Category Archives: Пардоз

Сочни елкага тушириб қўйиш

Савол: Эркак кишининг сочини елкасига етгунича ёки ундан кўра калтароқ қилиб қўйиши ҳақидаги фикрингиз қандай? Шуни ҳам айтишимиз керакки, айрим ёшлар бундай қилишларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сочларининг қулоқларининг солинчоқларига қадар узун бўлганини ҳужжат қилишмоқда.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Тўғри, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам  гоҳида сочларини қўяр ва ҳатто солинчоқларига қадар узайтирар, уни парваришлар: тароқ билан тарар ва ёғлар эдилар. Менимча тароқ билан тарар эдилар. Парваришлаганлари эса аниқдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонида соч қўйиш халқнинг севимли одатларидан бири бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сочларини ҳаж ёки умрадагина қирдирган эдилар. Ҳозирги кунимизга келиб одамлар бунга одат қилмадилар. Ҳатто, айрим уламолар, обидлар ва бошқалар соч қўйишни одат қилмай, қирдириб юрибдилар. Зеро, сочни қирдириб юришнинг бирон зарари йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам сочининг бир тарафини қирдириб, бошқа тарафига устара теккизмаган болага: «Ё ҳаммасини қириб ол, ёки сочингни ҳеч олма!»− деганлар.

Анави ёшлар сочларини қўйиб: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сочларини шундай қўйганлар,− деб айтишсада, айримлари намозни ўқимайдилар. Бу – суннатга очиқ зиддир. Бундан ташқари, сочини ўстириб, соқолини қириб ёхуд шимининг пойчасини тўпиқларидан тушириб юрганини ёда сигарет чекаётганини ва шунга ўхшаш ишларни қилаётганларини кўрасиз.

Менимча, уларни узун соч қўйишга айрим одамларнинг уни ўзларига зийнат қилиб олишлари сабаб бўлмоқда. Уларнинг бу ишларига қарши чиқилмайди. Қарши чиқиладиган нарса эса, унинг буни суннатдан деб айтиб, бошқа муҳим фарзларни қилмаслигидир.

Менинг ёшларга насиҳатим: мақсадингиз, жасадингизни пардозлаш ва қоматларни келиштириш бўлмасин. Мақсадингиз, ахлоқингиз ва диёнатингизни эътиқод, сўз ва амал жиҳатидан тузатиш бўлсин. Ўзингизга зеб бериш учун исрофгарчилик қилманг! Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Доимо пойафзал кийиб юришдан наҳий қилар ва гоҳида ялангоёқ юришга ҳам буюрар эдилар».

Бундан ташқари мулойимлик ва нафосат, хотин−қизларнинг ишидир. Шунинг учун бўлса керак, эркакларга ипак матоҳларни кийиш ва тилла тақинчоқларни тақиш ҳаром қилинган бўлса, аёлларга ҳалол қилинган.

 Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Соч қўйиш одатга кўрадир …

Савол: Эркаклар сочларини ўстириб, узун қўйишлари мумкинми?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Мен бу ҳақда шундай дейман: Агар соч қўйилса фитнанинг юзага келиш хавфи бўлса, яъни, чиройли йигит соч қўйса ва фитна юзага келиш хавфи бўлса, унга: Сочингни қўйма, қирдир!,‒ деймиз. Агар соч қўйиши оддий бўлиб, фитнага сабаб бўлмаса, тўғриси, бундаги суннат банданинг шаҳридаги урфу одатга риоя қилишидир. Агар ҳамшаҳарлари сочларини қўяётган бўлишса қўйсин, қирдиришса қирдирсин. Чунки сочни қўйиш ёки қўймаслик ‒ одатдир. Шунинг учун бу ишдаги асос банданинг ўз шаҳридаги одатларга, модомики, улар ҳаром эмас экан, риоя қилишидир.

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Соч қўйиш

Савол: Эркакларнинг сочларини узун ўстириб юришларининг ҳукми нима?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Эркакларнинг сочларини ўстиришлари мубоҳ ишлардан бўлиб, суннат эмасдир. Шунинг учун, эркаклар сочларини ўстиришлари ёки қириб юришлари мумкин. Фақатгина, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам  бир болакайнинг сочининг бир қисми қирилган, бошқа тарафига тиғ теккизилмаганини кўрган пайтларида бундай қилишни таъқиқлаб: «Ё ҳаммасини олинглар ёки ҳаммасини қўйинглар!»‒ деганлар (Абу Довуд 4192).

Модомики, сочни қўйиш мубоҳ ишлардан экан, одам ўзи яшаётган минтақанинг урф‒одатларига қараши керак. Агар улар сочларини қирдириб юришса, улар ичида шуҳратли бўлмаслиги (ажралиб турмаслиги) учун сочларини қирдириши, қирдиришмаса ажралиб турмаслиги учун сочларини қирдирмаслиги лозим. Агар сочини қўйиш ёки қўймасликка эътибор беришмаса ихтиёри ўзида: хоҳласа сочини қирдирсин, хоҳласа қўйсин. Биз бундай пайтда унга бирон нарсанинг: Буниси афал, дея олмаймиз.

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Сочни қора рангга бўяшнинг ҳукми

Cуҳандон: Тингловчи эркак сўрамоқда: Фазилатли шайх, сочни қора рангга бўяш ҳаром−ми? Сиздан тушунтириб беришингизни илтимос қиламан.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Ҳа, сочни қора рангга бўяш ҳаромдир.Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оқарган тук ҳақида: «У(нинг рангги)ни ўзгартиринглар ва қора рангдан узоқ қилинглар!»− деганлар.

Бинобарин, ривоят санади ҳасан бўлган ҳадис ворид бўлган бўлиб, ундақора ранг билан тукларни бўяш ҳақижа қаттиқ огоҳлантириш келган. Лекин, унинг ўрнига оч жигарранг ҳам бор. Эркак бу билан сочи ва соқолини бўяши ва Аллоҳ ҳаром қилган рангдан беҳожат бўлиши мумкин. Оч жигарранг рангдаги соч яна ҳам чиройли рангда бўлиши мумкин.

 Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Қора сочни қора рангга бўяш

Cуҳандон: Тингловчи аёл сўрамоқда: Сочни қора рангга бўяш мумкинми? Аслида, менинг сочим қора. Мен уни бўяб, қўйиқ қора рангда бўлишини хоҳлайман. Бўёқ ишлатишнинг ҳукми нима?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Оқ сочни қора рангга бўяшни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таъқиқлаб, огоҳлантириб, унга жазо ваъда қилганлар.

Оқ сочни қора рангдан бошқа ранглар билан бўяшнинг бирон зарари йўқ. Мен қора сочни яна ҳам қора қилиб кўрсатиш учун қора ранг билан бўяшни, қора бўлиб кўриниши учун оқ сочни бўяш туридан бўлиб қоладими деб қўрқаман. Балки ранг бошқача учар ва қора ранг ҳукмига кирмас. Шундай бўлсада, аёл киши эҳтиёт бўлисин, яъни, Аллоҳнинг қазо ва қадарига рози бўлиб, қора сочини қора рангга бўямасин. Бу, Аллоҳнинг махлуқотларида жорий бўлган суннати – қонуниятидир. Зеро хотин−қизлар ичида Аллоҳ яратган табиатга кўра сочлари тўқ қора ёки ундан кўра очроқ, сариқ ёки ялтираганлари ҳам бордир.

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.