Category Archives: Эътикоф

  Бу категорияда эътикофга тааллуқли фатволар билан танишасиз.

Муайян кунда эътикоф қилса бўладими?

Муайян кунда эътикоф қилса бўладими?

Савол: Эътикофга кирмоқчи бўлган одам эътикофи учун кунлардан бирини хослаб олса бўладими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 8860-6):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

У, эътикофи учун бирон кунни хослаб олмаслиги, балки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олиб, эътикофни рамазоннинг охирги ўн кунлигида ўтказишга ҳарис бўлиши керак. 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Эътикофга кирган одам жаҳаннамдан уч хандақ узоқ бўладими?

Эътикофга кирган одам жаҳаннамдан уч хандақ узоқ бўладими?

Савол: «Ким Аллоҳнинг юзини талаб қилиб бир кун эътикоф қилса, Аллоҳ у билан жаҳаннам орасини уч хандақ узоқ қилади. Ҳар бир хандақнинг кенглиги Машриқ билан Мағриб оралиғичадир» ҳадиси қайси даражада? Биров бир кун эътикоф қилмоқчи бўлса, эътикофини қачон бошлайди ва қачон тугатади? Шунингдек, икки кун эътикоф қилмоқчи бўлган одам эътикофини қачон бошлайди ва қачон тугатади?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 27187):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

(Юқоридаги) ҳадис заифдир. Бир кунлик эътикоф бамдод намозидан сўнгра бошланиб, қуёш ботганидан сўнгра ниҳоясига етади. Икки кунлик эътикоф ҳам худди шундай.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Масжиддаги биноларда эътикоф қилса бўладими?

Масжиддаги биноларда эътикоф қилса бўладими?

Савол: Масжид қоровули ёки масжиддаги Закот тўплаш ҳайъати учун ажратилган хоналарда эътикоф қилинса бўладими? Шуни айтишимиз керакки, мазкур хоналарнинг эшикларига масжид ичидан кирилади.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 27186):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Масжид ичидаги хоналар ва уларнинг масжидга очилган эшикларига, масжид ҳукми берилади. Агар хоналар масжид (тархидан) ташқарида бўлиб, эшикларига масжид ичидан кирилса ҳам, уларга масжид ҳукми берилмайди.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Эътикоф қачон бошланади?

Эътикоф қачон бошланади?

Савол: Биров рамазон ойининг охирги ўн кунлигида эътикоф қилмоқчи бўлса, масжидга қачон кириши ва эътикофини қачон тугатиши керак?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 27185):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Имом Бухорий ва Имом Муслим раҳимаҳумаллоҳлар Оиша разияллоҳу анҳодан ушбу ривоятни нақл қилдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам  эътикоф қилмоқчи бўлсалар бамдод намозини ўқигач эътикофхонасига кирар эдилар» (Имом Бухорий 2/259; Имом Муслим (ҳадиз лафзи уникидир) 2/831 (1173); Имом Аҳмад 6/226; Абу Довуд 2/830 (2464); Термизий 3/157 (791); насоий 2/44 (709); Ибн Можа 1/563 (1771); Абдурраззоқ 4/352 (8041); Ибн Жоруд 2/52 (408); Байҳақий 4/315; Бағавий 6/392 (1833)).

Рамазон ўн кунлигидаги эътикофнинг муддати, рамазоннинг охирги кунининг қуёши ботганидан сўнгра тугайди.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Эътикофнинг шартлари

Эътикофнинг шартлари

Савол: Эътикофнинг шартлари нима? Эътикофда рўза тутиш шартми? Эътикофдаги одам беморни кўриши, чақириқларга ижобат қилиши, оиласининг эҳтиёжларини қондириши, жанозаларга ёки ишга бориши жоизми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 27184):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Эътикофни жамоат намози ўқиладиган масжидларда қилинади. Чунки, эътикофга кирган одам намозларини жамоат билан ўқиши вожиб бўлган одам бўлса, эътикофи давомида жума намозига чиқиши унинг эътикофини бузмайди. Шу боис жума намози ўқиладиган масжидда эътикофга кириш афзал ҳисобланади.

Эътикофдаги одамнинг (рамазондан бошқа ойларда) рўза тутиши шарт эмас.

Эътикоф давомида беморларни кўрмаслик, чақириқларга ижобат қилмаслик, оиласининг эҳтиёжини қондирмаслик, жанозаларда иштирок этмаслик ва масжид ташқарисидаги ишларга чиқмаслик – суннатдир. Бу ҳақда Оиша разияллоҳу анҳодан ушбу ривоят нақл қилинган: «Эътикоф қилаётган одамга касал кўрмаслик, жанозада иштирок этмаслик, хотинга тегмаслик ва қучоқламаслик, заруратдан бошқа эҳтиёжлар учун масжиддан чиқмаслик – суннатдир» (Ҳадис лафзи Абу Довудникидир. Абу Довуд 2/836 – 837 (2473); Дору Қутний 2/201; Байҳақий 4/315 – 316, 320, 321).     