Category Archives: Ҳаждаги фидялар

Ҳаждаги фидялар

Фидяни ўз ўлкасида бўғизлаш …

Фидяни ўз ўлкасида бўғизлаш …

Савол: Қон чиқариши керак бўлган (ҳожи ёки умрачи), жонлиқ сўйишни ўз мамлакатига қайтгунича кечиктирса бўладими? Яъни, ўз ўлкасига етиб борганидан сўнгра ўша ерда жонлиқ сўйса бўладими? Фарзлардан бирини тарк қилган одам учун бундай фидяни сўйиш замони қачон бошланади? Уни сўйишнинг охирги вақти қачондир?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3657-5):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

(Ҳаж ёки умранинг) бирон фарзини тарк қилгани боис жонлиқ сўйиши керак бўлган, аммо, жонлиқ сўйишга қурби етмаган одам ўн кун рўза тутади: уч кун ҳажда ва етти кун ўз хонадонига етиб борганида.

Жонлиқ сўйиш замони фарзни ҳаждан илгари ёки кейин бўлишидан қатъий назар, тарк қилган пайтининг ўзиданоқ бошланади. Унинг охирги вақтининг эса ниҳояси йўқ. Бироқ, уни қурби етиши биланоқ тезроқ сўйиши фарздир. Унинг ўз юртига етиб бориб ўша жойда жонлиқ сўйиши жоиз эмасдир. Аксинча, у жонлиқни Ҳарамга жўнатиши ва ўша ердан ҳайвон сотиб олиб, Ҳарам ҳудудларида сўйиши ва гўштини ўша ердаги камбағалларга улашиб бериши керак. Бунинг учун ишончли одамлардан бирига ваколат бериши ҳам жоиздир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Аъзо:            Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Фидя учун қандай жонлиқ сўйилади?

Фидя учун қандай жонлиқ сўйилади?

Савол: Ҳаж фарзларидан биронтасини тарк қилган одамга тааллуқли қон чиқариш ҳақида сўрамоқчиман. У қандай қон? У ҳам Аллоҳ таолонинг:

﴿ فَمَنْ تَمَتَّعَ بِالْعُمْرَةِ إِلَى الْحَجِّ فَمَا اسْتَيْسَرَ مِنَ الْهَدْيِ ﴾

«(ораларингиздан) ким ҳаж (йўлида) умрадан фойдаланган бўлса (яъни ҳаж мавсумида аввал умра амалларини бажариб, иҳромдан чиқиб, сўнгра ҳажга иҳром боғлаган бўлса), муяссар бўлган бирон ҳадяни юборсин!» (Бақара: 196) оятида зикр қилинган мутаматтеъ сўядиган жонлиқми? Агар шундай бўлса, унинг баҳосини бировга берилса бўлмайдими? Агар шундай қилиш жоиз бўлса, пулни олган одамнинг жонлиқ пулини бирон ҳайвон сотиб олиб сўйиш ўрнига ўзи ва оиласи учун ишлатса бўладими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3657-4):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Ҳаж ва умранинг фарзларидан биронтасини қилмаган одамнинг қон чиқариши фарздир. Қондан мақсад туя ва қорамолнинг еттидан бир улуши ёки бир бош қўйдир. Уларни Маккада бўғизланиб, Ҳарамда яшаётган камбағалларга улашилади. Жонлиқ нархини пул қилиб чиқариш жоиз эмас. Чунки, жонлиқ ўрнига пул бериш Аллоҳ буюрган фармонларга зиддир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Аъзо:            Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ҳаж фаризасини баъзи амалларни қилмай тугатди …

Ҳаж фаризасини баъзи амалларни қилмай тугатди …

Савол: Биров ҳаж фаризасини адо этди, бироқ, қатор амалларни қилмади. Масалан, мийқотда эҳром боғламади, Муздалифада тунамади. Буларнинг барчаси учун битта ҳайвонни қурбонлик қилиб фидя ўлароқ берса бўладими ёки ҳар икки амал учун алоҳида жонлиқ сўйиш керакми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3657-1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Қолдирилган мазкур икки амалнинг ҳар бири учун биттадан жонлиқ сўйиши ва уларни Ҳарам ичидаги камбағалларга улашиб бериши керак. Уларнинг гўштидан ўзи емайди. Агар жонлиқ сўйишга қурби етмаса, мийқотда эҳром боғламагани учун ўн кун, Муздалифада тунамагани учун ҳам ўн кун рўза тутиб беради.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Аъзо:            Абдуллоҳ ибн Ғудайён