Category Archives: Ҳаж тайёргарлиги

 Бу категорияда ҳаж сафари учун керакли бўлган анжом ва озуқалар ва маблағлар ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Жинлар қандай ҳаж қилишади?

Сухандон: Тингловчимиз сўрамоқда: Жинларга ҳам ҳаж қилиш фарзми? Агар шундай бўлса улар қаерда ҳаж қиладилар?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Масъалага юзаки боқилса, уларга ҳам одамзот зиммасига юклатилган мажбуриятлар юкланган. Хусусан, уларга ўз ҳолатларига кўра одамзотдан фарқли ибодат турларини қилиш мажбурияти юкланган бўлиб, беш рукн каби, ибодат асослари (айнидир). Уларнинг ҳажлари ҳам макон ва замон нуқтаи назаридан одамзотнинг ҳажига ўхшайди. Бироқ, одамзот зиммасига юкланган мажбуриятлардан фарқли бўлади.

 Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Ҳажнинг ҳукми

Ҳажнинг ҳукми

Савол: Айрим одамлар: Ҳаж уйларимизнинг олдида!− деб, бу гаплари билан Муқаддас шаҳарларга кетган одамларнинг кўнгилларида шафқат қолмай, ўрнини шафқатсизлик олганини, назарда тутадилар. Бу тоифадаги одамларнинг кўпи ҳаж фаризасини қилишга қодир бўлишсада, уни адо этишмайди. Юқоридаги гапларни айтган одамларнинг ҳукми нима? У одамларга иймонни бузадиган бешинчи бузувчини зикр қилган оятни татбиқ қилинса бўладими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6315-2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Ҳаж, Ислом рукнларидан бири бўлиб, уни баён қилинганидан кейин ким рад этса ёки ундан нафратланса, кофирдир. Ундан тавба қилиниши талаб этилади. Тавба қилса яхши, қилмаса қатл қилинади. Қодир бўлган одам ҳаж фаризасини қилишга шошилиши керак. Чунки Аллоҳ таоло шундай деган:

﴿ وَلِلَّهِ عَلَى النَّاسِ حِجُّ الْبَيْتِ مَنِ اسْتَطَاعَ إِلَيْهِ سَبِيلًا وَمَنْ كَفَرَ فَإِنَّ اللَّهَ غَنِيٌّ عَنِ الْعَالَمِينَ ﴾

«Ва йўлга қодир бўлган кишилар зиммасида Аллоҳ учун мана шу уйни ҳаж-зиёрат қилиш бурчи бордир. Кимда-ким кофир бўлса (яъни Каъбани зиёрат қилиш фарз эканини инкор қилса), бас, албатта Аллоҳ бутун оламлардан беҳожат бўлган зотдир» (Оли Имрон: 97).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ҳаж рукнлари

Ҳаж рукнлари

Суҳандон: Фазилатли шайх, Миср Араб Жумҳуриятидан тингловчимиз сўрамоқда: Ҳаж ва умранинг рукнлари нималар?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Уламолар, Аллоҳ уларни раҳмат қилсин, ҳажнинг рунклари тўртта эканини айтдилар. Улар:

− эҳром боғлаш. Яъни, ҳажни бошлаш учун нийят қилиш;

− Арафотда туриш;

− Ифоза тавофи;

− саъй.

Умранинг рукнлари учтадир. Улар:

− эҳром. Яъни, умра қилиш учун нийят қилиш;

− тавоф;

− саъй.

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Ҳаром пул билан ҳаж қилиш

Ҳаром пул билан ҳаж қилиш

Савол: Ҳаром пул, масалан, банг моддаларини сотиш натижасида қўлга киритилган даромаддан ҳаж қилишнинг ҳукми нима? Фарзандлар бундай пулларни оталарига ҳаж қилишлари учун жўнатадилар ва улар ҳаж қиладилар. Оталар ҳам келган пулларнинг банг моддаларини сотишдан келган даромад эканини жуда яхши биладилар. Бундай ҳаж қабул қилинадими ёки йўқми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 13619-2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Сарфланган пулнинг ҳаромлиги ҳажнинг раволигига таъсир кўрсатмайди. Бироқ, уни ҳаром йўллар билан топиш гуноҳ бўлиб, ҳажнинг савобини камайтиради. Аммо, ҳажни бекор қилмайди.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:            Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ҳаж қилиш учун қарз олиш

Ҳаж қилиш учун қарз олиш

Савол: Зулҳижжа ойи келгач Каъбага муштоқ бўлиб, уни зиёрат қилгим келди. Бироқ, чўнтагимда бир ойлик чиқимларга етадиган пулим бор ва ойлигимни олишим учун бир ҳафта қолган эди. Ҳамкасбларим умр қисқа бўлгани боис, ҳаж қилиш учун боришимга қизиқтирдилар ва улардан бири ҳаж чиқимлари учун етарли маблағни берди. Мен: Қарз билан қилинган ҳаж жоиз бўлмайди,− дедим. Бироқ у: Қарз берган одам қарздорга ҳаж қилишга рухсат берса, ҳаж раво бўлаверади. Мен сизга қарзни ўз розилигим ва рухсатим билан бердим,− деб қолди. Ҳажга бордим ва ўша ойнинг ярмида қайтишим биланоқ, қарзимни қайтариб бердим. Мен маошимни Европа ойлари асосида оламан. Қарз берган одамнинг розилиги ва эзгу иш қилишга рағбатлантириши сабабли ҳаж қилдим. Аллоҳ таоло бизнинг номимиздан устингиздан мукофотлар ёғдирсин(, менинг қилган ҳажим равоми?).

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 11837-2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Қилган ҳажингиз, иншааллоҳ, раводир. Сизнинг бировдан қарз олишингиз, ҳажингизнинг раволигига таъсир кўрсатмайди.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:            Абдуллоҳ ибн Ғудайён