Category Archives: Бемор ва рўза

  Бу категорияда беморнинг қандай рўза тутиши ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Нафаси сиқилган одам рўза тутмаса бўладими?

Нафаси сиқилган одам рўза тутмаса бўладими?

Савол: Отам кексайиб, саксон етти ёшни қоралаб қолган. У нафас қисиши – бронхит астмаси, қанд–диабет, асаб томирлари ва умуртқа бўғимлари яллиғланиши каби касалликлар билан оғриб, уч йилдан буён ёталоқ бўлиб қолган. Мен шулар ҳақида сўрамоқчиман:

А) Отам рўза тутса кундузнинг ярмига келгач кучи етмагани боис рўзасини очади. У, рамазон ойида нима қилиши керак?

Б) Отам таҳоратни талаб қилинганидек қила олмайди. Чунки у, на ўтира олади ва на тик тура олади. У, намоз ўқимоқчи бўлса нима қилиши керак?

В) Отамнинг кийимлари сийдик томчилари ёки ахлат қолдиқларидан холи бўлмайди. Чунки сийдик ва ахлат унинг ихтиёрисиз чиқиб туради. (Отам бундай ҳолатда нима қилиши керак). Саволларимга жавоб берасиз деган умиддаман.   

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 11502):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Аввало, отангиз кексалиги ёки тузалиш эҳтимоли бўлмаган касаллиги сабабли рўза тутишга ярамаса, рамазон ойида рўза тутмай, ҳар куни бадалига ярим соъ (тақрибан бир ярим кило) буғдой ёки хурмо ёхуд гурунч ва бошқа маҳаллий озиқлар билан битта мискинни тўйдиради. 

Иккинчидан, агар отангиз ўзи ёки бошқалар кўмагида таҳорат қила олмаса, покиза тупроқ билан таяммум қилади.

Учинчидан: агар отангизнинг сийдиги тутмаса ёки отангиз ифлос кийимларини тоазсига алиштира олмаса, ҳолатига қараб намоз ўқийверади ва унга теккан нажосатдан афв қилинади ҳамда ҳар бир намоз учун таяммум қилади. Агар танаси ёки кийимларидаги нажосатни ўзи ёки бошқалар ювиб ташлашга қодир бўлса ёки бошқа кийимларини алиштиришга кучи етса, у кийимларини ювиши ёки алиштириши шарт бўлади. Чунки Аллоҳ таоло:

﴿فَاتَّقُوا اللَّهَ مَا اسْتَطَعْتُمْ﴾

«Кучингиз етганича Аллоҳдан қўрқингиз!»– деган (Тағобун: 16).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Қинга дори қўйиш рўзани бузадими?

Қинга дори қўйиш рўзани бузадими?

Савол:  Хотин киши истинжо пайтида қинига бармоғини тиқса ёки даволаниш учун малҳам ёки дори қўйса ёхуд тиббий текшириш чоғида табиба қўли ёки тиббий жиҳозларни киритса, ғусл қилиши керак бўладими?Агар бу ишлар рамазон наҳорида бўлса рўзаси очилиб, унинг қазосини тутиши фарзми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 9881-5):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Айтиб ўтилган ишлар жунублик ғуслини тақозо этмайди ва улар билан рўза бузилмайди.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:              Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Сил касаллиги билан оғриган бемор рўза тутмаса бўладими?

Сил касаллиги билан оғриган бемор рўза тутмаса бўладими?

Савол: Биров сил касаллиги билан оғригани боис рамазон ойида рўза тутиши қийин бўлиб, ўтган йили рўза тута олмади. У бировларни тўйдириши керакми ёки йўқми? Шуни ҳам айтишимиз керакки, унинг тузалиши аниқ эмас ва бир ой давомида қишлоғидан шаҳарга даволаниш учун тушади. Аммо шаҳар ҳаётидан қийналиб, яна қишлоғига қайтиб кетади.  

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 1528-1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Ушбу бемор рамазон ойи рўзасини тутишга кучи етмаса ва касаллигининг тузалиш умиди бўлмаса, тута олмаган ҳар бир куни учун, агар қодир бўлса, рўза тутиши қийин бўлган кекса чолу кампирлар сингари, битта мискиннинг қорнини ярим соъ (тақрибан бир ярим кило) буғдой ёки хурмо ёхуд гурунч ёда бошқа шунга ўхшаш маҳаллий озиқлардан бири билан тўйдириши вожиб бўлади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Астмаси бўлган одам рўза тутмаса бўладими?

Астмаси бўлган одам рўза тутмаса бўладими?

Савол: Менда ҳижрий 1382 йилдан буён астма (нафас сиқиши) касаллиги бор. Бу касаллик кучайиб баъзи пайтларда ҳар ярим соатда бир марта астма спрейини ишлатмаса бўлмайдиган даражага чиқди. Уни ҳавонинг ўзгаришига қараб бир ёки икки соатда бир марта ишлатадиган кунларим ҳам бўлади. Бундан ташқари ўта сезгирлик – аллергияга қараб бир кунда икки ёки уч марта тинчлантирадиган дориларни ҳам истеъмол қилиб туришим керак. Мен ушбу касалликнинг зарари ва кучайишига оид бир неча тиббий хулосалар олган бўлсамда, улар аслида мен ҳис этган ва ҳақиқатан бошимдан ўтказган нарсалар туфайли кучаяди. Шунинг учун ҳам, мен сиз жаноблардан рамазон ойида рўза тутмасликнинг жоизлиги ва мен рўза тута олмасам нима қилишим кераклиги ҳақида сўрамоқчиман. Аллоҳ сизларни барча яхшиликка муваффақ айласин.     

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3288):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат айтганингиздек бўлса, сиз рамазон ойида рўза тутмасангиз бўлаверади. Сиз рўза тутмаган кунлар бўйнингизда қарз бўлиб қолади ва шифо топганингиз маҳал уларни тутиб берасиз. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:

﴿وَمَنْ كَانَ مَرِيضًا أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِنْ أَيَّامٍ أُخَرَ﴾

«Ва ким ҳаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунлари­нинг) саноғини бошқа кунларда (тузалгач ёки сафардан қайтгач) тутади» (Бақара: 185). Агар касаллик давом этиб мутахассис доктор унинг тузалмаслиги қаноатига борса, рўза тутмаган ҳар бир кунингиз учун битта мискинни ярим соъ (тақрибан бир ярим кило) буғдой ёки гурунч ва бошқа маҳаллий озиқлар билан тўйдирасиз ва Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятларига кўра у кунларнинг қазосини тутмайсиз:

﴿ لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا﴾

«Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди» (Бақара: 286);

﴿وَمَا جَعَلَ عَلَيْكُمْ فِي الدِّينِ مِنْ حَرَجٍ﴾

«… ва бу динда сизларга бирон хараж-танглик қилмади» (Ҳаж: 78).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Жигарим оғригани учун рўза тутмасам бўладими?

Жигарим оғригани учун рўза тутмасам бўладими?

Савол: Менинг жигарим оғрийди. Доктор дориларни ичишим ва жигаримнинг заифлиги учун рўза тутмасликка буюрди. Шундай бўлсада мен масжидга ва касалхонага юриб бора оламан. Ҳолатим шундай экан, мен рўза тутмасам бўлаверадими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 289):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар фатво сўраётган одамнинг жигари оғриб, ишончли, омонатдор ва мутахиссис доктор унинг рўза тутмасликка буюрган бўлса, докторнинг гапи инобатга олинади. Чунки доктор касалликни ва беморнинг касалликни қай даражада кўтара олишини яхши билади. Бундай пайтда рўза тутмаган бемор, рўза тутишга кучи етган пайтда қазосини тутиб беради.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Мунийъ ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён