Category Archives: Мино

 Бу категорияда Минодаги ибодатларга доир фатволар билан танишасиз.

Ҳожи Минодан ташқарида ухлаб қолибди …

Суҳандон: Тингловчимиз сўрамоқда: Минодан ташқарида ухлаб қолган ва қуёш чиққанидан кейингина уйғонган одамнинг жаримаси нима?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Агар бу иш ҳожининг лоқайдлиги туфайли бўлмаган бўлса, бирон жарима йўқ. Агар лоқайдлиги туфайли ухлаб қолган бўлса, илм аҳлларининг жумҳурига кўра, унинг Макка шаҳрида жонлиқ бўғизлаб фидя адо этиши ва унинг гўштини фуқароларга бўлишиб бериши вожибдир.  Чунки у, узрсиз вожиблардан бирини тарк қилган. Шу сабабли, вужудга келган камчилик ва нуқсонни бартараф этиш учун фидя бериш унга вожиб бўлади.

 Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Азизийя Минонинг таркибига кирадими?

Азизийя Минонинг таркибига кирадими?

Савол: Азизийя Минонинг таркибига кирадими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 8007-1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Азизийя Минонинг таркибига кирмайди. Балки, у билан Мино ўртасини тоғ тўсиб туради.

Савол: Минонинг ҳудудлари қаерлар? Хусусан, Маккаи Мукаррам ва шарқий томонлардан?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 8007-3):

Минога Маккат атарфидан Жамратул Ақаба, Шарқий томондан эса Меҳсар водийси чегарадошдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён