Category Archives: Саъй

Бу категоряида Саъй ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Аёллар саъйда шитоб юрмайдиларми?

Аёллар саъйда шитоб юрмайдиларми?

Савол: Ҳаж ва умрада саъй қилар экан икки яшил устунлар оралиғида хотин−қизларнинг рамл – майда қадам билан шитоб юришларига монеъ бўлган бирон ҳукмни ўзим мутоаа қилган фиқҳ китобларида кўрмадим. Бир сафар ойнаи жаҳон дастурларида бир олимнинг саъй асносида хотин−қизларнинг рамл қилиб юрмаслиги ва унинг эркакларгагина зарурлигини, бундай юрмаслик аёлларни ҳимоя қилиш, шитоб юриши асносида фитнали жойлари очилиб қолиши ҳақида эшитиб қолдим. Аммо олим сўзларига бирон ҳужжатни келтирмади. Шунда мен: Агар бу гаплар олимнинг ўз ижтиҳодий фикрлари бўлса, шитоб юриш хотин−қизлар учун ҳам суннатдир. Чунки, ундай илк юрган шахс аёл киши – Ҳожар разияллоҳу анҳо бўлган,− деб тушундим. Бироқ, мен бу бир фикр экани, дин эса, Алий разияллоҳу анҳу айтганидек, фикр билан бўлмаслигини жуда яхши биламан. Бунинг учун Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Аллоҳ устингиздан баракаларини ёғдирсин, бу масъалада аниқ маълумотларга эга бўлишимиз учун бизга тушунтириб берсангизлар. Чунки, мен яқинда оилам билан бирга умра қилмоқчиман ва тўғри бўлган ишларни қилмоқчиман.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 8820-5):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Ибн Мунзир раҳимаҳуллоҳ шундай деган: «Илм аҳллари Каъба атрофида айланар ҳамда Сафо ва Марва тепаликлари орасида саъй қилар экан хотин−қизлар учун рамл – шитоб юриш машру эмаслигига ижмоъ қилганлар. Чунки, хотин−қизларни доимо пардалаш мақсад қилинган. Рамл ва изтибоъ (чап елкани очиб эҳром боғлаш)да хотин−қизларнинг авратлари очилиб қолади».

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Таҳоратсиз саъй қилиш

Таҳоратсиз саъй қилиш

Савол: Мен тоғаминнг номидан ҳижрий 1408 йили ҳаж қилдим. Сафо билан Марва орасида саъй қилар эканман, таҳоратим бузилди. Ёнимда волидам ва холам бўлганлари ва ҳар иккиси ҳам менинг қўлимдан ушлашгани, қўйиб юборсам уларни йўқотиб қўйишдан қўрққаним ва уларнинг Маккани танимаганлари боис, таҳоратни янгилаш илинжида ташқарига чиқишга имкон бўлмади ва саъйимни тугалладим. Видолашув тавофида ҳам шундай ҳолат рўй берди. Таҳоратсиз тавоф ва саъй қилган одамнинг ҳукми нима? Сизлардан саволимга шошилинч жавоб беришингизни сўрайман. Чунки мен ҳажимни қайта қилишим ёки рўза тутишим ёхуд қон чиқаришим кераклигини билишим керак. Аллоҳ устингиздан мукофотлар ёғдирсин!

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 11972-2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Таҳоратсиз бўлсада Сафо ва Марва оралиғидаги саъйингиз раводир. Чунки саъй учун таҳоратли бўлиш шарт эмас. Аммо Видолашув тавофини таҳоратсиз қилиш ярамайди. Шу боис модомики Маккада экансиз уни такрор қилишингиз керак. Агар ўлкангизга қайтиб кетган бўлсангиз, Макка шаҳрида қон чиқариб, унинг гўштини камбағалларга улашиб беришингиз лозим.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Тавоф ва саъйни бир соат фарқ билан қилиш

Тавоф ва саъйни бир соат фарқ билан қилиш

Савол: Айтинглар─чи, биз тавофдан сўнгра бир соат ёки ундан кўра кўпроқ вақт ўтгач саъйни қилишимиз мумкинми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6044-7):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Саъйни имкони борича тавофнинг орқасидан қилиш ─ суннатдир. Бироқ саъйни анча вақт кечиктириб қилса ҳам, жоиздир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Ифоза тавофидан сўнгра қуёш ботгунича саъй қилмаслик

Ифоза тавофидан сўнгра қуёш ботгунича саъй қилмаслик

Савол: Ташриқнинг охирги куни ифоза тавофини қилган, бироқ, қуёш ботгунича саъй қила олмаган одамнинг ҳукми нима? Ўша куни қуёш ботганидан сўнгра ёки ташриқ кунларидан кеийн саъй қилган одамнинг ҳукми–чи?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2445-1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Ташриқ кунларининг охирги кунида ёки ундан кейинги кунларда қилган саъйингиз раводир. Саъйнинг тавофга боғлаб қилиш шарт бўлмагани учун, унин кечиктиришнинг сизга зарари йўқдир. Шундай бўлсада, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олиб, саъйни тавофнинг кетидан қилиш тўкислик аломатидир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Саъйни аравачада қилиш

Саъйни аравачада қилиш

Савол: Менинг ёшим саксонда. Ўтган йили ҳаж қилиб Каъбани тавоф қилдим ва Сафо ва Марва оралиғида кучим етмагани учун аравачада саъй қилдим. Тиқилинч бўлгани боис Жамарот тошларини отиш учун бировга ваколат бердим. Бироқ, Минодаги толиби илмларнинг биридан: Жамарот тошларини ўзи отмаган одам ҳаж қилиб нима қилади?,─ деганини эшитиб қолдим. Айтинглар─чи, менинг ҳажим тўкисми ёки бирон жарима беришим керакми? Шуни ҳам айтишим керак–ки, мен зиммамда фарз бўлган ҳажни илгари қилганман. Сиз жанобларнинг менга тушунтириб беришингларни илтимос қиламан.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 10109):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар пиёда саъй қилишга кучингиз етмаса ва одатдан ташқари машаққат бошингизга келса, аравачада саъй қилишингиз ва Жамарот тошларини отиш ваколатини бошқаларга беришингиз жоиздир.