдилар. Шундай қилиб Оиша (разияллоҳу анҳо) қорин (бир эҳром билан ҳам ҳаж, ҳам умра қилган) бўлдилар.

* Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалари (разияллоҳу анҳум) Минода пешин ва аср, шом ва ҳуфтон намозларини жамлаб ўқидилар. Бамдод намозини эса танҳо  ўқидилар. Бу ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олиш нуқтаи назаридан, суннатдир.

Бу сафарда ҳожиларнинг талбия айтишлари, Аллоҳни зикр қилишлари, Қуръон ўқишлари ҳамда яхшиликнинг Аллоҳга чорлаш, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш, камбағалларга ёрдамчи бўлиш каби турларини қилишлари – суннатдир.

Арафа куни Қуёш балққанидан сўнг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар Арафот тоғи томон йўлга тушдилар. Уларнинг баъзилари талбия, баъзилари эса такбир айтар эдилар. Арафотга етиб келгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Арафот тоғининг ғарбида жойлашган Намира деган жойда тикилган, юнгдан тўқилган чодирга қўндилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг соясидан фойдаландилар. Бу – ҳожининг чодир, дарахт ёки бошқа нарсалар билан салқинлаши жоиз эканига далолат қилади.

* Қуёш оғгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уловларига миндилар ва халойиққа хутба қилдилар. Хутбаларида ҳаж ибодатини эслатиб, ўргатдилар ҳамда судхўрлик ва жоҳилият амалларидан огоҳлантирдилар. Уларнинг қонлари(ни тўкиш), молу-мулклари(ни ноҳақ тортиб олиш) ва шарафлари(ни булғаш) ҳаром эканини баён қилдилар ва Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатини маҳкам ушлашга амр қилиб, улар мудом Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ушлар эканлар, адашмас эканликларидан дарак бердилар.

* Шунинг учун ҳам, барча мусулмонлар ва бошқаларнинг қаерда бўлишларидан қатъий назар, бу васиятни маҳкам ушлашлари ва унда устивор туришлари лозим. Мусулмонлар устида турган барча раҳбарларнинг эса, Аллоҳнинг Китоби – Қуръон Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига маҳкам боғланишлари ва уни ҳаётларининг барча тармоқларида ҳакам қилишлари, халқларини ҳам у иккиси билан ҳукмлашишга мажбурлашлари керак. Шугина дунё ва охиратдаги нажот, иззат ва бахт-саодат йўлидир. Аллоҳ барчага буни муваффақ қилсин!

* Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар билан бирга пешин ва аср намозларини жамъ тақдим қилиб – пешин вақтида бир азон ва икки такбир билан ўқидилар. Сўнгра Мавқифга қараб юрдилар ва қиблага юзланиб, уловлари устида Аллоҳни зикр қилиб, Унга дуо қилдилар. Дуо асносида қўлларини кўтариб, Қуёш ботгунича шу ҳолатда қолдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у куни рўзадор эмасдилар.

Бундан шу нарса маълум бўлмоқдаки, ҳожиларнинг Арафотда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдек Аллоҳнинг зикри, талбия ва дуо билан қуёш ботгунича машғул бўлишлари, дуо асносида қўлларини кўтаришлари, рўзадор бўлмасликлари машруъдир.Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ бўлган ушбу ҳадис ривоят қилинган: «Арафа кунидек жаҳаннамдан кўп қуллар озод қилинган бошқа кун йўқдир. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло (Арафотдаги ҳожиларга) яқинлашади ва улар билан фаришталарга мақтанади» (Жалолуддин Суютий «Жаамиъул-усул», ҳадис № 2699).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинишига кўра, Аллоҳ таоло Арафа кунида фаришталарига шундай дейди: «Бандаларимга қаранглар! Ҳузуримга сочлари тўзғиб, чангларга беланиб раҳматим умидида келибдилар. Сизлар шоҳид бўлингларки, мен Уларни мағфират қилдим!» (Жалолуддин Суютий «Жаамиъул-усул», ҳадис № 7165).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Мен бу ерда турсам ҳам, Арафотнинг ҳар ери мавқифдир»– деганлари саҳиҳдир (Имом Аҳмад «Муснад», ҳадис №№ 13918, 14440).

* Қуёш ботгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам талбия айтиб Муздалифа томон юра бошладилар. Муздалифада шом ва ҳуфтон намозларини бир азон ва икки такбир билан ўқидилар. Сўнгра ухладилар. Бамдод намозини суннати билан бирга, бир азон ва такбир билан ўқидилар. Сўнгра Машъарга келиб, у ерда Аллоҳни зикр қилдилар, такбир ва таҳлил айтдилар, қўлларини кўтариб дуо қилдилар. Сўнгра: «Мен бу ерда тўхтаган бўлсам ҳам, бу ернинг ҳар жойи мавқиф – тўхташ жойидир»– дедилар (Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 2138). Бу – Муздалифанинг ҳар жойи ҳожиларнинг тўхташ жойи экани, ҳар бир ҳожи ўз жойида тунаши, Аллоҳни зикр қилиши ва Аллоҳдан мағфират сўраши жоиз экани, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўхтаган жойга бориши шарт эмаслигини кўрсатмоқда.

Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кучсиз (заиф) одамларнинг Муздалифа кечаси Минога кетаверишларига ҳам рухсат бердилар. Бу – хотинлар, қариялар, бемор ва уларга ўхшаш кучсиз инсонларнинг тиқилинч машаққатларидан сақланиб ва ушбу рухсатга амал қилиб, кечанинг иккинчи ярмида Минога кетаверишлари раво эканига далолат қилмоқда. Бу кучсиз одамлар Умму Салама ва Асмоъ Абу Бакр қизи (разияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинганидек, тошни кечаси отсалар ҳам бўлаверади. Асмоъ Абу Бакр қизи разияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлларни шунга буюрганларини айтди.

* Сўнгра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уфқ яхши сарғайгач, Мино – Жамратул-ақаба томон талбия айтиб юра бошладилар. Қуёш чиққач Жамратул-ақабанинг еттита тошини отдилар. Ҳар отишлари билан такбир айтдилар. Кейин қурбонликларини сўйдилар. Сўнгра, сочларини (устара билан) қирдирдилар. Кейин, Оиша разияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга атир сурдилар. Бундан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Каъба томон кетдилар ва уни тавоф қилдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Ҳайит(нинг биринчи) куни тош отишдан илгари қурбонлигини сўйиш, қурбонликни сўйишдан илгари сочини қирдириш, тош отишдан илгари Каъбани тавоф қилиш ҳақида савол берилганида: «Зарари йўқ!»– деб жавоб бердилар.

Ҳадиснинг ровийси шундайд деди: «Ўша куни олдин ёки кейин қилиб қўйилган амаллар ҳақида сўралганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Зарари йўқ!»– деб жавоб бердилар.

Бир киши: «Ё Расулуллоҳ, тавоф қилишдан илгари саъй қилибман(. Энди нима бўлади?)»– деб савол берганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳечқиси йўқ!»– деб жавоб бердилар». Бундан шу нарса маълум бўлмоқдаки, ҳожиларнинг (у кунги) амалларини тош отишдан бошлашлари, сўнгра қурбонликлари бўлса сўйишлари, кейин сочларини қирдиришлари ёки қисқартиришлари керак. Қирдиришлари қисқартиришларидан кўра афзалдир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сочларини қирдирганлар учун уч марта мағфират ва раҳмат тилагида, қисқартирганлар учун эса бир мартагина дуо қилганлар.

Шу билан ҳожининг эҳромдан биринчи чиқиши амалга ошади. Бундан кейин унинг тикилган кийимлар кийиши, атир суриши ва аёллардан бошқа барча таъқиқланган нарсалар мубоҳ бўлади.

Сўнгра, ҳожи Каъбага бориб, уни Ҳайит куни ёки ундан кейинги кунларда тавоф қилади. Таматтуъ (ҳаж ойларида ҳаждан олдин умра қилиш) нийятида бўлса Сафо ва Марва тепаликлари орасида саъй қилади. Шундан сўнггина унга эҳром сабабли таъқиқланган барча нарса, ҳатто хотинлар ҳам, ҳалол бўлади.

Бироқ, ҳожи муфрид – фақатгина ҳажга нийят қилган ёки қорин – бир эҳром билан ҳам умра, ҳам ҳаж қилишга нийят қилган бўлса, тавофи қудум – Каъбага илк келган куни қилган биринчи саъйи етарлидир. Агар у куни саъй қила олмаган бўлса, ифоза тавофи билан саъй қилиши фарздир.

* Сўнгра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Минога қайтдилар ва у ерда (зул-ҳижжанинг) ўнинчи (Ҳайит), ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи кунлари тошларни отиб, қолдилар. Ташриқ кунларининг ҳар бирида заволдан сўнг еттитадан тош отдилар. Ҳар тош отишда такбир айтдилар. Биринчи ва иккинчи Жамаротларда тошларни отиб бўлгач дуо учун қўлларини кўтардилар. Дуо қилар эканлар, биринчи Жамарот чап, иккинчи Жамарот эса ўнг тарафларида турар эди. Учинчи Жамарот олдида тўхтамадилар.

Ўн учинчи куни Жамарот тошларини отган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Минодан қайта бошладилар ва Абтох деган жойга қўндилар. У ерда пешин, аср, шом ва ҳуфтон намозларини ўқидилар.

Сўнгра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўн тўртинчи кунга ўтган кечанинг охирларида Маккага тушиб, одамлар билан бирга бамдод намозини ўқидилар. Бамдод намозидан илгари видолашув тавофини қилдилар. Ўн тўртинчи куни эрталаб эса Мадинага йўл олдилар. Пайғамбаримизга Роббисининг энг афзал салавоту саломлари ёғилсин.

* Бундан шу нарса маълум бўлмоқдаки, ҳожининг Мино кунларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдек, уч Жамаротда еттитадан тошни заволдан сўнгра отиши, ҳар бир отишда такбир айтиши, биринчи жамаротда тош отгандан сўнгра қиблага юзланиб, қўлларини очган ҳолда дуо қилиши ва Жамаротни чап тарафига қўйиб тўхташи, иккинчи Жамаротда тош отгач яна қиблага юзланиб, қўлларини очиб дуо қилиши ва бу Жамаротни ўнг тарафига қўйиб тўхташи – суннатдир. Булар мустаҳаб бўлиб, фарз эмасдир. Учинчи Жамарот олдида тўхтамайди. Агар тошларни заволдан сўнгра қуёш ботгунича отишга имкони бўлмаган бўлса, Аллоҳнинг бандаларига бўлган раҳмати ва кенг имкониятлари ўлароқ, қуёши ботган куннинг кечасида отиши мумкин.  

* Тошларни отгандан сўнгра, ўн иккинчи куни шошилган одамлар бўлса, (Минони тарк этсалар) зарари йўқ. Ўн учинчи кундаги тошларни отгунча Минода қолишни хоҳлаганлар бўлса, бундай қилишлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига мувофиқ бўлгани учун, афзалдир. Ҳожининг (зул-ҳижжанинг) ўн биринчи ва ўн иккинчи кечаларида Минода тунаб қолиши – суннатдир. Айрим аҳли илмлар бу тунашни вожиб деб ҳам айтганлар. Агар имкони бўлса, бир кечадан кўпроқ қолиш – кифоядир. Сув тарқатадиган ёки раҳбар бўлган одамлар каби шаръий узрлари бўлганлар, тунамаса ҳам бўлади.

* Ўн учинчи кечада шошилаётган ва Минодан қуёш ботишидан илгари чиқиб кетган ҳожиларнинг, Минода тунашлари вожиб эмасдир. Аммо Минода тунашга мажбур бўлган ҳожилар, ўн учинчи кечани Минода ўтказадилар ва ўн учинчи куни уч Жамаротдаги тошларни, ўн биринчи ва ўн иккинчи кундагидек, заволдан сўнгра отадилар. Сўнгра, кун ботгунича Минодан айриладилар. Ўн учинчи кундан кейин қолган кишилар, гарчи, Минода тунасалар ҳам, тош отмайдилар.

* Ҳожи ўз мамлакатига қайтар экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларига кўра, Каъбатуллоҳни етти марта тавоф қилиши вожибдир: «Охирги қилган иши Уй (Каъбанинг тавофи) бўлмай туриб, ҳеч бирингиз (қайтишга) отланмасин!».

Ҳайз ёки нифос (туғруқ) қони келаётган хотинларнинг видолашув тавофини қилишлари вожиб эмасдир. Бунинг далили Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо ривоят қилган ушбу осордир: «(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одамларнинг охирги ишлари Уй (Каъбани тавоф қилиш) бўлишига амр этдилар. Фақатгина ҳайз кўраётган аёлга енгиллик бердилар».

* Ифоза тавофини кечиктирган одам қайтиши олдидан тавоф қилса, юқоридаги икки ҳадиснинг умумий маъноларига кўра, видолашув тавофи ўрнига ўтаверади.

Мен Аллоҳ таолодан барчани Ўзи рози бўладиган нарсаларга муваффақ қилишини, биздан ва сиздан (ибодатларимизни) қабул қилишини, бизларни ва сизларни жаҳаннамдан қутулганлар сафида қилишини сўрайман. Дарҳақиқат, У – бунинг хожаси ва бунга қодирдир.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад, Унинг оиласи ва барча саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин. 

 

 

            

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Sun, 07 Dec 2008 04:03:39 +0000
Зул-ҳижжа ўн кунининг фазилати, Қурбон ҳайити ва қурбонликнинг аҳкомлари (Шайх Абдулмалик Қосим) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=549:2008-12-02-06-36-21&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=549:2008-12-02-06-36-21&catid=211&Itemid=104  

2008-12-02

Зул-ҳижжа ўн кунининг

фазилати,

Қурбон ҳайити ва қурбонликнинг

аҳкомлари

 

Муаллиф: Шайх Абдулмалик Қосим

Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча Оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамду санолар, набий ва русулларнинг энг шарафлисига, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин...

Сўнг ...

Солиҳ бандалари учун солиҳ амаллларни кўп қилишадиган мавсумларни яратиб, умрларини узайтириб қўйиши, Аллоҳ таолонинг фазли ва марҳаматидандир. У мавсумлар яхшиликлар учун келади ва кетади... Бу мавсумларнинг энг муаззами ва буюги – зул-ҳижжа ойининг ўн кунларидир.

Бу ўн куннинг фазилати ҳақида Қуръон ва суннатда далиллар келган. Улардан:

Биринчи: Аллоҳ таоло: «Тонгга ва ўн кечага қасам»– деди (Фажр: 1, 2).

Ибн Касир (раҳимаҳуллоҳ): «Бу кечалардан мақсад, зул-ҳижжанинг ўн кечасидир»– деди.

Иккинчи: Аллоҳ таоло: «Маълум кунларда Аллоҳнинг номини зикр қилишлари учун ...» (Ҳаж: 28)– деди. Ибн Аббос (разияллоҳу анҳу): «(«Маълум кунлар»)– зул-ҳижжанинг ўн кунларидир»– деди.

Учинчи: Ибн Аббос (разияллоҳу анҳу) шундай ривоят қилди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга шу кунлар – зул-ҳижжанинг ўн кунлари – дан кўра суюкли бўлган солиҳ амал кунлари йўқдир»– дедилар. Саҳобалар: «Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳам-ми?»– деб савол беришганида: «Ҳа, Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳам. Бироқ, жони ва молини хатарга қўйиб чиққан ва улардан биронтасини олиб қайтмаган одам бундан мустасно»– деб жавоб бердилар» (Имом Бухорий «Саҳиҳ», ҳадис № 969; Термизий «Сунан», ҳадис № 757. Лафз Термизийники).

Тўртинчи: Абдуллоҳ ибн Умар (разияллоҳу анҳумо) айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳга шу кунлар – зул-ҳижжанинг ўн кунлари – дан кўра муаззам ва суюкли бўлган солиҳ амал кунлари йўқдир. Бас, сизлар у кунлари таҳлил, такбир ва ҳамд санони кўп айтинглар!» (Табароний «ал-Мўъжамул-Кабир»).

Бешинчи: Юқорида айтиб ўтилган Абдуллоҳ ибн Аббос (разияллоҳу анҳумо)нинг ҳадисини ривоят қилган Саид ибн Жубайр (раҳимаҳуллоҳ) «зул-ҳижжанинг ўн куни кирса (ибодат қилишга) жонини Жабборга бериб тиришар эди» (Доримий соғлом санад билан ривоят қилди).

Олтинчи: Ибн Ҳажар Асқалоний (раҳимаҳуллоҳ) «Фатҳул-Борий»да шундай деган: «Зул-ҳижжа ўн кунининг имтиёзли бўлишидаги сабаб, у кунлари она ибодатлар – намоз, рўза, садақа ва ҳажнинг жамланиб келишидир. Зотан, бу ибодатлар бошқа кунларда бундай жамланиб келмайди».

Тадқиқотчи уламолар, зул- ҳижжа ўн кунининг энг яхши кунлар, рамазоннинг охирги даҳасининг кечаларининг эса энг яхши кечалар эканини айтганлар.

Зул-ҳижжанинг ўн кунида мустаҳаб бўлган амаллар:

1. Намоз.

Фарз намозлар учун такбир айтиш, нафл намозларни кўп ўқиш – мустаҳабдир. Чунки намоз – энг афзал ибодатдир.

Савбон (разияллоҳу анҳу)дан нақл қилинади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Аллоҳга кўп сажда қилинг! Агар бир сажда қилсангиз, Аллоҳ бу сажда билан бир мақомингизни кўтариб, бир хатоингизни йўқ қилади» (Имом Муслим ривояти). Бу (ҳукм) ҳар бир вақт учун умумийдир.

2. Солиҳ амаллар ичига киргани учун, рўза.

Ҳунайда ибн Холид (раҳимаҳуллоҳ) хотиниан, у эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рафиқасининг шундай деганини ривоят қилди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам зул-ҳижжа ойининг тўққиз кунида, ошуро кунида ва ҳар ойнинг уч кунида рўза тутар эдилар» (Имом Аҳмад, Абу Довуд, Насоий ривояти).

Имом Нававий (раҳимаҳуллоҳ) зул-ҳижжанинг ўн кунидаги рўза ҳақида: «Жуда ҳам қаттиқ мустаҳабдир»– деди.

3. Такбир, таҳлил ва ҳамду санолар айтиш.

Абдуллоҳ ибн Умар (разияллоҳу анҳумо) юқорида келтирилган ҳадисда айтди: «Бас, сизлар у кунлари таҳлил, такбир ва ҳамд санони кўп айтинглар!» (Табароний «ал-Мўъжамул-Кабир»).

Имом Бухорий (раҳимаҳуллоҳ) «Саҳиҳ»ида Абуллоҳ ибн Умар ва Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳумолар зул-ҳижжанинг ўн кунида бозорга чиқиб такбир айтганлари ва одамлар ҳам уларнинг такбирларига жўр бўлганларини (Ибн Асир «Жомиъул-усул мин аҳаадисир-расуул», ҳадис № 1754) ҳамда Умар разияллоҳу анҳу Минодаги гумбазида такбир айтар, уни масжиддагилар ҳам, бозордагилар ҳам эшитиб такбир айтишар ва бундан Мино ларзага келганини ривоят қилди.

Абдуллоҳ ибн Умар (разияллоҳу анҳу) у кунлари Минода, намозлар ортидан, тўшагида, чодирида, мажлисида ва юришида такбир айтар эди. Умар, Абдуллоҳ ибн Умар ва Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳумларнинг қилганларига кўра, такбирни товуш чиқариб айтиш мустаҳабдир.

Биз мусулмонлар шу кунларда тарк этилган, ҳатто салаф солиҳнинг акси ўлароқ, солих ва фазилатли кишилар тарафидан ҳам унутилаёзган ушбу суннатни жонлантиришимиз зарур.

4. Арафа кунидаги рўза.

Ҳаж қилмаётган одамнинг Арафа кун рўза тутиши таъкидланган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Арафа кунидаги рўза ҳақида: «Мен Аллоҳнинг (бу рўзани) Арафадан олдинги ва кейинги йилларга каффорот қилишини умид қиламан»– деганлар (Имом Муслим ривояти).

5. Қурбон ҳайитининг фазилати.

Бу улуғ айёмнинг фазилатларидан кўп одамлар ғафлатда қоладилар. Ҳолбуки, уламолар у айёмнинг йилнинг энг фазилатли куни, ҳатто Арафа кунидан ҳам фазилатлироқ кун, деб айтганлар. Ибн Қоййим (раҳимаҳуллоҳ): «Аллоҳнинг наздида кунларнинг энг улуғи Қурбон ҳайити айёми, кейин истиқрор кунидир»– деди. Истиқрор куни – Минода зул-ҳижжа ойининг ўн биринчи куни қолишдир.

Баъзилар: «Арафа куни – Қурбон ҳайити айёмидан фазилатлироқдир. Чунки, у куннинг рўзаси икки (йилнинг гуноҳлари)га каффоротдир. У кундек Аллоҳ жаҳаннамдан азобланган бандаларни озод қилган бошқа кун йўқдир. У куни Аллоҳ бандаларига яқинлашади ва фаришталарга Арафот майдонида турганлар билан мақтанади»– деди.

Бу икки қавлдан биринчиси тўғридир. Чунки ҳадис ҳеч бир монеъликсиз шунга далолат қилмоқда. Қурбон ҳайити айёми афзалроқми ёки Арафа куними, қандай бўлмасин, мусулмон ҳаж қилаётган бўлсин ёки бўлмасин, бу куннинг фазилатларидан баҳраманд бўлишга, фурсатни ғанимат билиб, уларни қўлдан чиқармасликка ҳаракат қилсин.

Яхшилик мавсумини нима билан кутиб оламиз?

Мусулмон яхшиликнинг барча мавсумини самимий тавба, гуноҳ ва маъсиятлардан воз кечиш билан кутиб олади. Чунки гуноҳларгина Роббисининг мараҳаматларини тўсиб туради, қалбини Мавлосидан пардалайди. Шунингдек, у, яхшилик мавсумларини Аллоҳни рози қиладиган нарсаларни ғанимат билиб, жиддий азм билан кутиб олади. Садоқатли бўлган одамга Аллоҳ ҳам садоқат кўрсатади: «Бизнинг (йўлимиз)да жиҳод қилган — курашган зотларни албатта Ўз йўлларимизга ҳидоят қиламиз» (Анкабут: 69);

«Ва Роббин­гиз томонидан бўлғувси мағфиратга ҳамда тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган (эни осмонлар ва Ер баробарида бўлган) жаннатга шошилингиз!» (Оли Имрон: 133).

Мусулмон дўстим, бу бебаҳо фурсатни, бой беришдан илгари, ғанимат билинг! Кеч қолманг! Чунки дунё, жуда ҳам оз кунлардан иборатдир. Биз (бугун) амал диёрида бўлсак, эртага мукофот ва ҳисоб бериш куни, жаннат ва жаҳаннамдир. Сиз, Аллоҳ таоло қуйидаги оятларида назарда тутган одамлар қаторида бўлинг: «Дарҳақиқат улар (яъни мазкур пайғамбарлар) яхши ишларни қилишга шошар ва Бизга рағбат ва қурқув билан дуо-илтижо қилар эдилар» (Анбиё: 90).

 

Муборак Қурбон ҳайитининг аҳкомлари

Мусулмон бўстим, Аллоҳ азза ва жалладан сизни ўша улуғ айёмга етганлардан қилишини, умрингизни кунлар ва ойларнинг ўтишини кўришингиз учун узоқ қилишини ва у кунлари сизни Роббингизга яқинлаштирадиган амал, ҳаракатлар қилиб, сўзлар айтишингизга муваффақ қилишини сўрайман.

Ҳайит – бу Умматнинг хусусиятлари, Исломнинг зоҳирий аломатлари ва шиорларидандир. Шунинг учун унга аҳамият беринг ва уни улуғланг: «(Иш) шудир. Ким Аллоҳ қонунларини ҳурмат қилса, бас, албатта (бу ҳурмат) дилларнинг тақводорлиги сабабли бўлур» (Ҳаж: 32).

Ҳайитнинг одоби ва аҳкомлари ҳақида бир икки оғиз сўз айтиб ўтмоқчиман.

1. Такбир айтиш.

Такбир айтиш Арафа кунининг бамдод намозидан бошлаб, ташриқ кунининг охирги куни – (зул-ҳижжанинг) ўн учинчи кунигача давом этади. Аллоҳ таоло айтди: «Аллоҳни маълум кунларда зикр қилингиз (эслангиз)» (Бақара: 203).

Унинг айтилиш шакли: «Аллоҳу акбар! Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар! Ла илааҳа илаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Ва лиллаҳил-ҳамд!» (Аллоҳ буюкдир! Аллоҳ буюкдир! Аллоҳ буюкдир! Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир ва Аллоҳ буюкдир! Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!)дир. Эркаклар бу такбирни масжидларда, бозорларда, уйларда, намозлардан сўнгра, Аллоҳнинг улуғлигини изҳор этиш, Аллоҳга бўлган қуллик ва шукроналарни эълон қилиш билан, товушларини кўтариб айтишлари суннатдир.

2. Қурбонлик сўйиш.

Қурбонликни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларига биноан, ҳайит намозини ўқилгандан сўнгра бўғизланади: «(Қурбонлигини) намоз ўқишдан илгари сўйган одам, ўрнига бошқа сўйсин. (Намоздан илгари) сўймаган одам (қурбонликларини) сўйсин!» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Бўғизлаш замони ҳайитнинг тўрт кунидир: Ҳайит ва барча ташриқ кунлари. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Барча ташриқ кунлари (қурбонлик) сўйилади» (Аллома Албоний «ас-Силсилатус-саҳиҳа», ҳадис № 2467).

3. Эркакларнинг ғусл қилишлари ва хушбўйланишлари.

Эркаклар ортиқча исрофи бўлмаган, узунлиги тўпиқлар остига тушмаган чиройли кийимларни киядилар. Соқоларини қирмайдилар (бундай қилиш – ҳаромдир).

Хотин-қизларнинг эса намозгоҳга пардозсиз ва атир сурмай чиқиши машруъдир. Муслиманинг Аллоҳнинг тоати ва намоз учун, эркаклар олдида ясан-тусан, очиқ-сочиқ ва хушбўйланиб чиқиши ҳаромдир.

4. Қурбонликдан ейиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозгоҳдан қайтгунларича оғизларига бирон нарса олмас, қайтгач сўйилган қурбонликларининг гўштидан ер эдилар.

5. Имкони бўлса байрам намозгоҳига пиёда бориш.

Байрам намозгоҳида Ҳайит намозини ўқиш, суннатдир. Фақатгина, ёмғир каби узр бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдек масжидда ўқиса бўлади.

6. Мусулмонлар билан бирга намоз ўқиш ва хутбани эшитишнинг мустаҳаблиги.

Шайхулислом ибн Таймийя (раҳимаҳуллоҳ) каби тадққиқотчи уламоларнинг сўзларига қараганда, Ҳайит намозини ўқиш, Аллоҳ таолонинг: «Роббингиз учун намоз ўқинг ва бўғизланг!» (Кавасар: 2) оятига кўра, вожибдир.

Бу намоз шаръий узр бўлсагина соқит бўлади. Хотин-қизлар, ҳатто ҳайз қони кўраётганлари, балоғат ёшига етган қизлар ва уйида ўтирганлари ҳам мусулмон эркаклар билан бирга Ҳайит намозида шоҳид бўладилар. Бироқ, ҳайз кўрганлари намозгоҳдан узоқ турадилар.

7. Фарқли йўллардан бориб-келиш.

Намозгоҳга бир йўлдан кетиб, уйга бошқа йўл билан қайтиб келишингиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилганлари учун, мустаҳабдир.

8. Ҳайит билан табриклаш.

«Аллоҳ биздан ва сиздан (қилган ибодатларимизни) қабул қилсин!»– дейишнинг зарари йўқдир.

Мусулмон дўстим, айрим одамлар қўяётган ҳатоларга йўл қўйманг. Улар:

1. Жамоат билан такбир айтиш.

Яъни, бир одам такбирни айтиши билан, бошқалар унинг орқасидан жўр бўлиб такбир айтишлари.

2. Ҳайит куни ҳаром нарсалар билан кўнгил очиш.

Масалан, қўшиқ тинглаш, фильмлар кўриш, маҳрам бўлмаган эркагу аёлларнинг аралашиши ва бошқа ҳаром ишлар.

3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таъқиқлаганлари учун, қурбонлик сўйишингиздан илгари соч ёки тирноқларни олишингиз.

4. Исроф.

Фойдасиз ва манфаати бўлмаган нарсаларни қилиш. Аллоҳ таоло айтди: «Исроф қилманглар! Аллоҳ исроф қилганларни суймас!» (Анъом: 141). Қурбонликнинг айрим аҳкомлари ва унинг машруълиги

Аллоҳ таоло қурбонлик сўйишни машруълаштирди ва айтди:

«Роббингиз учун намоз ўқинг ва қурбонлик сўйинг!» (Кавсар: 2);

«(Байтуллоҳда қурбон қилинадиган) туя-молларни Биз сизлар учун Аллоҳ қонунларидан қилдик» (Ҳаж: 36).

Қурбонлик қилиш муаккада суннат (ҳанафий мазҳабида эса вожиб)дир. Қурбонлик қилишга қодир бўла туриб қилмаслик – макруҳдир. Бунинг далили Анас разияллоҳу анҳудан Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ривоят қилган ҳадисдир: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз қўллари билан чипор, шохдор икки қўчқорни қурбонлик қилдилар. Сўяр экан Аллоҳнинг номини ва такбирни айтдилар».

* Қурбонлик қайси ҳайвонлардан қилиниши керак?

Қурбонлик, Аллоҳ таолонинг оятларига кўра, туя, мол ва қўйдан қилинади: «Биз (сизлардан аввалги мўмин миллатлардан ҳам) барча миллатга (Аллоҳ) уларни ризқлантирган чорва ҳайвонларини (сўйиш-қурбон қилиш) устида Аллоҳнинг номини зикр қилишлари учун қурбонлик қилишни буюрганмиз» (Ҳаж: 34).

* Қурбонлик шартларидан бири – унинг нуқсонлардан саломат бўлишидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Тўрт турли: кўрлиги аниқ, чўлоқлиги аниқ, касаллиги аниқ, суяги синган ва илиги тўкилган ҳайвон қурбонликка ярамайди» (Термизий ривояти).

* Қурбонлик сўйишнинг вақти

Қурбонликни сўйишнинг бошланиши, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек, ҳайит  намози ўқилганидан сўнградир: «(Қурбонлигини) намоздан илгари сўйган одам ўзи учун сўйибди. Намоздан ва икки хутбадан сўнгра сўйган одам ибодатини тўкис қилиб, суннатга амал қилибди» (Муттафақун алайҳ).

Қассобликни яхши билган одамнинг қурбонлигини ўз қўллари билан бўғизлаши ва: «Бисмиллаҳ! Аллоҳу акбар! Аллоҳумма, ҳаза ан фулаан» (Аллоҳнинг номи билан... Аллоҳ Буюкдир! Аллоҳим, бу фалончидан) деб айтиши, суннатдир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўчқорни сўйдилар ва (сўйишдан илгари): «Бисмиллаҳ! Аллоҳу акбар! Аллоҳим, бу ўзимдан ва қурбонлик қилмаган умматим (номи)дан!»– дедилар (Абу Довуд ва Термизий ривояти).

Қурбонликни сўя олмаган одам, қурбонликни бўғишлаш асносида шоҳид бўлиб туради.

* Қурбонликни улашиш

Қурбонлик сўйган одамнинг қурбонлигидан ейиши, қариндошлари ва қўшниларига улашиши, фуқароларга садақа қилиши, суннатдир. Аллоҳ таоло айтди: «Бас, ундан ўзларингиз ҳам еяверинглар, бечора камбағалларга ҳам едиринглар» (Ҳаж: 28);

«Улардан (ўзларингиз ҳам) еяверинглар, (бировдан бир нарса сўрамайдиган) қаноатли кишига ва (муҳтож) тиланчига ҳам едиринглар» (Ҳаж: 36).

Айрим салафлар қурбонликларини учга: бир қисмини ўзига, бир қисмини боён одамларга совға ўлароқ ва бир қисмини камбағалларга садақа ўлароқ айирар эди. Қассобга эса, хизмат ҳаққи ўлароқ қурбонлик гўштидан бермас эди.

* Қурбонлик қилмоқчи бўлган одамга таъқиқланган нарсалар

Қурбонлик қилмоқчи бўлган одамнинг, зул-ҳижжа ойи кирганидан бошлаб қурбонлигини сўйгунича сочи, тирноғи ёки танасидан бирон нарсани олиши ҳаромдир. Бунинг далили Умму Салама разияллоҳу анҳо ривоят қилган ушбу ҳадисдир: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Агар ўн кунлар кирса ва бировингиз қурбонлик қилмоқчи бўлса сочи ва тирноқларини олмасин!»» бошқа лафзда: «қурбонлик қилмагунича сочи ва тирноқларини олмасин» (деганлар) (Имом Аҳмад ва Имом Муслим ривоятлари).

Агар қурбонлик қилишни ўн кунлар кирганидан сўнгра нийят қилган бўлса, нийят қилган пайтидан соч ва тирноқларини олмайди. Нийятидан илгари олган соч ва тирноқлари учун гуноҳ ҳам, каффорот ҳам бўлмайди.

Қурбонлик қилмоқчи бўлганларнинг зул-ҳижжанинг ўнинчи куни (Ҳайитнинг биринчи куни) сочлари, тирноқлари ва баданидаги бошқа нарсаларни олишлари жоиздир.

Қурбонлик қилоқчи бўлган одам сочи, тирноғи ёки баданидан бирон нарсани олса, Аллоҳга тавба қилиши, бу ишига қайтмаслиги керак. Бу одам каффорот бермайди ва қурбонлигини қилишида монеълик ҳам йўқдир. Агар буларни унутиб, билмай олган бўлса ёки ўзи тўкилган бўлса, гуноҳ бўлмайди. Агар уларни олиш зарурат бўлса, олиши мумкин, гуноҳ бўлмайди. Масалан: тирноғи синиб озор берса, уни олиши мумкин. Ёки сочлари узайиб кўзларига тушса, уни қирқиши мумкин. Ёхуд, яра ёки бошқа нарсаларни даволаш учун ҳам сочларни қирқитиши мумкин.

Сўзимизнинг охирида шуни айтимоқчиман: «Мусулмон дўстим, эзгу ишларга, қариндошлар билан борди-келди қилиш ва уларни зиёрат этиш, нафрат-адоватдан воз кечиш, ҳасад қилмаслик ва қалбни ҳасаддан тозалаш, мискин, камбағал ва етимларга меҳрибон бўлиб, уларга кўмакчи бўлиш, уларнинг қалбларига сурур киритиш учун ҳарис бўлинг!».

Аллоҳ таолодан бизни Ўзи суюб, рози бўлган ишларга муваффақ қилишини сўраймиз.

Аллоҳ пағамбаримиз Муҳаммадга, Унинг оиласи ва барча саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин! 

 

                                                 

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Tue, 02 Dec 2008 06:00:59 +0000
Лаббай Аллоҳим, амрингга мунтазирман! (Доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=548:2008-12-01-02-59-14&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=548:2008-12-01-02-59-14&catid=211&Itemid=104  

2008-12-01

   

Лаббай Аллоҳим,

амрингга мунтазирман!

 

Муаллиф: Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ

Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳга пок, баракали ҳамду санолар бўлсин! Мен Аллоҳга ҳамдлар ва барча яхшиликларни сано қилиб айтаман!

Мен аввалгию охиргиларнинг илоҳи бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ эканига, Муҳаммаднинг эса Аллоҳнинг бандаси, расули, сара танлагани, халили ва махлуқларининг энг хайрлиси эканига;

Уни Аллоҳ таоло Қиёмат бўсағасида (жаннатдан) башоратчи, (жаҳаннамдан) огоҳлантирувчи, Аллоҳга Аллоҳнинг изни билангина чорловчи, нур таратган чироқ қилиб юборганига;

У пайғомни етказган, омонатни адо этган, умматга насиҳат қилган, вафотигача Аллоҳ йўлида лойиқ бўлганидек жиҳод қилганига гувоҳлик бераман. Аллоҳ Унга, Унинг оиласи, саҳобалари ва Қиёмат кунигача Унга издош бўлганларга салавоту саломлар йўлласин.

Сўнг ...

Ушбу учрашувга келган дўстлар, хуш келибсиз!

Мен сўзимни ҳар биримиз аниқ билган, бироқ, кўп одамлар билмайдиган, инкор этмасалар ва тасдиқласалар ҳам ғафлатда бўлишган бир ҳақиқатдан бошламоқчиман.

Азиз дўстлар, қисқа – бир неча кундан иборат умримиз ўтиб бормоқда ва у тез кунда тугайди. Менинг ва сизнинг умрингиз кунлар, балки кечалардан иборат бўлиб, кеча ва кундуз қанчалар узаймасин, барибир, тез кунда тугайди. Бу, Аллоҳ таолонинг ушбу оятлари мазмунидан четга чиқмайди: «У зот сизларни чорлайдиган кунда Унга ҳамду сано билан жавоб берасизлар ва ўзларингизнинг (дунёда) жуда оз (муддат) турганларингизни ўйлаб қоласизлар» (Исроъ: 52).

Сизлар у кун – Охират кунида Дунё ҳаётида қолган кунларингиз узун замон эмас, балки жуда ҳам қисқа ва оз бўлганини тасдиқлайсиз ва бунга қатъий ишонасиз. Ҳолбуки Аллоҳ таоло шундай деган: «(Аллоҳ) деди: «Агар сизлар биладиган бўлсангизлар (дунёда) жуда оз турдингизлар» (Мўъминун: 114).

Унутма, кунларнинг биёбонлигин,

Унга олгин сен ҳам ўз ҳозирлигинг!

Кунлар – инсон, кенглиги Еру Осмонча бўлган жаннат ёки аҳли мудом азоб ичидаги жаҳаннам сари ўтиб борадиган биёбондир.

Имом Муваффақ ибн Қудома (раҳимаҳуллоҳ) ўз васиятида бизларга дунёнинг ҳақиқати, унга қандай боқишимиз ва у билан қандай муомала қилишимиз кераклигини баён қилиб берадиган сатрларни ёзиб қолдирган. У ўз васиятида шундай дейди: «Аллоҳ сизга раҳм қилсин, бебаҳо ҳаётингиз ва азиз вақтингизни ғанимат билинг! Ҳаётингиз чекланган, нафасларингиз ҳисобланган, ҳар бир камаяётган нафасингиз сизнинг бир парчангиз ва умр, аслида, жуда ҳам қисқа эканини унутманг!».

Умр қанчалар узоқ бўлмасин, унинг фасллари ва йиллари қанчалар кўп бўлмасин, барибир, оздир!!

Умрнинг ҳаммаси аслида оздир,

Қолгани эса жуда ҳам оздир!

Ибн Қудома (раҳимаҳуллоҳ) умримизнинг қийматини тушунтириб шундай дейди: «Умрнинг – менинг ва сизнинг умрингизнинг – ҳар бир парчаси беназир, қимматбаҳо гавҳардир. Ушбу қисқа ҳаётнинг бадалида ё неъматлар ёки аламли азоблардаги мангу абадият бордир. Агар бу дунёни абадият мангулигига таққослаб кўрсангиз, ҳар бир нафас, йўқ бўлиш хатари бўлмаган неъматлар ичида, миллиард йилдан кўпроқ замонга тенг келишини ўрганасиз. Агар шундай бўлмаса, у неъматларнинг қадри бўлмас эди. Умрингиз гавҳарини амалсиз нобуд қилманг, бадалсиз беҳудага ўтказманг! Ҳар бир нафасингизнинг Аллоҳга яқинлашажагингиз тоат-ибодатда ўтишига тиришинг! Вақт ва замонларингизга қандай лоқайд бўласиз ва бадалсиз ўтган умрингизга қандай ачинмайсиз?!».

Ушбу олим ва имом ибн Қуддома (раҳимаҳуллоҳ)нинг мазкур сўзлари умримиз – ҳаётимизнинг, бу дунёда борлиғимизнинг ҳақиқатини билишимиз учун олдида тўхташимиз керак бўлган маёқ, ёғду ва танбеҳ ўрнидадир. Умримиз – фурсат, лутф ва инъомдир. Кунларингиз саноқли бўлиб, унга лоқайд қараманг. Кунларингизни сизга фойда келтирмайдиган беҳуда нарсаларда зое қилманг! Эзгуликсиз, тоат-ибодатсиз ва эҳсонсиз ўтган онларингизга қандай ачинмайсиз?!

Ҳар бир соатда борамиз ажаллар томон,

Кунларимиз ўтмоқда, қайтмаслар ҳеч он.

Ўлим каби ҳақиқатни ҳеч ҳам кўрмадик

Гўё умидимиз эмиш қип-қизил ёлғон!

Ёшлигинг ўтмасин ҳеч беҳуда зинҳор,

Зарарлисан қопласа сочларингни қор!

Дунёда бўлсин тақво – сенинг заҳиранг

Кунларинг саноғи кўп бўлиши душвор!

Кунларим ва кунларингиз – жуда ҳам оз, узун ва мангу эмасдир. Бу кунлар – зудлик билан ўтиб, йўқ бўладиган ҳамда банда Аллоҳ ҳузурида дуч келганида қувонадиган эзгу ёки жазоланиб расво бўладиган ёмон амалларгина қоладиган озгинадир.

Дўстлар, мўъмин учун умрининг ҳеч қиймати йўқдир. Чунки, унинг умри – охират зироатгоҳи ҳамда мўъмин охиратда мангу, завол топмайдиган неъматларни ҳосил қилиб оладиган ниҳолдир.

Саид ибн Жубайр (разияллоҳу анҳу): «Мўъмин яшаётган ҳар бир кун – ғаниматдир»– деган. Дунёга ибрат, тафаккур ва диққат билан боққан инсон ҳаётини ғанимат билиши, шубҳасиздир. Аммо вақти ва умрига эътиборсиз лоқайд одамнинг умри, аслида, қийматсиздир.

Мўъмин кеча ва кундузларини аямайди ва уларни жуда ғанимат билади. Кеча ва кундузларини Аллоҳнинг розилиги, тоат ва ибодатда, зафари, мақомларининг кўтарилиши, хатоларининг кечирилиши ва ўчирилишига сабаб бўладиган амаллар билан ўтказади.     

Улуғ тобиинлардан Бакр ибн Абдуллоҳ Музаний (раҳимаҳуллоҳ): «Аллоҳ бу дунёга чиқарган ҳар бир кун: «Ҳой Одам фарзанди, мени ғанимат бил! Шояд мендан кейин сенга бирор кун қолмагандир!», ҳар бир кеча (ҳам): «Ҳой Одам фарзанди, мени ғанимат бил! Шояд сенга мендан кейин бирон кеча қолмагандир!»– дейди»– деди.

Шунингдек, бу кунлар ва тунлар ўз ичларига олган солиҳ амаллари билан бизнинг зараримизга шоҳиддир. Барча оқил ва онгли инсоннинг умрининг ҳар бир кунини ғанимат билиши, тоат-ибодатлар қилишга шошилиши, ёшининг кичиклиги ёки ўспиринлиги алдамаслиги керак. Чунки, айрим одамлар ёшликларига қараб: «Мен билан ўлим ўртасида қанча-қанча йиллар бор!»– деб ўйлайдилар ва бу хаёл уларни солиҳ ишларни қилишларига тўсқинлик қилади. Айрим одамларнинг соч-соқоллари эса қабоҳат ботқоғида оқаради ва унга шайтон келиб: «Ёшлик чоғингни лоқайдлик билан ўтказдинг. Орқага қайтишинг учун йўл қолмади!»– дейди.

Булар – шайтонинг васвасаларидир. Имом Муслим «Саҳиҳ»ида Абу Мусо Ашъарий разияллоҳу анҳудан ушбу ҳадисни ривоят қилган: «Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло тунда кундуз куни гуноҳ қилган одам тавба қилиши, кундузда эса тунда гуноҳ қилган одам тавба қилиши учун қўлларини очади» (Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 2759). Бу, Қиёмат кунигача давом этади.

Дўстлар, умримизга шошилайлик! Ундаги Аллоҳнинг ризоси учун беллашиб, кеча ва кундузларимизни ғанимат билайлик! Чунки бу кеча ва кундузлар – катта фурсатдир!

Буни солиҳ аждодимиз – салафимиз жуда яхши билишар ва яхшиликлар учун беллашар эдилар. Уларнинг таржимаи ҳолларини ўқиб, сўзларига қулоқ солсангиз ҳайратомуз ишларни, солиҳ ишларни кўп қилишга шошилган, тақвони кучайтириш учун бел боғлаган одамларни кўрасиз. Бу ишлардаги жиддийлик шу даражага етиб борган эдики, улардан бирига: «Қиёмат эртага қоим бўлармиш!»– десангиз, ишларига бирон нарсани қўшимча қилишга имкони бўлмас эди. Чунки, уларнинг зое бўладиган ёки беҳуда кетадиган вақти йўқ эди. Ҳа, умрининг кунлари ва замонининг вақтларидан фойдаланмоқчи бўлган одам, соатлари келишидан илгари сонияларидан фойдаланади. Бу, Аллоҳ таолонинг Ўз авлиё-дўстлари ва сара бандаларини мақтаган тавсифларни тушуниб етган ўша одамларнинг ҳолати эди: «Дарҳақиқат улар (яъни мазкур пайғамбарлар) яхши ишларни қилишга шошар ва Бизга рағбат ва қурқув билан дуо-илтижо қилар эдилар» (Анбиё: 90).

Мўъмин шундай шошиши, беллашиши, Аллоҳнинг тоат-ибодатида чопиб юриши керак. Шояд у, бу билан, Аллоҳнинг фазлу карами ва раҳматига эришар. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бандаларидан бир қавмни: «Ана ўшаларгина (барчадан) ўзгувчи бўлган ҳолларида яхшиликлар қилишга шошадилар» (Мўъминун: 61)– дея мақтади. Улар яхшилик қилишдан қуруқ қолмаслик, марҳаматга етиша олмаслик ёки бирон бир яхшиликдан орқада қолмаслик учун шошилар эдилар. Улар Аллоҳ таоло айтганидек, яхшилик қилиш учун шошилар эдилар: «Бизга рағбат ва қурқув билан дуо-илтижо қилар эдилар» (Анбиё: 90).

Абдуллоҳ ибн Муборак (раҳимаҳуллоҳ): «Солиҳ одамларнинг нафслари ихтиёрий равишда уларни яхшилик қилишга ундарди»– деди. Абдуллоҳ ибн Муборак (раҳимаҳуллоҳ)нинг ушбу сўзлари салаф – солиҳ аждодимизнинг тоат-ибодатларга интилиш ва эзгу ишларни ҳеч бир монеъсиз қилишга қанчалар ҳаракат қилганларини баён қилиб бермоқда. Ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ шундай деди: «Солиҳ кишиларнинг нафслари уларни ихтиёрий равишда яхшилик қилишга ундарди. Бизнинг нафсимиз эса мажбурласакгина, яхшилик қилишга ундамоқда!!»– деди. Яъни нафсимиз Аллоҳнинг тоатига мажбурласакгина бўйинсуниб, мажбурласакгина яхшиликни қабул қилмоқда.

Ибн Муборак (раҳимаҳуллоҳ) сўзида давоб етиб: «Биз нафсимизни мажбурлашимиз, Аллоҳнинг тоат-ибодатини қилишга зўрлашимиз керак»– деди. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Имом Муслим ривоят қилганидек, «Жаннат қийинчилик, жаҳҳаннам эса шаҳват-майлликлар билан ўралгандир».

Дўстлар, биз нафсимизни Аллоҳнинг тоат-ибодатига чиниқтириб тарбиялашимиз, жиддийликка ўргатишимиз, Аллоҳ таоло олқишлаган ва ғолиблигини баён қилган бандаларнинг таржимаи ҳолларига нигоҳ ташлашимиз керак. Чунки Аллоҳ таоло ҳар ҳолатимиз ва замонимизда ибодатлар қилишга буюриб шундай деган: «Эй мўминлар, рукуъ қилингиз, сажда қилингиз ва Роббингизга ибодат қилиб, яхшилик қилингиз, шоядки нажот топсангизлар» (Ҳаж: 77).

Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло рукуъ, сажда ва бошқа ибодатларни қилишга буюрганидан сўнгра, яхшилик қилишга амр қилди. Бу, Аллоҳ таолонинг бандаларининг ҳаётлари давомида ибодат билан машғул бўлиб қолишлари учун амрдир. Зеро инсон, ўз нажотининг қаерда ва қачон бўлишини билмайди. Шунинг учун у (савоблар қилиш учун) шошилиши ва беллашиши керак. Чунки Аллоҳ таоло умрни ғанимат билаш ва ажал келишидан илгари шошилишга амр қилди: «(Эй инсонлар), Роббингиз томонидан бўладиган мағфиратга ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарларига иймон келтирган зотлар учун тайёрлаб қўйилган, кенглиги осмон ва Ернинг кенглиги каби бўлган жаннатга шошилингиз! Бу (яъни ваъда қилинган мағфират ва жаннат) Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлиб, уни Ўзи хоҳлаган кишиларга ато этади. Аллоҳ улуғ фазлу марҳамат соҳибидир» (Ҳадид: 21).

Ҳурматли дўстлар, Аллоҳ таоло Аллоҳ сари юришимиз ва сафаримизда лоқайдлик ва бўшашиб боришимизга рози бўлмади. Балки, У томон чопиб, (савоблар билан) тез боришимизни талаб қилди ва айтди: «(Эй инсонлар), Роббингиз томонидан бўладиган мағфиратга ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарларига иймон келтирган зотлар учун тайёрлаб қўйилган, кенглиги осмон ва Ернинг кенглиги каби бўлган жаннатга шошилингиз! Бу (яъни ваъда қилинган мағфират ва жаннат) Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлиб, уни Ўзи хоҳлаган кишиларга ато этади. Аллоҳ улуғ фазлу марҳамат соҳибидир» (Ҳадид: 21).

Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло: «Ва Роббин­гиз томонидан бўлғувси мағфиратга ҳамда тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган (эни осмонлар ва Ер баробарида бўлган) жаннатга шошилингиз!» (Оли Имрон: 133)– деди.

Аллоҳим, бизларни тақводор қулларинг қаторида қил!

Ҳурматли дўстлар, Аллоҳ таоло Қуръонининг кўпгина жойида одамларнинг турмуш тарзлари, амаллари ва бу дунёда ўзлари учун манфаатли бўлган нарсаларга интилишларида фарқли бўлишларини баён қилди. Аллоҳ таоло хулоса ўлароқ: «Ҳар кимнинг ўз юзланадиган тарафи бор» (Бақара: 148)– деди.

Яъни, ҳар кимнинг охиратини тузатиш ва дунёсини обод қилиш учун ҳаётида босиб ўтадиган йўли бор. Бироқ, барча солиҳ, мўъмин ва нажотни излаган одамлар қилиши керак бўлган нажот берувчи нарса, Аллоҳ таоло хабар берган энг яхши тарафдир. У – Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг Юзи қасд қилинган тарафдир. Аллоҳ таоло айтди: «Ҳар кимнинг ўз юзланадиган тарафи бордир. Бас, яхшиликлар учун шошилингиз!» (Бақара: 148). Яъни, яхшиликларни кўп қилиш, уларга эришиш ва уларни қўлдан чиқармаслик учун шошилингиз!

«Ҳар кимнинг ўз юзланадиган тарафи бор. Бас, яхши ишларга шошилингиз! Қаерда бўлманг, Аллоҳ сизларни (ҳисоб-китоб) учун келтиради. Албатта Аллоҳ ҳар нарсага қодирдир» (Бақара: 138).

Аллоҳ таоло бизни яхшиликларни қўлдан қочирмай қилиб қолиш, унга шошилишга амр қилди. Чунки, одамзод бу дунёда яшашга давом этар экан, унинг ғояларига эришиши олдида тўсиқ бўлган адоватлар ҳам тайёрлаб қўйилган. Бу ғояларга Аллоҳ муваффақ ва ҳимоя қилганларгина ета оладилар. Чунки шайтон мақсадини айтиб, ўзига шундай сўз берган:

«У айтди: «Қасамки, энди мени йўлдан оздирганинг сабабли мудом Сенинг тўғри йўлинг устида уларни (Одам болаларини) кутиб ўтираман. Сўнгра уларга олдиларидан ва ортларидан, ўнгу сўлларидан келиб (тўғри йўлдан оздираман) ва (оқибатда) уларнинг кўпларини (берган неъматларингга) шукр қилган ҳолларида топмайсан»» (Аъроф: 16, 17).

Шундай қилиб, Шайтон, бизни барча савоб иш ва яхшиликлардан тўсиш, бизга барча ёмонликни чиройли қилиб кўрсатиш ҳамда турфа разилликларга чорлаш учун, ўз аҳдини олди. Бу душман бизга қарши панада турибди. Яхшилик йўлларининг бошида бизни тўсиш, разалот йўлларининг бошида эса бизни унга рағбатлантириш ва у йўлларни безаб кўрсатиш учун шай турибди. Оқил – Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло шайтоннинг макру ҳийласи ва ёмонлигидан сақланишга муваффақ қилган одамдир. Аллоҳ таолога Аллоҳнинг раҳмат даргоҳидан қувилган шайтоннинг нафаслари, ҳийлалари ва ёмонликларидан сиғинамиз! Аллоҳ бунга лойиқ ва улардан ҳимоя қилишга Қодирдир!

Ҳурматли дўстлар!

Аллоҳнинг савоблари учун беллашадиган қилиб қўйиши, Аллоҳнинг бизга бўлган шафқатидандир. Бундан ташқари, Аллоҳ бизга савоб ва эзгулик, беллашув ва фазилат мавсумлари, Аллоҳ сари беллашиш, Унинг розилиги учун шошилиш майдони қилиб қўйди.

Аллоҳ Ўз ҳикмати ва раҳмати билан замон кунларидан мавсумлар яратди. Бу мавсумлар, Аллоҳнинг тоатига шошиладиганлар учун энг яхши мавсумдир. Бу мавсумларни Аллоҳ ўз раҳмати билан йилнинг боши, ўртаси ёки охирида бутун-яхлит эмас, балки замон кунларига бўлди. У мавсумлар, Аллоҳ томон сафарда одамлар тўхтаб, ғоя ва мақсадларга ета олишлари, Аллоҳнинг фазлу раҳматига эришишлари учун эҳсон ва эзгулик каби озиқлар олишадиган бекатлардек, дурлар мисоли сочиб қўйилди.

Онгли, оқил инсон бу бекатлардан яхшиликларни кўп олади. Биз олис юрт ёки чексиз чўлларга отланар эканмиз, йўлдаги бекатлардан керакли эҳтиёжларимизни, ҳатто, зарур бўлиши эҳтимол бўлган ва бирон бир монеълик чиқиб қолишидан қўрққанимиз эҳтиёжларни ҳам таъминлаб олишга ҳаракат қиламиз. Шундай экан, чақалоқларнинг ҳам сочларини оқартириб ташлайдиган даҳшатларга тўла ва (қўрқувдан) жонлар ҳалқумга келадиган сафарга қандай тайёргарлик кўрмайлик?!! Зотан Аллоҳ таоло ҳар биримиз: сиз ва мен, отам ва отангиз, онам ва онангиз, акам ва акангиз ўтиб борадиган йўл ва даҳшатлари олдида тўхтайдиган у кунни қуйидагича тавсифлайди: «Уни кўрар кунингизда эмизаётган (оналар) эмизиб турган (боласини) унутар ва барча ҳомиладор (аёллар) ўз ҳомиласини ташлаб юборар, одамларни маст-аласт ҳолда кўрасиз, ҳолбуки улар ўзлари маст эмаслар, лекин Аллоҳнинг азоби қаттиқдир» (Ҳаж: 2).

У – барчамиз ўтиб борадиган ўта даҳшатли бекатдир: «Қачон Ер ўзининг (энг даҳшатли) зилзиласи билан ларзага тушганида. Ва Ер (ўз бағридаги хазинаю дафиналардан ва инсон жасадларидан иборат) «юк»ларини (юзага) чиқариб ташлаганида.  Ва (ҳаётлик пайтида қайта тирилишни инкор қилгувчи бўлган) инсон (қайта тирилганидан даҳшатга тушиб: «Ерга» нима бўлди ўзи?) деб қолганида...» (Залзала: 1 – 3). У, бу сўзларни Ернинг бошига бирваракайига келган, унинг бирон тарафи ёки бўлагини қўймаган, балки уни ҳар томонлама қамраб олган зилзиланинг буюклигидан ҳайратланиб айтади.

Сўнгра «юклар» чиқади. Юклар нима! Ерни тўлдирган мурдалар! Яна Ер ичидан дафиналар ва Аллоҳ омонат қўйган бошқа нарсалар чиқади. Аллоҳ бу даҳшатли кунда уларнинг чиқишига изн беради.

У даҳшатлар – бу дунёда, қабрда, маҳшарда, Сиротдан ўтаётганда, ҳатто одамзод жаннатга  – Аллоҳдан бу марҳаматини сўраймиз! – ёки буюк даҳшатлар, даста-даста ўтинлар макони – жаҳаннамга барқарор ўрнашгунича давом этади. Аллоҳдан жаҳаннамдан қутқаришини сўраймиз!

Бу сафар тайёргарлик кўришимизга лойиқ эмасми?

Бу – катта машаққат ва даҳшатларга тўла олис сафар, яхшилик ва эзгулик мавсумида, ҳатто ҳаётимиз давомида озиқ олишимизга ярамайдими?

Ҳа, мўъмин банда бир давлатдан бошқасига қиладиган сафари учун тайёргарлик кўрганидек, Аллоҳ томон қиладиган сафари учун ҳам тайёргарлик кўриши керак. Мўъминни сафарга тайёрлайдиган ва сафари учун олиши керак бўлган озиқ, унинг солиҳ амал билан таъминланишидир. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло эзгулик мавсумларидан бирини зикр қилар экан шундай деган: «Ҳаж (мавсуми) маълум ойлардир. (Яъни Шаввол, Зулқаъда ва Зулҳижжа ойининг ўн куни). Бас, ким шу ойларда ўзига ҳажни фарз қилса (ҳаж қилишни ният қилса), ҳаж давомида (жуфтига) яқинлашмайди, гуноҳ ишлар, жанжал-сурон қилмайди. Қандай яхши амал қилсангиз, албатта Аллоҳ билади. Ва (ҳаж қилиш учун йўлга тушишдан аввал зарур озуқа билан) таъминланиб олинг! Энг яхши озуқа (яъни ўзингиз билан бирга бўлиши лозим бўлган энг яхши нарса) Аллоҳдан қўрқишдир» (Бақара: 197).

Аллоҳ таоло эзгулик ва Аллоҳга яқин бўлиш мавсумларидан бирини айтиб ўтди. У ҳам бўлса, ҳаж ойларида Аллоҳнинг Уйини қасд қилишдир. Сўнгра, у мавсумда мўъмин қилиши лозим бўлган нарсаларни баён қилиб, барча яхшиликларни кўп қилишга чақирди ва: «Сизлар нима яхшилик қилсангизлар Аллоҳ уни билади»– деди. Кейин эса озиқ олишга буюрди. Озиқ эса, сафарга отланиб кўчмоқчи бўлган мусофир учунгина керак бўлади: «Озиқ олинглар! Дарҳақиқат, озиқларнинг энг яхшиси – тақводир!». Аллоҳим, Сенга дуч келиш учун ушбу озиқ билан таъминланишга бизларни муяссар қил!

Азиз дўстлар!

Банданинг Аллоҳ ҳузурига ўзи билан бирга олиб борадиган нарсаларнинг энг яхшиси – солиҳ амалдир. Солиҳ амал билан орзулар ушалади. Солиҳ амал – қабрда дўст бўлади. Маҳшар майдонида солиҳ амал ўзининг турфа турлари ва шакллари ила банда билан бирга бўлади. Қиёмат кунида бандаларнинг даҳшати, ўзлари билан бирга бўлган солиҳ амал миқдорига қараб бўлади.

Уларнинг амаллари солиҳ бўлса, даҳшатлар ўраб олсада, бу амаллар уларга қарши туришга ёрдам беради. Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадислари далил бўла олади:

«Мўъмин Қиёмат кунида садақасининг соясида бўлади» (Аллома Албоний «ас-Силсилатус-Саҳиҳа», ҳадис № 3484);

«Қуръон ўз соҳибларини ҳимоя қилиб келади» (Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 804).

Солиҳ амаллар – одамзоднинг ҳалокатли жойлардан ҳимояланадиган энг катта қалқонидир!

Солиҳ амаллар – қоқилганда ёки ҳалокат чуқурларига тушганда суяниладиган суянчиқларнинг энг яхшисидир!

Азиз дўстлар, Аллоҳ таоло солиҳ амаллар учун, уларга эътибор ва диққат талаб қилинадиган мавсумлар қилиб қўйди. Чунки у мавсумлар – баракалар ва иззат-икромлар мавсумидир. Аллоҳ таолонинг замон кунлари ва инсонлар ҳаётида баракалари борки, унга Аллоҳ хоҳлаган бандаларгина эриша оладилар. Оқил – дарвозани тинмай қоққан ва бу раҳматларни, шояд эришарман деган умидда мудом излаган ва унинг дунё ва охиратидаги бахт-саодатига сабаб бўлган одамдир.

Хайрли ишлар ва фазилатли вақтлардан ғафлатда қолган одам – фойда ола олмаган ва нажот тополмаган, кўп ва улкан яхшиликлардан қуруқ қолган одамдир.

Дўстлар, савобларнинг катта мавсуми, замон ва умр кунларининг энг хайрлиси – биз турган ўн кунлардир. Аллоҳ таоло зул-ҳижжа ойининг бу ўн кунлари – замон айёмларининг энг яхшисига, ушбу оятида қасам ичгандир: «Тонгга ва ўн кечага қасам...» (Фажр: 1, 2).

Муфассирларнинг бир гуруҳи, бу ўн кечанинг маъноси «зул-ҳижжанинг ўн кечаси экани»ни уқтирганлар.

Илм аҳллари: «Зул-ҳижжанинг биринчи ўн куни афзалми ёки рамазоннинг охирги ўн куними?» деган саволга турлича жавоб берганлар. Сабаби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай ривоят бор: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ учун ушбу ўн кундан кўра солиҳ амаллар қилинадиган бошқа суюкли кун йўқдир»– дедилар. Саҳобалар: «Ҳатто Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳам-ми?!»– деб савол берганларида: «Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳам! Бироқ, жони ва моли билан чиққан ва улардан бирон нарсани олиб қайтмаган одам бундан мустасно»– деб жавоб бердилар» (Имом Бухорий «Саҳиҳ», ҳадис № 969; Термизий «Сунан», ҳадис № 757. Лафз Термизийники).

Ушбу ҳадис бизга бу кунларнинг катта ўрни, замоннинг энг яхши кунлари экани, бу кунлардаги солиҳ амал инсон жони ва моли билан саломат қайтадиган Аллоҳ йўлидаги жиҳоддан ҳам яхшироқ эканини баён қилмоқда.

Ҳурматли дўстлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ўн куннинг олий мақомлари ва буюк мартабаларини баён қилиб бердилар. Имом Бухорий (раҳимаҳуллоҳ) «Саҳиҳ»ида Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳунинг ушбу ривоятини келтирди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Бошқа) кунлардаги амал бу кунлардагидек афзал эмас»– дедилар. (Яъни, зул-ҳижжанинг ўн кунларидек). Саҳобалар: «Ҳатто Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳам-ми?!»– деб савол берганларида: «Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳам! Бироқ, жони ва молини хатарга қўйган ва улардан бирон нарсани олиб қайтмаган одам бундан мустасно»– деб жавоб бердилар».

«Хатарга қўйган»: Аллоҳ йўлида ўлиб, шаҳид бўлиш тилагида чиққан ва шаҳидликка эришган6 қони тўкилган, тулпори чопилган ва оиласига бирон нарсаси билан қайтмаган. Шу амалгина бу кунларда (зул-ҳижжанинг биринчи ўн кунида) қилинган амалдан кўра афзалроқдир.

Аммо бундан бошқа жиҳод турлари, фазилатда бу кунлардаги солиҳ амалдан кўра  қуйироқдадир. Чунки, Имом Аҳмад яхши санад билан Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳнинг наздида бу ўн кунлардан кўра муаззамроқ кун ва Аллоҳга бу кунлардаги солиҳ амал каби суюклироқ амал йўқдир»– дедилар.

Бу – шу кунларда амал қилиш учун шошилиш ҳамда солиҳ амал билан жиҳод қилишни ўз ичига олади. Аслида жиҳод ҳам энг шарафли солиҳ амаллардан ҳисобланади. Шундай бўлсада, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Жиҳоднинг тенгги ёки жиҳодга яқин бўлган бирон амал борми?»–  деб сўралганида: «Тенгги йўқ»– деб жавоб берган бўлсаларда, бу кунлардаги солиҳ амал тайинланмаган жиҳоддан кўра яхшироқдир.

Сабаби, солиҳ амалнинг мавсумлари бор. Бир мавсумда жиҳод афзал бўлса, бошқа мавсумда бошқа солиҳ амални қилиш афзал бўлади. Бу кунларда қилинадиган солиҳ амалларнинг энг яхшиси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганларидек, Аллоҳни кўп зикр қилишдир. Келгусида бу ҳақда батафсил тўхталиб ўтамиз.

Дўстлар, зул-ҳижжанинг ўн кунини Аллоҳ таоло қуйидаги оятда «маълум кунлар» деб атади: «... ва маълум кунларда (яъни Қурбон ҳайити кунларида Аллоҳ) уларга ризқ қилиб берган чорва ҳайвонларини (қурбонлик учун сўйиш) устида Аллоҳ номини зикр қилиш учун (келадилар (Ҳаж: 28).

«Маълум кунлар», Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу ва бошқа муфассирлар айтганларидек, зул-ҳижжа ойининг ўн кунидир.

Дўстлар, зул-ҳижжанинг ўн куни ичида Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Каъбатуллоҳни қасд қилган мўъмин ва мусулмонлар учун хослаб қўйган фазилатли ва буюк кун бордир. Аллоҳ таоло Арафот тоғидагиларга яқинлашади ва улар билан фаришталарга мақтанади. У кунда лутф, карам ва савоблар кўп бўлади. Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ида Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ушбу ҳадис бор: «Аллоҳ таолонинг Арафа кунидек жаҳаннамдан кўп қулларни озод қиладиган бошқа кун йўқдир» (Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 1348).

Арафа –  жаҳаннамдан кўп қуллар озод бўладиган кундир. Бу – Аллоҳнинг лутфидир. Аллоҳ таолодан бу лутфидан ҳамда бизни, қилган ёмон амалларимиз ва камчиликларимиз сабабли, эҳсону марҳаматларидан маҳрум қилмаслигини сўраймиз.

Азиз дўстлар, зул-ҳижжанинг ўн куни, ичидаги мана шу кун боис, бошқа кунлардан афзал бўлди. Чунки, бу кунда Аллоҳ Ўз динини тамомига етказди: «Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим» (Моида: 3).

Имом Бухорий (раҳимаҳуллоҳ) Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Бир яҳудий менга: «Сизлар бир оятни ўқийсизлар. Агар у оят биз (яҳудий)ларга тушса эди, (у тушган кунни) ўзимиз учун байрам қилиб олар эдик. – Яъни, у кундаги фазилат, эзгулик ва Ислом Умматига бўлган марҳамат сабабли байрам қилиб олар эдик – У: «Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим» (Моида: 3) оятидир»– деди. Мен унга: «Мен у оятнинг қачон ва қаерда нозил бўлгани, унинг нозил бўлаётганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қаерда турганларини ҳам жуда яхши биламан. У (кун) – Арафа куни эди. Мен ҳам Арафотда эдим»– дедим».

Яъни, бу оят ўша муаззам жамоат тўпланиб турган жойда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилинган эди. Ушбу гавҳар нозил бўлган ва Аллоҳ таоло шу кун учун хослаган бунчалар марҳамат бўлар экан, бу кунлар нега замоннинг энг яхши кунлари бўлмасин?!

Ҳурматли дўстлар, бу ўн кунлар ичида Аллоҳ таоло айтган катта ҳаж куни ҳам бор: «Ва (ушбу) Аллоҳ ва Унинг пайғамбари томонидан одамларга катта ҳаж кунида (яъни қурбон ҳайити кунида) Аллоҳ ва унинг пайғамбари мушриклардан безор эканлигини билдиришдир» (Тавба: 3).

Бу ўн кунлар ичида ўнинчи кун – Қурбон ҳайити ҳам бордир. Бу кунда Аллоҳ таоло ширк ва мушриклардан безорлигини эълон қилган. Бундан ташқари, бу кунда бошқа фазилат ҳам бор. У ҳам бўлса, жонлиқ сўйиб яқинлашиш билан Аллоҳнинг қонунларидан бири улуғланади. Аллоҳ таоло айтди: «(Байтуллоҳда қурбон қилинадиган) туя-молларни Биз сизлар учун Аллоҳ қонунларидан қилдик. Сизлар учун уларни (қурбон қилишда) яхшилик бордир. Бас улар (сўйиш учун) тизиб қўйилган ҳолларида Аллоҳ номини зикр қилингиз. Энди қачон ёнбошлари билан тушганларида (яъни жон таслим қилганларида), улардан (ўзларингиз ҳам) еяверинглар, (бировдан бир нарса сўрамайдиган) қаноатли кишига ва (муҳтож) тиланчига ҳам едиринглар» (Ҳаж: 36).

Ҳурматли дўстлар, бу кунда Аллоҳ таоло улуғланади, Унга турли ибодатлар билан яқинлашилади. Аллоҳ таоло айтди: «Аллоҳга (қилган қурбонликларингизнинг) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етмас. Лекин у зотга сизларнинг тақво-ихлосингиз етар» (Ҳаж: 37).

Бу кун – Аллоҳ субҳонаҳу ва таолони улуғлаш кунидир ва у, замонларнинг энг яхши куни бўлишга лойидир!

Азиз дўстлар, зул-ҳижжанинг ўн куни – Ислом рукнлари жам бўладиган кунлардир. У кунлари Аллоҳнинг зикри билан таҳлиллар айтилади, намозлар ўқилади, рўза тутилади ва ҳаж қилинади. Буларнинг барчаси шу кунларда машруъ бўлган ибодатлардир: «Аллоҳ учун ушбу кунлардан кўра солиҳ амаллар қилинадиган бошқа суюкли кун йўқдир» (Имом Бухорий «Саҳиҳ», ҳадис № 969; Термизий «Сунан», ҳадис № 757). Яъни, зул-ҳижжанинг биринчи даҳаси.  

Дўстлар, Аллоҳ таоло Ислом аҳли учун лутф қилган ушбу серҳосил мавсум ва бу муаззам марҳамат ичида яшаган, бироқ, Аллоҳ таъминланишга буюрган энг яхши озуқа – тақво озуқасидан бебаҳра одам, ҳақиқатан заволли одамдир. Имом

Шофиий шундай дейди:

Ухлаганлар ғарқ бўлса уйқуларига,

Уларга боқардим, олиб кўп ибрат.

Ўқирдим пурмаъно шеърлар ичидан

Шодага тизилган латиф икки байт:

«Кечаларим ўтса хайру эҳсонсиз

Ва ҳисоблансалар умримдан ҳар он.

Айтинг, менга, ҳой оқил инсонлар,

Эмасми охиратда бошимга зиён!».

Имом Шофиий (раҳимаҳуллоҳ) айтган сўзлар, хос фазилати ёки устунлиги бўлмаган кечалар ҳақидадир. Шундай экан, замон айёмлариниг энг яхшилари ҳақида нима дейиш мумкин?! У айёмларнинг солиҳ амалларсиз ва тоат-ибодат билан безанмай ўтиши ва уларни шундай кузатиб қолиш катта зиёндир. Аллоҳ таоло айтди: «Аср (вақти)га қасамки, (барча) инсон зиён-бахтсизликдадир» (Вал-аср: 1, 2). Бу – Аллоҳ таоло зикр қилган тўрт сифат билан саломат бўлган одамдан ташқари барча одамлар учун берилган ҳукмдир: «Фақат иймон келтирган ва яхши амаллар қилган, бир-бирларига Ҳақ (йўли)ни тавсия этган ва бир-бирларига (мана шу Ҳақ йўлида) сабр-тоқат қилишни тавсия этган зотларгина (нажот топгувчидирлар)» (Вал-аср: 3).

Шу тўрт сифат билангина нажотга эришишингиз мумкин. Бу кунларда у хислатларни кўп олишга тиришинг! Аллоҳга бўлган иймонингизни ва солиҳ амални амалга оширинг! Мўъмин биродарларингиз билан ҳақиқат ва Аллоҳга итоат қилиш, маъсиятлардан сақланиш ва Аллоҳнинг аламли тақдирларига сабр қилишга васиятлашинг! Шундагина зиёнлардан қутиласиз: «(Барча) инсон зиён-бахтсизликдадир. Фақат иймон келтирган ва яхши амаллар қилган, бир-бирларига Ҳақ (йўли)ни тавсия этган ва бир-бирларига (мана шу Ҳақ йўлида) сабр-тоқат қилишни тавсия этган зотларгина (нажот топгувчидирлар)» (Вал-аср: 2, 3).

Ҳурматли дўстлар, бу – инъомдир. Ҳа, инъомдир. Бу – Аллоҳ таолонинг сизни яхшилик ва эзгуликлар мавсумига етказиш учун марҳаматидир. Холид ибн Маъдон (раҳимаҳуллоҳ): «Агар бировингиз қаршисида яхшилик дарвозаси очилса, унга шошилсин. Чунки у, қачон ёпилишини билмайди!»– деди. 

Қандай пурмаъно, қандай ибратли ва қандай ўгитчи жумла: «Агар бировингиз қаршисида яхшилик дарвозаси очилса, унга шошилсин. Чунки у, қачон ёпилишини билмайди!». Биз бу васиятни Аллоҳга тоат-ибодатда, бизни Аллоҳга яқинлаштирадиган нарсаларда ишлатсак, кошки эди. Чунки, одамлар қаршиларида очилган дунёвий яхшиликларнинг дарвозалари сари бир-бирларини оёқ ости қиладигандек, бир-бирларининг ҳақларини тортиб олмоқчи бўлгандек, арзимас ва ўткинчи неъматлар учун беллашиб чопадилар. Нега бу васиятга амал қилмайлик? Ахир кўплаб одамлар Аллоҳга итоат қилишга ёндошмай қўйдилар. Улар Аллоҳга ибодат, Аллоҳга яқинлаштирадиган амаллар қилиш учун чопмаяптилар. Бу – энг катта зиёндир!

Обид салафлардан бири бўлган Ҳаддоб (раҳимаҳуллоҳ)нинг шундай дегани ривоят қилинган: «Менинг кўзларим, Каъбани йиғлаб тавоф қилётган ва шундай деяётган одамга тушди:

«Арш соҳибидан сўра юракда бор барча тилакларингни

У Каримдир, Сахийдир бўш қайтармас тилаганнинг қўлларини».

Ҳаддоб (раҳимаҳуллоҳ) Каъбани йиғлаб тавф қилаётган ушбу одамни тўхтатиб: «Нега йиғлаяпсиз? Сизга нима бўлди? Бу йиғининг сабаби нима? Бу йиғи билан умид қилишга сизни нима мажбур қилди?»– деб савол берди.

Одамга гоҳо умид етарли бўлиб, йиғламайди. Гоҳида юрагини хавф қамраб, қалбидаги умидни сўндиради. Бу одам эса, мўъминнинг Аллоҳ томон юришида икки қаноти бўлган икки васфни, Аллоҳнинг марҳамати ва эҳсонига бўлган умидни жамлади ва: «Арш соҳибидан умид қил!»– деди. Яъни, «Сен Аллоҳдан хоҳлаган нарсангни умид қилавер. У тилаганни ноумид қўймайдиган Саховатли, Жўмарддир!».

Бу одам амал қилишга тиришди. Унинг умидига ажралмас қўрқув ҳам ўртоқ бўлди ва кўз ёшларини оқизди. Бу қўрқув, у одамнинг ҳузурини олган эди. Ҳаддоб (раҳимаҳуллоҳ): «Сизга нима бўлди?»– деб ҳайрат ичида сўради. У одам: «Ҳолим жуда ҳам чатоқ. Мени яхшилик қилишга чорланган эди, уни тўкис бажара олмадим! Яхшиликка етиша олмадим!»– деди.

Яхшилик мавсумларига етсада, яхшилик учун ҳаракат қилмаган одам яхшилик, солиҳ амални кўп тўплай олмайди. Энг яхши озуқа билан таъминлана олмайди. Чунки у, ўзи чорланган ва рағбатлантирилган нарсани тўкис қила олмади.

Дўстлар, шунинг учун ҳам, ўз жонимизни койишимиз керак. Чунки, биз Аллоҳнинг фазлу карами ва мағфирати билан ўзимизни кўп алдамоқдмиз. Тўғри, Аллоҳ авф этувчи, мағфират қилувчи ва марҳамат соҳибир. Бироқ Аллоҳнинг Ўзи шундай демоқда: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), бандаларимга ёлғиз Менинг Ўзимгина мағфиратли, меҳрибон эканлигимни ва Менинг азобим энг аламли азоб эканлигини хабар қилинг!» (Ҳижр: 49, 50).

Демак, Аллоҳ таолонинг азоби Аллоҳнинг раҳмати билан ёнма-ёндир. Биз, сафаримиз дуруст ва амалимиз тўкис бўлиши учун, Аллоҳнинг азобини унутмаслигимиз керак. Биз, мўъминни, Охират ишларига жўштирадиган умид ва гуноҳлардан тўхтатадиган, разилликлардан узоқлаштирадиган, Аллоҳга буюрган ва таъқиқлаган нарсаларида итоат қилишга ундайдиган қўрқувни ўзида жамлашига чақирамиз.

Ҳурматли дўстлар, бизнинг солиҳ аждодимиз – салаф солиҳ эзгу ишларга ва барча турдаги яхшиликларни қилишга шошилишар ва солиҳ амалларни кўп қилишар эди. Улардан бирини бир пайтнинг ўзида муаллим, ўқувчи, олим, даъватчи, рўзадор, закот берган, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарувчи эканини кўрасиз. Улар яхшиликнинг барча хислатларини ўзларида жам қилган эдилар. Шундай бўлсада, улар ўзларидан бу яхшиликларнинг қабул қилинмай, ўзларига қайтарилиши, амаллари ёки қалбларига бу яхшиликларни бузиб ташлайдиган бирон нарса кириб қолиши хавфи билан яшар эдилар. Улар Аллоҳ таоло айтганидек эдилар: «(Камбағал-бечораларга) берган садақаларини (қиёмат кунида ҳисоб-китоб учун) Роббиларига қайтгувчи эканликларидан диллари қўрқиб турган холда берадиган кишилар» (Мўъминун: 60). Улар савобли ишлар ва анвои турдаги ибодатларни қиладилар, бироқ ғурурланмайдилар ва қилган амалларига суяниб қолмайдилар. Балки улар яхшилик ва тоат-ибодат қилиш учун беллашадилар, Аллоҳга яқинлаштирадиган амалларни қилиш учун тиришадилар. Бу, уларнинг ёшлик ёки қарилик  ёхуд умрларининг маълум бир пайтларида эмас, балки ҳаётлари давомида кундузлари ва кечаларида мудом давом этади Улар Аллоҳ сари, Аллоҳнинг Китобидаги савоблар томон шошиладилар, Ундаги таъқиқларга итоат этиб, уларни қилмайдилар.

Суфён Саврий (раҳимаҳуллоҳ): «Қуёш ботиш тарафидан балққани маҳал, фаришталар саҳифаларини беркитади ва қаламларини қўяди»– деди. Чунки, фаришта банданинг амалларига муҳр босади-да, бундан сўнгра қилинган бошқа эҳсон ва илгари қилинган гуноҳлар учун тавба қабул қилинмайди. Суён (раҳимаҳуллоҳ) одамни бошига у кун келишидан аввал ҳаракат қилиши учун ҳимматларни қайраб шундай дейди: «Мўъмин, кучи етмай қолишидан илгари, солиҳ амалларни қилишга шошилиши керак».

Масжидларда мусулмонлар билан бирга намоз ўқиш иштиёқидаги қанча-қанча инсонлар борки, у ерга келишларига касаллик ёки бирон бир айб тўсиқ бўлмоқда. Мўъмин, кучи етмай қолишидан илгари солиҳ ишларни қилиб қолишга шошилиши керак. Суфён (раҳимаҳуллоҳ) сўзида давом этиб шундай дейди: «У билан солиҳ амал ўртасини касаллик ёки ўлим, ёхуд ундан амални қабул қилинмаслигига сабаб бўладиган айрим оятлар билан тўсиб қўйилади».

Ҳурматли дўстлар, биз баракали мавсумда, Аллоҳнинг тоат-ибодатига шошилган банда учун бериладиган мўл неъмат ва савоблар пайтидамиз. Бу ойда Аллоҳга яқин бўлинадиган ва банданинг бу кунларда тақдим этган нарсаларининг энг афзали – Аллоҳнинг зикридир-ки, Аллоҳ таоло айтганидек, у билан қалблар ором олади: «Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олади» (Раъд: 28). Мўъмин, тил ва дилдаги Аллоҳнинг зикри билан нафсини шуғуллантириши ва замонини обод қилиши керак. Чунки, қалбларнинг ўзидаги моғорлик ва касаликлардан тузалиши учун энг яхши даво – Аллоҳнинг зикридир.

Касал бўлсак сизни эслаб даволанамиз,

Эсламасак, яна қайта касал бўламиз!

Имом Аҳмад (раҳимаҳуллоҳ) «Муснади»ида Абдуллоҳ ибн Умар (разияллоҳу анҳу)дан ушбу ҳадисни келтирди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳнинг наздида бу ўн кунлардан кўра муаззам ва (солиҳ) амал қилинган суюкли кун йўқдир. Шунинг учун бу кунларда таҳлил, такбир ва ҳамду санони кўп айтинглар!» (Имом Аҳмад «Муснад», ҳадис № 5423. Ҳадиснинг санади жуда яхшидир).

Бу, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тарафидан шу кунларда ҳаётимиз, вақтларимиз, замонимиз ва ҳар бир ҳолатимизни Аллоҳнинг зикри, такбири, таҳлили ва ҳамду саноси билан тўлдиришимизга сафарбарликдир. Шунинг учун ҳам, биз, бунга қаттиқ бел боғлашимиз керак. Нега боғламайлик? Ахир Аллоҳ таоло: «Аллоҳнинг номини маълум кунларда эслашлари учун» (Ҳаж: 28)– демоқда-ку?! Ибн Аббос (разияллоҳу анҳу): ««Маълум кунлар» – (зул-ҳижжанинг) ўн кунлар(и)дир»– деди. Муфассирларнинг бир гуруҳи ҳам шу фикрдадир.   

Имом Бухорий (раҳимаҳуллоҳ) «Саҳиҳ»ида Абуллоҳ ибн Умар ва Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳумолар бозорга чиқиб такбир айтганлари ва одамлар ҳам уларнинг такбирларига жўр бўлганларини ривоят қилди (Ибн Асир «Жомиъул-усул мин аҳаадисир-расуул», ҳадис № 1754).

Имом Муслим «Саҳиҳ»ида Абу Мусо Ашъарий (разияллоҳу анҳу)дан ушбу ҳадисни келтирди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Роббисини зикр қилган ва қилмаган одамларнинг мисоли тирик ва ўликнинг мисолига ўхшайди»– дедилар» (Имом Бухорий «Саҳиҳ», ҳадис № 6407; Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 779). Ҳурматли дўстлар, бу кунларда ҳар ҳолатда кўп такбир айтиб, зикр қилишга шошилингиз. Чунки, хикр – қалблар жонланадиган муаззам нарсадир. Бизнинг яшаш омилларини кўпайтириш учун, Аллоҳнинг зикрини кўп қилишимиз зарур. Ҳақиқий ҳаёт эса, қалбларнинг Аллоҳнинг тоати билан, дилларнинг Аллоҳга яқин қиладиган нарсалар билан жонлантиришдир. Дўстлар, Аллоҳнинг зикрни кўп қилингиз! Унинг зикри билан диллар хуш бўлиб, жонланади. Аллоҳ у билан бандага зиё ва нур беради. Аллоҳ таоло айтди: «Аввал ўлик (кофир) бўлган, сўнгра Биз уни (динга ҳидоят қилиш билан) тирилтириб, унга одамлар орасида ўзи билан бирга олиб юрадиган нурни (иймонни) бериб қўйганимиз бир киши — зулматларда қолиб кетган ва ундан ҳеч чиқувчи бўлмаган кимсага ўхшайдими?!» (Анъом: 122). Дарҳақиқат, Аллоҳ қалбини ҳидоят ва тоат-ибодат нури билан тўлдирган банда билан, ҳақиқатни билмай ва мақсадни тушуна олмай зулмат қоронғуликларида юрган одам баробар эмасдир.

Бу кунларда Аллоҳнинг энг яхши зикри: «Аллоҳу акбар! Аллоҳу Акбар! Ла илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Ва лиллаҳил ҳамд» (Аллоҳ буюкдир! Аллоҳ буюкдир! Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир ва Аллоҳ буюкдир! Аллоҳ буюкдир ва Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!)дир.  Сизлар уни масжидларингиз, мажлисларингиз, бозорларингиз, хонадонларингиз даврасида, ҳар бир ҳолатингизда айтингиз! Чунки, бу зикр билан мақомлар юксалади!

Қуръон Каримни имкони борича тиловат қилишга шошилиш ҳам, Аллоҳнинг зикрларидан биридир. Қуръон – ўқилган, талаффуз қилинадиган ва тингланадиган нарсаларни энг яхшисидир. Сабаби, Қуръон қалблар ҳаёти бўлиб, унда ҳидоят, нур ва қалбдаги шубҳалар учун даво мавжуд. Уни кўп ўқиб, ундаги ибрат ва ҳикматлардан ўрнак олайлик. Аллоҳ таоло айтди: «Эй инсонлар, сизларга Роббингиз томонидан панд-насиҳат, дилларингиздаги бузуқ эътиқодлардан иборат нарсаларга шифо ва иймон келтирган зотларга ҳидоят ва раҳмат (яъни, Қуръон) келди» (Юнус: 5).

Муҳтарам дўстлар! Бу кунларда Аллоҳнинг зикрини муҳофаза қилишга ёрдамчи бўлган амаллардан бири, Аллоҳ фарз қилган намозларни масжидларда ўқиш ва бундан бошқа намозлар кетидаги зикрлар, тонгги ва оқшомги зикрлардир. Зикр мажлисларида иштирок этиш ҳам, Аллоҳни зикр қилишдан ҳисобланади. Илм ўргатиш ва ўрганиш, яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш, буларнинг барчаси Аллоҳни зикр қилишдандир.

Муҳтарам дўстлар, Аллоҳни зикр қилишга тиришингиз ва билингизки, бу кунлардаги зикр икки турлидир: мутлақ ва муқайяд (чекланган) зикрлар.

Мутлақ зикр ҳар он ва ҳар ҳолатда, Аллоҳ таоло қуйидаги оятда баён қилганидек, тик туриб, ўтириб ва ёнбошлаб қилинаверилади: «Улар турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам Аллоҳни эслайдилар ҳамда осмонлар ва Ернинг яралиши ҳақида тафаккур қилиб (дейдилар): «Роббимиз, бу (борлиқ)ни беҳуда яратганинг йўқ! Сен (беҳуда бирон иш қилиш айбидан) поксан! Ўзинг бизни жаҳаннам азобидан асрагил!» (Оли Имрон: 191).

Бу зикрни ҳар доим қилинади. Бу зикр инсондан туришида, ўтиришида, кетишида, келишида, киришида, чиқишида, қўйингки, ҳар бир ҳолатида айрилмайди. Бу – мутлақ зикрдир.

Иккинчи турдаги зикр – муқайяд (чекланган) зикрдир.

Мутлақ зикрларнинг вақти зул-ҳижжа ойи кирган кундан бошлаб, ташриқ кунларининг охирги – ўн учинчи куни Қуёшнинг ботиши билан тугайди. Бу кунларга хос мутлақ зикр: «Аллоҳу акбар! Аллоҳу Акбар! Ла илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Ва лиллаҳил ҳамд» (Аллоҳ буюкдир! Аллоҳ буюкдир! Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир! Аллоҳ буюкдир! Аллоҳ буюкдир ва Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!)»дир.

Муқайяд (чекланган) зикрга келсак, «чеклашлик»дан мақсад жамоат иштирокидаги фарз намозлардан кейинги зикрлардир. Уни айтиш Арафа кунининг бамдодидан сўнгра бошланиб, ташриқ кунларининг охирги кунининг асрида тугайди. Намоз охирида салом бергандан кейин, банда уч марта истиғфор айтиб: «Аллоҳумма, антас-Салааму ва минкас-салаам. Табааракта, йаа Зал-жалаали вал-икром» (Аллоҳим, сен – Саломсан ва осудалик Сендандир. Эй олийлик ва икром соҳиби, Сен улуғ бўлдинг!)- дегач: «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илааҳа аллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил-ҳамд» (Аллоҳ буюкдир! Аллоҳ буюкдир! Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир! Аллоҳ буюкдир! Аллоҳ буюкдир! Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир!)– дейди. Бу зикрни бир, уч, беш ва ундан кўп саноқларда айтиши мумкин. Уни қанчалар кўп айтса шунча яхши. Сўнгра, намоздан кейинги машруъ зикрларни айтаверади.

Бу – муқим (турар-жойидаги) одам учун чекланган зикрдир.

Ҳожи эса, чекланган зикрни, уламоларнинг сўзларига қараганда, ҳайит кунидаги пешин намозидан сўнгра бошлайди. Чунки у, бу кунгача талбия, такбир ва бошқа мутлақ зикрлар билан машғул бўлади.

Демак, бу кунлар учун хос бўлган бизнинг мутлақ ва муқайяд (чекланган) зикрларимиз бор.

Инсон бу ва бошқа кунларда зикрлардан умуман айрилмаслиги керак. Оиша (разияллоҳу анҳо): «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳни ҳар ҳолатида зикр қилар эдилар»– деди. Яъни, ҳар бир ҳолатида ўтириб, тик туриб ва ёнбошлаб Аллоҳни зикр қилар эдилар. Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одатларига қарасангиз, Аллоҳ зикридан ҳайратомуз манзарани кўрасиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Имом Бухорийнинг «Саҳиҳ»ида келтирилганидек,уйқуларидан уйғонгач, юзларини ишқалар ва: «Осмонлар ва Ернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиниб туришида ақл эгалари учун (бир яратувчи ва бошқариб тургувчи зот мавжуд эканлигига) оят-аломатлар борлиги шубҳасиздир. Улар турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам Аллоҳни эслайдилар ҳамда осмонлар ва Ернинг яралиши ҳақида тафаккур қилиб (дейдилар): «Роббимиз, бу (борлиқ)ни беҳуда яратганинг йўқ!» (Оли Имрон: 190, 191) оятини, ҳамда Оли Имрон сурасининг охирида Аллоҳ баён қилган оятларни ўқир эдилар. Бу, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кунлари ва уйғонишининг бошланиши бўлиб, сўнгра намоз, зикр ва ибодат каби буюк ишлар бошланар, ҳатто, оёқлари Роббиси учун узоқ тургани ва намоз ўқигани боис ёрилиб кетар эди.

Оиша (разияллоҳу анҳо), Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ида келтирилганидек, шундай деди: «Кечаларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни йўқотиб қўйдим ва излай бошладим. Қўлларим, намозгоҳида тик турган оёқларига тегди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дер эдилар: «Аллоҳумма, инний аъузу би ризока мин сахатик, ва би муъофотика мин уқубатик, ва бика минк, ла уҳсий санааан алайк. Анта камаа аснайта алаа нафсик» (Аллоҳим, мен Сенинг ғазабингдан ризолигингга, уқубатингдан офиятингга, Сендан Сенга сиғинаман! Сенга беадад санолар айтаман. Сен Ўзингга Ўзинг сано айтганингдексан!)» (Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 476).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Роббисига қилган ибодатида шундай жиддий, давомий, мудом итоатда, умрининг кунларини эса эзгуликсиз, вақтларининг тоат-ибодатсиз ўтмаслиги учун беллашардилар.

Ҳурматли дўстлар, зикр – қалбларни жонлантирадиган нарсаларнинг энг ажойибидир. Бас, унга ҳарис бўлингиз, уни уйларингиз, манзилгоҳларингиз, маҳаллаларингиз, бозорларингиз, масжидларингиз, машиналарингизда ва барча вақтларингизда ошкора айтингиз! Унутмангларки, бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг, хусусан, шу кунлардаги суннатларидир.

Бу кунлардаги солиҳ амаллардан бири – Каъбатуллоҳни Аллоҳга сиғиниш ва ҳаж қилиш нийятида қасд қилишдир. Чунки, Аллоҳ таоло ҳаж қилишни одамларга фарз қилиб, шундай деди: «Ва йўлга қодир бўлган кишилар зиммасида Аллоҳ учун мана шу уйни ҳаж-зиёрат қилиш бурчи бордир» (Оли Имрон: 97). Ушбу ҳажнинг аҳком ва фазилатлари борки, ҳозир уларни тафсилоти билан айтиб ўтишнинг имкони йўқдир.

Биз бу кунларда Аллоҳга яқин қиладиган энг афзал амалнинг ҳаж эканини билишимиз керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтилар: «(Аллоҳ ҳузурида) мақбул ҳажнинг мукофоти – жаннатдан бошқа нарса эмасдир!» (Муттафақун алайҳ: Имом Бухорий «Саҳиҳ», ҳадис № 1773; Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 1349);

«Ким ҳаж қилса ва (ҳажи давомида) сўкинмаса ва фисқу-фужур ишлар билан шуғулланмаса, онасидан туғилган кунидагидек (гуноҳсиз ҳолатига) қайтади» (Муттафақун алайҳ: Имом Бухорий «Саҳиҳ», ҳадис № 1521; Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 1350).

Бундан, ҳажнинг икки фазилатни ўзида жам қилгани очиқ намоён бўлади:

Биринчи фазилат: ёмонликдан қутулиш, маъсият ва разолат ғуборларидан покланиш. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларида мавжуддир: «Ким ҳаж қилса ва (ҳажи давомида) сўкинмаса ва фисқу-фужур ишлар билан шуғулланмаса, онасидан туғилган кунидагидек (гуноҳсиз ҳолатига) қайтади» (Муттафақун алайҳ: Имом Бухорий «Саҳиҳ», ҳадис № 1521; Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 1350).

Иккинчи фазилат: ҳаж қилган одамда зафар ва яхшиликларнинг пайдо бўлиши. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «(Аллоҳ ҳузурида) мақбул ҳажнинг мукофоти – жаннатдан бошқа нарса эмасдир!» (Муттафақун алайҳ: Имом Бухорий «Саҳиҳ», ҳадис № 1773; Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 1349).

Ҳаж:

–        Аллоҳ учун холис бўлса;

–        Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳидоятига мувофиқ бўлса:

–        ҳожи ҳажида ҳаром нарсалардан сақланган бўлса;

–        ҳожи ҳажида фарз амалларни тўкис адо этган бўлса;

–        ҳаж ҳалол маблағдан қилинган бўлсагина мабрур – Аллоҳнинг даргоҳида мақбул бўлади.

Ушбу беш сифат билан, ҳаж мабрур бўлади. Аллоҳ таолодан ҳажимизни мабрур ва саъйимизни миннатдорликка лойиқ қилишини сўраймиз.

Ҳурматли дўстлар, Аллоҳ таолога бу кунларда қилиб яқин бўлинадиган солиҳ амаллардан бири, Аллоҳ таоло қуйидаги оятларида зикр қилган – нарса (қурбонлик қилиш)дир.

Аллоҳ таоло Кавсар сурасида: [«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), албатта Биз сизга Кавсарни ато этдик. Бас, сиз Роббингиз учун намоз ўқинг ва (жонлик) сўйиб-қурбонлиқ қилинг! Албатта сизни ёмон кўргувчи кимсанинг думи қирқилгандир (яъни беному нишон йўқ бўлиб кетгувчидир)!»], «Бас, сиз Роббингиз учун намоз ўқинг ва (жонлик) сўйиб-қурбонлиқ қилинг!»– деди. Аллоҳ таоло ушбу оятда Аллоҳга неъматлари учун шукроналар келтиришни  зикр қилди. «Кавсар», Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга берилган ва шукронасини ибодат: намоз ва қурбонлик сўйиш билан келтиришга Аллоҳ амр қилган мўл яхшиликдир. Бир ривоятда «Ҳайит намози ва қурбонлик сўйиш» дейилган бўлса, бошқа тафсирда «Қурбонликларни сўйиш билан Аллоҳга яқин бўлиш» ҳам дейилган.

Қурбонлик сўйиш – Аллоҳнинг у билан Аллоҳга яқин бўлинадиган қонунларидан биридир. Зотан Аллоҳ таоло шундай деган: «... туя-молларни Биз сизлар учун Аллоҳ қонунларидан қилдик» (Ҳаж: 36). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга риоя қилдилар ва уларни қилишда ҳарис бўлдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзи ва рафиқалари номидан бир қўчқор, бошқа бир ривоятда эса иккита қўчқор сўйганликлари нақл қилинган. Биз ҳам бу суннатга ва уни изҳор қилишга ҳарис бўлишимиз, қурбонликдан мақсад қон чиқариш, гўшт ёки бошқа нарса эмас, Аллоҳ таолога бўғизлаш билан яқин бўлиш эканини яхши билишимиз керак. Аллоҳ таоло айтди: «Аллоҳга (қилган қурбонликларингизнинг) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етмас. Лекин у зотга сизларнинг тақво-ихлосингиз етар» (Ҳаж: 37). Бандадан Аллоҳ таолога етган нарса, унинг қалбида пайдо бўлган Аллоҳни улуғлаш ва тақводир. 

Биз бу суннат ва қонунни билишлари учун хонадонимиз, шаҳримиз ва ақраболаримиз ўртасида қурбонликни очиқ қилиб, амалга оширишга ҳарис бўлишимиз керак. Чунки, айрим одамлар буларни қилишда камчиликка йўл қўяяптилар ва унинг қийматини садақа қилмоқдалар ёки хорижга жўнатмоқдалар ва бу билан кўп суннат ва яхшиликлардан маҳрум қолмоқдалар.

Ҳурматли дўстлар, бу кунларда қилишга сафарбар қилинганимиз солиҳ ишлардан бири – Арафа кунидаги рўзадир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Арафа кунги рўза ҳақида: «Мен Аллоҳдан (бу рўза билан) ўтган ва қолган йилнинг (гуноҳларини) каффорот қилишини умид қиламан», бошқа ривоятда эса: «(Арафа кунги рўза) ўтган ва қолган йилларни(нг гуноҳларига) каффорот бўлади»– дедилар (Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 1162).

Ҳар биримиз Арафа кунидаги рўзани тутишга ҳаракат қилишимиз керак. Ундан аввалги тўққиз кунда рўза тутиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилинмаган бўлсада, бироқ, бу кунлари ҳам рўза тутиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Аллоҳ учун ушбу кунлардан кўра солиҳ амаллар қилинадиган бошқа суюкли кун йўқдир» (Имом Бухорий «Саҳиҳ», ҳадис № 969; Термизий «Сунан», ҳадис № 757. Лафз Термизийники)– деб айтган ҳадисларининг умумий маъноларига кўра беллашиш ва шошилиш лозим бўлган фазилат ва солиҳ амаллардандир.

Азиз дўстлар, бу кунлар ва бу соатлар тезда ўтиб кетади. Амал қилиб қолгангина қилган амали билан қувонади. Келинг, ўз тоқатимиз ва кучимиз етганича солиҳ амаллар қилиб, бунинг савобини Аллоҳ таолонинг ўзидангина умид қилишга ҳаракат қилайлик!

Дўстлар, Аллоҳ таолонинг бизга, солиҳ бандаларигина Аллоҳнинг иззат-икроми ва марҳаматларига сазовор бўладиган мавсумни ато этиши, буюк лутфдир. Демак, банда бу кунларда солиҳ амаллар қилишдан ожиз қолмаслиги керак. Ҳақиқий ожиз одамгина амал қила олмаслиги мумкин. Икки «Саҳиҳ» китобида Абу Зарр разияллоҳу анҳудан шу ривоят келтирилади: «Мен: «Ё Расулуллоҳ, амалларнинг қайси бири афзалдир?»– деб сўрадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга иймон келтириш ва Унинг йўлида жиҳод қилиш»– деб жавоб бердилар. Мен: «Ё Расулуллоҳ, (озод қилинадиган) қулларнинг қайси бири афзал?»– деб савол бердим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эгасига севимли ва нархи қиммат бўлгани»– дедилар. Мен: «Ё Расулуллоҳ, буларни қила олмасам-чи? (яъни, Сиз айтган амалларни ва қимматли қулларни озод қила олмасам-чи?)»– десам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Иш қилаётган (ҳунарманд) ёки ҳунар қилишга кучи етмаган заиф одамга ёрдам берасан»– дедилар. Мен: «Ё Расулуллоҳ, бирон иш қилишни қилишга кучим етмаса-чи?»– деб сўрасам: «Одамларга ёмонлик қилмайсан ва бу сенга ўзингдан садақа бўлади!»– деб жавоб бердилар»» (Муттафақун алайҳ: Имом Бухорий «Саҳиҳ», ҳадис № 2518, Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 84).

Бировларга ёмонлик қилмаслигимиз керак! Чунки, ёмонликларнинг муборак жойлардаги жазолари оғир ва катта бўлганидек, улар каттайиб, кўпайиб, яхшилик ва эзгулик кунларида ғализлик шаклини олади. Аллоҳ таоло Масжидул-Ҳаром ҳақида шундай дейди: «... ва кимки у жойда зулм-зўравонлик билан йўлдан чиқмоқчи бўлса аламли азобдан тотдириб қўюрмиз» (Ҳаж: 25). Ҳа, муборак пайтларда жазолар ҳам оғир бўлади.

Ибн Қоййим (раҳимаҳуллоҳ) жума кечасида ҳаром ва ёмон ишларни қилиш ҳақида: «Аллоҳ таоло жума кечасида осийлик қилган бандаларни камдан-кам ташлаб қўйган (жазоламаган)»– деди.

Ҳолбуки, бу кечалар – ҳафта айёмларининг энг яхшисининг кечаларидир. Замон ҳурматларини тўкиш эса, жазоланиш омилларидан биридир.

Аллоҳ таолодан бизга мадад беришини, бизни Ўзи рози бўлиб, суйган ишларда ишлатиб, тақволи бандалари, нажотга эришган гуруҳи ва солиҳ дўстлари қаторида қилишини сўрайман!

Аллоҳим, биз Сендан пешонамиздан тутиб Ўзинг рози бўлган ва суйган нарсаларга йўллашингни, биздан ёмон ва ҳаёсиз нарсаларни буришингни, ва бизни энг яхши бандаларинг ва уларнинг Сен билан бахтиёр бўлганлари қаторида қилишингни сўраймиз, ё Роббал-Оламийн!

Аллоҳим, биз Сендан ҳидоят, тақво, офият, тўғри йўл ва (махлуқлардан) беҳожатликни сўраймиз.

Аллоҳим, ё Роббал-Оламийн! Бизга ёрдам бер, бизга ҳидоятланишни осон қил! Аллоҳим, бизга ҳидоятланишни осон қил! Аллоҳим, бизга ҳидоятланишни осон қил!

Аллоҳим, бизга бизга зулм қилганлар устидан ғалаба бер!

Аллоҳим, бизга ёрдам бер, зараримизга ёрдам берма!

Аллоҳим, бизни Ўзингни зикр қилган, Ўзингга шукр қилган, Сендан умид ва хавф қилган, Сенгагина умид боғлаб қайтган бандаларинг қаторида қил!

Аллоҳим, тавбаларимизни қабул ва ҳужжатларимизни барқарор қил!

Аллоҳим, хатоларимизни кечир!

Аллоҳим, дилларимиздаги кин-адоватларни чиқар!

Аллоҳим, Сен афв қилгувчисан ва афв қилишни суясан! Шундай экан, бизларни афв эт!

Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

                                   

 

  

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Mon, 01 Dec 2008 02:08:39 +0000
Ислом олий бўлажак! (Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=484:2008-10-27-07-34-25&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=484:2008-10-27-07-34-25&catid=211&Itemid=104  

2008-10-27

  

Ислом олий бўлажак!

Муаллиф: Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ

Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий 

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Расулини ҳидоят ҳамда мушриклар ёқтирмасада, бошқа динлар устига ғолиб қилиш учун Ўз дини билан юборган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Унга беадад ҳамду санолар айтаман ва ягона шериксиз, аввалгию охиргиларнинг илоҳи, барча Оламлар Роббиси, хоҳлаганидек ҳукм қиладиган, ҳукмини кечиктиргувчи ва қазосини қайтарувчиси бўлмаган Зот деб гувоҳлик бераман.

Аллоҳни – Робб, Исломни – дин, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни – пайғамбар деб рози бўлдик. Мен «Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси, расули ва махлуқларининг сараси»– деб гувоҳлик бераман. Аллоҳ Унга, Унинг оиласи, саҳобалари ва Унга Қиёмат кунигача яхшилик билан издош бўлганларга салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг ...

Муҳтарам дўстлар!

Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни, пайғамбар ва огоҳлантирувчилардан узоқ муддат ўтгач (пайғамбар қилиб) юборди. Аллоҳ Уни – соллаллоҳу алайҳи ва саллам – Оламни зулматлар қоплаган, ҳою-ҳаваслар кучайган ва динлар кўпайган, ҳатто Ер юзида яшаётган аҳолининг арабию ажамининг талайгина қисмидан интиқом олганидан сўнггина юборди. «Эй аҳли китоб, мана, элчимиз (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) аввалги пайғамбарлардан анча замон ўтиб: «Бизга на бирон (жаннат ҳақида) хушхабар бергувчи ва на бирон (жаҳаннам азобидан) қўрқитгувчи келмаган», демасликларингиз учун сизларга дин ҳукмларини баён қилган ҳолда келди. Мана сизларга хушхабар бергувчи ва (жаҳаннамдан) қўрқитгувчи бўлган зот келди. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир!» (Моида: 19).

Имом Муслим (раҳимаҳуллоҳ) Иёз ибн Ҳимор (разияллоҳу анҳу)дан нақл қилган ҳадисда шундай дейилган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кунларнинг бирида хутбаларида шундай дедилар: «Аллоҳ Ер аҳолисига қаради ва (ўзларининг ҳақиқий динларига содиқ қолган) озгина аҳли китоблардан бошқа арабу ажамдан нафратланди».

(Аллоҳ таоло айтди): «(Ҳой Муҳаммад), Мен Сизни ва Сизнинг воситангизда (эса бошқаларни) синаш учун юбордим» (Имом Муслим «Саҳиҳ: Жаннат ва жаннат неъматларининг тавсифи ҳақида», ҳадис № 5109).

Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни бутун Оламларга раҳмат қилиб юборди. Аллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Аллоҳ розилигига эргашган кимсаларни осудалик йўлига ҳидоят қилади, зулматлардан ёруғликка чиқариб, тўғри йўл сиротум-мустақимга йўллайди.

Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни бир нур билан юбордики, у билан қоронғуликларни ёритди ва дунёни яхшиликларга тўлдирди.Аллоҳга олиб борадиган ва яқинлаштирадиган ҳар бир йўлни баён қилди. Охиратдан узоқлаштирадиган ва Аллоҳнинг йўлига тўсиқ бўлган барча нарсадан огоҳлантирди. Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳ алаҳи ва салламга ғолиблик, олийлик ва юксалишни ваъда қилди. Шунинг учун ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзига қарши ва рақиб бўлган барча «зотлар»дан устундир. Инчунун, Аллоҳ таоло: «У (Аллоҳ) Ўз пайғамбарини ҳидоят ва ҳақ дин билан — гарчи мушриклар хохламасалар-да — барча динларга ғолиб қилиш учун юборган зотдир» (Тавба: 33)– деди. (Яъни) Аллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни барча дин ва миллат устига, гарчи мушриклар хоҳламасаларда, устун ва ғолиб қилиш учун юборди.

Бизларни Ислом аҳлидан қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Биз Аллоҳдан ҳаётимизнинг охирги нафасига қадар шу динда устивор қилиши ва Адн жаннатларида пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга бўлишни насиб этишини сўраймиз.

Азиз дўстлар!

Аллоҳ таоло пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан юборган Ислом дини устивор ва олий дин бўлиб, бундан қуйидаги сўзларни айтган мунофиқларгина шубҳа қилишлари мумкин:

«Ўшанда мунофиқлар ва дилларида мараз бўлган (яъни эътиқодлари заиф бўлган) кимсалар: «Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бизларга фақат ёлғон ваъда қилган эканлар», дея бошладилар» (Аҳзоб: 12).

Бироқ, Аллоҳнинг ваъдаси ва хабарларини тасдиқлаган иймон аҳллари, Аллоҳ таолонинг бу динни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яқин қариндошларига ваҳийни етказгани ва уларни Роббул-Оламийннинг динига чорлагани ондан бошлаб устивор ва ғолиб қилганига ишонадилар. Бу дин ўша кундан буён олий ва юксак, бошқа динлар эса инқирозга учраган ва сафил қолмоқда. Ҳолбуки, Аллоҳ ваъдасига хиёнат қилмайди:

«(Бу) Аллоҳнинг ваъдасидир! Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмас» (Зумар: 20).

Ҳатто энг оғир мусибатлар, тангликлар ва чекинишлар ёпирилиб келган кунларда ҳам, бу дин – қадди ғоз ва устиворлик билан чиқиб, кўплаб инсонларни ўз қучоғига олди. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бу динни устивор қилди.

Ҳақиқат эзилмас, бир кун олий бўлажак,

Унинг душманларига Аллоҳ қўшинлари ғолиб бўлажак!

Аллоҳ қўшинларининг сонини Аллоҳдан бошқа ҳеч бир кимса билмайди. Аллоҳ ушбу ҳақиқат билан иймон аҳлини устивор, Ислом аҳлини эса олий қилади. Уларнинг садоқатига қараб, динлари ва амалларини(нг қадрини) кўтаради.

Дўстлар!

Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Қуръон Каримнинг бир неча жойида Ўз ваъдасига хилоф қилмаслигини таъкидлаган. Чунки, ваъдага хилоф қилиш Роббнинг хусусиятидан эмас. Аллоҳ таоло айтди:

«Аллоҳ ҳеч қачон ваъдасига хилоф қилмайди» (Бақара: 80, Ҳаж: 47).

Ҳа, Аллоҳ, Ўзи бир неча оятларда таъкидлаганидек, ваъдасига хилоф қилмайди. Биз шу башорат ва ваъда билан бирга бир тўхталиб ўтмоқчимиз.

Дўстлар!

Аллоҳ таоло бу олийлик ва устиворликни шу дин эгаларигагина хослади. Бошқаларга бу устиворлик ва олийликни бермади. Ислом учун келган олийлик, мусулмонларда амалга оширишган Ислом васфи ва хислатларига қараб бўлади. Уларда ўзларидаги устиворлик ва юксалишга қараб олийлик хислатлари ва амаллари рўёбга чиқади.

«Ҳолбуки куч-қудрат Аллоҳники, Унинг пайғамбариники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқлар (буни) билмаслар» (Мунофиқун: 8).

Аллоҳ таоло (бу оятда) мунофиқлардан бошқа кимсаларни зикр қилмади. Чунки улар мусулмонлар ичига кириб, улар билан бирга яшайдилар: бир дастурхон атрофида еб, ичадилар, улар ўртасида фитналарни ёядилар ва ичимиздан баъзилар уларнинг гапларига қулоқ соладилар. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло:

«Лекин мунофиқлар (буни) билмаслар» (Мунофиқун: 8) демоқда.

Аллоҳнинг берган бу хабари – чиндир. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бу динни тавсифлари билан рўёбга чиқарган ва унга амал қилган кимсалар учун иззат – куч-қудратни ёзди. Имом Бухорий ва Имом Муслимларнинг «Саҳиҳ» китобларида нақл қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари билан Мусталақ қабиласига қарши жангга чиқдилар. Айрим саҳобалар ўртасида келишмовчилик чиқди. Бу икки саҳоба ўз ҳамюртларини чақира бошлади. Муҳожир: «Ҳой. Муҳожирлар!» деса, ансорий: «Ҳой, ансорлар!»– деб чақира бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нима бўлганини ўрганиш учун чиқиб келдилар. Чунки бу – жоҳилият чақириғи эди. Мунофиқларнинг йўлбошчиси Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул бу чақириқни эшитгач бошини кўтарди ва: «Азиз бўлган кимса  Мадинадан хор бўлган одамни қувиб чиқаради!»– деди. У «хор бўлган кимса» кинояси билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва У Зот билан бирга бўлган иймонли кишиларни назарда тутган эди. Унга жавоб Роббул-оламийндан келди:

«Улар: «Қасамки, агар Мадинага қайтсак, албатта кучлилар кучсизларни ундан қувиб чиқаради», дерлар. Ҳолбуки куч-қудрат Аллоҳники, Унинг пайғамбариники ва мўминларникидир. » (Мунофиқун: 8).

Ушбу кафолат – устунлик, юксалиш ва куч-қудрат – иймонлари ҳамда узв ва қалбларидаги амаллари сабабли мўъминлар учунгина берилади. Биродарлар, солиҳ амал – Аллоҳ мўъминларга ғалаба берадиган лашкарлардан ҳисобланади. Ислом аҳли у билан ҳимояланади, биз билмаган ва хаёлимизга ҳам келтирмаган саноқсиз ёмонлик ва макру-ҳийлаларни даф қилади.

Аллоҳ таоло дин душманларининг мусулмонларга қарши қилаётган макр-ҳийлаларини  тавсифлаб шундай дейди:

«Дарҳақиқат, улар (мушриклар) ўзларининг макр-ҳийлаларини қилдилар. (Лекин) агар уларнинг макрлари сабабли тоғлар емирилиб кетадиган бўлсада, уларнинг (бу) макр-ҳийлалари Аллоҳ ҳузурида (маълумдир)» (Иброҳим: 46).

Яъни, бу макр-ҳийларалар шундай пухта-ки, улардан тоғлар ларзага келиб, ўз жойидан қўзғолади! Бироқ, Аллоҳ таоло уларни юқоридан кўриб туради. Аллоҳ уларни ҳар тарафдан ўраб олгандир.

Ҳолбуки, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бошларига мусибат тушган: айримлари ўлган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яраланган, тишлари синган, чуқурга тушган ва бошқа мусибатлар келган Уҳуд жанггида мўъминларга қарата:            

«Куфрга қарши курашда (сустлашмангиз) ва ғамгин бўлмангиз! Агар (ҳақиқий) иймон эгалари бўлсангизлар, сизлар устун бўлгувчидирсизлар» (Оли Имрон: 139)– деди.

Дўстлар!

Иймоннинг устунлиги ҳарбий мағлубият, моддий инқироз ёки ишлаб чиқариш ва бошқа омиллар сабабли пастламайди. Иймон аҳли, Аллоҳ устунликни боғлаган иймон билангина юксаладилар, устун бўладилар ва уларнинг ўзларига хос давлатлари бўлади.

«(Эй уммати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз» (Оли Имрон: 110).

Бу устунлик, жангдаги ғалаба, устунлик омилларидан бўлсада, бирон нарсани мукаммал ишлаб чиқариш ёки бошқа нарсалар сабабли қўлга киритилмайди. Бироқ, мўъминлар жангда ғолиб ва бирон нарсани мукаммал ишлаб чиқара олмасаларда, бошқалардан устундирлар. Арабларнинг Форс ва Византия империясига қарши жангга чиққан вақтларидаги ҳолатларига қаранг. Улар қандай ҳолатда эдилар? Улар саноат, уруш ва тараққиёт фанларидан синфда қолишган эди. Бироқ, ўша даврнинг энг кучли давлатлари – Форс ва Византия империясини иймонлари, ўзларидаги ишонч билан мағлубиятга учратдилар. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бу диннинг олийлиги, ғолиблиги ва ҳар бир миллатдан юксаклигини рўёбга чиқарган ва бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётида намоён бўлган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларида Араб ярим оролидаги халқлар ичида Аллоҳдан бошқа тангриларга ибодат қиладиган бирон кимса қолмади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин саҳобалар ҳам бу йўлда давом этдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлимидан илгари тайёрлаган Усома (разияллоҳу анҳу)нинг қўшинларини, Абу Бакр (разияллоҳу анҳу) жангга кузатди. Бу – ғалабанинг дарвозаси, Исломнинг Ер юзида ғолиб бўлишининг нишонаси эди. Ислом Ер юзида татбиқ қилина бошлади ва у, Қуёшнинг ҳаракати ортидан, Аллоҳнинг Ислом билан мусулмонларни азиз, кофирларни эса хор қилиши билан, кеча ва кундуз етган жойгача етиб борди.

«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир (яъни, Уни Ўзи хоҳлаган ишни қилишдан ҳеч ким манъ қила олмайди) лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар» (Юсуф: 21).

Дўстлар!

Биз ҳар бир замон ва ҳар бир маконда шу васф – иймон васфини рўёбга чиқарсак, ғалаба бизга ваъда қилингандир. Аллоҳ эса ваъдасига хилоф қилмайди. Гарчи моддаларни ишлаб чиқариш, уруш фани ва бошқа майдонларда қолоқ бўлсак ҳам, бизга ғалаба ваъда қилингандир. Чунки Аллоҳ таоло талайгина жангларда мусулмонларга, улардаги садоқат, иймон, Аллоҳ даргоҳидаги нарсаларга бўлган рағбат, Аллоҳ йўлида бебаҳо нарсаларни сарф этишга фидоийликлари сабаблигина, зафар берди. Аллоҳга содиқ қолсак, зафарни кутайлик. Агар Аллоҳга содиқ бўлсак:

Ҳамма билсин, бизлар асилзодамиз,

Тупроғимизда  садоқат ва Ислом туғилди.

Ушбу Фрот ва Нил дарёлари боқади,

Оҳ қандай суғориш ва боқиш, эй, Барадо!

Замзам суви ҳануз хушбўй қолмоқда,

Сув қолмаса, одамларни қондирмоқда!

(Барадо: Суриядаги дарё).

«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир (яъни, Уни Ўзи хоҳлаган ишни қилишдан ҳеч ким манъ қила олмайди) лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар» (Юсуф: 21).

Иккинчи тўхталиш...

Дўстлар, Аллоҳ таоло мўъминларга устунлик ва ғолибликни ваъда қилди. Бу – уларнинг бошларига Аллоҳ йўлида қийинчилик, машаққат ва очлик келмайди, дегани эмас. Балки булар, Аллоҳ таоло айтганидек, уларнинг бошларига келади:

«Ва албатта сизларни хавфу хатар, очлик, молу жон ва мева - чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз» (Бақара: 155).

Яхшилар ёмонлардан ажралиши учун имтиҳон бўлиши шартдир. Имтиҳон – Аллоҳнинг бандалари, дўстлари ва душманларидаги суннатдир.

«Ал­батта Биз, то сизларнинг орангиздаги (Бизнинг йўлимизда молу жонлари билан) жиҳод қилгувчи ва (яхши-ёмон кунларда) сабр қилгувчи зотларни билгунимизча ҳамда сизларнинг ҳоли-хабарларингизни текшириб — юзага чиқаргунимизча, сизларни имтиҳон қиламиз» (Муҳаммад: 31).

Фаровонлик даврида садоқат, иймон ва эзгуликни бир вақтда иддао қилган инсонлар сони кўп бўлади ва улар синаладилар. Гуноҳлари очилади, ёмонликлари сараланади. Қилган хато ва камчиликлари бу синовда уларнинг сонларини камайтиради. Имтиҳон – уларнинг  қалбларидаги иймонларини мусаффо қилади:

«Агар Аллоҳ хоҳласа улардан (жанг-жадалсиз ҳам) ғолиб бўлар (яъни уларни йўқ қилиб юборур) эди, лекин У зот сизларнинг айримларингизни айримларингиз билан имтиҳон қилиш учун (сизларни жангга буюрди). Аллоҳ йўлида ўлдирилган зотларнинг амалларини ҳаргиз зое кеткизмас» (Муҳаммад: 4).

Дўстлар!

Аллоҳ таоло мусулмонларни синаётган имтиҳонлар бу йўлсиз рўёбга чиқмайдиган олий ғоя ва етук ҳикмат учундир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таолонинг солиҳ бандаларини имтиҳон қилиши, Аллоҳ сара бандаларини хослаган садоқат белгиларидандир. Одамлар ўз иймонларига қараб синаладилар: энг қаттиқ синалганлар пайғамбарлар, сўнгра солиҳлар ва  иймонларига қараб бир-биридан фарқли бўлган инсонлар... Одам иймонига қараб синалаверади.

Дўстлар!

Бу синовнинг Аллоҳ таоло Бадр жанггида саҳобаларга баъзиларини ишорат қилган, етук ҳикматлари бор. Аллоҳ таоло шундай деган: «Аллоҳ мўминларни сизлар бўлган мана шу ҳолатда (яъни ким мўмин-у, ким мунофиқлиги маълум бўлмаган ҳолатда) ташлаб қўювчи эмас. Ҳали у (Уҳудда мунофиқларни мўминлардан ажратиб қўйгани каби) нопокни покдан ажратади. Аллоҳ сизларни ғайб илмидан хабардор қилмади. Лекин Аллоҳ пайғамбарларидан Ўзи истаган зотларни сайлаб олар (ва уни ғойибдан хабардор) огоҳ қилар. Бас, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарларига иймон келтирингиз! Агар иймон келтириб, Аллоҳдан қўрқсангиз, сизлар учун улуғ ажр — мукофот бордир» (Оли Имрон: 179).

Учинчи тўхташ...

Аллоҳ таолонинг кунлар, давлатлар ва аҳволлар ҳақидаги суннат-қонуни мудом бир ҳолатда қолмайди. Балки у, тез-тез ўзгариб, йўқ бўлиб туради. Вазиятнинг оғирлиги – тонг (ёруғлик)нинг даракчисидир. Аллоҳ таоло айтди:

«... бу кунларни (яъни ғалаба ва мағлубият кунларини) одамлар орасида айлантириб турамиз» (Оли Имрон: 140).

Бу кунлар ўз ҳолида барқарор қолмайди. Бу вазиятларнинг мудом қолиши – маҳолдир. Аҳволлар ўзгариб, алмашиб туради. Бу – Аллоҳ таолонинг махлуқларидаги суннати-қонунидир. Бу – Аллоҳ таоло инсонлар ўртасида жорий қилган ижтимоий коинавий суннат-қонундир. Уларнинг ҳолатлари бир тусда қолмайди, балки аҳволлари фаровонлик ва бахтсизлик ўртасидаги неъмат ва мусибатлар навбати ва кетма-кетлигида бўлади:

«Агар (бугун — Ухудда) сизларга жароҳат етган бўлса, (Бадр жангида) у қавмга ҳам худди шундай жароҳат етган. (Токи ибрат бўлсин деб) ва Аллоҳ ҳақиқий иймон келтирган кишиларни билиши ҳамда ораларингдан шаҳидларни саралаб олиши учун бу кунларни (яъни ғалаба ва мағлубият кунларини) одамлар орасида айлантириб турамиз. Аллоҳ золим кимсаларни севмайди» (Оли Имрон: 140).

Дўстлар, Аллоҳ таоло синовни раҳматига элтувчи қилиб қўйди:

«Ёки (эй мўминлар), сизлардан илгари ўтган зотлар ибрати сизларга келмай туриб жаннатга киришни ўйладингизми? Уларга бало ва мусибатлар (устма-уст) келиб, шундай ларзага тушган эдиларки, ҳатто пайғамбар ва иймонли кишилар: «Ахир қачон Аллоҳнинг ёрдами келади?» дейишган эди. (Шунда) уларга бундай жавоб бўлган эди: «Огоҳ бўлингизким, Аллоҳнинг ёрдами яқиндир»» (Бақара: 214).

Сабр қил, машаққатдан сўнг роҳат бордир,

Ҳар вақтнинг ўз иши, тадбири бордир,

Аллоҳнинг пешонамиздаги қадари бордир,

Тадбиримиз устида Унинг тадбири бордир.

«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир (яъни, Уни Ўзи хоҳлаган ишни қилишдан ҳеч ким манъ қила олмайди) лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар» (Юсуф: 21).

Биз баъзи ишларни кўриб ёқтирмаймиз, баъзи ишларга эса хоҳламагандек муносабатда бўламиз. Аллоҳ эса зулмат қучоғидан тонг оттиради ва ундан юзлар ёришади, қалбларда сурур пайдо бўлади. Аллоҳ у тонг билан Ислом Умматига ваъда қилган ваъдасини рўёбга чиқаради. Шунинг учун ҳам мусибатлар оғирлашгани сайин тонг – зафарни кутамиз. Бир киши халифа Умар ибн Хаттоб (разияллоҳу анҳу)нинг ҳузурига келиб: «Ерлар қақради, ёмғир ёғмади ва одамлар умидларини уздилар!»– дегач, Умар ибн Хаттоб (разияллоҳу анҳу): «Ундай бўлса, устингиздан ёмғир ёғади!»– дедилар ва Аллоҳнинг ушуб оятини ўқидилар:

«У (одамлар ёғин-сочиндан) умидсизликка тушганларидан кейин ёмғир ёғдирадиган ва Ўз раҳмат-барокотини кенг ёядиган зотдир. У ҳамду сано эгаси бўлган Дўстдир» (Шуро: 28).

Умар ибн Хаттоб (разияллоҳу анҳу) ёмғирнинг ёғмаслиги, ерларнинг қақраши ва одамларнинг умидсизликларидан вужудга келган оғир вазиятнинг тез кунда ёмғир ёғишига аломат қилди. Аллоҳ (бандаларига) яқин, (уларнинг дуоларини) ижобат қилгувчи Зотдир. У бандаларини ичларидаги ёмонларнинг яхшиларидан айириб олиш учун синайди ва бу синовдан сўнгра Аллоҳнинг зафари келади...

Қанча мусибат бор йигит қалби улардан сиқилади,

Мусибатнинг оғир кишанидан танаси ҳам сиқилади

Аллоҳ ҳузуридан эса унга чўнг даричалар очилади,

Кейин, «Қутулмасман, дегандим» деб ўзи сенга очилади

Ҳой мўъминлар, мағлубият ва синиш қанчалар бўлмасин, Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмайди. Бу – Аллоҳни англашимиз керак бўлган тўртинчи тўхташдир.

Мусибатлар кучайган пайтда Аллоҳнинг ваъдаси мусулмонларда устиворликни кучайтиради.

«Мўминлар у фирқаларни кўрган вақтларида: “Бу Аллоҳ ва пайғамбари бизларга ваъда қилган нарсадир (яъни имтиҳондир). Аллоҳ ва пайғамбарининг сўзи ростдир”, дедилар ва (устиларига бостириб келаётган фирқаларнинг сон-саноқсизлиги) уларнинг (Аллоҳга бўлган) иймон ва итоатларини янада зиёда қилди, холос» (Аҳзоб: 22).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари танг ҳолатда қолиб, душманлари устлари ва остларидан ёпирилиб, жонлар ҳалқумга келганида, мунофиқлар: «Аллоҳ ва Расули ваъда қилган нарсалар – ёлғондир! У бизга ушланмайдиган нарсани ва идрок этилмайдиган ёлғонни ваъда қилди!»– дедилар. Аллоҳнинг ваъдасига ишонган собитқадам мўъминларнинг кўзлари олдида дунё нақадар қорайиб кўринмасин, қалбларидаги иймон, барқарор қолди. Балки улар Аллоҳ ва Расулининг ваъдасига қатъий ишондилар:

«Мўминлар у фирқаларни кўрган вақтларида: “Бу Аллоҳ ва пайғамбари бизларга ваъда қилган нарсадир (яъни имтиҳондир). Аллоҳ ва пайғамбарининг сўзи ростдир”, дедилар ва (устиларига бостириб келаётган фирқаларнинг сон-саноқсизлиги) уларнинг (Аллоҳга бўлган) иймон ва итоатларини янада зиёда қилди, холос» (Аҳзоб: 22).

Дўстлар, Аллоҳнинг ваъдаси кечикмайди!

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз ҳаргиз Аллоҳни Ўз пайғамбарларига берган («Биз албатта пайғамбарларимизни ғолиб қиламиз», деган) ваъдасига хилоф қилувчи, деб ўйламанг. Албатта, Аллоҳ ғолибдир ва [(у) Ер бошқа Ерга: осмонлар (ўзга осмонларга) айланиб қоладиган ҳамда (барча одамлар) ёлғиз ва қудратли Аллоҳга рўбарў бўладиган Кунда (Қиёматда)] интиқом олгувчидир» (Иброҳим: 47)

Азиз дўстлар, агар уммат бошига келган балоларни кўриб чиқмоқчи бўлсак, бизга анчагина вақт керак бўлади. Биз бу ерда бу балоларнин санаб ўтиш учун эмас, балки, уларга нисбатан қандай муносабатда бўлиш ҳақида бош қотиришимиз керак.

Мўъмин бу балоларга қандай муносабатда бўлиши керак?

Мўъмин бу балоларга нисбатан барқарор иймон, қатъий ишонч, салоҳиятли шарт ва мақомини кўтарадиган ва ўзини устивор қиладиган амал билан муносабатда бўлиши керак.  Имом Муслим «Саҳиҳ»ида Абдуллоҳ ибн Амр (разияллоҳу анҳу) тарафидан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга шундай деганлар: «Зулматли кечанинг бир парчасидек фитналарга амал қилишга шошилиш билан қарши турингларки, унда мусулмон мўъмин бўлиб тонг оттирса кофир бўлиб кечкиртиради, кофир бўлиб кечкиртирса мўъмин бўлиб тонг оттиради ва динини дунё матоларига сотиб юборади» (Имом Муслим «Иймон ҳақидаги китоб», ҳадис № 169).

Мўъмин бу балоларни устивор бардош, пойдор иймон ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг эътиқоди ва хулқи атворига қайтиш билан кутиб олиши керак. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг эътиқоди ва хулқи атворида бошқа китоб ва осорларда топилмайдиган ҳидоятлар бор. Зеро Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни иймон аҳли учун намуна қилиб қўйган: «(Эй мўминлар), сизлар учун — Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбари (иймон-эътиқоди ва хулқи атвори)да гўзал ибрат бордир» (Аҳзоб: 21).  

Дўстлар, биз бунга, Ер куррасининг ҳар ерида мусулмонларга қарши тишларини қайраган инқироз соясида, муҳтожмиз. Кеча Афғонистон, бугун Ироқ, эртага Сурия, ундан кейингиси қайси мамлакат эканини Аллоҳгина билади. Салибий-сионист Ғарб қилаётган ушбу ҳужумларга мустаҳкам иймон, қатъий амал ва устивор ишонч билан қарши туришимиз керак. Бу мусибатлардан қутулишнинг ягона йўли, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидек, Аллоҳ таолога юракдан илтижо қилиш, суяниш ва моддий кучларга боқмасликдир. Чунки шайтон бизни ва ўз «дўстлари»ни шу моддий куч билан қўрқитади. Биз билан эса ҳеч енгилмас куч бордир. Биз билан АЛЛОҲ биргадир: «Зотан, Аллоҳ тақводор бўлган ва чиройли амаллар қилгувчи зотлар билан биргадир» (Наҳл: 128). Келинглар, тақводор ва чиройли амал қилган одамлардан бири бўлайлик! Чунки, Аллоҳ таоло ваъдасига хилоф қилмайди.

Саҳобалардан бири Қурайш қабиласига ёзган мактубида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уларга келишини тавсифлаб шундай деган эди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сизларга қарши селдек оқиб келадиган кечадек қўшин билан келдилар. Мен сизларни у қўшиндан огоҳлантираман. Алоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёлғиз ўзлари келсалар ҳам сизларни енгадилар!».

Ўзлари ёлғиз енгар эканлар, лак-лак қўшин билан қандай енгмасинлар! Бундан мақсад, Аллоҳ ваъдасининг кечикмаслиги, саҳобаларнинг эса бунга қатъий ишонганларидир. Уларга башоратлар келди ва улар зафарга эришдилар. Ушбу буюк фатҳ ва Ислом динининг чор атрофга ёйилиши саҳоблар иймонининг садоқати, буюк таваккуллари ва Роббиларга суянишлари сабабли эди.

Дўстлар, биз келажакка, Аллоҳ таолонинг ваъдасини кутган, уни рўёбга чиқариш учун ҳаракат қилган яхши нийят билан боқишга муҳтожмиз. Ҳа, биз келажакка яхши нийят билан боқишга муҳтожмиз. Ислом Умматининг дини ва обрўси кўтариладиган одимлар отганига далолат қиладиган башоратлар кўпайди. Ислом ўлкаларини босиб олган Ислом душманлари босқинчилар манфаатини ҳимоя қиладиган, шарафини тиклайдиган ва ислом ўлкаларида амалга оширишни хоҳлашган режаларни рўёбга чиқарадиган кимсаларни ташлаб кетганларига амин эдилар. Бироқ, Уммат ёппасига ўз Роббиси томон интилиб, эзгулик Уммат ичида ёйилгач, даъват чор атрофни қамраб, ўлчовлар ўйлаганларининг тескариси бўлгач, вассаллар мақсад ва орзуларини рўёбга чиқара олмагач, босқинчилар, Ислом Умматига ҳукмрон ва унинг олийлик ва нусратига тўғаноқ бўлиш учун қўшинлари билан яна қайтиб келдилар: «Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир (яъни, Уни Ўзи хоҳлаган ишни қилишдан ҳеч ким манъ қила олмайди) лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар» (Юсуф: 21).

Бу ҳаракатлар ортида яҳудийларни барқарорлаштириш, ширин сўз, ҳикмат ва чиройли насиҳатлар билан бўлсада Аллоҳ ва Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга чорлаётган барча инсонларни муваффақиятсизликка учратиш ётибди. Улар, Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг Ислом душманларига қилган дуоибадида: «Аллоҳим, Сенинг йўлингдан тўсаётган, пайғамбарингни рад этаётган ва дўстларингга қарши уруш очган китоб аҳлидан бўлган кофирларни лаънат қил!»– деб айтганидек, Ер куррасининг бирон ерида Аллоҳнинг сўзи олий бўлишини хоҳламайдилар. Бу тавсифлар Ироқ ва бошқа Ислом ўлкаларини босиб олган босқинчи салибчи-сионистларга ўта мосдир.

Аллоҳ таолодан Уммат бошидаги мусибатларни кўтариши, Ислом ва мусулмонларни азиз, куфр ва куфр миллатини хорлаши, босқинчи кофирларни Ислом ўлкаларидан хору зор қилиб чиқаришини сўраймиз. У – бунинг соҳиби ва бунга қодирдир.

Дўстлар, биз Аллоҳнинг Китобига қайтишимиз, ундаги суннат-қонунларни ўқишимиз, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло баён қилган мусибат ва фитналардан қутилиш йўлларини ўрганишимиз, бундай инқирозлардан олиб чиқадиган яхшиликлар ҳақида ўйлаб кўришимиз керак. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло барча нарсага қодир ва дин душманлари ҳақида шундай дегандир: «Бас, сиз улар устида шошқалоқлик қилманг (яъни нега азобга гирифтор бўла қолмаяптилар, деб ҳайрон бўлманг)! Ҳеч шак-шубҳасиз Биз уларнинг (қолган ой, кунларини ҳам, қилаётган гунохларини ҳам) аниқ ҳисоб-китоб қилиб турамиз» (Марям: 84).

Аллоҳ барча нарса учун меъёр қўйиб қўйган. Орзулар ва одамларнинг дуолари Аллоҳни шоштирмайди. Аллоҳ барча нарсанинг меъёрини қўйиб қўйган, тақдирда ёзилган кун ва ажал-муҳлат келгач Ўз ваъдасини рўёбга чиқаради. Унинг Ўзигина илоҳдир. Унинг Ўзигина Бандасига ёрдам этди, душманларига ғолиб бўлди ва динини ғолиб қилди.

Аллоҳ таолодан гўзал исмлари ва олий сифатлари билан ҳаммани Ислом зафари билан барқарорлаштириши, Ироқ ва бошқа давлатлардаги мусулмон биродарларимизнинг қонларини ҳимоя қилиши сўраймиз. Аллоҳ бунинг хожаси ва бунга қодирдир.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.  

 

                 

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Mon, 27 Oct 2008 07:18:19 +0000
Қалбларнинг тузалиши (Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=525:2008-11-13-11-38-27&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=525:2008-11-13-11-38-27&catid=211&Itemid=104  

2008-11-13

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм 

Қалбларнинг тузалиши

 Муаллиф: Шайх Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ

Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

 

Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир... Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг сара бандаси, элчиси, халили ва бандаларининг энг яхшиси эканига ҳамда Уни Қиёмат олдидан ҳидоят ва ҳақ Дин билан башоратчи ва огоҳлантирувчи қилиб юборганига, У пайғомни тўкис етказгани, омонатни адо этгани, Умматга насиҳат қилгани, Аллоҳ йўлида вафотигача лойиқ бўлганидек курашганига гувоҳлик бераман. Аллоҳ таоло Унга, Унинг оиласи, саҳобалари ва Қиёматгача Унинг суннатига яхшилик билан эргашган издошларига салавоту саломлар ёғдирсин.

Сўнг ...

Кўпчиликнинг ҳаётига назар ташлаган одам ажойиб ишларни: уларнинг зоҳирларини турли пардоз анжомлари билан гўзаллаштириш ва безашга ҳаракат қилиш билан бирга, ботин-ички дунёларини безашдан бутунлай ғафлатда қолганларини кўради. Қалб ва ички дунёларни тузатишдан ғафлатда қолинган бир пайтда, ташқи кўринишни «пардозлаш» учун  сарфланаётган вақт, меҳнат ва кучлар шу даражада кўпки, бунинг оқибатида талайгина одамларнинг ҳиммати суратининг гўзаллигини тузатиш ва гўзал кўринишидан нарига ўтмай қолди. Уларга Аллоҳ таолонинг мунофиқлар ҳақида айтган тавсифлари ўта муносибдир: «Қачон сиз уларга боқсангиз уларнинг жисмлари (кўринишлари, кийган кийимлари) сизни ҳайратга солар, сўзлаганларида эса сўзларига (оҳангдор, фасоҳатли бўлгани учун берилиб) қулоқ соларсиз. (Лекин уларнинг диллари иймон ва яхшиликдан холи бўлгани учун) улар гўё (деворга) йўлаб қўйилган (чирик) ёғочларга ўхшайдилар. Улар (юраксизликлари сабабли) ҳар бир қичқириқ-овозни устларига (тушаётган бирон бало-офат деб) гумон қиладилар. Улар душмандирлар. Бас, улардан эҳтиёт бўлинг! Уларни Аллоҳ лаънатлагай! Қандай адашмоқдалар-а!» (Мунофиқувн: 4).

Бу – кўринишларининг жозибали, гапларининг ширали бўлиши «деворга йўлаб қўйилган чирик ёғочлар» бўлишдан нарига чиқармаган қавмнинг ҳолидир. Бу – изоҳсиз сурат ва маъносиз жисмдир. Бу – мўъмин ўзида бўлишига норози бўлган пасткаш ҳолатдир. Ҳатто, мўъминнинг иймони ботини-дилини тузатиш, қалбини поклаш ва хушбўйлашиши билангина комил бўлади. Модомики, дили бузуқ ва қабоҳатли бўлар экан, ташқи кўринишнинг пардози ва чиройи бандага фойда бермайди. Аллоҳ таоло ўзларининг ҳолатлари ва кўринишларининг чиройи алдаган бўлишига қарамай, буни оқибатларининг яхшилигига далил қилган кимсаларга раддия бериб: «Ҳолбуки Биз улардан илгари қанча матоъ ва суратлари чиройли бўлган авлодларни ҳалок қилгандирмиз!» (Марям: 74)– деди ва бундан илгари булардан кўра чиройли ва бадавлат авлодларни ҳалок қилгани, уларнинг фойдаланган нарсалари ҳеч нарсага асқотмаганидан хабар берди. Аллоҳ таоло айтди: «Ахир улар Ер юзида сайру саёҳат қилишиб, ўзларидан аввалги (ўз пайғамбарларини ёлғончи қилиб иймонсиз кетган) кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини (улар қандай қисматга йўлиқишганини) кўрсалар бўлмайдими?! Улар (Макка мушрикларидан) кўра кўпроқ ҳамда куч-қувват ва Ердаги осори атиқалари жиҳатидан зўрроқ эдилар. (Аммо) уларга топган (молу дунёлари ҳам, куч-қувватлари ҳам) асқотгани йўқ» (Ғофир: 74).

Дил гўзаллиги ва соғлом қалб, дунё ва охиратдаги нажот пойдеворидир. Аллоҳ таоло айтди: «Эй Одам болалари, Биз сизларга авратларингизни беркитадиган либосни ҳам, ясан-тусан (либосини) ҳам туширдик. (Ҳаммасидан) яхшироқ либос тақво либосидир. Бу Аллоҳнинг (фазлу марҳаматига далолат қилгувчи) оятларидандир. Шояд эслатма (панд-насиҳат) олсалар» (Аъроф: 26).

Аллоҳ азза ва жалла тақво либоси ва зийнати мўйқалам ва бошқа нарсалар билан қилинган ташқи пардоздан кўра яхшироқ экани, тақво либоси ва тақво билан безаниш қалбни тузатиш, поклаш ва хушбўйлаш билангина рўёбга чиқиши, чунки тақвонинг жойи – қалб эканидан дарак берди: «(Иш) шудир. Ким Аллоҳ қонунларини ҳурмат қилса, бас, албатта (бу ҳурмат) дилларнинг тақводорлиги сабабли бўлар» (Ҳаж: 32). Бу билан Аллоҳ таоло диний ибодат ва Аллоҳнинг шариатларини эъзозлашни банданинг қалбида тақвонинг туришига далил қилди.

Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ида Абу Зарр (разияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Роббисидан шундай ривоят қилдилар: «Бандаларим, сизларнинг аввалгию охиргиларингиз, инсону жинларингиз ичингиздан бирингизнинг тақволи қалбидек (тақволи) бўлсангиз, бу нарса Менинг мулкимга бирон нарсани зиёда қилмайди. Бандаларим, сизларнинг аввалгию охиргиларингиз, инсону жинларингиз ичингиздан бирингизнинг фожир қалбидек (фожир) бўлсангиз, бу нарса Менинг мулкимдан бирон нарсани камайтирмайди»» (Имом Муслим, ҳадис № 6737).

Бу эса, тақво дегани, асосан, қалб тақвоси, фужур эса қалб фисқу-фужури эканига далолат қилмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тақво ва фожирликни ўз ўрнига – қалбга нисбатладилар ва қуйидаги ҳадисда буни очиқ-равшан баён ҳам қилдилар. Имом Муслим «Саҳиҳ»ида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг ушбу ривоятини келтирди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Тақво бу ерда! Тақво бу ерда! Тақво бу ерда!»– дедилар ва кўксиларига ишора қилдилар» (Имом Муслим, ҳадис № 6706). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўксиларига ишора қилдилар, чунки, қалб турган жой – тақвонинг жойидир ва у ерда тақвонинг пойдевори бордир.

Ҳурматли дўстим!

Қалбингизнинг иши буюк ва ҳоли улуғдир. Аллоҳ таоло (илоҳий) китобларни қалбларни ислоҳ қилиш, пайғамбарларни эса уларни поклаш, тозалаш ва хушбўйлаш учун юборди. Аллоҳ таоло айтди:

«Эй инсонлар, сизларга Роббингиз томонидан панд-насиҳат, дилларингиздаги бузуқ эътиқодлардан иборат нарсаларга шифо ва иймон келтирган зотларга ҳидоят ва раҳмат (яъни, Қуръон) келди» (Юнус: 57);

«Албатта Аллоҳ мўминларга ўзларидан бўлган (яъни одам жинсидан бўлган), уларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган, (гуноҳларидан) поклайдиган ҳамда уларга Китоб ва ҳикматни ўргатадиган пайғамбарни юбориш билан яшилик қилди» (Оли Имрон: 164).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган энг буюк нарса – қалбларни ислоҳ қилишдир. Шунинг учун қалбларни ислоҳ қилиш ва уларни поклаш йўли, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган йўллардан биридир.

Қалб-юракка шунинг учун ҳам эътибор бериш зарурки, бу бир парча латиф этни Аллоҳ таоло Ўз ҳикмати ва илми билан танлади ва уни Ўзининг нури ўрнашадиган жой ва ҳидоятига қароргоҳ қилди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг Китобида бунга қуйидагича зарбулмасал келтирган:

«Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир (яъни уларнинг барчасини ёритиб, кўзга кўрсатиб — йўқдан бор қилиб тургувчидир). У зот нурининг (мўмин банда қалбидаги) мисоли худди бир токча, унинг устида бир чироқ, бу чироқ бир шиша ичида, у шиша гўё бир дур юлдузга ўхшайди. У (чироқ) на шарқий ва на ғарбий бўлмаган (балки заминнинг қоқ марказидаги) муборак зайтун дарахтининг (мойидан) ёқилади. Унинг мойи (тиниқ, мусаффолигидан) гарчи унга олов тегмаса-да, (атрофни) ёритиб юборгудек. (Олов теккач эса) нур устига нур (бўлади). Аллоҳ Ўзининг (бу нурига) Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилади. Аллоҳ одамлар (ибрат олишлари) учун (мана шундай) мисоллар келтиради. Аллоҳ барча нарсани билгувчидир» (Нур: 35).

Қалб – маърифат ўрнидир, банда у билан Роббисини, Аллоҳнинг исму сифатларини танийди. Қалб билан, Аллоҳ айтганидек, Аллоҳнинг шаръий оятлари ҳақида тафаккур қилади: «Ахир улар Қуръон ҳақида фикр юритмайдиларми?! Балки дилларида қулфлари бордир, (шунинг учун у дилларга Қуръон нури етмаётгандир)?!» (Муҳаммад: 24). Яъни, қалбларнинг тафаккур қилиш ва ўйлаб кўришига тўғаноқ бўладиган қулфлар бордир.

Шу қалб билангина уфқлардаги ва махлуқотларда мавжуд бўлган Аллоҳнинг коинавий яратиш мўъжизаларини тафаккур қилинади. Аллоҳ таоло айтди: «Ахир улар (яъни Макка мушриклари) ер юзида сайр қилиб-айланмайдиларми, (ана ўшанда) улар учун доно диллар, тинглайдиган қулоқлар бўлар эди. Зеро, кўзлар кўр бўлмас, балки кўкракларидаги кўнгиллар кўр бўлар» (Ҳаж: 46).

Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло ўзларидаги ва уфқлардаги яратилиш ва коинавий мўъжизалардан фойдаланишдан мақсад, қалбларнинг донолиги ва кўр бўлмаслиги эканини баён қилди.

Қалбга эътибор бериш яна шунинг учун ҳам зарурки, у банданинг охират сафарида минадиган уловидир. Зеро Аллоҳ сари юриш баданларнинг эмас, қалбларнинг юришидир.

У томон йўлларни қалби билан босиб ўтди

Улов тахтиравонида босиб ўтмади...

Имом Бухорий (раҳимаҳуллоҳ) «Саҳиҳ»ида Анас ибн Молик разияллоҳу анҳунинг ҳадисини ривоят қилди: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга Табук жанг(г)идан қайтаётган эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мадинада (баъзи) қавмлар қолган бўлсада, босиб ўтганимиз сой ва дараларнинг ҳар бирида биз билан бирга эдилар. Улар(нинг биз билан бирга чиқишлари)га узр тўғаноқ бўлди»– дедилар. Имом Муслим (раҳимаҳуллоҳ)нинг Жобир ибн Абдуллоҳ (разияллоҳу анҳу)дан қилган ривоятида эса: «Улар сизларга шерик бўлдилар. Улар(нинг биз билан бирга чиқишлари)га касаллик сабаб бўлди»– дедилар (Имом Бухорий, ҳадис № 4423, Имом Муслим, ҳадис № 1911).

У саҳобалар Мадинада бирон бир узр ёки касаллик сабабли қолишган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга бу жангга ўзлари чиқа олмаган бўлсаларда, қалблари ҳамда ҳимматлари билан бирга чиққан эдилар. Улар ҳижрат диёри – Мадинада қолган бўлсалар ҳам, руҳлари билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга эдилар. Мана шу – қалб жиҳодидир. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтди: «Бу – қалб билан жиҳод қилишдир. Бу жиҳоднинг тўрт даражаси: қалб, тил, молу-мулк ва тан (жиҳоди)дан биридир. Ҳадисда (ҳам): «Мушрикларга қарши тилларингиз, қалбларингиз ва молу-мулкларингиз билан жиҳод қилинглар!»– дейилган» [(Абу Довуд, ҳадис № 2504; Насоий 6/7, Имом Аҳмад 3/124, 153) («Зодул-маъод» 3/571)].

Бирон бир узр ёки касаллик сабабли жангга чиқа олмаган мана бу саҳобалар билан, жангга жони ва моли билан чиққан саҳобалар ажру савобда баробардирлар. Бу – Аллоҳнинг хоҳлаган бандасига берадиган фазлидир. Аллоҳ учун беллашиш, амал гарчи бирон узр сабабли кечикса ҳам, ҳиммат, қатъият ва чин рағбат билан бўлади. Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ шундай деди: «Фазилатлар бадан амалларининг кўплиги билан эмас, балки уларнинг Аллоҳ азза ва жаллага холис бўлиши ҳамда суннатга эргашиш орқали тўғри бўлиши билан, шунингдек, қалбларнинг маърифати ва амаллари билан ҳосил бўлади» («ал-Маҳажжа фий сайрид-дулжаҳ», 52).

Шунинг учун ҳам Бакр ибн Абдуллоҳ Музаний (раҳимаҳуллоҳ) Абу Бакр разияллоҳу анҳунинг бошқа саҳобаларни ортда қолдирганининг сирини баён қилар экан: «Абу Бакр уларни (разияллоҳу анҳум) кўп рўза тутиш ёки кўп намоз ўқиш билан эмас, балки кўксига ўрнашган (ихлоси) билан ортда қолдирди»– деди.

Ким ҳам яна сенга ўхшаб юра олар,

Шошмай юриб, маррага илк кела олар?!

Қадрли дўстим, тақво, аслида, аъзолар эмас, қалб тақвосидир. Бунга Аллоҳ таолонинг Ўзи учун бўғизланаётган қурбонлик ва жонлиқлар ҳақида айтган ояти далолат қилади: «Аллоҳга (қилган қурбонликларингизнинг) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етмас. Лекин у зотга сизларнинг тақво-ихлосингиз етар» (Ҳаж: 37).

Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло таъкидлаганидек, Аллоҳга қалблар тақвоси етиб боради: «(Ҳар бир) хуш сўз Унга юксалади ва яхши амални ҳам (Аллоҳ Ўз даргоҳига) кўтаради» (Фотир: 10).

Барча амаллардан мақсад, қалбларнинг Аллоҳдан тақво қилиши-қўрқишидир. Бу тақво, қалбларнинг, ҳеч шериксиз ягона муҳаббат ва улуғлаш нуқтаи назаридан, ибодатидир.

Аллоҳ ҳузурида бўлур фазилат

Кўринса иймонда асил ҳақиқат.

Чиройли бўлсада амалда сурат

Унутма, фойдасиздир, доимо албат!

Амалларнинг бир-биридан устунлиги

Қалбдаги ихлосдан эканини бил.

Гарчи оз амал қилган бўлсанг ҳам,

Асоси мустаҳкам ҳужжат билан қил!

Ихлосли, ихлоссиз иккита одам

Амал учун белларни маҳкам боғлашса,

Ўртадаги фарқлар аниқ кўринар,

Одамлар оддийгина назар ташлашса.

Ўрталаридаги фарқ Еру осмондек

Уларни тенг кўриш жуда ҳам душвор.

Фазилат, ажру савоб оғирлигида

Улар ўртасида катта фарқлар бор!

Қалбга уни тузатиш, поклаш, ундаги офатларни қувиш ва уни фазилатлар билан безаш жиҳатидан эътибор қаратиш шунинг учун ҳам зарурки, Аллоҳ таоло банданинг фақат қалбига боқади.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ сизларнинг жасадларингиз ва суратларингизга қарамайди. Балки қалбларингизга қарайди»– дедилар ва кўксиларига бармоқлари билан ишора қилдилар» (Имом Муслим, ҳадис № 2564).

Дарҳақиқат, иймон ва куфр, ҳидоят ва залолат, яхшилик ва ёмонликдаги асл-асос – ушбу амаллар банданинг қалбида қандай ўрин тутиши билан белгиланади. Шунинг ҳам барча уламолар куфр сўзни айтишга мажбурланган, бироқ қалби иймон билан тўлиб-тошган инсоннинг жазоланмаслигини таъкидлаганлар. Зотан, Аллоҳ таоло ҳам шундай деган: «Ким Аллоҳга иймон келтирганидан кейин (яна қайтиб) кофир бўлса (Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлади). Лекин ким қалби иймон билан ором олгани ҳолда (куфр калимасини айтишга) мажбур қилинса, (унинг иймонига зиён етмас). Аммо кимнинг кўнгли куфр билан (яъни, диндан чиқиб, кофир бўлиш билан) ёзиладиган бўлса, бас, ундай кимсаларга Аллоҳ томонидан ғазаб ва улуғ азоб бордир. Бунга (яъни, бундай азоб-уқубатларга дучор бўлишларига) сабаб улар ҳаёти дунёни охиратдан афзал билганларидир. Аллоҳ эса кофир қавмни ҳидоят қилмас. (Бас, улар кофир бўлганлари сабабли ҳақ йўлни топа олмай ўлиб кетадилар)» (Наҳл: 106, 107).

Ушбу оят, бир талай муфассирларнинг ёзишига қараганда, Аммор ибн Ёсир разияллоҳу анҳу ҳақида нозил бўлган. У Ислом динини қабул қилгач, мушриклар қаттиқ қийноққа солдилар. Аммор (разияллоҳу анҳу) улар хоҳлашган нарса – Аллоҳга кофир бўлиш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақоратлашни тилга олди. Аммор (разияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўзларидаги ёшлар билан буни шикоят қилди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қалбингизнинг ҳолини қандай кўраяпсан?»– деб сўрадилар. Аммор (разияллоҳу анҳу): «(Қалбим) иймон билан хотиржам!»– деди. Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Яна қайта (ўша сўзларни айтишингни) талаб қилсалар, сен ҳам қайтаравер!»– дедилар (Ҳоким ривоят қилди ва Имом Бухорий ва Имом Муслим шартларига кўра саҳиҳдир, деди: 2/357. Имом Заҳабий ҳам у билан бир фикрдадир).

Мақтовларга лойиқ ва Улуғ Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.

Қалбга эътибор беришнинг зарурлигини таъкидлайдиган нарсалардан яна бири шуки, инсон қалби тож кийдирилган шоҳ, эргашиладиган раҳбардир. Унинг тузалиши, соғломлиги ва устиворлиги барча нарсанинг боши, дунё ва охиратдаги барча нажотнинг сабабидир. Имом Бухорий ва Имом Муслимларнинг «Саҳиҳ»ларида Нўъмон ибн Башир разияллоҳу анҳудан ушбу ривоят нақл қилинган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Огоҳ бўлингларки, инсон танасида бир парча гўшт бордир. У тузалса – тана ёппасига тузалади, бузилса тана ёппасига бузилади. Билингларки, у – қалб-юракдир»– дедилар» (Имом Буҳорий, ҳадис № 52; Имом Муслим, ҳадис № 1599).

Бу шуни очиқ-равшан кўрсатмоқдаки, қалб ибодати барча ибодатлар асосланадиган пойдевордир. Таналарнинг тузалиши қалбларнинг тузалишига боғлиқдир. Агар қалблар тақво ва иймон билан тузалгудек бўлса, тана ёппасига итоат ва бўйинсуниш билан ислоҳ бўлади. Имом Аҳмад (раҳимаҳуллоҳ) Анас разияллоҳу анҳунинг ушбу ривоятини нақл қилди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Банданинг иймони қалби устивор бўлмагунича устивор бўлмайди»– дедилар» («Муснад», ҳадис № 13079).

Демак, банданинг иймони қалби устивор бўлиб тузалмагунича устивор бўлиб, тузалмайди. Шунинг учун ҳам, барча нарсани Билгувчи ва барча нарсадан Хабардор бўлган Зот, Қиёмат кунидаги нажотни қалбнинг соғломлиги ва поклигига боғлаб шундай деди: «У кунда на молу-давлат ва на бола-чақа фойда бермас; Магар Аллоҳ ҳузурига тоза дил билан келган кишиларгагина (фойда берар)» (Шуъаро: 88, 89).

Қалбга эътибор беришнинг зарурлигини таъкидлаган нарсалардан бири шуки, ўзгарувчанлик ва беқарорлик унинг хусусиятларидан биридир.

Инсонни унсияти учун дейилди “инсон”,

Қалбни беқарорлиги чун “қалб” дейилди, инон!

Қалб тез ўзгарувчан, тез беқарор бўладиган нарсадир. Имом Аҳмад (раҳимаҳуллоҳ) «Муснад»ида Миқдод ибн Асвад разияллоҳу анҳунинг ушбу ҳадисини ривоят қилди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одам фарзандининг қалби қозонда тинмаган қайновдан ҳам тез ўзгарувчандир»– дедилар («Муснад», ҳадис № 24317). Сўнгра, Миқдод разияллоҳу анҳу: «Бахтиёр одам – фитналардан четдаги одамдир»– деб уч марта такрорлади ва бу билан бу ўзгарувчанликнниг сабаби қалбга келаётган фитналар эканига ишора қилди. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўпинча: «Аллоҳим – қалбларни ўзгартувчи Зот, қалбимни динингда устивор қил!»– дер эдилар.

Имом Аҳмад (раҳимаҳуллоҳ)нинг Умму Салама (разияллоҳу анҳо)дан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: ««Аллоҳим – қалбларни ўзгартувчи Зот, қалбимни динингда устивор қил!»– деб кўп дуо қилар эдилар» («Муснад», ҳадис № 27054).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуоларидан бири: «Аллоҳим, Мен Сендан соғлом қалб сўрайман!»– эди (Имом Аҳмад «Муснад», 4/123, 124; Термизий «Сунан», ҳадис № 3407; Насоий «Сунан», ҳадис № 1305).

Бу дуоларни биз ҳам қилишимиз керак. Чунки, қалбнинг тойилиши – катта гуноҳ ҳамда хатарли оқибат, демакдир. Унинг энг ози – Аллоҳга эътиборсиз бўлиш, оқибати эса (қалбнинг) муҳрланиши, қопланиши ва ўлишидир. Аллоҳ таоло айтди: «Аллоҳ (ҳақиқатни) билмайдиган кимсаларнинг дилларини ана шундай қоплаб-беркитиб қўяр» (Рум: 59);

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ҳавойи нафсини ўзига «илоҳ» қилиб олган ва Аллоҳ уни билган ҳолида йўлдан оздириб, қулоқ ва кўнглини муҳрлаб, кўз олдига парда тортиб қўйган кимсани кўрганмисиз? Бас, уни Аллоҳ (йўлдан оздиргани)дан сўнг ким ҳам ҳидоят қила олар?! Ахир эслатма-ибрат олмайсизларми?!» (Жосия: 23).

Буларнинг барчаси қалбнинг ўрни, мақоми, хатари ва унинг инсоннинг дунё ва охират ҳаётидаги таъсирлари борлигини баён қилмоқда.

Ушбу бир парча гўшт, у ҳақда фикр юритиш ёки тафаккур қилиш учун тўхталишга лойиқ эмасми?!

Ушбу бир парча гўшт, тафтиш ва текшириш учун тўхталишга лойиқ эмасми?!

Ушбу бир парча гўшт, текшириш, синаш ва имтиҳон қилиш учун тўхталишга лойиқ эмасми?!

Ки, бу тўхталишларда кўксингизни қоплаган нарсалар очилсин. Бир кун илгари қалбингизга жойлашган нарса билан дилингиз синалади, виждонинингиз яширган нарсалар юзага чиқади: «(Ахир у билмасмики, Қиёмат қойим бўлиб), қабрларнинг ичидаги нарсалар (жасадларга қайта жон ато этилиб, ташқарига) чиқарилганида. Ва диллардаги сирлар ошкор қилинганида — ана ўша Кунда шак-шубҳасиз Роббилари улардан (яъни барча халойиқнинг ҳаёти дунёда қилиб ўтган ишларидан) огоҳ-хабардор-ку!» (Вал-одиёт: 9 – 11).

Ҳурматли дўстим, қалбингизни ҳимоя ва ислоҳ қилишга, у ҳақида тинмай, малол олмай яхши фикрда бўлишга тиришинг! Чунки, қалбингиз узвларингиз ичида энг хатарлиси, энг таъсирчани, энг нозиги ва ислоҳи қийин бўлганидир.

Унутмангки, қалб ислоҳи ва устиворлиги, уни бузадиган касаллик ва офатлардан қутқариш билангина амалга ошиши мумкин. Бу касаллик ва офатларнинг асоси бешта бўлиб, улар барча касаллик ва ва балоларнинг манбаидир. Улардан қутулган одамгина саломат қолади.

Булардан қутулсанг қутуласан катта балодан,

Йўқса мен қутқаролмайман сени ҳеч қачон...

Биринчи офат: Аллоҳга, катта ёки кичик бўлсин, ширк келтириш

Аллоҳга ширк келтириш – зулми азиймдир. У ҳар бузғунчилик ва қабоҳатнинг пойдеворидир. Бу билан қалб зулм қилади, ўлади ва ҳалокатга учрайди. Аллоҳ таоло айтди:

«Аллоҳ кимни ҳидоят қилишни истаса унинг кўнглини Ислом учун кенг қилиб қўяр. Кимни адаштиришни истаса, унинг кўнглини худди осмонга кўтарилиб кетаётгандек, тор ва танг қилиб қўяр. Шунингдек, Аллоҳ иймонсиз кимсаларга разолатни (ғолиб) қилур» (Анъом: 125);

«Иймон келтирган, ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар — ана ўшалар хотиржам бўлгувчидирлар ва ўшалар ҳидоят топгувчидирлар» (Анъом: 82).

Иймонларида содиқ, иймонларига ширк қориштирмаган мўъминларга, Роббилари тарафидан тўла хавфсизлик ва баркамол ҳидоят бордир. Аллоҳ таоло айтди: «(Тангри эканлигига) ҳеч қандай ҳужжат-далил келмаган нарсани (яъни жонсиз бутларни) Аллоҳга шерик қилганлари сабабли кофирларнинг дилларига қўрқув солажакмиз» (Оли Имрон: 151).

Қалб – шериксиз, ягона Аллоҳни яктолаш билангина соғлом ва салоҳиятли бўлади. Инсонда мавжуд бўлган тавҳид садоқати ва эътиқод соғломлигига қараб, унинг кўнгли соғлом ва қалби солиҳ бўлади.

Қалб Яратгувчисини таниши, суюши ва Уни якто деб билиши учун, Яратувчи унга бошқа барча нарсалардан кўра суюклироқ ва умидлироқ бўлиши керак. Қалбнинг салоҳияти унинг Аллоҳни нақадар таниши, суюши ва улуғлашига, бузуқлиги эса унинг зиддига қараб бўлади. Буларсиз, қалб ҳеч қачон солиҳ бўла олмайди (Шайҳулислом ибн Таймийя «Мажмуъу фатава» 18/ 163).

Иккинчи офат: бидъат ва суннатга хилоф ишлар

Бидъатлар, бандани Аллоҳдан узоқ қилиб, қалбларни бузади ва уларни поклайдиган ва фойда берадиган нарсалардан маҳрум қилади. Йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳидоятидир. Ишларнинг ёмонроғи эса (дин номи билан) янги пайдо бўлганларидир. (Дин номи билан) янги пайдо бўлган ҳар бир нарса  – бидъат, ҳар бир бидъат эса залолатдир. Қалб бидъатлар билан тўлса, уни зулмат қоплайди ва тасаввурлари бузилади. Шундай экан, у қандай соғлом бўлсин?! Шунинг учун ҳам, салаф солиҳнинг бидъатчилар билан суҳбатдош бўлишни таъқиқлаган талайгина осорлари бор. Чунки улар билан суҳбатлашиш қалбнинг бузилишини келтириб чиқаради.

Фузайл ибн Иёз (раҳимаҳуллоҳ): «Бидъатчи билан бир даврада ўтирган кишини(нг қалбини) Аллоҳ кўр қилади»– деди. Аллоҳдан бундай ҳолатдан паноҳ сўраймиз.

Соғ бўла туриб, йўлдош бўлсанг касалга,

Кўп вақт ўтмай ўзинг ҳам айланасан касалга.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонлар жамоатидан айрилмасликни – қалбнинг энг оғир касалликларидан бири бўлган ҳою-ҳавас ва гина-кудуратлардан қалбни тозалаш сабабларидан бири қилиб қўйдилар. Бу – бидъат, ё залолат ёки тарқоқлик ёхуд қарши чиқишлик билан улардан айрилмаслик натижасида ҳосил бўлади.

Учинчи офат: шаҳват-майлликларга эргашиш ва гуноҳларни қилиш.

Шаҳват-майллик ва гуноҳлар, қалбнинг бузилиши ва ҳалокатининг катта омилларидан биридир. Аллоҳ таоло майлликларга бўлган муҳаббат ва уларга эргашишнинг осорларини баён қилар экан шундай деди: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ҳавойи нафсини ўзига «илоҳ» қилиб олган ва Аллоҳ уни билган ҳолида йўлдан оздириб, қулоқ ва кўнглини муҳрлаб, кўз олдига парда тортиб қўйган кимсани кўрганмисиз? Бас, уни Аллоҳ (йўлдан оздиргани)дан сўнг ким ҳидоят қила олади?! Ахир эслатма-ибрат олмайсизларми?!» (Жосия: 24).

Қаранг, шаҳватларга эргашиш қалбларнинг муҳрланишига қандай сабаб бўлибди! Қалбга урилган муҳр ва парданинг таъсири бошқа аъзоларга қандай ўтиб боргани ҳақида ҳам ўйлаб кўринг: «... (Аллоҳ) кўз олдига парда тортиб қўйган кимсани кўрганмисиз? Бас, уни Аллоҳ (йўлдан оздиргани)дан сўнг ким ҳидоят қила олар?! Ахир эслатма-ибрат олмайсизларми?!» (Жосия: 23).

Эй қалбининг соғлом бўлишини умид қилган одам, шаҳватлар билан қалбни касалланишидан эҳтиёт бўлинг! Чунки қалб касалликлари ҳалокат ва нотўғри йўлларга олиб боради. Аллоҳ таоло айтди: «Йўқ, (ундоқ эмас)! Балки уларнинг дилларини ўзлари касб қилгувчи бўлган гуноҳлари қоплаб олгандир!» (Мутоффифийн: 14).

Ҳа, гуноҳлар қалбларни кўр қилади. Гуноҳлардан сақланинг! Гуноҳлардан сақланинг! Чунки, гуноҳ қилишнинг оқибати ҳалокатдир!

Гуноҳларни кўрдим, қалбни ўлдирур,

Уни мудом қилиш қалбни хор қилур.

Гуноҳни тарк қилиш қалб ҳаётидир

Гуноҳга осий бўлиш, сенга яхшидур.

Имом Муслим (раҳимаҳуллоҳ) Ҳузайфа (разияллоҳу анҳу)нинг қуйидаги ривоятини нақл қилди: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Фитналар қалбга, бўйра (бўйрага ёнбошлаган одамнинг баданига) ботганидек, аста-аста кела бошлайди. Қайси қалб ундан таъсирланса, унда қора доғ пайдо бўлади. Қайси қалб ундан таъсирланмаса, унда оппоқ доғ пайдо бўлади. Охири икки қалбга айланади: бири силлиқ оппоқ бўлиб, унга Еру Осмонча ҳайбатли фитналар ҳам таъсир қила олмайди. Бошқаси эса, қоронғу кечадаги оқ чизиқдек, тўнтариб қўйилган кўзадек, на яхшиликни билади ва на ёмонликни қайтаради. Фақатгина ўзи тўйинган ҳою-ҳаваслари билан (банд бўлади)» (Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 144).

Гуноҳлар қалбни ҳар тарафдан ўраб туради. Банда нафсу ҳавосига эргашса ва гуноҳ қилса, қилган ҳар бир гуноҳига қараб, қалбини зулмат қоплайди. У гуноҳ қилишда давом этиб тавба қилмаса, зулматлар кетма-кет келиб, зўраяди. Бу билан қалбнинг ҳайронлиги ортади, бахтиқаролиги барқарорлашади- да, сезмаган ҳолатида ҳалокатли ерларга қулайди. Ҳатто қалб зулмати кучая-кучая одамнинг юзига ҳам уради ва унинг юзида ҳар ким кўра оладиган қора доғлар пайдо бўлади. Ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтди: «Яхшиликнинг қалбда нури, юзда порлоқлиги, баданда қуввати, ризқда сероблиги, одамлар қалбида муҳаббати бордир. Ёмонликнинг эса қалбда зулмати, юзда қоралиги, баданда заифлиги ва одамлар қалбида нафрати бордир».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларида тилга олган оқлик ва қораликни бу дунёда басират соҳиби бўлган инсонлар кўра олсалар, Қиёмат куни – сиру асрорлар ва дилларда яширинган нарсалар очиладиган кунда эгаларининг юзларида очиқ-равшан кўриниб туради. Аллоҳ таоло айтди: «Қиёмат Кунида Аллоҳ шаънига ёлғон сўзлаган кимсаларни юзлари қора ҳолда кўрасиз. Ё жаҳаннамда мутакаббир кимсалар учун жой йўқми?! Аллоҳ, тақво қилган зотларни (жаннатга) эришганлари сабабли (жаҳаннам азобидан) қутқаради ва уларга бирон ёмонлик ҳам етмас ва улар ғамгин ҳам бўлмаслар» (Зумар: 60, 61);

«(Қиёмат) Кунида (мўминларнинг) юзлари оқ, (кофирларнинг) юзлари қора бўлади. Энди юзлари қора бўлган кимсаларга: «Иймон келтиргандан кейин яна диндан чиқдингизми? Бас, кофир бўлганингиз касофатига мана бу азобни тотиб кўрингиз», дейилади. Юзлари оқ бўлган зотлар эса Аллоҳнинг раҳмати (жаннати)да бўлиб, ўша жойда абадий қолажаклар» (Оли Имрон: 106, 107).

Гуноҳларнинг барчаси – каттаси ва кичиги қалбни бузади, мусаффолигини булғайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло гуноҳларни қилмасликка амр қилиб, шундай деди: «Гуноҳнинг очиғини ҳам, махфийсини ҳам тарк қилингиз!» (Анъом: 120). Бас, ҳар бир мусулмон гуноҳнинг махфийсини ҳам, ошкорасини ҳам, хусусан, қалб гуноҳларини қилмаслиги фарздир. Чунки буларнинг қалбга ўта катта салбий таъсири бордир.

Қалб гуноҳларидан айримлари – амалларни бекор қиладиган риёкорлик, амалларни йўқотадиган манмансираш, яхшиликларни кетказиб, ёмонликларни жалб қиладиган кин ва ҳасаддир.

Қалбларни бузиб, уларнинг нурини сўндирадиган нарсалардан бири – ҳаром нарсаларга қарашдир. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло мўъмин бандаларини кўзга эҳтиёт бўлишга буюрди: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза (йўлдир). Албатта Аллоҳ улар қилаётган ҳунарлардан хабардордир» (Нур: 30).

Аллоҳ таоло саҳобаларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳтарама рафиқаларига хитоб қилар эканлар, нималарга диққат қилишлари кераклигини баён қилди: «Қачон сизлар (пайғамбар аёлларидан бирон нарса сўрасангизлар) парда ортида туриб сўранглар! Мана шу сизларнинг дилларингизни ҳам, уларнинг дилларини ҳам тоза тутгувчироқдир» (Аҳзоб: 53).

Кўзини ҳаром нарсаларга боқишдан сақлаган одамга, Аллоҳ таоло, ўткир кўз, соғлом ва кучли қалб бадал қилиб беради. Бас, кўзингизни ҳаром нарсалардан сақланг! Айрим боқишлар борки инсон қалбида васвасаларни келтириб чиқаради.

Қалбларни бузиб, уларнинг мусаффолигини булғайдиган нарсалардан бири – куй ва қўшиқларни тинглашдир.

Қўшиқ – қалбни бузади. Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу: «Қўшиқ қалбда мунофиқликни, худди сув сабзавотларни ўстирганидек, ўстиради»– деди.

Қўшиқ ва куй қалбингизнинг Аллоҳнинг оятлари ҳақида тафаккур қилишини, қулоқларингизнинг Қуръонни тинглашини, баданингизга эса тоат-ибодатлар қилишини қийинлаштириб қўяди. Аллоҳ таоло айтди: «Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар билимсизлик билан (ўзгаларни) Аллоҳнинг йўлидан оздириш учун ва у (йўлни) масхара қилиш учун беҳуда сўз(лар)ни сотиб олар. Ана ўшалар учун хор қилгувчи азоб бордир» (Луқмон: 6).

Бир қанча салаф уламолари (оятдаги) «беҳуда сўз»ни: «қўшиқ» дея тафсир қилдилар. Кўплаб муфассирлар ҳам шу фикрдалар. Шунинг учун куй ва қўшиқларни тинглашдан сақланинг! Бу нарсаларга мубтало бўлган одамлар сони билан алданманг! Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу ояти мос тушади: «Ер юзидаги кимсаларнинг жуда кўпларига итоат қиладиган бўлсангиз, сизни Аллоҳнинг йўлидан оздирадилар» (Анъом: 116).

«Аллоҳим, мени хатоларимдан сув, қор ва дўллар билан покла!»,– деб кўп дуо қилинг. Чунки, хатоларнинг каттаси ҳам, кичиги ҳам қалбни тозалашга муҳтож қиладиган доғ ва ифлосликларни олиб келади.

Тўртинчи офат: ҳақиқатга тўғаноқ ва одамларни адаштирадиган шубҳалар.

Шубҳа – иймон лаззатини кетказиб, шайтон васвасаларини кучайтирадиган ва одамни Қуръон ва суннат билан фойдаланишдан тўсадиган хатарли бузғунчи касалликдир. Аллоҳ таоло айтди: «Энди дилларида ҳақ йўлдан оғиш бўлган кимсалар одамларни алдаб фитнага солиш ва ўз ҳавойи нафсларига мувофиқ таъвил-тафсир қилиш учун Унинг муташобиҳ оятларига эргашадилар» (Оли Имрон: 7).

Улар на Аллоҳнинг Китобидан ва на Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан фойдалана оладилар. Чунки улар Қуръон ва суннатга ҳидоят илинжида эмас, балки шубҳалантириш ва адаштириш нигоҳи билан боқадилар. Бу – шубҳа ва шубҳалантирганлардан эҳтиёт бўлишни тақозо қилади. Чунки шубҳалар қалбга мудом кирар экан, уни ҳалокат сари элтади-да, куфр ёки мунофиқлик комига туширади.

Шубҳалар қалбига қилдилар ҳужум,

У, шубҳалар ўртасида қолди ўрмалаб...

Шубҳадан ва шубҳага солувчи одамлардан сақланинг! Шубҳаларга, шубҳага туширувчи одамларга қулоқ османг, уларнинг китобларини ўқиманг, мажлисларида иштирок этманг. Улар билан Аллоҳ таоло Қуръонида баён қилганидек муомала қилинг: «Ахир Аллоҳ сизларга Китобда: «Қачонки Аллоҳнинг оятлари инкор қилинаётганини ва масхара қилинаётганини эшитсангизлар, то бошқа гапга ўтмагунларича ундай кимсалар билан бирга ўтирманглар», деган сўзларни нозил қилган эди-ку?! (Модомики, улар билан ўтирган экансиз), демак, сизлар ҳам шак-шубҳасиз уларнинг ўзисиз. Албатта, Аллоҳ барча мунофиқ ва кофирларни жаҳаннамга жамлагувчидир» (Нисо: 140).

Шубҳалар ёяётган одамлар – Аллоҳнинг оятлари ҳақида ботил нарсаларни вайсаётган кимсалардир. Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ: «Сенинг қалбингни бузадиган одамлар билан ҳам, нафс ҳавосига берилган одам билан ҳам бир даврада ўтирма! Мен бошингга Аллоҳнинг интиқоми тушишидан қўрқаман!»– деди. Бу сўзлардан ажабланмаса ҳам бўлади. Чунки, шубҳа ёяётан одамлар мўъминни ўз дини, Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам берган хабарлар ҳақида шубҳалантирадилар. Улар Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатига зид нарсаларни бузуқ фикрлари, совуқ шубҳалари ҳамда алдамчи гумонлари билан «безаб кўрсатиш»га жидди-жаҳдлари билан тиришадилар: «... агар улар Аллоҳга (иймон келтириш ва Унинг жанг қилиш ҳақидаги амрига итоат этишда) содиқ-ростгўй бўлганларида, албатта ўзлари учун яхшироқ бўлар эди» (Муҳаммад: 21).

Аллоҳ таоло айтди: «Ахир улар Қуръон ҳақида фикр юритмайдиларми?! Агар у Аллоҳдан бошқа биров томонидан бўлса эди, унда кўп қарама-қаршиликларни топган бўлар эдилар-ку?!» (Нисо: 82);

«... Шак-шубҳасиз у азиз қудратли Китобдир. Унга олдидан ҳам, ортидан ҳам (ҳеч қандай) ботил-ноҳақлик келмас (яъни Қуръони Каримнинг ҳеч қайси томонидан бирон китоб ё ҳужжат келиб уни ботил қила олмас, чунки у) ҳикмат ва ҳамду сано эгаси томонидан нозил қилингандир» (Фуссилат: 41. 42).

Бешинчи офат: ғафлат.

Ғафлат – инсон қалбига ёпириб келадиган ва уни фойдали нарсани олиш, зарарли нарсадан сақланишдан кўр қиладиган хатодир. Қабоҳатларнинг аксарининг сабабчиси – ғафлатдир. Шундай бўлишига қарамай, ғафлат, одамларда кўп хислатларнинг тарқалиш боисидир. Аллоҳ таоло айтди: «Дарҳақиқат, кўп одамлар оятларимиздан ғафлатдадирлар» (Юнус: 92).

Ғафлат, Аллоҳ номига қасамки, Аллоҳ таоло огоҳлантирган ва ғафлатли инсонлар билан бир даврада бўлишни таъқиқлаган касалликдир. Аллоҳ таоло айтди:

«Ғофиллардан бири бўлманг!» (Аъроф: 205);

«Ва Биз қалбини Бизни зикр қилишдан ғофил қилиб қўйган, ҳавойи-нафсига эргашган ва қилар иши исрофгарчилик бўлган кимсаларга итоат этманг!» (Каҳф: 28).

Бас, ғафлат қалбни уни поклайдиган, ўстирадиган, тузатадиган, хушбўйлаштирадиган ва қалбга фойда берадиган нарсалардан чалғитади.   

Қадрли дўстим, булар – олдингизда ёйилган, фикрларингизни чулғаган касаллик ва офатларнинг илдизларидир. Аллоҳдан қўрқинг ва улардан сақланиш ва қутилиш воситаларини топишга шошилинг. Чунки қалбларнинг салоҳияти ва устиворлиги ушлаш зарур бўлган воситалар, қоқиш ва кириш керак бўлган дарвозалар билан бўлади. Натижалар –  муқаддима-бирламчи асосларга боғлиқдир. Ушбу буюк офатлардан қутулмоқчи бўлган одам нажот сўқмоқларидан юради. Ахир кема қуруқликда қандай юрсин?! «Ким Аллоҳдан қўрқса (Аллоҳ) унинг ишини осон қилади» (Талоқ: 4). Аллоҳни ёдингда тут, Аллоҳ сени унутмайди! Аллоҳни ёдингда тут, Уни олдингда кўрасан!

Имом Бухорий (раҳимаҳуллоҳ) «Саҳиҳ»ида Анас разияллоҳу анҳунинг ушбу ҳадисини келтирди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ таоло айтди: «Банда Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир газ яқинлашаман. Банда менга бир газ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Банда менга юриб келса, Мен унга югуриб бораман»» (Имом Бухорий «Саҳиҳ», ҳадис № 7405).

Аллоҳ таоло айтди: «Бизнинг (йўлимиз)да жиҳод қилган — курашган зотларни албатта Ўз йўлларимизга ҳидоят қиламиз. Аниқки, Аллоҳ чиройли амал қилгувчи зотлар билан биргадир» (Анкабут: 69).

Бу касаллик ва офатлардан қутулиш учун шошилингиз! Зеро Имом Бухорий (раҳимаҳуллоҳ) «Саҳиҳ»ида нақл қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ бирон касаллик нозил қилган бўлса, унга шифо ҳам нозил қилгандир»– дедилар (Имом Бухорий «Саҳиҳ», ҳадис № 5678).

Аллоҳга қасамки, динига эътибор берган, ғафлат уйқусидан уйғонишни хоҳлаган ва Қиёмат куни (жаҳаннам азобидан) қутулганлар сафида бўлишни орзу қилган одам, қалб машаққати ва ҳалокатидан сақланганидан сўнг, қалбининг соғлом бўлиши ва уни даволаш воситаларини ўрганишга қаттиқ ҳарис бўлади. Қуйида бу катта офат ва оғир касалликлардан қутулишингизда сизга ёрдамчи бўладиган даволарнинг айримларини айтиб ўтмоқчимиз.

Биринчи даво: Азийм ва Ҳаким Қуръон.

Аллоҳ таоло Қуръонни диллардаги (бузуқ эътиқодлардан вужудга келган) касалликларга шифо, мўъминлар учун ҳидоят ва раҳмат қилиб юборди. Аллоҳ таоло бутун башариятга шундай хитоб қилди: «Эй инсонлар, сизларга Роббингиз томонидан панд-насиҳат, дилларингиздаги бузуқ эътиқодлардан иборат нарсаларга шифо ва иймон келтирган зотларга ҳидоят ва раҳмат (яъни, Қуръон) келди. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Аллоҳнинг фазлу марҳамати (яъни, Ислом) ва раҳмат-меҳрибонлиги (яъни, Қуръон) билан — мана шу (неъмат) билан шод-хуррам бўлсинлар. (Зеро), бу улар тўплайдиган мол-дунёларидан яхшироқдир»» (Юнус: 57, 58);

«Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз. (Лекин бу оятлар) золим-кофир кимсаларга фақат зиённи зиёда қилади» (Исроъ: 82).

Қуръон – қалби бўлган ёки гувоҳ бўла туриб қулоқ осган инсонлар учун пурмаъно насиҳатдир. У, Аллоҳга қасамки, кўнгил ва қалблардаги офат ва касалликлар учун энг фойдали даводир. Унда шаҳват ва шубҳа касалликларига шифо, ҳамда ғофилларни уйғотадиган нарсалар бордир.

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ шундай дейди: «Қалб касалликларининг негизи – шубҳа ва шаҳват касалликларидир. Қуръон бу икки турдаги касалликлар учун шифодир. Қуръонда ҳақиқатни ботилдан айириб берадиган қатъий ҳужжат ва аниқ далиллар борки, улар билан шубҳа касалликлари барҳам топади. Қуръоннинг шаҳват касалликларига шифолиги эса, Ундаги ҳикмат, чиройли насиҳат, дунёга зоҳид қилиш ва охиратга рағбатлантириш борлиги учундир» («Иғосатул-лаҳафон» 1/44).

Қалбини тузатишни хоҳлаган барча одам шуни билиши зарурки, Қуръондан шифоланишни талаб қилиш уни тиловат қилиш билангина рўёбга чиқмайди. Балки, Қуръон ҳақида тафаккур қилиш, ундаги хабарлардан ибратланиш ва ҳукмларига бўйинсуниш керак. «Аллоҳим, Қуръонни қалбимиз баҳори, дилларимиз шифоси, қайғу аламларимизнинг йўқолиши қилгин!» (Имом Аҳмад «Муснад», ҳадис № 4406).

Иккинчи даво: банданинг Аллоҳга бўлган муҳаббати.

Банданинг Аллоҳга бўлган муҳаббати – қалбнинг энг фойдали давосидир. Зеро, муҳаббат – қулликнинг негизидир. Аллоҳ таоло айтди: «Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳни суйгандек севадилар. Иймонли кишиларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир» (Бақара: 165).

Ибн Қоййим (раҳимаҳуллоҳ) айтди:

Қалбнинг салоҳияти, нажоти ва неъматлари

Муҳаббатни Аллоҳнинг ўзигагина қилишдадир... 

Яъни, қалбнинг салоҳияти, нажоти ва неъматлари муҳаббатни Аллоҳ учунгина холис қилишдадир. Бас, Аллоҳнинг муҳаббати – қалблар жаннати, озиғи ва ҳаётидир. Аллоҳга қасамки, қалб Аллоҳга бўлган муҳаббат билангина нажот топади, тузалади, устивор бўлади, яйрайди, лаззатланади ва хотиржам бўлади. Имом Бухорий ва Имом Муслим (раҳимаҳумаллоҳ)лар Анас разияллоҳу анҳу ривоят қилган ушбу ҳадисни нақл қилдилар: «Уч (хислат) бор.Улар кимда бўлса, у одам иймон ҳаловатини топади: Аллоҳ ва Расули унга бошқалардан кўра севимли бўлса; бировни Аллоҳ учунгина севса; Аллоҳ қутқарганидан сўнгра куфрга қайтишни жаҳаннамга ташланишни ёқтирмагандек ёқтирмаса» (Имом Буҳорий «Саҳиҳ» ҳадис № 21; Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 43).

Бу ҳадисга чуқурроқ назар солсак, унинг негизи Аллоҳга бўлган муҳаббатга асосланган экани очиқ-равшан бўлади. Муҳаббат – Ислом динининг энг буюк фарзи, энг кўп асоси ва энг мустаҳкам пойдеворидир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло шундай деди:

«Ким Аллоҳга иймон келтирса, У зот унинг қалбини (тўғри йўлга) ҳидоят қилади. Аллоҳ барча нарсани билгувчидир» (Тағобун: 11);

«Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир»» (Оли Имрон: 31).

Сизда қалблар ислоҳ бўладиган Аллоҳнинг муҳаббати қанча бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга зоҳиран ва ботинан шунча эргаша оласиз.

Учинчи даво: Аллоҳнинг зикри.

Аллоҳ таоло айтди: «Огоҳ бўлингларки, Аллоҳнинг зикри билан қалблар хотиржам бўлади» (Раъд: 28). Имом Бухорийнинг «Саҳиҳ»ида Абу Мусо разияллоҳу анҳудан ушбу ҳадис келтирилган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Роббисини зикр қилаётган одам билан, Роббисини зикр қилмаётган одамнинг мисоли ўлик билан тирикнинг мисолига ўхшайди», дедилар» (Имом Бухорий «Саҳиҳ», ҳадис № 6407).

Қалбнинг зикрга эҳтиёжи, балиқнинг сувга бўлган эҳтиёжига ўхшайди. Балиқни сувдан чиқариб олсангиз қандай кўйга тушади? Қалб ҳам зикрдан бош тортса ўшандай ҳолга тушади! Аллоҳнинг зикридан холи бўлган қалб қораяди ва зулмкорга айланади. Аллоҳ таоло айтди: «Бас диллари Аллоҳни эслашдан қотиб қолган (яъни Аллоҳни эслашни тарк қилган) кимсаларга ҳалокат бўлгай!» (Зумар: 22).

Ибн Қоййим (раҳимаҳуллоҳ): «Ҳар бир нарсанинг жилоси бордир. Қалблар жилоси – Аллоҳнинг зикридир»– деди («ал-Ваабилус-соййиб» 1/56).

Бир киши Ҳасан Басрий (раҳимаҳуллоҳ)га: «Ҳой Абу Саид, мен сизга қалбнинг қоралигидан шикоят қиламан»– деди. Ҳасан Басрий (раҳимаҳуллоҳ) унга: «Қалбингни зикр билан юмшат. Қалблар қоралиги Аллоҳнинг зикридек бошқа нарса билан юмшамас!»– деб жавоб берди.

Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло Қуръоннинг кўп жойида мўъминларни Аллоҳни кўп зикр қилишга буюрди. Улардан бири Аллоҳ таолонинг: «Эй мўминлар, Аллоҳни кўп зикр қилинглар. Ва эртаю кеч У зотни поклаб тасбеҳ айтинглар!» (Аҳзоб: 41, 42) оятларидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Оиша разияллоҳу анҳо хабар берганларидек, ҳар бир ҳолатларида Аллоҳ таолони зикр қилар эдилар.

Аллоҳ таоло оқил инсонларни тавсифлар экан: «Улар турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам Аллоҳни эслайдилар» (Оли Имрон: 191)– деди.

Шунинг учун энг камида тонг ва кечки зикрлар, намоз ортидан айтиладиган зикрлар ва бундан бошқа сабаби ва ҳолатлари баён қилинган зикрларни айтиб юриш керак.

Аллоҳ устингиздан баракалар ёғдирсин, кучингиз етганича Аллоҳни кўп зикр қилишга ҳаракат қилинг. Чунки зикр зулматлардан нурга чиқиш, Роббул-оламийннинг фазлу марҳаматларини қўлга киритиш омилларидан биридир. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло Ўзини кўп зикр қилиш ва кечаю кундуз тасбиҳ айтишга буюрганидан сўнг, буларнинг мукофотини ҳам баён қилди: «У сизларни (куфр) зулматларидан (иймон) нурига чиқариш учун сизларга марҳамат кўрсатадиган зотдир. Унинг фаришталари ҳам (ҳақларингизга дуо қилурлар). У мўминларга меҳрибон бўлган зотдир» (Аҳзоб: 43).

Зокирларнинг мукофоти – зулматлардан нурга чиқариш, Роббул-оламийннинг раҳмати ва фаришталарнинг истиғфоридир.

Тўртинчи даво: самимий тавба ва кўп истиғфор.

Шартлари комил, чин тавба қалбни жилолайди, ундаги маъсият ва қабоҳатлар доғини кеткизади. Мудом гуноҳ ишларни қилиш эса, қалбни қорайтиради. Шунинг учун ҳам сиз осий кимсанинг қалбини софлиги ва лаззати бўлмаган зулмат ва шафқатсизлик ичида, балки, Аллоҳга онт ичиб айтаманки, азоб ва бахтиқаролик ичида қолганини кўрасиз.

Тавба – қалб ҳаракатларидан бири бўлиб, бу билан унинг тузалиши ва устивор бўлиши муқаррардир. Тавбани янги-янги ва кўп-кўп қилиш ҳамда мудом истиғфор айтиш қалбни ўнглайдиган, поклайдиган ва уни солиҳ амаллар сари ундайдиган омиллардандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам саҳиҳ ҳадисларида: «(Гоҳида) қалбимга ғафлат босади ва мен бир кунда юз марта истиғфор айтаман»– деганлар (Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 2702, 7033; Имом Аҳмад «Муснад», ҳадис № 18002).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадислари билан қалбларидаги ғафлатни истиғфор билан йўқотганларини айтиб ўтдилар. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аввалгию охирги гуноҳларини мағфират қилган эди. Шундай экан, қадди гуноҳлар билан букилган, гуноҳ ва маъсиятларни тинмай қилган бошқа инсонларнинг ҳоли нима бўлар экан?! Улар қалбларининг бузуқлигини тузатиш учун истиғфор айтишга муҳтож эмасмилар?!

Аллоҳга қасамки, ҳа, биз истиғфор айтишга ўта муҳтожмиз. Банда гуноҳлардан тавба қилса, қалбидаги яхши ва ёмон амаллардан вуждуга келган «қоришмалар» тўкилади. Қалб кучи ва истаклари солиҳ амаллар учунгина фаолият кўрсатади ва ичидаги бузуқ нарсалардан қутулади. Аллоҳ таоло айтди: «Аввал ўлик (кофир) бўлган, сўнгра Биз уни (динга ҳидоят қилиш билан) тирилтириб, унга одамлар орасида ўзи билан бирга олиб юрадиган нурни (иймонни) бериб қўйганимиз бир киши — зулматларда қолиб кетган ва ундан ҳеч чиқувчи бўлмаган кимсага ўхшайдими?!» (Анъом: 122).

Бу – Аллоҳ таоло қалби куфр ва жаҳолат сабабли ўлган, кейин эса Аллоҳ таоло тавбаси билан ҳидоятлаб, иймон билан тирилтирган ҳамда унинг ёғдусидан фойдаланиб, одамлар ичида юрадиган одам учун келтирган зарбул-масалдир.

Бешинчи даво: Аллоҳга дуо қилиш ва Ундан қалбингиз тузатиши ва сизни ҳидоят қилишини кўп сўрашдир.

Дуо – қалб ислоҳи учун очилган дарвозаларнинг энг катталаридан биридир. Аллоҳ таоло айтди: «Бизнинг балойимиз етганда ҳам тазарру қилмадиларми?! (Албатта тавба-тазарру қилишлари лозим эди), лекин уларнинг диллари қотиб қолган ва шайтон қилиб юрган ишларини ўзларига чиройли кўрсатиб қўйгандир» (Анъом: 43).

Шайхулислом ибн Таймийя (раҳимаҳуллоҳ) айтди: «Мен энг фойдали дуо ҳақида ўйлаб, Аллоҳдан Унинг розилигига эриштиришга ёрдам сўраш эканини ва ундан сўнг эса уни Фотиҳа сурасидаги: «Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз» (Фотиҳа: 5) оятда эканини кўрдим»– деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдек зот Аллоҳдан қалбининг тузалиши, ҳақиқат ва ҳидоятда устивор бўлишини сўраб кўп дуо қилар эдилар. Термизий (раҳимаҳуллоҳ) саҳиҳ санад билан Умму Салама разияллоҳу анҳонинг қуйидаги ривоятини келтирди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўпинча: «Эй қалбларни айлантиргувчи Зот, менинг қалбимни динингда устивор қил!»– деб дуо қилар эдилар» (Термизий «Сунан», ҳадис № 2140).

Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ида Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳудан шундай ривоят бор: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одам фарзандларининг қалблари Раҳмоннинг икки бармоғи ўртасида худди бир кишининг қалбидекдир. У у (қалб)ни хоҳлаган тарафига буради»– деб: «Аллоҳим, ҳой қалбларни бургувчи Зот! Қалбларимизни тоатингга бур»– дедилар» (Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 2654).

Олтинчи даво: охиратни кўп эслаш.

Охиратдан ғафлатда бўлиш, барча яхшилик ва эзгуликка тўғаноқ ва барча фитна ва разолатнинг манбаидир. Шунинг учун ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қабрларни зиёрат қилинглар! Чунки улар сизга ўлимни эслатади!»– дедилар (Имом Муслим «Саҳиҳ», Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривояти, ҳадис № 976).

Ибн Можа (раҳимаҳуллоҳ)нинг ривоятида эса: «... Чунки қабрлар дунёда зоҳид қилиб, охиратни эслатади»– дедилар (Ибн Можа «Сунан», Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ривояти, ҳадис № 1571).

Қалбларга қабр зиёрати, ўлим ва охиратни эслаш каби фойдали нарса йўқдир. Чунки булар шаҳватларни кесадиган ва ғафлатлардан уйғотадиган нарсалардир. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлимни кўп эслаб юришга буюрган эдилар.

Еттинчи даво: салаф солиҳ ҳаётини ўрганиш.

Чунки уларнинг турмуш-тарзлари ва ҳикояларида оқил инсонлар учун ибрат ва намуналар бордир. Аллоҳ таоло айтди: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сизга пайғамбарларнинг хабарларидан дилингизни мустаҳкам қиладиган қиссаларни сўйлаб берамиз...» (Ҳуд: 120).

Аллоҳнинг набийлар, расуллар, солиҳлар, шаҳидлар ва улардан бошқа авлиё-дўстларининг ҳикоялари қалбни устивор қилиб, унга эзгулик ва барқарорликни мерос қилиб беради. Уларнинг ҳаётига ўрганиш ва тушуниш нуқтаи назаридан кўз ташлаган одамнинг қалбини Аллоҳ жонлантиради, хулқ-атворини тузатади. Хусусан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётини ўрганиш иймонни кучайтирадиган, қалб ва кўнгилларни тузатадиган омилларнинг энг фойдалисидир.

Саккизинчи даво: тақволи ва яхши одамлар билан суҳбатдош бўлиш.

Тақволи ва яхши одамлар билан суҳбатдош бўлганлар бахтиқаро бўлмайди. Аллоҳ таоло пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилиб шундай деди: «Сиз ўзингизни эртаю, кеч Роббиларининг юзини – розилигини истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга тутинг! Кўзларингиз ҳаёти дунё зийнатларини кўзлаб, улардан ўтиб (ўзга аҳли дунёларга боқмасин)! Ва Биз қалбини Бизни зикр қилишдан ғофил қилиб қўйган, ҳавойи-нафсига эргашган ва қилар иши исрофгарчилик бўлган кимсаларга итоат этманг!» (Каҳф: 28).

Имом Аҳмад (раҳимаҳуллоҳ) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисини ривоят қилди: «Киши – дўстининг динида бўлади. Бировингиз ким билан дўстлашганига қарасин!» (Имом Аҳмад «Муснад», 2/303, 8015).

Молик ибн Динор (раҳимаҳуллоҳ): «Яхши одамлар билан тошни (елкангда) ташишинг, ёмон одамлар билан бирга ҳалво ейишингдан кўра яхшироқдир»– деди.

Сиз яхши одамлар билан дўстлашишга, сиймоларига боқилса Аллоҳни зикр қилинадиган одамлар билан суҳбатдош бўлишга ҳаракат қилинг. Чунки улар билан бир даврада ўтириш – қалбларнинг ҳаётидир.

Салаф солиҳлардан бири: «Дўстларимдан бири билан учрашсам, бу учрашув сабабли бир неча кун оқил бўлиб юраман»– деди.

Бошқаси эса: «Бирор дўстимни кўрсам, у билан кўришиш бир ой давомида ишларимга таъсир қилади»– деди.

Булар – қалб давосининг асослари ва тузалишининг омилларидир. Буларни тушуниш ва уларга амал қилишга ҳарис бўлинг! Чунки, ҳақиқий саодатга қалбнинг соғломлиги билангина эришилади. Зеро қалблари тоза ва кўнгиллари шод инсонларнинг ҳаётигина баркамол, бахтиёр, хуррам, ширин ва неъматга бойдир.

Буюк Арш Роббиси, Карим Аллоҳдан бизни ҳузурига соғлом қалб билан келадиганлар қаторида қилишини сўрайман: «У кунда на молу-давлат ва на бола-чақа фойда бермас; Магар Аллоҳ ҳузурига тоза дил билан келган кишиларгагина (фойда берар)» (Шуъаро: 88, 89).

Буюк Арш Роббиси, Карим Аллоҳдан мени ва сизларни шариатида устивор қилиши, менга ва сизларга хушуъли қалб ва солиҳ амалларни насиб этиши, нафсимизга тақвосини бериши, уни поклашини сўрайман. Ҳолбуки У покловчиларнинг энг яхшисидир.

Сўнгги дуомиз: барча оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин.

Аллоҳ жаннатдан башоратчи, жаҳаннамдан огоҳлантирувчи қилиб юборилган Муҳаммад, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Қасим – Унайза шаҳри

                    

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Thu, 13 Nov 2008 10:30:10 +0000
Уламолар аломати (Шайх Муҳаммад Ҳусайн Яъқуб) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=497:2008-10-30-13-18-04&catid=211&Itemid=104 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=497:2008-10-30-13-18-04&catid=211&Itemid=104  

2008-10-30

  

Уламолар аломати

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Ҳусайн Яъқуб

Мутаржим: Абдуллоҳ Бухорий

 

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Бутун оламлар Робби бўлмиш Аллоҳга ҳамду санолар ва расулларнинг энг шарафлиси бўлмиш Муҳаммадга, унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Уламолар аломатлари

Аллоҳ таоло деди: «Бас, агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўранг!» (Анбиё: 7).

Бас, буюк ва олий бўлган Аллоҳ бизларни билмаган пайтда уламолардан сўрашга йўлламоқда ҳамда уларни зикр аҳли деб номламоқда. Демак, ана шу уламоларнинг хусусияти, уларнинг Қуръон ва суннат нассларини энг яхши билган инсонлар бўлишлигидир.

Уламолар Аллоҳнинг шариатини билувчилар, Унинг динининг фақиҳлари ва ҳидоят ҳамда аниқ ҳужжат узра ўз илмларига амал қилувчилардир. Улар ҳикмат эгаларидирки, Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган: «Кимга ҳикмат берилган бўлса, демак, унга кўп яхшилик берилибди» (Бақара: 269).

Бас, ана ўшалар дин пешволари ва пайғамбарлардан илмни мерос қилиб олган нубувват ворисларидир. Улар илмни кўксиларида кўтарган ва амаллари дилларида қарор топган илмларига мувофиқ бўлган зотлардир...

Улар инсонларга Аллоҳнинг динини баён қилиб бериш учун чиққан, даъватдек фарз ва огоҳ қилишдек муҳим ишни бажарган гуруҳдир. Аллоҳ таоло деди: «Мўминлар ёппасига (жангга) чиқишлари мумкин эмас. Уларнинг ҳар бир гуруҳидан бир тоифа чиқмайдими? (Қолганлари пайғамбардан) динни ўрганиб, қавмлари уларга (жангдан) қайтиб келгач, (Аллоҳнинг азобидан) огоҳлантирмайдиларми?! Шояд улар огоҳ бўлсалар.» (Тавба: 122).

Бундайлардан бирон замон холи бўлмас. Албатта, улар, Аллоҳнинг амри билан қоим бўлувчи нусратланган тоифанинг бошидир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ушбу умматдан бир тоифа Аллоҳнинг амри (дини) узра қоим бўлиб давом этади, токи Аллоҳнинг амри келгунига қадар мухолиф бўлган кимсалар уларга зарар етказа олмайди».

Имом Бухорий: «Улар – илм аҳлидир» деди.

Биз буни, гарчи уламолари камайиб кетган бир замонда яшасакда, шубҳаланувчининг шубҳасини кесган ҳамда: «Биронта ҳам олим қолмади, олдимизда фақат мана бу жоҳил пешволар қолди, холос» деяётган бақироқларга қулоқ солаётган умидсиз маъюс инсоннинг қалбига солишни орзу қилган ҳолда эслатиб ўтяпмиз. Табиийки, биз унинг шубҳаларига мўътабар ҳадис билан жавоб берамиз ва у ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади. Аллоҳнинг Ўзи мададкордир.

Уламолар – биз уларга қўшишилишга буюрилган ва айрилишдан огоҳлантирилган – жамоъатнинг бошидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким жамоъатдан бир қарич ажралса, ўз бўйнидан Ислом боғичини ечибди»– дедилар.

Илм аҳлининг «жамоат» маъноси ҳақидаги сўзларининг мазмуни икки сўзда мужассамлашади:

Биринчиси: «жамоат» – шаръий имом атрофида жамланган вақтдаги мусулмонлар жамоатидир.

Иккинчиси: «жамоат» – дастур ва йўлдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам, у Зотнинг саҳобалари ҳамда салаф солиҳ йўлланмаси узра бўлган ҳар бир кимса, жамоат билан биргадир.

Мазкур икки сўзга кўра ҳам, ушбу жамоат вужудининг бош асоси уламолардир. Улар «ал-ҳалл вал-ъақд» аҳли (ишни ҳал қилувчи эътиборли шахслар)дир. Улар соғлом манҳажга йўлловчилардир. Лекин одамларнинг воқеълигида кўп такрорланаётган ва жавоби яхши тушунилмаётган савол бор. У ҳам бўлса: Илм эгаларининг, уларга ўзларини ўхшатганлардан фарқловчи аломатлари нима? Илм толиби ўзининг устозини ушбу муборак тоифаданми ёки улардан бошқами, буни қандай ажратиб олади?

Бунинг жавоби илмий назарий ажрим қилишдаги муҳим бир тадаббур қилишликка ҳамда буни илмий ажрим қилишликдаги татбиқ қилишликка муҳтож бўлади. Чунки бизнинг ҳозирги вақтдаги илм талабаларининг офатларини энг каттаси, йўлланма ва етукликсиз балки ҳавою ҳоҳишларига мувофиқ ҳамда тортишувчиларнинг бир бирларига ўқларни отганидек тасниф қилишлик мусибатидир. Бас келинг -эй фиқҳ талабгори- бизларни ушбу масъаланинг ҳақиқатига йўналтириши учун салаф солиҳ уламоларимизнинг саҳифаларини бир бир варақлаб кўрамиз.

Улар шундай деганлар: Олимнинг аломати:

1-      Шубҳа ўринларида тойилмас устиворлик.

Ибн Қоййим (раҳимаҳуллоҳ) айтди: «Албатта илми чуқур олимга агар денгиз мавжлари сонича шубҳалар келса ҳам, унинг аниқ ишончини йўқота олмайди ва бирон шубҳа билан камайтира олмайди. Уни илми пухталиги учун шубҳалар уммони қўзғатолмайди, балки бирон шубҳа келгудай бўлса, илм соқчилари ва лашкарлари манфур ва мағлуб ҳолатда қайтариб юборади».

Шунинг учун ҳам, уламоларнинг тарих оша фитналар чиққан вақтда ҳам мағрур турганини кўрасиз. Аҳли суннат имоми имом Аҳмад (раҳимаҳуллоҳ)га боқинг. У, мўътазила гуруҳи Аббосийлар халифасининг ҳар томонлама кўмагига таянган ҳолда амалга оширган тазйиқларга қарамай, «Қуръонни яратилган» деган бидъатга қарши қандай ташаббус кўрсатди? Шайхулислом Ибн Таймийя (раҳимаҳуллоҳ)да акс этган бошқа нурафшон лаҳзаларга боқинг, унинг бидъатчи фирқалар билан қилган мунозараларини тафаккур қилинг.

Бунинг мисоли, шайхулисломнинг суфий рифоъийя тариқатига нисбатан тутган муносабатидир. Бу тоифа ўзини: «Аллоҳ бизга темирни мулойим қилиб қўйган, заҳар ҳамда оловнинг таъсирини кетказган ҳамда жинларнинг ҳаддан ошганларини бизга бўйинсундириб қўйган», деб даъво қилар эди. Дарҳақиқат, шайхулислом улардан, сирка ва иссиқ сув билан ювиниш шартига кўра ўзларини оловга ташлашни талаб қилди. -Чунки улар оловнинг куйдиришидан сақлайдиган моддалар билан ўзларини мойлашар эди- Улар бунга кўнишмади ва бу билан қақшатгич зарбага дучор бўлдилар.

Янги асрда эса, фазилатли шайхимиз Муҳаммад ибн Исмоил Муқаддам, Маҳдий Қаҳтоний ҳаракати зоҳир бўлган пайтда ўзининг ҳажда бўлганлигини эсга олиб, дейди: «Дарҳақиқат саросима одамлар ичларига сизиб кириб бўлган эди. Мен асрининг муҳаддиси фазилатли шайх Муҳаммад Носируддин Албоний турган чодирга бориб турар эдим. Қарасам шайх Албоний тоғ мисоли собит турибди. Шайх, мамнун ва хотиржам ҳолда ўша ўзини Маҳдий деб ҳисоблаган одамнинг шубҳаларига жавоб қайтарар эди.»

Мана шу каби уламолар, илмдан бирон сармояси бўлмаган ҳолда, ўзларини илмли қилиб кўрсатадиган кимсалар ичида алоҳида танилиб турадилар.

2- Албатта улар Аллоҳга қилган ибодатлари ва қўрқув-хушуълари билан танилиб турадилар.

Аллоҳ таоло деди: «Бандалари орасида Аллоҳдан уламоларгина қўрқадилар» (Фотир: 28).

Имом Ибн Ражаб -раҳимаҳуллоҳ- фойдали илм Аллоҳ таолодан қўрқишлик йўли эканини баён қилар экан шундай деди:

«Бунинг боиси шуки, албатта фойдали илм икки ишга далолат қилади:

Биринчиси: Аллоҳни танишликка ҳамда Аллоҳнинг лойиқ бўлган гўзал исмлари, олий сифатлари ва ҳайратомуз ишларига далолат қилади. Бу эса У зотни улуғлаш ва буюклашни, Ундан қўрқиш ва ҳайбатланишни, У зотни суюш ва Ундан умид қилишни, Унга таваккулқилиш ҳамда У зотнинг қазосига рози бўлиш ва Унинг синовига сабр қилишни тақозо қилади.

 Иккинчиси: эътиқод, ошкору пинҳона амал ва сўзлар ичидан, Аллоҳ суюб рози бўлганини ҳамда У Зот ёқтирмай ғазаб қилганини билишликка далолат қилади. Бу эса буларни билган кимсага, Аллоҳнинг муҳаббати ва ризоси бўлган нарсаларга шошилишни ҳамда Аллоҳ ёқтирмаган ва ғазаб қилган нарсалардан узоқ бўлишни вожиб қилади. Бас, агар илм ўз соҳибига ушбу самарани берса, демак, манашу фойдали илмдир...

Шундай зотлар инсонларнинг Аллоҳдан энг кўп қўрққанидир. Шунинг учун уларни илмсизлик билан фатво беришга журъат қилмаётганларини кўрасиз. Зотан улар Аллоҳдан мутаассир бўлганлардир. Дарҳақиқат, улар Аллоҳ ҳақида уларда қўрқув ва хушуъни зиёда қилувчи илмга эгадирлар. Шунинг учун ҳам, илмлари билан нархи арзон фоний дунё бисотини сотиб олмайдилар».

(Араб тилидаги қўрқув маъносидаги) «хошяҳ» –  «хавф»(нинг маъноси)дан кўра хосроқдир. У маърифат билан бириккан қўрқувдир. Шунинг учун ушбу умматнинг салаф уламолари ҳақидаги хабарлар, уларнинг Аллоҳга бўлган қўрқувларининг қаттиқлиги ҳамда қалбларининг таъсирчанлиги билан тўлиб тошгандир.

Сувайд ибн Саъид (раҳимаҳуллоҳ) деди: «Мен Суфён (раҳимаҳуллоҳ)нинг ҳузурида эканман, Шофиъий (раҳимаҳуллоҳ) кириб келиб салом берди ва ўтирди. Ибн Уяйна (раҳимаҳуллоҳ)  бир таъсирли ҳадис ривоят қилди. Буни эшитган Шофиъий (раҳимаҳуллоҳ) ҳушидан кетди. Шунда: «Эй Абу Муҳаммад, Муҳаммад ибн Идрис ўлиб қолди!!» дейилди. Агар у ўлган бўлса, ўз замонасининг зубдаси ўлибди»– деди ибн Уяйна».

Авзоъий (раҳимаҳуллоҳ)нинг онаси унинг намоз ўқиган жойини қидирар ва тун бўйи тўккан кўз ёшларидан у жойнинг ҳўл бўлиб кетганини кўрар эди.

Бу эса аҳли суннат имоми – имом Аҳмад (раҳимаҳуллоҳ). У агар ўлимни эсласа, йиғидан томоғи бўғилар (кўз ёшларидан томоғи тиқилар) ва «Қўрқув мени таом еб, ичимлик ичишдан тўсиб қўяяпти. Агар ўлимни эсласам, менга дунёнинг барча иши арзимас бўлиб қолади. Бу таом – таом эмас ва бу либос – либос эмас! Бу – фақат озгинагина кунлардир холос», дер эди.

Ҳа, мана бу буюкларга назар солинг ва уларни асримиздаги ўзини олим қилиб кўрсатаётганларнинг ҳолатига таққослаб кўринг. Бу сохтакорлар илмни қанчадан-қанча маърифату маълумотлардан иборат зеҳннинг юки қилиб олишди. Уларнинг қалбга бирон таъсири йўқ. Албатта илм, фақат ўзининг самараси билангина билиб олинади. Шунинг учун салафлар: «Илм фақат хошяҳ-қўрқувдир» деганлар. Аммо биз-чи, муноразаларга уста тили бурро одам, бармоқлар билан ишора қилинадиган кимсага айланиб қолди. Ичимизда мана шу одам олим бўлиб қолди. Аслида илмнинг самараси, кишининг амалида кўриниши бўлиб, олим – сиз умид қилган бармоқлар билан ишора қилинадиган шахс эмасдир. Ушбу масъалани шошмасдан ўйлаб кўринг. Чунки, ушбу замонда биродарларимизнинг кўплари мана шу сабабли тойилиб кетди.

3- Улар инсонларнинг дунёдан ва дунё ҳузур ҳаловатларидан энг кўп устун келувчиларидир.

Салаф уламоларининг сийратлари, уларнинг подшоҳлар ва амирларнинг ҳадяларини қайтарганлари ҳамда илмни ҳимоя қилганлари ҳақидаги хабарлар билан тўлиб тошгандир. Зеро, дунё уларнинг оёқлари остида бўлсада, у томон чопишмаган. Дарҳақиқат, айримларига фақирлик зарар етказганида ҳам дунёга қўлини чўзмаган ва илми эвазига бирон нарса сотиб олмаган.

Мана бу тобиъинлар сардори Саъид ибн Мусайяб -раҳимаҳуллоҳ- байтул молда ўзига тегишли ўттиз мингдан ортиқ ҳадя(лар) бўла туриб, олиб кетиш учун чақирилганида уни олишдан бош тортган эди. Ўзи эса ўсимлик ёғи сотиб тижорат қилар, елкасига ёғ солинган қўй мешини кўтариб: «Молининг барчасини ҳалолдан бўлишини истамаган, ундан ҳақдорга ҳаққини бермаган ва у билан одамлардан юзини тўсмаган кимсада бирон яхшилик йўқ»– дер эди.

Бу эса араб тили қоидаларининг имоми ва аруз илмининг ихтирочиси Халил ибн Аҳмад Фароҳидий (раҳимаҳуллоҳ). У – тақводор, лаззатлардан ўзини тийган обид эди. Басрада икки чақага баҳоланмайдиган қамишдан қилинган чайласида яшарди. Ҳолбуки шогирдлари ундан олган билим билан молу мулк топишар эди. У кўпинча шундай деб айтар эди:

Захирага зарурат, бор бўлса сенда агар,

Тополмассан захира, мисоли солиҳ амал

Буниси эса мўъминлар қалбига севимли бўлган – имом Аҳмад. У, кўпинча, кунларини муҳтож бўлиб ўтказишига қарамай, бармоғи билан бир ишора қилса, ҳар томондан ҳадялар келиши мумкин эди. Лекин у: «Кўнгиллари Қуръонни англаган кишиларнинг жигарларини дунё ғами эритиши менга жуда оғир келади»– дер эди. У тирикчилик илинжида қалам ҳақи эвазига нусха кўчирар, ўримдан қолган бошоқларни терар, нонвойга харид қилган нони учун оёқ кийимини гаровга қолдирар ва рафиқаси йигириб берган ипни сотар эди. Кўпинча кўйлагини ямашни хоҳласа унга ямоқ тополмас эди. Кўп ҳолларда бир бурда нонни олиб, ундаги чангларни қоқар ва бир идишга майдалаб устидан сув қуяр, кейин туз билан ер ва бу унинг таоми бўлар эди.

Эй, ўзини фақиҳ деб ҳисоблаган одам, балки ичингизда пичирлаб: “Улар уммат салафлари эди-да! Ҳозир эса замон ўзгарган” дерсиз. Шунинг учун ҳам, ўзим ва сизга ҳужжат бўла оладиган замондошимиз бўлган гувоҳларни келтириб ўтаман.

Мен устозимиз аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усайминнинг оёқяланг юрганини ўз кўзларим билан кўрганман. У нақадар машҳур ва боён шаҳарда яшаган бўлишига қарамай, ўзи сув билан қотган (қуриган) нонни есада, биродарларига гўшт инъом қилар эди.

4- Одамларнинг кўплари томонидан мақтовга сазовор бўлишлари ҳамда шуҳратларининг уфқларга ёйилиши.

Шайхул ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ шундай дейди: «Кимнинг уммат ичида яхши номи бўлса, яъни унга мақтов айтилса ва уммат авлодларининг кўплари томонидан мадҳ қилинса, ўшаларгина ҳидоят имомлари ва зулматдаги чироқлардир».

Мусулмонлар Аллоҳнинг ердаги гувоҳларидир. Ривоят қилинган ҳадисга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари бир жаноза олдидан ўтдилар ва у ҳақда яхши сўз айтдилар. Буни эшитган  Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Вожиб бўлди»– дедилар. Кейин бошқа бир жаноза олдидан ўтдилар ва у ҳақда ёмон сўз айтдилар, Шунда у Зот: «Вожиб бўлди»– дедилар.

Умар разияллоҳу анҳу: «Нима вожиб бўлди?» деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У ҳақда яхши сўз айтдинглар, оқибатда унга жаннат(га кириш) вожиб бўлди, бу ҳақда эса ёмон сўз айтдинглар, оқибатда унга жаҳаннам(га кириш) вожиб бўлди. Сизлар – Аллоҳнинг ердаги гувоҳларисиз»– дедилар.

Бошқа ривоятда: «Мўъминлар – Аллоҳнинг ердаги гувоҳларидир» дейилган.

Албатта, бу ўриндаги одамларнинг мақтовидан мурод, фазилат соҳиблари ва ишончли кишиларга ишора қилишдир. Боиси шуки, гоҳо айримларга ушбу вазифа аҳлидан бўлмаган кимсаларнинг шуҳрати мушкил бўлиб қолади. Шуҳрат масъаласи нисбийдир. Зеро қанчадан қанча донг таратмасликни устун кўриб, шуҳрат топмаган уламолар бор. Шундай бўлсада Аллоҳ, халқлар устига ичларидан илм эгаларини зоҳир қилишлик билан ҳужжатни қоим қилишни истайди.

Ушбу умматнинг салафлари ва  уларга яхшилик билан эргашган мусулмонларнинг уламолари, ўқувчиларга токи уларнинг муносибликларини кўрмагунларича бошлик- раҳбарлик қилишликка йўл бермасдилар. Шунинг учун ҳам, улар орасидан фақат мустаҳиқ бўлганларигина машҳур бўлган.

Имом Молик (раҳимаҳуллоҳ) деди: «Токи ўзидан кўра илмлироқ бўлган кимсалардан сўрамагунича, бирон киши ўзини бирон нарсага муносиб деб билиши лойиқ эмасдир. Мен токи Робиъа ва Яҳё ибн Саъид (раҳимаҳумаллоҳ)лардан сўрамагунимча ва улар мени шунга буюрмагунича фатво бермадим. Улар мени қайтарганларида эди,  албатта мен қайтган бўлардим».       

5- Шайх-катта устозлар қўлида тарбия олган бўлиши

Дарҳақиқат (салафлар) уламолар соясида тарбия олган кимсалардан илм олиш зарурлиги ҳақида ёзганлар. Аммо (устозсиз китоб) саҳифалар(ини ўқиш) орқали шайх бўлганларнинг қадамлари тойилиб кетишидан шубҳа қилмаганлар.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос (разияллоҳу анҳу) шундай ривоят қилади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Аллоҳ бандаларидан суғуриб олгандек илмни чангаллаб олмайди, балки илмни олимларни вафот эттириш билан олади...». Аллоҳ илмни бандалари (қалби)дан суғуриб олиш билан олиб қўймайди, балки илмни олимлардан олиш билан олиб қўяди

Мана шу ҳадисда, уламоларнинг илм очқичлари эканлигига шак шубҳасиз далил бордир.

Ҳофиз ибн Ҳажар («Фатҳул-Борий»)да: «Абу Умоманинг ҳадисидаги қўшимча фойдалардан бири шуки, уламоларнинг вафоти боис илм кўтарилганидан кейин китобларнинг қолишлиги, олим бўлмаган кимсаларга бирон фойда бермайди»— деди.

Шунинг учун бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга : «Эй Набийяллоҳ, бизнинг ўртамизда мусҳафлар бўлса, биз ундаги оятларни ўрганиб, фарзандларимиз, аёлларимиз ва хизматкорларимизга ўргатсак, қандай қилиб биздан илм кўтарилиб кетади?»– деб сўраганида, Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғазабланган ҳолда унга боқдилар ва: «Мана яҳудий ва насоролар, ўрталарида мусҳафлар бор бўла туриб пайғамбарлари олиб келган нарсалардан бирон бир ҳарфга боғланишмади»–  дедилар.

Имом Шотибий (раҳимаҳуллоҳ) айтди: «Агар одамлар: «Илмни устозсиз таҳсил қилиш мумкинми ёки йўқми?» деб ихтилоф қилсалар, имконият бор, деймиз. Бироқ одатларнинг жараёнидаги воқеълик шуки, албатта, муаллим бўлиши зарур ва бу бутунлай иттифоқ бўлинган нарсадир».

Кейин сўзини шундай давом эттирди: «Дарҳақиқат шундай ҳам дейишган: «Аслида илм кишиларнинг кўнгилларида эди. Кейин китобларга кўчиб ўтди ва илм очқичлари илмли кишилар қўлида қолди. Бу сўзлар, илмни илмли кишилардан таҳсил қилмай илож йўқлигини тақозо қилаяпти».

Эй, ўзини фақиҳ деб ҳисоблаган одам!

Устоздан бошқа чора йўқ. Имом Шофиъий (раҳимаҳуллоҳ): «Мусибатларнинг энг ёмони – саҳифа орқали шайх бўлишдир»– деган ва бу билан илмларини саҳифалардан, яъни (устозга кетмай) китоблардан олаётган кимсаларни назарда тутдилар.

Баъзи салафлар шундай дейишган:

Кимнинг китоби бўлса устози 

 Бўлур тўғрисидан кўпроқ хатоси

Абу Заръа раҳимаҳуллоҳ деди: «Суҳуфий (устозсиз саҳифадан илм олган) одамларга фатво бермайди ва уларга мусҳафий (устозсиз мусҳафдан қори бўлган) Қуръон ўргатмайди.»

Савр ибн Язид (раҳимаҳуллоҳ): «Одамларга суҳуфийлар фатво бермайди»–  дер эди.

Албатта, сиз учун пухта шайх, моҳир мураббий ва холис суҳбатдош зарурдир. Агар мазкур уч хислат бир кишида жам бўлса ўзи учун яхшидир. Иккиси бўлса ҳам майли, бироқ учаласининг ҳам бўлиши энг афзалидир.

Илм аҳлидан айрилмаган, уларнинг қўлида тарбия олган ва уларга эргашгани ҳамда уларнинг одобидан одоблангани билан танилган кимсалардан бўлиши, илмнинг шартидан, деб ҳисобланган.  

Имом Шотибий (раҳимаҳуллоҳ) илми билан ўртага чиққан олимнинг сифати ҳақида шундай деган: «Унинг ўз илми билан, устозлар тарбия қилган кимсалар сафида бўлишидир. Илмини улардан олгани ва уларни лозим тутгани боис, у шу илмда шайхлар сифатланган сифат билан сифатланишликка лойиқдир».

Салаф солиҳ мана шундай бўлган. Салафнинг энг аввалгиси – саҳоба разияллоҳу анҳумларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан айрилмагани ва у Зотнинг сўзлари ва феълларини олгани ҳамда ким бўлишидан қатъий назар, у Зотдан келаётган нарса қандай кўринишда бўлмасин, уларнинг шу нарсага суянганидир.

Улар аввало Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам назарда тутган нарсанинг мағзини тушиниб етдилар, ҳатто унинг қаршилик қилиб бўлмайдиган ҳақиқат ҳамда қонуни синдирилмас ва камолотининг ҳудуди атрофида нуқсон айланмас ҳикмат эканини  билдилар ва ишонч ҳосил қилдилар. Албатта бу мудом айрилмаслик ва ўта устиворлик билан амалга ошди.

Ҳудайбия сулҳидаги Умар ибн Хаттоб (разияллоҳу анҳу)нинг қиссаси ҳақида ўйлаб кўринг. У айтди:

«Ё Расулуллоҳ, биз ҳақ, улар эса ботил узра эмасми?».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шундай»–  дедилар.

–                  «Ичимиздан ўлганлар жаннатда, уларнинг ичидан ўлганлар жаҳаннамда эмасми?».

–                  «Шундай» дедилар.

–                  «Унда нимага динимизда бўлмаган ишни қабул қиламиз ва биз билан улар ўртасида Аллоҳ ҳукм қилмай туриб ортга қайтамиз?».

–                  «Эй Хаттобнинг ўғли, Мен албатта Аллоҳнинг расулиман ва Аллоҳ мени ҳеч қачон зое қилмас».

Умар (разияллоҳу анҳу) сабр қилмай аччиқланганича чиқди ва Абу Бакр (разияллоҳу анҳу)нинг олдига келиб айни гапларни такрорлади.

Абу Бакр (разияллоҳу анҳу): «Албатта, У Аллоҳнинг расулидир. Аллоҳ у Зотни ҳеч қачон зое қилмайди» деди.

Ровий деди: «Шу пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Макка фатҳи ҳақида Қуръон нозил бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умар (разияллоҳу анҳу)га элчи юбориб, буни унга ўқиттирди».

Умар (разияллоҳу анҳу): «Ё Расулуллоҳ, у (сулҳ) фатҳ эдими?»– деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа» дедилар. Шунда Умар (разияллоҳу анҳу)нинг кўнгли ҳотиржам бўлиб, қайтиб кетди.

Бу – уламолардан айрилмаслик, уларга бўйинсуниш ва ҳужжат бўлмагунича муаммоли ўринларда уларнинг қарорларига сабр қилишликнинг фойдаларидандир.

Мазкур қисса ҳақида Сиффин кунида Саҳл ибн Ҳунайф (разияллоҳу анҳу) шундай деди: «Ҳой Одамлар!! Фикрларингиздан қайтингиз! Аллоҳга қасамки, мен ўзимни Абу Жандал кунида шундай ҳолда кўрдимки, агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи ва салламнинг амрларини рад қилишга қодир бўлсам рад қилган бўлар эдим».

Умар (разияллоҳу анҳу) юқоридаги гапларни фақат сулҳ асносида пайдо бўлган муаммолар сабабли айтган эди. Бошларига тушган қайғу ва муаммонинг қаттиқлиги боис тушкунлик ҳамда ишнинг тушунарсиз даражада аралашиб кетганидан сўнггина Фатҳ сураси нозил бўлди. Оят нозил бўлгач шубҳалардан қутулдилар ва ўз фикрларидан воз кечдилар, муаммо ва тушунмовчилик ўз-ўзидан йўқ бўлди.

Бу – саҳобалардан кейингилар учун ўрнак бўлди.

Тобиинлар саҳобаларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга юриб олган сийратларини лозим тутиб фақиҳ бўлдилар ва шаръий илмларнинг камолот чўққиларига эришдилар. Одамлар орасида илм бериш билан машҳур бўлган бирон олимни кўрган бўлсангиз, унинг ўз замонасида шуҳрат топган ўрнаклиги борлиги, сиз учун мазкур қоиданинг тўғри эканига кифоядир.

Қачон йўлдан озган бир фирқани ёки суннатга мухолиф бўлган бирон кишини кўрсангиз, унда шу сифаларнинг йўқлиги маълум бўлади. Шу жиҳатлари сабабли Ибн Ҳазм Зоҳирий айбланди. У шайх-катта устозлардан илм олмади ва уларнинг одоблари билан одобланмади. Тўрт имом ва уларга ўхшаган илми чуқур уламолар бунинг акси бўлганлар.

Масалан, ушбу васф билан, имом Молик ўзи кабилардан айрилиб турган ва шу сифат билан сифатланишга ўта қаттиқ эътибор берган. Бўлмаса, динда эргашиладиган зотларнинг барчалари ҳудди шундай бўлганлар. Лекин Молик шу маънода муболаға билан машҳур бўлган.

Ушбу сифат тарк қилингач, яъни ҳар бир ўқувчи ўзининг устозига, унинг сифати, васфи, тариқати ва йўналишига эргашиш тарк қилингач, бидъатлар бош кўтарди. Чунки эргашишни тарк қилиши тарк қилувчининг олдида, асл илдизи майлликларга эргашиш бўлган бир ишнинг пайдо бўлганига далилдир.

Эй Аллоҳ йўлидаги биродарим, мен билан бирга эргашиш борасида имом Молик (разияллоҳу анҳу)га аталган ушбу бўлим ҳақида ўйлаб кўринг. Чунки бу фойдадан холи эмасдир.

Имом Молик (раҳимаҳуллоҳ) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни зикр қилса, ранги ўзгарар ва эгилиб кетар ҳатто бу нарса бирга ўтирганларга оғир ботар эди. Бир куни ундан бу ҳақда сўралганида, шундай жавоб берган эди:

«Агар сизлар мен кўрган нарсани кўрганингизда эди, кўрганингиз ҳолимни инкор қилмас эдингиз. Мен қориларнинг сардори – Муҳаммад ибн Мункадир (раҳимаҳуллоҳ)ни кўрар эдим. Ундан бирон ҳадис ҳақида сўраб қолсак шундай йиғлар эдики, унга раҳмимиз келар эди.

Мен Жаъфар ибн Муҳаммад (раҳимаҳуллоҳ)ни ҳам кўрганман. У серҳазил, сертабассум киши бўлсада, олдида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам зикр қилиниб қолса юзлари сарғаярди. Мен унинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан биронта ҳадисни таҳоратсиз айтганини кўрмадим. Уни унинг даргоҳига бир муддат бориб келиб юрдим ва ҳар доим уни уч хислатда кўрдим: ё намоз ўқирди ёки жим турарди ёки Қуръон ўқирди. Ўзига алоқаси бўлмаган нарса ҳақида сўзламас эди. У – Аллоҳ азза ва жалладан қўрқадиган обид ва уламолардан бири эди.

Абдурраҳмон ибн Қосим (раҳимаҳуллоҳ) Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни тилга олганида рангига қаралса, гўё у кўп қон йўқотган кишига ўхшаб (оқариб) кетар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган ҳайбатидан, тили оғзида қуриб қоларди.

Мен Умар ибн Зубайр (раҳимаҳуллоҳ) ҳузурига борар эдим. Унинг ҳузурида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилга олинса, йиғлайверганидан кўзларида ёш қолмас эди.

Мен Зуҳрий (раҳимаҳуллоҳ)ни ҳам кўрдим. У одамларнинг энг ёқимлиги ва кўнгилга энг яқини бўлсада, унинг олдида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам зикр қилинса, гўёки у сизни танимагандай, сиз ҳам уни танимагандай бўлиб қолар эди.

Мен Сафвон ибн Сулайм (раҳимаҳуллоҳ) ҳузурига ҳам борар эдим. У мужтаҳид обид эди. Агар унинг олдида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам зикр қилинса, тўхтамай йиғлаганидан одамлар уни ташлаб олдидан туриб кетишар эди».

Бас, унинг устозларини мулоҳаза қилишлигини ва уларга қараб, ҳолатлари ҳақида тафаккур қилиб, кейин уларга эргашганликлари ҳақида сиз ҳам ўйлаб кўринг.

Ўзларидан олдингиларга ҳам, шундай эргашганлар. Улар буни узоқ айрилмаслик ва чиройли ўрнакдан истифода қилган эдилар.

Ҳолатнинг табиатидан келиб чиқиб, албатта хатодан саломат бўлиш шарт қилинмайди. Чунки ҳар бир илмнинг тармоқлари тарқалган вақтда  ва баъзилари баъзиларига асосланганда иштибоҳли бўлиб қолади. Бу эса унинг олимлигига дарз етказа олмайди. Хатога йўл қўйишлиги  ёки ундан айрим васфларнинг йўқолиши, иқтидо қилинадиган имом бўлишига зарар етказмайди. Лекин қачон шартларнинг тўла топилиши камаяр экан, ана шу нуқсон миқдорича комиллик даражаси ҳам камаяди. Модомики, ўша кемтикни тўлдирмас экан, комиллик даражасига  лойиқ бўлмайди.

Имом Заҳабий (раҳимаҳуллоҳ) айтди: «Илм имомларининг буюгининг тўғрилиги кўп, ҳақни аниқлашга бўлган ҳаракати маълум, илми чор қиррали, закоси тийрак бўлиб, салоҳияти ва тақвоси ҳамда суннатга эргашиши билан танилса, унинг  хатоси кечирилади. Уни адашган деб ҳисобламаймиз, уни ташлаб яхшиликларини унутмаймиз. Ҳа, биз утга бидъати ва хатосидагина эргашмаймиз ва хатосидан қайтишлигини умид қилиб қоламиз.»

6- Билимига амал қилиш

Имом Шотибий (раҳимаҳуллоҳ) айтди: «Илми билан ўртага чиққан олимнинг белгилари ва аломатлари бордир.

Улардан бири: олган билимига амал қилишидир. Токи сўзи, амалига мувофиқ бўлсин. Агар сўзи, амалига мухолиф бўлса, ундан илм олиш ва бирон илмда унга эргашишга аҳл-муносиб эмасдир.»

Мана шу нарса инсонни қайғу ва таассуфга солади. Шуни ҳам таъкидлашимиз керакки, илмига боамал олимлар ҳар жойда камёб бўлиб қолди. Аллоҳдан Аллоҳни бошқаларга эслатиб ўзимизнинг унутишимиздан, нифоқ ва нифоқ аҳлининг сафида бўлишдан ҳамда фойда бермайдиган илмдан паноҳ сўраймиз.

Алий разияллоҳу анҳу айтди: «Илм ўрганинглар, у билан таниласизлар, унга амал қилинглар, илм аҳлидан бўласизлар. Мана шундан кейин яқинда бир замон келадики, унда ўнта одамнинг тўққизтаси савоб нималигини билмайди. Бундан донғи чиқмаган ва ёмонликни билмаганларгина нажот топадилар. Чақимчи, бузғунчи ва сергап вайсақилар эмас, ана ўшалар ҳидоят имомлари ва зиё чироқларидир».

7- Дарслари, фатволари ва китоблари орқали илмларининг устунлигининг кўриниши

Имом Абу Тоҳир Салафий (раҳимаҳуллоҳ) Имом Хаттобий ҳақида шундай дейди: «Абу Довуд (раҳимаҳуллоҳ)нинг китобини шарҳлаган Абу Сулаймон (раҳимаҳуллоҳ)га келсак, унинг имомлиги ва диёнати келтирган ривоятлари ва омонатдорлигидан ўртага чиққан. У, ҳадис ва бошқа илмларни ўрганиш учун сафарлар қилган ва дунё кезган. Шундан кейин илмнинг турли фанларида китоб ёзиб тасниф қилган».

Аллоҳим, ҳақни ҳақ қилиб кўрсат ва бизни унга эргашишни насиб эт, ботилни ботил қилиб кўрсат ва бизни ундан четланишни насиб эт! Адашиб кетмаслигимиз учун ҳақиқатни бизларга чигал қилиб қўйма!

Аллоҳим, бизга нарсаларни ўз ҳолича кўрсат!

Бизни бандаларингни Сен томон йўлловчи кимсалар жумласидан айла ва динда бизларни фақиҳ қил!

Пайғамбаримиз Муҳаммадга, унинг аҳли ва асҳобига Аллоҳнинг салоту саломи бўлсин.

Бутун Оламлар Робби бўлмиш Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин.  

 

                                                

 

                                   

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Мақолалар Даъват ёлқинлари Thu, 30 Oct 2008 12:59:51 +0000
Баҳоси – жаннатдир! (Шайх Абдулмалик Қосим) (2) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=540:-2&catid=212&Itemid=103 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=540:-2&catid=212&Itemid=103  

2008-11-25

Давоми...

Жамоат билан намоз ўқиш

Аллоҳ таоло фарз намозларни жамоат билан ўқишни: «ва рукуъ қилгувчилар билан бирга рукуъ қилинг» (Бақара: 43)– деб вожиб қилди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар ҳам фарз намозларни, мудом жамоат билан ўқирдилар, гўё жамоат улар учун намознинг бир бўлагига айланиб қолганди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тинчлик ва уруш пайтларида, ҳатто вафот этган касаллик маҳалларида ҳам жамоат билан намоз ўқишни қолдирмадилар.

Бугунги кунда масжидларимизда бу нарса кўринмай, одамлар намозларни жамоат билан ўқишга қизиқишмай қолди. Жума намозига келган намозхонлар сони масжидларга сиғмаётганини кўрсак ҳам, уларни беш вақт намозларда масжидларда кўрмаяпмиз. Улар қилган бу бепараволиклари ёки танбалликлари учун ҳисоб бермаймиз, деб ўйлаяптиларми?! Ҳар куни беш марта қулоқларига янграётган муаззам азонни эшита туриб, жамоат намозида иштирок этмасликларига қандай узрлари бор?!

Севимли дўстим!

Бу неъмат учун Аллоҳга қанчалар ҳамд айтсак ҳам оз. Чунки, куфр ўлкаларда яшаётган қанча мусулмон борки, улар бу азонни эшитишдан маҳрумдирлар. Қанча ўликлар борки, ушбу тавҳид чақириғига ижобат қила олмайдилар. Ушбу нидога интилган қанча беморлар борки, унга ижобат қилишга касалликлари тўғаноқдир! Чунки тавҳид чақириғининг қулоқларда янгроғи, қалбларда сурури бордир. Қандай бўлмасин, ахир бу – солиҳлар, сажда ва рукуъ қилганлар карвонида юриш учун Аллоҳ жалла жалолуҳу тарафидан бўлган чақириқ-ку?!

Шунинг учун ҳам Абу Имрон Жазаний (раҳимаҳуллоҳ) азонни эшитса рангги ўзгариб, кўзларидан ёшлар қуйилар эди.

Бундан илгари пайғамбарлар саййиди, Оиша онамиз разияллоҳу анҳо айтганидек эдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам биз билан суҳбатлашиб ўтирар, намоз вақти келса У бизни, биз эса Уни танимагандек, ҳолатга тушар эдилар». Пайғамбаримизга Роббимнинг салавоту саломлари ёғилсин!

Алий ибн Ҳусайн (раҳимаҳуллоҳ) таҳорат қилса юзлари сарғаяр эди. Унга оиласидагилар: «Таҳорат пайтида нега бундай ҳолатга одатландингиз?»– деб сўрашганида: «Қандай Зотнинг ҳузурида туришимни биласизларми?!»– деб жавоб берди («Софватус-софва» 2/93).

Сулаймон ибн Аъмаш (раҳимаҳуллоҳ кечаси) ҳожати учун уйқусидан уйғониб, сув топа олмай, деворга қўлларини уриб таяммум қилиб, кўрпасига узанди. Унга бу ҳақда савол берилганида: «Мен таҳоратсиз ўлиб қолишдан қўрқаман»– деб жавоб берди!! («Ҳилятул-авлия» 5/49).

Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Билингларки, амалларингизнинг энг яхшиси – намоздир ва мўъмингина доимо таҳоратли бўлади»– деб айтган сўзларига итоат қилиш нуқтаи назаридан эди (Имом Аҳмад, Байҳақий ва Ҳоким келтирди ва бу ҳадисни аллома Албоний «саҳиҳ» деди).

Муҳаммаднинг йўлидан йўқдир бошқа йўл,

Сиротум Мустақимдир, удир тўғри йўл!

Ҳидоят топади унинг сўқмоғидан юрганлар,

Ҳалок бўладилар ундан чапу ўнгга тойганлар!

(«Зайлу тазкиратил-ҳуффааз» 175).  

Мансур ибн Зозон (раҳимаҳуллоҳ) кунларнинг бирида таҳорат қилди. Таҳоратдан сўнг кўзларидан ёш оқиб, йиғлай бошлади. Унга: «Аллоҳ раҳм қилсин, ҳолингизга нима бўлди?»– деб савол берилганида: «Менинг аҳволимдан кўра оғирроқ нарса борми? Мен на мудроғи ва на уйқуси келадиган Зотнинг ҳузурида турмоқчи бўламан. Қаердан билай, балки У мендан юз ўгирар!!»– деб жавоб берди (Софватус-софваҳ» 2/ 12).

Бу – уларнинг қалблари солиҳ, юраклари тоза эканидандир. Язид ибн Абдуллоҳ (раҳимаҳуллоҳ)га: «Масжидимизнинг томини ёпмайликми?»– деб сўралганида: «Қалбларингизни ислоҳ қилинг, масжидингиз учун кифоядир!»– деб жавоб берди («Ҳилятул-авлия» 2/312).

Зеро, қалби солиҳ ва нийяти холис бўлган одам масжиднинг томи ёки нақшларига боқмайди, балки, намозига, намозини тўкис адо этишга ҳамда унинг қабул қилинишига қаттиқ эътибор беради.

Мана бу Адий ибн Ҳотим (разияллоҳу анҳу): «Ислом динини қабул қилганидан буён, қачон намозга такбир айтилса, таҳоратли эдим»– демоқда («ас-Сияр» 3/ 160).

Азонга ижобат қилиш уларнинг ҳаётида иккиланиш ёки танбаллик бўлмаган амалий суратда камолига етар эди. Азон улар учун – масжидга йўналиш ва қўлларидаги дунёвий ишларни тўхтатишни ифода этар эди.

Иброҳим ибн Маймувн Марвазий (раҳимаҳуллоҳ)га бир боқайлик. Унинг иши заргарлик ҳамда кумуш ва тиллога сайқал бериш эди. Агар болғачасини кўтарганида азонни эшитиб қолса, болғачани урмай, азонга ижобат қилар эди.  

Улар ҳаётларини Роббул-оламийнга итоат, пайғамбарлар саййидидан ўрнак ўлароқ ушбу чақириққа ижобат қилиш учун фидо қилган эдилар. Уни эшитиш билан дунёларини бир тарафга қўйиб, ишларини тўхтатишар ва Аллоҳ сари шошиб йўл олар эдилар.

Азиз мусулмон дўстим!

Одамнинг намози охиратга заҳирадир,

Ундан илк сўралувчи нарса намоздир.

Агар ўлса суюнчидир, суюнчи!

Охиратда зафар манбаи намоздир.

Намозини ўқимаса ёруғ дунёда

Макони жаҳаннамдир охиратда!

Намоз ва бошқа ибодатларга бўлган шавқлари сабабли уларнинг азон айтилиши билан масжидларга бир-бирлари билан мусобақалашиб кетганларини кўрамиз. Бу – худди шоир айтганидек эди:

Сиз унинг одамлар ичида қўрқиб, титраб

Масжид сари жулдур кийимда юрганини кўрасиз!

Бизнинг ҳолимиз бунинг бутунлай аксидир. Биз, кечаги обидлар билан, бугунги эркаклар ўртасида катта масофа ва фарқни кўраяпмиз. Ҳозирда масжидга азондан илгари ёки азон айтилгач кирмаган қанчадан-қанча одамлар бор. Ҳатто баъзи одамлар борки, улар масжидга умуман кирмаган, балки, унга намоз ўқиш учун жасадини масжидга олиб кирилган!!

Биз уларнинг воқеъларида масжидга эрта бориб, биринчи сафдан жой олиш учун намозга қанчалар эътибор берганла-  рини кўрар эканмиз, бунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларига ижобат ўлароқ қилганларини била-  миз: «Одамлар азон ва биринчи сафдаги савобларни билсалар эди, эмаклаб келишдан бошқа чоралари қолмаган бўлса эмаклаб келар эдилар» (Муттафақун алайҳ).

Бу яхшиликка умматнинг салафи риоя қилди. Бишр ибн Ҳасан (раҳимаҳуллоҳ)ни «саффий» дейишарди. Чунки у Басранинг масжидида эллик йил биринчи сафда туриб намоз ўқиди!

Ишлар аксига кетди, тушунчалар ўзгарди ва бу буюк ва-  зифа ва оммавий яхшиликка камдан-кам одамлар амал қиладиган бўлдилар.

Бугун одамларнинг кўплари имом билан бирга айтишга етиша олмаётган биринчи такбир пайтида ҳозир бўлиш ҳирси ҳақида хоҳлаганингизча гапиринг!

Саид ибн Мусайяб (раҳимаҳуллоҳ): «Эллик йилдан буён биринчи такбирдан кеч қолмадим. Эллик йилдир намозда турар эканман, бировнинг энсасига боқмадим» («Вафийятул-аъян» 2/375, «Ҳилятул-авлия» 2/163).

«Бас, мусобақачилар (мана шундай мангу неъматга етиш йўлида) мусобақалашсинлар» (Мутаффифун: 26).

Бу – мусобақалашиш ва ғолибликка лойиқ маррадир.

Ер матолари учун мусобақалашаётганлар, у матолар қанчалар катта ва буюк бўлмасин, Аллоҳнинг наздида оз ва арзимас, фоний ва пашша қанотича вазни бўлмаган нарса-  лар учунгина мусобақалашмоқдалар. Охират эса Аллоҳнинг тарозисида оғир, рақобатлашиш ва мусобақалашишга ло-  йиқ ҳақиқатдир («Фий Зилалил-Қуръон» 2/3860).

Сулаймон ибн Муҳрон (раҳимаҳуллоҳ) биринчи такбирга етмиш йил етишиб намоз ўқиди («Тазкиратул-ҳуффаз» 1/154).

Аллоҳнинг Ўзи бизга раҳм қилсин! Бировимиз биринчи такбирга бир йилда бир ёки икки мартагина етишиб намоз ўқийди. Имом билан бирга намозни тугатгач сафларга боқинг, намозни имом билан тугатганларнинг сони нақадар оз эканини пайқайсиз.

Биз салафлар олдида киммиз?!

Усайд ибн Жаъфар (раҳимаҳуллоҳ) айтди: «Мен амаким Бишр ибн Мансур (раҳимаҳуллоҳ)нинг биринчи такбирдан кеч қолганини ва масжид олдида турган гадойнинг қўлини қуруқ қайтарганини кўрмадим» («Софватус-софваҳ» 3/376).

Вакийъ ибн Жарроҳ (раҳимаҳуллоҳ) айтди: «Аъмаш (раҳимаҳуллоҳ) етмиш йил давомида биринчи такбирдан кеч қолмади» («Тазкиратул-ҳуффаз» 1/154, «ас-Сияр» 6/228, «Софватус-софваҳ» 3/128).

Баъзи кишилар эса – Аллоҳ уларни раҳмат қилсин! – қирқ йил давомида бир мартагина, у ҳам бўлса узр сабабли, биринчи такбирга етиша олмадилар.

Ибн Саммоъа (раҳимаҳуллоҳ): «Қирқ йил давомида онам ўлган кунигина биринчи такбирга етиша олмадим»– деди («ас-Сияр» 10/ 646).

Агар биз уларнинг намоз ва биринчи такбирга етиш учун ҳарисликлари шунчалар бўлганини билган бўлсак, Иброҳим Нахаий (раҳимаҳуллоҳ)нинг: «Агар бир кишининг биринчи такбирга етишга танбаллик қилаётганини кўрсанг, у одамдан қўлингни ювиб қўявер!»– дейишида ҳеч ҳайрат йўқдир («ас-Сияр» 5/65, «Софватус-софваҳ» 3/88).

Мана бу Иброҳим Таймий (раҳимаҳуллоҳ) ҳам бу эътиборни ва ўша дўстининг аломати бўлганини таъкидлаб шундай дейди: «Агар бир одамнинг биринчи такбирга етиб келишга лоқайдлик қилаётганини кўрсанг, ундан қўлингни ювиб қўявер!» («ас-Сияр» 5/62).

Салаф солиҳ (раҳимаҳумуллоҳ) буни билишган, шунинг учун ҳам биринчи такбирга катта эътибор беришган эди. Суфён ибн Уйайна (раҳимаҳуллоҳ): «Такбир (иқомат) айтилишидан илгари келишинг – намозни улуғлашдандир»– деди («Софватус-софваҳ» 2/235).

* Уларнинг (биринчи такбирга бўлган) диққат-эътиборлари шунчалар экан, қаттиқ тайёргарлик кўрганидан сўнг жамоат намозига етиша олмасалар ҳоллари нима бўларди экан?!

Шом қозиси тўқсон ёшни қоралаб қолган Сулаймон ибн Ҳамза Мақдисий (раҳимаҳуллоҳ): «Ҳаётимда икки мартагина ёлғиз намоз ўқидим. У пайтда ўзимни гўё намоз ўқимагандек ҳис этдим» (Менга муҳтарам шайхлардан бири шундай деган эди: «Тўққиз ёшлик пайтимда бир мартагина ёлғиз намоз ўқидим ва ўзимни гўё намоз ўқимагандек ҳис қилдим»).

Улар бу буюк савоб ва яхшиликдан маҳрум қолсалар аламни ҳис этар эдилар.

Муҳаммад ибн Муборак Суварий (раҳимаҳуллоҳ): «Саид ибн Абдулазиз жамоат намозида иштирок эта олмаса йиғлар эди»– деди («Тазкиратул-ҳуффаз» 1/219).

Улар учун дунё ишлари жамоат намози олдида ҳеч нарса эмас эди. Биз эса дунё ишлари ортидан итдек чопиб, у сабабли намозларни кечиктирмоқдамиз!

Маймувн ибн Муҳрон (раҳимаҳуллоҳ) масжидга келганида: «Одамлар намозни ўқиб қайтишди» дейишганида: «Иннаа лиллаҳ ва иннаа илайҳи рожиувн! (Бу мусибат дуосини ўқиди ва): Менга ушбу намознинг фазилати Ироқ ҳокимлигидан кўра севимлироқдир»– деди («Мукошафатул-қулуб» 364).

Бировимиз арзимас, тилга олишга ярамайдиган дунё матоси учун жамоат намозида иштирок этмайди. Энди сиз Ироқ ҳокимлиги ҳақида нима дейсиз?!

Салаф солиҳ жамоат намозида иштирок этмасликдан қаттиқ таъсирланар эди.

Абдуллоҳ ибн Умар (разияллоҳу анҳу) ҳуфтон намозини жамоат билан ўқий олмаса, кечанинг қолган қисмини ибодат билан бедор ўтказар эди.

Бўш вақтингда кўп рукуъни ғанимат бил,

Ўлиминг келар шояд қўққисдан.

Қанча соғлом инсонларни кўрдим-ки,

Жонлари чиқди улар билмасдан!

Азиз дўстим!

Жамоат билан намоз ўқиш, унинг моҳиятини билганлари учун салаф солиҳ наздида катта аҳамият касб этар, ундан маҳрум қолиш энг қийматли нарсаларини йўқотишдек туюлар эди.

Ҳотим Асамм (раҳимаҳуллоҳ) шундай деди: «Жамоат намозига иштирок эта олмаганим учун Абу Исҳоқ Бухорий (раҳимаҳуллоҳ) гина менга таъзия билдирди. Агар биронта ўғлим вафот этса, ўнг мингта одам таъзия билдирар эди. Чунки, дин мусибати  одамлар тасаввурида дунё мусибатига қараганда енгилроқдир» («Мукошафатул-қулуб» 364).

Олтин сўзлар: Қийматли нарсаларни йўқотиш ёки яқин қариндошлар вафоти сабабли таъзия билдирганлар кўп, бироқ, диний тарафдан бирон нарсани йўқотилганда таъзия билдирадиганлар йўқ. Аллоҳим, бизга динимизда мусибат берма ва дунёни биз учун катта қайғу айлама!

Юнус ибн Абдуллоҳ (раҳимаҳуллоҳ): «Нега мен хўрозим йўқолса қайғуга тушаману, намозимни ўқий олмасам қайғурмайман?!»– дер эди («Ҳилятул-авлия» 3/19, «Софватус-софваҳ» 3/307).

Иш, маошларнинг ортиши, мансабларнинг кўтарилиши ҳақида қайғуга ботган, кечаларни бедор ўтказган, ғамлари кўпайганидан кечалари уйқуси қочган, ўткинчи дунёнинг катта ва кичик ишлари учун тинмай ҳиммат ва нашот билан елиб-югурган, бироқ, жамоат билан намоз ўқимаган ва бундан қайғуга тушмаган, ҳатто, бунга касблар, эҳтиёжлар ва дунё ишларини сабаб қилиб кўрсатган биз таниган талайгина одам бор!

Севимли дўстим!

Сиз ором лаззати ва иссиқ кўрпадан воз кечиб, ётоғингиздан сакраб турасиз ва муаззин билан бирга калималарни пичирлайсиз. Зулматли қоронғу ва қаҳратон совуқда сокин одимлар билан бомдод намози сари йўлга тушасиз.

Аллоҳ сизни савоблардан маҳрум этмасин, қадамларин-  гизга ҳасанотлар ёзсин...  Мен сизга бу Умматнинг пайғам- бари соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Зулматларда масжид сари одим отганларга Қиёмат кунидаги тўкис нурдан хуш-  хабар беринглар!» (Абу Довуд ва Термизий ривояти)– деб айтган буюк ажрдан хушхабар берайин!

Шайтон олдида мағлуб бўлманг ва ўрнингиздан туриш-  дан тараддудланманг. Кенглиги Еру Осмонларча келадиган ва тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннат сари юринг. У ерда кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва инсон хаёлига келмаган неъматлар бор...

Аллоҳ сизни мақсадларингизга эриштирсин ва жойин-  гизни жаннатда қилсин!

Мусулмон дўстим!

Келинг, салаф солиҳ зиммаларида масъулиятлар бўлишига қарамай тоат-ибодатларга қандай эътибор берганига бир боқайлик.

Мана бу Қози Абу Юсуф (раҳимаҳуллоҳ) қозилик мансабига ўтиргач ҳар куни икки юз ракаат намоз ўқир эди («Тазкиратул-ҳуффаз» 1/293).

Ҳатто мусулмонлар халифаси Ҳорун ар-Рашид (раҳимаҳуллоҳ) халифа бўлган кунидан бошлаб то ўлгунича, бирон сабаб чиқиб қолмаса, ҳар куни юз ракаат намоз ўқир эди («Таъриху Бағдад» 14/6).

Уларнинг ибодат ўрни бўлгани учун масжидга катта эътибор берар эдилар. Атоъ ибн Ясор (раҳимаҳуллоҳ) масжидда савдо қилаётган одамни чақириб: «Бу ер – охират бозоридир. Бор, дунё бозорига чиқ!»– деди.

Дангасалик ва лоқайдликни кўрган пайтимизда шоирнинг ушбу сўзларини мисол қилиб келтирамиз:

Ҳар нарсада бордир Унга аломат,

Унинг танҳолигига қилар далолат.

Унга гувоҳдир ҳар бир ҳаракат,

Осудалик, жимлик, ҳамда сукунат.

Ажабо, қандай исён қилинар бундай илоҳга.

Шунинг чун ҳайронман даҳрий-густоҳга!

 

Аллоҳнинг ҳузурида туриш

Намознинг фарз ва вожиблари, суннат ва мустаҳабларини тўкис, хушуъ ва Аллоҳга бўлган тавозеъ, жиддийлик ва тафаккур билан адо этишлари, уларнинг намозга тўкис риоя қилганларининг бир кўринишидир. Аллоҳ таоло уларни мақтаб: «Улар намозларида хушуъ билан турадилар» (Мўъминун: 2)– деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Киши намозидан буриларкан, унга намозининг ўндан бири, тўққиздан бири, саккиздан бири, олтидан бири, бешдан бири, чораги, учдан бири, ярмигина ёзилади»– дедилар (Абу Довуд ва Имом Аҳмад ривояти. Бу ҳадисни аллома Албоний саҳиҳ деган).

Умар ибн Хаттоб (разияллоҳу анҳу) минбар устида туриб: «Кишининг соқоллари Ислом динида оқарган, бироқ Аллоҳ учун намозини тўкис қилмаган бўлади»– деганларида: «Қандай қилиб?»– деган савол берилди. Умар ибн Хаттоб (разияллоҳу анҳу): «Намозда туриб намозининг хушуси, тавозеси ва Аллоҳга йўналишни тўкис қила олмайди»– деб жавоб бердилар («Эҳяу улумид-дин» 10/202).

Умар ибн Хаттоб (разияллоҳу анҳу) бу сўзларни Исомнинг аввалги даврларида айтган эди. Бизнинг бугунги кундаги воқеълигимиз ҳақида нима дейишимиз мумкин?! Аллоҳим раҳм қилган кимсалардан бошқа кўп одамларни дунёнинг ишлари ҳар тарафга тортмоқда. У бадани билан намоз ўқисада, фикри билан дунёга, дунёнинг бозорларига савдо-сотиқ учун кетмоқда, фойда ёки зарар қилмоқда... Бу –  ғафлатдан бошқа нарса эмасдир!!

Ҳасан (раҳимаҳуллоҳ) айтди: «Омир ибн Абд Қайс (раҳимаҳуллоҳ) одамларнинг намозда тирикчиликни эслаганларини айтишаётганини эшитиб қолди ва: «Шундай бўлаяптими?»– деб сўради. Улар: «Ҳа»,– дегач: «Намозимда бундай бўлишидан кўра қорнимга турли тарафидан найзаларнинг санчилиши мен учун севимлидир»– деди (Имом Аҳмад «Зуҳд» 321).

Аллоҳга қасамки, бу – Аллоҳни лойиқ бўлганидек таниган ва намозларни тўкис ўқиган одамнинг воқеъсидир. Ҳаммод ибн Салама (раҳимаҳуллоҳ): «Мен қачон намозга турсам, кўз ўнгимда жаҳаннам гавдаланади»– деди («Тазкиратул-ҳуффаз» 1/219, «Шазаротуз-заҳаб» 1/263).

Азиз дўстим, жаҳаннам оташига тушишдан қўрқадиган одамнинг намозни қандай бўлишини тасаввур қилиб кўринг? У – Аллоҳнинг азобидан қўрқиш, Аллоҳ ҳузуридаги неъматлардан умид қилиш намозидир. У – дунё билан ви-  долашган, қилган амаллари билан охират ва охират неъмат-  ларидан умидвор бўлган одамнинг намозидир. Сиз Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳунинг ўғлига қилган васиятига амал қилинг: «Ўғилчам, намоз ўқисанг видолашаётган одамнинг намозидек ўқи! «Мен бу намозни яна бир марта ўқий оламан» деб хаёл қилма! Ўғилчам, унутмаки, мўъмин икки яхшилик ўртасида ўлади: бири қилгани, иккинчиси эса қолдиргани» (Софватус-софваҳ» 1/496).

Агар ҳар биримиз ўз намозида шу ҳолатда бўлса ва масъулиятни ҳис этса, намозни лойиқ бўлганидек Аллоҳга итоат қилиб адо этган бўлар эди.

Эй Сен, Унга бошлар эгилиб, хушуъ қилган Зот!

Буйруғига барча махлуқ бўйинсунган Зот!

Пешонамни қўйиб сажда қиламан Сенга,

Ҳокисорлик қилмадим, иллоки Сенга!

(Доктор Юсуф Қарзовий девони, 32).

Бакр Музаний (раҳимаҳуллоҳ) намозга ҳарислик ва уни тўкис шаклида адо этишга чақириб шундай дейди: «Агар намозинг сенга фойда беришини орзу қилсанг: «Бундан бошқа намоз ўқимайман!»– де» («Жомиъул улуми вал-ҳиками» 466).

Агар биз шу йўлдан кетсак аҳволимиз ўзгарар, ишимиз тузалар, намозимиз қоим бўлар эди. Чунки, намоз мусулмоннинг дунёдан охиратга чиққан йўлидаги озуқаси ва қабрида илк сўраладиган нарсадир.

Суфён Саврий (раҳимаҳуллоҳ) айтди: «Агар мен Мансур ибн Мўътамир (раҳимаҳуллоҳ)ни намозда кўрсам: «У ҳозир ўлиб қолади!»– дер эдим» («Софватус-софваҳ» 3/114).

Бу – унинг намозга қаттиқ эътибор бергани ва комил адо этишга ҳаракат қилганидан эди. Ҳар бир намозини шундай ўқишга одатланган одамнинг намози – бундан кейин ўқилмайдиган намоз бўлади ва Абдуллоҳ ибн Масъуд (разияллоҳу анҳу) таъкидлаганидек, иншааллоҳ, унинг хотимаси яхши бўлади: «Мудом намозда экансан подшоҳнинг дарвозасини қоқасан. Қоққан одамга подшоҳнинг дарвозаси очилади» («Софватус-софваҳ» 1/415). Аллоҳ Ўзига итоат этган, буйруқларига ижобат қилган ва таъқиқларидан сақланган бандага нисбатан раҳмлиларнинг раҳмлироғи ва ҳурматлаганларнинг ҳурматловчироғидир.

Шубрума (раҳимаҳуллоҳ) айтди: «Биз Карз Ҳорисийга сафарда ҳамроҳ бўлган эдик. Бирон ерга қўнсак у атрофга боқар ва диққатини тортган жойга бориб, кетгунига қадар намоз ўқир эди» («Софватус-софваҳ» 3/120).

Чунки унинг қалби тоат-ибодатларга боғланган, ҳар бир замони эса ибодат эди. Ахир умри бир неча йил ва нафаслари белгилаб қўйилган бўлса, инсон умрида ўйин-кулгу ва беҳуда нарсаларга ўрин қоладими?!

Бўш қолсанг кундузлари билиб ғанимат,

Ўқи намозни ихлос-ла, икки ракаат.

Ҳақсиз нарсани айтмоқчи бўлсанг

Ўрнига ҳеч тинмай тасбеҳларни айт!

Тилинг буррою, ҳаким бўлса ҳам,

Сукут сақлашинг яхшидир, албат!

Саноқли кунлар ва белгиланган лаҳзаларни тоат-ибодатда ўтказингиз ҳамда Аллоҳ таолонинг даргоҳидаги туганмас неъматлар умидида жиддий ва сабот билан амал қилингиз!

Салафнинг ҳаёти – ибодат, итоат, солих амал ва тақводан иборат эди. Омир ибн Абдуллоҳ (раҳимаҳуллоҳ)га: «Нафсингиз намозда сизга бирон нарса дейдими?»– деб савол берилганида: «Ҳа, (Қиёмат кунида) Аллоҳнинг ҳузурида турганим ва икки диёрдан бирига кетаётганимни»– деб жавоб берган эди («Эҳёу улумид-дин» 1/202).

Бугун ўз ҳолимизга қаранг, нафсимиз намозда бизга нималар дейди?!

Хотира ва хаёллар намозимизда ёпирилиб келади. Баъзида намозимиз давомида булардан қутила олмаймиз. Гўё намоз фикр ва туйғулар келадиган майдонга ўхшайди. Намозда сотиш ва харид қилиш кучаяди!! Фойда ва зиёнлар ҳисоботи намозда такрорланаверади... Ҳатто, айрим одамлар Аллоҳнинг ҳузурида турган бўлишларига қарамай олис-олисларга сафар қилиб, қайтиб келади! Агар бирон бир масъул одам олдида турса, диққатини бузмайди, ҳар бир нарсани ёдида тутади. Аммо намозда-чи, саноқлари оз, Роббим марҳамат қилган кимсалардан бошқа кўпчилик, намозини тўкис адо эта олмайди?!

Дўстим!

Қайғуси эртаю кеч «Аллоҳ» бўлган банданинг эҳтиёжларини, Аллоҳнинг Ўзи зиммасига олади. Унинг барча қайғуларини кушойиш қилади. Қалбини Аллоҳга бўлган муҳаббат, тилини Аллоҳнинг зикри, узвларини Аллоҳнинг итоатига мойил қилади. Эртаю кеч дунё ғамини қилган бандага, Аллоҳ, дунёнинг ғаму қайғусини юклайди, ўзини ўзига ташлаб қўяди. Қалбини бандалар муҳаббати, тилини уларнинг зикри, узвларини эса уларга бўлган хизматга мойил қилиб қўяди.  У бошқалар хизмати учун ваҳший ҳайвонлар бошқалар учун “хизмат” қилишганидек хизмат қилади («ал-Фавааид», 110).

Абу Абдурраҳмон Айдий айтди: «Мен Саид ибн Абдулазиздан: «Намозда нега йиғлайсиз?»– деб сўрадим. У: «Жиян, нега бу ҳақда савол бераяпсиз?»– деди. – Шояд Аллоҳ бу билан менга ҳам фойда берар,– дедим. У: «Намозга турдим-ми, олдимда жаҳаннам гавдаланади!!»– деди («ас-Сияр» 5/259).

Шунинг учун ҳам, Осим ибн Абу Нажуд намоз ўқиса қоққан қозиқдек қимирламай турар эди. Жума кунлари жума намозидан сўнгра асргача масжиддан чиқмасди. У – тинимсиз намоз ўқийдиган яхши обидлардан эди. Бирон эҳтиёжи учун кўчага чиқиб масжидни кўриб қолса: «Бу ёққа кел, эҳтиёжимиз қочиб кетмас»– деб масжидга кирар ва намоз ўқир эди.

У вафот этди, Аллоҳ раҳмат қилсин! Биз-чи, ҳануз:

«Эртаю кеч чопмоқдамиз эҳтиёжлар ортидан,

Тирикларнинг эҳтиёжи ўлмас экан, туганмас.

Ўлсак агар бирга ўлар эҳтиёжлар

Яшар экан, эҳтиёжнинг тугагани билинмас!»,

деб айтилганидек ҳолдамиз. Аллоҳнинг Ўзи бизга раҳм қилсин!

Бировимиз ажал келиб ўлгунича дунё ортидан чопмоқда. Ҳолбуки, унга қилган солиҳ амалларигина фойда қилади.

Қосим ибн Муҳаммад (раҳимаҳуллоҳ) айтди: «Эрталаб турсам Оиша разияллоҳу анҳонинг олдига кириб, унга салом берардим. Одатдагидек бир куни эрталаб Оиша разияллоҳу анҳонинг олдиларига кириб, салом бердим. У чошгоҳ намозини ўқиётган ва: «Аллоҳ бизга лутф қилди ва бизларни жаҳаннам азобидан қутқарди» (Тур: 27) оятини тиловат қилаётган экан. У йиғлар, дуо қилар ва оятни такрорлар эди. Мен кута-кута зерикдим. У эса пинагини бузмай ибодатига давом этди. Буни кўргач бозор томонга йўл олдим ва: «Эҳтиёжларимни олиб, қайтиб келарман»– дедим. Бозордан қайтиб келсам, У, ҳануз оятни такрорлар, йиғлар ва дуо қилар эди» («Эҳёу улумид-дин» 4/436).

 

Чошгоҳ намозини ўқишлик суннати

Бугунги кунда талайгина одам чошгоҳ намозини ўқиш суннатини адо этмай қўйишди.  Уни озгина одамларгина ўқимоқдалар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса ўз ҳадисларида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳуга бу намозни ўқишга васият қилган эдилар. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: «Халилим – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал-  лам менга уч нарсани васият қилди: ҳар ойда уч кун рўза ту-  тиш, чошгоҳнинг икки ракаат (намоз)и ва (кечаси) ухлашдан илгари витр (намози)ни ўқиш» (Муттафақун алайҳ).

Бугун бомдод намозини қолдирмай ўқиётган кишилар ҳам бомдод пайтидан пешингача бўлган муддат ичида Аллоҳни жуда ҳам оз зикр қилмоқалар. Ҳолбуки, бу – узоқ муддат ва бебаҳо лаҳзалардир. Гоҳо бу муддат ичида дунёни эслаш ва у билан машғул бўлиш оқибатида охиратдан ғафлатда қолинмоқда.

Орзулар уммонига чўмганинг маҳал

Дунёлар сеники бўлиб қолади.

Ажалинг етиб ўлим келган он

Орзулар ортингдан тинмай қолади.

Гўёки суғорилган хурмо ниҳоли

Бир кун келиб катта хурмо бўлади.

Инсон-чи, ажали етгани замон,

Мурдага айланиб, адо бўлади!

(«Таъриху Бағдад» 12/318).

Салаф хушуъси

Намозга бўлган муҳаббат, уни зоҳиран ва ботинан мукаммал суратда адо этиш учун шошилиш – қалбдаги Аллоҳнинг муҳаббати ва Аллоҳга дуч келишга бўлган иштиёқнинг аломатидир. Намоздан юз ўгириш, уни адо этишда ялқовлик қилиш, муаззин чақириғига лоқайдлик қилиб, мусулмонлар жамоати билан бирга эмас, масжиддан бошқа ерда танҳо ўқиш, ҳақиқатда, қалбда Аллоҳ муҳаббатининг йўқлиги ва Аллоҳ ҳузуридаги неъматларни тарк этиш аломатидир («Солатул-жамаати»).

Келинг, салафнинг намоздаги ҳоли ва хушуъсига бир назар ташлайлик.

Маймувн ибн Ҳайён (раҳимаҳуллоҳ) айтди: «Мен Муслим ибн Ясор (раҳимаҳуллоҳ)нинг енгил ёки узоқ намоз ўқир экан, (бирон ҳодиса туфайли) масжиддан бурилиб чи-  қиб кетганини кўрмадим. Бир куни масжиднинг бир тарафи қулаб тушди. Бозорда турган одамлар унинг йиқилишдан ташвишга тушган бўлсаларда, Муслим ибн Ясор масжид ичида пинагини бузмай намозини давом эттирган эди» (Имом Аҳмад «аз-Зуҳд» 359).

Халаф ибн Айюб (раҳимаҳуллоҳ)дан: «Намозингизда пашша сизга озор бермайдими. Нега уни ҳайдамайсиз?»– деб сўралганида: «Нафсимни намозимни бузадиган ишларга ўргатмайман»– деб жавоб берди. – Бунга қандай сабр қиласиз?, дейилганида эса: «Менга фосиқларнинг султон қамчиларини егач: «Фалончи бардошлидир!» деб айтилган сўздан фахрланганларини эшитдим. Шундай экан, битта пашша учун мен қандай ҳаракат қилай!!»– деб жавоб берди («Эҳёу улумид-дин» 1/179).

Ибн Зубайр (разияллоҳу анҳу) намозда хушуъси сабабли тахтадек қотиб қолар эди.

Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ) кўп намоз ўқигани учун «қозиқ» деб аталар эди («ас-Сияр» 6/400).

Салафнинг мудом ибодатда бўлганлари ва кўп намоз ўқиганларини Абу Убайдуллоҳ ал-Вазирнинг набираси – Убайдуллоҳ ибн Сулаймон (раҳимаҳуллоҳ) шундай тавсифлайди: «Бобом иккита жойнамозни эскиртди. (Бобомнинг обидлардан эканини билардим. У бундан бир неча йил илгари вафот этди). Учинчи жойнамозни ишлата бошлаган ва кўп намоз ўқигани учун тиззалари, юзи ва кафтлари теккан жойларнинг оҳорини тўккан эди».

Бобом ҳар куни беш минг кишига етадиган унни садақа қиларди. Нархлар кўтарилгач ўн минг кишига етадиган унни садақа қила бошлаган эди».

Намоздан уларни бирон нарса чалғита олмас, Аллоҳ билан ўрталарини тўса олмас эди. Ҳушёрлик – намоз ўқиш ва Аллоҳдан хушуъ қилишгагина қаратилган эди.

Абу Абдуллоҳ Нубоҳий (раҳимаҳуллоҳ) кунларнинг бирида тарсусликларга имом бўлиб намоз ўқир экан, (жиҳодга) сафарбарлик нидоси қилинди. У намозини енгиллатмади. Намозни ўқиб бўлгач: «Сен – жосусмисан?»– деб савол берилганида: «Нега бундай деяпсизлар?»– деб савол билан жавоб қайтарди. «Чунки, жиҳодга сафарбарлик ҳақида нидо қилинганида намозингни енгил ўқимадинг?»– дейишганида: «Мен намоз ўқишга киришган одамнинг қулоғига Аллоҳ қилган хитобдан бошқа нарсанинг киришини тахмин этмайман»– деб жавоб берди («Софватус-Софваҳ» 4/279).

Салаф, аллома ибн Ражаб (раҳимаҳуллоҳ) «Латоифул-маъариф» китобида қаламга олганидек, Аллоҳ таолонинг:

«Яхшиликлар учун беллашинглар!» (Бақара: 148) ва:

«Роббингизнинг мағфирати ва кенглиги Осмону Ерларча бўлган жаннат учун шошилинглар!» (Оли Имрон: 133) оятларини тинглар эканлар,  уларнинг ҳар бири бошқалар билан бу эҳтиромга лойиқ бўлиш учун беллашиши ва бу олий мақомга эга бўлиш учун шошилиши кераклигини тушунар эди. Агар бировнинг ўзи қила олмайдиган амални қилаётганини кўрса, ўша одамнинг беллашув ғолиби бўлишидан қўрқар, ютқизгани учун ўкинарди. Уларнинг беллашувлари охират мақомлари ва унга сазовор бўлиш эди. Улардан сўнг бир авлод дунёга келиб, ишни аксига айлантирдилар. Натижада, уларнинг беллашувлари пасткаш дунё ва унинг фоний насибаларидан нарига ўтмай қолди.

Мана бу Абу Талҳа (разияллоҳу анҳу) дарахтлари кўп бўстонда намоз ўқиди. Бирдан, дарахтларнинг биридан учган қуш унинг нигоҳини тортди (ва хаёли бўлиниб) неча ракаат намоз ўқиганини билмай қолди!!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бошига келган ФИТНАни айтиб: «Ё Расулуллоҳ, у (бўстон) – садақадир. Хоҳлаган жойингизга ишлатинг!»– деди («Эҳёу улумид-дин» 1/194).

Бир одам ўзининг мевалари етилиб қолган хурмо бўстонида намоз ўқир экан, бўстонидан қувонди ва неча ракаат намоз ўқиганини билмай қолди. У бу ҳодисани Усмон разияллоҳу анҳуга айтиб: «У бўстон – садақадир. Уни Аллоҳ йўлида ишлатинг!»– деди. Усмон разияллоҳу анҳу уни эллик минг динорга сотдилар («Эҳёу улумид-дин» 1/194).

Бу икки шахс намоз ва намоз аҳамиятининг буюклиги сабаблигина шундай қилдилар.

Дўстим, биз бу дунёни икки намоз ўртасига омонат қўйишимиз керак: бири ўқиган намозимиз, иккинчиси эса келишини кутаётганимиз намоз. Биз ҳар бир намозни (ҳаётдан) видолашаётгандек ўқишимиз зарур. Шояд Аллоҳ бу билан ҳаётимизни хайрли хотима билан тугатиб, яхшиликларимизни қабул айлар ва Ўз лутфу карами билан гуноҳларимизни кечирар.

Муҳаммад ибн Исмоил – «Имом Бухорий» тунларнинг бирида намоз ўқир экан ўн етти марта ари чақди. У намозни тугатгач: «Қаранглар, менга нима озор берибди?»– деди («ас-Сияр» 12/ 441).

Бу сабр уларнинг хушуълари, Роббиларига қилаётган муножотларида диққатли бўлганларидан келиб чиққан. Инчунун, Абу Наср Фародис (раҳимаҳуллоҳ) Саид ибн Абдулазиз (раҳимаҳуллоҳ)нинг: «Мен намозда кўз ёшларимнинг бўйрага тушган томчиларининг товушини эшитаман»– деганини нақл қилди («Тазкиратул-ҳуффааз» 1/219).

Қалбимиз қорайгани туфайли, биз, кўз ёшларини рамазон ойидагина кўрамиз. Унда ҳам қалблари нозик, Роббиларига хушуъ қилиб, пешоналарини ҳокисор қилган бир ҳовуч инсонларда кўрамиз, холос!

Солиҳларни ёшларининг улғайиши ва баданларининг заифлиги Аллоҳ таоло ҳузурида узоқ туришга тўғаноқ бўлмаган. Абу Исҳоқ Субайъий (раҳимаҳуллоҳ) шундай дейди: «Мен аввалгидек намоз ўқиёлмай қолдим. Танам заифлашди. Бугун намозга турсам Бақара ва Оли Имрон сурасинигина ўқий олаяпман!» («Софватус-софваҳ» 3/104).

Намозга ўзи туришга кучи етмай қолган одам ҳақида Абу Ало Абдий (раҳимаҳуллоҳ) шундай дейди: «Абу Исҳоқ Субайъий (раҳимаҳуллоҳ) бировнинг ёрдамисиз ўрнидан тура олмас эди. Намозга ҳам бировларнинг ёрдами билан оёққа турар ва қаддини тик тутиб минг оят ўқир эди» («Софватус-софваҳ» 3/105).

Атоъ ибн Абу Рабоҳ (раҳимаҳуллоҳ) ибн Журайж нақл қилганидек эди: «Мен Атоъ (раҳимаҳуллоҳ)дан ўн саккиз йил айрилмадим. У мўйсафид ёшида ҳам намоз ўқишга киришар, тик тургач ҳеч қимирламай Бақара сурасининг икки юз оятини ўқир эди» («Софватус-софваҳ» 2/213, «ас-Сияр» 5/87).

Унда уч нарса: қарилик, қувватсизлик ва узун қироат жам бўлган ва у қимирламай тек туриш билан хушуъда эди.

Келинг, энди узун намоз ўқиш билан донғи чиққан Абдуллоҳ ибн Зубайр разияллоҳу анҳу ҳақида Муслим ибн Баноқ Маккий (раҳимаҳуллоҳ) айтган сўзга қарайлик: «Ибн Зубайр (разияллоҳу анҳу) рукуъ қилди ва мен Бақара, Оли Имрон, Нисо ва Моида сураларини ўқиб бўлсам ҳам бошини рукуъдан кўтармади!!» («ал-Бидая ван-Ниҳая» 8/359, «ас-Сияр» 1/767).

Солиҳ кишиларнинг ибодатдаги тиришқоқликларини Валид ибн Алий (раҳимаҳуллоҳ) айтган нарсалар ҳам таъкидлайди: «Рамазон ойининг таҳажжудида бизга бир юз йигирма ёшли Сувайд ибн Ғафлаҳ (раҳимаҳуллоҳ) имом бўлар эди».

Маъруф (ибн Васл Таймий раҳимаҳуллоҳ) Амр ибн Саъд уруғининг масжидида имом эди. У хоҳ сафарда, хоҳ турар-жойида бўлсин, Қуръонни уч кунда хатм қилар эди. Қаттиқ эътибор бергани учун, имом бўлиб ўқиган олтмиш йил мобайнида намозида бирон марта ҳам адашмади.

Толқ ибн Ҳубайб (раҳимаҳуллоҳ): «Мен Аллоҳ учун белим оғригунича (намозда) туришни севаман»– деди ва Қуръонни бошидан бошлаб Ҳижр сурасигача ўқиб, сўнгра рукуъ қилди.

Собит Баноний (раҳимаҳуллоҳ) айтди: «Мен Мақом(и Иброҳим) орқасида намоз ўқиётган Абдуллоҳ ибн Зубайр (разияллоҳу анҳу)нинг ёнидан ўтар эканман, у гўё тиклаб қўйилган ходадек турар эди» («ал-Бидая ван-Ниҳая» 8/358).

Шикоятни Аллоҳдан бошқасига қилмаймиз. Ҳаётимизда энг тез адо этиладиган нарса намоз бўлиб қолди. Баъзиларимиз намозини қушлар чўқигандек тез, бошқаларимиз керакли даражада хушуъсиз, кўпчилигимиз эса эътиборсиз ва иштиёқсиз равишда ўқимоқдамиз.

Агар бу намозхонларнинг дунёвий манфаатлари ҳақида ўйлаб кўрсак, улар киссасига кирадиган чақалар ҳақида қанчалар диққатли, дидли, шошилмаган ва фидоийлик қилаётгани кўзларимиздан қочмайди.

Бизга нима бўлдики, намоздан юз ўгириб, масъулиятларимизни зое қилаяпмиз?

Абдуллоҳ ибн Масъуд (разияллоҳу анҳу) намозда турса гўё ташлаб қўйилган кийимга ўхшар эди (Имом Аҳмад «Зуҳд» 231).

Саид ибн Жубайр (разияллоҳу анҳу) намозда қозиқдек (қимирламай) турар эди («Софватус-софваҳ» 3/77).

Севимли дўстим, улар қаерда-ю, биз қаердамиз?

Абдуллоҳ ибн Зубайр (разияллоҳу анҳу) рукуъда экан қузғун келиб унинг орқасига қўна олар, сажда қилганида эса гўё ташлаб қўйилган кийимлардек турар эди («ал-Бидая ван-ниҳая» 8/359).

Биз ушбу хушуъ ва хотиржамликдан ҳайратланамиз. Сабаби, биз уларни кундалик ҳаётимизда кўра олмаяпмиз. Фақатгина...

Анбас ибн Уқба (раҳимаҳуллоҳ) сажда қилганида устига чумчуқлар қўнар, у эса гўё деворнинг бир бўлагидек турар эди («аз-Зуҳд» 496).

Келинг, солиҳлар билан бирга юрайлик. Мана бу Абу Бакр ибн Айёш айтмоқда: «Мен Ҳубайб ибн Абу Собит (раҳимаҳуллоҳ)нинг сажда қилаётганини кўрдим. Агар уни (сажда қилаётганини билмасдан) кўрсам эди, узоқ сажда қилганидан ўлиб қолибди, дер эдим» («ас-Сияр» 5/291).

Иброҳим Таймий (раҳимаҳуллоҳ) сажда қилса, деворнинг бир парчасидек қимирламай турар ва унинг устига чумчуқ-  лар қўнар эди («ас-Сияр» 5/61).

Ибн Ваҳб (раҳимаҳуллоҳ) шундай дейди: «Мен (Суфён) Саврий (раҳимаҳуллоҳ)нинг Ҳарамда шомдан сўнгра намозни бошлаб сажда қилганини ва ҳуфтон намозига азон айтилганидагина саждадан бошини кўтарганини кўрдим» («ас-Сияр» 7/266).

Улар ўзлари учун тикилган жаннат байроғи сари енг шимардилар. Жаннатга элтувчи тўғри йўл кўрсатилгач, у йўлда устивор қолдилар. Абадулабад мангуликдаги, боёнлик ҳаёти билан туганмас, кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва инсон хаёлига келмаган нарсаларни тушдек ёки тушда кўринган ёлқиндек, ғам-ғуссаларга йўғрилган, бир кулдирса, минг йиғлатган, бир ой қувонтирса ойлар давомида қайғуга солган, қайғулари қувончларидан бир неча баробар ортиқ, аввали хатар ва охири нобудгарчилик бўлган дунё эвазига сотишни катта зарар деб билдилар.

Абу Қутн (раҳимаҳуллоҳ) айтди: «Мен Шўъба ибн Ҳажжож (раҳимаҳуллоҳ)ни қачон рукуъ ёки сажда қилганини кўрсам: «Ажабо, унутдими?!»– деб ўйлаб қолар эдим» («Тазкиратул-ҳуффааз»: 1/193).

Алий ибн Фузайл (раҳимаҳуллоҳ) айтди: «Мен (Суфён) Саврий (раҳимаҳуллоҳ)нинг сажда қилаётганини кўрдим. (Каъбани) етти марта тавоф қилиб чиқсам ҳам, у саждадан бошини кўтармаган эди» («ас-Сияр»: 7/277).

Севимли дўстим, биз улар олдида киммиз?!

Тақводор ўлсада, ичимизда мудом тирикдир,

Ичимизда яшаган кўплаб инсон – ўликдир!

(«Таъриху Бағдад»: 13/207).

Намозни бунчалар эътибор ва диққат билан ўқишларига қарамай, Усмон ибн Абу Дуҳруш (раҳимаҳуллоҳ): «Мен қачон намоз ўқиган бўлсам, ундаги камчиликлар учун Аллоҳдан мағфират сўрадим»– деди.

Намозлари ва аҳволлари ҳақида тилга олишган сўзларга боқинг! Муовия ибн Мурра (раҳимаҳуллоҳ): «Мен Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг етмишта саҳобаси билан кўришишга муяссар бўлдим. Агар улар тирилиб келсалар эди, сизлар қилаётган ишлардан азондан бошқа нарсани танимас эдилар!!»– деди («Ҳилятул-авлия»: 2/299).

Маймувн ибн Муҳрон айтди: «Бизга эса бундан кўра оғирроқ гапни айтди: «Агар салафлардан бири ичингизга  тирилиб келса эди, сизларнинг қиблангиздан бошқа нарсани танимас эди!!». Бу – (ҳижрий) биринчи асрда айтилган эди. Бугунги кундаги биз ҳақимизда у нима дер эди экан?!

Ҳурматли дўстим!

Замонамизнинг ўзгариб, алишгани, елинидаги сутларнинг қуригани, яшил новдаларининг сўлигани, ширин таъми бузилгани оқил ва ҳушёр инсонларга кўринмоқда. 

(Келинг), салафларнинг намозни қандай адо этганларини тарифлаб берадиган бошқа бир манзарага назар солайлик. Ҳотим Асамм (разияллоҳу анҳу) намози ҳақида савол берилганида шундай жавоб берди: «Намоз вақти келгач таҳоратни тўкис қилиб оламан ва намоз ўқимоқчи бўлган жойимга бориб ўтираман. Узвларим жойига келгач, намоз учун ўрнимдан тураман ва Каъбани рўпарам, жаннатни ўнг, жаҳаннамни чап, Ўлим фариштасини орқа тарафимга қўяман. Намозимни (бу дунёдаги) сўнгги намозим деб ўйлай-  ман. Сўнгра, умид ва қўрқув орасида туриб, қатъий суратда такбир айтаман. Тартил билан қироат, тавозеъ билан рукуъ, хушуъ билан эса сажда қиламан. Чап думбамга ўтириб, чап оёғимни тўшак қилиб, ўнг оёғимни бош бармоғига тиклай-  ман ва ихлос билан туришга ҳаракат қиламан. Билмайман, бу намозим (Аллоҳ ҳузурида) мақбул бўладими ёки йўқми?» (Эҳёу улумид-дин»: 1/ 179).

Одамлар намоз ўқир эканлар беш мақомда бўладилар:

Биринчи мақом: ўз жонига жабр қилган, намозининг таҳорати, вақти, ҳудуди ва рукнларида лоқайдлик қилган одам.

Иккинчи мақом: Намозни ўз вақтида, ҳудуди, зоҳирий рукнлари ва таҳорати билан ўқишга давом этган, бироқ, васваса билан курашиб, васваса ва ўйларга берилиб кетган одам.

Учинчи мақом: Намознинг ҳудуди ва рукнларига риоя қилиб, нафси билан васваса ва ўйларни даф қилиш учун курашган ва душмани билан намозини «ўғирламаслиги» учун жанг қилган одам. У – намоз ва жиҳоддадир.

Тўртинчи мақом: Намозни бошлагач унинг ҳақлари ва рукнларини тўкис қилган, қалби намознинг ҳудудлари ва ҳақларидан биронтаси зое бўлмаслиги учун диққатли бўлган, балки, бутун қайғуси намозни лойиқ бўлганидек тўкис адо этиш бўлган, одамдир. Унинг қалби намозни тўкис адо этиш ва намозида Роббисига қуллик қилиш билан банддир.

Бешинчи мақом: Бу одам намозини бошлайди, бироқ, қалбини ушлайди ва Роббисининг ҳузурига қўяди. Қалби Роббисига, Уни кўриб тургандек, қараб, Унинг муҳаббати ва буюклиги билан жўшади. Натижада, васваса ва ўйлар йўқолади. Қалб билан Роббиси ўртасидаги пардалар кўтарилади. Бу одам намоз ўқиётган бошқа одамдан осмону Ер ўртасидаги нарсалардан кўра афзалроқ ва буюкроқдир. Чунки бу одам намозида Роббиси билан банд ва У билан қувонади.

Биринчи мақомдаги одам – жазоланади.

Иккинчи мақомдаги одам – ҳисоб қилинади.

Учинчи мақомдаги одам – авф этилган.

Тўртинчи мақомдаги одам – савобга сазовордир.

Бешинчи мақомдаги одам – Роббисига яқиндир. Чунки у намозида қувонч ато этилган одамлар жумласидандир (Намозида қувонч ато этилган одам – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менга дунёйингиздан хушбўй нарсалар ва аёллар севимли қилиб кўрсатилди. Қувончимни намозга қўйилди»– дедилар (Насоий ва Имом Аҳмад нақл қилдилар. Бу ҳадисни аллома Албоний саҳиҳ, деди).

Бу дунёда намоз билан қувонган одам, охиратда Роббисига яқин бўлиш билан қувонади. Бу дунёда ҳам қувонади. Аллоҳ билан қувонган одам билан ҳамма қувонади. Аллоҳ билан қувонмаган одамнинг боши бу дунёда ҳам ҳасратдан чиқмайди (Ибн Жавзий «Фазоилуз-зикр»: 27).

Айрим салаф уламолари шундай дедилар: «Одам фарзанди, сен дунёдаги насибангдан кўра охиратдаги насибангга кўпроқ муҳтожсан! Агар ишни дунёвий насибангни қўлга киритиш билан бошласанг, охиратдаги насибангдан қуруқ қоласан ва бошинг хатардан чиқмайди. Агар ишни охиратдаги насибангни қўлга киритишдан бошласанг, дунёдаги насибангга эришиб, уларни тартибга соласан» (Ибн Жавзий «Фазоилуз-зикр»: 1/19).

Дўстлар, қалбнинг моғори икки нарса: ғафлат ва гуноҳдан пайдо бўлса, икки нарса: истиғфор ва зикр билан жилоланади. Ғафлат кимнинг вақтини кўп олган бўлса, моғор унинг қалбига ўрнашиб кетади. Қалб моғорлиги – у одамнинг ғафлатига қараб бўлади. Маълумотлар шакли моғорлашган қалбда лойиқ бўлганидек ўрнашмайди. Бу қалб ботилни ҳақ, ҳақни эса ботил тусида кўради. Чунки, қалб моғорлашгани сайин золимроқ бўлиб боради. Қалбда ҳақиқатлар сурати лойиқ бўлганидек очиқ намоён бўлмайди. Моғори ўрнашиб қорайса, қалбнинг тасаввур ва идроки ҳам бузилади-да, ҳақиқатни қабул ва ботилни инкор этмайди. Бу – қалбнинг энг оғир қийноғидир. Бунинг асли ғафлат ва майлликларга эргашишидан келиб чиқади. Зеро, ғафлат ва майлликларга эргашиш қалб нурини сўндириб, кўзини кўр қилади (Ибн Жавзий «Фазоилуз-зикр»: 46).

Аллоҳнинг сўроқлари ҳақ эканлиги,

Қилган зулми бандалардан олинишини,

Эзгу ҳасаноти тақдирланишини

Билган, қандай яшасин ҳаёт-айшини!

(«Шарҳус-судур»: 295).

Толқ ибн Ҳубайб (раҳимаҳуллоҳ) айтди: «Аллоҳнинг ҳақлари банда адо эта олмайдиган даражада каттадир. Шунинг учун улар эрта-ю кеч тавба қиладилар» («Эҳёу улумид-дин»: 4/16).

Азиз дўстим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафоти олдидан умматига: «Намоз(га диққат этинглар)! Намоз(га диққат этинглар)! Қўл остингиздаги (қул ва жория)лар(нинг ҳақларини зое қилмасликка диққат этинглар)!»– дедилар (Ибн Можа ва Имом Аҳмад (27415) ривоятлари. Аллома Албоний бу ҳадисни «саҳиҳ», деди).

Аллоҳ сизни амр қилган жойида топсин, таъқиқлаган жойида топмасин!

 

(Давоми бор ...)

 

 

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Китоблар Даъват ёлқинлари Tue, 25 Nov 2008 04:31:06 +0000
Рўзанинг одоб ва аҳкомлари (Аллома Абдурраҳмон Жибрин) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=1258:2009-09-03-01-32-34&catid=212&Itemid=103 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=1258:2009-09-03-01-32-34&catid=212&Itemid=103
Рўзанинг одоб ва аҳкомлари

 

Муаллиф: Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин

Мутаржим: Абу Жаъфар ал­–Бухорий   

Асл сарлавҳа: الصيام: آداب وأحكام

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Рамазонни бошқа ойлардан афзал қилиб, солиҳ амаллар ва савоблар мўл бўладиган мавсум айлаган, рамазонда ҳидоят ва нур бўлган Қуръон Каримни нозил қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Аллоҳ субҳонаҳу ва таолога ҳамду сано ва шукроналар айтаман. Мен Аллоҳнинг ўзигина илоҳ экани ва Унгагина ибодат қилишимизга ҳамда Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Умматга амалларни баён қилган, мағфират ва кўплаб савобларга эришишлари учун уларга нафл – кўнгилли ибодатлар қилишни кўрсатиб берган Аллоҳнинг бандаси ва расули эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳ Унга, Унинг оиласи ва саҳобаларига сонсиз салавоту саломлар йўлласин.

Сўнг ...

Бу – рамазон ойида адо этилиши кўрсатилган рўза, таҳажжуд, эътикоф ва солиҳ амаллар ҳақида турли муносабат ва фурсатларда қилганим маърузалар мажмуъасидир. Ушбу маърузаларни айрим солиҳ дўстларимиз тўплабдилар ва уни нашр қилиш учун мендан рухсат сўрадилар. Бу маърузалар ичида умумий ва хусусий манфаатлар ётгани учун мен ҳам уларга рухсат бердим.

Мен бу маърузаларни олдиндан тайёргарлик кўрмасдан қилганим учун, унда таъбир заифлиги, гапнинг оқимида номутаносиблик ва тартибсизлик бўлиб қолгани, шубҳасиздир. Шундай бўлсада, ундаги маънолар аниқ маълумдир. Аллоҳ таолодан ушбу рисолани мусулмонларга фойдали, бизга ва бу рисолани нашр қилишда кўмакчи бўлган барчага савобларни сероб қилишини сўраб қоламан.

Аллоҳ таоло Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Абдуллоҳ Жибрин

 

 

Муқаддима

Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Биз Аллоҳга ҳамдлар, истиғфорлар айтамиз ва Ундан ёрдам, нафсимизнинг шарри ва ёмон амалларимиздан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоятловчи кисма йўқдир. Мен ягона шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ экани, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ эса Унинг бандаси ва расули эканига гувоҳлик бераман.

Сўнг ...

Аллоҳ таоло:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ﴾

«Эй мўъминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам (саноқли кунларда) рўза тутиш фарз қилинди» (Бақара: 183)– деди. Ибн Касир (раҳимаҳуллоҳ) ушбу оят тафсирида шундай дейди: «Аллоҳ таоло бу Умматнинг мўъминларига хитоб қилар экан, уларни рўза тутишга буюрди. Рўза – Аллоҳга холис нийят қилиб ейиш, ичиш ва жинсий алоқадан тийилиш, демакдир. Чунки бундай қилиш билан нафслар бад хилтлар ва разил аҳлоқлардан тозаланиб, покланади. Аллоҳ таоло рўза тутишни худди бу Умматга фарз қилганидек, булардан илгари яшаб ўтган умматларга ҳам фарз қилганини, уларда бу Уммат учун ўрнак ва намуна борлигини, шунинг учун булар ушбу фарзни улардан кўра яхшироқ адо этиш учун ҳиммат камарларини маҳкам боғлашлари зарур эканини эслатди. Сўнгра эса, рўзанинг баданни поклашини ва шайтоннинг келиш йўлларини қийинлаштирганини таъкидлади» (Ибн Касир тафсири 1/497).

Хонадонингизга мукаррам ой кириб келди. Аллоҳ таоло унинг рўзасини тутиб, кечаларини ибодат билан ўтказишни вазифа қилиб юклади. Бу ибодатларда лоқайд бўлган одамлар – зиёнкордирлар. Бу ойнинг рўзасини тутиш ва тунги ибодатларини қилиш учун тиришганлар эса катта даромадни қўлга киритган кимсалардир.

Рамазон ойи – баракалар ойи бўлиб, унинг аввали – раҳмат, ўртаси – мағфират ва охири жаҳаннамдан қутилишдир. Бундай муборакли ойнинг тунлари ва наҳорларини ғанимат билишимиз керак. Бу ой чиққач гуноҳлари мағфират қилинмаган одам, ҳақиқатан, зиён кўрган одамдир.

Рўзанинг аҳамияти ва шаънининг буюклиги сабабли устозимиз алллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибриннинг маъруза ва фатволаридан ушбу рисолани тартибладим ҳамда унга ҳурматли шайхимиз тарафидан ёзилган айрим муҳим масъала ва фатволарни қўшиб қўйдим. Бунинг натижасида рўзанинг одоблари ва аҳкомларини баён қилган кенг қамровли рисола вужудга келди. Бундан ташқари эътикоф аҳкомлари, рамазоннинг охирги даҳасининг фазилатлари, фитр закоти, ҳайит аҳкомлари ва бу муборак ой билан видолашиш хотимасини ҳам қисқача тафсилотлари билан илова этдим.

Аллоҳ таолодан биз ва сизларга мусулмонларнинг иззат, зафар ва ҳукмронлик билан яшаган пайтларида рамазон ойини қайта­қайта яшатишини, янги рамазонга етказишини, биздан рўзаларимиз ва тунги ибодатларимизни қабул этишини тилаб қоламиз. Дарҳақиқат, Аллоҳ Эшитгувчи ва Қабул этгувчи Зотдир.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга ва Унинг оиласига салавоту саломлар йўлласин.

 

Абу Анас Алий ибн Ҳусайн Абу Лавз

30 / 05 / 1417 ҳ. – 12 / 10 / 1996 м.

 

Биринчи фасл: лаҳзалар, фойдалар ва одоблар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Салмон разияллоҳу анҳунинг ҳадисида ривоят қилинганидек, саҳобаларини рамазон ойининг кириб келиши билан қутлардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаъбон ойининг охирги куни қилган хутбаларида шундай деган эдилар:

«Сизларга муборак ой кириб келди. Аллоҳ бу ойнинг рўзасини тутишни фарз, тундаги ибодатларини нафл қилди. Бу ойда минг ойдан кўра яхшироқ бўлган кеча бор. Бу ойда яхши хислатлардан биронтасини қилган одам, бошқа ойларда фарз амални қилган кишидек бўлади. Бу ойда битта фарзни адо этган одам эса, бошқа ойларда етмишта фарзни адо этган одамдек бўлади. Бу ой – сабр ойидир. Сабрнинг мукофоти эса – жаннатдир. Бу ой – ҳамдардлик ойи бўлиб, унда мўъминнинг ризқи кўпаяди. Бу ойда ким рўзадорга ифтор қилиб берса, бу ифтори гуноҳларига мағфират ва жаҳҳанамдан халослик бўлади. Рўзадорнинг олган савобларидан бирон нарса камайтирилмай унга (ифтор берган одамга) ҳам берилади». Саҳобалар: «Ҳаммамиз ҳам рўзадорга ифтор берадиган нарсага эга эмасмиз? (Биз нима қилишимиз керак?)»– деб савол беришганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай жавоб бердилар: «Аллоҳ бу савобни рўзадорга бир қултум сут ёки сув ёки (битта) хурмо билан ифтор қилиб берган одамга ҳам бераверади. Рўзадорнинг қорнини тўйдирган ёки рўзадорни суғорган одамни Аллоҳ менинг ҳавзимдан суғорадики, ундан бир ичган одам жаннатга киргунича ҳеч ҳам чанқамайди. Бу ойда тўртта нарса (хислат)ни кўпроқ қилинглар. Улардан иккитаси билан Роббингизни рози қиласизлар ва иккитасига ўзингиз муҳтожсиз. Роббингизни рози қиладиганингиз икки хислат: «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ) деб гувоҳлик бериш ва истиғфор айтиш. Ўзингиз муҳтож бўладиган икки хислат эса: Аллоҳдан жаннатни сўраб, жаҳаннамдан паноҳ тилашдир»» (Ибн Хузайма «Саҳиҳ» 1887).

Яна ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рамазон ойи келиши билан яйраб кетар эдилар. Ражаб ойи кириши биланоқ: «Аллоҳим, биз учун ражаб ва шаъбон ойларида баракалар ато эт ва бизни рамазонга етказ!»– деб дуо қилар эдилар (Баззор «Муснад» 6494; Ибн Асокир «Мўъжам» 309).

Салаф солиҳ ҳам (Аллоҳ уларни раҳмат қилсин!), рамазон ойи билан қувонишар, унга етказиши учун Аллоҳ таолога дуо қилишар эди. Улар Аллоҳ таолога рамазон ойига етказиши учун олти ой дуо қилишиб, яна олти ой рамазон ойидаги ибодатларини қабул қилиши учун дуо қилишар эди. Уларнинг ўтказган йиллари бутунича рамазонга бўлган эътибор билан уйғунлашар эди. Чунки Ибн Абу Дунё ривоят қилган марфуъ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Умматим рамазондаги нарсалар (савоблар)ни билса эди, йилнинг ҳаммаси рамазон бўлишини орзу қилган бўлар эди»– деганлар.

Биз ҳам одамларнинг: итоатлисию итоатсизи, шахслару жамоатларинининг барчасини рамазон ойи келиши билан қувонишгани, масжидларга тез одимлар отиб боришгани, Қуръон ўқиб, кўплаб зикрлар қилишаётгани, турли вақтларда турфа ибодатларни қилиш билан машғул бўлаётганларининг гувоҳи бўлсакда, қисқа муддат ўтгач малолланиб, танбаллашганларини ва талайгина амалларга лоқайд бўлаётганларини кўрмоқдамиз. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таолодан офият сўраймиз!

 

Рўзанинг фойдалари

Аллоҳ таоло рўзани очлик ва чанқоқни ҳис эттириш ёки нафсни азоблаш учун машруъ қилмади. Балки, рўзанинг гоҳида намоён бўладиган, гоҳо эса кўздан йироқда қолган фойдалари бор. У фойдалардан айримлари қуйидагилардир:

Тақвонинг ҳосил бўлиши

Аллоҳ таоло рўза тутишга буюрар экан уни тақвога боғлаб:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ﴾

«... тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам (саноқли кунларда) рўза тутиш фарз қилинди» (Бақара: 183)– деди ва тақвони рўза тутишнинг самараси қилди.

Хўш, рўзадорнинг тақвоси қачон ҳосил бўлади?

Тақво – Аллоҳ таолонинг азоби ва ғазабидан қўрқиш, банданинг ўзи билан Аллоҳга осий бўлиш ўртасига тўсиқ ёки парда қўйиши, демакдир. Рўзанинг эса, тақвони қўлга киритиш омилларидан бири эканида ҳеч қандай шубҳа йўқдир. Чунки, инсон модомики кундузлари рўзани бузадиган нарсалар: ейиш, ичиш ва хотинлардан ўзини сақлар экан, нафси бирон маъсиятга интилган чоғда ўзига келиб: «Аллоҳга итоат қилар эканман, қандай қилиб гуноҳга қўл урай?! Мубоҳ нарсаларни қилмай туриб, ҳаром нарсаларни қандай қилай?!»,– дейди.

Шунинг учун уламолар, рўзанинг ҳар замондаги ҳаромлардан воз кечиш ва банданинг мубоҳ нарсаларни тарк этиб Аллоҳга яқин бўлиши билан тўкис бўлишини таъкидлаганлар. Ҳар замонда ҳаром бўлган нарсалар сўдхўрлик муомалалари, хиёнат, қаллоблик, алдов, ҳаром йўллардан тирикчилик қилиш, ноҳақ йўллар билан бойликни қўлга киритиш кабилар бўлиб, уларнинг ҳаромлиги рамазон ойи каби муборакли ойларда яна ҳам қаттиқроқ бўлади.

Шунингдек, тилга ҳаром қилинган ғийбат, чақимчилик, сўкиниш, ҳақоратлаш, лаънатлаш, туҳмат қилиш ва бошқа нарсалар ҳам ҳар замон ҳаром қилингандир. Улардан воз кечилсагина рўза тўкис бўлиб, унга савоблар берилади.

Имом Аҳмад (раҳимаҳуллоҳ) ўз «Муснад»ида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ғуломи Убайддан ушбу ҳадисни ривоят қилди: «Икки хотин рўза тутиб, чанқоқдан ўлишларига оз қолди. Улар бу ҳолларини айтишганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам улардан юзларини ўгириб олдилар. Улар иккинчи марта айтишганида, яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам юзларини улардан ўгириб олдилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни чақирдилар ва қусишга буюрдилар. Уларнинг ҳар иккиси ҳам йиринг, қон ва сасиган гўштни қусдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу икки хотин Аллоҳ ҳалол қилган нарсалар билан рўза тутишган, бироқ, Аллоҳ ҳаром қилган нарсалар билан рўзаларини очишган эди. Уларнинг бири иккинчиси олдига ўтириб, (биргалашиб) одамларнинг гўштларини ейишган эди»– дедилар» (Имом Аҳмад 23703).

Шунинг учун ҳам ҳадис шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Рўза ейиш ва ичишдан эмас, балки, беҳуда нарса ва ёмон гаплардандир» деганлари нақл қилинган (Байҳақий «Сунанул Кубро» 4/270).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қанча­қанча рўзадорлар борки, уларнинг (тутган) рўзаларидан насибаси очлик ва чанқоқлик бўлади. Қанча­қанча (тунларни ибодатлар билан) қоим қилганлар борки, уларнинг қиёмларидан бедорликдан бошқа нарса бўлмайди» (Имом Аҳмад 8501, 8856).

Ҳаром гапни тинмай эшитса қулоқларим,

Кўзим юмилмаса, пичирласа дудоқларим,

Тутган рўзам савоби эрур очлигу чанқоқ!

Рўза тутдим десам ҳам, рўза эмасдир, ўртоқ!

Демак, рўзадор ўз узвларини ҳаром нарсалардан авайлаши керак. Жобир разияллоҳу анҳунинг шундай дегани ривоят қилинган: «Агар рўза тутсанг қулоғинг, кўзинг ва тилинг ғийбат ва чақимчиликдан рўза тутсин. Қўшнига озор беришдан воз кеч. Вақорли ва хотиржам бўл. Рўза тутган ва тутмаган кунларингни бир хил қилиб қўйма!» (Ибн Ражаб «Латоифул маъориф»).

Рўзадор бўла туриб ҳаром ишларга қўл урган одамнинг, тутган рўзасидан таъсирланмагани аниқдир. Рўза тутиб гуноҳ қилган одам, тақводорлардан эмасдир. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ёлғон гапларни гапириш, унга амал қилиш ҳамда жоҳилликдан воз кечмаган одамнинг, ейиш ва ичишини тарк этишига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқдир» (Имом Бухорий 1775, 5597; Имом Аҳмад 9463, 10158). 

 

Узвларни гуноҳлардан қўриш

Рўзанинг ҳикмат ва манфаатларидан бири инсон ўз виждони ва узвларини гуноҳлардан қўриб, рўзаси тўкис бўлиши учун гуноҳларга яқинлашмайди. Бундан кейин эса, банда мудом ҳаром нарсалардан узоқ туришга одатланади. Нафси ёлғон гапириш ёки ҳақоратлашга чақирса ёхуд сўкиниш ва ҳаёсиз сўзларни тилга олишга ундаса, банда ўзининг ибодатда эканини билади ва: «Бу ибодатларни қилар эканман қандай қилиб унга гуноҳларни қориштараман?! Бу ибодатимга гуноҳларни қандай қўшиб оламан?!»– дейди. Бир пайт ва бир ҳолатнинг ўзида икки нарса: ибодат ва гуноҳни бирлаштириш инсофдан эмас! Чунки, банданинг осийликка қўл уриши ибодатини бузади, савоблардан маҳрум қилади. Инсон эса доимо ибодатда бўлишга ҳаракат қилса, рамазон ойида яна ҳам қаттиқроқ ҳаракат қилади.

Кўплаб одамлар рамазон ойи мобайнида ўттиз ёки йигирма тўққиз кун ўзларини ҳаром нарсалардан ҳимоя қила оладилар ва Аллоҳ таоло бошқа пайтларда ҳам уларни ҳаром нарсалардан ҳимоя қилади. Кўплаб одамлар ароқ ичадилар, сигарет чекадилар ёки шунга ўхшаш ишларни қиладилар ва ушбу муборак ой келиши биланоқ ўз нафсларига қарши курашадилар ва унга ғолиб келиб, рўза ибодатининг буюклигини билганликлари унга бирон гуноҳни қўшишдан тўсиб туради. Улар рамазон ойи тугагунича ўзларини шундай ҳимоя қилиб яшайдилар. Бу уларнинг тавбалари, гуноҳлардан воз кечишлари ва ҳаром нарсалардан мудом узоқда қолишларига омил бўлади. Демак, рўза тутишда улар учун катта фойдалар бўлади.

Шунингдек, банда таҳажжуд ўқишга одатланса ва уни тарк этмаса, бу уни шу ибодатни кўп қилишга чорлайди. Агар банда рўзасини очадиган нарсалардан йироқ бўлиш ва Аллоҳ учунгина рўза тутиш билан Аллоҳга яқин бўлмоқчи бўлса, унинг иймони, ишончи ва соғлом қалби бошқа ибодатлар билан ҳам Аллоҳга яқин бўлишга ундайди. Шу боис уни ўзини наҳори давомида: «Бугун нима қила олдим? Ўзим учун қандай озиқ тўпладим?»– дея сарҳисоб қилаётганини, ўзининг вақтларини фойдасиз ўтказмаётганини, танҳо ўтирса (Қуръон) қироат(и) ёки зикр ёхуд дуо билан машғул бўлганини ё Аллоҳнинг неъмати ва мўъжизаларини ёдга олаётганини, намоз вақти кирса ўзига фарз қилинган намозларни кеча ва кундуз ўқиётганини, намозларга қалби ва танаси билан шошаётганини, намозда тилга олган барча жумлалари ҳақида тафаккур қилаётганини кўрасиз. Натижада, рўза ҳаром нарсалардан тўсишга сабаб бўлганидек, солиҳ ва Аллоҳга яқинлаштирадиган амалларни ҳам кўп қилишга омил бўлади.

 

Вужуд ҳимояси

Аллоҳ таолонинг рўза тўтишдаги ҳикматларидан бири, рўза билан инсон вужудининг кераксиз нарсалардан ҳимояланишидир. Шубҳасиз, ҳимоя – дори­дармонларнинг энг фойдалисидир. Рўза танага сабр, очлик ва чанқоқни кўтаришга одатлантирганидек, қаршилик (иммунитет) ва қувватни ҳам касб этади. Рамазондан кейин бирон қийинчиликка дуч келган тана, одатланиб қолгани учун унга бардошли бўлади. Бу маънода ҳам рўзанинг катта фойдалари бор.

 

Камбағаллар ва очликдан ўлаётган қашшоқларни хотирлаш

Рўза машруълаштирилган буюк ҳикматлардан бири – инсоннинг рўзаси давомида очликни ҳис этиб, мудом оч юрган камбағал ва қашшоқларни хотирлаши ва уларга меҳру шафқатининг ортиб, садақа қилишидир.

Рўза, ҳадисда ворид бўлганидек, очликни ҳис этган банданинг тазарруъ қилиб, Роббисига дуо қилиши учун машруълаштирилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Макка тоғлари олтин ҳолатда тақдим этилди. Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Роббим, мен бир кун оч, бир кун эса тўқ бўлишга розиман. Агар оч қолсам кўнглим юмшайди ва Сени эслайман. Тўқ бўлганимда эса Сенга ҳамду санолар айтиб, шукроналар келтираман»– дедилар (Термизий 2270; Имом Аҳмад 21166, 22190). Инсон очликни ҳис этса Аллоҳга ялиниб, ёлборади.

Рўзадаги ҳикматлардан бири очликни ҳис этиш учун банданинг таомларни оз истеъмол қилишидир. Шундагина унинг кўнгли юмшайди, Аллоҳга дуо қилади, Аллоҳни зикр этади, Аллоҳ томон йўналади ва Аллоҳнинг даргоҳида хоксорлик билан туради.

Талайгина одамларнинг ҳозирги кунда ушбу очликни ҳис этмаётганларини кўрмоқдамиз. Чунки улар ифтор дастурхонига еб, ичиладиган турфа нарсаларни қўйишиб, у билан қоринларини тўлдирмоқдалар. Бу ҳам етмаганидек, тунларини лаззатли таомларни ейиш билан ўтказиб, тонгдагина ейишдан тўхтамоқдалар. Бунинг оқибатида кундузлари давомида қоринлари тўқ, роҳат­фароғатда ёки уйқуда ёхуд шунга ўхшаш ҳолатларда ўтиб, ифтор маҳалига етишмоқдалар. Уларнинг биронтаси ўзининг рўзадор эканини ҳис этмаяпти ва уларда рўза аломатлари кўринмаяпти.

Маълумки, бундай ҳолат саҳобалар ва биринчи салафлар ҳаётида кўринмаган эди. Улар ифторда ҳам, саҳарликларида ҳам овқатларни оз, қоматларини тутиб турадиган даражадагина тановул қилишар, шундай бўлишига қарамай кун бўйи диний ва дунёвий ишлар билан шуғулланишар эди. Шунинг учун ҳам уларда очлик ва қийналиш аломатлари кўринар эди. Улар эса, бунинг савобини Аллоҳдангина умид қилишар эди. Бунинг хулосаси шуки, мусулмоннинг мақсади ейиш эмас, балки, у тутган рўзасининг асари ва фойдалари бўлиши учун амал қилиши керак!

 

Шаҳват ҳаяжонини пасайтириш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рўзани ёшлар учун «даво» қилиб қўйдилар. Яъни, рўза, қуйидаги ҳадисда айтилганидек, шаҳват ҳаяжонини пасайтиради: «Ҳой ёшлар жамоати, бировингиз уйланишга қурби етса уйлансин! Чунки уйланиш (ҳаром нарсалардан) кўзни юмдиради, таносил аъзосини (ҳаром нарсадан) сақлаб туради. Уйланишга кучи етмаган (йигит) рўза тутсин! Чунки рўза унинг учун ҳимоядир» (Муттафақун алайҳ: Имом Бухорий 4667; Имом Муслим 2485, 2486. Ибн Можа 1835; Насоий 2208; Доримий 2165). Чунки рўза – шаҳват суръатини пасайтиради.

Ҳозирги кундаги кўплаб одамлар рўза тутсаларда, тутган рўзалари уларнинг шаҳват жунбушларини пасайтиришга таъсир кўрсата олмаяпти. Чунки улар очлик, чанқоқлик ва машаққатни ҳис этмаяптилар. Билъакс, нафслари шаҳватлар билан қийналмоқда. Ахир улар нафсларини булғайдиган порно фильм ва ҳаёсиз видео сериалларни тутаётган рўзаларига «йўлдош» қилар эканлар, шаҳватларидан қандай воз кечсинлар?!

 

Рўзанинг хоссалари

Рўза бадан ибодати бўлиб, унинг асоси рўзани очадиган нарсалардан воз кечишдир. Рўзани очадиган барча нарсани тарк этиш банда билан Роббиси ўртасида сир бўлгани учун, рўза амали банда билан Роббиси ўртасида тўкис бўлишига қараб савоби ҳам катта бўлаверади. Буни кўплаб салаф уламолари таъкидлаб шундай деганлар: «Рўза – банда билан Роббиси ўртасидаги сирдир». «Рўзани котиб фаришталар ёзмайдилар. Чунки инсон рўза тутса, уни Аллоҳгина билиб туради». Зеро, сиз рўза тутсангиз ҳар бир ҳаракатингиз ва вақтингизда сизни ким назорат қилиб тура олади?! Аллоҳнинг назоратидан бехабар одамгина хоҳлаган ишини қилиши, Аллоҳдан қўрқмай (рамазон ойида) таом тановул қилиб, шароблар ичиши мумкин. Аллоҳга иймон келтирган банда эса ўзини назорат қилиб турган Зотнинг нигоҳидан қоча олмаслигини, ўзини қаттиқ назоратчи – Роббиси кузатиб турганини доимо ёдда тутади. Аллоҳ таоло айтди:

﴿الَّذِي يَرَاكَ حِينَ تَقُومُ وَتَقَلُّبَكَ فِي السَّاجِدِينَ

«У сизни ўзингиз (намоз учун) тураётган вақтингизда ҳам, сажда қилгувчилар (намоз ўқувчилар) орасида (имом бўлган ҳолингизда намоз рукнларининг биридан иккинчисига) кўчаётган (вақтингизда ҳам) кўриб турар» (Шуъаро: 218, 219).

Агар банда Аллоҳнинг кузатиб турганига иймон келтирган бўлса, бу иймон уни ҳар замондагидек амалида холис бўлишга ундайди ва бу ихлос йилнинг бошқа ойларида ҳам давом этади.

Агар Аллоҳнинг нигоҳбон эканини билсангиз, рўзангизни бозорлар ва хонадонларда ошкор ва хуфёна ҳимоя қилиб, уни бузадиган нарсаларни тановул қилмасангиз, нега энди Аллоҳ ҳаром қилган гуноҳларга рамазон ойидан кейин қўл урасиз?! Ахир Аллоҳ таоло бизга ёлғон, туҳмат ва бошқа тилга ҳаром қилинган гапларни, таносил аъзолари, қўл ва бошқа аъзоларга ҳаром қилинган амалларни ҳаром қилди­ку?!

Нега рамазон ойидан кейин бу гуноҳларни қилишга журъат этамиз?! Ахир рамазон ойида бизни кузатиб турган Зот, бизни бошқа ойларда кузатмайдими? Шунинг учун ҳам мўъмин банда Роббисини доимо ёдда тутиши керак. Чунки Аллоҳ, банданинг қалби яшириб турган барча нарсалардан огоҳдир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

﴿وَلَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنْسَانَ وَنَعْلَمُ مَا تُوَسْوِسُ بِهِ نَفْسُهُ وَنَحْنُ أَقْرَبُ إِلَيْهِ مِنْ حَبْلِ الْوَرِيدِ﴾

«Аниқки, инсонни Биз яратганмиз, (демак), унинг нафси васваса қиладиган (яъни кўнглидан ўтган барча) нарсаларни ҳам билурмиз. — Биз унга жон томиридан ҳам яқинроқдирмиз» (Қоф: 16).


Иккинчи фасл: рўза аҳкомлари

Аллоҳга беадад ҳамду санолар бўлсинки, рўзага тааллуқли аҳкомлар очиқ ва равшандир. Чунки рамазон рўзаси мусулмон ҳаётида ҳар йили такрорланиб келади. Тақводор бандалар эса, рамазон ойидан ташқари Аллоҳнинг катта савобларига эришиш илинжида кўнгилли ўлароқ нафл рўзалар ҳам тутадилар. Шунинг учун ҳам эслатиб ўтиш илинжида рўза аҳкомларини қисқача тилга олмоқчимиз.

Аввало, тутиш зарурий (фарз) ва нафл бўлган рўзалар.

Тутиш зарурий бўлган рўза, Исломнинг фарзлари ва рукнларидан биридир. Бу рўзани рамазон ойида тутилади. Бошқа рўзалар эса нафл – кўнгилли тутилган рўзалардир. (Аллоҳ таоло айтди):

﴿فَمَنْ تَطَوَّعَ خَيْرًا فَهُوَ خَيْرٌ لَهُ﴾

«Бас, ким ўз ихтиёри билан зиёда яхшилик қилса, ўзига яхши» (Бақара: 184).

Рўза тутишнинг зарурлиги ва фарзлигига далил, Аллоҳ таолонинг ушбу оятидир:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ﴾

«Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам (саноқли кунларда) рўза тутиш фарз қилинди» (Бақара: 183).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ислом беш нарсага асосланган»– деб беш нарса ичида рамазон ойи рўзасини ҳам санаб ўтдилар (Имом Бухорий 7, 4153; Имом Муслим 20, 21; Термизий 2534; Насоий 4915).

Рўза фарз ёки нафл бўлишидан қатъий назар, субҳи содиқдан то қуёш ботгунича рўзани очадиган барча нарсалардан тийилиш, демакдир. Бу тийилиш балоғат ёшига етган одам – мукаллаф учун фарздир. Мукаллаф бўлмаган мажнун ва балоғат ёшига етмаган ёш болаларга рўза тутиш фарз эмасдир. Шунингдек, рўзанинг шартларидан бири бўлган мусулмонликка мушарраф бўлмаган кофирнинг ҳам, рўза тутиши фарз эмасдир.

Демак, рўза мукаллаф мусулмон – балоғатли, оқил ва кучли одамгагина фарздир. Бу ҳукмдан мусулмонлик кофирни, кучли одам бемор ва бошқа узрли инсонларни, гарчи охирги иккисига қазосини тутиб бериш ёки фидя беришлари фарз бўлсада, чиқариб ташлайди. (Яъни кофир, ишончли мутахассис докторлар тарафидан рўза тутишлари соғлиги ёки ҳаётига раҳна соладиган беморлар ва шариат тарафидан рўза тутмасликлари белгилаб қўйилган инсонлар рўза тутмасалар бўлаверади. Мутаржим изоҳи).
 

Иккинчи: рўзани бузадиган нарсалар

Рўзани бузадиган ҳиссий бузувчилар ҳаммага маълумдир. Уларнинг энг аҳамиятлилари: ейиш, ичиш ва жинсий алоқа қилишдир. Унутган одамнинг еб, ичиши афв қилингандир. «Саҳиҳ»да айтиб ўтилган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларига кўра, унутгани учун бирон нарсани еб, ичган одам рўзадор ҳисобланади ва рўзасини охиригача етказади. Чунки уни Аллоҳ едириб, ичирган бўлади. Энди, рўзани бузадиган нарсалар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.
 

Ейиш ва ичиш

Рўзадор бирон узр сабабли еб, ичган бўлса, у кунги рўзасининг қазосини тутиб беради. Агар узрсиз еб, ичган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисида айтилганидек, катта гуноҳга қўл урган бўлади: «Рамазон кунларида рухсатсиз бир кун рўзасини очган одам, у куннинг қазосини умри давомида рўза тутса ҳам адо эта олмайди» (Имом Аҳмад 9700, 10080).

Рамазон ойида касаллик, сафар ёки бошқа бирон узрсиз қасддан рўзасини очган одам, (Исломнинг) ушбу рукн(и)га лоқайдлик қилган ҳамда рўзасини бузишга журъат этган одам, деб ҳисобланади. У худди намозни қасддан ўқимаган одам кабидир.

Талайгина уламолар лоқайдлик қилган ва узрсиз қасддан рўзасини очган одамнинг кофир эканига ҳукм қилганлар ва: Унинг ифтор қилишга ҳожати йўқдир, деганлар. Шунингдек, кўплаб уламолар намозни ҳам узрсиз ўқимаган одамнинг узри бўлмай туриб Аллоҳнинг фарзларидан бирига лоқайдлик қилгани учун кофир бўлишини таъкидлаганлар. Шундай бўлсада, унинг тавба қилиши, Аллоҳга ёлбориши, бу ишга бошқа қайтмаслиги, рамазон рўзасини тукис тутиб, ҳаёти давомида рўзани лойиқ бўлганидек тутишга бел боғлаши керак.
 

 Жинсий алоқа

Хотинига рамазон ойининг кундузида жинсий алоқа қилган эрнинг зиҳор каффоротидек каффорот бериш билан бирга, шу куннинг қазосини тутиб бериши – фарздир. Зиҳор каффоротини Аллоҳ таоло Мужодала сурасида шундай баён қилади:

﴿وَالَّذِينَ يُظَاهِرُونَ مِنْ نِسَائِهِمْ ثُمَّ يَعُودُونَ لِمَا قَالُوا فَتَحْرِيرُ رَقَبَةٍ مِنْ قَبْلِ أَنْ يَتَمَاسَّا ذَلِكُمْ تُوعَظُونَ بِهِ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ فَمَنْ لَمْ يَجِدْ فَصِيَامُ شَهْرَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ مِنْ قَبْلِ أَنْ يَتَمَاسَّا فَمَنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَإِطْعَامُ سِتِّينَ مِسْكِينًا ذَلِكَ لِتُؤْمِنُوا بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ وَتِلْكَ حُدُودُ اللَّهِ وَلِلْكَافِرِينَ عَذَابٌ أَلِيمٌ﴾

«Ўз хотинларини зиҳор қилиб, сўнгра айтган сўзларидан қайтадиган кимсалар (зиммасида эр-хотин) қўшилишларидан илгари бир қулни озод қилиш бордир. Бу сизларга мавъиза-ибрат бўлгай. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир. Энди ким (озод қилиш учун қул) топа олмаса (унинг зимма­сида эр-хотин) қўшилишларидан илгари пайдарпай икки ой рўза тутиш бордир. Энди ким (рўза тутишга) қодир бўлмаса (унинг зиммасида) олтмишта бечора-мискинга таом бериш бор­дир. Бу (ҳукмлар) сизлар Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига иймон келтиришларингиз учун (нозил қилинди). Булар Аллоҳнинг (белгилаб қўйган) ҳадлари — қонунларидир. Ва (бу қонунларни инкор этгувчи) кофирлар учун аламли азоб бордир» (Мужодала: 3, 4).

Рамазон ойининг кундузида хотини билан қовушган одамнинг каффороти ҳам, худди шундайдир. Бу ҳолат бамдод намозидан сўнгра хотини билан бирга ухлайдиган ва ўзини тута олмаган, хусусан тунда хотини билан бирга ухламаган ёшларда кўпроқ содир бўлади. У, агар кундуз куни (хотини билан) ухлаб олган бўлса шаҳватининг жунбушига қарши тура олиши қийин бўлади. Шунинг учун мусулмон ёшларга мубоҳ бўлган шаҳватига қониқишлари учун қайлиқлари билан кечалари ухлашлари тавсия қилинади. Шундагина улар кундуз кунги ҳаром ва катта каффоротга сабаб бўладиган шаҳватдан қутиладилар.

Бу еб, ичиш ва жинсий алоқа қилишдан ташқари рўзани бузадиган бошқа нарсалар ҳам бор. Улар:

 Қусиш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Қусқи ғолиб келган одам (рўзасининг) қазосини тутмайди. Қасддан қусган одам (шу кунги) рўзасининг қазосини тутиб беради» (Термизий 653), деганлари ривоят қилинган. Яъни, ўзини қусишга мажбур қилган одам, рўзасини бузадиган нарсани чиқаришга мажбур қилгани учун, ўша кунги рўзасининг қазосини тутиб беради. Қусқиси ғолиб келиб чиққан одам эса, (у кунги) рўзасининг қазосини тутмайди. Чунки, қусқининг чиқишига одамнинг ўзи сабабчи бўлмаган.
  

Қоннинг жароҳатдан чиқиши ёки тинмай келиши

Агар қон ўзи тинмай келаётган бўлса, у кунги рўзанинг қазосини тутилмайди. Бироқ, қонни чиқаришга одамнинг ўзи қасд қилган бўлса, у одам ҳам худди қасддан қусган одамга қиёсан қазосини тутиб беради. Бироқ қон одамнинг ихтиёрисиз чиқса ёки одам унга муҳтож бўлса, масалан, тишини олдирса ёки бошқа жарроҳий амалиёт қилдирган бўлса, у қоннинг сўлаги билан бирга ютилишидан эҳтиёт бўлиши керак. Агар у эҳтиёт бўлса, яхши. Тўғриси эса, унинг бундай қилишининг рўзасига таъсири йўқдир.

Қортиқ билан қон олдириш – ҳижома

Имом Аҳмад (раҳимаҳуллоҳ) ҳижома усули билан қон олдириш рўзани бузишини айтди ва бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларини ҳужжат қилди: «(Қортиқ билан) қон олган ва олдирганларнинг рўзаси бузилади» (Имом Аҳмад 22483, 22484, 22485; Термизий 705; Насоий 3184). Гарчи икки «Саҳиҳ»да бирон ҳадис келтирилмаган бўлсада, Заркашийнинг шарҳида айтиб ўтилганидек, ушбу ҳадисни талайгина саҳобалар ривоят қилганлар. Бу ҳадисни Шаддод, Савбон ва улардан бошқа ровийлар ривоят қилганларки, унинг санадида саҳиҳлигига қарши бирон нарса йўқдир.

Қон олаётган одамнинг рўзаси очилади. Чунки у, қонни сўради ва қон унинг сўлагига аралашиб, у ютиб юбориши эҳтимолдан холи эмас. Ҳозирги кунимизда эса қонни оғиз билан сўрмай тортиб оладиган тиббий жиҳозлар чиққан. У жиҳозлар билан қон олинадиган жойга босим берилади ва қонни асбоб сўриб олади. Бундай ҳолатда қон олган одамнинг рўзаси бузилмайди деб айтилсада, у одам бировнинг рўзасининг очилишига сабабчи бўлади.

(Қортиқ воситасида) қон олдирган одамнинг рўзаси, ундан кўп қон чиққани учун бузилади. Уни, ҳоизадан қон келишига қиёсланади.

 Қонни игна (укол) билан бериш

Агар қон таҳлил (анализ) ёки бирон беморга бериш учун олинса ва бу қон кўп бўлса, у ҳижома ҳукмида бўлади. Таҳлил учун олинган озгина қон эса, тўғриси, ҳижома бўлмагани учун, ҳижома ҳукми остига кирмайди.

Уколни икки мақсадда қилинади ва унинг тафсилотлари қуйидагичадир:

(Биринчи): агар уколлар озиқлантирувчи ва қувват уколлар бўлса, улар рўзани очади. Чунки улар таом ва шароб ўрнига ўтади. Озиқлантирувчи дегани, томирлардан бориб, таом ва шароб ўрнини босади. Шунинг учун ҳам, инсон танасига қувват касб этадиган озиқлантирувчи ва қувватлантирувчи уколлар рўзани очади ва озиқ­овқат тановули ўрнига ўтади.

(Иккинчи): инсон танасини тинчлантириш, танани тозалаш ва бошқа шунга ўхшаш дориларни бериш учун қилинадиган уколлар рўзани бузмайди ва уларни эҳтиёж туғилганида қилишнинг ҳам зарари йўқдир.

Рўзани маънавий очувчилар

Рўзадор ейиш, ичиш ва бошқа ҳиссий очувчилардан сақланиши керак бўлганидек, ҳадисда рўзанинг еб­ичишдангина эмас, балки беҳуда нарсалар ва ҳақорат қилишдан ҳам сақланиш экани баён қилинганидек, рўзасини нуқсонли қиладиган маънавий очувчилардан ҳам сақлаши керак.

Рўзадорнинг рўзасининг савобларини сақлаб қолиши учун, бошқаларга зарар ва машаққат туғридагина гапларни тилга олмаслиги вожибдир.

Учинчи: узрли инсонлар рўзаси

Агар одам касаллиги ёки сафари ёки шунга ўхшаш бирон эҳтиёжи сабабли ейиш ва ичишга муҳтож бўлса, Аллоҳ таоло қуйидаги оятида бемор ва мусофирларга рухсат берганидек, шу эҳтиёжига қадар ейиши ва рўзасининг қазосини тутиб бериши мумкин:

﴿فَمَنْ كَانَ مِنْكُمْ مَرِيضًا أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِنْ أَيَّامٍ أُخَرَ﴾

«Энди сизлардан бирор киши ҳаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунларининг) саноғини бошқа кунларда тутади» (Бақара: 184).

Биз фойдаси бўлишини назарда тутиб, қуйида узрли одамларнинг рўзаларига тааллуқли айрим аҳкомларни айтиб ўтмоқчимиз. Шулардан:

Мусофирнинг рўзаси

Аллоҳ таоло мусофирга қийинчилик туғдирмаслик, шафқат, раҳмат нуқтаи назаридан, рўза тутмасликка изн берди. Чунки Аллоҳ таоло сафарда қийинчилик ва машаққат борлигини жуда ҳам яхши билади ва сафар – азобнинг бир парчасидир. Шунинг учун ҳам мусофирга оғзини очишга, рўза тута олмаган кунларини санаб, уларнинг қазосини тутиб беришга рухсат берди.

Уламолар ҳам сафарда рўза тутиш ҳақида сўз юритган ва унинг жоиз эканини айтиб ўтганлар. Чунки, бу ҳақда кўплаб ҳадислар ривоят қилинган. Улардан бири Анас разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисдир: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга рамазон ойида сафарга чиқдик. Рўзадор рўза тутмаганни, рўза тутмаган эса рўзадорни айбламаган эди» (Имом Бухорий 1811; Имом Муслим 1884).

Лекин уламолар шундай деганлар: «Мусофир қийинчилик ва машаққатларга йўлиқса, унинг рўза тутмаслиги афзал. Агар қийинчилик бўлмаса ва у машаққатни ҳис этмаса, рўза фарз қилинган замон ичида рўза тутиши афзалдир. Чунки, Аллоҳ таоло рўза тутмасликни қулайлик бўлиши учун машруъ қилган. Аллоҳ таоло айтди:

﴿فَعِدَّةٌ مِنْ أَيَّامٍ أُخَرَ يُرِيدُ اللَّهُ بِكُمُ الْيُسْرَ وَلَا يُرِيدُ بِكُمُ الْعُسْرَ﴾

«(Ва ким ҳаста ёки мусофир бўлса), у ҳолда (рўза тутолмаган кунлари­нинг) саноғини бошқа кунларда (тузалгач ёки сафардан қайтгач) тутади. Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди» (Бақара: 185)».

Сафар чоғида машаққат ва қийинчиликлар бўлса, рўза тутмаслик афзалдир. Бунинг далили икки «Саҳиҳ»даги Анас разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисдир: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга сафарда эдик. Бир жойга қўнганимизда рўзадорлар йиқилиб қолдилар. Рўза тутмаганлар эса ўринларидан туриб, уловларни суғоришди ва чодирларни тикишди. Буни кўрган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бугун рўзадорлар савобларни олиб кетдилар»– дедилар» (Имом Бухорий 2676; Имом Муслим 1886, 1887).

Бу шуни кўрсатмоқда: Ўз юкини бировнинг устига ташламаган ва ҳамроҳларига ёрдамчи бўлган ҳамда рўза зарар бермай, ҳолдан тоймаган мусофирга икки савоб: рўза тутиш ҳамда ўзи ва дўстларига кўмакчи бўлиш савоби берилади. Бироқ, бировнинг жой солиб бериши, қўнимгоҳини ҳозирлаши ёки уловини суғориши каби ишларида хизмат қиладиган одамга муҳтож бўлса, мусофирнинг рўза тутмаслиги афзалдир.

Беморнинг рўзаси

Рўза тутиш кўп ҳолатларда беморга оғир келиши ва қийинчилик туғдириши, шубҳасиздир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло унинг рамазон ойида рўза тутмаслигига рухсат бериб, тута олмаган саноқли кунларининг қазосини тутиб беришга буюрди ва айтди:

﴿فَمَنْ كَانَ مِنْكُمْ مَرِيضًا أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِنْ أَيَّامٍ أُخَرَ﴾

«Энди сизлардан бирор киши ҳаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунларининг) саноғини бошқа кунларда тутади» (Бақара: 184).

Озгина уламолардан бошқаси, касаллик ва сафар сабабли рўзасини очган одамга қазо қилиши хос эканини таъкидладилар. Шунинг учун ҳам оятнинг маъноси шундайдир: «Агар бировингиз беморлиги ёки сафари боис рўзасини очган бўлса, рўзасини тута олмаган саноқли кунларининг қазосини бошқа кунлари тутиб беради».  

(Муфассирлар имоми) Қуртубий (раҳимаҳуллоҳ) ўз тафсирида шундай дейди: «Аллоҳ таолонинг:

﴿فَعِدَّةٌ مِنْ أَيَّامٍ﴾

«саноқли кунларда» оятининг бир қисми дилда бордир. Яъни, «Бировингиз бемор ёки мусофир бўлиб рўзасини очган бўлса, у кунларнинг қазосини тутиб берсин! ...».

У, тафсирида шуларни ҳам ёзган: «Беморнинг икки ҳолати бўлади:

Биринчи ҳолат: унинг рўза тутишга умуман кучи етмайди. Бундай ҳолатда унинг рўзасини очиши вожиб бўлади.

Иккинчи ҳолат: бирон зарар ёки машаққат билангина рўза тута олади. Бундай одамнинг рўза тутмаслиги мустаҳабдир. Бундай ҳолатда ўз жонини қийнаган жоҳил одамгина рўза тутмаслиги мумкин.

Жумҳури уламо касаллик беморга оғриқ берса ёки бемор касалликнинг давомийлигидан қўрқса ёхуд касалликнинг кучайишидан ҳадикда бўлса, бундай беморнинг оғзини очиши жоиз эканига қарор қилган.

Имом Моликнинг оғиз очишга рухсат берган касалликни: «Беморга оғирлик қилган ва унинг тинкасини қуритган» деб тавсифлаши ҳақида фарқли ривоятлар келтирилган. Бир ривоятда унинг рўзани очишга рухсат берган касалликни: «Беморнинг рўза тутиш сабабли ўлимига сабабчи бўлиши», бошқа ривоятда эса: «Касалликни кучайтириши ва оғир ҳолат» деб ифодалагани вориддир.

Ҳасан (раҳимаҳуллоҳ): «Бемор касаллиги сабабли тик туриб намоз ўқий олмаса, рўзасини очиши мумкин»– деган.

Бир гуруҳ, жумладан, имом Шофиий (раҳимаҳуллоҳ): «Касалликнинг ўзи бандани рўзани очишга мажбур қилсагина бемор рўзасини очади. Касаллик инжиқликларига бардошли бўлган одам, рўзасини очмайди»– дедилар» (Қуртубий тафсири 2/276).

Заркаший (раҳимаҳуллоҳ) «Мухтасарул Харқий» китобига ёзган шарҳида шундай дейди: «Бизнинг назаримизда рўза тутмасликнинг жоиз эканининг шартларидан бири касалликдан рўза сабабли кучайиш ёки тузалишининг кечикиши ва шунга ўхшаш омиллар билан жабрланишдир. Чунки машаққат ва қийинчиликларни кетказиш учун бу ҳақда бизга рухсат берилди. Шунинг учун ҳам бу ҳукмни сафарга боғлаб зикр этилди. Агар бирон зарар келмайдиган бўлса, оғиз очишнинг маъноси йўқ. ... Рўза тутмаслигига рухсат берилган одам бардошли бўлгани сабабли рўза тутаверган бўлса, унинг бу иши ўзига жабр қилгани ва Аллоҳ берган енгиллик имконияти ва рўза тутмаслик рухсатидан воз кечгани учун, макруҳдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло маъсиятларини қилишни суймаганидек, рухсатларини қилишни суяди»– деганлар (Имом Аҳмад 5600, 5606). Бемор касаллик инжиқликларини енгиб рўза тутган бўлса, унинг тутган бу рўзаси, асоси ирода бўлган амални қилгани учун, раводир. Бу рўзадор, намозни тик туриб ўқимаслиги мумкин бўлсада тик туриб ўзини зўрлаган одам сингари бўлади. ...».

Заракший (раҳимаҳуллоҳ) «Шарҳул Кабир»да қуйидаги сатрларни ёзган: «Оғиз очишга рухсат берадиган касаллик – рўза тутиш оқибатида кучаядиган ёки тузалиши кечикишидан ҳадикда бўлинган касалликдир. Имом Аҳмад (раҳимаҳуллоҳ)га: Бемор қачон рўза тутмаслиги мумкин?,– деб савол берилганида: Қачон рўза тутишга кучи етмаса,– деб жавоб берган. Иситма кабими?,– деб берилган саволга эса: Қайси касаллик иситмадан кўра қаттиқроқ бўлади!,– деди. ...».

Рўза тутмасликка машаққат ва қийинчилик сабаб эканида ҳеч шубҳа йўқ. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло:

﴿فَعِدَّةٌ مِنْ أَيَّامٍ أُخَرَ يُرِيدُ اللَّهُ بِكُمُ الْيُسْرَ وَلَا يُرِيدُ بِكُمُ الْعُسْرَ﴾

«(Ва ким ҳаста ёки мусофир бўлса), у ҳолда (рўза тутолмаган кунлари­нинг) саноғини бошқа кунларда (тузалгач ёки сафардан қайтгач) тутади. Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди» (Бақара: 185) деган.

Бироқ, тиш, кўз  ва бош оғриқлари енгил касаллик ҳисоблангани учун, улар сабабли рўза очилмайди. Балки, рўза тутмаслик банда учун оғир бўлиши мумкин. Чунки, кўплаб одамлар учун рўзанинг қазосини тутиб бериш машаққатдир.

Сабаби пайдо бўлсагина, рўза тутмаслик рухсати кучга киради. У сабаб эса оғриқ, машаққат, ҳарорати кўтарилгани учун еб, ичишга бардошнинг қолмаслиги ёки касалилк сабабли очлик ва чанқоққа сабр қила олмасликдир. Енгил касалликлардаги асос эса, рўзани тутмасликка омил бўлган сабаб йўқлиги учун рўза тутиш фарзлигининг ўз кучида қолишидир.

Валлоҳу аълам.

Кексаларнинг рўзаси

Кекса одам – ёши улғайиб, рўза тутишга мажоли бўлмаган ёки рўза тутса қийналадиган одамдир. Уламолар ёки кўплаб одамлар, кексаларни тузалиш умиди бўлмаган бемор ҳукмига қўшдилар ҳамда унга фидя беришни фарз қилдилар. Ҳолбуки, салаф уламолари ўртасида Аллоҳ таолонинг:

﴿وَعَلَى الَّذِينَ يُطِيقُونَهُ فِدْيَةٌ طَعَامُ مِسْكِينٍ﴾ 

Бошқа бир ривоятдаги:

﴿طَعَامُ مَسَاكِينَ﴾

«(Кексалик ёки заифлиги сабабли) рўза тутишга қийналадиган кишилар бир мискин-бечоранинг (бошқа бир ривоятда эса: «мискин бечораларнинг») бир кунлик таоми миқдорида эваз тўлашлари лозим» (Бақара: 184) ояти кексайиб қолган чол ва кампир ҳақида нозил бўлгани кенг ёйилган эди. Шунинг учун ҳам, Имом Бухорий (раҳимаҳуллоҳ) «Саҳиҳ»идаги тафсирда кексайиб қолган чолнинг рўза тутишга кучи етмаган одам ҳақида Анас разияллоҳу анҳунинг кексайиб қолган чоғида бир ёки икки йил ҳар куни учун бир мискинга нон ва гўшт бериб, ўзи рўза тутмагани ҳақидаги ривоятни келтиради. Сўнгра, ўз санади билан Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ушбу оят ҳақида: «Бу оят мансух (бекор қилинган) эмас. Улар рўза тутишга кучи етмайдиган кексайиб қолган чол ва кампир бўлиб, (рўзасиз ўтказган) ҳар кун эвазига битта қашшоқни тўйдирадилар», деб айтган осорини келтирди.

Абу Довуд (раҳимаҳуллоҳ) Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ушбу оят ҳақида: «У – қариб қолган чол ва кампир ҳақидадир. У иккисининг мажоллари бўлмаса рўза тутмайдилар ва ҳар бир (рўза тутмаган) кунлари учун бир қашшоқни тўйдирадилар»,– деган гапини ривоят қилган. Бу билан, Имом Бухорийнинг ривоятига мувофиқ келиши учун, қийналганлари учун шундай қиладилар, демоқчи.

Дору Қутний (раҳимаҳуллоҳ) Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳунинг: «Агар кексайиб қолган чол рўза тутишга ожизлик қилса, ҳар куни эвазига (ўртача катталикдаги) бир ҳовуч таом едиради»– деганини ривоят қилган ва бунинг санади саҳиҳ эканини қайд этган.

Ҳоким (раҳимаҳуллоҳ) эса Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳунинг: «Кексайиб қолган чолнинг рўза тутмаслигига, ҳар бир куни учун қашшоқ одамни тўйдиришига ва у кунларнинг қазосини тумаслигига рухсат берилган»– деганини ривоят қилган.

Оятдан рўза тутишга мажоли бўлмаган барчанинг қашшоқни тўйдириш эвазига фидя бериши тушунилмоқда. Шунинг учун ҳам кўплаб салаф уламолари мазкур оятнинг ўзидан кейин келган:

﴿فَمَنْ شَهِدَ مِنْكُمُ الشَّهْرَ فَلْيَصُمْهُ﴾

«Бас, сизлардан ким бу ойга ҳозир бўлса, рўза тутсин» (Бақара: 185) ояти билан мансух – бекор бўлганини айтиб ўтганлар. Имом Бухорий ва бошқалар шу фикрдалар. Чунки оятнинг умумий маъноларидан рўза тутишга қийналган ёшлар, чоллар ва кампирларнинг рўзадан эваз ўлароқ бировларнинг қоринларини тўйдиришлари мумкин экани тушунилмоқда. Шояд, бу ҳукм Исломнинг илк даврларида бўлган бўлса. Чунки, рўза тутиш Исломни янги қабул қилган саҳобалар учун оғир туюлган ва уларга рухсат берилган бўлиши мумкин. Сўнгра, бу ҳукм бекор қилинди ва қодир бўлган пайтларида рўза тутиш мажбурияти юкланди.

Рўза тутишга кучи етмайдиган ва қийналадиган кекса одам, кексалиги туфайли узрлидир. У, Анас разияллоҳу анҳу каби, тўйдириш билан фидя беради. Чунки Анас разияллоҳу анҳу ёши юздан ошгач, анчагина кексайди. Шунинг учун рамазон ойи киргач ўттизта қашшоқни тўплаб, уларни нон ва гўшт билан тўйдирар ва шу билан рўза тутишдан кифояланар эди. Гоҳида эса кўнгилли ўлароқ, ўттиздан ортиқ қашшоқни ҳам тўйдирар эди. Валлоҳу аълам.

Ҳомиладор, эмизаётган, ҳоиза ва нифос қони келаётган аёлларнинг рўзаси

Маълумки, ҳомиладор ва эмизикли боласи бўлган аёлларнинг, кўпинча, рўзани қийналмай тутишга кучлари етади. Ҳатто, аёлларнинг кўпи кўзи ёригунича рўза тутишга давом этадилар ва бу аснода на ўзи ва на ҳомиласи заифлик ва оғриқни ҳис этади. Шунингдек, эмизикли боласи бўлган аёлнинг сути келиб, боласига сут бериши ва рўза тутиш мобайнида на ўзи ва на боласига хатар бўлади. Бироқ бу, ҳомиладор ва эмизикли боласи бўлган аёлнинг бемор каби ўз жони ёки ҳомиласи ёки эмизикли чақалоғининг ҳаётига хатар туғилиши мумкин бўлгани учун рўзасини очишга мажбур бўладиган ҳолатлари мавжуд эканини инкор эта олмайди. Шунинг учун ҳам Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳунинг: «Ҳомиладор ва эмизикли аёлнинг ҳаётларига хатар туғилса рўзаларини очиб, (қашшоқларни) тўйдираверадилар» дегани ривоят қилинган.

Дору Қутний (раҳимаҳуллоҳ) ўз «Сунан»ида Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳунинг ўз рафиқасига: «Сиз рўза тутишга қийналганлардансиз. Сиз эваз берасиз, қазо қилмайсиз!» деганини ривоят қилган. Бошқа ривоятда эса: «Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳунинг чақалоғини эмизаётган чўриси бўлиб, ҳомиласи тушди. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу уни рўзасини очиб, (қашшоқни) тўйдиришга буюриб, у кунги рўзанинг қазосини тутишга буюрмади»– дейилган (Дору Қутний 10). Сўнгра, Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳудан ҳомиладор хотинининг (рўза тутиш ёки тутмаслик ҳақида) сўраганида: «Рўзангизни очинг ва ҳар кун эвазига бир қашшоқни тўйдирасиз ҳамда (у кунларнинг) қазосини тутмайсиз»– дегани ҳам ривоят қилди (Дору Қутний 14).

Сўнгра Нофеъдан ривоят қилди: «Ибн Умар разияллоҳу анҳунинг қизи қурайшликлардан бирига турмушга чиққан ва ҳомиладор эди. У, рамазон ойида қаттиқ чанқади. Буни кўрган Ибн Умар разияллоҳу анҳу уни рўзасини очиб, (рўза тутмаган) ҳар куни учун битта қашшоқни тўйдиришга буюрди» (Дору Қутний 15).

Шундай бўлсада фуқаҳолар ҳукмда ҳомиладор ва эмизикли аёллар ўртасини айирдилар. Ибн Қудома (раҳимаҳуллоҳ) «Муқнеъ»да: «Ҳомиладор ва эмизикли аёл ҳаётларига хатар борлигини ҳис этсаларгина рўзаларини очишлари ва рўзаларининг қазосини тутишлари керак. Агар чақалоғининг ҳаётига хатарни ҳис этсалар оғизларини очадилар, (тутмаган рўзаларининг) қазосини тутадилар ва ҳар кунлари учун бир қашшоқни тўйдирадилар» деган.

Шубҳасиз, ҳомиладор ва эмизикли аёллар ўз ҳаётларига хатарни ҳис этсалар, уларга (тутмаган рамазон кунларининг) қазосини тутиб бериши фарз бўлади. Чунки улар, ўз ҳаётига қўрққан бемор манзилатидадир. Агар чақалоқларининг ҳаётига хатар бўлишидан қўрқишса, уларга (қолдирган кунларининг) қазосини тутиб, (қашшоқни) тўйдириш билан каффорот бериши лозимлигини айтиб ўтдилар. Улар бу ҳукмни Аллоҳ таолонинг:

﴿وَعَلَى الَّذِينَ يُطِيقُونَهُ فِدْيَةٌ طَعَامُ مِسْكِينٍ﴾ 

«Рўза тутишга қийналадиган кишилар бир мискин-бечоранинг бир кунлик таоми миқдорида эваз тўлашлари лозим» (Бақара: 184) оятидан олдилар. Бас ҳомиладор ва эмизикли аёллар, ушбу оятнинг умумий маънолари ичига киради.

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу: «(Ҳомиладор ва эмизикли аёлларнинг ҳар) иккиси тутмаган рўзаларининг қазосини тутиб бериш билан бирга, қашшоқни тўйдирадилар»– деди. Бу, Имом Шофиий мазҳабида машҳур бўлган ҳукмдир. Чунки, улар қазосини тутиб беришга ярайдилар ва қазосини тутиб бериш ҳоиза ва туғруқ қони келаётган аёллар каби, уларга ҳам лозим бўлади. Оят эса тўйдиришни зикр қилиб, қазосини тутиб бериш ҳақида бирон нарсани баён қилмади. Бу ҳукм, бошқа далиллардан олинган.

Зеро, муқаддам айтиб ўтганимиздек, Абдуллоҳ ибн Умар ва Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумолар: «Ҳомиладор ва эмизикли аёллар тута олмаган рўзаларининг қазосини тутмайдилар»– деган эдилар. Шояд бу, узрнинг давом этаётган пайтларида ёки ҳаёти давомида қазоларни тутиб бериш имконияти бўлмаслигидан ёки у иккисининг хоҳишларига қараб бўлса керак.

Ҳоиза ва туғруқ қони келаётган аёллар, ҳайз ва туғруқ қони келаётган пайтларида рўза тутмайдилар. Уларнинг кучлари етса ҳам, тутган рўзалари раво эмасдир. Бу, уларнинг ҳар иккисидаги мудом давом этаётган омил – ҳадас (нажосат) сабаблидир. Уларга ҳайз ва нифос замонида тута олмаган рўзаларининг қазосини тутиб бериш буюрилган. Оиша разияллоҳу анҳу айтади: «Биз (рамазонда) ҳайз қони келиб қолса рўзанинг қазосини тутиб беришга буюрилар, намознинг қазосини ўқиб беришга буюрилмас эдик» (Имом Муслим 508; Абу Довуд 229).

Маълумки, фармон буйруқ бериш ҳаққи бўлган Зот – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тарафидан бўлган. Уларнинг рўзаларини тута олмаган пайтларидаги ҳукмларини беморга қиёсланади. Шунинг учун ҳоиза ва туғруқ қони келган аёллар, фақатгина қазосини тутиб берадилар. Бироқ, қазосини тутиб беришга лоқайдлик қилган одам келгуси рамазонгача тутиб бера олмаса, қазосини тутиш билан бирга, қилган бир йиллик лоқайдлигининг жаримаси ўлароқ каффорот ҳам бериши керак.

Валлоҳу аълам.

Учинчи фасл: Тунги ибодат

Шубҳасиз, намоз Аллоҳга яқин қиладиган энг афзал ибодатлардандир. У Аллоҳ учунгина қилиниши керак бўлган диний ибодатдир. Унинг ичида рукуъ, сажда, қиём, қаъда, кўтарилиш ва йиқилиш, дуо ва ёлбориш, Аллоҳнинг зикри, қироат ва бошқа Аллоҳга яқин қиладиган турли ибодатлар борки, у бадан билан қилинадиган ибодатларнинг энг шарафлисидир.

Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло намозни мусулмонларга ҳаётлари ва яшаган йиллари давомида ўқишни фарз қилди ва бир кунда беш марта такрорлади. Чунки, унинг мусулмон ҳаётига катта таъсири бордир.

Намоз Аллоҳга яқинлаштирувчи муҳим ибодатлардан бўлгани учун ҳам, Аллоҳ таоло бандаларига Ўзига нафллар билан ҳам яқинлашишларини машруълаштирди. Аллоҳ таоло намозни кўп ўқиганлар, хусусан, тунлари кўп ўқиганларни мақтади ва пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни қуйидаги оятида тунги намозни ўқишга буюрди:

﴿يَا أَيُّهَا الْمُزَّمِّلُ قُمِ اللَّيْلَ إِلَّا قَلِيلًا نِصْفَهُ أَوِ انْقُصْ مِنْهُ قَلِيلًا أَوْ زِدْ عَلَيْهِ وَرَتِّلِ الْقُرْآنَ تَرْتِيلًا﴾

«Эй (кийимларига) ўралиб олган зот, кечаси (бедор бўлиб, намозда) туринг! Фақат озгина — унинг (кечанииг) ярмида (ухлаб ором олинг) ёки (уйқуни кечанинг) ярмидан ҳам бир оз камайтиринг, ёхуд унга (бир оз) зиёда қилинг (яъни кечанинг ярмидан кўпроғида ухлаб, истироҳат қилинг) ва Қуръонни тартил билан (яъни дона-дона қилиб) тиловат қилинг!» (Муззаммил: 1­ 4);

﴿وَمِنَ اللَّيْلِ فَتَهَجَّدْ بِهِ نَافِلَةً لَكَ عَسَى أَنْ يَبْعَثَكَ رَبُّكَ مَقَامًا مَحْمُودًا

«Кечанинг (бир қисмида) уйғониб ўзингиз учун нафл (ибодат) бўлган намозни ўқинг! Шоядки, Парвардигорингиз сизни (Қиёмат кунида) мақтовли (яъни, гуноҳкор умматларингизни шафоат қилиб оқлайдиган) мақомда тирилтирур» (Исроъ: 79).

Аллоҳ таоло Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламни тунлари шу Қуръон билан таҳажжуд ўқишга буюрди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга юборилган амр – Унинг уммати учун шариатдир. Уммати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга тобеъдир ва У – уларнинг ўрнаги ва пешвосидир.

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тунги намози

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлари давомида Аллоҳ таолонинг:

﴿يَا أَيُّهَا الْمُزَّمِّلُ قُمِ اللَّيْلَ إِلَّا قَلِيلًا﴾

«Эй (кийимларига) ўралиб олган зот, кечаси (бедор бўлиб, намозда) туринг! Фақат озгина — унинг (кечанииг) ярмида (ухлаб ором олинг)» (Муззаммил: 1, 2) амрига итоат этиб, кечанинг ярми ёки учдан бирида ўринларидан турар ва кучлари етганича намозларини узун ўқир эдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рамазон ойига катта эътибор берганлари ҳадисларда собитдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рамазонни иймон ва савоб умидида қоим қилган одамнинг ўтган гуноҳлари кечирилади»– дедилар (Имом Муслим 1266, 1267; Имом Аҳмад 7455, 9100, 9913; Термизий 736; Насоий 1584, 1585). Рамазонни қоим қилиш эса, унинг муборак тунларини хушуъли ва дуоли таҳажжуд билан бедор ўтказишдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларини бу намозни ўқишга рағбатлантирдилар. Улар таҳажжуд намози билан қурбат ҳосил қилишга интилишар, гоҳида ёлғиз, гоҳида эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ўқишар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўлимларидан аввал улар масжид ичида уч ёки тўрт жамоат бўлиб намоз ўқишар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам улар билан бирга кетма–­кет уч кеча: кечанинг ярмида ва учдан бири қолганида жамоат бўлиб намоз ўқидилар. Бироқ, саҳобаларнинг Ўзлари билан таҳажжуд ўқишга ҳарисликларини ва масжидда тиқилинч бўлганини кўргач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга таҳажжуд намози ҳам фарз бўлиб, улар бунинг уддасидан чиқа олмасликларидан, уни ўқишга мудом давом эта олмасликларидан қўрқдилар ва саҳобаларни ўз жойларида танҳо­танҳо ўқишга буюрдилар. 

Кейинроқ Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу одамларни «таровиҳ» деб аталган намозни бирга ўқишга жамлади. У, одамларга фарз қилинмаслиги аниқлигини билгач шундай жамлади. Чунки, ваҳий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафоти билан тўхтаган эди. Аҳли суннат рофизаларга хилоф ўлароқ, ушбу таҳажжудга ижмоъ қилдилар. Таровиҳ замонамизга қадар аҳли суннатнинг масжидларида жамоат билан, имомларнинг ижтиҳодига кўра, йигирма ракаат ёки ўн уч ракаат ёхуд ўттиз олти ракаат ё  қирқ бир ракаат қилиб ўқилиб келинмоқда.

Айрим одамлар Имом Молик ва бошқа имомлардан ривоят қилинган осорларга таяниб, қирқ бир ракаат ўқишни айтганлар. Бошқалар эса витр билан бирга ўттиз етти ёки ўттиз тўққиз ракаат ўқишни раъй қилганлар ва: «Бу – одамлар учун енгилликдир. Чунки, улар бу намозлар билан тунни (ибодат билан) ўтказадилар»– деганлар.

Айримлар (витр билан бирга) йигирма уч ракат ўқишни айтганлар. Буни, Имом Термизий (раҳимаҳуллоҳ) кўплаб уламолардан ривоят қилган. Бошқалар эса ўн бир ёки ўн уч ракаат ўқишни айтганлар. Буларнинг барчаси тўғридир. Лекин бу намоз, машрулаштириш сабабчиси бўлган хотиржамлик, хушуъ ва қалб ҳушёрлиги билан ўқилиши керак.

Уламолар ўн бир ракаатдан ортиқча ўқишга ҳам рухсат бердилар ва буни вақтга кўра белгилаш зарурлигини айтдилар: «Ўттиз тўққиз ракаатни икки соатда ўқиган одам, ўн бир ракаатни икки соатда ўқиган одам кабидир. Савоб ракаатлар ва сонларнинг кўплигига қараб эмас, замонга қараб берилади»– дедилар.

 

Салаф солиҳнинг таҳажжуди (Аллоҳ уларни раҳмат қилсин!)

Салаф солиҳ (раҳимаҳумуллоҳ)лар таҳажжуд (таровиҳ) намозини кечанинг ярмида ёки учдан бирида ўқир эдилар. Яъни, уч соат ўқир эдилар. Агар тунлар узун бўлса тўрт соат, қисқа бўлса уч соатча ўқир эдилар. Бу – уларнинг таровиҳи эди. Улар ё ракаатлар сонини озайтирсалар қиём, рукуъ ва саждадни узун қилишар, ракаатлар сонини кўпайтирсалар аркон ва қироатларни енгилроқ қилар эдилар. Бу намозлар уч ёки тўрт соатча давом этар эди. Имом Молик ва бошқалардан ривоят қилинишича, улар кечани (намоз билан) бедор ўтказишар, тонг отишига оз қолгач хизматкорларнинг саҳарлик қилиш учун таомга чорлаганларидагина ибодатларидан бурилишар эди.

Ҳозирги кунимизда эса, одамлар дангаса бўлиб, уларни дунё ишлари чалғита бошлади. Улар бу намозларнинг чорак ёки учдан бир қисмини ўқилса, буни кўп деб ҳисобламоқдалар. Ўртача ўқилган қироатни эса узун деб ўйламоқдалар. Имомлари бирон узунроқ сурани ўқиб берса: «Жуда ҳам узатиб юбординг! Қисқароқ ўқи!»– дейдиганлар пайдо бўлган.

Бу намозлардан малолланаётган одамларнинг, таҳажжудга рағбати бўлмаган дангасалар эканида ҳеч шубҳа йўқдир. Мўъмин эса, таҳажжуд намозинин қалбининг сурури ва танасининг роҳати деб тушунади. Шунинг учун ҳам, ҳар бир мўъмин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сингари намозни ўзи учун қувонч, танасининг ҳузури, шифоси ва давоси деб ҳисоблаши, ўз эҳтиёжларининг қондирилиши учун намоз билан ёрдам сўраши керак. Ахир Аллоҳ таоло:

﴿وَاسْتَعِينُوا بِالصَّبْرِ وَالصَّلَاةِ

«Сабр ва намоз билан ёрдам сўранг!» (Бақара: 45)– деб айтмадими?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бошларига оғир мусибатлар келса намоз ўқишга киришганлари, бунинг натижасида ғам ва қайғуларидан қутилиб, Роббиси билан танҳо қолгани, Роббисининг унсияти билан қалби роҳатлангани ривоят қилинган.

Бу – намозни узун ўқиш ва унга суянишнинг ҳикматларидан биридир. Бир соат ёки бир соатча вақт ичида бу намозни ўқиётган одам орқасида туриб намоз ўқишга қийналаётган одамлар – ялқовдирлар! Ҳолбуки, бундай қилиш билан намоз камчиликлардан холи бўлмайди: хотиржамлик бўлмайди ва намозлик моҳияти йўқолади. Биз намозда қироатни тартил – дона­дона қилиб ўқишга, рамазон ойи давомида Қуръонни (намозда) бир ёки икки марта хатм қилишга буюрилганмиз!

Салаф солиҳ (раҳимаҳумуллоҳ) таҳажжудда кўпроқ қироат қилишга ҳаракат қилишар эди. Улар Бақара сурасини саккиз ракаатда ўқишар эди. Ҳолбуки, Бақара сураси икки ярим порадир! Замондошимиз бўлган илм аҳллари эса, Бақара сурасини саксон ракаатда ўқимоқдалар!! Улар билан, булар ўртасидаги фарққа қаранг! Бошқаларнинг эса (бир ой давомида) Қуръоннинг ярми ёки учдан икки қисмига чекланаётганларини кўрмоқдамиз!! Бунинг ҳам дангасалик эканида ҳеч шубҳа йўқдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олмоқчи бўлган ва унга ҳақиқий издош бўлишни хоҳлаган имомга намозхонлар ёқтирсинлар, ёқтирмасинлар, бу намозларни хотиржамлик ва хушуъ билан ўқишни, одамларга бу намозлар хушуъ ва хотиржамлик билан адо этилиши зарурлигини ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шунга буюрган эканликларини, солиҳ амалларни қилган аждодларимиз – саҳобалар ва уларга яхшилик билан издош бўлганлар ҳам шундай намоз ўқиганликларини тушунтиришлари керак. Аллоҳ уларнинг барчасидан рози бўлсин!

Ҳозирги кунда одатланиб қолинган қироатга кўра, Қуръон Каримни (таҳажжудларда) рамазон ойининг йигирма еттинчи кечасида хатм қилинмоқда. Мен шундай имомларни ҳам кўришга муяссар бўлдимки, улар Қуръон Каримни рамазон ойи давомида уч марта хатм қилар эдилар. Ҳолбуки, уларга иқтидо қилган намозхонлар ҳам Қуръон тиловатини эшитишни, намоздаги хушуъни ҳамда узун қироатларни севишар эди. Ҳозир эса, имомлар жуда ҳам қисқа ўқимоқдалар. Агар сиз имом бўлсангиз, намозхонларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозини ўқиб беринг! Ўшандагина таҳажжуддаги ҳикматларни тушуниб етасиз, Аллоҳ таоло таҳажжудни ўқиб, кечаларни бедор ўтказган, Қуръонни эса тартил билан дона­дона ўқиган кимсалар учун тайёрлаб қўйган ажру савобларни қўлга киритасиз.

 

Диққат!

Мен, йил давомида таҳажжуд ўқишга одатланган одамларга бир нарсани эслатмоқчиман: Сиз, йиллик одатингизни бузманг. Чунки туннинг охиридаги намозга, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек, фаришталар гувоҳ бўлади. Агар кечанинг аввалида Аллоҳ муяссар қилганича таровиҳ ўқиган бўлсангиз, кечанинг охирида ҳам оздир­кўпдир кучингиз етганича таҳажжуд намозини ўқишга ҳаракат қилинг. Шу боис ибодатларни ўз вақтида қилиш одатингиз бузилмайди.

Шунингдек, фарз намозларидан олдинги ва кейинги суннатларни ҳам ўз вақтида ўқишга ҳаракат қилинг. Агар у вақтларда кўпроқ намоз ўқимоқчи бўлсангиз, кучингизни аяманг! Айрим салаф олимларининг: «Амалларнинг рамазон ойидаги савоблари кўпайтирилади. Рамазондаги бир ракаат бошқа ойлардаги минг ракаатга, рамазон ойидаги битта яхшилик бошқа ойлардаги мингта яхшиликка тенг бўлади. Рамазондаги бир ракаат фарз намози бошқа ойлардаги фарзларнинг етмиштасига бадал бўлади. Рамазонда Аллоҳга яқин бўлиш учун битта хислатни қилган одам, гўё бошқа ойларда фарз ибодатни қилган одам каби савоб олади» деганлари Ибн Ражаб (раҳимаҳуллоҳ)нинг «Вазоифу рамазон» китобида ривоят қилинган.

Тўртинчи фасл: эътикоф

Эътикофдаги асос – бир жойдан айрилмай, ўша ерда бирон нарса билан машғул бўлиб туришдир. Мушриклар ҳам бутлари олдидан айрилмай ибодат қилишар эди. Буни Аллоҳ таолонинг ушбу оятларида кўришимиз мумкин:

﴿فَأَتَوْا عَلَى قَوْمٍ يَعْكُفُونَ عَلَى أَصْنَامٍ لَهُمْ

«Улар бутларига сиғиниб турган бир қавм олдидан ўтдилар» (Аъроф: 138).

Иброҳим алайҳиссалом:

﴿مَا هَذِهِ التَّمَاثِيلُ الَّتِي أَنْتُمْ لَهَا عَاكِفُونَ﴾

«Сизлар доимо чўқинадиган бу ҳайкаллар нимадир (яъни нега жонсиз ҳайкалларга сиғиняпсизлар?!)» (Анбиё: 52) деганида қавми:

﴿نَعْبُدُ أَصْنَامًا فَنَظَلُّ لَهَا عَاكِفِينَ﴾

«Бут-санамларга ибодат қилмоқдамиз. Бас уларга содиқлигимизча қолурмиз» (Шуъаро: 71) дедилар.

Аллоҳ таоло мусулмоннинг ибодати ва эътикофини масжидлардан ажралмас қилди ва айтди:

﴿أَنْ طَهِّرَا بَيْتِيَ لِلطَّائِفِينَ وَالْعَاكِفِينَ وَالرُّكَّعِ السُّجُودِ﴾

«(Иброҳим билан Исмоилга): «Менинг байтимни тавоф қилгувчилар, ўша ерда ибодат қилиб турувчилар, руку — сужуд эгалари учун пок тутинг», (деб буюрдик)» (Бақара: 125);

﴿وَلَا تُبَاشِرُوهُنَّ وَأَنْتُمْ عَاكِفُونَ فِي الْمَسَاجِدِ

«Масжидларда эътикофда бўлган чоғингизда (кечалари ҳам) улар (хотинларингиз) билан қўшилманг!» (Бақара: 187). Бу оятда ҳам эътикофни масжиддан ажралмас эканини баён қилди.

Аслида, эътикофдаги одам бир жойда танҳо қолиб, ибодат билан машғул бўлади. Дунёдан ва дунё аҳлидан узлат қилади. Эътикоф – Аллоҳга итоат қилиб масжиддан айрилмасликдир. Ундан мақсад, вақтни ибодатга ажратишдир. Шунинг учун ҳам эътикофдаги одам озиқ­овқати ёки ичимликларини олиб келиш каби ўта зарур иши бўлмас экан ёки олиб келиб берадиган одами бор экан, масжиддан ташқарига чиқиши мумкин эмас. Бундан ташқари, ҳожатхонага чиқиш, таҳорат олиш каби эҳтиёжлари учун масжид ташқарисига чиқса бўлаверади.

Ибн Ражаб (раҳимаҳуллоҳ): «Эътикофнинг ҳақиқати ва маъноси Холиққа хизмат қилиш учун халойиқдан алоқаларни узиш, демакдир»– деди.

 

Эътикоф қилишнинг ҳикмати

Эътикоф қилишнинг ҳикмати – дунёдан, дунё аҳли ва ишлари билан шуғулланишдан узлат қилиб, кўп ибодат қилишга бел боғлашдир. Исломнинг катта шиорларидан бири бўлган мусулмонлар билан бирга жамоат намозини қолдирмаслик учун эътикофни масжидда қилиш машруълаштирилди.

 

Замон ва маконнинг фазилати

Мусулмон эътикоф қилмоқчи бўлса, жума намозлари ўқиладиган масжидни танлаши керак. Чунки у, масжиддан эътикофи тугаганидагина чиқиши лозим. Энг афзали эса эътикофнинг замон ва макон фазилатларини жамлаш учун, ибодатлар савоби орттириб бериладиган фазилатли вақтда бўлишидир.

Масжидул Ҳаром, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидлари ва Ақсо масжидида қилинган эътикофларнинг афзалликлари бор. У афзалликлар, бу уч масжидда қилинган ибодатларнинг фазилатига боғлиқдир. Дунёнинг бошқа масжидларидаги ибодатларнинг савоблари бир хилдир. Фақатгина, қадимги масжидларда қилинган ибодатларнинг савоби, муқаддам ибодатлар қилингани учун, кўпроқдир. Шунинг учун ҳам, эътикоф қилмоқчи бўлган одам қадимги масжидларни танлайди.

 

Эътикофнинг муддати

Мусулмон эътикоф қилмоқчи бўлса, унга «эътикофдаги одам» деган таъриф тўғри келиши учун, эътикофнинг энг ози бир кеча ва бир кундуз, яъни, йигирма тўрт соатдир. Ундан бошқа фикрларда эса ихтилоф бор. Айрим олимлар: «Мусулмон қуёшнинг чиқишидан то ботишигача бир кун, ёхуд, қуёш ботганидан то тонг отгунича бир кеча этикофда бўлса ҳам, эътикоф ҳисобланаверади»– дедилар. Айрим уламолар эса: «Эътикоф – ҳадис амалда кўрилиши учун бир кеча ва кундуз давом этиши керак»– деганлар.

 

Эътикофнинг таъқиқлари

Эътикофдаги одам Аллоҳ таолога яқин қиладиган намоз, Қуръон тиловати ва тафаккури билан машғул бўлиш билан бирга, дунёвий алоқалардан, зиёратлардан воз кечади. Эҳтиёжига яраша қисқача давом этадиган зиёратлардан бошқасига чек қўяди. Чунки, эътикофдаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурига айрим рафиқалари келганлари ва У билан қисқача суҳбатлашганлари ҳадисларда ривоят қилинган. Рафиқалар, фарзандлар ва ёру дўстлар учун зиёрат эшигини очиш билан, масжидлар хонадонга айланади. Натижада, масжидлар билан хонадонлар ўртасида ҳеч фарқ қолмайди. Бундай қилиш беҳуда гапларни сотиб ўтиришга ҳам олиб бориши мумкин.

Шунингдек, эътикофдаги одам дунё ва дунё аҳли билан алоқаларини узиши, бирон дунёвий иш ёки хабарни кўрган ёки эшитган кишидан сўрамаслиги, ибодатга берилиши, таровиҳ, суннат ва бошқа намозларни қолдирмай ўқиши, Қуръон тиловати, зикр, дуо, Аллоҳга ёлбориш ва бундан бошқа қалбнинг хушуси ва ҳушёрлиги билан, тилнинг хушу ва хоксорлигининг жамланиши ўртасида қалбнинг уйғоқлигига жиддий эътиборни қаратиши керак. Шунинг учун ҳам Ибн Ражаб (раҳимаҳуллоҳ) айрим одамларнинг эътикофни таърифлар экан: «Эътикофнинг ҳақиқати ва маъноси Холиққа хизмат қилиш учун халойиқдан алоқаларни узиш, демакдир»– деганларини нақл қилди. Сиз эътикофда экансиз, фалончи ва фалончи билан алоқаларингизни узинг! Барча одамлардан узоқ бўлинг! Қалбингиз роббингизга боғлансин! Қалбингиздаги Аллоҳнинг зикри уйқуда ҳам, уйғоқлкда ҳам, ўтириб ҳам, ётиб ҳам, ёнбошлаб ҳам мудом қолсин! Ҳар бир ҳолатингизда Аллоҳни эсланг! Гапираётган ҳар бир нарсангизни ўйлаб гапиринг! Қуръонни тафаккур билан ўқинг!

Бундан қирқ ёки эллик йил аввал оталаримиз ва устозларимизнинг эътикоф қилганларига шоҳид бўлганмиз. Улар эътикофларини бирон нарса сабабли бузмас, тинмай Қуръон ўқир эдилар. Чунки Аллоҳ уларга ёд олишни муяссар қилгани учун, Қуръонни ўқиш улар учун осон, шунинг учун ҳам кўпинча уни бир ёки икки кунда тафаккур билан хатм қилар эдилар. Чунки Қуръон ўқиш, уларнинг кеча ва кундуздаги асосий ишларига айланган эди. Фақатгина, озиқ–­овқатлари: ифторлиги ва саҳарликларини олиб келинар эди, холос. Гоҳида эса саҳарлик билангина чекланар эдилар. Ифторларида ҳам бир неча хурмони еб, кечки овқатни қилишмас, кечки овқат билан саҳарликлари бирга бўлар эди. Биз, устозларимизнинг шундай қилганларини кўрар эдик. Улардан бири фақатгина қазойи ҳожати ва таҳорат олиш учунгина ташқарига чиқар эди. Улар на касални кўришар, на жанозада иштирок этишар, на оиласидан хабар олар эдилар. Улар зиёрат ва бошқа дарвозаларни бутунлай ёпишар эди.

Эътикофининг савобларидан маҳрум қолмасликни хоҳлаган банда шундай бўлиши, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан ибрат олиши керак. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эътикофни бир йилгина қила олмаган эдилар. Эътикофга кирганларида муҳтарама рафиқалари ҳам эътикофга бошладилар ва уларнинг ҳар бири учун алоҳида чодирлар тикилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидда чодирлар кўпайишидан норози бўлдилар. Чунки бу, рақобатга ўхшаб қолган эди. Шунинг учун ҳам ўша йили рамазон ойида эмас, шаввол ойида эътикоф қилдилар. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам  кўпинча рамазон ойининг охирги ўн кунлигида, бир ёки икки мартагина иккинчи ўн кунликда эътикоф қилдилар.

Эътикоф, юқорида айтиб ўтганимиздек, ибодатни кўп қилиш ва мағфиратга эришиш, демакдир. Мағфиратнинг эса сабаблари бор. Рамазондаги мағфират сабаблари рўзани иймон ва савоб умидида тутиш, рамазон кечаларини, Қадр тунини иймон ва савоб умидида ибодатлар билан бедор ўтказиш, банданинг ўтган умри давомида қилган гуноҳларининг кечирилиш омилларини қўлга киритишга ҳарис бўлишидир.

Бешинчи фасл: рамазоннинг охирги даҳасини ибодатлар билан ўтказиш

Агар рамазон ойининиг энг яхши ой эканини билган бўлсак, унинг фазилатларини қўлга киритиш учун ҳар бир лаҳзани ғанимат билишимиз, охирги даҳа рамазоннинг энг афзал айёмлари ва кечалари эканини билган бўлсак у кунлари ибодат қилишга тиришишимиз, бирон дақиқасини бефойда ўтказмаслигимиз керак.

Ушбу даҳада қуйидагиларни қилиш мустаҳабдир:

1 – у ўн кунни ибодат билан ўтказиш;

2 – бошқа амалларни қилишга ҳам тиришиш;

3 – у кунлари фаоллик ва қувватни кўрсатиш;

4 – эътикоф қилиб, шаҳват ва лаззатли нарсаларда йироқ бўлиш.

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу ўн кунлардаги ибодати

«Саҳиҳ»да Оиша разияллоҳу анҳонинг шундай деганлари ривоят қилинган: «Охирги ўн кунлик кирса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг кечаларини ибодатлар билан бедор ўтказар, оиласини уйғотар ва жинсий алоқадан йироқ бўлар эдилар» (Имом Муслим 2008; Абу Довуд 1168; Насоий 1621; Ибн Можа 1758).

Яна ундан ривоят қилинишича, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рамазоннинг йигирма кунини уйқу ва бедорлик билан ўтказган бўлсалар, (охирги) ўн кунида мижжа қоқмас, балки, унинг тунларини уйқусиз бедор ўтказар эдилар» (Имом Аҳмад 23983, 25136).

Бошқа бир ривоятда шундай дейди (разияллоҳу анҳо): «(Охирги) даҳа киргач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрпаларини йиғиб қўяр эдилар» («Қурратул айнайн фий шарҳи аҳаадис» 1/56). Яъни, рамазон охирги даҳасининг тунларида кўрпаларини солмас эдилар.

Бошқа бир ривоятда эса бунга таъкид ўлароқ: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (охирги даҳа) кечаларининг ҳаммасини ибодат билан ўтказар эдилар» дейилган.

 

Охирги даҳани ўтказишда одамларнинг турлари

Рамазоннинг охирги даҳасини ўтказишда одамлар тўрт қисмга бўлинадилар.

 

Биринчи қисм: рамазоннинг охирги даҳасини ибодат билан ўтказадилар.

Бу қисмдаги одамлар рамазоннинг охирги даҳасини Пайғамбарлари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олиб намозлар, узун қиём, рукуъ ва сажда билан ўтказадилар. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу кечаларда намозларни узоқ ўқир эдилар. Ҳатто, кечаларнинг бирида саҳобалари билан бирга намоз ўқир эканлар, саҳарлик ўтиб кетишига оз қолган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир марта саҳобаларнинг бири – Ҳузайфа разияллоҳу анҳу билан ўқиган намозларида Бақара, Оли Имрон ва Нисо сураларини ҳар бир оят ҳақида тафаккур қилиб, раҳмат оятлари олдида тўхтаб ундан сўраб, азоб оятлари олдида тўхтаб ундан паноҳ сўраб, ўқиган эдилар. Икки ёки тўрт ракаат ўқиган эдиларки, муаззин келиб бамдод намозига азон айтди!!

Кечаларни ибодат билан ўтказишнинг мағзи шудир. Бундан бир неча йиллар илгари ибодатга тиришқоқ бўлган одамларнинг бу кечаларга катта эътибор берганлари, уларда ибодат ва нашотни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан намуна олиб кучайтирганларини кўрасиз. Улар бу тунларни ибодат билан ўтказишга жиддий ҳаракат қилишар, уларни бутунлай намоз билан ўтказар эдилар. Улар ўн ракаат ўқишар. Қуръондан бир ярим порача ўқигач ярим соатча дам олишар, сўнгра, икки салом билан тўрт ракаат намозни икки ярим ёки уч соатчада ўқишар ва уларда уч ёки икки ярим пора Қуръон ўқишар, кейин эса бир соат ёки ундан кўра озроқ дам олишар, сўнгра, икки ярим ёки уч соатча вақтни олган олти ракаатни ўқишар ва уларнинг қироатида уч ёки уч ярим пора Қуръон ўқир эдилар. Сўнгра витрни ўқишар эди. Шу билан уларнинг тунлари намоз билан безанар эди. Шундай бўлсада, ўртада бир оз дам ҳам олишар эди. Чунки, бу саҳобалар, салаф солиҳ ва улардан кейингиларнинг одатлари эди.

Саҳобалар рамазон кечаларида йигирма уч ракаат намоз ўқир эдилар. Уларнинг айримлари ёки тобиинлар, Имом Молик ривоятига кўра, ўттиз олти ракаат намоз ўқир эдилар. Имом Шофиий (раҳимаҳуллоҳ)дан ривоят қилинишига кўра уларниг айримлари рамазон тунларида қирқ бир ракаатни тўрт ракаат билан ўқир эдилар. Бу тўрт ракаат ярим соатни ўз ичига олар, сўнгра беш ёки ўн дақиқа дам олишар, сўнгра яна тўрт ракаат намоз ўқишар ва шундай қилиб давом этишар эди. Ҳар тўрт ракаатдан сўнгра дам олганлари учун, бу намозни «таровиҳ» (истироҳат, дам олиш) деб атадилар. Бу одатлар ҳақиқатан ҳам шу кечаларни ибодат билан ўтказиш, демакдир.

Бу кечаларни ибодат билан ўтказишга, у кечалари Қуръонни тиловат қилиб чиқиш ҳам киради. Айрим одамлар бу кечаларда кучлари етганича намоз ўқигач, ҳалқаларга бўлинадилар ва масжидларда ёки бирларининг хонадонларида фазилат ва савоблар умидида Қуръон ўқишга ҳаракат қиладилар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бир қавм Аллоҳнинг уйларидан бирида Аллоҳнинг Китобини ўқиш ва уни ўрганиш учун тўпланар эканлар, уларга осудалик ёғилади ҳамда раҳмат фаришталари ўраб олади. Аллоҳ таоло уларни Ўзининг ҳузуридаги (фаришта)ларга ёд этади»– деганлар (Имом Муслим 4867; Термизий 3300; Абу Довуд 1243; Ибн Можа 241).

Ўн ёки йигирма ёки шунга ўхшаш бирон гуруҳ Қуръон ўқиш учун тўпланар: улардан бири тиловат қилиб, бошқалари Қуръонга қараб тинглар экан, сўнгра, иккинчилари бир ҳизб (туркум) ёки ярим ҳизб ёки уч ҳизб ўқир экан, уларга Аллоҳнинг Китобини ўқиганлар, ўрганганлар, тунларини тоат-ибодат ва қурбатлар билан ўтказганлар ҳақида айтилган гаплар тўғри келади.

Шунингдек, кечаларини (шаръий билимларни) ўрганиш ва ўргатиш билан ўтказганлар ҳам, бу тунларни фойда берадиган ибодат билан ўтказганлар қаторида бўладилар. Агар тунларимизни ёки кечанинг бир қисмини диний билимларни ўрганиш билан ўтказсак, бу, иншааллоҳ, ўзимизга фойдали ибодат билан ўтказиш бўлади.

Бу гуруҳдаги одамлар тунларидан ва вақтларидан унумли фойдаланган кимсалар ҳисобланишади.

 

Иккинчи қисм: рамазоннинг охирги ўн кечасини ҳунармандчилик ва савдо билан ўтказадилар.

Бу қисмга кечаларини савдо ёки ҳунармандчилик билан ўтказадиган ва шундан ўткинчи – дунёвий даромад топадиган одамлар кирадилар. Бу даромад уларнинг айримлари учун масжидлардаги одамлар, қироат билан шуғулланганлар ёки илм аҳллари топган савоблардан кўра қимматлироқ кўринади. Аслида улар, топган даромадларидан кўпроқ нарсаларда зиён кўрадилар. Чунки, уларнинг бири кечасини ўз ишлаб чиқариш жойи ёки дўконида арзимас дунё илинжида бедор ўтказади.

Агар бундай одам охират ишларидан юз ўгирган, бутунлай дунёга берилган ва охирати учун амал қилмаган бўлса, унинг Аллоҳ таоло қуйидаги оятида баён қилган кимсалар қаторида бўлиб қолишида хавф бор:

﴿مَنْ كَانَ يُرِيدُ الْحَيَاةَ الدُّنْيَا وَزِينَتَهَا نُوَفِّ إِلَيْهِمْ أَعْمَالَهُمْ فِيهَا وَهُمْ فِيهَا لَا يُبْخَسُونَ أُولَئِكَ الَّذِينَ لَيْسَ لَهُمْ فِي الْآخِرَةِ إِلَّا النَّارُ وَحَبِطَ مَا صَنَعُوا فِيهَا وَبَاطِلٌ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ﴾

«Ким (фақат) шу ҳаёти дунёни ва унинг зебу зийнатларини истайдиган бўлса, уларга қилган амалларини(нг ажр-мукофотини) шу дунёда комил қилиб берурмиз ва улар бу дунёда зиён кўрмайдилар. Ундай кимсалар учун охиратда дўзах ўтидан ўзга ҳеч кандай насиба йўқдир. Уларнинг бу дунёда қилган барча яхшиликлари беҳуда кетур ва қилиб ўтган амаллари бефойдадир» (Ҳуд: 15, 16).

Бу оят дунёни ўзининг асосий мақсади қилиб, охиратни унутган ёки унуттирган, охират учун ҳаракат қилмаган, фикру хаёли дунё ортидан елиб­югуриш бўлган, дунё учун гўё тангрисидек ҳаракат қилган, ҳориб чарчаган одам ҳақидадир. Унга «Дунёнинг қули!» деган атама тўғри келган бўларди. Чунки у, дунёнинг олтин ва кумуш тангаларига сиғинади! Шунинг учун, у бахтиқаро бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Динор, дирҳам ва бахмал қули хор бўлсин!» (Имом Бухорий 2673, 5955).

Уларнинг ичида айримлари ҳам борки, намоз ва Қуръон тиловатига қисман эътибор беради. Роббисидан ва Роббисининг зикридан ғафлатда қолмайди. Қуръон тиловатидан чалғимайди. Бўш вақтларида ўқиши учун мусҳафи – Қуръон китоби ўзи билан бирга бўлади. Бўш пайтларида Аллоҳни зикр қилади ва кучи етганича намозларини ўқийди, вирдларини такрорлайди. Бу ҳам даромаднинг бир тури бўлсада, тўкис даромад эмасдир. Бундай одамлар қисман даромадни қўлга киритсаларда, кўплаб савоблардан маҳрум қоладилар.

 

Учинчи қисм: рамазоннинг охирги ўн кечасини беҳуда нарсалар ва кўнгилочар нарсалар билан ўтказадилар

Бу қисм, одамларнинг кўпини ўз ичига олади. Биз, уларнинг кечаларини беҳуда нарсалар ва ўйин-кулгу билан ўтказаётганларини кўрамиз. Уларни уйларида ёки мажлисларида тўпланиб, латифабозлик қилишиб қаҳқаҳа отаётганлари, беҳуда нарсаларни гапириб, ҳатто ғийбат ва чақимчилик қилишаётганларига, одамларнинг шарафи ва номусига тил узатишгача етиб боришганига, бу ўтиришларида Аллоҳни оз тилга олиб, на Қуръондан ва на бошқа диний мавзулардан гаплашмаганига гувоҳ бўласиз.

Уларнинг тунларини олий мақсадлар эмас, кундузги уйқу тугаллайди!! Аслида, уларнинг мақсади шу!! Улар икки нарсадан маҳрум қоладилар: намозхонлар билан бирга намоз ўқимаслик ва қорилар билан Қуръон қироатида иштирок этмаслик. Иккинчиси эса, дунёвий ишлар билан шуғулланган одамлар қўлга киритган даромад. Бу одамлар шу икки нарсадан маҳрумдирлар.

Улар бу зарарларга ачинмайдилар ва бу зиёнлар нақадар катта эканини сезмайдилар ҳам!! Огоҳ бўлингларки, улар ушбу улуғ айём ва кечаларни фойдалана олмай ўтказмоқдалар! Улар қанчалар зарар кўрмоқдалар-а?! Даромадни қўлга киритганларга савоблар берилганида, қанчалар ҳасрат чекар эканлар-а?! Улар яхшилик қилганларнинг савоблари орттирилганида ўзларининг на дунёвий ва на ухровий яхшиликлари борлигини, балки, беҳуда гапларни гапириш билан ўз гуноҳларини орттирганларини кўрадилар. Чунки, инсон фарзандининг гапирган ҳар бир гапи ёзиб қўйилади:

﴿مَا يَلْفِظُ مِنْ قَوْلٍ إِلَّا لَدَيْهِ رَقِيبٌ عَتِيدٌ

«У бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатгувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)» (Қоф: 18).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Одам фарзандининг оғзидан чиққан Аллоҳнинг зикри, Аллоҳ суйган гап, амри маъруф ва наҳий мункардан бошқа барча гаплар ўзининг фойдасига эмас, зиёнигадир» (Термизий 2336). Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу ояти мос келади:

﴿لَا خَيْرَ فِي كَثِيرٍ مِنْ نَجْوَاهُمْ إِلَّا مَنْ أَمَرَ بِصَدَقَةٍ أَوْ مَعْرُوفٍ أَوْ إِصْلَاحٍ بَيْنَ النَّاسِ﴾

«Уларнинг кўп махфий суҳбатларидан — агар садақа беришга ё бирон яхшилик қилишга ёки одамлар ўртасини ислоҳ қилишга буюрган бўлмасалар — ҳеч қандай фойда йўқдир» (Нисо: 114).

Бу одамлардан сўраладиган ва сарҳисоб қилинадган барча нарса уларнинг зарарига кетади: Нега буни гапирдингиз?! Нега тилингизни Аллоҳ таоло бўйинсундирган Аллоҳнинг зикри учун ишлатмадингиз?! Нега қулоқларингизни Аллоҳнинг тоати ва ризоси бўлган нарсаларни тинглашдан йироқ тутдингиз?!

Айтингчи, у одамлар бу саволларга жавоб бера оладиларми?!

 

Тўртинчи қисм: рамазоннинг охирги ўн кечаларини гуноҳлар билан ўтказадилар.

Буларнинг сони ҳам, Аллоҳ сақласин, жуда ҳам кўп. Улар бу кечаларни осийлик билан ўтказадилар. Улар куйлар, фитнага сабабчи бўлган қўшиқлар, ҳаёсиз тасмаларни тинглаб, порнофильм ва порносуратларни томоша қилиб тунларни бедор қиладилар. Гоҳида эса ҳаром шаҳватларни жунбушга келтирадиган нарсаларга боқадилар. Зеро фитнага чорловчи қўшиқларни тинглаш, инсон қалбига зино ва фасодга бўлган муҳаббат уруғларини экади ва уни ҳаром нарсаларни излашга ундайди.

Шунингдек, порно расмларга тикилишлари уларнинг қалбларида разилликка бўлган муҳаббат уруғини сочади ва бу муҳаббат уларни ўзлари учун ҳалол бўлмаган зино ёки ароқхўрлик ёхуд шунга ўхшаш ҳаром нарсаларни қилишга рағбатлантиради. Уларнинг ўтиришлари қулоқлари ҳаёсиз қўшиқларни тингласа, кўзлари порнорасмларни кўриш билан яйраса, оғизлари бепошна гапларни айтиш билан вайсаса, қоринлари ароқ ва ароққа ўхшаш ҳаром нарсалар билан тўлсагина, «қизийди»! Улар бу билан, ибодатларни тарк қилиш ва гуноҳларни қилиш ёки гуноҳларга бўлган муҳаббат омиллари ўртасини жамлайдилар.

Бундай инсонлар ажру савоблардан маҳрум қолиш билан бирга, жуда ҳам қаттиқ гуноҳкор бўладилар. Уларнинг сони шунчалар кўпки, хайрли ишларга даъват қилаётган ёки гуноҳ ишларни таъқиқлаётган ташкилотлар улардан шикоят қилмоқдалар. Бу ташкилот аъзолари уларни рамазон наҳорида маст қилувчи ичимликлар ичаётган пайтларида қўлга олмоқдалар!! На рўза тутадилар ва на гуноҳлардан йироқ турадилар!! Бунинг сабаби, уларнинг гумонича, тунларини шу ҳаром нарсалар ҳақидаги ўй ва фикрлар билан ўтказишларидир!! Бу хаёллар уларни асир қилиб, улар гуноҳларга «ошиқ» бўлиб, гуноҳларни қилиш билан завқ ола бошлайдилар. Натижада, ҳаром ишларни рамазоннинг кундузларида қилиб, Ислом рукнларидан бири бўлган рўзани тутмайдилар!! Ҳа, улар, Аллоҳ сақласин, гуноҳ билан, ибодат қилмаслик ўртасини бирлаштирадилар!! Бозорларда хотин-қизларга ўғринча назар ташлайдилар! Уларни кузатадилар ва уларга кўзларини қисадилар!! Буларнинг барчаси қалбларда иймоннинг озлиги ёки заифлигининг омили, иймон ўрнига гуноҳ ва куфр шаббодаларининг кириб келишидир.

Мазкур тўрт қисм инсонлар рамазоннинг охирги даҳасининг кечаларини айтиб ўтилганидек ўтказадилар. Мусулмон одам ўзи учун шу гуруҳлар ичидан муносибини танлаб олсин!

 

Охирги даҳада ибодатлар қилишга белни маҳкам боғлашнинг мустаҳаблиги

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рамазоннинг охирги даҳаси киргач тунларни ибодат билан ўтказгани, рафиқаларини уйғотгани ва ибодатга тиришганлари баён қилинган (Имом Муслим 2008). «Ибодатга тиришиш»дан мақсад, тоат-ибодат қилишга бор кучини аямасликдир. Бу – танбаллик, лоқайдлик ва уларнинг сабабларидан узоқ бўлишни талаб қилади.

Хўш, нималарда тиришқоқ бўлиш керак?

–        намозларда тиришқоқлик: кундузлари ва кечалари кучи етгунича намоз ўқиш;

–        тиловатда тиришқоқлик: кучи етганича Қуръонни қалб ҳушёрлиги билан тафаккур ила ўқиш;

–        зикрда тиришқоқлик: Аллоҳ таолони доимо ёдда тутиш, Аллоҳни унутмаслик ва тили Аллоҳнинг зикри билан нам бўлиш;

–        дуо қилишда тиришқоқлик: Роббисига хуфёна ва ошкора кўп дуо қилиш;

–        хайрия ишларда тиришқоқлик: турли насиҳатлар ва бошқа ибодатларни қилиш;

–        илм, ўрганиш ва уларга тааллуқли ишларда тиришқоқлик: барча ишларда тиришиш.

    

Охирги даҳада оила аъзоларини уйғотиш

Оила аъзолари – рафиқалар ва фарзандларни таҳажжуд намозини ўқишга буюриш, бу ҳукм остига киради. Мусулмон, оила аъзоларини намозга уйғотиш билан савобни умид қилади ва уларга таҳажжуд намозининг фазилатларини тушунтиради. Салаф солиҳ раҳимаҳумуллоҳлар оила аъзоларини рамазондан бошқа ойларда ҳам тунги намозлар учун уйғотар эдилар. Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу кечанинг охирида оиласидаги намоз ўқишга қурби етган каттаю кичик барчани намоз учун уйғотар ва Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятини ўқиб, уни нафл намозни ўқишга ҳарис бўлиш учун далил қилиб кўрсатар эди:

﴿وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا﴾

«Аҳли-умматингизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намоз ўқишда) чидамли бўлинг!» (Тоҳа: 132).

Бу, саҳоба разияллоҳу анҳум ва салаф солиҳ раҳимаҳумуллоҳнинг кеча ва кундуз нафл ибодатларни қилишга нақадар ҳарис бўлганликларининг нишонасидир. 

Шунинг учун ҳам мусулмон, рафиқалари, оғалари, фарзандлари, яқинлари, васоятини олган кишиларини ушбу шарафли кечаларда туришлари учун уйғотиши керак. Чунки, бу кечалар – саноқли кечалардир. Бу кечалар ё ўн ёки рамазон ойи ўттиз кун бўлмаса, тўққиз кундир. Чунки, ой гоҳида ўттиз кун бўлмаслиги мумкин. Эзгуликни излаган одам бу кечаларни ғанимат билсин ва унинг ҳар бир фурсатидан унумли фойдалансин!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда: «Эр намоз учун ўрнидан туриб хотинини ҳам уйғотар ва икковлари (бирга) намоз ўқир эканлар, улар Аллоҳни кўп зикр қилган эркак ва аёллар қаторида ёзиладилар»– деганлар (Ҳоким 3561; Абу Довуд: 1114).

Эркак кишини бу ва бошқа кечаларда ўз қарамоғидаги кимсаларни уйғотиши ҳақидаги фазилатларни баён қилган бошқа ҳадислар ҳам ворид бўлгандир.

 

Охирги даҳада қувват ва нашотни кўрсатиш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рамазоннниг охирги даҳасида шом ва ҳуфтон намозларидан ёки ҳуфтон намозларидан сўнгра ғусл қилганлари – чўмилганлари ривоят қилинган. Чунки, бундай қилиш билан намозга жиддийлик билан келинади. Тананинг фаоллиги қалб фаоллигига сабабдир.

Бу кечаларни улуғлаш ва ҳурматлаш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар энг яхши кийимларини кийиб ясанар эдилар. Бу ҳам, тана ва қалбнинг фаоллигига омилдир. Ҳатто, уларнинг баъзилари, бу кечалар учун бошқа кечаларда ҳеч кийишмайдиган либосларини кияр эдилар.

Фаол ва қувватли бўлиш учун улар баданлари, хонадонлари ва масжидларида  хушбўйларни истеъмол қилишарди. Улар кўпроқ атир ишлатишарди. Шу билан инсон бадбўй ҳидлардан йироқ, хушбўй бўлар эди. Чунки, фаришталар ширин ҳидларни суюб, одамзод жирканадиган нарсалардан йироқ турадилар. Улар, масжидларида атир ва хушбўй тутатқилар ишлатишар эди.

Бундай қилиш тана ва қалбда фаолликни вужудга келтиради. Тана ва қалб фаол бўлса, инсон малол олмайди. Инсон танаси ялқов бўлса қалби ҳам заиф бўлиб, ибодатлардан малол олади ва ялқовлик қила бошлайди. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло кўпинча дангасаларни мазаммат қилган. Аллоҳ таоло мунофиқларни тавсифлар экан шундай деган:

﴿وَإِذَا قَامُوا إِلَى الصَّلَاةِ قَامُوا كُسَالَى﴾

«Агар намозга турсалар ялқовлик билан турадилар» (Нисо: 142).

Мусулмон ибодатни суйдирадиган ва қалбни қувонтирадиган амалларни бор вужуди билан ғафлатсиз, қалбни Аллоҳдан ва Аллоҳга итоатдан чалғитадиган нарсаларсиз қилади.

 

Қадр тунини охирги даҳада излаш

Рамазон ойининг охирги даҳасининг фазилати, унда Қадр туни бўлишига тақалади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Салмон разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда шундай деганлар: «(Рамазон) – ичида минг ойдан кўра яхшироқ кечаси бўлган ойдир. Унинг яхшиликларидан маҳрум бўлган одам, (кўп нарсадан) маҳрум қолибди» (Имом Аҳмад 7148, 8631, 9133; Насоий 2079; Ибн Можа 1634).

Ушбу кеча бандалардан сир сақланган. Сабаби эса, бандаларнинг бошқа кечаларда ҳам ибодатга тиришқоқ бўлишларидир. Агар улар Қадр кечасининг қайси куни бўлишини билсалар эди, бошқа тунларда бемалол ухлаб ётишар ва шу кечанигина ибодатлар билан бедор ўтказишар, натижада, уларнинг амаллари кўпаймас эди. Бу кеча сир сақланса, одамлар ҳаракат қилишар ва ҳар кеча Қадр кечасини излаб, қисман бўлсада ибодат билан машғул бўлишар ва улардан бири ҳар кеча келганида: «Бу кечанинг минг ойдан кўра хайрлироқ эканини умид қиламан»– дейди ва у кечани ибодатлар билан ўтказади. Ундан кейинги кеча келса яна: «Бу кеча, ўша кеча бўлса керак?»– деб, охирги даҳа тугагунича шундай давом этади. Бу билан банда катта-катта савобларга эга бўлади, ҳасанотлари кўпаяди. Роббисига узуқ эмас, тинмай ибодат қилганлар қаторида бўлади.

Қадр тунини белгилаш ҳақида уламолар ўртасида фарқли кўришлар бор. Уларнинг сони, «Фатҳул Борий» китобида айтилганидек, қирққа яқин бўлсада, барчаси ҳам ишончли эмас.

Айрим уламолар Қадр туни рамазоннинг йигирма биринчи куни эканини айтиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Мен унинг тонгида сув ва лойга сажда қилаётганимни кўрдим»– ҳадисини (Имом Бухорий 1887; Имом Аҳмад 16045) ҳужжат қилдилар.

Айрим уламолар эса Қадр туни рамазоннинг йигирма учинчи кечаси эканини айтдилар ва бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг охирги етти кечани ибодат билан ўтказишга рағбатлантирганларини ва: «Бу ойдан неча куни ўтди?»– деб сўраганларини, саҳобаларнинг: «Йигирма икки (кечаси) ўтди ва етти кечаси қолди» дейишгач: «Бу ой тўкис (ўттиз кун) бўлмайди. Қадр тунини бу кечада изланглар!»– деганларини ҳужжат қилдилар (Имом Аҳмад 7116, 7423; Ибн Можа 1646). Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам йигирма учинчи кечани назарда тутган эдилар. Буни Ибн Ражаб (раҳимаҳуллоҳ) «ал-Вазоиф»да айтиб ўтган.

Баъзи уламолар йигирма тўртинчи кечани Қадр кечаси ўлароқ ҳисобладилар. Чунки, бу кеча охирги етти кунликнинг биринчи кечасидир. Бунга далил ўлароқ эса, саҳобаларнинг Қадр кечасини охирги етти кечада кўрганларини ва бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Сизларнинг тушларингиз охирги етти кечага мувофиқ келганини кўрмоқдаман. Бас (Қадр тунини) шу кечаларда излангиз!» ёки: «Ким Қадр кечасини қасд қилмоқчи бўлса, уни охирги етти кечада изласин!» деганларини далил қилдилар (Имом Бухорий 1876; Имом Муслим 1985; Имом Молик «Муваттоъ» 616, 1114). Агар ой тўкис (ўттиз кун) бўлиб келса, охирги етти кечанинг биринчиси – йигирма тўртинчи кечадир.

Баъзи уламолар: Қадр тунини рамазоннинг охирги даҳасининг тоқ кечаларида изланади,– дедилар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қадр тунини рамазоннинг охирги даҳасининг тоқ кунларида изланглар!»– деганлар (Имом Бухорий 1878).

Юқорида айтиб ўтганларимизга бир назар ташласак, охирги даҳанинг тоқ кечалари: йигирма биринчи, йигирма учинчи, йигирма бешинчи, йигирма еттинчи ва йигирма тўққизинчи кечалардир. Булар – охирги даҳанинг тоқ кечаларидир.

Агар қолган йигирма саккизинчи, йигирма олтинчи, йигирма тўртинчи ва йигирма иккинчи кечаларга келсак ва уларни юқоридагиларга қўшсак, охирги даҳанинг кечалари ўнта бўлади ва уларда ҳам Қадр тунини излаш мумкин. 

 

Қадр тунининг фазилати

Аллоҳ таоло Қадр туни минг ойдан кўра афзалроқ эканини эслатди. Бунинг маъноси: «Бу кечада ўқилган намоз ва қилинган амал бошқа минг ойда ўқилган намоз ва амалдан кўра афзалроқдир», демакдир. Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Бану Исроилга мансуб бир кишининг минг йил қурол кўтариб юрганини айтганларида саҳобалар ҳайратландилар ва: «Уларнинг ёшлари бунга қандай етган эди?»– деб савол бердилар. Аллоҳ таоло ўша кеча – Қадр кечасида қилинган ибодат мазкур Бану Исроилга мансуб киши қурол кўтариб юрган минг йилдан кўра яхшироқ эканини билдириб, оят нозил қилди. Буни Ибн Ражаб ва бошқалар ўз асарларида айтиб ўтганлар.

Хуллас, Қадр туни буюк марҳаматдир. Қадр кечасининг фазилатларидан бири унинг гуноҳларнинг мағфиратига сабаб бўлишидир. Бу кундан маҳрм қолган одам, ҳақиқатан, кўп нарсадан маҳрум қолади.

 

Қадр тунини ибодат билан ўтказиш

Қадр тунини ибодат билан ўтказиш, уни имкони борича намоз ўқиш билан ўтказиш, демакдир. Имом билан намозини тугатгунича кечанинг аввалидан то охиригача бирга турган одамга кечани ибодат билан ўтказганлиги савоби ёзилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари билан бирга кечаларнинг бирида намоз ўқиганлари, кечанинг ярмида намозни тугатишгач: «Кошки кечанинг қолган қисмида ҳам биз билан бирга намоз ўқисангиз эди?»– деганлари, бунга жавобан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Киши имом билан намозидан ўгирилгунича намоз ўқиса, унга кечасини ибодат билан ўтказганлик савоби ёзилади»– деганлари ворид бўлган (Термизий 734; Насоий 1298). Ушбу ҳадисни Имом Аҳмад ҳам ривоят қилди ва унга амал қилди (Имом Аҳмад 20450, 20474, 21419).

«Кошки кечанинг қолган қисмида ҳам биз билан бирга намоз ўқисангиз эди?»– деганларидан мақсад, «Кошки бизнинг кечамизни биз билан бирга ибодат билан ўтказсангиз ва биз ҳам бу кечанинг ҳаммасини намоз билан ўтказиш учун ҳаракат қилсак», демакдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса уларга шу муждани бердилар: «Киши имом билан намозидан ўгирилгунича намоз ўқиса, унга кечасини ибодат билан ўтказганлик савоби ёзилади». Бунга Аллоҳ қулайлик берганларгина муваффақ бўла оладилар ва кечаларни ибодат билан ўтказганлар қаторида ёзиладилар. Манашу, кечаларни ибодат билан ўтказишдир.

Қадр тунини, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисида: «иймон ва савоб умидида»– деб айтганларидек, иймон ва савоб умидида ибодат билан ўтказилади. Иймон – Қадр тунининг фазилатларига ишониш, у кечада амал қилиш машруъ эканини тасдиқлашдир. У кечадаги амал эса намоз, (Қуръон) қироат(и), дуо, ёлбориш, хушуъ ва шунга ўхшаш ибодатлардир. Шундай экан, сиз бунга амр қилган, машруълаштирган ва рағбатлантирган Аллоҳга иймон келтиришингиз лозим. Бу кечада ибодат қилиш қаттиқ тайинланган. Шахснинг бунга иймон келтириши Аллоҳнинг бунга буюргани ва унга савоб беришини тасдиқлаши, демакдир.

«Савоб умидида бўлиш»нинг маъноси эса, нийят ва қалбнинг шак ва шубҳага ўрин қўймайдиган даражада самимийлигидир. Яъни, ўқиган намози ва тунларни ибодат билан ўтказиши орқасидан дунё матолари ёки мақтовни ёхуд одамлар кўриб, уни мақташларини умид қилмайди. Балки, савобни Аллоҳдан тилайди. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «иймон ва савоб умидида»– деб айтган ҳадисларининг маъносидир.

Қадр тунида гуноҳларнинг мағфират қилинишига келсак, у айрим ривоятларда катта гуноҳлар эмас, кичик гуноҳларнинг мағфират қилинишига чекланиб келган. Чунки, катта гуноҳлар мағфират қилиниши учун чин юракдан тавба қилиниши керак. Ҳа, катта гуноҳларнинг кечирилиши учун одам тавба қилиши, ундан воз кечиши ва қилган ишидан пушаймон бўлиши керак. Зеро Аллоҳ таоло кичик гуноҳларни рамазон рўзасини тутиш, тунларни ёки Қадр тунини ибодатлар билан ўтказиш каби ибодатлар ва уларни мудом қилиш билан кечираверади.

Муборак Қадр кечасида кўп дуо қилиш ҳам мустаҳабдир. Чунки, ўша қилинган дуоларнинг қабул бўлиш эҳтимоли кучлидир. У кечада мағфират ва хотиржамликни ҳам кўп сўралади. Бу, айрим ҳадисларда ривоят қилинган. Оиша разияллоҳу анҳо айтди: «Мен: «Ё Расулуллоҳ, Қадр туни қайси кеча эканини билсам ўша кеча нима десам бўлади?»– деб савол бердим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳим, Сен афв этишни суйган Афв этгувчи ва Саховатпешасан! Бас, мени афв эт!»– денг, дедилар» (Термизий 3435).

«Афв»нинг маъноси, хатоларни кечириш, гуноҳларни пардалашдир. «Гуноҳларни йўқ қилиш» эса, гуноҳларнинг асарини йўқ қилишдир. Бу шуни кўрсатмоқдаки, инсон нақадар кўп амал ва яхшиликлар қилмасин, албатта, унинг камчиликлари бўлади. Шунинг учун ҳам у, Аллоҳдан: «Роббим, мени афв эт! Роббим, мен Сендан кечиришингни сўрайман!»– дея мағфират тилайди.

Афв сўраш ҳақида жуда ҳам кўп дуолар ворид бўлган. Улардан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Аллоҳим, мен Сендан афв ва хотиржамлик, дин, дунё ва охиратда осудалик сўрайман!»– деб қилган дуоларидир (Ибн Можа 2948).

Айрим салаф олимлари: «Аллоҳим, биздан рози бўл! Агар рози бўлмасанг бизларни афв эт!»– дер эдилар.

Айримлари эса қуйидаги шеърни айтар эди:

Остонангга келди мунгли,

банданг ортиб гуноҳларни!

Исрофи кўп, нобуди мўл,

хўп уюлган гуноҳларни!

Қилмишидан уялгани

эрур унга кифоят.

Роббим уни афв қил,

бериб катта офият!

Афв этишга лойиқсан,

Фақат Сендандир мадад!

Бу ва бунга ўхшаш гапларга инсон қанчалар амал қилмасин, унинг орзуси – гуноҳ ва хатоларини Аллоҳнинг кечириши, афв этиши, пардалаши ва изларини йўқ қилишидир.

Олтинчи фасл: рамазонда Қуръон ўқиш ва зикр қилиш

Маълумки, рамазон – Қуръон хусусияти бўлган ойдир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

﴿شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِي أُنْزِلَ فِيهِ الْقُرْآنُ هُدًى لِلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِنَ الْهُدَى وَالْفُرْقَانِ﴾

«(У саноқли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ва ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб Қуръон нозил қилинган» (Бақара: 185). Аллоҳ таоло Қуръон Каримни шу ойда, шу ойнинг кечаларидан бири – Қадр кечасида нозил қилди. Шунинг учун ҳам, бу ойнинг Қуръонга тааллуқли имтиёзи бор.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рамазон ойида Қуръонни Жибрил лайҳиссаломга ўқиб берар ва ундан Қуръон дарси олар эди. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг саховатпешаси эдилар. Хусусан, рамазонда Унга Жибрил учрашиб, Қуръондарси бергач яна ҳам саховатли бўлар эдилар» (Имом Бухорий 5, 2981; Имом Аҳмад 2485, 2616). Жибрил алайҳиссаломнинг рамазон тунларини Қуръон ўрганиш учун тайинлаши, рамазон ойида Қуръон ўқишнинг аҳамиятли эканига очиқ далилдир. Маълумки, кўплаб ёки баъзи одамлар рамазон ойидан бошқа пайтларда Қуръон ўқишга эътибор бермайдилар. Шунинг учун улардан бири йил давомида Қуръонни бир ёки икки марта хатм қилади ёхуд ўн бир ойда ярмини хатм қилишади­да, рамазон ойи кириши билан уни тугаллашга шошилиб, хатмни тўкис қилишади.

Биз шундай деймиз: Бу одамга катта ажру савоб ва яхшилилар берилади. Бироқ, унинг Қуръондан узун замон ичида узоқ қолиши яхши эмас. Чунки Аллоҳ таоло Қуръонни тарк этган одамларни қоралаб шундай деган:

﴿وَقَالَ الرَّسُولُ يَا رَبِّ إِنَّ قَوْمِي اتَّخَذُوا هَذَا الْقُرْآنَ مَهْجُورًا﴾

«Пайғамбар айтди: «Эй Парвардигорим, дарҳақиқат менинг қавмим (Қурайш қабиласи) ушбу Қуръонни тарк қилиб (ундан юз ўгирдилар)»» (Фурқон: 30).

Қуръонни тарк қилиш ёки Қуръондан воз кечишнинг маънолари:

–        одамнинг Қуръонни узоқ вақт ўқимаслиги ёки ўқиса ҳам оз ўқиши;

–        Қуръонни ўқиса ҳам оятлари ҳақида тафаккур қилмаслиги ва ўйлаб кўрмаслиги;

–        Қуръонни ўқиса ҳам унинг оятларини ҳаётига татбиқ қилмаслиги, таълимотларига амал қилмаслигидир.

Қуръонни йил давомида ўқиб юрган одамларгина Қуръон аҳли, Аллоҳ аҳли ва Аллоҳнинг хос бандаларидир.

Мусулмон Қуръон ўқишга катта эътибор бериши, уни лойиқ бўлганидек тиловат қилишга ҳаракат қилиши, ҳалолини ҳалол, ҳаромини ҳаром дейдиганлардан бўлиши, аниқ оятларига амал қилиб, муташобиҳ оятлрига иймон келтириш, Қуръоннинг ажойиботлари олдида тўхталиши, масаллари ва ҳикояларидан ибрат олиши ва таълимотларини ҳаётига татбиқ этиши керак. Чунки Қуръон, гарчи унинг тиловати ажру савоб билан тақдирлансада, унга амал қилиш ва уни ҳаётга татбиқ қилиш учун нозил қилинган.

Тиловатнинг фазилатлари ҳам кўп ва машҳурдир. Мисол ўлароқ ушуб ҳадисни келтирамиз: «Ким Қуръоннинг бир ҳарфини ўқиса унга битта яхшилик бордир. Битта яхшилик эса ўн баробари билан берилади. Мен «Алиф, лом, мим» битта ҳарфдир, демаяпман. «Алиф» – бир ҳарфдир, «лом»– бир ҳарфдир, «мим» – бир ҳарфдир» (Термизий 2835). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Алиф, лом, мим» жумласи учун ўттизта савоб белгилаб қўйдилар!

Ҳа, тиловатнинг фазилатлари кўп экани мусулмонларга маълумдир. Шунинг учун ҳам, рамазон наҳорлари ва кечаларида Қуръон ўқиш учун ҳимматлар кўпаяди. Биз баъзи қориларни кўрганмизки, улар ҳар кеча уч пора Қуръонни йиғилишларда ўқишар эди. Улар хонадонлар, масжидлар ёки бошқа бирон жойда тўпланишар ва ҳар ўн кунда бир марта хатм қилашр эди. Айримлари эса ўзи танҳо хатм қилар эди.

Мен, Қуръонни ҳар куни ёки икки кунда бир марта хатм қилган одамларни ўз кўзим билан кўрганман. Чунки Аллоҳ уларга Қуръон ўқишни енгил ва қулай қилиб қўйган, уларнинг қалблари Қуръон билан суғорилган эди. Ушбу оятларни нозил қилган Аллоҳ рост гапирган:

﴿وَلَقَدْ يَسَّرْنَا الْقُرْآنَ لِلذِّكْرِ فَهَلْ مِنْ مُدَّكِرٍ﴾

«Қасамки, Биз Қуръонни зикр-эслатма олиш учун осон қилиб қўйдик. Бас, бирон эслатма-ибрат олгувчи борми?» (Қамар: 17, 22, 32, 40);

﴿فَإِنَّمَا يَسَّرْنَاهُ بِلِسَانِكَ لَعَلَّهُمْ يَتَذَكَّرُونَ﴾

«Бас, (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), дарҳақиқат, шояд улар эслатма-ибрат олсалар, деб Биз (бу Қуръонни) сизнинг тилингиз билан осон-енгил қилиб бердик» (Духон: 58).

Шунинг учун ҳам, зикр аҳлидан бўлишни суйган одам Аллоҳнинг Китобини лойиқ бўлганидек ўқиши: уни масжидларда, уйида ва иш жойида ўқиши, ундан ғафлатда қолмаслиги, уни ўқиш учун рамазон ойинигина хослаб олмаслиги керак!!

Агар Қуръон ўқимоқчи бўлсангиз, уни жиддий ўқинг! Масалан уни ҳар беш кунда ёки уч кунда хатм қилинг! Яхшиси эса, одамнинг ҳуфтон ёки бамдод ёхуд аср намозларидан сўнгра кундалик бир ҳизб (туркум) ўқишидир. Шундай қилиб сизда йил давомида Қуръон таъсирлари қолади ва бундай тартиб сизга Қуръонни севимли қилиб кўрсатади: ундан завқ, ҳаловат ва нур оласиз. Ўшандагина Қуръон ўқишда малол олмаганингиздек, тинглашда ҳам малолланмайсиз. Булар Аллоҳнинг аҳли ва хос бандалари бўлган Қуръон аҳлидек бўлишни севган мўъминнинг аломатлари ва тавсифларидир.

Намозда Қуръонни қироат қилишга келсак, юқорида айтиб ўтдикки, салаф солиҳ кечалари танҳо ва жамланиб кўп ўқир эдилар. Айтишларича, имом Шофиий (раҳимаҳуллоҳ) бир кечада бир, бир кундузда намоздан айри бир хатм қилар экан. Чунки у намозда ҳам кўп қироат қилар экан. Баъзи одамлар буни кўп деб ҳисоблаб, ҳайратланишлари мумкин. Мен эса уларга шундай дейман: Бу маҳол иш эмас. Мен шундай одамларни кўрдимки, улар жума намозигача бир ўтиришда қирқ пора, яъни, бир хатм қилиб, яна ўн пора ўқир эдилар. Имом Шофиий (раҳимаҳуллоҳ)нинг Қуръонни кундуз куни бир, кечаси бир хатм қилиши ақлдан узоқ иш эмас. Шунингдек, Аллоҳ таоло Қуръон ўқишни тиллари ва дилларига осон қилган одамлар(нинг бир кеча ва кундузда икки марта хатм қилишлари)га Қуръонни қадрламаган ёки Қуръон завқини қалбида топа олмаган одамларгина ишонмасликлари мумкин!

Киши Қуръонни ўқир экан унинг оятлари ҳақида тафаккур қилиб, ўйланиб кўриши керак. Чунки Аллоҳ таоло талайгина оятларда шунга буюрган. Масалан ушуб оятда шундай деган:

﴿أَفَلَا يَتَدَبَّرُونَ الْقُرْآنَ وَلَوْ كَانَ مِنْ عِنْدِ غَيْرِ اللَّهِ لَوَجَدُوا فِيهِ اخْتِلَافًا كَثِيرًا﴾

«Ахир улар Қуръон ҳақида фикр юритмайдиларми?! Агар у Аллоҳдан бошқа биров томонидан бўлса эди, унда кўп қарама-қаршиликларни топган бўлар эдилар-ку?!» (Нисо: 82).

Биз Қуръонга боқиб, тафаккур юритишга буюрилганмиз. Кофирлар ҳам Қуръоннинг Аллоҳ даргоҳидан юборилган китоб эканига, агар Аллоҳдан бошқасининг ҳузуридан юборилганида эди унда кўплаб ихтилофлар пайдо бўлиши ва унинг буйруқ ва таъқиқлари субутсиз бўлишига эътироф этишга буюрилганлар. Қуръон мустаҳкам бўлгани учун унда биронта ихтилоф ёки биронта субутсизлик йўқдир. Шунинг учун ҳам, Қуръон буюк ва ҳайратомуз мўъжизадир. Юқоридаги оятдан бўлган мақсад шудир. Бу, бизнинг буюрилганимиздек, ҳар ўқиган оят ҳақида тафаккур қилишимизга зид эмасдир.

 

Рамазондаги зикр ва дуолар

Мусулмон банда кучи етганича зикр ва дуоларни ўрганиши ва уларни қилишни билиши керак. Зикрларнинг савоби бу муборакда ойда яна ҳам ортиб, уларнинг мустажоб бўлиши яна ҳам аниқроқ бўлади. Банда Аллоҳ даргоҳида Аллоҳни зикр қилганлар, Аллоҳга дуо қилиб, Унинг савоби, раҳмати ва ризосига эришганлар қаторида бўлиш учун, уларни йил давомида қилиши лозим.

Аллоҳ таолони намозлар ортидан, уйқудан олдин, тонгда ва кечқурун ва ҳар доим зикр қилиш машруъдир. Зикрларнинг энг афзаллар – таҳлил, тасбиҳ, ҳамд, истиғфор, ҳавқала («Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» дейиш) ва шуларга ўхшаш зикрлардир. Таъсири кучлироқ бўлиши учун буларнинг маъноларини тушуниб айтиш – мустаҳабдир. Шунинг учун ҳам, банда «мангу қолгувчи солиҳ амаллар»ни қилиши керак. Ҳадисда Аллоҳ таолонинг:

﴿وَالْبَاقِيَاتُ الصَّالِحَاتُ

«Мангу қолгувчи солиҳ амаллар» (Каҳф: 46, Марям: 76) оятининг тафсири ўлароқ: ««Субҳоналлоҳ» (Аллоҳни мушриклар сифатлаётган нолойиқ сифатлардан поклайман), «Алҳамдулиллаҳ» (Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!), «Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир ва Аллоҳ – Буюкдир! Куч ва қудрат Аллоҳ билангинадир)» жумлалари келган (Имом Аҳмад 17630, 18322, 18353).

Бошқа бир ҳадсда эса шундай дейилган: «Қуръондан кейин энг афзал калом тўрттадир ва улар Қуръондандир: «Субҳоналлоҳ», «Алҳамдулиллаҳ», «Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар!» (Имом Аҳмад 19357, 20223). Яъни, зикрда истеъмол қилинадиган жумлаларнинг энг афзалидир.

Мусулмон дўстим, таҳлил, истиғфор, ҳавқала, тасбиҳ, ҳамд, такбир ва шунга ўхшаш зикрларнинг маъноларини билиб олинг. Шундагина уларни зикрда истеъмол қилганингизда, уларнинг маъноларини билиб, онгли зикр қиласиз ва зикрингиздан фойдалар оласиз.

Рамазон ойи – амаллар мавсумидир. Бу ойда дуоларнинг мустажоб бўлишида шубҳа йўқдир. Агар Аллоҳга самимий мусулмон ҳамда гапи ва амалида холис ўлароқ мағфират, раҳмат, жаннатга кириш, жаҳаннамдан қутулиш, хатолардан маъсумлик, гуноҳларнинг каффороти, даражаларнинг кўтарилиши ва шунга ўхшаш шахсий, мусулмонларнинг зафари, Ер юзига ҳукмрон бўлишлари, ширк ва мушрикларнинг хор бўлишлари каби умумий дуоларни қилсангиз, бу дуоларнинг мақбул бўлишидан умид қилинса бўлади.

Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асосий мақсад – жаннатга кириш ва жаҳаннамдан қутулишни сўраб дуо қилишни буюрганлар.

 

Рамазонда истиғфор айтиш

Аллоҳ таоло:

﴿كَانُوا قَلِيلًا مِنَ اللَّيْلِ مَا يَهْجَعُونَ وَبِالْأَسْحَارِ هُمْ يَسْتَغْفِرُونَ﴾

«Улар кечадан озгина (фурсатгина) кўз юмар эдилар. Ва саҳарларда улар (қилган саҳву-хатолари учун Парвардигордан) мағфират сўрар эдилар» (Зарият: 17, 18) деган. Гоҳида: «Улар нимадан мағфират сўрар эканлар? Тунларини ибодат билан бедор ўтказганлари учунми? Тунларни ибодат билан ўтказиш гуноҳми? Улар таҳажжуд намозини ўқиганлари учун мағфират сўраяптиларми? Таҳажжуд ўқиш маъсиятми?»– деб ҳайрон бўлишингиз мумкин. Биз бу ҳақда шундай деймиз: Дарҳақиқат, улар кечаларини намоз билан обод қилишар, камчиликларга йўл қўйганларини тушунишар ва намозларини гўё кечаларини бутунлай гуноҳлар билан ўтказгандек, истиғфор билан тугаллашар эди. Бу – Аллоҳдан қўрққанларнинг ҳолидир. Улар йўл қўйган камчиликлари учун истиғфор айтар эдилар!

Уларнинг айримлари шундай дейди:

Қийналиб тутган рўзам, ўқиган намозим чун,

Аллоҳдан сўрайман ёлбориб мағфиратни.

Рўзамни кўрсанг гуноҳлардан хўп ярадор,

Намозим­чи кўрсатмас, намоздек ҳақиқатни!

Улардан бири солиҳ амалларидан Аллоҳга истиғфор айтарди. Чунки, унинг камчиликлари бўлиши муқаррар эди. Шунинг учун ҳам, амалларнинг барчасини, хусусан шу кечалардаги амалларни истиғфор билан тугаллаш мустаҳабдир. Бу кечаларда Салмон разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда кўрсатиб ўтилганидек: «(Рамазонда) тўртта хислатни кўп қилинглар. Уларнинг иккитаси билан Роббингизни рози қиласизлар, иккитасига эса ўзларингиз ҳожатмандсизлар. Роббингизни рози қиладиганингиз икки хислат: «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ!) ва истиғфордир. Ўзингиз муҳтож бўлган икки хислат эса: Аллоҳдан жаннатни сўраб, жаҳаннамда паноҳ сўрашингиздир» (Ибн Хузайма «Саҳиҳ» 1887). Буни юқорида ҳам айтиб ўтган эдик.

Бу ва бунга ўхшаган ҳадислар мақсадингиз Аллоҳнинг афви бўлган ишларни истиғфор билан тугатишингизга ҳужжат бўлади. Демак, тунларни ибодат ибодат билан ўтказган бўлсангиз, Аллоҳ таоло мақтаганидек, саҳарлари истиғфор айтинг:

﴿وَبِالْأَسْحَارِ هُمْ يَسْتَغْفِرُونَ﴾

«Улар саҳарларда истиғфор айтадилар» (Зариёт: 18).

Агар кечаларни бутунлай ибодат билан ўтказишга муваффақ қилинган бўлсангиз, Роббингиздан йўл қўйган камчиликларингизни афв этиши учун мағфират сўранг! Чунки Аллоҳ таоло афв қилишни суйган Афв қилгувчидир. Афув – Аллоҳ таолонинг ҳам исми, ҳам сифати бўлиб, хато қилганларни афв қилади ва кечиради.

 

Рамазоннинг сўнггида

Биз тунлардаги таҳажжудларимиз ва бошқа барча ибодатларимиз, балки бутун амалларимизни Аллоҳнинг улуғлиги, зикри ва мақтовига лойиқ тарзда тавба ва истиғфорлар билан тугатишимиз керак. Чунки Аллоҳ таоло бандаларини бу муборак ойларинин такбирлар билан тугатишга қуйидаги оятида амр қилди:

﴿وَلِتُكْمِلُوا الْعِدَّةَ وَلِتُكَبِّرُوا اللَّهَ عَلَى مَا هَدَاكُمْ وَلَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ﴾

«Бу саноқни тўлдиришингиз ва ҳидоят қилгани сабабли Аллоҳни улуғлашингиз учундир. Шояд шукр қилсангиз» (Бақара: 185).

Хўш, рамазон тугаши айёмида саноқларни тугатилгач нега такбир айтиш – Аллоҳни улуғлаш лозим?! Мен бунга шундай дейман: Инсон Аллоҳга такбир айтса Аллоҳнинг буюклиги, олийлиги, мутакаббирлиги ва муқаддаслигини, ўзининг эса нақадар арзимас ҳақир, амалларни нақадар кўп қилмасин улар тилга олинмас ва фахрданишга лойиқ бўлмаган даражада оз эканини ҳис қилади. Шу билангина у тавба ва истиғфор қилинган он банданинг афв бўлиши ва амалларининг қабул бўлиш замони бўла олади. Агар сиз Роббингизнинг сиғинилишга ва ҳамду мақтовларга лойиқ зот эканини билган бўлсангиз ва бор кучингизни сарф этиб Унга ибодат қилган бўлсангиз ҳам, Унинг зиммангиздаги ҳақларидан қилчасини ҳам адо эта олмаган бўласиз. Бу ҳақда айримлар шундай деганлар:

Поклайман Роббимники, сиғинсак Унга бизлар

Оташ мисол нинаю, тиконга сажда қилиб.

Берган лутфин ўндан бир ҳаққини беролмаймиз!

Йўқ, йўқ! Мингдан бир ҳаққини беролмаймиз!

Биз рўзамиз ва таҳажжудларимизни тугатгач Роббимизнинг нақадар буюк ва қудратли эканини, улуғланиш, эъзозланиш ва сиғинилишга лойиқ эканини биламиз. Шу боис бўлса керак, жаннат аҳли жаннатга кириб, Аллоҳ таоло билан учрашганларида ўз камчиликларига иқрор бўладилар ва: (Роббимиз), Сени (мушриклар сифатлаган нолойиқ сифатлардан) поклаймиз! Сенга лойиқ бўлганидек сиғина олмадик!,– дейдилар.

Яъни, ибодатларингиз нақадар тўкис бўлмасин, сиз уни оз деб биласиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бировингиз: Мен бутун рамазон рўза тутдим ёки (тунларини ибодат билан) ўтказдим!,– демасин»– дедилар (Абу Довуд 2062). Бу ҳадиснинг ровийси (Абу Бакра разияллоҳу анҳу): Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам банданинг ўзига мақтов беришини ёқтирмадиларми ёки ҳам ухлаш, ҳам бедорлик зарурми ёхуд камчиликка йўл қўйишни назарда тутдиларми,– била олмай қолдим,– деди. Бу икки фикр ҳам тўғридир. Чунки инсоннинг ўзини мақташи таъқиқланган. Аллоҳ таоло айтган:

﴿فَلَا تُزَكُّوا أَنْفُسَكُمْ هُوَ أَعْلَمُ بِمَنِ اتَّقَى﴾

«Бас, сизлар ўзларингизни покламай қўя қолинглар! У тақводор бўлган кишиларни ҳам жуда яхши билгувчидир» (Нажм: 32).   

(أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ يُزَكُّونَ أَنْفُسَهُمْ بَلِ اللَّهُ يُزَكِّي مَنْ يَشَاءُ)

«(Эй Мҳаммад), ўзларини пок қилиб кўрсатаётганларни кўрмадингизми? Йўқ! Фақат Аллоҳ Ўзи хоҳлаган зотларни поклагувсидир» (Нисо: 49).

Нафсни поклаш – инсоннинг ўзини ўзи мақташи, ўз мақомини ўзи кўтариши ва ўзи билан ғурурланишидир. Ғурурланиш эса, амалларнинг бекор бўлиш омилидир. Сиз ўзингизни ҳақир деб ҳисоблашингиз керак. Одамларга назар ташлаб, уларнинг амалларини арзимас деб ҳисоблаганингизда ўзингизга келишингиз, ўзингизни таҳқирлаб, нафсингизни маломат қилишингиз, амалларингизни оз деб ҳисоблашингиз керакки, бу туйғулар сизни кўплаб амаллар қилишга ундасин. Қилган биронта амалингиз билан ғурурланманг! «Намоз ўқиган – менман! Таҳҳажжудга турган – менман! Қуръонни ўқиган – менман! ...»– деманг. Чунки ундай дейишингиз амалларингизнинг бекор бўлишига сабабчидир. Ушбу муборак кечаларда мусулмонлар билиши, амал қилиши ва вақтлардан унумли фойдаланиб қолиши керак бўлган тавсиялар бор.

 

Еттинчи фасл: фитр садақаси

Фитр садақасига оид ҳукмлардан бири, унинг рамазоннинг охирида, Рамазон Ҳайитига ўтар кечаси ёки Ҳайит кунининг тонггида (намоздан илгари) бериладиган садақа эканидир. «Фитр садақаси» деб аталишининг сабаби, унинг рамазон ойининг охирида ва рўзадорлар рамазон рўзасини очган пайтларида чиқарилиши машруълаштирилган. У, рамазон ойи тўкис бўлганидан кейингина бериладиган ифтор закоти ёки Рамазон ҳайити садақасидир.

 

Фитр закоти (садақаси) машруълаштирилган тарих

Фитр садақасини бериш рамазон рўзаси машруълаштирилган йилда, яъни, ҳижрий иккинчи йилда, машруълашган. Чунки, бу садақа рамазон ойига, рамазон ойидан ифтор билан чиқишга изофа қилинади. У – рамазон ойига тобеъдир. Саҳобаларнинг рамазон рўзасини тутиб, фитр закоти бермаганлари ривоят қилинмаган.

 

Фитр закотининг ҳукми

Фитр закотининг вожиб эканида ҳеч шубҳа йўқдир. Икки «Саҳиҳ» ҳадислар тўпламида Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳунинг: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рамазоннинг фитр закоти учун бир соъ хурмо ёки бир соъ арпа беришни фарз қилдилар»– дегани нақл қилинган (Имом Бухорий 1407, 1408, 1411, 1412, 1415; Имом Муслим 1635, 1636, 1637, 1639) (1 соъ тақрибан 3 кг га тенгдир. Мутаржим изоҳи).

Фарзнинг зоҳирий маъноси зарурат ва мажбурийликни ифодалайди. Бу – фитр закотининг фарз эканини англатади.

Ибн Мунзир ва бошқалар шунга ижмоъ қилганлар. Бироқ Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ) мазҳабига мансуб уламолар фитр закотининг фарздан бир оз паст мартабадаги вожиб эканини айтганлар. Чунки уларнинг мазҳабига кўра фарз билан вожиб ўртасини ажратадиган қоида бордир. Ибн Хузайма ривоятига кўра, Аллоҳ таолонинг:

﴿قَدْ أَفْلَحَ مَنْ تَزَكَّى﴾

«Закот берган нажот топибди» (Аъло: 14) ояти, фитр садақаси ҳақида нозил бўлгандир.

 

Фитр закотини жорий қилишнинг ҳикмати

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр закотини рўзадорнинг қилган беҳуда ишлари, гапирган ҳаёсиз сўзларидан поклаш ва бечоралар учун эса озиқ бўлиши учун фарз қилдилар»– деди (Абу Довуд 1371, Ибн Можа 1817, Доримий 2/138). Бу ҳадисни Ҳоким саҳиҳ деган. Чунки, рўзадор кўп ҳолларда фойдасиз бўлган беҳуда ва ҳаёсиз – авратлар ҳақидаги гаплар ҳамда беҳуда ишлар билан машғул бўлади. Ушбу садақа эса рўзадорнинг рўзасини задалаган ёки савобларини камайтирган ҳаром ёки макруҳ лафзлардан тозалайди.

Бундан ташқари фитр закоти Ҳайит куни, бошқа мусулмонларнинг қувончларига ўртоқ бўлишлари учун, узрли бечоралар учун озиқ бўлади. Шунинг учун ҳам айрим ҳадисларда: «Уларни (гадойлик қилиб) айланиб юришдан беҳожат қилинглар!» (Имом Молик «Муваттоъ» 343, Ибн Ҳажар Асқалоний «Булуғул Маром» 628), яъни, уларни тўйдириб, эҳтиёжларини қондиринглар, токи қувонч ва сурур куни бўлмиш Ҳайитда кундалик нарсалари ва озиқларидан беҳожат этинглар, демакдир.

Шунингдек, беморлиги ёки сафар сабабли рўза тута олмаган фарзандлар ёки мукаллаф бўлмаган одамлар номидан фитр закотини чиқариш ҳам ҳадис маънолари ичига киради. Уни бериш мукаллаф бўлмаганларнинг валийлари учун ҳам, узр сабабли рўза тутмаган ва узри кетган рўза тутадиганлар учун ҳам, покланиш бўлади. Шундай қилиб, рўза тутишидан илгари ёки рўзасини тугаллашидан аввал поклик вужудга келади.

 

Фитр закотининг турлари

Абу Саид разияллоҳу анҳунинг саҳиҳлиги муттафақун алайҳ даражасидаги ҳадисида шундай дейилган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам орамизда бўлганлари замон фитр закотини бир соъ таом ёки бир соъ хурмо ёхуд бир соъ арпа ё бир соъ майиз ёки пишлоқ чиқарар эдик. Мадинага Муовия келгунича шундай қилиб юрдик. У келгач: Мен икки муд Шом буғдойининг бир соъ хурмога тенг эканини кўрдим,– деди. Шунинг учун ҳам, одамлар буни (ўлчов) қилиб олдилар. Аммо мен фитр закотини аввалги (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонидаги)дек чиқармоқдаман» (Имом Муслим 1641, Термизий 609, Доримий 1663).

Насоий (раҳимаҳуллоҳ) Абу Саид разияллоҳу анҳунинг ушбу ҳадисини ривоят қилди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр садақаси ўлароқ бир соъ буғдой ёки бир соъ арпа ёхуд бир соъ хурмо ё бир соъ пишлоқ беришни фарз қилдилар» (Насоий 2464). Дору Қутний эса яна Абу Саид разияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилган: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонида бир соъ ун ёки бир соъ хурмо ёхуд султ (арпага ўхшаш дон) ё бир соъ майиз ё бир соъ арпа ёки бир соъ пишлоқ берар эдик» (Дору Қутний 2/146). Бундан бошқа ривоятлар ҳам бор.

Кўплаб уламолар фитр закоти беш нарса: таом (айрим тафсирларда унинг буғдой экани айтилган), арпа, хурмо, майиз ва пишлоқ бериш билан амалга ошади. Чунки санаб ўтилган бу нарсалар кўплаб халқларннг кундалик озиғи ҳисобланади, деганлар. Шайхулислом Ибн Таймийя (раҳимаҳуллоҳ) эса минтақа аҳолисининг кўпроқ истеъмол қилган жўхори, гурунч ва жўхори каби озиқларидан фитр закоти ўлароқ бериш жоизлигини қувватлаган. Иншааллоҳ, бу, мақсадга анчагина яқинроқдир.

 

Фитр закотининг миқдори

Абу Саид разияллоҳу анҳунинг ҳадисида фитр закоти мазкур озиқларнинг бир соъси экани айтиб ўтилди. Буғдойнинг миқдори ҳақида фарқли кўришлар бўлиб, Муовия разияллоҳу анҳу унинг арпадан яхшироқ эканини назарда тутиб, ярим соъ билан кифояланди. Чунки (у замонларда) ярим соъ буғдойнинг нархи бир соъ арпанинг нархига тенг ва арпадан кўра мусулмонлар учун фойдалироқ эди. Чунки гоҳида фуқаролар арпани, хусусан, ёмон навдагиси бўлса, истеъмол қилмай, ҳайвонларига ем ўлароқ берар эдилар. Кўплаб саҳобалар шунга амал қилдилар. Буни Ҳофиз Асқадоний «Фатҳул Борий» ва бошқа китобларда қаламга олган.

Термизий ҳасан деб ҳисоблаган ва Амр ибн Шуъайб (раҳимаҳуллоҳ)нинг отасидан, у эса бобосидан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир жарчини Макка даралари ичида: «Огоҳ бўлингларки, фитр садақаси эркак ёки хотин, ҳур ва қул, катта ёки кичик барча мусулмонга икки мудд (ҳовуч) буғдой ёки ундан бошқа бир соъ таом ўлароқ вожиб бўлди» деб эълон қилиш учун юборганлари баён қилинган (Термизий 610).

Бу ҳадисдан кўра Абу Саид разияллоҳу анҳунинг (юқоридаги) ҳадиси саҳиҳроқдир. Унда бир соъ таом тилга олинган ва уни Хитобий «буғдой» дея изоҳлаган. У, фитр садақаси бўлишга лойиқроқдир. Зеро Абу Саид разияллоҳу анҳу (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонида фитр садақаси қилиб чиқарилган нарсалар) қолишини таъкидлади. Яъни, Муовия разияллоҳу анҳунинг фикрига қўшилмай, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонидаги усулларга суяниб қолишини айтди.

1 соъ ироқий ўлчовларга кўра беш бутуну учдан бир ратлдир. У ўша давлатларда ёйилгандир. У, тақрибан, 3 килога яқиндир. Соф ҳолати эса 2 ярим килодир. Шунинг учун, эҳтиёт нуқтаи назаридан 3 кило бериш афзалдир.

 

Фитр закоти ўрнига пул бериш

Суннатда фитр закотини юқорида санаб ўтилган озиқлардан ёки халқ кўплаб истеъмол қилган нарсалардан бериш кўрсатилган. Токи ҳайит кунида гадойлик қилинмасин ва қоринлар тўқ бўлсин, камбағаллар кўпинча сотиб олишган ва уйларига кўтариб кетишган нарсалардан беҳожат бўлсинлар.

Фақатгина Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ) мазҳабига мансуб кишилар фитр садақасининг қийматини чиқаришни айтдилар. Яъни унинг нархини динор ёки дирҳам билан бериш жоизлигини айтиб ўтдилар ва бунинг камбағалларга шафқат эканини, улар ҳам хоҳлашган озиқ-овқат ва эҳтиёжларини сотиб олишини гумон қилдилар. Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ҳадис ва нассларга зиддир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз замонларида бўлишига қарамай, мазкур нарсаларнинг нархини беришни айтмадилар. Чунки уларни озиқ ҳолида бериш фитр закотини ошкора қилиш ва атрофларга билдириш учундир. Агар уни пул шаклида берилса закот берган одам хуфёна беради ва гоҳида уни лойиқ бўлмаган одам ҳам олиб қўйиши мумкин.

 

Фитр закотини бериш кимларга вожиб бўлади?

Ҳайитга ўтар кечаси ва ҳайит куни, ўзининг ёки оиласининг озиқ-овқатларидан ортиб қоладиган ҳур ва оқил бўлган мусулмоннинг фитр закотини бериши вожиб бўлади. У ўзи ва зиммасида нафақаси бўлган барча кимсалар номидан фитр садақасини чиқаради. Агар барчасининг номидан беришга кучи етмаса аввало ўзи, кейин рафиқаси, қуллари, фарзанди, онаси, отаси сўнгра ўзига қариндошликда яқин бўлганларга тартиб билан беради. Икки «Саҳиҳ» ҳадислар тўпламида Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рамазондан фитр закотини ... қул ва ҳур, эркак ва аёл, катта ва кичик мусулмонларга фарз қилдилар» (Имом Муслим 1639).

Саълаба ибн Абу Суъайрдан марфуъан ривоят қилинади: «Бир соъ таом ёки буғдой ҳар бир жуфтга: ҳур ёки қул, эркак ёки хотин, боён ёки камбағалга (фитр закотидир). Боёнларингизни Аллоҳ поклайди, камбағалларингизга эса берганларидан кўра кўпроқ нарсани ато этади» (Абу Довуд 1379).

Булардан бошқа ҳадислар ҳам бор. Бошқа йўллар билан ривоят қилинган Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳунинг ҳадисида: «... Сизлар таъминлаётган барча катта ва кичик, ҳур ва қулларга ...»– дейилган (Дору Қутний, «Китабу закаатил фитри» 11, 12).

Агар итоатсиз рафиқанинг фитрини эри, мукотаб (хўжайини қўлида озод бўлиш пули эвазига ишлай бошлаган) қулнинг фитрини хожаси бериши шарт эмас. Бундан ташқари, бировнинг рамазон ойидаги нафақасини кўнгилли ўлароқ тўкис берган одамнинг ҳам нафақа фарзлигига тобеъ бўлгани учун фитр закотини бериши вожиб эмас.

Айрим саҳобалар она қорнидаги ҳомила номидан фитр закоти беришни фарз эмас, мустаҳаб деб ҳисобладилар. Нафақаси бошқалар зиммасида фарз бўлган рафиқа, она ва ўғилларнинг ўз номларидан фитр закотини чиқаришлари жоиздир. Бундаги мажбурият, аслида, валийгадир ва бу амр билан нафақа ва эҳтиёжлар сингари унга хитоб қилингандир.

 

Фитр закоти бериладиган тарафлар

Фитр закотини закот сарф этиладиган тарафларга берилади. Улар қуйидаги оятда зикр қилинган тарафлардир:

﴿إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ وَالْعَامِلِينَ عَلَيْهَا وَالْمُؤَلَّفَةِ قُلُوبُهُمْ وَفِي الرِّقَابِ وَالْغَارِمِينَ وَفِي سَبِيلِ اللَّهِ وَاِبْنِ السَّبِيلِ﴾

«Албатта, садақалар (яъни, закотлар) Аллоҳ томонидан фарз бўлган ҳолда, фақат фақирларга, мискинларга, садақа йиғувчиларга, кўнгиллари (исломга) ошна қилинувчи кишиларга, бўйинларни (қулларни) озод қилишга, қарздор кишиларга ва Аллоҳ йўлида (яъни, жиҳодга ёки ҳажга кетаётганларга) ҳамда йўловчи мусофирларга берилур» (Тавба: 60).

Оятда қашшоқлик ва камбағаллик муқаддам зикр қилингани сабабли эҳтиёжлари катта бўлган, ўзлари ва оилалари учун зарурий озиқ-овқатга муҳтож бўлганлари учун қашшоқ ва камбағалларга биринчи бўлиб берилади. Шунинг учун ҳам ҳадис шарифда: «Уларни бу кунда гадойликдан беҳожат қилинглар!»– деб бежиз айтилмаган (Имом Молик «Муваттоъ» 343, Ибн Ҳажар Асқалоний «Булуғул Маром» 628).

Фитр закотини бераётган одам оят(даги тартиб)га эътибор бермай, саналган тарафларнинг қайси бири ўта қаттиқ эҳтиёж эгаси бўлса, уни муқаддам тутиши мумкин. Масалан, узоқ қариндошлари билан яқин қариндошларининг эҳтиёжлари бир хил бўлса, яқин қариндошларига бериши авлодир. Чунки, ҳадисда: «Камбағалга берган садақангиз – (фақатгина) садақадир. Қариндошга берган садақангиз эса икки нарса: садақа ва алоқадир»– дейилган (Термизий 594; Насоий 2535; Имом Аҳмад 15644, 15646, 15647).

Мол закоти каби, ўз қарамоғида бўлган одамларга фитр закотини бериш жоиз эмасдир.

 

Фитр закотини бир шаҳардан иккинчи шаҳарга бериш

Фитр закоти чиқарилган шаҳарда камбағаллар бўлмасагина, уни бошқа шаҳарларга юбориш мумкин. Уламолар: «Фитр закоти одамнинг ўзи қаерда бўлса, ўша ерга тобеъ бўлишини» айтиб ўтганлар. Яъни, мусулмон Ҳайит кечаси қайси шаҳарда бўлса, гарчи унинг турар-жойлари ва оиласи бошқа шаҳарда бўлса ҳам, ўша турган шаҳрида фитр закотини беради. Масалан, биров рамазон ойининг охирида Макка шаҳрида бўлса, фитр закотини ўша ерда беради. Оиласи эса Ҳайит кунига ўтар кечаси қаерда бўлсалар, ўша ерда фитр закотини берадилар.

Агар ўз шаҳрида қариндошлари ичида камбағаллар йўқлигини билса, фитр закотини олишга лойиқ бўлган одамлар учун бошқа шаҳарларга олиб бориб бериш жоиздир. Айрим уламолар тарафидан фитр закотини қариндошлари ёки ўта қаттиқ муҳтож одамлар борлиги учун олисларга олиб бериш ҳам жоиз экани қайд этилган.

 

Фитр закотини қачон берилади?

Фитр закотини Ҳайит кунига ўтар кечаси, қуёш ботганидан кейин беришнинг фарзлигида ҳеч шубҳа йўқдир. (Рамазоннинг охирги куни) қуёш ботганидан кейин туғилган чақалоқ номидан отанинг фитр закотини бериши, қуёш ботганидан сўнгра уйланган ва қайлиғини уйига олиб келган куёвнинг қайлиғи учун фитр закотини бериши, рамазон ойи чиққач қул сотиб олган хожанинг шу қулнинг фитр закотини бериши фарз эмасдир. Бундай қул номидан фитр закотини шу қулни сотган одам беради.

Аслида, фитр закотини ҳайитга ўтар кечаси берилади. Ҳайит куни намоздан илгари бериш эса афзалдир. Шунинг учун ҳам, фитр закоти чиқарган одам бу закотни ўзи таниган камбағалнинг уйига олиб бориб бериш яна ҳам афзалдир. Йўқса, ҳайит намозидан сўнгра, Ҳайит куни фақирларни беҳожат қилиш рўёбга чиқиши учун, зудлик билан олиши нийятида ўзида омонат ушлаб турса ҳам бўлади. Имом Бухорий ва Имом Муслимларнинг Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисида фитр закотининг одамлар намозга чиқишларидан илгари берилишини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фарз қилганлари (Имом Муслим 1645) нақл қилинган. Ибн Абу Шайба (раҳимаҳуллоҳ) эса Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумонинг: «Намоздан илгари фитр закотини чиқариш (бериш) – суннатдир»– деганини ривоят қилган (Ибн Абу шайба «Мусаннаф», 2/160).

Хирақий (раҳимаҳуллоҳ): «Фитр закотини ҳайитдан бир ёки икки кун илгари берилса ҳам бўлаверади»– деди. Чунки Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо «Саҳиҳ»да саҳобаларнинг ҳайитдан бир ёки икки кун илгари фитр закотини берганларини айтган («Муғний», масъала № 1969).

Шунга кўра Ҳайит кундан уч ёки ундан кўра кўпроқ кеча илгари фитр закотини бериш жоиз эмасдир. Чунки, бу закотни фитр – оғиз очишга изофа қилинган. Агар уни ҳайитдан бир ёки икки кун илгари берилса, уни ҳайитга нисбатланса бўлади. Ундан кўра олдинроқ бериш камбағалга Ҳайит куни мўлчилик бермайди. Ҳайитдан бир ёки икки кун илгари бериш эса жоиздир. Чунки бирон нарсага яқин бўлган нарсага унинг ҳукми берилади. «Агар камбағаллар сони боёнлар сонидан кўра кўпроқ бўлиб, унинг олган фитр закоти билан ярим йиллик озиғини қўлга киритиши мумкин бўлгани учун ундан кўра олдинроқ берилса бўлаверади»– дейилса (ҳозир кўплаб давлатларда шундай бўлмоқда ҳам), Ҳайит куни камбағалларнинг қўллари зоҳирда ортиғи билан мўллик кўриши амалга ошгани учун ҳам, бу – жоиздир.

Валлоҳу аълам.

 

Сакказинчи фасл: Рўза ва Қурбон ҳайити  аҳкомлари

(Араб тилида ҳайит маъносидаги) «الْعِيدُ» (ъийд) сўзи «такрорланиш» ва «қайта келиш»ни, яъни, бир жойда бир ҳафтада ёки бир ойда ёки бир йилда тўпланишни ифодалайди. Бу сўз, кўпинча, мўлч-кўлчилик, қувонч ва сурур кунлари учун истеъмол қилинади. Шунинг учун айрим салаф уламолари: «Аллоҳга бўлган тоат-ибодат билан ўтказилган ҳар бир кун сиз учун ийд – байрамдир»– деганлар. Бу ҳақда айримлар шундай байтларни ёзган:

Менинг ҳайитим мудомдир, бошқаларники кетади,

Менинг қалбим лаззатлардан воз кечган.

Менинг икки ажралмас қайтмас дўстим бор,

Бири туганмас шафқат, бири туганмас кўз ёш.

Мусулмонларнинг байрами учтадир:

–        ҳар ҳафтада такрорланадиган байрам – жума куни;

–        рамазон рўзаларини тутиб бўлгач тўпланишадиган ҳайит;

–        ҳаж ва қурбонликларидан кейинги ҳайит.

Аллоҳ таоло мусулмонларга етти кунлик фарз намозларидан сўнгра еттинчи куннинг ҳайит – байрам бўлишини машруълаштирди. Бу кунда ибодат учун тўпланадилар: у кунда шаҳар аҳли иштирокида ўзига хос намозни ўқийдилар, хутба, мавъиза ва насиҳатларни тинглайдилар, бир-бирларига салом бериб, алик оладилар, дўстларнинг ҳолини сўроқлайдилар, бир-бирларининг соғ эканидан хурсанд бўлиб, касаллар ҳолидан хабар оладилар, хуллас, бир-бирларининг оғирларини енгиллатадилар ва бундан бошқа тўпланиш ва учрашиш ортидан келадиган кўплаб манфаатлардан фойдаланадилар.

Шунингдек, Аллоҳ таоло рамазон ойида рўзаларини тўкис тутиб, Роббиларига турфа ибодатлар билан яқин бўлишга интилган мусулмонлар учун рамазон ойидан кейинги кунни қувонч ва сурурларини изҳор қилишадиган, рўзаларини тугатиш ҳамда мукофотлар – мағфиратлар, раҳматлар ва жаҳаннамдан қутилиш куни деб аталадиган Рамазон ҳайитига етиб келиш билан бир-бирин муборакбод этишадиган ҳайит – байрам қилиб машруълаштирди. У кун – кибр, манмансираш, куй, қўшиқ ёки ботил нарсалар куни эмас. Шунинг учун ҳам, у кун ваъзу насиҳатларни ўз ичига олган намозни ўқиш билан бошланади. У кунда, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятига биноан, такбир, тасбиҳлар айтилади:

﴿وَلِتُكَبِّرُوا اللَّهَ عَلَى مَا هَدَاكُمْ

«ва ҳидоят қилгани сабабли Аллоҳни улуғлашингиз учундир» (Бақара: 185).

Аллоҳ таоло иккинчи йиллик байрам – ҳайитни Макка Ҳарамидаги махсус ибодатларни адо этиб бўлингач ва ибодат, зикр, дуо ва солиҳ амаллар жорий қилинган зулҳижжа ойининг (биринчи) ўн куни тўлгач машруълаштирди. Ўнинчи куни қурбонликлар сўйилади ва бу кун бутун мамлакатдаги мумсулмонлар учун байрам бўлади. Мусулмонлар у куни қурбонликларини бўғизлайдилар, ҳайит намозини ўқиб, хутбаларни тинглайдилар. Хутбалардаги ваъзу таълимотларга диққат билан қулоқ соладилар. Мана шулар мусулмонларнинг ҳайитлари – шодиёналаридир. 

Наврўз, Фестиваллар, Туғилган кун, Янги йил каби байрамлар борки, булар кофирларга хос бўлган байрамлардир. Уларга тақлид ўлароқ «мусулмонлар» ўйлаб топган Мавлудхонлик каби йиғинлар, ўша «мусулмонлар»га хос йиғинлардир. Ислом дини у «байрамлар»дан ва уларда иштирок этаётган кимсалардан безордир! Шунинг учун ҳам, ҳафталик: яҳудийларнинг шанба, христианларнинг якшанба ва йил давомида бўладиган байрамларида иштирок этиш жоиз эмасдир. У байрамлар бидъат ва мансух бўлгани учун, мусулмонларнинг уларда иштирок этишлари ҳаромдир. У кунлар билан табриклаш, муборакбод этиш ҳамда қувонч ва шодиёналарни изҳор этиш, у байрамлар учун тайёрланган таом, мева, ширинлик ва бошқа тортиқлардан истеъмол қилиш ҳам жоиз эмасдир. Чунки истеъмол қилиш, ўша бидъат байрамларни тан олиш ва уларга рози бўлиш, демакдир.

 

Ҳайит аҳкомлари

Ҳайит намозининг аҳкомлари ҳақида уламолар фарқли қавлларни айтганлар.

Айрим уламолар: Ҳайит намози Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мудом қилганлари ва таъкидлаганлари, саҳобаларини намозга чиқишга буюрганлари, жума ва ҳайит намозини ўқиган одамдан жуманинг фарзлиги соқит бўлиши сабабли, фарз айндир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳатто хотинларни, балоғат ёшига етган ва унаштирилган қизларни, ҳоизаларни ҳам намоз ўқилган жой – мусаллоҳга чиқишга буюрганлар. Бу – мукаллаф шахсларнинг Ҳайит намозини ўқишлари фарз эканини кўрсатмоқда, деганлар.

Бошқа уламолар эса, Ҳайит намозинин суннат муаккада, деб айтганлар. Улар фарз беш маҳал намозгагина хос эканини, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Менга бошқа (фарз) намоз борми?»– деб берилган саволга: «Йўқ, фақат, кўнгилли намоз ўқисанг майли»– деб жавоб берганларини ҳужжат қилганлар (Имом Бухорий 44, 1758, 2481, 6442; Имом Муслим 12). Зеро, Ҳайит намози беш маҳал намоздан ортиқчадир.

Айрим уламолар эса, ҳайит намозини ўқишни фарз кифоя, дедилар. Шояд, қавлларнинг қувватлироғи шу бўлса ажаб эмас. Чунки, бу намозни ўқиш мамлакат аҳолисига вожиб бўлиб, у ерда яшаган ҳар бир шахс учун фарз эмасдир. У намоз, фақатгина, Ислом шиори бўлиб, ошкор ўқилади. Унинг ортидан хутба, таълим ва аҳкомлар келади. Бу намозни ўқишга етарли одам бўлса, мурод ҳосил бўлади.

 

Ҳайит намозининг суннат ва мустаҳаблари

Ҳайит намозининг суннат ва мустаҳаблари бор. Шулардан:

–        Ҳайит намозига чиқишдан аввал ғусл қилиш, ўзидаги бадбўй ҳидлардан қутилиш учун хушбўйланиш ва покланиш худди жума намози учун машруълаштирилганидек машруъдир.

–        Ҳайит намози учун ораста бўлиш, чиройли кийиниш.

Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳайит куни ва элчилар ҳузурига кийиб чиқишлари учун Аторид кўйлагини тортиқ қилди. Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни қабул қилмадилар. Чунки у ипак газламадан тикилган эди. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳайит ва жума кунлари киядиган авра тўнлари бор эди.

–        оғиз очиқ бўлиши учун Рамазон ҳайити намозини ўқишдан илгари тоқ сонли хурмо тановул қилиш. Қурбон ҳайитида эса, ўзи сўйган қурбонлик гўштидан емагунича бирон нарсани тановул қилмаслик.

–        Ҳайит намозига бориб-келиш савоби кўпроқ ёзилиши илинжида пиёда чиқиш.

–        Ҳайит намозига кетилган йўлдан эмас, бошқа йўлдан уйга қайтиш. Бунинг сабаби, ибодат ўринларини кўпайтириш ёки бошқа бирон нарса сабабли бўлса ажаб эмас.

–        Ҳайит намозини шаҳар четидаги кенг ялангликда ўқиш. Уни зарурат ёки ёмғир, ногиронлар ва ожиз инсонлар каби узрлар бўлсагина катта жомеъ масжидларда ўқиш.

–        Намоз ўқилган жой – мусаллоҳда ва намозга кетар экан йўлда, Аллоҳнинг амрига итоат этиб, такбирни товуш чиқариб айтиш:

﴿وَلِتُكْمِلُوا الْعِدَّةَ وَلِتُكَبِّرُوا اللَّهَ عَلَى مَا هَدَاكُمْ

«Бу саноқни тўлдиришингиз ва ҳидоят қилгани сабабли Аллоҳни улуғлашингиз учундир» (Бақара: 185).

Мусулмонларнинг такбирни баланд товушда айтишлари – суннатдир. Чунки такбир у куннинг шиорларидан биридир. Такбирни айтиш шакли қуйидагичадир:

«اللَّهُ أَكْبَرُ، اللَّهُ أَكْبَرُ، اللَّهُ أَكْبَرُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ ، وَاللَّهُ أَكْبَرُ، اللَّهُ أَكْبَرُ، وَلِلَّهِ الْحَمْدُ»

«Аллоҳ буюкдир! Аллоҳ буюкдир! Аллоҳ буюкдир! Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир! Аллоҳ буюкдир! Аллоҳ буюкдир ва Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!» (Дору Қутний «Сунан: Китаабул ийдайн», 29).

Агар хоҳласа шундай дейиши ҳам мумкин:

«اللَّهُ أَكْبَرُ كَبِيرًا ، وَالْحَمْدُ للهِ كَثِيرًا ، وَسُبْحَانَ اللهِ بُكْرَةً وَأَصِيلاً، وَتَعَالَى اللهُ جَبَّارًا قَدِيرًا»

«Аллоҳ ҳақиқатан жуда буюкдир! Аллоҳга жуда ҳам кўп ҳамдлар бўлсин! (Мен) Аллоҳни (мушриклар сифатлаётган нолойиқ сифатлардан) эртаю кеч поклайман! Аллоҳ Кучли ва Қудратли ўлароқ буюк бўлди!» («Аллоҳ Кучли ва Қудратли ўлароқ буюк бўлди!» жумласидан бошқалари қуйидаги манбаъларда кўрсатилган: Имом Муслим 943; Термизий 3516). Ёки шуларга ўхшаш такбирлар айтиши мумкин.

Ҳар бир одам ўзи такбир айтади. Битта такбирни жўр бўлиб, бир вақтнинг ўзида айтилмайди. Бироқ, саводсизлиги ёки ажнабийлиги боис такбирни тўғри талаффуз қила олмаса, ўргангунича бошқаларга эргашиб такбир айтса бўлаверади.

–        Хутбадан илгари намозни ўқиш машруъдир (гарчи баъзи одамлар намоздан сўнгра чиқиб кетсалар ҳам).

Чунки суннатга риоя қилиш, одамларни хутбани эшитсин дея Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва хулофои рошидийнлардан нақл қилинган осорларга зид ўлароқ намоздан илгари қилишдан кўра авлодир.Чунки, суннатга риоя қилишнинг жуда кўп яхши жиҳатлари бор. Муваффақиятга етказгувчи зот Аллоҳдир.

 

Ҳайит одоблари

Ҳайит – мусулмонларнинг сурури ва шодиёнасидир. Улар ҳайитда башанг кийиниб, ораста бўладилар. Бир-бирларини зиёрат қиладилар, совғалар алмашадилар, ушбу муборак кун билан муборакбод этадилар. Роббиларига баракаларини такрор ва такрор қайталашини, ҳайит такрор ва такрор келишини сўраб қўлларини очадилар. Улар нусрат, қувонч, фаровонлик ва бахтиёр ҳайитни яшайдилар у куни. Беморларни бориб кўрадилар, қариндошларни зиёрат этадилар, узоқ айрилиқдан сўнгра барча ёру биродар ва қариндошлар бир жойда йиғиладилар.

Уларнинг қувонч ва сурурларини изҳор қилишлари жоиздир. Оиша разияллоҳу анҳодан «Саҳиҳ»да ушбу ривоят бор: «Ҳузуримга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кириб келганларида олдимда ансор қўшниларимдан икки қиз Буос куни ҳақидаги қўшиқлардан бирини хиргойи қилар эдилар. Улар хонанда эмас эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келиб тўшакка ёнбошлаб, юзларини ўгириб олдилар. Абу Бакр (разияллоҳу анҳу) кириб мени тортиб: Шайтон куйлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уйида нима қилаяпти?,– деди. У кун ҳайит куни эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ўгирилиб қарадилар ва: «Ҳой Абу Бакр, уларни қўйинг! Ҳар бир халқнинг ўз байрами бор, бу – бизнинг байрамимиздир!»– дедилар» (Имом Бухорий 899; Имом Муслим 1479; Ибн Можа 1888).

Бу ҳадис Оиша разияллоҳу анҳодек саҳобияга жонни яйратадиган, фараҳлик келтирадиган ва сиқилишни кетказадиган ва ичида ҳиссиётларни қўзғамайдиган ҳамда фаҳш ишларга ундамайдиган шеърни эшитишга рухсат бўлганини кўрсатмоқда. Чунки Оиша разияллоҳу анҳо «Улар хонанда эмас эдилар» жумласини истеъмол қилдилар. Яъни, яноқлар, дудоқлар, думбалар, ароқлар ва уларга ўхшаш нарсаларни мадҳ этиш билан сокин турган одамни ҳаракатлантирадиган, яширинган ҳиссиётларни жунбушга келтирадиган қўшиқни билмас эдилар. 

«Саҳиҳ»да яна Оиша разияллоҳу анҳодан ушбу ривоят ҳам бор: «Ҳайит куни икки занжи қалқон ва найза билан ўйнар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Томоша қилишни хоҳлайсизми?»– дедилар. Мен: Ҳа, деб жавоб берганимда мени орқаларига олиб, яноқларим яноқларига тегиб турадигандек яқин қилдилар ва: «Арфада ўғлонлари, давом этинглар!»– дедилар. Мен зерикканимда эса: «Сизга етар!»– дедилар. Мен: Хўп, дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Ундай бўлса), кетаверинг!»– дедилар. Ахир, ёши кичик ва ўйинга қизиққан қизни ўйлаб кўринглар!» (Имом Бухорий 4835; Насоий 1577; Имом Аҳмад 24168, 25333).

Бу, урушга тайёргарлик ва чиниқиш учун сакраш усулида қуроллар билан ўйнашнинг жоизлигига ҳужжатдир. Чунки бундай қилиш қўлни қуролларга кўниктиради. Қурол-яроғларни ишлатиш ва кўтариб юришни ўрганиш каби, ҳайит кунининг ўзига хослиги бор.

 

Ҳайит намози қандай ўқилади?

Шубҳасиз, ҳайит намозида ҳам худди бошқа намозларда бўлгани каби, таҳорат ва бошқа намоз шартлари талаб қилинади. Фақат, бу намозда азон ва иқомат айтилмайди, балки, намоз вақти – намоз ўқиш таъқиқланган пайт чиққанидан, яъни, қуёш шарқда бир найза бўйи кўтарилгач, билдирилади, холос.

Ҳайит намозининг икки ракаат эканида ихтилоф йўқдир. Уларнинг биринчиси еттита такбир билан бошланса, иккинчиси қиёмдагисидан бошқа беш такбир айтиш билан бошланади. Ҳар бир такбирда қўлларни кўтарилади. Бу қўшимча такбирларнинг ҳар иккиси ўртасида:

(اللهُ أَكْبَرُ كَبِيرًا، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ كَثِيرًا، وَسُبْحَانَ اللهِ بُكْرَةً وَأَصِيلاً، وَصَلَّى اللهُ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الْأُمِّيِّ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ وَسَلَّمَ تَسْلِيمًا كَثِيرًا)

«Аллоҳ ҳақиқатан жуда буюкдир! Аллоҳга жуда ҳам кўп ҳамдлар бўлсин! (Мен) Аллоҳни (мушриклар сифатлаётган нолойиқ сифатлардан) эртаю кеч поклайман! Аллоҳ саводсиз пайғамбар бўлган Муҳаммадга кўпдан-кўп салавоту саломлар йўлласин»– дейди. Агар хоҳласа қуйидаги жумлаларни айтади:

(سُبْحَانَ اللهِ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ، وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ، وَاللهُ أَكْبَرُ)

«(Мен) Аллоҳни (мушриклар сифатлаётган нолойиқ сифатлардан) эртаю кеч поклайман! Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир ва Аллоҳ буюкдир!».

Имом такбирлардан сўнгра Фотиҳа сурасини ўқийди. (Унга зам қилиб) Аъло ва Ғошия ёки Қоф ва Қамар сураларини ўқиши мустаҳабдир. Қироатни жаҳрия қилади. Салом бергач иккита ҳутба қилади. Жума хутбасида бўлганидек, икки хутба ўртасида ўтиради. Хутбасида Рўза ҳайитида одамларни Фитр закотини беришга рағбатлантирса, Қурбон ҳайитида қурбонлик аҳкомлари ва унинг суннатларини баён қилади.

«Саҳиҳ» ҳадислар тўпламида Бароъ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хутбаларида қуйиаги жумлаларни айтганлари ёритилган: «Бу кунимизда илк ўлароқ қиладиган ишимиз намоз ўқиб, қайтгач эса қурбонликларимизни бўғизлаймиз. Ким шундай қилса, суннатимизга риоя қилибди» (Имом Бухорий 898).

Анас разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда эса: «Ким (ҳайит) намоз(и)дан илгари қурбонлик сўйган бўлса, (ҳайит намозидан сўнгра) қайта сўйсин!»– дейилган (Имом Бухорий 901, 5135).

Бароъ ибн Озиб ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: «Бизнинг намозимизни ўқиган ва қурбонлигимизни сўйган одам қурбонликни жойига келтирибди. Намоздан илгари қурбонлик сўйган одамнинг қурбонлиги йўқдир (бекордир)» (Имом Бухорий 902).

Имом Бухорий (раҳимаҳуллоҳ) нақл қилган Абу Саид разияллоҳу анҳунинг ривоятида эса қуйидаги жумлалар бор: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рўза ёки Қурбон ҳайитларида намозгоҳга чиқар эдилар. У ерда қилган биринчи ишлари намоз ўқиш эди. Сўнгра намозларидан ўгирилар ва сафларида ўтирган одамларга рўпара туриб ваъз ва васият қилиб, уларни буюрар эдилар. Агар бирон қўшин жўнатмоқчи бўлсалар жўнатар, бирон нарсага буюрмоқчи бўлсалар буюрар, сўнгра (уйларига ) қайтар эдилар» (Имом Бухорий 903).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозгоҳда ҳайит намозидан илгари ҳам, кейин ҳам ҳеч қандай намоз ўқимаганлар. Бироқ сиз масжидда ҳайит намозини ўқимоқчи бўлсангиз ундан илгари, таҳийятул масжид намози каби, икки ракаат намоз ўқишингиз раводир. Лекин, ҳайит намозини шаҳар ташқарисида ўқиш – суннатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозгоҳда минбарлари бўлмаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозга чиққанларида қўлларида найзани олиб келиб, олдиларига сутра қилиб ерга санчиб қўяр эдилар.

Агар ҳайит намозини ўқий олмаган бўлса, унинг қазосини ўқиш машруъдир. Имом Бухорий (раҳимаҳуллоҳ) айтди: «Анас разияллоҳу анҳу ғуломига рафиқалари ва фарзандларини тўплашга буюрди ва улар билан бирга шаҳарликлар каби (ҳайит) намоз(и) ўқиди, такбирлар айтди». Атоъ (раҳимаҳуллоҳ) эса: «Агар ҳайит намозини (шаҳар аҳли билан) ўқий олмаса, икки ракаат намоз ўқийди»– деди (Имом Бухорий 4/65).

 

Рўза ҳайити намози билан Қурбон ҳайити намози ўртасидаги фарқ

Аслида, намозларни ўқишда фарқ йўқ. Чунки, уларнинг ҳар иккиси икки ракаатдан ўқилади ва ҳар иккисида ҳам қўшимча такбирлар ва улар ўртасида айтиладиган зикрлар бор. Бироқ, Рўза ҳайитида намоздан илгари бир неча хурмони тоқ сонда истеъмол қилиш суннатдир. Қурбон ҳайитида эса, агар қурбонлик сўймоқчи бўлса, ўз қурбонлигидан тотмагунича бирон нарса емайди. Қурбонликлар билан шуғулланиш учун Қурбон ҳайити намози билан бирга такбир айтиш – суннатдир. Рўза ҳайити намозида бунинг аксидир. Намозни одамлар бирон нарса тотиб олишлари, намозга покланиб, ораста бўлиб чиқишлари учун кечиктириш – суннатдир.

Имом Рўза ҳайити намозининг хутбасида ўша куннинг фазилатлари, у куннинг совринлар куни экани, у кунда (рамазон ойи давомида қилинган) ибодатлари қабул қилинган одамларнинг гуноҳлари кечирилиб уйларига қайтишларини баён қилиб, одамларни тоат-ибодатлар ва солиҳ амалларни кўп қилишга ҳамда гуноҳлардан сақланишга чорлаб, уларга гуноҳларнинг таъсирларини тушунтиради.

Қурбон ҳайити намозининг хутбасида эса, қурбонлик ҳукмлари, унинг келиб чиқиши ва фазилатлари, қурбонликка лойиқ бўлган ва бўлмаган жонлиқлар, уларни сўйиш вақти, гўштларни тақсимлаш қандай бўлишини тушунтиради ва шу муносабат билан оммавий йўриқларни кўрсатади.

 

Хотин-қизларнинг Ҳайит намозига чиқишлари

«Саҳиҳ» ҳадислар тўпламида Умму Атийя разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни балоғат ёшига яқинлашган қизларни ва уй ичида ўтирган аёлларни ҳам (ҳайит намозига) чиқаришни буюрдилар. Ҳоизалар намознинг четида турар эдилар» (Имом Муслим 1473).

Жобир разияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан туриб намоз ўқий бошладилар. Аввало намоз ўқидилар, сўнгра хутба қилдилар. Хутбани тугатиб пастга тушгач, аёлларнинг олдига бордилар ва уларга Билолнинг қўлига таяниб насиҳатлар қилдилар. Билол эса этагини очган ва аёллар унга садақаларни ташлар эдилар»– деди. (Ҳадис ровийси Ибн Журайж (раҳимаҳуллоҳ) айтди: Атоъ (раҳимаҳуллоҳ): «Хотинларнинг у кунда қилган садақалари қўлларидаги узуклари эди. Бошқалари ҳам қўлларидаги у­бу нарсаларини ташлашган эди»– деди. Мен у (Атоъ раҳимаҳуллоҳ)га: «Сиз имомнинг бунга ҳаққи бор ва у уларга эслатиши керак, деб ўйлайсизми?»,– десам, у: «Албатта, бу уларнинг ҳаққидир! Нега улар буни қилмайдилар!»– деди» (Имом Бухорий 925).

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан «Саҳиҳ» ҳадислар тўпламида шундай ривоят бор: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқиб келдилар. Менинг қўллари билан (одамларни) ўтиришга ишора қилганлари ҳали ҳам кўз ўнгимда. Сўнгра, аёллар тарафга билол билан бирга одамлар орасини ёриб ўтиб кела бошладилар. Аёллар олдига келгач:

﴿يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ إِذَا جَاءَكَ الْمُؤْمِنَاتُ يُبَايِعْنَكَ﴾

«Ҳой пайғамбар, ҳузурингизга мўъминалар байъат қилган ҳолларида келсалар ...» (Мумтаҳана: 12) оятини ўқидилар. Оятни ўқиб (байъат шартларини айтгач): «Сизлар шунга розимисизлар?»– дедилар. Хотинлардан бири: Ҳа, дегач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ундай бўлса, садақа қилинглар!»,– дедилар. Билол кийимини ёзди ва: Ота­онам сизларга фидо бўлсин, келинглар!,– деди. Хотинлар қўлларидаг катта тошли узукларини Билолнинг кийимига ташлай бошладилар» (Имом Бухорий 926).

Бошқа ривоятда шундай дейилган: «(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар): «Садақа қилинглар! Чунки мен сизларнинг жаҳҳаннам аҳлининг кўпроғи эканингизни кўрдим. (Сабаби), сизлар кўп лаънатлайсизлар (сўкасизлар) ва эрларингизга нонкўрлик қиласизлар»» (Имом Бухорий 293, 1369; Имом Муслим 114) ...

Умму Атийя разияллоҳу анҳонинг ҳадисида айтилади: «Мен: Ё Расулуллоҳ, бировимизнинг жилбоби бўлмаса (ҳайит намозига) чиқмаса бўлаверадими?,– деб сўрасам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дугонаси жилбобини кийдириб қўйсин ва улар (ҳам) яхшиликлар ва мусулмонларнинг дуоларига гувоҳ бўлсинлар!»– дедилар» (Имом Бухорий 927). Бошқа ривоятда эса: «Балоғат ёшига етган қизлар, кўча кўрмаганлар, ҳоизалар (ҳам) чиқсин ва ҳоизалар намозгоҳдан йироқ турсинлар ҳамда яхшилик ва мусулмонларнинг дуоларига гувоҳ бўлсинлар!»– дейилган (Имом Бухорий 937, 1542).

Ушбу ҳадислар ҳар икки «Саҳиҳ» ҳадислар тўпламида ёки уларнинг бирида нақл қилинган. Буларнинг барчаси хотин–қизларнинг барчаси, ҳатто ҳоизалари ҳам ҳайит учун чиқишлари мустаҳаб эканини кўрсатсада, бироқ, фитнадан эҳтиёт бўлиш, ташқи кўринишдаги гўзаллик ва ҳуснни очиб юборадиган кийимлар киймаслик шартдир. Чунки Оиша разияллоҳу анҳо: «Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хотин–қизлар янги пайдо қилган нарсаларни кўрганларида эди, уларни Бану Исроил аёлларига таъқиқланганидек, масжидларга келишларини таъқиқлар эдилар»– деди (Имом Бухорий 822; Имом Муслим 676).

Шояд Оиша разияллоҳу анҳонинг ушбу сўзлари аёлларнинг кийган кийимлари, уларнинг зийнат ва пардозларининг кўриниб турганидан бўлса ажаб эмас. Ҳолбуки, аёлларнинг масжидларга чиқишларига рухсат берилган ҳадисда: «хушбўй қўймай (пардозсиз)» чиқишлари шарт қилинган (Имом Аҳмад 9270, 9760, 10415, 20685). Бугунги кунга келиб Оиша разияллоҳу анҳонинг даврига қараганда аҳволлар ёмонлашгани, кўплаб хотин­қизлар тақинчоқларини кўз­кўз қилиб, ҳуснини кўрсатаётганида ҳеч шубҳа йўқ. Аллоҳнинг Ўзи бизга ёрдамчи бўлсин!

 

Ҳайит кунидаги гуноҳлар

Тунларни намоз ва Қуръон ўқиш, дуо ва тавба­тазарру билан ўтказиш ибодат ва қурбатдир. Аллоҳ таоло кўплаб оятларида бунга чорлаган ва рағбатлантирган. Дарҳақиқат, рамазон ойи тунларини ва Қадр кечасини ибодат билан бедор ўтказиш – мағфират омилларидандир.

Шундай бўлсада, ҳайитга ўтар кечани ибодатлар билан ўтказиш ҳақида на бирон фазилат ворид бўлган ва на шариат у кечани ибодат ёки Қуръон тиловати билан ўтказишга рағбатлантирган. У кечани аввалги ёки кейинги кечадан айириб бедор ўтказиш учун хосласа, бидъат ўйлаб топибди ва Аллоҳ рухсат бермаган нарсани (ўзига) шариат қилиб олибди. Чунки у ўзини саҳобалардан, аҳли суннатдан ва умматнинг салафидан ҳам устунман, дея эътиқод қилибди ва бу билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ким бизнинг ишимизда ундан бўлмаган нарсаларни пайдо қилса, у (нарса) унинг ўзига қайтарилгандир!» (Имом Бухорий 2499; Имом Муслим 3242)– деб айтган ҳадисларининг маънолари ичига кирибди.

Агар бировнинг бир йил ёки ундан кўра кўпроқ давр мобайнида тунларни таҳажжудлар билан бедор ўтказиши одатга айланган бўлса, ҳайитга ўтар кечаси ҳам ўша кунлар қаторига киради (яъни, у кеча ибодат билан бедор бўлса бўлаверади).

 

Эркак ва аёлларнинг намозгоҳ ва бошқа жойларда аралашиб юришлари

Бу, фитнага сабабчи ва фаҳш ишларни қилишга чақириқ бўлгани учун йўқ қилиниши керак бўлган ҳолатдир. Чунки эркак кишининг аёлларга яқин бўлиши, қанчалар ўзини тийишга ҳаракат қилмасин, барибир, уларга нигоҳ ташлашга ундайди. Шунинг учун ҳам бундай ҳолатларда айрим эркаклар аёлларга кўз ташлашга, айримлари эса уларга яқинлашиб, баданларини уларга теккизишга ёки улар билан суҳбатлашишга ҳаракат қилади. Зеро бундай вазият бозорлар, касалхоналар ва бшуларга ўхшаш жойларда вужудга келмоқда.

Хуллас, эркаклар билан хотин­қизлар ўртаси айрилиши керак. Хотин­қизлар учун алоҳида кириб, чиқиладиган жой ажратилиши керак. Хусусан, икки Ҳарами Шарифда шундай қилиниши керак. Ҳолбуки, юқорида Оиша разияллоҳу анҳонинг: «Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хотин–қизлар янги пайдо қилган нарсаларини кўрганларида эди, уларни Бану Исроил аёлларига таъқиқланганидек, масжидларга келишларини таъқиқлаган бўлар эдилар»– деб айтганлари нақл қилинди (Имом Бухорий 822; Имом Муслим 676). Ушбу сўзлар Бану Исроил аёлларига кийган кийимлари, зийнат ва пардозлари, атирларининг бўйи сабабли масжидларга келиш таъқиқланганини, чунки булардан Аллоҳ сақлаган кишилардан бошқа эркаклар фитналаниши мумкин эканини ифодаламоқда.

 

Шодиёна ифодаси ўлароқ қўшиқ, рақс ва бошқа гуноҳлар давраси уюштириш

Айрим одамлар борки, ҳайит ва ҳайитдан кейинги кунларни ўйин­кулгу, қўшиқ, куйлар кунига айлантирадилар, тўпланишиб зиёфатлар уюштирадилар, дастурхон учун меъёрдан ортиқ пуллар сарф этадилар, хонандалар ва маишатпарастлар учун ишлатилаётган гўшт, мева ва анвойи турдаги неъматларда исрофга йўл қўядилар. Ноғора ҳамда фитна ва муқомга сабаб бўладиган куйларни чалиб, қўшиқлар айтадилар. Уларнинг бу «айшлари» бир неча кун давом этади. Ҳатто, тунлари ҳам бунга муккасидан кетадиларки, намозларни на вақтида ва на жамоат билан ўқийдилар.

Бу ишларнинг ҳаром, Аллоҳ ҳужжатларни нозил қилмаган фасод ҳамда Аллоҳ қилганларни айблаган ишлардан эканида ҳеч шубҳа йўқ:

﴿الَّذِينَ اتَّخَذُوا دِينَهُمْ لَهْوًا وَلَعِبًا وَغَرَّتْهُمُ الْحَيَاةُ الدُّنْيَا فَالْيَوْمَ نَنْسَاهُمْ كَمَا نَسُوا لِقَاءَ يَوْمِهِمْ هَذَا﴾

«(Жаннат эгалари: «Аллоҳ) бу неъматларини динларини ҳазил-мазах қилиб олган ва ҳаёти дунёга алданиб қолган (кофирларга ҳаром қилгандир)», дедилар. Бас бу КУН улар бугунги учрашувни унутиб қўйганлари ... каби Биз ҳам уларни «уну­тиб қўярмиз»(– дедилар)» (Аъроф: 51).

Жонини жаҳаннам азобидан қутқармоқчи бўлган одамга бу беҳуда ўйин­кулгудан нафсини тийишини, вақтини фойдали нарсалар билан ўтказишга ҳаракат қилишга интилишини, гуноҳ ва шариатга зид нарсалардан йироқ бўлишни, беҳуда, ботил ишлар билан машғул бўлган ёки мансабпараст инсонлардан узоқ бўлишини насиҳат қиламиз. Зеро, юқорида, найза билан шуғулланиш, олға интилиш ва чекиниш каби яхши мақсадлар нийятида Ҳайит куни занжилар масжидда ўйнаган ўйинлар билан кун ўтказиш афзалдир. Зеро шундай қилинса на куй ва на ноғора садолари бўлади ва на ҳаром сўзлар талаффуз қилинади. Валлоҳу аълам.

 

Рамазондан қутилганлари учун шодиёналар қилиш

Кўплаб одамлар ҳайитнинг машруъ бўлишини рамазон ойи чиқиб, ундан қутилиш, дея исботлашга ҳаракат қиладилар. Чунки, рамазон уларни лаззатлари, ширин айшлари, нафслари йил давомида чиниқиб кетган одатларидан маҳрум қилади­да!! Шунинг учун ҳам улар рамазон ойини тутқунлик, нафслари билан хоҳишлари ўртасидаги тўсиқ, деб тушунадилар. Ҳатто айримлари бунга Аллоҳ таолонинг ушбу оятини ҳужжат ҳам қилади:

﴿وَحِيلَ بَيْنَهُمْ وَبَيْنَ مَا يَشْتَهُونَ﴾

«улар билан ўзлари истайдиган нарсанинг ўртаси тўсиб қўйилди» (Сабаъ: 54).

Ибн Ражаб (раҳимаҳуллоҳ) «Латоифул маъариф» китобида шаъбон ойининг охирида рўза тутишнинг таъқиқланиши ҳақида шундай дейди: «Кўпинча, айрим жоҳиллар рамазон ойидан аввал (шаъбоннинг охирги кунида) рўза тутмасликдан мақсад, рамазонда маҳрум қолишидан илгари нафслар ейиш­ичишдан тўкис насибасини олиш учун фурсат деб тушунадилар. Шунинг учун ҳам у кунни «овқатлар билан видолашув куни»– деб, ҳатто у кунни «Танҳис»– деб атайдилар. Бу сўз «машъум» маъносидаги сўздан ясалгандир. Бунинг асил илдизи насороларда мавжуддир. Улар рўзалари – пасхалари яқинлашганида шундай қиладилар. Буларнинг барчаси гумон қилаётган одамларнинг хато ва жоҳилликларидан бошқа нарса эмасдир. Уларнинг талайгина қисми мубоҳ бўлган шаҳватларига қаноат қилмай, ҳаромларига ҳам ўтиб кетадилар. Бу – ҳақиқий зиёндир. Айримлари ушбу байтларни ўқиганлар:

Ўтганда шаъбоннинг йигирма куни

Тунларни ичиш­ла боғла кундузга!

Катта жом қадаҳни ишлат доимо

Кичикда ичишга вақт муаммо!.

Бошқаси эса шундай байт айтди:

Шаъбон огоҳ қилди рамазондан

Ёмғир сувларидан берингиз дарҳол!

Бу аҳволдаги одамлардан кўра ҳайвонлар ҳам ақллироқдир. Бундай одамларнинг Аллоҳнинг қуйидаги оятидан насибаси бордир:

﴿وَلَقَدْ ذَرَأْنَا لِجَهَنَّمَ كَثِيرًا مِنَ الْجِنِّ وَالْإِنْسِ لَهُمْ قُلُوبٌ لَا يَفْقَهُونَ بِهَا

«Биз жин ва инсдан кўпларини жаҳаннам учун яратганимиз муҳаққақдир. Уларнинг диллари бору англай олмайдилар» (Аъроф: 178).

Чунки уларнинг кўпгина қисми рамазон рўзасидан нафратланади. Улар ичидан етишиб чиққан айрим шоирлар рамазон рўзасини ҳақорат қилган. Рашид ибн Сафиҳ бир шеърида шундай дейди:

Мени чақирди рўза ойи,

Кошки бундай ой бўлмаса эди!

Бундан сўнгра умрим бўйича,

Ҳеч рўзасин тутмасам эди!

Одамлар сарф этсалар кучларин

Тайёргарлик учун рамазонга,

Мен сарф этсам бор кучимни

Қарши чиқиб рамазонга!

Бу байтларни айтган шоир тутқаноқ каслига мубтало бўлиб, ҳар куни бу касаллик сабабли бир неча марта ҳушини йўқотар эди. Ва келгуси рамазон келмай туриб ўлиб кетди.

Бундай пасткаш инсонлар рамазон ойидан ундаги ибодатларни ўзлари учун оғир деб билганлари учун безадилар. Чунки уларнинг кўплари рамазон ойидагина намоз ўқийдилар, катта гуноҳлардан шу ойдагина йироқ тура оладилар. Шунинг учун нафсларига ўз одатларидан воз кечиши осон бўлмайди. Улар осийликларига тезроқ қайтиш учун кеча ва кундузларни санай бошлайдилар. Ҳатто уларнинг айримлари тоқатлари тоқ бўлади ва рамазон ойида ҳам гуноҳларга қўл уради!!».

Ибн Ражаб (раҳимаҳуллоҳ) бу гапларни ўз замондошлари ва улардан олдингилар ҳақида айтган эди.

Диннинг кунлар ўтганича ғариблашгани, ибодатларни соғлом шаклларда қилиш қийинлашгани ортиб бормоқда. Зоҳиран ўз одатларидан тийилиб турган одамлар, рамазон ойи тугаши билан қувонадилар. Ҳайит – улар учун ўз дунёлари, маишатлари, ҳаром ёки макруҳ касбларига қайтиш кунидир. Рамазон тугаши билан маҳзун бўлиб, ачинган инсонлар олдида уларни ким деб ҳам аташ мумкин?! Йўқ, улар бутун йилни рўза, қиём, ибодат ва қурбат деб ҳисоблаган, нафсларини ҳаромлар у ёқда турсин, лаззатли нарсалардан ҳам йироқ тутган одамлар олдида кимдирлар?! Аллоҳ уларга раҳм қилсин! Биз билан уларнинг мисоллари шоирнинг қуйидаги байтларидаги маъноларга ўхшайди:

Улар Маккада Ҳошим уруғи ичига қўндилар,

У эса саҳрога, одамлар кўзидан йироққа қўнди.

 

Хотима

Алвидо, тавбалар ойи!

Ҳадис шарифда рамазон рўзаси, шунингдек тунларини, Қадр кечасини ибодат билан ўтказиш, гуноҳларнинг мағфиратига сабаб экани ворид бўлган. Тўғриси, бу амаллар кичик гуноҳларнинггина ювилишига омилдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Беш вақт намоз, жума жумагача, рамазон рамазонгача, агар катта гуноҳлардан йироқ турилган бўлса, ўрталаридаги гуноҳларга каффоротдир»– деганлар (Имом Муслим 344; Имом Аҳмад 8830).

Уламолар жумҳури катта гуноҳлар ювилиши учун тавба қилиш шарт эканини уқтирганлар.

Гуноҳлари кечирилган банда рамазон ойидан сўнгра солиҳ амалларни қилишга, ўзини ҳаром нарсалардан сақлашга катта эътибор бериши, унда ҳаётининг қолган замонларида ибодат осорлари кўриниб туриши керак. Шундай бўлиши унинг рўзаси, таҳажжудлари ва қурбатларининг қабул бўлиш аломатидир. Агар банда рамазон ойидан кейин намозларни, жумъаларни ва жамоатларни суйса, нафл ибодатларни кўп қилса, тунлари кучи етганича намозлар ўқиса, нафсини нафл рўзалар тутишга чиниқтирса, Аллоҳни кўп зикр қилиб, кўп дуо ва тавба қилса, Қуръон тиловати билан машғул бўлиб, унинг оятлари ҳақида тафаккур қилса, садақа беришга одатланса, қариндош­уруғлари билан борди­келди қилса, ота­онасига ғамхўр бўлса, зиммасидаги Робби ва одамлар ҳаққини адо этса, ўзини гуноҳ ва жиноятлардан эҳтиёт қилса, гуноҳлардан нафси нафратланса, мудом Аллоҳнинг азамати, нигоҳбонлиги ва ҳайбатини унутмаса, агар рамазондан кейин шундай бўлса, бу – унинг рўзаси ва таҳажжудларининг қабул бўлиши, рамазон ойи давомида қилган солиҳ амаллари ва ҳасанотларининг осорларига далилдир.

Шундай бўлсада, ушбу муборак кунлар ва тунларнинг тугаши билан афсусда қолиш, солиҳ ва тақволилар одатидир. Бу – Умматнинг бошидаги салаф солиҳ одати эди. Улар рамазоннинг тугаши билан қайғуга тушар эдилар. Шундай бўлсада, уни доимо ёдга олишар ва Аллоҳ таолодан олти ой давомида тутган рўзаларини қабул айлашини, қолган олти ойда эса рамазонга етказишини тилар эдилар. Натижада, уларнинг бутун бир йиллари ушбу муборак ойнинг зикри билан ўтарди. Бу – рамазоннинг улар қалбига таъсирининг нақадар буюк бўлганига катта далилдир.  Уларнинг бири шундай деган эди:

Бу ойга бўлсин Раҳмондан саломлар,

Энг яхши ойга ушбу ўтган замонлар!

Рўзалар ойига бўлсин саломлар!

Раҳмондан юборилган тинчлик­–омонлар!

Ойдин кунларинг тугаб битса ҳам,

Қалбимдан қолгай мудом армонлар!  

 

Кунлар ўтди, сизлар қилмай итоат,

Гуноҳу маъсият­ла қолдингиз мудом.

Ҳиммат камарини боғлаган ўзди,

Сиз­чи, гуноҳларга ботдингиз мудом!

Бу огоҳлантириш эмасми ахир!

Наҳотки қалбингиз сезмайди буни.

Тақводорлар қалби интиқ бу ойга,

Инграйди фироқдан кундузи, туни.

Мўъминлар кўзидан наҳотки ёшлар

Шошқатор оқмаса ўтган замонга.

Чунки у билмайди яна рамазон,

Балки ташриф этмас келгуси замон!

 

Ўтган куну тунларни эсла,

Уларни хотирлаб оқмоқда ёшлар...

Кундузлари ибодатга тиришганларнинг ҳимматлари, тунлари таҳажжуд ўқиганларнинг титроқлари қаерда қолди?!

Рамазоннинг наҳорлари ва кечаларида зиён кўрганларнинг ҳоли нима бўлаяпти?!

Мусибатлар гирдобига кирган ва машаққати оғир бўлган одамларга рамазонни лоқайдлик билан ўтказганлари учун тўккан кўз ёшлари қандай фойда бериши мумкин?! Бу бечорага қанчалар насиҳат қилинди, бироқ, у насиҳатларга қулоқ бермади!! Уни сулҳга чорланди, бироқ сулҳга яқинлашмади!! У, рамазондаги сулҳга эришган қанча одамларни кўрсада, ўзи четда қолди! Рамазонда қанча жамоатлар юриб ўтсада, у ҳануз ўтирар эди! Охири вақт ўтиб ўлимдан қўрққач, афсус фойда бермайдиган бир пайтда пушаймон бўла бошлади! Имкони бўлмаган пайтда орзуларининг ушланишини умид қилди! Ҳа, рамазондан айрилиш туфайли маҳбубларнинг кўз ёшлари қуйилади, қалблари титрайди!!

Кошки видолашув они шавқ алангасини сўндира олса! Бир онлик тавба ёки гуноҳдан воз кечиш рўзанинг камчиликларини тўлдира олса!

Кошки амаллари мақбул бўлган одамлардан ажралиб қолганлар уларга ета олса ва гуноҳлар асири қутилиб, жаҳаннамга лойиқ бўлганлар қутилиб қолса!!

Рамазон ойи ойларнинг энг афзали эканида ҳеч шубҳа йўқдир. Аллоҳ таоло унинг даражаси ва мақомини бошқа ойлардан кўра юқори қилиб, унинг яхшиликлар мавсуми, рўзаси ва тунги ибодатларини гуноҳларнинг мағфиратига ҳамда жаҳаннамдан қутилишга сабабчи қилди. Бу ойда излаганлар учун Ўз дарвозасини очди. Тақводорларни савобига рағбатлантирди. Вақтларини ғанимат билганлар – зафар қучган, кунларига ўтиб кетгунича лоқайд бўлганлар эса зиён кўргандир.

Аллоҳ таоло рамазон ойини гуноҳларнинг ишқори, айбларнинг пардаси ва қалбларни обод қилгувчи қилди. Бу ойда масжидлар Қуръон тиловати, зикр, дуо ва таҳажжудлар билан обод бўлиб, улардан нурлар ёғилади ва бу нурлардан қалблар ёруғ бўлади.   

  

 

* * * *

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Китоблар Даъват ёлқинлари Thu, 03 Sep 2009 01:00:49 +0000
Даъват соҳибаси бўлинг! http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=2273:2010-03-04-06-18-36&catid=241&Itemid=195 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=2273:2010-03-04-06-18-36&catid=241&Itemid=195  

Даъват соҳибаси бўлинг!

 

Нашрга тайёрлаган: www.muslimat.net   

Мутаржима: Солиҳа Толиб

Асл сарлавҳа: كُونِي دَاعِيَةً

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

 

Ислом умматини бошқалардан афзал қилиб қўйган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин:

﴿كُنْتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ

«(Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз» (Оли Имрон: 110). Ва бу умматнинг шахсиятлари ҳолини бошқалардан имтиёзли қилган Аллоҳга мақтовлар бўлсин:

﴿وَالْمُؤْمِنُونَ وَالْمُؤْمِنَاتُ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ يَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ

«Мўмин ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар. Улар яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан тўхтатадилар» (Тавба: 71). Аллоҳ Ўз изни билан Аллоҳга даъват қилувчи ва нурли чироқ қилиб қилиб юборган пайғамбарига саловот ва саломлар бўлсин.

Аммо баъд...

Аллоҳга даъват мавзуси энг улуғ ибодатлардан ва энг улкан вазифалардан саналади. Пайғамбарлар ҳам шу вазифа устида юборилдилар, уларнинг издошлари ҳам шу ишга қоим бўлдилар, шу билан дин ва дунё иши ислоҳ бўлди.

 Бу мавзу кўп бора ўртага ташланган ва мен бу борада бирон янгиликни ўртага олиб чиқаяпман деб даъво қилмайман. Бор-йўғи мен ушбу мавзуда сўзланган сўзларни мухтасар ибораларда жамлашга ва тарқоқ сўзларни тушунтириб берувчи изоҳлар билан тартиблашга ҳаракат қилдим. Ушбу рисолада келтирадиган сўзларимиз қалбларни даъватга қўзғотишини, даъват ишида содир бўлаётган хатолар барҳам топишини ва хато қилишимиз мумкин бўлган нарсалардан сақланишимизни умид қилиб қоламиз.

 

Даъват соҳибаси бўлинг!

Бу хитоб кимга қаратилган?

У уй бекасига, мактабдаги муаллимага, ишхонадаги хизматчи аёлга ва умуман жамиятнинг ҳар бир аёл аъзосига қаратилган. Даъват тарихига назар ташлаган киши фардий (якка тартибдаги) даъватлар самарали натижа берганини кўради. Пайғамбарлар, олимлар, ислоҳотчилар фақат якка ҳолатда иш олиб борганлар ва даъватлари ғолиб муваффақиятли бўлиб, ижобий самаралари кенг ёйилган.

Шайх Носир Саъдий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Модомики Аллоҳга ва "Ла илаҳа иллаллоҳ" шаҳодатига даъват қилиш ҳар бир инсонга фарз бўлар экан, ҳар ким ўз иқтидорига яраша даъват қилиши вожибдир. Олим кишининг масъулияти бошқалардан кўра кучлироқ. Бадани, қўли, моли, обрўси ёки сўзи билан даъватга қодир кишининг масъулияти шу нарсаларга қодир бўлмаган кишининг масъулиятидан улканроқ туради. Аллоҳ таоло айтади:

﴿فَاتَّقُوا اللَّهَ مَا اسْتَطَعْتُمْ

«Бас, кучларингиз етганича Аллоҳдан қўрқинглар» (Тағобун: 16). Бир оғиз сўз билан бўлса-да, динга ёрдам кўрсатган кишини Аллоҳ раҳматига олсин. Банда бу динга даъват қилишга қодир бўлиб туриб, унга беэътибор бўлишида ҳалокат бордир».

Бу сўзлар билан баъзи кишиларнинг зеҳнларига ўрнашиб қолган нотўғри фикрларни кетказмоқчимизки, улар  даъват ишида якка ҳолатда иш олиб бориш имкониятлар бириккан ижтимоий иш каби самара бериши мумкин эмас, деб ўйлайдилар.

Аксинча, сиз бир ўзингиз, уйингизда туриб ҳам даъватчи бўлишингиз мумкин.

Даъват соҳибаси бўлинг!

Аллоҳ таоло айтди:

﴿وَاللَّهُ يَدْعُو إِلَى دَارِ السَّلَامِ

«Аллоҳ тинчлик диёри —жаннатга даъват қилур» (Юнус: 25).

«Лисанул-араб» (луғат китоби) муаллифи айтади: «Аллоҳнинг махлуқотларига бўлган даъвати-чақириғи худди бир киши тўй қилиб, зиёфат тайёрлаб одамларни чақирганига ўхшайди».

Тинчлик диёри – жаннатдир.

Шайх Саъдий раҳимаҳуллоҳ шу оят тафсирида айтади: «Аллоҳ таоло тинчлик диёрига чақириқни, қизиқтириш ва тарғибни барча бандаларига ом қилди».

 

Ким даъватчи бўла олади?

«Лисанул-араб» (луғат китоби) муаллифи айтади: «Даъватчилар одамларни ҳидоят ёки залолат байъатига чақирадиган кишилардир. Даъват соҳиби деб одамларни бирор динга ёки бидъатга чақираётган кишига айтилади».

Демак, даъват қиламиз, даъватчимиз деймиз, лекин нимага даъват қиламиз, нима учун, қачон, қаерда, қандай, кимни даъват қиламиз?

Бу саволларнинг жавобидан англашиладики, биз одамларни ҳидоят байъатига даъват қиляпмизми ёки залолатгами? Биз динга даъват қилувчилармизми ёки бидъатга?

Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Аллоҳнинг даъватчилари, дейиш уларни Аллоҳга нисбатлаб хослаш учундир. Яъни, улар Аллоҳнинг хос даъватчилари бўлиб, одамларни Аллоҳнинг динига, ибодатига, маърифатига, муҳаббатига даъват қиладилар. Ана ўшалар Аллоҳнинг бандалари орасидаги хос кишилардир ва Аллоҳ ҳузурида энг афзал манзилат эгаси ва энг эътиборли кишилардир».

Энди юқоридаги саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз, шунда масалага ойдинлик кирса ажаб эмас.

 

Биринчидан: Нима учун даъват қиламиз?

1. Аллоҳга даъват қилувчининг ажри улкан бўлгани учун даъват қиламиз.

Даъватчига бериладиган ушбу ажр кўп далиллар билан зикр қилинган. Жумладан:

  • Даъватчи одамлар орасида энг чиройли сўзловчи кишидир.

﴿وَمَنْ أَحْسَنُ قَوْلًا مِمَّنْ دَعَا إِلَى اللَّهِ وَعَمِلَ صَالِحًا وَقَالَ إِنَّنِي مِنَ الْمُسْلِمِينَ﴾

 «(Одамларни) Аллоҳ(нинг дини)га даъват қилган ва ўзи ҳам яхши амал қилиб, «Шак-шубҳасиз мен мусулмонлардандирман», деган кишидан ҳам чиройлироқ сўзлагувчи ким бор?» (Фуссилат: 33).

  • Даъватчига унга эргашган кишининг ажрича ажр ҳосил бўлади. Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бировни бир яхшиликка йўллаб қўйса, унга ўша (яхшилик)ни қилувчисининг ажрича ажр бордир», деганлар. (Имом Муслим (№1893) ривояти).
  • Даъватчига вафотидан кейин ҳам ажр узилмай давом этади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Инсон вафот этгач, барча амаллари ундан узилади: фақат учта амали(дан савоб келиб туради): садақаи жориядан, фойдаланиб туриладиган илмдан ва ҳаққига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанддан» (Имом Муслим ривояти). Бир фикрлаб ва таққослаб кўринг! Биз ўтган олимларимиз ва даъватчиларимиз номларини ҳар вақт эсласак  ёки китобларини ўқисак ё илмларидан фойдалансак, уларга Аллоҳнинг раҳматини сўраймиз, бунинг муқобилида ўзимизнинг ўтиб кетган қариндошларимиз ва яқинларимизни ҳам кўпинча унутиб қўямиз. Ўйлаб кўринг, қанчадан қанча толиби илмлар «Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ, Ибн Қаййим ғафароллоҳу лаҳ» дейдилар, хос яқинларимизга эса ўзимиздан бошқа биров раҳмат сўрамайди.

Даъват соҳибаси бўлинг...

 

2. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Мендан биргина оят бўлса ҳам етказинглар» деган буйруқларига амал қилиш учун даъват қиламиз.

Даъват пайғамбарларга (уларга Аллоҳнинг саловоту саломлари бўлсин) эргашиш йўлидир. Аллоҳ Таоло айтди:

﴿قُلْ هَذِهِ سَبِيلِي أَدْعُو إِلَى اللَّهِ عَلَى بَصِيرَةٍ أَنَا وَمَنِ اتَّبَعَنِي وَسُبْحَانَ اللَّهِ وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ﴾

 «Айтинг: Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга — ишончга эгамиз. (Ҳар қандай шерикдан) Аллоҳни поклайман. (Зеро) мен мушриклардан эмасман» (Юсуф: 108).

Шайх Носир Саъдий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Аллоҳ Таоло пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтди: «Одамларга айтинг, бу менинг йўлим, яъни мен унга чақираётган йўл бўлиб, Аллоҳга олиб борувчи ва унинг улуғлик диёрига элтувчи, ҳақни билиш, унга амал қилиш ҳамда уни ҳамма нарсадан афзал кўришни, динни шериксиз ва ягона Аллоҳга холис қилишни ўз ичига олган йўлдир».

Даъват соҳибаси бўлинг...

 

3. Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида  маъзур бўлиш учун даъват қиламиз.

Аллоҳ Таоло айтди:

﴿وَإِذْ قَالَتْ أُمَّةٌ مِنْهُمْ لِمَ تَعِظُونَ قَوْمًا اللَّهُ مُهْلِكُهُمْ أَوْ مُعَذِّبُهُمْ عَذَابًا شَدِيدًا قَالُوا مَعْذِرَةً إِلَى رَبِّكُمْ وَلَعَلَّهُمْ يَتَّقُونَ

«Ўшанда улардан бир жамоат: «Не сабабдан Аллоҳнинг Ўзи ҳалок этадиган ёки қаттиқ азоблайдиган қавмга панд-насиҳат қилурсизлар?» деганларида, улар (яъни иккинчи тоифадаги одамлар) айтдилар: «Парвардигорингизга (Қиёмат Кунида) узримизни айтиш учун ва шояд (улар) Аллоҳдан қўрқсалар, деб (насиҳат қилмоқдамиз)» (Аъроф: 164).

Шайх Саъдий раҳимаҳуллоҳ бу оят тафсирида шундай дейди: «Панд-насиҳат қилувчилар: «Парвардигорингиз ҳузурида маъзур саналиш учун уларга ваъз қиляпмиз ва қайтараяпмиз, шояд улар Аллоҳдан тақво қилсалар, яъни шояд бу инсонлар қилаётган гуноҳларидан тийилсалар, биз уларнинг ҳидоятланиб қолишлридан ноумид бўлмаймиз», дедилар. Кўпинча бундай кишиларга насиҳат фойда беради ва уларда маломатнинг таъсири кўринади. Мункар (ёмон иш)ни инкор қилишдан энг катта мақсад ҳам шу, яъни Аллоҳ ҳузурида маъзур саналиш ҳамда амри маъруф ва наҳий мункар қилинувчига ҳужжат барпо қилиш, шояд Аллоҳ таоло уларни ҳидоятлаб қўйса ва улар ўша амри маъруф ва наҳий мункар тақозосига кўра амал қилиб қолсалар».

Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ шу оят тафсирида айтади: ««Парвардигорингизга узримизни айтиш учун», яъни Парвардигоримиз бизлардан амри маъруф ва наҳий мункар қилиш ҳақида олган аҳд борасида маъзур саналиш учун, «ва шояд қўрқсалар, деб» яъни шояд мана шу насиҳатимиз туфайли улар ўзлари қилаётган ишларни тарк қилсалар ва тавба қилиб, Аллоҳга қайтсалар, деб насиҳат қилмоқдамиз».

Даъват соҳибаси бўлинг...

 

4. Дунё ва охиратда нажот истаб даъват қиламиз. 

Аллоҳ таоло айтди:

﴿وَاتَّقُوا فِتْنَةً لَا تُصِيبَنَّ الَّذِينَ ظَلَمُوا مِنْكُمْ خَاصَّةً وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ﴾

«Ҳамда сизлардан фақат золим кимсаларнинг ўзигагина етмай (балки барчага ета)диган балодан сақланингиз! Ва билингизки, албатта Аллоҳнинг азоби қаттиқдир» (Анфол: 25).

Шайх Саъдий раҳимаҳуллоҳ ушбу оят тафсирида айтади: «Яъни, золимнинг ўзигагина эмас, бошқаларга ҳам етадиган фитна-балодан сақланингиз! Чунки ошкора ва тўхтатилмаган зулмнинг уқубати зулм қилувчига ҳам, бошқаларга ҳам оммавий бўлади. Бундай фитнадан сақланиш мункардан қайтариш билан, ёмонлик ва фасод аҳлини босиб қўйиш билан, иложи борича зулм ва маъсиятларга имкон бермаслик билан бўлади».

Даъват соҳибаси бўлинг...

 

5. Аввало, ўзингиз, қолаверса, сиз сабабли жамият тузалиши учун даъват қиламиз.

Она уйда боласининг яхши ўсиб-улғайиши ва салоҳияти учун бор кучини сарфлайди. Бола ташқи муҳитга чиқиши билан бу тарбияга зид келадиган илмга, амалга, йўлга, эътиқодга дуч келади.

Агар даъват ўз ўрнига етиб борса ва одамлар билмаган нарсаларини билиб олсалар, ақллар тўғрилик ўлчамига жамланган бўларди. Қалблар соғлом салаф ақидаси устида жамланмас экан, ундай жамоа кишилари бахтсиздирлар, насаблари ва лақабу номлари уларни ҳаргиз бирлаштира олмайди. Агар қалблар тарқоқ бўлса, қуруқ савлатлар бирлиги муваққатгина бўлиши мумкин.

Даъват соҳибаси бўлинг ...

 

6. Ботил аҳли ўзларининг тубан мақсад ва харакатлари йўлида фидокорлик қиладилар, аслида, ҳақ аҳли фидокорликка лойиқроқ! 

Воқеълик гувоҳки, куфр аҳлининг ҳаракати бир зум бўлсин тўхтамаяпти, балки бидъат аҳлининг ҳам ҳаракати сусаймаяпти! Шундай экан, аҳли суннат қаерда??

Аллоҳ таоло айтди:

﴿وَلَا تَهِنُوا فِي ابْتِغَاءِ الْقَوْمِ إِنْ تَكُونُوا تَأْلَمُونَ فَإِنَّهُمْ يَأْلَمُونَ كَمَا تَأْلَمُونَ وَتَرْجُونَ مِنَ اللَّهِ مَا لَا يَرْجُونَ وَكَانَ اللَّهُ عَلِيمًا حَكِيمًا﴾

«Бу кофир қавмни қувишда сусткашлик қилмангиз! Агар қийналаётган бўлсангизлар, улар ҳам сизлар қийналганингиздек қийналмоқдалар. (Шу билан бирга) сизлар Аллоҳ томонидан улар умид қилмаган нарсани (яъни савобни, шаҳидлик неъматига муяссар бўлишни, қолаверса, ғалаба қозонишни) умид қилмоқдасизлар-ку?! Аллоҳ билим ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир». (Нисо: 104).

Гарчи алам-оғриқлар бир хил бўлса-да, орзу-умидлар ўзгачадир. Кимнинг орзу-умиди Аллоҳ билан бўлса, унга интилиш, собитқадамлик тўғри келади. 

Даъват соҳибаси бўлинг ...

 

7. Одамлар ҳақиқатни эшитишлари, бизнинг сукутимиз сабабли ҳақиқат ботилга ва ботил ҳақиқатга айланиб қолмаслиги учун даъват қиламиз.

Ёдда тутинг, ҳақ аҳли сукут қилиб тураракан, одамлар ботилни қабул қилишади. Ҳақиқатни таълим беришни ва баён қилишни тарк қилиш ботилнинг кенг тарқалишига сабаб бўлади. Насиҳат қилинувчиларнинг насиҳатни қабул қилмаслиги сизни даъватчиликдан тўсмасин, балки уларга ҳақиқатнинг овозини, ҳужжатларни эшиттиришнинг ўзи кифоя қилади. Аллоҳ таоло айтади:

﴿قُلْ أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ فَإِنْ تَوَلَّوْا فَإِنَّمَا عَلَيْهِ مَا حُمِّلَ وَعَلَيْكُمْ مَا حُمِّلْتُمْ وَإِنْ تُطِيعُوهُ تَهْتَدُوا وَمَا عَلَى الرَّسُولِ إِلَّا الْبَلَاغُ الْمُبِينُ﴾

«Айтинг: Аллоҳга бўйинсунингиз ва пайғамбарга бўйинсунингиз! Энди агар юз ўгирсангизлар бас, (пайғамбар) зиммасида ўзига юкланган нарса (яъни одамларга Аллоҳнинг динини етказиш) бордир, сизларнинг зиммангизда эса ўзларингизга юкланган нарса (пайғамбарга бўйинсуниш) бордир. Агар унга бўйинсунсангиз, ҳидоят топурсизлар. Пайғамбар зиммасида (сизларни зўрлаб динга киргизиш эмас, балки) фақат (сизларга Ҳақ динни) етказиш бордир» (Нур: 54).

Даъват соҳибаси бўлинг ...

 

8. Ақлий омонлик ва фикрий дахлсизликни ҳосил қилиш учун даъват қиламиз.

Аллоҳ таоло айтди:

﴿وَمَا كَانَ رَبُّكَ لِيُهْلِكَ الْقُرَى بِظُلْمٍ وَأَهْلُهَا مُصْلِحُونَ﴾

«Парвардигорингиз у шаҳарларнинг ўзларини тузатиб (ҳақ йўлга юрган) аҳолисини зулм билан ҳалок қилган эмасдир» (Ҳуд: 117).

Демак, солиҳлардан бўлишимиз кифоя қилмас, балки ислоҳ қилувчилардан бўлишимиз шарт экан. Шунинг учун аҳли сунна вал жамоанинг даъват аҳли қоидаларни ўрнатадилар, салафлар йўлидаги шубҳаларни даф қиладилар, муаммо чиққандан кейингина унга қарши реакция кўрсатиш мақсадида кутиб турадиган кишилардан бўлмайдилар. Балки, бу динни таълим берадилар ва асл-асосларини таъсис қиладилар. Агар уларга тинчлик ё хавф-хатар хабари келса, уни кимга қайтаришни ва қайси умумий қонун-қоида остига киритишни биладилар.

Даъват соҳибаси бўлинг ...

 

9. Динга даъват қилишдан хижолат бўладиган руҳан мағлуб шахс бўлманг.

Гоҳо зеҳнда «шахсий эркинлик, шахсий қарорлар» каби залворли сўзлар чарх уриб қолади-да, бу сўзлар қаршисида енгилиб қоламиз. Ваҳоланки, оламнинг ҳеч қайси бурчагида қизил чироқдан ўтиб кетишга рухсат берилмайди ва хеч ким қизил чироқдан ўтганни маломатлаш ёки танбеҳ беришдан хижолат бўлмайди.

Сиз асло хижолат бўлиб, тўхтаб қолманг. Аслида, шариатнинг ўзи маданият ва ундан бошқа ҳамма нарса қолоқлик ва маданиятсизликдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Сизлардан бир киши агар ҳақиқатни кўрса ва билса, одамлардан қўрқиш ҳисси уни айтишдан тўсиб қолмасин» (Ал-фатҳур-раббоний литартиби муснадил-имам Аҳмад).

Даъват соҳибаси бўлинг ...

 

10. Чунки, инсон табиатан ўзи ишонадиган нарсага даъват қилади.

Ўтиришларда, давраларда содир бўладиган ҳолатларга назар солинг. Биз ўз-ўзидан қайсидир кийимга ё емак-ичмакка ё майда-чуйда харидларга даъватчи бўлиб қоламиз, ишонтирамиз, тортишамиз ва ўша нарсаларни худди уларни сотувчи савдогарларга шерикдек ҳимоя қиламиз.

Қаранг, агар биронтамиз таом пиширишнинг янгича усулини ўргансак ва моҳир бўлсак, ўша усулга даъват қилувчига айланамиз, хусусан кўнгил яқин ва яхши кўрган кишиларимизга кўпроқ ўргатгимиз келади.

Демак, даъват муҳаббатга далолат қиларкан.

Бироқ, биз қайси нарсага даъват қиляпмиз?

 

Иккинчидан: Нимага даъват қиламиз?

«Саҳиҳ Бухорий»нинг «Тавҳид китоби»да «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларини Аллоҳ таборака ва таолонинг тавҳидига даъват қилишлари ҳақидаги боб»да келади: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинди, у киши айтдилар: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муозни Яман аҳлига юбораётганда айтдилар: «Сен аҳли китоб бўлган бир қавм ичига кетяпсан, уларни аввало Аллоҳ таолони якка-ёлғиз деб билишга чақиргин». Бошқа ривоятда: «Ла илаҳа иллаллоҳ деб гувоҳлик беришга чақиргин, агар шуни тан олсалар, шундан сўнг уларга Аллоҳ таоло беш вақт намозни фарз қилганини... хабарини бергин».

Имом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб «Тавҳид китоби масалалари»да айтганидек, «Ушбу ҳадисда ишни аввал энг муҳимидан бошлаш, кейин муҳимликда ундан қуйироғини қилиш лозимлиги бордир». Шундан даъватдаги бирламчи ишларнинг тартибланишининг аҳамияти маълум бўлади. Зеро, уйдаги энг муҳим нарса унинг пойдевори, дарахтдаги энг асосий нарса эса унинг илдизидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам 13 йилни намоз, закот ва бошқа ҳукмларга чақиришдан аввал фақат тавҳидга даъват қилиб ўтказдилар. Сабаби, фақатгина тавҳид ақлларни собит қиладиган, қалблар унга жамланадиган энг мустаҳкам қўрғон ва энг кучли рукн-устундир.

Билиш вожибки, намоз Исломдаги энг муҳим нарса, бироқ тавҳид ундан ҳам муҳимроқ. Маъсият ва гуноҳи кабираларни тарк қилиш муҳим, бироқ ширкни тарк қилиш ундан ҳам муҳимроқдир.

 

Муҳим ва муҳимроқни қандай билиб олинади?

Муҳим ва муҳимроқни билишнинг асл ўзаги ақллар ва қиёслар эмас, шариатдир. Пайғамбарларнинг даъвати аввал энг муҳимга, ундан сўнг муҳимликда ундан қуйироқда бўлганга қарор топгандир, биз ҳам бу борада уларга издошмиз.

Муҳимликнинг қутби учтадир:

  • Аллоҳ таолони исм ва сифатлари билан таниш.
  • Унинг улуғлик диёри – жаннатига элтувчи шариатини билиш.
  • Итоаткорларга савоб, гуноҳкорларга азоб борлигини билиш.

Одамларнинг ҳолатлари, яшаш тарзлари ўзгарган ва бу тартибга эҳтиёжлари қолмаган деб ўйламанг. Муоз розияллоҳу анҳунинг Биринчи Муаллим соллаллоҳу алайҳи ва салламдан олган таълими ҳақиқий манҳаж бўлиб қолаверади, ундан бошқа манҳаж-йўл йўқдир.

Тавҳидга буюриб, ширкдан қайтаришнинг такрорланавериши, барча мўмину кофир инсонларнинг эҳтиёжи учун зарурдир. Чунки бу, кофирни куфридан Исломга олиб чиқса, мўминни собитқадам қилиб, иймонининг саломатлигига йўллайди.

 

Учинчидан: Қачон даъват қиламиз?

Шайх Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ айтади: «Шу билан барча толиби илмлар учун Аллоҳга даъват қилиш муҳимлар ичида энг муҳими экани, Умматнинг унга эҳтиёжи ҳамма макон ва замонда жуда кучли, балки ниҳоятда зарурий экани аниқ равшан бўлади». (Шайх Ибн Бознинг фатволар ва турли мақолалар тўпламидан).

Демак, «Қачон даъват қиламиз?» саволига жавоб икки томонлама бўлади:

А) Қачон даъват қиламиз, яъни қайси вақтларда даъват қиламиз?.

Б) Қачон даъват қиламиз, яъни даъват қилишга қачон лойиқ бўламиз?.

Жавобнинг (А) қисми: Бу ҳақда шайх Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ: «ҳамма макон ва замонда» деб айтганлар.

  • Демак, биз ҳамма вақт Аллоҳга даъват қиламиз.

Худди Нуҳ алайҳис-салом каби. Аллоҳ таоло айтади:

﴿قَالَ رَبِّ إِنِّي دَعَوْتُ قَوْمِي لَيْلًا وَنَهَارًا

«У деди: Парвардигорим, албатта мен қавмимни кечаю кундуз (иймон-эътиқодга) даъват этдим» (Нуҳ: 5).

Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ мана шу оятнинг тафсирида айтади: «Аллоҳ таоло бандаси ва расули Нуҳ алайҳис-саломдан хабар бериб, у кишининг ўз қавмига баён қилгани, тушунтиргани, ҳидоятга ва энг тўғри йўлга чақирганини айтди: «Парвардигорим, албатта мен қавмимни кечаю кундуз (иймон-эътиқодга) даъват этдим». Яъни, Сенинг буйруғингга бўйсуниб, тоатингга интилиб, эртаю кеч уларни даъват қилишни қўймадим.

  • Энг оғир ва энг машаққатли ўринларда ҳам даъват қиламиз.
  • Юсуф алайҳис-салом қамоқда туриб Аллоҳга даъват қилганидек. Аллоҳ таоло айтди:

﴿يَا صَاحِبَيِ السِّجْنِ أَأَرْبَابٌ مُتَفَرِّقُونَ خَيْرٌ أَمِ اللَّهُ الْوَاحِدُ الْقَهَّارُ • مَا تَعْبُدُونَ مِنْ دُونِهِ إِلَّا أَسْمَاءً سَمَّيْتُمُوهَا أَنْتُمْ وَآَبَاؤُكُمْ مَا أَنْزَلَ اللَّهُ بِهَا مِنْ سُلْطَانٍ إِنِ الْحُكْمُ إِلَّا لِلَّهِ أَمَرَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ ذَلِكَ الدِّينُ الْقَيِّمُ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ﴾

«Эй ҳамзиндон дўстларим, тарқоқ — турли-туман «худолар» яхшироқми ёки ягона ва ғолиб Аллоҳми? Сизлар эса, У зотни қўйиб, ўзларингиз ва ота-боболарингиз атаб олган номлар-бутларгагина ибодат қиласизлар. Ахир Аллоҳ уларга (ибодат қилиш ҳақида) бирон ҳужжат туширмаган-ку? Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир. У зот сизларни фақат Ўзигагина ибодат қилишга буюргандир. Энг тўғри дин мана шудир. Лекин одам­ларнинг кўплари буни билмайдилар» (Юсуф: 39, 40).

Шайх Саъдий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Демак, Юсуф алайҳис-салом қамоқдаги шерикларини ёлғиз Алоҳга ибодат қилишга ва динни унга холис қилишга даъват қилгандилар».

  • Ҳатто, ўлим тўшагида ётганда ҳам даъват қиламиз.

Яъқуб алйҳисслом қилганидек. Аллоҳ таоло айтади:

﴿أَمْ كُنْتُمْ شُهَدَاءَ إِذْ حَضَرَ يَعْقُوبَ الْمَوْتُ إِذْ قَالَ لِبَنِيهِ مَا تَعْبُدُونَ مِنْ بَعْدِي قَالُوا نَعْبُدُ إِلَهَكَ وَإِلَهَ آَبَائِكَ إِبْرَاهِيمَ وَإِسْمَاعِيلَ وَإِسْحَاقَ إِلَهًا وَاحِدًا وَنَحْنُ لَهُ مُسْلِمُونَ﴾

«(Эй яҳудийлар,) ёки Яъқубга ўлим келгач, у ўғилларига: «Мендан кейин нимага ибодат қиласизлар?» — де­ганида: «Сенинг илоҳинг ва оталаринг Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқларнинг илоҳи бўлмиш ягона Аллоҳга ибодат қиламиз ва бизлар фақат Унинг ўзигагина бўйинсунувчилармиз», деб жавоб қилганларига гувоҳ бўлганмисизлар?» (Бақара: 133).

Шайх Саъдий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Яъқуб алайҳис-салом болаларини синаб кўриш ва уларга қилган васиятига бўйинсунишларини тириклигидаёқ кўриб, хурсанд бўлиш учун «мендан сўнг нимага ибодат қиласизлар?» деб сўради».

  • Ғарғара (жон таслим қилиш) чоғида ҳам даъват қиламиз.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафот пайтидаги асосий васиятлари жон таслим қилиш ҳолида: «Намозга маҳкам бўлинглар ва қўл остингиздагилар хусусида эҳтиёт бўлинглар», деган сўзлар бўлди».

  • Агар қодир бўлсак, одамларни ўлганимиздан сўнг ҳам даъват қилардик.

Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятидаги солиҳ банда қилганидек:

﴿وَجَاءَ مِنْ أَقْصَى الْمَدِينَةِ رَجُلٌ يَسْعَى قَالَ يَا قَوْمِ اتَّبِعُوا الْمُرْسَلِينَ • اتَّبِعُوا مَنْ لَا يَسْأَلُكُمْ أَجْرًا وَهُمْ مُهْتَدُونَ • وَمَا لِيَ لَا أَعْبُدُ الَّذِي فَطَرَنِي وَإِلَيْهِ تُرْجَعُونَ • أَأَتَّخِذُ مِنْ دُونِهِ آَلِهَةً إِنْ يُرِدْنِ الرَّحْمَنُ بِضُرٍّ لَا تُغْنِ عَنِّي شَفَاعَتُهُمْ شَيْئًا وَلَا يُنْقِذُونِ • إِنِّي إِذًا لَفِي ضَلَالٍ مُبِينٍ • إِنِّي آَمَنْتُ بِرَبِّكُمْ فَاسْمَعُونِ • قِيلَ ادْخُلِ الْجَنَّةَ قَالَ يَا لَيْتَ قَوْمِي يَعْلَمُونَ • بِمَا غَفَرَ لِي رَبِّي وَجَعَلَنِي مِنَ الْمُكْرَمِينَ﴾

«(Шу пайт) бир киши шаҳарнинг бир чеккасидан шошганча келиб, деди: «Эй қавмим, бу элчиларга эргашинглар! Ўзлари ҳидоятда бўлган ва сизлардан бирон ажр-мукофот сўрамайдиган зотларга эргашинглар!». «Нега мен ўзимни яратган Зотга ибодат қилмайин? Сизлар ҳам (дунёдан ўтгач) ёлғиз Унгагина қайтарилурсизлар. Мен У зотни қўйиб (жонсиз бутларни) худо қилиб олайми?! (Ҳаргиз ундай қилмасман, чунки) агар Раҳмон менга бирон зиён етказишни истаса, у (бут)ларнинг оқловлари мени бирон нарсадан беҳожат қила олмас ва улар мени (Аллоҳнинг азобидан) қутқара олмаслар. У ҳолда мен шак-шубҳасиз очиқ залолатда бўлурман. Ҳақиқатан мен (жонсиз бутларга эмас, балки барчаларингизни яратган) Парвардигорингизга иймон келтирганман. Бас мени тинглангиз!». (Лекин жоҳил қавм Ҳабиб ан-Нажжорнинг сўзларига қулоқ солмасдан уни қатл қилишгач, унга) «Жаннатга кир», дейилди. (Аллоҳнинг амри билан жаннатга киритилиб, у жойдаги ноз-неъмат ва иззат-икромни кўргач), у айтди: «Қани эди қавмим ҳам мени Парвардигорим мағфират қилганини ва мени иззат-икромли кишилардан қилганини билсалар эди» (Ясин: 20-27).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтди: «У ҳаётлигида қавмига: «Эй қавмим, пайғамбарларга эргашинглар» деб насиҳат қилди, ўлганидан кейин эса: «Қанийди қавмим Роббим мени кечирганини ва мукаррам бандалардан қилганлигини билса эди» деб тилакда бўлди» (Ибн Аби Хотим ривояти).

 

Жавобнинг (Б) қисми: Даъватчиликка лаёқатли бўлиш.

Даъват қилишга қачон лойиқ бўламиз?

Бу борада аёллар икки тараф ва ўрта қисмга бўлинадилар.

Улардан баъзилари етарли илм ва тушунчага эга бўлмасдан туриб, гапириб юборишади, айримлари эса Аллоҳга даъват қилиш учун аввал пухта илмга эга олима бўлишим зарур деб ҳисоблайди. Бу хусусда мувозанат бўлиши учун, аввал илм ва уни етказиш ўртасидаги оралиқ даражасини билиб олиш вожибдир.

Таблиғ (етказиш, даъват қилиш) икки қисмга бўлинади:

1)      Нассий таблиғ (яъни, шариат далилини етказиш).

2)      Тафҳимий таблиғ (яъни, тушунтириш).

Хар иккиси ҳам етказувчининг билимига таянади.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг сўзларини бошқаларга етказувчи киши ҳаққига дуо қилганлар. Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Биздан бир нарсани эшитиб, уни эшитганидек етказган кишини Аллоҳ хурсанд қилсин. Шундай етказилганлар борки, улар (асл манбадан) эшитганларга қараганда яхшироқ тушунадилар» (Термизий ва бошқалар ривояти).

"Туҳфатул-Ахвазий" муаллифи ушбу ҳадис шарҳида айтади: «Мабодо, ҳадис излаш, ёдлаш ва етказишда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана шу дуолари баракасидан истифода этишдан бошқа фойда бўлмаганда ҳам шунинг фойдаси ва ғаниматлиги кифоя қилган ҳамда икки дунёдаги насиба ва улуши катта бўлган бўлар эди».

Илмни эшитиб, ёдлаган киши етказса, кўпинча етказилаётган одам ундан кўра тушунувчироқ бўлади. Нассий таблиғ (яъни ҳужжатни етказиш) демак, бу аҳли илмнинг сўзини олиб келишдир. Алҳамдулиллаҳ, бугунги кунда етказиш усуллари қулайлашди. Кучли аҳли илмларнинг китобларидан фатволарни тарқатиш ёки олимлар ва толиби илмларнинг мавъиза ёки маърузалари ёзилган кассеталарни тарқатишдан тортиб, Аллоҳнинг каломи ва Расулининг каломидан англаб, ёдлаб етказадиган даъватчилик босқичигача етиш мумкин. Ҳақиқатда аксарият даъватчи аёллар аҳли илмларнинг сўзларини яхши англамаган ҳолда етказишади, натижада тушунмовчилик ва чалкашликлар келиб чиқади. Бу эса илмга нисбатан энг ёмон фасоддир.

Тафҳимий таблиғ:

Бундан мурод – шариатнинг мақсадларини тушуниш, истинбот, ижтиҳод ва қиёс қилишга қодирлик, юзага келган масалаларга ҳукм чиқаришдир. Бу эса илмда устивор бўлган кишилардагина бўлади.

 

Тўртинчидан: қандай даъват қиламиз?

Аллоҳ азза ва жалланинг йўлида даъват қилишнинг асли эргашишликдир. Бу Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзидан маълум бўлади:

﴿قُلْ هَذِهِ سَبِيلِي أَدْعُو إِلَى اللَّهِ عَلَى بَصِيرَةٍ أَنَا وَمَنِ اتَّبَعَنِي وَسُبْحَانَ اللَّهِ وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ﴾

«Айтинг: Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга — ишончга эгамиз. (Ҳар қандай шерикдан) Аллоҳни поклайман. (Зеро) мен мушриклардан эмасман» (Юсуф: 108).

Демак, йўл шудир. Унинг ўрганилиши лозим бўладиган томонлари (кайфияти) бор бўлиб, даъватчи басиратга (аниқ ҳужжатли, ишончли илмга) эга бўлиши керак экан. Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ басират сўзи хақида айтади: «Басират сўзидаги илмдан мақсад шаръий илмгина эмас, балки шаръий илм билан бирга даъват қилинаётганларнинг ҳолатини билиш илми ва мақсадга элтувчи йўлни, яъни ҳикматни билиш илми ҳамдир. Басийр – шариат ҳукмига ақли етадиган, даъват қилинаётганнинг ҳолатини яхши англайдиган, даъватни рўёбга чиқаришга олиб борадиган йўлларни яхши биладиган кишидир. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муозга: "Сен аҳли китоб бўлган қавмга кетяпсан" деган эдилар» (Мажмуъ фатаваш-шайх Ибн Усаймин).

Буни қуйидагича ифодалаш мумкин:

Шариат ҳукмини билиш + Даъват қилинувчининг ҳолатини билиш = Даъватни рўёбга чиқаришга олиб борувчи йўлни яхши билиш
   
Илм + Воқеъни англаш = Ҳикмат

 

Демак, ҳикмат илмнинг маҳсулидир

 

Аммо шу ўринда яна бир нарсани таъкидлаб ўтиш зарурки, ушбу тенглама мувозанатга ҳам муҳтождир. Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Муфтий ва ҳукм чиқарувчи фақат икки турли фаҳм-тушунча орқалигина фатво чиқариш имкониятига эга бўлади:

1) Воқеъни англаш ва уни тушуниш, юзага келган ишнинг ҳақиқатини унинг белгилари, аломатлари ва қариналари орқали чуқур ўрганиб билиш.

2) Воқеъдаги вожиб-вазифани тушуниш, яъни Аллоҳ таоло Ўз Китобида ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тилида ҳукм қилган Аллоҳнинг ҳикматини тушуниб татбиқ қила билишдир. Ким шу ишда куч тоқатини сарфларкан, ё икки ажрга ё эса бир ажрга албатта эга бўлади» (Иъламул-муваққиъийн: 1/87,88).

Демак, маълум бўладики, илм агар воқеъни, мухотаб шахсларни, уларнинг аҳволларини ҳамда уларга таъсир ўтказаётган ва дилларини безовта қилаётган нарсаларни тушунишдан чекиниб қолса, у илм бор-йўғи оддий тушунча ва воқеъга етиб бормайдиган, дардларга малҳам бўлмайдиган қуруқ билимгина бўлиб қолади. Ҳаммасидан ҳам хатарлироғи воқеъни илмсиз тушуниб олишликдир. Масалан, бугунги кунда шундай чақириқлар билан чиқаётган кишиларни учратамиз: "Биз бугун алҳамдулиллаҳ Аллоҳни якка деб билгувчилармиз, ақидани ислоҳи учун кўп харакат қилишга  эҳтиёж йўқ, балки биз ахлоқлар ислоҳига мухтожмиз" дейдилар. Ундай кимсалар бемулоҳазалик билан бир неча ишларни назардан қочирган ёки билмаган бўладилар:

1) Албатта тавхидни ўрганиш, таълим олиш учун ҳеч малолланмаслик, оғир санамаслик керак бўлган ишдир. Зеро, у шариатнинг пойдевори ва барча ишнинг аслидир. Унда хато қилувчилар бисёр, у ҳақда билимсизлик кенг тарқалган. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Умматимнинг баъзи қабилалари мушрикларга қўшилиб кетиб, бутларга ибодат қилиб кетадиган бўлмагунича қиёмат қойим бўлмайди» (Термизий ривояти).

2) Ахлоқларнинг салоҳияти ва яхши томонга ўзгаришининг асли банданинг эътиқод ва тасаввурларининг салоҳиятига боғлиқ бўлади. (Бошқача айтганда, тасарруфларимз тасаввурларимизнинг бир қисмидир).

3) Ақида бузилса, ахлоқнинг қиймати қолмайди.

Демак, илм билан ва мухотабларнинг воқеъсини англаш орқалигина даъватчи соғлом тушунчаларни етказа оладиган услублар ва йўлларни танлаши осон бўлади.

Даъват ишида даъватчи аёл ўта фасоҳатли, сўзга уста бўлиши шарт эмас, аммо шундай бўлса, нур устига нур. Бироқ, инсон ёзадиган қалами, инфоқ қиладиган моли, тарқатадиган кассетаси ёки ташкил қиладиган мусобақаси билан ҳам даъватчи бўлиши мумкин ва буларнинг барчасида уйдан чиқиши ҳам шарт эмас.

 

Ундай бўлса... Қаерда даъват қиламиз ва кимни даъват қиламиз?

Аввало, аёл киши даъватчи бўлиши учун ташқарига чиқиши шарт, деган хато тушунчани ўзгартириш керак. Бу тушунча тўғри эмас. Хусусан, бугунги кунда даъват ишида ёрдам берадиган замонавий техника асбобларидан фойдаланишимиз, масалан: факс ёки электрон почта орқали танишларимизга Қуръон эшиттириши жадвалини юборишимиз, ёки қўл телефони орқали «Йўл узра ёғду» радиодастури, «Ҳидоят сари» теледастури қачон бўлишини эслатиб, хат юборишимиз мумкин ва ҳоказо. Жойларда ташкил қилинадиган даъватлар турига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • Илмий дарслар: илмий дарсларни ташкил этиш ва уларни мунтазам ўтказиб бориш, онг ва савияни оширадиган энг муҳим услублардан саналади.
  • Оммавий мавъизалар: одатда бу баъзи бир муносабатларга боғлиқ бўлади ва тартиб шарт эмас.
  • Мактаб ва мадрасаларда, Қуръон ёдлатиш марказларида муаллима ва талабалар учун учрашувлар ўтказиш.
  • Шифохоналарда ҳамширалар, шифокорлар, шунингдек муслима бўлмаган хизматчилар билан даъват учрашувлари ташкил қилиш.
  • Газета, журналларга мақола ёзиш.
  • Ҳайит-байрамлардаги йиғилишлар, оилавий зиёратлар ёки ёзги сайиллар каби хос муносабатларда тўпланишларда, шунингдек, қўшни аёлларнинг бир-бириникига чиқиб ўтиришлари каби ҳолатларда даъват қилиб қолиш. Шунингдек, ишчи-хизматчи опа-сингилларнинг иш жойларини ҳам унутмаслик керак.

Шу каби ўринлар ва фурсатларни даъват учун ғанимат билиш яхши бўлади. Фақат, шарти шуки, шариат мақсадларига тўғри келмайдиган мунозараларга киришмаслик керак. Чунки ноўрин ҳаяжон гоҳо бунёдкорликдан кўра кўпроқ вайронагарчиликка сабаб бўлади. Бинобарин, юқоридаги тенгламани ёдда тутинг: илм + воқеъни англаш = ҳикмат.

Шайх ибн Боз раҳимаҳуллоҳ айтади: «Илло, ёшларнинг интилишларини қарияларнинг ҳикмати, тажрибаларидан келиб чиққан қарашлари ва фикрлари кузатиб бориши зарур бўлади. Ҳар икки тараф ҳам бир биридан беҳожат эмасдир» (Мажмуъ фатово вал-мақолот).

 

Даъват қилинувчи аёлларнинг даъватдаги бирламчи тартиби

Аввало, даъватчи ҳаммадан аввал ислоҳни ўзидан бошлаши керак, чунки амал сўздан кўра таъсирлироқ. Шуайб алайҳиссаломнинг сўзларига қулоқ солинг-а:

﴿قَالَ يَا قَوْمِ أَرَأَيْتُمْ إِنْ كُنْتُ عَلَى بَيِّنَةٍ مِنْ رَبِّي وَرَزَقَنِي مِنْهُ رِزْقًا حَسَنًا وَمَا أُرِيدُ أَنْ أُخَالِفَكُمْ إِلَى مَا أَنْهَاكُمْ عَنْهُ إِنْ أُرِيدُ إِلَّا الْإِصْلَاحَ مَا اسْتَطَعْتُ وَمَا تَوْفِيقِي إِلَّا بِاللَّهِ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَإِلَيْهِ أُنِيبُ

«У айтди: «Эй қавмим, хабар берингизчи, агар мен Парвардигорим томонидан аниқ ҳужжатга эга бўлсам ва У зот мени Ўз томонидан гўзал ризқ билан ризқлантирган бўлса (шу ҳалол ризқни ҳаромга аралаштиришим керакми?!) Мен сизларга хилоф қилиб, сизларни қайтараётган нарсани (яъни, ҳалол-ҳаромга аралаштиришни) ўзим қилишни истамайман. Мен фақат имконим борича ислоҳ қилишни истайман, холос. Ва (бунга) ёлғиз Аллоҳнинг ёрдами билангина муваффақ бўлурман. Ўзига суяндим ва Ўзига илтижо қилурман» (Ҳуд: 88).

Аллоҳ таоло айтади:

﴿قُلْ أَغَيْرَ اللَّهِ أَتَّخِذُ وَلِيًّا فَاطِرِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَهُوَ يُطْعِمُ وَلَا يُطْعَمُ قُلْ إِنِّي أُمِرْتُ أَنْ أَكُونَ أَوَّلَ مَنْ أَسْلَمَ وَلَا تَكُونَنَّ مِنَ الْمُشْرِكِينَ﴾

«Айтинг: «Ўзи ризқланмай (таомланмай барчани таомлантирган) ҳолида осмонлар ва Ернинг яратгувчиси бўлган Аллоҳдан ўзгани дўст тутайми?!» Айтинг: «Албатта, мен Аллоҳга бўйинсунгувчи кишиларнинг аввалгиси бўлишга маъмурман (амр қилинганман)». Ҳаргиз мушриклардан бўлманг!» (Анъом: 14).

Иккинчидан, яқин қариндошларини огоҳлантириши керак. Аллоҳ таоло айтди:

﴿وَأَنْذِرْ عَشِيرَتَكَ الْأَقْرَبِينَ﴾

«Ва яқин қариндош-уруғларингизни (Аллоҳнинг азобидан) огохлантиринг!» (Шуъаро: 214).

Уйнинг, оиланинг салоҳияти даъватчи аёл учун давомийликка асос ва собитқадамликка ёрдамдир. Уй аҳли аёл учун энг яқин қариндошлардир, яъни,  эр ва унинг оиласи,  болалари, хизматчилари, ота-онаси, ҳамма-ҳаммасидан Аллоҳ манфаат етказади ва мақсадга олиб боради, иншааллоҳ.

Унутманг! Имом Шофеъий, имом Ахмад, имом Бухорий раҳимаҳуллоҳлар отасиз улғайганлар. Бири умматнинг фақиҳи, бири аҳли суннат имоми ва яна бири хадис бобида имом! Уларнинг барчаларини оналари тарбия қилган.

Учинчидан, Жамиятдаги ён-атрофингизда бўлганларни  огоҳлантиринг. Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَهَذَا كِتَابٌ أَنْزَلْنَاهُ مُبَارَكٌ مُصَدِّقُ الَّذِي بَيْنَ يَدَيْهِ وَلِتُنْذِرَ أُمَّ الْقُرَى وَمَنْ حَوْلَهَا وَالَّذِينَ يُؤْمِنُونَ بِالْآَخِرَةِ يُؤْمِنُونَ بِهِ وَهُمْ عَلَى صَلَاتِهِمْ يُحَافِظُونَ

 «Бу (Қуръон) бир муборак, ўзидан олдинги китобларни тасдиқлайдиган, барча қишлоқлар (ва шаҳарларнинг) онаси — маркази ўлмиш (Макка аҳлини) ҳамда унинг атрофидаги кишиларни (охират азобидан) огоҳлантиришингиз учун Ўзимиз нозил қилган Китобдир. Охиратга иймон келтирадиган кишилар унга ҳам иймон келтирадилар ва улар намозларини ўз вақтида адо қиладилар» (Анъом: 92).

Демак, яхшиликка бўлган даъватни ёямиз, разолатларга қарши курашамиз, фазилатларга тарғиб қиламиз.

Тўртинчидан, барча умматни огоҳлантиринг! Аллоҳ таоло айтди:

﴿الر كِتَابٌ أَنْزَلْنَاهُ إِلَيْكَ لِتُخْرِجَ النَّاسَ مِنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ بِإِذْنِ رَبِّهِمْ إِلَى صِرَاطِ الْعَزِيزِ الْحَمِيدِ

 «Алиф, Лом, Ро. (Эй Муҳаммад, бу Қуръон) Биз сизга, одамларни Парвардигорларининг изни-иродаси билан зулматлардан нурга — қудрат ва ҳамду сано эгаси бўлган зотнинг йўлига — олиб чиқишингиз учун нозил қилган Китобдир» (Иброҳим: 1). Яъни, Қуръон мусулмон бўлмаганларни хақ йўлига даъват қилиш учун нозил бўлгандир.

 

Қуйидаги нарсалардан эҳтиёт бўлинг!

Ихлосни йўқотишдан ва билағонлик қилишдан эҳтиёт бўлинг! Билағонлик қилиш Аллоҳ  хаққига илмсизлик билан сўз айтишдир ва бу, ширкнинг юқори даражасидир. Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ «Илм китоби»да айтади: «Эй банда, ҳукм Аллоҳники эканини била туриб сен қандай билағонлик қиласан ва Унинг олдига тушиб, Унинг дини ва шариатидан билмаган нарсангни гапирасан. Дархақиқат, Аллоҳ таоло Ўзига нисбатан илмсизлик билан айтилган сўзни ширкка боғлаб зикр қилди. У субҳанаҳу ва таоло айтди:

﴿قُلْ إِنَّمَا حَرَّمَ رَبِّيَ الْفَوَاحِشَ مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَمَا بَطَنَ وَالْإِثْمَ وَالْبَغْيَ بِغَيْرِ الْحَقِّ وَأَنْ تُشْرِكُوا بِاللَّهِ مَا لَمْ يُنَزِّلْ بِهِ سُلْطَانًا وَأَنْ تَقُولُوا عَلَى اللَّهِ مَا لَا تَعْلَمُونَ﴾

 «Айтинг: Парвардигорим фақатгина ошкор ва яширин бузуқликларни, (барча) гуноҳ ишларни, ноҳақ зулм қилишни ва Аллоҳга (шерик эканлигига) ҳеч қандай ҳужжат туширмаган нарсаларни Унга шерик қилиб олишингизни ҳамда Аллоҳ шаънига билмайдиган нарсаларни гапиришингизни ҳаром қилган, холос» (Аъроф: 33).

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтганлар: «Эй одамлар, ким ўзи билган илмидан сўралса айтсин, ким билмаса: «Аллоҳ билгувчироқ», десин, билмаган нарсасини Аллоҳ билгувчироқ дейиш ҳам илмдир».

Шаъбий раҳимаҳуллоҳдан бир масала хусусида сўралди, у киши: «Яхши билмайман», деб жавоб бердилар, шунда дўстлари: «Бизни уятга қўйдингиз», дейишди. Шаъбий айтдилар: «Фаришталар: «Ла илма лана илла ма алламтана» (яъни, биз Ўзинг билдирган нарсадан бошқасини билмаймиз) дейишганда уялишмаган эди».

Наҳотки, Аллоҳ учун даъват деб чиқиб, сўнг уни ўзимиз учун билағонлик мусобақасига айлантириб олсак, билмайман деган сўздан хижолат бўлсак?!.

Билингки:

1) Диннинг ҳимоси (чегараси) ҳимояланган. Агар ҳар кимнинг кўнглига (ҳоҳишига) ташлаб қўйилганда унинг ҳурматлари паймол бўлиб кетарди.

2) Илмсиз бўла туриб билағонлик қилиш, даъватни вайрон қиладиган энг ёмон хатарлардан.

3) Билағонлик қилиш ихлос йўқлигининг белгисидир, яъни банда диннинг эҳтиромидан кўра ўз ҳурмати одамлар қалбида қолишини афзал кўради ва диндан ўзи тушунмайдиган нарсаларни гапиради.

 

Билағонлик қилишнинг жамиятга қандай таъсири бор?

Унинг асорати бугун кўриб турганимиздек, асл-асосдан узоқлашиш, фикрларга суяниш ва шунинг оқибатида илмсизлик билан гапирадиган ва ўта масъулиятсиз одамларнинг сўзларига мойил бўлишда кўринади. Билағонлик уларнинг: «Албатта дин енгилдир, уни одамларга қийинлаштирманглар» деган сўзларида кўринади, бу сўз эса ботилни ирода қилинган хақ сўздир. Албатта, дин ўз ҳукмлари ва шариати билан енгилдир, унга ўзгартириш қилиш, бепарво бўлиш енгиллик қилиш дегани эмас.

 

Эҳтиёт бўлинг, ҳасад!

Ҳасад – бир бандага Аллоҳ инъом қилиб берган неъматни ёмон кўришдир, бошқа бировдан Аллоҳнинг неъмати йўқ бўлишини орзу қилиш эмас.  

Ҳасаддан холи инсон одатда жуда кам бўлади ва гоҳо инсон ўзи истамаган ҳолида ҳам кўнглига ҳасад оралаб қолади. Ҳадисда келганки: «Агар ҳасад қилсанг тажовуз қилма, гумон қилсанг рўёбга чиқарма» (Ибн Усайминнинг "Китобул илм"идан).

Даъват майдонида ҳам, ҳасад аниқ кўриниб қолади. Бундан ажабланманг, ўзингизга эҳтиёт бўлинг, унинг белгилари кўрина бошлаши билан дарҳол муолажа қилинг. Кўпинча ҳасад деганлари ўч олишга айланиб кетади. Эҳтиёт бўлинг!

 

Эҳтиёт бўлинг, кибр!

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кибрни қисқа ва лўнда қилиб баён қилиб берганлар: «Кибр ҳақни тан олмаслик ва одамларни назар-писанд қилмасликдир» (Имом Муслим ривояти). Хақни тан олмаслик – уни рад қилиш ва одамларни камситиш – уларни хақоратлаш, менсимасликдир.

Сизда илмдан бир улуш бор экан, баъзи ҳолларда сизда кибрга далолат қиладиган ҳаракатлар содир бўлиб қолади. Айтишларича, илм уч босқич экан, биринчи босқичдаги киши кибрланаркан, иккинчи босқичга ўтганда камтар бўлиб қоларкан ва учинчи босқичда ўзининг ҳеч нарса билмаслигини биларкан. Аллоҳ таоло айтади:

﴿لَا تَحْسَبَنَّ الَّذِينَ يَفْرَحُونَ بِمَا أَتَوْا وَيُحِبُّونَ أَنْ يُحْمَدُوا بِمَا لَمْ يَفْعَلُوا فَلَا تَحْسَبَنَّهُمْ بِمَفَازَةٍ مِنَ الْعَذَابِ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ

 «(Эй Муҳаммад), сиз ҳаргиз қилган ишлари (яъни одамларни ҳақ йўлдан адаштиришлари) билан ҳурсанд бўладиган ва қилмаган ишлари билан мақтовлар эшитишни яхши кўрадиган кимсалар азобдан йироқ макондалар, деб ўйламанг! Улар учун аламли азоб бордир» (Оли Имрон: 188).

Аксинча, даъват қилинаётганларга нисбатан биз (раҳмат) меҳрибонлик муносабатида бўлишимиз вожиб. Шунинг учун ҳам хадис аҳли биринчи хадис ривоят қилаётганларидаёқ Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу хадисини келтирганлар: «Раҳм қилувчиларга Аллоҳ раҳм қилади». Шунинг учун бу силсилавий хадис "бирламчи" деб номланган. Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб "Уч усул" рисоласида «Билгин, Аллоҳ сенга раҳм қилгур» дейди.

 

Эҳтиёт бўлинг, шошқалоқлик!

Албатта, даъватда натижаларга шошилиш даъватчининг фикр доираси торлигидан бўлади. Кўпинча одамлар устидан «улардан умид йўқ» деб ҳукм чиқариб қўямиз. Кўпинча ўртага ташланган, баҳс юритилган масала ҳали пишиб етилмай туриб ўзимизча шошилиб кетамиз. Кўпинча шошқалоқлик даъватга қарши курашувчилар томонидан салбий реакция кўрсатилишига сабаб бўлиб қолади. Аллоҳ таоло айтади:

﴿فَاصْبِرْ إِنَّ وَعْدَ اللَّهِ حَقٌّ وَلَا يَسْتَخِفَّنَّكَ الَّذِينَ لَا يُوقِنُونَ﴾

 «Бас (эй Муҳаммад), сабр-тоқат қилинг! Шак-шубҳасиз Аллоҳнинг (сизни ва умматларингизни кофир қавм устига ғолиб қилиш ҳақидаги) ваъдаси ҳақдир. (Охиратга) ишонмайдиган кимсалар сизни ҳаргиз бетоқат қилмасинлар» (Рум: 60).

Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу айтадилар: «Киши шошқалоқлик меваси ўлароқ надоматни тераверади, тераверади».

Опа-сингилларим!

Шубҳасиз, албатта Аллоҳ таолонинг ваъдаси келажак эканини билишингиз ва шошқалоқликдан оғир-босиқликка, сабр-бардошга ўтишингиз, шошилмасликка ҳаракат қилишингиз вожиб бўлади.

Сизларга етказмоқчи бўлган гапларим  шулардан иборат эди. Аллоҳ таолодан ўзимни, сизларни ва барча мусулмонларни фақат яхшиликларга муваффақ қилишини, қалбларимизни Ўзининг тоатига жамлашини, ниятларимизни холис қилишини, бизга махфий бўлиб қолган нарсаларни баён қилиб беришини сўрайман. Албатта, У зот Жаводу Каримдир.

Оламлар Рабби Аллоҳга мақтовлар, пайғамбарлар саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга, у зотнинг оиласига ва барча асҳобларига Аллоҳнинг саловоту саломлари бўлсин. Амин.     






 

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Муслиманинг китоблари Муслималар бўстони Thu, 04 Mar 2010 05:39:50 +0000
ОШ ва Жалолободдаги хунрезликлар ҳақида баёнот http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=2620:2010-06-13-12-53-06&catid=244&Itemid=212 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=2620:2010-06-13-12-53-06&catid=244&Itemid=212 ОШ ва Жалолободдаги хунрезликлар ҳақида

www.hikmatnuri.com таҳририятининг

БАЁНОТИ

 

Қирғизистонинг жанубидаги Ош ва Жалолобод вилоятларида бир гуруҳ ирқчи ва шовунистлар тарафидан 2010 йилнинг 11 июнида бошланган қонли воқеъалар муносабати билан ўз қайғу ва изтиробларимизни, бу машъум ҳодисалар жараёнида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига эса таъзияларимизни изҳор этамиз.  

Ўзбек ва қирғиз халқлари асрлар давомида тинч ва аҳил яшаб келган кўпсонли мусулмон халқлар қаторига киради. Чунки бу икки халқнинг диний ва маданий қардошлиги кўҳнадир. Икки халқнинг динийгина эмас, ҳатто миллий анъаналари ҳам бир-бирига чамбарчас боғланиб кетган. Тили бир-бирига яқин ва дини битта бўлган бу икки халқ Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон жумҳуриятларида халқ хўжалигининг барча соҳаларида ёнма-ён туриб меҳнат қилмоқда. Жумладан, асрлар давомида Қирғизистонда яшаб меҳнат қилаётган ўзбекларнинг Қирғиз давлатининг иқтисоди ва сиёсати равнақида катта ҳисса қўшганлари, жамиятнинг диний эҳтиёжини қондиришда олиб бораётган матонатли хизматлари ҳеч кимга сир эмас.

Афсуски, охирги маълумотларга қараганда Қирғизистондаги қирғиз ва ўзбек халқлари ўртасида иноқлик ва дўстлик ришталарига кимнингдир ҳасади келганга ўхшайди. Йўқса, аканинг укани, қардошнинг қардошни ўлдириши у ёқда турсин, кутилмаганида ўлим таҳдиди билан ўт очувчи қуролларни ўқталиши ҳам, ақл бовар қилмайдиган ишдир.

Бу қонли воқеъалар сабабчиси ўлароқ бутун қирғиз халқини кўрсатиш мумкин эмас. Халқлар ичидан чиққан бир иккита нобакор ва зўравонлар гуруҳи сабабли бутун бир халқни «қора»га чиқариш оқил инсонлар иши эмас. Чунки, қирғиз халқи ичида бу қонли воқеъаларни қоралаган яхши нийятли инсонлар ҳам бор.

Шу муносабат билан биз www.hikmatnuri.com таҳририяти ўлароқ бутун дунёдаги тинчликсевар кучларни бу хунрезликни зудлик билан тўхтатиш учун ўз имкониятларидаги бор кучларини сарф этишга чақирамиз. Жумладан, Қирғизистон жумҳуриятига чегарадош бўлган Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон жумҳурияти ҳукуматларини чегарага етиб келган ўзбек қочқинларини ўз ҳудудларига олишлари ва улар учун керакли барча инсоний ёрдамлар, жумладан, тиббий ёрдамлар кўрсатишга чақирамиз.

Бундай вазиятда Ўзбекистон ҳукуматининг келаётган қочқинлар учун чегараларни очиб қўйгани таҳсинга сазовордир.

Биз Қирғизистон ҳукуматини:

–        хунрезликни тўхтатиш;

–        хунрезликни бошлаган, хунрезликка чорлаган ва хунрезликни амалга оширган барча гуруҳларни қўлга олиш ва жазолаш;

–        икки қардош халқ ўртасида иноқлик ва дўстликка раҳна солган барча ижтимоий иллатларга барҳам бериш;

–        воқеъалар давомида жабрланган барча ўзбек аҳолисининг ҳаёти, тижорати, молу мулкини ҳимоялаш учун зудлик билан чоралар кўриш;

–        жабрланган ўзбек аҳолисининг ижтимоий ҳуқуқларини поймол қилмаслик учун барча чораларни кўриш;

–        аҳоли хафвсизлигини таъминлай олишда ҳукумат ожиз қолгани маҳал қўшни Ўзбекистон Қуролли Кучларини ўзаро битим асосида Қирғизистон ҳудудига киритиш ва ҳаёт мўтадиллашгунига қадар қолишига имконият танишга чақирамиз.   

Ўзбекистон ҳукуматини:

–        миллатдош ва диндошлари бўлган қирғизистонлик ўзбекларга нисбатан олиб борилаётган хунрезликни тўхтатиш учун барча дипломатик йўллардан фойдаланиш ва бунинг учун Қирғизистон ҳукуматига босим ўтказишга;

–        Қирғизистон ҳукумати воқеъалар олдида ожизлигини давом эттиргудек бўлса, Ўзбекистон Қуролли Кучларини Қирғизистон ҳукумати билан келишган ҳолда Ош ва Жалолобод вилоятларига олиб кириш ва икки халқ ўртасида осуда ҳаёт таъминоти ўлароқ бир неча йил қолишга;

–        Қирғизистонда ҳар қандай ажнабий давлатнинг хорижий ҳарбий базалар қуришига қарши бўлишга;  

–        Ўзбекистон ҳудудига етиб борган қочоқлар учун Ош ва Жалолободдаги вазият нормаллашгунича барча қулайликларни яратиб, Қирғизистонга қайтармасликка;

–        Вазият нормаллашганидан сўнгра қочқинларнинг ўз вилоятларига саломат қайтиб бориб, молу мулкларини қўлга киртишларида ҳуқуқий замин таъминотини ҳозирлашга чақирамиз.

Зеро бир мусулмон халқнинг ирқчилик ва зўравонликка дуч келиб бегуноҳ қатл этилиши, унутилмас тарихий ҳодисадир. Бу ҳодисада мазлум халқнинг ёрдамига қўл узатмаслик, тарихий доғ бўлиб қолади.

Ўзбекистон халқини эса ўзларининг миллатдош ва диндош қардошларига ёрдам қўлини чўзишлари, модддий ва маънавий кўмакларини беришга чақирамиз.

Хориждаги ўзбек ва қирғиз диаспораларини эса, Қирғизистондаги бир гуруҳ шовунистлар таъсирида қолмаслик ва бу ҳодисаларни хорижга ташимаслик, балки, ўзаро дўстона муносабатларни давом эттириб, бўлаётган ҳодисаларни қоралашга чақирамиз.

Қирғизистонда бўлаётган воқеъалар – фитнадир ва фитнани бошлаганлар Аллоҳнинг лаънатига дучор бўлишлари аниқдир.

Баёнотимиз хотимасида Аллоҳ таолодан жабрланганларга сабот ва матонат тилаб қолар эканмиз, жаҳондаги бутун тинчликсевар халқларни бу хунрезликни зудлик билан тўхтатиш учун қўлларидан келган барча воситаларни ишга солишларига яна бир бор чақирамиз!  

 

                                      www.hikmatnuri.com таҳририяти

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Бизга мактуб йўллабсиз Бизга мактуб йўллабсиз Sun, 13 Jun 2010 12:42:25 +0000
Мусулмонман дейди, аммо намоз ўқимайди ... http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=879:2009-05-20-02-10-38&catid=112&Itemid=109 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=879:2009-05-20-02-10-38&catid=112&Itemid=109  

Мусулмонман дейди, аммо намоз ўқимайди ...

Савол: Ўзини мусулмонман деган, бироқ намоз ўқимаган, рамазон рўзасини бошидан охиригача тутган ва оғзини ароқ билан очган ҳамда ўзига насоролар сўйган ҳайвонлар гўштини ҳаром қилган одамнинг ҳукми нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 443 - 1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг...

Одам «Мен ҳам мусулмонман!»– деб айтиши билан мусулмон бўлиб қолмайди. Чунки иймон умид ва зийнатланиш билан бўлмайди. Балки қалбга ўрнашиб, уни амал тасдиқласагина иймон бўлади (Хатиб Бағдодий «Иқтизоул илм» 56. Имом Ҳасан Басрий сўзи).

Иймон ва Ислом рукнлари, Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда акс этган:

«Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида ўтирар эдик. Баногоҳ, оппоқ кийим кийган, сочлари тим қора, афтида сафар аломатлари кўринмаган бир одам кириб келди. Ҳеч биримиз у одамни танимас эдик.

У келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига ўтирди ва тиззаларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тиззаларагиа теккизди. Қўлларини эса сонлари устига қўйиб: Ҳой Муҳаммад, менга Исломдан хабар беринг?!,– деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Ислом – Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига, Муҳаммад эса Аллоҳнинг расули эканига гувоҳлик беришингиз, закотни беришингиз, рамазон (рўзаси)ни тутишингиз, йўлига қодир бўлсангиз Каъбани ҳаж қилишингиздир,– дедилар. Ҳалиги одам: Тўғри айтдингиз,– деди. Биз: Ҳам савол бериб, ҳам тасдиқлайди­я, деб таажжубландик.

–        Менга иймон ҳақида хабар беринг?

–        Аллоҳга, Унинг фаришталари, китоблари, пайғамбарлари, охират куни ва тақдирнинг яхши ва ёмонига ишонишингиздир.

–        Тўғри айтдингиз. Менга эҳсон ҳақида хабар беринг?

–        Эҳсон – Аллоҳга кўриб турганингиздек ибодат қилишингиздир. Гарчи сиз кўрамасангиз ҳам, У кўриб туради.

–        Тўғри айтдингиз.

... Сўнгра ҳалиги одам кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир оз (жим) қолдилар ва: Ҳой Умар, савол берган одамни танидингизми?,– дедилар. Мен: Аллоҳ ва Расули яхшироқ билади, деганимда: У, сизларга динингизни ўргатиш учун келган Жибриил эди, дедилар» (Имом Муслим 8, Термизий 2738, Абу Довуд 4760, Имом Аҳмад 1/51).

Мазкур ҳадисда Ислом, иймон ва эҳсоннинг даражалари баён қилинган. Исломни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тана узвларининг талаффуз ва зоҳирий амаллар билан изоҳладилар. Яни уларнинг биринчиси Аллоҳдан бошқа илоҳ бўлмагани ҳамда Муҳамад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Аллоҳнинг расули эканига ишониш каби тил амали – талаффуз қилиши, кейин эса намозни тўкис адо этиш, закотни бериш, рамазон рўзасини тутиш ва йўлига қодир бўлган одамнинг Каъбани ҳаж қилишидир.

Ибодат намоз ва рўза каби тана амаллари ва закот бериш каби молиявий амал ҳамда Маккадан узоқда яшаган одамга нисбатан ҳар иккисидан иборат бўлган амалларга бўлинади. Исломнинг ушбу биноси ичига кирган ибодатларни жойига келтирган одамгина «мусулмон» деб аталади.

Икки шаҳодат калимасига иқрор бўлган киши, ҳукман мусулмон ҳисоблансада, унинг бу калималарни айтиб Ислом динига киргач, Исломнинг бошқа ибодатларини ҳам амалга ошириши керак бўлади. Чунки барча зоҳирий амаллар, Ислом номи остига киради. Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадислари очиқ далолат қилади: «Мусулмон – тили ва қўлидан мусулмонлар саломат бўлган кимсадир» (Имом Бухоирй 10, 6484; Имом Муслим 40; Имом Аҳмад 2/160, 163, 187, 191, 192, 195, 205, 206, 209).

Икки «Саҳиҳ»да Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: Исломнинг қайси бири яхши?,– деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Бечора инсонларга) озиқ­овқат беришинг ҳамда билган ва билмаган одамларингга салом беришингдир»– деб жавоб бердилар (Имом Аҳмад 2/169, 170, 196, 295, 323, 324, 391, 442, 493, 495, 512; Имом Бухорий 6236; Имом Муслим 39).

Имом Аҳмад, Термизий ва Насоий (раҳимаҳумуллоҳ)лар Ирбоз ибн Сория разияллоҳу анҳудан ривоят қилдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Сиротум Мустақийм (– Аллоҳнинг тўғри йўли)га шундай зарбулмасал қилдилар: Бу йўлнинг икки чеккасида очиладиган дарвозалик сурлар бор. Ҳар дарвозада дарпардалар бор. Йўлнинг бошида бир жарчи: Ҳой одамлар, ҳаммангиз киринглар ва орқага қайтманглар!,– деса, бошқа бириси йўлнинг ўртасидан чақирмоқда ва одамлардан биронтаси у эшикларни очмоқчи бўлса: Ҳолингга войлар бўлсин, уни очма! Агар очсанг, унга кириб кетасан!, демоқда. Йўл – Ислом, икки (чеккадаги) сурлар эса Аллоҳнинг ҳудудлари (чегаралари), очилган дарвозалар эса Аллоҳнинг ҳаромларидир. Йўл бошидаги жарчи – Аллоҳнинг Китоби, йўл ўртасидаги жарчи эса ҳар бир мусулмоннинг қалбидаги Аллоҳнинг воъизидир» (Имом Аҳмад 4/182, 183; Термизий 2863; Ибн Касир 1/56).

Термизий мазкур ҳадисни ривоят қилар экан: «Аллоҳ тинчлик диёри —жаннатга даъват қилади ва Ўзи хоҳлаган зотларни тўғри йўлга ҳидоят қилади» (Юнус: 25) жумласини қўшимча қилди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келтирган ушбу масалда Ислом — Аллоҳ таоло устивор туришга ва чегараларидан чиқмасликка буюрган Тўғри Йўлдир. Бирон ҳаром ишни қилган одам, Тўғри Йўлнинг чегараларидан чиққан бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам иймонни ботиний (ички) эътиқодлар билан тафсир қилдилар. Иймоннинг бу тафсири юқоридаги ҳадисда баён қилинганидек, Ислом билан бирлашганидагина муносиб бўлади. Чунки Ислом сўзи ўзи ёлғиз истеъмол қилинганида, унинг ичига иймон маъноси ҳам киради. Зеро Аллоҳ таоло ҳам шундай деган: «Албатта Аллоҳ наздида мақбул бўладиган дин фақат Ислом динидир» (Оли Имрон: 19).

Агар иймон сўзи ўзи ёлғиз истеъмол қилинадиган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларида айтилганидек, Ислом сўзининг маънолари ичига киради: «Иймон – етмиш ёки олтмиш неча ҳам бўлакка бўлинади. Уларнинг афзали «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ) деб талаффуз қилиш ва унинг энг қуйиси эса йўлдан озорли нарсаларни олиб ташлашдир. Ҳаё ҳам иймоннинг бир бўлагидир» (Иймом Бухорий 9; Имом Муслим 35; Термизий 2614; насоий 5005; Абу Довуд 4676; Ибн Можа 57; Имом Аҳмад 2/412). Бу ерда келтирилган ҳадис лафзи Имом Муслимникидир.

Агар бу икки сўз бир ерда келсалар, қуйидаги оятдаги каби, иймонни ботиний амаллар, Исломни эса зоҳирий амаллар билан изоҳланади: «Аъробийлар: «Иймон келтирдик», дедилар. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, уларга) айтинг: «Сизлар иймон келтирганларингиз йўқ, лекин сизлар «Бўйинсундик», денглар, (чунки ҳали-ҳануз) иймон дилларингизга кирган эмасдир» (Ҳужурот: 140).

Мазкур оятдаги аъробийлар, муфассирларнинг кучли сўзларига кўра, мунофиқ эмасдилар. Ибн Аббос разияллоҳу анҳумо ва бошқа муфассирлар: Уларнинг иймонлари заиф – кучсиз бўлган эди,– дедилар (Ибн Жарир 26/42, Ибн Мурдвийя «Дуррул Мансур» 7/584).

Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу ояти ҳам далолат қилади: «Агар сизлар Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этсангизлар У зот сизларга (қилган яхши) амалларингиздан (яъни уларнинг савобидан) бирон нарсани камитмас» (Ҳужурот: 14). Яъни, амалларингизнинг савобларини камайтирмайди. Бу –  уларнинг амалларининг қабул бўлишига омил бўладиган иймонлари борлигига далолат қилмоқда. Шунинг учун ҳам уларнинг ажри, иймоннинг айрим масъулиятлари бўлмаслиги ёки уларни қилмаслик билан йўқ бўлмайди. Балки иймон, иймонни бутунлай йўқ қиладиган намозни тарк қилиш каби ишларни қилиш билан йўқ бўлади. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Намозни тарк қилган одамнинг Исломда насибаси йўқдир» (Имом Аҳмад 55; Дору Қутний 2/52; Ибн Наср «Таъзиму қодрис солаҳ» 923 – 929; Ожуррий «Шариат» 134; Ибн Саъд «Тобақот» 3/351; Лалкааий «Шарҳу усулис суннаҳ» 2/825).

Ёки илм аҳллари муртадлик бобида баён қилишган Исломни бузадиган нарсалардан биронтасини қилиш билан, иймон йўқ бўлади. Иймон аслида ё тўкис ёки камайган (оз) бўлади. Масалан, биров иймон ва Ислом арконларини бажарса, фарз ибодатларни қилиб, ҳаром нарсалардан воз кечса, мутлақ ёки тўкис иймонли мўъмин бўлади. Биров иймон ва Ислом арконларини бажарса ва фарзлардан фарзлигига эътироф этган ҳолда баъзи нарсаларни оз қилса ёки ҳаромларни ҳаромлигига ишонган ҳолда қилиб қўйса, у заиф – кучсиз иймонли мўъмин бўлади.

Эҳсонга келсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эҳсоннинг Ислом ва иймоннинг энг юқори поғонаси эканини айтиб ўтдилар ва шундай баён қилдилар: «(Эҳсон) – Аллоҳга Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қилишингиздир. Гарчи Уни кўрмасангизда, У сизни кўриб туради» (Имом Бухорий 50, Имом Муслим 10; Насоий 4991; Ибн Можа 64; Имом Аҳмад 2/426).

Эҳсоннинг даражаси Ислом ва иймон даражаларидан ҳам юқоридир. Бу бобдаги бу асосни тушунтира олган бўлсак, намозни тарк қилган одам шу икки ҳолатдан бирида бўлади:

Биринчи ҳолат: Намозни фарзлигини инкор этиб тарк қилган бўлса, бу одам уламоларнинг якдил қарори – ижмоъси билан кофир бўлади. Чунки у, Исломнинг ҳаммага маълум бўлган рукнларидан бирини фарзлигини била туриб инкор этди.

Иккинчи ҳолат: Намозни фарзлигини инкор этмасада, танбаллик ва ялқовлиик қилиб намозни тарк қилган одам, улмоларнинг икки қавлларининг кучлироғига кўра кофир бўлади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Намозни тарк этган одамдан Аллоҳ ва Расулининг зиммаси соқит бўлади» (Имом Аҳмад 6/421; Табароний «Кабир» 24/190; Ибн Наср «Таъзиму қодрис солаҳ» 912, 913. Бу ерда келтирилган ҳадис лафзи уникидир). Бу ҳукм ундай одамнинг қатл қилинишини ифодаламоқда.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Банда билан куфр ва ширк ўртасида намозни тарк қилиш бордир»– дедилар (Имом Муслим 82; Термизий 2620; Абу Довуд 4678; Ибн Можа 1078; Имом Аҳмад 3/370; Доримий 1233). Бу ҳадис ундай одамнинг кофир эканига далолат қилмоқда.

Бу одамнинг ароқ билан рўзасини очишига келсак, мусулмон бўлган одам ароқ билан рўзасини очса, Аллоҳ ҳаром қилган нарса билан оғзини очган бўлади. Агар у арақнинг ҳаром эканини била туриб, ҳалол дея эътиқод қилса, гарчи ароқни ҳаром эканини эътиқод қилиб ичсада, кофир бўлади.

Ароқ ичиш катта гуноҳларнинг каттароғидан бўлиб, уни ичиш бандани Ислом динидан чиқармайди. Ҳолбуки ароқ – ифлосликлар онасидир. Мусулмон, ортидан келадиган диний ва дунёвий, жисмоний ва руҳий ҳамда ижтимоий зарарлари борлиги учун ҳам арақ ичмаслиги керак.

Насоролар бўғизлаган ҳайвонларнинг гўштларини ҳаром деяётган бўлса, шуни таъкидлашимиз керакки, у одам Аллоҳ мубоҳ қилганини била туриб уларнинг ҳаром эканига эътиқод қилаётган бўлса, шу эътиқоди билан кофир бўлади. Чунки у, ичида ҳалол эканини била туриб, Аллоҳ таоло ҳалол қилган нарсанинг ҳаром эканини эътиқод қилди.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:      Абдуллоҳ ибн Манийъ ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

 

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Намозни вақтида ўқимаслик Намоз Wed, 20 May 2009 01:48:23 +0000
Намозга лоқайд бўлманг! (Аллома Солиҳ ибн Фавзон ал Фавзон) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=971:2009-06-12-15-08-44&catid=90&Itemid=63 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=971:2009-06-12-15-08-44&catid=90&Itemid=63  

Намозга лоқайд бўлманг!

 

Хатиб: Аллома Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон

Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Асл сарлавҳа: التحذير من التهاون بالصلاة

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Биринчи хутба

Мўъминларга намозни белгиланган вақтда ўқийдиган қилиб қўйган, намозларни вақтида ўқиган одамларга кўп савобларни ва намозларига лоқайд бўлганларга эса аламли азобларни ваъда қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин.

Мен: «Шериксиз якто Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Унинг бандаси ва расули эканига, пайғамбаримизнинг қувончи намозга қўйилганига, Умматига вафоти олдидан намозга катта эътибор беришни васият қилганига» гувоҳлик бераман. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз, пайғамбаримизнинг оиласи ва барча саҳобаларига кўплаб салавоту саломлар йўлласин.

Сўнг ...

Ҳой мусулмонлар, Аллоҳдан Аллоҳ сизларга фарз қилган нарсаларда тақво қилинглар! Сизларга маълумки, намоз, шаҳодат калималаридан кейин турадиган Исломнинг энг муҳим рукнларидан бири ҳамда диннинг устуни ва банда Қиёмат кунида илк сўроқланадиган ибодатдир.

Сизлар шуни ҳам яхши биласизларки, намозни муайян вақтлардагина ўқилади  ва уни ўз вақтидан илгари ёки кейин, сафар ёки касаллик каби шаръий узрлар бўлмай туриб ўқиш, мумкин эмасдир. Зеро сафар ва касаллик чоғида намозларни жамлаб ўқиш мубоҳдир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди: «Сўнг уларнинг ортидан намозни зое қиладиган ва шаҳватларга бериладиган кимсалар ўринбосар бўлдилар. Энди у (ўринбосарлар) албатта ёмонликка (яъни жаҳаннамдаги қаъри чуқур водийда тайёрлаб қўйилган ёмон жазога) йўлиқадилар. Магар иймон келтириб ... » (Марям: 59, 60).

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу: ««Намозни зое қилдилар» жумласидан мақсад улар намозни ўқимадилар дегани эмас, балки намозни ўз вақтидан кечиктирганларидир»– деди.

Тобиинлар имоми Саид ибн Мусайяб (раҳимаҳуллоҳ) эса бу ҳақда: «Зое қилишдан мақсад, пешинни аср вақти киргунича, асрни эса шом вақтигача, шомни ҳуфтонгача, ҳуфтонни бамдодгача, бамдодни эса қуёш чиққунича кечиктиришдир»– деди. 

Ҳаётининг охиригача бу одатини сурункали давом эттирган одам тавба қилмай ўлиб кетса, Аллоҳ таоло унга Ғой – жаҳаннамдаги қаъри чуқур ва қаттиқ қийноқлар бўлган водийни ваъда қилмоқда.

Аллоҳ таоло айтди: «Эй мўминлар, на мол-дунёларингиз ва на бола-чақаларингиз сизларни Аллоҳнинг зикридан (яъни Аллоҳга ибодат қилишдан) юз ўгиртириб қўймасин! Кимки шундай қилса, бас, ана ўшалар зиён кўргувчи кимсалардир!» (Мунофиқун: 9).

Муфассирлар гуруҳининг бир қисми мазкур оятдаги «Аллоҳнинг зикри» беш вақт намоз эканини айтиб ўтдилар. Демак, савдоси, ҳунари ёки фарзандлари боис, беш вақт намозни ўқий олмаган одамлар – зиёнкордирлар. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қиёмат кунида банданинг илк ўлароқ сўраладиган амали намозидир. Намози дуруст бўлса нажот топиб, зафарга эришади. Намози тўкис бўлмаса муваффақиятсиз бўлиб, зарар қилади»– дедилар.

Ҳолбуки Аллоҳ таоло: «Бас, намозларини «унутиб» қўядиган кимсалар бўлган «намозхон»ларга ҳалокат бўлгайки ...» (Моъувн: 4, 5) деган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оятдаги «эсар» одамлар ҳақида: «Улар – намозни ўз вақтидан кечиктирадиган кимсалардир»– дедилар (Байҳақий «Сунан», 2982).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кунларнинг бирида намоз ҳақида гапирдилар ва: «Ким намозларни вақтида ўқиса, у намозлар унга Қиёмат кунида нур, ҳужжат ва нажот бўлади. Ким вақтида ўқимаса унга нур ҳам, ҳужжат ҳам, нажот ҳам бўлмайди. Ва у одам Қиёмат кунида Қорун, Фиръавн, Ҳомон ва Убай ибн Халаф билан бирга бўлади»– дедилар (Имом Аҳмад 6288, 6576).

Айрим уламолар намозини вақтида ўқимаганларнинг ўша кофирлар билан бир сафда бўлишини таъкидладилар. Намозини молу дунёси сабабли вақтида ўқий олмаган одам Қорунга ўхшагани учун Қорун билан, қироллиги туфайли ўқий олмаган одам Фиръавнга ўхшагани учун Фиръавн билан, вазирлиги туфайлиги ўқий олмаган одам Ҳомонга ўхшагани учун Ҳомон билан, тижорати сабабли намозини ўқий олмаган одам маккалик кофир савдогар Убай ибн Халафга ўхшагани учун Убай ибн Халаф билан бир сафда туради.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аср намозини ўқий олмаган одам оиласи ва молидан маҳрум қолибди»– дедилар (Имом Бухорий 519; Имом Муслим 991; Насоий 364).

Ибн Хузайма «Саҳиҳ»ида мазкур ҳадисга қўшимча қилиб: Имом Молик: «Вақтнинг чиқиб кетиши бунинг изоҳидир»– деди,– деди (Ибн Хузайма 334).

Имом Бухорий (раҳимаҳуллоҳ) Самура ибн Жундаб разияллоҳу анҳунинг ушбу ривоятини келтирди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан: «Ичингиздан биронтангиз туш кўрдими?»– деб кўп сўрар эдилар. Саҳобалар кўрган тушларини Аллоҳ хоҳлаганича айтиб берар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни эрталаб: «Бу кеча олдимга икки киши келиб, мени ўрнимдан тургиздилар ва: Юринг кетдик,– дедилар. Мен улар билан бирга кетдим. Биз ёнбошлаб ётган ва бошида иккинчи бир киши катта қоя тошни олиб тик турган ва тош билан ётган одамнинг бошига ураётган одамнинг олдига келдик. У ургани сайин бош мажақланар ва тош ҳў анави жойгача юмалаб кетар, (иккинчи) одам тошнинг орқасидан бориб олиб келгунича бош яна аввалги ҳолатига қайтар ва у одам яна аввалги сафардагидек уришини такрорлар эди. Мен (олдимга келган) икки одамга: Субҳоналлоҳ, у иккиси нега бундай?,– деб савол бердим. Улар менга у кишининг Қуръонни ўрганиб кейин тарк қилган ва фарз намозлардан ухлаб қолган одамлар эканидан хабар бердилар» (Имом Бухорий 1075, Насоий 7658).

Баззор (раҳимаҳуллоҳ)нинг ҳадисида эса шундай дейилган: «Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни бошлари тошлар билан ёрилаётган қавмларнинг олдига олиб борилди. Бошлар ёрилгани сайин ўзининг аввалги ҳолатига қайтар ва бу ҳеч тинмай такрорланар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳой Жибрил, бу ким?»– деб сўраганларида Жибрил алайҳиссалом: «Улар, бошлари намоз ўқишни оғир кўрган одамлар»– деб жавоб берди».

Ҳой одамлар, бугунги кунда кўплаб одамлар намозга эътибор бермай, лоқайд бўлиб қолдилар. Уларнинг айримлари намознинг шартлари, рукнлари ва фарзларига лоқайд бўлиб уларни тўкис бажармаяптилар, ўрганмаяптилар ва тўкис жойига келтириш учун тушунишга ҳаракат қилмаяптилар. Гоҳида намознинг бирон бир шарти ёки рукнини бузиб, намозлари бекор бўлмоқда. Бироқ, улар намоз ўқимаётган бўлсаларда, намоз ўқияпмиз деб ўйламоқдалар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалардан бирининг оёғининг бир танга миқдорича ерига сув тегмаганини кўриб қолдилар ва намозини қайта ўқишга буюрдилар. Бошқа бир одамнинг эса намоз ўқисада, намозида шошилиб ҳаракат қилаётганини кўрдилар ва: «Орқангга қайт ва намоз ўқи! Сен намоз ўқимадинг!»– дедилар (Имом Бухорий 715, 751, 5782, 6174; Имом Муслим 602).

Айрим эркаклар эса фарз намозларини жамоат иштирокида ўқишга ўта лоқайддирлар. Бундай қилиш мунофиқлик аломатларидан бири бўлиб, шаръий узри бўлмай туриб намозни жамоат билан ўқимаган одам катта жиноят қилган ва дунё ва охиратда қаттиқ жазога сазовор бўлади. Ҳатто уламолар, у одамнинг танҳо ўқиган намози дуруст эмаслигини ҳам таъкидлаганлар.

Бугун айрим одамларнинг намозни жамоат иштирокида ўқишга ўта эътиборсиз бўлиб кетганларини кўрмоқдамиз. Уларнинг баъзилари масжидга қўшни уйларда яшашларига қарамай, биронта намозни масжидда ўқимайдилар. Ўз уйидан дунёвий ишлари учун чиқадилар, аммо кечаю кундуз беш маҳал азонни эшита туриб, намозни масжидда ўқиш учун чиқмайдилар. Гўё улар: Биз амрларни эшитдик, аммо итоат этмадик!, демоқчи бўладилар.

Ишнинг ажабланарли жиҳати шундаки, Роббисига осий бўлиб, Унинг чақириғига ижобат қилмаган, масжидларда Аллоҳнинг фарзини адо этмаган мана бу одам билан айни уйда яшаётган бошқа шахслар эса, мусулмонлар билан бирга намоз ўқийдилар. Бироқ улар бундай одамга дашном бермайдилар, уйларида ўзининг хоҳлаган нарсасини қилишига қаршилик қилмайдилар, ҳатто бир дастурхон атрофида еб, ичадилар! Ахир диний ҳамият қаерда қолди?! Амру маъруф ва наҳий мункар қаерда қолди?! Бу одамлар у осийни қайтаришлари керак. У агар Аллоҳга тавба қилиб, мусулмонлар билан бирга намоз ўқиса яхши, бўлмаса уйларидан қувиб чиқарсинлар! Агар уй уники бўлса, ўзлари унинг уйидан чиқиб кетсинлар ва ундан узоқроқ уйда яшасинлар! Риоя ва мўлтонилик қилмасинлар! Агар у одамдан дунёвий умидлари бўлса, унутмасинларки, Аллоҳ ҳузуридаги нарсалар уникидан кўра яхшироқ ва мангуроқдир.

«Аллоҳ ризқ бергувчиларнинг яхшироғидир» (Жумъа: 11).

«Ким Аллоҳдан қўрқса У зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилади ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради» (Талоқ: 2, 3).

Айрим одамлар жамоат билан баъзи намозларни ўқисаларда, бамдод каби айрим намозларни жамоат билан бирга ўқимайдилар.Жамоат билан бамдод намозини ўқимаган одамларнинг сони анчагина. Ҳолбуки, бундай қилиш мунофиқлик аломатларидан бири эканидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган эдилар. Сизлар аввалги икки ҳадисда бошлари намоз ўқишни оғир кўрган одамларнинг бошлари, қайта жон ато эилган кунларида қабрларида тошлар билан ёрилишини, ҳар ёрилгани сайин яна қайта жойига келишини ва бу мудом давом этишини эшитдингиз. Аллоҳ бундай азобдан сақласин!

Ҳозирги кунда намоздан ухлаб қолишга сабаб бўлган нарсалардан бири, кечаларни олди-қочди суҳбатлар, бемаъни ўйин-кулгу, қўшиқ ва куйларни тинглаш, ойнаи жаҳон ёки видеоларда фильмларни, гоҳида ҳаёсиз фильмларни томоша қилиб бедор ўтказиб, тонг отиши яқнлашгач намоздан ухлаб қолишдир. Бундай қилаётган инсонлар ҳаром нарсалар билан бедор бўлиб, фарзни адо этиш ўрнига донг қотиб ухламоқдалар! Бир инсон кечани Қуръон тиловати билан ўтказиб бамдод намозига тура олмаса, унинг бу бедорлиги – ҳаромдир. Шундай экан, Аллоҳнинг маъсияти билан кечани бедор ўтказиб, Аллоҳнинг ибодатидан ухлаб қолиш ҳақида нима дейиш мумкин?!

Гоҳида жамоатни тарк қилишга иккинчи жиноятни ҳам қўшадилар. У жиноят – намозни ўз вақтидан кечиктириб, Қуёш кўтарилганидан кейингина ўқишлари ва бу билан намозини унутган кимсалар қаторига киришларидир.

Ҳой мусулмонлар, намозларига эътибор берган мусулмон бамдод намозига ухлаб қолмайди ва жамоатдан кечикмайди. Мусулмон, намозга уйғотадиган эҳтиёт чораларини кўради. Бу чоралардан бири – эрта ётишдир. Бошқаси, ўз оиласидагилар ва қўшниларидан бирига намозга уйғотиб қўйишини тайинлашдир. Яна бири эса, намоз вақти келганини эслатадиган занг соатидир. Ҳатто, одам намозга туриш нийяти билан кўрпасига ўранса, Аллоҳ таолониг Ўзи унга намозга уйғотиб қўядиган шароитни яратиб қўяди! Бироқ, намозга туришга диққатсиз бўлса ва намоз унинг хаёлига келмаса, шайтон унга ҳукмрон бўлиб, тўғри йўлдан оздиради.

Аллоҳнинг бандалари, диний ишларингизнинг барчасида, хусусан намоз ўқишда Аллоҳдан тақво қилингиз! Чунки намоз, диндан йўқоладиган нарсанинг охиргисидир. У йўқолгач, диндан асар ҳам қолмайди.

Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм.

«Сўнг уларнинг ортидан намозни зое қиладиган ва шаҳватларга бериладиган кимсалар ўринбосар бўлдилар. Энди у (ўринбосарлар) албатта ёмонликка (яъни ёмон жазога) йўлиқадилар. Магар иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотларгина (азобга дучор қилинмаслар). Бас, улар жаннатга кирадилар ва уларга бирон зулм қилинмас» (Марям: 59, 60).

 

Иккинчи хутба

Намозни жамоат билан ўқинг!

Асл сарлавҳа:  التحذير من ترك صلاة الجماعة

Мен, мўъминларнинг намоз ўқишлари учун тайинли вақтларни фарз қилган, намозларни тўкис ва ўз вақтида жамоат билан адо этишга буюрган Аллоҳга, унинг неъматларига ҳамду санолар айтаман. Унинг мўл лутфи ва карамига шукроналар келтираман.

Мен ягона ва шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига, Муҳамад ибн Абдуллоҳ жамоат намозида иштирок этмаган кимсаларга қаттиқ жазоларни ваъда қилган Аллоҳнинг қули ва расули эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳ таоло Унга, Унинг оиласи, саҳобалари ва Унинг турмуш тарзига Қиёмат кунигача издош бўлган барчага салавоту саломлар йўлласин.

Сўнг ...

Ҳой одамлар, Аллоҳдан тақво қилинглар ва билингларки, намознинг ўрни буюкдир. Буни, Аллоҳ таоло Ўз Китобида баён қилган.

Намоз, Ислом рукнларининг икки шаҳодат калималаридан кейинги иккинчи рукнидир. У – мусулмон билан кофир ўртасини ажратувчидир. Намоз – Исломнинг устунидир. Бунга Қуръон ва суннатдан далиллар анча кўпдир.

Ҳой, мусулмонлар!

Шайтон, мусулмонни намоздан оздириш учун жуда кўп тиришади. Чунки у, намоздан оздириб олса, бошқа ибодатлардан буриш осон эканини жуда яхши билади. Чунки, намоз ўқимаган одамнинг дини, Исломда эса насибаси бўлмайди. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Динингиздан охири йўқотадиган нарсангиз – намоздир»– деганлар (Ҳоким 8448).

Шайтон ушбу намоздан мусулмонни буриш учун турли йўлларни синаб кўради. Агар уни намоздан бутунлай воз кечтириш имкони бўлса, бунинг учун бор кучини сарф қилади. Агар намоздан тўса олмаса, аввло уни жамоат билан намоз ўқиш, кейин эса намозни белгиланган вақтида ўқишдан тўсиш учун, турли ҳийлаларга қўл уради. Агар жамоат билан намоз ўқишдан тўса олмаса, намознинг бир қисмига улгура олмаслиги, масжидда жамоат билан намоз ўқиш савобидан маҳрум қолиши ва жамоат намозига бошидан иштирок этмаслиги учун масжидга кеч чиқиш ва ялқовлик қилишга васваса қилади.

Бу – бугунги кундаги кўплаб мусулмонларнинг ҳолидир. Уларнинг талайгина қисми қўшни бўлишларига қарамай, масжидларга намоз ўқиш учун кирмайдилар ёки айрим намозлар учун кириб, бошқалари учун кирмайдилар. Кўплаб мусулмонлар масжидга кеч келадилар ва имом билан намознинг бир қисминигина ўқийдилар ёки умуман жамоат намозига етиша олмайдилар. Жамоат намозига келмаган кимсалар Аллоҳ ва Расулига осий бўлиб, ўзларини Аллоҳнинг ғазабига дучор қилиб, дунё ва охиратдаги азобга сазовор бўлмоқдалар ҳамда кўплаб савоблардан маҳрум қолмоқдалар.

(Келинглар), Аллоҳнинг Қуръони ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига жамоат билан намоз ўқишни фарз қилган ва бу масъулиятни бажара олмаган одамга аламли азобдан хабар берган кўрсатмаларга қулоқ солинглар.

Аллоҳ таоло айтди: «Намозни тўкис адо қилинг, закотни беринг ва рукуъ қилгувчилар билан бирга рукуъ қилинг» (Бақара: 43).

Аллоҳ таоло намозни тўкис адо этиш ва рукуъ қилганлар билан бирга ўқишни буюрди. Бу, (эркакларнинг фарз) намозни жамоат бўлиб ўқишларини ифодалайди. Бир ҳолат ёки сифатга боғланган буйруқни ўша ҳолат ва сифатга кўра ижро қилинсагина, буюрилган одамнинг итоат қилгани маълум бўлади. Оят, намознинг жамоат билангина ўқилишига далолат қилмоқда.

Аллоҳ таоло айтди: «Болдирлар очиладиган (яъни, оғир ҳисоб-китобга чоғланиладиган) ва улар (кофирлар) кўзлари (қуйига) эгилган, хорлик уларни ўраб-эгаллаб олган ҳолларида сажда қилишга чорланишиб, (лекин саждага) кучлари етмай қоладиган Кунни (эсланг)! (Чунки ҳаёти дунёдалик пайтларида) улар соғ-саломат бўлган ҳолларида сажда қилишга чорланар эдилар (аммо саждага қодир бўла туриб ундан бош тортар эдилар)» (Қалам сураси: 42, 43).   

Аллоҳ таоло Қиёмат кунида уларни, ўзлари билан сажда қилишлари ўртасини тўсиш билан жазолайди. Чунки улар, масжидларда сажда қилишга чақирилганларида, чорловчига ижобат қилишдан бош тортган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, чорловчи – муаззинга ижобат қилиш қандай эканини Имом Муслим (раҳимаҳуллоҳ) ривоят қилган ҳадислари билан изоҳладилар: «Сўқир одам келиб: Ё Расулуллоҳ, менинг масжидларга олиб келадиган йўлбошчим йўқ,– деди ва ўзига уйида намоз ўқишга рухсат беришларини сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга рухсат бердилар. У одам орқасига қайрилиб кета бошлаганида чақирдилар ва: «Чақириқ – азонни эшитасанми?»– деб сўрадилар. У: Ҳа, дегач: «Ундай бўлса, ижобат қил!»– дедилар» (Имом Муслим 1044).

Ушбу ҳадис ҳам ижобат қилишга буюрилган нарса, жамоат намози учун масжидларга бориш эканини ифодаламоқда.

Талайгина салаф олимлари Аллоҳ таолонинг: «(Чунки ҳаёти дунёдалик пайтларида) улар соғ-саломат бўлган ҳолларида сажда қилишга чорланар эдилар» (Қалам: 43) оятидаги «чорланар эдилар» жумласини: «Улар: «Намозга шошилинглар! Нажотга шошилинглар!»– деб чақирилар эдилар»– дея изоҳладилар.

Ҳой, азонни эшитиб уйлари ёки бозорларида ўтирган ва жамоат билан намоз ўқимаётган кимсалар, Роббингизга тавба қилмасангиз Қиёмат кунида сажда қила олмайдиганлар билан бирга бўлиб, Аллоҳ ва махлуқлар олдида шарманда бўласизлар!

Жамоат билан намоз ўқимаслик, мунофиқлик аломатларидан биридир. Имом Бухорий ва Имом Муслимларнинг «Саҳиҳ»ларида Абу Ҳурайра (разияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мунофиқларга энг оғир бўлган намоз – ҳуфтон ва бамдод намозларидир. Улар бу икки намоздаги савобларни билсалар эди, унга эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар. Мен намоз ўқишга буюришни, намозга иқомат айтилишини, кейин одамларга имом бўлиб намоз ўқиши учун бир одамни тайинлашни, сўнгра, ўзим ўтин боғларини кўтарган кишилар билан бирга намозга келмаган кишиларнинг олдига бориб, уларни уйлари билан бирга ёқиб юборишни қасд қилдим»» (Имом Муслим 1041).

Имом Аҳмад (раҳимаҳуллоҳ) ривоят қилган ҳадисда эса шундай дейилган: «Агар ичида хотинлар ва болалар бўлмаганида эди, ҳуфтон намози учун иқомат айтар ва йигитларимга уйларни ичидаги нарсалари билан ёқиб юборишга буюрган бўлар эдим» (Имом Аҳмад 8441, 8796).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жамоат намозидан кеч қолган кишиларни шу буюк вазифани адо этишлари ўрнига ичида қолишган уйлари билан ёқиб юборишни, бу ибодатдан воз кечганлари эвазига жазо ўлароқ уларни молу мулклари билан бирга куйдириб ташлашни қасд қилдилар. Бу – оғир жиноятлар учун қўлланадиган оғир жазодир. Чунки, ичидаги одамлари билан бирга ёқиб юборилган уй ёнғинидан, одамлар ниҳоятда қўрқадилар. Демак, жамоатни тарк қилган одамларга бу жазо қўлланса эди, шаръий жазо бўлар эди.

Шунинг учун ҳам саҳобалар, (фарз) намозларни жамоат билан ўқишга катта эътибор берар, жамоат намозларига чиқмаган одамларга қаттиқ дашномлар беришар ва уларни мунофиқликда айблашар эди. Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ида Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳунинг ушбу гаплари бор: «Кимни эртага Аллоҳга мусулмон бўлиб дуч келиш севинтирса, мана бу намозларни чорланган жой (масжид)да ва вақтида ўқисин. Чунки уларни (масжидларда ўқиш), ҳидоят йўлларидан биридир. Аллоҳ таоло пайғамбарингизга ҳидоят йўлларини машруъ қилди. Сизлар (фарз) намозни, намозга келмаган одам каби уйларингизда ўқийдиган бўлсангиз, пайғамбарингизнинг суннатини тарк қилган бўласизлар. Агар пайғамбарингизнинг суннатини тарк қилсангизлар, адашасизлар. Қайси бир одам таҳорат қилса, қилганда ҳам чиройли қилса, сўнгра шу масжидлардан бирини қасд қилса, Аллоҳ таоло унга босган ҳар бир қадами учун бир яхшилик ёзиб, унинг бир мақомини кўтаради ва бир ёмонлигини ўчиради. Мен ўз замонамизда жамоат намозига мунофиқлиги аниқ бўлган одамларгина бормаганини кўрган эдим. Ҳатто бир намозхонни (юра олмагани учун) икки киши тарафидан қўлтиқлаб олиб келинар ва сафга тизиб қўйилар эди» (Ибн Можа 769; Имом Аҳмад 3440, 3623).

Бу – Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳунинг саҳобалар тасаввуридаги жамоат намозига бўлган эътибор тавсифи ҳамда жамоат намозида иштирок этмаган одамнинг улар четлатишгани ва мунофиқ деб ҳукм қилишларидир.

Бугунги кунда жамоат намозида иштирок этмаган одамлар ҳам ҳануз бизнинг қадрдон дўстимиз бўлиб, уни ҳурматлаймиз, у билан ҳеч жиноят қилмаганидек, Аллоҳ ва Расулига ҳеч осий бўлмаганидек борди-келди қиламиз, аралашиб юрамиз. Бу, тарозига намозни тортиш учун қўйган тошларимизнинг енгиллига далилдир. Бас, бизга Қуръон Карим оятлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари, саҳобалар ва кунимизгача яшаб келган мусулмонлар амалидан жамоат билан (фарз) намозларни ўқишнинг вожиблиги ҳамда фарз намозларни жамоат билан ўқишга лоқайд бўлган одамларни огоҳлантириш зарурлиги ва дунё ва охиратда жазоланиши муқаррар экани маълум бўлди.

Ҳой, сиз масжидга қўшни яшаб азонни эшитган, соғлиги жойида, хавфсизлиги таъминланган ва жамоат намозларида иштирок этмаётган намозхон, масжидга келмасликка нима баҳонангиз бор?! Сиз оят ва ҳадисларни эшитмадингизми? Ёки эшитсангиз ҳам: «Биз эшитдик, аммо итоат этмаймиз!»– дедингизми?!

Ҳой мусулмонлар, бизнинг намозга бугунги кундаги муносабатимиз яхши эмас. Биз намозга эътибор бермай, лоқайд бўлиб кетдик. Жамоат намозларида иштирок этмаслик енгил, ҳатто оддий ишга айланди. Катта-катта хонадонлардан бир-икки кишигина масжидларга келиб жамоат билан намоз ўқиса, айрим оилалардан ҳеч ким келмаяпти. Масжидларга келиб жамоат билан намоз ўқиётган мўъминлар эса, намозга келмаганларга лом-мим демаяпти. Ҳолбуки намозга келмаганлар, уларнинг ўз фарзандлари бўлиб, агар келмасалар уларни келишга буюриш, ҳатто уриш Аллоҳ тарафидан масъулиятдир.

Уйлар ва бозорларга қарасангиз одамлар билан лиқ тўла, улар ичидан айримларгина масжидга келишга одатланган. Келганларнинг кўплари ҳам жамоат намозида иштирок этмаганлар билан бирга, Аллоҳнинг жазоси ва мунофиқлик белгисига рози бўлиб туришибди.

Бу – мисли кўрилмаган даражада молу мулкка зарар ва жонларга жабрдир.

Аллоҳнинг бандалари, Аллоҳдан тақво қилингиз ва Унга, бошингизга сезмаган ҳолингизда келиб қолиши мумкин бўлган интиқомидан илгари, тавба қилингиз!

Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм.

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), иймон келтирган бандаларимга айтинг, намозни тўкис адо қилсинлар ҳамда олди-сотди ва ошна-оғайнигарчилик бўлмайдиган Кун (Қиёмат) келиб қолишидан илгари Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ-эҳсон қилсинлар» (Иброҳим: 31).  

 

                                                    

 

 

   

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Ислом дини ва асослари ҳақидаги хутбалар Жума хутбалари Fri, 12 Jun 2009 14:56:51 +0000
Ислом учун нима қилдик?! (Шайх Мушаббаб Қаҳтоний) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=2101:2010-01-08-11-13-32&catid=90&Itemid=63 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=2101:2010-01-08-11-13-32&catid=90&Itemid=63 Ислом учун нима қилдик?!

 

Хатиб: Шайх Мушаббаб Қаҳтоний

Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Асл сарлавҳа: ماذا قدمنا للإسلام ؟؟

 

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

                                      Биринчи хутба

         Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир... Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

﴿ يَآ أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلاْ تَمُوتُنَّ إِلاّ وَأنتُمْ مُسلِمُونَ

«Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).

﴿ يَآ أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُم مِن نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيراً وَنِسَآءً وَاتَّقُوا اللهَ الَّذِي تَسَآءَلُونَ بِهِ وَالأَرْحَامَ إِنَّ اللهَ كَانَ عَلَيْكُم رَقِيباً

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

﴿ يَآ أَيَّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ وَ قُولُواْ قَولاً سَدِيداً ، يُصلِحْ لَكُم أَعْمَالَكُم وَ يَغْفِرْ لِكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَ مَن يُطِعِ اللهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزَاً عَظِيمَاً﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71).

Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир).

Сўнг ...

Ҳой, мусулмонлар!

Одамлар ҳар куни эрталаб ишлари ва мактабларига бориб, пешиндан кейингина хонадонларига қайтадилар. Сўнгра қоринларини тўйғизиб, уйқуга кетадилар. Аср ёки шомдан кейин ғафлат уйқуларидан уйғониб, бозорлар, ошхоналар ёки истироҳат боғларининг йўлини тутадилар. Шаҳватлар ва исроф бўлган вақтлар билан тўлган бир кунни ўтказиб, яна уйқуга кетадилар... Вақтлари ва молларини дунё ва дунёнинг шаҳватлари учун сарф этадилар ...

Агар улардан биронтасига: «Бугун Ислом учун нима қила олдингиз?!»– деб савол берсангиз, жавоб: «Ҳеч нарса!», бўлади. Ҳа, «Ҳеч нарса!»!! У ўзининг қорнини тўйдириш ва шаҳватини қондириш учун кўп нарсани сарф қилади. Балки, билвосита ёки бевосита Исломни ҳам вайрон қилади, Ислом таълимотларига қарши чиқиб, Шайтон ва шайтон гумашталарига ёрдамчи бўлди ҳам!!

Аллоҳ йўлидаги дўстларим!

Аллоҳнинг бизга берган неъматларининг адоғи йўқ. Аллоҳ бизни йўқдан бор қилди, кичик эдик катта қилди, жоҳил эдик билим берди, залолатда эдик ҳидоят қилди, яланғоч эдик кийинтирди, камбағал эдик боён қилди, Ер юзида осуда одим отишга имкон берди. Биз Аллоҳнинг неъматларини имтеъмол қилмоқдамиз, икромларидан фойдаланмоқдамиз. Аллоҳ бизни ҳавода учган қуш ёки сувда сузадиган балиқ ёхуд алиф билан бе нинг фарқига бормайдиган ҳайвон қилиб яратмади. Балки, бизга қулоқ, кўз ва қалбларни ато этди ва яратган кўплаб махлуқотларидан устун қилди. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

{وَلَقَدْ كَرَّمْنَا بَنِي ءَادَمَ وَحَمَلْنَاهُمْ فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ وَرَزَقْنَاهُمْ مِنَ الطَّيِّبَاتِ وَفَضَّلْنَاهُمْ عَلَى كَثِيرٍ مِمَّنْ خَلَقْنَا تَفْضِيلًا}

«Дарҳақиқат, Биз Одам болаларини азиз-мукаррам қилдик ва уларни барру-баҳрда — қуруқлик ва денгизда (от-улов ва кемаларга) чиқариб қўйдик ҳамда уларга ҳалол-пок нарсалардан ризқу рўз бердик ва уларни Ўзимиз яратган жуда кўп жонзотлардан афзал-устун қилиб қўйдик» (Исроъ: 70);

{أَلَمْ تَرَوْا أَنَّ اللَّهَ سَخَّرَ لَكُمْ مَا فِي السَّمَوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ وَأَسْبَغَ عَلَيْكُمْ نِعَمَهُ ظَاهِرَةً وَبَاطِنَةً وَمِنَ النَّاسِ مَنْ يُجَادِلُ فِي اللَّهِ بِغَيْرِ عِلْمٍ وَلَا هُدًى وَلَا كِتَابٍ مُنِيرٍ}

«(Эй инсонлар), Аллоҳ осмонлар ва ердаги барча нарсаларни сизларга бўйсундириб қўйганини ва сизларга барча зоҳирий ва ботиний (яъни моддий-маънавий) неъматларини комил қилиб берганини кўрмадингларми?! Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар ўзлари билмаган, ҳидоят топмаган ва ёрқин китоб-ҳужжатга эга бўлмаган ҳолларида Аллоҳ хусусида мужодала қилурлар» (Луқмон: 20);

﴿اللَّهُ الَّذِي خَلَقَ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضَ ، وَأَنْزَلَ مِنَ السَّمَاءِ مَاءً فَأَخْرَجَ بِهِ مِنَ الثَّمَرَاتِ رِزْقًا لَكُمْ ، وَسَخَّرَ لَكُمُ الْفُلْكَ لِتَجْرِيَ فِي الْبَحْرِ بِأَمْرِهِ ، وَسَخَّرَ لَكُمُ الْأَنْهَارَ • وَسَخَّرَ لَكُمُ الشَّمْسَ وَالْقَمَرَ دَائِبَيْنِ ، وَسَخَّرَ لَكُمُ اللَّيْلَ وَالنَّهَارَ • وآتاكم مِنْ كُلِّ مَا سَأَلْتُمُوهُ وَإِنْ تَعُدُّوا نِعْمَةَ اللَّهِ لَا تُحْصُوهَا إِنَّ الْإِنْسَانَ لَظَلُومٌ كَفَّارٌ}

«Аллоҳ осмонлар ва Ерни яратган ва осмондан сув (ёмғир-қор) ёғдириб, унинг ёрдамида сизларга ризқ бўладиган меваларни чиқарган зотдир. У Ўз амри билан денгизда сузиб юриши учун кемаларни сизларга бўйинсундирди. Яна дарёларни ҳам сизларга бўйинсундирди. У доимо айланиб турувчи қуёш ва ойни ҳам сизлар учун бўйинсундирди (яъни, сизлар яхши яшашингиз учун тартиб-интизомга солиб қўйди). Яна кеча ва кундузни сизлар учун бўйинсундирди. Шунингдек, сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига етолмайсизлар. Ҳақиқатан, инсон зоти ўта золим ва жуда ношукрдир» (Иброҳим: 32, 34).

Ушбу буюк неъматлардан сўнг бизнинг ҳар биримиз, хусусан, Исломга қарши «террорчи» номи билан очиқ ҳужумлар эълон қилинган ушбу кунда, Ислом учун нима қилдик?!

«Динимиз учун нима қилдик?!». Ҳар биримиз ўзига шу саволни бериб, жавоб олишга ҳаракат қилсин. Ҳа, бир оз бўлса ҳам ҳар биримиз ўзимизга қарши ҳам даъвогар ва ҳам ҳимоячи бўлайлик! Келинг, ҳар биримиз ўз ҳаётимизга бир назар ташлаб, динимиз ва умматимиз учун нималар қила олганимизга қарайлик!

Масалан, эркак ўз уйида:

Оила азолари ўртасида Ислом динин ёйиш учун қайси воситалардан фойдаланмоқда?

Уларга лойиқ бўлганидек Аллоҳнинг динини намойиш этдими?

Ўзи ёки бошқалар ёрдамида, оила аъзолари эҳтиёж ҳис этган диний таълимотларни бердими?

Ҳаётларининг барча жабҳаларида оила аъзоларини диний таълимотларни татбиқ этишга ундадими? Ёки кофирларга ўхшаб, кофирларнинг ролларини бажариб, оиласи учун ўз динлари – Исломдан тўсадиган ёки узоқлаштирадиган ойнаи жаҳон, сунъий йўлдошлардан узатиладиган каналлар, мусиқа ўйнатадиган жиҳозлар каби фасод нарсаларни муҳайё қилдими?! Кейин эса, Аллоҳ таоло:

﴿إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا يُنْفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ لِيَصُدُّوا عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ﴾

«Кофирлар молларини Аллоҳнинг йўлидан тўсадиган нарсаларга сарф этадилар» (Анфол: 36) деганидек иш қилдими?

Эркак ўз вазифаси – ишида Аллоҳ учун нима қилди? Агар раҳбар бўлса ўз мулозимлари, қўл остидагилари ва доирасига мурожаат қилганлар учун қандай яхшиликлар қилмоқда? Қўлга киритган бўлсада тез кунда айриладиган мансабига ўтиргач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қайси суннатларини ҳаётга татбиқ қила олди? Ўз муассасаси ва иш доирасидаги хизматчилар ўртасида диний ҳамкорлик ва муҳаббат туйғуларини ёя олдими? Унинг ўзи исломий ҳамкорликка ҳисса қўшиб, исломий имтиёзли кўринишга сазовор бўлдими? У ихлосли, ижодкор ва истеъдодли ишчиларни ўз ёнига чақириб, уларни олқишлаб, бошқаларга ўрнак қилиб рағбатлантирдими? Ёки мутакаббирлик отига миниб: «Мен шу мансабнинг эгасиман ва гўдак ўйинчоғини ўйнаганидек, хоҳлаган ишимни қилавераман!» қабилида иш юритиб, ўзидан бошқанинг манфаати қизиқтирмай, омма манфаатлари ҳақида фикр юритмаяптими? Ёки шахсий ва бошқарув зулмини мулозимларига тоттириб, уларнинг устларига миниб, уларнинг маошларини ўмариб, истеъдодлари ва лаёқатларини сўндириб, уларни Ислом оламидаги минглаб ишсизлар қаторига қўшиб қўяяптими?!

Энди, мулозимнинг ўзидан ишлаётган муассасаси ва доираси учун нима қилгани ҳақида сўрайлик: ҳамкасбларингизга исломий муносабатда бўлаяпсизми? Уларга яхши йўлларни кўрсатиб, ишдаги жиддийлик ва ҳамкорликка чақирдингизми? Ҳаётнинг исломий шаклини кўрсатдингизми? Ҳамкасбларингиз, идорангизга мурожаат қилганлар ёки қўл остингиздаги бошқа мулозимлар ўртасида дуо, ширинсуханлик, олий ахлоқ ва садоқатли муносабатлар қилиш билан, ёхуд магнит тасмалар, китоб ва фойдали ойномалар тарқатиш билан Аллоҳ йўлига чорладингизми?!

Ёки сиз давлат ёки хусусий муассасадаги фаол ва муҳим аъзодан ишчилар бирлигини бузадиган, раҳбарга ҳамкасбларининг зиёнига хушомад қиладиган, ҳатто, дўстлари ва ҳамкасблари ўртасида фасод ва фаҳш нарсаларни ёйиш билан кофирлар ролини ижро этиб, диний вазифасини адо этмаётган пассив инсонмисиз?!

Эркак, маҳалласида қўшнилари учун нималарни тақдим этмоқда? Уларни Аллоҳ учун зиёрат қилдими ёки аҳволларидан хабар олдими? Уларни эзгу ишларга йўллаб, рағбатлантирдими ёки қилаётган хатоларидан огоҳлантирдими? Уларга гўдаклари учун ота, кексалари учун ўғил, тенгдошлари учун биродар ўлароқ муносабатда бўлдими? Ёки уйининг ичида дарвиш мисоли ўтириб, қўшниларининг ўлиши, бетоблиги ёки фалокатга учрагани билан қизиқмаяптими? Ёхуд аҳён-аҳён ўзининг ҳаёсиз бақир-чақирлари ёки болаларини дарвозаси олдига қўйиб ўтган-кетганга озор бериб, сигарет чекиб, жамоат намозларига бутунлай қатнашмай ёки қатнашса ҳам айрим фарзларга етиша олмай ёхуд намозларни  ҳеч ўқимай маҳалланинг баттоли бўлган ҳолда қўйиб қўймоқдами?

Савдогар, тижоратида Ислом дини учун нима қилди?

Молининг шубҳали ва ҳаром нарсалардан пок бўлишига қизиқдими ёки дунё, муомалаларини диққатли қилишига кўзини кўр қилдими? У, мусулмон савдогарлар билан муомала қилишга ҳаракат қилаяптими ёки яҳудий, насоро ва бошқа ғайри динлар билан муомала қилиб, уларни мусулмонлардан афзал кўраяптими? Молларини сотар экан қаллоблик қилаяптими ёки тақлид қилинган, ҳаром ва қалбаки молларни сотаяптими? У ер, бу ерда олиб борилаётган харйия ишларга ҳисса қўшаяптими ёки хайрия ишларга қўл урмай, бойлигини Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларга сарф этаяптими?!

Келинг, энди Аллоҳ таоло миллионлаб инсонлар ҳавас қиладиган нафақахўрлар ҳаётига назар ташлайлик.

Эй нафақахўр, сиз Ислом дини учун нима қилдингиз? Аллоҳга шукр этиб, Унга ибодатни холис қилдингизми? Намозларни масжидда жамоат билан адо этаяпсизми? Қуръонни ўқиш ёки ёд олиш, тунлари таҳажжудга уйғониб, мусулмонлар учун зафар, қувват, кофирлар учун эса мағлубият ва кучсизлик сўраб дуо қилишга рағбатингиз борми? Ёки сиз нафақахўрликни масъулиятлардан қутилиш, Аллоҳнинг зикри ва намозларни тўкис ўқишдан воз кечиб, у ёқ, бу ёқларга сафар қилиш деб ўйлаяпсизми? Сиз умрингизнинг қолган қисмини Исломга хизмат қилиш йўлида илмингизга яраша китоб, мақола ва нутқлар тайёрлаб ўтказаяпсизми ёки ўзингизга ўхшаш нафақахўрлар билан бирга девон ва суҳбатларда жамланиб, миш-мишлар билан бировларнинг гўштларини еяпсизми? Хайрия жамиятлари ва исломий муассасаларнинг тадбирларида иштирок этаяпсизми? Ёки қимматбаҳо вақтларингизни олди-сотди дўконлари ва ойнаи жаҳон олдида биржалардаги ҳиссалар таннархининг кўтарилиб, пасаяётганини кўриш билан ўтказаяпсизми? Эй нафақхўр, сизнинг ушбу олтин вақтларингиз ҳақида Аллоҳ сарҳисоб қилади. Қиёмат куни жавоб бериш пайтида пушаймон бўлиб қолмаслик учун, Аллоҳдан қўрқинг!

Нафақахўрдан сўнгра аёл кишига ўтайлик. У фарзандлари, умр йўлдоши, қўшнилари ва дугоналарига қандай яхшилик, таълим, даъват ва йўлланмалар қилди?! Аллоҳ таоло берган имконидан дини учун хизмат қилишда қандай фойдаланди? Ахир Аллоҳ ота, ўғил ва умр йўлдошни унинг хизматига қўйди ва уларнинг барчасини хотинга яхшилик қилиш, уни риоя қилиш ва унга хизмат этишга ҳаракат қилиш учун буйруқ берди. Хўш, аёл киши бу фурсатни ғанимат билдими? Фарзандларини иймон асосида, динга боғланган фарзандлар қилиб тарбияладими? Қўшнилари ва дугоналари ўртасида эзгу ишларни ёйишга интилдими? Ёки бу имкониятларни Аллоҳга осий бўлиш учун ғанимат билиб, асоссиз баҳоналар билан хонадонига гуноҳ ишларни олиб келишга эрини зўрлаб, фарзандлар тарбиясини зое қилиб, уларга гуноҳ қилиш йўлларини осонлаштирдими? Ёки кунларини бозор ва ўтиришларда бекор ўтказиб, истироҳат боғларида дини ва вақтини зое қилаяптими?

Дўстлар, Аллоҳ раҳм қилган бандалардан бошқалардан ижобий жавоб олишимиз қийин бўлган саволлар шодаси ниҳоятда кўп... Одамларнинг кўпи бу мавзуда зиёнга кирганлар ва Аллоҳ ҳамда Аллоҳнинг динига хизмат қилишдан жуда ҳам узоқда қолиб кетганлар. Аллоҳ таолодан бундай ишлардан сақлашини сўраймиз!!

Мўмин биродарлар, келинглар, ўзимизни сарҳисоб қилиш учун вақт айирайлик ва динимизга хизмат қилиш учун вақтларимизни белгилайлик. Агар бирон вақт топа олсак, Аллоҳга ҳамдлар айтиб, уни кўпайтиришга интилайлик. Агар бу борадаги камчиликларимизни кўрсак, умримизнинг қолган қисмида уларни йўқотишга бел боғлайлик.

Аузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм

{قُلْ يا عبادي الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَى أَنْفُسِهِمْ لَا تَقْنَطُوا مِنْ رَحْمَةِ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ جَمِيعًا إِنَّهُ هُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ • وَأَنِيبُوا إِلَى رَبِّكُمْ وَأَسْلِمُوا لَهُ مِنْ قَبْلِ أَنْ يَأْتِيَكُمُ الْعَذَابُ ثُمَّ لَا تُنْصَرُونَ • وَاتَّبِعُوا أَحْسَنَ مَا أُنْزِلَ إِلَيْكُمْ مِنْ رَبِّكُمْ مِنْ قَبْلِ أَنْ يَأْتِيَكُمُ الْعَذَابُ بَغْتَةً وَأَنْتُمْ لَا تَشْعُرُونَ • أَنْ تَقُولَ نَفْسٌ يَاحَسْرَتَا عَلَى مَا فَرَّطْتُ فِي جَنْبِ اللَّهِ وَإِنْ كُنْتُ لَمِنَ السَّاخِرِينَ • تَقُولَ لَوْ أَنَّ اللَّهَ هَدَانِي لَكُنْتُ مِنَ الْمُتَّقِينَ • أَوْ تَقُولَ حِينَ تَرَى الْعَذَابَ لَوْ أَنَّ لِي كَرَّةً فَأَكُونَ مِنَ الْمُحْسِنِينَ • بَلَى قَدْ جَاءَتْكَ ءَايَاتِي فَكَذَّبْتَ بِهَا وَاسْتَكْبَرْتَ وَكُنْتَ مِنَ الْكَافِرِينَ • وَيَوْمَ الْقِيَامَةِ تَرَى الَّذِينَ كَذَبُوا عَلَى اللَّهِ وُجُوهُهُمْ مُسْوَدَّةٌ أَلَيْسَ فِي جَهَنَّمَ مَثْوًى لِلْمُتَكَبِّرِينَ • وَيُنَجِّي اللَّهُ الَّذِينَ اتَّقَوْا بِمَفَازَتِهِمْ لَا يَمَسُّهُمُ السُّوءُ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ}

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Менинг ўз жонларига жиноят қилган (турли гуноҳ-маъсиятлар қилиш билан) бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлмангиз! Албатта Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гунохларини мағфират қилур. Албатта Унинг Ўзигина мағфиратли, меҳрибондир. Сизларга азоб келиб, сўнгра ёрдам берилмай қолишидан илгари (яъни Аллоҳнинг бирон бало-қазосига дучор бўлмай туриб), Парвардигорларингизга қайтинглар – Унга бўйинсунинглар! Сизларга, ўзларингиз сезмаган ҳолингизда тўсатдан азоб келиб қолишидан илгари Парвардигорларингиз томонидан сизларга нозил қилинган энг гўзал нарса — Қуръонга эргашинглар! Бирон жон: «Аллоҳ ҳаққида (яъни У зотга тоат-ибодат қилишда) сусткашлик қилганимга надомат бўлгай! Ростдан ҳам мен (Унинг динини ва Қуръонини) масхара қилгувчилардан бўлган эдим», деб қолмаслиги учун; «Агар Аллоҳ мени ҳидоят қилганида, албатта тақводорлардан бўлур эдим», деб қолмаслиги учун; Ёки азобни кўрган чоғида: «Қани энди мен учун яна бир карра (яшашнинг имкони) бўлса-ю, мен ҳам чиройли амал қилгувчилардан бўлсам», деб қолмаслиги учун (Қуръонга эргашинглар!). (Акс ҳолда унга Аллоҳ томонидан айтилур): «Йўқ, (Мен сенга) ҳидоят йўлини кўрсатган эдим, аниқки сенга Менинг оятларим келганида, сен уларни ёлғон деган эдинг ва кибр-ҳаво қилиб, кофирлардан бўлган эдинг». Қиёмат Кунида Аллоҳ шаънига ёлғон сўзлаган кимсаларни юзлари қора ҳолда кўрурсиз. Ё жаҳаннамда мутакаббир кимсалар учун жой йўқми?! Аллоҳ, тақво қилган зотларни (жаннатга) эришганлари сабабли (жаҳаннам азобидан) қутқарур ва уларга бирон ёмонлик ҳам етмас ва улар ғамгин ҳам бўлмаслар» (Зумар: 53 – 61).

Аллоҳ менга ва сизларга Қуръон Каримни, ичидаги оятлари ва пурмаъно зикрлари билан баракали қилсин!

 

Иккинчи хутба

Тонгни оттирган ва тунларни осуда қилиб, бандаларини ибодат қилишлари учун яратган ҳамда ибодатни уларнинг Қиёмат кунидаги нажотлари учун восита қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Аллоҳ таоло қудсий ҳадисда шундай деган: «Бандаларим, сизларнинг амалларингизни ҳисоблаб, сўнгра унга кўра тақдирлайман: ичингиздан ким яхши нарса (мукофот)ни топса Аллоҳга ҳамд айтсин. Бошқа нарса (жазо)ни топса эса, ўзидан бошқасини маломат қилмасин!» (Имом Муслим 4674).

Мен «Шериксиз, ягона Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг бандаси ва расули» эканига гувоҳлик бераман.

Сўнг ...

Мусулмонлар!

Башарият ҳаётига назар ташлаган одам, ҳайратомуз нарсаларнинг гувоҳи бўлади. Мусулмонлар ёки Ислом динига мансуб бўлишни иддао этаётган кимсаларнинг шу динга хизмат ва даъват қилишда сусткаш эканликларини, ҳатто мусулмонлар ёки мусулмонликни иддао этаётган ота-оналар фарзандларининг Исломга қарши курашаётганини билади.

Бунинг акси ўлароқ, ботил аҳлининг ўз ботилликларини ёйиш ва унга чақиришга, бу иш улардан бойликлари ҳамда вақтларини ва ҳатто жонларини фидо этишни талаб қилса ҳам, тинмай ҳаракат қилаётганларини кўриб, эшитмоқдамиз. Америка ва унинг иттифоқчиларининг Исломга қарши олиб бораётган урушлари, сўзимизнинг яққол далилидир.

Американинг террорга қарши олиб бораётган курашида самимий эканини, ким ҳам айта олади. Лекин, Қуръон Карим тарих давомида олиб борилган бундай урушларнинг ҳақиқати ва моҳияти ҳамда Исломга тўғаноқ бўлиш учун зарур бўлган барча кўмак ҳажмини очиб берган. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

{إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا يُنْفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ لِيَصُدُّوا عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ فَسَيُنْفِقُونَهَا ثُمَّ تَكُونُ عَلَيْهِمْ حَسْرَةً ثُمَّ يُغْلَبُونَ وَالَّذِينَ كَفَرُوا إِلَى جَهَنَّمَ يُحْشَرُونَ}

«Албатта, кофир бўлган кимсалар мол-дунёларини Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун ишлатурлар. Бас, уни сарфлайдилар-у, сўнгра уша (моллари) ўзларига ҳасрат бўлур, сўнгра мағлуб бўлурлар. Кофир бўлган кимсалар Аллоҳ нопокни покдан (кофирни мўминдан) ажратиши ва нопок кимсаларнинг ҳаммаларини устма-уст тахлаб, жаҳаннамга солиши учун тўпланурлар» (Анфол: 36);

{وَلَا يَزَالُونَ يُقَاتِلُونَكُمْ حَتَّى يَرُدُّوكُمْ عَنْ دِينِكُمْ إِنِ اسْتَطَاعُوا ، وَمَنْ يَرْتَدِدْ مِنْكُمْ عَنْ دِينِهِ فَيَمُتْ وَهُوَ كَافِرٌ فَأُولَئِكَ حَبِطَتْ أَعْمَالُهُمْ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ}

«Улар (кофирлар) қўлларидан келса то динингиздан қайтаргунларича сизлар билан уришаверадилар. Сизлардан ким ўз динидан қайтиб, динсиз ҳолда ўлса, ундай кимсаларнинг қилган амаллари дунёю охиратда беҳуда кетур» (Бақара: 217);

{ وَدَّ كَثِيرٌ مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ لَوْ يَرُدُّونَكُمْ مِنْ بَعْدِ إِيمَانِكُمْ كُفَّارًا حَسَدًا مِنْ عِنْدِ أَنْفُسِهِمْ مِنْ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُمُ الْحَقُّ فَاعْفُوا وَاصْفَحُوا حَتَّى يَأْتِيَ اللَّهُ بِأَمْرِهِ إِنَّ اللَّهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ }

«Аҳли китобларнинг кўпчилиги сизларни, иймонли бўлганингиздан кейин (яъни ҳозир), уларнинг ўзларига ҳам ҳақиқат очиқ равшан бўлганидан кейин ҳасад қилганлари сабабли куфрга қайтаришни истайди. Бас, Аллоҳнинг фармони келгунича уларни афв қилинг ва кечиринг. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага қодирдир» (Бақара: 109).

Мўмин биродарлар, хутбамнинг сўнггида ботилни ёйиш учун чексиз ёрдамлар берилаётганини таъкидлаш учун, «ал-Баён» ойномаси ўзининг 1421 ҳижрий йилнинг жумодул аввал ойи сонида «Халқаро Америка тадқиқотлари ва осорлари ойномаси»дан иқтибос қилиб келтирган миссионерлик ҳақидаги ҳисоботни иқтибос қилмоқчиман. Унда шундай дейилган:

1990 йилга келиб миссионер ташкилотларнинг сони 21 000 (йигирма бир мингта) бўлган бўлса, бу сон 1996 йилга келиб 45 000 (қирқ беш минг)тага етди.

Миссионерларнинг ўз мамлакатларидаги сони 1990 йилда 3 923 000 (уч миллион тўққиз юз йигирма уч минг)та бўлган бўлса, 1996 йилга келиб 4 635 500 (тўрт миллион олти юз ўттиз беш минг беш юз)тага етган.

Ўз ўлкаларининг хорижида фаолият олиб бораётган миссионерларнинг сони 1990 йилда 285 250 (икки юз саксон беш минг икки юз эллик)та бўлган бўлса, 1996 йилга келиб уларнинг сони 398 000 (уч юз тўқсон саккиз минг)тага етган.

Агар 1990 йилда 23 800 (йигирма уч минг саккиз юз)та ойнома ва бюллетенлар нашр қилинган бўлса, 1996 йилга келиб уларнинг сони 30 100 (ўттиз минг юз)тага етган.

Миссионерлик дастурлари узатилган радио ва телеканаллар сони 1990 йилда 2 160 (икки минг бир юз олтмиш)та бўлган бўлса, 1996 йилга келиб 3 200 (уч минг икки юз)тага кўпайган.

Миссионерлик фаолиятлари учун черков тарафидан 193 000 000 (бир юз тўқсон уч миллион) доллар пул иона ўлароқ берилган. Миссионерлик фаолияти учун 206 000 000 (икки юз олти миллион)та компьютер хизмат қилмоқда.

Агар бошқа ҳисоботларга ҳам қизиқмоқчи бўлсангиз, ойноманинг мазкур сонига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мўъмин биродарлар, келинглар, ўзимизга қайтиб савоб берайлик: Ислом учун биз нима қилдик?! Динимиз ва умматимиз учун нима иш қилдик?!!

{يَاأَيُّهَا الَّذِينَ ءَامَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَلْتَنْظُرْ نَفْسٌ مَا قَدَّمَتْ لِغَدٍ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا تَعْمَلُونَ • وَلَا تَكُونُوا كَالَّذِينَ نَسُوا اللَّهَ فَأَنْسَاهُمْ أَنْفُسَهُمْ أُولَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ • لَا يَسْتَوِي أَصْحَابُ النَّارِ وَأَصْحَابُ الْجَنَّةِ أَصْحَابُ الْجَنَّةِ هُمُ الْفَائِزُونَ}

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва (ҳар бир) жон эрта (Қиёмат Куни) учун нимани (яъни қандай эзгу амални) тақдим этганига қарасин! Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир. Сизлар Аллоҳни унутиб қўйган (яъни, У зотнинг амр-фармонларига итоат этмаган), бас (шундан кейин Аллоҳ) уларга ўзларини ҳам унуттириб қўйган (яъни, ўзларига охиратда фойда берадиган амаллар қилишдан юз ўгиртириб қўйган) кимсалар каби бўлмангиз! Ана ўшалар фосиқ-итоатсиз кимсалардир! Дўзах эгалари билан жаннат эгалари баробар бўлмас. Жаннат эгалари (бахт-саодатга) эришгувчи зотлардир» (Ҳашр: 18 – 20).

Аллоҳ таолодан ғафлат уйқусидаги кўзларимизни очиши, хатоларимизни мағфират қилиши ҳамда нафсимиз ва шайтонга қарши бизга ёрдамчи бўлишини тилаб қоламиз.


                                                                

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Ислом дини ва асослари ҳақидаги хутбалар Жума хутбалари Fri, 08 Jan 2010 10:44:30 +0000
Шаръий билим олишга рағбатлантириш ҳамда Аллоҳ ва тавҳидни таниш ҳақида (Аллома Саъдий) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=916:2009-05-28-10-30-50&catid=90&Itemid=63 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=916:2009-05-28-10-30-50&catid=90&Itemid=63  

 

Шаръий билим олишга рағбатлантириш ҳамда

Аллоҳни ва тавҳидни таниш ҳақида

 

Хатиб: Аллома Абдурраҳмон ибн Носир Саъдий

Мутаржим: Абу Жаъфар ал­–Бухорий

Хутбанинг асл сарлавҳалари:  الحث على العلم  ووجوب معرفة الله وتوحيده

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

(Биринчи хутба)

Ўзи яхшилик қилишни хоҳлаган бандасининг мақомини илм ва иймон билан кўтарган, ҳидоятдан юз ўгирган бандаларини ҳалокат ва хорлик сари етаклаган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин.

Мен «Шериксиз ва ягона Кариму Маннон бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлиги ва Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Унинг бандаси ва элчиси бўлиб, Аллоҳ унда фазилат, чирой ва эҳсонларни тўкис қилганига» гувоҳлик бераман. Аллоҳим, Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи, саҳобалари ва Унга Қиёматгача издош бўлганларга салавоту саломлар йўлла!

Сўнг ...

Ҳой, одамлар!

Аллоҳдан тақво қилингиз ва билингизки, сизлардаги тақво куфр, фисқ ва осийликдан сақланиш йўлларини билиш билангина тўкис бўлиб, иймон асослари, Ислом шариатлари ва эҳсон ҳуқуқларини адо этишингиз билангина устувор туради.

Шундай экан, (шаръий) илм излаш – энг кучли фарз ва энг муҳим вожиблардандир. Чунки шаръий билим, тоат­ибодатларни қилиш ва шариатга зид нарсалардан воз кечишнинг асосидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ ким учун яхшиликни хоҳласа, уни динда фақиҳ (билимдон) қилиб қўяди»– дедилар (Имом Бухорий 69, 2884, 6768; Имом Муслим 1719, 1721, 3549; Ибн Ҳиббон 89, 310; Термизий 2569; Ибн Можа 216, 217; Доримий 224, 225, 226, 2569).

Аллоҳ кимга яхшиликни хоҳламаса уни илм излашдан ва илмга қулоқ солишдан юз ўгиртириб қўяди­да, у одам ҳалокатга учрайдиган кимсалар қаторида, ўзига фақатгина зарарларни жалб қилиб, манфаатларни тарк қиладиган ва арзон савдогагина рози бўладиган бўлиб қолади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жаннат бўстонлари олдидан ўтсангизлар, яйранглар!»– дедилар. Саҳоблар: «Жаннат бўстонлари нималар?»– деб савол беришганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Зикр ҳалқалари»,– дея жавоб бердилар (Термизий 3432; Имом Аҳмад 12065, 12523; Баззор 6500, 6908). 

Бу кўз қамаштираётган бўстонларда ҳар илмнинг турфа турлари бордир. Бу бўстонларда Аллоҳни танилади, Сиротум Мустақийм – Тўғри Йўлни топилади, ҳалол ва ҳаром, эзгулик ва фасод танилиб, залолат ва зулм йўллари билан, ҳидоят ва тўғрилик йўллари ажратилади. Шундай экан, сизлар қандай қилиб бу бўстонларга ўйин–­кулгу ва вақт исрофининг ўчоғи бўлган маконларни, разолат ва фасод ўтиришларини алштирмоқдасизлар?!!

(Шаръий) илм излаш савоб ва Аллоҳ ҳузуридаги яқинлик бўлса, ундан юз ўгириш очиқ зарар ва зиёндир.

Ҳой сиз илм излашдан юз ўгирган кимсалар, Аллоҳ ҳузурида нимани баҳона қиласиз?! Ахир соғ­саломат, ўйнаб–­кулиб юрибсизлар­ку?! Аллоҳнинг ризқлари ичида сузиб юрган бир пайтингизда, шаръий илм олишингиз йўлида нима нарса сизларга тўғаноқ бўлмоқда?!

Сизлар ўзингизни яйловда ўтлаб юрган ҳайвонлардек бўлишингизни хоҳлаяпсизларми?!

Наҳотки сизлар майлликларни ҳидоят, қалбларингизни эса беқарор қилиб олишни хоҳласангиз?!

Наҳотки, қаровсиз бўлган жаҳолат йўлларидан юриб, очиқ манфаатлар мужассам бўлган ҳидоят йўлидан воз кечсангиз?!

Сиз: «Роббинг ким? Дининг нима? Пайғамбаринг ким?» деб сўроқланганда жавоб бера олмасликка, наҳотки, рози бўлсангиз?! Наҳотки, «Қандай намоз ўқийсан? Қандай ибодат қиласан?»– деб савол берилганида нотўғри жавоб беришдан уялмасангиз?! Ҳалол ва ҳаром нима эканини билмасангиз қандай қилиб савдо–­сотиқ қиласиз?! Бу ҳолатга, тўрт оёқли махлуқлардек яшашга рози бўлганларгина рози бўлиши мумкин!

Аллоҳ сизларга раҳмат қилсин, ўқингиз! Ўқий олмасангиз илм мажлисларига тингловчи ёки фойдаланувчи сифатида иштирок этингиз! Ҳақиқатни ўрганиш учун илм аҳлидан сўрангиз! Агар бундай қилмасангиз ва илм олишдан бутунлай воз кечсангиз, ҳалокатга учрайсиз ва зарар кўрасиз!

Илмни ўрганиш энг буюк ибодат, энг афзал итоат ва Аллоҳга яқинлик ҳамда Еру Осмонлар Роббисининг розилигига эришиш эканини билмайсизларми?!

Бир илм мажлисида ўтириш сизга дунё ва дунёдаги барча нарсага эгалик қилишингиздан кўра яхшироқ бўлиб, у ердан олган мевангиз бирон нарса бас кела олмайдиган фойдадир.

Аллоҳнинг қуллари, Аллоҳдан қўрқингиз ва яратилиш ғоянгиз бўлган Аллоҳ ва Аллоҳга ибодат қилишни ўрганишга бел боғлангиз! Аллоҳдан эса, Ўз лутфи ва карами билан мададлаб, сизларни муваффақиятга элтишини сўрангиз!

Аллоҳ таоло айтди: «Ёки кечалари сажда қилган ва қиёмат-тик турган холда тоат-ибодат қилгувчи, охиратдан қўрқадиган ва Роббисининг раҳмат-марҳаматидан умид қиладиган киши (билан куфру исёнга ғарқ бўлган кимса баробар бўладими)?!» Айтинг: «Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўладими?!» Дарҳақиқат фақат ақл эгаларигина панд-насиҳат оладилар» (Зумар: 9).

Аллоҳ таоло менга ва сизларга Қуръон Азиймни баракали қилсин ... 

 

(Иккинчи хутба)

Улуғлик ва буюклик сифатлари билан танҳо, кибр ва камолот сифатлари билан якто, махлуқотларига бекаму кўст неъматларини етказиб берган Аллоҳга ҳамду санолар айтаман. Ва «Шериги бўлмаган, Юксак мақом соҳиби ва Буюк Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига, Муҳаммад эса Аллоҳнинг бандаси, элчиси ва барча хислатларда пайғамбарларнинг энг афзали эканига» гувоҳлик бераман. Аллоҳим, Муҳаммадга, оилаларнинг энг шарафлиси бўлган Унинг оиласига ҳамда дўстларнинг энг яхшиси бўлган Унинг саҳобаларига салавоту саломлар йўлла!

Сўнг ...

Ҳой одамлар, Аллоҳдан тақво қилинглар ва Унга сиғининглар! Чунки Аллоҳ, сизларни Аллоҳга ибодат қилишингиз учун яратди ва айтди: «Мен инсон ва жинларни Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Зориёт: 56).

Аллоҳ инсонларни Ўзигагина ибодат қилишлари, Аллоҳни таниш, Аллоҳга қайтиш ва барча ишларида Аллоҳга йўналишлари учун пурмаъно ибодатлар билан, Аллоҳга сиғинишлари мақсадида яратди.

Аллоҳ инсон ва жинларни Аллоҳни танишлари, Аллоҳнинг барча махлуқотларни вужудга келтирган, тайёрлаган, улар эҳтиёжни ҳис этган барча нарсаларни яратган эканини, барча махлуқот ўзи ва барча сифатлари билан Аллоҳга муҳтож эканини билишлари учун яратди.

Аллоҳ уларни, Аллоҳнинг – барча махлуқотлар, оламлар ва ўлкалар Подшоҳи, Дунё ва Охиратдаги ҳукм Аллоҳники, бандалар Аллоҳгагина қайтишлари, тақдирлар Аллоҳга қайтиб, Аллоҳдан бошланиши, У, агар бирон нарсани хоҳласа унга: БЎЛ!, деса бўлишига иқрор бўлишлари учун яратди!

Аллоҳ таоло уларни Ўзининг шариат, тақдир ва жиноий аҳкомларини билиб, уларга итоат қилишларини, барча нарса қазо (ҳукм) ва қадар (ўлчов) билан яратилганини, бошларига келган нарса хато қилмаганини билишлари учун яратди.

Аллоҳ – бизнинг Хожамиз бўлиб, мўъминлар Аллоҳгагина таваккул этадилар. Биз Аллоҳга Робб, Саййид, Режалаштирувчи, Ҳоким – Ўз ҳукмини юритувчи Зот ўлароқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга расул, башоратчи, огоҳлантирувчи ўлароқ, Исломга эса дин, ҳаёт йўли ва турмуш тарзи ўлароқ рози бўлдик!

Аллоҳ инсон ва жинларни Аллоҳгина ягона илоҳ бўлиб, Ундан бошқа илоҳ йўқ, Унинг рубубийяти ва мулкида шериги бўлмаганидек, илоҳлигида ҳам шериги йўқ эканини билишлари учун яратди.

Аллоҳ – барча ишларни Тадбирловчи, Раззоқ ва Холиқ бўлганидек, шукрона ва мақтовларга лойиқ Илоҳ – Маъбуд ҳамдир.

Шунингдек, барча зоҳирий ва ботиний неъматларнинг бари, лутф ва эҳсон ўлароқ Аллоҳдандир. Шунинг учун ҳам ихлос, муҳаббат, итоат ва бўйинсуниш рамзи ўлароқ қилинган тўкис шукрга лойиқ бўлган зот – Аллоҳдир.

Аллоҳ сизларга лутф қилгани, неъматларни тайёрлагани ва сизларни чиройли қоматда яратган Зот бўлганидек, сизларнинг Маъбудингиз, Умидларингизни боғлаганингиз ва Хожангиз бўлсин!!

Аллоҳ сизларга нажот сари элтадиган соғлом ва қулай динни машруълаштирди. Бас, сизлар Сиротум Мустақийм – Тўғри Йўлда одим отиб, эртаю кеч Аллоҳга яқин бўлинглар! Чунки, сизларнинг Ундан бошқа Роббингиз, сиғинадиган илоҳингиз ва пушту паноҳингиз йўқдир! Орзу ва ишларни амалга оширишда Ундан бошқа суянчиқ йўқдир! Шундай экан, Аллоҳга зоҳиран ва ботинан ибодат қилинглар! Шояд нажот топарсизлар. Аллоҳдан ёрдам тиланглар ва Унга таваккул қилинглар! Шояд сизларга раҳм қилинар.

Бирон нарсани тиласангизлар, Аллоҳдангина тиланглар! Аллоҳдан бошқа бирон кимсадан тиламанглар! Чунки, яратилган махлуқларнинг барчаси муҳтож ва ожиздирлар. Уларнинг ҳар бири Роббиларига муҳтож ва ундан умидворлар!

Аллоҳ менга ва сизларга Аллоҳнинг зикри ва шукрини тўкис қилиш ҳамда Унга лойиқ бўлганидек чиройли сиғинишга мададкор бўлсин!

Аллоҳ Аллоҳни суюш, Аллоҳни таниш ва унга итоат қилишга муваффақ қилиб, бизни Ўз ҳузуридаги неъматларнинг энг яхшисидан қилганимиз ёмонлик ва гуноҳлар туфайли маҳрум этмасин!Аллоҳ таоло айтди:

«Эй инсонлар, сизларни ва сизлардан илгари ўтганларни тақво эгалари бўлишингиз учун яратган Роббингизга ибодат қилингиз!» (Бақара: 21).

Аллоҳ таоло менга ва сизларга Қуръон Азиймни баракали қилсин ...  

 

 

                                      

 

              

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Ислом дини ва асослари ҳақидаги хутбалар Жума хутбалари Thu, 28 May 2009 09:43:22 +0000
Қуръон Каримда жаннат неъматлари ва жаҳаннам азоблари ҳақида http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=800:2009-04-04-09-04-03&catid=90&Itemid=63 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=800:2009-04-04-09-04-03&catid=90&Itemid=63  

 

Қуръон Каримда жаннат неъматлари ва жаҳаннам азоблари ҳақида

Хатиб: Шайх Саъд ибн Абдуллоҳ Ғомидий

Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Хутбанинг арабча сарлавҳаси: نعيم الجنة وعذاب النار في القرآن الكريم

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Биринчи хутба

Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир... Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

«Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71).

Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир.

Сўнг ...

Ҳой, мусулмонлар!

Ҳар бир мўъмин аввало Қуръон Карим, кейин эса ўзи тарафидан гапирмайдиган балки: «Гапирган нарсалари – унга шивирлаб етказилган ваҳий» (Гажм: 4) бўлган  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари таъсир олинадиган энг яхши воъиз эканини, уни қачон яхши тушунилса ва нури қалбларга етиб борса, қалблар яшнашига ҳеч шубҳа қилмайди.

Шу тушунчадан келиб чиқиб, мавъизалари қалбларга етиб бориши умидида бугунги хутбамизда Қуръон Каримни эслатмоқчимиз. Токи жаннат неъматлари билан жаҳаннам азоблари ўртасини айира оладиган мусулмон ўз ишини аниқ билсин, дунё матоҳлари билан жаннат неъматлари, дунё балолари ва фитналари билан эса жаҳаннам азоби қиёсланмаслигини тушуниб етсин.

Мен ушбу хутбада фақатгина далиллар ўрнини кўрсатиш билан кифояланмайман, балки, оятларни балоғати ва таъсири қалбларга тўкис бўлиши учун тўлалигича келтираман. Чунки оятлар – хутба ва мавъизалардан кўра таъсирчандир. Зеро ҳар бир сура жаннат, жаҳаннам ва улар ўртасидаги фарқларни эслатишдан холий эмасдир.

Аллоҳ таоло айтди:

«Бас, ушбу Қуръон билан Менинг (кофирларни азоб-уқубатга гирифтор қилиш ҳақидаги) ваъдамдан қўрқадиган кишиларга панд-насиҳат қилинг!» (Қоф: 45);

«Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур ва яхши амалларни қиладиган мўминларга катта ажр-мукофот борлигини(нг) хуш хабар(ини) беради. Шунингдек, охиратга ишонмайдиган кимсалар учун аламли азоб тайёрлаб қўйганимизни(нг ҳам «хуш-хабари»ни беради)» (Исроъ: 9, 10);

«(Барча) ҳамду сано Аллоҳ учундир. У зот (кофирларни) Ўз ҳузуридан келадиган қаттиқ азобдан қўрқитиш ва яхши амаллар қиладиган мўминларга ўзлари абадий қоладиган гўзал мукофот — жаннат хушхабарини бериш учун — бандаси (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-салом)га бирон эгрилиги бўлмаган расо Китоб – Қуръонни нозил қилгандир» (Каҳф: 1 – 3);  

«Айтинг: «(Бу Қуръон) Роббингиз томонидан (келган) Ҳақиқатдир. Бас, хоҳлаган киши иймон келтирсин, хоҳлаган кимса кофир бўлсин». Аниқки, Биз золим — кофирлар учун алангалари жаҳаннамдагиларни ўраб-чирмаб оладиган жаҳаннамни тайёрлаб кўйгандирмиз. Агар улар (ташналик шиддатига чидамай) сув сўрасалар, эритилган (доғланган) ёғ каби юзларни куйдиргувчи сув берилади. Нақадар ёмон ичимлик у, нақадар ёмон жой у! 30. Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар эса, шак-шубҳасиз - Биз (улар каби) чиройли амаллар қилган кишиларнинг ажр-мукофотини зое қилмасмиз. 31. Улар учун остларидан дарёлар оқиб турадиган мангу жаннатлар бор бўлиб, улар у жойда олтиндан бўлган билакузуклар билан безанадилар ва ипак-шойилардан бўлган, яшнаб турувчи либослар кийиб, сўриларда ястаниб ўтирадилар. Нақадар яхши мукофот у, нақадар гўзал жой у!» (Каҳф: 29 – 31);

«Ёки кофир бўлган кимсалар, Мени қўйиб, бандаларимни дўст тутишни (Ўзим яратган фаришталар ёки Ийсо каби пайғамбарни илоҳ деб сиғинишни) ўйладиларми?! Шак-шубҳасиз, Биз жаҳаннамни кофирлар тушадиган жой қилиб қўйгандирмиз.  103. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Сизларга қилган иш-амалларидан энг кўп зиён кўргувчи кимсаларнинг хабарини берайликми?! 104. Улар (кофир бўлганлари сабабли) қилган саъй-ҳаракатлари ҳаёти дунёдаёқ йўқ бўлиб кетган-у, аммо (нодонликлари сабабли) ўзларини чиройли — яхши амал қилаётган кишилар, деб ҳисоблайдиган кимсалардир!». 105. Улар Роббиларининг оятларини ва У зотга рўбарў бўлишни инкор қилишиб, бутун иш-амаллари беҳуда кетган кимсалардир. Бас, Биз Қиёмат кунида улар (қилиб ўтган амаллар) учун ҳеч қандай қадр-қиймат бермасмиз! 106. Кофир бўлганлари ҳамда Менинг оятларимни ва пайғамбарларимни масхара қилганлари сабабли, уларнинг жазолари ўша жаҳаннамдир! 107. Албатта, иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун Фирдавс боғлари манзил бўлади. 108. Улар, у жойларда мангу қолар эканлар, (бошқа бирон жойга) кўчишни истамаслар» (Каҳф: 102 – 108);

«Улар (куфр йўлини танлашлари сабабли) ўз жонларига жабр қилган ҳолларида (ўлим) фаришталари уларнинг жонларини оладилар. Шунда улар (тақдирга) тан беришиб — (бўйинларини қисишиб): «Бизлар бирон ёмонлик — гуноҳ қилган эмасмиз» (дерлар). Йўқ! Шак-шубҳасиз, Аллоҳ қилган амалларингизни билгувчидир. 29. Энди ўзларингиз мангу қоладиган жаҳаннам дарвозаларидан кирингиз! Мутакаббир кимсаларнинг борар жойлари нақадар ёмон! 30. Тақводор бўлган зотларга: «Роббингиз (Ўз пайғамбарига) қандай нарсани нозил қилди?» дейилганида, улар: «Яхшиликни», дерлар. Чиройли амал қилган зотлар учун бу дунёда ҳам чиройли мукофотлар бўлади. Лекин шак-шубҳа йўқки, охират диёри янада яхшироқдир. Тақводор зотларнинг турар жойлари нақадар яхши! 31. Улар остидан дарёлар оқиб турадиган мангу жаннатларга кирадилар. Улар учун у жойда хоҳлаган нарсалари бўлади. Аллоҳ тақводор зотларни мана шундай мукофотлар. 32. Улар (ширк ва исёндан) пок бўлган ҳолларида, фаришталар уларнинг жонларини олар эканлар: «Сизларга тинчлик-омонлик бўлгай. (Энди) қилиб ўтган амалларингиз сабабли жаннатга кирингиз», дерлар. 33. (Кофирлар эса) фақат ўзларига (ўлим) фаришталари келишини ёки Роббингизнинг амри — азоби келишини кутарлар. Улардан аввал ўтган (ко­фир) кимсалар ҳам мана шундай қилган эдилар (яъни, ўзларига келган пайғамбарларни ёлғончи қилишиб, ҳалокатга дучор бўлган эдилар). Уларга Аллоҳ жабр қилгани йўқ, балки улар (ўзлари) ўз жонларига жабр қилгувчи бўлдилар. 34. Бас, қилган ёмонликлари (уларнинг) ўзларига етди ва кулиб-масхара қилган нарсалари ўзларини тутди» (Наҳл: 28 – 34);

«Албатта бу қиссаларда охират азобидан қўрққан кишилар учун оят-ибратлар бордир. У Кун барча одамлар тўпланадиган ва ҳозир бўлинадиган Кундир. 104. Биз уни фақат саноқли муддатгача таъхир қилиб — кечиктириб турамиз, холос. 105. У Кун келганида, бирон жон гапирмас, магар Унинг (Аллоҳнинг) изни билангина гапирур. Бас, у (Кунга ҳозир бўлганлар) орасида бахтсизи ҳам бўлур, бахтлиси ҳам. 106. Бас, энди бадбахт кимсалар жаҳаннамда бўлиб, у жойда оҳу фарёд қиладилар. 107. Улар унда осмонлар ва Ер тургунча қоладилар, магар Роббингиз хоҳласа (яна Ўзи хоҳлаган ҳукмини қилади). Зотан, Роббингиз фақат Ўзи истаган ишни қилгувчи зотдир!

И з о ҳ. Исломий ақидага кўра, Аллоҳ таоло икки олам подшоҳи бўлгани учун бу дунёда ҳам, охиратда ҳам барча ишлар фақат Унинг истак-хоҳишига мавқуфдир. Бинобарин, мўминлар «биз жаннатимиз» деб ўзларидан кетмасликлари, гуноҳкорлар эса «бизнинг дўзахга тушишимиз аниқ», деб ноумидликка берилмай, ўзларини ўнглаб ҳақ йўлга интилишлари лозимдир.

108. Энди бахтиёр зотлар эса жаннатда бўлиб, у жойда осмон­лар ва Ер тургунча турурлар, магар Роббингиз хоҳласа (яна Ўзи хоҳлаган ҳукмини қилади). Бу (яъни жаннатга тушиш бахтига эришиш Роббингизнинг) туганмас инъомидир» (Ҳуд: 103 – 108);

«Албатта, Бизга рўбарў бўлишни умид қилмайдиган, ҳаёти дунёнинг ўзигагина рози бўлиб, фақат ўша билан хотирлари жам бўлган кимсалар ҳамда Бизнинг оятларимиздан ғофил қолган кимсалар — ана ўшаларнинг жойлари, касб қилиб ўтган гуноҳлари сабабли — жаҳаннамдир. 9. Иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотларни эса иймон-эътиқодлари сабабли Роббилари ҳидоят қилади — ноз-неъмат боғларида остларидан дарёлар оқиб туради. 10. У жойдаги дуолари: «Эй Аллоҳим, Ўзингни поклаймиз», дейиш, у жойдаги ўзаро саломлари (бир-бирларига) тинчлик тилашдир. Охирги тилаклари эса бутун оламлар Робби — Аллоҳга ҳамду сано айтишдир» (Юнус: 7 – 10);

«Мунофиқ эркаклар ва мунофиқ аёллар бир-бирларидандирлар (яъни, кофирликда бир-бирларига ўхшайдилар). Улар ёмонликка буюрадилар, яхшиликдан тўхтатадилар ва (Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилишдан) қўлларини (ўзларини) тиядилар. Улар Аллоҳни унутишгач, Аллоҳ ҳам уларни унутди. Албатта, мунофиқлар ҳақиқий фосиқ-итоатсиздирлар. 68. Аллоҳ мунофиқ ва мунофиқаларга ҳамда кофирларга улар абадий қоладиган жаҳаннам оташини ваъда қилдики, ўша улар учун етарлидир. Аллоҳ уларни лаънатлади. Улар учун доимий азоб бордир» (Тавба: 67, 68);

«Мўмин ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар. Улар яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан тўхтатадилар, намозни тўкис адо этадилар, закотни (ҳақдорларга) ато этадилар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат қиладилар. Ана ўшаларга Аллоҳ раҳм қилади. Шак-шубҳасиз, Аллоҳ қудратли, ҳикматлидир. 72. Аллоҳ мўмин, мўминаларга остидан дарёлар оқиб турадиган, улар абадий қоладиган жаннатлар ва жаннат боғларидаги покиза масканларни ваъда қилди. Аллоҳнинг розилиги эса ҳамма нарсадан улуғроқдир. Мана шу Ҳақиқий буюк бахтдир» (Тавба: 71, 72);

«Албатта, оятларимизни ёлғон деган ва улардан кибр-ҳаво билан (юз ўгирган) кимсалар учун ҳаргиз само эшиклари очилмас ва токи туя игна тешигидан ўтмас экан, улар ҳам жаннатга кира олмаслар (яъни ҳеч қачон жаннатга кира олмаслар). Жинояткор — осийларни мана шундай жазолагаймиз. 41. Улар учун жаҳаннамдан тўшак, устларидан эса (оловдан бўлган) чойшаблар бўлар. Золимларни мана шундай жа­золагаймиз. 42. Иймон келтириб, яхши амаллар - қилган зотлар — Биз ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмаймиз — улар жаннат эгалари бўлиб, унда абадий қолажаклар. 43. Остларидан дарёлар оқиб турар экан, уларнинг кўнгилларидан (бир-бирларига нисбатан бўлган) ғиллу ғашликларни тортиб оламиз ва улар: «Бизларни бу (неъматларга) йуллаган зот — Аллоҳга ҳамду сано бўлгай. Агар бизни Аллоҳ ҳидоят қилмаганида ҳаргиз йўл топа олмас эдик. Ҳақиқатан Роббимизнинг пайғамбарлари ҳақ динни келтирган эканлар», дейдилар ва уларга: «Қилиб ўтган (яхши) амалларингиз сабабли сизларга мерос қилиб берилган жаннат мана шудир», деб нидо қилинади. 44-45. (Шунда) жаннат эгалари жаҳаннам эгаларига қараб: «Бизлар Роббимиз берган ваъданинг (яъни жаннат ва ундаги неъматларнинг) ҳақ эканини кўрдик. Сизлар ҳам Роббингиз ваъда қилган нарсанинг (яъни жаҳаннам ва ундаги азоб-уқубатларнинг) ҳақ эканини кўрдингизми?!» деганларида, улар: «Ҳа», дейдилар. Бас, уларнинг ўрталарида бир жарчи: «Аллоҳнинг йўлидан тўсадиган ва уни бузишни истайдиган, ўзлари охиратга ишонмайдиган кимсалар бўлган золимларга Аллоҳнинг лаънати бўлгай», деб жар солади. 46. Уларнинг (жаннат эгалари билан жаҳаннам эгаларининг) ўрталарида тўсиқ бўлиб, у деворлар устида ҳаммани (яъни жаннатиларни ҳам, жаҳаннамдагиларни ҳам) сиймоларидан таниб оладиган кишилар бўлади. Улар жаннат эгаларига: «Сизларга тинчлик бўлгай, дейдилар. Ўзлари эса тамаъ қилган —истаган ҳолларида, унга (жаннатга) кира олмайдилар. 47. Қачон кўзлари жаҳаннам эга­лари тарафга бурилиб қолса: «Роббимиз, бизларни бу золим қавм билан бирга қилиб қўймагайсан», дейдилар. 48-49. Аъроф эгалари (яъни қилган яхши амаллари билан ёмон амаллари ба­робар келиб, жаннатга ҳам, жаҳаннамга ҳам кирмай ўртада аъроф — деворлар устида турган кишилар) сиймоларидан таниб олган кишиларига (яъни жаҳаннамдагиларга) нидо қилиб дедилар: «Тўплаган молу дунёйингиз ва қилган кибру ҳавойингиз сизларга асқотмабди-ку. Сизлар: «Аллоҳ уларга бирон раҳмат-марҳамат етказмайди, деб қасам ичган кишилар ана у (ҳаёти дунёдан камбағал бечоралик билан ўтган мўмин-мусулмон)ларми?» (Ахир уларга) «Сизлар учун ҳеч қандай хавф-хатар йўқ ва сизлар ҳеч ғамгин бўлмайсизлар» (дейилди-ку)?! 50-51. Жаҳаннам эгалари жаннат эгаларига: «Бизларга ҳам сувдан ё Аллоҳ сизларни баҳраманд қилган нарсалардан тўкинглар», деб нидо қилганларида, улар: «Аллоҳ бу неъматларини динларини ҳазил-мазах қилиб олган ва ҳаёти дунёга алданиб қолган кофирларга ҳаром қилгандир», дедилар. Бас бу КУН улар бугунги учрашувни унутиб қўйганлари ва Бизнинг оятларимизни инкор қилувчи бўлганлари каби Биз ҳам уларни «уну­тиб қўярмиз»» (Аъроф: 40 – 52);

«Бизнинг оятларимизни инкор қилган кимсаларни албатта жаҳаннамга киритажакмиз. Қачонки терилари куйиб битиши билан ҳақиқий азобни тотиб кўришлари учун ўрнига бошқа териларни алмаштирамиз. Албатта, Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир. 57. Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни эса улар абадий яшайдиган, остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга дохил қилажакмиз. Улар учун у жойларда пок жуфтлар бордир. Уларни қуюқ сояли жойларга киритамиз» (Нисо: 56, 57);

«Ким Аллоҳ ва унинг пайғамбарига итоат этса, уни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритиб, ўша жойда абадий ҳаёт бахш этар. Ва бу катта зафардир. 14. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоатсизлик қилиб Аллоҳнинг белгилаб қўйган ҳадларидан тажовуз қилса, уни абадий қоладиган жойи бўлмиш жаҳаннамга киритар. Ва унинг учун хор қилгувчи азоб бордир» (Нисо: 13, 14);

«Ҳеч шубҳа йўқки, кимда-ким Роббининг (ҳузурига) жиноятчи-кофир бўлган ҳолда келса, у ҳолда албатта унинг учун жаҳаннам бор бўлиб, у (кофир) у жойда на ўла олур ва на яшай олур. 75. Ким у зотга яхши амаллар қилган мўмин ҳолида келса, бас, ана ўша (кишилар) учун юксак даражалар — 76. Остидан дарёлар оқадиган, улар абадий қоладиган жаннатлар бўлади. Бу (ширку-куфрдан) пок бўлган кишиларнинг мукофотидир!» (Тоҳа: 74 – 76);

«Сўнг уларнинг ортидан намозни зое қиладиган ва шаҳватларга бериладиган кимсалар ўринбосар бўлдилар. Энди у (ўринбосарлар) албатта ёмонликка (яъни ёмон жазога) йўлиқарлар. 60. Магар иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотларгина (азобга дучор қилинмаслар). Бас, улар жаннатга кирадилар ва уларга бирон зулм қилинмас. 61. Улар Раҳмон ғойибда (яъни бандалар кўзига кўринмай) турган ҳолида Ўз бандаларига ваъда қилган мангу (яшаладиган) жаннатларга (кирадилар). Албатта У зотнинг ваъдаси амалга ошгусидир. 62. У жойда улар бирон беҳуда сўз эшитмаслар, магар (аҳли жаннат томонидан) салом (эшитадилар холос). У жойда улар учун эртаю-кеч ризқлари ҳозирдир. 63. У – Биз бандаларимиздан тақводор бўлган кишиларга мерос қилиб берадиган жаннатдир» (Марям: 59 – 63);

«Бас, кофир бўлган кимсалар учун ўтдан бўлган кийимлар бичилди, (энди) уларнинг бошларидан қайноқ сув қуюлиб, 20. У (сув) билан уларнинг ичларидаги нарсалар ҳам, терилари ҳам эритиб юборилади. 21. Улар учун темир гурзилар бордир. 22. Ҳар қачон улар (жаҳаннам) ғам-азобидан (қочиб) чиқмоқчи бўлсалар (гурзилар билан) яна унга қайтариладилар ва (уларга): «Ўт азобини тотиб кўрингиз», (дейилади). 23. Албатта Аллоҳ иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга дохил қилади. Улар у жойда олтин билакузуклар ва марварид-маржонлар билан безанадилар, либослари эса ҳарир-ипак бўлади; 24. Улар (бу дунёда) хуш-ҳақ сўзга (яъни «Аллоҳ якка-ягонадир», деган сўзга) ҳидоят қилинадилар ва ҳамду-сано эгаси — Аллоҳнинг йўлига йўлланадилар» (Ҳаж: 19 – 24);

«Агар хохласа, сиз учун (шу дунёдаёқ) ўшандан (яъни улар айтган боғу-хазинадан) яхшироқ нарсани – остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларни қилиб бера оладиган ва сиз учун қаср-саройларни қилиб бера оладиган зот – Аллоҳ баракотли - буюкдир. 11. Йўқ, улар (Қуръон оятларига боқмайдилар, чунки улар қиёмат) соатини ёлғон деганлар. Биз эса у соатни ёлғон деган кимсалар учун жаҳаннам ўтини тайёрлаб қўйганмиз. 12. (Жаҳаннам) уларни узоқ жойдан кўрган вақтидаёқ унинг хайқириқ ва бўкиригини эшитадилар. 13. Қачон улар кишанланган ҳолларида (жаҳаннамдан) тор бир жойга ташланганларида ўша жойда (ўзларига) ўлим тилаб қоладилар. 14. (Шунда уларга): «Сизлар бугун бир ўлимни эмас, кўп ўлимларни тиланглар (чунки сизлар бутун умрларингизни куфру исёнда ўтказганларингиз учун кўпдан-кўп ўлим-ҳалокатларга дучор бўлурсиз», дейилур). 15. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, уларга) айтинг: «Шу (жаҳаннам) яхшироқми ёки тақводор зотларга ваъда қилинган мангу жаннатми?!» У (яъни жаннат тақводорлар) учун мукофот ва оқибат - борар жой бўлди. 16. Улар учун ўша жойда мангу қолгувчи бўлган ҳолларида барча хоҳлаган нарсалари муҳайё бўлади. Бу Роббингиз зиммасидаги сўралгувчи ваъда бўлди» (Фурқон: 10 – 16);

«Сўнгра Биз бу Китобга бандаларимиздан Ўзимиз танлаган зотларни (яъни сизнинг умматингизни) ворис қилдик. Бас уларнинг орасида (Қуръонни ўқиса-да, унга амал қилмайдиган) ўз жонига жабр қилгувчи ҳам бор, уларнинг орасида ўртача амал қилгувчи ҳам бор ва уларнинг орасида Аллоҳнинг изну иродаси билан мудом яхшиликларга шошилгувчи ҳам бордир. Ана ўша (яъни Қуръонга ворис бўлиш Аллоҳнинг) катта марҳаматидир. 33. Улар олтиндан бўлган билакузуклар ва марварид-маржонлар билан безанган ҳолларида мангу (турадиган) жаннатларга кирадилар. У жойда уларнинг либослари ҳарир-ипак бўлади. 34. Ва улар (жаннатга кирган чоғларида) дедилар: «Бизлардан ғам-қайгуни кетказган зот — Аллоҳга ҳамду-сано бўлсин. Дарҳақиқат Роббимиз мағфиратли ва ўта шукр қилгувчидир. 35. У Ўз фазлу-марҳамати билан бизларни мангу турадиган бир диёрга туширдики, бу жойда бизларга на машаққат етар ва на чарчоқ етар». 36. Кофир бўлган кимсалар учун эса жаҳаннам ўти бордирки, на уларга (иккинчи бор ўлиш) ҳукм қилиниб, ўла олурлар ва на улардан (жаҳаннам) азоби енгиллатилади. Биз ҳар бир кофирни мана шундай жазолаймиз. 37. Улар у жойда: «Роббимиз, бизларни (бу азобдан) чиқаргин, бизлар қилиб ўтган амалларимиздан бошқа яхши (амалларни) қиламиз», деб дод-вой қиларлар. Ахир Биз сизларга эслатма оладиган киши эслатма олгудек узун умр бермаганмидик?! Сизларга огоҳлантиргувчи (пайғамбар) ҳам келган эди-ку! Бас энди азобларингизни тотаверинглар! Энди золим кимсалар учун бирон ёрдамчи бўлмас!» (Фотир: 32 – 37);

«Йўқ, (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-салом асло шоири мажнун эмасдир, балки) у Ҳақ (дин)ни олиб келди ва (ўзидан аввал ўтган) барча пайғамбарларни тасдиқ этди. 38. (Эй жиноятчи кимсалар), сизлар шак-шубҳасиз аламли азобни тотгувчидирсизлар. 39. Сизлар фақат қилиб ўтган жиноятларингиз сабабли жазоланасизлар. 40. Магар Аллоҳнинг покиза бандалари бордирки; 41. Ана ўшалар учун маълум ризқ; 42-43-44.— (ҳар турли) мевалар бўлар. Ва улар ноз-неъмат боғларида сўрилар устида бир-бирларига рўбарў ўтирган ҳолларида ҳурмат-иззат кўргувчидирлар. 45-46. Уларга оқар чашмадан ичгувчилар учун лаззат бўлган оппоқ (шароб) косалари айлантириб турилурки, 47. У (шароб)да маст қилгувчи – ақлдан оздиргувчи нарса бўлмас ва улар ундан маст бўлмаслар. 48-49. Яна уларнинг олдиларида кўзларини (бегоналарга қарашдан) тийгувчи, гўё яшириб қўйилган (оппоқ) тухумдек (заҳаланмаган) оҳу кўзлар бўлар» (Соффат: 37 – 49);

«Албатта мана шу (аҳли жаннат етадиган неъматлар) улуғ бахтнинг ўзидир. 61. Бас, амал қилгувчилар мана шундай (мангу бахт саодат) учун амал қилсинлар! 62. Мана шу яхшироқ зиёфатми ёки заққум дарахтими? 63. Ҳақиқатан Биз уни (яъни Заққум дарахтини) золим кимсалар учун фитна-алдов қилиб қўйдик.

И з о ҳ. Жаҳаннамда Заққум дарахти бўлиши ҳақида сўзланганида кофирлар «Дўзахда қандай қилиб дарахт ўссин, ахир жаҳаннамнинг ўти уни куйдириб юбормайдими?» деганлар. Шунинг учун юқоридаги оятда кофирлар Аллоҳ таолонинг қудратига шак келтирганлари учун у дарахт тўғрисида зикр қилинганида, ақллари бовар қилмай фитна-алдовга дучор бўлишлари уқтирилди.

64. Дарҳақиқат у жаҳаннам қаърида ўсадиган бир дарахтдир. 65. Унинг бутоқлари(даги мевалари хунукликда) худди шайтонларнинг бошларига ўхшар. 66. Бас улар (яъни жаҳаннамдагилар) албатта ундан еб, қоринларини тўлдиргувчидирлар. 67. Сўнгра албатта улар учун унинг (Заққум меваларининг) устига қайноқ сувдан аралаштирилади (яъни уларга мажбуран қайнаётган сув ичирилади). 68. Сўнгра уларнинг қайтадиган жойлари яна албатта жаҳаннамда бўлади (яъни қайноқ сув уларнинг бутун ички аъзоларини куйдириб битганидан сўнг, энди жаҳаннам ўти уларнинг баданларини куйдиради)» (Соффат: 60 – 68);

«Бас уларнинг қилиб ўтган амалларига мукофот қилиб улар учун беркитиб қўйилган кўзлар қувончини (яъни охират неъматларини) бирон жон билмас. 18. Ахир мўмин бўлган киши билан фосиқ-итоатсиз бўлган кимса тенг бўларми? (Йўқ), баробар бўлмайдилар! 19. Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун қилиб ўтган амаллари сабабли жаннат маъволари манзил бўлади. 20. Фосиқ бўлган кимсаларнинг маъволари эса жаҳаннамдир. Ҳар қачон ундан чиқмоқчи бўлсалар, яна унга қайтариладилар ва уларга: «Ўзларингиз ёлғон деган жаҳаннам азобини тотингиз», дейилади. 21. Албатта Биз улар кўз (куфру исёнларидан) қайтишлари учун уларга улуғ азобдан илгари яқин азобни (яъни дунё азобини) тотдирамиз» (Сажда: 17 – 21);

«Сизларга берилган нарсалар фақат ҳаёти дунёнинг мато ва зийнатларидир. Аллоҳ ҳузуридаги (ажру-мукофот) эса яхшироқ ва боқийроқдир. Ахир ақл юргизмайсизларми?! 61. Ахир Биз гўзал ваъда (жаннат) ваъда қилган, бас унга эришган киши, Биз ҳаёти дунё матосидан озгина фойдалантириб, сўнгра қиёмат кунида (мангу азобга) дучор қилингувчилардан бўлган кимса каби бўладими?!» (Қасас: 60, 61);

«Бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулгидир, холос. Албатта, Аллоҳдан қўрқадиган кишилар учун охират диёри яхшироқдир. Ақл юргизмайсизларми?!» (Анъом: 32);

«Бас кофир бўлган кимсалар учун жаҳаннамдан иборат ҳалокат бўлгай! 28. Балки Биз иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни ерда бузғунчилик қилиб юрган кимсалар каби қилиб қўярмиз?! Балки Биз тақводор зотларни фисқу-фужур қилиб юрган кимсалар каби қилиб қўярмиз?! (Йўқ! Асло ундоқ бўлмас!) 29. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ушбу Қуръон барча одамлар) оятларини тафаккур қилишлари ва ақл эгалари эслатма-ибрат олишлари учун Биз сизга нозил қилган бир муборак Китобдир» (Сод: 27 – 29);

«Агар билсангиз (айтинг-чи), қайси гуруҳ (қўрқмай) хотиржам бўлишга ҳақлироқ?» 82. Иймон келтирган, ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар — ана ўшалар хотиржам бўлгувчидирлар ва ўшалар ҳидоят топгувчидирлар» (Анъом: 81, 82).

 

Иккинчи хутба

Аллоҳ таолога Ўзи суйгани ва рози бўлганидек муборакли ва ширин ҳамдлар бўлсин. Мен Аллоҳ азза ва жаллага ҳамду санолар айтаман ва шукроналар келтираман ҳамда «Шериксиз ва ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Мулк ва ҳамдлар Унингдир. У – барча нарсага қодирдир ҳамда саййидимиз, пайғамбаримиз ва ҳабибимиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Аллоҳнинг бандаси ва расули» эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳим, банданг ва расулинг бўлган Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлла.

Сўнг ...

Ўтган ва қуйидаги оятларни тинглашингиз учун келтиришдан мақсад қалбларни уйғотиш, қўзғаш ҳамда мангу саодат йўлини танлаши, у йўл сари солиҳ амалларда шаклланган сабабларни қилиш билан интилиши ва гуноҳу маъсиятларни тарк қилиш билан мангу бахтиқаролик йўлидан узоқлашиши учун эслатишдир. 

«Бу (Биз сизга сўйлаган қиссалар) бир эслатмадир. Шак-шубҳасиз, тақводор зотлар учун гўзал оқибат —  50. Улар учун барча дарвозалари ланг очиқ мангу жаннатлар бордир. 51. Улар у жойлардаги (сўриларда) ястаниб ўтириб, мўл-кўл (яъни хоҳлаганларича) мева-чева ва шароб чақирадилар. 52. Ва уларнинг олдиларида кўзларини (номаҳрамга боқишдан) сақлаган (ёш ва ҳуснда) тенгдош (қиз)лар бўлар. 53. У (зикр қилинган нарсалар) сизларга ҳисоб-китоб (яъни Қиёмат) куни учун ваъда қилинадиган нарсалардир. 54. Шак-шубҳасиз бу Бизнинг (жаннат ахлига ато этадиган) ризқу-рўзимиздирки, унинг учун тугаб қолиш бўлмас. 55. (Ҳақиқат) шудир. (Энди) ҳеч шак-шубҳасиз ҳаддан ошгувчи-туғёнга тушгувчи кимсалар учун энг ёмон оқибат —  56. Улар кирадиган жаҳаннам бордир. Бас нақадар ёмон жой у. 57. Мана бу қайноқ ва йирингдир! Бас улар ўшани тотиб кўрсинлар!  58. Бошқа (азоб-уқубатлар) ҳам ўша тур, ўша шаклда бўлар! 59. (Жаҳаннамга кирган пайтларида кофирларнинг пешволарига ҳаёти дунёда уларга эргашган кимсаларни кўрсатилиб): «Мана бу (одамлар сизлар билан бирга (яъни сизлар сабабли жаҳаннамга ташлангувчи жамоатдир», (дейилганида, пешволар айтдилар): «Хуш келмадилар! Ҳақиқатан уларнинг ўзлари жаҳаннамга киргувчи кимсалардир».  60. Улар (яъни эргашувчилар пешволарга) дедилар: «Йўқ, сизлар хуш келмадингиз! (Чунки) сизлар ўша (азобни) бизларга келтирдингиз! Бас нақадар ёмон жой (бу жаҳаннам)!». 61. Улар (яна) дедилар: «Роббимиз, ким бизларга мана шу (азоб)ни келтирган бўлса, бас Ўзинг унга жаҳаннамда азобни бир неча баробар зиёда қилгин»» (Сод: 49 – 61);

«У Кунда дўстлар бир-бирларига душмандир, магар (Аллоҳ йўлида дўстлашган) тақводор зотларгина (мангу дўстдирлар). 68-69. (У Кунда уларга айтилар): «Эй, Бизнинг оятларимизга иймон келтирган ва мусулмон бўлиб ўтган бандаларим, бу Кун сизлар учун ҳеч хавфу-хатар йўқдир ва сизлар асло ғамгин бўлмайсизлар. 70. Сизлар жуфти ҳалолларингиз билан бирга шод-ҳуррам бўлган ҳолларингизда жаннатга кирингиз!» 71. Уларга олтин лаганлар(да таомлар) ва қадаҳлар(да шароблар) айлантирилади. У жойда кўнгиллар тилайдиган ва кўзлар лаззатланадиган (барча) нарса бордир. Сизлар у жойда мангу қоласизлар. 72. Қилиб ўтган амалларингиз сабабли сизларга мерос қилиб берилган жаннат мана шудир. 73. Сизлар учун у жойда кўплаб мева-чевалар бўлиб, сизлар улардан ерсизлар.

И з о ҳ. Мазкур оятларда беш кунлик дунёда тақво билан яшаб ўтган мўмин-мусулмонларга мерос қилиб бериладиган жаннатдаги ноз-неъматлар беадад ва мангу боқий, боғ-мевалари эса хазон билмас эканлиги баён этилди. Энди динсиз осийларнинг оқибатлари қандай бўлиши ҳақида хабар берилади.

74. Албатта жиноятчи кимсалар (яъни кофирлар) жаҳаннам азобида мангу қолгувчидирлар. 75. Улардан (азоб бирон лаҳза ҳам) енгиллатилмас ва улар (ўша азобда қолиб) бутунлай номурод бўлгувчидирлар! 76. Уларга Биз зулм қилмадик, лекин улар (ўзларига) зулм қилгувчи бўлдилар. 77. Улар (жаҳаннам ходими бўлган фариштага) «Эй Молик, Роббинг бизларга Ўз ҳукмини қилсин (яъни тезроқ жонимизни олcин, бизлар бу азобдан қутулайлик», деб) нидо қилганларида, у: «Албатта сизлар (мана шу азобда мангу) тургувчидирсизлар», деди. 78. Аниқки биз сизларга Ҳақ — Қуръонни келтирганмиз, лекин сизларнинг кўпларингиз Ҳақни ёмон кўргувчидирсизлар. 79. Балки улар (яъни Макка мушриклари пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга суиқасд қилиш учун) бирон ишга қарор қилгандирлар?! Бас, албатта Биз ҳам (Ўз пайғамбаримизга уларнинг макрларидан нажот бериб, у суиқасд қилгувчиларнинг ўзларини ҳалок этишга) қарор қилгувчидирмиз. 80. Балки уларнинг гумонларича, Биз уларнинг сирларини (билмасмиз) ва шивир-шивирларини эшитмасмиз?! Ундоқ эмас! Бизнинг элчиларимиз (фаришталар) уларнинг олдиларида (ҳар бир қилган ишларини) ёзиб турадилар!» (Зухруф: 67 – 80);

«(ҳақ билан ботилнинг) ажралиш Куни (яъни Қиёмат Куни) барчаларининг (инсонларнинг) ҳисоб-китоб вақтидир. 41. У Кунда дўст дўстга бирон нарсада асқотмас ва уларга ёрдам ҳам берилмас. 42. Магар Аллоҳ раҳмат қилган кишиларгагина (ёрдам берилар). Албатта Унинг Ўзигина қудратли ва меҳрибондир. 43-44. Албатта (жаҳаннамнинг ўртасида ўсадиган) Заққум дарахти гуноҳкорнинг таомидир. 45-46. (У таом) мисоли қайноқ сувнинг қайнаши каби қоринларда қайнайдиган эритилган (доғланган) ёғдир! 47-48. (Жаҳаннам фаришталарига): «Уни (гуноҳкорни) ушлаб жаҳаннамнинг ўртасига судраб олиб боринглар, сўнгра боши устидан қайноқ сувдан — азобдан қуйинглар!» (деб амр этилар). 49-50. (Унга масхара қилиш учун: «Мана бу азобни) тотиб кўргин! Дарҳақиқат сенинг Ўзингтина «қудратли ва улуғдирсан». Дарвоқеъ бу (азоб) сизлар (ҳаёти дунёдалик пайтингизда) шак-шубҳа қилган нарсангиздир!» (дейилар). 51-52. Албатта тақводор зотлар (У Кунда) осойишта жойда, боғлар ва чашмалар устида бўладилар. 53. Улар бир-бирларига рўбарў бўлган ҳолларида ипак-шойидан либослар кийиб (ўтирадилар). 54. Мана шундай! Яна Биз уларга оҳукўз ҳурларни жуфти ҳалол қилиб қўйгандирмиз. 55. Улар у жойда тинч-хотиржам бўлган ҳолларида (хизматкорлардан) барча мева-чевани чақирадилар. 56. Улар (жаннатда) биринчи ўлимдан (яъни ҳаёти дунёдан кўз юмганларидан) бошқа ўлимни тотмаслар. (Аллоҳ) уларни жаҳаннам азобидан сақлагандир. 57. (Бу) Роббингиз томонидан бўлган фазлу марҳаматдир. Мана шу улуғ бахтдир. 58. Бас, (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), дарҳақиқат, шояд улар эслатма-ибрат олсалар, деб Биз (бу Куръонни) сизнинг тилингиз билан осон-енгил қилиб бердик. (Лекин улар Қуръон панд-насиҳатларини қабул қилмадилар). 59. Бас, энди сиз (уларнинг ҳоллари не кечишига) кўз тутинг! Улар ҳам албатта (сизнинг ҳалокатингизга) кўз тутгувчидирлар» (Духон: 40 – 59);

«Ахир Роббиси томонидан аниқ-равшан ҳужжатга (яъни Қуръонга) эга бўлган ки­ши (яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва мўминлар), қилган ёмон амали ўзига чиройли кўринган ва ҳавойи нафсига эргашган (кофир) кимсалар каби бўладими?! 15. Тақво эгалари учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли-сифати (будир): «Унда айнимаган сувдан бўлган дарёлар ҳам, таъми ўзгармаган сутдан бўлган дарёлар ҳам, ичгувчилар учун лаззатли (яъни бадтаъм ва ақлдан оздиргувчи бўлмаган) майдан бўлган дарёлар ҳам, мусаффо асалдан бўлган дарёлар ҳам бордир. Улар учун у жойда барча мевалардан бордир ва (улар учун у жойда) Роббилари томонидан мағфират бордир. (Ана шундай жаннат аҳли бўлган тақво эгалари) жаҳаннамда мангу қоладиган ва (у жойда) қайноқ сув билан суғорилиб, у (сув) ичакларини бўлак-бўлак қилиб ташлаган (кофир) кимсалар каби бўладиларми?!» (Муҳаммад: 14, 15);

«Роббингизнинг азоби шак-шубҳасиз воқеъ бўлгувчидир! 8. Унинг учун бирон дафъ қилгувчи — тўсиқ йўқдир. 9. У Кунда осмон титраб-чайқалади; 10. Ва тоғлар ҳам (ўрнашган жойларидан жилиб), йўлга тушади! 11-12. Ана ўша Кунда (пайғамбарларни) ёлғончи қилгувчи, ўзлари шўнғиган нотўғри йўлларида адашиб юрадиган кимсаларга ҳалокат бўлади! 13. У Кунда улар жаҳаннам ўтига ҳайдаладилар! 14. (Ва уларга дейилади): «Сизлар ёлғон деб юрган жаҳаннам мана шудир!» 15. Қани, бу (азоб) ҳам сеҳрми, ёки сизлар (ҳаёти дунёда ҳақни кўра олмаганларингиз каби бу азобни ҳам) кўрмаяпсизларми?! 16. (Жаҳаннамга) кирингиз! Энди (унинг азобига) хоҳ сабр қилинглар, хоҳ сабр қилманглар, сизларга баробардир! (Яъни у азоб сизлардан енгиллатилмас). — Сизлар фақат ўзларингиз қилиб ўтган қилмишларингизнинг жазосини тортасизлар!» 17-18. Тақводор зотлар эса уларга Роббилари ато этган нарсалар билан шод-ҳуррам бўлган ҳолларида шак-шубҳасиз жаннатлар ва неъматлар ичра барқарордирлар. Роббилари уларни жаҳаннам азобидан сақлагандир. 19-20. (Уларга): «Сизлар қилиб ўтган (яхши) амалларингиз сабабли қатор тизилган сўрилар устида ястанган ҳолларингизда кўнгилдагидек еб-ичинглар», (дейилади) ва Биз уларга шаҳло кўзларни жуфти ҳалол қилиб бердик. 21. Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари ҳам уларга иймон билан эргашган зотларга (ўша) зурриётларини қўшдик ва уларга қилган амалларидан бирон нарсани ҳам камитмадик. Ҳар бир киши ўзи касб қилган иши билан гаровга олингувчидир — ушлангувчидир.

И з о ҳ. Ушбу оятни шундай тушуниш керак. Агар аждодлар ҳаёти дунёдан иймон ва эзгу амаллар билан ўтиб, Аллоҳ таоло наздида юксак даражотларга эришсалар ва уларнинг фарзандлари ҳам уларга иймон билан эргашсалар-у, аммо ота-боболари муяссар бўлган баланд мақомларга кўтарила олмасалар-да, Аллоҳ таоло уларни ҳам ота-боболарига қўшиб, барчаларига Ўзи ваъда қилган жаннатдан жой ато этади, аммо фарзандлари сабабли аждодларнинг ажр-мукофотларини заррача камитмайди. Чунки ҳар бир жон ўзи қилган ишига жавобгардир.

Энди қуйидаги оятларда яна ўша аҳли жаннатга ато этиладиган бахт-саодат ва ноз-неъматлар зикр қилинади.

«22. Яна Биз уларни кўнгиллари истайдиган мева-чева ва гўшт билан қувватлантирдик. 23. Улар у жойда (шундай шароб) косаларини талашиб — қўлма-қўл қилиб ичадиларки, у (шароб)да (яъни уни ичганлари сабабли) на беҳуда-сергаплик ва на гуноҳ бўлади. 24. Уларнинг устида гўё (садаф ичида) яширинган гавҳардек (покиза ва хушсурат) ғуломлари айланиб (хизматга ҳозир бўлиб) туради. 25-26. Улар бир-бирларига боқишиб, басти-жавоб қилишиб, дейдилар: «Ҳақиқатан бизлар илгари (ҳаёти дунёда) аҳли-оиламиз орасида (бўлган чоғимизда охиратда Аллоҳнинг азобига дучор бўлишдан) қўрқар эдик. 27. Мана, Аллоҳ бизларга марҳамат кўргузди ва бизларни самумдан (яъни баданларни илма-тешик қилиб юборадиган жаҳаннамий шамолдан) сақлади. 28. Дарҳақиқат бизлар илгари (ҳаёти-дунёда) У зотга дуо-илтижо қилар эдик. Албатта Унинг Ўзигина марҳаматли, меҳрибондир». 29. Бас, (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сиз (инсонларга Қуръон оятлари билан) панд-насиҳат қилаверинг! Чунки сиз Роббингизнинг неъмат-марҳамати билан коҳин-фолбин ҳам мажнун ҳам эмасдирсиз» (Тур: 7 – 29);

«Энди қачон (Қиёмат қойим бўлгач) осмон ёрилиб, (жаҳаннам ҳароратидан қизиб кетган) тери каби қизариб қолганида — 38. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?! 39.— Ана ўша Кунда на бир инс ва на бир жин (қилиб ўтган) гуноҳидан сўралмас! 40. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея оласизлар?! 41, (Чунки у Кунда) жиноятчи-осий кимсалар сиймо-белгиларидан танилиб, пешона ва оёқларидан олинадилар (ва жаҳаннамга отиладилар)! 42. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Роббингизнинг қайси неъматлари­ни ёлғон дея оласизлар?! 43. Жиноятчи-осий кимсалар ёлғон дей­диган жаҳаннам мана шудир! 44. Улар ўша (жаҳаннам) билан ўта қайноқ сув ўртасида айланаверадилар!

И з о ҳ. Яъни, ҳаёти дунёдан куфру исён билан ўтган ким­салар охиратда жаҳаннам ўтида куяр эканлар, жаҳаннам ходимлари бўлмиш фаришталардан бирон қултум сув беришни сўрайдилар. Шунда уларга қайноқ сув берилиб, яна жаҳаннамга отиладилар ва бу ҳол абадул-абад давом этади.

Мазкур оятларда кофирлар дучор бўлажак азоб-уқубатлар баён этилди. Энди қуйида келадиган оятларда иймон эгаларига кўз тутиб турган гўзал оқибат — жаннатдаги мангу саодатли ҳаёт зикр қилинади.

«45. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея оласизлар?! 46. Роббиси (ҳузурида) туришидан (яъни ўзининг Аллоҳ олдида туриб ҳаёти дунёда қилиб ўтган барча амалларига жавоб беришдан) қўрққан киши учун икки жаннат бордир. 47. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Роббингизнинг қайси неъ­матларини ёлғон дея оласизлар?! 48. (У икки жаннат сон-саноқсиз) шоҳ-новдалар эгасидирлар, (яъни, сермева ва соя-салқиндирлар). 49. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея оласизлар?! 50. У иккисида икки оқар чашма бордир. 51. Бас, (эй инсонлар ва жин­лар), Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея ола­сизлар?! 52. У иккисида барча мевадан икки нави бордир. 53. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея оласизлар?! 54. (Аҳли жаннат) астарлари шойидан бўлган кўрпачалар устида ястанган ҳолларида (ўтирадилар). У жаннатларнинг меваси яқин бўлгувчидир (яъни жаннат аҳли қай-бир мевани ейишни истаса ўша меванинг ўзи уларга эгилиб, яқин келади). 55. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея оласизлар?! 56. У (жаннат)ларда шундай кўзларини (бегона эркакларга қарашдан) тийгувчи (қиз)лар борки, уларга (жаннат аҳлидан) илгари на бир инс ва на бир жин тегингандир. 57. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея оласизлар?! 58. Улар (софлик ва оқликда) гўёки ёқут ва маржондирлар. 59. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея оласизлар?! 60. Эҳсон-яхшиликнинг жазоси-мукофоти фақат яхшиликдир.

И з о ҳ. Яъни, ҳаёти дунёдан иймон ва эзгу амаллар билан ўтган кишининг охиратдаги мукофоти жаннатдир. Эҳсон калимасининг луғавий маъноси — чиройли амал қилмоқликдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Эҳсон нимадир?» деб сўралганида у киши шундай жавоб қилган эканлар: «Эҳсон — Аллоҳ таолога гўё Уни кўриб тургандек ибодат қилишингдир. Зотан, сен У зотни кўрмасанг-да, У зот шак-шубҳасиз сени кўриб тургувчидир».

61. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея оласизлар?! 62. У икки (жаннат)дан қуйироқда яна икки жаннат бордир. 63. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея оласизлар?! 64. (У икки жаннат серсув ва серяпроқликдан) қорамтирдирлар. 65. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея оласизлар?! 66. У ик­кисида тинмай отилиб тургувчи икки чашма бордир. 67. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея оласизлар?! 68. У иккисида мева, хурмо ва анорлар бордир. 69. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея оласизлар?! 70. У (жаннат)ларда хушхулқ ва гўзал юзли (аёл)лар бордир. 71. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея оласизлар?! 72. (Улар) чодирларда асралган ҳурлардир. 73. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Роббингизнинг қайси неъматла­рини ёлғон дея оласизлар?! 74. Уларга (жаннат аҳлидан) илгари на бир инс ва на бир жин тегингандир. 75. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея оласизлар?! 76. (Жаннат аҳли у жаннатларда) яшил болишлар ва гўзал гиламлар устида ястанган ҳолларида (ўтирадилар). 77. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Роббингизнинг қайси неъ­матларини ёлғон дея оласизлар?! 78. Буюклик ва карам соҳиби бўлган Роббингизнинг номи баракотли — муборакдир» (Раҳмон: 37 – 78);

«1-2. Қачон Воқеа — Қиёмат воқеъ бўлса, у воқеъ бўлган чоғда бирон ёлғон сўзлагувчи бўлмас. 3-4-5-6-7. Ер (қаттиқ) ларзага келган, тоғлар титилиб, чанг-тўзонга айланган ва сизлар уч синф-тоифа бўлиб қолган чоғда (Қиёмат кофирларни жаҳаннамга дучор этиш билан) паст қилгувчи, (мўминларни эса жаннатга киритиш билан) баланд қилгувчидир.

И з о ҳ. Яъни, бу дунёда нафслари истаган хирсу ҳавасларга муккадан кетиб, мол-давлат ва салтанатлари би­лан ҳаволаниб юрган динсиз-иймонсиз кимсаларни Қиёмат энг тубан жаҳаннамга ташлаш билан паст қилиб қўяр, аммо бу ҳаёти дунёда мудом рўй бериб турадиган зулму ситам ва ҳақсизлик азобидан эзилиб юрсаларда, ўз иймон-эътиқодларида устивор бўлган мўмин-мусулмонларни эса жаннатлардаги баланд мақомларга кўтарар.

Энди юқорида зикр қилинган уч тоифа кимлар эканлиги баён этилади.

«8. Бас, (у уч тоифадан биринчиси) ўнг томон эгаларидир. Ўнг томон эгалари (бўлмоқ) не (саодат)дир! 9. (Иккинчи тои­фа) сўл-чап томон эгаларидир. Сўл-чап томон эгалари (бўлмоқ) не (бахтсизлик)дир!

И з о ҳ. Ўнг томон эгалари ҳаёти-дунёдан иймон-эътиқод билан ўтганлари сабабли Қиёмат Кунида номаи-аъмоллари ўнг томонларидан берилиб, жаннат неъматларига сазовор бўлган саодатманд кишилардир. Чап томон эгалари эса ҳаёти дунёдан куфру исён билан ўтганлари сабабли Қиёмат Кунида номаи-аъмоллари чап томонларидан берилиб, жаҳаннамга гирифтор бўлган бадбахт кимсалардир.

10. (Учинчи тоифа бўлмиш барча яхши амалларга) пешқадам бўлгувчи зотлар (жаннат неъматларига эришишида ҳам) пешқадам бўлгувчи зотлардир! 11-12. Ана ўшалар ноз-неъмат боғларида (Аллоҳ таолога) яқин қилингувчилардир. 13-14. (У пешқадамлар) аввалги (уммат)лардан кўпчилик, кейингилардан (яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-салом умматларидан) эса оздир.

И з о ҳ. Яъни, Одам алайҳис-саломдан тортиб, то Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-саломгача, ўтган барча пайғамбарларга иймон келтирган ва уларнинг ёнларида туриб Аллоҳ таоло буюрган динга даъват қилишда ёрдамчи бўлган аввалги умматлар орасидаги пешқадам зотларнинг саноқларига нисбатан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-салом умматлари ўртасидаги пешқадам зотларнинг сонлари оздир.

15-16. (Улар олтиндан) тўқилган сўриларда ястанган ҳолларида бир-бирларига рўбарў бўлиб (ўтирадилар). 17—18. Устларида эса мангу ёш (яъни ҳеч қаримайдиган) болалар оқар чашмадан (майли) қадаҳларни, кўзаларни ва косаларни айлантириб турадилар. 19. У (май)лардан уларнинг бошлари ҳам оғримас, маст ҳам бўлмаслар. 20-21. Яна ўзлари танлаб оладиган мева-чева ҳамда иштаҳалари тортган қуш гўштлари ҳам (айлантириб турилади). 22-23. Яна (улар учун) худди яшириб қўйилган марварид мисол оҳу кўз ҳурлар бордир. 24. (Бу) улар (ҳаёти дунёда) қилиб ўтган амалларининг мукофотидир. 25-26. Улар у жойда бирон беҳуда ва гуноҳ-ёлғон (сўз)ни эшитмаслар, фақат «Салом-салом», дейилганинигина (эшитадилар). 27. Ўнг томон эгалари... Ўнг томон эгалари (бўлмоқ) не (саодат)дир! 28. (Улар) тикансиз бутазорларда. 29. Тизилган бананзорларда. 30. Ёйилган соя (ости)да. 31. Оқизиб қўйилган сув (усти)да. 32-33. Тугаб қолмайдиган ва манъ этилмайдиган кўпдан-кўп (турли-туман) мева-чева (ости)да. 34. Баланд кўтарилган кўрпачалар (усти)дадирлар. 35. Дарвоқеъ Биз уларни (оҳу кўз ҳурларни) дафъатан пайдо қилдик (яъни улар онадан туғилмадилар, балки Аллоҳнинг қудрати билан дафъатан пайдо бўлдилар). 36-37-38. Сўнг уларни ўнг томон эгалари учун (ёшда ҳам, ҳусну жамол ва қадду қоматда ҳам) бири-бирига тенг, эҳтиросли бокира қизлар қилиб қўйдик. 39-40. (Ўнг томон эгалари бўлмиш саодатманд кишилар) аввалги (уммат)лардан ҳам кўпчилик, кейингилардан (яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-салом умматларидан) ҳам кўпчиликдир. 41. Чап томон эгалари... Чап томон эгалари (бўлмоқ), не (бахтсизлик)дир! 42. (Улар жаҳаннамдан тинимсиз эсиб турадиган, баданларни илма-тешик қилиб юборувчи) Самум (шамоли) ва қайноқ сув ичида; 43-44. Ва на салқин, на фойдали бўлмаган қора тутундан иборат «соя» (ос­ти)дадирлар. 45. Дарвоқеъ улар бундан илгари (яъни ҳаёти дунёда хирсу ҳавасга муккадан кетган) боёнлар эдилар. 46. Улар улуғ гуноҳ (яъни ширк) устида оёқ тираб турар эдилар. 47-48. Ва: «Бизлар ўлиб, тупроқ ва суякларга айлангач, ростдан ҳам қайта тирилгувчимизми, аввалги ота-боболаримиз ҳам-а?!» деб (масхара қилар) эдилар. 49-50. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, сиз уларга) айтинг: «Албатта аввалгилар ҳам, кейингилар ҳам маълум Кундаги белгиланган вақтга шак-шубҳасиз тўплангувчидирлар. 51. Сўнгра албатта сизлар, эй (қайта тирилишни) ёлғон дегувчи гумроҳлар, 52. Шак-шубҳасиз (жаҳаннамнинг ўртасида ўсадиган) Заққум дарахтидан егувчи —53.— ундан қоринларингизни тўлдиргувчидирсизлар. 54. Сўнг унинг устига қайноқ сувдан ичгувчи, (ичганда ҳам) — 55. Ташна-тўймас туялар каби ичгувчидирсизлар! 56. Мана шу уларнинг жазо (Қиёмат) Кунидаги «зиёфат»ларидир!» (Воқеъа: 1 – 56);

«Билингларки, бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулги, зеб-зийнат, ўрталарингиздаги ўзаро мақтаниш ва мол-дунё ҳамда фарзандларни кўпайтиришдир холос. (У) худди бир ёмғирга ўхшарки, унинг (ёғиши сабабли униб чиққан) ўт-ўлани деҳқонларни хайратга солиб (ақлларини банд қилиб қўяр). Сўнгра у қурир, бас уни сарғайган ҳолла кўрарсиз. Сўнгра у қуруқ чўп бўлиб қолар. (Ҳаёти дунёнинг ҳоли ҳам шундан ўзга эмасдир). Охиратда эса (ўша тўрт кунлик дунёга алданиб қолганлар учун) қаттиқ азоб ва (иймон-эътиқод билан ўтганлар учун) Аллоҳ томонидан мағфират ва ризолик бордир. Ҳаёти дунё эса фақат алдагувчи матодир. 21. (Эй инсонлар), Роббингиз томонидан бўладиган мағфиратга ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарларига иймон келтирган зотлар учун тайёрлаб қўйилган, кенглиги осмон ва Ернинг кенглиги каби бўлган жаннатга шошилингиз! Бу (яъни ваъда қилинган мағфират ва жаннат) Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлиб, уни Ўзи хоҳлаган кишиларга ато этар. Аллоҳ улуғ фазлу марҳамат соҳибидир» (Ҳадид: 20, 21).

Бу ҳақдаги оятлар жуда ҳам кўп. Бироқ мен улар ичидан бошқаларидан кўра жаннат неъматлари ва жаҳаннам азобларини кенгроқ тушунтирган оятларни келтириш билангина чекландим. 

 

<>∞<>

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Ислом дини ва асослари ҳақидаги хутбалар Жума хутбалари Sat, 04 Apr 2009 08:45:13 +0000
Иймон биродарлиги ва унинг самаралари (Аллома Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=799:2009-03-27-05-00-14&catid=90&Itemid=63 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=799:2009-03-27-05-00-14&catid=90&Itemid=63  

Иймон биродарлиги ва унинг самаралари

 

Хатиб: Аллома Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Хутбанинг арабча сарлавҳаси:  في الأخوة الإيمانية وثمراتها

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Биринчи хутба

Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир... Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

«Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71).

Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир.

Сўнг ...

Ҳой одамлар, Аллоҳ таолодан тақво қилингиз ва унутмангизки, диндаги биродарлик наслу насабдаги биродарликдан устундир. Аллоҳ таоло, наслу насаблари фарқли ва ватанлари бир–биридан узоқ бўлсада, мўъмин ва муулмонларни ўзаро дўст бўлишларига амр қилди ва айтди:

«Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир» (Ҳужурот: 10).

Аллоҳ таоло кофирларни, гарчи насаблари яқин бўлсада, дўст деб билмасликка амр қилди:

«Эй мўминлар, агар иймондан куфрни афзал билсалар, ота-оналарингиз ва ака-укаларингизни (ҳам) дўст тутмангиз! Сизларнинг ичингизда кимда-ким уларни дўст тутса, (яъни, уларни деб иймондан куфрга қайтса) бас, улар золимлардир» (Тавба: 23).

Мусулмонлар ўртасидаги бу дўстликнинг Аллоҳ таоло Қуръон Каримда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларида кўрсатиб берган катта ҳуқуқ ва бебаҳо самаралари бўлиб, уни риоя қилиш, адо этиш зарур бўлиб, уларга лоқайдлик билан қараш жоиз эмасдир.

Шу ҳуқуқ ва самаралардан бири, мусулмолар орасида низо ва келишмовчилик ёки адоват ва алоқаларнинг узилиши содир бўлганида ўрталарини ислоҳ қилишдир. Аллоҳ таоло айтди: «(Эй мўминлар), агар мўминлардан бўлган икки тоифа (бир-бирлари билан) урушиб қолсалар дарҳол уларнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Энди агар улардан бирови иккинчисининг устига тажовуз қилса, бас то (тажовузкор тоифа) Аллоҳнинг амрига қайтгунича сизлар тажовуз қилган (тоифа) билан урушинглар! Энди агар у (тоифа тажовузкорликдан) қайтса, сизлар дарҳол уларнинг ўртасини адолат билан ўнглаб қўйинглар. (Мудом) адолат қилинглар! Зе­ро Аллоҳ адолат қилгувчиларни суюр. Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир. Бас, сизлар икки оға-инингизнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Аллоҳдан қўрқинглар — шояд У зот томонидан бўладиган раҳматга эришсангизлар» (Ҳужурот: 9, 10).

Мусулмон ва мўъминлар ўртасидаги биродарлик ҳуқуларидан бири – бир-бирларининг ҳурматларини жрйига келтириш ва уларни камситмасликдир. Аллоҳ таоло айтди: «Эй мўминлар, (сизлардан бўлган) бир қавм (бошқа) бир (мўмин) қавмдан масхара қилиб кулмасин — эҳтимолки, (ўша масхара қилинган қавм) улардан кўра яхшироқ бўлсалар. Яна (сизлардан бўлган) аёллар ҳам (бошқа мўмина) аёлларга (масхара қилиб кулмасинлар) — эҳтимолки, (ўша масхара қилинган аёллар) улардан яхшироқ бўлсалар. Ўзларингизни (яъни, бир-бирларингизни) мазах қилманглар ва бир-бирларингизга лақаблар қўйиб олманглар! Иймондан кейин фосиқлик билан номланиш (яъни мўмин кишининг юқорида манъ қилинган фосиқона ишлар би­лан ном чиқариши) нақадар ёмондир. Ким тавба қилмаса бас, ана ўшалар золим кимсаларнинг ўзидирлар» (Ҳужурот: 11).

Аллоҳ таоло ушбу оятда мўъминларнинг хоҳ эркак ва хоҳ аёл ўлсинлар, бир-бирларини масхара қилишларини таъқиқламоқда. Чунки гоҳида масхара қилинган одам масхара қилувчидан кўра дунё ва охиратда яхироқ бўлиши мумкин. Зеро масхаралаш – ақли паст инсонлардангина содир бўлади. Аллоҳ таоло мусулмонларни қоралашни ҳам таъқиқлади. Мусулмонларнинг бир-бирларига ёмон лақаблар қўйишларига ҳам чек қўйди. Чунки (ёмон) лақаб – одамнинг обрўсига путур етказади. Айрим муфассирлар бу оятларни бировни: Ҳой, ит!, Ҳой, фосиқ! Ҳой, эшшак!,– деб чақириш дея тафсир қилдилар. Аллоҳ таоло эса масхаралаш, қоралаш ва (ёмон) лақаблар билан чақиришни – фисқ деб атади.Бу – бу ишларнинг нақадар қабиҳ ва гуноҳлиги ҳамда улардан узоқлашиш зарурлигининг фарзлигини кўрсатмоқда. 

Мусулмон ва мўъминлар ўртасидаги ўзаро ҳуқуқлардан бири – зўаро бадгумон бўлмаслик, бир-бирларига қарши жосуслик қилмаслик ва бир-бирларини ғийбат қилмасликдир. Аллоҳ таоло айтди: «Эй мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки айрим гумон(лар) гуноҳдир!» (Ҳужурот: 12).

Бадгумонлик – яхши одамлар ҳақида ёмон нарсаларни гумон қилишдир. Аллоҳ таоло айтди: «Жосуслик қилманглар!» (Ҳужурот: 12). Бу ерда назарда тутилган жосуслик, (мусулмон ва мўъмин) одамларнинг айбларини қидиришдир.

Аллоҳ таоло одамларнинг айбларини қидириш ва заиф тарафларини излашни таъқиқлади. Аллоҳ таоло айтди: «Бир –бирингизни ғийбат қилмангиз!» (Ҳужурот: 12).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғийбатни: «Биродарингизни ёқтирмаган нарсаси билан тилга олишингиздир» дея изоҳладилар (Имом Муслим 4690, Имом Аҳмад 8985, Насоий 11518).

Ғийбат қилиш, уламолар ижмоъси билан, бутунлай ҳаромдир. Аллоҳ таоло ғийбатни одам лошини ейишга ўхшатди: «Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана ёмон кўрдингизми?! (Бас, гуноҳи бундан-да ортиқ бўлган ғийбатни ҳам ёмон кўрингиз)!» (Ҳужурот: 12). Яъни, сизлар ундан жирканиб ёмон кўрасизлар. Энди, шаръан ҳам ёмон кўринглар! Чунки бунинг жазоси жирканишдан кўра қаттиқроқдир!!

Иймоний ва исломий биродарлик ҳуқуқларидан бири – мусулмонлар ўртасида эзгулик ва тақво асосида, манфаатлар келтириш ва зарарларни кетказиш борасида ҳамкорлик қилишдир. Аллоҳ таоло айтди: «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз!» (Моида: 2).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мўъминларнинг ўзаро дўстликлари, меҳрибонликлари ва шафқатлари бир баданнинг мисолига ўхшайди: унинг бирон узви касал бўлса бошқа узвлари бедорлик ва иситма билан безовта бўлади» (Имом Аҳмад 17648).  

Ҳа, мусулмон мусулмоннинг қувончи билан қувонади, суюнгани билан суюнади ва оғриган нарсасига ҳамдард бўлади ...

Иймоний ва исломий биродарлик ҳуқуқларидан бири – мусулмонлар ўртасидаги ўзаро насиҳатлашма, бир-бирларини яхшиликка буюриш ва ёмонликлардан қайтаришдир. Аллоҳ таоло айтди: «Мўмин ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар. Улар яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан тўхтатадилар, намозни тўкис адо этадилар, закотни (ҳақдорларга) ато этадилар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат қиладилар. Ана ўшаларга Аллоҳ раҳм қилади. Шак-шубҳасиз, Аллоҳ қудратли, ҳикматлидир» (Тавба: 71).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дин – насиҳат (самимийлик)дир!»– деб уч марта такрорладилар. Саҳобалар: Кимлар учун, ё Расулуллоҳ?,— деб савол берганларида: «Аллоҳ, У (Аллоҳ)нинг Китоби, Расули ва мусулмонларнинг имом (раҳбар)лари ва оммаси учун»– деб жавоб бердилар (Термизий 1849, Абу Довуд 4293).

Иймоний ва исломий биродарлик ҳуқуқларидан бири – мўъминнинг мўъмин биродари учун ўзи суйган нарсани суйиши. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бировингиз биродари учун ўзи суйган нарсани суймагунича мўъмин бўла олмайди»– дедилар (Имом Бухорий 12, Имом Аҳмад 13452).

Бу ҳадисдан мақсад диний биродарликдир, башарий дўстлик эмас. Чунки айрим башарий нафслар ёмонликларни ҳам суюши мумкин. Шунинг учун мўъмин мўъмин биродари учун ўзи учун суйганидек. яхшиликларни суюши керак. Агар биродари учун яхшиликни суймаса, ундай одам ҳасадгўй бўлади. Ҳасад қилиш эса мазамматли ҳулқдир.

Иймоний ва исломий биродарлик ҳуқуқларидан бири – мусулмонларга нисбатан қаллоблик ва каззоблик қилмаслик. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бизга қаллоблик қилган – биздан эмасдир!»– деганлар (Имом Муслим 146, Ибн Ҳиббон 4905, Ибн Можа 2216). Шулардан бири савдо-сотиқдаги қаллобликдир.

Бугунги кундаги кўплаб одамлар савдо-содиқни ҳийла воситаларидан бирига айлантириб олдилар. Улар ёлғон, алдов ва қаллоблик билан одамларнинг мулкига эга бўлишга ҳаракат қилмоқдалар.

Ҳаким ибн Ҳузом (разияллоҳу анҳу) айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «(Сотувчи ва харидор) модомики айрилмаган эканлар (сотиш ёки сотиб олишда) ихтиёрлидирлар. Агар тўғри гапирсалар ва (молдаги айбларни) айтиб қўйсалар савдоларида иккисига ҳам баракалар ёғилади. Агар (молнинг айбини) яширсалар ва ёлғон гапирсалар фойда олишлари мумкин, бироқ, савдоларининг баракалари кетади. Ёлғондан қасам ичиш молнинг бозорини қизитсада, касбнинг (баракасини) кетказади» (Имом Бухорий 1968, Имом Муслим 2825).

Исмоил ибн Убайд ибн Руфоъа (раҳимаҳуллоҳ) отасидан, у бобоси (разияллоҳу анҳумо)дан ҳадис айтди: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга намозгоҳга чиқдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам савдо-сотиқ қилаётган одамларга кўзи тушиб: «Ҳой, савдогарлар жамоаси!»– дедилар. Савдогарлар бошларини кўтриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳдан қўрққан, эзгуликларни қилган ва тўғри гапирган савдогарлардан бошқа савдогарлар Қиёмат куни фожир ҳолатларида тириладилар»– дедилар (Термизий 1131, Ибн Можа 2137, Ибн Ҳиббон: 4910, Ҳоким 2144).

Абу Зарр (разияллоҳу анҳу) айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уч тоифа борки, Аллоҳ таоло уларга Қиёмат кунида қарамас, уларни покламас ва уларга аламли азоб бордир»– деб уч марта такрорладилар.Мен: Улар ҳам ноумид бўлдилар, ҳам зиён кўрдилар. Улар кимлардир?,– деб сўрадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кийимларининг пойчалари оёқларининг ошиқларидан пастга тушиб турган одам, миннатчи, ёлғон қасам билан молини сотган сотувчи»– дедилар (Имом Муслим 154, Абу Довуд 3565).

Иймоний ва исломий биродарлик ҳуқуқларидан бири – ўзлари кечикканлари учун бошқа мўъминларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилишдир. Шунинг учун уларнинг бирови бошқасининг савдоси устига бай очмасин. Яъни, матоҳни сотиб олган одамга: Мен сенга олгн нархингни ёки ундан кўра озроқ бўлсада яхши нарсалар бераман, демасин.

Ёки мўъминлардан бирови бошқасининг савдоси устига савдо қилмасин. Яъни, биров молга харидор бўлиб, сотувчи уни сотмоқчи бўлиб турганида бошқаси келиб: Унга сотма! Мен ундан кўра баландроқ нарх бераман!,– демасин.

Бундан ташқари бир мусулмон бошқа мусулмон биродари совчи қўйган қиз ёки жувонга совчи қўймасин. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунданй ишларнинг барчасини таъқиқлаганлар: «Бир одам биродарининг савдоси устига бай очмасин ва совяи қўйган (қиз ёки жувон)ига совчи қўймасин!»,– дедилар (Имом Муслим 2531, 2787).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таъқиқлаган савдо турларидан бири – қасдли нарх кўтаришдир. Яъни, савдо қилинаётган молнинг нархини, ўзи олмасада, кўтариш. Унингмақсади фақатгина харидорга нархни кўтариш, холос. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бир-бирингизга ҳасад қилмангиз, бир-бирингизга ғаразли мақсадларда нархларни оширмангиз, бир-бирингиздан нафратланмангиз, ораларингиз бузилиб бир–бирингиздан юз ўгирмангиз, бировингиз бошқасининг савдоси устига бай очмасин!» (Имом Муслим 4650, Имом Аҳмад 7412, 7727).

«Юз ўгириш»: бир инсондан хафа бўлиб, уни тарк этиш. Гўё уни орқасига қўйиб, эътибор бермаслик, каби.

Мусулмонларнинг бир-бирларига нисбатан ҳуқуқларидан бири – ўзаро зиёратлар, саломни ошкор (товуш чиқариб) бериш, эҳтиёжларини қондириш, кучсизларга ёрдамчи, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззатда бўлиш, беморларни кўриш ва жанозаларда иштирок этишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай дедилар: «Мусулмоннинг мусулмон зиммасидаги ҳаққи бештадир: беморни кўриш, жанозаларга эргашиш, чақириққа ижобат қилиш ва чучкириб ҳамд айтган одамга («Ярҳамукаллоҳу ва яшфийк!» (Аллоҳ сизга раҳм қилиб, шифо ато этсин))– деб жавоб қайтаришдир» (Имом Бухорий 2265, 5401; Имом Аҳмад 8334, 17773, 17801). Муттафақун алайҳ.

Мусулмонларнинг ҳақларидан бири – бир–бирларига дуо қилишларидир.Аллоҳ таоло муҳожир ва ансорларни зикр қилар экан шундай деган:

«Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: «Роббимиз, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон ғилли-ғаш қилмагин. Роббимиз, албатта Сен меҳрибон ва раҳмлидирсан»» (Ҳашр: 10);

«Бас, (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун ҳамда мўмин-мўминалар(нинг гуноҳлари) учун мағфират сўранг!» (Муҳаммад: 19).

Мусулмонлар биринчи халифадан дунёнинг охиригача, Ер юзидаги қайси давлатда яшамасинлар ва диёрлари орасидаги масофа қанчалар узоқ бўлмасин, бир-бирлари учун дуо қиладилар, истиғфорлар айтадилар, ўзаро муомалаларида содиқ қоладилар, бир-бирларининг ҳуқуларини риоя қиладилар. Чунки Аллоҳ таоло уларнинг ўртасини наслу наса, ватан ва тил ришталаридан кўра кучлироқ бўлган ИЙМОН РИШТАСИ билан боғлаган.

Аллоҳнинг қуллари!

Аллоҳдан тақво қилингиз! Бу дўстлик ҳақларини риоя қилингиз ва зинҳор зое этмангиз! Чунки, сизларгина зарар қиласизлар!

Ауъзу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм.

«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар! Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз! Ҳамда Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эсланг: бир-бирингизга душман бўлган пайтларингизда дилларингизни ошно қилиб қўйди-ю, сизлар Унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз. Ва жаҳаннам чоҳининг ёқасида турган эдингиз, сизларни ундан халос қилди. Ҳақ йўлни топишингиз учун Аллоҳ сизларга ўз оятларини мана шундай баён қилади. Ораларингиздан яхшиликка (Исломга) даъват қиладиган, ибодат-итоатга буюрадиган ва исён-гуноҳдан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир. Аниқ ҳужжатлар келганидан кейин бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф қилиб, талашиб-тортишган кимсалар каби бўлмангиз! Ана ундайлар учун улуғ азоб бордир» (Оли Имрон: 102 – 105).     

Аллоҳ таоло менга ва сизларга Қуръон Каримни баракали қилсин!

 

Иккинчи хутба

Барча Оламлар Рабби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Мен ягона ва шериксиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканига ҳамда Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Аллоҳнинг бандаси ва расули эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳ таоло Унга, Унинг оиласи ва саҳобаларига кўпдан-кўп салавоту саломлар йўлласин.

Сўнг ...

Ҳой одамлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва унутмангки, айрим одамлар мўъминларга озор бериш учун макру ёлғондан мўъминликни иддао этадилар. Уларнинг ички дунёлари эса кофир эканликларига далилдир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди: «Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари мўмин бўлмаганлари ҳолда «Аллоҳга ва Охират Кунига иймон келтирдик», дейдилар. Улар Аллоҳни ва иймонли кишиларни алдамоқчи бўладилар ва ўзлари сезмаганлари ҳолда фақат ўзларинигина алдайдилар. Уларнинг дилларида мараз бор эди, бас, Аллоҳ маразларини янада зиёда қилди. Улар учун қилган ёлғонлари сабаб аламли азоб бордир. Уларга: «Ер юзида бузғунчилик қилманглар», дейилса, «Биз — ислоҳ қилувчилармиз», дейдилар. Огоҳ бўлингизким, улар албатта бузғунчилардир, лекин ўзлари буни сезмайдилар. Уларга: «Мана бу кишилардек иймон келтиринглар», дейилса, «Шу пасткашларга ўхшаб мўмин бўламизми?» — дейдилар. Огоҳ бўлингизким, уларнинг ўзлари тубан кимсалардир, лекин буни билмайдилар.

И з о ҳ. Исломни қабул қилган зотларнинг кўпчилиги камбағал, фақир кишилар ва ҳатто Суҳайб, Билол каби қуллар эди­лар. Мунофиқлар ўзларича: «Мана шу зоти пастларга ўхшаб мўмин бўламизми?» — дейишар эди.

Иймон келтирган зотларга йўлиққанларида: «Биз ҳам иймон келтирдик», дейдилар. Ўзларининг шайтонлари (бошлиқлари) билан ҳоли қолганда эса: «Биз албатта сизлар билан биргамиз, фақат (уларнинг устидан) кулмоқдамиз, холос», дейишади. Аллоҳ уларнинг устидан кулади ва ўз туғёнларида адашиб-улоқиб юришларини давомли қилади» (Бақара: 8 – 15).

Уларнинг мақсади мусулмонларнинг заиф томонларини қидириб топиб, яхлитликларини парчалашдир. Улар ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Ҳой сиз, тили билан иймон келтирган, бироқ иймон қалбларига ўтиб бормаган кимсалар, мусулмонларни ғийбат қилмангиз! Уларнинг заиф томонларини қидирмангиз! Чунки, уларнинг заиф томонларини қидираётган одамларнинг заиф томонларини Аллоҳ топиб, ўз уйида шарманда қилади!» (Абу Довуд 4236, Имом Аҳмад 18940, 18963, 19776, 19801).

Одамлар ичида иймони кучсиз айрим мўъминлар ҳам бўлиб, улар мунофиқларнинг баъзи сифатлари билан тавсифланишлари, масалан: ёлғон гапириши, омонатга хиёнат қилиши, жанжаллашса ҳақоратлар қилиши мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай одамлар ҳақида шундай деганлар: «Мунофиқнинг аломати учтадир: гапирса ёлғон гапиради, ваъда қилса хилоф қилади, омонат қўйилса хиёнат қилади», бошқа бир ривоятда эса: «аҳд қилса устидан чиқмайди, жанжаллашса ҳақорат қилади» (Имом Бухорий 32, 2485, 2544, 5630; Имом Муслим 89).

Аллоҳнинг бандалари!

Аллоҳдан қўрқинглар ва Аллоҳ сизларни буюрганидек мўъмин бўлинглар! Ва унутмангларки, гапларнинг энг яхшиси – Аллоҳнинг Каломидир!

 

                                                           

 

]]>
hikmatnuri@gmail.com (Muhammad) Seçilmiş Ислом дини ва асослари ҳақидаги хутбалар Жума хутбалари Fri, 27 Mar 2009 04:34:34 +0000
Қатъий ишонч (Шайх Абдуллоҳ ибн Фаҳд Салум) http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=796:2009-03-20-11-09-51&catid=90&Itemid=63 http://www.hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=article&id=796:2009-03-20-11-09-51&catid=90&Itemid=63  

Қатъий ишонч

 

Хатиб: Шайх Абдуллоҳ ибн Фаҳд Салум

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

 

Биринчи хутба

(Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир... Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

«Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71).

Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир).