Кечалари жунуб бўлганини ўйлаган аёл

Савол: Бир аёл эри кечалари тегмаса ҳам ўзининг жунуб бўлганини гумон қилади. Ҳатто баъзи пайтларда уйғоқ бўлса ҳам шундай ўйларга боради. У, гумонлар асирасига айланиб, нима қилишига ҳайрон бўлиб қолган. (У нима қилиши керак?).

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 13595 2):

Бу аёлга жунублик ҳолатига тушгани ҳақида шубҳаланишининг ўзи билан ғусл қилиши фарз бўлмайди. Чунки масъаланинг мағзи, унинг жунуб бўлмаганидир. Бинобарин, унинг ишидаги асос — ғуслнинг фарзлигидан қутилишдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Эҳтилом бўлганини ўйлади …

Савол: Эрталаб уйғонгач эҳтилом бўлганини ўйлаган, бироқ калта иштонида маний (сперматозоид) топа олмаган одамнинг ҳукми нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6320 – 7):

Аслида, унга ғусл қилиш фарз бўлмайди. Чунки, аниқ нарсани шубҳа билан йўққа чиқарилмайди.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Уйқудан туриб, намлик кўрдим …

Савол: Бир дўстим сўрамоқда: Мен эрталаб уйғонсам иштонимда озгина намлик кўраман. Мен таҳорат қилиб намоз ўқишим керакми ёки ҳар куни ғусл қилишим керакми? Бу совуқдан бўлса керак.

Аммо у қишда ҳам, ёзда ҳам шу ҳолатда.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7580 – 13):

(Дўстингизга) намликнинг маний (сперматозоид) эканини аниқ билмагунича ғусл қилиш фарз бўлмайди. У истинжо қилиб, шаръий таҳорат олиши ҳамда баданига теккан намликни ювиб ташлаши керак.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Ғусл қачон фарз бўлади?

Савол: Мусулмонга ғусл қилишни фарз қиладиган нарсалар нима? Ғуслни қандай қилинади? Таҳорат сувига истеъмол қилинган сув сачрамаслиги керакми? Агар сачраса ғусл қилишни давом эттириш лозимми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6109 — 5):

Уйқуда маний (сперматозоид)нинг чиқиши, эркак олатининг бош қисмининг маний чиқмасада аёлнинг қинига кириши (ботиши), уйғоқлик пайтида жинсий алоқа қилмасада манийнинг лаззат билан чиқиши, хотин-қизларда ҳайз ва нифос (туғруқ) қонлари келиб тўхтагач ғусл қилиш фарз бўлади.

Ғусл қилинаётган пайтда сувлар сачраб ғусл қилинадиган сувга тушса, ундан ғуслни давом эттириш мумкиндир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Нажосатнинг тегиши таҳоратни бузадими?

Савол: Истироҳат боғига оила аъзолари билан машинада кетар эканман, йўлда болалар сийиб ёки катта таҳоратларини қилиб қўйишади ва унинг намлиги рафиқаларимнинг бирининг кийимига тегади. Кўпинча, у, кийимларини алиштиришга мажбур бўлади. Баъзида эса шом ёки аср намозларига зич келиб, кийимларини алиштириш имконини топа олмайди. Рафиқаларим бундай пайтда уйга қайтгунларича намозларни ўқимасалар бўладими? Кийим ёки баданга нажосат тегиши билан таорат бузиладими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 10552-2):

Болаларнинг сийдик ва бошқа нажосатлар теккан кийимларининг намликлари (таҳоратлик одамнинг) кийимларига тегса, унинг таҳорати бузилмайди. Фақат, намлик теккан кийим ва баданни ювиш, сўнгра, намоз ўқиш фарздир.Намозни ўз вақтидан кечиктириш жоиз эмас.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Қуръон ва суннат соясидаги ҳаёт сари!