Category Archives: Умра

Бу категорияда умра ибодатига тааллуқли фатволар билан танишасиз.

Онасини ҳар йили умра қилдириш учун назр қилди …

Онасини ҳар йили умра қилдириш учун назр қилди …

Савол: Биров ҳар йили Ҳайит куни онасини умра қилдириш учун назр қилган. Шу одам Ҳайит кунидан бошқа, масалан, рамазон ойи ва бошқа кунларида бирон каффорот бермай умра қилдирса бўладими? Агар онаси умра қилишга рағбат қилмаса ўғил нима қилиши керак?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 11380):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар онангизни рамазон ойида умра қилдирсангиз, сизга зарар қилмайди. Чунки сиз умрасини назр қилишнинг энг афзал маҳалида қилдирган бўласиз. Бу худди Ақсо масжидида намоз ўқишга назр қилгану, бироқ ундан кўра афзалроқ бўлган Масжидул Ҳаром ёки Масжидун Набийда намоз ўқиса бўлаверади. Саҳиҳ ҳадисда нақл қилинишича охирги масъаладаги одамга бирон жарима йўқ. У ҳадис Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган: «Биров Фатҳ куни келиб: Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ Сизга Макка фатҳини берса Байтул Мақдисда намоз ўқишни назр қилган эдим»,─ деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шу ерда намоз ўқи!»─ деб жавоб берди. Ҳалиги одам яна сўраганида: «Шу ерда намоз ўқи!»─ дедилар. Яна сўраганида: «Ундай бўлса ўзинг биласан!»─ дедилар (Имом Аҳмад 3/363; Абу Довуд 3305; Доримий 2/184, 185; Ҳоким 4/304, 305; Имом Бухорий 2006; Имом Таҳовий «Маъонил осор» шарҳи 3/125; Байҳақий 10/82, 83).

Агар онаси умра қилишдан воз кечса зиммасидаги вазифасини адо этгани ва воз кечиш бошқа кимса тарафидан содир бўлгани боис, ўғилга бирон жарима бўлмайди.  

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:            Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Рамазон ойида ҳар ҳафта умра қиламан …

Рамазон ойида ҳар ҳафта умра қиламан …

Савол: Мен Маккаи Мукаррамадан 100 км олисдаги қишлоқда яшайман ва ҳар йили рамазон ойи кириши биланоқ Маккага умра қилиш учун бораман. У ерда жума ва аср намозларини ўқиб, қишлоғимга қайтаман. Айрим дўсларим билан бу мавзуда мунозара қилганимда улар: Муборак рамазон ойининг ҳар ҳафтасида умра қилиш жоиз эмас,─ деб қолишди. Аллоҳ таоло сизларни нури билан ойдинлатсин, менга тушунтириб берсангизлар.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 8018-1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат айтилганидек бўлса, умра қилиш жоиздир. Чунки олдинги умра билан кейингисининг ўртасини чеклайдиган бирон насс нақл қилинмаган.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Қайта–қайта умра қилиш

Қайта–қайта умра қилиш

Саволнинг мазмуни: Бир йилда қайта–қайта умра қилишнинг ҳукми нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7387):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Тўғриси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларига кўра бир йил давомида бир неча марта умра қилиш жоиздир: «Умра умрагача ўрталаридаги нарса (кичик гуноҳ)ларга каффоратдир. Тўкис ҳажнинг жаннатдан бошқа мукофоти йўқдир» (Муттафақун алайҳ. Имом Бухорий 3/198; Имом Муслим 1349, 1350; Термизий 933; Имом Молик «Муваттоъ» 1/346; Насоий 2622, 2623, 2629; Ибн Можа 2888; Доримий 2/31; Абдурраззоқ 8798, 8799; Ибн Хузайма 2513, 3072, 3073; Ибн Ҳиббон 3696; Ибн Жоруд 502; Байҳақий 4/343, 5/261).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Умра қилиб Маккадаги уканикига бориш …

Умра қилиб Маккадаги уканикига бориш …

Савол: 1407 ҳижрий йили муборак рамазон ойида умра қилиш нийятида Ҳарамга ҳуфтон вақтида етиб келдик. Намоз ўқишга киришгач ҳамроҳларимиздан бирини йўқотиб қўйдик. Уни анчагина қидириб, тинкамиз қуриганидан сўнг, иккинчи куни офтоб чиққанидан кейингина топа олдик. Биз уни қидириш асносида умрани қилиб бўлганимиз учун эҳромдан чиқдик ва ҳануз умраларини қилмаган рафиқаларимиз билан бирга Маккада яшайдиган укамникига йўл олдик. Уникида ифтор маҳалигача қолиб, рафиқаларимиз умра қилишлари учун Ҳарамга қайтдик. Саволим шундан иборат: Маккадаги укамникига боришимиз билан жарима беришимиз керакми? Рафиқаларимизга эҳромдан чиқмай туриб укамникига боришлари ва у ерда ювинганликлари учун бирон каффорат беришимиз керакми? Эслатиб ўтаман, Ҳарамдан ташқарида тўла бир кун кечирдик.   

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 10750):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат айтилганидек бўлса, сизлар ва рафиқаларингизнинг Маккаи Мукаррамада жойлашган укангизнинг уйига боришингиз ва умра ибодатини қилишдан илгари тўла бир кун у ерда қолишингиз, шунингдек, тозалик ёки салқинлаш умидида ювинишингизнинг бирон зарари йўқдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Умрани тугатмай Ҳарамдан чиқдик …

Умрани тугатмай Ҳарамдан чиқдик …

Савол: Мен Жидда шаҳрида истиқомат қиламан. Ўтган йили муборак рамазон ойининг йигирма саккизинчи кунида умра қилиш учун хотинимни эмизикли чақалоғи билан Маккага олиб бордим. Тиқилинч бўлгани учун тавофнинг учинчисида хотинимни йўқотиб қўйдим. Чақалоқ менинг қўлимда эди. Тавофнинг қолганларини ташлаб, хотинимни қидира бошладим. Бечора хотиним Макка шаҳрини ҳам, ибодатларни ҳам билмас эди. Мен йиғиси билан чалғитган чақалоқни юпатиш ёки йўқолиб қолган онасини қидириш ҳақида бошим қотиб қолди. Сўнгра Ҳарам ва Маккадан Жиддага қайтиб кетдим. Чақалоқни қўшниларимиздан бириникига қўйиб, хотинимни қидириш учун яна Маккага қайтдим. Миршабларга телефон қилдим ва кечанинг охирларига бориб хотинимни миршабхонадан топдим. Вақтимиз оз қолган ва саҳарлик пайти ҳам яқинлашган эди. Хотиним Жиддадаги қўшнимизникида қолган чақалоғимиздан хавотирда. Менинг эса тинкам қуриган. Шунинг учун умрамизни тугатмай Жиддага қайтавердик. Биз ўша умрамизнинг қазосини қилишимиз керакми ёки каффорат беришимиз лозимми? Ёхуд Ислом бизга бундай шароитда қулайлик берадими? Шуни ҳам айтишимиз керакки, бу бизнинг биринчи умрамиз эмас. Ундан илгари ҳам неча марталаб умра қилганмиз. Бундан ташқари, биз умра эҳромини боғлар экан: Бирон тўсиқ бўлса ўша тўсилган жойимиз эҳромдан чиқадиган жойимиздир,– деб шарт қилган эдик. Бошимизга келган иш, машруъ тўсиқ ҳисобланадими ёки йўқми?      

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 5341):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар эҳром боғланаётган пайтда юқоридагидек шарт қилинган бўлса, сизларга бирон жарима йўқдир. Бошингизга келган ҳодиса, гуноҳларингизга каффорат бўлади деган умиддамиз.