Янги йилни кутмасада арча сотиб олиш …

Янги йилни кутмасада арча сотиб олиш …

Савол: Мен мелодий Янги йилни кутиб олмайман. Бироқ, 11 ёшли қизим арча дарахтини яхши кўради. Мен уйга чирой бўлсин дея арча дарахтини сотиб олсам бўладими ёки йўқми? Аллоҳ таоло устингиздан яхшиликларни ёғдирсин, бизга тушунтириб берсангиз.

Шайх Муҳаммад Солиҳ ал–Мунажжид жавоб беради (Фатво № 161539):

Алҳамдулиллаҳ …

Арча дарахти насронийларнинг байрамлари ва йиғинларининг аломатларидан бири бўлсада, Янги йил байрамига нисбатланадиган бўлди. Айтишларича, арча дарахтини расмий ишлатиш ўн олтинчи асрда – 1539 йили Олмониянинг Страсбург кафедралида жорий бўлган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларига кўра мусулмоннинг кофирларга ибодатлари, аломатлари ва нишонларида ўхшашлари мумкин эмас : «Ким бир қавмга менгзаса, бус, у улардан биридир» (Абу Довуд 4031. Аллома Албоний бу ҳадисни «Ирвааул ғалийл» китобида саҳиҳ деган: 5/109).

Янги йилни кутмасада, мусулмон оила хонадонига арча дарахтини қўйиш жоиз эмас. Чунки уни уйда тутиш, ҳаром қилинган менгзаш ёхуд кофирларнинг диний удумларини эъзозлаш бўлади.

Ота–она фарзандларини ҳаромдан сақлашлари ва жаҳаннамдан асрашлари керак. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:

﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قُوا أَنْفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَاراً وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ عَلَيْهَا مَلائِكَةٌ غِلاظٌ شِدَادٌ لا يَعْصُونَ اللَّهَ مَا أَمَرَهُمْ وَيَفْعَلُونَ مَا يُؤْمَرُونَ

«Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли-оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангизки, у (дўзах) устида қаттиқдил ва қаттиққўл, Аллоҳ ўзларига буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат ўзларига буюрилган нарсани қиладиган фаришталар турур» (Таҳрим: 6).

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадисларини ривоят қилди: «Огоҳ бўлингиз! Ҳар бирингиз бошқарувчи ва ўз қармоғидаги нарсалардан жавобгардир. Одамлар раҳбари бошқарувчи ва қарамоғидагилардан жавобгардир. Эркак оиласини бошқарувчиси ва улардан жавобгардир. Рафиқа эрининг хонадони ва фарзандларини бошқарувчиси ва қарамоғидагилардан жавобгардир. Қул ҳожасининг мулкида бошқарувчи ва ундан жавобгардир. Унутмангиз, барчангиз бошқарувчи ва барчангиз қарамоғидагилардан жавобгардир!» (Имом Бухорий 7138, Имом Муслим 1829).

Имом Бухорий (7151) ва Имом Муслим (1829) раҳимаҳуллоҳлар Маъқал ибн Ясор Музаний раҳимаҳуллоҳнинг ушбу ривоятини ҳам келтирганлар: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Аллоҳ таоло қайси бандани бир қавга раҳбар қилиб қўяр экан ва у уларга хиёнат қилаётиб оламдан ўтса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади».

Сиз қизингизга кофирларга менгзашнинг ҳаром, жаҳаннам аҳли экани маълум халқларга хилоф ишларни қилиш фарз, улар эъзозлаётган кийиниш ёки ишора ёхуд нишонларнинг барчасидан нафратланиш кераклигини тушунтиришингиз керак. Шундагина қизингиз ўз динини эъзозлаган, унга амал қилган, тавҳид рукнлари ва Ислом асосларидан бири бўлган дўстлик ва душманлик эътиқодини тиклаган авлодлар қаторида улғаяди.

Аллоҳу аълам.

 

Манбаъ: http://islamqa.com/ar/ref/161539

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan