Тўрт йил аввал қасддан ялқовлик қилиб намоз ўқимадим …

 

Тўрт йил аввал қасддан ялқовлик қилиб намоз ўқимадим …

Савол: Бундан тўрт йил аввал ўйнагани чиққан эдик. Сафар чоғида намозлардан бирини (пешинмиди ёки асрми эсимда йўқ) ўқимадим. Уни лоқайдлик ва ялқовлик қилиб ўқимадим. Мен ҳозир у қилган ишимдан пушаймонман ва Аллоҳ таолодан барча хато ва гуноҳлардан мағфират сўрайман. Мен нима қилишим керак? Мен каффорот беришим лозимми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 4791 – 1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Сиз Аллоҳ таолога чин юракдан тавба қилишингиз керак. У намознинг қазосини ўқимайсиз. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларига кўра, қасддан фарз намозни ўқимаслик катта куфр ҳисобланади:

«Биз билан у (мушрик ва кофир)лар ўртасидаги аҳд (фарқ) намозни тарк қилишдир» (Термизий 2621, Насоий 463, Ибн Можа 1079, Имом Аҳмад 5/346);

«Киши билан ширк ва куфр ўртасида намозни тарк қилиш бордир» (Имом Муслим 82, Термизий 2620, Абу Довуд 4678, Ибн Можа 1078, Имом Аҳмад 3/370, Доримий 1233).

Бунинг самимий тавбадан бошқа каффороти йўқдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                 Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

 

 

 

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan