Кейинги сурани олдин ўқиш

Савол: Биров жамоатга ҳуфтонда имом бўлиб намоз ўқир экан, биринчи ракаатга Фотиҳа сурасидан кейин Масад, иккинчи ракаатга эса Фил сурасини зам сура қилиб ўқиди. Мен эса баъзи устозлардан кейин келган суранинг олдин келган сурадан илгари ўқиш жоиз эмаслигини эшитган эдим. Аллоҳ таоло устингиздан мукофотлар ёғдирсин, менга бу ҳақдаги фикрингизни билдирсангиз.   

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3132):

Агар иш айтилганидек бўлса, бу ишнинг зарари йўқ. Бироқ иккинчи ракаатдаги сура Қуръонда ёзилган тартибга кўра биринчи ракаатда ўқилган сурадан кейин келган бўлиши яхшироқдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён