Category Archives: Рамазон ва ибодатлар

  Бу категорияда рамазон ойидаги ибодатлар ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Мусулмон рўза тутиш билан иродали бўладими?

Мусулмон рўза тутиш билан иродали бўладими?

Савол: Мусулмон рўза тутса ўз хоҳиш ва майлликларига ғолиб бўлиш билан иродасини кучайтириши мумкинми? Бу қандай бўлади?

Мусулмон одам дунёга ўз ҳақиқати билан қандай боқиши керак?

Илмий Тадқиқодлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 9395 – 1, 2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Аллоҳ таоло рамазон рўзасини бандаларнинг манфаати, нафсларининг тарбияси ва уларни башарий камолотга юксалтиш учун фарз қилди. Рўза тутишда ейиш, ичиш ва бошқа рўзани очадиган нарсалардан тийилиш бордир. Бу эса нафсни истакларига қарши чиниқтириб, рўзада таъқиқланган майлликларига ғолиб бўлишига ёрдам бериб, фазилатли ахлоқларни олишга йўллайди.

Банданинг дини ҳамда охиратда Аллоҳ бандалар учун тайёрлаб қўйган неъматлар ҳақидаги билими кучайса ва динини маҳкам ушласа, дунёнинг арзимаслиги, дунёнинг Аллоҳ даргоҳидаги ўрни ва Термизий ва ибн Можжаҳ ривоят қилган ҳадисда келганидек, унинг Аллоҳ наздида пашшанинг қанотича қадри йўқ эканини билади. Зеро, дунёнинг нархи уни тоат-ибодат билан обод қилган ва охират учун маркаб қилиб олган кишилар учунгина қийматли бўлиши мумкин.  

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:               Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:              Абдуллоҳ Ғудайён

Рамазондан кейин намоз ўқимайди …

Рамазондан кейин намоз ўқимайди …

Савол: Биров рамазон ойида намоз ўқиш ва рўза тутишга ҳарис бўлсаю, рамазон тугагач намозни бутунлай ўқимай қўйса унинг тутган рўзаси нима бўлади?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 1023):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Намоз Исломнинг ташаҳҳуд калималарини айтишдан кейинги муҳим рукнларидан бири бўлиб, фарзи айндир. Уни фарз эканини инкор этиб ёки лоқайдлик ва танбаллик билан ўқимаса, кофир бўлади. Рамазон ойидагина рўза тутиб, намоз ўқиш Аллоҳни алдашга ҳаракат қилишдан бошқа нарса эмас. Аллоҳни рамазон ойидагина танийдиганлар бахтиқаро одамлардир. Рамазондан бошқа пайтларда намоз ўқимайдиган одамларнинг рўзалари раво эмасдир ва улар гарчи намознинг фарз эканини инкор этмасалар ҳам улмоларнинг икки қавлининг қувватлироғига кўра намозни ўқимаслик билан катта куфрни қилган кофирга айланадилар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Биз билан у (мушрик)лар ўртасидаги аҳд – намоз ўқишдир. Намозни тарк қилган одам кофир бўлибди» (Бурайда Асламий разияллоҳу анҳу ривоят қилган саҳиҳ ҳадис. Термизий 2621; Насоий 463; Ибн Можа 1079; Имом Аҳмад 5/346), «Ишнинг боши – Ислом, устуни – намоз ва чўққиси – Аллоҳ йўлидаги жиҳоддир» (Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадис. Имом Муслим 440; Термизий 224; Насоий 820; Абу Довуд 678; Ибн Можа 1000; Имом Аҳмад 2/485; Доримий 1268) ва: «Киши билан куфр ва ширк ўртасида намозни тарк қилиш бордир» (Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу ривояти. Имом Муслим 82; Термизий 2620; Абу Довуд 4687; Ибн Можа 1078; Имом Аҳмад 3/370; Доримий 1233). Бу маънодаги ҳадислар талайгинадир.        

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Мунийъ ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Баъзи кунларнинг кеча ва кундузларида рўза тутиш бир ойлик рўзага бадалми?

Баъзи кунларнинг кеча ва кундузларида рўза тутиш бир ойлик рўзага бадалми?

Савол: Банда рамазон ойининг уч кеча ва кундузида (узлуксиз) рўза тутса, ўттиз кунга бадал бўладими?

Илмий Тадқиқодлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3089 – 4):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Йўқ, бундай қилиш жоиз эмас. Бирон олим ундай бўлиши ҳақида гап айтмаган. Чунки, кеча – рўза тутиладиган маҳал эмас. Ким кечалари ҳам рўза тутган бўлса шариатга хилоф ва Аллоҳ машруъ қилмаган ишни қилган ҳамда рамазон ойида узрсиз рўзасини очган ҳисобланади.

Бундан ташқари Аллоҳ таоло балоғат ёшига етган мусулмонларга рамазон ойида тўла рўза тутишни фарз қилган. Унинг айрим кунлари рўза тутиши, рамазон ойининг барчасига бадал бўла олмайди.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Рўзадор ва тиш маъжуни

Рўзадор ва тиш маъжуни

Савол: Рўзадор рамазон наҳорида тиш маъжунини ишлатиши мумкинми?

Аллома Солиҳ ибн Фавзон алФавон жавоб беради (Фатво: 240):

Рўзадорнинг тиш маъжунини томоғига кетиб қолишидан эҳтиёт бўлиб, ишлатиши жоиздир. Унинг тишларини томоғига кетиб қолмайдиган мисвок ва мисвокка ўхшаш нарсалар билан тозалаши мустаҳабдир. Шунингдек, у таҳорат асносида мазмаза қилсада, уни муболағли тарзда қилмайди.

 

Манбаъ: «алМунтақо мин фатаавалФавзан», 3 жузъ.

Рамазондаги хайрия ишлар

Рамазондаги хайрия ишлар

Савол: Муборак рамазон ойида қилиниши керак бўлган қайси хайрия ишлар бор?

Аллома Солиҳ ибн Фавзон алФавон жавоб беради (Фатво: 237):

Рамазон ойида қилишга рағбатлантирилган хайрия ишлар: Аллоҳ таоло фарз қилган намоз ва рўзаларни рамазон ва бошқа ойларда ўз вақтида адо этиш, Қуръон тиловати, таровиҳ, таҳажжуд, садақа, эътикоф каби нафл ибодатларни кўп қилиш, зикр, тасбиҳ, таҳлил, такбирларни айтиш, ибодат учун масжидларда ўтириш, рўзани рўзани бузадиган ҳаром ва макруҳ сўз ва амаллардан ҳимоя қилишдир.    

 

Манбаъ: «алМунтақо мин фатаавалФавзан», 3 жузъ.