Category Archives: Рўза ва болалар

  Бу категорияда рамазон ва бошқа ойларда болаларнинг рўза тутишларига тааллуқли фатволар билан танишасиз.

Балоғат ёшига етсада рўза тутмайди

Балоғат ёшига етсада рўза тутмайди

Савол: Балоғат ёшига етган ўсмир: Ҳали ўн беш ёшга етмадим, деган баҳона билан рамазон ойида рўза тутмайди. У нима қилиши керак?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 47):

У, тутмаган рўзаларининиг қазосини тутиб бериши керак. Агар у уламолар бўлмаган ва жоҳиллик ҳукмрон бўлган жамиятда яшаётган бўлса, унинг ишини чуқурроқ ўрганишга тўғри келади.

 

Манбаъ: Фатво ва мақолалар девони, Рўза китоби, 19 жилд.

Болаларнинг рўзаси

Болаларнинг рўзаси

Савол: Болалар рўзасининг ҳукми нима?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 38):

Юқорида айтиб ўтганимиздек, болаларнинг рўза тутишлари фарз эмас, суннатдир. Агар рўза тутсалар унинг ажру савоби бордир. Рўза тутмасалар гуноҳкор бўлмайдилар. Шундай бўлсада, боланинг ота-онаси ёки васийси уни одатланиши учун рўза тутишга буюриши керак.    

 

Манбаъ: Фатво ва мақолалар девони, Рўза китоби, 19 жилд.

Рўза тутмаслиги учун шиддатга бош уриш

Рўза тутмаслиги учун шиддатга бош уриш

Савол: Фарзандим ёши кичик ва танаси заиф бўлишига қарамай рўза тутишга қизиқади. Унинг рўза тутмаслиги учун куч ишлатсам бўладими?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 36):

Агар фарзандингиз балоғат ёшига етмаган даражада кичик бўлса, унинг рўза тутиши фарз эмас. Бироқ қийналмай тута олаётган бўлса, уни рўза тутишга буюрилади. Чунки саҳобалар фарзандларини рўза тутишга буюришар, агар қийналиб йиғлай бошлашса чалғитиш учун ўйинчоқларни ушлатиб қўйишар эди.

Агар рўза тутиш боланинг соғлиғига зарар берадиган бўлса, унга рўза тутишни таъқиқланади. Чунки Аллоҳ таоло бизга молу дунёни исроф қилишдан хавф қилиб болаларга беришни таъқиқлаган бўлса, уларнинг таналарига зарар бериш хавфи туфайли уларга рўза тутишни таъқиқлаш мантиқлидир. Бироқ уларни таъқиқлаш шиддат усули билан бўлмаслиги керак. Чунки бола тарбиясида шиддатга бош уриш, нолойиқ ишдир.       

 

Манбаъ: Фатво ва мақолалар девони, Рўза китоби, 19 жилд.

Болани рўза тутишга буюриш намоз каби фарздир

Болани рўза тутишга буюриш намоз каби фарздир

Савол: Нарсаларни фарқлаб қолган боланин рўза тутишга буюриладими? Агар рўза тутиш мобайнида балоғат ёшига етиб қолса, бу рўзаси унга етарлими?

Аллома Абдулазиз ибн  Боз (раҳимаҳуллоҳ) жавоб беради:

Болалар ва қизчалар етти ёки ундан кўра катта ёшга етсалар одатланишлари учун рўза тутишга буюриладилар. Уларни қарамоғига олган кимсалар намоз ўқишга буюрганларидек, рўза тутишга ҳам буюришлари зарур. Балоғат ёшига етганларида эса рўзани тутишлари фарзга айланади. Агар кундузнинг ярмида балоғат ёшига етса, у тутган рўза ўша кунга кифоя қилади. Масалан, рўза тутган кунининг завол маҳалида ўн беш ёшга тўлган бўлса, ўша куннинг рўзасига кифоя қилади. Куннинг биринчи ярми унинг учун нафл бўлсада, иккинчи ярми фарз бўлаверади.

Ўғил болалар таносил аъзосининг атрофида дағал туклар чиқмаган, маний шаҳват билан тўкилмаган бўлса, балоғат ёшига етмаган ҳисобланадилар. Қизлар ҳам шундай, фақат ўғил болалардан фарқли тўртинчи нарса – ҳайз қони келмаган бўлса, балоғат ёшига етмаган ҳисобланадилар.

 

Манбаъ: «ал­–Жомеъ ли фатаавал маръатил муслимаҳ».

 

Эмизикли аёл рўзасини очса бўладими?

 

 

 

Эмизикли аёлга рўза тутиш оғир бўлса, оғзини очса бўладими?

Савол: Эмизикли аёлга рўза тутиш оғир бўлса, оғзини очса бўладими?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн (раҳимаҳуллоҳ) жавоб беради:

Ҳа, унга рўза тутиш оғирлик қилса ёки оз эмизгани учун чақалоқ ҳаётига хатар бўлса, бундай ҳолатларда унинг рўзасини очиши жоиздир. У (бу) рўза тутмаган кунларининг сонича қазозини тутиб беради.