Category Archives: Кофирларнинг никоҳи

Бу категорияда кофирларнинг никоҳи ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Янги мусулмоннинг хотини будавийдир …

Янги мусулмоннинг хотини будавийдир …

Савол: Бир киши тақрибан беш йил аввал Саудия Арабистонида Ислом динини қабул қилди. Хотини эса будавий динига эътиқод қилади ва ўрталарида фарзандлари бор. У, хотинига Ислом динига киришни тавсия этса, мусулмон бўлишини айтади, бироқ, ҳануз қабул қилмаган. Шу боис қуйидаги масъалалрда сиз жанобларнинг фикрларингизни билмоқчи эдим:

1 – Шариатда бу никоҳнинг ҳукми нима?

2 – Мазкур эркак Ислом динида ҳисобланадими?

3 – Бу эрнинг будавий динида бўлган хотини билан ёлғиз қолиши ва у билан жинсий муошаратда бўлиши жоизми?

4 – Мусулмон бўлган эркак хотинининг Ислом динига киришини қанча муддат кутиши керак ва шу муддат ичида хотин билан бирга ёлғиз қолиш ва у билан жинсий муошаратда бўлишининг ҳукми нима?

5 – Оталари мусулмон бўлган ва оналари ҳануз мусулима бўлган фарзандларнинг ҳукми–чи?

6 – Хотин ҳам Ислом динини қабул қилса, эр ва хотин иккиси нима қилишлари керак?

7 – Агар бу ҳукмларни билмайдиган бўлса, мазкур эркакка қандай чоралар кўриш керак?

Аллоҳ бошингиздан мукофотлар ёғдирсин ва билимларингиз билан мусулмонларга манфаатлар келтирсин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 21516):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

А) Агар икки кофир эр ва хотин бирга Ислом динига киришса, турмушлари бузилмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонида кофирлар рафиқалари билан бирга мусулмон бўлишар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг никоҳларига эътироз этмас эдилар.

Б) Агар улардан бири мусулмон бўлса оралари айрилиб, кутилади. Иккинчиси ҳам идда асносида мусулмон бўлса, эски никоҳлари билан қолишади. Агар мусулмон бўла олмай иддаси тугаса, қуйидаги оятларга кўра, ораларидаги турмуш бузилади:

﴿ فَإِنْ عَلِمْتُمُوهُنَّ مُؤْمِنَاتٍ فَلَا تَرْجِعُوهُنَّ إِلَى الْكُفَّارِ لَا هُنَّ حِلٌّ لَهُمْ وَلَا هُمْ يَحِلُّونَ لَهُنَّ وَآتُوهُمْ مَا أَنْفَقُوا وَلَا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ أَنْ تَنْكِحُوهُنَّ إِذَا آتَيْتُمُوهُنَّ أُجُورَهُنَّ وَلَا تُمْسِكُوا بِعِصَمِ الْكَوَافِرِ ﴾

«Бас, агар сизлар улар­нинг (ҳақиқий) мўмина эканликларини билсангизлар, у ҳолда уларни кофирларга қайтарманглар!— У мўминалар (кофирлар) учун ҳам ҳалол эмас ва у (кофир)лар (мўмина)лар учун ҳалол эмасдир,— ва уларга (яъни сизларнинг олдингизда қолган мўминаларнинг Маккада қолган кофир эрларига мана шу хотинлари учун) сарфлаган маҳрларини (қайтариб) беринглар. Қачон сизлар у (мўминаларнинг эр)ларига маҳрларини берсангизлар сизларга уларни никоҳларингизга олишда бирон гуноҳ йўқдир. (Шунингдек) сизлар ҳам кофираларнинг билак-қўлларидан ушламанглар (яъни, сизларнинг хотинларингиз кофира бўлган ҳолларида кофирлар билан қолишни истаса, сизлар уларнинг йўлларини тўсиб никоҳларингизда сақламанглар)» (Мумтаҳана: 10).

В) Мусулмон бўлишларидан илгари ораларида туғилган фарзандлар уларга нисбатланади. Чунки кофирларнинг ўзрао никоҳлари раводир. Фарзандлари эса уларга нисбатланади.

Эр мусулмон бўлган ва хотин мусулмон бўлмаган пайтда дунёга келган бола ораларидаги никоҳ ва идда тугагани ҳамда хотиннинг куфрдан айрилмагани боис бу эрга нисбатланмайди.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис ноиби: Абдулазиз Оли Шайх

Аъзолар:       Бакр Абу Зайд ва Солиҳ ибн Фавзон ал─Фавзон

Қизим ғайри муслим билан турмуш қурибди …

Қизим ғайри муслим билан турмуш қурибди …

Савол: Мен сизларга ушбу саволимни юборар эканман, Аллоҳ таолодан мени ва сизларни эзгуликларга етаклашини умид қиламан. Мен муслима ва араб миллатига мансуб жувонман. Ислом динини қабул қилган америкаликка турмушга чиқиб, ундан уч қиз ва бир ўғил кўрганман. Алҳамдулиллаҳ, уларнинг барчаси Ислом динини маҳкам ушлашган. Менинг Ҳарбий Академияга ўқишга кирган катта қизим билан муаммо пайдо бўлди. У ўша ерда бир йигит билан танишиб, бизга хабар бермай турмуш қурибди. Ҳозир ундан тўрт ойлик бир қизи бўлибди. Муаммо шуки, ўша йигит мусулмон эмас. Қизим Ҳарбий Академиядаги ўқишини ташлаб биз турган шаҳарга қайтиб келди. Менга ушбу шум хабарни олиб келганида уни урушиб бердим ва ҳатто қаттиқ аччиқланганимдан у билан гаплашмаслик ва уни ўз ҳолига ташлаб қўйишга қарор қилдим. Чунки у, мазкур йигит билан турмуш қуриш ҳақида мен билан маслаҳат қилмаган эди. Бироқ, муслима она бўлганим учун бу қарорга чидай олмадим ва куёвини Ислом динини қабул қилишга чақиришни тавсия этдим. Бироқ қизим, куёвини бунга чақиргани ва куёвининг бир тарафдан оиласи иккинчи тарафдан эса Ислом ва мусулмонлар ҳақида эшитаётган гаплари Ислом динини қабул қилиши олдида тўсиқ бўлиб тургани ва шу туфайли боши қотганини гапирганини айтиб берди. Менга, қизим мазкур йигит билан ўзига куёв ва қизига ота ўлароқ бахтиёр кўринади. Шундай бўлсада, унинг ғайри муслим бўлиши мени ҳоли жонимга қўймаяпти. Аввало Аллоҳ таолодан, сўнгра сизлардан сўрамоқчиман: Энди нима қилишимиз керак? Мазкур йигитни қизимнинг оиласидан ҳайдаб, оқибатларга чидашим керакми? Шуни ҳам айтишим керакки, агар улар ажралишса, набирамни куёв тарафи олади ва исломий бўлмаган тарбия беради. Ёки куёв билан муносабатларни яхшилашим керакми? Шояд яхши муомала қилсам Аллоҳ таоло уни ҳам Ислом динига ҳидоятлаб қолар? У билан бундай муомала қилишим учун қанча вақт керак бўлади? Чунки, бу муаммо кўп вақт олиши мумкин. Аллоҳ таоло устингиздан яхши мукофотлар ёғдирсин, менга тушунтириб беринглар.     

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 13504):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Муслима хотин–қизларнинг кофирларга турмушга чиқишлари жоиз эмас. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деган:

﴿وَلَا تُنْكِحُوا الْمُشْرِكِينَ حَتَّى يُؤْمِنُوا﴾

«Иймон келтирмагунларича мушрикларга қиз бермангиз!» (Бақара: 221).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Китоб аҳлига турмушга чиқди …

Китоб аҳлига турмушга чиқди …

Савол: Аҳли китоб кишига турмушга чиққан муслима аёл ҳақидаги ҳукм қандай бўлади? У киши турмушларидан бир неча йил ўтгач қуруқ тили билангина Ислом динини қабул қилган бўлса, уларнинг ўқитган никоҳлари раво бўладими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7774-9):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Аҳли китоб одамнинг муслима аёлга уйланиши ҳаромдир. Агар уларга никоҳ ўқилган бўлса, бу никоҳ шаръан кучга кирмагандир. Агар у Ислом динини қабул қилган ва ҳар иккиси оила қуришга рози бўлишса, рукн ва шартлари тўкис бўлган ва монеъликлари бўлмаган шаръий никоҳ ўқитилади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Онам ғайри муслим билан турмуш қурган …

Онам ғайри муслим билан турмуш қурган …

Савол: Мактуб ёзган одам сўрамоқда: Онам 1967 йилнинг мартида ғайри муслим билан турмуш қурган. Ўша пайтда мен беш ёшда эдим. Мен 1986 йилдан буён ўгай отамнинг мусулмон бўлишини орзу қиламан. Бироқ у буни истамайди. Онам эса Ислом динига ўта муҳаббатли. Онам у кишидан бешта ўғил кўрди ва 1981 йилдан буён фарзанд кўрмади. Онам мен билан бирга мусулмон ўлароқ яшаши учун, ғайри муслим эридан воз кечиши керакми? Ёки онам мусулмон эркакка турмушга чиқиши лозимми? Онам ҳозир Ислом шариатига биноан нима қилиши керак? Мен қирқ олтига кирган онамдан олис ерда яшайман.    

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 13385):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Онангиз ғайри муслим бўлган анави кишидан айрилиши ва мусулмон эркакка турмушга чиқиши керак.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Китоб аҳлига турмушга чиқди …

Эрим динни ҳақорат қилади …

Савол: Мен бир кишига турмушга чиққанман. У, ўртамизда бирон муаммо пайдо бўлса Ислом динини ҳақорат қилаверади. Унга кўп насиҳат қилсамда, фойдаси бўлмади. Ҳолбуки, мен диним таълимотларига риоя қиладиган жувонман. Айтингларчи, мен нима қилишим керак? Ундан талоқ қўйишини сўрайми ёки ислоҳ қилиш учун ҳаракатимни давом эттираверайми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 15833-1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Ислом динини ҳақорат қилган одам муртад ҳисобланади ва ундан тавба қилиши талаб этилади. Тавба қилса яхши, акси тақдирда, қатл қилинади. Муслима рафиқасининг у билан самимий тавба қилганидан кейингина бирга қолиши жоиздир. Акси тақдирда бирга қолиши мумкин эмасдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Аъзолар:       Бакр Абу Зайд, Абдулазиз Оли Шайх, Солиҳ Фавзон ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён