Category Archives: Видолашув тавофи

Бу категорияда Видолашув тавофи ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Умрадан кейинги Видолашув тавофи

Умрадан кейинги Видолашув тавофи

Савол: Муборак рамазон ойининг бирида умра қилиб тавоф ва саъй қилдим ҳамда таровиҳ намозларини ўқидим. Бироқ, Видолашув тавофи ҳақида шубҳаланиб қолдим ва ёнимда намоз ўқиган наждлик кекса одамларнинг биридан Видолашув тавофи ҳақида сўрадим. У: Сиз учун Видолашув тавофи йўқдир!,─ деб жавоб берди. Намоздан сўнгра Маккаи Мукаррама шаҳридан Видолашув тавофини қилмай чиқиб кетдим. Анча вақт ўтганидан кейин биров менга Видолашув тавофини қилишим кераклигини айтиб қолди. Шунингдек, айрим ҳадисларда: «Бировингиз охирги иши Каъба(ни тавоф қилмай) туриб қайтмасин!» деб айтилган (Имом Аҳмад 4/126, Имом Муслим 1327, Абу Довуд 4607). Мен сизлардан тушунтириш беришингизни ва мен нима қилишим кераклигини айтиб берсангизлар.    

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3840-2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат айтганингиздек бўлса, Видолашув тавофисиз чиққанингиз учун сизга бирон жарима йўқдир. Бироқ келгусида умрадан қайтмоқчи бўлсангиз Видолашув тавофини қилинг. Шундай қилишингиз афзалдир. Видолашув тавофини қилиш ҳаж қилган одам учунгина вожибдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ҳожининг Видолашув тавофини қилиши вожибдир

Ҳожининг Видолашув тавофини қилиши вожибдир

Савол: Мен Маккадан чиқар эканлар умрачилар билан бирга бўламан. Ҳарамдаги дарсларингизда сиз жанобдан умрачилар учун Видолашув тавофи йўқ эканини айтганингизни эшитган эдим. Шу мавзуда кенроқ маълумот беришингизни илтимос қиламан.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2213-2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Ҳаж қилган одамнинг Маккадан чиқар экан Видолашув тавофини қилиши вожибдир. Чунки Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо: ««Одамларга охирги ишлари Каъбани (тавоф қилишлари) бўлишига амр қилинди. Бироқ ҳоиза аёлларга енгиллик қилинди» (Муттафақун алайҳ: Имом Бухорий 1943; Имом Муслим 1328)» ва: «Одамлар (шаҳарларига) ҳар тарафдан қайтар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бировингиз охирги иши Каъба(ни тавоф қилмай) туриб қайтмасин!» дедилар,─ деди (Имом Аҳмад 4/126, Имом Муслим 1327, Абу Довуд 4607). Бу гап қаринасига кўра ҳожиларга тааллуқлидир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадисларини ҳожиларга йўлланма ўлароқ ҳаждан фориғ бўлган пайтда айтдилар.

Аммо умрачига Видолашув тавофини қилиши вожиб эмас. Бироқ, (Маккадан чиқиш) сафарига отланаётганида Видолашув тавофини қилиб қўйиши ─ суннатдир. Чунки умрачининг Видолашув тавофини қилиши фарз эканига бирон ҳужжат йўқ. Зеро бизнинг билишимизча, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қазо умраларини қилиб Маккадан чиқар эканлар Видолашув тавофини қилмадилар.  

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:            Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Нафл умрадан сўнгра Видолашув тавофи

Нафл умрадан сўнгра Видолашув тавофи

Савол: Мен Тоиф шаҳрида яшайман. Ҳар икки ёки уч ойда нафл ўлароқ умра ибодатини қиламан. Менга Видолашув тавофини қилишим фарзми ёки йўқми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 968-2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Бировингиз охирги иши Каъба(ни тавоф қилмай) туриб қайтмасин!» (Имом Аҳмад 4/126), Имом Муслим (1327), Абу Довуд (4607)) ҳадисининг мазмуни ҳақида: Ундан мақсад ҳожининг ҳажини тугатгач Маккадан қайтаётган пайтидами ёки умрасини тугатган умрачи бўлиб Маккадан қайтаётган маҳалидами ёки умрачи ёки ҳожи ёки бошқа бирон кимсанинг Маккадан мутлақ қайтиши асносида Видолашув тавофини қилишими?, дея фарқли кўришлар билдирдилар. Шу боис келгусида умрангизни тугатгач Видолашув тавофини қилиб қўйишингиз эҳтиётан ва ихтилофдан қутилиш нуқтаи назаридан, яхшидир.  

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:            Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Видолашув тавофидан сўнгра Минода бир соат қолиш

Видолашув тавофидан сўнгра Минода бир соат қолиш

Савол: Мен ҳижрий 1399 йили ҳаж фаризасининг барча ибодатларини адо этдим ва Видолашув тавофини қилгач, Минодаги ҳаж қилмаган бироқ чодирда қолишган дўстларимнинг олдига машинам бўлмагани боис Тоифга бирга қайтиш учун келдим. Минода бир соатдан кўра кўпроқ қолдим. Бунинг ҳукми нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 4262-1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Сиз айтганингиздек, Видолашув тавофидан сўнгра Минода бир соат атрофида қолишнинг зарари йўқ.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

         Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Видолашув тавофини тунда қилдим …

Видолашув тавофини тунда қилдим …

Савол: Мен бу йил ҳаж қилдим ва Видолашув тавофини кечаси қилиб, Макканинг ташқарисига чиқиб кета олмай, ўша ерда тунадим. Эрта тонгда сафарга чиқдим. Бунинг ҳукми нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2014-1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Аслида, ҳожининг Маккадан айрилишдан олдинги иши ─ Видолашув тавофини қилишдир. Чунки Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан нақл қилинган муттафақун алайҳ ҳадисда шундай дейилган: «Одамларнинг охирги ишлари Каъбани тавоф қилиш қилинган бўлсада, ҳайз кўрган аёлга бу енгиллаштирилди» (Имом Бухорий 1943; Имом Муслим 867, 1328; Насоий 1578; Абу Довуд 2954; Ибн Можа 45; Имом Аҳмад 3/311; Доримий 206).

Сиз модомики чиқишни нийят қилиб тунда тавоф қилган ва чиқиб кетишга тонгдагина имкон топган экансиз, иншааллоҳ, сизга бирон жарима йўқдир. Агар чиқишдан илгари тавоф қилиб қўйсангиз, эҳтиётан яхши бўлар эди.