Category Archives: Куёв ёки қайлиқдаги айблар

Бу категорияда куёв ва қайлиқдаги айблар ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Синглимнинг бод (ревматизм) эканини айтишим керакми?

Синглимнинг бод (ревматизм) эканини айтишим керакми?

Савол: Менинг иккита синглим бор. Улардан бири руҳий хаста бўлсада, ҳозир тузук, алҳамдулиллаҳ. Бироқ унинг вафотигача дори-дармонлардан ажралиши ёки уларга эътиборсиз қолиши мумкин эмас. Иккинчи синглим эса, бод касалига дучор бўлган. Докторларнинг айтишича, у ҳар ойда укол олиб туриши ва танадаги касалликнин тўхтатиш учун 35 ёшигача даволанишда давом этиши керак. Айтингларчи, сингилларимга совчи келса бу касалликларни айтишим керакми ёки йўқми? Агар айтмасак бизга гуноҳ ва никоҳнинг бузилишига сабаб бўладими? Аллоҳ сизларга билдирсин, бизга тушунтириб берсангизлар.  

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 19318–2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Совчи қўйган йигит бехабар бўлса, қиздаги касаллик ва бошқа айбларни айтиш керак. Чунки, йигит қизнинг ким эканини аниқ билсин. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бизга хиёнат қилган одам биздан эмас»– деганлар (Имом Бухорий 2109; Имом Муслим 155; Термизий 2233; Абу Довуд 4324; Ибн Можа 4078; Имом Аҳмад 2/538). 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:     Абдулазиз Оли Шайх

Аъзолар:         Бакр Абу Зайд, Солиҳ Фавзон ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Бачадонида муаммоси бўлган қиз

Бачадонида муаммоси бўлган қиз

Савол: Қизнинг бачадони ва ҳайз тартибида даволанишга эҳтиёжи бўлган муаммоси бўлса, буни совчи қўйган йигитга айтиши керакми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 20827):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар бу касаллик хотин-қизларда тез-тез содир бўладиган ўткинчи, кейин тузалиб кетадиган турдан бўлса, айтишнинг зарурати йўқ. Агар бу касаллик таъсир этувчи бўлиб, ўткинчи бўлмай, совчи келганида ҳам давом этаётган бўлса, қизнинг валийси совчи қўйган йигитга буни билдириши керак. 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис ноиби:    Абдулазиз Оли Шайх

Аъзолар:         Бакр Абу Зайд ва Солиҳ Фавзон

Уйланмоқчиман, бироқ жинсий алоқа қила олмаслигим мумкин …

Уйланмоқчиман, бироқ жинсий алоқа қила олмаслигим мумкин …

Савол: Динимни тўкис қилиш учун уйланишни хоҳлайман, бироқ, лозим бўлганидек жинсий алоқа қила олмайман, деб қўрқаман. Менга қандай насиҳат қиласиз?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 8497–3):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Сизга уйланишни насиҳат қиламиз. Шояд Аллоҳ таоло сизга ёрдам бериб, истагингизга қувват берар. Агар у «иш»ни бажара олсангиз яхши, акси тақдирда талоқ қўйишингиз мумкин. Балки, (айбингиз ошкор бўлганидан кейин) хотинингиз ҳаётини сиз билан бирга давом эттиришни хоҳлар.

Бироқ сиз бутунлай иқтидорсиз бўлсангиз, буни қизга айтишингиз керак. Агар у рози бўлса, алҳамдулиллаҳ. Акси тақдирда, уни алдамаслигингиз керак.   

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:               Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Фарзанд кўра олмаслигимни хотинимга айтмадим …

Фарзанд кўра олмаслигимни хотинимга айтмадим …

Савол: Мен фарзанд кўра олмайдиган эркакман ва фарзандларим йўқ. Бироқ, доктордан хотинимга айтмаслигини талаб қилганим боис, хотиним бундан харбарсиз. Агар хабар топса хотинимнинг мени ташлаб кетишидан қўрқаман. Мен айбимни яшириш билан гуноҳкор бўлдим-ми? Зеро бефарзанд эканимни хотинимга уйланишдан илгари билган ва буни очиқ айтмаган эдим.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 8592–1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Сиз, фарзанд кўра олмаслигингизни хотинингиздан яширганингиз учун Аллоҳга тавба қилишингиз ва истиғфорлар айтишингиз керак. Чунки бу – хиёнатдир. Шунинг учун хотинингиздан кечирим сўранг. Уни севинтиринг ва шояд у сиз билан бирга яшашга рози бўлар.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Туғмас хотинга уйланмоқчиман …

Туғмас хотинга уйланмоқчиман …

Савол: Мен ёш йигитман. Уйланмоқчиман. Бироқ фарзанд кўришни хоҳламайман. Айтингчи, менинг тирикчилигим яхши бўлсада, туғмас хотинга уйлансам бўладими? Бу мавзуга жиддий эътибор бериб, саволимга жавоб юборишингизни кутиб, сизларга тўғри фикрлаш ва ҳикмат беришини Аллоҳ таолодан тилаб қоламан.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 11540):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Ислом дини уйланишга ва серфарзанд бўлиб, Уммат сонини оширишга рағбатлантирган. Чунки бу билан инсон зоти давом этади, мусулмон одам амалларининг давоми учун солиҳ зурриётлар дунёга келади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Суюкли ва туғадиган хотинларга уйланингиз! Чунки мен Қиёмат куни сизларнинг кўплигингиз билан фахрланаман!»– деганлар (Насоий 3227; Абу Довуд 2050).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:               Абдуллоҳ ибн Ғудайён