Category Archives: Таровиҳ намози

  Бу категорияда таровиҳ намози ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Ҳайитга ўтар кечаси ўқилган таровиҳ

 

 

Ҳайитга ўтар кечаси ўқилган таровиҳ

Савол: Ҳайитга ўтар кечаси таровиҳ намозини тўла ўқиладими ёки йўқми?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн (раҳимаҳуллоҳ) жавоб беради:

Агар (шаввол) ҳилол(и) рамазоннинг ўттизинчи кечасида кўринса, у кеча таровиҳ ҳам, қиём намози (рамазонда кечалари ўқиладиган намоз) ҳам ўқилмайди. Чунки, бу икки намоз рамазон ойидагина ўқилади.

(Ҳа), ойнинг тугагани аниқ бўлса, ўқилмайди. Одамлар масжидларидан уйларига қайтиб кетаверадилар.

 

 

Овози ширали имомларни қасд қилиш

 

 

Овози ширали имомларни қасд қилиш

Савол: Овози ширали имомларни қасд қилишнинг ҳукми нима?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн (раҳимаҳуллоҳ) жавоб беради:

Менимча, бунинг зарари йўқ. Бироқ, имом атрофида ўз масжидларида одамларнинг тўпланиши ва масжид бўшаб қолмаслиги ҳамда овози ширали имомнинг масжидида тиқилинч бўлмаслиги учун, ҳар бир намозхоннинг ўз масжидида намоз ўқиши афзалдир.

Чунки, тиқилинчда намозхонлар бир-бирларини қийнаб қўйишлари ёки бирон бир макруҳ иш содир бўлиши эҳтимолдан холий эмас. Ҳатто, одамларнинг кўплиги ва тиқилинч сабабли, аввалда пайқамаган бўлсада, қаршисидан чиқиб келаётган хотинларга тегиб кетиш мумкин.

Шунинг учун ҳам, биз, масжид ободлиги ва жамоатни тиклаш, жамоатни ўз имомлари билан бирга ўқишлари ҳамда қийинчилик ва тиқилинчлардан сақлаш бобидан, ҳар бир кишининг ўз масжидида намоз ўқишининг тарафдоримиз.

 

 

 

Жиддаликнинг Маккага таровиҳ учун бориши

 

 

 

Жиддаликнинг Маккага таровиҳ учун бориши

Савол: Жиддаликнинг таровиҳ намози учун Маккага боришининг ҳукми нима?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн (раҳимаҳуллоҳ) жавоб беради:

Жиддаликнинг Масжидул-Ҳаромга таровиҳ намозини ўқиш учун боришида зарар йўқ. Чунки, Масжидул-Ҳаром – сафар тайёргарлиги кўрилиши мумкин бўлган масжидлардан бири. Бироқ, у давлат хизматчиси ёки имом бўлса, хизмати ва имомгарчилигини ташлаб кетмайди. Чунки, Масжидул-Ҳаромда намоз ўқиш – суннат, (тайинланган) вазифа ва имомгарчиликни бажо келтириш – вожибдир. Суннат йўлида вожибни қурбон қилинмайди.

Менга айрим имомларнинг имомлик вазифаларини ташлаб, таровиҳ ёки эътикоф қилиш баҳонаси билан Маккага – Масжидул-Ҳаромга жўнаб кетаётганларининг хабарлари келмоқди. Бу – хатодир. Чунки вазифани бажо келтириш – вожибдир. Маккага таровиҳ ўқиш ёки эътикоф учун бориш эса вожиб эмасдир.

 

 

 

Рамазонда узун дуо қилса бўладими?

 

 

Рамазонда узун дуо қилса бўладими?

Савол: Рамазон ойида баъзи масжид имомлари узундан-узун, баъзилари эса қисқа дуо қиладилар. Буларнинг қайси бири тўғридир?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн (раҳимаҳуллоҳ) жавоб беради:

Тўғриси, дуони на узундан-узун ва на калта қилмаслик керак. Одамларга малол келадиган даражада узун дуо қилиш – таъқиқланган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабал (разияллоҳу анҳу)нинг намозни узун ўқиши одамларга оғир келганининг хабари етгач аччиқландилар. Бошқа мавъизаларида бундай қаттиқ аччиқланмаган эдилар: «Ҳой Муоз, сен фитначимисан!»– дедилар (Имом Бухорий, ҳадис № 704, Имом Муслим, ҳадис № 972).

(Ривоятларда) ворид бўлган дуоларга чекланиш ёки ундан бир оз ошириш – энг яхшисидир. Дуоларни узун  қилишнинг одамларга малол келиши ва уларни, хусусан, кучсизларини қийнаши, шубҳасиздир. Орқасида турган айрим одамларнинг ишлари бўлиб, уларнинг имомдан илгари намозни тугатишлари дуруст эмасдир. Бундай ҳолатда имом билан бирга қолиш эса, улар учун оғирдир.

Менинг имом дўстларимга насиҳатим шуки, ўртача дуо қилсинлар ва ҳатто вақти-вақти билан дуо қилмасинлар. Чунки оми одамлар витр намозида дуо қилишни фарз деб ўйлаб қолмасинлар.

 

 

 

Таровиҳ ракаатларининг муайян сони борми ёки йўқми?

 

 

 

Таровиҳ ракаатларининг муайян сони борми ёки йўқми?

Савол: Таровиҳ ракаатларининг муайян сони борми ёки йўқми?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн (раҳимаҳуллоҳ) жавоб беради:

Таровиҳ намозининг фарз ўлароқ муайян сондаги ракаати йўқ. Агар одам кечани бутунлай намоз билан ўтказса ҳам, йигирма ёки эллик ракаат билан ўтказса ҳам, зарари йўқдир. Бироқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўқиган ракаатлар сони – ўн бир ёки ўн уч ракаат (ўқиш), афзалдир. Чунки, мўъминлар онаси Оиша разияллоҳу анҳодан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рамазон ойида (таровиҳни) неча ракаат ўқир эдилар?»– деб сўралганида: «Рамазонда ҳам, бошқа ойларда ҳам (кечалари) ўн ракаатдан ортиқ намоз ўқимас эдилар»– деб жавоб берган эди (Имом Бухорий 1147, 3569; Имом Муслим 1670).

Бу ракаатлар машруъ шаклда ўқилиши керак. Бугунги кундаги одамлар қилаётганининг акси ўлароқ, ушбу ракаатларнинг қироат, рукуъ, сажда, рукуъдан кейинги қиём ва икки сажда ўртасидаги ўтиришлари узоқ қилиниши керак. Ҳолбуки, бугун имом шунчалар тез ўқимоқдаки, иқтидо қилган намозхонлар қилишлари керак бўлган нарсаларни қила олмаяптилар. Имомлик – раҳбарликдир. Волий – фойдали ва салоҳиятли ишларни қилиши керак. Имомнинг намозни тезроқ тугатишга ҳаракат қилиши – хатодир. У, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилгани ва У Зотдан ворид бўлганидек, қиём, рукуъ, саждани узоқ қилиши, қаъдаларда узоқ ўтириши ва биз дуо, қироат, тасбиҳ ва бошқа нарсаларни кўп айтишимиз керак.