Намозни ҳар вақт ўқиш фарзми?

 

Намозни ҳар вақт ўқиш фарзми?

Савол: Намоз ўқиш ҳар қандай ҳолатда фарзми? Бировнинг ўзича намоз ўқишга нолойиқлиги ёки намоз ўқисада Аллоҳ таъқиқлаган нарсаларни қилиши мумкинлигини ўйлаши хатоми? Бу одам ҳар қандай ҳолатда ҳам намоз ўқиши керакми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 4321 – 3):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Балоғат ёшига етган эркак ва аёлнинг бир кеча ва кундузда беш вақт намоз ўқиши ваҳий ва ижмоъ билан фарздир.

Намоз – намозхон гуноҳ қилган бўлсин ёки бўлмасин, Исломнинг устуни, икки шаҳодат калималаридан кейинги энг буюк рукнидир. Балки, гуноҳ ишларни қилган одам, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини мағфират қилиши учун, ёмонликлари кетидан намоз ўқиш, рўза тутиш, садақа бериш каби солиҳ амалларни қилишга эҳтиёжлидир.

Аллоҳ таоло айтди: «Кундузнинг ҳар икки тарафида ва кечадан бир бўлагида намозни тўкис адо қилинг! Албатта, яхши амаллар ёмонлик-гуноҳларни кетказур, Бу қулоқ тутгувчилар учун эслатмадир» (Ҳуд: 114).

Мусулмон ўзини Аллоҳнинг зикри ва нигоҳи, Қуръон тиловати, Аллоҳнинг афви ва мағфиратидан катта умиди билан ўзини ҳимоя қилиши керакки, унинг қалбига ноумидлик ёпирилмасин. Намозхон тарафидан гуноҳларнинг содир бўлиши, у ўқиган намоз, тутган рўза, берган закот ва бошқа ибодатларининг бузилганига далолат қилмайди. Чунки бир инсонда мутлақ иймон ва солиҳ амаллар, ширк ва Исломни бузадиган бошқа Аллоҳ таъқиқлаган ишларни қилиш, жам бўлиши мумкин.

Аллоҳ таолодан биз ва сизни Ислом динида фақиҳ ва устувор қилишини сўраймиз. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло – ёрдам бергувчи Зотдир. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:      Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

 

 

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan