Category Archives: Рўзани бузадиган нарсалар

  Бу категорияда рўзани бузадиган нарсалар ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Рўзадор таҳорат асносида томоғидан сув қочирди …

Рўзадор таҳорат асносида томоғидан сув қочирди …

Савол: Рўзадор таҳорат асносида ёки бошқа пайтда мазмаза, ғусл қилар ёки жазирма иссиқда сув билан салқинлар экан томоғидан бир ёки икки томчи сув қочиришининг ҳукми нима? У ўша куннинг қазосини тўлиқ тутиб бериши керакми ёки рўза ўрнига камбағаллар учун каффорат бериши керакми? Шуни айтишимиз керакки, юқоридаги икки томчи қасдсиз томоғидан ўтиб, меъдасига тушди. Аллоҳ устингиздан мукофотлар ёғдирсин, бизга фатво берсангиз.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 5733-1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Биров таҳорат ёки ғусл қилса ёки оғзини чайса ва сув унинг ихтиёрисиз томоғидан кирса, унинг рўзаси бузилмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Умматимдан хатоси, унутгани ва мажбурлангани афв қилинди»– деганлар (Ибн Можа 2043). 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Рўзадордан вадий чиқди …

Рўзадордан вадий чиқди …

Савол: Муборак рамазон ойининг кунларидан бирида кечга яқин ҳожатхонага бордим ва бавл қилдим. Менинг бавл қилгандан кейин сийдик қолдиқлари бутунлай чиқиб кетиши учун қаттиқ ҳаракат қилиш одатим бор. У куни ҳам сийдик қолдиқлари чиқиб кетиши учун қаттиқ ҳаракат қилдим ва сийдик қолдиқлари чиққач, ортидан манийга менгзаган қуюқ суюқлик лаззатсиз чиқди. Мен рўзамни давом эттириб, шом намозининг азонидан кейингина рўзамни очдим. Бу суюқлик чиқишининг рўзамга таъсири борми? Бу суюқлик ғусл қилишни фарз қиладими ёки йўқми? Агар бу ҳолат мендан қазосини тутиб беришни тақозо қилса ва иккинчи рамазон ўтгач тутмоқчи бўлсам, нима қилишим керак? Аллоҳ устингиздан мукофотлар ёғдирсин, бунинг ҳукми нима?  

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 11535):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Сийгандан сўнгра олатдан келган қуюқ суюқлик маний эмас, вадийдир. У келгач ғусл қилишни тақозо этмайди. Балки истинжо қилиб, таҳорат олишнинг ўзи кифоядир. Модомики сиз шом намозидан илгари рўзангизни очмаган ва очишни нийят қилмаган экансиз, рўзангиз раво бўлиб, унинг қазосини тутмайсиз.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Босинқираш рўзани бузадими?

Босинқираш рўзани бузадими?

Савол: Баъзи рўзадорлар рамазон ойида босинқирайдилар ва тушларида ёмон ва қабиҳ ишларни кўрадилар. Бунинг рўзага салбий таъсири борми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 9437-2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат айтилганидек бўлиб, рўзадор ёмон туш кўрган бўлса, бунинг унинг рўзасига салбий таъсири йўқдир ва рўзанинг савобини камайтирмайди ҳам. Бироқ мазкур одам уйғонгач чап томонига уч марта тупуриб, Аллоҳ таолодан Шайтондан ва кўрган тушининг ёмонлигидан паноҳ сўраса, сўнгра, бошқа томонига ўгирилиб, кўрган тушини бировларга айтмаса, бу ёмон туши унга таъсир қилмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёмон туш кўрган одамнинг шундай қилиши кераклигига буюрганлар.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Сўкиниш рўзани бузадими?

Сўкиниш рўзани бузадими?

Саволлар:

А – Рамазонда сузса бўладими?

Б – Қўл ёки оёқдан жароҳатланиш рўзага салбий таъсир кўрсатадими?

В – Рўзадорнинг баданига атир қўйиши рўзасини бузадими?

Г – Сўкиниш ва ҳақоратлаш рўзани бузадими?

Д – Рамазон наҳорида ўйин–кулгу қилиш мумкинми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6483):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

А – Рамазон ойида сувда сузиш жоиздир. Бироқ сузаётган одам сувнинг ичига (томоғига) кириб кетишидан эҳтиёт бўлиши керак.

Б – Қўл ёки оёқдан жароҳатланиш рўзадорнинг рўзасига таъсир қилмайди.

В – Рўзадор танаси ёки кийимига атир қўйса ва ҳатто атирни ҳидласа, рўзаси бузилмайди.

Г – Рўзадор ва бошқа одамнинг сўкиниши ва бировларни ҳақорат қилиши мумкин эмас ва рўзадордан бундай ишнинг содир бўлиши қаттиқ ҳаромдир. Рўзадордан бундай ишнинг содир бўлиши унинг рўзасини бузмайди, балки, гуноҳкор бўлади, холос.

Д – Рўзадор ўзини ўйин–кулгудан сақлаши, Аллоҳ таолога амрларини бажариш ва таъқиқларидан сақланиш билан яқин бўлиши, Аллоҳдан ва Аллоҳга ибодат қилишдан узоқлаштирадиган барча восита ва ғоя бўлган нарсалардан йироқ туриши лозим.   

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Атир қўйиш ва сўкинишдан бошқа рўзани бузадиган нарсалар

Атир қўйиш ва сўкинишдан бошқа рўзани бузадиган нарсалар

Савол: Атир қўйиш рўзани бузадими? Ейиш, ичиш ва сўкинишдан бошқа яна қандай нарсалар рўзани бузади?   

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 8105-3):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Аввало, атирни хушбўйланиш учун қўйиш рўзани бузмайди.

Иккинчидан, ейиш, ичиш, бурундан озиқланиш, қасддан қусиш, кафтаки ва жимоънинг барчаси рўзани бузади. Уятсиз гапларни тилга олиш жоиз бўлмасада, уларни гапириш билан рўза бузилмайди.