Category Archives: Ҳаж ва умрани буздиган нарсалар

Бу категорияда ҳаж ва умрани бузадиган амаллар ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Ҳаж пайтида тортишув…

Савол: (Минода) тошларни отиб бўлгач мен билан хотин қудам ўртамизда оилавий тортишиб қолдик ва бир−биримиз билан бир ой аразлашиб юрдик. Бизга тушунтириб берсангиз, ушбу тортишув ва араз ҳажимизни бекор қиладими?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Бундай араз ва тортишув ҳажни бекор қилмайди. Бироқ ҳаж ва умра учун эҳром боғлаган одам тортишмаслиги керак. Чунки Аллоҳ таоло:

﴿ فَمَنْ فَرَضَ فِيهِنَّ الْحَجَّ فَلا رَفَثَ وَلا فُسُوقَ وَلا جِدَالَ فِي الْحَجِّ

«Бас, ким шу ойларда ўзига ҳажни фарз қилса (ҳаж қилишни ният қилса), ҳаж давомида (жуфтига) яқинлашмайди, гуноҳ ишлар, жанжал-сурон қилмайди»− деган (Бақара: 197).

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.