Category Archives: Ҳаж ва маҳрам

 Бу категорияда хотин кишиларнинг ҳаж тайёргарлигида маҳрамлари билан бирга бўлишларининг зарур экани ҳақидаги фатволар билан танишасиз. 

Набиралик аёлнинг ҳажи

Набиралик аёлнинг ҳажи

Савол: Қизидан набираси бўлган аёлнинг маҳрамсиз ҳаж қилиши жоизми? Набиралари билан бирга ҳаж қилса бўладими? Аллоҳ таоло устингиздан мукофотларни ёғдирсин, бизга тушунтириб берсангиз.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7854):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Аёл кишининг ҳаж ва бошқа сафарларга маҳрамсиз чиқиши жоиз эмас. Шуни билиш керакки, қизлари ёки ўғилларининг ўғиллари унга маҳрам бўлиб, улар билан бирга қилган ҳажи раводир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Хотин−қизлар билан бирга ҳаж қилган жувон

Хотин−қизлар билан бирга ҳаж қилган жувон

Савол: Бир жувон маҳрамсиз, хотин−қизлар билан бирга зиммасида фарз бўлган ҳаж ибодатини адо этди. Ундан ҳажнинг фарзлиги соқит бўладими ёки йўқми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 9552-1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат айтилганидек бўлса, унинг ҳажи раво ва ундан ҳажнинг фарзлиги соқит бўлади. Бироқ, сафарини маҳрамсиз қилгани учун гуноҳкор бўлади. У, Аллоҳ таолога тавба қилиб, истиғфор айтиши керак.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Эрнинг рафиқасини ҳажга олиб бориши фарзми?

Эрнинг рафиқасини ҳажга олиб бориши фарзми?

Савол: Маълумки, ҳозирги даврда кўплаб хотин─қизларнинг ҳаж қилишлари қийинлашди. Айтинглар─чи, эрнинг хотинига ҳаж пулини бериши нафақа бериши каби фарзми? Агар хотиннинг эри зиммасида ҳаж қилдириш ҳаққи бўлса, унинг тириклик пайтида қилиниши керакми? Хотин кишининг ҳажи эрининг пули билан бўлиши керакми ёки ўз пулиданми? Ёки эр хотинининг ҳажини рафиқаси ўлгунича кечиктириши лозимми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7244-1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Хотинининг ҳаж чиқимлари худди ейиши, ичиши, кийиниши ва турар─жойи каби эрнинг зиммасида эмас. Бироқ эрнинг сарфлаши тотувлик ва олийжаноблик нуқтаи назаридан бўлади, холос. Агар хотин ҳаж сафарига чиқса худди уйида бўлганидек эри унинг нафақасини кўтаради.

Агар хотиннинг тану жони соғ, моддий имконияти жойида ва маҳрами бўлса, унинг ўзига ҳаж қилиш фарз бўлади.

Агар кексалиги ёхуд тузалиши умид қилинмайдиган касаллиги туфайли ўзининг ҳаж қилишга қурби етмаса, ўрнига ҳаж қилиши учун бошқа одамга пулини беради.

Агар хотин ўлиб қолса қолдирган меросидан ҳажжи бадал қилинади.  

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:            Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Бева аёлга ҳаж қилиш фарзми?

Бева аёлга ҳаж қилиш фарзми?

Савол: Моддий имкониятлари мавжуд бироқ эри ва маҳрами бўлмаган, ўзи эса вафот иддасида ўтирган жувоннинг ҳаж қилиши фарзми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7316-4):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Ўзи билан бирга сафар қилишга маҳрами бўлмаган жувонга ҳаж қилиши, бинобарин, вафот иддасида ўтирган аёлнинг ҳаж қилиш учун (хонадонидан ташқарига) чиқиши, жоиз эмас

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

48 ёшдаман ва маҳрамим йўқ …

48 ёшдаман ва маҳрамим йўқ …

Савол: Муслима аёллар ҳаж қилмоқчи бўлсалар ёнларида эрлари ёки ўғиллари ёхуд оталари ёда мусулмон ака ва укалари бўлиши керак. Шундагина уларга Ҳарамга кириш ҳуқуқи берилади. Менга ўхшаган жувонларнинг эса ҳоли фарқли: эрим соғлиғи туфайли менга ҳамроҳ бўла олмайди. Ўғлим эса ўн саккиз ёшга тўлиб, икки йиллик мажбурий ҳарбий хизматга чақирилган. Ёшим эса қирқ саккизда. Яна икки йил яшашимга кафолатим йўқ. Шундай ҳолатда мен ҳаж фаризасини адо этсам бўладими? Айрим мусулмон биродарларимиз: Агар турмуш қурмаган қизлар гуруҳи билан кета олсангиз сизнинг ҳаж қилишингиз мумкин, дейишса, бошқалари: Муслима аёл эри билан ҳажга отланган эътиқоди бир муслима ёки дугоналари билан ҳаж қилиши ва ўшанинг эри ўз хотини ва унинг дугоналарига қараб туриши жоиз, дейишмоқда. Мен сизларнинг бу мавзуга аниқлик киритиб беришингизга қатъий ишонаман.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 5445):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Ҳаж қилишнинг шартларидан бири «йўлга қодирликдир». Хотин кишининг «қодирлиги», маҳрамининг бўлишидир. Агар маҳрам бўлмаса унинг сафарга отланиши жоиз эмас. Ҳаж эса маҳрамнинг борлиги ва жувон билан бирга сафарга чиқишга розилиги билангина фарз бўлади. Чунки Аллоҳ таоло:

﴿ وَلِلَّهِ عَلَى النَّاسِ حِجُّ الْبَيْتِ مَنِ اسْتَطَاعَ إِلَيْهِ سَبِيلًا

«Ва йўлга қодир бўлган кишилар зиммасида Аллоҳ учун мана шу уйни ҳаж-зиёрат қилиш бурчи бордир» деган (Оли Имрон: 97).