Category Archives: Болалар ҳажи

Ҳомиладор жувон ҳажидан қайтди …

Ҳомиладор жувон ҳажидан қайтди …

Савол: Бир жувон ҳомиладорлик пайтида ҳаж қилиб уйига қайтганида чақалоғи ўлиб қолди. Айтинг−чи, қилинган ҳаж кимнинг номидан раво бўлди: жувонданми ёки ўлган боласиданми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2177-3):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Мазкур ҳаж фақатгина жувонга раво бўлади. Боласига эса ҳаж фарз бўлмаган.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ўн ёшлик боланинг ҳажи

Ўн ёшлик боланинг ҳажи

Савол: Ўн ва ўн уч ёшларимда ҳаж қилганман. Бу икки ҳажим фарз ҳаж ўрнига ўтадими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 10938-4):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар мазкур ҳажларингиз балоғат ёшининг аломатлари: манийнинг шаҳват билан тўкилиши ёки таносил аъзолари атрофида дағал тукларнинг пайдо бўлиши ─ ўғил ва қиз болалар бу икки нарсанинг биттаси билан балоғат ёшига етган ҳисобланишади ─, ўн беш ёшни тўлдириши ва қизларнинг ҳайз қонини кўриши сезилиб қолган пайтда қилинган бўлса, фарз ҳажнинг ўрнига ўтади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:            Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Гўдакнинг ҳаж ва умраси

Гўдакнинг ҳаж ва умраси

Савол: Гўдак ёшдаги ўғилча ёки қизча ҳаж қилса, бу ҳажи зиммасидаги ҳаж фаризаси ўрнига ўтадими ёки нафл ҳисобланиб, савоби ота–онасига бериладими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 11348-4):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Балоғат ёшига етмаган ўғил ва қизнинг қилган ҳаж ёки умраси нафл ҳисобланади ва фарз бўлган умра ёки ҳаж ўрнига ўтмайди.