Жаноза намозини ҳамма ўқиса бўладими?

Жаноза намозини ҳамма ўқиса бўладими?

Савол: Фарз бўлган жаноза намозини фақатгина эркаклар ўқиши мумкинми ёки эркак билан хотин-қизлар ҳам ўқиса бўлаверадими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 1496-7):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Жаноза намозини ўқиш – фарзи кифоядир. Агар уни бировлар ўқиса бошқалардан соқит бўлади. Агар ҳеч ким ўқимаса, жанозадан хабардор барча мусулмонлар гуноҳкор бўладилар. Бу иш эркакларгагина хос эмас. Аслида буни эркаклар бошлаб берсаларда, жаноза намозининг машруълиги эркак ва хотин-қизларга айнидир. Фақатгина, хотин-қизлар жаноза ортидан дафн учун бормайдилар. Чунки Умму Атийя разияллоҳу анҳо: «Бизга жанозага эргашиш таъқиқланди, бироқ, қаттиқ таъқиқланмади»– деди (Имом Бухорий 2/78; Имом Муслим 936; Имом Аҳмад 6/408, 409; Абу Довуд 3167; Ибн Можа 1577; Абдурраззоқ 6288; Ибн Жоруд «Ғавсул макдуд» 531; Байҳақий 4/77).

(Ушбу ҳадис хотин-қизларнинг жаноза орқасидан боришлари ва дафнда иштирок этишларининг ҳаромлигини ифодалаган макруҳ эканини билдирмоқда. Мутаржим изоҳи).

Бошқа бир ривоятда эса: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни қайтардилар»– дейилган.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan