Category Archives: Саҳарлик

  Бу категорияда саҳарлик ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Муаззин: «Аллоҳу акбар!» деганида уйғонибман …

Муаззин: «Аллоҳу акбар!» деганида уйғонибман …

Савол: Бу йилги рамазон ойининг биринчи кунида муаззиннинг бамдод намозининг азони учун айтаётган «Аллоҳу акбар!» жумласини эшитиш билан уйғондим ва ошиқиб музжовондан сув олиб ичганимда, муаззиннинг «Ашҳаду анна Муҳаммадар–расулуллоҳ» деган овози янгради. Мен саҳарликка туриш чораларини кўрган бўлсамда, бошимга шу иш келди. Сизлардан сўрамоқчи бўлган нарсаларим шулардан иборат:

1)      Тутган рўзам равоми ёки йўқми?

2)      Агар тутган рўзам раво бўлмаса унинг қазосини тутиш билан бирга каффоратини ҳам беришим керакми?

Шуни ҳам айтишим керакки, бу ердаги азонлар Уммул Қуро тақвимига кўра айтилади. Сизлардан бу саволимга тез кунда жавоб беришингизни илтимос қиламан. Чунки мен, Аллоҳнинг мадади билан, шаввол ойининг олти кунлик рўзасини ҳам тутмоқчиман. Шунинг учун агар қазоси бўлса эҳтиёт чорамни кўришим керак. Аллоҳ устларингиздан мукофотлар ёғдирсин!   

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 13433):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат айтганингиздек бўлиб, субҳи содиқ бошланганидан бехабар бўлсангиз, тутган рўзангиз раводир. Чунки, асос – кечанинг давом этишидир. Шундай бўлсада динингизни ҳимоя қилиш ва рўзангизни соғлом қилиш учун, саҳарлигингиз азондан илгари бўлсин. Фарз рўзаларнинг қазоси, шаввол ойининг олти кунлик нафл рўзасидан илгари тутилади.   

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Саҳар тўрт яримда сув ичдим …

Саҳар тўрт яримда сув ичдим …

Савол: 1407 ҳижрий йил рамазонининг ўн саккизинчи кечасида субҳида соат тўрт яримлар атрофида уйғондим ва ҳилол ботмагани учун оқ ипни қора ипдан айира олмадим. Чунки машриқ ва мағриф ажратиб бўлмайдиган даражада бир хил эди. Мен, Пеша шаҳриданман. Ўша куни қаттиқ чанқаганим боис, бир пиёла сув ичдим. Сўнгра муаззинларнинг кўпи азонларини айтиб бўлганлари ва одамлар еб, ичишдан тўхтаганларини пайқадим. Мен ўша кунги рўзамнинг қазосини тутиб, каффоратини беришим керакми?    

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 10633-1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат айтилганидек бўлса, сиз ўша куннинг қазосини тутишингиз керак. Гапингиздан субҳи содиқдан сўнгра сув ичганингиз маълум бўлмоқда.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Субҳидан илгари нийят қилдим ва сув ичдим …

Субҳидан илгари нийят қилдим ва сув ичдим …

Савол: Мен субҳи содиқдан илгари рўза тутиш учун нийят қилдим ва ётдим. Уйқудан субҳи содиқ бошланмаган бир пайтда туриб, бир пиёла сув ичдим. Сўнгра яна рўзага нийят қилиб, ухлаб, субҳи содиқдан кейин уйғондим. Тутган рўзамнинг ҳукми нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 12029-1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар сиз рўзага нийят қилиб субҳи содиқ бошланмаган маҳалда еб, ичган бўлсангиз ва иккинчи марта рўзага нийят қилиб, субҳи содиқ ёйилишидан илгари овқатланишдан кун ботгунича тўхтаган бўлсангиз, тутган рўзангиз раводир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Иккинчи азондан сўнгра еб, ичсам бўладими?

Иккинчи азондан сўнгра еб, ичсам бўладими?

Савол: Мен рўза тутмоқчи бўлдим, бироқ, иккинчи азондан илгари тура олмадим. Мен бамдод азонидан сўнгра овқатланиб, нафл рўзамни тутсам бўладими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 4310-2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат айтилганидек бўлса ва сиз модомики рўза тутмоқчи экансиз, гарчи нафл бўлсада, иккинчи азон – бамдод намозининг азонидан кейин еб, ичманг. Агар бамдод азонидан кейин еб, ичсангиз, рўзангиз бузилади.  

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Бамдод азонини айтиб бўлгунича еб, ичдим …

Бамдод азонини айтиб бўлгунича еб, ичдим …

Савол: Муборак рамазон ойининг кечаларидан бирида –Аллоҳ бу ойни қайта кўришни барчамизга насиб этсин!– саҳарлик учун азонга бир неча дақиқа қолганида уйғонибмиз. Саҳарликни тайёрлаб бўлганимизда муаззин азон айта бошлади. Мен азон охиригача айтилгунича еб, ичавердим. Саволим шундан иборат: Азон пайтида еб, ичганим учун гуноҳкор бўлдимми? Ёки мен ўша кун рўзасининг қазосини тутиб беришим керакми? Айрим муҳаддисларнинг оқ ип қора ипдан айрилгунича саҳарлик қилганларини эшитдим ва улар: Валлоҳу аълам, сиз қазосини тутмасангиз бўлаверади,– деган эмишлар. Аллоҳ сизларни ўз паноҳида асрасин, менга тушунтириб беринглар.   

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 13466-1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат айтилганидек бўлса ва сиз субҳи содиқ ёйилганини билмаган бўлсангиз, рўзангиз раводир. Чунки асос – кечанинг давом этганидир. Лекин келгуси ҳаётингизда динингизни эҳтиёт қилиш ва рўзангизнинг раво бўлиши учун саҳарликни азондан илгари қилишингиз сизга машруъ бўлади.