Мусулмоннинг мусулмон ва мушрикларнинг маросимларида иштирок этишининг ҳукми

 

Мусулмоннинг мусулмон ва мушрикларнинг маросимларида иштирок этишининг ҳукми

Савол: Бу ердаги масжидимизда содир бўлган ажойиб ҳолатни қаламга олмоқдаман. Ўтган ҳафта Аллоҳнинг тавфиқи билан насроний вазир билан учрашиб қолдик. Ўша учрашув асносида бир чол ва учта опамиз диний маросим тараддудини бошладилар. Маросим асносида бошқа динга мансуб одамлар билан бирга қўлларига ёқилган шамни олиб, маросим ўтказилаётган макондаги кўл атрофини тавоф қила бошлашди. Бу ишнинг бидъат эканини менга тушунтириб беринг. Бунинг Қуръон ва суннат тасдиқламаган иш эканини уларга қандай баён қилиб берай? Аллоҳ устингиздан хайрли мукофотлар ёғдирсин!  

Шайх Муҳаммад Солиҳ ал–Мунажжид жавоб беради (Фатво № 145893):

Алҳамдулиллаҳ …

Маросимларнинг турлари мусулмонлар ёки ғайри муслимлар тарафидан бўлсин кўп бўлгани боис ҳукмлари ҳам фарқли бўлиб, уларни қуйидаги бандларда тартибласак бўлади:

1 ‒ Мусулмоннинг кофирларнинг диний маросимларида иштирок этиши, улар билан табриклаши мутлақо жоиз эмас. Мазкур маросимда иштирок этиш эса катта гуноҳлардан ҳисобланиб, иштирок этган одамни куфрга олиб бориши ҳам мумкин.

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ бу ҳақда шундай деган: «Кофирларга хос бўлган маросимлар, масалан, байрамлари ва пасхалари билан: Байрамингиз муборак бўлсин! Байрамингиз билан қутлаймиз!, каби жумлалар билан табриклаш, уламолар ижмоси билан ҳаромдир. Буни талаффуз қилган одам куфрдан саломат қолсада, ҳаром ишни қилган, гўё, хочга чўқинган одамни табриклаган одам мақомида бўлади. Ҳатто бу Аллоҳнинг даргоҳида ундан кўра каттароқ гуноҳи азийм ва шароб ичган ёки одам ўлдирган ёхуд очиқ зино қилган одамнинг гуноҳидан кўра қаттиқроқ гуноҳдир» («Аҳкааму аҳлиз зиммати» 3/211).

Заҳабий раҳимаҳуллоҳ эса: «Агар яҳудий ва насронийларга хос байрам бўлса мусулмон одам уларда, уларнинг шариатлари ва қиблаларига шерик бўлмаганидек, иштирок этмайди» деган («Ҳикмат» ойномасининг 4 сони 193 саҳифасида нашр қилинган «Ташбиҳул хасис би аҳлил хомийс» варлавҳали мақола).

(Маълумот учун) 947, 11427, 4528, 1130 ва 115148‒ (фатволарга ҳам қаранг).

2 ‒ Уламолар кофирларнинг тўй ёки касалликдан даволаниш ёхуд сафардан қайтиш каби шахсий маросимларида иштирок этиш ҳақида фарқли кўришларини изҳор этдилар. Буларнинг қувватлироғи эса, одамларнинг кўнглини Ислом динига юмшатиш ёки Ислом динига чақириши каби шаръий манфаатнинг мавжудлик шартидир. Бунинг тафсилотлари 127500 сонли саволга берилган жавобда баён қилинган.

3 ‒ Кофирларга хос маросим ва муносабатларда мусулмоннинг кофирларга кийиниш ёки муайян таом тановули ёхуд муайян, масалан, шам ёқиб, унинг атрофида тавоф қилиш каби ҳолатларда бўлиши ҳаромдир.

Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтди: «Мусулмонларнинг кофирларга кофирларнинг байрамлари ёки таомлари ёхуд кийинишлари ёда ювинишлари ё олов ёқишлари ёки тирикчилик ва ибодат каби одатларини бекор қилиб менгзашлари ҳалол эмасдир.

Бу байрамларга кўмакчи бўладиган зиёфатлар уюштириши, совғалар бериши ёки уларни ўтказишга ёрдамчи бўладиган нарсаларни сотиши ҳаромдир.

Болалар ва уларга ўхшаган шахсларга мазкур байрамларда ўйнаш ёки зийнатларни кўрсатиш имкониятини яратиб бериш ҳам ҳаромдир.

Хуллас, мусулмонлар кофирларнинг байрамларини байрамларининг бирон нарсасини ўхшатишлари билан хосламасликлари, аксинча, мусулмонлар кофирларнинг байрам кунларини мусулмонлар ҳаётидаги оддий кундек ўтказишлари керак» («Мажмуъул фатаава» 25/329).

4 ‒ Мусулмон кофирларнинг байрамлари ёки ботил дин ва оқимлар учун мусулмонлар тарафидан ўтказилаётгнан маросимларда иштирок этишлари ҳамда бузуқ эътиқод ва ғояларга мадҳиялар ўқишлари жоиз эмас. Бу ҳақда 3325 ва 10213 сонли саволларга берган жавобларимга қаранг.

5 ‒ Мусулмоннинг кофир ва мусулмонлар тарафидан ҳар кун ёки ҳар ой такрорий байрам сифатида ўтказилаётган туғилган кун ёки Оналар байрами каби йиғинларда иштирок этиши жоиз эмас. Бу ҳақда 5219, 1027, 26804 ва 59905 сонли саволларнинг жавобларига қаранг.

6 ‒ Мусулмоннинг кофирлар ёки мусулмонлар тарафидан уюштирилган бироқ Севишганлар куни, фожир ёки тоғут‒золим одамнинг туғилган куни ёхуд куфр ёда ахлоқсизликни илгари сурадиган партиянинг таъсис куни муносабати билан уюштирилиши ҳаром бўлган маросимларда иштирок этиши, жоиз эмасдир. Бу ҳақда 135119‒ саволнинг жавобига қаранг.

7 ‒ Мусулмоннинг кофирлар ёки мусулмонлар уюштирган ва эркагу аёл аралаш, мусиқа янграган ёки ҳаром таомлар тортилган йиғинларда иштирок этиши жоиз эмас. Бу ҳақда 6992 ва 97014‒ саволнинг жавобларига қаранг.

Агар юқоридагиларни ўрганган бўлсангиз, (саволингизда келтирган) мазкур маросим ва унда эркагу аёлларнинг аралашиши, шамлар ёқиш ва тавоф қилишда ғайри муслимларга ўхшашлик, ботил динни эъзозлаш, уни ривожлантириш каби нарсалар сабабли йиғилишнинг ҳаром экани маълум бўлган бўлса керак. Унинг ҳаромлиги у маросим ҳақида оғиз очмасликгина эмас, аксинча, уни улуғлаш ва бундай ҳаром йиғинда ўша дин маросимларини қилишга розилик ҳам бордир.

Валлоҳу аълам.

 

Манбаъ: http://islamqa.com/ar/ref/145893

 

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan