- Detaylar
- Yayın tarihi: Perşembe, 02 Şubat 2012 06:25
- Gösterim: 20
Жаҳаннам ловулласа ...
Нашрга тайёрлаган: Ибн Хузайма нашриёти
Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий
Асл сарлавҳа: وَإِذَ الْجَحِيمُ سُعِّرَتْ
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Барча оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласига ва барча асҳобларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг ...
Аллоҳ таоло жаҳаннамни яратди ва уни амрига мухолиф бўлган душманлари учун макон қилди. Жаҳаннамни ғазаби билан тўлдириб, унга тоқат қилиб бўлмайдиган турфа азобларни омонат қўйди. Кейин бандаларининг бирон баҳонаси қолмаслиги учун олдиндан жаҳаннамдан огоҳлантириб, ундан қутилиш йўлларини кўрсатди. Шундай бўлишига қарамай, шариат билимлари оз ва дунё ҳақида калтафаҳм, зиммаларидаги Роббиларининг ҳуқуқларини ҳамда огоҳлантирилган жаҳаннамнинг қандай жой эканини билмаган инсонлар ўз Хожаларига қарши чиқадилар, мухолиф бўладилар ва осийлик қиладилар.
Хўш, жаҳаннам қандай жой? Жаҳаннамнинг тавсифлари қандай?
Жаҳаннам, Аллоҳ таоло тавсифлаганидек:
﴿ نَارًا وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ ﴾
«олов бўлиб, ёнилғиси одамзот ва тошлардир» (Таҳрим: 6).
Саҳобалар: «Ё Раусулуллоҳ, у тошлар ҳам дунёдаги тошларга ўхшайдими?»– деб савол беришганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, улар тоғлар мисоли (катта) тошлардир»– деб жавоб бердилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одамзот ёқаётган ушбу оловингиз(нинг иссиқлиги) жаҳаннам ҳароратининг етмишдан бир бўлагидир»– дедилар. Саҳобалар: Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ номига онт ичиб айтамизки, шунинг ўзи ҳам кифоя қилар эди,– дейишганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бундан олтмиш тўққиз баравар кучайтирилди. Бу даражаларнинг ҳар бири жаҳаннамнинг ҳароратичадир»– дедилар (Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривояти. Имом Муслим 7344; Термизий 2589).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қиёмат кунида жаҳаннамни олиб келинади. Унинг етмиш мингта тизгини бўлиб, уларнинг ҳар бирини етмиш мингта фаришта тортиб келади»– дедилар (Имом Муслим 7343; Ҳоким «Мустадрак» 8758).
Каъб разияллоҳу анҳу айтди: «Каъбнинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сиз Машриқда, жаҳаннам эса Мағрибда бўлса ва уни очиб қўйилса, ҳароратининг қаттиқлигидан миянгиз қаншарингиздан чиқиб кетарди! Ҳой халқим, сизлар бундан қоча оласизларми?! Ёки бунга бардошингиз борми?! Ҳой халқим, бу азоб олдида Аллоҳга итоат этишингиз ҳеч гап эмас! Бас, Аллоҳга итоат этингиз!» («Ҳилятул авлия» 5/373).
Жаҳаннам аҳлининг таоми заққум, ичимлиги эса қайноқ сувдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Заққумнинг бир томчиси бу дунёга томса, дунё аҳлининг ҳаётини расво қилади. Шундай экан, таоми заққум бўлган одамнинг ҳоли не кечади?!» (Термизий 2585, ҳасан ҳадис).
Жаҳаннам аҳли мудом қийноқлар ичида бўлади: на роҳатлари, на уйқулари ва на хотиржамликлари бўлади. Билъакс, азобдан азобга ўтаверадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай дедилар: «Жаҳаннам аҳлининг энг енгил азоблангани оловдан ясалган икки башмоғи ёки икки (башмоқ) ипи бўлган ва ундан мияси қозон каби қайнаган одамдир. У энг қаттиқ азобланаётган кишидек кўринсада, энг енгил азобланаётганидир!» (Имом Муслим 539).
Шунинг учун ҳам жаҳаннам аҳли ўлишни истайди, бироқ ўлиш қаёқда! Уларнинг юзлари тим қора, кўзлари кўр, тиллари соқов, қадлари дол, суяклари синган ...
﴿ يُرِيدُونَ أَنْ يَخْرُجُوا مِنَ النَّارِ وَمَا هُمْ بِخَارِجِينَ مِنْهَا وَلَهُمْ عَذَابٌ مُقِيمٌ﴾
«Улар дўзахдан чиқмоқчи бўладилар-у, ҳеч ундан чиқувчи бўла олмайдилар — улар учун доимий азоб бордир» (Моида: 37).
﴿ كُلَّمَا نَضِجَتْ جُلُودُهُمْ بَدَّلْنَاهُمْ جُلُودًا غَيْرَهَا لِيَذُوقُوا الْعَذَابَ﴾
«Қачонки терилари куйиб битиши билан ҳақиқий азобни тотиб кўришлари учун ўрнига бошқа териларни алмаштирамиз» (Нисо: 56).
Ҳасан раҳимаҳуллоҳ: «Уларнинг терилари бир кунда етмиш минг марта пишади»– деди (Ибн Касир тафсири, 2/337).
Жаҳаннам аҳлининг кийими, таоми ва ичимлиги оловдандир:
﴿ سَرَابِيلُهُمْ مِنْ قَطِرَانٍ وَتَغْشَى وُجُوهَهُمُ النَّارُ﴾
«Уларнинг кийимлари қора мойдан бўлиб, юзларини олов ўраб олур» (Иброҳим: 50).
﴿ وَسُقُوا مَاءً حَمِيمًا فَقَطَّعَ أَمْعَاءَهُمْ﴾
«(у жойда) қайноқ сув билан суғорилиб, у (сув) ичакларини бўлак-бўлак қилиб ташлайди» (Муҳаммад: 15).
Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ жаҳаннамни шундай тавсифлайди:
«У – аҳли Аллоҳнинг раҳматидан йироқ, умид ва орзулар лаззатидан маҳрум, юзлари тим қора, тоғлардан кўра қаттиқроқ таёқ ейдиган, устларида бағритош–шафқатсиз фаришталар турадиган макондир. Сиз уларни қайноқ сувда сузаётганлари, Замҳарирда совқотишаётганини бир кўрсангиз эди. Уларнинг қайғулари мудом, қувонмайдилар. Маконлари мудом, у ердан чиқа олмайдилар. Устларида бағритош фаришталар бўлиб, танбеҳлари азобдан қаттиқдир.
Жаҳаннам аҳлининг афсуси мусибатдан кучли. Улар ёшлик йилларини беҳуда ўтказганлари учун кўз ёши тўкишади. Улар кўз ёшларини тўкканларида, бағритош фаришталар ҳам танбеҳларини кучайтиришади: Эй Холиқнинг ғазабидан ҳасратга тушган, катта ҳалокатни кўриб қийналган, халойиқ ўртасида шарманда бўлган инсонлар, суякларнинг синиши учун ишларингиз, гуноҳларга ошиқишингиз, одамларни Тўғри йўлдан оғдириш учун қилган ҳаракатларингиз нимага яради? Улар ўткинчи хаёлдек бўлиб қолган бўлсада, бу таналарни куйдиради. Куйгани сайин яна қайта куйдирилади! Жаҳаннамнинг устида тошбағир ва шафқатсиз фаришталар туришади».
Азиз дўстим, тоғлар ҳам тоқат қила олмайдиган жаҳаннамдаги турфа азоблар ичида қийналаётган ўша бахтиқароларнинг аҳволи ҳақида тафаккур қилинг! Уларнинг кишан ва занжирларнинг оғирлигидан чекишаётган қийноқлари ҳақида сўраманг!
﴿ إِذِ الْأَغْلَالُ فِي أَعْنَاقِهِمْ وَالسَّلَاسِلُ يُسْحَبُونَ﴾
«Ўшанда (яъни дўзахга ташланганларида) улар бўйинларида кишан ва занжирлар билан қайноқ сув томонга судралурлар, сўнгра оловда ёндирилурлар» (Ғофир: 71).
﴿ ثُمَّ فِي سِلْسِلَةٍ ذَرْعُهَا سَبْعُونَ ذِرَاعًا فَاسْلُكُوهُ﴾
«Сўнгра узунлиги етмиш газ бўлган занжирга солиб боғланглар!» (Ҳааққаҳ: 32).
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтди: «Икки оёғида тура олмасин дея банданинг кетидан занжир урилиб, қаншаридан чиқарилади. Сўнгра жаҳаннамдагиларни, (кабоб қилиб) пиширилаётганида чигирткаларни сихга тизилганидек, тизилади».
Биродарим, жаҳаннам аҳлининг аҳволини ва уларнинг бахтиқаролигини хаёлингизга келтирдингиз. Ўзингизни уларнинг қаторида тасаввур қилиб кўринг. – Аллоҳ таолога улардан бири бўлмаслигингиз учун дуо қиламиз! – Сизни Сиротдан ўтишга буюрилганида, Сиротни, унинг нозиклиги, даҳшати ва қаттиқ хатарини, ундан ўтаётган эркагу хотинларнинг орқангиз ва олдингиздан тойилаётгани, бошлари эгилгани, оёқлари Сиротдан олингани маҳал жаҳаннам оловининг уларни ўзига тортиш учун ловуллагани, доду фарёд чекишаётгани, уларни кўриб вужудингизни қўрқув қоплагани, сезмаган ҳолингизда бир оёғингиз тойиб ақлингиз кетишини, иккинчиси тойиб бошингиз эгилишини, тери ва мускулларингизга чангаклар ботиб суяклардан айирганини, Роббисининг ғазаби туфайли жаҳаннам оловининг ғазабга миниб сизга қарши ловуллаб, сизни ўз оғушига олганини ва сизнинг: Войдод! Войдод!,– дея фарёд чекишингизни, унинг оғушида ҳарорати туфайли танангиз пишгач бўлак–бўлак бўлиб тўкилиб, суякларингиз синишини, сиз фарёд чексангиз биров шафқат қилмаслигини, тавба қилиш учун дунёга қайтишни сўрасангиз биров ижобат этмаслигини тасаввур қилиб кўринг!
Тасаввур қилинг: жаҳаннамда узоқ қолдингиз ва қийналишлар маромига ортди. Чанқадингиз. Дунё ҳаётида чанқоқни кетказиш учун сув ичганингиз эсингизга тушди ва қайнаган сувдан бўлса ҳам ичиш фикри туғилди. Сизни азоблашга вакил қилинган фаришта – Хозиннинг қўлидан идишни олдингиз. Олган пайтингизда кафтингиз куйиб, ҳароратнинг қаттиқлигидан порсиллаб ёрилди. Идишнии оғзингизга яқинлаштирдингиз, ҳарорат юзингизни пиширди! Сўнгра идишдаги сувдан ютдингиз, ҳалқумингиз шилинди ва у қорнингизга етиб келиб, ичакларингиз дабдала бўлди. Фарёд чекдингиз: Қанийди ўлсам?!,– дедингиз. Дунёнинг ичимликлари, уларнинг салқинлиги ва лаззатини эсладингиз ва соғиндингиз. Сўнгра ловуллаган аланга сизга азоб бера бошлагач дунё ҳаётида жазирама иссиқларда сувга шўнғиб ва сувда чўмилиб салқинлаганингиздек қайнаб турган сувларнинг ҳовузларига ошиқасиз. Қайноқ сувга шўнғигач мускулларингиз бошдан оёқ шилинади. Бунинг аламидан қутилиш учун салқинроқ бўлади деган умидда олов сари чопасиз. Оловнинг алангаси қийнай бошлагач, қайнаб турган сувга чопасиз. Сиз булар иккиси атрофида айланаверасиз. Бу, Роббингиз қуйидаги оятларда ифода этган манзара, холос:
﴿ يَطُوفُونَ بَيْنَهَا وَبَيْنَ حَمِيمٍ آنٍ﴾
«Улар ўша (жаҳаннам) билан ўта қайноқ сув ўртасида айланаверурлар!» (Раҳмон: 44). Сиз олов билан қайноқ сув ўртасида роҳатни излайсиз, лекин, на роҳат ва на хотиржамлик бордир!
Мусибат ва ташналик кучайиб, қийноқлар ошиб кетганида жаннатни эслайсиз. Аллоҳнинг ёнида бўлмаслик, гуноҳ ва маъсиятлар туфайли қўлдан бой берганингиз жаннат неъматларидан маҳрумликка пушаймон бўлиб, юрагингиздан чиққан ғуссалар ҳалқумингизга тақалади. Шунда Аллоҳга солиҳ амлаллар қилиш учун Дунё ҳаётига қайтариши учун ёлборасиз. Аллоҳ ҳам сизни хорлаш учун тезда жавоб бермайди. Орадан замонлар ўтгач сизни ноумид қилиб:
﴿ اخْسَئُوا فِيهَا وَلَا تُكَلِّمُونِ﴾
«(Жаҳаннамда) хор бўлингиз ва Менга сўз қотмангиз!»– дея нидо қилади (Мўъминун: 108). Сўнгра сиз ва бошқа душманларида умидсизлик ва ҳасратни кучайтириш учун жаҳаннам эшикларини ёпади. Дарвозалар ёпилганида жаҳаннам аҳлининг ўша ердан мангу чиқа олмасликларини тушунгач, умидсизликлари ва ҳасратлари кучаяди. Уларнинг юраклари умидсизликдан ёрилади. Қочиш йўқ, Аллоҳнинг азоби мангу ёғилаверади. Мангулик бор, ўлим йўқ. Азоб бор, баданга таъсири тинмайди. Қайғуларнинг кети узилмайди, касалликлар тузалмайди, занжир ва кишанлар ечилмайди, ташналик тинкани қуритади. Жаҳаннамдагиларнинг йиғиларига шафқат, дуоларига ижобат йўқ, тавбалари қабул қилинмайди. Хорлик ва хўрликнинг охири кўринмайди. Улар мангу азоб ичида қоладилар.
Сўнгра Аллоҳ таоло азоб фаришталарини оловдан ясалган товоқлар, михлар ва устунларни олиб келишлари учун юборади. Уларнинг устларидан товоқларни ёпилади, уларни михлар билан қоқилади ва устунлар узайтирилади. Одамда роҳат кирадиган ва ғам чиқадиган бирон бўш жой қолмайди. Сўнгра Аллоҳ уларни унутади:
﴿ نَسُوا اللَّهَ فَنَسِيَهُمْ﴾
«Улар Аллоҳни унутишгач, Аллоҳ ҳам уларни унутди» (Тавба: 67). Бу, Аллоҳ таолонинг ушбу оятларининг изоҳидир:
﴿ إِنَّهَا عَلَيْهِمْ مُؤْصَدَةٌ ● فِي عَمَدٍ مُمَدَّدَةٍ﴾
«Албатта (у кофирлар) узундан-узун устунларга (занжирлар билан) боғлаб қўйилган ҳолларида олов уларнинг устида қопланиб қолгувчидир (яъни, на улар жаҳаннам қаъридан қутулиб чиқа олурлар ва на улар нафас олишлари учун бир ютум тоза ҳаво кирур)!» (Ҳумаза: 8, 9).
Улар азобни енгиллатиши учун Аллоҳга нидо қиладилар. Орадан замонлар ўтиши билан Аллоҳ уларга ижобат қилиб:
﴿ اخْسَئُوا فِيهَا وَلَا تُكَلِّمُونِ﴾
«(Жаҳаннамда) хор бўлингиз ва Менга сўз қотмангиз!»– дейди (Мўъминун: 108).
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: «Бу – жаҳаннам аҳлининг охирги гапидир. Ундан кейин улардан ўкирик, фарёд ва итлар каби ғингшишлар эшитилади ...»– деди.
Бу – энг бахтиқаро ҳаёт бўлиб, уни яшаганлар энг бахтиқаро бандалардир. – Аллоҳ таолодан бизни улар қаторида қилмаслигини сўраймиз! – Бу – ниҳояси бўлмаган катта пушаймонликдир! Хусусан, ушбу азоблар ва бахтиқароликни эшитиб қочиш ўрнига, уларга ошиққан ва уларни танлаган ақллар албатта пушаймон бўлади! Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ!
Азиз дўстим!
Эй Аллоҳга осийлик қилаётган банда, жаҳаннам аҳлидан бири бўлиб қолганингизни тасаввур қилинг! Шунча азобга рози бўласизми?! Менимча, рози бўлмасангиз керак. Ундай бўлса, Аллоҳга тавба қилинг, Аллоҳ нафрат этган нарсалардан воз кечинг! Аллоҳга солиҳ амаллар билан яқинлашинг! Шояд шунда Аллоҳ сиздан рози бўлар. Ўндан қўрқиб йиғланг, шояд шунда Аллоҳ сизга меҳрибонлик қилиб, хатоларингизни кечирар. Чунки, хатар – катта, танангиз – нозик ва ўлим яқиндир! Аллоҳ таоло эса сизни доим кузатиб ва кўриб турибди. Сиз Аллоҳдан уялинг! Гуноҳларни кичик санаманг! Гуноҳларнинг кичиклигига эмас, кимга осийлик қилаётганингизга боқинг! Сиз осийлик қилаётган зот – буюклиги олий ва исмлари муқаддас бўлган Аллоҳдир!
Сизни кутмаган пайтингизда ушлашидан аввал, қалбингизни Аллоҳнинг қўрқувси билан тўлдиринг! Аллоҳга гуноҳ қилиш ва осийлик билан қаршилик қилманг! Чунки Аллоҳнинг ғазаби ва азобига тоқат қила олмайсиз! Жазосига бардошингиз йўқ! Аллоҳга дуч келишдан илгари тадоригингизни кўринг! Шояд Аллоҳ сизга меҳрибонлик қилар ва гуноҳларингизни афв этар. Чунки, ҳар лаҳзада ўлишингиз мумкин. Агар ўлиб қолсангиз на пушаймон ва на ўтмишни қайтариш хаёли фойда қилади!
Аллоҳ таоло мени ва сизни Ўзи суйган ва рози бўлган ишларга муваффақ айласин ҳамда аламли азоби ва қаттиқ ғазабидан Ўз афви ва карами билан сақласин!
Валлоҳу аълам.
Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга ҳамда Унинг оиласи ва асҳобларига салавоту саломлар йўлласин.

Daha Fazla İçerik...
- Яратилиш ҳикмати (Шайх доктор Сафар Ҳаваалий)
- Мусулмон даъватчининг ахлоқи (Шайх доктор Сафар Ҳаваалий)
- Даҳшатли кун манзараси (Абдулмуҳсин ибн Муҳаммад Қосим)
- Умри узоқ ор ... («Ибн Хузайма» нашриёти)
- Ҳақиқий диндорларга мужда (Шайх Муҳаммад Абдулазиз Ҳорисий)
- Суҳбатларнинг иллати («Ватан» нашриёти)
- Боши қотган йигит мактуби ... («Қосим» нашриёти)
- Дадажон! (Шайх Абдуллатиф Ғомидий)
- Ўғлим, мен сенинг онангман! (Шайх Абдулмалик Қосим)
- Ҳой, зукко йигит! («Қосим» нашриёти)
- Фарзи айн бўлмаган намозлар (Шайх Абдуллоҳ Қарний)
- Аллоҳга таваккул қилдим
- Кофирларнинг байрамларида иштирок этишнинг ҳукми (Шайх доктор Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаваалий)
- Кечалари намозга келганларга нур муждаси (Қосим нашриёти)
- Энг буюк ибодат (Аллома Солиҳ Фавзон ал–Фавзон)
- Ғаниматлар ... (Шайх Саид ибн Аҳмад Қаҳтоний)
- Янги мелодий йилни кутиб олиш (Шайх Нойиф ибн Аҳмад ал–Ҳамад)
- Қариндошларим, намоз ўқинглар! (Шайх Абдулқайюм Суҳайбаний)
- Диққат, Маккадасиз! (Шайх Холид Абу Солиҳ)
- Ҳакерларга раддия
- Ҳаж айёмлари (Абу Жафар ал–Бухорий)
- Даъватчилар ва чорланганлар (Шайх Абдулазиз Садҳон)
- Қурбон ҳайитидан олдинги қурбонлик (Абу Жаъфар ал–Бухорий)
- Рўзанинг қабул бўлиш аломатлари (Шайх Салоҳ Абдулхолиқ)
- Тунис диктатори ағдарилди! Ибрат олганлар борми?! (Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳуқайл)
- Менга эргашинглар, Аллоҳ сизларни суяди! (Шайх Холид ибн Абдулазиз Муслим)
- У ёнимизда эди ... (Шайх Ҳассом Ийсавий Иброҳим)
- Баёнот
- Намозни жамоат билан ўқимаслик катта мункардир (Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз)
- Ислом фиқҳини ўрганишнинг аҳамияти (Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз)
- Жамоат билан намоз ўқишнинг фарзлиги ҳақида (Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз)
- Имомлар, даъватчилар ва амру маъруф ва найиҳ мункар қилувчиларга тавсиялар (Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз)
- Ақидани задаловчилар ва улардан қутилиш йўллари (Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз)
- Қалбларни титратган оятлар (Муҳаммад Мустафо)
- Даъватчининг рафиқаси – номаълум аскар (Мустафо Дайёб)
- Хонимлар, сизлар улар олдида кимсиз? (Шайх Холид Рошид)
- Ёзнинг иссиғидан қийналдингизми? (Шайх Холид ибн Усмон Сабт)
- Синовларда ҳикмат бор (Шайх Муҳаммад ибн Шокир Шариф)
- Қуръон ва суннат ҳақида (Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин)
- Бу дунёда ғарибдек яша!
- Уламолар ўртасидаги ихтилоф: сабаблари ва уларга муносабатимиз
- Нега таълим оламиз?
- Ҳожи ака, ишларингизни кўздан кечиринг! (Доктор Абдулваҳҳоб ибн Носир Торирий)
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай ҳаж қилган эдилар
- Зул-ҳижжа ўн кунининг фазилати, Қурбон ҳайити ва қурбонликнинг аҳкомлари (Шайх Абдулмалик Қосим)
- Лаббай Аллоҳим, амрингга мунтазирман! (Доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Ислом олий бўлажак! (Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Қалбларнинг тузалиши (Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Уламолар аломати (Шайх Муҳаммад Ҳусайн Яъқуб)
- Баҳоси – жаннатдир! (Шайх Абдулмалик Қосим) (2)
- Рўзанинг одоб ва аҳкомлари (Аллома Абдурраҳмон Жибрин)
- Даъват соҳибаси бўлинг!
- ОШ ва Жалолободдаги хунрезликлар ҳақида баёнот
- Мусулмонман дейди, аммо намоз ўқимайди ...
- Намозга лоқайд бўлманг! (Аллома Солиҳ ибн Фавзон ал Фавзон)
- Ислом учун нима қилдик?! (Шайх Мушаббаб Қаҳтоний)
- Шаръий билим олишга рағбатлантириш ҳамда Аллоҳ ва тавҳидни таниш ҳақида (Аллома Саъдий)
- Қуръон Каримда жаннат неъматлари ва жаҳаннам азоблари ҳақида
- Иймон биродарлиги ва унинг самаралари (Аллома Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон)
- Қатъий ишонч (Шайх Абдуллоҳ ибн Фаҳд Салум)
- Дажжол (Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббат аломатлари
- Намозни зое қилиш
- Муборак рамазон ойини кутиб олиш (Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн)
- «Ла илаҳа иллаллоҳ»нинг фазилатлари (Шайх Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Юнус алайҳис-солату вас-салом (Шайх Иброҳим ибн Солиҳ Ужлаан)
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўлими ва умматга васияти (3) (Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳуқайл)
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нега йиғлади? (Шайх Аднон Хатотиба)
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зиммамиздаги ҳуқуқлари (5) (Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳуқайл)
- Пайғамбарона ҳижрат (Шайх Абдулазиз ибн Тоҳир ибн Ғайс)
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғоми (Шайх Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зиммамиздаги ҳақлари (1) (Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳақийл)
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зиммамиздаги ҳақлари (2) (Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳақийл)
- Иймоний дўстлик ва унинг самаралари (Аллома Солиҳ Фавзон ал-Фавзон)
- Фазилатли айёмлар ва қурбонлик (Шайх Сулаймон ибн Ҳамад Авда)
- Ҳаж ва умранинг қилиниши ва ҳаж сафари учун яхши йўлдошлар танлаш (Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн)
- Маккаи Мукаррама (Шайх Усома ибн Саид Умар Мансий Моликий)
- Эҳром таъқиқлари, қурбонлик ҳайвонлар ва хурмоларни сотиш аҳкомлари (Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн)
- Ҳаждан қайтган барча ҳожиларга ...
- Ҳаж ва зул-ҳижжанинг ўн кунидаги амаллар (Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Ҳаж ва қурбонлик аҳкомлари (Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Ҳаж ойлари ва уларнинг фазилатлари (Аллома Солиҳ Фавзон ал–Фавзон)
- Байтул Ҳаромнинг ҳурмати (Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн)
- Уламоларнинг ўрни ва пасткашлар макри (Шайх Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Басрий)
- Қаламкашлик омонати (Шайх доктор Сауд ибн Иброҳим Шурайм, Масжидул Ҳаром имоми ва хатиби)
- Сиёсий истибдод ... Фиръан мактаби такрорланмоқда (Шайх Амир ибн Муҳаммад Мадарий)
- Фитна асносида Уммат ислоҳи (Шайх Али Абдурраҳмон Ҳузайфий, Мадинадаги Масжидун–набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам имоми ва хатиби)
- Салаф солиҳга мансублик фахри (Шайх Солиҳ ибн Муҳаммад Оли Толиб, Масжидул Ҳаром имоми ва хатиби)
- Эру хотинлар: Бир-бирингизга зулм қилманг! (Шайх Абдулазиз ибн Муҳаммад Қанном)
- Мусумонлар аҳволини ўзгартириш омиллари (Шайх Абдулазиз ибн Муҳаммад Садҳон)
- Ғалаба турлари (Шайх Носир ибн Муҳаммад Аҳмад)
- Золимлар ва Қуръондан ибрат олмаслик (Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳуқайл)
- Ислом ва мафкуравий кураш (Шайх Солиҳ ибн Абдуллоҳ ибн Ҳумайд)
- Замонавий тирик кўмиш! (Шайх Муҳаммад ибн Ҳомид Қарний)
- Чўчқа тумови (Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳақийл)
- Чўчқа тумови (2)
- Ўш ва Жалолободдаги хунрезликлар
- Азоннинг ҳайбати
- Ер юзидаги бузғунчилик (Хатиб: Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх)
- Мавлидлардан ҳазир бўлинг! (Шайх Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Басрий)
- Дунё топиш ва уни сарф этиш (Шайх Абдуллоҳ ибн Солиҳ Қосийр)
- Севишганлар куни (Хатиб: Шайх Солим Ажмий)
- Иқтисоддаги раббоний қонунлар фиқҳи (4) Судхўрлик – ҳалокат омили (Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳақийл)
- Иқтисоддаги раббоний қонунлар фиқҳи (3) Мол, ичингиздаги бой-бадавлат кишилар ўртасидагина айланиб юраверадиган нарса бўлиб қолмасин ... (Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳақийл)
- Иқтисоддаги раббоний қонунлар фиқҳи (2): Барака ва йўқсиллик ўртасида қолган ризқлар (Хатиб: Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳақийл)
- Иқтисоддаги раббоний қонунлар фиқҳи (1) Раббоний қонунларни билиш зарурати
- Чақимчиликнинг хатари (Шайх Солиҳ ибн Абдуллоҳ ибн Ҳумайд)
- Ҳақиқатга қайтамизми ёки ...? (Шайх Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Басрий)
- Исломга амал қилиш ва одамларнинг баҳоси (Шайх Аднон Хатотиба)
- Иззатдан кейинги хорлик (Шайх Иброҳим ибн Солиҳ Ажлаан)
- Зино: сабаблари ва даволари (Шайх Сулаймон ибн Ҳамад Авда)
- Зино: сабаблари ва оқибатлари (Доктор Сулаймон ибн Ҳамад Авда)
- Буюклардан дарс ва ибратлар (Шайх Аҳмад Ҳусайн Фуқайҳий)
- Гуноҳга муккасидан кетган одамга мактуб (Шайх Ҳамдон ибн Рошид Бақмий)
- Оналарни болалардан маҳрум қилиш жинояти (Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳақийл)
- Хоҳлаганига қизларни ҳадя этар ... (Шайх Иброҳим ибн Солиҳ Ажлон)
- Акалар зиммасидаги сингиллар ҳаққи (Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳақийл)
- Ота-онага ғамхўрлик ҳақида амалий фикрлар (Шайх Сомий ибн Холид Ҳаммуд)
- Асримиз иллатлари: маст қилувчи ичимликлар ва банг моддалари (Шайх Сауд ибн Иброҳим Шурайм)
- Мусулмонга азият беришнинг хатари (Шайх Солиҳ ибн Муҳаммад Оли Толиб, Маккаи Мукаррамадаги Масжидул Ҳаром имоми ва хатиби)
- Илоҳий жазолар (4): Сопол ва оловли тошлар (Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳақийл)
- Ҳаром нарсаларга боқиш (1) (Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳақийл)
- Кашандалик (Шайх Абдулҳамид Туркистоний)
- Нафспарастлик (Шайх Усома ибн Абдуллоҳ Хайёт)
- Ишчиларга зулм қилманг! (Шайх Абдурраҳмон ибн Алий Аскар)
- Замона охиридаги фитналар ва назр (Аллома Муҳаммад Солиҳ Усаймийн)
- Ислом ҳидоятига мушарраф бўлиш (Аллома Носир ибн Абдурраҳмон Саъдий)
- Жанозада кўришамиз! (Шайх Билол ибн Иброҳим Форис)
- Мусулмонларга озор берманг! (Шайх Ҳусайн Оли Шайх)
- Мўъминнинг дунёга муносабати (Шайх Абдуллоҳ ибн Ҳасан Қаъуд)
- Вақтлардан унумли фойдаланиш ҳақида (Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн)
- Ширк ва таносил касаллиги ҳақида (Аллома Солиҳ Фавзон)
- Тоза қалб (Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Мағфират омиллари (Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Шафқат қилинглар! (Шайх Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Басрий)
- Пайғамбарлар бобокалони Иброҳим алайҳиссолату вассаломнинг чақириғи (Шайх Саъд Ғомидий)
- Исроф ва нобудгарчилик (Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Яхшилар билан дўстлашиш (Доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Аллоҳнинг синови (Аллома Абдуллоҳ Жибрин)
- Мусулмонлар ўртасидаги ҳамкорлик фазилати ва ўрталарни ислоҳ қилиш ҳамда саломни ошкора бериш
- Зинодан сақланинг!
- Талоққа лоқайдлик
- Ислом одоблари (Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн)
- ... ва қиш ҳам келди! (Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Ароқ ва гиёҳванд моддалар (Шайх доктор Холид ин Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Даъват йўлидаги сабр (Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн)
- Қўшни ҳаққи (Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Зулм қилманг! (Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Дуонинг аҳамияти (Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Гўзал ахлоқ (Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Қуръон Азийм ҳақлари (Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Рамазон – Умматнинг янги мелодидир (Шайх Шариф Абдулазиз)
- Рўзанинг моҳияти (Доктор Абдулазиз ибн Абдулфаттоҳ Қори)
- Рамазонни раббоний ёки жоҳилий кутиб олиш (Шайх Аднон Хатотиба)
- Ҳижрий тарихнинг бошланиши, уни тарк этишнинг хатари ҳамда муҳаррам ойи ва унинг ўнинчи куни – ошуронинг фазилати (Доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Сўнгги даҳа (Аллома Солиҳ ибн Фавзон алФавзон)
- Рўза тутинглар, шояд тақволи бўларсиз! (Шайх Солиҳ ибн Абдуллоҳ Ҳумайд)
- Рамазон – гувоҳдир! (Шайх Солиҳ ибн Абдуллоҳ ибн Ҳумайд)
- Рўза тутишдаги ҳалол ва ҳаромлар ҳамда Рамазон ойида Қуръонни кўп тиловат қилиш (Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн)
- Рамазон хотимаси
- Илм қачон фойдали бўлади? (Доктор Абдурраҳмон ибн Солиҳ Маҳмуд)
- Билимнинг самараси – амалдир (Шайх Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Фатво сўраш ҳақида (Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн)
- Илмсиз фатво бериш ҳақида (Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн)
- Илм аҳлининг одамлар ўртасидаги ўрни ҳақида (Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн)
- Илмнинг фазилати ҳақида (Аллома Муҳаммад Солиҳ Усаймийн)
- Илм олиш ва билимга амал қилишга рағбатлантириш ҳақида (Аллома Муҳаммад Солиҳ Усаймийн)
- Кофирларнинг байрамлари (Шайх Носир ибн Муҳаммад Аҳмад)
- Шаъбон ойининг фазилатлари ва айрим аҳкомлари (Шайх Носир ибн Муҳаммад Аҳмад)
- Ражаб ойи бидъатларидан огоҳ бўлинг! (Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳуқайл)
- Шайтон ҳийлалари ва ражаб ойидаги бидъатлар (Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн)
- Сафар ва бошқа ойлардаги будгумонлик – ҳаромдир (Аллома Солиҳ ибн Фавзон Фавзон)
- Насронийларнинг Рождество ва Янги йил байрамлари: асослари, анъаналари ва аҳкомлари (Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳуқайл)
- Кофирларнинг байрамлари ва уларда иштирок этишнинг аҳкомлари (Доктор Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Ҳабдаан)
- Ҳозирги Инжилда ҳидоят ва нур борми?
- Диний масъалаларда ақлга суянилмайди

