Category Archives: Ҳаж, умра ва ҳайз ёки нифос қони кўрган аёл

Бу категорияда ҳаж ёки умра нийятини қилгач ҳайз ёки нифос қони келиб қолган хотинга тааллуқли фатволар билан танишасиз.

Ҳоиза ҳажининг ҳукми

Ҳоиза ҳажининг ҳукми

Савол: Ҳоиза ҳажининг ҳукми нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 687-6):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Ҳайз қонининг келиши ҳаж қилишга монеъ эмас. Эҳромга кирган аёл ҳайз кўриб қолса, Каъбани тавоф қилишдан бошқа барча ҳаж амалларини қилаверади. Қон тўхтаб ғусл қилгач, Каъбани тавоф қилади. Туғруқ қони келиб қолган жувонлар ҳам шундай қиладилар. Улар ҳажнинг барча арконларини бажо келтиришгач, ҳажлари раво бўлаверади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Мунийъ ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ҳоиза Арафотга борса бўладими?

Ҳоиза Арафотга борса бўладими?

Савол: Бир жувон биз билан Саудия Арабистони Қироллигига келди ва Қудум тавофидан илгари ҳайз кўриб қолди. Бунинг ҳукми нима? У, ҳайз кўраётган муддат ичида Арафот тоғига бориши мумкинми? Унинг ҳукми нима бўлади?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6471-4):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

У жувон эҳромидан чиқмайди ва барча ҳожилар каби ибодатларни қилаверади. Бироқ қони тўхтаб, ғусл қилмагунича Каъбани тавоф қилмайди.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ҳайз кўрган хотин эҳром боғлади, лекин …

Ҳайз кўрган хотин эҳром боғлади, лекин …

Савол: Бир хотин умра учун эҳром боғлаганидан кейин ҳайз қони келиб, тавоф ҳам, саъй ҳам қила олмай уйига қайтиб, эҳромидан чиқди. У каффорат бериши керакми? Агар ҳануз эҳромидан чиқмаган бўлса, нима қилиши керак?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2252-1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар хотин киши умрага эҳром боғлаган ва ҳайз қони келиб тавоф ва саъй қилишдан илгари эҳромидан чиққан бўлса ва у билмагани учун шундай қилган ҳамда эри унга жинсий алоқа қилмаган бўлса, умрасини ҳайз қони тўхтаганидан ва жунублик ғусли каби ғусл қилганидан сўнгра давом эттириб, тавоф ва саъй қилади, сочларидан қирқиб эҳромидан чиқади ва унга ҳеч қандай каффорат лозим бўлмайди. Агар ўртада жинсий алоқа бўлган бўлса, умра бекор бўлади. У бундай пайтда тавоф, саъй ва сочни қирқтириш билан умрасини тугаллаши ва бу умрасининг қазосини қилиши керак. Яъни, унинг ўрнига биринчи умраси учун эҳром боғлаган мийқотдан эҳром боғлайди ва энг камида олти ойлик ва ундан каттароқ қўй ёки бир ёшлик ва ундан каттароқ эчкини сўйиб каффоратини беради. Жонлиқни Маккада сўйиб, Макка фуқароларига улашади. Агар умрасидан чиқмаган бўлса умрасини тугаллаб, тавоф ва саъй қилиб, сочидан бир озгина қирқтириб эҳромидан чиқади. (Унутмасинки), ҳайз қони келиши билан умра ҳеч қачон бекор бўлмайди.     

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ифоза тавофини қилаётганида ҳайз қони келган, бироқ бундан валийсига хабар бермай, ўз ўлкасига қайтган аёлнинг ҳукми

 

Ифоза тавофини қилаётганида ҳайз қони келган, бироқ бундан валийсига хабар бермай, ўз ўлкасига қайтган аёлнинг ҳукми

Савол: Ҳаж учун сафарга чиқдим. Сафаримнинг бешинчи куни ҳайз қони кела бошлади. Мийқотга етгач ғусл қилиб, эҳром боғладим. Қон ҳануз келаётган эди. Маккага етгач Ҳарам (Масжидул-Ҳаром)нинг ташқарисида қолиб, умра в ва ҳаж ибодатларини қила олмадим. Минода икки кун қолгач ҳайз қоним тўхтади. Ғусл қилиб, поклик ҳолатимда умра ибодатларини бажо келтирдим. Кейин ифоза тавофини қилар эканман, (яна) ҳайз қони кела бошлади. Шундай бўлсада, ҳаж ибодатларини тўла қилдим. Буни валийларимга айтишдан уялдим. Уйга қайтгач эса, айтишга мажбур бўлдим. (Айтингчи, мен қилган бу амалларнинг) ҳукми нима?

Аллома Абдулазиз ибн  Боз (раҳимаҳуллоҳ) жавоб беради:

Агар ҳолат савол берган одам айтганидек бўлса, мазкур аёл Маккага бориб ҳайз кўрган пайтида қилган тавофи ўрнига, ҳажининг тавофи нийяти билан Каъбани етти марта тавоф қилиши, тавофни тугатгач Мақом(и Иброҳим) орқасида ёки Ҳарамнинг бирон бир ерида икки ракаат намоз ўқиши керак. Шу билан унинг ҳажи комил бўлади.

Агар эри у билан жинсий алоқа қилган бўлса,  Маккада маккалик фуқароларга жонлиқ бўғизлаши керак. Чунки эҳром боғлаган аёл билан эри ифоза тавофини қилган, ҳайит куни тошларни отган ва сочини қирққанидан сўнггина жинсий алоқа қилиши ҳалолдир(, бўлмаса ҳаромдир).

Бундан ташқари, у аёл ҳаждан илгари умра қилишни нийят қилган бўлса, Сафо ва Марва (тепаликлари) ўртасида саъй қилиши керак. Агар қирон ёки ифрод ҳажларига нийят қилган ва қудум-келиш тавофини қилган бўлса, иккинчи саъй қилишига ҳожат йўқдир.

Мазкур аёл, айтилганидек, ҳайз қони келаётган пайтда тавоф қилгани, тавоф қилишдан илгари Маккадан чиқиб кетгани ва узоқ муддатга тавофни кечиктиргани учун Аллоҳга тавба қилсин. Аллоҳ таолодан унинг тавбаларини қабул қилишини сўраймиз.

 

  

 

Ҳайз қони келаётган пайтда тавоф ва саъй қилдим, бунинг ҳукми нима?

 

Ҳайз қони келаётган пайтда тавоф ва саъй қилдим, бунинг ҳукми нима?

Савол: Таматтуъ ҳажини қилдим. Ҳажга эҳром боғлагач Масжидул-Ҳаромга етиб келишдан илгари ҳайз қони келиб қолди. Уйдагиларга айтишда уялиб, тавоф ва саъй қилдим. Қон тўхтагач бориб, бошқа эҳром боғладим ва тавоф ҳамда саъй қилдим. Айтинг-чи, бунинг ҳукми нима?

Шайх Абдуллоҳ ибн Маниъ жавоб беради:

Бу аёлнинг иккинчи эҳромга ҳожати йўқ, чунки, у, ҳануз биринчи эҳромдадир. Аслида, бу аёл қон тўхтаганидан сўнг ғусл қилиб, иккинчи эҳромни киймай, тавофини такрорласа бўларди. Чунки, у кийган биринчи эҳром, ўз кучида эди.