Category Archives: Арафотда туриш

 Бу категорияда Арафот тоғида туриш ва у ердаги ибодатларга доир фатволар билан танишасиз.

Арафа жума кунига тўғри келса еттита ҳажга бадал бўладими?

Арафа жума кунига тўғри келса еттита ҳажга бадал бўладими?

Савол: Айтишларича: Арафа куни бу йил каби жума кунига тўғри келса ҳожи еттита ҳажни адо этган бўлар эмиш. Шу гап тўғрими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7890-3):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

У гап тўғри эмас. Ҳатто айрим одамлар уни етмиш ёки етмиш иккита ҳажга бадал деб ҳам айтишади. Бу ҳам тўғри эмас.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Арафотда нафл намоз ўқилса бўладими?

Арафотда нафл намоз ўқилса бўладими?

Савол: Ҳожи имом билан бирга Арафотда пешин ва аср намозларини ўқиганидан сўнгра шом намозига қадар нафл намозларни ўқиса бўладими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7894-3):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Арафот тоғида пешин ва аср намозларини биринчисининг вақтида жамлаб ўқиганларидан сўнгра биронта нафл намозини ўқимаганлар. Агар нафл намозларни ўқиш машруъ бўлса эди, уни ўқишга рағбат кўрсатган бўлар эдилар. Барча яхшилик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Унинг суннатига эргашишда мужассамдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Арафотдан эрта қайтиш …

Арафотдан эрта қайтиш …

Савол: Мен Минода хизмат қилаётган аскарлардан бириман. (Зулҳижжа ойининг) саккизинчи куни эҳром боғлаб, ўша куни тавоф ва саъй қилдим. Тўққизинчи куни соат ўн иккида Арафотга чиқдим ва у ердан соат тўртларда Маҳсар водийсидаги аскарлар жамлоғига қайтиб, у ерда ўнинчи кунгача қолиб, тошларни отиб, сочларимни қирдирдим. Менинг бу ҳажим тўкис бўлибдими ёки камчиликлари борми? Аллоҳ муносиб тақдирласин, менга тушунтириб беринглар.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2830-1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Сизнинг саккзинчи кунда эҳром боғлашингиз тўғри. Қилинган тавоф ва саъй эса нотўғри бўлиб, ҳаж тавофи ва саъйи ўрнига ўтмайди. Чунки сиз Ҳарам ичидан эҳром боғлагансиз. Тўққизинчи куни соат ўн иккида Арафотга чиққанингизга ҳам бирон жарима йўқ. Арафотдан соат тўртда тушиб кетишингиз эса жоиз эмас. Чунки Арафотда қуёш ботгунича қолиши фарздир. Сизга қуёш ботишидан илгари Арафотдан тушганингиз учун қон чиқариш жаримаси бор. Бунинг учун қўй ёки эчки ёхуд қорамол ва туяларнинг еттидан бир улуши миқдоридаги гўшти кифоядир. Уларнинг гўштини Ҳарамдаги фуқароларга улашилади. Сиз Арафотдан қуёш ботишидан илгари соат тўртда Маҳсар водийсидаги аскарлар жамлоғига келиб, эртаси кунгача қолган экансиз, ўртада Муздалифада кечалашни ҳам тарк қилган кўринасиз. Агар шундай бўлган бўлса сиз ҳажнинг яна битта фарзини тарк қилгансиз. Бунинг жаримаси ўлароқ Ҳарам ичида сўйилган қўй ёки эчки ёхуд қорамол ва туя гўштининг еттидан бирини Ҳарамдаги фуқароларга улашиб берасиз. Ҳайит куни тош отганингиз ва сочингизни қирдирганингиз ҳам тўғри. Бундан бошқа ҳаж ҳақидаги саволлари йўқ экан. Чунки сўраётган одам уларни ёзмабди, шекилли.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён