Қуръон каломми ёки дуоми?

Савол: Қуръон каломми ёки баъзи одамлар айтишаётганидек, дуоми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7482-4):

Қуръон – Аллоҳнинг Жибриил алайҳиссалом Роббул оламийндан эшитган ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга олиб тушиб, унга тиловат қилиб берган каломи бўлиб, дуоларни ҳам ўз ичига олгандир:

﴿رَبَّنَا لَا تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا وَهَبْ لَنَا مِنْ لَدُنْكَ رَحْمَةً إِنَّكَ أَنْتَ الْوَهَّابُ﴾

«Парвардигоро, бизни ҳидоят қилганингдан кейин — энди дилларимизни ҳақ йўлдан оғдирма ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато эт! Албатта Сенгина барча яхшиликларни ато этгувчисан!» (Оли Имрон: 8). Мазкур дуо Қуръон оятларидан биридир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён