Category Archives: Рўза ва қариялар

 Бу категорияда қарияларнинг рўза тутиш ёки тутмасликлари ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Етмиш ёшли отам касал …

Етмиш ёшли отам касал …

Савол: Менинг етмиш ёшдан ўтган отам бор. У, уч йилдир бетоб. –Аллоҳ таолодан ушбу касалликни отам учун раҳмат, гуноҳларига каффорат қилишини тилайман!– Отам касаллик сабабли рўза тута олмади. Чунки, рамазон ойида рўза тутса қулоқлари эшитмай, кўзлари кўрмай, нафаси сиқилди. Сизлардан фарз рўзани тута олмаган отам нима қилиши кераклиги ҳақида фатво беришингизни сўрайман.   

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2689):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар отангизнинг ҳоли айтганингиздек бўлса, унга рамазон рўзасини тутиши фарз бўлмай, рўза тутмаслигига рухсат бор. У, рамазон рўзасидан тута олмаган ҳар бир куни учун битта мискинни ярим соъ (тақрибан бир ярим кило) буғдой ёки хурмо ёхуд гурунч ёда шунга ўхшаш ўз оиласига едирадиган таомлар билан тўйдиради. Чунки Аллоҳ таоло:

﴿فَاتَّقُوا اللَّهَ مَا اسْتَطَعْتُمْ﴾

«Бас, кучларингиз етганича Аллоҳдан қўрқинглар» (Тағобун: 16) ва:

﴿لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا﴾

«Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди» (Бақара: 286),– деган.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ёшим тўқсонга яқинлашди ва астмам бор …

Ёшим тўқсонга яқинлашди ва астмам бор …

Савол: Менинг ёшим тўқсонга яқинлашди ҳамда астмам ва қон босимим бор. Ўтган йилга қадар рўза тутишга қувватим бор эди. Бироқ, бу йил ўн олти кун рўза тутишга мажолим бўлмади. Шундай бўлсада қувватга кирганимда уни тутиб бериш нийятида бўлдим, бироқ тутиб бера олмадим. Навбатдаги рамазон ойи кириб келганича тутиб бера олмаслик ҳадигим бор. Шунинг учун ўтган ва келгуси кунлар рўзасининг қазоси учун муносиб бўлган каффорат ҳақида сўрамоқчиман. Агар каффорат беришим лозим бўлса, битта мискинни тўйдиришм учун қанча таом беришим керак? Ҳозирги кунда таом садақасини қабул қиладиган мискинлар бўлмаса, каффорат бадали ўлароқ пул берсам бўладими? Агар беришим раво бўлса, неча пул беришим керак? Каффоратни ҳар куни бериш керакми ёки рамазон ойининг охирида тўплаб бирваракайига бериш зарурми?    

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 4811):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар воқеъ айтилганидек бўлиб, сиз тўқсонни қоралаб қолган ҳамда астма ва қон босими касалликларингиз бўлиб, ўтган рамазон ойида ўн олти кун рўза тутмай ҳозирги кунгача унинг қазони тутиб беришдан ожиз бўлсангиз, қазосини тутиб беришингиз мажбур бўлмайди ва мажолингиз йўқ экан сизга оғиз очишга рухсат берилади. Сиз рўза тута олмаган ҳар бир кунингиз учун битта мискиннинг қорнини тўйдирасиз. Сиз каффоратингизни бирваракайига ёки тақсимлаб беришингиз мумкин. Чунки Аллоҳ таоло:

﴿وَمَا جَعَلَ عَلَيْكُمْ فِي الدِّينِ مِنْ حَرَجٍ﴾

«… ва бу динда сизларга бирон хараж-танглик қилмади»– деган (Ҳаж: 78). Сизнинг каффорат бадалига пулини беришингиз мумкин эмас. Сиз ҳар кун бадалига беришингиз каффорат миқдори ярим соъ (тақрибан бир ярим кило) буғдой ёки хурмо ёхуд гурунч ё шуларга ўхшаш маҳаллий таомлардир.   

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ошқозонимда ярам бор …

Ошқозонимда ярам бор …

Савол: Мен ҳижрий 1315 йилда дунёга келганман ва 1380 йилдан буён ошқозонимда ярам бор. Ёшим ҳозирги кунда саксон еттида. Ҳар йили, алҳамдулиллаҳ, рамазон ойи рўзасини ва шавволнинг олти кунини тўлиқ тутар эдим. Бу йил ҳам рамазон рўзасини тўлиқ тутиш нийятидаман. Бироқ тутишга кучим етмай қолса, мен нима қилишим керак? Аллоҳ таоло сизларни муносиб тақдирласин, фатво беришингизни сўрайман.   

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 4814):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат айтилганидек кексайиб қолган бўлсангиз, кучингиз етганича рўза тутинг. Кучингиз етмай рўзангизни тута олмаган бўлсангиз, ҳар кунингиз бадалига битта мискинни тўйдиришингиз етарлидир ва сиз у кунларнинг қазосини тутмайсиз. Чунки Аллоҳ таоло:

﴿فَاتَّقُوا اللَّهَ مَا اسْتَطَعْتُمْ﴾

«Бас, кучларингиз етганича Аллоҳдан қўрқинглар» (Тағобун: 16) ва:

﴿لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا﴾

«Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди» (Бақара: 286),– деган.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Кекса онам рўза тута олмаяпти …

Кекса онам рўза тута олмаяпти …

Савол: Менинг кексайиб қолган онам бор ва охирги уч йил давомида рамазон ойи рўзасини тута олмади. У ҳам кексайиб қолган ва ҳам касал. Онам нима қилиши керак?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2503):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат айтилганидек бўлса, онангиз ўтган уч йиллик тута олмаган рўзасининг ҳар бир куни бадалига ярим соъ (тақрибан бир ярим кило) буғдой ёки хурмо ёхуд гуруч ёда шунга ўхшаш ўз аҳлингизга едираётган таомлар билан битта мискиннинг қорнини тўйдиради.  

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Бизнинг мушриклардан фарқимиз, намоз ўқишимиздир

Бизнинг мушриклардан фарқимиз, намоз ўқишимиздир

Савол: Онам яқинда вафот этди. У ҳаётида ҳеч ҳам рамазон рўзасини тутмади ва ҳаётининг охирги йилидагина намоз ўқиди. У ҳаж қилишни нийят қилган бўлсада, Аллоҳнинг қазоси ҳаж мавсумидан илгари келиб қолди. (Айтингчи), мен онамнинг номидан у тутмаган ойларнинг рўзаларини тутишим мумкинми? Шуни ҳам таъкидламоқчиманки, онам ўлимидан илгари намоз ўқишни бошлаган эди. Бундан ташқари, мен онамнинг номидан ҳаж қилсам бўладими? Мен қилиб савобини онамга бағишлайдиган йўллар ва ибодатлар борми? Аллоҳ сизга Ислом ва мусулмонлар номидан кўпдан-кўп мукофотлар берсин, саволларимга жавоб берсангиз?

Аллома Абдулазиз ибн  Боз (раҳимаҳуллоҳ) жавоб беради:

Сиз, онангиз намозни ўқимаслик билан бирга тута олмаган рўзаларнинг қазосини тута олмайсиз. Чунки намозни тарк қилиш, амалларни бекор қиладиган куфрдир. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Биз билан у (кофир ва мушрик)лар ўртасидаги фарқ – намоздир. Уни ким тарк этса кофир бўлибди»– деганлар (Имом Аҳмад 21859, 22937; Насоий 459; Термизий 2545; Ибн Можа 1069. Бурайда разияллоҳу анҳу ривояти). Бу маънога далолат қилган бошқа ҳадислар бор.

Агар онангизнинг Аллоҳ намозни ўқишга ҳидоят қилганидан сўнг қазо қилган рўзаси бўлса, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларига кўра қазосини тутиб бериш жоиздир: «Рўза қарзи бўлган одам ўлса, унинг номидан валийси тутиб беради» (Оиша разияллоҳу анҳо ривояти. Имом Бухоирй 1816; Имом Муслим 1935).

Агар у қазо рўзаларини ўзи ёки қариндошларидан бири ёхуд бошқа бирон киши унинг номидан тутмаган бўлса, сиз, ҳар кун бадалига олтмишта қашшоқнинг ҳар бирига шаҳарнинг гурунч ёки хурмо ёхуд бошқа озиқ-овқатларидан ярим соъ (тақрибан 1 ярим кило) таом едиришингиз керак.

Бундан ташқари сиз, вафотидан илгари муртадлик қилмишлари содир бўлганини билмаган бўлсангиз,  Аллоҳ манфаатли қилиши учун онангиз ҳаққига кўп дуо қилишингиз, унинг номидан садақалар бериб, ҳаж қилишингиз машруъдир. Агар онангиз ҳаётлик пайтида давлатманд бўлган бўлса, унинг молидан ҳаж қилишингиз ҳам мумкин.

Аллоҳ таоло сизни барча яхшиликка муваффақ айлаб, Ўзи мададкор бўлсин.      

 

 

Манбаъ: «ал-Жомеъ ли фатавал-маръатил муслимаҳ», 204.