Category Archives: Ифтор

  Бу категорияда ифторга тааллуқли фатволар билан танишасиз.

Оғизни хурмо билан очиш – мустаҳабдир

Оғизни хурмо билан очиш – мустаҳабдир

Савол: Рўзадор одам бир шаҳардан бошқасига сафар қилса ва у ерда сувдан бошқа нарса бўлмаса, оғзини нима билан очиши керак?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 11803-5):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар банда рўзадор бўлиб кун ботганида сувдан бошқа оғзини очадиган нарса топа олмаса, сув билан рўзасини очаверади. Чунки хурмо ғўраси (рутаб) ва пишган хурмо билан оғиз очиш фарз эмас, мустаҳабдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Орадаги фарққа қараб рўзасини очди …

Орадаги фарққа қараб рўзасини очди …

Савол: Биров рамазон ойида Саудия Арабистони Қироллигидаги Заҳрон шаҳридан Лондонга учоқда саёҳат қилди. Учоқ Лондондан 200 км олисдаги Бермт шаҳрига етиб боргунча, мазкур киши рўзасини очмади. Бермтда биронта ҳам мусулмонга дуч келмагани учун, бу шаҳар соатининг ўзи келган шаҳар вақтидан 2 соат фарқ қилишини ўрганди. У, эҳтиёт нуқтаи назаридан яна ярим соат қўшиб, икки ярим соатни мўлжаллаб оғзини очди. Бундан ташқари у етиб келган пайтда Бермтда ҳаво булутли бўлиб, қуёш қачон ботишини ҳам била олмади. У ердаги маҳаллий одамлардан қуёшнинг ботиши ҳақида маълумот сўраган эди, улар бердилар. Бироқ, улар берган маълумот хато экани беш кундан сўнгра юзага чиқди. Чунки у, осмон мусаффо бўлганида бир ярим соат илгари ифтор қилганини ўрганди. Аллоҳ таоло устингиздан мукофотлар ёғдирсин, менга тушунтириб берсангизлар: Мазкур одам рўзасининг қазосини тутиб бериши керакми ёки йўқми? Ҳолбуки у, ифтор вақтини ўрганиш учун кўп ҳаракат қилди, соатлардан фойдаланди, соатлар орасидаги фарқни сўради. Одамлар, гарчи ёлғон гапирган бўлсаларда, унга: Тўғри,– деб жавоб беришди. Осмон эса, айтиб ўтганимдек, булутли бўлиб, беш кундан кейингина булутлар тарқалиб кетди. Хўш, у, рўзасининг қазосини тутиб бериши керакми ёки йўқми?        

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3473):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Оғзини кун ботишидан илгари очгани маълум бўлган рўзадор, ўша кунги рўзасининг қазосини тутиб беради. Чунки у, ифтор маҳалидан бошқа пайтда оғзини очган. У пайтдаги асос – кундузнинг давом этишидир. Бу асосдан шаръий омил – кунниг ботиши билангина чиқиш мумкин. Илм аҳлларининг барчаси рўза субҳи содиқдан то куннинг ботишигача давом этишига ижмоъ қилганлар. Чунки Аллоҳ таоло:

﴿وَكُلُوا وَاشْرَبُوا حَتَّى يَتَبَيَّنَ لَكُمُ الْخَيْطُ الْأَبْيَضُ مِنَ الْخَيْطِ الْأَسْوَدِ مِنَ الْفَجْرِ ثُمَّ أَتِمُّوا الصِّيَامَ إِلَى اللَّيْلِ﴾

«Ва то тонгдан оқ ип қора ипдан ажраладиган пайтгача еб-ичаверинглар. Сўнгра кечгача рўзани бенуқсон қилиб тутинглар!»– деган бўлса (Бақара: 187), Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Агар кеча анави жойдан келса ва кундуз анави жойдан кетиб қуёш ботса, рўзадор оғзини очади»– деганлари ривоят қилинган (Муттафақун алайҳ. Имом Бухорий 2/237, 240, 241; Имом Муслим 2/772, 773 (1100, 1101); Имом Аҳмад 1/28, 35, 48, 54; 4/380, 381, 382; Абу Довуд 2/762, 763 (2351, 2352); Термизий 3/81 (698); Доримий 2/7; Абдурраззоқ 4/226, 227 (7594, 7596); Абу Шайба 3/11, 12; Ибн Хузайма 3/274 (2058); Ибн Ҳиббон 8/279, 280 (3511, 3513); Абу Яъло 1/206 (240); Ибн Жоруд 2/42 (393); Байҳақий 4/216, 237, 238).

Шунга кўра мазкур шахс кун ботишидан илгари ифтор қилгани аниқ бўлган беш кун рўзасининг қазосини тутиб беради ва у, ўша беш кун давомида рўзасини қасддан эмас, билмагани ва хато очгани учун гуноҳкор ҳисобланмайди.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Оғзини очгач кун ботмаганини ўрганди …

Оғзини очгач кун ботмаганини ўрганди …

Савол: Бир одам рамазон ойида саҳрода рўза тутди ва аср вақтидан кейин осмонда қора булутлар кўпайди. У, кун ботганини гумон қилиб оғзини очди. Бироқ бир оз вақт ўтганидан кейин кун ботмагани аён бўлди. У тутган рўзанинг ҳукми нима? У, рўзасини давом эттириши керакми ёки рўзаси бузилдими? У қазосини тутиши керакми ёки каффорот берсинми?    

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 9541-2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат айтилганидек бўлса, унинг рўзаси бузилган. У, қуёш ботгунича ейиш ва ичишдан тийилиб туради ҳамда уламоларнинг икки қавлининг қувватлисига кўра ўша кунги рўзасининг қазосини тутиб беради. Бу ҳақда Ҳишом ибн Урва раҳимаҳуллоҳ рафиқаси Фотимадан, у эса Асмоънинг: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонида булутли кунда рўзамизни очганимиздан кейин (осмонда) қуёш кўринган»– деганини ривоят қилган. Ҳишомдан: Уларни қазосини тутиб беришга буюрилганмиди?,– деб сўралганида: «Албатта, қазосини тутиш зарурдир»– деб жавоб берди (Имом Бухорий 2/241; Имом Аҳмад 6/346; Абу Довуд 2/765, 766 (2359); Ибн Можа 1/535 (1647); Ибн Абу Шайба 3/24; Ибн Хузайма 3/239 (10991); Абд ибн Ҳумайд «Мунтахаб» 3/264 (1572); Байҳақий 4/217).

Мазкур одам каффорат бермайди.

Ровийлар ичидаги Ҳишом – ибн Урва ибн Зубайр бўлиб, энг ишончли тобиинлардан биридир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Макка вақтидан 11 дақиқа кейин рўзамни очдим …

Макка вақтидан 11 дақиқа кейин рўзамни очдим …

Савол: Мен Жавф минтақасида рамазон рўзасини тутдим ва маҳаллий аҳолидан ифтор маҳали ҳақида маълумот сўрадим. Улар оғизларини маккаликлардан 11 дақиқа кейин очишларини айтдилар. Мен ўн бир кун мобайнида улар айтганидек оғзимни очдим, бироқ, бир қарасам у пайтда қуёш ботмаган экан. (Мен нима қилишим керак?).

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 13268):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар оғзингизни ифторнинг шаръий вақти – қуёш ботишидан олдин очган бўлсангиз, ўша пайтда оғиз очган кунларингизнинг қазосини тутиб берасиз.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Рўзани очганимда масжидда азон айтилмаган экан …

Рўзани очганимда масжидда азон айтилмаган экан …

Савол (мазмуни): Фараз қилингки, рамазон кунларининг бирида қизингизнинг: Шом азони айтилди,– деган гапига ишониб рўзангизни очдингиз ва масжидга чиққанингиздан кейин муаззин азон айтди. Сиз рўзангизнинг қазосини тутишингиз керакми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 297):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар рўзангизни қуёш ботганидан кейин очган бўлсангиз, ўша куннинг қазосини тутмайсиз. Агар рўзангизни қуёш ботишидан илгари очган эканингиз аниқ ёки шуҳангиз ортиқроқ бўлса, сиз ва сиз билан бирга оғиз очганларнинг барчаси ўша куннинг қазосини тутиб беришлари керак. Чунки бу пайтдаги асос кундузнинг ҳали давом этишидир. Бу ҳолатдан шаръий ҳужжат – қуёшнинг ботиши билангина чиқиш мумкин. 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Мунийъ ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён