Category Archives: Маҳрамлар

 
 
Бу категорияда маҳрамлар ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Бобо маҳрамдир

Бобо маҳрамдир

Савол: Бобоси (она тарафидан бобоси) бўлган одам уйланди. Унинг қайлиғи бу бобо олдида очиқ юрса бўладими? Бу бобо унга нисбатан маҳрам ҳисобланадими ёки йўқми? Далиллар билан тушунтириб берсангиз.

Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин жавоб беради:

Ҳа, бобо отадек ҳисобланади ва Аллоҳ таолонинг:

﴿أَوْ آبَاءِ بُعُولَتِهِنَّ﴾

«ё қайнаталари» (Нур: 31) ояти маънолари ичига киради. Агар қайнаталари олдида келин юзини очиб юриши жоиз бўлса, куёвнинг бобоси ҳам отасидек ҳисобланади. Шубҳасиз, онанинг отаси ҳам отадек ҳисобланади. Чунки бобо, эрнинг ота–онасидан бирининг отасидир. Бувиси набирасига, онаси ўғлига ва холаси эса жиянига юзини очиши мумкин. Бобо ота ўрнида бўлиб, Аллоҳ таолонинг:

﴿وَحَلَائِلُ أَبْنَائِكُمُ الَّذِينَ مِنْ أَصْلَابِكُمْ﴾

«Пуштингиздан яралган ўғилларингизнинг хотинлари» (Нисо: 23) оятининг маънолари ичига киради. Чунки келиннинг қайнанаси шу бободан дунёга келган. У ота ўрнида бўлиб, ўғли ёки қизининг келинлари (яъни набира келинлар) бобонинг олдида юзларини очишлари мумкин. Валлоҳу аълам.    

 

Манбаъ: «ал-Фатааваш-шаръийя фил-масааилит-тиббийя», 1 жузъ.

Онамга ўгай набиралари маҳрамми?

Онамга ўгай набиралари маҳрамми?

Савол: Онам отамдан илгари ҳам турмуш қурган эди. Онамнинг биринчи эрининг онамдан илгари уйланган хотини бўлиб, ундан ўғли бор. Онам ўша боланинг холаси бўлади (Арабларда онасининг кундошини болалар «хола» дейишади). Шу бола уйланди ва фарзандлар кўрди. Онам ўша боланинг фарзандларига маҳрам бўладими ёки йўқми? Аллоҳ таоло устингиздан яхши мукофотлар ёғдирсин, (тушунтириб берсангиз).

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 8084-5):

Ўгай отангизнинг онангизга уйланишидан илгари ёки онангиздан ажралганидан кейин туғилган фарзандлари, онангизга маҳрамдирлар. Ўша фарзандларнинг болалари ҳам онангизга маҳрамдир. 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Мендан кейинги кундошимнинг боласи …

Мендан кейинги кундошимнинг боласи …

Савол: Сиз жаноблардан биринчи эримнинг мени талоқ қўйганидан бир неча йил ўтгач уйланган кундошимдан дунёга келган болалари ҳақида сўрамоқчиман: улар менга маҳрам бўлишадими ёки йўқми? Улар олдида юзимни очсам бўладими ёки йўқми? Шуни ҳам айтиб ўтишим керакки, менинг ҳам у эримдан болам бор. Эримнинг ҳам менга уйланишидан илгари қизи бор эди. Шу қиз ҳам турмушга чиққан ва болалар кўрган. Унинг болалари ҳам менга маҳрам бўлиб, мен уларга салом беришим ва улар олдида юзимни очишим мумкинми ёки йўқми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 10610-1):

Эрингизнинг сизга уйланишдан олдинги ва сизни талоқ қўйгандан кейинги фарзандлари олдида маҳрамлар учун очишингиз керак бўлган жойларингизни очишингиз жоиздир. Ўгай қизингизнинг фарзандлари ҳам шундайдир.   

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ўгай ўғил маҳрамимми?

Ўгай ўғил маҳрамимми?

Савол: Мен бир кишига турмушга чиқдим ва ундан фарзандлар кўрдим. Унинг мендан бошқа хотини ҳам бор эди, бироқ фарзанд кўрмаганди. Мени талоқ қўйганидан кейин у хотини ҳам фарзанд кўрди. Эримнинг фарзандлари олдида юзимни очсам бўладими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2284):

Агар эркак киши бирон хотинга уйланса, у кишинниг ўғиллари, набиралари ва бошқа қуйи насллари турмуш қуришидан илгари ёки талоқ бўлганидан кейин туғилишган бўлсада, ўгай оналари учун мангу маҳрам ҳисобланадилар. Чунки Аллоҳ таоло:

﴿وَلَا تَنْكِحُوا مَا نَكَحَ آبَاؤُكُمْ مِنَ النِّسَاءِ إِلَّا مَا قَدْ سَلَفَ إِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةً وَمَقْتًا وَسَاءَ سَبِيلًا﴾

«Оталарингиз уйланган хотинларни никоҳингизга олманг! Магар илгари ўтган бўлса, (уйланган бўлсангиз, Аллоҳ афв этар). Албатта бу хунук ва жирканч бўлган ёмон қилиқдир»– деган (Нисо: 22). 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Отанинг ўгай отаси маҳрамми?

Отанинг ўгай отаси маҳрамми?

Сухандон: Ҳурматли шайх, Абдулазиз Ҳумайдий шундай савол бермоқда: Хотин кишининг  ўз отасининг ўгай отаси (ўгай опоқиси)га юзини очишининг ҳукми нима?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Хотин кишининг ўгай опоқисига юзини очишининг зарари йўқ. Чунки эркак бирон аёлга уйланса у хотиннинг фарзандлари, қизлари ва улардан тарқалган барчага маҳрам бўлади. Яъни Қиёмат кунигача давом этадиган наслига – ўғли ёки қизларининг қизларига маҳрам бўлиб қолади.   

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.