Масжидда азон ва такбирсиз намоз ўқилса бўладими?

 

Масжидда азон ва такбирсиз намоз ўқилса бўладими?

Савол: Бир шаҳарда жума ва жамоат намозлари ўқиладиган масжидда азон ва такбир (иқомат)сиз намоз ўқиш жоизми? Агар бамдод азонида «ас-Солату хойрум-минан-навм» (Намоз уйқудан яхшироқдир!) жумласини муаззин билмагани учун айтилмаган бўлса, бу намоз ҳеч бир шаръий узрсиз ва вақти ҳали чиқмай туриб равоми? Намоз шаръий узрсиз ёки азон ва такбирсиз жоиз бўладими? 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7335 – 1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Азон бир шаҳарда фарзи кифоядир. Иқомат ҳам шу ҳукмдадир. Намоз ўқишни бошлашдан илгари иқомат (такбир) айтилади. Намозни унутгани ёки билмагани ёхуд бошқа омиллар сабабли азон ва такбирсиз бошлаб юборилган бўлса, бу намоз – раводир.

Шунингдек, бамдод азонидаги «ас-Солату хойрум-минан-навм» (Намоз уйқудан яхшироқдир!) жумласини қолдирган бўлса ва ҳануз навоз вақти тугамаган бўлса ҳам, намози жоиздир.  

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:               Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:        Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

 

 

 

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan