Category Archives: Тавоф

 Бу категорияда тавофга тааллуқли фатволар билан танишасиз.

Тавофнинг турлари

Тавофнинг турлари

Савол: Каъба атрофидаги тавофнинг турлари бор. У турлар қайсидир ва ҳар бир турнинг ҳукми нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 11816-2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Каъба атрофида қилинадиган тавоф турлари кўп бўлиб, улардан баъзилари қуйидагилардир:

− Ифоза тавофи. Бу тавоф ҳажда – Арафотда турилганидан кейин Қурбон ҳайити ва ундан кейинги кунларда қилинади ва уни Зиёрат тавофи деб ҳам аталади. Бу тавоф ҳаж рукнларидан биридир.

− Қудум тавофи. Бу тавоф фақатгина ҳаж ёки ҳаж ва умра учун эҳром боғлаган одам Каъбага етиб келганида қиладиган тавоф бўлиб, уламолар ўртасидаги фарқли кўришларга кўра, у, ё ҳажнинг фарзларидан ёки суннатларидан биридир.

− Умра тавофи. Бу, умранинг рукнларидан бири бўлиб, усиз умра раво бўлмайди.

− Видолашув тавофи. Бу – ҳаж амалларини тугатиб, Макка шаҳридан чиқиб кетишдан олдин қилинади ва ҳоиза ва туғруқ қони келган хотин−қизлардан бошқа барча ҳожилар учун вожибдир. Унинг вожиблиги уламоларнинг қувватли қавлларига кўрадир. Уни қилмаган одам қурбонликка яроқли жонлиқ сўйиб жарима тўлаши керак.

− Назр тавофи. Агар тавоф қилишга назр қилинган бўлса, буни «Назр тавофи» деб аталади. Назр бўлгани боис, уни қилиш вожибдир.

− Кўнгилли (нафл) тавоф.

Бу тавофларнинг барчаси еттитадан бўлиб, уларни тугатган одам имкони бўлса Иброҳим алайҳиссалом мақоми орқасида икки ракаат намоз ўқийди. Агар у ерда ўқиш имкони бўлмаса, Масжидул Ҳаромнинг ҳар бир жойида ўқиса ҳам бўлаверади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Равоқлар тагида тавоф қилиш жоиз эмасми?

Равоқлар тагида тавоф қилиш жоиз эмасми?

Савол: Ўтган (1400) йили ҳаж қилдим. Ташриқ айёмларининг иккинчи кунида заволдан сўнгра тошларни отиб бўлгач, Видолашув тавофини қилиш учун Каъбага бордим. Минонинг охиридаги чодирларимиз турган жойдан Жамаротларга, у ердан эса Ҳарамга пиёда бордим. Ҳарамга етиб келиб не кўз билан кўрайки, ўта тиқилинч эди. Одамларнинг тавоф айланаси масжиднинг равоқларигача етиб борган эди. Пешин вақти ва биз юришдан ўта чарчаган эдик. Ёнимдаги икки ҳамроҳим иссиқ ва тиқилинчдан қийналганлари учун: Келинглар, юқори қаватда тавоф қилайлик?,− дейишди. Тавофни қилиб, ўлкамизга қайтдик. Бу йил ҳажга бориб Минода Илмий Тадқиқотлар, Даъват, Иршод ва Фатво Бериш Доимий Қўмитасининг баъзи шайхларидан бу масъала ҳақида сўрадим. Уларнинг баъзилари тиқилинч ва равоқлар тагида қилинган тавоф ўрнига юқори қаватда қилинган тавофнинг раво эканини айтса, бошқаси раво эмаслигини айтди. Чунки, юқори қаватлар Каъбанинг бўйидан баланд эмиш. Мен сиз жанблардан бу мавзуга ойдинлик киритиб беришингизни лтимос қиламан.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 4329):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Ага ҳолат айтилганидек бўлган бўлса тавофингиз раводир ва сизларга гуноҳ бўлмайди.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Тавофнинг еттинчисини юқорида қилдим …

Тавофнинг еттинчисини юқорида қилдим …

Савол: Сизларга шундай тушунтирай: Мен ўтган йили ҳажимни тўкис қилиб бўлгач, Видолашув тавофи учун Ҳарамга бордим. У ер ўта тиқилинч эди. Олтита тавофни қилиб бўлганимизда аср намозига азон айтилди. Тавоф маконида тиқилинчдан намоз учун тўхтай олмадик. Анчагина қийналиб Каъбанинг атрофидан чиқдик ва еттинчи тавофимизни қилиш учун юқори қаватга кўтарилдик ва ўша ерда аср намозини жамоат билан ўқидик. Сўнгра видолашув тавофини қилар экан, замзам сувидан ичдик. Бизнинг бу ҳажимиз ва Видолашув тавофимиз равоми?

Шуни ҳам айтиб ўтишимиз керак−ки, айрим одамлар ҳажимизнинг ҳаж бўлмаганини айтишмоқда. Чунки, тавофни ҳам намоз каби гап ёки ейиш ёхуд ичиш билан узиш мумкин эмас эмиш. Биз эса одамлар билан гаплашдик ва замзам сувидан ичдик. Бундан ташқари, бизга тавофнинг бир қисмини пастки, қолган қисмини эса юқори қаватда қилиш ҳажимизни бузганини ҳам айтишди. Аллоҳ устингизданмукофотларни ёғдирсин, бизга бу масъалани тушунтириб берсангизлар.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3970):

Агар ҳолат айтилганидек бўлган бўлса, сизларнинг ҳажингиз ҳам, тавофингиз ҳам раводир. Еттинчи тавофингизни масжиднинг юқори қаватида қилишингиз ҳамда у билан олтита тавоф орасини намоз ёки ичиш ёки гапириш билан узишингизнинг бирон зарари йўқдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Бешинчи тавофни қилгач намозга саф тортиш

Бешинчи тавофни қилгач намозга саф тортиш

Савол: Биров Каъбани тавоф қилар экан, масалан, бешинчи тавофини тугаллашидан илгари намозга иқомат айтилди ва у намоз ўқиб сўнгра тавофини тугалламоқчи бўлса, бешинчи тавофини келган жойидан давом эттирадими ёки қилган бешта тавофини бекор қилиб, Ҳажарул Асваднинг рўпарасига ўтиб янгитдан биринчи тавофини бошлайдими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7306-7):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Тўғриси, бундай ҳолатда у тавофини бекор қилмайди балки имом билан намоз ўқиш учун тўхтатган намозини тугаллаш учун тавофини давом эттираверади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Ифоза тавофининг вақти қачон тугайди?

Ифоза тавофининг вақти қачон тугайди?

Савол: Ифоза тавофининг вақти қачон тугайди?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 13492-2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Заиф ва уларнинг ҳукмида бўлган одамларга Ифоза тавофи Ҳайит кунининг ярим кечасидан бошланади. Унинг тугаши учун муайян вақт йўқ. Бироқ, ҳожи Ифоза тавофини тугаллаши учун, ўзига мулойимликни раво кўриб, тиқилинчларда бошқаларга ҳам зарар бермай, ўзи ҳам зарарланмай тавоф қиладиган фурсат учун ҳар имкониятни ғанимат билиши керак.