Category Archives: Ҳажарул Асвад

Ҳажарул Асвад категорияси

Хотин─қизларнинг Ҳажарул Асвадни ўпишлари

Хотин─қизларнинг Ҳажарул Асвадни ўпишлари

Савол: Хотин─қизларнинг Ҳажарул Асвадни ўпар экан ва атрофида эркаклар ўраб турган пайтларида юзини очиши тўғрими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 1775-2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Тавоф асносида Ҳажарул Асвадни ўпиш, тавофнинг муаккад суннатларидандир. Уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олиб, бирон кишига озор бермай ёки тиқилинчга сабаб бўлмай ўпиш керак. Агар тиқилинчга сабаб бўлса ёки бирон кишига озор бергудек бўлса ўпмайди ва унга қўл билан ишора қилиш билангина кифояланади. Хусусан, хотин─қизлар шундай қилиши керак. Чунки, тиқилинчни юзага келтириш эркаклар учун жоиз бўлмаса, хотин─қизлар учун албатта жоиз эмасдир. Чунки улар авратдир. Жумладан, аёл кишининг имконият туғилганида атрофида номаҳрам эркаклар бўлса, юзини очиб Ҳажарул Асвадни ўпиши жоиз эмас.   

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ҳаж ва умрада Каъбани ўпиш машруми?

Ҳаж ва умрада Каъбани ўпиш машруми?

Савол: Ҳурматли шайх, ҳаж ва умра ибодатларида Каъбаи Шарифани ўпиш ҳалолми ёки ҳаромми? Бизга шуни тушунтириб беришингизни илтимос қиламиз.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 11654):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Ҳажарул Асвадни ўпишгина машрудир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унигина ўпиб, Каъбаи Шарифанинг бошқа жойини ўпмаганлар.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ҳажарул Асвад самодан тушганми?

Ҳажарул Асвад самодан тушганми?

Савол: Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг Ҳажарул Асвадни ўпиб: «Мен сенинг на зарар ва на фойда бера олмайдиган тош эканингни яхши биламан. Мен сени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўпганларини кўрмаганимда эди, ўпмаган бўлар эдим!»─ дегани нақл қилинган (Имом Муслим 1017; Термизий 2675; Насоий 2554; Ибн Можа 203; Имом Аҳмад 4/359; Доримий 514). Айтингларчи, Ҳажарул Асвад самодан тушганми ёки у ҳам бошқа тошлар каби тошми? Ҳажарул Асвадни Каъбанинг ўша жойига қўйишдан мақсад нима? Аллоҳ сақласин, айрим одамлар уни Ҳажарул Асвадни мусулмонларнинг қибласи деб тушунишмоқда. (Шу тўғрими?).

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 5318-5):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Аллоҳ таоло Ҳажарул Асвадни ўпиш ва силашни бизга машруъ қилди ва уни биз намозимизда юзланадиган Каъбанинг бир бурчагида туришини хоҳлаб, тавоф қилаётган одамларга имконлари бўлса уни ўпиш ва силашни машрулаштирди. Агар ўпиш ёки силашнинг имкони бўлмаса унинг рўпарасига келгач такбир айтиб, қўл билан ишора қилиш етарлидир.

Ҳажарул Асваднинг жаннатдан нозил бўлгани ҳақида Термизий ва бошқалар ривоят қилган ҳадис бўлиб, санади заифдир.  

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Қаъуд