Category Archives: Рўза ва ҳомиладорлик

Бу категорияда Рўза ва ҳомиладорлик ҳақидаги фатволар билан танишсиз.

Ҳомиладор ёки эмизикли боласи бўлган аёл рамазонда соғликларидан шубҳа қилсалар …

Ҳомиладор ёки эмизикли боласи бўлган аёл рамазонда соғликларидан шубҳа қилсалар …

Савол: Ҳомиладор ва эмизикли боласи бўлган жувонлар рамазон ойида рўза тутишлари ўзлари ёки болаларининг соғлиғига зарар беришини тушуниб рўзаларини очсалар, нима қилишлари керак? Улар рўзаларини очиб, мискинлар қорнини тўйдириб, рўзаларининг қазосини тутиб беришлари керакми? Ёки рўзаларини очиб ўша кунларининг қазосини тутиб, мискинлар қорнини тўйдирмасликлари керакми? Ёхуд оғизларини очиб мискинлар қорнини тўйдириб, қазосини тутмасликлари керакми? Ушбу уч ечимдан қайси бири тўғридир?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 14532):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳомиладор аёл рамазон рўзасини тутгудек бўлса ўзи ёки ҳомиласининг соғлиғига зарар келишидан қўрқса, рўзасини очади ва фақатгина унинг қазосини тутиб беради. Унинг бу ҳолатдаги ҳукми рўза тутишга кучи етмаган ёки жонига жабр бўлишидан қўрққан бемор ҳукмида бўлади. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:

﴿وَمَنْ كَانَ مَرِيضًا أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِنْ أَيَّامٍ أُخَرَ﴾

«Ва ким ҳаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунлари­нинг) саноғини бошқа кунларда (тузалгач ёки сафардан қайтгач) тутади» (Бақара: 185).

Шунингдек, рамазон ойида рўза тутса ўзига ёки эмизмаса чақалоғига зарар келишидан қўрққан аёл ҳам рўзасини очаверади ва фақатгина қазосини тутиб беради.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ҳомиладор аёл рамазон ойида рўза тутмаслиги мумкинми?

Ҳомиладор аёл рамазон ойида рўза тутмаслиги мумкинми?

Савол: Ҳомиладор аёлнинг рамазон ойида рўза тутмаслиги учун рухсат борми? Агар рухсат бўлса, у, тўққиз ой давомидами ёки муайян ойлар ичидами? Агар ҳомиладор аёл рўза тутмаса тутмаган кунларининг қазосинигина тутиб берадими ёки мискинлар қорнини тўйдириши ҳам керакми? Тўйдириш миқдори қанча бўлиши керак? Биз иссиқ ўлкада яшаймиз ва бу ердаги ҳомиладорлар учун рўзанинг (салбий) таъсири борми? Аввало Аллоҳдан, сўнгра эса сизлардан жавобни кутиб қоламиз.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7785):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳомиладор аёл ўзи ёки ҳомиласининг соғлиғига рамазон рўзасини тутиш оқибатида зарар келишидан қўрқса ва оғзини очса, иссиқ ёки совуқ ўлкаларда яшашидан қатъий назар, рўза тутмаган кунларининг қазосини тутиб беради. Рўза тутмаслик учун ҳомиладорлик даврининг бирон куни тайин қилинмаган. Балки ҳомиладор жувоннинг ҳолати, оз ёки кўп рўза тутиши оқибатида келиши эҳтимол бўлган зарар ва машаққатлар эътиборга олинади. Зеро ҳомиладор жувон бемор ҳукмида бўлиб, Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:

﴿وَمَنْ كَانَ مَرِيضًا أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِنْ أَيَّامٍ أُخَرَ﴾

«Ва ким ҳаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунлари­нинг) саноғини бошқа кунларда (тузалгач ёки сафардан қайтгач) тутади» (Бақара: 185). 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ҳомиладор аёлдан сув келди …

Ҳомиладор аёлдан сув келди …

Савол: Бир хотин бундан ўн йил аввал рамазон ойида ҳомиладорликнинг тўққизинчи ойида эди. Рамазоннинг бошларида ундан қон эмас, сув келди. У, сув келган кунлари ҳам рўза тутаверди. Саволим шундан иборат: Сув келиб турган бир пайтда рўза тутган хотин ўша куннинг қазосини тутиб бериши керакми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 65492):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат айтилганидек бўлса, мазкур хотин тутган рўза раво бўлиб, у у куннинг қазосини тутмайди.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:              Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Хотиним уч ёки тўрт рамазон рўзасини тута олмади …

Хотиним уч ёки тўрт рамазон рўзасини тута олмади …

Савол: Хотиним уч ёки тўрт рамазон рўзасини ҳомиладорлиги ва эмизикли чақалоғи бўлгани учун тута олмаган. Унинг қўлида ҳозирги кунда ҳам эмизикли боласи бор. У сиз жаноблардан шуни сўрамоқда: Мен уч ёки тўрт рамазон рўзасининг қазосини тутишда қаттиқ қийналаяпман. Шунинг учун мискинлар қорнини тўйдирсам бўладими?  

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 66081):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Ҳомиладорлик ёки эмизикли боласи сабабли ўта қийналгани боис, у хотин рўзасининг қазосини кечиктириши мумкин. Чунки у, бемор ҳукмидадир. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло эса бу ҳақда шундай деган:

﴿وَمَنْ كَانَ مَرِيضًا أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِنْ أَيَّامٍ أُخَرَ﴾

«Ва ким ҳаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунлари­нинг) саноғини бошқа кунларда (тузалгач ёки сафардан қайтгач) тутади» (Бақара: 185). 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:              Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Рўза тутган ҳомиладор жувондан қон келди …

Рўза тутган ҳомиладор жувондан қон келди …

Савол: Мен ҳомиладор эдим ва рамазон ойининг йигирманчи кунида мендан қон келди. Ўша куни емай ва ичмай рўзамни тугалладим. Кейин, мени касалхонага ётқиздилар ва тўрт кун мобайнида рўза тута олмадим. Рамазон ойи ўтгач у тўрт куннниг қазосини тутиб бердим. Айтингларчи, мен ҳануз кўзим ёримаган ҳолда, қон келган кундаги рўзамнинг қазосини тутиб беришим керакми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 13168):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Ҳомиладорлик пайтингизда келган қон рўзангизга таъсир қилмайди. Чунки у, истиҳоза қонига ўхшаган қондир. Шу боис, у кунги тутган рўзангиз раводир. Касалхонада тута олмаган рўзангизнинг қазосини кейин тутиб берган экансиз, у сизга кифоядир. Яна бошқа қазо рўза тутишгаингизга ҳожат йўқдир.