Category Archives: Рўза ва жинсий ҳаёт

 Бу категорияда рамазон ойидаги жинсий ҳаёт ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Эрим рамазонда менга зўрлаб жимоъ қилди …

Эрим рамазонда менга зўрлаб жимоъ қилди …

Савол: Мен ҳеч рўза тутмайдиган эрим билан бирга яшайман. Рамазон кунларининг бирида менга жинсий алоқа қилмоқчи бўлди. Мен рад этиб, хонамга кириб эшикни қулфлаб олдим. Эрим кучли ва рўза тутмагани учун касалванд, кучсиз ва рўзадор бўлган мендек хотини олдига эшикни синдириб кирди ва жимо қилди. Бу ҳолатдан қўрқиб, ҳушимдан кетибман. Менинг норози бўлишимга қарамай рўзам бузилди ва эим жимо қилди. Иккинчи куни ҳам эрим ҳаддидан ошди ва жимо қилмоқчи бўлди. Мен бунга чидай олмай эримни ташлаб отамникига кетиб, ўша ерда рамазон рўзасини тугатдим. Мен рамазон ойидан сўнгра  ўз ихтиёримсиз тута олмаган ўша икки кунги рўзасининг қазосини тутиб бердим. Унинг энди (каффорати бўлган) пайдарпай икки ойлик рўзасини тутишга кучим етмаяпти. Бундан ташқари камбағал бўлганим учун иккинчи каффорати бўлмиш олтмиш мискиннинг қорнини тўйдиришга ҳам имконим йўқ. Рамазон ойида рўза тутмаган эрим каффоратларни қандай тутиши ёки олтмишта мискиннинг қорнини қандай тўйдириши мумкин? Мен нима қилишим керак?       

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3426-5):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Мазкур хотин каффорат бермайди. Чунки у, айтиб ўтганига қулоқ солсак, зўрланган. Эри эса жимоъ қилган биринчи ва иккинчи кунлари учун каффорот беради. Каффорат эса икки кунлик қазосини тутиш билан бирга бир қулни озод қилиш, агар унга кучи етмаса пайдарпай икки ой рўза тутиш, унга ҳам кучи етмаса олтмишта мискиннинг қорнини тўйдиришдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Рамазон эканини билмай жимоъ қилдим …

Рамазон эканини билмай жимоъ қилдим …

Савол: Радиодан рамазон ойи жума куни бошланишини эълон қилдилар. Чунки пайшанба куни ҳаво булутли эди. Мен пайшанба куни, яъни, рўза тутишимиздан бир кун олдин, хотинимга жимоъ қилдим. Муборак рамазон ойини тутиб бўлгач (мен жинсий алоқа қилган) пайшанба куни рамазоннинг биринчи куни бўлганини эълон қилдилар. Чунки биз рамазонни тўкис тутмаган эканмиз. Айтингларчи, мен ўша кун учун каффорат беришим керакми ёки мен нима қилишим керак? 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 8015):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат айтилганидек бўлса, сиз каффорат бермайсиз ва жимоъ қилганингиз билан гуноҳкор ҳам эмассиз. Фақатгина, сиз ва хотинингиз кейинроқ рамазон кунларидан дея эълон қилинган кун рўзасининг қазосини тутиб берасиз, холос.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Сафардаги эру хотин жинсий қовушдилар

Сафардаги эру хотин жинсий қовушдилар

Савол: Эр ўз оиласи, жумладан, хотини билан рамазон ойида Тоифдан Табук тарафга сафарга чиқди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам рўза тутишмаган эди. Эр хотинига жимоъ қилди. Айтингчи, эр каффорат бериши керакми ёки ўша куннинггина қазосини тутиши лозимми? Агар бу жимоъга хотин рози бўлган бўлса, у нима қилиши керак? Агар у рози бўлмаган бўлса–чи?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 9620-2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар иш айтилганидек бўлиб, жимоъ сафарда содир бўлган бўлса, эр ҳам, хотин ҳам ўша куннинг қазосини тутишдан бошқа ишни қилмайдилар.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Рамазон наҳорида хотин билан бирга ётиш

Рамазон наҳорида хотин билан бирга ётиш

Савол: Эр рамазон наҳорида хотини билан ёнма–ён, бир кўрпада ётиши мумкинми? Шуни ҳам айтишим керакки, уларнинг ҳар иккиси ҳам «бошқа» нарсани тушунишмаган.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 13434–1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар эр рамазон наҳорида хотини билан бирга ётса ва шаҳватини тутишга қодир бўлиб, ундан шаҳват суви тўкилмаса, рўзаси раводир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Рамазонда уйига қайтган эрнинг хотини билан жимоси

Рамазонда уйига қайтган эрнинг хотини билан жимоси

Савол: Рамазон ойида сафардан қайтган ва рўза тутмаган эр, уйида хотинининг ҳайздан ғусл қилаётганини кўрди. Эру хотиннинг ўша пайтда жинсий алоқа қилишлари мумкинми ёки ўша куни рўза тутишлари керакми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 13434-2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар мусофир рамазон ойида ўз шаҳрига қайтса, кечгача рўзани бузадиган бирон ишни қилмаслиги керак. Жумладан, ўша келган куни рамазон ойини ҳурмат қилиб, хотинига ҳам жимоъ қилмаслиги керак.