Category Archives: Жоҳилият давридаги ҳаж ва умра

Бу категорияда жоҳилият давридаги ҳаж ва умра ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Исломдан илгари ҳаж қилинганми?

Сухандон: Аллоҳ сизни муносиб мукофотласин! Риёзда яшаётган мисрлик аёл сўрамоқда: Хотин киши бир мартагина ҳаж ва умра қилиши керак эмиш. Шу тўғрими? Аёл кишининг такрор умра қилиши жоизми? Аллоҳ бошингиздан савоблар ёғдирсин!

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Аёл киши ҳаж ва умра мавзусида эркак киши кабидир. Оиша разияллоҳу анҳо: Хотин−қизларга ҳам жиҳод борми?,− деб савол берганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа, улар зиммасида ҳам жанг бўлмаган жиҳод қилиш – ҳаж ва умра бор»− дедилар. Бироқ аёл киши ўз умр йўлдоши ёки валийсини ҳаж ёки умрани такрор ва такрор қилишга мажбурламаслиги керак. Чунки ҳаж ва умрадан бошқа хайру ҳасанот дарвозалари ҳам кўпдир. Очларни тўйдириш, яланғочларни кийинтириш, мусулмонлар бошига келган озорларни йўқ қилиш (такрор қилинаётган) ҳаж ва умрадан кўра яхшироқдир. Мен бу билан нафл қилинаётган умра ва ҳажни назарда тутаяпман. Агар ҳаж фарз бўлса, аввало, уни қилиш фарздир.     

 Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.