Category Archives: Ҳадя (ҳаж қурбонлиги)

Бу категорияда Ҳадя (ҳаж қурбонлиги) ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Ҳаж асносида қурбонликни битта сўйибмиз …

Ҳаж асносида қурбонликни битта сўйибмиз …

Савол: Биринчи савол: Анча бўлди хотиним билан бирга таматтуъ ҳажини қилган эдим. Макка шаҳрида қурбонлик сўйдим. Лекин иккита қурбонлик сўйдим─ми ёки биттами, эсимда йўқ. Бундан кўнглим хижил. Айтинглар–чи, бунинг муқобилида мен нима қилишим керак?

Иккинчи саволим: Мен яна бир марта ҳаж қилдим ва уни вафот этган дўстларимиздан бирининг номидан берилган пул эвазига ҳажжи бадал қилдим. Менинг ўшанинг номидан қилган ҳажим равоми ёки йўқми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6526):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

1 ─ Агар ҳолат айтганингиздек бўлса, сиз битта қўй ёки қорамол ва туянинг еттидан бирини Маккаи Мукаррамада ёки Ҳарамнинг бирон ерида қурбонлик қилишингиз керак. Чунки шубҳали бўлган иккинчи қурбонлик бекор ҳисобланади.

2 ─ Агар ҳолат айтганингиздек бўлса ва шариат қоидаларига биноан адо этган бўлсангиз, қилган ҳажжи бадалингиз раводир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ифрод ҳажи қилган одам жонлиқ сўймайди

Ифрод ҳажи қилган одам жонлиқ сўймайди

Савол: Қурбонликсиз ҳаж раво бўладими ёки йўқми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6443):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳаж ойларида боғлаган эҳромингиз фақатгина ҳаж (ифрод) учун бўлса, қурбонлик сўймайсиз. Чунки сиз фақат ҳажнигина нийят қилгансиз.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ҳайит кунлари қурбонлик топа олмади …

Ҳайит кунлари қурбонлик топа олмади …

Савол: Биров ҳаж қилди ва қурбонлик сўйиши керак эди. Бироқ Ҳайит ва ташриқ кунлари қурбонлик топа олмади. Ҳозир бу одам ташриқ кунларининг энг охирги кунида туриб. У нима қилиши керак: уч кун рўза тутиш учун қолиши керакми ёки нима қилсин?  

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 1734-11):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Тамттуъ ва қирон ҳажларини қилиши керак бўлган одам бирон шаръий узр сабабли қурбонлигини ўз вақтида топа олмаса ва қурбонлик топа олмаган одам уч кун рўза тутиши зарур бўлган ҳаж қилинадиган кунлар ўтиб кетган бўлса, ўз хонадонига қайтгач ўн кун рўза тутиб беради. Маккада уч кун рўза тутиш учун сафарини кечиктириши зарур эмас. Чунки, рўза тутиш вақти ўтиб бўлган.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Қурбонлик пулини йўқотиб қўйдим …

Қурбонлик пулини йўқотиб қўйдим …

Савол: Бу йил умрага боғлаб ҳаж ибодатини адо этдим. Ҳаж ва умранинг барча маросимларини адо этиб бўлгач, пулим йўқолиб қолганини ўрганиб бошим қотди. Уни тушуриб қўйдимми ёки биров ўғирладими, била олмай қолдим. Пулим 450 риял эди. Шунинг учун қурбонлик қила олмай, рўза тутиш нийятида қайтдим. Бироқ қаттиқ тумов бўлиб қолдим ва Маккадаги касалхонага бордим. У ерда мени даволай бошладилар ва рўза тута олмадим. Олдиндан келишилган шартларга биноан кираси тўланган Джеймс машинасида Риёзга қайтдим. Риёзга келганимдан кейин касаллигим кучайди ва тинкам қурий бошлади. Шарқ поликлиникасига бориб текширтирдим ва керакли дориларни олдим. Бироқ рўза тутишга қувватим йўқ эди. Касалликдан оёққа турганимдан кейин рўза тутсам бўладими? Мен нима қилишим керак? Аслида, мен фидя беришни нийят қилган эдим, лекин Аллоҳнинг тақдири бу экан. Сиз жаноблардан менга бу ишимда фатво беришингизни сўрайман. Аллоҳ таоло сизларни Ислом динига кўмакчилар қаторида қилсин!    

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2814):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат сиз айтгандек бўлиб, ҳаж ва умрага қирон ҳажи нийяти билан эҳром боғлаган ва уларни адо этиб бўлгач пулингиз йўқолиб, қурбонилк сотиб олиш учун маблағ топа олмаган бўлсангиз, ҳаж кунлари уч кун, ҳаждан юртингиз ёки истиқомат қилаётган шаҳрингизга қайтгач кучингиз етгани маҳал етти кун рўза тутиб берасиз ва жариманиз учун бундан бошқа нарса керак бўлмайди. Бироқ, юртингизда фидя қони чиқаришга қодир бўлсангиз, рўза тутишингиз раво бўлмайди, балки, ўзингиз ёки вакилингиз Маккада жонлиқ сўйиб, қурбонлик қилиши вожиб бўлади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Қурбонликни Минодаги чодирга олиб келиш …

Қурбонликни Минодаги чодирга олиб келиш …

Савол: Ҳаж қурбонлиги ёки фидя сўйиши керак бўлган одам садақа оладиган одамни топа олмагач, жонли гўштини чодирига олиб келса ва ошхонада пиширса ва ундан садақа қилмаса ҳам бўладими? Қурбонликларимизни Маккада ёки Арафада сўйиб, уни Минога олиб келсак бўлаверадими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 1284-1, 2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Аввало, таматтуъ ва қирон ҳажидаги қурбонликлар, фидя учун айрилган жонлиқлар, ибодатларни тўкис қилиш учун бўғизланадиган ҳайвонлар, (эҳромда) ов қилиш жаримаси, назр ва шунга ўхшаш нарсалар учун сўйилган жонлиқ гўштларини (қилган одам) емай, камбағалларга улашиб беради. Ҳарам ичида ва эҳром боғланган пайтда қилинган жарималар учун сўйилган барча садақалар камбағалларникидир.

Учинчидан: таматтуъ ва қирон ҳажларида ҳаж қурбонликларини сўйишда машруъ бўлган иш, уларнинг Макка, Мино ва Ҳарам ичида бўғизланишидир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаж қурбонликларини Минода бўғизладилар ва: «Мен бу ерда сўйган бўлсамда, Мино – сўйиладиган жойдир. Макканинг барча даралари йўл ва (қурбонлик) сўйиладиган жойдир»– дедилар (Имом Бухорий 2550; Имом Муслим 1718; Абу Довуд 4606; Ибн Можа 14; Имом Аҳмад 6/146).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён