Category Archives: Кофир ва бидъатчи тоифалардан уйланиш

Бу категорияда бидъатч ва кофир тоифадаги хотин–қизларга уйланиш ёки уйланмаслик ҳақидаги фатволар билан танишсиз.

Бидъатчининг шогирдидан совчи келди …

Бидъатчининг шогирдидан совчи келди …

Савол: Суданда Маҳмуд Муҳаммад Тоҳа исмли одам бор. У, замона зайлига муносиб бўлиши учун Исломни «ривожлантириш» ғоясига чақиради. Унинг ўзи мусулмонларникидек намоз ўқимайди ва ўз намозини «Оқсуяклар намози» деб атайди. Гўё бу намоз унинг ўзигагина хос бўлиб, уни Аллоҳ таолодан ўзи қабул қилиб олган эмиш. У одам мусулмонлардан айри, ўзи учун хос бўлган суннатларга ҳам чорлаётганини таъкидлаб келади. Хуллас, шу одамнинг издошларидан бири биздан қиз истаб келди. У ҳам Мамуднинг йўлига чақиради. Унга қизимизни узатишимиз жоизми ёки қизни узатилган бўлса никоҳининг ҳукми нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7593):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Аввало, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Аллоҳнинг қуйидаги оятига кўра, пайғамбарлар алайҳимус солату вассаломларнинг энг охиргисидирлар:

﴿ مَا كَانَ مُحَمَّدٌ أَبَا أَحَدٍ مِنْ رِجَالِكُمْ وَلَكِنْ رَسُولَ اللَّهِ وَخَاتَمَ النَّبِيِّينَ ﴾

«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам сизлардан бирон кишининг отаси эмасдир, балки у Аллоҳнинг пайғамбари ва пайғамбарларнинг сўнггисидир»─ деган (Аҳзоб: 40).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: «Мендан сўнгра пайғамбар йўқдир»─ деганлар (Имом Бухорий 3268, Имом Муслим 1842, Ибн Можа 2871, Имом Аҳмад 2/297).

Аллоҳ таоло ўз динини тўкис қилиб, мўъминларга неъматини комил қилди ва Ислом динини улар учун рози бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотлари билан шариат чиқариш даври тугади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яшаган кунларда дин бўлмаган нарса бугунги кунда ҳам дин бўла олмайди. Аллоҳ таоло айтди:

﴿ الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ الْإِسْلَامَ دِينًا ﴾

«Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим»─ деган (Моида: 3).

Шу боис, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарлигидан сўнгра илоҳий зотдан бирон шариат, намоз ва бошқа нарсаларни қабул қилаётганини гумон қилган одам, кофирдир.Намозни қасддан тарк қилган одам эса, кофирдир.

Иккинчидан, агар шундай нарсалар Маҳмуд Тоҳа деган одамдан содир бўлган бўлса, у одам ─ кофирдир. Унинг бу даъвосини тасдиқлаган ва унга издош бўлган одамлар ҳам кофирдирлар. Мусулмонлардан биронтаси улардан бўлган кимсага муслима қизини бермаслиги керак. Агар қизини узатган бўлса, ўртада ўқилган никоҳ бекордир. Уларнинг ишларини маҳкамага олиб чиқиш ва ҳоким ўрталарини ажратиши лозим.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:            Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Коммунистга уйланиш

Коммунистга уйланиш

Савол: Мусулмон, бир қизга мўъмина ва мусулмон оиладан эканини гумон қилиб совчи қўйди. Лекин бу қиз ҳижобда юришига қарамай, коммунистик партия аъзоси эди. Унинг коммунист эканини оиласи ҳам билмайди. Йигит унинг коммунист эканини бошқа коммунистлардан эшитди. Бироқ, қаноат ҳосил қилмади ва эшитганларига эътибор бермай тўйни ҳам ўтказди. Биз коммунистга уйланиш эканини аввалдан билар эдик. Сизларнинг бу ҳақдаги фикрингиз қандай?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 10634-2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Мусулмоннинг муслима ёки аҳли китоб бўлган хотин─қизларга уйланиши жоиз бўлса, улардан бошқа диндорларга уйланиш жоиз эмас.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:            Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Шиа аёлга уйландим …

Шиа аёлга уйландим …

Савол: Хотиним шиалардандир. Мен бундан ўн саккиз йил илгари Баҳрайнда ўша ерлик қозидан сўраганимдан ва у рухсат берганидан кейин, унга уйланганман. Бизни унинг ўзи никоҳ қилган ва никоҳ қоғози ҳам мана бу. Турмушимиздан фарзандлар туғилди. Биз энг бахтиёр онларимизни яшар эканмиз, икки йил аввал Аҳсодаги маҳалламизга шиа одамлар қўшни бўлиб келдилар-да, унинг фикрини заҳарлаб, унга Нажаф шаҳрини зиёрат қилиш лозимлигини айтдилар. Менинг йўқлигимдан фойдаланиб, хотиним ўғилларимдан бири билан ўша машъум зиёратга кетибди. (Айтингчи), мен уни фарзандларимга боқиши учун уйга қайтаришим жоизми ёки йўқми? Хусусан, мен ҳозир унинг хонадонимда бўлишига жуда ҳам муҳтожман!  

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2706):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар бу хотин сиз уйланган пайтингизда шиалар тоифасидан эмас, аҳли суннат ва жамоатдан бўлган бўлса ва ўтган йиллар давомида шундайлигича қолган бўлса, ҳатто бунинг оқибатида фарзандлар туғилган бўлса, кейин содир бўлан ҳодиса хотинингизнинг жоҳиллиги сабабли рўй берган бўлса, унинг тавба қилиб, истиғфор айтиши фарздир. Агар хотинингиз аҳли суннат ва жамоат мазҳабидан шиа мазҳабига қайтган бўлса, у билан ҳаётингизни давом эттиришингиз жоиз эмас. 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:     Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Шиаларга уйланиш

Шиаларга уйланиш

Савол: Рофизаларга уйланишнинг ҳукми нима? Агар уйланилган бўлса энди нима қилиш керак?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2165-2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Суннийнинг рофиза аёлларга уйланиши жоиз эмас. Агар уйланилган бўлса никоҳни бекор қилинади. Чунки уларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хонадонига (сиғиниш маъносида) дуо қилишлари ва улардан ёрдам сўрашлари маълумдир. Бу эса ширкдир.  

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:     Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Қодёнийларга уйланиш

Қодёнийларга уйланиш

Савол: Покистонда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан пайғамбарик ниҳоясига етганига эътиро этмаган, балки Мирза Ғулом Аҳмад Қодёнийнинг пайғамбарлигига ишонган қодёнийлар тоифаси бор. Покистон ҳукумати ҳам Покистондаги шариат маҳкамаси қарор чиқарганидек уларнинг мусулмон эмасликларини эълон қилган. Саволимиз шундан иборат:

1) Бу тоифага мансуб қиз билан уйланса бўладими?

2) Агар улардан бирига уйланган бўлса, шариат бўйича нима қилиниши керак?

3) Бу турмушдан дунёга келган боланинг ҳукми нима?

4) Қодёний эканини била туриб уларнинг тўйларида иштирок этаётгна, никоҳларига гувоҳ ёки вакил бўлаётган одамларнинг ҳукми нима?   

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 9542):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Аввало: насронийя ва яҳудийя бўлмаган қодёнийя номи билан машҳур бўлган кофир тоифага мансуб бўлгани боис ундай қизга мусулмон йигитнинг уйланиши жоиз эмас. Чунки у тоифанинг кофир эканига ҳукм қилинган.

Иккинчидан: агар улардан бирига уйланилган бўлса мусулмонларнинг умумий раҳбари ёки унинг ноиби тарафидан бу никоҳни бекор қилинади.

Учинчидан: ҳукмини билмагани боис қилинган бундай никоҳдан дунёга келган фарзандни ўз отасига нисбатланади. Чунки бу никоҳ шубҳали никоҳ ҳисобланади.

Тўртинчидан: уларнинг қодиёний эканидан хабардор бўлган одамнинг уларнинг тўйларида иштирок этиши ёки гувоҳ ёхуд вакил бўлиши жоиз эмас. Балки, уларни инкор этиши ва тўғри йўлга чақириши зарур. Чунки Аллоҳ таоло:

﴿وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ﴾

«Тақво ва яхиликка ҳамкор бўлингиз ва гуноҳ ва тажовузга ҳамкор бўлмангиз!»– деган (Моида: 2).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:     Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:               Абдуллоҳ ибн Ғудайён