Category Archives: Чақалоқ аҳкомлари

Бу категорияда чақалоққа оид аҳкомлар билан танишасиз.

Кофирларнинг исмлари ўзгартириладими?

Кофирларнинг исмлари ўзгартириладими?

Савол: Ўлкамизда намоз ўқимайдиган кофирлар кўплаб учраб туради. Воизларнинг ваъзлари ёки солиҳ инсонларнинг суҳбатлари оқибатида уларнинг айримларини Аллоҳ таоло Исломга ҳидоят қилади. Улар Аллоҳнинг ваҳдониятига иймон келтирганларидан кейин шаҳримиздаги устозлардан бирининг олдига бориб, кофирлик даврларидаги исмларини исломий исмларга ўзгартирадилар. Уларнинг бундай қилишлари жоизми ёки жоиз эмасми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 5612-1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Исмлари шаръан таъқиқланган Абдяғус, Абдулҳусайн, Абдулуззо ва Абдуманот каби исмлар бўлмас экан, Ислом динига кирган ва киришидан илгари кофир бўлган одамнинг исмини ўзгартириш шарт эмас.

Агар ўзгартириш зарурий бўлса унинг ўзинининггина ширкий исмини исломий исмга ўзгартирилади. Унинг отаси ёки боболарининг исмларини ўзгартириш зарурий эмас.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

«Субҳоналлоҳ» дея исм қўйиладими?

«Субҳоналлоҳ» дея исм қўйиладими?

Савол: Мен покистонлик Саййид Субҳоналлоҳ Миёнқулман. Ҳозир Саудия Арабистони Қироллигида истиқомат қиламан ва Вақфлар Вазирлигида муаззин бўлиб ишлайман. Ҳаж ва Вақфлар Идораси томонидан менинг исмимга эътироз бўлди. Сиздан сўрамоқчи бўлганим шу исмимнинг шаръий ва исломий жиҳатдан жоиз ёки жоиз эмаслиги ҳақида фатво беришингиздир. Бу исмни қўйиш жоизми ёки йўқми? Агар жоиз бўлмаса тарафингиздан бир қоғоз берсангиз ва у билан паспортдаги исмимни ўзгартиришим осон бўлсин. Сизга (олдиндан) катта раҳмат.  

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 12584):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Бу исмни ўзгартиришингиз лозим. Чунки, сизнинг шахсингиз «Субҳоналлоҳ» эмас. «Субҳоналлоҳ» зикрлардан биридир. Сиз бу исмни Абдуллоҳ, Муҳаммад, Аҳмад ва шу каби бошқа шаръий исмларга ўзгартиришингиз шартдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Абдуннабий исмини қўйиш

Абдуннабий исмини қўйиш

Савол: Фарзандларига Абдуннабий (Абдуннаби), Абдулмасиҳ ва Абдуррасул исмини қўйган одамнинг ҳукми нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6542-9):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Бу исмларда пайғамбарлар ва бошқаларга одамларни банда қилиш ёки сохтагарлик ва ёлғончилик билан Аллоҳнинг ҳақларидан бирини уларга бериш билан ғулув кетиш мавжуд бўлгани учун, мазкур исмларни қўйиш жоиз эмас.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Тўлғоқ пайтида тавсия қилинган исм …

Тўлғоқ пайтида тавсия қилинган исм …

Савол: Мен сизлардан қуйидаги нарса ҳақида фатво сўрамоқчиман: Менинг тўрт ёшлик қизим бор. Онаси унга тўлғоқ тутаётган пайтида ҳушидан кетган ва унга чиройли ва оппоқ кийим кийган одам келиб: Қизим, қийинчилик билан осонлик бўлади! Қийинчилик билан осонлик бўлади! Қизингга Юсро (осонлик, қилайлик) отини қўй!,– дебди. Мен хотиним айтган гапга қулоқ солмай, қизимга Фотима деб от қўйдим. Чунки мен хотин кишининг тўлғоқ пайтида кўрган туши яхши туш бўлмайди деб тушунган эдим. Бироқ, ҳозир ўша қизим Юсро исмидан бошқасини қабул қилмаяпти. Ҳатто уни Фотима деб чақирилса ғазаби келиб, аччиқланмоқда. Ундан бир ярим ёш билан уч ёш орасида кичик бўлган укалари ҳам, уни Юсро деб чақиришади. Ўша тушга таяниб қизимнинг Фотима отини Юсрога ўзгартиришим жоизми ёки йўқми? Аллоҳ таоло дунё ва охиратда устингиздан савоблар ёғдирсин, менга тушунтириб берсангиз?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7056):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Яхши ёки ёмон туш бўлишидан қатъий назар, Фотима исмини Юсрога ўзгартириш раводир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

«Сахр» исмини қўйса бўладими?

«Сахр» исмини қўйса бўладими?

Савол: Фарзанд кўрдим ва унга Сахр (Қоя) исмини бердим. Шу исмни қўйиш жоизми? Жоиз бўлмаган тақдирда уни бошқа исмга ўзгартириш мумкинми? Ўта муҳим бўлгани учун жавобингизни интизорлик билан кутаман.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 12694):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Мазкур исмни қўйишнинг зарари йўқ. Чунки, у улуғ саҳобалардан бири бўлган Абу Суфён разияллоҳу анҳунинг исмидир. Ҳолбуки, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзгартирмадилар.