Category Archives: Соч олдириш

Бу категорияда Соч олдириш ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Умрачининг боши тақир …

Умрачининг боши тақир …

Савол: Биров бу ҳафта умра қилар экан сочини қирдирган ва келгуси ҳафтада ҳам умра қилмоқчи бўлса, нима қилиши керак? Ахир унинг боши қирилган ва тақир–ку!

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 11604-2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Умра ёки ҳаж қилган одам сочини қирдириши ёки қисқартириши вожибдир. Агар боши тақир бўлиб сочи бўлмаса, ундан вожиблик соқит бўлиб, қилган умраси ва ҳажи раво бўлади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:            Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Умрада сочни қандай олинади?

Умрада сочни қандай олинади?

Савол: Биров умрани нийят билан қилса ва тавоф, саъй қилиб бўлгач эҳромдан чиқиш учун сочини олдириши керак. Бунинг учун бошнинг бир тарафидаги сочларни олса етарлими ёки ҳар тарафидан олиши керакми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7870-3):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

(Умрада) сочни ё ёппа қирқтириш керак ёки ёппа қирдириш керак.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:            Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён