Жинсий алоқа қилмаган хотинини талоқ қилиб юборди …

Жинсий алоқа қилмаган хотинини талоқ қилиб юборди …

Савол: Бир киши бир жувонга уйланиб ўртадаги келишмовчилик сабабли жинсий алоқа қилишдан илгари: Бир талоқсан!,– деб талоқ қўйиб юборди. Орадан бир ҳафта ўтгач хотинининг олдига қайтиб келди ва: Мен талоқ қўйишни қасд қилмаган эдим!,– деди. Ҳозир эр хорижда ва хотинини ўша ерга чақирмоқда. (Айтингларчи), мазкур жумла билан талоқ тушадими? Агар талоқ тушса ва жинсий алоқа қилишдан илгари талоқ қўйилган хотиннинг иддаси бўлмаса, эрнинг янги никоҳ ўқиттириши лозимми ёки хотиннинг қайтиб бориши кифоями? Аллоҳ устингиздан яхши мукофотларни ёғдирсин, (бизга тушунтириб берсангиз).

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 9881–9):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат айтилганидек бўлса, мазкур хотин айирувчи талоқ қилинган бўлади ва идда ўтирмайди. Чунки Аллоҳ таоло:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نَكَحْتُمُ الْمُؤْمِنَاتِ ثُمَّ طَلَّقْتُمُوهُنَّ مِنْ قَبْلِ أَنْ تَمَسُّوهُنَّ فَمَا لَكُمْ عَلَيْهِنَّ مِنْ عِدَّةٍ تَعْتَدُّونَهَا﴾

«Эй мўминлар, қачон сизлар мўминаларни никоҳларингизга олсангизлар-у, сўнгра уларга қўл тегизишдан (яқинлашишдан) илгари уларни талоқ қилсангизлар, у ҳолда сизлар учун уларнинг зиммасида санайдиган идда бўлмас»– деган (Аҳзоб: 49).

Мазкур хотин ўз ризолиги билан эрига янги никоҳ ва янги маҳр билангина ҳалол бўлади. 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:               Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan